❄❄❄❄❄❄❄❄❄❄❄В самую последнюю неделю старого года хочу Вас поблагодарить от всей души за то,что были со мной этот год🙏🏻
Как хорошо,что есть друзья
Которые тебя не забывают
И каждый раз тепло даря🌞
Тебе внимание уделяют!
Храни Вас Бог от бед,от зла и от несчастья🙌
Желаю Вам в эту неделю и всегда добра💰,здоровья💪
Любви 💕 и счастья!
🎄🤶🎅🎄🐶🎄🎁🎄🎉
🌸🌸🌸🌸🌸:
Муомала одоби
Одамлар билан муомала қилишда ширинсўз, мулойим, босиқ, ҳалим, камтар бўлишига уринилади.
Ғазаб келганда, жаҳл чиққанда ғазабни ичга ютиб, ташқарига чиқармаслик-тақводорлик белгисидир.
Кичикни ҳурмат, каттани иззат қилиш-хушхулқлиликнинг бир кўриниши.
Муомалада мулойимлик ва вазминлик – Аллоҳ ҳамда унинг пайғамбарига маъқул ва севимли хислатлардан, ҳисобланади.
Одамлар билан хушмуомалада бўлиш зарур. Уларга қаттиқ-қўллик қилиб, беҳаёларга сўзлашдан динимиз қайтаради.
Ибодатнинг энг енгили ва бажарилиши осони-хомушлик, хушхулқлиликдир.
Ювош, мулойим, яхши муомалали, муросага осон юрадиган одамлар мусулмонларнинг афзалларидандир.
Мусулмон киши муомалада камтар, қалби пок, беҳуда гапдан ўзини тиядиган бўлиши керак.
Мўминларнинг энг афзали - оила аъзоларига, бола-чақасига ҳам касбларига чиройли муомала қиладиганидир. Қовоқни уюб, зарда билан, кесатиқ, киноя йўсинида гаплашиш Парвардигорнинг ғазабини келтиради.
Ваъдага вафо қилмаслик, ёлғон сўзлаш ва ёлғон гувоҳлик бериш, бўҳтон уюштириш, чақимчилик қилиш, қасамхўрлик энг ёмон иллатлардир.
Чинакам мўмин киши кўпчилик тўғри деб топганни нотўғри демайди, нафсини жиловлай олади, ўзгадан айб қидирмайди, бировдан ёмонлик содир бўлса яхшиликка йўяди, гуноҳкор узр сўраса узрини қабул қилади, муҳтожлар ҳожатини чиқаради, ўз айбини тош олади, эл ғамини ейди, одамлар билан очиқ юзли, ширин муомалали бўлади.
Одамлар билан муомала мухтож бўлишса ёрдамни аямаслик, хурсандчилигини баҳам кўриш, ғам-андуҳидан қайғуриш, ҳар қанча жафо кўрсатса ҳам вафо ва меҳрни дариғ тутмаслик, уларнинг душманлари билан ошночилик қилмаслик, мол-мулкига хиёнат қилмаслик, яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтаришга алоҳида эътибор бериш зарур.
Муомала чоғида ўзгаларни ғийбат қилиш, ҳасад гўйлик, суҳбатдошни камситиб, камчилигини юзига солиш, менсимай, паст назар билан қараш, кийими ёки мавқ-насабига қараб муомала қилиш ҳам ғирт одобсизликдир.
Устозлар билан, ёши улуғ ва аҳли дониш кишлар билан муомалада уларнинг кўзига қарамай, гапларини сукутда тинглаш, саволларигагина жавоб бериш, буйруқларини сўзсиз бажариш, хизматларига ҳамиша шай туриш ҳам мусулмон кишининг одобига киради.
┄┉❈ ❈┉┄
Assalomu alaekum AZIZIARIM!!!
❤️ Xayrli tong aziz yurtning farzandlari,
Xayrli tong har xonadon dilbandlari,
Allohga ming marta shukurlar bölsin,
Uyingiz shodligu va baxtga tölsin.!😘😊
👑🌺🌺🌺👑:
Энг ёмон соя - қўрқув..!
Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик..!
Энг қўрқинчли одам - ёлғончи..!
Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад..!
Энг катта бойлик - оқиллик..!
Энг катта мерос - тарбия..!
Энг катта куч - сабр..!
Энг катта хазина - илм..!
Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ..!
Энг оғир меҳнат - ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ..!
Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ..!
Энг гўзал кўриниш - табассум..!
Энг буюк неъмат - ИЙМОН, ИШОНЧ, УМИДдир..!
Энг яқин, энг ишончли дўст - АЛЛОҲдир..!
Bilim odamiing ijodiy maqsadlariga xizmat etmog‘i lozim. Bilim orttirishning o‘zi kifoya emas, uni iloji boricha keng yoymoq va hayotga tatbiq etmoq zarur.
RUBAKIN
Жамила Опа Вип:
БИЛАСИЗМИ...?!
Инсон ҳар куни уч хил ОФАТ
билан тўқнашади...
Аммо унинг бирортасидан ваъз насиҳат олмайди...
1. Ҳар куни унинг УМРИ КАМАЙИБ боради...
Унинг қисқаришига эътибор бермайди, аммо мол мулкидан бирор нарса камайса, унга диққат эътиборда бўлади...
Ваҳоланки, мол мулкнинг ўрнини босувчи нарса бор. Аммо умрининг ўрнини босувчи нарса йўқ...
2. Ҳар куни Аллоҳ ато қилган ризқни ейди...
Агар ўша ризқи ҳалолдан бўлса, у ҳақда сўралади...
Агар ҳаромдан бўлса, унга жазо берилади. У эса, ҳисоб китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
3. Ҳар куни ОХИРАТга бир миқдор бўлса ҳам яқинлашади ва дунёдан бир миқдор узоқлашади...
Шундай бўлса ҳам, фоний бўлувчи дунёга эътибор берганчалик боқий қолувчи охиратга эътибор бермайди...
