munisonam | Неотсортированное

Telegram-канал munisonam - МУНИС ОНАМ

1845

🌸 MUNIS ONAM ☘ kanali Ushbu kanalni onajonimga bag'ishlayman ! Sizlardan xam onalarimiz xaqida shirin so'zlaringizni kutib qolaman ! Xurmat bilan @MunisOnam @Xafizahon реклама ва табриклар учун @kozimbee89 га мурожат қилинг

Подписаться на канал

МУНИС ОНАМ

Дадабоев Козимбой:
Ассаламу алайкум Азиз, ДИНДОШИМ ! Болам чақам , рўзғорим , уйим-оилам деб Мусофир юртларда юрган БИРОДАРЛАРИМ !
Сизларга соғлик тилайман. Топканларингга барака, Тўйларга буйрисин ! Соғ бўлинг !

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

​​ЯХШИ ДЎСТДАН ЁМОНЛИК КЎРДИМ!

Орзу йўлин армонлик кўрдим,
Инсон қадрин арзонлик кўрдим,
Ёмон дўстдан кўрдим яхшилик,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.

Кўп кунларни кўргандик бирга,
Қанча ният туккандик дилга,
Чиққан эдик биз катта йўлга,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.

Кимгадир қўл берсанг энг аввал,
Отасини суриштир ҳар гал,
Зоти пастнинг қадами хатар,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.

Мен йиқилсам, қочиб кетганда,
Сирларимни очиб кетганда,
Хиёнатлар жондан ўтганда,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.

Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.
Ўчмас энди дилдан жароҳат.
Қайда қолди ваьдалар аҳдлар,
Қайда олди меҳру оқибат.

Қалби оғриб Аҳад Қаюмни,
Ўйлаб қолдим, нима ҳам дердим,
Ўйиб кетди куйган бағримни,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.

©Аҳад Қаюм

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Taqdiringa bitganiga rozi bol
Raxmatli Fozil qoraka
Tinglang fikr qling
bizga qoshiling 👉🌷 @Dilga_yaqinlarim 🌷

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️

«Хеч яхши амал қилмаган бир одам йўлдан тиканли шохни олиб ташлагани учун
Аллох таоло унинг гунохларини кечириб юборди»

Ассалому алеком яхши инсоним !
Хаммамиз яхши амаллар қилишдан чарчамайлик.
Аллохимни севган бандаларидан бўлайлик.
Кунингиз яхшиликларга бой бўлсин.!
Дастурхонингиз тўкин сочинлидан аримасин.
Қанча қийинчилик бўлса хам юзингиздан ширин табассум аримасин.! Хонадонингиздан фарзандларингиз кулгуси аримасин ...
ХАЙРЛИ ТОНГ МУБОРАК !☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ассаламу алайкум
✨🌤#Хайрли_тонг🌤✨
🍀🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸
Аллоҳ таоло бугунги кунни кечаги кундан яхшироқ, унумлироқ, файзли ҳамда барокатлироқ қилиб берсин.
Аллоҳ таолодан бугуннинг ёмонликларидан паноҳ сўраймиз ..
🍀🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дунёлар керкмас ёнимда турса,
Ажинлар ярашган хуш чиройлигим.
Шодлигим бир дунё жилмайиб кулса,
Онажоним жаннатим Отам давлатим...
@Onajon_bot

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Jannat onalar oyogi ostida boshqanimas
Raxmatli Fozil qoraka eshtng szgayam maqul keladi bizga qoshiling 👉
🌷 @Dilga_yaqinlarim 🌷👈

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Хажвий шеьр. Кампиршо номидан.

_Ярим тунда келди чол,
__Ичиб келибди гапдан,
___Авзойи жуда емон,
____Уйгонганмиди чапдан.
_____Килди роса туполон,
______Шарманда...вой улмасам,
_______Кетиб колармиш уйдан,
________Бир киз тугиб бермасам.
_________Олтмиш ешда учган хуши,
__________Е жонидан туйибди.
___________Кариганда телба чолим,
____________Эсини еб куйибди.
___________Бу дунедан киз курмасдан,
__________Утмай дейди армонда,
_________Кексайганда ахмок мия,
________Суюлса, жа...ёмонда.
_______Утиб колди ахир ёшим,
______Курдимку, эллик бахор,
____Уят булар ахир энди,
___Уйда учта келин бор...
__Набиралар киз булар деб,
_Айтсам сира кунмайди,
__Тушмас жахл отидан,
___Ловиллайди, сунмайди.
____Дейди ахир мени энам,
_____Тукканку эллик бешда,
______Хатто олтмиш ёшида хам,
______Тугишганку, утмишда.
_______Тугиб берсанг булди кампир,
________Катта килар келинлар,
_________Набиралар билан уйнаб,
__________Улгаяр утиб йиллар.
___________Ёшим утди мени дея,
____________Узингни урма ерга,
___________Катта энам туккан экан,
__________Келини билан бирга.
_________Орзуимга етиштирсанг,
________Армонларим улади,
_______Мендан бахтли инсон булмас,
______Ярим кунглим тулади.
_____Учта угил тугиб бериб,
____Килдингку, хонавайрон,
___Биттанина кизли булсам,
__Килмасдим бунча армон.
_Агар етсам ниятимга,
__Кафтимда булар осмон,
___Келгин энди ялинтирма,
____Йук демагин хотинжон.
_____Суриштириб йул-йуригин,
______Духтирлардан сураб туг,
_______Эшитгандим, корейский...
________Календарга караб туг.
_________Агар яна угил тугсанг,
__________Жойинг булар кучада,
___________Тагин яна айтиб юрма,
____________Ёшинг деса нечада?
___________Олиб чикай раддомдан,
__________Миндириб лимузинга,
________Насиб килса Зилола деб,
_______Ном куяман кизимга.
______Карнай-сурнай, видео, расм,
_____Курардинг бахонада,
____Хамма сенга хавас билан,
___Боксин тугрукхонада.
__Еш боладек ялинди хуп,
_Аврашни хам дундирди,
__Бериб тогдек ваьдаларни,
___Ва нихоят кундирди....
____Кайфи таркаб турди тонгда,
_____Сизга ростини айтсам,
______Эсинг еганмисан деди,
_______Ваъдаларин эслатсам.
________Лекин менам у томон:-
_______Аклу хушим йуколди,
______Чолим булсин кахрамон
_____Киз тукким келиб колди ! )))

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

БУГУН КАНАЛИМИЗ АЪЗОЛАРИ ГУЛСАРАХОН СИНГЛИМИЗНИ ДОДАЖОНЛАРИ 90-ЁШНИ ҚАРШИ ОЛДИЛАР !
ШУ МУНОСАБАТ БИЛАН КАНАЛИМИЗ НОМИДАН ДОДАЖОНИМИЗНИ ТАВАЛУД АЙЁМЛАРИ БИЛАН ҚУТЛАБ ҚОЛАМИЗ ВА БОЛАЖОНЛАРИНИ БАХТИНИ БЕКАМ КЎРИБ ЮРИШЛАРИНИ ТИЛАБ ҚОЛАМИЗ
ҚИЗЛАРИНГИЗ МАНЗУРАХОН ,МАТЛУБАХОН,МАЪМУРАХОН,МАСТУРАХОНЛАР НОМИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГ ДОДАЖОН
НАБИРАНГИЗ ГУЛСАРАХОН
🍫🍫🍫🍫🍫🍫🍫🍫🍫
💐💐💐💐💐💐💐💐💐

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ассалому алейкум, Қадрдоним Хайрли кун! Аллохим барчамизни ишларимизни баракасини берсин! Бахт ва омад доимий хамрохимиз булсин!
✨✨🌸✨✨🌸✨✨🌸✨✨🌸✨✨
Алҳамдулиллаҳ....

Аллоҳим ташаккур борлигинг учун,
Бошимга тизгинсиз ғамлар ташладинг,
Беҳад хурсанд бўлдим ситамларингга,
Бандалар ичида мени танладинг.
Ташаккур тишимни тишимга босдим,
Руҳимда товушсиз, нурли куласан.
Ғамлар юборасан демак дунёда,
Менинг борлигимни ўзинг биласан.
✨✨🌸✨✨🌸✨✨🌸✨✨🌸✨✨

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🍃🌹🍃🍃🌹🍃
Аёлга бердилар бугун бир савол,
Дунёда энг тотли айтгинчи дархол,
Новвотми, конфетми, шакар ёки бол? Боламдан тотлиси йук деди аёл.....!!!

Яна сурадилар, айтгин яширмай,
Энг хушбуй гул кайси: атиргул, лола?
Бир лахзада берди жавоб уйламай,
Энг хушбуй хилкат бу шубхасиз - бола.....!!!!!

Аёл борки бари, килади орзу,
Уй, бойлик, такинчок, пари жамоли,
Кай бирин хохлайсан, айт секин деди:
Менга кифоядир болам камоли......!!!!!

Оналаримиз бахтимизга сог омон булиб юрсинлар!!!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Бир муддат ортимга ташладим назар,
Рангсиз хотиралар тушди ёдимга:
“Ёш бола пайтида йиғласам ОНАМ,
Қўшилиб йиғларди, оҳу – додимга”

Дард келса йўлиққан, мендан-да илдам,
Тунларин ўтказган бедор ПАРВОНАМ.
Турфа хил гулларни ҳидлаш ўрнига,
Менинг таглигимни ҳидлаган, ОНАМ.

Ушбу амаллардан воқиф – Аллоҳим,
Онамга...Жаннатни ҳидлат, илоҳим.
Мен-чи, мен? Не қилдим ВОЛИДАМ учун
Бирор бир амални эслай олмадим.

Ақалли бир марта кўзин қувнатиб,
Кўнглини олдимми, хеч билолмадим.
Менга бир ҳалимлик ҳадя эт, Роббим,
То рози қилишга етсин одобим.

ОНАМ кўзларинга қарадим, ногоҳ,
Гуноҳкор санадим фақат ўзимни.
Аллоҳим, сендан бир катта ўтинчим:
Ҳеч қачон намлатма, ОНАМ кўзини.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Bugungi ishini ertaga qoldirmaydigan, u ishga o'z mehrini, kuch-g'ayratini bahshida etadigan insongina muvaffaqiyat qadriga yetadi.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ...
Тонгингиз хайрли, кунингиз саодатли бўлсин!!

Бугунги тонгда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин!

Булут ортидан мўралаган қуёш тафти танингизга сихат-саломатлик, кўнглингизга бахт қувонч, омад ва шоду хуррамлик олиб келсин..

Қишнинг изғирин совуқ кунларида бир-бирингизга берган ширин сўзингиз, меҳрли табассумингиз қалбингизга илиқлик хонадонингизга қувонч, шодлик , барака улашсин!

Барчангизни тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб тонг нурафшон этсин !
Яна бир бора бошланган кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин.!!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Шундай ҳаёт кечирингки, сиз хақингизда биров ёмон гапирса хеч ким унга ишонмасин!

Бу ер меники"-дебди бир одам. "Йук, меники"- жавоб
кайтарибди иккинчиси.
Ер огир хурсинибди-да -"Иккаланг хам меникисан",- дебди.

Юрагинг сикилса, хеч бир инсонга шикоят килма!
Балки"РОББИМ ! Мени зарар тутди! Сен Узинг рахимлиларни
Рахимлигидирсан !" деб такрорлайвер.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

КЕНЖА КЕЛИН

Бир кекса аёлнинг ҳикояси.

«Менинг уч ўғли бор. Кунларнинг бири катта ўғлимнинг уйига бордим. Эрталаб бомдод намозига таҳорат олиш учун келинимдан сув олиб келишини сўрадим. Таҳорат қилдим. Намозимни ўқидим. Қолган сувни ётган ўрнимга тўкдим. Кун ёришганда келинимни чақириб:
- Қизим, нимасини дейисиз, энди қаричилик! Ўрнимни ҳўл қилиб қўйдим, - дедим.

Унинг асаблари бузилди. Энг ёмон сўзларни тўкиб солди. Менга чойшабларни ювишни буюрди. Бошқа бу ишни қайтармаслигимни талаб қилди. Чойшабларни ювиб, қуритиб, дазмолладим.

Сўнг, ўртанча ўғлимникига бордим. Айни ишни такрорладим. Келиним ўғлимга зарда, уриш қилиб, қилган ишимни айтиб берди. Ўғлим унга бир оғиз сўз сўзламади.

Уларнинг уйидан чиқиб кенжа ўғлимнинг уйига бордим. Ўша ишни яна такрорладим. Келиним тонгда ёнимга келди. Унга ҳам ўримни ҳўл қилганимни айтдим. У:

- Ойижон, хижолатга ўрин йўқ, бу оддий ҳол. Гўдаклигимизда сиз оналаримизнинг либосларингизни ҳўл қилиб қўярдик. Сизлар малолланмасдан тозалардингиз. Ҳеч қиси йўқ, ойижон, - деди. Ва кўрпа - тўшакни олиб ювиб тозалади.
Сўнг унга:
- Қизим, бир дугонам мендан у учун узук сотиб олишимни илтимос қилди. Мен унинг бармоғининг ўлчамини билмайман. Унинг қўллари тахминан сизникичалик. Ўлчамингиз нечи? - деб сўрадим.

Ўғлимнинг уйидан чиқиб, тўғри заргарлик дўконига бордим. Бор маблағимга узуклар, тақинчоқлар олдим. Ўзимга яраша тўплаган пулим катта миқдорда эди.

Уйимга ўғилларим, келинларимни чақирдим. Тилла тақинчоқларни уларнинг олдига қўйдим. Бўлган воқеани баён қилдим. Мен кўрпа - тўшакка бавл қилиб қўймаганим, синов учун сув тўкканимни айтдим. Тиллаларни кичик келинимнинг қўлларига тутқазиб:
- Қарилик пайтимда хотиржам суянишим, бирга яшашим мумкин бўлган қизим - бу. Қолган умримни у билан кечираман, - дедим - у, икки катта ўғлимга қараб, - худди шу кундагидек надоматга тайёр туринг! Чунки, сизнинг менга муносабатингиз албатта фарзандларингиздан қайтади. Мен сиз иккигизга чиройли тарбия бераман деб ҳаракат қилганим, заҳмат чекканларим бесамар кетганидан афсусдаман. ИншаАллоҳ сизларнинг укангиз ўз аҳли ила бу дунёда масрур яшаб, Роббисига ёруғ юз билан йўлиқади. Афсуслар бўлсинки, сизлар онангиз қадр - қийматини аёлингизга билдира олмагинингиз учун бундан маҳрумсизлар! - дедим».

© Умму Абдуллоҳ таржимаси

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

​​ЯХШИ ДЎСТДАН ЁМОНЛИК КЎРДИМ!

Орзу йўлин армонлик кўрдим,
Инсон қадрин арзонлик кўрдим,
Ёмон дўстдан кўрдим яхшилик,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.

Кўп кунларни кўргандик бирга,
Қанча ният туккандик дилга,
Чиққан эдик биз катта йўлга,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.

Кимгадир қўл берсанг энг аввал,
Отасини суриштир ҳар гал,
Зоти пастнинг қадами хатар,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.

Мен йиқилсам, қочиб кетганда,
Сирларимни очиб кетганда,
Хиёнатлар жондан ўтганда,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.

Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.
Ўчмас энди дилдан жароҳат.
Қайда қолди ваьдалар аҳдлар,
Қайда олди меҳру оқибат.

Қалби оғриб Аҳад Қаюмни,
Ўйлаб қолдим, нима ҳам дердим,
Ўйиб кетди куйган бағримни,
Яхши дўстдан ёмонлик кўрдим.

©Аҳад Қаюм

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Эх АЁЛ---
....«Мен заифаман» деманг.
Сиз жуда кучлисиз. Чунки сизда барча қуроллардан қудратлироқ бир қурол бор...
....Бу ~ сизнинг гўзаллигингиз.
....Бу ~ сизнинг латофатингиз.
....Бу ~ сининг назокатингиз.

....«Мен бадавлат эмасман» деманг.
....Сиз жуда бойсиз, бадавлатсиз. Чунки сизда ҳамма бойликларни йўлда қолдириб кетадиган бир бойлик бор.
....Бу ~ сизнинг мехрингиз.
....Бу ~ сизнинг муҳаббатингиз. Шундай экан, нега сиз бу дунёнинг энг бахтли инсони бўлмаслигингиз керак.?
....Ишонинг, сиз албатта, бу дунёнинг энг бахтли кишиси бўласиз.
....«Менинг бахтим ~ ўзимнинг бахтиёрлигим эмас» дейсиз...
Ха, сизнинг бахтингиз жуфти халолингизга боғлиқ.
....У «Гулим» деса, гулга айланасиз. ....«Гавхарим» деса, гавхарга,
....«Зумрадим» деса, зумрадга...
Келинг, шундай бўла қолсин.!
Унга фидо бўлмаган, унга гўзаллик, мехр ~ муҳаббат нималигини билдириб қўймаган Аёл, Аёлми.?
....Тонгда ҳам «Мен аёлман!» деб уйғонинг.! Уй либосингизни энг чиройлисини кийинг.
....«Бугун менинг байрамим» деб ўйланг. Нонуштани эрингизнинг эрталабки моддий эхтиёжи деб уйламанг.! Шунчаки тухум қовурманг, шунчаки пишлоқ парракламанг.! Эрингизга хозирлаган нонуштангизни ўша байрам кунингизнинг ибтидоси деб билинг. Дастурхонингиз санъат асари бўлсин.
....Эрингиз кундузи қаердадир ким биландир дастурхонга ўтирса, сизнинг нонуштангизни, сизнинг нимтабассум билан узатган чойингизни соғинсин.!
Дастурхон бошида муаммоларингиздан сўз очманг.!
....Қандайдир ҳадик, хавотирлар билдирманг.! Эрингизнинг тирноғидан сочигача ўзингизнинг жисму жонингиз, қадду~бўйингиздан кўра кўпроқ эътибор беринг.
....Уни кўриб, хар қандай нозикдид эгаси хам:
....Рафиқасига севимли эркак экан, десин. Билингки, эрингизнинг ишдаги муваффакияти сизга ҳам боғлиқ. Қандайдир бир янги иш бошлашга юрак синмай турган бўлса, сиз:
....Бу ишингиздан бир нарса чиқармикан.? деб унинг кўнглига иккиланиш туширманг!

....Сиз режани тўғри олиб, ўзингизга ишонч билан бошланг, "албатта, ҳаммаси яхши бўлади" ~ денг...!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🌿Мархоба Каримова.

Ярақлаган уйларинг чанг бўлсаям сиқилма,
Рўзғорингда бир нима кам бўлсаям сиқилма,
Йўқчиликда кунда бир, жанг бўлсаям сиқилма,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Чайнаётган нонингни боламга деб ўласан,
Катта бўлса гап билан силталаса сўласан.
Бино қўйма, сийлама, пўпалама кўрасан,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Қариганда ғалвани кўтаролмас юрагинг,
Қани ота-оналар суянчиғинг, тиргагинг.
Ётиб қолсанг, оғрисанг, кимга бўлар керагинг
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Ғамни олсанг кўнгилга тўлиб кетаварасан,
Офтоб урган майсадай сўлиб кетаверасан,
Юрагингни чангаллаб ўлиб кетаверасан,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Ўзин боққанинг қолиб, боласин ҳам боқасан,
Куч-қувватинг борида ҳаммасига ёқасан.
Ўзинг учун бир бора чиққанмисан боққа сан,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Уйлантиру, болангни бўлак қилгин уйини,
Ўзи тортсин рўзғорнинг ташвишини ўйини.
Кўриб турсанг бўлгани соғ-саломат бўйини,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Таъма қилсанг бир нонни, чимирилар қошлари,
Сенсиз пишиб ейилар ёғлиққина ошлари.
Югуришар олдингга оғриб қолса бошлари,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Эрининг топганини ўйнаб еркан ҳар аёл,
Ўғлининг топганини ўйлаб ер экан аёл,
Бекорга айтилмаган халқ ичида бу мақол –
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Майли, тушган уйида яшнаб юрсин келинлар,
Мақтаб, алқаб дуо қил, яйраб юрсин келинлар.
Қайнонамас онам деб, сайраб юрсин келинлар,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Ялаб-юлқаган уйинг келинларга қоладир,
Сендан кейин ким билар не куйларга соладир.
Уйим, болам –чақам, деб олаверма хавотир-
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Меҳнат қилдинг, тинмадинг етганича имконинг,
Ўзинг учун ҳам яша, ғаниматдир ҳар онинг.
Тоғларга чиқ, ҳаво ют, жон-жон ўзингни жонинг,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Ўғилларда қўш улов, сен юрасан пиёда,
Ўзларидан ортмайди моли бўлса зиёда.
Болам, болам, болам деб нима кўрдинг дунёда,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Ўлсанг боланг учун фарз- қабринггача боради,
Айтчи, унда сен билан қайси бири қолади?!
Қиёматда қай бири гуноҳингни олади,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Кўнглинг кимни ҳушласа ўша билан суҳбат қил,
Тиконларга қарама гулга қараб роҳат қил,
Асабингни қийнама, юрагингга шавқат қил,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Пардоз қилиб ясаниб, эй аёл ҳеч толмагин,
Қариликни бўйнингга асло, асло олмагин,
Ўнта боланг бўлсаям, эргинангдан қолмагин,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Кунлар келар-инжиқ чол, биров келмас ёнингга,
Шу илимиқ кампиринг оро кирар жонингга.
Шукур қил бирга ўтган ҳар соат, ҳар онингга
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Тўрт пул топсанг ярмини кексаликка олиб қўй,
Йиғиб эски нимчанинг чўнтагига солиб қўй,
Болаларинг пул деса, нафақадалигингдан нолиб қўй,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Қўлинг ишда ва лекин
«Раббано» да бўлсин дил,
Ғийбат ҳасрат, гапни қўй «Субхоноллох» айтсин тил,
Бу дунёнинг нонин еб, у дунёнинг ишин қил,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.

Йиғиштириб умрингни, қолганини борини,
Мархобахон қилгайсан охиратни корини,
Қулоғингга қуйиб ол, бу насиҳат дорини
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дадабоев Козимбой:
Ey Allohim, onamni mag'firat qil va Jannatga bir saroy qurgin,

chunki u mening malikam.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Farzandlar o'stirgan niyyatlari oq , Bir umr mexnatda qo'llari qadoq.
Oltmishga kirmasdan sochlari oppoq ! Otangni sevmasang kimni
sevasan ??? Barcha bolasini birdayn suygan , Saharda non yopib
sochlari kuygan, Senga ipak tikib o'zi chit kiygan , Onangni
sevmasang kimni sevasan ?

@Onajon_bot

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

“Бир кишини яхши кўрасанми?” деб сўрашди. “Икки кишини яхши кўраман” деб жавоб бердим. “Бир юракка икки муҳаббатни қандай сиғдирдинг?” дейишди. “Роббим менга: “Ота-онангга яхшилик қил!” деб буюрди” дедим.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

👑 SaMo Qizlar 👱‍ Mega Gruppasi Adminlari Sizlarga Eng Sara 🌟 kanallar Toplamini Taqdim Etadi ✅

🌎Nur va soya🌗

🌸MUNIS ONAM

🎂BEGOYIMLAR OSHXONASI

🎂PAZANDACHILIK

💃Оташларга Ташна Диллар

👗Arzon Kiyimkechaklar

❄️Tezkor24❄️

❣Profilga Ibratli Rasmlar

👗Миллий либослар

💍Энг сара бужитэриялар

💃Faqat Qizlar Kirsin😍

🙏Аллоҳга Қалб Мухаббатим

👑 SAMO QIZLAR 👱‍ MEGA GRUPPASI ADMINLARIDAN ENG SARA 🌟 KANALLAR TO'PLAMINI TAQDIM ETADI ✅

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Guli:
Ширин-ширин сухбатлар қуриб,
Аввал она мехрига туйинг.
Дунё ишин бир четга суриб,
Онангизни бир йуқлаб қуйинг.
Бешик кучиб тунлари бедор,
Сиз учун калби чекарди озор,
Балким кумсаб колгандир дийдор,
Онангизни бир йуқлаб қуйинг.
Хаста кунгли армонларга бой,
Йулингизни кутар йилу ой,
Согингандур сизни хойнахой,
Онангизни бир йуқлаб қуйинг.
Холин сураб келмас бир киши,
Бир хил утар бахор-у к,иши,
Тугамайди бу дунё иши,
Онангизни бир йуқлаб қуйинг.
Дунё асли бир кухна бозор,
Ким кимга зор, ким кимдан безор,
Ёлгизликдан чекмасин озор,
Онангизни бир йуқлаб қуйинг.
Орзу сунган, ох армон билан,
Утар умри ярим жон билан,
Хеч булмаса бир жуфт нон билан,
Онангизни бир йуқлаб қуйинг.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

АЁЛ_ҲАҚИДА
• Аёл учун арзимас нарсалар ҳам улкан аҳамиятга эга эканини кўп эркаклар билмайди, шунинг учун доим тутилиб қолишади.
© Маҳбубий.
• Аёлда фикр бўлмайди, деганлар адашади, чунки аёлда ҳар куни янги фикр бўлади.
© Бернард Шоу
• Аёл икки нарсага ҳеч қачон ишонмайди:
эркакка ва атирга.
© Ҳинд бинт Маҳлаб.
• Аёл машъалага ўхшайди, эркак уни қандай тутишни билса йўлини ёритади, тутишда хато қилса куйдиради!
© Анис Мансур.
• Эркак ўтиндир, аёл олов. Шайтон эса олов ва ўтин орасидаги пуфланган ҳаводир.
© Фаранг мақоли.
• Хиёнатни аёл энг охири билади лекин энг биринчи сезади.
© Маҳбубий.
• Аёл қудратини менсимайдиганлар менимча онасиз катта бўлишган.
© Нажиб Маҳфуз.
• Аёл латофатини уч нарса йўққа чиқаради:
- қайсарлик;
- асабийлик;
- баланд овоз.
© Вильям Шекспир
• Аёлнинг гўзаллиги кўринмайди, у кашф этилади.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🌸🌸🌸🌸🌸:
✔️💥Оқшомда она болаларига дарс тайёрлашда ёрдам бермоққа чоғланди. Уларга халақит қилмасин учун тўрт ёшли ўғлини нимагадир машғул қилиб қўйиш мақсадида унинг қўлига қалам ва қоғоз берди. Сўнг қолганларига хотиржам ёрдамлашмоқчи эди ҳамки, қайнотасига кечки овқатни бермагани ёдига тушди.
Қайнота ҳовли чеккароғидаги хонада яшар, касаллиги боис ташқарига кам чиқарди. Аёл имкон қадар қайнотасининг хизматини қилар, эри ҳам унинг хизматидан розидек эди. Аёл ўрнидан туриб, отанинг кечки овқатини олиб бориб берди ва бирор эҳтиёжи бўлса чақириши мумкинлигини айтиб болалари ёнига қайтди. Кичкина ўғлининг ғайрат қилиб нималарнидир чизаётганини кўриб:
– Нима чиздинг? – дея эркалатиб сўради.
Ўғли онасининг гапига жавобан қўлидаги қоғозни кўрсатди. Қоғоз юмалоқ, тўртбурчак шаклларга тўла эди.
Она:
– Бу нима? – деди.
Бола:
– Катта бўлсам мен ўзим яшайдиган уй хоналарини чиздим, – деди. Кейин ҳар бир шаклни “Бу ошхона, у ерда овқатланаман, буниси ётоқхона, у ерда ухлайман, буниси меҳмонхона...” дея бир-бирига туташ бўлган шаклларни бирма-бир тушунтира кетди.
Она қоғоз чеккасида, бошқаларидан алоҳида ва кичик қилиб чизилган шаклга эътибор қилиб:
– Бу қандай хона, нега уни бошқа хоналардан ажратиб қўйдинг? – деди.
Бола:
– У сизнинг хонангиз, у ерда сиз бобомдек катта бўлганингизда яшайсиз, – деди.
Бу гап онанинг қулоғига чақмоқдек урилди, қалбини ларзага солди.
Эртаси куни биринчи қилган иши меҳмонлар учун безатилган хонага қайнотасини кўчириб ўтказиш бўлди. Кечқурун ишдан қайтган эри бу ҳолни кўриб, ҳайратланиб, нима гаплигини сўради. Хотини “Қариганимизда яшаш учун жой ҳозирлаяпман”, деди. Эр гап нимадалигини тушуниб, мамнуният ила кулиб қўйди.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🌸🌸🌸🌸🌸:
Онангизга гул беринг...
#ibratli

Жуда ибратли маълумот экан.
Ўқинг ва бошқаларга ҳам улашинг.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Бугун онам шифохонадан даволаниб уйга қайтдилар. Кўзларини даволатдилар. Олиб келиш учун кетаётганимда йўл тиқин, машина кўп, жуда секин юришга мажбур бўлдим. Рулда бўлишимга қарамай бир оз жилиб, бир оз тураётганим учун у ёқ, бу ёққа қарашга ҳам улгурардим. Йўл четида гул сотаётган гулчиларга кўзим тушди. Кимдир бир гулдасатани танлаб кўряпти. Ўйлаб қолдим, ёшим элликка киряптию, бирор марта гул даста ҳарид қилмадим, бировга гул совға қилмабман. (Масжидимиз учун сотиб олган тувакдаги гулларни ҳисобга олмаганда албатта.) Онамни шифохонадан олиб чиққанда қўлларига гул берсамчи диган фикр ҳаёлимга келди. Эплаб машинани чеккага олдим. Гулчи йигитчага чиройли гулдаста қилиб беришини илтимос қилдим. Йигитча кулиб, «Тоға, гул кимга,» деб мутойиба қилди. Мен ҳам кулдим, индамадим. Айтмадим. Гўё шу бола мендан аввал онамга айтиб қўядигандай... Гулдастанинг қанақаси чиройли бўлишиниям билмайман. Шу йигитчанинг танлаб, тайёрлаб берганини олиб, машинанинг олди ўриндиғига авайлаб жойлаб, йўлимда давом этдим.

Борсам, онам нарсаларини йиғиштириб, чиқмоқи бўлиб турган эканлар. Доктор йигитдан керакли маслаҳатларни олиб, ташаккуримни айтиб, ойимни етаклаб машинага чиқдик. Кўзи тиниб кетмаслиги учун орқа ўриндиққа ўтқаздим. Нарсаларини машина юкхонасига жойлаб бўлгач, жилишдан олдин гулдастани олиб секин қучоқларига қўйдим – «Бу яхши бўпқоганиз учун ая...» Онамнинг бугунгидай қувонганларини биринчи марта кўришим... Янги кўйлак олиб берганимиздаги, ойлигимиз қўлга текса, олдидан қўлларига тутганимиздаги, ёки илиниб янги пишган кабоб, ёки бирор ширинлик олиб келганимиздаги хурсандчиликлари олдида кўзларидаги бу чарақлаган нур - юлдузлар олдида қуёшнинг чарақлашига ўхшарди... «Вой, болам... раҳмат... овора бўлибсанда...» Бу қувонч, бу табассум мен болалигимда, мени эркалатганларидаги табассумнинг айнан ўзи эди...

Боя сотиб олганимда гуллар унчалик чиройли эмасдек эди. Ойижонимнинг қўлларида бу гулдаста шунақа чиройли бўлиб кетдики...

Машинани хайдаб кетяпману, кўзгудан қараб-қараб қўяман, Ойим гулларга қараб кулиб қўядилар.

Уйга етай деганда шу қувончни, шу хурсандчиликни тугаб қолишидан қўрқиб, бир баҳонани ишлатиб машинани шартта орқага, шаҳар томонга бурдим. «Нимага қайтяпсан, уйга етай дедиг-у,» дедилар. Пенсиянгизни банк орқали оладиган қилмоқчи эдим-ку, шунга бориб келамиз деб қачонлардир айтган вазифаларини баҳона қилдим-да, тўғри мазали, покиза таом пиширадиган ошхонага хайдадим.

Машинанинг орқа ўриндиғида она-бола юмшоққина пишган икки кишилик қозон кабоб, бир чойнак кўк чой билан бир кулишиб, бир йиғлашиб маза қилиб таомландик... Гулларини омонатга бергандай олди ўриндиққа қўдилар... Ора-орада секин гулларига қараб қўядилар...
Мен бу воқеани хозир сизларга илиниб, йиғлаб ўтириб ёзяпман. Қилган ишимни мақтаниб эмас, ОНАМ борлигини мақтаниб, сиз биродарларга ҳам шу қувончни илиниб ёзяпман. Онаси борлар ғафлатда қолманг деб ёзяпман.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Онангизга бирор марта гул бериб кўринг...

❄️❄️❄️

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Husnu jamoling bilan faxrlanma, chunki uni sen yaratmagansan.
Naslu nasabing bilan ham faxrlanma, chunki uni sen tanlamagansan.
Ammo odob-ahloqing bilan faxrlanaver, chunki ular bilan o'zing bezangansan.
arabic.uz

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ассалому алейкум!
❤️Хар тонг «Бугун албатта, бирор яхши ходиса юз беради!» деган хаёллар билан уйгонсангиз, чиндан хам шундай бу'лади.
Хар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Хар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган хар бир тонг,
Оллохнинг бизларга хуш хабаридир.
ХАЙРЛИ ТОНГ!!! АЗИЗЛАР

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Бирор кишига Аллоҳ 
бир неъмат ато этган 
бўлса унга ҳасад қилма! 
Чунки сен, Аллоҳ ундан нима 
нарса олиб қўйганлигин 
билмайсан. Агар Аллоҳ таоло 
сендан бирор нарса олиб 
қўйса ҳафа бўлма! Чунки сен, уни эвазига Аллоҳ сенга нима 
беришлигин билмайсан.!!! 
Доимо "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ" дегин...

Читать полностью…
Подписаться на канал