munisonam | Неотсортированное

Telegram-канал munisonam - МУНИС ОНАМ

1845

🌸 MUNIS ONAM ☘ kanali Ushbu kanalni onajonimga bag'ishlayman ! Sizlardan xam onalarimiz xaqida shirin so'zlaringizni kutib qolaman ! Xurmat bilan @MunisOnam @Xafizahon реклама ва табриклар учун @kozimbee89 га мурожат қилинг

Подписаться на канал

МУНИС ОНАМ

____АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Хайрли тонг!

....~Бу кунда:
... Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
... фарзандларимизга салоҳият,
... ибодатларимизга гўзаллик,
... ризқимизга барака берсин.!.

....~Гуноҳларимизни ўчириб,
... айбларимизни беркитиб,
... қалбларимизни юмшоқ,
... ғамларимизга нажот берсин! Ишларимизни осон қилсин!

....~Беморларимизга шифо,
... адашганларимизга ҳидоят,
... қалбимизга шодлик берсин!
Амийн!

__ Кунларнинг Саййиди, мискинларнинг ҳажи, мусулмонларга туҳфа қилинган гўзал кун, ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин!

....~Аллоҳ яхшилик, офият, чиройли кайфиятни кун давомида ҳамроҳингиз қилсин!

Кунингиз хайрли ўтсин! Барчангизга Аллоҳнинг раҳмати, марҳамати ва розилиги бўлсин!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Baxorim:
ТУЛКИ БИЛАН ТУЯ..

Тулки дарё қирғоғида турган туядан сўради:
— «Дарёнинг чуқурлиги қанча экан?».

Туя жавоб берди: «Тиззагача».

Тулки дарёга тушди.
Тушиши биланоқ сувга чўка бошлади.

Тулки кўп қийинчилик ва машаққат ила бошини сувдан чиқарди ва зўрға дарёнинг ўртасидаги катта ҳарсанг тошга чиқиб олгач, туяга ғазаб билан:

«Сен менга сувнинг чуқурлиги тиззагача демаганмидинг?!» дея бақирди.

Туя бунга жавобан:
«Тўғри, шундай дедим.
Менинг тиззамгача етади-да», деди.

Қиссадан ҳисса:
Ҳаётингизда бирон иш юзасидан бировдан маслаҳат сўраётганингизда у сизга ўзига фойдаси теккан ва ўзи тажриба қилиб кўрган доирадагина маслаҳат беради ва кўпинча айтаётган маслаҳатлари ўзигагина мос ҳамда муносиб бўлади.

Сизга эса тўғри келмаслиги мумкин.
Шунинг учун бошқанинг ўзига хос бўлган тажрибасини ўз муаммоингиз учун асосий ечим ёки қатъий ҳукм қилиб олманг!

Чунки у сизни тулкига ўхшаб сувга ғарқ этиши мумкин.

Аввало, истихора қилинг, кейин аҳли илмлардан маслаҳат сўранг!

Сўнгра қарорингизни пухта ўйлаб қабул қилинг!

Истихора қилган ноумид қолмас,
Маслаҳат қилган пушаймон бўлмас…

Араб тилидан Абдулҳодий Юсуф таржимаси

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

гизга сарфламанг. Турмушни ҳам моддий, ҳам маънавий бирдамлик гўзаллаштиради.

15-қадам

Истакларингиз амалга ошишини жуда хоҳлайсизми? Унда овозингиздаги буйруқ охангини илтимос оҳангига алмаштиринг.

16-қадам

Оилангизга Бутунжаҳон иқтисодий инқирози ўз таъсирини ўтказаётган бўлса, буни ҳадеб таъкидлаб, умр йўлдошингизни ранжитманг. Бу каби муаммоларни биргаликда ҳал этишга ҳаракат қилинг.

17-қадам

«Онангни отангга бепардоз кўрсатма» мақолини доим ёдда тутинг. Турмуш ўртоғингизга чиройли кўриниш учун ўзингизга оро беринг. Ишдан келишидан аввал ёки уйда эканлигида чиройли ва ораста кийиниб юринг.

18-қадам

Кайфиятсиз, жаҳлдор ёки хўмрайган ҳолда юрманг. Доим табассум ила юришга ва ҳулқингизнинг гўзал томонларини кўрсатишга ҳаракат қилинг.

19-қадам

Ёрингизнинг нималарни ёқтириб-ёқтирмаслигини жуда яхши биласиз. Келинг, унга ёқадиган кўйлагингизни кийинг, пардоз ва турмакни ҳам у хоҳлагандек қилинг. Умр йўлдошингиз яхши кўрган таомни пишириб, у севувчи ширин табассумингизни ҳадя этинг. Қийин эмас, шундайми? Буни кўп-кўп такрорлаб туринг.

20-қадам

Бир кам дунё эканлигини унутманг. Ҳеч биримиз айблардан холи эмасмиз. Агар турмуш ўртоғингиз бирор хато иш қилса, «Сизга айтгандим-ку», деб ўргатманг. Унинг вазиятини ҳам тушунишга ҳаракат қилинг.

21-қадам

Сизни билиб-билмай ранжитиб қўйса, эрингиздан хафа бўлиб, узоқ вақт аразлаб юрманг. Аразингиз қанчалик чўзилса, муаммо ҳам чигаллашиб бораверади. Албатта ҳеч биримиз буни хоҳламаймиз, тўғрими?

22-қадам

Хато қилганини англаб, узр сўраганида дарҳол қабул қилинг. Лекин кўнглингиз оғриганини, бундай хатоликлар бошқа қайтарилмаслигига ишонишингизни ҳам айтиб ўтинг. Шу билан бу ҳолатни бутунлай унутинг. Керак бўлиб қолар деб, хотирангизнинг бир бурчагида жой банд қилиб, хатоликларни асраб юрманг.

23-қадам

Ўзингиз ҳам турмуш ўртоғингизнинг кўнглини оғритган ёки хафа қилган бўлсангиз, албатта узр сўранг ва кўпроқ меҳр кўрсатинг.

24-қадам

Бирон-бир илтимосингизни ўз вақтида бажармаса, «Майли, ҳечқиси йўқ. Бу сафар бўлмаса, кейинги сафар», деб қўйинг. Кейинги гал ҳам унутса, сабр ва хотиржамлик билан яна бир бор эслатиб қўйинг.

25-қадам

Аёл турмуш ўртоғидан муҳаббат кутгани каби ўзи ҳам унга муҳаббат кўрсатиши ва доим буни билдириб туришни унутмаслиги даркор. Бунинг ҳеч ҳам уят жойи йўқ. Умр йўлдошингизни севишингизни унга ҳар куни айтинг. Қўрқманг, «Сизни жудаям-жудаям севаман!» деган гапни ҳар куни айтиб, унинг оҳорини тўкмайсиз. Аксинча, қалбларингиздаги ишқни янада алангалатасиз.

Маъқул билсангиз, сиз ҳам буларни албатта ҳаётда синаб кўринг. Шунда мен каби энг бахтиёр аёллардан бири бўласиз!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

✍ Ўғри келинчак...

(укимасдан утманг)

Шаҳардан қайтаётиб, автобусга чиқдим. Одам сийрак, уловнинг ҳали жўнайдиган шашти йўқ. Бир-иккита китоб харид қилгандим, мутолаага киришдим. Бир пайт:
– Бу жой бўшми, опа? – дея сўради кимдир.
– Ҳа, бемалол. Ҳеч ким йўқ, – дедим. Қарасам, қўлида бола кўтариб олган ёш келинчак.

– Опа, телефонингизни бериб туролмайсизми? Онамга қўнғироқ қилиб олсам, дегандим, – сўради у.Онаси билан бир йиғламсираб, бир асабий гаплашди. Негадир, унга ачиндим, кўнгил сўраган бўлдим.
– Қачонлардир қилган хатоларимнинг жабрини тортяпман. Аслида менга шу ҳам кам, – деди ўзини Мунира деб таништирган ҳамроҳим.

– Нега ундай дейсиз, сабрли бўлинг. Қаранг, қандай ширин фарзандингиз бор экан, – дедим юпатган бўлиб.
– Айтинг-чи, кўринишимдан ўғрига ўхшайманми? Жавобингиз аниқ, йўқ, тўғрими? Лекин бу ҳақиқат! …Мен ўғриман. Қўли эгрилик ўқувчилик давримдан оилам барбод бўлгунга қадар ортимдан соядек эргашиб юрди. Дастлаб синфдошларим мендан юз ўгиришди, устозларим аввал насиҳат, сўнг дакки бериб чарчашди. Мактабни битирдим ва улар ўғридан қутулишди. Коллежда курсдошларимнинг пуллари, нарсалари йўқола бошлади. Бора-бора мендан ўзларини олиб қочадиган бўлишди. Маҳалла-кўй ҳам биларди. Шу сабаб, чекка қишлоқдан келган совчиларга ота-онам раъйимга ҳам қарамай, узатиб юборишди. Энди ундай қилмайман, ҳар ҳолда оилали аёлман, дея ўзим-ўзимга сўз бердим.

Йўқ. Букрини гўр тузатар экан. Қайнона-қайнотамнинг омонатига ҳам тап тортмай хиёнат қиладиган бўлдим. Бир куни қайнонам сўраб қолди:
– Келинжон, шкафнинг устидаги пулларга кўзингиз тушмадими? Қайнотангиз сўраётганди.
– Йўқ! – дедим уларнинг кўзига тик қараб. Аммо ўша куни илк бор мендан шубҳаланишаётганини сездим. Охири ўғрилигим ошкор бўлди. Қўни-қўшни, тўй-маъракага борсак ҳам яна ўша эски ҳунар… яқинларимни уятга қолдирардим.

– Номусга ўлдирдинг, йўқол кўзимдан. Ортиқ сен билан яшамайман, – дея эрим уйдан хайдаб юборди.
Қилмишларим касрига ота-онамнинг юзи ерга қаради. Осойишта ҳаётим бузилди. Бахтим ҳам ўғирланди. Йўқ, уни ўзим ўғирладим…
Автобус бир муддатга тўхтади. Йўловчилар тоза ҳавога чиқишди. Мен ҳам ҳозир келаман, дея сув ичгани тушдим. Кўп ўтмай яна йўлда давом этдик.Суҳбат билан чалғиб, манзилга ҳам етиб келганимизни сезмай қолибман. У билан хайрлашаётиб:

– Синглим, эгилган бошни қилич кесмас, дейишади. Ҳали ҳам кеч эмас. Бориб кечирим сўранг, фарзандингиз келажагини ўйланг, – дедим.
– Маслаҳатингиз учун раҳмат, опажон. Кўнглимга анча таскин бердингиз. Сиз айтгандек қиламан, – деди у хайрлашар экан.
Қишлоғимизга қатнайдиган таксига ўтирдим. Уйга етгач, йўл кира ҳаққини тўлай, деб сумкамга қарасам, ҳамёним йўқ экан…

Дархакикат;Букрини гур тузатаркан.. Мен бу маколга чиндан амин булдим...

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Агар "ХОТИНСИФАТ" эркак бўлмаса, "ЭРКАКСИФАТ" аёл юзага келмас эди!!!

– Агар "тушунмайдиган" ЭРКАК бўлмаса, "асабий" АЁЛ ҳам бўлмас эди.

– Агар "меҳр ва ҳиссиёт" улашишда бахил ЭРКАК бўлмаса, "беэътибор" ХОТИН ҳам бўлмас эди.

– Агар "қаттиққўл" ЭР бўлмаса, "исёнкор" ХОТИН ҳам бўлмас эди.

– Агар ЭРНИНГ эркаклик "ҳисси" кучайса, ХОТИННИНГ ҳам АЁЛЛИК "латофати" ўз ўрнига қайтади.

– Агар ЭР "тушунишни" бошласа, ХОТИНДАГИ "асабийлик" ҳам барҳам топади.

– Агар ЭР "севишни" бошласа, ХОТИНДА ҳам "нозиклик" ва "мулойимлик" ўрнашади.

– Агар ЭР "мулойимлик" билан бир иш талаб қилса, ХОТИН ҳам ўзи истамасада "итоат" қила бошлайди.

Бу сўзларни ёзиш билан лаганбардорлик қилмоқда, деб ўйлайсизларми?

Лекин бу АЙНИ ҳақиқатдир!!! ЭРКАКНИНГ эркаклиги ХОТИН устидан ҳақиқий маънодаги бошлиқлигидир. Яъни, унга ЯХШИ муомалада бўлади, оқибатда ХОТИН ҳам ЭР хоҳлаганидек ҳолатда бўлади.

#status64

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

♻️Пусть с утра сияет ярко
Солнце на душе у нас.
Без улыбок день — насмарку.
Улыбайся! День — для нас!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Marxabo Karimova
"КАТТА КЕЛИНМАН"😊

Олтмиш ёшда кенг уйнинг

Келини бўлдим ўзим 

Ховлини супирётсам 

Кириб қолдилар қўшним 


Деди: - "Келинлар қани?"

Унга тегишиб дедим:

- Уй-уйларига ҳайдаб,

Янги келин туширдим.


Қўшним деди:  - Ё, тавба!

Хазиллашманг, ўргилай.

- Нега хазиллашаман, 

Тўйиб кетдим, не қилай?!


Куйлуклик келинимга,

Куйлукдан уй кибердим,

Чорсулик келинимга

Чорсудан уй кибердим.


Икки кунда соғиниб,

Колишарди онасин, 

Яқин бўлсин, ичикиб,

Ўлиб-нетиб қолмасин.


Келинлар ўртасида 

Қози бўлиб ўлардим.

Яна озгина турсам,

Юрак касал бўлардим.


Юрардим иккаловин

Қош-қовоғига қараб,

Айланай, ўргилай деб, 

Ишга солардим алдаб! 


Содда қўшним дер: - Унда,

Янги келинлар қани? 

- Кичиги уй тозалаб,

Каттаси кир ювяпти.


Кичиги қўл-оёқли,

Чанг-ғуборим қолмади.

Тўрт уйни тозалаб ҳам,

Қовоғини солмади.


Кир ювяпти каттаси,

Оёги йўқ келиним,

Қоши, кўзи, лабида

Бўёги йўқ, келиним.


Ички кийимларимни, 

Ювдираман бемалол,

Бировга айтса-чи деб,

Булмам хижолат, усал. 


Ўзи сувин кайнатиб,

Ювиб, чайиб толмайди,

Тили йўқ қайнонасин,

Ғийбат қила  олмайди.


Кирин бир ғарам қилиб,

Тўплаб қўймайди жомга.

Сочларининг қилини

Ташлаб чиқмас хаммомга.


Зарда қилиб, эрига 

Олайгувчи кўзи йуқ 

Қайнонани йиғлатар,

Захар-заккум сўзи  йуқ.


Ишингни қиляпман, деб 

Менга қовоқ солмайди.

Ит феъли келиб қолса, 

Тишлаб-тишлаб олмайди.


Иккала овсин иноқ,

Камчиқимлиги зўр-да,

Бошқоронғу бўлишар,

Бири чанг, бири кирга. 


- Бу келинлар қаерда 

Турган экан? - дер қўшним. 

- Чорсудаги "Келинлар Дўкони" дан обкелдим.


Юринг, кўринг, ғинг демай,

Бажаришар ишини,

Хаммомга олиб кириб,

Таништирдим қўшнимни:  


- Бу кирмошин "Элжихон",

Катта келин ўрнида,

Оёғи йўқ,тили йўқ,

Кир ювади қорнида. 


Бу чангютгич "Самсунгой",

Кичик келин супургим.

Шу десангиз бу "қиз"ни 

Кореядан туширдим.


Буларнинг тугмасини

Боссам, тамом, иш битар.

"Элжихоним" кир ювиб,

"Самсунгхоним"  чанг ютар. 


Менинг хизматимни қил,

Деб эри бақирмайди.

Менга қаранг, деб инжиқ

Боласи чақирмайди.


Фақат бир ўзимники,

Қўйган жойда туради

Мен тўхтаганда, тўхтаб 

Мен юргизсам, юради.


Олиб келдим таксида 

Ёр-ёру улан айтиб, 

Отасининг уйига 

Хаётда бормас қайтиб.


Дедим: - Шу келинлардан 

Олинг сиз ҳам, илтимос. 

Биттагина айби бор,

Бола туғмайди холос.


Яна уч-тўрт ками бор, 

Тузатса булар фақат.

Ота уй - заводига 

Юбордим бир таклиф хат: 


 "Ассалому алайкум, 

Қудажонлар, айланай,

"Элжихон" қизингизни 

Қабул қилдим қизимдай.


Бир-икки нуқсони бор,

Тўғирласа бўлади. 

Ўзбек қайноналарин 

Шунда кўнгли тўлади.


"Ассалому алайкум!", 

Десин мени кўрган он.

Тугмасин боссам десин: 

"Хўп бўлади, Ойижон".


Салом бермаган келин 

Ахир келин эмас-да.

Ярашарми иш айтсанг,

"Хўп бўлади", демаса?!" 


Купроқ сўрасангиз ҳам

Майли қалин пулини.

Ҳар гал "Бисмиллох" айтиб,

Уч бор чайсин кирини. 


Билмадим қандай экан, 

Урфу одат сизларда?

"Бисмиллох"сиз ҳеч нарса 

Халол бўлмас бизларда.


Бўлсин ўзбегу корейс,

Қардошлиги бардавом,

Мархабохон қудадан 

Сизларга катта салом!


Не гаплигин тушуниб,

Қўшним кулдилар роса. 

У ҳам уч келин билан, 

Қилар эди муроса.


Қўшним деди: - Бошингиз 

Оғриса, ким ушларкан?

Дедим: - Бошим оғриғи

Мана шу келинлардан.


Оғритган ўзлари-ку,

Ушлаган ҳам ўзлари.

Эрин хизматин қилиб, 

Қўша қарисин баъри.  


Келинларга озодлик!

Тинчлик чолу кампирга!

Қўшним секин ёрилди:

- Мен ҳам чарчадим жуда. 


Улларга уй олиб, 

Бир-бир чикарвораман.

Тугмаса хам мана шу, 

Келинлардан оламан.


Дедим қиқирлаб:  Бўлди,

Нафақани оламиз,

Чорсудаги дўконга, 

"Совчиликка" борамиз😝

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

ин бу одамдан умид қилиш бефойдалигини англадими, қизини даст кўтариб чиқиб кетди.

Уйга кела солиб, ёстиққа юзини босиб йиғлай бошлайди. Уч кунгача ўзига келолмади. Ахир энди йигирма иккига тўлаяпти. Шу ёшида ажрашиб ўтирибди... Тағин бир боласи ҳам бор. Акаси ҳам ўшанда қизишиб кетди. Қизишмай ҳам бўлармиди? Ота-онасининг бир ўғилдан кейин беш фарзанди нобуд бўлган. Насиба туғилганида ҳаётдан насибаси узилмасин дея уни шундай аташган ва доим қўлларида кўтариб юришган. Қорачиқдек асралган синглисини ҳали уйланганига уч ой бўлмаган куёв аямай калтакласа, келинчак шўрлик қишлоқнинг у бошидан бу бошигача ялангоёқ югургилаб келса-ю, ака жим ўтирсинми? «Йўқ, ҳомиладор аёлининг қадрига етмайдиган эркакга йиғлатиб қўядиган синглим йўқ», деб куёвнинг юзига бир мушт тушириб келди. Эркатойининг бурни қонаганига чидолмаган қайнона эса етти маҳаллага дод-вой қилиб, эр-хотинни ажраштирди.

Мана, шунга ҳам уч йил бўлибди. Эри ҳам уйланиб кетди. Олти йил ичида Насибага оғиз солганлар бўлди. Бахтидан бир марта куйган аёл иккинчи бор оила қуришни истамай ҳаммани рад қилиб ўтирганди. Уйдагилар ҳам унинг раъйига қарашаётганди. Аммо бу номзодни негадир рад қилишмади. Ҳатто, мажбурлаб учрашувга ҳам чиқаришди. Охирги пайтларда келинойиси билан чиқиша олмаётган, акам ва онамнинг бошини ташвишга қўйиб яшаяпман, дея ҳисоблаётган Насиба иккиланиб қолди. Бўй-басти келишган, ўзини тутиб олган, босиққина Одилнинг «Қизингизга оталик қиламан», деган сўзлари ҳам уни ўйлантираётганди.

Қатъий қарорга келишига эса қизининг кўзларидаги ёш сабаб бўлди.

— Ойи, ойи, Зуҳриддин мени урди. Кетайлик шу уйдан, ойи, — пиқиллаб йиғлаб келди Сожида ёнига.

— Нега уради?

— Телевизорнинг пультини «Менга бер», деб урди. Кейин «Бу телевизорни дадам олиб келган, бу уй ҳам бизники, сен ўзингнинг дадангнинг уйида яша», деб айтди... Юринг, дадамникида яшайлик... — беш яшар қизча уч йил олдин унга назар ҳам солмаган Сарварни эслолмас, бир кун отаси совға-саломга тўлиб келиб, бу уйдан уларни олиб кетишига ишонарди.

— Зуҳриддин??? — Насиба бор овозида бақириб меҳмонхона томон юрди. Телевизор қаршисида чўзилиб ётган жиянини қандай силтаб ўрнидан турғизганини-ю унинг икки қўлидан тутиб, «Сенга бу гапларни ким ўргатди?» дея йиғлаб уриша бошлаганини ўзи ҳам билмай қолди. Келинойиси келиб, боласини унинг қўлидан олди... Қулоғи остида кимдир шанғиллар

, қизалоғи эса «Ойи, кетдик», дея қўлидан тортарди.

Улар ўша куни кета олишмади. Борадиган жой топишолмади. Акаси ҳам бунга йўл қўймади. Фақат момоси уни Одил билан тақдирини боғлашга кўндирди. Бир ойдан кейин Сожида кутган инсон — совға-саломга қучоғи тўлган дада келиб, уларни олиб кетди.

Бу воқеага ҳам ўн икки йилдан ошди. Насиба яна уч бор оналик бахтини туйди. Одил қизини ўз боласидек кўрди, Сожида ҳам «дада»сига тез меҳр қўйди... Фақат... Насиба рашк ўтида ёнарди. Эри биринчи аёлидан кўнгил узолмасди. Айниқса, турмушларининг илк йиллари Одил Умида билан ришталарни узишни истамасди. Гоҳ унинг уйигача борар, гоҳ ишдан чиқишини кутар, байрамларда кўз очиб кўрганини эсдан чиқармасди. Бу гаплар Насибанинг қулоғига етиб келар, у ўзини фақат бола туғиш учунгина бу хонадонда кун кечираётгандек ҳис қиларди. Устига-устак, у турмуш ўртоғига кўнгил қўйганди. Муҳаббат, рашк ва ҳар хил гап-сўзлар бир бўларди-да, жонини ачитарди. Биринчи ўғли туғилгач эса ҳаммаси жой-жойига тушишидан умид қилаётган аёлнинг юраги янада тилкаланди.

— Умида шу кунларни қанча кутганди-я... Нега тақдир ундан туҳфасини қизғанди?..

Ҳеч қачон оғзига ароқ олмаган эркак бир кеч ичиб келиб, ҳовлида ўтириб йиғлади.

Орадан йил ўтиб эса Одилнинг даҳшатли қароридан хабар топди. Эри Умидани яна никоҳига олиб, у билан ҳам яшармиш. Умиданинг ўзи қўнғироқ қилиб Насибани огоҳ қилмаса, у ҳеч нарсани билмай ҳам қолиши мумкинлигидан дили хуфтон бўлиб Одилнинг ишдан келишини кута бошлади. Хўжайинининг машинаси овозини эшитгач эса бир боласи қўлида, бирини етаклаб ҳовлига чиқди.

— Қаерга кетаяпсизлар? — деди хотинининг салом бермаганини парвойига ҳам келтирмаган Одил Сожидага қучоқ очаркан.

— Билмайман! Умида билан яшашни истасангиз, мана, уй сизларга! Биз кетамиз, — дадасин

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

мини ечишга ҳафсала қилмай мен томонга чопиб келди:
Тинчмисан? Қани, қўлинг, юзинг? О, Худойимга беҳисоб шукур, ўзига шукур. Худонинг раҳми келганини қара, ҳеч жойинг тилинмабди-я, ўзига шукур. Сенга бир нарса бўлса, мен яшолмасдим. Болаларим учун сени асраган Худойимга шукур...
Эрим тинмай шукрона айтар, мен кўзимдан шашқатор оқаётган ёшни тўхтатолмасдим. Дераза ойнаси устимга тушиб кетиши билан менга Аллоҳ ўзини, у бандасига меҳрибон эканини, ҳеч бир бандани аро йўлда ташлаб қўймаслигини эслатганди. Яна... бугун тонгда эримнинг дилини беҳудага оғритганимни уқтирди менга бу воқеа. Эримнинг кўксига бош қўйиб ҳўнграб юбордим:

Мени кечиринг, дадаси, кечиринг. Қалбимни ҳасад кир қилиб юборгани учун, тақдиримга рози бўлмай сизни қийнаганим учун, кечиринг! Сиз ҳақ экансиз, соғлик катта бойлик, тенгсиз хотиржамлик экан. Дадаси...
Хафа бўлма, сени ҳам тушунаман.- Эрим мени маҳкам бағрига босди.- Ўзи сенга бир янгилигим бор эди, бугун эшитгандим. Қўнғироқ қилиб айтай дедиму, кайфиятинг бўлмаса, жаҳлинг чиқмасин дедим. Хуллас, ишхонамиз ходимлари учун ипотека уйлари қураётган экан. Ҳалиги йиғиб-терган пулимизни бошланғич тўлов учун тўласак, кредитга бўлса ҳам уйли бўлсак, ижарага тўлагандан кўра, кредитга тўласак, нима дейсан?
Вой, жон дейман-ку, дадаси! Шунда қачон уйли бўларканмиз?- Қувончдан нафасим бўғзимга тиқилади.
Биз пулни тўласак, бир йилда уй битар экан. Тағин қурилиш жараёнини назорат қилишимиз, хоналарни ўзимиз хоҳлагандек бўяб-безашимиз мумкин.
Унда тезлаштиринг, дадаси, мен розиман. Телевизорда замонавий уйларга кўчиб ўтган хонадонларни кўрганимда ҳавасим келарди. Қанийди ўзимиз ҳам шунақанги уйларда яшасак...
Яшаймиз, албатта яшаймиз. Фақат сен ва болаларим со-саломат бўлсанглар, бўлди.
Сиз ҳам бахтимизга соғ-саломат бўлинг, дадаси. Ёмон бўлсам ҳам, тилим заҳар, ношукр бўлсам ҳам мени яхши кўришингиз учун раҳмат...
Тушликда қовурилган картошкани иштаҳа билан тановвул қилаётган эримга термулиб, унинг насиҳатлари қанчалик тўғрилигини ўйладим. “Ҳаётнинг буюк неъмат. Соғлик ҳеч қандай бойлик билан ўлчанмайдиган неъмат. Тақдирда насиб қилгани бўлади. Беҳудага ўзингни қийнама...”

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Аммо бу онамга ёқмасди. Сўнгра уни ҳам ташлаб кетадиган бўлдим.

Эрм билан муносабатларимиз шунча йил ўтса-да, яхшиланмади. Бунақа омонат ҳаёт, келиб-кетиб юришларим унинг ҳам асабини қақшатган, мендан кўнглини совитган эди. Нима қилай, мени онамдан бошқа ҳеч ким йўлга солмасди. Онам эса «ўшалар»га ўзимни хорлатиб қўймаслигимни, қадримни кўрсатиб туришимни уқдирарди. Мен онамни ҳамма нарсага айбдор, демоқчимасман. Чунки у хонадонда яшаган менман, иссиқ-совуғию аччиқ-чучуги ҳеч кимга менчалик аён эмасди. Демак, муросаю мадора қилиш ва тадбир топиш ҳам аввало ўзимнинг қўлимда эди.
Бундан бир йил аввал эримнинг тоқати тоқ бўлдию, менга «Йўқол, ҳаммаси жонимга тегди», деб юборди. Мен ҳам алам устида: «Кетаман! Аммо итваччаларинг ўзингга сийлов, уларни деб ёш умримни ҳазон қилмайман!» — дедим-да, болаларни ташлаб, ота уйимга жўнавордим. Икки ярим яшар қизалоғим «Ойижон!» дея йиғлаб орқамдан эргашганидан қувондим: «Яхши бўлди-да. Бола хархаша қилаверса, бирпасда ортимдан учиб борасанлар», — деб ўйладим.
Буни қаранг-ки, ҳеч ким ортимдан учиб бормади. Аввалига болаларни ташлаб кетиб, ўрганиб қолганим учун уларнинг соғинчи у қадар билинмади. Биринчи кечадаёқ кичкинам тушимга кириб чиқди. Эрталаб отланиб, болаларни олиб келишга кетаётганимда онам йўлимни тўсди:
– Қаёққа?
– Ажрашишга қарор қилдим, ойи. Бунақа яшаб бўлмайди. Болаларни олиб келаман.
– Ажрашадиган бўлсанг, олиб келиб нима қиласан. Қўлингда ҳунаринг ё тилингда илминг бўлмаса. Бу уч болани қандай қилиб таъминлайсан, оёққа қўясан? Ҳали ёшсан. Сени ёш умрингни хазон қилишинг учун туққан эмасман. Эринг эркак киши, болаларсиз бирпасда ёш ва чиройли қизга уйланиб олади. Сени эса уч боланг билан ит ҳам олмайди.
– Нима қил дейсиз бўлмаса?
– Шу пайтгача айтганларим тўғри чиққан, биласан-а? Энди жим ўтирасан, болаларни эринг боқиб олсин. Бир-икки кун соғинасан-да, кейин кўникасан. Ҳали ёшсан, гўзалсан. Ўзим сени бундан-да яхши жойга узатаман.
Онамнинг айтганларини қилиш қийин бўлса-да, унга қарши боришга иродам етмади. Шу кундан бошлаб ўзимни янги ҳаётга тайёрлай бошладим. Гўёки мен уч боланинг онаси эмас, эрта-индин бадавлат ва келишган инсонга турмушга чиқиши керак бўлган қизман. Эримникида ўтган ҳаётим, болаларим – барини бир тушдек унутишим керак эди. Онам томонидан ҳар куни бир неча марталаб таъкидланадиган бу сўзларга бора-бора ишониб, ўзимни шунга тайёрладим. Ҳатто фарзандларимнинг туғилган кунларини-да унутдим гўё, ўша кунларда ҳам уларни йўқламадим. Лекин ичимда, қалбимнинг туб-тубида бир умид бор эди. Яъни ўша мен турмушга чиқажак шаҳзода шу даражада олижаноб бўладики, менинг уч фарзандимни ҳам ўзиникидек қабул қилишга сўз беради. Шунда мен болаларимни отасиникидан олиб кетаман, деб ўзимни овутардим.
Бу орада суд орқали ажрашдик, болаларим отаси билан қоладиган бўлди. Эрим пайсалга солмай уйланиб ҳам олди. Эшитишимча, фарзандларим у аёлни «ойи» дейишаётган эмиш. У аёл ҳам болаларга ҳақиқий онаси каби меҳр бераётганмиш.
Бу хабардан ўртаниб юрган кунларим менга ҳам талабгор чиқди. Онам айтганидек, ўқимишли, топарман-тутарман, келишган йигит. Собиқ эримдан ўлса ўлиги ортиқ. Биринчи оиласи билан ажрашган, икки фарзандини хотини олиб кетган экан. Айтишича, хотини ҳадеб эри билан баҳслашаверар, ҳеч унинг айтганини қилмас экан. Унга мендек ёш, чиройли, айниқса, итоаткор аёл керак эмиш. Фақат бир шарти бор: фарзандларим ҳақида умуман оғиз очмас эканман. Ўзимизнинг болаларимиз туғилгач, вақти-вақти билан биринчи эримдан бўлган болаларни кўриб туришимга рухсат бераркан. Аммо уларни бутунлай олиб келиш тўғрисида гап ҳам бўлмаслиги керак.
Бу менинг охирги умидим ҳам пучга чиқди, дегани эди. Балки эркак зоти қуриб кетмаган, сени фарзандларинг билан қабул қиладиган одам чиқади ҳали, демоқчидирсиз. Фақат ўша одам чиққунча мен фарзандларимнинг онаси бўламанми-йўқми… Бежиз бундай демадим. Чунки шу кунларда эрим мени оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш учун судга ариза берибди. Энди мен бошимни қайси тошга урай?..

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

https://t.me/joinchat/COPGxkCY3GHBLHyE1w5RpQ
SOG’LOM HAYOT группаси
Ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган АЗИЗ ИНСОНЛАР УЧУН !!!

Мурожат учун : +99893 579 44 66
ГРУППАМИЗДА АКЦИЯ !!!
50-ТА ОДАМ ҚЎШГАНГА 5000
100-ТА ОДАМ ҚЎШГАНГА 10000
150-ТАГА 15000 ПАЙНЕТ!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дадабоев Козимбой:

Анчадан бери шу воқеани ёзаман дейману хеч вақтим бўлмасди, лекин бугунги бир ёш йигитни қилиғи ёзишга мажбур қилди. Нон олгани шундоққина йўлимда бўлган бозорчага кирдим. Энди олмоқчи бўлиб тургандим бир ёшгина йигитча келиб нонни титкилай кетди. Сотувчи аёл: “ай ука, нонни титманг унақа олмасангиз бошқалар олади” деганига жавобан у: “шуям нонми” деб таппа ирғитдию нари кетди. Эшитганларим, ўқиганларим нонни хурматлашга, эъзозлашга ўргатганди. Хуллас гап нонни хурматлашимга яна бир воқеа сабаб бўлганди, мана эшитинг. Эр хотин иккаламиз Дехлида 17 та мамлакат вакиллари иштирокида бўлаётган семинар тренингда иштирок этмоқдамиз. Танаффус пайти бизга энг сархил таомлар тортилганига қарамай аёлим сумкасидан астагина ўзимизни патирдан яримтасини олди. Мехмонхонадан чиқаётганимизда сумкасига солиб олган экан. (маълумот учун: Тошкентдан учишда ўзимиз билан 10 та Қўқон патири ва 10 та Тошкент нонидан олволганмиз). Менга бир бўлак берди. Уни кўрган қирғиз қиз “Ўзбек ноними, менгаям озгина бер” деди. Озгина унга бердик. Кейин Удмуртиялик қиз сўради, кейин Афғон йигит, Конголик, Венесуелалик қизлар ….. Патир тугаб қолди. Конголик қиз: “бу нима?” – деб сўради. Мен инглиз тилида яхши тушунтира олмаслигимни билиб қирғиз қиз ўзи тушунтириб қўя қолди. “Нахотки шундай овқатни ўзбеклар хар куни еса” – хайрати ошди Конголик қизни. Кейин ёнидагиларга ўзиникидан озгина бериб бир нималар деб чуғурлади. Қирғиз қиз эса “бу овқатмас, оддийгина нон. Ўзбеклар буни хар куни ейдику” – деб нонни таърифини олиб кетди. Кечгача Дехлини роса айландик. Хар нарсадан завқланиб, хайратланиб мехмонхонага қайтдик. Мехмонхонага қайтиб не кўз билан кўрайликки хонамизни эшигини тагида 15-20 киши туришарди. Хайрон бўлдик. Улар бизни кўришлари билан хурсанд бўлиб кетишди. Намибиядан келган қиз бор эди. Ўзини исми жуда узун бўлгани учун уни биз Лаки деб чақирардик.. У: “мистер, сенда мўъжиза нон бор экан, эшитиб келдик, бизга озгина берсанг” – деди. Гап нимадалигини тушундимда хонани очиб ичкарига кирдик. Улар гувиллаб ёпирилиб киришди. Хаммани ўтқиздим. Биров диванга, биров стулга, биров тикка турган холда “мўъжиза нон” ни кутишаяпти. Холодильникни очдимда одамларни санаб туриб 10 та нон олдим (ўзимимизга 5 та қолдирдим). Хаммага яримтадан бўлиб бердим. Улар қуруқ нонни сув билан ерди. Ердики шундай мазза қилиб ерди. Хайрон бўламан. Нахотки биз хар куни ейдиган нонни булар умуман емаган бўлса? Бошқа давлатларда хам нон борку, хайронман. Балки бу алохида буюртма қилдирилган нонлиги учун ширин чиққандир. Ёки ростан хам бизни нонимизда бир сир бормикан. Озгина еб кўрдим, доимги нон. Хаммасини миннатдорчилигини эшитиб кузатиб қўйдим. Ярим кечаси энди ётишга тайёрланаётганимизда эшик таққиллади. Очдим. 4 киши турибди. “мистер, мана пул сенга лекин бизга мўъжиза нондан бер”. Пулини олмасдан нонни таърифини келтириб 2 та нон бервордим. Эрталаб эрта тонгда эшик таққиллади. очдим. 3 та одам. Уларга хам 1 та нон бердим. Ўзимиз қолган иккита нондан биттасини едикда энг сўнгги нонни асраб авайлаб яшириб қўйдик. Ха азизлар бизларга берган неъматлари беҳисоб бизлар ушбу неъматлар учун қанча шукроналар келтирсак оз. У берган неъматлари учун кўп шукроналар келтириш лозим.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Gavxar Muhamadalieva:
♻️Пусть с утра сияет ярко
Солнце на душе у нас.
Без улыбок день — насмарку.
Улыбайся! День — для нас!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Kechiring, olaman vaqtingiz bir zum,
Tilayman sizga xayrli bir tun,
Shirin tushlar ko'ring bo'lsin g'aroyib,
Ertangi kuningiz o'tsin ajoyib!


Uyqudan oldin siz yaxshi ko'rgan va sizni yaxshi ko'radigan insonlaringizni bir yo'qlab qo'ying 🌙...
Hech bo'lmasa xayrli tun tilang✨... Kim biladi ertaga nima bo'ladi ... 🌙✨ Muhimi qalblar bir qadam yaqinlashadi🌙... ko'ngillar goyibona diydorlashadi✨... shu arzimagan xayrli tun bilan🌙✨...


Shirin orom oling qadrdonim.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ... Эзгу ниятларимизни амалга ошириш учун мухлат бўлган яна бир тонг барчангизга муборак.!
Алҳамдулиллаҳ! Яна бир тонгни тинчлик-омонликда қарши олдик...

.... Эрта тонг сахар уйғонган одамни ризқи барокатли.. куни омадли бўлиши ~ бу хақиқат...

.... Шунингдек, эрта тонгдан Аллоҳга шукрона айтмоқ.. кунни аъло кайфият ва табассум билан бошламоқ ~ олий хислатдир...

Аллоҳ ҳар бир тонгимизни тинчликда дуо ва самимий тилаклар билан бошлашимизни барчамизга насиб этсин..!

Бошланган хафтамиз барчамизга омадли ва ҳайрли бўлсин. Аллоҳ юрагингизга меҳр~муҳаббат бағишласин ва кунларингизга осудаликни ато этсин. Сизларни қалб хотиржамлиги, хонадонингиз файзу-таровати, дастурхонингиз қут-барокати асло тарк этмасин.!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дадабоев Козимбой:
Ота-онага қилинадиган яхшиликларнинг энг олийси – ғамларинг,муаммоларинг ва оғриқларингни уларга айтмаслигингдир. Чунки,улар ўша нарсаларга сендан кўра ўн чандон кўпроқ ғам-алам чекадилар.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ассалому алейкум ҳурматли ва азиз каналимиз аъзолари.

Оллоҳнинг бизларга ҳадя қилгани, ким учун армон ва яна кимгадир насиб тонги хайрли бўлсин!

Қадрдоним тилагим бир кун ташвишларни унутиб яшанг, йўлларингизга кўз тиккан меҳрибонларингизни эъзозлаб йўқланг, тўғри ва ҳақ йўлингиз тор бўлса ҳам қоқилманг, қобил, мард фарзанд бўлиб эл хизматида бўлинг.

Бу орзунинг ушалиши ота-она учун буюк бахт !
Бу бахтга етиб юриш ҳаммамизга насиб этсин!

Яна бир бора бошланган кун қалб хотиржамлиги, дили беғамлик, соғлик, узоқ ва хайрли умр, тинчлик асло сизларни тарк этмасин дея хурмат эҳтиром билан каналингиз :
@TOPISHMOQLARs

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Аслида уй бекаси бўлиш ҳам бир санъат экан. Буни фарзандли бўлиб, декрет таътили вақтида уйда ўтирибгина тушундим. Илгари ота уйимда «институт ва иш» йўналиши бўйича тўхтовсиз қатнаганим боис бу мавзу ҳақида ўйлаш тугул, бундай «санъат» борлигини ҳам билмасдим.

Ҳар қандай касбни танласангиз ҳам албатта бу соҳа бўйича ўқиш учун бирорта олийгоҳ топилади. Лекин «профессионал уй бекаси» бўлиш учун онангиз, бувижонингиз, холаю амма, ҳатто қайнонангизнинг «мактаблари»да ўқиш ҳам баъзида камлик қилади. Қизиғи шундаки, ҳар бир аёлнинг «бахтли ва тотув оила қуриш дастури» ҳамда «рўзғор тутиш мактаби» бир-биридан фарқ қилади. Гўёки уларнинг ҳар бири ўз дастури, методикаси, ички қонунларига эгадек.

Аксарият ҳолларда оиладаги катта жанжаллар кичик муаммолардан бошланади. Агар биз аёллар турмуш ўртоғимизга қандай муносабат ёқишини ёхуд ўзимизга аҳамиятсиздек туюлган баъзи нарсалар эркаклар учун жуда муҳим эканлигига эътибор қаратсак, оиладаги «дока рўмол қуришлари» анчагина камаяр экан. Мен ҳам қисқа вақт бўлса-да, уч йиллик келинлик давримда эшитган панд-насиҳатлар, ўгитлардан, шунингдек, қилган хатоларимдан сабоқ олиб, ўзим учун ички тартиб қоидаларни ишлаб чиқдим. Ва сиз билан бўлишмоқчи бўлганларимни «Бахтли оила томон 25 қадам» дея номладим.

1-қадам

Турмуш ўртоғингиз уйга келганида «Хуш келибсиз!» дея табассум ила қарши олинг.

2-қадам

Ишдан, кўчадан келганида унга кўпроқ эътибор беринг, куни қандай ўтганлиги сиз учун жуда қизиқлигини билдиринг. Лекин бу қизиқиш «терговчи ва айбдор шахс суҳбати»га ўхшаб қолмасин.

3-қадам

Турмуш ўртоғингиз уйга келганида барча ишларингизни бироз четга суриб, у билан ёнма-ён ўтириб суҳбат қуринг. Бундай суҳбатларга фарзандларингиз ҳам қўшилсин. Кун давомида қилинган ишлар, олинган таассуротлар ҳақида бўладиган дилкаш суҳбатлар, турли мавзулар бўйича мунозаралар оила аъзоларини янада яқинлаштиради.

4-қадам

Ёрингиз уйда бўлмаганида уни соғинганингизни, уйга қайтишини сабрсизлик билан кутганингизни, келганидан жудаям қувонганингизни айтинг.

5-қадам

Уйдан ишгами, бозоргами, қаергалигидан қатъи назар, кўчага чиқиб кетаётган турмуш ўртоғингизга юзингизда табассум ила оқ йўл тиланг. Хайрлашаётиб, уни интизорлик билан кутишингизни албатта айтинг. Ҳар қандай эркак ўзи меҳр билан кутилаётган хонадонга доим ошиқади.

6-қадам

Муваффақиятга эришганида ҳам, ёки иши ўнгидан келмай турганида ҳам жуфти ҳалолингизга елкадош бўлинг. «Мен» ва «Сиз» сўзлари ўрнига «БИЗ»ни қўлланг. Турмушда «мен» олмоши «биз»га айланиши бир-бирингиз учун яшаётганингизни билдиради.

7-қадам

Ҳар қандай вазиятда ҳақ бўлсангиз ҳам, тортишишга уринманг. Сурункали гап талашишлар эр-хотин ўртасидаги муҳаббатни сўндиради. Бундай ҳолатларда сукут сақланг. Бироз вақт ўтгач, хотиржамлик билан тўғри тушунтирсангиз, у сизни албатта тушунади.

8-қадам

Бошқалар, айниқса, яқинлари, қариндошлари ва фарзандларингиз олдида турмуш ўртоғингизнинг шаъни, обрўсини ерга урманг. Аксинча, улар олдида ёрингизга кўпроқ ҳурмат кўрсатинг.

9-қадам

Турмуш ўртоғингизга бошқа эркакларнинг ютуғини гапириб ўтирманг. Билингки, ҳар кимнинг ўз ютуғи ва камчиликлари бўлади.

10-қадам

Агар сизнинг яқинларингиз эрингизга қандайдир ёрдам кўрсатган бўлишса, буни асло унинг юзига солманг, миннат қилманг.

11-қадам

Унинг яқинлари, қариндошларини ҳурмат қилинг. Ота-онаси, опа-синглиси, ака-укаси, амма-холалари, борингки, дўстларининг ҳам камчиликларини айтиб юрманг. Бунинг барчаси ўзингизга қарши иш бериши аниқ. Яхшиси, уларни баъзида уйингизга таклиф этиб, меҳмон қилинг ва дуоларини олинг.

12-қадам

Дўстлари, танишлари, қариндошлари билан кўришиб туриши, гап-гаштаклари, чойхонасига тўсқинлик қилманг, ҳадеб қистовга олаверманг. Бироқ ширинсўзлик билан якшанбани оиласига бағишлашини илтимос қилинг. Турмуш ўртоғингиз турли хил йиғинларига тўсқинлик қилмаётганингиздан уялиб ҳам бу илтимосингизга албатта ижобий жавоб қайтаради.🎓👇

13-қадам

Умр йўлдошингиз ва унинг оила аъзоларига нисбатан хизматларингизни айтиб, миннат қилманг. Аксинча, шундай қилингки, улар сизнинг ёрдамингизсиз ишлари унмаслигини тушуниб етишсин.

14-қадам

Ўзингиз ишлаб топган пулни фақат ўзин

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

АЗИЗ ГРУПААМИЗ АЪЗОАРИ!!
ЭРТАГА МАРКАЗИМИЗ ШИФОКОРЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЖИЙДАКАПА ТУМАНИГА ДИАГНОСТИКАГА БОРИЛАДИ
ГРУПАМИЗДА НАМАНГАНЛИКЛАР БЎЛСА ЛИЧКАМГА ЁЗИЙЛАР
@Xafizahon

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дадабоев Козимбой:
📱 ТЕЛЕФОНИНГИЗДА ОНАНГИЗНИ ИСМИНИ НИМА ДЕБ ЁЗИБ ҚЎЙГАНСИЗ?

Саудиялик шайхлардан бири нақл қилади.

Ваазларимнинг бирида инсонлардан 8 кишини олдинга чиқишини сўрадим, ҳеч қандай тайёргарликсиз улар чиқишди.

Улардан телефонларида онасини нима деб ёзнини сўрадим. Бирида "онам" деб, бошқасида "меҳрибоним" деб ёзилган экан. Уларнинг ичидан 23 ёшдаги бир йигит менга шундай жавоб берди.

Қачон унга онаси қўнғироқ қилганда унинг телефонида "Жавоб бер эй ўғлим мен сенинг жаннатингман" деган ёзувни кўрар экан. Чунки унга ҳар сафар онаси қўнғироқ қилганда у шу ёзувни кўриб эслайди. Онасининг унинг олдидаги даражасини аҳамияти эслайди.

Базилар борки ота-онаси қўнғироқ қилганда жавоб беришга малолланади, дўстлари олдида бўлса уялади. Уларнинг ота-онаси фақатгина фарзандидан қаерда ва нима билан бандлигини билмоқчи бўладилар холос. Ота-онангизни қийматини билинг, албатта улар сизнинг жаннатингиздир!

Сиз онангизни телефонингизда нима деб ёзгансиз?

#audio310

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🌿🌿🍃🍃🌼🌼🌸🌸

Эхтимол сабир деган неьмат билан куп нарсаларга эришиб булмас , лекин эришган нарсаларингиз етарли ва кадри баланд булади . Куп булиб кадрсиз булгандан оз булсада кадрли булгани маькул !...

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !


Олис - якиндаги дустларим !
ЯРАТГАН ЭГАМНИНГ инояти ила , яна бир мунаввар ва осоишта тонгни кутиб олар эканмиз Узига бехисоб шукроналар булсин !
Ушбу кун барчангизга Хайрли ва Барокатли келсин !
Сахар туриб Аллохдан нима эзгу ният сураган булсангиз , барчаси мустажоб булсин !
Хар - хил бало казолардан ,
кутилмаган кулфатлардан ва шайтони лаьиннинг мальун ишларидан , васвасасидан РОББИМ УЗИ барчамизни уз панохида АСРАСИН !!!

Муборак Чоршанба тонги .
01.11.2017 05:55

🌸🌸☀️☀️💮💮🍃🍃
@Versalls
@TOPISHMOQLARs

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

инг бағрига отилаётган қизининг қўлидан тортиб, дарвоза томон юрди Насиба.

Одил аввалига сесканиб кетди. Кейин гап нимадалигини тушунди чоғи, аёлининг ортидан юрди. Умида уни тинч қўймаса, рафиқасини ҳаммасидан хабардор қилишини айтиб огоҳлантирганди. «Охири шундай қилибди-да», ўйлади Одил.

Шу билан у собиқ хотинининг ёнига қадам босмади. Тўрт боланинг отаси бўлгач масъулияти ҳам ортдими, муҳаббатини кўнглининг тубига кўмди. Бироқ Насибанинг кўнгли доим нотинч. Сал ишдан кеч келса ҳам ё қовоғи уюлган бўлади, ё қаерда юрганини сўраб сўроққа тута бошлайди. Аёлининг бугунги ёнишлари ҳам шундан. Учаласи бир даврада ўтирганидан ўзини қўярга жой тополмаган Насиба бўлди. Ваҳоланки, Одил ҳам, Умида ҳам бир-бирини кўргани йўқ... Бундан бехабар Насиба ҳозир ич-ичидан шукрона айтаяпти. Эри ўйлаганидек ўзига кундош санамиши билан хуфёна учрашмаганигамас, у Сожидани ўзининг фарзандидек яхши кўришига шукр қилаяпти...

«Шунчалик яхши, бағрикенг, Сожида учун жонини аямайдиган, мен қизимнинг дарддан чулғаниб ётганини кўрсам, адо бўлишимни ўйлаб, ўзи болажонимнинг бошида турган одамни бугун танидим... У гумонланишгамас, ишонч билдиришга арзийдиган инсон...» Тилига дилидагиларни кўчиришга қизидан, ҳамширадан хижолат тортган Насиба ёнида қалқон бўлиб турган турмуш ўртоғи — олийжаноб инсоннинг қўлини меҳрла сиқиб қўйди...

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

ШУБҲАГА ЭРГАШИБ…

Насиба кўзини тўйхонанинг тўрт томонига югуртириб эрини излай бошлади. Қани у? Тополмагач, ўрнидан турди-да, бутун ташвишларини унутиб шўх таронага рақс тушаётганларни оралаб, эшик томон юрди. Балким кўчага чиққандир деган ўйда тўйхонанинг олдини ҳам қаради. Йўқ!

Тўй бошлангандан бери ичини куйдираётган алам жаҳлга айланди-ю тунд қиёфада яна қизғин даврага қайтди. Жойига келиб ўтиргач, хонанданинг ҳам хониши тинди, ёшу қари даврани тарк этиб, жой-жойига ўтирди. Шундагина Насибанинг кўзи кузатаётган кишисига тушиб, кўнгли бироз тинчиди. Тўйхонанинг у томонидаги столда ўтирган «кундош»и унинг аламу қийноқларидан бехабар ёнидаги аёл билан гурунглашарди. Шу пайт даврада мунгли қўшиқ янграб қолса бўладими? «Фақат у сен эмас, у гўзал бошқа...» «Озодбекни машҳур қилган ашула-ку бу!» «Бахт кечасида ҳам шундай қўшиқ айтадими?» «Кимдир буюртма қилдимикан ё?» — аёлларнинг бу гаплари Насибанинг қалбига яна шубҳа булутларини қувди. Бирзум тарқаган нохуш ўйлар ўрнини энди ундан-да оғриқли хаёллар эгаллади.

«Одил ака қаерда юрибдикан? Кўриб, юраги бошқача бўлиб, тўйдан кетиб қолдимикан? Ё у ҳам ҳозир шу қўшиқни эшитиб, ўйга чўмиб ўтирганмикан?» Икки кўзи «кундош»и томонда бўлган Насиба ёнига кимдир келганини ҳам пайқамай қолди:

— Насиба опа, сизни кўчада хўжайинингиз чақираяпти? — тўй эгаларининг қариндош қизларидан бири секин қўлидан тортди.

Насиба хўп деганча ҳайрон бўлиб қизга эргашди.

«Тўйда ўтиролмаган... Юрагига қил ҳам сиғмаётган бўлса керак бу учрашувдан кейин?» Аламда ёнгани сайин эрининг ранг-рўйини кўриш учун ошиқди. Одил эса хотинини кўриши билан машинасини ўт олдирди. Насиба эшикни оча солиб, «Тинчликми?» дейиши ҳамон «Ҳа, ўтир», деди. Аёли жаҳл билан олд ўриндиққа ўтиргач, газни босди.

— Нима бўлди? Азройилни кўргандек тўйда ўтира олмадингиз? — пичинг қилди Насиба.

— Уйдан телефон бўлди. Сожиданинг мазаси бўлмай қолибди. Шунга сени жойингдан тополмай, ўзим кетдим.

— Нима? Сожидамга нима бўлибди? — Насибанинг бутун вужудини энди ҳадик маҳв этди.

— Кўричак бўлиб қолибди. Ҳозир шифохонада, зудлик билан операция қилишмаса, ёрилиб кетаркан. Шунга... То ўзига келгунча етиб борамиз...

Насиба қалбини жизғанак қилаётган туйғудан уялиб кетди. Шифохонага боргач эса дераза олдидаги каравотда жилмайиб ётган қизининг пешанасидан ўпгач, қинидан чиққудек ураётган юраги таскин топди...

— Ўн йил яшабди шўрлик хотини билан. Умид қилишганда. Ёлғиз ўғил бўлгани учун зурриётсиз ўтмасин деб, қайнота-қайнонасининг ўзлари қизларини олиб кетишибди. Шунга ҳам икки йил бўлган экан... — момоси сўз бошлаганди бу мавзуда биринчи марта.

Кейин гапга онаси қўшилди:

— Шу, ёлғиз муродини онаси энди фарзанд туққан аёлга уйлантираман, деётганмиш. Бўлмаса, турмуш кўрмаган қизларни ҳам сўраётганлар оз-мунчами?

Яна обдон ўша кишининг, онасининг таърифини келтиришди. Насиба ҳамма гапни эшитиб, тушуниб ўтирса ҳам, мум тишлаб олганди.

Уч йил умид билан эрини кутди. «Келар, кечирим сўрар, олиб кетар», деган ўйда эшик пойлади. Момоси «Оқ сочларим ҳурмати туғилмаган гўдак етим қолмасин», дея қудаларининг остонасига бош уриб борди. «Ўғлимнинг бели тўла бола, қиз деганига эса қирон келмаган, уйлантириб қўяман, туғиб бераверади», деган жавобни эшитиб боши хам қайтди. Баъзида Насиба ўзини айбларди. Ўласа қилиб дўполласа ҳам чидаб ўтириши керак эди... Шунда Сожидага ўзининг фамилиясини бериб, туғруқхонадан юм-юм йиғлаб чиқмасмиди?

Сожида иккига кириб, тили ширин бўлиб қолгач, бир кун қизини етаклади-да, эрининг ишхонасига йўл олди. Собиқ турмуш ўртоғи ястаниб ўтирган хонага кираркан, оёқлари қалтиради. Қандай кутиб оларкан? Қизининг дада деганини эшитиб, сапчиб ўрнидан туриб қучоқлаб олса керак?.. Афсус Сожида дада демади, Сарвар ҳам ўрнидан сапчиб турмади. Она-болани бегоналардек совуққина қаршилади.

— Сарвар ака, ярашайлик. Қаранг, қизимизнинг ширинлигини, — Насиба ўзида куч топиб зўрға шу сўзларни айта олди, холос.

— Ярашайлик. Мен аллақачон сен билан қонунан ажрашганман. Чертмайдиган бирортасига эрга тегиб кетавер... — деди у қизалоққа парво ҳам қилмай. — Билаги зўр акангга айтсанг, ўзи топиб беради.

Насиба лабини тишлаб қолди. Кей

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

САБРНИНГ МУКОФОТИ
Эрталаб эримнинг дилини хира қилиб ишга кузатдим. Нима қилай, мен ҳам аёлман, онаман. Фарзандларим яхши яшашини, бировга муҳтож бўлмаслигини истайман...

Олий ўқув юртини тамомлаганимиздан сўнг турмуш қурдик ва иш важидан пойтахтга кўчиб келдик. Бу орада бирин-кетин фарзандларимиз туғилди. Мана олти йилдан бери пойтахтнинг қаттиқ нонини тишлаймиз. Ҳалигача ижарада яшаймиз. Ойлик маош билан кун кечирадиган ёш оила қаердан ҳам уй ололсин? Бу томонда ижара нархи ҳам фалон пул бўлса. Тўғри, тақдир қилингани бўладию, баъзан одам боласи сабрни унутиб қўяркан-да. Айниқса, биз аёллар. Икки хонали уйда ижарада турамиз. Фарзандларимиз улғайиб келяпти. Юрак ҳовучлаб тураманки, уй эгаси бирор сабаб бўлиб “уйимни сотаман” демаса, ё ижара ҳақини оширмаса, деб. Ҳаловатим йўқ, хотиржамлигим йўқ. Эримга ҳасрат қилсам "Худо беради, насиб қилган куни уйли ҳам бўламиз. Кўнглингни кенг қил” деяверади. Кўнглимни кенг қилиб ўтираверсам, эрта ижара уйга келин тушираманми?! Болаларимнинг айби нима, рўзғордан, ижара ҳақидан ошиниб болаларимни тўгаракларга олиб боролмайман. Болалари тўгаракларга, тил ўрганиш дарсларига қатнашадиган дугоналаримга ҳавасим келади, болаларимга билдирмай йиғлаб оламан...

Тонгда нохуш кайфиятда уйғондим. Ишга шошилаётган эрим, нонуштани тезлаштиришимни, ишга кечикишини айтганди, пайтдан фойдаланиб заҳрли нишимни санчдим:

Кечиксангиз кечикибсиз-да ўша ишингизга! Нимани ундираяпсиз ишлаб?! Уй олиб бердингизми, тагингизга машина олдингизми? Кечиксангиз кечикибсиз, вақтида бориб нима қилдингизки, энди кечикиб бориб қилолмасангиз!
Яна бошладингми?- Доимий норозиликларимдан юрак олдирган эрим чой ҳам ичмай ишига отланди.- Шукур қилсанг-чи, ижара бўлса ҳам бошингда бошпананг бор, фарзандларинг қучоғингни тўлдириб турибди. Касбинг бор, ишинг бор. Озми-кўпми Худо ризқингни беряпти. Қора қозонинг қайнаяпти, оч, яланғоч қолмаяпсан. Насиб қилган куни уй ҳам бўлар, болаларимизни репетиторларга ҳам берармиз. Шу ҳам муаммоми? Шукур қил, сен ҳам, мен ҳам, асосийси, болаларимиз ҳам соғ-саломатмиз. Ижарага пул берсак, ўзимиз учун, уйида яшаётганимиз учун. Шифокору касалхоналарга, дори-уколларга пул сарфлашдан Худо асрасин, деб ният қил...
Э, бу кунимдан ўлганим яхши! Нимасига шукур қилай, ҳаловатсиз кунларимгами? Бирор сабаб билан уй эгаси уйидан чиқарса, икки бола билан яна қаерга сарсон бўламан, деб таҳликада ўтказаётган кунларимга шукур қилайми? Кошки қишлоқда тайинли бошпанамиз бўлсаю, ўша ерга қайтиб бориб яшайверсам. Отангиз бир ҳовлига уч ўғилни тиқиштириб ўтирибди. Йилда бир марта қишлоққа борсам, онангиз юрак ҳовучлаб ўтиради, келин билан болаларини қаерга ўтқизаман, деб. Овсинларим уйга келиб ўтириб олмасин деб рўйхушлик беришмайди. Шу ҳаётимга шукур қилайми? Пешонамнинг шўрига, бахтимнинг қаролигига шукур қилайми?!..
Эрим менга эътироз билдирмаган бўлса-да, оёқ кийимининг боғичини бойлаётган қўллари дағ-дағ титраётганидан, гапларим юрагига наштардай ботаётганини билдим. Паст товушда “Яхши ўтиринглар” деб нонушта ҳам қилмай чиқиб кетди.

Болаларимни силтаб-жеркиб уйғотдим. Ишга ҳам боргим келмади. Болаларни боғчасига ташлаб чиқдиму анча пайт нима қилишни билмай йиғладим, тақдиримни қарғадим, эримга текканимга пушаймонлар қилдим, хуллас, чамаси 2-3 соатимни беҳуда ўтказдим. Ишга бормаганимга яраша, ҳеч бўлмаса уйларни тозалаб, тартибга келтирай, деб ҳафсаласизлик билан ўрнимдан турдим. Айвоннинг деразаси қор, ёмғир чанг уриб хира тортиб кетибди. Ичимда бир овоз “пала –партиш, покланмаган уйга барака, тинчлик қайдан бўлсин” дегандай бўлди. Деразани артиш учун айвонга ўтдим. Энди ишга тутингандим, кутилмаганда дераза ойнаси шарақлаб устимга ағанаб, чил-чил бўлса борми? Қўрққанимдан чинқириб йиғлаганча телефонга ёпишдим. Эримга қўнғироқ қилиб, айвон деразасининг ойнаси устимга тушиб кетганини айтдим. Эрим бечора жон ҳолатда:

Ҳеч қаеринг лат емадими, болалар қаерда, уларга ҳеч нима бўлмадими? Бирор ёғинг кесилмадими?- деб қайта-қайта сўраб, соғ-саломатлигимни айтсам-да, кўнгли тинчимай таксида уйга етиб келди. Шиша синиқлари устида хаёлга ғарқ бўлиб ўтирган эканман. Эрим ўзидаги калит билан эшикни очиб, оёқ кийи

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

«ФАРЗАНДЛАРИМГА БЕГОНА БЎЛДИМ…»

Инсон ўз хатолари учун ўзи жавоб бериши керак, атрофидагилар, ота-онаси ва айниқса фарзандлари эмас. Фақат ўзи! Бироқ баъзида бунинг жавоби топилмайди ёки топилгани шу қадар оғир келадики, ноилож, одамларга дил ёриш ва маслаҳат сўрашга мажбур бўласан. Мен ҳам ана шу мажбурият юзасидан ҳаётимни ҳикоя қилиб беришга жазм этдим…

Ўн етти ёшимда турмушга беришди. Ота-онам топган, танлаган ва ёқтирган йигит билан оила қураётганим, ҳаёт аталмиш оғир синов қаршисида турганим, бунинг учун етарли даражада тайёр эмаслигим мени у қадар ташвишлантирмасди ўшанда. Кўзни қамаштирадиган сарполар, бағоят гўзал оқ либос, карнай-сурнай садоларию тантанали тўй базми ва ҳамманинг эътиборида бўлиш, маликалардек ясаниб тўрда ўтириш – булар мен учун аҳамиятлироқ эди ўшанда. Лекин ҳаёт тўй эмас экан. Буни турмушнинг илк ойларидаёқ англаб етдим. Рўзғор ишларига нўноқлигим, ҳали эркаликларини қўймаган ёш қизалоқлигим, бирон ҳунар ёки касбга эга бўлмаганим – буларнинг бари тез орада ҳаётимни заҳарлай бошлади. Ўқимишли, зиёли инсонлар оиласига келин бўлиб тушган эсам-да, катта даргоҳ, келди-кетдиси кўп хонадон эди. Мен бўлсам эрталаб соат етти яримда аранг кўзимни ишқалаб ҳовлига чиққанимда, ҳаммаёқни супуриб-сидириб, нонушта ҳозирлаб, эркакларни ишга кузатиб турган қайнонаю қайнсинглимнинг кўзига балодек кўринишим турган гап эди. Эрим тиббиёт институтининг сўнгги курсида ўқир, амалиёт билан банд бўлгани учун кечқурунлари чарчаб уйга қайтарди. Мен эса на уни ширин гап билан кутиб олишни билардим ва на баҳри-дилини очадиган суҳбат қура олардим. Мендан икки ёш кичик қайнисинглимнинг пазандалиги, чаққонлиги, тили ширинлиги олдида неча марта уялиб қолганимни айтмасам ҳам бўларди.
Аввалига ҳали ёш-да, ўрганиб кетади, деб сабр қилиб юрган қайнонаю қайнотамнинг фарзандли бўлганимдан кейин сабр косаси тўлди. Чунки мен оналик вазифаларини-да уддалай олмас, боламга ҳам қайнонам ва қайнсинглим қарашарди. Ўзим эса доим ҳаммадан хафа, тунд қиёфада юрардим. Чунки бу хонадонда мен ўзимни эркин ҳис қилолмас, қўйган ҳар бир қадами хатодан иборат ношуд бир одамдек эдим. Натижада билмаганларимни ўрганиш учун қилган барча саъй-ҳаракатларим ҳам тузук натижа бермасди. Хуллас, чақалоғим икки ойлик бўлганида отамникига кетиб қолдим.
Бу, албатта, ота уйига биринчи марта аразлаб келишим эмасди. Биринчиси тўйдан икки ой ўтгач содир бўлганди. Ҳар сафар онам «ажаб қипсан, уларга хорлатиб қўядиган қизим йўқ. Ўзлари ялиниб олиб кетишади», деб кутиб олар, бир неча кундан сўнг чиндан ҳам ё эрим, ё қайнотам келиб олиб кетарди. Лекин қўлимда болам билан кириб борган ўша куним онам «хуш келибсан» демади. Аксинча: «Бекор қипсан, болани ташлаб келиш керак эди», — деди. «Қанақасига?» — десам: «Шу пайтгача айтганларим тўғри чиқяпти, шундайми? Болангни ташлаб келганингда тезроқ олиб кетишарди», - деди.
Ростдан ҳам бу сафар уйимда бир ой ўтирдим. Олиб кетишга ҳеч ким келмади. Охири отам қайнотам билан келишиб, ўзи олиб бориб қўйди. Бу билан эримникидагилар менга сабоқ бермоқчи, мени она сифати боламнинг ҳаётига масъулият билан қарашга чақирмоқчи бўлишган. Мен эса болалигимга бориб, «онам ҳамиша ҳақ бўларкан, унинг айтганини қилишим керак», деган нотўғри хулосага келдим.
Шундай қилиб, бориб-келиб юриб орадан саккиз йил ўтди. Икки ўғил ва бир қизли бўлдик. Оилавий ҳаётни бир лойқаланиб тинадиган сувга қиёслашади. Аммо менинг сувим шунча вақт ўтса ҳам, тинай демасди. Ҳар сафар кетаётганимда онамнинг «Болаларингни ташлаб кел. Улар ўша ёқда қолса, эринг ялиниб келади», дегани эсимга тушарди. Кичкинам олти ойлик бўлганида, қайнонамнинг бир гапи жон-жонимдан ўтиб кетдию, кичкинтойни бешикка белаб, қорнини тўйғаздим-да, сумкачамни илганча яна онамникига йўл олдим. Катта ўғлим ўқишда, кичиги боғчада эди. Катта кўчага чиқиб улгурмасимдан ортимдан қайним машинасида етиб келди ва қўярда-қўймай уйга қайтариб олиб кетди. «Ҳа, қўрқмас экансанлар-а!» — деб ўйладим ўзимча. Назаримда, онамнинг айтганлари тасдиқланаётгандек эди.
Шундан кейин аразласам, болаларни ташлаб кетишга ўрганиволдим. Икки ёшга тўлгунча, кичкинамни олиб кетардим

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Saxarlar uyg'onib dasturxon tuzgan,
Har bir qilgan ishga mehrini qöshgan,
Bahtu saodatdir har dam hayoli,
Bu özbek onasi özbek ayoli.

Tandirdan uzganda issiq nonlari,
Öxshab ketar yuziga yopgan nonlari,
Dartlar körmasin hech ösha qöllari,
Bu özbek onasi özbek ayoli.

Mehr qöshilib oqar hatto qonida,
Mart bir suyanch bölsa har dam yonida,
Allaga aylansin har bir nolasi,
Bu özbek onasi özbek ayoli.

Faqat yaxshilikdir qilgan öylari,
Sajdaga egilar faqat böylari,
Axir sajdagohku hoki poylari,
Bu özbek onasi özbek ayoli.

Bevaqt sölmasin gulday yuzlari,
Qanday qadrlidir nonu tuzlari,
Doim toza tursin köngil oynasi,
Bu özbek onasi özbek ayoli.

Doim chehrasidan nurlar taralgan,
Sharsharadek sochlari tekis taralgan,
Har narsadan asraydi Ona duosi,
Bu özbek onasi özbek ayoli.

😊Do'stlarizga ham ulashing va kanalimizaga a'zo bo'ling😊

@NURvaSOYA
@MunisOnam

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дадабоев Козимбой:
-Болалигингизни соғинасизми отахон?
- Йўқ , мен кўпроқ фарзандларимнинг болалигини соғинаман, чунки ўша пайтлар кеч келсам соғинишар, хафа бўлсам йиғлашар эди, хозир эса буни акси!!!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Gavxar Muhamadalieva:
Ассаламу алайкум!
☀️Тонга етказган Роббимга ҳамдлар бўлсин!Янги тонг янги имкониятлар,янги синовлар демак!
Бугунги кунингиз хайрли ўтсин!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Бу аёл мунчалар ажойиб!

Бир аёлдан: «Гўё бу дунёда сендан гўзал аёл йўқдек, нима учун эринг сени бу қадар яхши кўради? Ахир дунёда сендан ҳам гўзал
аёллар бор-ку?» деб сўрашди.
У шундай деди: «Тўғри, ақлни лол қолдирар даражада бетакрор гўзал бўлмаслигим мумкин. Лекин эримнинг озорини кечираман, маъюс кириб келса, қулоқ соламан, дардига малҳам бўламан, кўп берса мақтайман, оз берса қаноат қиламан.
Буни менга Роббим ўргатган. Меҳрибонликни канда қилмайман, итоатдан бўйин товламайман. Тикон терсам ҳам,
атиргул экавераман» 😊 деб жавоб берди.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Хар бир ўзбек хонадонида соғлом болажонлар камол топиб милатимиз ва юртимиз довруғини бутун жахонга таратишсин
Унутман биз бобокалонларимиз қолдирган мерослармиз

Читать полностью…
Подписаться на канал