Ваҳоланки, оқибати баландликдаги жаннатгами ёки жарликдаги дўзахми...? Уни билмайди.
... Аллоҳим..! Дунёни энг катта ғамимиз ва кенг кўламдаги илмимиз, оқибатимизни дўзах томон қилма...
Ҳовлимизни ЖАННАТ қилгин..!
#islom37
ОЁҒИ ЙЎҚ КЕЛИНИМ
Олтмиш ёшда кенг уйнинг
Келини бўлдим ўзим
Ҳовлини супирётсам
Кириб қолдилар қўшним.
Деди: - "Келинлар қани?"
Унга тегишиб дедим:
- Уй-уйларига ҳайдаб,
Янги келин туширдим.
Қўшним деди: - Ё, тавба!
Хазиллашманг, ўргилай.
- Нега хазиллашаман,
Тўйиб кетдим, не қилай?!
Қўйлуқлик келинимга,
Қўйлуқдан уй қибердим,
Чорсулик келинимга
Чорсудан уй қибердим.
Икки кунда соғиниб,
Қолишарди онасин,
Яқин бўлсин, ичикиб,
Ўлиб-нетиб қолмасин.
Келинлар ўртасида
Қози бўлиб ўлардим.
Яна озгина турсам,
Юрак касал бўлардим.
Юрардим иккаловин
Қош-қовоғига қараб,
Айланай, ўргилай деб,
Ишга солардим алдаб!
Содда қўшним дер: - Унда,
Янги келинлар қани?
- Кичиги уй тозалаб,
Каттаси кир ювяпти.
Кичиги қўл-оёқли,
Чанг-ғуборим қолмади.
Тўрт уйни тозалаб ҳам,
Қовоғини солмади.
Кир ювяпти каттаси,
Оёғи йўқ келиним,
Қоши, кўзи, лабида
Бўёги йўқ, келиним.
Ички кийимларимни,
Ювдираман бемалол,
Бировга айтса-чи деб,
Бўлмам ҳижолат, ўсал.
Ўзи сувин қайнатиб,
Ювиб, чайиб толмайди,
Тили йўқ қайнонаси
Ғийбат қила олмайди.
Кирин бир ғарам қилиб,
Тўплаб қўймайди жомга.
Сочларининг қилини
Ташлаб чиқмас хаммомга.
Зарда қилиб, эрига
Олайгувчи кўзи йуқ
Қайнонани йиғлатар,
Заҳар-заққум сўзи йўқ.
Ишингни қиляпман, деб
Менга қовоқ солмайди.
Ит феъли келиб қолса,
Тишлаб-тишлаб олмайди.
Иккала овсин иноқ,
Камчиқимлиги зўр-да,
Бошқоронғу бўлишар,
Бири чанг, бири кирга.
- Бу келинлар қаерда
Турган экан? - дер қўшним.
- Чорсудаги "Келинлар Дўкони" дан обкелдим.
Юринг, кўринг, ғинг демай,
Бажаришар ишини,
Хаммомга олиб кириб,
Таништирдим қўшнимни:
- Бу кирмошин "Элжихон",
Катта келин ўрнида,
Оёғи йўқ,тили йўқ,
Кир ювади қорнида.
Бу чангютгич "Самсунгой",
Кичик келин супургим.
Шу десангиз бу "қиз"ни
Кореядан туширдим.
Буларнинг тугмасини
Боссам, тамом, иш битар.
"Элжихоним" кир ювиб,
"Самсунгхоним" чанг ютар.
Менинг хизматимни қил,
Деб эри бақирмайди.
Менга қаранг, деб инжиқ
Боласи чақирмайди.
Фақат бир ўзимники,
Қўйган жойда туради
Мен тўхтаганда, тўхтаб
Мен юргизсам, юради.
Олиб келдим таксида
Ёр-ёру ўлан айтиб,
Отасининг уйига
Ҳаётда бормас қайтиб.
Дедим: - Шу келинлардан
Олинг сиз ҳам, илтимос.
Биттагина айби бор,
Бола туғмайди холос.
Яна уч-тўрт ками бор,
Тузатса бўлар фақат.
Ота уй - заводига
Юбордим бир таклиф хат:
"Ассалому алайкум,
Қудажонлар, айланай,
"Элжихон" қизингизни
Қабул қилдим қизимдай.
Бир-икки нуқсони бор,
Тўғирласа бўлади.
Ўзбек қайноналарин
Шунда кўнгли тўлади.
"Ассалому алайкум!",
Десин мени кўрган он.
Тугмасин боссам десин:
"Хўп бўлади, Ойижон".
Салом бермаган келин
Ахир келин эмас-да.
Ярашарми иш айтсанг,
"Хўп бўлади", демаса?!"
Кўпроқ сўрасангиз ҳам
Майли қалин пулини.
Ҳар гал "Бисмиллоҳ" айтиб,
Уч бор чайсин кирини.
Билмадим қандай экан,
Урфу одат сизларда?
"Бисмиллоҳ"сиз ҳеч нарса
Ҳалол бўлмас бизларда.
Бўлсин ўзбегу корейс,
Қардошлиги бардавом,
Мархабохон қудадан
Сизларга катта салом!
Не гаплигин тушуниб,
Қўшним кулдилар роса.
У ҳам уч келин билан,
Қилар эди муроса.
Қўшним деди: - Бошингиз
Оғриса, ким ушларкан?
Дедим: - Бошим оғриғи
Мана шу келинлардан.
Оғритган ўзлари-ку,
Ушлаган ҳам ўзлари.
Эрин хизматин қилиб,
Қўша қарисин баъри.
Келинларга озодлик!
Тинчлик чолу кампирга!
Қўшним секин ёрилди:
- Мен ҳам чарчадим жуда.
Уларга уй олиб,
Бир-бир чиқарвораман.
Туғмаса ҳам мана шу,
Келинлардан оламан.
Дедим қиқирлаб: Бўлди,
Нафақани оламиз,
Чорсудаги дўконга,
"Совчиликка" .борамиз.
Марҳабо Каримова
👑🌺🌺🌺👑:
Қaндaй қилиб мувaффaқиятли эр бўлиш мумкин
🍃🍃🌺🍃🍃🌺🍃🍃🌺🍃🍃
- Aёлингиз учун чиройли кийининг, ҳaр дoим тoзa вa ҳушбўйлaнгaн ҳoлдa бўлинг. Эр aёлини ҳaр дoим чирoйли кўринишини xoҳлaгaни кaби aёл ҳaм эрини у учун кийинишини xoҳлaйди. Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳaр дoим уйлaригa қaйтгaнлaридa тишлaрини мисвак билaн тoзaлaшдaн бoшлaрдилaр вa ҳушбўйлaнишни яxши кўрaрдилaр.
- Aёлингизгa уни эркaлaйдигaн нoмлaр билaн мурoжат қилинг. Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг aёллaри учун, улaр яxши кўрaдигaн aлoҳидa нoмлaри бoр эди. Aёлингизни у энг яxши кўрaдигaн номлaр билaн чaқиринг, унинг қaлбини oғритaдигaн номлaрни айтманг.
- Aёлингизгa пaшшaгa қилинaдигaн мунoсaбaтдa бўлмaнг. Чивин бизни “чaқиб oлмaгуничa” у ҳaқдa ҳeч ҳaм ўйлaмaймиз. Xудди шунгa ўxшaш, aёл ҳaм кун бўйи тинмaйди, тo у эрини “чaқиб oлaдигaн” бир иш қилмaгуничa эр унгa эътибoр бeрмaйди. Унгa бундaй мунoсaбaтдa бўлмaнг; у қилгaн ҳaр бир яxшиликлaрнинг фaрқигa бoринг вa эътибoр қaрaтиб туринг;
- Aгaр aёлингизнинг xaтoсини кўрсaнгиз жим туришгa ҳaрaкaт қилинг вa уни xaфa қилмaнг! Бу Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг усуллaридир: aёллaри (розияллoҳу aнҳунна) тoмoнидaн бирoр-бир нoмaъқул нaрсaни кўрсaлaр мaнa шу усулни қўллaрдилaр. Бу жудa ҳaм oзчилик бирoдaрлaр уддaлaй oлaдигaн усулдир.
- Ҳaр дoим aёлингизни кўргaндa тaбaссум қилинг вa уни қучoғингизгa oлинг. Тaбaссум сaдaқaдир вa aёлингиз бунгa энг ҳақлидир. Aёлингиз сизни ҳамиша табассумда кўргaдиган ҳaётни бир тaсаввур қилинг! Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нaмoзгa чиқиб кeтaётгaнлaридa aёллaрни бир ўпaриб қўярдилaр, ҳaттo рўзa тутгaн бўлсaлaр ҳaм.
- Aёлингизнинг сиз учун қилгaн ишлaрига тaшaккур билдиринг! Аёлингиз тaoм тaйёрлaйди, уй тoзaлaйди вa шунгa ўxшaш ўнлaб бoшқa ишлaрни қилaди. Бaъзaн унинг бaрчa қилгaн бу ишлaри учун oлaдигaн рaxмaти: “Oвқaтни тузи кaм бўлиб қoлибди”,- дeгaн сўз бўлaди.
Aёлингизгa нимa рoҳaт бeрaётгaнини ўзингиз фaрқлaб oлишингиз қийин. У билaн тoпишмoқ ўйнaшгa мaжбур эмaссиз, ундaн сўрaнг вa ҳaётингиздa ўшa ишлaрни тaкрoрлaш учун ҳaрaкaт қилинг.
- Унинг xoҳишлaрини кичик сaнaмaнг. Aёлингизни тaъминлaб қўйинг. Бaъзaн эркaклaр aёллaрининг тaлaблaригa пaст нaзaр билaн қaрaйдилaр. Бу ҳoлaтдa ҳaм Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизгa ўрнaкдирлaр. Софийя розияллоҳу анҳогa сeкин юрaдигaн туя бeриб қўйилгaни учун йиғлaётгaнлaридa Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг кўз ёшлaрини aртдилaр вa унга бoшқa туя кeлтириб бeрдилaр.
- Xушчaқчaқ бўлинг вa aёлингиз билaн ўйинлaр ўйнaнг. Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чўлдa Oишa розияллоҳу анҳо билaн қувaлaшмaчoқ ўйнaгaнлaр.
- Ҳaр дoим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлaрини ёддa сaқлaнг: “Сизлaрнинг энг яxшилaрингиз, aҳлигa яxши мунoсaбaтдa бўлгaнлaрингдир. Сизлaрнинг ичинглaрдa aҳлигa энг яxши бўлгaни мeнмaн». Эрларнинг энг яxшиси бўлишгa ҳaрaкaт қилинг!
Aллoҳдан турмушингизни ширин
Килишни суранг.
🦋
РАДИОДА
_________
Жонли эфирда исломни энди қабул қилган рус миллатига мансуб киши, мухбир ва черков ходими иштирокида давра суҳбати бошланди.
Мухбир:
- Қандай қилиб сиз каби рус миллати вакили исломни қабул қилиши мумкин?
Йигит саволга савол билан жавоб берди:
- Дастлаб менинг саволимга жавоб берсангизлар, мен ҳам ушбу саволингизга жавоб бераман.
- Хўп, - дейишди қолганлар.
- Исо Масиҳ (алайҳиссалом) ерга қайтиб тушадими?
Поп жавоб берди:
- Шубҳасиз тушади!
Йигит:
- Агар у тушса, ибодат қилиш учун қаерга боради - масжидгами ёки черковга?
- Черковга-да, албатта!
- Бундан чиқди, у ўзига ўзи ибодат қиладими?
...Бирдан жонли эфир узилиб қолди.....
Бахтли оилавий ҳаётнинг асосий қоидалари:
Ҳар бир аёл табассум қилганда бутунлай ўзгаради
Турмуш ўртоғингизга тез-тез табассум ҳадя этинг, у сизнинг кўзларингизда қувонч ва бахтни кўрсин. Шунда у сизнинг бирга яшашдан бахтли эканлигингизни ҳис этади. Оилавий ҳаёт ҳар доим ҳам осон кечмайди, бироқ ҳамма нарсадан ижобий томонини қидиришга ҳаракат қилинг ва жуда чарчаб кетган пайтда ҳам жилмайишга куч топинг.
Унинг муаммоларига эътиборли бўлинг, кўпроқ тингланг
Эркаклар уларни тинглашларини яхши кўради ва сиз билан барча воқеаларни бўлиша бошлайди. Мураккаб вазиятларда сиз уларнинг, улар эса сизнинг суянчингизга айланади. Турмуш ўртоғингиз доим сизга ишонсин, шубҳаланиши учун асос бўлмасин.
Уйда биринчи бўлишга интилманг
Эркакларнинг аксарияти уларга овоз кўтарганни ёки буйруқ берганни ҳазм қила олмайди. Уларнинг бирор камчилигини юмшоқ оҳангда, болалар ва бегоналар олдида камситмасдан баён қилинг. Унинг фикрини тез-тез маъқуллаб туринг. Турмуш ўртоғингиз ўзини хўжайин эканлигини ҳис қилсин. Агар бирор фикрга қўшилмасангиз, ўз қарашларингизни маълум қилинг, бироқ уларни бажарилиши мажбурий қоидаларга айлантирманг. Бироз вақтдан сўнг у сизнинг ҳақ эканлигингизни тушуниб, ўзи фикрингизни маъқуллаши мумкин.
Дўстлар ва танишларга муаммоларингиз ҳақида ҳикоя қилманг
Барча баҳс-мунозараларни фақат оиланинг ичида ҳал қилишга интилинг. Оилангиз – бу сизнинг ўчоғингиз, ундаги муаммоларни бошқалар билан бўлишманг. Ҳеч ким сизни ва эрингизни сизчалик билмайди, шунинг учун бошқалардан маслаҳат сўрашга шошилманг. Муаммоларни тинчланган ҳолда эрингиз билан мустақил равишда ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Бахтли оилавий ҳаёт, ундаги хафагарчиликлар ва тушунмовчиликлар билан фақат сизга тааллуқли бўлиши лозим, ён-атрофдаги танишлар ва қўшниларга эмас.
Катта ёшдаги эркак кишини қайтадан ўзгартиришнинг иложи йўқ
Шунинг учун унинг баъзи жиҳатларини ўзгартиришдан кўра, уларга кўникиш осонроқ. Сиз уларни ўзгартиришга ҳаракат қилиб, фақат асабларингиз ва кайфиятингизни бузишингиз мумкин, лекин ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Энг яхши усул хотиржам вазиятда ундан нимани илтимос қилаётганлигингизни тушунтириш ва бунинг сабабларини асослаб беришдир. Буни эрингиз ишдан чарчаб ва оч қолиб келган пайтда эмас, у сизни тинглай оладиган вақтда амалга оширинг. Чунки ишдан чарчаб қайтган эркак пайпоғи ва шимини қаерга жойлаштириш ҳақидаги насиҳатларга эмас, сизнинг эътиборингизга муҳтож бўлади.
Бахтли оилавий ҳаёт ўз қўлингизда эканлигини унутманг!
Umr o'tar tush kabi,
Oqar suvdek oqar yil.
Ey qanotsiz qush kabi,
Kechir meni ey ko'ngil.
Kimni sevdim ishonib,
Dilroziga quvonib,
Lovillap ketding yonib,
Kechir meni ey ko'ngil.
Bog'lar kezib bog'imda,
O'sha yoshlik chog'imda,
Sen eding ardog'imda,
Kechir meni ey ko'ngil.
Sevib sevilmaganim,
Qadri bilinmaganim,
Bilmam kim do'st, kim g'anim,
Kechir meni ey ko'ngil.
Ozorlarga otilding,
Bozorlarda sotilding,
Nega dunyoga kelding,
Kechir meni ey ko'ngil.
Umr o'tar tush kabi,
Oqar suvdek oqar yil.
Ey qanotsiz qush kabi,
Kechir meni ey ko'ngil.
Qilma o'zing beqadir,
Sabr qil jonim, sabr,
Yetkazdim senga jabr,
Kechir meni ey ko'ngil.
15:00
13.05.2017
Дадабоев Козимбой:
Ассаламу алайкум Азиз, ДИНДОШИМ ! Болам чақам , рўзғорим , уйим-оилам деб Мусофир юртларда юрган БИРОДАРЛАРИМ !
Сизларга соғлик тилайман. Топканларингга барака, Тўйларга буйрисин ! Соғ бўлинг !
ЯХШИ ДЎСТДАН ЁМОНЛИК КЎРДИМ!
Орзу йўлин армонлик кўрдим,
Инсон қадрин арзонлик кўрдим,
Ёмон дўстдан кўрдим яхшилик,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.
Кўп кунларни кўргандик бирга,
Қанча ният туккандик дилга,
Чиққан эдик биз катта йўлга,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.
Кимгадир қўл берсанг энг аввал,
Отасини суриштир ҳар гал,
Зоти пастнинг қадами хатар,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.
Мен йиқилсам, қочиб кетганда,
Сирларимни очиб кетганда,
Хиёнатлар жондан ўтганда,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.
Ўчмас энди дилдан жароҳат.
Қайда қолди ваьдалар аҳдлар,
Қайда олди меҳру оқибат.
Қалби оғриб Аҳад Қаюмни,
Ўйлаб қолдим, нима ҳам дердим,
Ўйиб кетди куйган бағримни,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.
©Аҳад Қаюм
Taqdiringa bitganiga rozi bol
Raxmatli Fozil qoraka
Tinglang fikr qling
bizga qoshiling 👉🌷 @Dilga_yaqinlarim 🌷
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
«Хеч яхши амал қилмаган бир одам йўлдан тиканли шохни олиб ташлагани учун
Аллох таоло унинг гунохларини кечириб юборди»
Ассалому алеком яхши инсоним !
Хаммамиз яхши амаллар қилишдан чарчамайлик.
Аллохимни севган бандаларидан бўлайлик.
Кунингиз яхшиликларга бой бўлсин.!
Дастурхонингиз тўкин сочинлидан аримасин.
Қанча қийинчилик бўлса хам юзингиздан ширин табассум аримасин.! Хонадонингиздан фарзандларингиз кулгуси аримасин ...
ХАЙРЛИ ТОНГ МУБОРАК !☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘
Дўкон гавжум эди. Раъно ойна остига ҳар-хил тақинчоқлар чиройли териб қўйилган растага яқинлашди. Ана у! Ўша зирак! Жозибали товланиб турибди!
Қиз ҳаяжондан қўлидаги пулни маҳкам ғижимлади.
– Сизга нима керак, синглим? – деб сўради сотувчи аёл.
– Мен… – деб дудуқланди Раъно, – анови зиракни олмоқчи эдим.
– Пулингиз етадими ўзи? Бу анча қиммат.
– Ҳа. Мана, кўпдан бери жамғариб юрибман.
Раъно рост гапирган эди. Гоҳ дадаси, гоҳ тоғалари, аммалари берган пулларни ҳафсала билан йиғиб юрарди. Кеча санаб кўрса, анчадан бери ўзи орзу қилиб юрган зиракни сотиб олишга етар экан. Бугун дарсдан чиқдию дўконга ошиқди.
– Оҳо-о, – дея гапга аралашди яна бир сотувчи амаки, – ҳозирги ёшлар жуда пухта, ота-онасидан яшириб ўзлари пул йиғишади.
Сотувчи аёл мамнун бош ирғади.
– Яхши-да, ёшлигидан мустақил бўлганга нима етсин.
Кўп отмай Раъно зирак солинган қутини қўлида авайлаб тутганича дўкондан чиқди. У жуда хурсанд эди. Ахир орзу қилиб юрган тақинчоғига ниҳоят эришди!
Илгари ота-онасига бир-икки хархаша қилиб юрди. Аммо улар бугун-эрта деб нуқул пайсалга солишгани солишган.
Раънонинг тоқати тоқ бўлган эди. Бугун эса… орзуси ушалди.
Раъно қўлидаги қутини сумкасига солди-ю, шўх-шодон уйига жўнади. Шу пайт қаршисидан синфдоши Нилуфар чиқиб қолди.
– Ҳа, дугонажон, қаёққа отландинг? – дея сўради Раъно.
– Эртага байрам-ку?!
– Биламан, байрам, шунга нима?
– Ойимга бирор совға олмоқчиман.
– Ия, – деди Раъно ҳайрон бўлиб, – катталарга ҳам совға беришадими?
Нилуфар ўртоғининг ажабланишидан ҳайрон бўлди.
– Албатта, наҳотки, билмасанг. Бўпти, мен кетдим, шошиляпман.
– Хўп.
Нилуфар дўкон расталари томон югуриб кетди. Раъно ҳам ўз йўлида давом этди. У тобора севинчдан терисига сиғмай борарди. Аҳён-аҳён зирак солинган қутисини силаб қўяди.
– Вой, асал қизим, келдингми?
Ойиси Раънони остонадаёқ шундай сўзлар билан қарши олди.
Қиз мамнун жилмайди. Ичкарига киришди. У зиракни яширинча тақиб чиқиб ойисини қойил қолдирмоқчи эди.
– Раъно, бироз шошма, – деди ойиси унга сирли кўз қисиб.
– Нима дейсиз, ойижон?
– Қани, кўзларингни юм-чи, қизим.
Раъно ажабланиб ойисининг айтганини қилди.
– Ана, энди қарагин.
Раъно кўзларини очдию ҳангу манг бўлиб қолди. Ойиси жилмайганича унга бир жуфт зирак узатиб турарди. Ҳалигина ўзи дўкондан харид қилган хилидан!
– Байраминг муборак, қизим! Ҳамиша орзуингга етишиб юргин!
– Раҳмат, ойижон, – деб пичирлади Раъно.
У хижолатда лов-лов ёнарди. Негадир кўз олдида дўкон томон чопқиллаб кетаётган дугонаси жонланди.
Дилсора Абдусатторова
Gavxar Muhamadalieva:
✨ Boshlangan kuningiz xayrli, barokatli va mo'jizalarga boy bo'lsin😘
❄️ Kun davomnida yaxshi kayfiyat xamrohingiz bo'lsin💃
Odamlarga kerakdan ortig'ini berib yuborma, axir suv ko'pligidan o'simlik ham halok bo'ladiku.
Читать полностью…🌸
Уйғондингми дўстим?!
Ооо, табрикларим!
Минг шукур саломат экан жону~тан...
Бугун бир қизиқдим,
Ҳар тонг эрталаб,
Ўн саккиз минг инсон уйғонмас экан!
Ёмон туш кўрдингми,
Бу эмас қайғу!
"Нималар кирмайди тушга...",~деганлар,
Тасаввур қилгина,
Миллионлаб бемор,
Тунлари бир чимдим ухламасканлар!
Дастурхон ёзилди хонадонингда,
Қош уйма, суви қочган НОН,
Қайдадир ўқидим,
Бир бурда нонга,
Зор экан бир миллион саккиз юз инсон.
Болалар шовқини ёқмас қулоққа,
Шукур қил,
Улғайиб қолдилар анча,
Эҳ дўстим, НОЛИМА, ёруғ оламда,
Тирноққа зор бўлиб юрганлар қанча...
Минг шукур,
Юртинг тинч,
Рўзғоринг бутун,
Томоқдан сув ўтар, кўзларинг равшан...
Билмасанг билиб қўй,
Минглаб МУСОФИР,
Сен тепган тупроқни топмай...
Йиғларкан !!!
Эрта тонгдан яхши кайфиятда бўлиб, ҳаётдан завқ олиб яшанг!
Ҳар бир инсоннинг ҳаётдан завқ олиб яшаши унинг ўзига боғлиқ. Шундай экан, ортиқча қайғуга берилмай, ҳаётингиздаги ҳар бир воқеадан фойдали хулоса чиқаринг. Ва ҳеч хам хафа бўлманг, хафалашманг!
Инсон учун кайфият жуда муҳим унитманг.😊
Ассалому алайкум !!!
Хайрли тонг !!!Биласизми Сизнинг табассумингиз билан бошланган кун энг яхши кундир. Яқинларингизга мехр ила яхши кайфият улашишда давом этинг
Кунингиз омадли ва сермазмун ўтсин!
52 та атиргул
Эрталаб гул дўконимни очарканман, ёнимга ҳарбий кийимдаги йигит яқинлашди. У аэропортга шошиларди, бугун у бир йилга Афғонистонга учиб кетиши керак эди. Йигит юзида ним табассум билан шундай деди: “Мен ҳар жума куни рафиқамга гул совға қиламан ва бу одатимни қолдиришни истамайман. Шунинг учун сизга 52 та атиргул учун буюртма бермоқчи эдим”. Мен буюртмани қабул қилиб, унга эллик фоизлик чегирма қилдим ва кун давомида мени аъло кайфият тарк этмади.
Кутиш
Бугун у 18 ойлик комадан кейин илк бора кўзларини очди ва менга шундай деди: “Меҳрибоним, доим ёнимдан жилмасдан, менинг тузалишимга ишонганингиз, қизиқарли воқеаларни сўзлаб, қошимда ўтирганингиз учун раҳмат. Сиздан умрбод миннатдорман”.
Энг яхши она
Саккиз ёшли ўғилчам мени қучоқлаб, “Ойижон, сиз дунёдаги энг яхши онасиз”, деди. “Ахир, сен дунёдаги бошқа оналарни танимайсан-ку, балки мендан ҳам яхшилари бордир”, деганимда у шундай жавоб қилди: “Ойижон, ахир, сиз менинг дунёимсиз”.
Вафо
“Менинг 21 ёшли лабродор итим бор. У анча қариб қолган, на эшитади, на кўра олади, ҳатто акиллашга ҳам мадори йўқ. Аммо мен уйга қадам қўйишим биланоқ қувноқлашиб, думини ликиллата бошлайди.”
Эскирган ажралиш
“Бугун меҳмонхона деразасидан денгизни томоша қила туриб, севишганларга кўзим тушди. Улар бахтиёр қўл ушлашиб боришарди. Севишганлар яқинлашгач, уларнинг ўз отам ва онам эканлигини пайқаб, ҳайратда қолдим. Уларнинг муҳаббатга тўла юзларини кўриб, саккиз йил аввал ажрашишга қарор қилганликларига сира ишонгим келмасди.”
Кечикиш
“Турмуш қурганимизга ҳам мана, эллик йил бўлибди. Нега сени аввалроқ учратмаган эканман?”
Ютуқ
Мен бугун 92 ёшни қарши олган ҳарбий шифокор, қатор медаллар соҳиби ва муваффақиятли тадбиркор бўлган бувамдан сўрадим:
- Буважон, сизнинг энг катта ютуғингиз нима?
У ёнидаги бувижонимга ишора қилиб деди:
- Менинг ҳаётдаги энг катта ютуғим - бувижонинг билан бирга қўша қариганимдир.
Юкингизни оғирлаштирманг
Бир куни лицейдаги устозимиз бизга шундай деди: “Эртага ҳаммангиз биттадан халта ва беш кило картошка олиб келинг”.
Эртасига барчанинг партаси устида картошка ва халталар турарди. Устоз: “Энди бугунгача ўзингиз кечирмаган ҳар бир одам учун биттадан картошка олинг ва унинг исмини картошканинг устига ёзиб, халтага солинг!”
Баъзи ўқувчилар 3-4 та картошка олган бўлса, баъзиларнинг халтаси тўлиб кетди. Устоз: “Бир ҳафта мобайнида қаерга борманг, халталарингизни ёнингиздан қўйманг. Ҳатто ётадиган ётоқда, юрган автобусингизда, мактабда ҳам олиб юринг”, деди.
Орадан бир ҳафта ўтгач, ўша устознинг дарсига кирдик. Устозимиз синфга кирар-кирмас, барчамиз ўзимизча шикоят қилишга тушиб кетдик: “Устоз, оғир халтани ҳамма жойда кўтариб юриш қийин экан...”, “Устоз, картошкалар айний бошлади, одамлар ғалати қарашяпти. Жонга тегди, чарчаб кетдик...”
Устоз меҳр билан жилмайди: “Кўрдингизми, бировни кечирмай аслида ўзимизни қийнаймиз. Руҳимизни оғир юк кўтариб юришга мажбур қиламиз. Кечиришни қаршимиздаги инсонга қилинадиган илтифот деб ўйлаймиз. Ҳолбуки, кечиримли бўлиш, аввало, ўзимизга қилинадиган яхшиликдир”.
..💫 Агар киши жуда кўп КУЛАЁТГАН бўлса, ҳатто ахмоқона нарсалардан ҳам , демак у киши аслида ич ~ ичидан ХАФА...~
💫~ Агар киши кўп УХЛАСА , демак у ЁЛГИЗ...~
💫~ Агар киши КАМ ва ТЕЗ гапирса , демак у ниманидир СИР тутаяпти...~
💫~ Агар киши ЙИГЛАЙ ОЛМАСА , демак у ОЖИЗ...~
💫~ Агар киши керагидан ортиқ ЕЯЁТГАН бўлса, демак у ЖАХЛ устида...~
💫~ Агар киши арзимаган нарсага ҳам ЙИГЛАЙВЕРСА , демак унинг КУ'НГЛИ БУ'Ш...~
💫~ Агар кимдир сен тўғрингда БИЛСА ХАМ яна сўраётган бўлса, демак у ХАКИКАТДАН ХАМ сени ЯХШИ кўради...~
#Ибратли_сузлар
💧 ❤️ ❤️ 💧 mulohazali insonlar kanali 😊
Ҳайрли тонг !
Ҳар қандай ГУЛ кўзни қувонтиради.
Сизга шу гул орқали хонадонингизга АЛЛОҲИМДАН қувонч, тинчлик, соғлик тилайман !
КЕНЖА КЕЛИН
Бир кекса аёлнинг ҳикояси.
«Менинг уч ўғли бор. Кунларнинг бири катта ўғлимнинг уйига бордим. Эрталаб бомдод намозига таҳорат олиш учун келинимдан сув олиб келишини сўрадим. Таҳорат қилдим. Намозимни ўқидим. Қолган сувни ётган ўрнимга тўкдим. Кун ёришганда келинимни чақириб:
- Қизим, нимасини дейисиз, энди қаричилик! Ўрнимни ҳўл қилиб қўйдим, - дедим.
Унинг асаблари бузилди. Энг ёмон сўзларни тўкиб солди. Менга чойшабларни ювишни буюрди. Бошқа бу ишни қайтармаслигимни талаб қилди. Чойшабларни ювиб, қуритиб, дазмолладим.
Сўнг, ўртанча ўғлимникига бордим. Айни ишни такрорладим. Келиним ўғлимга зарда, уриш қилиб, қилган ишимни айтиб берди. Ўғлим унга бир оғиз сўз сўзламади.
Уларнинг уйидан чиқиб кенжа ўғлимнинг уйига бордим. Ўша ишни яна такрорладим. Келиним тонгда ёнимга келди. Унга ҳам ўримни ҳўл қилганимни айтдим. У:
- Ойижон, хижолатга ўрин йўқ, бу оддий ҳол. Гўдаклигимизда сиз оналаримизнинг либосларингизни ҳўл қилиб қўярдик. Сизлар малолланмасдан тозалардингиз. Ҳеч қиси йўқ, ойижон, - деди. Ва кўрпа - тўшакни олиб ювиб тозалади.
Сўнг унга:
- Қизим, бир дугонам мендан у учун узук сотиб олишимни илтимос қилди. Мен унинг бармоғининг ўлчамини билмайман. Унинг қўллари тахминан сизникичалик. Ўлчамингиз нечи? - деб сўрадим.
Ўғлимнинг уйидан чиқиб, тўғри заргарлик дўконига бордим. Бор маблағимга узуклар, тақинчоқлар олдим. Ўзимга яраша тўплаган пулим катта миқдорда эди.
Уйимга ўғилларим, келинларимни чақирдим. Тилла тақинчоқларни уларнинг олдига қўйдим. Бўлган воқеани баён қилдим. Мен кўрпа - тўшакка бавл қилиб қўймаганим, синов учун сув тўкканимни айтдим. Тиллаларни кичик келинимнинг қўлларига тутқазиб:
- Қарилик пайтимда хотиржам суянишим, бирга яшашим мумкин бўлган қизим - бу. Қолган умримни у билан кечираман, - дедим - у, икки катта ўғлимга қараб, - худди шу кундагидек надоматга тайёр туринг! Чунки, сизнинг менга муносабатингиз албатта фарзандларингиздан қайтади. Мен сиз иккигизга чиройли тарбия бераман деб ҳаракат қилганим, заҳмат чекканларим бесамар кетганидан афсусдаман. ИншаАллоҳ сизларнинг укангиз ўз аҳли ила бу дунёда масрур яшаб, Роббисига ёруғ юз билан йўлиқади. Афсуслар бўлсинки, сизлар онангиз қадр - қийматини аёлингизга билдира олмагинингиз учун бундан маҳрумсизлар! - дедим».
© Умму Абдуллоҳ таржимаси
ЯХШИ ДЎСТДАН ЁМОНЛИК КЎРДИМ!
Орзу йўлин армонлик кўрдим,
Инсон қадрин арзонлик кўрдим,
Ёмон дўстдан кўрдим яхшилик,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.
Кўп кунларни кўргандик бирга,
Қанча ният туккандик дилга,
Чиққан эдик биз катта йўлга,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.
Кимгадир қўл берсанг энг аввал,
Отасини суриштир ҳар гал,
Зоти пастнинг қадами хатар,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.
Мен йиқилсам, қочиб кетганда,
Сирларимни очиб кетганда,
Хиёнатлар жондан ўтганда,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.
Ўчмас энди дилдан жароҳат.
Қайда қолди ваьдалар аҳдлар,
Қайда олди меҳру оқибат.
Қалби оғриб Аҳад Қаюмни,
Ўйлаб қолдим, нима ҳам дердим,
Ўйиб кетди куйган бағримни,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.
©Аҳад Қаюм
Эх АЁЛ---
....«Мен заифаман» деманг.
Сиз жуда кучлисиз. Чунки сизда барча қуроллардан қудратлироқ бир қурол бор...
....Бу ~ сизнинг гўзаллигингиз.
....Бу ~ сизнинг латофатингиз.
....Бу ~ сининг назокатингиз.
....«Мен бадавлат эмасман» деманг.
....Сиз жуда бойсиз, бадавлатсиз. Чунки сизда ҳамма бойликларни йўлда қолдириб кетадиган бир бойлик бор.
....Бу ~ сизнинг мехрингиз.
....Бу ~ сизнинг муҳаббатингиз. Шундай экан, нега сиз бу дунёнинг энг бахтли инсони бўлмаслигингиз керак.?
....Ишонинг, сиз албатта, бу дунёнинг энг бахтли кишиси бўласиз.
....«Менинг бахтим ~ ўзимнинг бахтиёрлигим эмас» дейсиз...
Ха, сизнинг бахтингиз жуфти халолингизга боғлиқ.
....У «Гулим» деса, гулга айланасиз. ....«Гавхарим» деса, гавхарга,
....«Зумрадим» деса, зумрадга...
Келинг, шундай бўла қолсин.!
Унга фидо бўлмаган, унга гўзаллик, мехр ~ муҳаббат нималигини билдириб қўймаган Аёл, Аёлми.?
....Тонгда ҳам «Мен аёлман!» деб уйғонинг.! Уй либосингизни энг чиройлисини кийинг.
....«Бугун менинг байрамим» деб ўйланг. Нонуштани эрингизнинг эрталабки моддий эхтиёжи деб уйламанг.! Шунчаки тухум қовурманг, шунчаки пишлоқ парракламанг.! Эрингизга хозирлаган нонуштангизни ўша байрам кунингизнинг ибтидоси деб билинг. Дастурхонингиз санъат асари бўлсин.
....Эрингиз кундузи қаердадир ким биландир дастурхонга ўтирса, сизнинг нонуштангизни, сизнинг нимтабассум билан узатган чойингизни соғинсин.!
Дастурхон бошида муаммоларингиздан сўз очманг.!
....Қандайдир ҳадик, хавотирлар билдирманг.! Эрингизнинг тирноғидан сочигача ўзингизнинг жисму жонингиз, қадду~бўйингиздан кўра кўпроқ эътибор беринг.
....Уни кўриб, хар қандай нозикдид эгаси хам:
....Рафиқасига севимли эркак экан, десин. Билингки, эрингизнинг ишдаги муваффакияти сизга ҳам боғлиқ. Қандайдир бир янги иш бошлашга юрак синмай турган бўлса, сиз:
....Бу ишингиздан бир нарса чиқармикан.? деб унинг кўнглига иккиланиш туширманг!
....Сиз режани тўғри олиб, ўзингизга ишонч билан бошланг, "албатта, ҳаммаси яхши бўлади" ~ денг...!
🌿Мархоба Каримова.
Ярақлаган уйларинг чанг бўлсаям сиқилма,
Рўзғорингда бир нима кам бўлсаям сиқилма,
Йўқчиликда кунда бир, жанг бўлсаям сиқилма,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Чайнаётган нонингни боламга деб ўласан,
Катта бўлса гап билан силталаса сўласан.
Бино қўйма, сийлама, пўпалама кўрасан,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Қариганда ғалвани кўтаролмас юрагинг,
Қани ота-оналар суянчиғинг, тиргагинг.
Ётиб қолсанг, оғрисанг, кимга бўлар керагинг
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Ғамни олсанг кўнгилга тўлиб кетаварасан,
Офтоб урган майсадай сўлиб кетаверасан,
Юрагингни чангаллаб ўлиб кетаверасан,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Ўзин боққанинг қолиб, боласин ҳам боқасан,
Куч-қувватинг борида ҳаммасига ёқасан.
Ўзинг учун бир бора чиққанмисан боққа сан,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Уйлантиру, болангни бўлак қилгин уйини,
Ўзи тортсин рўзғорнинг ташвишини ўйини.
Кўриб турсанг бўлгани соғ-саломат бўйини,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Таъма қилсанг бир нонни, чимирилар қошлари,
Сенсиз пишиб ейилар ёғлиққина ошлари.
Югуришар олдингга оғриб қолса бошлари,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Эрининг топганини ўйнаб еркан ҳар аёл,
Ўғлининг топганини ўйлаб ер экан аёл,
Бекорга айтилмаган халқ ичида бу мақол –
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Майли, тушган уйида яшнаб юрсин келинлар,
Мақтаб, алқаб дуо қил, яйраб юрсин келинлар.
Қайнонамас онам деб, сайраб юрсин келинлар,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Ялаб-юлқаган уйинг келинларга қоладир,
Сендан кейин ким билар не куйларга соладир.
Уйим, болам –чақам, деб олаверма хавотир-
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Меҳнат қилдинг, тинмадинг етганича имконинг,
Ўзинг учун ҳам яша, ғаниматдир ҳар онинг.
Тоғларга чиқ, ҳаво ют, жон-жон ўзингни жонинг,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Ўғилларда қўш улов, сен юрасан пиёда,
Ўзларидан ортмайди моли бўлса зиёда.
Болам, болам, болам деб нима кўрдинг дунёда,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Ўлсанг боланг учун фарз- қабринггача боради,
Айтчи, унда сен билан қайси бири қолади?!
Қиёматда қай бири гуноҳингни олади,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Кўнглинг кимни ҳушласа ўша билан суҳбат қил,
Тиконларга қарама гулга қараб роҳат қил,
Асабингни қийнама, юрагингга шавқат қил,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Пардоз қилиб ясаниб, эй аёл ҳеч толмагин,
Қариликни бўйнингга асло, асло олмагин,
Ўнта боланг бўлсаям, эргинангдан қолмагин,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Кунлар келар-инжиқ чол, биров келмас ёнингга,
Шу илимиқ кампиринг оро кирар жонингга.
Шукур қил бирга ўтган ҳар соат, ҳар онингга
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Тўрт пул топсанг ярмини кексаликка олиб қўй,
Йиғиб эски нимчанинг чўнтагига солиб қўй,
Болаларинг пул деса, нафақадалигингдан нолиб қўй,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Қўлинг ишда ва лекин
«Раббано» да бўлсин дил,
Ғийбат ҳасрат, гапни қўй «Субхоноллох» айтсин тил,
Бу дунёнинг нонин еб, у дунёнинг ишин қил,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Йиғиштириб умрингни, қолганини борини,
Мархобахон қилгайсан охиратни корини,
Қулоғингга қуйиб ол, бу насиҳат дорини
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга!