munisonam | Неотсортированное

Telegram-канал munisonam - МУНИС ОНАМ

1845

🌸 MUNIS ONAM ☘ kanali Ushbu kanalni onajonimga bag'ishlayman ! Sizlardan xam onalarimiz xaqida shirin so'zlaringizni kutib qolaman ! Xurmat bilan @MunisOnam @Xafizahon реклама ва табриклар учун @kozimbee89 га мурожат қилинг

Подписаться на канал

МУНИС ОНАМ

сираям оқсоқланмаяпти…

Мана шунақа гаплар. Энди аввалгидек кибрли аёл эмасман. Одамларнинг дилини оғритиш, камситиш яхшиликка олиб келмаслигини яхши биламан. Оёғини кесишса ҳам, келиним болаларининг бахтига омон бўлсин, дейман. Энди бир нарсага аминман, одам бемаъни кибру ҳавога алданиб, ўзини ҳам, яқинларини ҳам қийноққа солавераркан. Аслида эса пешонасида боридан қочиб қутула олмас экан.

ОДИНА опанинг ҳикоясини

Ёдгора ЖУМАНАЗАР ёзиб олди.

💎 @Qalb_Gavhari

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

росатлироқ эди. Ҳар икки гапининг бирида «Ойижон», деб кўзимга мўлтираб турарди. Таниш-билишларим эса: «Суҳроб пешонаси ярқираган йигит экан, бу келинингиз ҳам чиройда тенгсиз-а», дейишарди ҳавасланиб.

— Мендек онаси бор йигит хунук хотин билан яшасинми? — деб ғурурланардим.

Кўнглим жойига тушганди. «Индамасанг, одамлар пешонасига битилган тақдирга ишониб, қандай кунларга кўниб яшамайди-я», деб ўйлардим истеҳзо билан. Гўзални чиройли кийинтириб, дўсту душманимнинг кўзини куйдириб, тўйларга, йиғинларга етаклаб борардим.

Орадан икки ой ўтиб-ўтмай, у ҳомиладор бўлди. Келинимга ҳомиладорлик ҳам жуда ярашганди. Тўлишиб, янада кўҳлик бўлиб кетганди. Суюнганимдан ўзимни қўярга жой тополмасдим. Нима истаса, муҳайё қилардим. Ўғлим ҳам назаримда жуда бахтли кўринарди. У ора-сира Нафосатнинг қўлидаги ўғлидан ҳам хабар олар, буни эшитсам, негадир аччиғим келарди.

Куз эмасми, бир куни кечқурун қаттиқ шамол бўлди. Эрталаб ҳовлига чиққанимда токнинг новдалари, дарахтларнинг майда-чуйда шох-шаббалари ерда сочилиб ётган экан. Келинимни овора қилмай, ўзим йиғиштириб қўя қолай, деган ўйда уларни бир жойга йиғиб турганимда Гўзал ичкаридан чиқди-ю: «Ойижон, нима қиляпсиз, ҳозир ўзим йиғиштириб оламан», дея шоша-пиша мен томонга келаётиб, шох-шаббалардан бирига қоқилиб йиқилди. «Вой кўзим, кўзимга нимадир санчилди, ойижон», деб изиллаётган келинимнинг ёнига етиб бордим-у, даҳшатдан қотиб қолдим. Унинг кўзига чўп кирганди. Ўғлим уйдан отилиб чиқди. Гўзални шифохонага олиб бордик. «Ҳар тугул қорачиғи зарарланмабди, мўъжизани қаранглар, боласига ҳам ҳеч нарса қилмабди», дейишди шифокорлар. Йигирма кунларда келинимнинг кўзидаги боғични ечишди. Шунда у аввалгидек тиниқ кўролмаётгани маълум бўлди. Айтишларича, кўзининг ички босими ошиб кетаётган экан. Шифокорлар кўзойнак тақишини тавсия қилишди.

Икки ой деганда набирам туғилди. Қиз экан. Келинимнинг кўриши эса тобора сустлашиб борарди. Кейин билсак, болага ёмон таъсир этмасин, деб дўхтирлар берган баъзи дориларни ичмаган экан.

Кўзойнак ортидан келинимнинг кўзлари катта-катта ва жуда ғалати кўринар, унга қараганимда негадир кўнглим ғаш тортарди. Одамлар «Бу боланинг пешонасига ўзи ногирон хотин билан яшаш ёзилган экан», демасин деб, ўғлим икковимиз келинимни етаклаб, ҳали у, ҳали бу шифокорга чопардик. Олти ой деганда Гўзал иккита операцияни бошидан ўтказди. Юзига қизиллик югурди. Аммо кўзойнагини ташлай олмади. Устига-устак, иккинчи кўзи ҳам хиралаша бошлади. Унинг бу нуқсони назаримда биринчи келиним Нафосатникидан анча кўпроқ сезиларди… «Наҳотки тақдир деганлари рост бўлса, наҳотки одам пешонасида боринигина кўрса? Наҳот ўғлимнинг пешонасига фақат ногирон хотин битилган бўлса?..» деган саволлар мени қийнарди. Баъзида «Нафосатим билан набирамнинг уволи тутдимикин?» деб ҳам ўйлардим.

Биринчи келинимга беҳуда жабр қилганимни, шунинг учун ҳам мана шу кўргиликларни кўраётганимни ўйлаганимда эса гоҳ даҳшатга тушардим, гоҳ буларнинг бари бир тасодиф, дея ўзимни овутардим. Афсус ва алам билан яна икки йилни ўтказдим. Гўзални ҳар қанча даволатмайлик, фойдаси бўлмади. Шифокорлар вақти соати билан ўзи яхши бўлиб кетмаса, биз бошқа ҳеч нарса қила олмаймиз, дейишди. Келиним гоҳида олдида турган нарсаларни ҳам илғамай қолар, баъзан кўзи оғриб қийналган кезлари ҳовлида ҳасса кўтариб юрарди. Уни бу аҳволда кўриб, ичимдан зил кетардим. Дардимни кимга айтишни билмасдим. Энди ўғлим ҳам индамай менинг гапимга кўниб яшайдиган бола эмасди. У уйга кеч келадиган, хотини билан асабий оҳангда гаплашадиган бўлиб қолди.

Бир куни Гўзалнинг йиғлаб ўтиргани устидан чиқдим. «Нима бўлди?» деб сўрасам, ўғлимнинг бошқа бир қизга уйланаётганини айтди. «Қўйинг, бундай нохуш ўйларни миянгиздан чиқариб ташланг», десам, олдимга бир даста таклифнома ташлади. Чиндан ҳам ўғлим билан Зулфизар исмли қизнинг тўйига таклифномалар эди. Суҳроб уйга қайтганида бу ҳақда сўрасам, «Шунча уриндик, даволата олмадик, ошна-оғайниларим олдида тўрткўз хотин билан юришга ор қиламан. Ажрашгиси келмаса, сиз билан шу ҳовлида яшайверсин, мен алоҳида уй олиб чиқиб кетаман», деса бўладими.

«Пешонадаги битик», деган гапга аста-секин ишона бошлаганим учу

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ассалому алейкум ва рохматуллоху ва барокотух!!!
Яна бир янги тонгга етказган АЛЛОХ га хамду санолар булсин🌸🌸🌸
Якшанба Кунингиз хайрли, мазмунли ва барокотли булсин!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

✔️💥ТОНГ

Ютоқиб-ютоқиб симирар майса,
Юзида тобланган тоза шудрингни,
Япроқлар нозланиб шивирлар аста:
- Тонг жондан севамиз нозли куйингни!

Дилларни яйратар сабо, субҳидам,
Ҳар отган тонгимиз азиз суюкдир,
Гўзал таровати юракка малҳам,
Ҳар куннинг ўрни бор, қадри буюкдир!

Ғунчанинг юзида ўйноқлайди нур,
Ел парвона унга, гирдикапалак.
Оғушлар борлиқни ажиб бир сурур,
Табиат сузилар бўлиб ой- малак!

Субҳидам яшнайди бўлиб гул чаман,
Боғлардан таралмиш анвойи ифор,
Гўзалликдан сармаст ошуфта дил ҳам,
Ажаб, шундай дилбар бўлурми изҳор!
Ассалому алайкум Азизларим!!!
Хайрли тонг!!!
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Fikr qil
Madina ijrosida🎤
@Dilga_yaqinlarim

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Азиз группадошлар !Ўз саломатлигингизни қай даражада эканлигини билмохчимисиз ?
Бизларга мурожат қилинг!!!
Салотатлигингиз бу сизнинг бойлигингиз!!!
Манзил:Тошкент Ц-5
М/У +93 579 44 66
@Xafizahon

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

@ Матлубахон @ ★★★:
БАХТ ФОРМУЛАСИ

Бахт формуласи жуда осон. ''Сен, Мен ва Фарзанд!'' номли қўшиқ куйлаган эди. Ўзимиз сезмаган ҳолда бахтли бўлиш ва муаммоларимизни еча олиш учун ўзимизга турли формулалар тузган бўлишимиз мумкин.
Формула, муаммонинг ечими ва масаланинг аниқ мақсадидир. Формула бўлмаса муаммони ҳал этиш қийин. Шу билан бирга формула нотўғри бўлса ҳам муаммони ечиб бўлмайди.
Формулаларимизни ёшлигимизданоқ тузишни бошлаймиз.
Ота-онамизнинг бизларга нисбатан муносабатлари ёмонлашганида ёки бир-бирларига нисбатан муносабатлари ёмонлашувида, қўшнилар билан муносабатимизда, дўстларимиз билан муносабатларимизда, мактабда ўқитувчиларимизнинг бизга бўлган муносабатида, баъзан китоб, бир фильм ёки чиройли бир мақол бизга формула бўлиши мумкин.
Ҳаётимизда рўй берадиган турли воқеа ва ҳодисаларда айнан ўзимиз танлаган формуламизни қўллаймиз. Хоҳ мос келсин, хоҳ келмасин. Муаммомизни ҳал этиш ёки этмаслиги ҳам муҳим эмас. Агар шундай қилмаслик ичимиздаги ''чиқиндилар ҳидланиб'', бизни безовта қилади.
Бу формуланинг асосини биз ёшлигимизданоқ тузамиз. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак: ота-онамиз айтганларимизни амалга оширсалар, демакки бизнинг формуламиз бу - йиғлашдир. Истакларимиз - йиғламоқ.
Энди умримиз давомида шу формулани қўллаймиз. Болаликда йиғлаймиз, катта бўлгач эса гапларимиз билан тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Кўзларимиздан ёш оқмаса ҳам сўзларимиз йиғлайди. Қаршимиздаги инсоннинг жонига теккунча жавраймиз.
Истагимиз амалга ошмай қолса, формуламизни эмас, балки қаршимиздаги инсонни айблаймиз. Чунки болалик чоғимизда бу формула жуда ҳам қўл келган эди-да! Нега энди ҳозир қўл келмасин экан. Бундан кўриниб турибдики, хато қаршимиздаги инсонда!
Агарда болалик чоғимизда истаганларимизни бақириб, қилдиришга одатланган бўлсак, демакки, умримизнинг охиригача шу усулни қўллашда давом этамиз. Ҳақсиз бўлсак ҳам доим ўзимизни ҳақлидек тутишга ҳаракат қиламиз. Бу пайтлар ота-онамизга қилган бу усулимизни кейинчалик турмуш ўртоғимизга қилиб кўрсак, оқибати нима бўлади?Қизиқ, у бу усулимизни қабул қилармикан!?
Вақт ўтган сари ҳаётни кўриб, ўрганиб, эшитиб, ўқиб формулаларимизни ривожлантириб борамиз.
Қизлар келин бўлаётганида баъзилар келиннинг қулоғига бир нималар деб пичирлайдилар:
''Оила бахти - уй ишлари, озодалик, кир-чир, дазмол ишлари, мазали овқат тайёрлаш. Ёш келин буларнинг ҳаммасини бажаришга ҳаракат қилади-ю, аммо ҳеч ҳам бахтли бўла олмайди. Ваҳоланки у тинмасдан уй ишларини ўлиб-тирилиб бажаради. Келин ўзига айтилган формула бўйича иш қилаётган эди, аммо бахтли эмас ёки айб меҳнатини тақдирлай олмаган келиннинг умр йўлдошидамикан!?''.
Эркак уйланаётганда куёвнинг қулоғига пичирлайдилар:
''Хотиннингга кўп ҳам эътибор бераверма, ортиқча мақтайверма ҳам, бўлмасам эркаланиб кетади. Оила бахти - хотинга қаттиққўллик ва жиддийликдир''.
Ёш куёв худди ана шу формулани қўллайди. Хотини билан ўртасида чегара куриб гаплашади, аммо шунда ҳам бахтли эмас. Хотини тинмасдан ''Мени севмайсиз, мен билан ҳеч ҳам қизиқмайсиз''. Ҳа, шундай хато фикрлашда давом этмоқдамиз.
''Қочган балиқ қувонар'' иборасини ўзимизга формула қилиб олганмиз. Севганимизни орқамиздан югуртиришга ҳаракат қиламиз, севганимиз бир марта югурар, икки югурар, охири чарчайди. Ва не кўз билан қарасакки, ҳамма нарсани бой берган бўламиз. Севганимизни йўқотамиз. Шу пайтда формуламиз бўлиши керакми? Албатта, ҳатто, керагидан ортиқроқ бўлиши лозим. Ҳар бир инсонга ўзига хос формула яратиш керак. Юзта инсонга бир хил формулани тавсия этиш катта хатодир. Юзта одамга юз хил формулани ўйлаб топиш зарур.
Формулани ўйлашдан олдин қаршимиздаги инсонни яхши билишимиз лозим ва шунга мос бир формула топиш лозим.
Онангиз билан отангиз фойдаланган бахт формуласи сиз учун ажрашишга сабаб бўлиши мумкин. Бир инсонга ёрдам берган бирон бир формула бошқасида бунинг акси бўлиши мумкин. Ёки турмуш ўртоғингиз билан ўртангиздаги муносабатингизда қўл келган формула беш йилдан сўнг ишга ярамайдиган бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам вақти-вақти билан формулангизни ўзгартириб туришингиз лозим. Бу жуда нозик масала бўлиб, жиддий қараш керак.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☀️☀️☀️ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️☀️☀️


Тонгда фаришталар уйғотсин сизни.
Айласинлар сизга мехрини изхор,
Бир кун ташвишларни унитиб яшанг.
Ахир келмайсизку дунёга такрор.

АССАЛОМУ алайкум!Кадирдонларим
Хайрли тонг дилга яқиним. Кунингиз хайрли ва мазмунли яхшилик билан бошлансин. Қалб хотиржамлиги, дили беғамлик, соғлик, узок ва хайрли умр, тинчлик асло тарк этмасин. Кунни яқин инсонларингиз холидан хабар олишдан бошланг. Чунки улар мехрингиздан умидвордир. Бу дунёда мехрдан кучлироқ туйғу йўк. Мехрингизни аяманг. Зеро бир биримиздан фақат мехр қолади.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Oilangiz va Farzandlaringiz Sog'ligi
Sizning boyligingiz!!!!
IMUNITET, GEMOGLABIN kotaruvchu Tabbiy vitaminlarga boy shifobaxsh! Har dardga davo bo'luvchi. VISION badlari!


Murojat uchun:
@Xafizahon
https://t.me/joinchat/COPGxkCY3GHBLHyE1w5RpQ
SOG’LOM HAYOT группаси

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Сизга ҳам, менга ҳам Ислом муборак,
Қалбимиз баҳори Қуръон муборак.
Аллоҳдан ажр кутиб дуо қилгувчи .
Кунларнинг саиди Жума муборак! ❤️🌷🌹
🌷 @Dilga_yaqinlarim 🌷

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРИ БАЛАНД ИНСОНЛАРИМ... Янги тонг, янги кун муборак! Яна бир беғубор кун нашидаси ила сийлаган Аллоҳга бехисоб шукр!

Барчангизга кун давомида халол ризқ ва эзгу амаллар хамрох бўлсин..

Бутун ер юзини изласак ҳам:
Она каби чексиз меҳрибон; Ота каби тенгсиз қадрдон; Иймон каби туганмас давлат; Ислом каби тенги йўқ қудрат топа олмаймиз...
Буларга эга эканмиз Аллоҳга шукроналар келтиришни унутмайлик!

... АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бошлаган янги кунимиз ҳайрли, унумли ва барокатли бўлсин.!

.... Аллоҳ барчамизга янги кунда янги имкониятларни яратсин ва ҳар бир кунимизни муносиб қарши олиш ҳар биримизга насиб қилсин.! Ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг.!

Кунингиз мазмунли ва омадли бўлсин!🌹🌹🌹

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Omad sizni tark etsa, tushkunlikga tushmang!
Axir yaproqlari to'kilgan daraxt ham bahorda yana yangi yaproqlarga ega bo'ladi.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸
Ассалому алайкум дилга якин, яхши инсоним! Умримизнинг яна бир кайтарилмас тонгги муборак ва хайрли булсин! Омонат дунёда омон булинг! Аллохим хар бир килаётган хайрли ишингиздан босган хар бир кадамингиздан рози булсин. Жисмингизга соглик калб оламингизга хотиржамлик тилайман. Топганингиз халол бойлик килган ибодатларингиз ажру савобларга тула булсин.
🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸

══════ ❁ ✿ ❁ ══════


@NURvaSOYA
@MunisOnam

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ривоят қилурларким, ТАҚДИРнинг бениҳоя тенгсиз гўзал, оқила қизи бор экан. Қарангки, бир вақтнинг ўзида АҚЛ, ДАВЛАТ ва УМИД деган йигитлардан совчилар келишибди. ТАҚДИР қизини чақириб «Куёв бўлмишни ўзинг танла, қайси бири сенга маъқул?» деб сўрабди. Доно қиз ўйлаб туриб жавобини бошлабди:
— АҚЛ инсондаги энг олийжаноб фазилатдир. АҚЛ ёрдамида дўстни душмандан, ҳушёрни эса девонадан фарқлаш мумкин. Лекин АҚЛнинг бир айби борки, кишини чалғитиб, хатарли йўлларга солиб қўймоғи ҳам мумкин. «Ақллилик балоси» деб бекорга айтмаслар.
— ДАВЛАТ ҳақида нима дейсан?
— ДАВЛАТ — ишбилармон ва ҳукмдордир. Давлатнинг итоатида кўп нарсалар бор. Бироқ, унда вафо йўқ. Агар ихтиёрни ўзимга берсангиз мен УМИДни танлагум. Чунки УМИД ҳар қандай ҳолатда ҳам инсондан ажралмайди, ҳар қандай ҳолатда ҳам вафолигидан чекинмай, энг яқин дўст бўлиб қолади, — деган экан оқила қиз.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР.


1).Кечаси уйкингиз келмаса ё яхши ухлай олмасангиз бир булак 
саримсокни тозаламасдан пусти билан ёстигингиз остига куйиб ётинг.
Саримсок уйкунгизни яхшилаб дам олишингизга ёрдам беради.

2).Болангиз яхши ухлай олмаса уйкусини яхшилаш учун,1 стакан сутга бир дона саримсокни майдалаб эзиб кушиб юборасиз яна 1 кошик асал хам кушиб 4-5 минут кайнатасиз...
Ушбу кайнатилган аралашмани иликлигича ухлашидан ярим соат олдинрок ичирасиз,фарзандингизни уйкуси яхшиланиб эрталабгача безовда булмасдан дам олади.

3).Кулогингиз бирданига каттик огриганида бир булакча пиёзни 
тозалаб кулогингизга куйиб олинг,тезда огрикдан кутуласиз.

4).Шамолаб колиб тезда тузала вермасангиз ёки гириппдан кутулмасангиз янги бир дона кичикрок пиёзни олиб пустини тозаланг.
Шу пиёзни майдалаб хомлигича эъстемол килинг ёки каттика аралаштириб эъстемол килинг.
Тезда шамолаш ва гириппдан кутулиб соглигингиз тикланишига катта ёрдам беради,муолижани кетма кет бир хафтагача давом етириш мумкин.

5).Танагизни бирон жойида шрам булса пиёзни тозалаб булакларга булиб уша ерга куйинг тез орада ёколганини курасиз...
Танангизни ари ва чумоли бошка нохуш нарсалар чакиб озор етказган ёки бирон еган нарсангиз зарар килиб нарса тошиб алергия берган
булса тинчланиш учун,...
Бир дона пиёзни олиб тозалаб булакларга булиб уша ачишиб кичиштириб огриётган жойга куйинг тезда огрикдан халос буласиз.

6) Ёш оналарга маслихат:
Агар фарзандингиз касалика чалинмасин десангиз хар сафар
эмизишдан олдин,кул ва кукрагларингизни совунлаб тозалаб
ювиб эмизинг шундагина ички микроблардан ва касалликдан
асраган буласиз...
Болага алла айтиб ухлатинг,майин овозда чиройли килиб бутун
вужуди билан эштиб ухласин,ухлашни хохламаса озгина бирга 
уйнанг албатта шундан сунг ухлаши мумкин.


7). Фарзандингиз куп безовда булса,ухлашни хохламаса уни мажбур килманг ва хеч качон уришиб овозингизни баландлатманг, жерикиб берманг, куркоклик,вахима касалигига чалиниб колиши мумкин.
Бирон зарур ишим колиб кетиди ёки вактим куп кетади деб.асло
бепарво булманг хар доим биринчи уринда олинагиз ва фарзандингиз
турушини ёдингидан чикарманг.
Болага факат ширин суз,яхши муомилагина соглом усишига катта 
ёрдам беришини асло унутманг,ухлаш вактида факат узингиз бирга
ётогига олиб киринг ва эртак айтиб беринг ёки эртак китоблардан фойдаланиб укиб беринг то ухлагунича олдида утиринг.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

н:

— Бу ишингни қўй, пешонангда борини кўрасан энди, — дедим.

— Нималар деяпсиз, ойи, қанақа пешона? Ҳар бир одамнинг тақдири ўзининг қўлида-ю! — деди Суҳроб жаҳлланиб.

Тилимни тишлаб қолдим. Бу ўзимнинг гапларим эди. Болаларимга берган тарбиямнинг маҳсули!

Гўзал ҳам Нафосат каби боласини бағрига босиб, ота уйига кетди. Бу сафар келинимни йиғлаб-йиғлаб кузатдим.

Эшигимга яна янги келин келди. Эй, Худо, Зулфизар ҳам ниҳоятда сулув эди! Юз тузилиши, терисининг тозалиги, қошларининг пайвасталиги, тим қора мунчоқдек кўзларининг чақнаб туриши одамни беихтиёр ўзига маҳлиё қилиб қўярди.

У ҳам аввалги келинларимдек мулойим, аввалги келинларимдек самимий эди. Келинимнинг чиройига қараганим сайин негадир юрагимни ваҳм босар, ич-ичимдан: «Бу сафар ҳеч қандай кўргилик бўлмасин. Худойим уни Ўзи асрасин», деб дуо қилардим.

Ўғлимнинг ҳаётига соя тушмасин, деган ўйда Зулфизарга сездирмай, Гўзал билан набирамдан хабар олардим. Суҳроб билан уришиб-тортишиб бўлса-да, уларга алоҳида ҳовли-жой қилдириб бердим. Гўзал энди кўзига линза тақар, ишга кириб, ўзини ўнглаб олганди.

Зулфизар билан ўғлим икки фарзандли бўлишди. Суҳроб келинимни машина ҳайдашга ўргатадиган курсда ўқитди. Машина олиб берди. Келиним набираларимни ўқишга, қўшимча машғулотларга, спорт тўгараклари, сузиш ҳавзасига олиб борарди. Улардан ортган пайти қайнона-келин гап-гаштаклар, тўй-тўйчиқларга бирга-бирга бориб келардик. Энди одамларнинг нигоҳларида менга нисбатан аввалги ҳавас йўқ эди. Уларнинг қарашларидан иккита бегуноҳ келинга зулм қилган қайнонага нафратни ҳис этардим. Аммо начора таниш-билишлардан, эл-юртдан воз кечиб бўлмайди-ку.

Йигирма йил мана шундай ҳаёт кечирдик. Болалар катта бўлиб қолишди. Ўғлимнинг ишлари янада юришди. Таниш-билишлари кўпайди. Ҳаммаси изига тушгандек эди. Мен ҳам хотиржам тортдим. «Пешонадаги битик», деган гаплар менга яна аввалгидек эриш туюла бошлади.

Икки ойча аввал қўшни туманда яшайдиган дугонам қиз узатадиган бўлди. Тўйга чақирди. Келиним икковимиз йўлга отландик. Тўйни ўтказиб қайтаётган маҳалимиз қоронғи тушиб қолганди. Зулфизар анчадан бери машина ҳайдагани учун у билан бирга юришдан чўчимайман. Тажрибаси бор. Шу ўйда келаётганимда йўлимиздан бир кучук чиқиб қолса бўладими… Итни уриб юбормаслик учун машинани четга бурган келиним бирдан бошқарувни йўқотди ва биз рўпарамиздан келаётган юк машинасига тўқнашиб кетдик…

Орқа ўриндиқда ўтиргандим. Бошим билан ойнага урилганимни биламан, бошқа нарса эсимда йўқ. Кўзимни очсам, шифохонада ётибман. Пешонамни танғиб, боғлаб қўйишибди. Бўлиб ўтган воқеани эсладиму, юрагим шувиллаб кетди. Бир зумда ўғлимнинг ҳаёти кўз олдимдан лопиллаб ўта бошлади. Дарҳол келинимнинг соғлиғини суриштирдим. «Аҳволи бироз оғир эди, ўғлингиз пойтахтга олиб кетди», дейишди.

Ҳар ҳолда Тошкентдаги шифокорларнинг тажрибаси катта. Зулфизарим тезроқ оёққа туради, деган ўйда кўнглим бироз жойига тушди.

Лекин адашган эканман. Шифохонадан чиққанимдан кейин ҳамма гапни очиқ-ойдин айтишди. Фалокат пайти машинанинг олди ғижимланиб, Зулфизарнинг иккала оёғи ҳам қисилиб қолиб, суяклари майдаланиб, синиб кетибди.

Икки ойдан бери ўғлимнинг ҳам тинчи йўқ. Шифокорлар келинимнинг ўнг оёғини асраб қолишди. Аммо… Чап оёғи тузалмаяпти. Шифокорлар «Тиззасидан кесмасак, яллиғланиш баданига тарқаб кетади», дейишяпти.

Бир ҳафтадан бери келинимнинг ёнида эдим. Эрталаб ўғлим келди. Анча ўзини олдириб қўйибди. «Одам пешонасида борини кўраркан, мана шу ҳақиқатни англашимиз учун шунчалик қийналишимиз керакмиди?! — дейди мунғайиб. — Биз-ку, майли, аммо келинларингизнинг айби нимада эди?»

Унинг саволига жавоб беролмадим.

Шифохонадан чиқаётганимда эса қизиқ бир воқеа содир бўлди. Катта келиним Нафосатни учратдим. Ўша ерда шифокор бўлиб ишлаётган экан. Мен билан жилмайибгина саломлашди. Нима деяримни билмай, набирамни сўрадим. «Дадаси юборган алимент пулларини ишлатмай йиғиб юргандим, институтни битиргач, ёнига озгина маблағ қўшиб ўз тадбиркорлик ишимни бошладим», деди у аввалгидек самимий кулимсираб. Уни уйдан қувиб солганимиздан кейин операция қилдириб, оёғини тузатгани ҳақида эшитгандим. Хайрлашиб, кетаётганида разм солиб қарасам,

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

""""Келинлари тақдирини ўйин қилган қайнона"""""



Бу ҳикоя — юрагимни тинимсиз тирнаб юрган дард маҳсули. Илгари бу ҳақда кимгадир гапириш мен учун эриш туюларди. Чунки ўзимга етгунча ғурурли аёлман. Аммо ҳаёт буюк тарбиячи экан. Бошқалардан минг карра устунроқман, деганларни ҳам ўз синовлари билан эгиб оларкан.

Мен ўтган асрда, атеистлар замонида тарбия кўрган одамман, шунинг учун ҳамма ўз ҳаётини ўзи изга солади, тақдирини ҳам ҳар ким ўзи яратади, деб ўйлардим. «Пешонага битилгани бўлади», деган гапга умуман ишонмасдим. Бир умр шу ақидага амал қилиб яшадим. Икки ўғлим, бир қизимга ҳам мана шу ишончни сингдирдим. Қизим ва ўғилларим ўзлари ёқтириб, турмуш қуришди. Катта ўғлим билан қизимдан кўнглим тинч. Аммо кенжатойимнинг ҳаётида ҳалигача ҳаловат йўқ.

Аввалига ҳаммаси яхши эди. Ўғлим институтда ўқиб юрганида бир қизни ёқтириб қолган экан. Бу ҳақда эшитиб, уни ўз кўзим билан кўриш учун пойтахтга отландим. Қиз жуда чиройли, одобли, ақлли ва энг муҳими, зиёли оиланинг фарзанди эди. Шундай ажойиб қизни топгани учун ўғлимдан хурсанд бўлдим.

Охирги босқичда ўқиётганида қизнинг уйига совчиликка бордим. Ота-онаси аввалига узоққа бермаймиз, деб роса тихирлик қилишди. Лекин бир амаллаб уларни кўндирдим. Ҳамма расм-русумларни рисоладагидек ўтказдик. Тўй кунини аниқладик.

Бу орада арзимас бир кўнгилсиз воқеа содир бўлди. Тўйга уч кун қолганда қизи тушмагур баланд пошнали туфлида метрога тушаётиб, қоқилиб йиқилибди-ю, оёғи жароҳатланибди. Уни текширган шифокорлар «Зарари йўқ, тезда ўтиб кетади», дейишибди. Оёғини гипслаб қўймоқчи бўлишганида ўғлим «Уч кундан кейин гипсли оёқда келин кўйлак киясизми?» деб кўнмабди. Оғриқ камроқ эканми, келиним ҳам бунга рози бўла қолибди.

Тўй ўтди. Келиним салгина оқсоқланиб қолди. Орадан бир йил ўтса ҳам, унинг юриши текисланмасди. Шифокорларга кўрсатдик. Ўшанда оёғидаги бармоғининг суяги синган ва қийшиқ битган экан. «Энди суякни бошқатдан синдириб, тўғрилаш мумкин», деди шифокор. Қудаларим бунга розилик беришмади. Устига-устак, Нафосат оғироёқ эди. Ўзи шифокорликка ўқигани учун агар ҳозир операция қилдирсак, танамдаги кальций суягимни тиклашга сарф бўлади, болам нимжон туғилиши мумкин, деб туриб олди.

Набирам туғилгач эса бола билан ўралашиб, операцияни унутди. Оқсоқлиги ҳақида гап очсам, қудаларим «Ёш онани қийнамай қўя қолайлик», дейишди. Менинг эса ичимга чироқ ёқса ёришмасди. Келинимга қараганимда «Шундай кўркам, ишбилармон болам энди мана шу оқсоқ хотин билан яшайдими?!» деган ғашлик ич-этимни тимдаларди.

Ўғлимнинг ишлари юришгандан юришиб, тадбиркорлиги ривожланиб, уйимизга пул оқиб келарди. Келиним иккови аҳил эди. Ўғлим хотинининг чўлоқлигини пайқамаётгани эса ғашимни келтирарди. Охири чидолмадим, ҳар икки гапимнинг бирида «Хотининг чўлоқ», «Бунақа оқсоқ хотин билан қачонгача яшайсан, кўзингни очсанг-чи», «Шундай давлатинг билан дўсту душманнинг даврасига бир чўлоқни етаклаб боришга уялмайсанми?» деявериб, келинимдан ўғлимнинг кўнглини совутдим. Уч йил деганда келишмовчиликлар бошланди.

Ўғлим хотинини камситиб, отасининг уйига жўнатиб юборди. Қудаларим келиб, «Одам пешонасида борини кўради, озгина сабр қилинг. Ўртадаги бола етим бўлмасин, керак бўлса операция қилдириб, қизимнинг оёғини тўғрилатиб берамиз», деб кўп ялинишди.

— Унинг чўлоқлиги ҳаммага маълум. Пешонасини бўлса, одам ўзи яратади. Олиб кетаверинглар, — дедим қовоғимни уюб. — Боламга тўрт мучаси соғ, бекаму кўст келин топаман!

«Жон ойижон, майли, Суҳроб акам бошқа аёлга уйланишига ҳам розиман. Боламни отасиз қолдирманг, мени ҳайдаманглар», деб келиним роса бўзлади.

Қулоқ солмадим. «Йигит кишининг хотини йўлида, боласи белида, лаш-лушларингизни йиғиб кетаверинг», деб туриб олдим.

Келиним ҳам, набирам ҳам аччиқ-аччиқ йиғлаб, уйимиздан чиқиб кетишди. Улар ажрашишгач, ўғлимга Нафосатдан ҳам чиройлироқ келин излай бошладим. Икки ой тиним билмадим. Охири бир қиз кўнглимга ўтиргандай бўлди. «Бўларкан-ку, келиним бор десанг дегулик, қадди расо, чиройда тенги йўқ», деб ўйладим ич-ичимдан ғурурланиб. Исми жисмига монанд Гўзал. Ўғлим ҳам уни бир кўрди-ю, уйланишга рози бўлди.

Буни қарангки, бу келиним олдингисидан ҳам фа

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

❤️💧
....Йўловчилари жуда кўп бўлган карвон юриб борарди. Лекин, об ~ҳаво ёмонлашиб, ёмғирлар қуйилиб, момоқалдироқ, чақмоқлар чақа бошлади. Чақмоқ карвонга яқинлашар, сўнг бошқа томонга кўчар, йўловчиларнинг атрофида тинмай айланар, уларни қуршаб олар эди.

....Бироз юриб бўлганларидан сўнг, йўлбошчи карвонни бир дарахтдан эллик қадам узоқликдаги масофада тўхтатди. Ва:
~ Карвонда ўлими ёзилган шахс бор. У сабаб бошқалар ҳам ҳалок бўлиши мумкин. Мен ҳар бирингизни бориб, ана у дарахтнинг танасини ушлашини, сўнг қайтишини хоҳлайман. Тақдирида шу чақмоқ сабаб ўлиши ёзилган инсон бўлса, уни чақмоқ уради. Ва у ўлади. Бошқалар ўлимдан қутилиб қоладилар.! ~деди.

....Биринчи йўловчи юрак ютиб бориб дарахтни ушлади. Унга ҳеч нарса етмади. Тирик қолганидан хурсанд бўлиб кетди.

....Бошқалар ҳам бирин ~кетин дарахтни ушлашди. Охирги мусофир қолганда, ҳамма унга ўзгача кўз билан,
кимдир раҳм ~шавқат, кимдир уни карвон сафидан тезроқ чиқиб, дарахт сари одимлашини, тезроқ ўлишини, шу сабаб бу шумқадамдан қутилишни ўйлаб қарарди.

....У аста, қўрқув ила карвондан ажралиб, дарахтга яқинлашди. Унинг танасини ушлаши билан чақмоқнинг қаттиқ, даҳшатли овозини эшитди. Карвонга ўгирилиб қаради. Карвон бир лаҳзада йўқ бўлган эди.

....Ҳа, чақмоқ бир зарба билан карвоннинг барча йўловчиларини ҳалок қилди. Ўша охирги мусофир сабаб ҳарчанд унинг атрофида айланмасин, бошқаларга талофат етказмаганди.

....Агар одамларнинг ўзлари ораларидаги яхшиларнинг бошига етмасалар, уларнинг шарофати билан бутун бир оила, қишлоқ, шаҳар, юрт омонда қолиши мумкин.!.

#Ibratli_Hikoya ☝️

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Dunyo o'tkinchidur odam g'amimat
Xayot o'tkinchidur olam g'animat
Dunyoda xar neki biling omonat
Qadriga yetaylik qadr g'animat

Tunu kun kutadi Onamiz bizni
Oq yuvib taraydi o'g'il qizini
Bir kuni ketadi yumib ko'zini
Qadriga yetaylik Ona g'animat

Saraton qizdirsa parvo qilmaydi
Farzandlarimga deb tinim bilmaydi
Sochi oqarsaxam pardoz qilmaydi
Qadriga yetaylik Ota g'animat

Farzand tug'ib berat og'ilmi qizmi
Yuvib yarqiratar kiyimimizni
Begim deb ovlaydi xush ko'nglimizni
Qadriga yetaylik Ayol g'animat

Peshonasin ter bosib qiladi mexnat
Ko'ngliga olmaydi kelsa uqubat
Oilasidan topar xardoim roxat
Qadriga yetinglar Erkak g'animat

Kimdur tirnoqqa zor bu keng dunyoda
Alla aytolmaydi kuyib armonda
Xammaga nasib bo'lsin go'zl dunyoda
Borida asraylik Farzand g'amimat

Xol axvol siraydi xar bir xolatda
Yiqilsak qo'l cho'zar og'ir kulfatda
Rixsitilla qadrlar sizni albatta
Do'stlarni asraylik Do'stlar g'animat

RIXSITILLAXO'JA

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🍁🍁🍁🍁🍁🍁:
Энг бахтли одамлар ким эканини билиб олинглар!

– Одамларнинг энг бахтлиси,
намозини хушуъ билан бардавом ўқиб, уни зое қилмаган кишидир.

– Одамларнинг энг бахтлиси,
ота онасига яхшилик қилиб, ҳар куни Қуръон тиловат қиладиган кишидир.

– Одамларнинг энг бахтлиси,
ахлоқи яхши бўлиб, камбағалларга кўмаклашадиган кишидир.

– Одамларнинг энг бахтлиси,
дунёдаги охирги сўзи "Лаа илаҳа иллаллоҳ" бўлган кишидир.

– Одамларнинг энг бахтлиси,
қабрдаги икки фариштанинг саволига жавоб беришда Аллоҳ ҳозиржавоб қилган кишидир.

– Одамларнинг энг бахтлиси,
Қиёмат кунидаги қўрқинчдан Аллоҳ омонда қилган кишидир.

– Одамларнинг энг бахтлиси, Қиёмат куни Аллоҳ афв қилиб, дўзахдан омонда қилган кишидир.


Я Роббал ъаламин! Бизни, одамларнинг энг бахтлиларидан қилгин! АМИН!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

✔️💥
*ОНАМ КИМГА КЕРАК*...?

Тўйхонада келин билан куёв баҳтиёр,
орзулар билан ўтиришарди. Даврада эса куёвни онаси чиқиб ўйнарди. Таниш билиш, эл-юрт, қариндошлар чиқиб куёвни онасига қистир, қистир қилар, онани бугунги тантана билан қутларди. Ҳаммани назарида турарди она. Онаҳон ярим соатларча ўйнади. Бу ҳолат келинга ёқмади шекилли секин куёвни қулоғига шивирлади. Онангизни даврадан чиқазиб юборинг, ҳали даврага чиқиб ўйнайдиган дугоналарим кўп, деди. Куёв мийиғида бир кулиб қўйди ва ўрнидан туриб даврага чиқди. Ҳамманинг ҳаёлига онасини қутлагани чиқди деган ўй-ҳаёл келди. Лекин Куёв тўғри созандаларни олдига бориб микрафонни олди, ашула тўҳтади. Куёв тўйхонага келганларга қарата::
ОНАМ КИМГА КЕРАК..? -деди. Тўйга келганлар куёвни бу сўзидан карахт бўлишди. Ҳаммалари бир бирига қарашар, куёв эса яна:
ОНАМ КИМГА КЕРАК..? -деди. Ҳамма таажжубда, куёвни бу ҳаракатини тушунишмасди. Наҳотки ўз онасини шунақа қилса, дейишарди. У ёқда эса келин мийиғида кулиб, ҳозирдан айтганимниқиляптилар, демак кейин ҳам чизиғимдан чиқмас эканлар, деб қувонарди. Куёв эса яна,:
ОНАМ КИМГА КЕРАК, деб учинчи марта такрорлади. Ҳамма жим қотиб қолган, куёвнинг бу ишига нимадир дейишга сўз топишолмасди. Онаизорни юзларига кўзидан чиққан ёш юмаларди. Ўғлини бу сўзи юрагига ханжардек ботарди. Шунда куёв:
ОНАМ МЕНГА КЕРАК, - деди ҳамда қўлидаги никоҳ узукни ерга отди ва келинга қараб:
УЧ ТАЛОҚСАН, деб онасини даврадан олиб чиқиб кетди. Атрофдагилар ва келинни яқинлари нима бўлганини тушунмасдилар. Келин тамон куёвни ёқасидан олди, шунда:
ТЎХТАНГЛАР-деб келинни дадаси келди. Куёв қайнотасига ҳаммасини айтди. Қайнотаси бироз ўйланиб:
КУЁВ, СИЗДЕК ЙИГИТГА ҚИЗИМНИ БЕРГАНИМ УЧУН ЎЗИМДАН ФАҲРЛАНАМАН, лекин ШУНДАЙ ҚИЗ ЎСТИРИБ, ТАРБИЯ БЕРГАНИМ УЧУН ЎЗИМДАН НАФРАТЛАНАМАН, - деди ва даврадан чиқиб кетди

#IBRATLIHIKOYA

@NURvaSOYA
@MunisOnam
mulohazali insonlar kanali 😊

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

АЗИЗ КАНАЛИМИЗ АЗОЛАРИ БУГУН ЭНГ ҚУТЛУҒ КУН НЕГАКИ
САЙФИДДИН АКАМИЗ ВА ГУЛМИРАОПАЖОНИМИЗНИ НИКОХ ҚУРГАНЛАРИГА 17-ЙИЛ БЎЛИБДИ
ШУ МУНОСАБАТ БИЛАН БАРЧА КАНАЛИМИЗ ИШТИРОКЧИЛАРИ НОМИДАН
САЙФУДДИН АКАМИЗГА ВА ГУЛМИРАХОН ОПАЖОНИМИЗГА УЗОҚ УМР ,СОҒЛИК САЛОМАТЛИК ,ОИЛАВИЙ БАХТ ,ҚЎША ҚАРИБ БОЛАЖОНЛАРИНИ БАХТИНИ РОХАТЛАНИБ КЎРИБ ЮРИШЛАРИНИ ТИЛАБ ҚОЛАМИЗ
ДОИМО ЮЗИНГИЗДАН КУЛГУ ,ТАБАСУМ АРИМАСИН АЗИЗЛАРИМ
ОЛТИН ТЎЙЛАРИЗНИ ХАМ НИШОНЛАГАНИЛАДА КАНАЛИМИЗ НОМИДАН ТАБРИКЛАШ НАСИБ ЭТСИН ИЛОХИМ
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

✔️💥Сиз учун энг яхши маслахатчи бу - ҚАЛБ уни Асранг.
Энг яхши Хамрох эса - ВИЖДОН уни асло Йўқотманг...!!!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Seni eslab o'rtanar yurak
Ko'rsam dardim tuzalarmidi
Xijronlardan fig'onim falak
Gar sevmasam o'rtanarmidim

Sevganimga ishonmaysana
Xech sevmaydi deb oylaysana
Yuragimni tushunmaysana
Gar sevmasam o'rtanarmidim

Buni sevgi deydilar asli
Xech tugamas muxabbat fasli
Xijronlarga ko'madi vasli
Gar sevmasam o'rtanarmidim

Ertayu kech seni o'ylayman
Axir sensiz qanday yashayman
Senga jonim berishga shayman
Gar sevmasam jon berarmidim

Yuragimga sevgingdur panox
Rixsitillaga bo'lgin sen xamrox
Bu sevgimga Alloxim guvox
Gar sevmasam o'rtanarmidim

RIXSITILLAXO'JA

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дадаси мени яхши кўрасизми?
— Ҳа, албатта. Биласанми баъзида сени жуда-жуда яхши кўриб кетаман.
— Наҳотки?! Қайси маҳалда?
— Ўзинг топиб кўрчи!
— Ҳм, янги кўйлак кийганимдами?
— Йўқ.
— Балки, чиройли пардоз-андоз қилиб, сизни кутиб олганимдадир.
— Йўқ.
— Ҳа бўлди топдим, мазали таом тайёрлаб, олдингизга олиб келганимда.
— Унда ҳам эмас.
— Ие, унда қачон экан, ҳа-я эсим қурсин, менимча болаларимизга тарбия бераётганимни, улар билан дарс тайёрлаётганимни, уст-бошларини ювиб тараб мактабга жўнатаётганимни кўриб, мени яхши кўриб кетасиз, шундайми?
— Йўқ, ундай эмас булар учун ҳам сендан миннатдорман албатта, балки ўзинг сезмасдирсан, лекин яна бир жиҳатинг борки, мен уни кўриб туриб, сендан хурсанд бўлиб кетаман, сенга уйланганимга ва сени менга рўпаро қилган Оллохга шукроналар келтираман.
— Ростанми?!
— Рост!
— Унда ўзингиз айтингчи, қайси жиҳатим экан ўша сизга мени қаттиқ севдирадиган?
— Онамга қилаётган муомаланг, онамга бўлган меҳринг ва у кишини кўнглини олишларинг!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

* Афсона *:
🍂🍂🍂🍂

Эрини иккинчи хотин олишига рози ва хаммага шундай маслахат берувчи аёлларни Ҳаётдага аҳволи. Ҳаётий Сабоқлардан...

Диний илмлардан хабардор бир аёл бўлган экан. У университетда аёлларга дарс берар эди. Бир куни у ўзи таълим бераётган аёлларга шундай деди:

- Тақводор аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда ўз эрига кўпхотинлик суннатини тирилтиришида ёрдам бериши ва эрининг истагини рад қилмаслиги керак.

Кейин у кўпхотинликнинг зарурати ҳақида сабаблар келтира бошлади.
Дарс тугаганидан сўнг унинг олдига Фатҳия исмли бир аёл келди ва:

- Аллоҳ сизга ёрдам берсин. Олдин қандай қилиб ушбу масала бўйича ёнингизга келишни билмай юрардим. Аммо, алҳамдулиллаҳ, сиз буни жуда яхши тушунаркансиз. Мен тўрт йилдан бери сизнинг эрингиз билан турмуш қуриб яшаяпман ва буни сизга қандай айтишни билмаётгандим.

Ўқитувчи шок ҳолатида ҳушсиз ерга йиқилди ва уни касалхонага олиб кетишди. Фатҳия ҳам улар билан кетди. Аёл ҳушига келганда, Фатҳия:

- Аллоҳга қасамки, мен сизнинг эрингизни танимайман ва ҳеч қачон кўрмаганман. Биласизми, келинг, кейинги сафар ибодат, рўза, ота-онага яхшилик ҳақида гапиринг, ўзингиз кўтара олмайдиган нарсаларни эмас...

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА✨

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

💥Аёл дарди!!

Аксарият аёлларнинг,барида бир муаммо.
Жуфтимизни қизғонамиз,ёниб-куйиб барчадан.
Биз қанчалик изларидан,пойлар бўлсакда..аммо..,
Ўжар эркак атай қилиб,чиқиб кетар дарчадан.

Бу муаммо ечимини топмоқлик амримаҳол,
Барин ичга ютиш эса янада мушкул савдо.
Енга олмай алам, дардин нечта рўзғорлар увол,
Чидаб сабр қилганларни,юраги бўлар адо.

Энг яхшиси парво қилмай синовга кўз юм экан,
Гарчи осон бўлмас жуфтинг,ўзгалар-ла пойлашмоқ.
Рашк шундайин аямасдан санчар қалбингга тикан.
Не бўлса ҳам бардош лозим,ечим бўлмас ажрашмоқ.

Умримизни ярми ўтиб,элликдан ошганда ёш.
Қадримизга етиб қолар мункиллаган чолимиз.
Кексайганда керак бўлар инсонга умрий йўлдош,
Етказса Раб шу кунларга,сўрашади холимиз.

Бу ёлғончи дунё бўлса синов учун берилган,
Сабрин қилсанг ажрин берар албат яратган Аллоҳ.
Бизнинг хаёт йўлимизга турфа тошлар терилган,
Зарбасига дош бермоққа Раббимдан сўранг паноҳ.

Хар банданинг ўз қалбига,иймону-инсоф берсин.
Хирс йўлида бузулмасин гулдек гўзал рўзғорлар.
Харом юрмай-халол яшаб,халолдан ризқин терсин,
Хиёнатнинг касри уриб эгилмасин виқорлар!!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

📖 Фариштадек яна бир чақалоқ дунё юзини кўрди. Онасини қийнаб қўйишдан қўрққан шекилли, у врачлар ёрдамисиз туғилди. Орадан бир кун ўтиб, бу чақалоқ ўзини шаҳар чеккасидаги ташландиқ совуқ ерда кўрди.
Онаси:
-Болажоним, оппоғим, ўғлим. Дунёга бевақт келдингда. Ҳозир замон жудаям ўзгариб кетган. Мен сен билан қаерга ҳам сиғардим. Ота-онам кўрса сени ҳам мени ҳам ўлдиришади. Менинг эса ҳамма ҳаётим олдинда. Сен мени кечир. Сен фақатгина ухлайсан холос. Ширин уйқуга кетасан. Мендек гуноҳкор онангни кечир. Энди ухла.

Чақалоқ:
-Фариштам онам қаерга кетди?
Фаришта:
-Билмадим, лекин сен ўйлама ҳозир қайтиб келади.
Чақалоқ:
-Фариштам сенга нима бўлди? Нега овозинг бунақа? Йиғлаяпсанми? Ойижонимга тезроқ айт келсин. Бу ер жуда совуқ экан совқотиб кетяпман.
Фаришта:
-Йўқ тойчоқ, мен йиғламаяпман сенга шунақа туюлган шекилли. Мен ҳозир онагни олиб келаман. Сен фақат ухлаб қолма, баландроқ йиғла. Йиғла тойчоқ, йиғла.
Чақалоқ:
-Фариштам ахир онажоним ухла дедилар. Ухлашим керак.

Бу орада эса шу жойга яқинроқдаги уйларнинг бирида навбатдаги жанжал.
-Азизам, хафа бўлмагин ахир тирноққа зор фақат биз эмаску. Бу дунёда қанчалаб оилалар фарзанд асраб олиб, бахту камолини кўрмоқда. Биз ҳам асраб оламиз фақатгина бахтимга соғ бўлсанг бўлди.
-Азизим, келинг, негадир ташқарига чиққим келяпти. Юринг. Мени кимдир чақиряпти.
-Сенга нима бўляпти, соатга қара. Қаёққа?
-Тезроқ, тезроқ борайлик. Билмадим қаёққа лек юрагим гуппилаб уряпти, қаёққадир боришим керак. Мени тушунинг. Юринг.
-Фақат сен учун, майли юрақол. Уйдан ёш оила чиқиб йўлак бўйлаб тез юра бошлашди.
-Азизам негадир, сен ўзингни овора қиляпсан, қаяқа кетятганингни ҳам билмаяпсану.
-Азизим худди кимдир қўлимдан тортиб кетаётгандек..........
-Менга ваъда бер эртага ҳеч иш қилмасдан уйда дам оласан. Тамом. Мен врачингга ҳам телефон қилиб гаплашиб қўяман.
-Жииииим кимнингдир йиғи овози эшитиляпти. -Ҳа ўша томондан чақалоқ овози эшитиляпти.

Фаришта:
-Тойчоқ қани бор овозинг билан бақир. Йиғла оппоғим йиғла.
Чақалоқ:
-Фариштам, қаёққа кетиб қолдинг. Мен совқотиб кетдим. Жудаям совуқ экан. Сени роса чақирдим. Онамни топдингми?
Фаришта:
-Йиғла баландроқ йиғла онанг келяпти. У жудаям яқин қолди.

Аёл:
-Эй худойим бу чақалоқку, ким қўйиб кетти экан. Жудаям музлабди. Тезроқ уйга олиб кирайлик. Тезроқ.
-Азизам оҳларимиз Худога етиб борибди.

Чақалоқ:
-Фариштам онамнинг овози ўзгарибдими?
Фаришта:
-Йўқ бегуноҳ фариштагинам, бу сенинг ҳақиқий онангнинг овози...

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Kunni samimiyat va yaxshi niyatlar ila qarshi oling. Shunda kun davomida kayfiyatingiz a'lo darajada bo'ladi

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

МУСЛИМ ЙИГИТ ҲИКОЯСИ!

Хар доимгидек навбатчилик учун ишга келдим. Касбдошларим менга омад тилашиб хайрлашиб кетдилар. Навбатчилигим тинч осуда ўтар эди. Бироқ қўл телефоним жиринглади. 
Бекам.- "Ассалому алейкум, яхши етиб олдингизми? ". 
Мен, алик олдимда гапни қисқа қилдим. 
Вақт алламахал бўлгач, бекам яна қўнғироқ қилди. Бу сафар мен таажубланиб, жавоб бердим. 
"Нима гап? Уйда тинчликми? Болалар яхшими?".
Бекам:- "Аллохга шукр тинч ўзим шундек сиз билан гаплашмоқчи эдим."- деди. 
Мен: " Уйда бафуржа гаплашамиз"- дедимда телефон тугмасини босиб ўчирдим. 
Мен мутлақо бекорчи эдим хисоб. Гаплашсам бўларди аммо нега? билмадим. 
Вақт алламахал бўлди. Яна қўнғироқ яна бекам эди. Бу сафар мен ғазабга эрк бердим. Телефонни олдиму 
"Сан аёл тонггача сабр қилоласанми? нима гап гапир?"- дедим. 
Бекам: " Тайинли хеч гап йўқ. Бугун сиз билан қандекдур сухбатлашгим келди,да "- деди, ялиниш охангида. Мен: "Навбатчиликдан чиқиб уйга бораман, ўшанда гаплашамиз"- дедиму, яна телефонни ўчирдим. 
Бу сафар кечаси соат 2 лар чамаси қшнғироқ қилди. Мен телефонга " алло" - дедиму, жим туравердим. 
Бекам: " Узр яна мен, безовта қилдим, айтишни унутибман. ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ. АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ. АЛЛОҲ ДОИМ АСРАСИН СИЗНИ. СИЗНИ СОҒИНДИМ! " -деди. 
Мен "яхши, шуни ярим кечаси айтиш керак" дедимда тугмачани босиб қўйдим. 
Эрта тонг, навбатчиликни топшириб, уйга томон йўл олдим. Махалламизга кириб борар эканман уйимиз ёнида тез ёрдам машинаси турганини кўрдим. Мен тез - тез юриб уйга шошилиб кириб бордим. Остонадан кирар эканман қизалоғимни "Адажон, ойижонимдан айрилиб қолдик"- деган овозини элас эслайман. 
Бир умр АРМОНда қолдим. Ўша кеча бекамни айтган сўзлари хамон қулоқларим остида янграйди. 
"ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ. АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ. СИЗНИ СОҒИНДИМ". 

Эй вох! Бу алам бу азоб билан қандай яшайман? Ўша кеча аёлим менга қалбида яшириб юрган дардини айтмоқчи эдими? Мен билан қалбдан сухбат қуриб нималар демоқчи эди. нима? Бу армон исканжаси мени адо қилмоқда. 
Азизларим! Хар кунги вақтимиз ғанимат. Одам ғанимат. Сизни эхтиёт қилаётган инсонларни сиз хам эхтиётланг. Мехрибонингиз бир кунда йук бўлиб қолиши Аллоҳ амридадур! Бугун улар бор, эртага йук қаердан биласиз?

"БИР - БИРЛАРИНГИЗНИ ЭЪЗОЗЛАБ АРДОҚЛАНГ. ДОИМО ЯҚИНЛАРИНГИЗ ҚАЛБИГА ҚУЛОҚ ТУТИНГ"

Читать полностью…
Подписаться на канал