munisonam | Неотсортированное

Telegram-канал munisonam - МУНИС ОНАМ

1845

🌸 MUNIS ONAM ☘ kanali Ushbu kanalni onajonimga bag'ishlayman ! Sizlardan xam onalarimiz xaqida shirin so'zlaringizni kutib qolaman ! Xurmat bilan @MunisOnam @Xafizahon реклама ва табриклар учун @kozimbee89 га мурожат қилинг

Подписаться на канал

МУНИС ОНАМ

Бир ношукр банда ТУШ кўрибди... Тушида бир инсон ношукрни қўлидан ушлаб етаклаганча бир УЙга олиб кирибди... Уйга кириб қараса уйни томидан тўхтовсиз «ЧАККА» ўтармиш...! Ношукр аста сўрабди: 

—- "Эй биродар, нима бу уйни эгаси шу қадар қашшоқми?! Хатто чакка ўтаётган жойларни ҳам таъмирламабди... У инсон жавоб берибди: 

—-Йуқ бу АЛЛОХ Таоло ўз бандаларига нозил вилаётган РИСҚУ~НАСИБАСИ...! 
Фават сенга мана шу тарзда кўрсатиляпти тушунишинг учун... Ана қара, бир жойдан КЎПроқ бир жойдан КАМроқ тушяпти... 

ЧЕЛАКлаб тушаётгани бойроқ одамники, КАМроқ тушаётгани эса ундан камроғиники... Хуллас, ҳар кимнинг ризқи АЛЛОҲ томонидан қанча белгиланган бўлса, сен шуларни кўриб турибсан... 

Ношукр сўради: 
—- Менинг ҳам ~ РИСҚим тушаётган тешик борми?! 

—-Ҳа,~ деб жавоб берди ва бир тешикни кўрсатди... У ердан эса БИР томиб, бир ТЎХТАБ томчи тушаётганмиш... Буни «КЎПАЙТИРИШНИНГ» иложи борми?! 

—- Ха, уни кўпайтириш учун ШУКР қилиш керак... 

Ношукр: 

—-" Э йўқ тешикни КАТТАЛАШТИРИШ керак деди ва бир ЧЎП топиб келиб тешикни ковлай бошлади... Шу орада чўп тешикка ТИҚИЛГАНЧА синиб қолди ва «ТОМАЁТГАН» бир томчи ҳам ТЎХТАБ колди...

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Gavxar Muhamadalieva:
Кўзларингни юм.Тасаввур қил:
Шинам уй.У уйда сени доим тўғри тушунишади.
Унда ғам алам йўқ.
У ерда сени доим соғинишади
"Ундай жой йўқ" дейсанми?
Адашасан. Бор. Бу ОТА ОНАНГ қалбидир.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ! Ушбу тонг барчангизга муборак бўлсин.!

Барчамизга яна бир тонг тароватини хушбўй ҳавосидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ.!

…Бир оз тўхтангда, ортингизга қайтинг ва унутган нарсаларингизни бир~бир ёдга олинг.!
…Йўқотганларингиз бўлса, излаб топинг.!
…Бировни хафа қилган бўлсангиз, узр сўранг.!
…Биров сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.!
...Чунки ҳаёт жуда ҳам қисқа, вақт эса ғаниматдир..

Шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлиб, бу ғанимат дунёда бир-биримизни қадрлайлик..


Ҳар бир тонгимизни, кунларимизни завқ-шавқ ила шодлик билан қарши олайлик..

Илоҳим бу кунимизга Аллоҳ барча яхшиликларини хадя этсин! Қалбларимизга илиқлик, меҳр-мухаббат бағишласин! Элимиз, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.! Хонадонларимизни Аллоҳнинг назари тарк этмасин!
Кунингиз ҳайрли, барокатли ва мазмунли бўлсин.!😊❤️

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Она келди имиллаб, жаллод доктор қошига
Қутқаринг деб боладан Туриб олди бошига.
Жаллодлар ҳомилани, Насибасин тийдилар.
Туғилмаган мурғакка Қора кафан бердилар.
Сизда ҳам меҳр борми, Эй, шафқатсиз жаллодлар?
Ёпинчиғи оқ, халат, Доктор аталган зотлар.
Парчалаб бу гўдакни Ахлатларга ташлайсиз,
Қилиб шунча гуноҳлар, Айтинг қандай яшайсиз?
Шундай гуноҳкорларга Кимки касбин сотади,
Жаҳаннамда иккиси Шайтон билан ётади.
Туғилмаган гўдакка Шунча қаҳр қаердан?
Она, айбим не деган Овоз келар қабрдан.
Сиз одамзод наслидан Етти ёт бегонасиз.
Боласин парчалатган, Жирканч махлуқ, онасиз.
Ёнбошингиз ҳувиллаб, Қандайин уйғонасиз?
Кўзлари сўқир, нодон, Сиз қандайин онасиз?
Хайвон ҳам яхши сиздан, Ўз боласин силайди.
Ялаб, юлқаб сут бериб, Узоқ умр тилайди.
Эй бағритош оналар, Хаёлингиз бозорда.
Фаришталар эркалар, Болангизни мозорда.
Бахтиёр атайсизми Ўзингизни пулзорда?
Сайр айлайсиз ким билан ҳиёбон ё гулзорда?
Энди қайдан топасиз Бундай ширин паллани.
Қабрдаги гўдакка Ким айтади аллани?
Айбингизни оқлайсиз, Ахтариб баҳоналар.
Сиз она деган номга Нолойиқ девоналар.
Қилган бу айбингизчун Жаҳаннамда ёнасиз
Даюс эмассизларку, Ахир сизлар онасиз.
Ўлдириб болангизни Бўлманг ёмон оналар.
ИЛТИМОС ГУНОХ, ҚИЛМАНГ МУСЛИМА ДУГОНАЛАР!!!
Шайтонга бўйин эгманг, Ҳаётни қилманг бозор
Бу дунёда ким қанча ОНАЛАР ТИРНОҚҚА ЗОР

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🌷 @Dilga_yaqinlarim 🌷

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

#конкурс Шахроза +518 голосов❤️ #82

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Кайфият
#Хазил

Ўғли отасидан сўраяпти:
— Дада, омадсиз ҳазил нима дегани?
— Эрталаб ойинг мендан пайнетга пул олиб, кечқурун яна телефон рақами қарзга кирганлигини айтиши- омадсиз ҳазил дейилади-да ўғлим.
— Ойижон, омадсиз ҳазил нима у???
— Бу дегани, дадажонинг менга тўйдан аввал катта компанияни раҳбариман деб, тўйдан кейин эса ғирт бекорчилиги маълум бўлгани,- дебди онаси.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Gavxar Muhamadalieva:
Субханаллоҳ !
Европада мийяга зиёда қон қуюлишининг давоси кашф этилди - ва бу САЖДА бўлиб чиқди!
Жабр қилгувчиларнинг бўйинларини эгдирган Аллоҳ пок зотдир!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Шахноза эрини бошқа аёл билан кўриб ғазаби тутиб кетди. Лекин сир бой бермади. Уларни кўрмаганга олиб ёнларидан ўтиб кетди. Бироқ эри уни кўрганини сезарди ва бир зумда ҳаёлига келган макрни ишга солди. Қулоғига тиқилган наушникдан сокин мусиқа эшитиб кетаётган бўлсада ўзини жуда яқин бир одам билан гаплашиб кетаётгандек кўрсатди ва эри Жамшиднинг ёнидан ўтаётганида телефонидаги йўқ одамга: "Ёмонсиз, жудаям шўх экансиз!" деб кулиб гапириб ўтиб кетди. Эри буни эшитди. Энди унинг қулоғига ёнидаги аёлнинг "Жамшид ака, анови кафега борайлик" деган сўзлари кирмасди. Жамшиднинг фикру ҳаёли тўлиғича хотини Шахнозанинг суҳбатдошига нозланиб айтган сўзларида эди. Тишини тишига қўйиб ичида сўкинди...

Шахноза уч ойдан бери онасини уйида эди. Бу сафарги аразлашиш чўзилди. Катталар ҳам ёшларнинг жанжалларидан чарчашганди. Шунинг учун бу ёғига ажрашиб кетишсаям қаттиқ қаршилик қиладиган одам бўлмаслигини ҳамма тушунарди.
Ўша куни кўчадаги тасодифий учрашувдан сўнг Жамшид судга ариза берди. У хотинини бегона эркак билан нозланиб, ўйнашиб юрганига чидолмади. Шахноза ўзи рашк ўтида ёна туриб эрини ҳам ёндириш учун қилган ҳаракати тескари натижа берди. Ўша куни эрининг ёнидаги аёл шунчаки унинг ҳамкасби, янги йил тадбирини ташкил қилишга бириктирилган ходима эди. Жамшид иккови кафеларга бориб нарх наво, шароитни ўрганиб юришганди...
Ёмон тасодиф туфайли Шахнозанинг қаршисидан чиқишди. Аёл эса нотўғри хулоса чиқариб, ундан ҳам нотўғри ҳаракат қилди эрига нисбатан...
Шу билан яна бир оиланинг бахт китоби бевақт ёпилди...
Шахноза аввалига ўзини ҳақ деб билар, вақт ўтгач эса афсуслана бошлади. Энди умуман кеч бўлганини эса суд қарорини эшитганида англади. Йўқ, у эрига ҳиёнат қилмаганди. Шунчаки ғазаб ва рашк ўтида ўзи бошлаган ўйин қурбонига айланди...
Жамшид эса... вақт ўтиб айнан ўша кундаги ҳамроҳига уйланди. Турмуши бўлмаган ёш аёл билан тез чиқишиб кетишди ва кетма кет икки фарзандли ҳам бўлишди.

Бу ҳам бир тасодифми? Йўқ, албатта. Бунинг барчаси тақдир ўйинлари. Бироқ ўзимиз биргина ножўя ҳаракат билан шу ўйинни бошлаб беришимиз мумкин экан......

(Б.М.)

#Ибрат

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Eng yaxshi zavqu safo, hayotning eng katta quvonchi o‘zingni odamlarga yaqin va kerakli deb bilishingdir.
Gorkiy

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🔹Киши ўзининг аҳлидан нусха олади🔹

Солиҳлардан бирлари шундай ҳикоя қилади: “Бир куни сафарда юрганимда, йўлдан адашдим. Қарасам, кенг саҳрода бир уй турибди. Олдига бордим. У ерда бир аёл бор экан. Мени кўрган заҳоти: “Кимсиз?” деб сўради. Мен: “Меҳмонман” дедим. “Хуш келибсиз, меҳмон. Қани, уйга марҳамат қилинг” деди. Уйига кириб ўтирдим. Келтирган таомини едим, олиб келган сувини ичдим. Бир маҳал ўша ерда ўтирсам, олдимга уйнинг соҳиби келди. Хотинидан:  “Ким бу?” деб сўради. Аёл: “Меҳмон” деб жавоб берди. “Хуш келмабди бу меҳмон” деди эри. Унинг гапини эшитган заҳотим, дарҳол уловимга миниб, йўлимда давом этдим. 
Эртаси куни кенг саҳрода яна бир уй кўрдим. Олдига борсам, у ерда ҳам бир аёл бор экан. Мени кўриб: “Кимсиз?” деб сўради. Мен: “Меҳмонман” дедим. Шунда аёл: “Хуш келмабсиз, меҳмон” деди. У менга гапириб турганда, уйнинг соҳиби келиб қолди. Мени кўриб: “Кимсиз?” деди. Мен: “Меҳмонман” дедим. У киши дарҳол: “Хуш келибсиз, меҳмон. Қани, уйга марҳамат қилинг” деди. Кейин олдимга ширин таом олиб келди, таомни тановул қилдим. Сув келтирди, сувни ҳам ичдим. Кеча бўлиб ўтган воқеани эслаб, табассум қилдим. Уй эгаси: “Нимага табассум қиляпсиз?” деб сўради. Кечаги аёл ва унинг эри билан бўлган воқеани айтиб бердим. Шунда мезбон: “Ҳайрон бўлманг! Ўша кечаги аёл менинг синглим. Унинг эри эса, аёлимнинг акаси. Киши ўзининг аҳлидан нусха олади” деди”.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

ар,
яшаб қолишни
истаганимда, бунинг учун
курашган бўлардим.
Бироқ, нима учун
яшашим керак? Бувимга
ўхшаган дилозор бўлиш
учунми? Ўз яқинларимга
азоб бериб, роҳатланиш,
хўрлаш, оёқости қилиш
учунми? Ёки ойим
сингари хўрликлар
юкини елкамга олиш
учунми? Йўқ, мен
туғилишни истамайман.
ИНСОН бўлишни
истамайман!
“Сен туғилмаслигинг
керак...” “Бувинг уйдан
ҳайдаб чиқаради!”
“Етимнинг кўрган куни
қурсин...” Бу жумлалар
қаторига менинг сўнгги
ўйларим ҳам қўшилди:
“Мен туғилишни
истамайман... Мен
яшашни истамайман...”
- Болангизни сақлаб
қололмадик. Нафас
аъзоларига қон тўлган.
Яна... саккизинчи ой...
Сабр тилайман... –
шифокор аёл дадамга
шу гапларни айтгани
ҳамоно, бир ноҳушликни
сезиб, дадамни ойим
ётган палатага
бошладим. Дадам, гарчи
мени кўрмасалар-да, ҳар
ҳолда, “кўнгиллари ўша
ёққа ундаётганини”
англаб етдилар. Ойим...
томчидори тизимини
узиб ташлаб, унинг
игнаси ёрдамида
томирига ҳаво
киришини кузатиб ётар,
шу йўл билан ўзини
ҳалок қилишга
уринарди!
- Зарина! Нималар
қиляпсан? – дадам кела
солиб, игнани ойимнинг
билагидан суғуриб
олдилар. – Ундай қилма,
жоним, мен ҳали
ҳаммасини ўз ўрнига
қўяман, ҳеч ким
ҳаётимизга
аралашолмайди!
- Ҳаммасини ўрнига
қўясиз?! Увол бўлган
ҳаётимни ўз ўрнига қўя
оласизми? Ҳур кетган
қизимни қайтариб бера
оласизми?! Қандай
чидайман ахир?!
Сувратимдан бошқа
нимам қолди?! – ойим
кўз ёшларини
тўхтатолмасдилар.
Шифокорлар
тинчлантирувчи укол
қилиб, ойимни ухлатиб
қўйишди. Мен эса
ойимнинг тушларига
кирдим: “Ойижон, мен
яхшиман. Хавотир
олманг. Сизни доим
ҳимоя қилиб юраман...”
Бир неча кундан сўнг
уйга қайтишди. Албатта,
мен ҳам улар билан
бирга келдим. Жисман
жуда олисларда бўлсам-
да, қалбан ва руҳан доим
улар билан бирга эдим.
Энди дадамнинг қатъий
огоҳлантиришларидан
сўнг бувим ҳам, аммам
ҳам уларга ўйлаб
муомала қиладиган
бўлишган. Тўғри, баъзан
пана-паналарда ойимга
нишини санчиб олмоқчи
бўлишади, бироқ, ҳозир
ойим дадамнинг кўмаги
сабабми, анча
дадиллашганлар,
муносиб жавоб
қайтарадилар. Бир неча
марта аммам ойимни
дадамга ёмон кўрсатиш
учун, айни қайнона-
келин баҳси қизиган
пайтда уларнинг ёнига
чақириб қолар, мен эса
қандай йўл билан
бўлмасин бу томошанинг
олдини олишга
муваффақ бўлардим.
Охири бўлмади. Биз
тарафларда кенг
тарқалган шундай бир
иллат борки, шайтон ҳам
у ишни қилишдан ҳазар
қилса керак. Аммам эри
билан ярашиб, келинлик
уйига қайтгач,
ёлғизланиб қолган
бувим нафақасини
кўтариб, Зулфинисо
отинникига югурадиган
бўлган. Ҳаракатлари
самара берибми,
кунларнинг бирида
аммамни чақириб олди.
Ойим Асила опамнинг
ота-оналар мажлисига
кетганлар, дадам ишда,
учта опам бувимга
“ишониб топширилган”.
Бувим уйда ойимнинг
эски кўйлагини излаш
билан оввора бўлган бир
пайтда мен унинг ёнида
туриб, фикримни бир
жойга жамладим. Стол
устидаги симли
телефондан дадамнинг
рақамларини тердим.
Жавоб бердилар. Бироқ
мен гапира олмайман,
гапирганим билан мени
барибир эшитмайдилар.
Нариги тарафдан жавоб
бўлмагач, хавотирлана
бошладилар. Айни шу
пайтда мен Робия
опамнинг қўлини
тишлаб олдим. Буни
қандай қилганимни
билмайман, лекин дадам
опамнинг чинқириғини
эшитганларига ишончим
комил. Хавотирланиб,
уйга етиб келганларида
эса, бувим уйимиздан
олиб чиққан эски
кўйлакни ёқаётган
аммам-у, эшигимиз
остига кул ва сув
сепаётган бувимга
рўпара бўлдилар. Шаҳд
билан уйга кирмоқчи
бўлганларида бувим
йўлларини тўсдилар:
“Кирма, болам!”
Дадам югуриб бориб,
ҳали тўлиқ куйиб
улгурмаган кўйлакни
аммамнинг қўлидан
тортиб олиб,
ташқаридаги челакка
ташладилар. Ёнаётганда
сезилмаганди, сувда
олов ўчиб, ҳавога
ачимсиқ ҳид тарқалди.
Ғазабдан ўзини боса
олмаган дадам аммамни
судраб остонагача олиб
келдилар, роса
калтакладилар.
Мактабдан опам билан
бирга қайтган ойим ҳеч
нимани тушунмадилар.
- Зарина, йиғиштир кўч-
кўронингни, энди бу
уйда бизга жой йўқ!
- Отангни уйи кимларга
қолади, болам?
- Бошингизда қолсин!
Мен ўз ҳаётимни ўзим
қураман. Ҳеч ким, ҳатто
туққан онам ҳам
ҳаётимга аралашишига
йўл қўймайман!
- Сени ўғилсиз ўтмасин,

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ибратли қисса...
Бир ҳовлида бўйи етган қиз бор эди, Бўйи етган қизда ойдек юз бор эди. Ойдай қизнинг жойи чиқди, тўйи ўтди. Ойлаб йиллаб бош қотирган ўйи ўтди. Ёш келинга шинам уй, жой, хона бўлди Бир йил ўтиб бир қиз кўрди ,она бўлди. Мусулмон бир ёр уйида кўриб фарзанд, Аллоҳ ёзган тақдиридан бўлди ҳурсанд. Йиллар ўтди кенг ҳовлиси изга тўлди, Аёл бағри ширин-шакар қизга тўлди. Беш қиз туққан аёл дардин ичга ютди, Қачон ўғил туғаман деб роса кутди. Бир кун аёл эрга қараб шундай деди, Мен УЗИга бориб келай бундай деди, Докторларга бир-бор назар солдираман, Буниси ҳам қиз бўлса гар олдираман. Эри бир зум қотиб қолди ерга қараб, Чаққон аёл тағин дерди эрга қараб, Қиз туғишдан безорлигим билмайсизми? Тағин бир қиз кўришдан ор қилмайсизми? Дея эрнинг номусига тегиб қўйди, Эр ҳам рози бўлгандай бош эгиб қўйди. Минг фикрда УЗИга ҳам борди аёл, Шояд ўғил бўлса дея қилди ҳаёл. Ҳамширалар тез аёлни ётқиздилар, Бирзум ўтиб текширувдан ўткиздилар. Аёл интиқ натижасин кутар эди, Ҳаёлидан минг хил фикр ўтар эди. Бир ҳамшира боши узра қўлин қўйиб, Кутганингиз қизку деди бағрин ўйиб. Хомуш бўлиб сўнг уйига қайтди аёл, Бу ҳабарни эрига ҳам айтди аёл. Ғамгин бўлиб ўйга ботиб ўйландилар, бир қарорга келолмайин қийналдилар. Охир аёл дилдан қатий қарор олди, Ҳомиласин олдиришга жўнаб қолди. Кўзларда ёш бошин эгиб кетар эрди, Буни кўрган қўшни кампир савол берди, Ҳай-ҳай қизим нечун кўздан оқди ёшинг? Қай томонга кетмоқдасан эгиб бошинг? Дардим оғир не ҳам қилай ахир ҳола, Ўғил кўрсам зора дея кутдим бола, Докторлар ҳам менинг ғамим кўп ейишди, Текширувга борсам бу ҳам қиз дейишди. Бошим қотиб кўп ўйларга ботиб қолдим, Сўнг боламни олдиришга қарор олдим. Бу гаплардан ғазабланган қўшни ҳола, Дарҳол унга дашном берди кўзда жола. Сен кимсанки бу фарзиндни олдирасан! Қотил бўлиб ўз болангни ўлдирасан! Агар шундай қилсанг сенга лаънат бўлар! Бу қилмишинг ўз бошингга ҳасрат бўлар! Қўшни бўлиб сўзларингга қулоқ осмам, Меҳмон бўлиб остонангга қадам босмам, Дея кампир йиғлаганча қайтди уйга, Аёл бир зум қотиб қолди чўкиб ўйга. Кампир сабаб мурғак гўдак омон қолди. Аёл шўрлик кўп ғам ютиб ўйга толди. Ойлар ўтди туғиш вақти келди етиб. Шўрлик аёл юрагини вайрон этиб,. Эр аёлни туғдиришга олиб бориб, Бир зум утиб аёлнинг ҳам кўзи ёриб. Ичкаридан бир ҳамшира чиқиб келди, Қувончидан ҳар томонга учиб елди, Сўнг гўдакни бир матоҳга ўраб чиқди, Ўғил дея суйинчи ҳам сўраб чиқди. Бу ҳабарни эшитган эр қотиб қолди, Ақли учиб ерларга ҳам ётиб қолди. Гар олдирса ўғил фарзан кетардия,? Ўз ўғлини ўзи барбод этардия. Бу қиссадан ибрат олар англаганлар, Англагайлар юраклардан тинглаганлар. Ҳеч бир она жигарбандин ўлдирмасин! Авлодларга ёвуз ибрат қолдирмасин! Ахир кўплаб ўтар инсон тирноққа зор, Қиз берса ҳам рози эдим деганлар бор. Эй азизлар бул масалдан олинг ибрат! Токи ҳеч ҳам булғанмасин тоза фитрат!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Фотима:
✍ ОНАЛАР ХАКИДА...

1⃣ Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

2⃣ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

3⃣ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

4⃣ Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

5⃣ Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

6⃣ Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

7⃣ Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🍃🍃🌹🍃🍃🌹🍃🍃
Аёлга бердилар бугун бир савол,
Дунёда энг тотли айтгинчи дархол,
Новвотми, конфетми, шакар ёки бол? Боламдан тотлиси йук деди аёл.....!!!

Яна сурадилар, айтгин яширмай,
Энг хушбуй гул кайси: атиргул, лола?
Бир лахзада берди жавоб уйламай,
Энг хушбуй хилкат бу шубхасиз - бола.....!!!!!

Аёл борки бари, килади орзу,
Уй, бойлик, такинчок, пари жамоли,
Кай бирин хохлайсан, айт секин деди:
Менга кифоядир болам камоли......!!!!!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ассалому алейкум!
❤️Хар тонг «Бугун албатта, бирор яхши ходиса юз беради!» деган хаёллар билан уйгонсангиз, чиндан хам шундай бу'лади.
Хар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Хар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган хар бир тонг,
Оллохнинг бизларга хуш хабаридир.
ХАЙРЛИ ТОНГ!!! АЗИЗЛАР

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Gavxar Muhamadalieva:
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ!
АЛХАМДУЛИЛЛАХ, ЯНГИ ТОНГ, ЯНГИ КУН МУБОРАК!
АЛЛОХДАН БАРЧАНГИЗГА К,АЛБ РОХАТИ ,ИЙМОН ФАРОГОТИ ИНСОФ, ТОКАТИ САБР ХАЛОВАТИ ВА МЕХР КУДРАТИНИ ТИЛАЙМАН..

┄┉❈ ❈┉┄

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☆КАМОЛАХОН☆:
Bir habar oling
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Oydin kechalarda allalar aytgan,
Bemor bo'lganizda yonizda turgan,
Bomdod nomoziga sizni uyg'otgan,
Munis onangizdan bir habar oling.

Shirin taom tayorlab tunlari kutgan,
Eng og'ir damlarda sizga suyangan,
Shirin so'zingizdan dardin unutgan,
Singlingiz holidan bir habar oling.

Oyog'iz og'risa boshda ko'targan,
Har qanday holatda sizga ishongan,
Betob bo'lganizda yonizda turgan,
Akangiz holidan bir habar oling.

Siz uchun jonini jabborga bergan,
Qishda o'zi kiyinmay sizni kiydirgan,
Baxtli bo'l bolam deb o'zin unutgan,
Otangiz holidan bir habar oling.

Shunday yashang xasat emas havas qilsin,
Yordam bering bir umirga esda qolsin,
Barcha ezgu niyatlarim sizga bo'lsin,
Mehrga muhtojdan bir habar oling.

Baxtiyor kunlarni sizga tiladim,
Uzur qalbingizni biroz qiynadim,
Yarador qalbizga shifo so'radim,
Qalbi bemorlardan bir habar oling.

Qambarov Baxtiyor.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

ДИККАТ СУЮНЧИЛИК ХАБАР!
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рўйхатида иккинчи ўринда жойлашди.
Рўйхатнинг 1-ўрнини 97 балл билан Сингапур эгаллади. Халқаро тадқиқот компанияси дунёнинг энг хавфли ва хавфсиз мамлакатлари рўйхатини эълон қилди. Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рўйхатида 2-ўринда қайд этилди.
FLICKR/ GIORGIO MONTERSINO МДҲдаги энг бахтли инсонлар Ўзбекистонда яшайдиТаҳлил давомида 135 та мамлакат майдони, хвфсизлик ҳолати, қонун устуворлиги ва тартиб каби бир неча тоифалар бўйича сўровномалар ўтказилиб, баҳоланди.Мамлакатлар 100 балл тизимида баҳоланди. Рўйхатнинг 1-ўрнини 97 балл билан Сингапур эгаллади. Ўзбекистон 95 балл билан 2-ўринда жойлашди. Исландия 92 балл билан 3-ўринда. Дунёнинг энг хавфли мамлакати деб эса Венесуэла эълон қилинди.
Хавфсиз давлатда яшаётганимиз учун шукроналар айтайлик👏👏👏

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Qizlar yana podejka qililar yutqazyapman oris yetib olyapti 3 4 ta tanishilarfa tashab yordam qivorilar shuncha yiggan liakim yutqazyapti nahot shuncha kanal azolaridan yana qaytadan bosvorilar iltimos @bebetto_tashkent bosib shu rasmni topib bosaslar ertaga oyin tugiydi iltimos qizlar hurmat bilan admin

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

#ШЕЪР

Бу дунё мезбондир, кузатар бир-бир
Боқий маконимиз – охират сари.
Ҳазрати Одамдан бизгача ахир
Келган шоҳу гадо кетди-ку бари.

Умр ганжли карвон, бизлар мусофир,
Қайси йўл бехатар – сўраб билайлик.
Тақдир сир тутилган юрак уфқига
Тавҳид байроғини маҳкам илайлик.

Эрназар Топилов

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Аллох сизни иймон билан сийласин,
Пок калбу,виждон билан сийласин.
Сиз шундай яшангки,фоний дунёда,
Охират фазилати жаннат билан сийласин!
ЯНГИ Кун муборак бу'лсин.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

АЛЛОҲ НАСИБ ЭТГАН ЯНА БИР КУН МУБОРАК !
☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️
.... ~ Ҳар тонг кўзингизни очганингизда, қандай вазият бўлишидан қатъий назар кимгадир кераклигингизни, кимнидир бахтли қила олишингизни унутманг...

…..~ Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир бутун дунёсиз...

💫💫💫💫💫💫💫💫
…..Бугун муборак чоршанба тонги , ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Бугунги қиладиган ишларингизда сизларга омад ёр бўлсин, юзингиздан табассум аримасин...

Кун бўйи яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин ... Сизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин.
13.12.2017 06:47
@Versalls 👑

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

✏Аллоҳ наздида энг афзал аёл – энг тақволиси ва эрига итоат қилувчиси.

✏Шариат талаб қилгандек кийиниб ҳижобланган АЁЛ.

✏Эрини тоқати етмайдиган талаб ва истаклардан бехожат АЁЛ.

✏Намозларини муҳофаза қилувчи ва ўз вақтида ўқувчи АЁЛ.

✏Остонасидан фақат ҳалол ризқ келишини ва шуни эридан ҳам сўровчи АЁЛ.

✏Фарзандлари ислом руҳида тарбияловчи ва Қуръон ва Ҳадис таълим берувчи АЁЛ.

✏Ўзини пок тутувчи ва фақат эри учун зийнатланувчи АЁЛ.

✏Сўзлари ҳикмат , амаллари Аллоҳ учун , ўй-фикрлари тафаккур бўлган АЁЛ.

✏Хусуматлашмайдиган, ҳақ бўла туриб жанжални тарк қиладиган , ҳазиллашса ҳам ҳақни айтадиган АЁЛ.

✏Чиройли бўла туриб ҳам тавозеъли , эри олдида Ўзини баланд қилмайдиган АЁЛ.

✏Эри ғазаб ва жаҳл қилганда , сабр билан чиройли муомала қиладиган АЁЛ.

✏Эрининг буйруқларига ва илтимосларига табассум билан итоат қилган АЁЛ.

✏Эрининг нигоҳида энг гўзал ва эри кўриб кўзи қуванадиган АЁЛ.

✏Эрини яхши кўрадиган ва серфарзанд АЁЛ.

✏Берган ҳаётига Аллоҳдан розий, мусибатларга сабр , неъматларига шукр қилувчи АЁЛ.

Эрига Аллоҳ қайтарганидан қайтаришда ва буйруқларини бажаришда ёрдам берувчи АЁЛ.

✏Эрининг 2 , 3, 4 аёлга уйланиш нияти да қаршилик қилмайдиган АЁЛ.

✏Эри ва қариндошларига гўзал муомала ва эҳтиром кўрсатувчи АЁЛ.

✏Номусини ва ўзини (овози , назарини бегона эркакларга қаратиш
дан )муҳофаза қилувчи АЁЛ.

✏Эрини таҳажжуд ва бомдод намозларига уйғотувчи АЁЛ.

✏Хато ва камчиликларини тан олувчи , ўзини хисоб китоб қилиб турувчи АЁЛ.

✏Эрининг айбларини
,камчиликларни ва эр –хотин орасида бўладиган сирларни фош қилмайдиган АЁЛ.

✏Эри олдида – насаби , чиройи , ёшлиги , мол мулки , илми , ота –онасининг бойлиги билан кибрлик қилмаган АЁЛ.

✏Кузатганда ҳаққига дуо қилган , кутганда табассум билиб кутиб олган АЁЛ.

✏Куръон , ҳадис шаръий илм талалабида бўлган АЁЛ.

✏Аллоҳ уни яхшиликлар эшигини очувчи калит , ёмонликларга қулф бўлган АЁЛ.

✏Эрининг ёмонликларини юмшоқлик билан қайтурвчи , яхшиликка ҳикмат билан етакловчи АЁЛ.

✏Силаи-раҳм қилишни ўзига ва эрига тарғиб қилиб турувчи АЁЛ.

✏Тили зикрда , калби шукрда ва қўли дуода , ойласини дунё ва охирати учун ғам чекадиган АЁЛдир.

Аллоҳ барча муслима аёлларни шундай сифат, одоб-аҳлоқлар билан зийнатласин!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ассалому Алейкум.!🌸🍃🌸
Ҳайрли тонг.!
Янги кун яхши кун бўлиб келсин.! Энг сермазмун ва энг барокотли кун сиз-у,бизники бўлсин.! Хонадонингиз файзларга тўлсин.! Мушкулларингиз осон бўлишини, ягона роббимиз доим қўллашини ҳар доим ҳар он кутилмаган омадлар ёр бўлишини Aллоҳимдан сўраймиз.!🌸🍃🌸

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

деб шундай қилдим-ку!
- Мени тинч қўйинг!
Аввалига дадамнинг бир
дўсти ижарага уй топиб
берди, кейин ўзлари уй
сотиб олдилар. Мен ҳам
бироз хотиржам бўлдим.
Кўпинча ёлғиз қолган
Робия опам билан
ўйнардим. Лекин
тиллари чиқиб, у-бу
нарсанинг фарқига
бориб қолгач, мен билан
гаплаша олмай
қолдилар, мени
кўрмасдилар ҳатто.
Баҳор охирларига келиб,
аммам бошини эгиб,
кўзда ёш билан
бизникига келдилар:
бувим оғирлашиб
қоптилар. Мен бу бир
хийла эканини билардим,
бироқ буни уларга
қандай тушунтиришни
билмасдим. Дадам
ноилож қайтиб боришга
кўндилар, ҳар ҳолда
туққан оналари,
қариганда ташлаб
қўйибди, деган гап яхши
эмас. Инқиллаб-
синқиллаб ётган бувим
дадам хонани тарк этгач,
ирғиб ўрнидан туришини
мен ва аммамдан бўлак
ҳеч ким кўрмасди-да
афсуски...
- Анави яна иккиқат
кўринади, овқат
пишириш бир ўзимга
қолиб кетди, - аммам
бувимга янгиликни
етказди.
- Яна қиз бўлса керак-да,
Худо илонга билиб оёқ
бермаган, дейишади.
- Бу сафар эҳтиёт бўлиш
керак, ойи. Мен эртага
яна бориб келаман.
Овқатига солиб берса,
боласи билан бирга йўқ
қилиб юбораркан.
- Шубҳаланиб юрмасин
яна...
- Бошида сал-пал оғриқ
бераркан, кейин бироз
кучаяркан, охирида... –
аммам овқатни оғзига
олмоқчи бўлди-ю,
дарров қошиқни
қайтариб жойига қўйди,
кейин ташқарига югуриб
кетди...
Тушундим. У ҳам
ҳомиладор. Менга эса
барибир. Туни бўйи
укажоним билан
гаплашиб ётдим. Худога
шукурки, у мен каби,
ойимнинг қайғуларини
кўтаришга мажбур
бўлмайди, опаларимдек
нимжон туғилмайди. Мен
бунинг учун қўлимдан
келган ҳамма ишни
қиламан.
Бундай томошани
одамзод умри бино
бўлиб, кўрмаган бўлса
керак. Кечқурун бувим
гўё “узр сўрамоқчи
бўлиб” ойимни
чақирдилар. Ойимга
бироз ноқулай бўлди,
бувим йиғлаб-сиқтаб
ҳамма иш учун узр
сўрадилар, опаларимни
дуо қилган бўлдилар.
Кейин қўярда-қўймай,
овқатга таклиф
қилдилар. Бу пайтда
аммам ҳаёлида ўша дам
солинган тупроқни
ойимнинг овқатига
қўшган бўлди. Мен
кафтимни тутиб
турганимни қаердан ҳам
билсин? Хуллас, зум
ўтмай ўша тупроқни
аммамнинг косасига
сепиб юбордим...
Ойим кетма-кет
туққанлари, бунинг
устига мени деб анча
қийналганлари сабаб, бу
сафарги ҳомиладорлик
ҳам оғриқлар билан
ўтди. Аммам эса боласи
уч ойлигида йиқилди,
шундан сўнг касалдан
боши чиқмай қолди. Ой-
куни яқинлашиб,
икковларини ҳам бир
кунда туғруқхонага олиб
кетишди. Бувим
ойимнинг кетидан
қарғаниб қолдилар:
“Илойим, шу
туғруқхонадан ўлигинг
келсин!” Эҳ, бувижон...
Нега шундайсиз-а? Ундан
кўра аммамни дуо
қилсангиз бўлмасмиди?
Ойим сизга нима ёмонлик
қилган эдилар-ки, уларга
нисбатан шунчалик
хусуматингиз бор?! Ахир,
бу дунёда ҳамма қилган
ишига яраша мукофот
олишини жуда яхши
биласиз-ку!
Ойим укажонимни эсон-
омон қўлларига олдилар.
Аммам эса... ўлик
туғилган қизалоғини
кўрмай, оламдан ўтган
эди. Буни эшитган бувим
турган ерида ўзини
ташлаб юборди. Қайтиб
кўз очмади...
Балки, мен ойим ва
укамнинг ҳаётини сақлаб
қолиш билан бирга,
бувим ва аммамдан ўч
олгандирман. Йўқ, бу
қасос эмасди. Улар ўз
қилмишларига яраша
жазоларини олишди.
Ойим айтганларидек:
“Болажоним, сенинг
заррача айбинг йўқ.
Ҳаммасига бувинг
сабабчи...”
Бу мактубни қаердан,
қандай аҳволда
топишларини
билмайман. Бироқ, билиб
қўйишсинки, Она-Ер
шундай инсонларни ҳам
кўтариб юрибди.
Худодан бувимга
ўхшаганларга инсоф,
ойимдек аёлларга эса
фақат сабр сўраган
ҳолда
Ҳур қиз”

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ҳур қиз мактуби
“Менинг қиз
бола
эканимни
билгач, ойим
ҳар куни
кўзёш тўкадилар.
Чорасизликдан, афсус
билан пичирлайдилар:
“Энди нима қиламиз,
болажоним? Кўчада
қоламиз-ку...” Бу йиғи
сабабини фақатгина бу
йил мактабга чиққан
Асила опам тушунади.
Васила опам беш, Рисола
опам уч ёшда. Кенжа
опам Робия эса, энди
ёшига етди. Баъзан,
яқиндан бери оёқлари
бироз қалтираб,
қийналиб қадам
ташлаётган Робия опам
билан гаплашаман. У
мени жуда яхши кўради,
тушуна олади. Айниқса,
ойим йиғласа, сиқилса,
ёнига бориб, рақсга
тушади, ишқилиб,
уларни чалғитишга
уринади. Чунки, мен ҳали
бунча қайғу-ғамни
кўтара олмаслигимни
Робия опамга айтгандим.
Анчадан бери ойим
даҳшатли нарсани
ўйлашни бошладилар:
“Қизалоғим, мени кечир...
Лекин сен
туғилмаслигинг керак.
Йўқса, бувижонинг бизни
уйдан ҳайдаб солади...”
Юрагим тўхтаб қолаёзди.
Начора, пешонамга
ёзилгани шу экан... Ахир,
қандай қилиб бунда
ойимни айблашим
мумкин?! Шифокор хола
“Кеч қолгансиз. Аборт
ҳаётингиз учун хавфли!”
- деб, ойимни йўлдан
қайтарди.
Йўл бўйи унсиз йиғлаб
келдилар. Тақдирга
лаънат, бувимга
нисбатан нафрат, менинг
тириклигимга,
борлигимга шукроналик
қоришиб кетганди бу
кўзёшларда...
Охирги пайтлар турган
еримдан пастлаб
бораётганимни сезаман.
Баъзан юрагим уришдан
тўхтаб қолади, шундай
пайтларда ойим қаттиқ
оғриқ сезарканлар.
“Кечиринг, ойи, дунёга
келмай туриб, сизни
шунча қийнаяпман...”
Ойим ҳам мени
тушунгандек,
пичирлайдилар: “Сенинг
ҳеч қандай айбинг йўқ,
ҳаммасига жодугар
бувинг айбдор!”
Тушунолмайман. Дадам
ойимга севиб
уйланганлар. Бувим эса,
дадамни ойимдан рашк
қилиб, сира тинч яшашга
қўйиб бермаганлар.
Ойим бувимга нима
ёмонлик қилган эканлар-
а? Баъзан ойим қўшнига
ҳасрат қилгани
чиққанларида,
қўшниларнинг ҳам бу
адолатсиз дунё ҳақидаги
гапларини эшитиб,
тушунганларим шу
бўлдики, инсон зоти
борки, ўзидан бир
поғона пастда
турганларни оёқости
қилгиси, эзиб-қийнагиси
келаркан. Ўзидан бир
поғона баландда
турганларга нисбатан
хасад уларнинг ич-этини
кемираркан. Худди
бувимга ўхшаб. Ойим
етимхонада катта
бўлганлари учун доим
ойимни ҳақорат
қиладилар, алоҳида
солинган уйлари
остонасидан туриб эълон
қиладилар: “Ҳали
Аслиддинжоним келсин,
бу етимчани жавобини
бердириб, онаси
ўпмаганини олиб
бераман. Бир йилга
қолмай, ўғил туғиб
беради!” Дадам чет эл
сафаридалар. Уйда кам
бўладилар. Бизнеслари
яхши. Ойим рўзғорда кам
кўрмай, шукур
қилишдан
бўшамайдилар.
Кунларнинг бирида
бувим яна остонада
туриб, дийдиёларини
бошладилар. Ойим мен
билан анча оғирлашиб
қолганлар. Мактабдан
қайтган Асила опам
бувимнинг гапларини
эшитиб, чидаб
туролмадилар: “Худодан
қўрқмайсизми, буви?”
Шу чоғ аммам етиб
келиб, опажонимни
калтаклар остида
қолдирди. Аммам ўша
пайтлар эри билан
жанжалли эди, шунинг
учун бувимнинг пинжига
кириб олганди. Ойим
опамни ажратиш учун
жонҳолатда аммамнинг
қўлига ёпишдилар,
аммам эса... бизни итариб
юбордилар... Айни шу
пайтда дадам чет эл
сафаридан қайтиб
қолдилар. Аммам салом-
алик ўрнига яхшигина
тарсаки билан сийланиб,
Васила, Рисола ва Робия
опамга қарашга маҳкум
қилиндилар. Аммам
Асила опамни шунчалик
ёмон урган эканки,
дадам тиббий ёрдам
кўрсатиш учун уни ҳам
биз билан олиб кетишга
мажбур бўлдилар. Дадам
ойимни кўтариб олган,
Асила опам оёғида зўрға
туриб, бизга эргашиб
келяпти. Аллақайси
суякларим синган, оғиз-
бурнимга қон тўлган эди.
Кўчага чиқиб, машина
тўхтатган дадам
ҳайдовчидан тезликни
оширишни илтимос
қилдилар. Ойим оғриқ
зўридан инграр,
“Худойим, бундан кўра
жонимни олиб қўяқол!”
– деб йиғларди. Дадам
эса ўз ёғига қоврилар,
бувим ва ойим ўртасида
хуноб эди. Бугунги
воқеалар оқибатида,
пичоқ бориб суякка
қадалган, дадамнинг ўз
онасидан, синглисидан
кўнгли совиб улгурган
эди.
Ниҳоят, етиб келдик.
Асила опамни шифокор
опалар бошқа хонага
олиб кетиб қолишди.
Биламан, оғритиб укол
қилишса ҳам, опам
йиғламайдилар. Жуда
оғир-вазмин қиз
бўлганлар. Бизни эса,
дарров туғруқ хонасига
олишди. Ойим ҳушида
эмасдилар. Мен эса ўзим
учун ҳаммасини ҳал
қилиб бўлган эдим. Аг

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Бир оғиз сўз фожеаси...

* Бир келин туғруқхонадан чиқди. Дугонаси хабар олгани келиб, гап орасида умр йўлдоши нима совға қилганини сўраб қолди.
Келин: ҳеч нарса совға қилмадилар.
Дугона: наҳотки, шуми сени қадринг?, деб дугонасининг ҳаётига бомба ташладию, ўзи кетди.
Кечки пайт ишдан чарчаб келадиган эр билан келинчак тортишадиган, урушадиган сал нарсага ғазабланадиган бўлиб қолди. Ҳар битта гапида қадрини пеш қилавергач эр талоғини бериб юборди.
Муаммо нимадан бошланган эди?
Дугонасининг бир оғиз сўзидан!

* Икки дўст учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан,
- қаерда ишлаяпсан?
- Фалончи дўконда.
- Ойига қанча тўлашяпти?
- 500 минг
- Бор йўғи 500 мингми? Бу билан қандай яшаш мумкун ахир?
Сени шунча меҳнатингга арзимас экан, деб ишини дўстига ёмон кўрсатиб қўйди.
Бола дўкон хўжайни олдига бориб, ойлигини оширишини талаб қилди. Хўжайни эса рад қилди.
Бир оғиз сўзни эшитмасидан аввал тинчгина ишлаб юрган бола, энди ишсиз қолди.

* Қария дам олиб, уйида ётган эди. Олдига чиққан қўшниси,
ʺнимага ўғлинг келиб сендан хабар олиб турмайди?
Ишлари кўпайиб кетганига ишондингми?ʺ
Бир оғиз сўз, отанинг тоза қалбини кемириб ташлади. Розилик эвазига норизолик қамраб олди.
Шуни унутмангки, шайтон тили билан ҳам гапиради.

* Ҳаётимизда қуйидаги саволлар такрорланадиган бўлиб қолди.
- Нимага фалон нарсани сотиб олмадингиз?
- Нимага сизда бу нарсадан йўқ? Ҳамма олаяптику..
- Бу ҳаётга ёки шахсга қандай чидаб келаяпсиз?
- Шундай бўлишига қандай йўл қўйяпсиз?
Бу нарсаларни эҳтимол жоҳиллик юзасидан сўрармиз ёки бизга шу нарсаларни билиш қизиқ туюлар ёки гап йўғида бекорчилкдан этиб ўтармиз. Лекин шу сўраган нарсаларимиз суҳбатдошимизга қанчалар оғир ботишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Фасодчилардан бўлманг. Бировнинг хонадонига кўр бўлиб киринг соқов бўлиб чиқинг.
(ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир. Юсуф 53)

Мақола жуда ажойиб экан. Дарҳақиқат, албатта баъзи сўзлар уйларни яксон қилиб нафратчилик, хусумат, адоват ва шунга ўхшаган ёмон иллатларга сабаб бўлади.

✨ Бугунги ҳикмат ✨

Сўзлар - ҳудди калитларга ўхшайди. Улардан тўғри фойдалансанг оғизни ёпасан ёки қалбни очасан.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸
Дунёга берилиб курдингиз каср,
Майли яшангиз яна бир аср.
Абадий эмасдир курилган каср.
Улимни эслаб турайлик ахир.

Дунё сиз учун балким гузалдир.
Молингиз купайиб хаёт асалдир.
Эслатай сизларга Жаннат афзалдир.
Улимни эслаб турайлик ахир.

Нафсни тиёлмай дунё деб юрсак.
Шайтони айблаб гунохлар килсак.
Аллохдан куркмай йулидан чиксак.
Улимни эслаб турайлик ахир.

Одамлар бор экан улимдан кочар.
Нафсига берилиб дунё деб кетар.
Барибир унгахам улим етар.
Улимни эслаб турайлик ахир.

Мен карши эмасман бой булишга.
Аллох берган ризкни олишга.
Богланинг дунёда халол топишга.
Улимни эслаб турайлик ахир.

Улимни унутар дунёси борлар.
Хаётим бир умир абади дерлар.
Харомдан топиб куркмасдан ерлар.
Улимни эслаб турайлик ахир.

Хар бир нафс улимни тортар.
Муминлар дунёдан кийналмай кетар.
Нафсини тийганлар абади ютар.
Улимни эслаб турайлик ахир.

Улимни эслаган Аллохдан куркар.
Улими келгунча ибодат килар.
Аллохни рахмати уларга булар.
Улимни эслаб турайлик ахир!!!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

✔️💥Эр ва хотин ўттиз йил бирга хаёт кечирди.
Ўттиз йиллик хаёти давомида аёл хар куни эрталаб ширмон нон
ёпар эди.
Бу иш анъанадек бўлиб қолган эди
. Нонушта вақти аёл ширмой нонни ўртасидан кесиб, икки қисмига хам сариёғ суртди-да, одатдагидек ноннинг тепа қисмини эрига бераётганда бирданига тўхтаб қолди...
У ўйлади: “Бирга яшаганимга ўттиз йил тўлган бу кунда, ширмой
ноннинг мен яхши кўрадиган седанали, қизариб пишган тепа қисмини ўзим ейишни хохлайман.
Ўттиз йил мобайнида егим келса-да, бундан воз кечдим.
Шу кунгача эрим учун намунали аёл бўлдим, солих фарзандларни тарбия қилдим, қариндошларни иззат, дўстларини хурмат қилиб келдим. Вафодор, яхши бека бўлиб, уй-хўжалик ишларига қарадим, оиламиз учун қанча-қанча куч ва соғлиғимни сарф қилдим.
Хозир эсимга келмаётган бўлса хам, яна кўплаб яхши ишларни қилган эдим. Шундай экан, ширмой ноннинг тепа қисмини менинг хам ейишга хаққим бор”.
Ўз фикрини маъқуллаб, ўттиз йиллик анъанани бузиб, ширмой ноннинг паст қисмини эрига узатди.
Кутилмаган ўзгаришдан эр қувониб, аёлига табассум ила, шундай деди:
- Азизам! Бугун менга қимматбахо совға тақдим этдинг.
Буни қарагин, ширмой ноннинг мен учун ширини бўлган паст қисмини емаганимга хам ўттиз йил бўлди.
Бу қисмини хар эрта ейишни хохлар эдим, лекин ширмой ноннинг
ширин бўлган паст қисми сенинг хаққинг бўлганлиги ва мен сенга хар доим яхшисини илинганим учун буни айтишга, сўрашга ботина олмадим.
Аёл аслида яхшилик эгаси ким эканини тушунди.
Табассум билан қалб тубидан шукр қилди.

Жаннат муштоқ эрни рози қилганларга,
Лаббай дея ширин сўзни билганларга!

Читать полностью…
Подписаться на канал