"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!
ЎЛИМДАН ОГОҲ БЎЛ
Суфён ибн Ҳусайн айтади: "Умар ибн Абдулазиз бир куни йиғлаб уйғонди." Эй мўминларнинг амири, сизга нима бўлди?" дейишди. "Тушимда бир чолни кўрдим, у менинг олдимга келиб шудай насиҳат қилди:
Қирқ йил умр кўрдинг, огоҳ бўл, болам,
Аллоҳдан қўрқ, ўлим бор, боқиймас олам".
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
Балолардан сақланиш дуоси
1️⃣ “Алҳамду лиллаҳиллазий аъфаний миммаа ибталаака биҳи ва фаззаланий аъла касийрин мимман холақа тафзийлан”.
2️⃣ “Бисмиллаҳиллазий лаа язурру маъа исмиҳи шайьун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самийъул аълийм”.
Турли бало-офатлардан сақланиш учун ушбу дуоларни ўқинг!
Ўзингиз ва барча мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига Аллоҳга ёлвориб дуо қилишни кўпайтиринг.
t.me/musaffouzb
ЮТУҚЛИ АКЦИЯЛАР ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳалол маҳсулотларга сок, печинига акция қўйилган. Ундаги кодларни махсус рақамга смс орқали жўнатамиз. Aгар ўйинга чақирса борсам дамас ёки 75 млн пул чиқса, олсам ҳалол бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ютуқли акция маҳсулот нархини оширмаган ва уни истеъмол қилиш мақсадида сотиб олинган бўлиб, ютуқ чиқиб қолса, уни олиш ҳалол ҳисобланади. Аксинча, маҳсулот нархи акция даврида қимматлашган бўлса ёки қимматлашмаган бўлсада уни сотиб олишдан мақсад, айнан ютуққа эришиш бўлса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
#Тарбия
4-сабоқ
Ажойиб тадбир
Кичик қизим 5 ёшдан ўтган бўлса-да, тунда ўрнини ҳўллаб қўйиш одати ҳеч қолмади. Унинг бу одатини йўқотиш учун барча тадбирларни қўлладик, лекин фойдаси бўлмади. Шифокорлар “Унинг бу одати саломатлигига алоқадор эмас, балки шунчаки, эркалик сабаб шундай қиляпти” деган хулосани айтишди.
Катта қизим 17 ёшда. Унинг ҳам бу муаммодан хабари бор, албатта. У ҳам бирор чора кўрмасак бўлмаслиги ҳақида кўп гапирарди.
Бир куни ишдан қайтишда одатдагидек кичик қизимни болалар боғчасидан олдим. Икковлашиб уйга келдик. Эшикдан киришимиз билан димоғимизни мазали таом ҳиди қитиқлади. Меҳмонхонага кирсак стол устида торт турибди. Катта қизим меҳмон келадигандек дастурхонни чиройли қилиб безабди.
Қизимдан бунча ҳаракатнинг сабабини сўрасам, у атайлаб кичкина қизим эшитадиган қилиб: “Бу синглимнинг шарофати билан ташкиллаштирилди. Бугундан бошлаб у кечаси ухлаганда жойини ҳўллаб қўймайди. Буни байрам қиламиз”, деб жавоб берди.
Мен гап нимада эканлигини тушунган бўлсам-да, ҳайратимни яшира олмай катта қизимнинг зукколигига қойил қолдим. Кейин унинг гапини тасдиқлаб: “Қандай яхши, энди бугундан бошлаб сен жойингни ҳўллаб қўймайсан”, дея кўзлари порлаб турган кичкинамнинг қувончига шерик бўлдим.
Ўша тадбиримиздан кейин қизчамнинг аввалги одати йўқ бўлди. Катта қизимнинг оқилона тадбири ўз натижасини берди. Кичик қизим опасидан жуда хурсанд бўлди. Кўриб турганингиздек бу тадбир унинг руҳиятига таъсир қилди ва ижобий самарасини берди.
"Фарзанд тарбиясидан 700 сабоқ" китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
#Ҳадис
Абу Бакр ибн Ҳафсдан ривоят қилинади: «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У гуноҳ қилган эди. Бас, у зот: «Сенинг онанг борми?» – дедилар. «Йўқ», – деди. «Сенинг холанг борми?» – дедилар. «Ҳа», – деди. «Бор! Унга яхшилик қил!» – дедилар».
Ҳасан Марвазий ривоят қилган.
Шарҳ: Яъни, она йўқ бўлса, ўрнига хола ўтар экан. Демак, ўша холани онаси йўқ пайтида онанинг ўрнида кўриш керак. Борида онадан дуо сўрайдиган бўлса, унинг йўғида холадан сўрайди. Яхшилик қиладиган бўлса, унга яхшилик қилади. Гуноҳга ботиб қолиб, қандай қилсам гуноҳим мағфират қилинади, деган ҳалиги одамга Расулуллоҳ онаси ўрнида қолган холасига яхшилик қилишни буюрганлари шуни кўрсатади.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Гуноҳ қилган одам олимлардан маслаҳат сўраши кераклиги.
2. Гуноҳ қилган одам онасининг дуоси ила мағфират топиши имкони борлиги.
3. Онанинг ўрнини хола босиши.
4. Холага яхшилик қилиш билан ҳам гуноҳ мағфират бўлиши.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
#кун_ояти
وَأَقِمِ الصَّلَاةَ طَرَفَيِ النَّهَارِ وَزُلَفًا مِنَ اللَّيْلِ ۚ إِنَّ الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّيِّئَاتِ ۚ ذَٰلِكَ ذِكْرَىٰ لِلذَّاكِرِينَ
"Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир".
(Ҳуд сураси, 114-оят).
Тафсир: Уламоларимиз ояти каримадаги «Кундузнинг икки тарафида» адо қилинадиган намоз бомдод, пешин ва аср намозлари, «кечанинг бир бўлагида» адо этиладиган намоз шом ва хуфтон намозлари, дейишган. Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади. Намоз ўша яхшиликларнинг гултожидир. Ушбу оятда оғир ва аҳамиятли ишларни қилишда, Аллоҳнинг амрига бўйсунишда, кўрсатган йўли ва йўллаган динида мустақийм туришдек масъулиятли ишда намоз ва яхшилик қилиш ила олдинга йўл очишга ундаш бор.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 13 - Жумодул аввал ойи
Милодий 2023 йил 27 ноябр ҳафтанинг душанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:25
🌅 Қуёш - 07:17
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:30
🌆 Шом - 16:58
🌃 Хуфтон - 18:35
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
Ҳасан Басрий (раҳимаҳуллоҳ) маййит дафн қилингандан кейин қабр олдида туриб, ёнидаги кишига шундай деди:
Нима деб ўйлайсан, агар бу маййит дунёга қайтарилса, нима қилган бўларди?
У: Албатта истиғфор айтган, намозини адо қилган ва яхшиликларни кўпайтирган бўларди, деди.
Шунда Ҳасан Басрий:
"У ўтказиб юборган бўлса, биз ўтказиб юбормайлик", деди.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
БИР ЭШИК ҲОЗИР ҲАМ ОЧИҚ
Бир киши бир аёл ила бузуқликни ният қилди ва ҳилват жойга олиб борди. Аёлга: "Эшикни ёпиб, пардани тушириб қўй", деди. Аёл эшикни ёпиб, пардани тушириб қўйди. У яқин келганида аёл: "Бир эшик ҳозир ҳам очиқ", деди. У: "Қайси эшик?" дея сўради. Аёл: "Сен ва Раббинг ўртасидаги эшик", деди. Буни эшитиб у Аллоҳдан қўрқиб чинқириб юборди ва жони чиқиб кетди (Аз-заҳур фотиҳ, 13).
"Биз гуноҳдан қандай сақланамиз" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
ЭР ЁКИ ХОТИН ВАФОТ ЭТСА НИКОҲ УЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эр ёки хотин вафот этса ўртадаги никоҳ бузилади деб ўқидим. Шу тўғрими? Ҳазрати Aли Фотима онамизни ўзлари ғусл қилдириб ўзлари кафанлаган эканларку?!
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу Ҳазрати Али разияллоҳу анҳуга хос ҳукм ҳисобланади. Ҳаммага эмас. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Али разияллоҳу анҳуга "Фотима сени дунёдаги ва охиратдаги аёлинг", деганлар. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи ва саллам билдирдиларки:
— Қиёмат куни ҳар бир кўзнинг йиғлаши муқаррардир, булардан фақатгина уч кўз мустасно. Булар:
1 - Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз,
2 - Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни кўрганда юмилган кўз,
3 - Аллоҳ йўлида, Аллоҳ учун ухламай, очиқ ётган кўз.
Дейдиларки:
Уч нарса қалбни ғам-ғусса билан тўлдиради:
1 - Таажжубли бўлмаган нарсадан кулмоқ,
2 - Очиқмасдан овқат емоқ,
3 - Кераксиз ерда сўз сарфламоқ.
«Мукошафатул қулуб» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
Ҳотам ал-Асомдан: «Ишингизни қандай асосда йўлга қўйгансиз?» деб сўрашди. У киши: «Тўрт хислат устига қурганман» деб, қуйидаги сўзларни айтдилар:
• менга ёзилган ризқни мендан бошқа ея олмаслигини билгач, унинг йўқ бўлишидан қўрқмадим;
• амалимни мендан бошқа киши қилиб олмаслигини билгач, унга машғул бўлдим.
• ўлим тўсатдан келишини билгач, доим ўлим ҳовлисида бўлдим.
• ҳар бир ҳолатда Аллоҳнинг назоратида эканимни билгач, Ундан ҳаё қилдим.
📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
t.me/musaffouzb
ҒУСЛДА СОВУН ВА ШАМПУНДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ғусл қилганда ғусл учун ишлатиладиган сувга ҳар ҳил (для душ, шампун ва ҳ.) ҳушбўй нарсалар солиб ғусл қилиш мумкинми? Умуман олганда таҳорат қилаётганда ва ғусл қилаётганда совун ва шампунлардан фойдаланиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғусл ёки таҳорат қилиш учун тайёрлаб қўйилган сувга нажосат аралашмаган турли ишқор ва хушбўй моддаларни қўшиш ва шу сув билан ғусл ёки таҳорат қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
#Видео
#дангасалик #боқимандалик
Дангасаликнинг сабаблари
Ёрқинжон домла ЖумабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази етакчи мутахассиси
#Видео
#дангасалик #боқимандалик
Дангасаликнинг сабаблари
Ёрқинжон домла ЖумабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази етакчи мутахассиси
☝️Охири замонда бир (тоифа) кишилар чиқади. Улар дин билан дунёни талаб қиладилар. Улар одамлар учун юмшоқ қўй териларини киядилар. Тиллари шакардан ҳам ширин. Қалблари эса худди бўриларнинг қалбидек...»
©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
t.me/musaffouzb
#Қуръонда_зикри_келган_ажойиботлар
5. Ортда қолган уч киши 2-бўлим
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
t.me/musaffouzb
#Видео
#инсон #ислоҳ
Инсон ўзини ислоҳ қилиш учун нималарга муҳтож?
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази бош мутахассиси
#Видео
#фатво
Фатвонинг аҳамияти ва тарихи.
Ёрқинжон домла ЖумабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази мутахассиси
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#хайрли_тун
Тунингиз хайрли бўлсин!
Аллоҳ барчангизни ҳифзу ҳимоясида асрасин! 🤲🤲🤲
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
ШАҲВАТ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
@musaffouzb
#Қуръонда_зикри_келган_ажойиботлар
4. Ортда қолган уч киши 1-бўлим
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
@musaffouzb
#хайрли_тун
عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning qilgan hazillari
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@musaffouzb
#Қуръонда_зикри_келган_ажойиботлар
3. O'g'irlangan sovut (3-bo'lim)
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
@musaffouzb
🤝 ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ҲАМКОРЛИГИ ВА БИРДАМЛИГИ НАМОЙИШИ
🇺🇿 Пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
🤲Анжуман Қуръони карим тиловати билан очилди.
✅ Йиғилишда таъкидланганидек, мамлакатимизда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, улар асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🌙 Энг муҳими, Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши вазифалари ҳам юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳамоҳангдир. Мазкур кенгаш яқин йилларда ташкил этилганига қарамай, Ислом дини равнақи, мўмин-мусулмонлар фаровонлиги ва туркий халқлар бирдамлиги, шунинг билан бирга, буюк бобокалонларимиз меросини чуқур тадқиқ этиш ҳамда халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш ишларига улкан ҳисса қўшиб келмоқда.
🟢Қолаверса, ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳамкорлиги натижасида халқларимиз ўртасидаги дўстлик, биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамланиб боряпти. Мамлакатларимиз ҳамда дунё мусулмонлари манфаатларини ҳимоя қилиш борасида дадил қадам ташламоқда. Бу эса ташкилотнинг замон билан ҳамнафас бўлиб, халқаро майдонда обрў-эътибори тобора ошиб бораётгани далолат беради...
➡️БАТАФСИЛ
#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
#tafakkur
Таълим нимадан бошланади?
Аллоҳ таоло Бақара сурасида бундай марҳамат қилади:
﴿وَعَلَّمَ آَدَمَ الْأَسْمَاءَ كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمْ عَلَى الْمَلَائِكَةِ فَقَالَ أَنْبِئُونِي بِأَسْمَاءِ هَؤُلَاءِ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ﴾
“Ва Одамга барча исмларни ўргатди. Сўнг уларни фаришталарга рўбарў қилиб “Агар ростгўйлардан бўлсангиз Менга анавиларнинг исмларини айтиб беринг” деди” (Бақара сураси, 31-оят).
Фарзандларимизга тарбия беришда аввало ҳамма нарсанинг номларини айтиб уларни тарбиялаймиз. Мисол учун, эндигина тили чиқишни бошлаган фарзандингизга “Бу стул, бу қалам” деб аввало ҳамма нарсанинг номларини айтамиз.
Аллоҳ таоло ҳам Одам алайҳиссаломни яратгач бутун башариятга таълим нимадан бошланиши кераклигини ўргатмоқда. Одам алайҳиссаломга аввало барча нарсанинг исмларини ўргатганини айтмоқда. Бу арзимас нарса эмас. Катта-катта ўқув юртларида ҳам мутахассисларни тайёрлашда аввало барча нарсанинг номи ўргатилади. Аллоҳ таоло ҳам таълим аввало нимадан бошланиши кераклигини башариятга ўргатди.
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.
🌐 /channel/musaffouzb
#Ҳадис: Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».
(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).
Имом Муслим ривоятлари.
Muslim.uz
@musaffouzb