munisonam | Неотсортированное

Telegram-канал munisonam - МУНИС ОНАМ

1845

🌸 MUNIS ONAM ☘ kanali Ushbu kanalni onajonimga bag'ishlayman ! Sizlardan xam onalarimiz xaqida shirin so'zlaringizni kutib qolaman ! Xurmat bilan @MunisOnam @Xafizahon реклама ва табриклар учун @kozimbee89 га мурожат қилинг

Подписаться на канал

МУНИС ОНАМ

Азизларим барчелани янги йил бн қутлаб қоламан саноқли дақийқалар қолди
2018 Йил хаммага омадли ,баракали қувочларга бой йил бўлиб келсин
Ушалмаган орзув мақсадларимиз шу йилда амалга ошсин Мехрибонларим
🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿
Оилангиздан соғлик ,тинчлик ,хотиржамлик аримасин .
Борийлага шукур!!!
🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿
🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

✈💺Объявляется посадка на рейс 2⃣0⃣1⃣8⃣❗
Ваш багаж 👛👜, должен содержать только памятные сувениры из 2⃣0⃣1⃣7⃣ ❤💍👰👪🍼💰🌴☀🏡🚘🏆. На рейс не допускаются: грусть 😔, обида 😒, злость 😡, зависть 😤. Продолжительность полёта составит 12 месяцев ❄🌱🌸🍂. Пристегните ремни, следующая остановка "САМЫЙ СЧАСТЛИВЫЙ ГОД" 🙏🌟. Желаю Вам приятного полёта! 😍💋
С Наступающим Новым Годом❗🌟🎄🎅🎁🔮🥂🍾

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Xammani kirib kevotkan 2018 yil bilan ozim nomimdan I oila azolarim ayniqsa oglimi nomidan chin dildan tabrikliman!!!!!!!!!! 2018 yil xammamizaga omadli barakali yil kesin iloxim, oilelada xar doim xursanchili bosin 2017 yilda amalga oshmagan niyatla rejala 2018 yil amalga oshsin. Grupamizadi axilchili ortadi oqibat xich qachon yoqolmasin xar doim shunaqa xursanchili kunla bolursin.👏👏👏👏👏👏🎉🎉🎉🎉🎉🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎉🎉🎉🎈🎈🎈🎈🎈❄️❄️❄️❄️💃💃💃💃

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

БАХТ нима???
Бу жуда оддий..!
БАХТ бу - "болам чарчамадингми" деб берилган савол..!
БАХТ бу - сен учун қилинган дуолар..!
БАХТ бу - уйга кирганингда меҳрибонларингни саломинга алик олиши!
БАХТ нима..???
Бу жуда оддий..!
БАХТ бу - ярим метрли одамча..!
БАХТ бу - уйда сочилиб ётган ўйинчоқлар, дивандаги печенье ушоқлари..!
БАХТ бу - Худодан сўраганингдан кўра шукурингни кўпроқ бўлиши..
БАХТ бу - ОТА ОНА соғлиги, "давомчингни" борлиги..!
БАХТ бу – ОИЛА! БАХТ бу – Мен!
БАХТ бу – Сиз! БАХТ бизнинг борлигимиз..!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ammasi Xadichabonu Pochasi Azamatjon ukasi Abdulloh nomidan 4 yoshing bn Azzizbek

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

ЭР РАҚИБ ЭМАС
Қизим, айрим эси паст аёллар эридан ўзига рақиб ясаб олиб, бутун умрини эри билан курашиб ўтказиб юборади. Сен эринг билан зинҳор курашма, аксинча, эринг билан биргаликда ҳаёт билан курашгин!..

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

....Атрофингизда кимдур йиқилса, уни ТУРГАЗИБ қўйинг....
....Яқин атрофда кузатиб турган имонсиз одам бўлса, йиқилганига узи сабабчи дейди.
..... ~ сиз унинг гапларига қулоқ солманг.... ҚАЛБИНГИЗГА қулоқ тутинг.
..... ~ йиқилган инсонни гунохи кўпми..? Нима бўлибди....бу дунёда бошқа гунохкор йўқми…?
..... ~ Сиз уни қандай инсонлигига қараманг.... шундоқ ҳам ҲАЁТ уни гунохлари учун аччиқ калтаклаётгандир, дўстим...!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

ҲАР БИР АЁЛ БАЖАРИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН 25 ВАЗИФА!!!

1.Оила қуриш!
2.Оиласининг хотиржамлиги ва тинчлигини сақлаш, уни асраб-авайлаш!
3.Иккита эркакни тарбилаш: эри ва ўғлини...
4.Рўзғор юмушларини ва касбини бир-бирига ҳалал бермайдиган даражада олиб бориш.
5.Рўзғор ишларини ўз қўлига олиш, уларни аъло даражада юритиш.
6. Жуфти ҳалолига тани, руҳи ва фикри билан вафодор бўлиш.
7.Турмуш ўртоғи учун энг яқин дўст бўлишга эришиш.
8.Эри учун энг гўзал, мафтункор, жозибали ва энг ақлли аёл бўлиш.
9.Эркакни илҳомлантириш, катта-катта ишларга ундаш.
10.Ўзининг саломатлиги ва ташқи кўриниши ҳақида унутмаслик! Доим гўзал бўлишга интилиш.
11.Ўзидан ҳеч нарсани аямасликни ўрганиш. “Менга шуниси ҳам бўлаверади” деган гапни тамомила унутиш!
12.Ўзига оро беришни билиш! Бунинг учун қимматбаҳо зеб-зийнатлар шарт эмаслигини билиш.
13.Чиройли, бежирим кийимлар билан ўзини хушнуд этиш. Ўзига ярашган либосларни кийиш.
14.Аёлларга хос назокатни йўқотмаслик!
15.Эри билан ҳам жисмоний, ҳам руҳий яқинликни ҳис қилиш. ҳар қандай шароитда ҳам эри билан тўшагини алоҳида қилмаслик!
16.Жуфтини ардоқлаш, севиш ва ҳурмат қилиш.
17.Чиройли ва ширин гаплар билан эрини мақтаб туриш.
18. Эрига бўйсунишни билиш. Вақтида “хўп бўлади”ни айта олишни унутмаслик!
19. Ўз ҳис-туйғуларини бошқаришни ўрганиш.
20. Сабр-тоқатли бўлиш. Керакли вақтни кута билиш.
21. Майин ва паст овозда сўзлаш. Ишонинг, баланд овозда гапиргандан кўра бу сиз учун самаралироқ бўлади.
22.Эътиборли бўлиш. Ҳеч нарсани кўздан қочирмасликка ҳаракат қилиш.
23. Фарзандларни тарбиялаш, оқ ювиб, оқ тараб, ўстириш.
24. Юқоридаги барча ишларни меҳр-муҳаббат билан бажариш.
25. Эркак киши бажарадиган ишларнинг бирортасини ҳам ўз зиммасига олмади.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

УШБУ ХИКОЯНИ ЎҚИБ ШУКР ҚИЛИШНИ БОШЛАЙСИЗ

Бир одам дуоси мустажоб улуғ бир зотнинг ҳузурига бориб,
-«Ҳазрат, дуо қилинг, мен яхши яшамоқчиман, тўқ, хотиржам ҳаёт кечирмоқчиман», дебди. Ҳазрат
-«Майли, дуо қиламан, лекин кимга ўхшаб яшамоқчисан.? Одамлар орасидан ўзинг ҳавас қилган бирор одам борми, бориб бир қидириб кел-чи, кейин мен ўша одамга ўхшаб яшашингни сўраб, Аллоҳдан дуо қилиб бераман», дебди.
Ҳалиги одам шаҳар айланибди. Қараса, бир одам ниҳоятда яхши яшаяпти, олдида ўғиллари хизматга бел боғлаган, егани олдида, емагани ортида. У шу одамга ҳавас қилиб, ҳазратга бориб,
-«Фалончини биласизми, тақсир.? Фалон кўча, фалон маҳаллада яшайди. Ўша одамга ҳавас қилдим, шунга ўхшаб яшагим келяпти, дуо қилинг», дебди. Ҳазрат шундай дебдилар:
-«Майли, дуо қиламан. Лекин сен шошмагин, болам. Бориб, у одам билан бир гаплашиб кўргин. У одамни бирон муаммоси, бир дарди бўлмасин тағин. Дуо қилсам, ундаги неъмат билан қўшилиб, дарди ҳам сенга ўтиб қолмасин, кейин қийналиб юрма»...
Бу одам яна бориб, ўша бой билан гаплашибди. Мен ҳазратнинг ҳузурларига бориб, сизга ҳавас қилганимни, сизга ўхшаб яшашимни сўраб, дуо қилишларини сўрасам, сизга юбордилар. Сизда ҳеч бир дард, муаммо йўқдир ҳар ҳолда..?» дебди. У гапини тугатар-тугатмас, ҳалиги бой, ўзига тўқ, ҳаётдан хурсанд, мамнун бўлиб яшаётгандек кўринган одам йиғлаб юборибди,
«Бу дунёда мендан бахтсиз одам бўлмаса керак. Келиб, мендан сўраб тўғри қилибсиз» деб, ўзининг тарихини айтиб берибди:
«Оила қурдим, уйландим. Эр-хотин бир-биримизни жуда яхши кўрар эдик. Аммо кўп йиллар олдин аёлим оғир дардга чалинди, ўлим тўшагига михланди. Ўлиши аниқ бўлиб қолгач, орамиздаги тилларда достон бўлгудек муҳаббат туфайли аёлимнинг рашки қўзиб, «Мен ўлсам, бошқасига уйланиб оласиз» деб тинмай йиғлайверди. Ўзи ўлим азобида қийналиб ётибди, яна рашки ҳам қийнаяпти деб, раҳмим келиб,
«Хотиржам бўл, мен сендан бошқа аёлга қарамайман. Бутун умр сенга садоқат билан яшаб ўтаман», деявердим. Аммо у бу гапимга кўнмади. Мен ҳам уни ниҳоятда яхши кўрар эдим, муҳаббатдан кўзим кўр бўлиб, сўзимни исботлаш учун ошхонага кириб, пичоқни олиб, ўзимни ўзим бичиб ташладим. Шундан кейин аёлим хотиржам бўлди, хурсанд бўлди,
«Энди кўнглим жойига тушди», деди. Мен ҳам хурсанд бўлиб, энди тинчгина оёғини узатиб, дунёдан ўтадиган бўлди деб турсам, Аллоҳ шифо бериб, хотиним ўзига келиб, соғайиб кетди. Оғир касалдан тузалиб, нақ ўлимнинг ёқасидан қайтиб келди. Аммо бу қувончимиз узоққа чўзилмади. Унга кўрсатган вафодорлигим ҳурмати аёлим мен билан бир-икки йил сабр қилиб яшади, аммо кейин тоқат қила олмади. Мана бу менга хизмат қилиб юрган ўғиллар менинг фарзандларим эмас. Мен ана шундай азоб тўла ҳаётда яшаяпман, сен кўрган нарса менинг ташқи кўринишим, аммо ичимдаги дардим дунёга сиғмайди».

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ ушбу ривоятни келтириб, шундай дейдилар:
-«Ҳар бир инсон
ўз ҳолига,
ҳаётига,
қисматига,
тақдирига рози бўлишни,
шукр қилишни ўрганиши керак.
Чунки бу ҳаётни унга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло раво кўрди, шундай бўлишини ирода қилди. Шунинг ўзи катта марҳамат, шунинг ўзи катта бир неъмат. Шукр қилсак, Аллоҳ бундан ҳам зиёда қилиши мумкин. Аммо ношукрлик қиладиган бўлсак, бошқа ҳаётларга ҳавас қиладиган бўлсак, ўзимиздаги боридан ҳам маҳрум бўлиб қолишимиз мумкин...!

ДУОДА ЭСЛАНГ.

Қалбингдаги ҳасратларингни, гоҳида кимгадир айтиб енгил тортинг келади.

Лекин айтсанг уни нотўғри тушунишлари, сени жеркишлари ёки,
сенга душманлик қилишларини билиб, беихтиёр тилингни тиясан.

Лекин битта Зот борки, У сенинг
ҳасратларингни,
муножотларингни,
дуоларингни тинглашдан ҳечам чарчамайди...!

....У - мехрибоним Аллохдир !!

Исроил Субҳонийнинг "Орифона ҳикматлар" китобидан"

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🍃🍃🌺🍃🍃🌺🍃🍃🌺🍃🍃
Тирикмисиз.?... Ҳаётни қадрига етинг.!.. 

.... - Чарчадингизми.?... Аллоҳни яратган табиат қўйнига чиқинг, дам олинг, тафаккур қилинг!.. 

.... - Йиқилдингизми.?... Аллоҳдан сабр ва куч сўраб, туринг ўрнингиздан!... 

.... - Сиздан сўрасалар, сиз беринг.... ўйланманг.!.. 

.... - Сизни қадрламасалар.... хафа бўлманг, қадр ҳам сўраманг.!

.... - Эшикни ёпиб ҳайдадиларми.?... У жойга асло қайтиб борманг... 

.... - Сизга ўргатсалар, ўрганинг сабоқ олинг.!.. 

.... - Ҳаёт синовлари сизни синдирмоққа чоғланса, асло таслим бўлманг.!... 

.... - Сизни сотсалар, кечирим билан жазоланг (қалбингизга қайтиб киргизманг, киргизиш ихтиёрингиз) 

.... - Сизга қалб эшигини очсалар, у қалбга киришдан аввал ифлосланган пойабзалингизни ечиб киринг.. 

.... - Қачондир қалблардан қувилсангиз хафа бўлмай кетинг, сабрли ва кучли бўлинг.!.. 

ТИРИКМИСИЗ.?.. - Аллоҳ сиз билан.!... 
.... - Яраланган шерга, соғлом шердан кўра оғриқлар шижоат, куч ва хайбат берганидек
йиқилган ва қалби яраланган инсон ҳам ҳаётда кучли, шижоатли ва сабрли ва қўрқмас бўлиб боради..

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃
Бир куни,ҳаммаси яхши бўлади.

Ҳеч қачон қайғурма бахтим кам дея,
Ўтмишим тариҳи фақат ғам дея,
Нолима кўзларим,мудом нам дея,
Бир куни,ҳаммаси яхши бўлади.!

Ишонгин,сен кутган кунлар келади,
Орзуга айланган тунлар келади,
Баҳт қуши бошинга,келиб қўнади,
Бир куни,ҳаммаси яхши бўлади.!

Дарёлар тўҳтамас яна оқади,
Қуёш ҳам чараҳлаб сенга боқади,
Ғанимлар дилига олов ёқади,
Бир куни,ҳаммаси яхши бўлади.!

Унитиб кетилар дилда армонлар,
Топилар дардинга малҳам дармонлар,
Жазосин олади албат ёмонлар,
Бир куни,ҳаммаси яхши бўлади.!

Мен аниқ биламан синов меҳмондир,
Келади,кетади лаҳза,бир-ондир,
Танда жон омонат инсон гумондир,
Бир куни,ҳаммаси яхши бўлади.!

Маҳзунлик боғида чечаклар сўлар,
Шодликни ҳамроҳ қил,кўнгиллар тўлар,
Бас, Биродар :қайгурма,не бўлса бўлар..,
Бир куни,ҳаммаси яхши бўлади.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Шифокорлар нега кўп сув ичишни тавсия қилишади?

💦 Фойдали маслаҳат

Соғлом одам кунига ўрта ҳисобда 2 литр сув ичиши дуруст. Бу шифокорларнинг тавсияси. Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув ила ҳаёт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув йўқотишини (дегидрация) олдини олган бўламиз.

Кофеинсиз (шарбатлар, чой) ҳамда тузга бой бўлмаган ичимликлар сув ўрнини босиши мумкин.

Кофеинли ичимликлар (аччиқ қора чой, қаҳва) танада сув йўқотилишига сабаб бўлгани учун, ортидан сув ичиб юборилгани маъқул.

Сувнинг вужудимизга фойдалари:

Вужуддаги ҳароратни мўътадиллаштиради.

Жигар ва буйраклардаги заҳарли моддаларни ювиб кетади.

Вужудни жароҳатлардан асрайди.

Ҳужайра ва тўқималарнинг бир-бирига яқинлашишини таъминлайди.

Тери ҳужайраларининг соғлом кўринишига ёрдам беради.

Вояга етган инсоннинг танасида 40-50 литр сув бўлади. Қоннинг 83%, тўқималарнинг 75%, миянинг 74%, суяклар таркибининг 22%и сувдан иборат. Танадаги сувнинг 20%и йўқотилса, инсон ўлади.

Етарли миқдорда сув ичилмаса:

Мия секинлашиб, одам дангасалашади.

Қон қуюлади.

Қабзият юз беради.

Шунинг учун хар куни етарли микдорда сув ичиб юриш керак.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Фойдали маслаҳатлар

Ойналарни артаётганда сувга туз қўшилиши эшитганмисиз? Агар сувга бир чимдим туз ташлаб юборсангиз ҳам осон ювасиз, ҳам ойналар ярақлаб туради.

Гилам устидаги шиша синиқларини йиғиб олиш муаммоси сизни қийнаётган бўлса, бунинг йўли осон: бир парча пахтани намланг ва гиламни сидириб чиқинг. Шиша синиқлари пахтага илашиб чиқади.

Пиёз артаётиб, кўзларингиз ачишдими? Масалани ҳал қилиш жуда енгил: пиёзларингизни тўғрашдан аввал бир соатча сувга солиб қўйинг. Шунда пиёзнинг аччиғи чиқиб кетади ва тўғрашда қийналмайсиз.

Чойдан қолган доғларни кетказиш баъзида мушкул масала бўлиб кўриниши мумкин. Бунинг иложи бор. Доғли жойга қайноқ сув ёки лимонли одеколон қуйинг. Чой доғлари бир зумда кетади.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

...Ҳеч ким бировга меҳр беришни хоҳламайди-ю, аммо ҳамма меҳр кутиб яшайди..
Аслида, меҳрга меҳр билан жавоб қайтарилади..

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

ҚАЛБИНГИЗ ОҒРИТГАН ОДАМЛАРГА ХАМ САЛОМ БЕРИБ ЎТИН. ЗЕРО, САЛОМИНГИЗ ҚАЛБИНГИЗ САДАҚАСИДИР !!!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Янги йил келтирсин бахт, омад, к,увонч. Хеч к,ачон диллардан кетмасин ишонч. Самимий булсин айтилган сузлар. Ёшланса, севинчдан ёшлансин кузлар. Шукрона, дуолар янграсин доим. Виждон як,ин дустингиз булсин, илохим.
Yengi yilingz blan😊😊
🌷 @Dilga_yaqinlarim 🌷

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

.
🌹🌹🌹🌹🌹
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🌹🌹 🌹🌹
🌹🌹
🌹🌹
🌹🌹
🌹🌹
🌹🌹
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🌹🌹🌹🌹🌹🌹

🌹🌹🌹🌹
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🌹🌹 🌹🌹
🌹🌹 🌹🌹
🌹🌹 🌹🌹
🌹🌹 🌹🌹
🌹🌹 🌹🌹
🌹🌹 🌹🌹
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🌹🌹🌹🌹

🌸🌸
🌸🌸🌸
🌸🌸 🌸🌸
🌸🌸
🌸🌸
🌸🌸
🌸🌸
🌸🌸
🌸🌸🌸🌸
🌸🌸🌸🌸

🌸🌸🌸🌸
🌸🌸🌸🌸🌸🌸
🌸🌸 🌸🌸
🌸🌸 🌸🌸
🌸🌸🌸🌸🌸🌸
🌸🌸🌸🌸🌸🌸
🌸🌸 🌸🌸
🌸🌸 🌸🌸
🌸🌸🌸🌸🌸🌸
🌸🌸🌸🌸

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Assalomu alaekum mehribonlarim!!!
🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿
Yangi yilda barcha tilaklaringiz amalga oshsin.Oilangiz darvozasi ,,Sadoqat" dan,devorlari "Baxt" dan,zinalari "Vafo" dan,derazalari " SHodlik"dan,ustunlari "Sevgi" dan,poydevori "Ishonch" dan, qo'rg'oni "Do'stlik" dan, bo'lsin.Inshaolloh hazinasi "Solih Farzandlar" bo'lsin! Hazinaning ichida "Farzandlar kamoli" bo'lsin! Yangi yilingiz muborak bolsin.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Азизбекни 4 Ёши билан каналимиз админлари ва қатнашчилари номидан муборакбод этамиз

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ассалому алайкум АЗИЗЛАРИМ!!!
ХАЙРЛИ ТОНГ!!!
🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃
• Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир...
• Уни хоҳлаганига юборади...

- Агар молга юборса уни кўпайтиради;
- Агар жисмга юборса уни қувватли қилади;
- Агар умрга юборса уни обод этади;
- Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади;
- Агар қалбга юборса уни саодатли қилади.

• Аллоҳим! Ҳар нарсамизни баракот билан ризқлантир!
• Омин!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

....Тўрт нарсани тўрт жойга қолдиринг:
....уйқуни қабрга,
....роҳатни сирот кўпригига,
....мақтанишни мезонга,
....орзу~истакни жаннатга...

....Китоблар:
....оқилларнинг боғлари,
....фозилларнинг хушбўй гулларидир...

....Мақтанчоқ бўлманг!
Тупроқдан яралиб яна тупроққа қайтиб, қуртларга ем бўладиган инсоннинг мақтаниши нимага ҳам ярайди?!

....Комил инсон кечиримлиликни қарз, яхшилик қилишни эса фарз деб қабул қилади...

....Нимани гапиришни,
....кимга гапиришни,
....қачон гапиришни унутманг...

....Қариндошлар орасидаги душманликнинг ўрмонга тушган ўтдан фарқи йўқ...

....Гўзал, ёқимли сўзлашишнинг сири бекорчи гапларни тарк этишдир...

....Бойлик хасисда,
....қурол қўрқоқда,
....ҳукм заифда бўлса тартиб интизом издан чиқади...

....Ўзингга қабр эмас, ўзингни қабрга ҳозирла!

....Ҳаромни тарк этмоқ ҳалолни талаб қилишдан хайрлидир...
....Қабрга тайёргарликсиз кириш денгизга қайиқсиз чиқишга ўхшайди...

....Қўшнинг билан баҳсу мунозара қилма, зеро, меҳмон кетар, қўшни қолар...

....Нафсингни шундай ислоҳ этки, халқ сенга эргашсин...

....Сабр қилинг, сабр ҳамма нарсанинг бошидир...

....Бағритошлик кўп ёлғон ва ҳасаднинг натижасидир...

....Ростгўйлик омонат, ёлғончилик эса хиёнатдир...

....Сени тушунишдан ожиз эканини тушуниш, ҳақиқатдан сени тушунди деганидир...

....Шу 4 хислатга эга бўлганлар бандаларнинг яхшиларидир:
....тавба қилишни севадиган, гуноҳкорларни кечирилишини тилайдиган,
....ёмонни (тузалиши учун) дуо қиладиган ва яхшиларга ёрдам берадиган...!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

KELINLIK BURCHINGNI UNUTMAGIN XO'P...

Сезмайин қолибман, улғайибсана,
Ахир кечагина ўйнар эдинг тўп.
Нима бўлганда ҳам, онашим, қизим,
Асло ўзбеклигинг унутмагин,хўп?!

Келинлик ярашган, фариштагинам,
Қўй энди йиғлама, рўмолингни ёп.
Сен мени унутсанг, унутгин аммо,
Асло Ҳудойимни унутмагин,хўп?!

Энди уйинг бошқа, маконинг бошқа,
Меҳр қўй у уйга, остонасин ўп.
У ерда онанг бор ҳудди мендақа,
Келинлик бурчингни унутмагин, хўп?!

Дуо ол, дуодан кўкаргай инсон,
Нима қилсанг қилу, изла, қадр топ!
Хўп бўлади десанг, олам гулистон,
Асло аёллигинг унутмагин, хўп?!

Катталар ҳурматин қўйгин ўрнига,
Кирар эшикларинг минг бор ўйлаб ёп.
Йўл топгин ҳаттоки гўдак кўнглига,
Виждону орингни унутмагин, хўп?!

Ёрингни ҳоқон бил, эгиб бошингни,
Ёмонин йўқ дегин, яхшисини кўп!
Ҳеч кимга кўрсатма кўзда ёшингни,
Сабр-қаноатни унутмагин, хўп!

Илоҳим бизларни соғиниб келу,
Кўп ўтмай қайтишга мингта сабаб топ.
Сен энди уларга чин фарзанд бўлу,
Юзимни ерларга қаратмагин,хўп?!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🍃🍃🌺🍃🍃🌺🍃🍃🌺🍃🍃
Куёвнинг_онасига_мактуб

Келинингизга оналик қилинг. Унинг камчиликларини қидирманг. Кўп насиҳат қилаверманг. Сизни яхши кўришига эришинг.
Изоҳ:
Бу камчиликлар қозининг қизида ҳам бўлади, дейишган. Табиийки, ҳар бир инсоннинг нуқсонли ва заиф томонлари бўлади, хато қилади. Устига-устак, инсон камчилик топаман, деса, истаган пайтида бунга эришиши мумкин. Ҳатто яхши томонларини ҳам кўрмайди. Ваҳолинки, одамда яхши томонлар кўп бўлади. Ким билсин, балки ўша қайнонанинг ўзи келинини айнан бирон яхши хислати учун бошқалар орасидан танлаб олгандир. Хўш, нима ўзгардики, кечагина мақтаб турган келинининг хатоларини, ёмон томонларини санайдиган бўлиб қолди? Инсон бир кишини яхши кўрса, унга қусурлари кўринмайди, кўринса ҳам, уларни бўрттирмайди. Аммо нафрат қилган кишисининг кичкина хатосини кечирмайди. Демак, ўртада севги йўқолгач, ҳар икки томон ҳам тирноқ орасидан кир қидира бошлайди.
Қайнона келини бирор нарсани эплай олмаганида, унга ишонмаганида насоҳат қила бошлайди. Шубҳасиз, шу нарсаларни эслатиш ва кўрсатиш фойдани. Аммо худди бошга муштлагандек зарда билан қилинган насиҳат зарарлидир. Баъзида яхши ниятда бўлатуриб ҳам ортиқча насиҳат қилиш орқали таранг вазият юзага келиши мумкин. Кўп гап инсоннинг терисини қаттиқ қилиб қўяди. Мунтазам равишда танбеҳ бериш, буйруқ бериш қарши томоннинг ўзига бўлгани ишончини йўқотади. Энди келин қайнонасини тингламайди. Қайнона ўзи гапириб, ўзи эшитади. Ваҳолангки, гап тинглатишнинг, иш қилдиришнинг энг осон йўли ширин тилла, очиқ юзли бўлиш ва ўзини кўрсатиштир. Келин қайнонасини яхши кўрса, унинг сўзларини эътиборсиз қабул қилади, ҳатто кўп нарсани у айтмасдан ҳам бажаради. Бу ҳолатда оила мустаҳкам асослар устига ўрнатилиб, осонликча зарар кўрмайди. Акс ҳолда икки томон ҳам ёмон ҳолатга тушиб, фолбинга, бахшига , иссиқ-совуқчига бора бошлайди. Ваҳоланки, ўрталаридаги совуқчиликнинг сабаби ўз хатти-ҳаракатларидир. Бунинг фол ёки сеҳргарлик билан умуман алоқаси йўқ.

“Бахтли оила” китобидан.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

СУВГА ДАМ СОЛИБ ИЧСА БЎЛАДИМИ?

Савол: Сувга дам солиб ичиш ҳукми қандай?
Жавоб: Айрим уламолар қоғоз, лавҳ ёки идишга Қуръон оятларини ёзиб, кейин уни сув билан ювиб, касал одамга ичиришга рухсат беришган.
Имом Нававий “Шарҳул муҳаззаб” китобида шундай деган: “Ҳасан Басрий, Мужоҳид, Абу Қилоба ва Авзоийга кўра, Қуръон оятларини идишга ёзиб, сув билан ювиб касалга ичиришнинг ҳечқиси йўқ. Нахаий бу ишни кариҳ кўрган”.
Ибн Қаййим айтади: “Бир гуруҳ салафлар Қуръон оятларини бирон нарсага ёзиб, сув билан ювгандан кейин ичишни жоиз санашган. Мужоҳид: “Қуръон ёзилиб, кейин сувда ювилиб, беморга ичиришнинг ҳечқиси йўқ”, деган. Худди шунга ўхшаш ривоят Абу Қилобадан келтирилган. Ибн Аббосдан зикр қилинишича, кўзи ёриши қийин кечаётган аёлга Қуръоннинг баъзи оятларини ёзиб, кейин сувда ювиб ичиришга буюрган. Айюб: “Мен Абу Қилоба Қуръондан бирон нарсани ёзиб, кейин сув билан ювиб, оғриқ безовта қилаётган кишига ичирганини кўрганман”, деган” (Манба: Ибн Қаййим, “Зодул маод”).
Муҳаммад ибн Алидан ривоят қилинади: “Ким қалбида қаттиқлик (бағритошлик) ҳис этса, Ёсин сурасини заъфарон билан жомга ёзиб ичсин” (Ҳоким, Байҳақий ривоят қилган).
Сувга дам солиб ичиш фойдали экани илмий тарафдан ҳам исботланган. Абдудоим Каҳил тавсиясига кўра, идишдаги сувга шаръий дам солинади. Қироат бироз баланд овозда қилингани маъқул. Сувга дам солгандан кейин ичилади ёки касаллик бор жойга суртилади. Чунки дам солинган сув ўзида шифо келтирувчи маълумотларни сақлайди. Сув ичилганда шифобахшлик хусусияти танадаги барча ҳужайраларга етиб бориб, Аллоҳнинг изни билан кишига соғлик бағишлайди.

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🍃🍃🌹🍃🍃🌹🍃🍃
​​Сиқиляпсизми? Уй йиғиштиринг!

Лондонлик олимлар тушкунлик ва сиқилишдан халос бўлишнинг осон чорасини топганларини эълон қилишди. Маълум бўлишича, йигирма дақиқа давомида уй йиғиштириш инсоннинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин экан. Шунингдек, тадқиқот мобайнида уй билан боғлиқ бўлмаган жисмоний фаоллик инсоннинг ҳам руҳий, ҳам жисмоний саломатлигига наф келтириши аниқланган.

Масалан, руҳий муаммоларга спорт билан ҳеч бўлмаганда ҳафтасига бир марта шуғулланган кишилар умуман шуғулланмаганларга нисбатан 33 фоиз, уй ишлари билан ҳафтасига бир марта бўлса ҳам фаол шуғулланганлар бундай юмушлар билан машғул бўлмаганларга қараганда 20 фоиз камроқ дуч келишар экан.

Олимларнинг таъкидлашича, уй юмушлари билан юқори кайфиятда, камида йигирма дақиқа банд бўлиш лозим. Ушбу маром юрак ва қон-томир тизимини мустаҳкамлайди. Зотан, бу биологик омиллар тушкунлик (депрессия)ни келтириб чиқаради.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

👒1. Асал+лимон+сули ёрмаси

1 ош қошиқдан эритилган асал, сули ёрмаси, қатиқ ва зайтун ёғини ярим чой қошиқ лимон шарбати билан яxшилаб аралаштириб, уxлашдан олдин юзингизга суртиб, 40 дақиқа кутинг. Сўнгра илиқ сув билан ювинг. Ушбу ниқоб юз терисини озиқлантиради.

👒2. Косметик лойдан

1 ош қошиқдан майдаланган сули ёрмаси, косметик лой ва лимон шарбатига озгина сув (қоришма сметана қуюқлигида бўлиши керак) солиб, тозаланган юз терисига суртинг. 30 дақиқа кейин аввал илиқ сув, сўнгра совуқ сув билан чайинг. Бу ниқоб юзни оқартириб, доғлардан халос этади.

👒 3. Ёғли юзлар учун

1 ош қошиқдан сули ёрмаси, табиий йогрут ва помидор шарбатига озгина лимон шарбати солиб, юзингизга 20 дақиқага суртиб қўйинг. Илиқ сув билан ювасиз. Помидор таркибидаги антиоксидантлар юз терисини ёшартириб, ҳуснбузарлардан тозалайди.

👒4. Алоэ+қуруқ сут+бодринг

Ўртача катталикдаги бодрингни майда тишли қирғичдан ўтказиб, 2 ош қошиқ алоэ шарбати, 1-2 ош қошиқ қуруқ сут ва 1 ош қошиқ асал билан аралаштиринг ва тозаланган юз терисига суртинг. Ётган ҳолда 20 дақиқа кутинг. Илиқ сувда ювиб, озиқлантирувчи кремдан суртиб олинг. Юз терисини тозалаб, тиниқлаштиради.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

КЎЗ ЁШ ҚАЛБНИ ДАВОЛАЙДИМИ?... 💧

Кулинг, умрингиз узаяди”, дейишади
кўпинча. Кулгининг шифо эканлигини
тарғиб қилувчилар балки ҳақдирлар.
Йиғлашга келганда эса...
Ҳеч эътибор берганмисиз, йиғлаган инсон
юпангач, унинг юзига тикилганмисиз?
Ҳатто, чақалоқлар бўлса ҳам майли.
Менимча, йиғлаган инсоннинг юзи
кулгидан тўхтаган инсондан кўра
нурлироқ бўлади. Гўзалроқ бўлади. Нега?
Йиғлаш қалбни даволайди. Қалбни
юмшатади. Инсоннинг йиғлаши унинг ўз
ёри томон яқинлашмоғидир.Қалбини,
қонини, жонини Унга фидо этмоқдир.
Йиғламоқ - англамоқдир. Йиғласак
кўзларимизга зарарми? Майли шундай
бўлсин. Кулгидан қалбларимиз
қорайгандан кўра, кўр бўлсин кўзларимиз
йиғламоқдан. Йиғламоқ бу тилсиз, қалб
билан гапирмоқдир.
Йиғлаган қалбга Аллоҳ таолонинг ўзи
меҳмон бўлади. Йиғлаб роҳат олишимиз
балки шундандир. Йиғламоқ - бу нафс
йўлларини кўз ёш билан ювмоқдир.
Бир олимдан,
-Сизнинг устингиздан кулишларига
қандай чидаб турасиз? - деб сўрашганда:
-Бу устимдан йиғлашларидан минг карра
яхшироқдир,- деб жавоб берган экан.
.
Келинг азизлар, атрофимизга, ўзимизга,
қалбимизга холис боқайлик. Ана
ўшандагина бизни йиғлатадиган ва
йиғлашга арзийдиган ҳолатлар орасида
қолганимизни янада яхшироқ англаган,
ўзимизни йиғидан тўхтата олмаган
бўлармидик.
---Ҳақини тўлиқ бажармай ўқиётган
намозларимизга йиғлайлик.
---Турли дунёвий хасрат билан эгилиб
туришимизга ва буни намоз деб
номлаётганимизга йиғлайлик.
---Бизни яратган, гапиртирган, ризқ
берган, ўлдирадиган ва сўроқ қиладиган
Аллоҳ билан висол онларимиз бўлган
саждаларимиздаги ҳолатимиз учун
йиғлайлик.
---Намозларда бутун гуноҳларимизнинг
авф қилиниши фурсатини бой
бераётганлигимиз учун йиғлайлик.
---Уйқунинг қучоғида ўтказган ғафлат
онларимиз учун йиғлайлик.
---Ҳар куни гувоҳи бўлаётганимиз,
ибратга тўла воқеаларга қалбларимизнинг
юмшамаётганлигига йиғлайлик.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

#МУЛОҲАЗА_УЧУН

Бир куни ўлим фариштаси бой одамни олдига унинг жонини олишга келибди. Бой бундан довдираб қолибди. «Аҳир қанақасига, мен бутун умр бой бўлишга ҳаракат қилиб тинмай ишладим, бойлик йиғдим. Энди нафақа ёшига етиб, шу бойликларимни сарфлашни бошлаганимда ўламанми?!»
Фаришта вақти соати етганини айтибди.
Бой « менга 1 кунгина муҳлат бер, шу бир кунни оиламга бағишлай. Умрим бино бўлиб вақтимни уларга эмас пул ишлаб бой бўлишга сарфладим. Агар менга шу муҳлатни берсанг, сенга бутун бойлигимни бераман», дебди.
Фаришта яна инкор қилибди.
Шунда бой бир неча дақиқа беришини, шу вақт ичида у оила аъзоларига мактуб ёзиб қолдирмоқчилигини айтибди. Фаришта рози бўлибди.
«Дунё йиғдим, тўпладим. Оиламга вақт ажратмадим. Ҳамма ишни пул хал қилади дедим. Аммо пул хал қилолмайдигани ҳам бор экан. Пул ўлим соатимни ҳаттоки бир кунга ҳам чўзолмади.
Оиламга эътибор қилмадим, болаларимни тарбияси билан шуғулланмадим, бойлигимни хайрли ишларга сарфламадим. Тўплаган жамики мулким, эга бўлган фарзандларим ер устида қолиб кетади. Ўзим билан фақатгина қилган яхшию ёмон амалларимни олиб кетяпман.
Фарзандларим, огоҳ бўлинг, мен қилган хатони такрорламанг. Бу дунёда қилган яхшилигингиз, тарбиялаган солиҳ фарзандларингиз қолар. Шу муҳим ишларни ташлаб, кераксиз ишлар билан машғул бўлиб қолманг».

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

САБР-ЎЗИ АЧЧИҚ, , ЛЕКИН НАТИЖАСИ ГЎЗАЛ ДОРИ КАБИДИР.
ОЛЛОХИМ БИЗГА ГЎЗАЛ САБР АТО ҚИЛГИН !!!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘

Сизни кимдир хафа
қилдими ?
Парво қилманг,
Оллох сизни хурсанд қилсин.
Кимдир сизни йомон
кўрдими ?
Парво қилманг,
Оллох сизни яхши кўрсин..
Кимдандир дилингиз
ранжиса , унутиб
юборинг.
Оллох сизни хурсанд
қилсин..☘☘.

Оллох учун Азиз бўлган
яхши инсоним !

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ...
Бугунги кунингиз яхшилик билан бошланиб,
яхшилик билан тугасин.
Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин.
Хар хил гап сўзларга этибор қилмасдан
ширин хаёл ва ширин орзу ниятлар билан кунингизни мазмунли ўтқазинг .
Оллохимнинг бугунги
берган ризқига шкур қилиб эрта тонгни яқинларимизга
табассум улашишдан
бошлаймиз.

ХАЙРЛИ ТОНГ !!!
☘☘☘☘☘☘☘☘☘

Читать полностью…
Подписаться на канал