Ассалому алайкум азиз группадошлар!!!
28-29 октябр кунлари марказимизда 17-оргн фаолиятини бепул текширувдан ўтқазамиз
Соғлом бўлишни хохласангиз диагностикамизга келинг
М/У +93 579 44 66 Хафиза
Ҳаммадан донороқ нарса-чи?
— Вақт. Чунки ёлғиз вақтгина ҳамма нарсани ойдин-лаштиради.
Gavxar Muhamadalieva:
Африкада ғайри оддий ҳодиса юз берибди, бир товуқ беш килолик тухум қўйибди, буни эшитган хўроз туя қушни судга берибди.
📝 Бахтга етолмадим қўйиб хам нарвон,
Йиқилдим нарвондан ушлади армон.
Бахтсизман дегани бормайди тилим,
Бахтлиман десам ҳам бўлади ёлғон. 🌼🌻🌼🌻🌼🌻🌼🌻🌼🌻
Дейдилар инсонни алам йиғлатар,
Дейдилар инсонни ғамлар йиғлатар.
Ғам билан аламни қилманг гунохкор,
Аслида инсонни инсон йиғлатар! 🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂
Омад билан бахтни ушлаб қолай десангизХАСАД билан КИБРНИ қўворинг...! 🍃🌼🍃🌼🌼🍃🌼🌼🍃
Инсонларни вақт даволамайди,
аксинча, инсонларни инсонлар даволайди...!
🍎🍏🍎🍏🍎🍏🍎🍏🍎
Аёлга дунё керакмас, аёлга мехр керак
Осмондаги ой керакмас, аёлга ишонч керак
Тиллоларга кўмманг асло,
Ширин сўзга кўмиб ташланг аёлни...!
🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸
@ayololamnitebratar
😊👉Оқила онанинг маслаҳатлари.
➀ Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.
#Оқила_она
➁ Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!
#Оқила_она
➂ Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.
#Оқила_она
➃ Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.
#Оқила_она
➄ Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.
#Оқила_она
➅ Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.
#Оқила_она
➆ Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.
#Оқила_она
➇ Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради». (Термизий ривояти)
#Оқила_она
ҲИКОЯ
(бўлган воқеа)
Туғилдим, кўзлари очиқ кўр экан,
Врачлар онамга шундайин деган.
“Вақт ўтсин, йўли бор, топилар даво,
Ўғлингиз кўради, мададкор Худо!”
Авайлаб ўстирди бечора онам,
Эртадан кечгача бўлиб парвонам.
Йиллар аста секин ўтиб борарди,
Онамнинг қалбида шамлар ёнарди.
Ёшим ўн иккига киргунга қадар,
Олам қизиқтирди мени нақадар.
Ҳамма нарсаларни ушлаб кўрардим,
Мева ҳидларини ёддан билардим.
Тинмай маблағ тўплаб келдим падарим,
Дердилар бўлмасин ҳеч кўнгли ярим.
Онам эринмасди тушунтиришга,
Айтган ишларимни туриб қилишга.
Ниҳоят ўша кун келди бир пастда
Врачга юзландик умидла аста
Кўзимни текширди кўз шифокори,
Бир гапи юракка бўлолди дори.
“Ўғлингиз кўради, аммо, лек, бироқ,
Унга донор керак кутмайсиз узоқ.
Кўз гавҳарини шундоқ олиб қўямиз,
Сўнгра кўзларига солиб қўямиз.”
Дадам врач билан маслаҳатлашди,
Бизга билдирмасдан секин гаплашди
Рўйхатда турганлар жуда кўп экан,
Ҳали бери бизга навбат йўқ экан.
Лекин ота-онам шошарди тинмай,
Гавҳар қидирарди улар эринмай.
Дусти ёронлардан, қариндошлардан,
Падарим бечора сўрабди ёрдам.
Ким ҳам берар эди, кўзларин ўйиб,
Ҳўп дермиди жонини хатарга қўйиб.
Бир куни хушҳабар келтирди онам,
Донор топилганмиш, қувондим бирам.
Ўша кун докторга отландик дарров,
Бошида турарди яна бир синов.
Қандайдур хонага жойлашиб ётдим,
Укол қилишганда бир тошдек қотдим.
Хиёл қулоғимга эшитилди овоз,
Онамнинг ноласига ўхшарди бироз.
Тўрт соат деганда ўзимга келдим,
Кўзимда боғич бор, пайпаслаб билдим.
Ўн беш кун деганда ҳамшира келиб,
Боғични олдилар мендан ишқилиб,
Минг титроқ хадикдан очдим кўзимни.
Энг бахтли инсон деб билдим ўзимни.
Оҳиста қўлимга қарадим шошиб,
“Кўряпман” деёлдим кўз ёшим тошиб.
Секин осмонларга, хонамга, ерга,
Қарадим астойдил ботганча терга.
Ростдан гўзал экан дунё дегани,
Бу хақда волидам сўзлаб берганди.
Югуриб онамни олдига кирдим,
Шодлигимни кулиб унга илиндим.
Кирсам онажоним ётардилар жим,
Кўзларида мато ёнарди ичим.
Менимча ёнида дадам турарди,
Кўзларида ёшу, хиёл куларди.
“Онажон” дегандим сесканиб онам
Дедилар: “Келақол, ёнимга болам”
Кўзинг кўряптими ростини гапир,
Бу кунни ўн тўрт йил кутганман ахир.
Ношудман, нокасман, онам бечора,
Ўз кўзин берибди, тополмай чора.
Хаққим йўқ онажон бундай қилишга,
Сизнинг ўрнингизга кўзли бўлишга.
Секин юзларимдан силаб волидам,
Кўзимдан ўпарди қувониб бирам.
Кечиргин онажон, сизни кўр қилдим,
Донор эканлигингиз яқинда билдим.
Жон болам, айбдор сен эмас, менман,
Шунчаки қарздор эдимда сендан.
Соғлом туққанимда бахтли бўлардинг,
Туғилган заҳотинг дунё кўрардинг.
Шунга сиқилмаям, ўйланма болам,
Вазифасин адо этди де онам
Мендан бахтли она топилмас ҳозир,
Фарзанд учун она ҳар нега қодир.
Кўзларим гавхари онамдан мерос,
Шунга кўзларимни қиламан эъзоз.
Оналар ҳар ерда болам дер экан,
Фарзандлар лек билмай, умрин ер экан.
Инсонлар саломатлигини ва тибий маданиятини ошириш мақсадида икки кун бепул кўрик ўтқизмохчимиз
Читать полностью…-Жим туриш санъати бор.
-Гапириш санъати бор.
Аммо муносиб пайтни топа билиш санъати мана шу иккисидан ҳам улканроқ экан, чунки номуносиб вақтда жим туриш хорликдир, номуносиб вақтда гапириш эса аҳмоқликдир. Гапириш учун муносиб вақтни бил!
Бахт агар бозорда сотилганида эди, одамлар унга талашиб-тортишиб навбат туришар ва энг қиммат нархга бўлсада сотиб олган бўлишарди.
Лекин одамларнинг кўплари бахтнинг саждагоҳда текинга берилишини билмай юришади.
Аброр Мухтор Алий
Бугун 25 - октябрь Ички
Ишлар Ходимлари байрами. Гурухимизда шу касб
аъзолари булса барчасини
табриклайман. Сизлар
борсизлар Ватанимиз
тинч. Умрила узок булсин.
Омад!👏🌹💰
Бир фойдаланувчимиз ижодидан:👏👏👏
Ҳазил аралаш ҳақиқат!
☝☝☝☝
Содда эдим, ғўр эдим,
Ё кўзлари кўр эдим.
Бир куйдирги эр сабаб
Пешонаси шўр эдим.
Тангинамда сиҳат йўқ,
Жонгинамда роҳат йўқ,
Бу ўйноқи эримда
Бир аёлга тоқат йўқ.
💪💪
Бирам кўпки дўст-ёри,
Пули бор, яхши кори...
Санасам адашардим,
Юздан зиёд хуштори.
👠👠👠👠
Бир қўнғироқ етарди,
Ўқдай учиб кетарди.
Сўнг ярим тунда келиб,
Пешингача ётарди.
Қайси гўрда билмасдим,
Қайси гулда билмасдим,
Инсоф билан юрса-ку,
Бир оғиз сўз демасдим.
😥😪😭
Кунда жанжал бўларди,
Кўзим ёшга тўларди.
Таъна, иддао қилсам,
У жилмайиб куларди.
Аввал уёққа чопдим,
Кейин буёққа чопдим.
Сизга айтсам, ёронлар,
Охир иложин топдим:
😏😏
Ажратдим жўрасини –
Пучакдан сарасини...
Шу билан топдим гўё
Ғалванинг чорасини.
Сиз улуғ пирим, дедим,
Юзларга киринг, дедим,
Олиму, тақводорга
Яқинроқ юринг, дедим.
Кўна қолди ҳарқалай,
Дўсти йўқ энди талай.
Шунгаям инсоф берган
Художондан айланай!
Шайтон тушди қафасга,
Юрмас ҳою-ҳавасга.
Бошига дўппи кийиб,
Шогирд тушди бир касга.
📝📝📝
Дилим яйрарди пинҳон,
Қўллаб юборди Раҳмон –
Эримни йўлга солган
Битта қори акахон...
👌
Устози деб билардим,
Ё қози деб билардим.
Ҳар замон меҳмон бўлса,
Чопиб хизмат қилардим.
Эрдан кўнглим тўлганди,
Шубҳаларим ўлганди.
Наздимда, ҳаётимга
Энди омад кулганди...
Сўз бермасдан тилимга,
Гуллар тутиб қўлимга,
Ёши қирқдан ўтганда,
Ишқи тушди илмга.
Ишдан анча эрта кеб,
Овқатини чала еб,
Ўғилларни етаклаб,
Кетарди устозга деб...
Кўрсангиз-а кулганим,
Шодликдан минг тўлганим!
Хайҳот, сезмай қолибман
Уч кундошлик бўлганим...
😱😱😱
Сенинг қори акангдан!!!
Тутсам эди ёқангдан.
Хотинли бой бўлмагур,
Уял бола-чақангдан!
😡😡😡
Дейди: “Рухсат бор, хотин,
Эй, юраги тор, хотин.
Агарки, сабр қилсанг,
Жаннат сенга ёр хотин!”
🙏🙏🙏
Дейман: “Сабрим етмагай,
Ярам асло битмагай.
Бунча азобни ҳатто
Дўзахдаям тотмагай...”
Қайга борай давога?
Қўл кўтариб дуога,
Кундоши бўлмаган деб,
Ҳавас қилдим Ҳаввога!
Нетай, инграр ишқ саси,
Таънамас бу қашқаси,
Энди ғинг деёлмайман,
Мен бўлмасам – бошқаси!
😪😪😪
Илгари уришардим,
Бўлак тўшак тўшардим.
Пайт келса заҳрим сочиб,
Бир лаҳзага бўшардим.
👊👊👊
Энди хуноб юрибман,
Кун санаб ўтирибман.
Тўрт кунда бир келади
“Очеред”га турибман.
👉👈
Сўзларим эмас ҳазил,
Ўтган куним беназир.
Битта эдим, уч малак
Ҳозир хизматда ҳозир.
Юзта билан юрсаям,
Эр меники деярдим.
Йўлимга чиққанининг
Нақ гўштини еярдим.
Ҳозир-чи, кўзим ёшга
Тўлиқ, умрим кундошга...
Барида ўн фазилат,
Чиқолмайман курашга.
Оҳ, энди у ёр бўлсин,
Менга нафрат ор бўлсин.
Бахт қасримни қулатган
Қори ака “бор бўлсин”...
😬😬😬
Тилим бормас миннатга,
Бўйин эгдим суннатга.
Розимасман эр бериб,
Киролмасам жаннатга!!!
☑☑☑
Умму Амина. 2016 йил.
👍👍👍😃😃
✔️💥Нотаниш йигит бегона бир қизнинг жиғига тегмоқчи бўлиб, сахифасига :
--— Салом танишсак буладими деб ёзибди.
Қизнинг жавоби:
-— Мени аввал ким эканлигимни билинг.....
...... Сиз азоб бермаслигингиз учун ва сизнинг бир парчангиздан бўлганимни унутмаслигингиз учун сизнинг қовурғангиздан яралган ҲАВВОман..
..... Мен уйингизни сақловчи, асровчи онангизман, синглингизман, қизингизман ва аёлингизман..
...... Мен ЖАННАТ оёқларим остида турган ОНАман. .
..... Мен ўшаманки, ҲАБИБИМИЗ сизга мен ҳақимда: "аёлингизга яхши муносабатда бўлинг" деб, васият этиб қолдирганлар..
.... Мен ўшаманки, агар СОЛИҲА АЁЛ бўлсам, мингта солиҳ бўлмаган эркакдан афзал.
.... Мен ушаманки, бир куни сизга ухшаган бир инсонни халоли ва жуфти.
.... Мен ушаманки, отам, ака - укаларим, амаки - тогаларим, боболарим номусини елкасида кутариб юрган хаммол.
.... Мен ушаманки, номус аталмиш гавхарни ягона эгасига так,дим этиш учун ку"з к,орачигидек асраб юрган бахил.
Агар сиз эрмак учун шунчаки вақти чоғлик қилмоқчи бўлсангиз, унда эрмак бўлишни истаганларнинг саҳифаларига бориб, ўша ердан изланг. .
Мен ҳақимда билиб олдингиз, энди ўзингизни таништирсангиз эй ҲУРМАТЛИ инсон?!!
Йигит қисқагина қилиб жавоб берди:
-— Мен кузи ку"р бир БАНДАман.
Сизни тарбиялаган онангизга минг РАҲМАТ.
✔️💥Агар узгалар айблари гапирилса биз судялик киламиз. Агарда узимизнинг айбларимиз гапирилса адвокатлик киламиз.
Читать полностью…Ҳамма учун энг умумий нарса нима?
— Умид. Чунки у ҳеч вақоси йўқларда ҳам мавжуд-дир.
Gavxar Muhamadalieva:
☘Ҳаёт шундай яралган!☘
🍃Ким бойвачча ким ғариб.
🍃Кимлар олисга кетган,
🍃Ўз бахтини ахтариб.
🍃Ким ночору ким бемор,
🍃Даво истар дарди бор.
🍃Ҳаёт шундай дилозор,
🍃Номарди бор марди бор.
🍃Ким чиройли яралган,
🍃Аммо кўзларида нам.
🍃Бу беш кунлик дунёнинг,
🍃Доим нимасидир кам.
🍃Кимдир кўрган хиёнат,
🍃Ўзи севган ёридан.
🍃Шу инсонга ишониб,
🍃Кечган эди боридан.
🍃Кимлар бола чақам деб,
🍃Ёт элларда сарсондир.
🍃Шу жужуқлар бўлмаса,
🍃Ҳаёт қадри арзондир.
🍃Кимлар яшар Отасиз,
🍃Кимлар эса хор қилар.
🍃Отанг борми шукр қил,
🍃Улар йўқдан бор қилар.
🍃Кимлар Она пойига,
🍃Гул тўшайди хар онда.
🍃Кимлар Онасиз қолиб,
🍃Йиғлаб юрар армонда.
🍃Кимлар ўзин дунёнинг,
🍃Устунидай тутади.
🍃Бу кибрли кимсаларни,
🍃Бир куни ер ютади.
🍃Кимлар буюк Аллоҳдан,
🍃Фарзанд тилаб ўтади.
🍃Кимлар етимхонага,
🍃Мангу ташлаб кетади.
🍃Ким ўғри~ю зўравон,
🍃Бечорани талайди.
🍃Ўшалар жаханнамнинг,
🍃Тупроғини ялайди.
🍃Кимлар умид қилади,
🍃Аллоҳданмас рўёдан.
🍃Бир дунё гунох билан,
🍃Ўтиб кетар дунёдан.
🍃Ким турмушдан ажраган,
🍃Ўхшамаган ҳаёти.
🍃Етти осмонга етар,
🍃Ёлғизларнинг фарёди.
🍃Кимдир эрта сахарда,
🍃Ўқир ибодат намоз.
🍃Инсонга энг ярашгани,
🍃Аслида шу жойнамоз.
🍃Юз йил азоб бўлса хам,
🍃Кўп нолимоқ шарт эмас.
🍃Хамма нарса ўткинчи,
🍃Демак дунё дард эмас.
🍃Аллоҳим деб етказинг,
🍃Осмонга овозасини.
🍃Шунда оча оласиз,
🍃Жаннат дарвозасини...!
══════ ❁✿❁ ══════
Каналимизга уланинг👇
@NURvaSOYA
@MunisOnam
📝 Синган кунгил
Мавлоно Румий хазратларидан сурашди :
- Синган кунгил яна сева оладими ?
Мавлоно жавоб берди :
- Ха, сева олади!!!
- Унда айтингчи , синган пиёлада сув ичасизми?
Мавлоно эса нимтабассум билан :
- Сиз пиёла синди дея сув ичишни тарк килдингизми ...
Азизим...ёруг оламда бор эканмиз , севган инсонимиз севимлиси булиб яшайлик .
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ... Аллоҳнинг бизларга ҳадя қилган яна бир куни ҳайру-барокатларга тўла бўлсин! АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!
.....Гоҳида барча нарсалар зиддингизга айланиб, ёлғиз АЛЛОҲ сиз билан қолади.. Сиз доимо АЛЛОҲ билан бирга бўлингки, барча нарсалар сиз билан бирга бўлади..
Кун давомида АЛЛОҲИМ барчангизга Яхшилик эшикларини, Омонлик эшикларини, Соғлик эшикларини, Неъмат эшикларини, Барака эшикларини, Рахмат эшикларини, Ризқ эшикларини, Мағфират эшикларини, Дўстлик эшикларини ва Меҳр эшикларини очсин илоҳим!
Кунингиз эзгу амал ва ҳайрли ишлар ила гўзал ўтсин. Барчангизга кузнинг сокин ва салқин ҳавоси ажиб бир ҳиссиётларни баҳш этсин, чарчаманг асло, кун давомида аъло кайфият хамрохингиз бўлсин..!!
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Эрни эр қиладиган хам қaро ер қиладиган хам хотин...
Kадим замонда бир бой бўлган экан. Унинг бир яхши, ақлли хотини бўлган экан. Бир куни бой хотинига:
— Давлатимда хўп давр сураяпсанда!
Мендан бўлакка текканингда не кунларни кўрардинг?— дебди.
— Йўқ, — дебди хотин эрига, — эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер қиладиган ҳам хотин.
Хотинининг бу гапидан бой дарғазаб бўлиб, уйидан ҳайдаб юборибди. Қоронғи тушиб қолган экан. Хотин йўлга чиқибди-ю, чарчаб бир дарахтнинг тагида ўтириб,
тунни ўтказмоқчи бўлибди.
Анча ўтирибди. Шу вақт ўтин орқалаган бир йигит келиб, унинг ёнида тўхтабди.
— Ҳой, синглим, — дебди ўтинчи, — бемаҳалда ёлғиз нима қилиб ўтирибсан? Уйингга борсанг бўлмайдими?
— Уйим йўқ, — дебди хотин, — ота-онам жуда ёшлигимда ўлиб кетган, — дебди.
— Менинг ҳам бир кекса онамдан бўлак ҳеч кимим йўқ. Мен ўтин териб кун кўраман.
Юр бизникига, оч бўлсак оч, тўқ бўлсак тўқ яшарсан, — дебди йигит.
Йигит хотинни эргаштириб уйига олиб кетибди. Хотин кўрсаки, ўтинчининг ҳовлисини кўриб бўлмас эмиш: ҳамма ёқ ўт, кўпдан бери супурги тегмаган. Кекса онанинг эгнидаги кўйлаги кир, ёғ босиб кетган экан.
Хотин ҳовлини супуриб- сидирибди, кампирни ювиб- тарабди.
Хуллас, ўтинчининг уй- жойига файз киритибди. Буни кўрган ўтинчининг баҳри дили очилиб кетибди. Ўтинчи ҳар куни терган ўтинини бозорга олиб бориб, икки
тангага сотаркан, бир тангасига ёғ, бир тангасига ун олиб келаркан.
Она-бола атала қилиб еб кун кўришаркан. Хотин ўтинчиникига келган кунининг
эртаси, ўтинчи ўтин тергани кетаётганида ундан илтимос қилибди:
— Агар бугун ҳам икки тангага ўтин сотсангиз, бир тангасига рўзғор қилинг, бир тангасига ипак билан дўппи таги олиб
келинг.
Кечқурун ўтинчи хотин тайинлаган нарсаларни олиб келибди. Хотин эртаси куни ўтинчи келгунича, чиройли дўппи тикиб, битказиб қўйибди. Ўтинчи уни дўппи бозорига олиб борибди-да, бир яхши
дўппи ўн сўм бўлса, уни ўн беш сўмга сотиб, пулини хотинга келтириб берибди.
Хотин, кунда йигит ўтин териб, сотиб келгунча, дўппи тикиб бозорга чиқариб сотишга тахт қилиб ўтираркан. Бунинг устига уй-жойга, қозон- товоққа қарашга ҳам улгураркан.
— Энди ҳунар ўрганинг! — дебди хотин йигитга. — Эркак кишига ҳунар керак.
Йигит дурадгорликни ўрганибди. Кўп ўтмай яхши дурадгор ҳам бўлибди, уй-жой ҳам қуриб олишибди...
Ўтинчининг уйига кундан-кун файз кирибди, топгани озиқ- овқат, кийим-кечакдан ортадиган бўлибди. Кампир ҳам, ўғли ҳам аёлни жуда яхши кўриб қолишибди.
Орадан кўп ўтмай, ўтинчи билан бу доно аёлнинг тўйлари бўлибди, улар бахтиёр ҳаёт кечира бошлашибди. Давлатларига давлат қўшилибди, бахтларига бахт. Уларнинг иноқлиги, бахтли яшаши ҳақидаги овоза узоқ- узоқларга тарқалибди:
“Бир ўтинчи шунақа бадавлат бўлиб кетибдики, асти қўяверасиз экан”. Бир камбағал ўтинчининг данғиллама уйли-жойли, давлатманд бўлиб қолгани ҳақидаги хабар аёлнинг аввалги эрининг қулоғига ҳам етибди.
“Оламда мендан бойи йўқ”, деб керилиб юрган тўймас бой бу гапларни эшитиб, ўз кўзи билан кўриб келиш мақсадида ўтинчиникига келибди. Кўрсаки, ички-ташқи данғиллама ҳовли-жой, ҳовуз атрофида гулзор, ҳовли ёғ тушса, ялагудек топ-тоза.
Лекин на хизматчи на боғбон бор эмиш, на
коранда. Буни кўриб бой жуда ҳайрон қолибди. Уни ўтинчининг ўзи кутиб олибди, яхшилаб зиёфат қилибди.
Бой ўтинчиникида хўп меҳмон бўлибди, кейин муддаога кўчибди, унинг қандай қилиб бундай давлатманд бўлиб кетганини сўрабди...
— Э, нимасини айтай, — дебди ўтинчи унга, —ота- бувамизнинг
“Эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер қиладиган ҳам хотин”
деган гапи бор эди. Хўп билиб, айтишган экан. Эркак киши бўла туриб, ўтин териб сотиб, бир қошиқ аталага зор бўлиб кун кўрардим.
Уйландим, хотиним уйимга файз киритди, ақлимга ақл қўшди, — деб хотинининг хизматларига тан берибди. Шу пайт бойнинг кўзи деразага тушибди.
Не кўзи билан кўрсин-ки, ўша ўзи ҳайдаб юборган хотини ҳовлидаги гулзорда гул териб юрган эмиш.
Бойнинг ранги қув ўчиб
кетибди:
— Э-э, хом калла, нималар қилиб қўйдинг, — деб пешонасига бир урибди.
Ўтинчи узоқ ва бахтли хаёт кечирибди...
АЁЛЛАРга баъзи насихатлар!
1. Турмуш ўртоғингизга ҳар қандай ҳолатда ҳам овозингизни
баланд кўтариб гапирманг. Эркаклар аёл кишининг овозини
кўтариб гапиришини хуш кўрмайдилар. Бу ҳолат уни сиздан
бездиришга олиб келади.
2. Турмуш ўртоғингиз жаҳли чиққан вақтда уйда
сокинликни таъминланг. Гарчи у ноҳақ бўлса ҳам, унга танқидни
кўпайтирманг. Иложи бўлса, унинг кўзига кўринмай туринг.
3. Турмуш ўртоғингиз билан муҳокамали суҳбат
қураётганингизда озгина эгилувчан бўлинг, яъни бир этикка
икки оёғингизни тиқманг. У томонга бир оз ён босинг. Суҳбатни
қаттиқ мунозарагача олиб келманг. Ўз фикрингизда қолишингиз,
унинг жаҳли чиқишига олиб келади ва бу жаҳл уни сиздан
совушига сабаб бўлади. Агар бирор нима сўрамоқчи бўлсангиз,
уни чиройли шаклда амалга оширинг. «Йўқ» жавобини
олсангиз, уни «Ҳа» дейишга мажбурламанг.
4. Турмуш ўртоғингиз кийинаётган вақтида унга ёрдам
беринг. Кўпинча бу вақтда улар пайпоқларини қидирадилар,
унга пайпоқларини топишга ёрдам беринг. Ишга кетиш
чоғида унинг кийимларига эътибор беринг. Бирор нимаси кам
бўлмадими? Аёл киши эрининг кийимларига эътибор бериши
унинг яхши сифатларидан биридир.
5. Вақти - вақти билан турмуш ўртоғингиз билан
таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилинг. Баъзи вақтларда
фарз намозларини унга иқтидо қилиб ўқинг. Бу ҳам у билан
сизнинг орангиздаги руҳий боғларни мустаҳкамлайди. Бирга
зикр қилишлик қалбларни юмшатади. Агар орангизда озгина
хафагарчилик ўтган бўлса, у ҳам кетади. Сизнинг орангизда
турган шайтон қочади.
6. Эрингиз сиздан кечирим сўрашини хаёлингизга ҳам
келтирманг. Агар унинг ўзи бу ишни қилса, алҳамдуллилаҳ,
бу унинг яхши сифатларидан бири. Гар кечирим сўрамаса,
ундан ўпкаланманг. Баъзан сизнинг наздингизда у ноҳақ бўлиб
кўринади, аслида эса у ҳақ бўлади. Сиз юз фоизга ҳақ бўлсангиз
ҳам, уни сиздан кечирим сўрашини кутманг. Ахир сиз жаннатни
ихтиёр қилгансиз, шунинг учун унга ҳар кундагидек хизмат
қилишда давом этинг. Бирор бир хизматидан бош торманг.
Иншаалоҳ, Аллоҳ савобингизни янада ҳам орттиради.
7. Унинг ташқи кўринишини доимо кузатинг. У ўзига
қарамаса ҳам, сиз унинг ташқи кўринишини гўзал, пок бўлишини
таъминланг. Пайпоқлари, оёқ кийими, ички кийимлари
тозалигига, ундан бадбўй ҳид келмаётганига ҳамда соч ва соқоли
тўзиб кетмаганлигига эътиборли бўлинг.
8. Турмуш ўртоғингиздан мақтов эшитишни кутманг.
Баъзан яхши ишларимиз учун улардан мақтов эшитишга
ошиқамиз. Лекин эркак зоти яхши ишингизни гарчи сезган
ва ичида бундан хурсанд бўлган бўлса ҳам уни ташқарига
чиқармайди. Турмуш ўртоғингиз учун ҳар қандай хизматни
Аллоҳнинг розилиги учун деб қилинг. У бунга «раҳмат» деса,
алҳамдулиллаҳ. Аммо эътибор бермаса, бу билан савобингиз
камайиб қолмайди. Чунки сиз ҳақиқий ажрни, мукофотни
Аллоҳдан олишга ихтиёр қилгансиз.
9. Унинг кайфиятига қараб муомала қилинг. Уйга хомуш
келганда, унинг дардига шерик бўлинг. У хомуш бўлганда, сиз
хурсандчиликдан ўзингизни тута олмасангиз, бу унинг жаҳли
чиқишига сабаб бўлади. Ёки акси, у уйга шод, мамнун ҳолатда
келса-да, сиз уни хомуш кутиб олсангиз, бу ҳам уни кайфиятини
бузади. Бундай ҳолатлардан қочинг.
10. Турмуш ўртоғингиз сизга бир юмуш буюрганда,
уни ортга сурмасдан дарҳол бажаринг. Бажарганда ҳам яхши
кайфият билан бажаринг. Мисол учун, у сизга чой дамлашни
буюрди. Сиз эса секин хоҳламай ошхонага борсангиз, у буни
дарров пайқайди ва шу заҳотиёқ чой ичишга бўлган иштаҳаса
қочади. Агар сиз Аллоҳни ризоси учун чаққонлик билан унга
чойни келтирсангиз, шубҳасиз унга улкан савоблар оласиз.
11. Турмуш ўртоғингиз сафардан келганда, уни кутиб
олишга одатланинг. У келганда, барча ишларинигизни ташлаб,
уни қарши олинг. Беш дақиқа вақтингизни аямасдан, ундан
ҳол-аҳвол сўраб, истагини бажаринг. Кейин қолган ишларни
қилаверасиз.
12. Доимо шуни ёдингизда тутинг, турмуш ўртоғингиз
сизни Аллоҳга янада яқинлашишингизга, Аллоҳнинг розилигига
эришишингизга сабаб бўладиган воситадир. Турмуш
ўртоғингиз сиздан рози бўлиши бу Аллоҳнинг розилиги ва
Ассалому алайкум азиз группадошлар!!!
28-29 октябр кунлари марказимизда 17-оргн фаолиятини бепул текширувдан ўтқазамиз
Соғлом бўлишни хохласангиз диагностикамизга келинг
М/У +93 579 44 66 Хафиза
Меҳмонларимиз
Орзуга берилма, армони ёмон.
Висолга берилма, ҳижрони ёмон.
Ҳар нима бўлса ҳам бўлайлик омон.
Омонат дунёнинг меҳмонларимиз...
Бировни ранжитма у ҳам ғанимат.
Яҳшилик қил аммо қилма ҳеч миннат.
Худбинлик, бахиллик биз учун иллат.
Омонат дунёнинг меҳмонларимиз...
Отангни, онангни асра борида.
Яҳшими ёмонми бўлгин ёнида.
Розиман деб кетсин сўнгги онида.
Омонат дунёнинг меҳмонларимиз...
Боғ ярат боғингда сайрасин булбул.
Янтоқлар унмасин унсин атиргул.
Бойлиг-у давлатга бўлиб қолма қул.
Омонат дунёнинг меҳмонларимиз...
Ухлама эрта кеч савобни изла.
Ўзингдан кичикми, каттами сизла.
Ҳаётда биргина яҳшилик кўзла.
Омонат дунёда меҳмонларимиз...
Дунёнинг мезбони дунё аслида.
Боқийлик йўқ ахир инсон наслида.
Ёзганим насиҳат оддий қасида.
Омонат дунёнинг меҳмонларимиз...
Узбекистон мард углонлари
Баходирлар пахлавонлари,
Тинчлигимиз чин посбонлари
Байрамингиз муборак булсин!
Ватан ишки кунглингиздадир
Юрт такдири кулингиздадир.
Нигохимиз йулингиздадур
Байрамингиз муборак булсин!
🎀🌹🎀💐🎀🌷🎀💰🎀
~ Мысли счастливой женщины ~
А давайте-ка исследуем ее! Счастливую женщину!
… Всё, что ни делается – всё к лучшему.
Потеряла помаду – купишь еще лучше. Опоздала в кино – произошло приятное знакомство. Всё, что происходит, обязательно ведет к счастливому событию.
… Я прекрасна, неотразима и сногсшибательна!
Счастливая женщина уверена, что всегда выглядит привлекательно, потому что заботится о себе с любовью. Если и возникают проблемки во внешнем виде – это только повод для того, чтобы обратить внимание на свою красоту.
… Расставанье? К новым встречам!
Исчерпавшие себя отношения остаются в прошлом как светлая память. А вскоре появляется новое удивительное знакомство. Новые люди в окружении – это залог яркой жизни и незабываемых приключений.
… Достаточно и 24 часов.
Нехватка времени ни что иное, как нерациональное его использование. Счастливая женщина всегда на первое место ставит самые важные дела, затем радует себя любимыми занятиями, и потом уже все остальное. 24 часа нужно использовать так, чтобы на все хватало времени.
… Отрицательный опыт – тоже опыт!
Потеря работы или повышение по службе, длительные командировки в холодных краях или обещанные премии – чтобы не происходило, это уместное, лучшее и нужное на данный момент. Любой опыт полезен. Вслед за темной ночью наступает утро! Так и после неудач придет успех.
… Не предавай свою мечту.
Счастливая женщина знает о том, что мысли материальны. Сосредоточившись на желаемом, спустя какое-то время это получает, потому что не пускает мечты на самотек, а тщательно воплощает их в реальность.
… Жизнь – постоянное движение.
Счастливая женщина предпочитает пешие прогулки, фитнес, занятия спортом. Она тренирует свое тело во время повседневных занятий, моя посуду или убирая в комнате. Счастливая женщина дышит глубоко и никогда не сутулится.
… Любовь бесценна.
Счастливая женщина умеет любить и ценить своих близких. Она знает, что никакая карьера не заменит улыбки малыша и верности любимого.Семья на первом месте, все остальное – позже.
… Ешь, чтобы жить, а не живи, чтобы есть.
Питание у счастливой женщины правильное и только с пользой для здоровья. Она умеет радоваться десертам, но сладости – не главная радость в жизни.
… Счастье вокруг!
Счастливая женщина видит повсюду счастье, замечая все хорошее, с пониманием и сочувствием относится к тем, кому тяжело на данный момент. Счастливая женщина всегда улыбается. Она знает, что бывают в жизни и моменты печали, грусти и тоски. Но главное – счастье есть!
С Любовью и Верой в Вас!
Т. Почуева
💥💐🍃Ассалому Алайкум!!!
Дунёда Тенгсизларим,
Кадри Баланд,
Сиймоси Нурли, Калби
Пок Азизларим!
Бугунги кунингиз омадли,хушкайфият,ва сермазмун
булсин`
✔️💥ОНА ВА ФАРЗАНД СУХБАТИ...
Муаллиф: ©Сабина... ✍
- Онажон, қўшни ака доим онасига қаттиқ гапирадилар. Оналари хар куни йиғлайдилар. Жудаям рахмим келади.
- Ха болам. Сен ундай бўлмагин. Инсонларни Ранжитма. Кўнглини оғритма. Қўлингдан келганича Қувонч улашгин ўғлим.
- Она, кўнглингиз тўқ бўлсин. Айтганларингизга амал қиламан. Бир китобда ўқигандим, Ота-Онасини йиғлатган инсонлар Жаннатга кира олмас экан.
- Сен кибрга берилма. Ёмондан ўрнак, яхшидан ибрат олгин. Инсонлардан ёрдамингни аяма болам. Биласанми, Кўпчилик Ота-Оналар ёмон қаримай деб кўп дуо қилишади. Агар бир кун сенга инжиқликлар қилсам, койима.. Шунчаки сабр қил. Агар хар нарсага йиғлайверсам, жахл қилма.. Шунчаки сабр қил. Агар бирон нима десаму, гапларим чўзилиб кетса, гапларими бўлма.. Шунчаки сабр қил. Бирон бир сўзингни яхши Эшитмай яна қайтаришга мажбур қилсам, Уф тортма.. Шунчаки сабр қил. Мана хозир хам хатто Кўп гапириб юбордим. Шунчаки сабр қил. Зеро.. сабрда хикмат катта. Аллох сабр қилганларни суяди. Доим Аллохим суйган бандалари қаторида бўлгин.
- Гапларингизни тушундим Она. Сизга бирон нимани тушунтиришдан Ва сизни эшитишдан эринмайман. Ғаниматим Онам, Аёлим хам худди сиздек бўлсин. Доимо ёнимизда бўлинг. Онажон, яхшиям борсиз. Дунёга келганингиз ва дунёга келтирганингиз учун рахмат. Борингизга шукур Она.
Доимо онангизни асранг яхшилар😊
✔️💥ЯҚИНЛАР
Қадрига етинг-е, бўлса акангиз,
Қўлини тутинг-е, бўлса укангиз.
Бир куни қуриса мадор, тинкангиз,
Бегоналар томон чопа олмайсиз,
Улардан бошқани топа олмайсиз.
Бошингизда тутинг мушфиқ синглингиз --
Кўтарар шу қизча бир кун кўнглингиз!
Ғамли кун келганда, шуни билингиз –
Ташвишлар эшигин ёпа олмайсиз,
Улардан бошқани топа олмайсиз.
Агар ёнингизда бўлса опангиз,
Пойини эмаклаб, суйиб ўпингиз!
Мусибат чоғида ҳар ён чопингиз,
Бозордан бошқа бир опа олмайсиз,
Улардан бошқани топа олмайсиз.
Яхши кунда қадрин билинг ёрингиз,
Дард келса шу бўлар ҳамбеморингиз.
Тарқалиб кетганда йўғу-борингиз,
Кўз ёшни бировга сепа олмайсиз,
Шу ёрдан бошқани топа олмайсиз.
Бугун шўх югурган жажжи болангиз
Артади бир куни кўзда жолангиз.
Суйкалиб келса гар, бошин силангиз,
Бировнинг боласин ўпа олмайсиз,
Улардан бошқани топа олмайсиз.
Оҳ, қаттиқ авайланг бўлса онангиз,
Дуосини олинг бўлса отангиз!
Тузатинг шу бугун айбу хатонгиз,
Кейин кеч бўлади, хафа бўлмайсиз,
Улардан бошқани топа олмайсиз!!!