Ассалому алайкум! Яна бир янги тонгда гойибона дийдорлашиш насиб этганига шукрлар булсин! Омонмисиз Олисдаги Якинларим
Читать полностью…#она
Она доим ёлғон гапиради:
– Болам, сен егин, мени қорним оч эмас, тўқ.
– Болам, бу (пул) ларни ол, мени уларга ҳожатим йўқ.
– Болам, буни сен ўраниб ол, мен совуқни сезмаяпман.
– Болам, йиғлама, кўз ёш тўкма, мен касал эмасман.
Эй Раббим! Оналаримизни жаннат ахлидан қил!
davomi👇...
8.🌹 Агар ўғлингиз хотинига совға олиб келса, «Нега менга ёки синглингга қўшиб келмадинг?» деб жанжал чиқаришга шошилманг. Балки пули етмагандир ёки фаросати! Кейинчалик буни ўзига тушунтиринг. Расули акрамнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ичида хотин кишига нисбатан ҳақлироғи унинг эридир», деган ҳадисларини бир эсланг.
9. 🌹Қайноталар келин олиш харажатларини қилган, шунинг учун кўпинча келиннинг ёнини олиб мақтаб туришади. Бундан сиз «Демак, эрим уни яхши кўриб қолибди», деган нотўғри хулоса чиқариб жанжал кўтарманг. Бу ғирт бемаъниликдир. Жаноби Расулуллоҳнинг «Ким бировнинг ёки ўз ходимининг оиласида можаро ёки низо чиқишига сабабчи бўлса, у Ислом аҳлидан эмас», деган ҳадисларини дарров ёдга олинг.
10.🌹 Ҳеч қачон келиним ёмон чиқиб қолди, ўғлимни қайта уйлантираман, деб ўйламаслик керак. «Яхши сўз билан илон инидан чиқади, ёмон сўз билан қилич қинидан чиқади». Қолаверса, яна тўй қилиш учун қанча ҳаракат ва харажат керак бўлади. Ахир олий хулқ соҳиби жаноби Пайғамбаримиз бировни асло ранжитмасдилар, инсонларнинг хушхулқлиги эдилар. Ҳа, муҳтарам онажон ва опахон, қайноналикнинг иши оғир, юмуши мушкул! Ўзга бир хонадонда, бегона бир муҳитда ўсган қизни ўз оилангиз аъзоси, ўз болангизга айланиши учун, ўғлингиз билан бахтли, саодатли ҳаёт кечириши учун сиздан анча-мунча бағрикенглик, кечиримлилик, меҳр-муҳаббат талаб қилинади. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Сизлар мусулмони комил бўлмагунингизча жаннатга кира олмайсизлар. Мусулмони комил бўлиш учун еса бир-бирингизга муҳаббат қўймоғингиз шарт», деганлар. Жаннат - ҳар бир мўминнинг энг улуғ орзуси. Сиз жаннатга киришни хоҳлайсизми? Унда Расулуллоҳнинг ўгитларига амал қилинг, ўғлингизнинг эт-тирноғига, оилангизнинг аъзосига айланган келинингизга ҳам муҳаббат қўйинг, хато-нуқсонларини кечиринг, билмаганларини ўргатиб йўлингизга солинг, унинг обрўсини асранг. Ана шунда сиз комил мусулмон бўласиз, оилангизга тинчлик, тотувлик, файзу барака, фароғат ошён қуради.
Манба:Зиё уз
⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜
#Salomatlik
Гриппни даволаш
🍃🎋🍃🎋🍃🎋🍃🎋🍃
Бунинг учун ярим литр хом сутни аста-секин иситиб, товуқ тухуми билан аралаштирасиз ва унга бир чой қошиғида асал ва шунча сариёғ соласиз. Ҳаммасини яхшилаб аралаштириб, ётиш олдидан ичасиз. Саҳарга бориб гриппдан асар ҳам қолмайди.
Тумовни даволаш
🍃🎋🍃🎋🍃🎋🍃🎋🍃
🌰Зиғирни куйдириб, тутунига бурун тутилса, тумовни даф қилади.
🌰Седанани куйдириб, тутуни бурунга киритилса ҳам, тумовда фойда беради.
🌰Оқ пиёзнинг сувини бурунга оқизиш ёки ҳидлаш ҳам тумовга даво бўлади.
🌰Оғизга қалампирмунчоқ ва қоқула солиб шимиш тумовдан халос бўлишда ёрдам беради.
🌰Қаҳвани қайнатиб буғини ҳидлаш ҳам тумовнинг даволаридан биридир.
Манба: Оилам уз
БУГУН КАНАЛИМИЗ АЪЗОСИ ДАДАБОЙВ КОЗИМБОЙНИНГ УКАЖОНЛАРИНИ ТАВАЛУД АЁМЛАРИ
ШУ МУНОСАБАТ БИЛАН КАНАЛИМИЗ НОМИДАН УКАЖОНИМИЗГА ТИНЧЛИК ХОТИРАЖАМЛИК СОҒЛИК САЛОМАТЛИК ИШЛАРИДА ОМАД ТИЛАБ ҚОДАМИЗ !!!
БУНАҚА ЁШЛАНИ КЎПИНИ КЎРИБ ЭЛ АРДОҒИДАГИ ЙИГИТЛАДАН БЎЛСИНЛАР
🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿🍿
🍫🍫🍫🍫🍫🍫🍫🍫
Ассалому алайкум 🌸
😘Бугун сиз учун энг гўзал кун бўлади,ин ша Аллоҳ. Бунга ишонсангиз бўлди!
Кунингиз эзгу амаллар ва хайрли ишлар ила гўзал ўтсин!☺️🌸
Манзил йироқ кўнгил яқин қадрдоним .
Омонат дунёда бари омонат.
Дард хам омонатдир - бахт ҳам омонат.
Ғаму андуҳинга шерикман дея.
Елкасин тутгучи дўст хам омонат
Оилада мувозанат сақлашда аёл кишининг роли катта дейишади. Хўш, бунинг уддасидан чиқмаган аёлларимиз ўзлари билмаган ҳолда қандай хатоликларга йўл қўйишар экан? Масалага ойдинлик киритамиз…
Нуқсон излаш. Туғилган ғашлик турмуш ўртоғининг иши, дунёқараши ёки ҳўл сочиқни жойига илиб қўймаслиги билан боғлиқми, бунинг фарқи йўқ. Муҳими, аёлга ёқмаяпти. Аксарият аёлларимиз бундай ҳолатда эрни тарбиялашга киришишади. Аммо эркак кишининг ҳам ўз ҳақиқати бор. Бу билан ҳисоблашмаслик катта хато.
Нима қилиш керак? Унинг ҳақиқати билан ҳисоблашинг. Турмушдаги тотувликни сақлаб қолишнинг асосий омилларидан бири ўзаро келишув асосида муносабат қуриш. Негаки турмуш ўртоғингиз шундоғам неча йил давомида ота-онасининг қаттиқ назорати остида вояга етган. Янги терговларни энди у кўтармайди.
Турмуш ўртоғингизни ҳеч қачон ўзгармайди, деб ўйламанг. Анча йилдан буён бирга яшаб келаётган жуфтликларга бир эътибор берсангиз, ташқи кўриниши, ҳаттоки хатти-ҳаракатлари ҳам ўхшаш. Сири эса биргаликда яшаб ўтган вақт. Беш, борингки етти йил деганда сиз кутган инсонга аста айланиб бораётган турмуш ўртоғингиз бунинг яққол исботи.
Сабрли бўлинг! Турмуш ўртоғингиз ўзгаришини талаб қилмай, унга юмшоқлик билан таъсир ўтказишга ҳаракат қилинг. Кўча-кўйда, ишхонада кимдир сизни хафа қилса унга дарҳол шу тахлит жавоб қайтармайсиз, тўғрими?
Жуфтингизни ўзингиз танлагансиз! Демак, йўл қўядиган хатоларни кечириш учун ҳам ўзингизда куч топишингиз керак. Унга ҳеч замонда зарда қилманг. Сиз каби у ҳам кўчадан асабийлашиб келган бўлиши мумкин.
Бошқаларнинг фикрига таяниб иш тутманг! Баҳсда ота-онангиз ёки бошқа маслаҳатгўйларнинг фикрига асосланишдан аввал яхшилаб ўйланг. Ҳаётингизда энг яқин инсон турмуш ўртоғингиз эмасми?
Ёдда тутинг! Жуфтингиз сиз кутган шаҳзодаликнинг ролини қойилмақом қилиб ўйнаб берадиган актёр эмас. Аслида сиз ҳам мукаммал инсонга муносиб рафиқамисиз? Бу ҳақда ҳам ўйлаб кўринг.
Танқид қилманг! «Жўмракни тузатишни ҳам эплай олмадингиз! Шкафнинг эшиги қачон тузатилади ўзи? Қилган бозор-ўчарингизни аҳволига бир қаранг!..» Давом этаверасизми ёки бас қилиш фурсати етдими? Ақлингизни йиғиштирмасангиз катта жанжал ясайсиз.
Уруш чиққанда муносабатларни ҳал этманг! Бу вақтда одамнинг кайфияти, айниқса, ёмон бўлади. Осонлик билан айтилган ёмон гап жуфтингизни хотирасида ўчмас из қолдириши мумкин.
Турмушингиз давомида яхши кунлар бўлганига ишонамиз. Бу кунларни кўпроқ эсга олиб, ички аламни суриб чиқаринг.
Муносабатларга қандай аниқлик киритиш керак? Уларга аниқлик киритишнинг нима кераги бор? Модомики иккалангиз турмуш қурган экансиз, саволга жавобнинг ўзи шу. Бир-бирингизни қаттиқ севасиз.
Бир неча кун норози қиёфада юриб масалани ҳал этиш мумкин, деб ўйламанг. У айбини тушуниб кечирим сўрашини кутманг! Қайтага бу ҳолат янада жаҳлини чиқариши, энг ёмони, бошқа аёл ҳақида ўйлай бошлаши ҳеч гап эмас.
Мураккаб вазиятдан осонгина чиқиб кетишнинг йўли, барчасини ҳазилга буриш. Бирорта комедик фильмдаги вазиятни эсланг. Жуфтингизга кулгили латифа айтиб беринг, биргалашиб кулинг.
Аёл кишидаги қайсарлик жуфти билан ўзаро муносабатда панд беради. Эркак кишига бўйсунишни истамаган аёлга қараганда эркакка бўйсуниб, кейин юмшоқлик билан йўриғига юргаза олган аёл ютиб чиқади.
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ... Аллоҳнинг бизларга ҳадя қилган яна бир куни ҳайру-барокатларга тўла бўлсин! АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!
.....Гоҳида барча нарсалар зиддингизга айланиб, ёлғиз АЛЛОҲ сиз билан қолади.. Сиз доимо АЛЛОҲ билан бирга бўлингки, барча нарсалар сиз билан бирга бўлади..
Кун давомида АЛЛОҲИМ барчангизга Яхшилик эшикларини, Омонлик эшикларини, Соғлик эшикларини, Неъмат эшикларини, Барака эшикларини, Рахмат эшикларини, Ризқ эшикларини, Мағфират эшикларини, Дўстлик эшикларини ва Меҳр эшикларини очсин илоҳим!
Кунингиз эзгу амал ва ҳайрли ишлар ила гўзал ўтсин. Барчангизга кузнинг сокин ва салқин ҳавоси ажиб бир ҳиссиётларни баҳш этсин, чарчаманг асло, кун давомида аъло кайфият хамрохингиз бўлсин..!!
@NURvaSOYA
@MunisOnam
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !!!
ХАЙРЛИ ТОНГ!!!
🍁🍁🍂🍁🍁
Янги тонг отмок,да гўзал беқиёс,
Алвон шафақларга буркаб осмонни!
Оппоқ орзуларим гуллайвер қийғос,
Шодлигим жаранги тутсин жахонни!
Янги тонг отмоқда раббим тухфаси.
Дуога қўл очдим, бахтимдан масрур.
Умрим китобининг бир сахифаси,
Қўшилгани учун ўзингга шукур
Янги тонг отмоқда, гўзал жуда ҳам,
Давом этар яна осуда хаёт.
Қушларнинг чуғури тинмайди бир дам,
Балки Яратганга ўқир саловот.
Янги тонг отмоқда, ёришар олам,
Ризқ билан сийлайди хар тирик жони.
Айт яна қаердан топасан дустим,
Меҳир тандиридан узилган нонни!
Янги тонг отмоқда, мунаввар гулгун,
Файз билан тўлдириб улкан хирмонни.
Сен фақат шу юртда кўришинг мумкин,
Офтобни уйғотган саҳий дехқонни!
Янги тонг отмоқда, субҳи мулойим,
Тинчлик насми билан тўлдир осмонни.
Бало-қазолардан асра Худойим,
Серқуёш юртим, Узбекистоним.
🍂🍂🍂🍁🍁🍁🍂🍂🍂
Фарзанд дунёга келса.Оилада хурсандчилик.хуш кайфият булади.Бугун углимиз Сайдуло10 ёшга тулди.Илохим бахтимизга сог булсин.Узи истаганидек Пракрор булсин.Юртимизга холис хизмат киладиган инсон булсин.Илохим фарзандларимизни камолини куриб юриш барчамизга насиб этсин.
Читать полностью…✍🏼 ОНАНИНГ КУНДАЛИГИДАН
Жоним болам! Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга харакат қил...
Агар еётган овқатимни бехосдан тўкиб қўйсам, кийимларимни сенинг ёрдамингсиз эгнимга киёлмасам, «ёш боладан хам баттар» деб оғринма. Сен шундай қилсанг, юрагим оғриса хам маъюс жилмайиб эслайман: кичиклигингда сен хам шундай эдинг, буларни ўргатаётганимда қанча вақтим кетаётганини хатто хаёлимга хам келтирмаганман. Чунки ... ахир сен учун вақт нима бўпти, жонимни хам аямайман. Худди хозиргидай...
Агар сен билан сухбатлашиб ўтирганимизда, битта гапни минг марта такрорласам, эзмаликда айблама, мени эшит. Кичкиналигингда ухлашинг учун битта эртакни минг марталаб ўқиб беришимга тўғри келарди, хар гал жон деб тинглардинг. Менинг хаёт эртагим охирлаб боряпти, қачондир надоматда қолмаслигингни хохлайман, шунинг учун хозирча мени эшит...
Рўзғордаги янгича буюмларга тушунмасам, айбга буюрма, тушуниб олишимга бироз вақт бер. Ахир сенга тўғри ейиш, чиройли кийиниш, хаёт ташвишларига қарши қандай курашишларни ўргата олгандим, буни хам эплай олишимга ишонаман. Шундан кўнглим тўқ, ахир сен ёнимдасан...
Агар қачондир ниманидир эсдан чиқариб қўйсам ёки сухбатлашиб ўтириб, нима демоқчилигим эсимдан чиқиб қолса, койима. Агар эслолмасам, қайғурма. Ахир энг асосийси, гапираётганим эмас, сен билан биргалигим... Ёдингдами, кичиклигингда мендан бир зум хам нари кетишни истамасдинг...
Агар хориган оёқларим менга хизмат қилишдан, суянч бўлишдан бош тортса, қўлларингни узат. Худди қачонлардир илк қадамларингни ташлаётганингда сенга қўлларимни узатганим каби...
Қариётганимга қараб хафа бўлма, ўзингни ожиз хис қилма. Ёнимда бўл, мени тушунишга ва менга ёрдам беришга харакат қил. Худди қачондир эндигина хаётингни бошлаганингда мен сенга ёрдамлашганим каби...
Менга яшашда давом этишимда, хаёт йўлим якунига мехр-мухаббат ва тоқат билан етишимда ёрдам бер. Бунинг учун сени табассумим, хеч қачон сўнмаган, охири йўқ мехрим билан тақдирлайман...
Сени яхши кўраман, жоним болам!...
* НОШУКУР АЁЛНИНГ НИЯТИ *
Тўрт нафар қизим бор, бир-биридан ширин, ақлли, зукко қизалоқлар онасиман. Улардан нолишга ҳаққим йўқ. Лекин тан оламан, ҳеч бир қизим туғилганда хурсанд бўлмаганман, “яна қизми, нега яна қиз туғилди?”, деб ҳўнграб йиғлаганларим ёдимда. Ўғил туғиб, керилиб ётган ҳамхоналаримга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қараганларим эсимда. “Нега улар ўғил туғишади, менинг эса бу борада омадим чопмай, мудом қиз туғавераман, улардан қандай кам жойим бор, нега Аллоҳ менга нисбатан бунақа ноҳақлик қилаверади?”, деб ўйлардим. Аслида, эрим бирон марта менга ортиқча гап айтмаган, нега қиз туғдинг, деб таъна ҳам қилмаган. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимизда, бирон нимага зориқтирмаган, қизларимга яхши қарар, яхши кийинтирар, уларга меҳр берарди. Ҳамма гап менда эди, қизларимга қараб туриб, фақат Худога нола қилардим: ”эй, Худо менгаям ўғил бер, майли, у бирон нуқсони билан туғилсин, майли, унинг бирон ери кам бўлсин, ногирон бўлсаям майли, фақат ўғил бола бўлса, бас”, дердим. Ҳозир бу айтган гапларимдан нечоғлик пушаймонлигимни билсангиз эди. Ўшанда бу гапларнинг моҳиятини англамаган бўлсам керак, шунчаки тил учида айтиб қўйганман, азбаройи ўғиллик бўлишни қаттиқ хоҳлаганимдан оғзимдан чиқаётган сўзларга эътибор бермаганман, мен қиз эмас, ўғиллик бўлишни жуда истаганимдан, шундай деганман. Лекин ният қилдингми, уни бутун қилиш кераклигини ўйламабман. Бу гапнинг амалга ошиши мумкинлигига ишонмабман.
Ўз вақтида аёллар кўригига чиқдим, мени ҳисобга олишди, бир қатор таҳлиллар топширдим. Шифокорим скрининг марказига жўнатганда, нималарнидир баҳона қилиб, бормадим, у ерга наша чекадиганлар, спиртли ичимликлар ичадиганлар бораверсин, эрим ҳам ичмаса, чекмаса, биздан ногирон бола туғилармиди, деб ўйлаганман. “Буям қиз бўлса керак, нима бўлса, бўлди, энди буёғи пешонамдан, кўрикдан ҳам ўтмайман, қиз бўлса, бошқа туғмайман”, деб ўзимга ўзим ваъда бердим. Лекин юрагимда яна умид уйғонди, Яратган нолаларимни эшитган бўлса керак, кўз ёшларимга раҳм қилиб, менга ўғил ато этар, деган ўйдан йироқ эмасдим.
Хуллас, тезда тўққиз ой ҳам ўтиб, бола туғиладиган вақт келди. “Ўғил” деган хитобни эшитишим билан, ўзимда йўқ хурсанд бўлиб бақириб юбордим. Шунақаям хурсанд бўлганманки, буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Неча йиллик орзуим ниҳоят ушалди, мен ўғиллик бўлдим.
Чақалоқни дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқдик, ҳамма бахтиёр, ҳамма хурсанд.
Бола икки ойлик бўлгунига қадар ҳеч бир ўзгариш сезганимиз йўқ. Уни илк текширувга олиб чиққанимда, шифокор ўз шубҳаларини айтди, текширувга жўнатди.
Эҳ, болам туғма фалаж бўлиб туғилган экан, уни кўрсатмаган дўхтирларимиз, олиб бормаган табибу, шифохоналаримиз қолмади, ҳамма тузатамиз, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, дейди-ю, бирон бир ўзгариш сезилмайди. Шу тариқа ўғлимиз катта бўла бошлади. У билан бирга ташвишларимиз ортди, югур-югурларимиз кўпайди.
Унга ногиронлар аравачасини олиб бериб, уззукун дам қизларим, дам мен парваришлаймиз, чунки унга мудом эътибор керак...
Ўғиллик бўлишни орзу қилгандим, Аллоҳ менга ўғил берди, лекин ўзим истагандек, кам-кўсти, кемтиги билан берди. Ўз ниятимга ярашасини олдим, энди дардимни кимгаям айтардим. Мен ўз бахтсизлигимни ўзим сўраб олдим.
Яратган бизга фарзанд ато этади, бироқ унинг жинсини сиз ёки биз режалаштиролмаймиз, ҳатто у соғлом туғиладими-йўқми, буниям билиш мушкул масала. Атрофга назар ташлаб, буткул соппа-соғ одамлар ҳам ногирон, бирон жойи кемтик фарзандлар кўришганининг гувоҳи бўлганмиз . Бунга балки қандайдир сабабларни рўкач қилиб кўрсатиш мумкиндир (масалан, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқалар), бироқ бу аёл мисолида буларнинг ҳеч бирини кўрсата олмайман. Шунчаки бошидан ниятни нотўғри қилди, бутун сўраш ўрнига кемтик сўради , Яратган ҳам сўраганини берди, нияти амалга ошди...
Ниятни яхши қилайлик Азизларим!!!
Эридан нолиган аёлларга!!!!
Эрнинг бўйдор бўлгани яхши,
Ёки пулдор бўлгани яхши,
Ҳар кимнинг ўз суйгани яхши
Шукур қилинг, шукрона айтинг
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
Дугонамнинг эри зўр, деманг,
Менинг эрим эпсиз, ғўр, деманг,
Ах, пешонам мунча шўр, деманг,
Шукур қилинг, шукрона айтинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши.
Юзи тўла тиртиқ бўлса ҳам,
Кийимлари йиртиқ бўлса ҳам,
Бир қилиғи ортиқ бўлса ҳам,
Шукур қилинг, шукрона айтинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
Чўнтаги бўш дея ўйламанг,
Меҳрга бой бўлиши мумкин!
Бошқа боққа асло бўйламанг,
Омад кетиб қолиши мумкин.
Дуо қилинг, дуогўй бўлинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
Куйинманг, тепакал бўлса ҳам,
Тепангизда соя бўлади!
Майлига, пакана бўлса ҳам,
Сиз суянган қоя бўлади!
Кўз тегмасин кўзмунчоқ тақинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
Майли, баъзан қиттай ичса ҳам,
Мастликда рост сўзлаб келади.
Майли, гоҳи мушт ўқталса ҳам,
Жанжалдан сўнг шодлик кулади.
Шукур қилинг, шукрона айтинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
Мен Қиличдай шоир бўлмасин,
Тракторчи бўлса ҳам майли.
Илло, қалби мажруҳ бўлмасин,
Жисми мажруҳ бўлса ҳам, майли!
Кўз тегмасин, кўзтумор тақинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
Дадабоев Козимбой:
ஜ═════•●•ஜОна ஜ•●•═════ஜ
Бир йигит касал булиб ётарди. Рухи танани тарк этибди. Савоб ишлари куплиги боис жаннатий булибди.
Бир фаришта келиб мен билан уч кадам ташлаб юрсанг жаннатни курасан дебди. Бир кадам ташлабди. Йиги овози келибди.
-Бу сенинг дустинг сени уйлиб уч кун аза тутади дебди фаришта. Йигит дустини дуо килиб яна бир кадам ташлабди. Унданда баландрок йиги овози келибди.
-Бу аёлинг йиги овози. У сени кирк кун уйлаб аза тутади. Йигит аёлини хам дуо килиб энди кадам ташламокчи булиб турганида дунёни ларзага келтиргувчи нола келибди.
-Бу сени онанг ула улгунича йиглаб сени эслайди. Агар яна бир кадам ташласанг жаннатга борасан, ортга кайтсанг бундай имкон кейин булмаслиги мумкин
Нима булса булар жаннатда онамни нолаларини эшитиб бемалол юролмайман деб йигит ортга кайтибди. Йигит кузини очиб, устида онасини йиглаб утирганини курибди.
Дадабоев Козимбой:
Кунларнинг шоҳидир ЖУМА айёми,
Шу сабаб улуғдир бу куннинг номи.
Улуғ зот бормикан Аллоҳдан бўлак,
Мусулмон аҳлига ЖУМА МУБОРАК!
#ҳикоя 📚
#ибрат☝️
#улашинг 🗣
Бир замонлар қирол, ўз саройига келадиган йўл устига катта ҳарсанг тош қўйдирди. Тижоратчилар, карвончилар, сарой хизматчилари бу йўлдан ўтар эдилар.
Уларнинг ҳаммаси бу катта қоянинг атрофидан айланиб ўтиб саройга кирар эдилар....
Бир куни бир қишлоқлик одам шу йўлдан юриб келди. Кўрсаки, айни одамлар юрадиган йўл устида каттагина ҳарсанг тош ётибди. Дарҳол, устидаги чакмонини ерга отиб, одамларга ноқулайлик туғдираётган бу катта тошни олиб ташлашга киришди.
Бир қанча муддат астойдил ҳаракат қилиб, терлаганча тошни йўлнинг четига суриб қўйишга муваффақ бўлди..
Чакмонини қайта кияркан, тошнинг ўрнида бир халтача ётганини кўради. Халтачани қўлига олди. Халта олтин билан тўла эди. Ичида эса, подшоҳнинг бир хати ҳам бор эди:
«Бу олтинлар, қояни йўлдан олиб ташлаган инсонга тегишлидир».....
Қирол одамларга шу йўл билан муҳим бир ДАРС беришни ирода қилган эди.
«Ҳар бир тўсиқ - яшаш шароитимизни янада яхшилашлик, савоб ишлашимиз учун бир ФУРСАТдир!»
Ҳар ким бу ҳикоядан яхшилик сари илҳомлансин, тилаги ила....
#шерият_бўстони ✍
#бугунги_кун 🌗
#улашинг 🗣
//Қиёматмасми//
Дунё деганлари бевафо асли.
Тонг отса ўйлайман киёматмасми
Барака асло йўқ ёлгоннинг касри
Тун ботса ўйлайман киёматмасми
Бугунни деярлар техника асри
Уйларни қурганлар шохларни қасри
Эркаклар Бугунда аёлнинг асри
Тонг отса уйлайман киёматмасми
Фарзандлар отага тик боккан замон
Уялмай нетмасдан бакирар хар он
Ота б/н болада бошкадир хамён
Тун ботса ўйлайман киёматмасми
Эркаклар сузида тура олмаса
Ота булиб фарзандни ура олмаса
Бозорда аёлсиз юра олмаса
Тонг отса ўйлайман киёматмасми
Отасин олдида гердайиб турса
Сўзига кирмасдан онасин урса
Кучада ичволиб галдираб юрса
Тун ботса ўйлайман киёматмасми
Эркак аёлига хиссобот берса
Аёллар эрини тутволиб урса
Эрини устидан уялмай кулса
Тонг отса ўйлайман киёматмасми
Бой бола жувонни ортидан юрса
Эри бўла туриб бировга кулса
Кучада уялмай хаёсиз юрса
Тун ботса ўйлайман киёматмасми.!
⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜
davomi👇.....
ҚАЙНОНАЛАРГА ЎН МАСЛАҲАТ
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
1. 🌹Келинингизни ўз болангиздан устун кўриб «қизим-қизим»лаб меҳр кўрсатинг, уй-рўзғор ишларини эринмай ўргатинг, айбу хатоларини яширинг. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Ким бу дунёда қийналган бир мусулмоннинг оғирини енгил қилса, Аллоҳ унинг қиёматдаги оғирини енгил қилади, кимки бу дунёда бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ дунё ва охиратда унинг айбини яширади», деганлар.
2. 🌹Келин билан ўғлингизнинг муносабатлари биринчи кунданоқ самимий бўлишига ҳаракат қилинг. Келинга ўғилни, ўғилга келинни мақтанг, асло шикоят қила кўрманг. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз - хушхулқли, ширин суҳбатлиларингиздир», деб уқтирганлар.
3. 🌹Фарзандларингиз олдида келиннинг шаъни ва обрўсини кўтаришга ҳаракат қилинг, чунки оилада бошқаларнинг келинга муомаласи сизга қараб бўлади. Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки ёши кичикларимизга раҳмдил бўлмаса ва катталаримизнинг қадр-қиммати ва ҳаққини билмаса, у одам бизнинг қавмдан эмас», деганлар.
4. 🌹Эр-хотин ғижиллашиб ёки уришиб қолса, сиз келиннинг тарафини олинг. Чунки ўғил ўзингизники - гапингиз ботмайди, аксинча ўша пайтда келинга айтган бир оғиз қаттиқ гапингиз можарони кучайтиради. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом «Одамлар билан хушмуомала бўлинглар, уларга қаттиққўллик қилиб беҳаё сўзламанглар!» деб таълим берганлар.
5.🌹 Ёш келин ота-онасини соғиниб қолса, дарров рухсат беринг, чунки янги келинликда унинг бошқа хонадонга кўникиши, яқинларидан узилиб қолиши анча қийин кечади. Кейинчалик ўзидан ортиб кўпда боравермайди. Жаноби Расулуллоҳдан «Ким меҳрибонлик қилмас экан, меҳрибонлик кўрмагайдир!» деган ҳадиси шариф ворид бўлган.
6. 🌹Келинингиз олдида бошқа келинларнинг ҳуснини, кийим ва тақинчоқларини, эпчиллиги ва эплилигини, ўзга қудаларнинг сарфу харажатларини асло мақтаманг, чунки уни камситган, озор берган бўласиз. Фақат бошқаларнинг одоби, муомаласини ибрат қилиб кўрсатиш мумкин. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Хотинларнинг баракалироғи сарф-харажатни камроқ талаб қилганидир», деганлар.
7. 🌹Келиннинг хизматидан, овқатидан, юриш-туришидан айб топаверманг. Ўзингиз янги келин бўлган даврларни бир эсга олинг. Айби бўлса, малол келмайдиган қилиб ўзига айтинг. Чунки олий хулқ соҳиби жаноби Расулуллоҳ ҳеч кимни юзига ёмонламас, орқасидан айбламас, айбини ахтармас эдилар.
⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜
#Farzand
Нега болалар бизни тинглашни истамайди?
♦️♦️♦️♦️♦️♦️♦️♦️♦️♦️♦️♦️♦️
Ота-оналардан энг кўп эшитиш мумкин бўлган шикоят бу болаларнинг «қулоқсизлиги»дан шикоятлардир. Улар фарзандлари уларни эшитмаслиги, бир неча марта такрорлаш, бақириш ва уришишга тўғри келишини баён қилишади. Аслида болаларнинг бизни эшитмаслиги ва қулоқ солмаслиги учун ўзимиз айбдормиз. Бу ҳолат нима сабабдан юз беришининг баъзи сабабларини келтириб ўтамиз.
💠Биз фарзандимизнинг кўзига қарамаймиз
Болалар, айниқса кичик ёшда бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифага эътиборни жамлашга қодир бўлмайди. Шунинг учун агар бола машинаси билан оввора бўлса, бизнинг юқоридан келаётган сўзларимиз унгача етиб бормайди. Шу сабабдан боланинг эътиборини ўзингизга қаратишингиз керак. Унинг кўзларига тик қараб, қўлидан ушлаб, исми билан мурожаат қилиб сўзланг.
💠Болаларга жуда узун ва қийин кўрсатмалар берамиз
«Оёқ кийимингни ечиб, қўлларингни ювиб, овқатланишга ўтир», — биз учун бу илтимос жуда осондек кўринади. Лекин бола учун бу эслаб қолиш қийин бўлган алгоритм бўлиши мумкин. У топшириқларнинг кетма-кетлигини унутиб қўйганлиги туфайли, уларнинг баъзиларини бажармаслиги мумкин. Шунинг учун илтимосларимизни қисқа ва жўн қисмларга бўлиш лозим.
💠Биз кўп гапирамиз
Узундан-узоқ тушунтириш ва маърузалар болани чалғитади, у нутқимизнинг асосий мазмуни нимадан иборат эканлигини унутиб қўяди. Аниқ ва қисқа кўрсатмалар ёки огоҳлантиришлар беринг. Бирор нарса юзасидан узоқ гапиришдан қочинг. Битта гапнинг ўзи етарли: «Дивандан сакраш мумкин эмас! Бу хавфли!». Кейин эътиборни бошқа нарсага қаратинг.
💠Овозимизни баландлатамиз
Болага овозимизни кўтариш орқали биз уни хавотир ва қўрқувга соламиз. Шунда у фақат жазодан қутулиб қолиш учун илтимосларимизни бажаради. Биз шунчаки қарорларимизда қатъий туришимиз лозим. Бола мультфильмни ўчириш ҳақидаги фикрингизни ўзгартира олмаслигига кўзи етгандагина, илтимосингизни бажаришдан ўзини олиб қочмайди.
💠Сўзларимизнинг шу заҳотиёқ таъсир қилишини кутамиз
Психологлар томонидан болалар эшитганларини бир неча сониядан кейин қабул қилиши аниқланган. Шунинг учун боладан айтилган ишни ўша заҳоти бажаришни талаб қилмасдан, унга бироз вақт бериш лозим. Ҳадемай ўйинни якунлаб, ухлашга ётиш кераклиги ҳақида огоҳлантиринг.
💠Биз илтимосларимизда -ма қўшимчасини ишлатамиз
«Тегинма, тақиллатма, ўрмалама!» Ҳатто катта кишилар ҳам -ма қўшимчасини ташлаб кетади, болалар эса азалдан бунга мойил. Инкор шаклидаги илтимосларнинг ўрнига болага қизиқарли таклиф қилиш мумкин: «Кел, ҳеч ким эшитмаслиги учун эшикни ёпиб қўямиз».
💠Фарзандимизга тинмай танбеҳ берамиз
Агар биз фарзандимизга кун давомида «Эҳтиёт бўл! Йиқилиб тушма! Босиб олма! Қаерга чиқиб олдинг!» каби сўзларни такрорлайверсак, бола учун бу одатий сўзларга айланади ва у танбеҳларга умуман аҳамият бермай қўяди. Уларнинг сонини қисқартириш керак.
💠Биз ҳам фарзандларимизни тингламаймиз
Болалар бизнинг ҳаракатларимиздан нусха олади. Агар кун давомида боланинг сўзларига, ҳикояларига, саволларига ва умуман мурожаатларига эътибор қилмасак, у ҳам биз билан худди шундай йўл тутади.
Манба: Фарзанд уз
Если бы меня спросили: "Чего ты хочешь больше всего на свете?"Я бы ответила: "Верните тех, кого забрали небеса".
Читать полностью…Дўст бўлинг, дўстдан яхшироқ!
Қўйинг керак эмас ниқобли юзлар,
Олдимда зўрсан деб ортимдан сотманг
Боримга ёр бўлиб шамдайин эриб,
Йўғимда юз буриб тош бўлиб қотманг,
Қўйинг керак эмас қалбаки қадр,
Қалбингиз туридан умид қилмайман,
Балки бу соддалик балки бу кибр,
Менга шу тўғридек яна билмайман.
Қўйинг керак эмас ортиқча меҳр,
Шунчаки хол сўранг қилинг қўнғироқ
Керакмас ачиниш, керакмас мақтов,
Сиз менга дўст бўлинг дўстдан яхшироқ!
#ибратли_сузлар.
@NURvaSOYA
@MunisOnam
mulohazali insonlar kanali😊
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Хар бир босган кадамим учун
-Хар бир олган нафасим учун
-Огрик учун
-Бахт учун
-Омад учун
-Юзимдаги табассум учун
-Ку'зимдаги ёш учун
-Якинларимни мехри учун.
-Хамма, хаммаси учун
-Сендан миннаддорман Аллохим..
❤️АЛХАМДУЛИЛАХ❤️
✍🏼 ОНАНГИЗНИ АСРАНГ
Oнангиз ёнида бир зум ўтириб,
Меҳрли кўзларга бир тўйиб қаранг,
Дунё ишларини бир четга суриб,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Ҳаётдан кетганда қадри билинар,
Томоққа ҳаттоки сув ҳам илинар,
Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Қалбини ғам алам қамраб олмасин,
Йўлингизни кутиб кўзи толмасин,
Кексайган кўнглида армон қолмасин,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Онасин ҳолидан хабарсиз киши.
Мазмунсиздир умри, баҳору қиши,
Ҳеч қачон тугамас бу дунё иши,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Оналар пойида бўлса гар жаннат,
Не учун онага қилмайсиз хизмат,
Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Биз учун ҳадисдур айтган ҳар сўзи,
Дунёда онадай зот борми ўзи,
Фақат қувонч билан ёшлансин кўзи,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
@NURvaSOYA
@MunisOnam
АЗИЗЛАРИМ КАНАЛИМИЗ НОМИДАН ХАМ САЙДУЛОНИ ТАВАЛЛУД АЁМИ БИЛАН ҚУТЛАБ ҚОЛАМИЗ !!!
КОТТА ЙИГИТ БЎЛИБ ЭЛИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИГАН МАРД ЙИГИТЛАДАН БЎЛСИН !!!
ФАРЗАНД КАМОЛИНИ КЎРИШ БАРЧАМИЗГА НАСИБ ЭТСИН !!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР... ТОНГИНГИЗ НУР УСТИГА АЪЛО НУР БЎЛСИН.! Аллоҳдан сизлар учун барча яхшиликларни тилаган холда кунингиз ҳайру ~ барокатларга тўла бўлсин.!
Яна бир кунни тинчлик омонликда қарши олдик Алҳамдулиллаҳ.!
Ерга тушкунлик назари билан қарашингиздан кўра, самога илтижоли назари билан боқишингиз афзалдир. Ана шундан сиз хоҳлаган нарса бўлади Ин ша Аллоҳ.!
Табассум қилинг.. Зеро ризқингиз тақсимланган, тақдирингиз белгиланган.. Бу дунё ишлари сиқилишингизга арзимайди.. чунки у Аллоҳнинг қўлидадир. Шундай экан, хурсанд бўлган дамларда ҳамиша шукрда, махзун бўлганингизда эса сабрда бўлинг.!
Аллоҳ ғам-ташвишларингизни аритиб, чехрангизга табассум, дилингизга қувонч ато этсин. Уйингиздан, қалбингиздан, вақтингиздан барака кетмасин. Бугунги дам олиш кунингиз унумли, файзли ва савобли ишларга бой бўлсин..!!
Бефарзанд аёлнинг кўнгли яримта,
Ўз дарди ичида юраги нимта.
Хаётнинг йўлида тилаги битта,
Аллохим сен унга бергин бир фарзанд.
Кечаси ухламай юм юм ёш тўкган,
Кундузи хаммадан юзини тўсган.
Мўлтираб эрининг кўзига чўкган,
Аллохим сен унга бергин бир фарзанд. Фарзанднинг догида юраги куйса,
Ўзганинг боласин мехрла суйса.
Қалбида согинчнинг хиссини туйса.
Аллохим сен унга бергин бир фарзанд.
Эри хам вақт ўтиб сабрдан тўйса,
Тугмас хотин ...дея айбга қўйса.
Шунда хам аламни сабрга йўйса,
Аллохим сен унга бергин бир фарзанд.
Аёлни хўрлама эй нодон эркак,
Рахмоннинг синови бу сенга демак.
Дуода чин қалбдан сўромоқ керак,
Аллохим мехрибон берардир фарзанд.
#ибрат
#ибрат
"Бугунги ақлим бўлганида - кечаги хатони қилмас эдим. Кечаги хатони қилмаганимда - бугунги ақлим бўлмас эди."
"Хато қилишдан қўрқиб, бир ишга қўл урмаслик - энг катта хатодир".
Хўп! Хато қилдингиз, янглишдингиз, танловингиз нотўғри бўлди, бу дегани - "бўлди ҳаммаси барбод, барчаси тамом" - дегани эмаску?!
Хатони қилиб, туяқуш каби бошни қумга кўмишдан фойда йўқ. Ҳаёт сизники, ҳеч ким келиб сизни қилган хатонгизни тузатмайди.
Бошингизни мағрур кўтаринг.!
Кимлар хато қилмаган?!
Шу биргина хато туфайли таслимликни бўйнингизга олмоқчимисиз?!
Таслим бўлишдан аввал ўйлаб кўрингчи, таслим бўлганингиздан сўнг сизга осон бўладими?
Ҳаётда шунча йўлни таслим бўлиш учун босиб ўтдингизми.? Асло ва яна асло.
Сиз КУЧЛИСИЗ, сиз барчасини уддалайсиз.
Ҳамма бўлаётган ишлар яхшиликка ишонинг! Кечаги қилган хатонгиз - эртага сизни фойдангизга ишлайди.
Ўзингизга ишонинг. Аллоҳдан асло умидингизни узманг.
Ҳаёт йўлингизда шундек ҳолатлар бўлади;
....фақат ёлғиз ўтиб борадиган йўллар,
....нуқта қўйиш керак бўлган жойлар,
....кечиришга мажбур бўладиган ҳолатлар,
....умуман улардан воз кечиб кетиш керак бўлган одамлар.
Қаерда қандек қарор қаъбул қилмоқликни англамоқ керак.
Бунинг учун ҳаёт тажрибаси керак. Ҳаёт тажрибаларимиз " ХАТО"лар эвазига барпо бўлади.
Ҳаётда ўлимдан бошқа барча нарсани иложиси, имкони бор. Фақат тўхтамасдан интилмоқ керак, сабр, вақт ва тажриба керак.
Нима воқеа ҳодиса рўй бермасин, асло руҳан тушкунликка тушманг.
....жисман йиқилсангиз - сизга тез ёрдам қўлини чўзадилар.
....рухан йиқилсангиз - сизни тепиб ўтиб кетадилар.
....ЎЗИНГИЗНИ АСЛО РУХАН СИНДИРМАНГ.!
....Нима воқеа ходиса рўй бермасин, ўта кучли САБР эгасига айланинг, тишни - тишга қўя билинг.
Йўқотишларга тайёр туринг ва кўникинг. Сизга нохақ қалб азоби ва изтиробини торттирсаларда - табассум қила билинг. Асло асло кўз ёшингизни ҳеч кимга кўрсатманг.
Қалбингиз йиғласада - юзингиз табассум қилсин, ўзингизни қўлга олинг..
СИЗ ЭНГ КУЧЛИ ИНСОНСИЗ!
#хикматлар
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ЯНА БИР ГУЗАЛ ТОНГ МУБОРАК БУЛСИН !
Эрта тонг сахар уйгонган одамни ризки барокатли ... куни омадли келиши бу хакикатдир
Шунингдек , эрта тонгдан табассум килмок ... Аллохга шукрона айтмок ... кунни гузал кайфият билан бошламок олий хислатдир ....
Қаранг табиат кандай мўжизакор...
Сиз хам шу мўжизанинг бирисиз...
Чунки, Сизнинг қалбингиз пок, мехрингиз беғубор...
Сиз бор олам гўзал🌷
Дадабоев Козимбой:
Onajonim - Jannatim🌸
Onajonim - Davlatim.
Onajonim - Farishtam.
Onajonim - Sarishtam.
Onalonim - Boyligim.
Onajonim - Chiroyligim....
Keling kometn.ga davom ettiramiz...
Onalarimiz sog‘ bo‘lishsin ilohim🙏
Дадабоев Козимбой:
Онани норизо қилиб эй фарзанд,
Дунёда бахтиёр бўлоласанму?
Бегона бир қизни кўрдингку баланд,
Айт энди Жаннатга кироласанму?
Тўққиз ой тўққиз кун танида яшаб,
Айт шунинг қарзини тўлоласанму?
Мехрибон Онангнинг оқ сутин оқлаб,
Шу қиздан вос кечиб кетоласанму?
Йўқ афсус муҳаббат кўр қилди кўзинг,
Онангсиз у билан яшоласанму?
Кўчага чиқсанг гар етаклаб қизинг,
Бошингни кўтариб юроласанму?
Бу кеча ўтмоқда Онасиз тўйинг,
Бахтлиман деб бир бор айтоласанму?
Юракдан чиқариб муҳаббат куйинг,
Отасиз, Онасиз чала оласанму?
Бўласан бир куни аниқ пушаймон,
Адашган эканман деёласанму?
Кўр севгинг ўзингга бўлади душман,
Дод солиб юракдан йиғлоласанму?
Мансурбек сўнггида яна айтадир шуни,
Сўзимни тинглагин эй ношуд фарзанд,
Омон қолай десанг Қиёмат куни,
Отаю Онангни қилгин сен хурсанд
!