musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

#дунё

ОГОҲ БЎЛИНГ ДУНЁ!
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом хутба айтиб турган эдилар. Шу пайт қизил кўйлак кийиб олган Ҳасан билан Ҳусайн қоқилиб-йиқилиб масжидга кириб кела бошладилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом минбардан туриб, икковларини кўтариб олдиларига қўйдилар ва Аллоҳ билан Унинг Расули: «Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас», деб айтган. Бу икки гўдакнинг қоқилиб-йиқилиб келаётганини кўриб, чидаб тура олмадим ва гапимни бўлиб, уларни кўтариб олдим», дедилар».

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

УЙДАН МАЙЙИТ ЧИҚҚАН КУНДАН БОШЛАБ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Уйдан маййит чиққан кундан бошлаб чиннига сув қўйиб беҳи шохи илиниб ҳар куни шуни олдида Қуръон тиловат қилиш керак, шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда чиннига сув қўйиб, беҳи шоҳини осиш ва шуни олдида тиловат қилиш керак, деган кўрсатма йўқ. Лекин ўзига қулай вақт ва жойда ўтганларга Қуръон тиловат қилиш ва савобини бағишлашда уларга манфаат бор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Нега Расулуллоҳ ўнг қўлларини ёноқларига қўйиб ухлардилар?

Уммул мўминин Ҳафса розияллоҳу анҳо айтадилар: “Қачонки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлашга ётмоқчи бўлсалар ўнг қўлларини ёноқлари остига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма қиний ъазабака явма табъасу ъибадак”

اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ
“Аллоҳим, мени, бандаларингни жамлайдиган кунда азобингдан сақла”, дердилар" (Имом Можа ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамиша уйқуга Аллоҳни зикр қилиб, ўнг томонга ёнбошлаб, таҳорат олган ҳолда ётардилар. Чунки уйғу – кичик ўлим. Инсон уйқуга ётар экан, ўрнидан қайта туриши ёки турмаслигини билмайди.

Олимлар олиб борган тадқиқотларга кўра, ўнг қўлни ўнг ёноқ остига қўйиб ухлаш инсон танасининг тинчланишига, тез уйқуга кетишга, ҳатто қўрқинчли тушлар кўришнинг олдини олишга сабаб бўларкан. Бу эса, депрессия ва стрессдан азият чекаётган одамларни турли уйқу дориларини қабул қилишдан халос этади.

Калифорния (АҚШ) университети профессори, мисрлик олим Доктор Жамолиддин Иброҳим бошчилигида ўтказилган тадқиқотларда ўнг томонга ёнбошлаб ётганда юрак камроқ куч сарфлаши, қоннинг осон айланиши, асабларнинг тинчланиши ва дам олиши ҳамда тезда уйқуга кетишга сабаб бўлиши аниқланди.

Даврон НУРМУҲАММАД

Яқинларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Уч нарса имоннинг аслидандир...

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

‏ ثَلاَثَةٌ مِنْ أَصْلِ الإِيمَانِ:‏ الْكَفُّ عَمَّنْ قَالَ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَلاَ نُكَفِّرُهُ بِذَنْبٍ وَلاَ نُخْرِجُهُ مِنَ الإِسْلاَمِ بِعَمَلٍ رَواهُ الإمامُ مسلم عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه

яъни: “Уч нарса имоннинг аслидандир. “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кимсага тегмаслик, уни гуноҳи туфайли “кофир” демаймиз, амали туфайли Исломдан чиқармаймиз”
.
Имом Абу Довуд ривояти.

Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон киши бошқа диндошига нисбатан қандай муносабатда бўлиши борасида аниқ ҳукм берилмоқда. Яъни, ҳақиқий мўмин-мусулмон бошқа биродарини гуноҳи туфайли кофирга чиқармаслиги, уни қилган амали сабабли унга “мўмин эмас” деган сўзни айтмаслик лозимлиги уқтирилмоқда.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#кун_ояти

وَمَا أَمْوَالُكُمْ وَلَا أَوْلَادُكُمْ بِالَّتِي تُقَرِّبُكُمْ عِنْدَنَا زُلْفَىٰ إِلَّا مَنْ آمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا فَأُولَٰئِكَ لَهُمْ جَزَاءُ الضِّعْفِ بِمَا عَمِلُوا وَهُمْ فِي الْغُرُفَاتِ آمِنُونَ

"На молу дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизни Бизнинг ҳузуримизга яқин қила олмас. Магар ким иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир. Улар (жаннат) болохоналарида омонликдадирлар".
(Сабаъ сураси, 37-оят).

Тафсир: Ҳа, инсоннинг икки дунёдаги қадр-қиймати фақатгина иймони ва яхши амалига қараб белгиланади. Молу дунё ва бола-чақа ҳам иймонли ва солиҳ амалли кишиларгагина фойда бериши мумкин. Чунки иймонли одам молу дунёни Аллоҳ рози бўладиган ишларга сарфлайди.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 22 - Жумодус соний ойи
Милодий 2024 йил 4 январ ҳафтанинг пайшанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 06:50
🌅 Қуёш - 07:42
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:35
🌆 Шом - 17:08
🌃 Хуфтон - 18:45

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#namoz

Агар сиз намозни тез ўқисангиз, билингки, етишишни истаган, йўқотишдан қўрққан нарсаларнинг барчаси Унинг қаршисида турганингиз - Аллоҳнинг қўлидадир.

🌐
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Зуфар Нақшбандий айтади:
Дунё яралгандан бери қабрда ётганларнинг биргина орзуси бор бўлиб, у ҳам улар учун ушалмас орзу экан. Улар, қани эди, бизни Аллох таоло бир маротаба, бир лаҳзага шу дунёга қайтарса-ю, бошимизни саждага қўйиб ҳеч бўлмаганда бир маротаба “Субҳана роббиял аъло” деб олсак, дер эканлар. Бу ушалмас орзу бизнинг кўлимизда нақд турибди. Биз хоҳлаганимизча сажда қилишимиз мумкин. Аммо биз бу нарсадан ғафлатдамиз, шайтоннинг алдови билан, ажал бизга ҳали — бери етмайдигандай туюлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ҚАСАМИНИ БУЗГАН ИНСОН
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бир киши Аллоҳга қасам буюрганига юраман, қайтарганидан қайтаман десаю амал қила олмаётган бўлса, бу кишини холи нима кечади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусулмон инсон Аллоҳ буюрган ишни қилиб, қайтарганидан қайтиши керак. Бунинг учун албатта, қасам ичиши шарт эмас. Аллоҳ таолога ва охиратга бўлган иймони уни шундай ҳаёт кечиришга етакламоғи лозим. Шундай бўлса-да, бир киши саволда айтилганидек “Аллоҳга қасам, Аллоҳ буюрган ишни қиламан. У Зот қайтарган ишдан қайтаман”, деган бўлса, бу қасам бўлиб, қасамига зид иш қилиши билан қасамни бузган бўлади. Шариатда қасамни бузиш билан белгиланган каффоратни тўлаши лозим бўлади. Араб тилида «каффорот» сўзи бир нарсани яхшилаб, ҳеч ҳам кўринмайдиган қилиб тўсиб беркитишга айтилади. Шариатда эса, содир этилган гуноҳни ювиш учун адо этиладиган молиявий ёки бадан ибодатига «каффорот» дейилади. Ичган қасамини бузган инсон адо этиши вожиб бўлган каффорот ҳақида аввал батафсил баён қилганмиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Ғаззолий ҳазратлари айтадилар:
“Фараз қил, бир подшоҳ сенга мана бу саватни олиб боғга кир. Бу боғ жуда кўп бўлмалардан иборат. Ҳар бўлмада турли мевалар бор. Саватни хоҳлаган мева билан тўлдир. Нақадар яхши мева билан тўлдирсанг, шу қадар мукофот олурсан. Лекин шуни яхши ёдингда тутгинки, бир бўлмадан иккинчи бўлмага ўтганингдан кейин ортга йўл йўқ. Орқангда қолган бўлмадаги боғга ҳаргиз кира олмассан”.
Сен саватни олиб биринчи бўлмадаги боғга кирдинг. У ердан бирор мева олмадинг-да, иккинчи бўлмага кириб кўрайин-чи, янада яхшироқ мевалар бордир, дединг. Иккинчи бўлмага кирдинг, ҳақиқатда янада яхшироқ экан. У ердан ҳам бирор нарса олмай, учинчиси бундан ҳам яхшироқдир, деб ўтиб кетдинг. Шу аснода бўлмалардан ўтавериб, охир-оқибат, энг сўнгги бўлмага кириб қолдинг.
Энг охирги бўлмада эса дарахтларнинг қовжираб, қуриб қолган ҳолатига дуч келдинг, орқага эса йўл йўқ. Подшоҳ эса сени шу бўлмадан чиқаверишда кутиб турибди. Саватни бўш кўтариб чиқишдан ўзга чоранг йўқ энди. Бу ўша подшоҳнинг қонуни эди. Сен эса афсус-надоматдан ўзга нарсага эриша олмадинг.
Сен ўтган умрингдаги кунларингни ғанимат билмадинг. Эртага қиларман деб нафснинг алдови билан кунларингни беҳуда ўтказиб юбординг.
Сен бадбахтнинг эртанг ҳеч келмади-да.
Охир-оқибат бўш сават билан ўлимнинг остонасига келиб қолдинг, айтганимиздай, орқага эса йўл йўқ.
Подшоҳ бу - Аллоҳ таолодир.
Сават эса бу - номаи аъмолинг.
Бўлмалар эса бу - сенинг кунларинг.
Мевалар эса бу - сенинг солиҳ амалларинг,

"Жаннат зийнати" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

​​#Ҳадис

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ كُنْتُ خَلْفَ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَوْمًا فَقَالَ « يَا غُلاَمُ إِنِّى أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ احْفَظِ اللَّهَ يَحْفَظْكَ احْفَظِ اللَّهَ تَجِدْهُ تُجَاهَكَ إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلِ اللَّهَ وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللَّهِ وَاعْلَمْ أَنَّ الأُمَّةَ لَوِ اجْتَمَعَتْ عَلَى أَنْ يَنْفَعُوكَ بِشَىْءٍ لَمْ  يَنْفَعُوكَ إِلاَّ بِشَىْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ لَكَ وَلَوِ اجْتَمَعُوا عَلَى أَنْ يَضُرُّوكَ بِشَىْءٍ لَمْ يَضُرُّوكَ إِلاَّ بِشَىْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ عَلَيْكَ رُفِعَتِ الأَقْلاَمُ وَجَفَّتِ الصُّحُفُ» رواه الترمذي.

Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида эдим. У зот: "эй бола, мен сенга бир калималарни ўргатиб қўяман: Аллоҳни (Унинг шариатини) сақлагин, У сени (тўғри йўлда) сақлайди, Аллоҳни (Унинг шариатини) сақлагин, Уни олдингда топасан, агар сўрасанг Аллоҳдан сўра, агар ёрдам истасанг Аллоҳдан иста, билгинки, агар сенга бирор нарсада фойда бериш учун бутун уммат тўпланса ҳам, Аллоҳ сенга битиб қўйган фойдадан бошқа бирор фойда бера олмаслар, агар сенга бирор нарсада зарар бериш учун бутун уммат тўпланса ҳам, Аллоҳ сенга битиб қўйган зарардан бошқа бирор зарар етказа олмаслар, қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуригандир". 
Имом Термизий ривояти.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#ОЯТ

"(Эй инсонлар) сизларга не бир мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса — гуноҳ сабабли (етур). Яна У кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборур" ("Шуро" сураси, 30-оят).

Яхшики, кўп гуноҳларимизни афв қилиб юборади, акс ҳолда ҳолимиз нима бўлар эди?!

Энди уларни Охиратда ҳам кечиб юборгил, эй Парвардигор!

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 21 - Жумодус соний ойи
Милодий 2024 йил 3 январ ҳафтанинг чоршанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 06:50
🌅 Қуёш - 07:42
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:35
🌆 Шом - 17:07
🌃 Хуфтон - 18:45

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#ҳикмат

Шам тўғри бўлиб ёнади ва ёниб - ёниб тугайди. Ёниб тугасада зулматни ёритиб зиё тарқатиб тугайди. Ҳа ақл эгалари учун хар нарса ва хар ишда, хар бир ходисада ибрат ва намуна бор! 

🌐/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АГАР

Агар ҳали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.

Агар ҳали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам бўлмабди.

Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикрларинг етарлича тиниқлашмабди.

Агар ҳали ҳам эвазсиз севолмаётган ва севгингда ажратаётган бўлсанг, демак ҳали ҳам ақл ва мантиғингни қўллаб, ичингдаги севгининг камол топишига тўсқинлик қилмоқдасан.

Агар ҳали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаётган бўлсанг, демак тизгинларинг ҳали ҳам нафсингни қўлида ва сен бу тутқунликга бўйин эгмоқдасан.

Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак асл моҳиятни англаб етмабсан.

Агар ҳали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...

Шамс Табризий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Quronda zikri kelgan ayollar Momo havo 2-qism


t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

ДИННИНГ ЧЎҚҚИСИ НИМА?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#савол #жавоб #гуноҳ

Асоссиз хабарларни тарқатиш гуноҳ!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">

Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Маҳшарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

G‘iybatning batafsil ta'rifi

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Quronda zikri kelgan ayollar
Momo havo 1-qism

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

СЎНГГИ НАФАСИНГИЗДА ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ДЕЯ ОЛСАНГИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#фатво #одоб

Фатво сўраш ва беришнинг баъзи одоблари

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">

Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#хайрли_тун

Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин!

Тун хайрли бўлсин, азиз диндошим
!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Nohaq g‘iybat qilish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Қуръонда_зикри_келган_ажойиботлар

30. Oltin ko'za


📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
/channel/musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал