"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!
ҚОБИЛ ВА ҲОБИЛ ҚИССАСИ
Одам алайҳиссаломни яратилиш қиссаси (8-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ЭНГ ГЎЗАЛ ҚИССАЛАР
🌐 /channel/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Маҳшарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
http://t.me/musaffouzb
Зикр қилсагу, манфаат бермаса.. Қандай мусибат😢
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
t.me/musaffouzb
#Қуръонда_зикри_келган_ажойиботлар
2. O'g'irlangan sovut (2-bo'lim)
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
t.me/musaffouzb
#muftiy_minbari
"ИСЛОМНИ КЎРДИМ АММО МУСУЛМОННИ КЎРМАДИМ"
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/musaffouzb
ЖУМА — ДУОЛАР ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН КУН
عَنْ عَمْرِو بْنِ عَوْفٍ الْمُزَنِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ فِي الْجُمُعَةِ سَاعَةً لَا يَسْأَلُ اللهَ الْعَبْدُ فِيهَا شَيْئًا إِلَّا آتَاهُ اللهُ إِيَّاهُ»، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيَّةُ سَاعَةٍ هِيَ؟ قَالَ: «حِينَ تُقَامُ الصَّلَاةُ إِلَى الِانْصِرَافِ مِنْهَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ.
Амр ибн Авф Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума кунида бир вақт борки, банда унда Аллоҳдан нимаики сўраса, Аллоҳ таоло унга беради», – дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, у қайси вақт?» – деб сўрашди. «У намозга такбир айтилгандан то намозни тугатгунларича», – дедилар».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «يَوْمُ الْجُمُعَةِ اثْنَتَا عَشْرَةَ سَاعَةً، مِنْهَا سَاعَةٌ لَا يُوجَدُ مُسْلِمٌ يَسْأَلُ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ شَيْئًا إِلَّا آتَاهُ إِيَّاهُ، فَالْتَمِسُوهَا آخِرَ سَاعَةٍ بَعْدَ الْعَصْرِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни ўн икки соатдир. Ундан бир соатда қайси мусулмон Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда топилса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша нарсани берур. Бас, уни асрдан кейинги охирги соатдан изланглар», – дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
/channel/musaffouzb
يَا أيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إلَى ذِكْرِ اللهِ وَذَرُوا الْبَيْع ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إن كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ
Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.
(Жума сураси 9-оят)
🔗 t.me/musaffouzb
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🕊
🖇🕊Аллоҳим, жумъа кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор... уларга хушхабар бер🤲
🖇🕊Сендан шифо сўраётганлар бор... уларга офият, шифо бер🤲
🖇🕊Сенинг раҳматингдан умидворлар бор... уларга раҳм қил🤲
🖇🕊Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор... уларнинг гуноҳларини афв эт, ҳавзи Кавсарингдан сероб эт🤲
🖇🕊Аллоҳим, жумъа кунида,
ота-оналаримизнинг,
биз яхши кўрган кишиларимизнинг,
Барча мусулмонларнинг гуноҳларини афв эт, улардан рози бўл, гуноҳларини кечир, Дўзахни уларга ҳаром қил, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин.🤲🏻
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳажжул масокин муборак бўлсин!
Жума кунига насиб қилган "АЛЛОҲ" таолога ҳамду санолар бўлсин!
Жума айёмингиз муборак бўлсин АЗИЗЛАР.
t.me/musaffouzb
#хайрли_тун
Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин!
Тун хайрли бўлсин, азиз диндошим!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb
Birovning kamchiligi ustidan kulish
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@musaffouzb
2023 йил 24 ноябрдан - 1 декабргача бўлган Ўзбекистон тумани намоз вақтлари
t.me/musaffouzb
РУКУ ВА САЖДАДА УЗОҚ ҚОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир инсон бор, ўзи намоз ўқиганда, саждада ярим соат, бир соат қолиб кетади. Ҳамда саждада Аллоҳга дуолар қиламан дейди. Шу ҳақида нима дейсиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва саждада узоқ қолиб кетишнинг зарари йўқ, балки бу мустаҳабдир. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таҳажжуд намозларида узоқ руку ва сажда қилганлари ривоят қилинган. Фақат имом бўлса, одамларга малол келадиган даражада узоқ руку ёки сажда қилмайди. Одамларга малол келтириш макруҳ бўлади. Нафл намозларининг саждаларида дуо қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
#кун_ояти
وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا ۖ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَىٰ وَالْيَتَامَىٰ وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَىٰ وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا
"Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас".
(Нисо сураси, 36-оят).
Тафсир: Оилавий-ижтимоий масалалар, мол-мулк ҳақида, бировларга яхшилик қилиш ҳақида баҳс этувчи оят ва жумлалар ичида ибодат ва ширк келтирмаслик ҳақидаги ушбу жумланинг келиши бежиз эмас. Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилиш, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик–тавҳиддир. Бандалар учун Аллоҳнинг тавҳиди асосий ақидадир. Тавҳид ҳар бир инсондан талаб этилади. У Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққидир. Оятда тавҳидга амр этилганидан сўнг, бир неча тоифа кишиларга яхшилик қилишга буюриляпти.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 11 - Жумодул аввал ойи
Милодий 2023 йил 25 ноябр ҳафтанинг шанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:25
🌅 Қуёш - 07:15
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:30
🌆 Шом - 16:59
🌃 Хуфтон - 18:35
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
Одамлар биргина хатоингизни деб бутун бошли гўзал ўтмишингизни ўчириб юборишади.
Аллоҳ таоло эса биргина тавбангиз туфайли бутун бошли ёмон ўтмишингизни ўчириб юборади.
Хўш, уларнинг қай бири рози қилинишга ҳақлироқ?!
Шундай экан, Аллоҳ билан бирга бўлинг-да, қолганига парво қилманг!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
t.me/musaffouzb
Руҳ қаерда жойлашган?
Руҳ деган сўзни кўпчилик эшитган. Лекин уни ким кўрган? Унинг қаерда бўлишини ким билади? У юракда бўладими ёки миямиздами?
Олимларнинг бирортаси бунга аниқ жавоб бера олмайдилар. Руҳнинг вазни бор дея жар солган олим ҳам буни билмайди. Руҳнинг вазни бўлмайди. Вазни бор деган олимни жасаддан чиқиб кетган ҳаво ёки юрак уриши туфайли юзага келадиган босим чалғитган бўлиши мумкин.
Демак, руҳни ҳеч ким кўрмаган. Унинг қаерда жойлашиши, жисмни қандай ҳаркатга келтиришини бирота олим билмайди. Инсоннинг бир қўли фалокат туфайли узилиб тушса, уни ҳаракатга келтирган руҳ қаерга кетади? Буни ҳам ҳеч ким билмайди. Лекин дунё олимлари руҳнинг борлигини инкор этмаганлар.
Демак, руҳнинг борлигига кўпчилик ишонади. Танамиз ҳаракатга келиши, тириклигимиз белгиси ҳам айнан руҳ билан боғлиқдир. Бу нарса ҳам Аллоҳ таолонинг мўъжизаларидан биридир.
Ўзимиздаги мўжизаларни инкор этмаган ҳолда коинотдаги илоҳий мўжизаларни қандай инкор эта оламиз?! Бу ақли бор кишининг иши эмас-ку, ахир.
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.
Яқинларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
НАМОЗДА ТЕЛЕФОН ЖИРИНГЛАБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало намозхон намозга киришишдан олдин уни чалғитиб, ибодатига халал берадиган нарсаларни бартараф қилиб олишлиги керак. Ҳозирда деярли ҳаммада мавжуд бўлган қўл телефонларни намоздан олдин ўчириб ёки овозсиз ҳолатга келтириб олиш ҳам шу жумладандир. Энди бевосита саволга жавоб берадиган бўлсак, намоз вақтида телефон қўнғироғини бир қўл билан ўчириб қўйиш имкони бўлса, ўчириб қўйиш мумкин ва бунда намоз бузилмайди. Аммо, телефонни ўчириб қўйиш икки қўл билан амалга оширилиб, ҳаракатлар кўплигидан ташқаридан қараган одам "бу киши намоз ўқимаяпти"деб ўйласа намоз бузилиб қолади. Чунки, намозни бузувчи амаллардан бири "амали касир" кўп амал қилишдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
#Ҳадис
Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром
Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
#Quran #Qiroat
Kahf surasi (to'liq)
Shayx Alijon qori
Жума куни Каҳф сурасини ўқишни унутманг ёки ўқий олмасангиз тинглашни унутманг
➡️ http://t.me/musaffouzb
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!
Жума Айём муборак азиз диндошим!
/channel/musaffouzb
#кун_ояти
يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ [10]
"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз".
(Жума сураси, 9-оят).
Тафсир: Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Ўша куни Одам яратилган, жаннатга киритилган, жаннатдан чиқарилган. Қиёмат ҳам жума куни қоим бўлади», деганлар.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 t.me/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 10 - Жумодул аввал ойи
Милодий 2023 йил 24 ноябр ҳафтанинг жума куни
Жума айёмингиз муборак бўлсин азизлар!
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:25
🌅 Қуёш - 07:14
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:30
🌆 Шом - 16:59
🌃 Хуфтон - 18:35
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).
Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Muslim.uz
@musaffouzb
Ўз камчиликларини кўрган инсон яхшилик сари интилади. Мағрур инсон эса Аллоҳга яқинлаштирувчи даражаларни босиб ўта олмайди. Эй ўзига юқори баҳо берувчи, сизнинг қалбингиздаги энг ёмон нарса бу – ўзингизни “етишган” деб билишингиздир!
Мавлоно Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ
@musaffouzb
🔸Кимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин Мени унутса, у ёлғончидир.
🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин Мендан бошқага сажда қилса, у ёлғончидир.
🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин тили билан Мендан бошқани зикр қилса, у ёлғончидир.
🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, таом ва ичимликларнинг лаззатини топса, у ёлғончидир.
🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, хотирида Мендан бошқани ўйласа, у ёлғончидир.
🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин тун бўйи ухлайверса, у ёлғончидир!.
Шайх Аҳмад Ғаззолий, «Баҳрул-маҳабба»
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
#Қуръонда_зикри_келган_ажойиботлар
1. O'g'irlangan sovut (1-bo'lim)
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
t.me/musaffouzb
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
40-дарс. Намоздаги макруҳ ишлар.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb