musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳажжул масокин муборак бўлсин!
Жума кунига насиб қилган "АЛЛОҲ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин АЗИЗЛАР.


t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Туннинг қоронғу зулматига енгилмаганлар учун мукофоти ўлароқ янги кун, янги имкон ва
янги умидлар берилади.

ХАЙРЛИ ТУН !
Тун сохибига омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Farzandingiz xato qilsa nima qilish kerak?

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Осмонда юлдузлар нур сочган онда,
Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон,
У қандай уй экан деб сўраганда,
У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон.

#ХАЙРЛИ_ТУН!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

"Hammanikidan boshqacha qilmasam, otimni boshqa qo‘yaman" deyish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Эй солиҳ банда!

Мақом ва мартаба севгиси бир хасталикдир. У риё, нифоқ, ёлғон, ҳийла, айбларни бекитиш ва хасислик каби ўнлаб гуноҳларга васила бўлади. Мансабпарастлик — дунёпарастликдан ҳам ёмон иллат. Мол-дунё ва мавқени ози дин ишларига ёрдам беради, лекин фақат ўз нафси учун топилган бундай бойлик инсонга зарарлидир. “Одамлар мени нима деб гапиряпти экан? Мен ҳақимда кандай гаплар юрибди?” деб ўйлайверган одам ҳирс ва нафс бандасидир.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АЛОҚА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ МАХСУС ЎЙИНЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Баъзи алоқа компанияларида махсус ўйинлар бор. Унда шу ўйинга уланган одамнинг ҳисобидан маблағ ечиб олиб, ҳар куни ҳар хил дақиқа, СМС ва МБ берилади. Ўйинда иштирок этаётган шахс қандай ютуқ олишини билмайди. Шу ўйинда иштирок этиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фуқаҳоларимиз "Мағлубларнинг молидан ғолибга берилиши шарт қилинган ҳар қандай ўйин — қимордир" деб айтганлар ("Таърифоту Журжоний" китоби). Шундан келиб чиқиб, саволда сўралгани каби кўпчиликдан маблағ йиғиб, маълум бир кишилар ютуқ олиб кетадиган ўйинлар қиморга киради. Бундай ўйинларда иштирок этиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#tafakkur

Кўрмай туриб ишониш - иймон дейилади

Динга ишонмайдиган инсон: “Мен фақат кўзим билан кўрган нарсага ишонаман. Кўзим кўрмаган нарсаларга эса ишонмайман”, деб айтади. Аслида ишонч сўзи кўз кўрмайдиган нарсаларга нисбатан ишлатилади. Ҳеч ким сизни кўриб туриб “Сенинг борлигинга ишонаман” демайди. Ёки ҳеч ким қуёшни кўрганидан кейин “Мен қуёшнинг борлигига энди ишондим” демайди.
Ишонч турлича бўлади. Масалан, сиз ўзингиз гувоҳи бўлмасангиз ҳам, аммо кимдир айтган гапга ишонасиз. Чунки ўша одамни сиз ишончли деб биласиз. Агар ўша нарсани ўз кўзингиз билан кўрсангиз, ишончингиз янада ортади. Мўмин кишининг охиратга бўлган ишончи биринчи тур ишончга киради. Зотан мўминлар охиратни кўрмасдан туриб унинг борлигига ишонадилар. Кўз билан кўргандан кейин эса у ишонч яна ҳам кучли бўлади. Аллоҳ таоло охират куни жаҳаннамни кўрганлар ҳақида бундай деган: “Албатта, жаҳаннамни кўрарсиз. Ва албатта, уни ишонч кўзи билан кўрасиз” (Такосур сураси, 6-7-оятлар).
Ҳа, очиқ-ойдин ҳақиқат охиратда бўлади.
Демак, очиқ-ойдин ҳақиқат кўз билан кўргандагина бўлади. Лекин иймон маъносидаги ишонч эса кўрмасдан туриб бўлади. Мисол учун, сиз ўзингиз кўрмаган нарса ҳақида “Бундай бўлишига иймоним комил” деб айтасиз. Яъни сиз кўзингиз билан кўрмаган нарса ҳақида шундай ишонч билан гапиряпсиз. Бу – иймон дейилади.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#30хушхабар
Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар
(22-хушхабар)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Ким Қуръон ўқиса, билимли бўлгач, ҳеч нарсани билмай қоладиган даражада тубан умрга қайтарилмайди». Аллоҳ азза ва жалла: «...сўнгра уни асфала софилинга қайтардик, Илло иймон келтирганлар мустасно», деган. Яъни, илло Қуръон ўқиганлар мустасно».
(Ҳоким ривоят қилган)

Яқинларингизга ҳам улашинг

Манба: @quranuz_kanali

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кун_ҳикмати

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْكَبِيرُ.

"Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир".
(Буруж сураси, 11-оят).

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 17 - Рабиус соний ойи
Милодий 2023 йил 1 ноябр ҳафтанинг чоршанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 06:00
🌅 Қуёш - 06:47
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:50
🌆 Шом - 17:21
🌃 Хуфтон - 19:00

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Қиморни аллома Саййид шариф Журжонй икки хил таърифлаган:

🎰 Қимор деб бир одам бошқасидан ўйинда шарт қилинган нарсани олишига айтилади.

Мағлубларнинг молидан ғолибга берилиши шарт қилинган ҳар қандай ўйинга «қимор» деб айтилади.
Мана шу бир-бирига маънан яқин икки таърифни мезон сифатида олиб замонамизда кенг ёйилган ва ёйилиб бораётган турли ютуқли телеўйинларнинг қимор ёки қимор эмаслигини билиб олиш мумкин.


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

⚡️ Шавкат Мирзиёев: Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз

— Исроил армияси ва Хамас ҳаракати ўртасида
давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштирмоқда, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келмоқда.

Болалар ва аёллар ҳалок бўлмоқда, одамлар бошпанасидан айрилмоқда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.

Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз.

Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.
  
Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз.

Манба

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео

ҲАНДАҚ АҲЛИ

#Мултсериал
Боғ эгалари 13-воқеа 1-қисм

Яқинларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

📖 "Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган" (Рум сураси, 47-оят).

🌙 Аллоҳнинг ёрдами келиши учун қилинадиган 5 шартни эътиборингизга тақдим қиламиз. Албатта, унинг сабаб ва шартлари фақатгина шу 5 та билан чекланиб қолмайди. Биз 5 тасинигина эслатиб ўтишни лозим деб топдик.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

“Тўрт нарса қалбнинг зулматидир: ҳаромдан тўйган қорин, золимлар билан суҳбат қилиш, аввалги гуноҳларни унутиш, орзунинг узун бўлиши. Яна тўрт нарса қалбнинг нуридир: парҳезкорлик қилиб, қоринни оч тутиш, солиҳлар билан суҳбат қилиш, ўтган гуноҳларни ёдга олиш, орзунинг қисқа бўлиши”.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АҲДГА ВАФО ҚИЛИНГ

«Эй Одам фарзанди! Сизларга инъом қилган неъматимни эсланг ва Менга берган аҳдингизга вафо қилинг. Шунда Мен ҳам Ўз аҳдимга вафо қиламан. Мендангина қўрқинглар.
Йўлбошловчисиз тўғри йўлга тушиб бўлмаганидек, жаннатга ҳам амалсиз йўл йўқдир. Шунингдек, мол машаққатсиз йиғилмайди. Худди шундай ибодатимга ҳам сабр қилсангизларгина, жаннатга кирасизлар. Аллоҳга нафл ибодатлар билан яқинлашинг. Менинг розилигимни ўзларингиз орангиздаги мисскинлар розилигидан изланг. Уламолар мажлиси орқали раҳматимга рағбатли бўлинг. Чунки раҳматим бир лаҳза ҳам улардан ажралмайди.

"Қирқ ҳадиси қудсий", Имом Ғаззолий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

КИБР

الَّذِي أَحْسَنَ كُلَّ شَيْءٍ خَلَقَهُ ۖ وَبَدَأَ خَلْقَ الْإِنسَانِ مِن طِينٍ

У Ўзи яратган ҳар бир нарсани гўзал этган ва инсонни яратишни лойдан бошлаган зотдир. (Сажда сураси 7-оят)

ثُمَّ جَعَلَ نَسْلَهُ مِن سُلَالَةٍ مِّن مَّاءٍ مَّهِينٍ

Сўнгра унинг наслини ҳақир бир сувдан ажраб чиқадиган қилди. (Сажда сураси 8-оят)

Демак, онанг тупроқ, отанг манийдир. Бу иккисидан ҳам тубан нарса борми? Агар "Мен отамнинг наслиданман”, десанг, сен ва отанг ўртасида маний, қон, гўшт ва бошқа нопок нарсалар бор. Отанг кулол ёки қон олувчи бўлганда эди, ундан ор қилган бўлар эдинг. Чунки унда отангнинг қўли лой ёки қонга беланган бўларди. Сенинг аслингни ўзи қон ва тупроқдир. Эй инсон! Нега кибрланиб кўкрак керасан?

«Қалбнинг давоси» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

⚡️Тайинлов: Сардор Раҳимхон – “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари-“Вақф” хайрия ишлари бўйича директори

🔸2023 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда келгусидаги режалар ва ташкилий масала кўрилди.

🔹Фонд бошқаруви раҳбари Исахон Абдуллаев томонидан ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш, ногиронларга меҳр кўрсатиш, камбағал оилалар ҳолидан хабар олиш, қудуқ қазиш ҳамда илм-фанга оид инновацион лойиҳалар ҳамда талабаларни қўллаб-қувватлаш каби хайрия ишларини кенгайтиришга алоҳида урғу қаратилди.

🔸Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Фонднинг хайрия акцияларини оммалаштириш мақсадида, меҳр-мурувват ишларини уюштириш, ногирон болаларга ёрдам қўлини чўзиш ва синовли кунларда кўнгли ярим инсонлар қалбига йўл топишда «Юрак амри» номли хайрия ишлари билан танилган Сардор Раҳимхон (Санжар Раҳимов) Фонд раҳбари ўринбосари – “Вақф” хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинлангани эълон қилинди.

➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео

ҲАНДАҚ АҲЛИ

#Мултсериал
Боғ эгалари 14-воқеа 2-қисм

Яқинларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Билиб қўйганингиз яхши


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#эркак #аёл #намоз

Эркак ва аёлнинг намоздаги фарқлари (1-қисм).

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">

Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кечки_зикр

اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا

“Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя”

Тунингиз хайрли бўлсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Shoshqaloqlik qilmang...

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ЎЗИНИ БОШҚАЛАРДАН УСТУН ҚЎЙИШ

Ўз билими, куч-қуввати билан фахрланиш ва бошқаларни ҳақир (паст) санаш ҳам нафс касаллигидир.

Муолажа услуби

Бу касалликни Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазлини тафаккур қилиш орқали даволаш керак. Илм, мансаб ва мартаба Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган неъматларидир. Яна шуни унутмаслик керакки, банда Аллоҳ таолонинг беминнат бериб қўйган ноз-неъматларининг шукрини асло адо қила олмайди, ҳамиша камчиликка йўл қўяди. Зеро, “Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз” (Иброҳим сураси, 34-оят).

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

КЕЛИН ҚАЙНОТАСИНИНГ ХИЗМАТИНИ ҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Келин қайнотасининг ички кийимларини ювмасликка ҳақлими? Қайнонам билан бу мавзуда кўп тортишиб қоляпмиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Келин қайнота ва кайнонанинг хизматини қилиши, дуоларини олиши оиланинг тинч-баракотли бўлишига сабаб бўлади. Албатта, буни ғанимат билиш керак. Агар қайнотанинг кийимларини ювишга ҳеч ким бўлмаса, келин ювишида шаръан монеълик йўқ.

Лекин хизматни ҳам чегараси бўлади. Келинга хизмат қилдиришда шариат доирасидан ташқари иш қилиш турли нохушликларга сабаб бўлмоқда. Қайнота майкаларини ечиб, келинга массаж қилдириши, калта иштонда ётиб, оёқларини уқалатиши каби ўзбек миллатида ҳеч қачон эшитилмаган, шариатга зид ишлар содир бўлмоқда. Аслида бу каби хизматлар келиннинг вазифаси саналмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

​​СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН

«Эй Одам фарзанди!
Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр.

Эй Одам фарзанди!
Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир.

Эй Одам фарзанди!
Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол.

Эй Одам фарзанди!
То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим.

Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.

Эй Одам фарзанди!
Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради.

Эй Одам фарзанди!
Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, дўзахга киритаман.

Эй Одам фарзанди!
Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш.

Эй Одам фарзанди!
Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки Мен ҳам сендан эртага қиладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку!

Эй Одам фарзанди!
Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам рози эмассан.

Эй Одам фарзанди!
Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар.

Эй Одам фарзанди!
Улим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени алдаб қўймасин. Чунки (ҳали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени тавбадан чалғитмасин. Негаки, тавбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда бермайдиган кунда пушаймонлар ичра қоласан.

Эй Одам фарзанди!
Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингда шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан.

Эй Одам фарзанди!
Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла, агар гуноҳни қасд қилсанг, тавбани эсла, мол-дунё қўлга киритсанг, ҳисоб-китобни эсла, таомга ўтирсанг, очларни эсла, нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллоҳ хоҳласа, қудратини устингда ҳукмрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса, «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил ъазийм»ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг, нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирор мусибат етса, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», "Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз" (Бақара, 156) дегин».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал