УЗР СЎРАЙ AЛЛОҲДАН
Узоқ юрдик ҳаёт йўлидан,
Кимни обод, кимни хор этдик.
Топганимиз билмай омонат,
Йўқотганда қадрига етдик.
Қўрқоқ дедик андиша қилса,
Кибор бўлса эгавердик бош.
Алдадилар, алдадик биз ҳам,
Ёлғонларда ўтиб кетди ёш.
Дустни сотдик нархи келишса,
Не қилмадик фойдани кўзлаб.
Хаққи тупроқ кўзимиз туймай,
Боравердик қалбимиз музлаб.
Алла айтдик, мудради иймон,
Сўнг шайтонни ўпдик пойини.
Неча кимни додлатиб кетдик,
Ичиб туриб ширин чойини.
Хар қадамда болалар гунох,
Савоб билан ўтдик сўрашмай.
Давра қурдик тенгларни топиб,
Тенг келмаса қаторга кўшмай.
Ўғлимиз эр, қизимизда бўй,
Бизлар ҳамон нафсимизга қул.
Турфа сабаб, ваъжларни айтиб,
Қара ўзни оқлаймиз нуқул.
Виждоним тур, иймоним уйғон,
Сўқир кўзлар талпин зиёга.
Нафсим тийил, шукрни ўрган,
Бизлар меҳмон бир зум дунёга.
Тўхта эй дўст, нафасинг ростла,
Бу кетишда манзил жаханнам.
Аллоҳимга узрларинг айт,
Узр сўрай Aллоҳдан мен ҳам.
👉JAVOXIR
☘☘☘☘☘☘
УЙ ХАШАМДОР БЎЛМАСА ҲАМ,
ҚЎЛ ТИЛЛОГА ТЎЛМАСА ҲАМ, ЮЗДА ЧИРОЙ БЎЛМАСА ҲАМ.
ҲАР ЮРАКДА ИЙМОН БЎЛСИН.
«ДАМА»
☘☘☘☘☘☘
ЯҚИНЛАРИНГИЗДАН ШИРИН СЎЗИНГИЗНИ АЯМАНГ. ЎЛИМ ХАҚ, ЙЎҚОТИБ ҚЎЙСАНГИЗ ҚАТТИҚ АФСУС ЧЕКАСИЗ...
«ДАМА»
🌞🌞 Assalomu alaykum, Tong barchaga xayrli bôlsin.
✨✨ Bugungi kun uyingizga nur, qalbingizga xuzur, Tinchlik totuvlik, fayzu barokat olib kelsin.
#ОТА
• Отанинг ташвиши ўзига етарли, унинг ҳолини ҳеч ким тушунмайди.
• Қачонки у йўқ бўлса нақадар қадри ва қиммати баланд эканини ҳамма сеза бошлайди.
Аброр Мухтор Алий
АСАЛОМУ АЛАЙКУМ
АЗИЗЛАРИМ❗️
ХАР ГАЛГИДЕК ЖУМА КУНИ ОФИСИМИЗДА ЕТАКЧИ МУТАХАССИСЛАР ИШТИРОКИДА САЛОМАТЛИК ДАРСИ БУЛИБ УТАДИ❗️
САЛОМАТЛИГИ ХАКИДА КАЙГУРУВЧИ ВА СОГЛОМ БИЗНЕС БИЛАН ШУГУЛЛАНИШ ИШТИЕКИДА БУЛГАН БАРЧАНИ ТАКЛИФ ЭТАМИЗ❗️
ДАРСИМИЗ СОАТ 11-ДАН 13-30 ГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ,14-00ДАН ДИАГНОСТИКА БОШЛАНАДИ❗️
ДИАГНОСТИКА 50% ЧЕГИРМАДА, ОЛДИНДАН ЕЗДИРИБ КЕЛИШИНГИЗ МУМКИН: +99893 579 44 66 Хафиза
Salom Onajon Nurlik Fariwtam Kozlariz Nigorim Ayrilmas Rishtam Diydor Istagida Yurakka Stam SOGINDIM ONAJON YOMON SOGINDIM Bugun Yuragimni Soginchga Orab Ming Zorli Dard Bilan Nurab Qalbimga Yiqildim Iltijo Sorab SOGINDIM ONAJON YOMON SOGINDIM Bilaman Yoshlarim Korib Turibsiz Jannat Toridan Qarab Turibsiz Egilgan Bowimni Silab Turibsiz SOGINDIM ONAJON YOMON SOGINDIM Ozgina Yigladim Kop Emas Ona Ranjimang Men Osha Yiglaqi Yana Goh Kulib Goh Oksib Yuribman Mana SOGINDIM ONAJON YOMON SOGINDIM😥😥😔😔😩😩
Читать полностью…ОНАЖОН...
Бир ёш йигит хикоя қилади:
Бир куни онам билан тортишиб қолдик. Овозлар кўтарилишгача борди. Олдимдаги китоб- дафтарларимни зарда билан стол устига отдим-да, хонамга кириб кетдим. Ўша пайтда кўнглимга қил хам сиғмасди. Одатда бирор нарсадан қаттиқ хафа бўлсам, уйқу билан ёзилардим...
Эртаси куни университетдан қайтаётиб, ўзимни қўярга жой тополмай, қаерда юрганимни хам билолмай, безовталаниб, охири мехрибон онажонимга хазилнамо бир нома ёздим. Номада жумладан шундай дейилганди:
"Эшитишимча, инсон оёғининг ости устига нисбатан мулойимроқ ва юмшоқроқ бўларкан. Муборак оёғингиз шу гапларнинг тўғрилигини лабларим билан текшириб кўришимга ижозат берармикан."
Уйга келсам, волидам мени остонада кутиб турардилар. Кўз ёшлари яноқларига оқиб тушарди.
Дедилар: "Оёғимни ўпишингга хеч қачон рухсат бермайман. Сен айтган гапга келсак, мен унинг тўғрилигини ёш пайтингда оёқчаларингнинг устини хам, остини хам ўпавериб, аллақачон билиб бўлганман".
Кўз ёшларим юзимни ювди...
Парвардигорим амри ила улар бир куни ўтиб кетадилар. Бас, бу кунларни ғанимат билиб, хизматларини қилиб қолинглар. Ўтиб кетган бўлсалар, дуои хайр ила ёд олинглар!
👉жавохир
Inson nechchi yoshda bo'lsa ham,ota-onaga suyanib yashar ekan,ota-ona farzand uchun har doim judayam savlatli tog',dalda hisoblanar ekan,bu narsani ayniqsa inson shu ajoyib,bug'ubor insonlaringdan birini to'satdan yo'qotganingda yanayam chuqurroq anglab yetar ekansan,xuddi shu og'ir musibat,judolik yaqindagina oilamiz boshiga tushdi,bu judolikka ko'nikishimiz juda og'ir bo'lyapti biz uchun....Mexribon,xokisor,beg'ubor,g'amxo'r doimo o'zlarini emas farzandlarni deb yashab jonlarini fido qilgan,davlatimiz,suyangan tog'imiz,qo'llab-quvvatlaydiganimiz,aqlligimiz,fayzligimiz,farishtamiz dadajonimiz yorug' dunyoni 71 yoshlarida tark etdilar,dadajonimni yorqin xotiralari uchun tirikliklarida ularga aytib ulgurolmaganim,ularni juda-juda yaxshi ko'rganim,ularni judayam o'zgacha aqlli inson bo'lganliklarini o'zlariga aytolmaganim judayam qiynayapti meni,dunyoda hamma otalar ham ulug hisoblanadi,lekin dadamni ajralib turadigan sifatlarini men dunyodagi hech qaysi dadaga o'xshata olmayman,Dadajonim ota-onasiga, oilaga,onamga va biz farzandlarga judayam e'tiborli mexribon edilar,saxiy inson edilar,birovni qattiq gapirib dilini og'ritmas edilar,g'iybatni juda yomon ko'rar edilar,oilada g'iybatga o'rin yo'q edi,yoshligimizdan har bir o'qishimiz,dars tayyorlashimizga,ovqatlanishimizga e'tiborli edilar,yoshligimizdan mehnatga ham o'rgatganlar, onamga bo'lgan e'tiborlari tufaylimi,yoki farzandlariga e'tiborliliklari tufaylimi biz farzandlar maktabda a'lo baholarda o'qiganmiz,mustaqillik davrlarida otish davrining qiyinchilik davrlari edi qo'shnilardan ko'pchilikni uyda hatto nonga zor oilalar ko'p edi,dadam aql bilan ish tutib,daryoni bo'yida katta bo'sh yotgan toshloq yerlani toshlarini terdirib hammamizga,kamazlarda tuproq to'ktirib bug'doy,kartoshka,piyoz,sabzi,chesnok,mosh,no'xat,hatto sholigacha ekib tinimsiz mehnat qilardik va dadam,onam,to'qqiz farzand,kelinoyimiz jiyanchamiz,buvimdan iborat katta oilamiz hech qachon nonga oshga zor bo'lmaganmiz,doim to'kinchilikda yashaganmiz va bug'doy so'rab kelgan,un so'rab kelgan zoriqib qolgan qo'shnilar,qarindoshlarga ham hech qachon yo'q demasdan berdirib yuborardilar bularni hammasi dadamni aqlliliklari,uzoqni ko'rib aql bilan ish qilganlaridan deb bilaman,bizni jaxlimiz chiqardi ular ham mehnat qilsin der edik,shunday qilib to'qqiz farzanddan oltitamiz o'z bilimiz bilan toshkentdagi oliygohlarga kirib o'qidik,bugungi kunda turli kasblarni egasi bo'lib birimiz toshkent,birimiz amerika,birimiz qoraqalpogistonda halol mehnat qilib yashayapmiz,dadajonim farzandlari toparmon-tutarmon bo'lib,roxatlarini ko'rishga haqli bo'lgan paytlarida yorug' yuz bilan ollohni huzuriga ketdilar...bizni shu darajaga yetkazgan inson mexribon dadajonim va onajonimni mehnatlari deb o'ylayman,aytmoqchi bo'lganlarim ota-onanggiz tiriklida avaylab-asrang,yaxshi ko'rishinggizni ayting,hech ham armoniggiz qolmasin!!!!
Читать полностью…Бехуда оккизманг кузидан ёшини,
Миннат килманг кариганда еган ошини.
Эл олдида хам килманг азиз бошини,
Йиглатманг азизлар ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Гудаклик чогингиз парвона булди,
Суюнсангиз улар хандона кулди.
Гар огриб колсангиз саргайиб сулди,
Кадрланг доимо ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Уларсиз бу хаёт чулга ухшайди,
Атрофин намлаган кулга ухшайди.
Богдаги саргайган гулга ухшайди,
Сиз кадрланг ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Тунлари ухламай бахтингиз сурар,
Ризкингизни тилаб сахарлаб турар.
Яхши ёмонликни ОЛЛОХДАН курар,
Сиз хурламанг хеч ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Йикилсангиз суягувчи тогингиздир,
Сиз мевасиз уларчи богингиздир.
Кун келиб каригувчи чогингиздир,
Кузларин намлатманг ОТА-ОНАНГИЗНИ!!!
#Шеърий_мисралар .
@NURvaSOYA
@MunisOnam
mulohazali insonlar kanali 😊
#Мулоҳаза
АЁЛ КИШИ
- Ўқиса, турмушга чиқса,
- муҳаббат қўйиб, эрининг хизматини холис адо этса,
- ҳомиладор бўлса, кўзи ёрса, эмизса, тарбия қилса, уйда ёки шариат рухсат берган жойларда ишласа,
- ташвишу хавф-хатарларни бўйнига олсаю, яна охирида ақли ноқис саналса...
Ақли тўлиқ бўлганида яна не - не ишларни қилган бўлармиди ? ?
🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺
Муслима аёллардек фазилатли зотларни кўрмадим !
- Қизалоқлигида отасини жаннатга киритади.
- Номахрамлардан узини сақлайди .
- Бўйга етгач, эрининг ярим динини мукаммал қилади.
- Бошқа эрсиз муслима аёлни узига кундош қилади ва сабр қилади .
- Она бўлганида эса жаннат унинг оёғи остида бўлади.
Дўстларингизга ҳам улашинг! Уларни каналимизга таклиф қилинг!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш учун👇
@NURvaSOYA
@MunisOnam
🔹 менинг коидаларим
🔹Қизингни қандай куёвга беришни хоҳласанг, ўғлингни шундай тарбия
қил.
🔹Ўғлингга қандай қизни келин қилишни хоҳласанг, қизингни шундай тарбия қил.
🔹Ўғлингга, қизингга қайнона-қайнотаси қандай муомала қилишини хоҳласанг, келинингга, куёвингга шундай муомалада бўл.
🔹Келининг, куёвинг сенга қандай муомала қилишини хоҳласанг, қайнота-қайнонангга шундай муомалада бўл.
🔹Эй ака-укалар! Қизингиз, опа-сингилларингизга эрлари қандай муомала
қилишини хоҳласа нгиз, хотинингизга шундай муомалада бўлинг.
🔹Эй опа-сингиллар! Ўғлингиз, ака-укаларингизга хотинлари қандай
муомала қилишини хоҳласангиз, эрингизга шундай муомалада бўлинг.
🔹Эй эркаклар! Оналарингиз, хотинларингиз,
қизларингизга бегона эркакларнинг қандай муомала қилишини хоҳласангиз, сиз бегона аёлларга шундай муомалада бўлинг.
🔹Эй аёллар! Оталарингиз, эрларингиз, ака -укаларингиз, ўғилларингизга бегона аёлларнинг қандай муомала қилишини хоҳласангиз, сиз бегона эркакларга шундай муомалада бўлинг...
👉жавохир
ДИҚАТ! ДИҚАТ!
Болажонларимизни таътил кунларида марказимизда 50% чегирма асосида текширув ўтқазилади .
Келиб текширувдан ўтишиз мумкин.
М/У +935794466 Хафиза
Юраги чиройли аёлни севинг.
Аёл тақдир дейди, турмишнинг юкин,
Мехрини улашиб яшайди текин,
Юзлари чиройли бўлмасин.. Лекин
Юраги чиройли аёлни севинг..
Боғбони сийласа, ғунчалар кулар,
Кимга ярашмабди? Нозлар, кулгулар,
Лаб четига холни қўндирса бўлар,
Юраги чиройли аёлни севинг..
Аёл бор хаёлга, нурга ўхшаган,
Совуқ қучоқларда титраб қақшаган..
Гудагига караб кузи яшнаган...
Юраги чиройли аёлни севинг..
Ўтмасин хаётин хаёлга осиб,
Мехрини мехрга кўринг муносиб,
Қўлин қадоғига лабингиз босиб..
Юраги чиройли аёлни севинг..
Эътибор уларкан кенг фалакларга,
Нигохи айлансин камалакларга,
Интилмай бир кунлик капалакларга..
Юраги чиройли аелни севинг..
Аёл бир ожиза.. Сиз-кўнгилпаноҳ,
Эътиборсизликдан туғилар гунох..
Остонангизни-да билган саждагох..
Юраги чиройли аёлни севинг...
ЎКСИМА, АЗИЗАМ...
Елкамга бош қўйиб йиғлар аёлим,
Бизда нима гунох тирноққа зормиз.
Ҳеч нарса деёлмай термуламан жим,
Ўксима, биз ҳали ҳаётда бормиз.
Кўрасан ўғлимиз уч тўртта бўлар,
Қизимиз ўхшайди худди ўзинга.
Уйимиз фарзандлар куйига тўлар,
Уялиб қоласан, ҳали сўзинга.
Ҳали бешик қучиб отади тонглар,
Дадаси, ўғлингиз қулоқсиз дейсан.
Суннат тўйи куни уради бонглар,
Бармоғинг унга тиқиб бироз йиғлайсан.
Қизимизга атлас кийдириб бир кун,
Ярашибдими деб сўрайсан мендан.
“Хола хола” ўйнаб кўтарса тугун,
Бахтли она бўлмас ўшанда сендан.
Мактабга кузатиб чарчайсан ҳали,
Улгурмай қоласан ортидан чопиб.
Катта бўлишади вақт ўтган сари,
Ўқишдан қайтишар ҳар хил гап топиб.
Икки олганида бирорта боланг,
Кундалик титганча соласан қовоқ.
Тўзига кийимга тўлади хонанг,
Қийналасан ҳали босолмай оёқ.
Энг қизиғи улар серсавол бўлиб,
Совиб ҳам кетади сузилган ошинг.
Ташвишидан ичинг кетади тўлиб,
Совчиликдан чиқмай қолади бошинг.
Ўғилларимизни уйлаган палла,
Тўрида қайнона бўлиб турасан.
Қизинга келганда вақт етиб ялла,
Тўй куни ўкириб йиғлаб юрасан.
Сиқилма, Худодан сўрайлик тинмай,
Фарзандни вақтида бераркан Худо.
Ибодатингни қил жоним эринмай,
Умидингдан ҳечам бўлмагин жудо.
Фақат бироз бизни синайди синов,
Мен ҳам ҳохлайманку фарзанд кўришни.
Кўз ёшингни кўриб қолмасин биров,
Истайман ўзим ҳам ота бўлишни.
АЗАЛБЕГИМ
☘☘☘☘☘☘
НЕ ТИЛАГИНГ БЎЛСА ОЛЛОХДАН ТИЛА, ЙОҚСА ИШИНГ ТЎХТАР ЕҒИЛАР ОХИНГ. ҲАР ИШНИ БОШЛАГИН ОЛЛОХ НОМИ-ЛА «БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИЙМ»...
«ДАМА»
Yengi kun muborak azizlar😍
Madinaxonni tug'ilgan kunlari bn tabriklimiz😘
🌷 @Dilga_yaqinlarim🌷
Ният билан орзу қилиш орасида фарқ бор: Ният жиддийлар учун, орзу қилиш эса, ожизлар учундир.
📖
#ОНА
Она доим ёлғон гапиради
– Болам, сен егин, мени қорним оч эмас, тўқ.
– Болам, бу (пул) ларни ол, мени уларга ҳожатим йўқ.
– Болам, буни сен ўраниб ол, мен совуқни сезмаяпман.
– Болам, йиғлама, кўз ёш тўкма, мен касал эмасман
Эй Раббим! Оналаримизни жаннат ахлидан қил
ONAJONIM uchun men benor boliy Kerak bolsa bor jonimni berey Qancha toshing bolsa mana menga ot Faqat ONAJONIM yiglatma.😔😔😭😭
Читать полностью…Ona bu - mexr chashmasi 💐
Ona bu - quyosh parchasi 💐
Ona bu - dunyo bekasi 💐
Ona bu - Jannat egasi 💐
Мунис онам:
✍✍✍✍BEMINNAT NON✍✍✍✍
#hayot_saboqlari
Qadim zamonda ikki aka-uka yashar ekan.Akasi xon saroyida qiziqchi-masxaraboz ekan.Ukasi esa hursand bo'lib , shuning orqasidan kun ko'rar ekan.
Bir kuni ukasiga debdi:"Agar menga o'xshab xon saroyida qiziqchi bo'lib ishlaganingda qorningni to'yg'azish uchun mashaqqatli mehnat qilishga majbur bo'lmas eding".
@ORASTABEGOYIM✍
Ukasi unga javoban :"Agar sen menga o'xshab o'z mexnating bilan kun ko'rganingda qorningni to'yg'azish uchun tahqirlash va kamsitishardan qutulgan bo'lar eding",debdi.
✍©Ey aziz ,orastabegoyimlar siz foyda keltiruvchi hunar orqali topilgan non barakali va beminnat bo'lishini albatta farzandlaringizga o'rgating.
Bu oddiy ertakdek tuyilishi mumkin.
#buni_muloxa_qilib_koring
Siz o'stirgan gul 🌹yashnashi uchun vaqti boy bermang 🌷
Siz oz tinchingiz uchun va kelajagingiz uchun yashamoqdasiz.
@NURvaSOYA
@MunisOnam
MULOXAZALIYLAR VA AQLIY AYOLLAR KANALI
ҚИЗ БОЛАНИ
ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ!
Уйингизда малика бўлсин,
Майли қаср-саройлар
қурманг.
Кўнглидаги ярим ой тўлсин,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Тонг отмасдан уйғонса саҳар,
Сўрамаса сиздан бир шаҳар,
Бахтли бўлсин десангиз агар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Кўзларида порласин қуёш,
Дудоқлари жим қотмасин
тош,
Ахир қизлар бўлмайди
бебош,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Яраштириб рўмол ўрайди,
Сизга Ҳақдан Жаннат сўрайди,
Қиз болани уриб бўлмайди,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Қиз меҳрибон, куйинчак
бўлар,
Бир кун келиб келинчак
бўлар,
Кўтарилсин дуога қўллар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Ҳали у қиз бир ёр бўлади,
Кимдир севган аёл бўлади,
Ўғил-қиз фарзандлар кўради,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Сизни сийлаб қиз берган Худо,
Ҳаққингизга қилади дуо,
Ёлвориб бир сўради Зуҳро,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Хато қилса тушунар айтинг,
Аразласа жим қараб турманг.
Худо ҳаққи бу йўлдан қайтинг,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
💥💐🍃Ассалому Алайкум!!!
Дунёда Тенгсизларим,
Кадри Баланд,
Сиймоси Нурли, Калби
Пок Азизларим!
Бугунги кунингиз омадли,хушкайфият,ва сермазмун
булсин`
Abdurauf:
Сўрадилар: Роббинг ким?
Айтдимки: Якка бир Аллоҳ. Сўрадилар: Аллоҳдан кейин ҳам бир эганг
бордир?
Айтдимки: Отамнинг буйруғи жисмимга жодир.
Сўрадилар:Сен учун доимо ким у жонсарак?
Айтдимки: У ОНАМ, мен учун кўкдаги малак
Сўрадилар: Аканг-чи, у сенга қанчалик керак?
Айтдимки: Отамнинг ўрнида отамдир бешак.
Сўрадилар: Опангни, қандайин кўрарсан азиз?
Айтдимки: Пойига бош қўйгум, онамдек азиз.
Сўрадилар: Укалар, сингиллар, ким сенга улар?
Айтдимки: Бири қош, бири кўз, борлигим
шулар..
Сўрадилар: Дўстларинг ўрнини сўзла-чи бизга
Айтдимки: Дўстим кўп, қай бирин айтайин сизга?
Сўрадилар: Рост сўзла, дўст учун бергаймисан
жон?
Айтдимки: Ўйланиб ўтирсам тарк этсин иймон....!
📖 АЛГОРИТМ
Туғиламиз.
Ўйнаб-куламиз.
Мактабга борамиз.
Севиб қоламиз.
Кулиб-йиғлаймиз.
Олийгоҳга кирамиз.
Оилали бўламиз.
Фарзандларимиз бўлади.
Болаларимизни катта қиламиз.
Ўқитиб, уй-жойли қиламиз.
Улар ҳам оила қурадилар.
Невараларимизга қараймиз.
Энг сўнгида, дунёни ташлаб кетаётган чоғимиздагина ота-онамизни ёдга оламиз. Энг ачинарлиси энг сўнгида…
Юсупова Муниса
📖 Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
.... - Тирикмисиз.?... Ҳаётни қадрига етинг.!..
.... - Чарчадингизми.?... Аллоҳни яратган табиат қўйнига чиқинг, дам олинг, тафаккур қилинг!..
.... - Йиқилдингизми.?... Аллоҳдан сабр ва куч сўраб, туринг ўрнингиздан!...
.... - Сиздан сўрасалар, сиз беринг.... ўйланманг.!..
.... - Сизни қадрламасалар.... хафа бўлманг, қадр ҳам сўраманг.!
.... - Эшикни ёпиб ҳайдадиларми.?... У жойга асло қайтиб борманг...
.... - Сизга ўргатсалар, ўрганинг сабоқ олинг.!..
.... - Ҳаёт синовлари сизни синдирмоққа чоғланса, асло таслим бўлманг.!...
.... - Сизни сотсалар, кечирим билан жазоланг (қалбингизга қайтиб киргизманг, киргизиш ихтиёрингиз)
.... - Сизга қалб эшигини очсалар, у қалбга киришдан аввал ифлосланган пойабзалингизни ечиб киринг..
.... - Қачондир қалблардан қувилсангиз хафа бўлмай кетинг, сабрли ва кучли бўлинг.!..
ТИРИКМИСИЗ.?.. - Аллоҳ сиз билан.!...
.... - Яраланган шерга, соғлом шердан кўра оғриқлар шижоат, куч ва хайбат берганидек
йиқилган ва қалби яраланган инсон ҳам ҳаётда кучли, шижоатли ва сабрли ва қўрқмас бўлиб боради..
👉 жавохир
Ассалому алайкум азизларимм!!! Бугунги кун хаммамизга хайрли ва барокатли келсин.Амиййннн
Эрта тонгдан яхши кайфиятда бўлиб, ҳаётдан завқ олиб яшанг!
Ҳар бир инсоннинг ҳаётдан завқ олиб яшаши унинг ўзига боғлиқ. Шундай экан, ортиқча қайғуга берилмай, ҳаётингиздаги ҳар бир воқеадан фойдали хулоса чиқаринг. Ва ҳеч хам хафа бўлманг, хафалашманг!
Инсон учун кайфият жуда муҳим унитманг.😊
ДИҚАТ! ДИҚАТ!
Болажонларимизни таътил кунларида марказимизда 50% чегирма асосида текширув ўтқазилади .
Келиб текширувдан ўтишиз мумкин.
М/У +935794466 Хафиза