"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!
МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТЛИ БЎЛА ТУРИБ ТИЛАНЧИЛИК ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйимизга девона келса унга пул ёки бирор нарса беришимиз керакми? Баъзан соппа-соғ инсон келади. Биз уларга ҳеч нима бермасак гуноҳ бўлиб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор нарса бермасангиз, яхши муомала қилиб жўнатишингиз мумкин. Имкон бўлса, уларнинг меҳнатга лаёқатли бўла туриб, тиланчилик билан шуғулланишлари нотўғри эканини, малол келмайдиган тарзда тушунтиринг. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
ЖАННАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРИШ
Жаннат неъматларидан энг яхшиси – жаннат аҳли Аллоҳ таолони зиёрат қилиш шарафига эришадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳлининг олдига бир фаришта келиб: «Аллоҳ сизларга У Зотни зиёрат қилишни буюрмоқда», дейди. Жаннат аҳли тўпланишади. Аллоҳ таоло буюради, Довуд алайҳиссаломга Довуд баланд овозда тасбиҳ ва таҳлил айтадилар. Кейин абадийлик дастурхони қўйилади». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, абадийлик дастурхони нима?» деб нима?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «У жаннат гўшаларидан бири. У машриқ билан мағриб орасидан ҳам кенг. У ерда таом ейишади, ичимликлар ичишади, сўнгра кийимлар кийишади. Шундан сўнг: «Биз учун Роббимизнинг юзига қарашдан бошқа неъмат қолмади», дейишади.
Шунда Аллоҳ таоло уларга кўринади, барчалари саждага йиқилишади.
Шунда Аллоҳ: «Сизлар амал қилиш дунёсида эмассизлар, мукофот дунёсидасизлар», дейди» (Имом Абу Нуайм ривояти).
Аллоҳ субҳанаҳу таоло барчамизни ўша дастурхонда меҳмон қилиб, У Зотнинг жамолини кўриш насиб айласин!
t.me/musaffouzb
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки кишига ҳасад қилиш жоиз. Биринчиси: Аллоҳ таоло бир кишига мол-дунё берсаю, у киши ўша молдунёни ҳақ йўлда инфоқ қилса. Иккинчиси: Аллоҳ таоло бир кишига ҳикмат (илм) ато этсаю, у киши ўша илми билан ҳукм қилиб ва ўша илмини одамларга таълим берса», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
@musaffouzb
“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!”
(Бақара сураси, 172-оят).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
@musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 1 - Жумодул аввал ойи
Милодий 2023 йил 15 ноябр ҳафтанинг чоршанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:15
🌅 Қуёш - 07:03
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:40
🌆 Шом - 17:06
🌃 Хуфтон - 18:40
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
Қўрқманг! Бало инсонга уни ҳалок қилиш учун эмас, балки синаш учун юборилади.
Абдулқодир Ғийлоний (қ.с.)
@musaffouzb
Koʻp yeyish insonning koʻp xislatlarini yoʻqotadi
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@musaffouzb
#Видео
ҲАНДАҚ АҲЛИ
#Мултсериал
Сомирий 23-воқеа 1-қисм
Яқинларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb
#Видео
#боқимандалик
Динимизда боқимандаликка муносабат
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
ШУКРГА САБАБЛАР КЎП
Ҳар йили совуқ тушиши билан Луқмони Ҳаким Худога илтижо қила бошлар экан:
- Эй Худойим, яна қиш эшик қоқиб келаяпти, менинг оёғимда эса яна этик йўқ.
Бир куни масжидда икки оёғи ҳам йўқ кишини кўриб, ўзининг ношукрлигидан уялиб кетибди:
- Мен этигим йўқлигидан нолиганим-нолиган, бу бечоранинг эса этик киядиган оёқлари ҳам йўқ экан.
Ҳар доим шукр қилишга бирор сабаб топилади. Чунки Роббимизнинг ишлари ҳаргиз беҳикмат эмас.
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
💿 /channel/musaffouzb
Сийрат
Биз бутун ҳаётимиз мобайнида Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этсак, лекин у зотнинг суннатларига амал қилмасак, бу мақтов семиртирмас ва очликни ҳам кетказмас.
Фаразан, бир жоҳил боланинг отаси катта олим. Мана шу бола умр бўйи отасини катта олим эканини айтиб, мақтаб ўтса ҳам ўзи жоҳил бўйича қолверади.
Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий
Ибрат:
Ҳақиқий муҳаббат билан даъвонинг ўртасини амал ажратиб туради.
Дуо ва илтижо:
Ё Роббий! Бизларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга чин муҳаббат қўювчи, суннатларига амал этувчи, ҳаётларини ўрганувчи ва кўп саловот айтувчи умматларидан қилгин!
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
💿 /channel/musaffouzb
УЙЛАНГАН ВА УЙЛАНМАГАН ЙИГИТНИНГ НАМОЗИДА ФАРҚ БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйланган йигит билан уйланмаган йигитнинг ўқиган намозларида қандай фарқ бор? Уйланган йигитлар жамоатга борса уйланмаган йигитлар ҳам борса жамоат билан ўқиса уларнинг намозининг савобида фарқ борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уйланган инсон билан уйланмаган бўйдоқ инсоннинг намозига бериладиган савоб фарқли экани ҳақида очиқ далил йўқ. Албатта, динимизда никоҳга тарғиб қилинган, имкони борлар тезроқ уйланишлари кераклиги таъкидланган. Лекин бу ибодатдаги фарққа далолат қилмайди.
Одамлар орасидаги, уйланган инсоннинг икки ракат намози уйланмаган инсоннинг ўқиган етмиш ракат намозидан яхши, деган гап асоссиздир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
#Тарбия
2-сабоқ
Мукофот карточкалари
Мен фарзандларим тарбиясида ажойиб усулдан фойдаланаман. Рангли қоғозлардан бир нечта карточкалар тайёрлаб, уларнинг бир тарафига фарзандларимга ёқадиган мукофот турларини ёзиб чиқаман.
Масалан: “15 дақиқа компьютер ўйнаш”, “Ҳайвонот боғига бориш”, “Дам олиш кунлари муз саройига бориш”, “Твикс”, “Сникерс”, “Музқаймоқ”.
Кейин буларга қўшимча тарзда фарзандларим ўзлари ёқтирган мукофотларни айтиб туришади. Уларни ҳам ёзиб, мукофот карточкалари салмоғини кўпайтираман ва ўз вазифаларини вақтида бажарган фарзандларимга ушбу карточкалардан бирини танлашларини айтаман.
Карточкаларни танлашларидан аввал мукофотлари ёзилган томонини кўринмайдиган қилиб ўгириб қўяман. Шунда улар “Менга бугун қандай мукофот чиқар экан-а!” деган қизиқиш билан ўз вазифаларини сусткашликка йўл қўймай бажаришади.
Масалан, беш вақт намозни ўз вақтида адо этсалар, улар олдимга келиб ўша карточкалардан бирини танлашади ва унда ёзилган мукофотга эга бўлишади. Беш маҳал намозни адо этишга одатланиб бўлишгач, мукофот карточкаларидан Қуръон ёдлатишда ҳам фойдаланса бўлади.
Бундан ташқари мактабдаги ҳар кунлик вазифаларни бажаришга дангасалик қилган пайтларида ҳам бу карточкаларни қўллаш айни муддаодир.
Таътил пайтида эса болажонларни Қуръон ёдлашга, бадиий китоблар ўқишга қизиқтириш керак. Бунда ҳар куни маълум миқдордаги бетни ёд олиш ёки мутолаа қилиш вазифа қилиб қўйилади. Кунлик вазифа бажарилиши эвазига эса карточкалардан бирини танлаш имконияти тақдим этилади.
Мен бу усулдан анчадан бери фойдаланаман. Бунинг самарасини кўрдим. Шу тарзда фарзандларимни яхши ишларга одатлантиришга муваффақ бўлдим.
(Тўғри, сизда “Агар болани фақат бирор нарса эвазига иш бажарадиган қилиб ўргатиб қўйилса, кейин бола шунга одатланиб қолса, бирор нарса бермасангиз, ҳеч нарса қилмайдиган бўлиб қолмайдими, унинг ўрнига болада “ихлос”, “фидойилик” каби тушунчаларни шакллантириш керак эмасми?!” деган эътирозий фикрлар пайдо бўлиши мумкин.
Бу фикрларда ҳам жон бор. Лекин бу услуб тарбиянинг дастлабки босқичларида амалга оширилади. Чунки бу даврда болага ҳар қанча гапирманг, фойдаси камроқ бўлади. Шунинг учун болани даставвал рағбатлантиришлар билан аста-секин кўникмаларга одатлантирган маъқул.
Болаларга улғая боргани сари ихлос ҳақида, барча амалларни холис Аллоҳ учун бажариш кераклиги ҳақида тушунчалар беринг. Уларга “Болажоним, бу карточкалар менинг мукофотим. Лекин Аллоҳнинг мукофоти бошқача бўлади. Менинг тайёрлаган бу мукофотларим сенинг тасаввурингга келиши мумкин бўлган мукофотлар. Лекин Аллоҳнинг сенга берадиган мукофотлари кўзинг кўрмаган, қулоғинг эшитмаган ва хаёлингга ҳам келмаган мукофотлар бўлади.
Мен сенга бажарган ҳар бир вазифанг учун битта ёки иккита карточка беришим мумкин. Аллоҳ таоло эса сенга ўнлаб, балки юзлаб “карточка”лар беради. Энг қизиғи, менинг карточкаларим тугайди, Аллоҳнинг “карточка”лари эса ҳеч қачон тугамайди. Энди сен айтгин-чи, сенга менинг карточкаларим афзалми ёки Аллоҳникими?” дея ўткинчи дунё билан ҳақиқий ҳаётнинг фарқини англатиб боринг.
Шу жиҳатлар ҳам ҳисобга олиниб, бу услуб қўлланиладиган бўлса, келажакда фарзандларингиз баркамол комил инсон бўлиб етишадилар, иншоаллоҳ. Тарж.)
"Фарзанд тарбиясидан 700 сабоқ" китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
#30хушхабар
Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар
(25-хушхабар)
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши бир куни қироат қилиб тиланчилик қилаётган бир қиссагўйнинг олдидан ўтиб қолдилар. Истиржоъ айтиб, кейин: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Қуръонни ўқиса, у билан Аллоҳдан сўрасин. Зотан ҳали Қуръонни ўқиб, одамлардан сўрайдиган қавмлар келади», деяётганларини эшитганман», деди».
(Термизий ривояти)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Манба: @quranuz_kanali
@musaffouzb
#кун_ояти
وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ ۖ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ ۖ فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ
"Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар".
(Бақара сураси, 186-оят).
Тафсир: Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан имом Аҳмад Ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Қалблар идишга ўхшайди. Баъзилари баъзисидан кўпроқ жойлаштиради. Агар Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлсангиз, ижобат бўлишига қаттиқ ишониб сўранг. Ғофил қалб билан дуо қилган банданинг дуосини Аллоҳ қабул қилмайди», дедилар. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агар банда шошилишмаса, дуосига ижобат бўлади. Дуо қилдим, қабул бўлмади, демасин», деганлар.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
#muftiy_minbari
ИШИНГИЗ ЮРИШМАЙ ҚОЛСА, ҲАЁТИНГИЗДАН БАРАКА КЕТСА...
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Muslim.uz
@musaffouzb
#Видео
#илм #устоз
Ҳалол касб Аллоҳ таолога яқинлаштиради
Ёрқинжон домла ЖумабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ (2-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ЭНГ ГЎЗАЛ ҚИССАЛАР
🌐 /channel/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Маҳшарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
http://t.me/musaffouzb
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил
Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил Жумодул аввал ойининг 1-куни — 2023 йил 15 ноябрь чоршанба кунига тўғри келмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна билюмни вал иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".
🔗 Улашинг: @musaffouzb
«Қимор»
«Қимор» аслида арабча сўз бўлиб, Аллоҳ таолонинг Каломида «қимор» сўзи эмас, балки унинг муродифи «майсир» сўзи келтирилган. Бу эса, осонлик билан мол топиш маъносини билдиради. Яъни, қиморнинг ҳақиқий маъносига далолат қилади.
Аллоҳ таоло «Моида» сурасида қиморни қаттиқ қоралаган:
«Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз» (90-оят).
Аллоҳ таоло хамр тановул қилиш ва қимор ўйнаш каби амалий гуноҳларни бутга чўқиниш ва фолбинга ишониш каби куфр ва ширк саналган улкан маънавий жиноятларга тенглаштирган. Баъзи одамлар бутга чўқинишдан қаттиқ ҳазар қиладилар, ўлиб кетса ҳам бу ишни қилишга кўнмайдилар. Аммо ароқни ичаверадилар, қиморни ўйнайверадилар. Фолбинга бориш ҳақида ҳам шу фикрни айтса бўлади. Аллоҳ таоло бу ишларнинг барчасини қўшиб-жамлаб туриб бир хил баҳо бермоқда.
@musaffouzb
ОНА ВА ФАРЗАНД ЎРТАСИДАГИ ҚАРЗ
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Онамни тросини, браслетини сотдим қийналиб қолганимда ўғлим шуни сотиб тадбиркорлигинга ишлатгин, манга кегин олиб берурасан дедилар. Онам оламдан ўтиб қолди. Тахминан оламдан ўтмасларидан 20 кун олдин онам билан ният қилиб қўйгандик, тилла магазинга бориб трос, браслет олмоқчи эдик. Энди тиллани олишим керакми нима қилишим керак? Синглим бор оилали, укам бор оилали, лекин хаммамизни кассамиз битта, оилани каттаси мен ўзим. Олдиндан рахмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ онангизни раҳматига олсин. Ораларингиздаги ушбу муомала қарз муомаласи бўлган. Чунки фойдаланиб, кейинчалик ўрнига қўйиш топшириляпти. Бу эса қарз дегани. Шунинг учун сиз мазкур тақинчоқларни сотиб олиб ўрнига қўясиз. Боиси марҳум вафот этиши билан унинг моли, фиқҳ китобларимизда келтирилишича, дастлаб дафн харажатларига сарф қилинади. Сўнг қарзлари узилади ва васиятлари бажарилади. Ундан кейин қолган мол ворисларга тақсимлаб берилади. Демак, ўша тақинчоқларда сиздан бошқа меросхўрларнинг ҳам ҳаққи бор. Ўрнига қўйганингиздан сўнг мерос илмини тушунадиган бирор аҳли илм ёрдамида ўшаларнинг ҳаққини етказиб беришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.
🔗 Улашинг: @musaffouzb Читать полностью…
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан,
Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан!
Хайрли тун! 🌙
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/musaffouzb
АЛЛОҲ СЎЗИ (ЛАФЗИ ЖАЛАЛА) ҲАҚИДА
🎙Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари"
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥@musaffouzb
#Видео
ҚУРЪОНДA КЕЛГAН АЁЛЛАР ҚИССAЛАРИ
#Мултсериал
Биби Марям 19-воқеа 2-қисм
Яқинларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
36-дарс. Имомликка лойиқ кишилар.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Видео
#таҳорат #намоз
🎬 Таҳоратдаги муҳим масала
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb