munisonam | Неотсортированное

Telegram-канал munisonam - МУНИС ОНАМ

1845

🌸 MUNIS ONAM ☘ kanali Ushbu kanalni onajonimga bag'ishlayman ! Sizlardan xam onalarimiz xaqida shirin so'zlaringizni kutib qolaman ! Xurmat bilan @MunisOnam @Xafizahon реклама ва табриклар учун @kozimbee89 га мурожат қилинг

Подписаться на канал

МУНИС ОНАМ

Бир эркак уйига чарчаб хафа холда кириб келди... Аёли салом бериб табассум билан
кутиб олиб:
Ха бегим, нега Махзунсиз нима бўлди?
Йўлда келаётган эдим, қўшнимизни кўриб қолдим... Машинада болаларини олиб
дам олишга салқин тоғ ён бағриларига кетишаётган экан... Менга хам "юринг бир
чўмилиб салқинланиб келамиз" деди. Шунга хафаман шунча йил бирга яшадик бирор марта сизларни дам олишга салқин жойларга олиб бора олмадим. Умримиз мехнат килиб бола-чақа деб ўтиб кетаяпти...

Аёл кулиб шундай деди:
Бегим хафа бўлманг Биз иншааАллох биргаликда бир умрга дам олишга салқин
жойга яъни “ЖАННАТ“га борамиз…
Эркакни кўзларидан ёш оқа бошлади... Бу қувонч ёшлари эди... Шундай Оқила Аёлни тақдир қилиб берган Аллохга хамд айтиб йиғларди!
👍👍👍

@NURvaSOYA
@MunisOnam

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Инсонлар саломатлигини ва тибий маданиятини ошириш мақсадида икки кун бепул кўрик ўтқизмохчимиз

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

МУНАВВАР ТОНГ...

Эрталаб чой ичиб ўтиргандим аёлим келиб ёнимга ўтирди. Пиёлага чой қуйиб узатаркан, аста гап бошлади: - Дадаси, бугун сиз бошқа бир аёлни кечки овқатга таклиф қилишингизни истайман....Чайнаб турган ноним тиқилиб қолди. - Тинчликми онаси, қанақа аёл билан кечки овқатга бораман, кўрганлар нима дейди, эсингни едингми?- дедим ўзимни ўнглаб... - Ман сизни қаттиқ севаман, ҳаммадан қизғонаман, лекин аниқ биламанки у аёл сизни манданда ортиқ севади, ва сиз билан бир сония бўлсада бирга суҳбат қуриб, дийдорингизга тўйишни истайди, бу инсон сизни онангиз,- деди аёлим....Чуқур ўйга толиб қолдим.... “мана 19 йилдирки онам дадамсиз, биргина укам билан қишлоқда яшайди. Учта бола ва аёлимни яхши кийинтириб яхши боқаман деб, бирор марта тузукроқ онамга эътибор бермабман...ўлеееее ўғил бўлмай, тур ўрнингдан”, дея ўзимни ўзим койиб ўрнимдан турдим. Телефонимни олиб онамга қўнғироқ қилдим. Трубкани кўтарибоқ, “тинчликми болам, нима бўлди, бунча барвақт телефон қилдинг”, деб қолдилар. - Онажон, х54, нега фақат ёмон нарса бўлиши керакми саҳарлаб қўнғироқ қилишим учун, сизни соғиндим, -дедим нафасим қисилиб... Онам қулоқларига ишонмадилар шекилли, чунки бу гапни анча йиллардан бер биринчи марта айтишим эди...- Болам гапларинг ёқмаябди, худди ўлимидан олдин васият қиладиганларга ўхшаб гапирма, нима бўлди?-дея яна сўрадилар. - Ҳеч нарсамас онажон, майлими бугун кечга сизни бирор ресторанга кечки овқатга таклиф қилсам, иккаламиз шу оқшомни бирга ўтказсак?...Бир оз жим қолдиларда, “Жон жон дейман болам”- дедиларда, пиқиллаб йиғлаб юбордилар. Кечга машинамни миниб онамни уйи томон кетарканман, худди узоқ кутган севгилиси билан учрашув олдидан ҳаяжонга тушиб қоладиган ошиқдек, балки ундан ҳам бадтар холга тушиб юрагим тез ура бошлади...Етиб келиб тўхтаганимда, ҳаво совуқ бўлишига қарамай, онам дарвоза олдида кутиб турардилар. - Онажон, нега чиқиб олдингиз, келиб ўзим олиб чиқардим, совуқда музлабсизу...Онам келиб пешонамдан ўпиб сўрашдиларда, “болам юрагим тоқат қилмай чиқиб олдим”...Онам худди учрашувга чиққандек ясаниб олганлар...Холатларини кўриб дам кулгим келарди.

#Ибратли_хикоя

@NURvaSOYA
@MunisOnam
mulohazali isnonlar kanali😊

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🍃🍃🍂🍃🍃🍂🍃🍃
.....О Т А М ......

Кечаси тушимга кирибди Отам ,
Турибди қаршимда қовоги солиқ.
Тутмагин дегандим қизгинам Мотам,
Ёнингга жонатди яратган Холиқ.

Фарёдинг йўлимга тўсиқ бўляпти ,
Жон қизим йиғлама Отанг ўлган йўқ .
Шайтонлар Атрофда роса куляпти ,
Ранжитма киймагин Отанг учун кўк .

Хамиша Иймоннинг мустахкам бўлсин,
Ўйлагин Жаннатда юрибди Отам.
Йиғлама Аьмолинг савобга тўлсин ,
Тутмагин қизгинам керакмас Мотам.

Забонинг тинмасдан ўқисин Қурьон ,
Садақа эхсондир ўтганлар учун ,
Аллохим буюрган олийдир фармон ,
Ибодат қилмасанг иймонинг нечун ?!

Йиғидан устундир ўқигин намоз ,
Эхсонлар олдимга дастурхон бўлсин.
Яшашга берилган бебахо вақт оз ,
Отангни хотирлаб кўзларинг кулсин !

Насихат қиляпман ғафлатда ётма ,
Йиғлагин Саждага қўйганда бошинг
Ихлосинг шайтонга фарёдла сотма ,
Савобинг тўлдиргин ўтмасдан ёшинг !

Титраган холатда Уйгондим чўчиб ,
Кўзимни очганда янграрди Азон .
Отамнинг дўпписи девордан учиб,
Қўлимга тушдику юмалаб шу он.....

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

ИБРАТ УЧУН

Бир қултум сув

Бир аёл эрининг устидан шикоят қилиб, бир аҳли илмнинг олдига келибди. Шунда масалани яхшилаб эшитган илмли киши, бир идишда сув бериб “буни, қачон эрингиз билан жанжал бошланганида оғзингизга олиб, ютманг ҳам, чиқариб ҳам юборманг. Ин шаа Аллоҳ тез орада жанжаллашмай қоласизлар” дебди. Орадан бир қанча вақт ўтгач ўша аёл миннатдорчилик билдиргани келиб, оилада жанжаллар буткул тўхтаганини айтибди. Шунда олимнинг шогирдлари “Устоз сувга нима ўқиб дам солган эдингиз. Келажакда шундай ҳолатга тушсак, биз ҳам қўллаймиз” деганида, “Мен ҳеч нарса ўқимадим, эътибор бериб қарасам жанжалнинг сабаби аёлнинг тилидан экан. Шунга сукут сақласин деб шу усулни қўлладим” деган экан.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🍃🍃🌺🍃🍃🌺🍃🍃🌺🍃🍃🌺 АСАБИЙЛИКДАН САҚЛАНИНГ

Барча хасталиклар асабийлашишдан пайдо бўлади
Инсон асабийлашса мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. Кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уриши тезлашади. Бундай вақтда жигардан углеводлар (зарарли суюқлик) ажрала бошлайди. Аъзоларнинг бундай пала-партиш ишлаши кўп касалликларнинг (стенокардия, инфаркт, инсулт) келиб чиқишига сабаб бўлади.

Ғазабланганда ўтириб олинг

Чеҳраси очиқ, салга аччиғи чиқ­май­диган одамлар руҳан ва жисмонан тетик бўлишади, ғазабланган пайтда ўтириб олишни, яна босилмаса, ётиб олишни ёки таҳорат янгилаб, икки ракат намоз ўқишни тавсия қилганлар.

Табассумнинг фойдаси
Нерв толаларининг узилиши аъзоларимиздаги озиқ моддалар камайишига, ҳолсизликка олиб келади. Масалан, жисмимизда калций моддаси етишмаса, мушакларимиз оғриб, суякларимиз мўрт бўлиб қолиши мумкин. Юзимизга табассум қайтиши биланоқ, миямиз тажангликни сўндирувчи моддалар ишлаб чиқара бошлайди.
Табиат қўйнида дам олинг
Мунтазам бадантарбия қилиш, очиқ ҳавода айланиш, айниқса, уйқуга ётишдан олдин беш-ўн дақиқа юриш жуда фойдали. Табиат қўйнига чиқиб завқланиш, вақти-вақти билан тоза сув ҳавзаларида чўмилиб туриш ҳам керак.

Яхшиликка интилиб яшанг!

Озуқага бой овқатларни меъёрида истеъмол қилиш керак. Эзгу ният, чиройли сўз, яхши амал, ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан яхши муносабат ҳам асабларимизга тинчлик беради, мустаҳкамлайди. Демак, имкон борича турли асаббузарлик­ларнинг олдини олишга интилишимиз, яхшиликка ишонч, келажакка умид билан яшашга ўрганишимиз зарур.

ИШОНИНГ, ҲАММАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА

Барчамизнинг яккаш орзуимиз - фарзандларимиз биздан-да ақлли, фаросатли, ҳаётда қоқилмайдиган, омадли бўлиб етишишидир. Бу орзулар амалга ошиши учун аввало уйдаги муҳитни ижобий томонга ўзгартиришимиз керак. Болаларни руҳий тушкунлик, ишончсизлик ҳиссидан қўришнинг бир чораси ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан қувонишга, бўлиб ўтган ҳар бир воқеага ижобий фикр билдиришга ўргатишдир. Ота-онанинг ўзига, ҳаётга ишончи, албатта фар­занд­ларида ҳам акс этади.
Кичкинтойингизни эрталаб ­чиққан қуёшдан, ойиси пиширган кулчадан, олган “беш” баҳосидан чин дилдан хурсанд бўлишга ўргатинг. Боланинг ҳаётдан завқ оладиган хушчақчақ инсон ёки одамови бўлиб улғайиши айнан ота-онанинг дунёқарашига боғлиқлигини унутмайлик.
* * *
Киши умидсизликка берилса, қаттиқ сиқилса, қондаги адреналин ва кортизол миқдори кескин ошади. Адреналин қон босимини кўтаради, қоннинг тез қуюлишига ҳам шу “жиззаки” гормон сабабчи. Кортизол эса танада ёғ қатламини ҳосил қилишда қатнашади. Бу хавфли жуфтлик юрак хасталикларининг ривожланишига қулай замин яратади.
* * *
Вақтингизни беҳуда сиқилишлар ва алдамчи хаёллар эгаллаб олишига йўл қўйманг. Бунинг фойдаси йўқ. Ҳадеб ўтган воқеаларни, омадсизликларни эсламанг!
* * *
Эртанги муаммолардан хавотирга тушмаслик учун бугундан ҳаракат қилинг. Яъни, бугун режалаштирган ҳар бир ишнинг уддасидан чиқинг. Шундагина руҳий зўриқишлардан сақланиб, келажакдаги режаларга ишонч билан қарай оласиз.

Ҳаётга жилмайиб боқинг, юртдош, шунда у сизга кулиб боқади!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🌺🌺🌺🌸🌺🌺🌺
АЁЛ КИМ..?

Аёл ким?Аёл катта бир достон,
Хар сахифаси минг йиллик хикмат,
Аёл ким? Аёл бу муштипар Онанг,
Дуосин олсанг гар очилур Жаннат.
Аёл ким?Йўлингни кўз тиккан,нигорон ёринг,
Аёл ким?Кўйингда ўйнаган йиғлоки торинг.

Аёл ким?Гапингдан титраган сингил,
Аёл ким?Хали кашф этилмаган, беғубор кўнгил.
Аёл ким? Кўнгил бер башари инсон,
Аёл ким? Кўп сўзламай,айтгин ўзин.

Аёл бу-Онамдир,таъзимдаман мен,
Аёл бу-Ёримдир, жазмдаман мен.
Аёл бу-Опа-сингил,кўлидан тутгил,
Агар эркак бўлсанг,кўз ёшин артгил.
Ожизани хўрлаган,ботирмас қўрқоқ,
Ўшандай эркаклар бўлсинлар йироқ.
Ўшалар олдида хаттоки ҳам ерда,
Юмалаб ётсада афзалдир тупроқ.
Бир-иккисин кўриб, паст дема нодон,
Аёлга тош отма, қалқон бўл инсон.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Кимдир сени тақводор деб билса, кимдир гуноҳкор деб билади. Кимдир сени ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир бундай деб билади. Лекин сен ўзингнинг кимлигингни бошқалардан кўра яхшироқ биласан!

Сендан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор. Бу – Роббинг билан бўлган алоқангдир!

Бировларнинг мақтовига ғурурланма, ҳақоратига озорланма!
Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Аммо инсон ўз зарарига гувоҳлик бергувчидир!» деган
(Қиёмат сураси, 14-оят)

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Спешу пожелать самого доброго утра нам всем. ☀️Пусть оно начнётся с прекрасной улыбки и чудесного настроения, великолепной идеи и бравого вдохновения. Желаю утренней бодрости, ощущения счастья и любви, великих планов на день и успешного их воплощения в жизнь.🙏👌
ДОБРОЕ УТРО! ☀️

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ой шуласи каранг тушуб ди.ошикларни кунидир бугун.самоларда юлдуз учибди.яхши ухлаб дам олинг бу тун....

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Yigitlarni aytishlaricha:" Qizlar ochiq-sochiq kiyinarmish"...Eyyy yigitlar qizlar ochiq kiyinishi mumkin... Lek qayerda ko'rgansiz, qizlarni sochiq kiyganini😂😂😂

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Самолёт булутлар орасида учиб бораётганди. Тўсатдан нимадир юз бердию самолёт қаттиқ тебраниб, пастга шўнғий бошлади. Ҳамма хавотирга тушиб қолди. Кимдир камарни яхшироқ тақишга, яна кимдир бақиришга тушди. Фақат бир қизгина жойида хотиржам ўтириб, қўғирчоғини ўйнар эди, бошқаларга эътибор бермас эди. Самолёт бошқаруви изига тушиб ерга муваффақиятли қўндирилгач, йўловчилардан бири қизчадан сўради:
— Кичкина бўла туриб қандай қилиб қулаётганимизда ҳеч нарсадан қўрқмадинг?
Қизча йўловчига кулиб қўйди ва жавоб қилди:
-Учувчи -менинг дадам. У ҳеч қачон менинг ҳаётим хавф остига қолишига йўл қўймаслигини билардим!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

КЎЗГУ...

Насиба ишдан қайтди. Остонага етганида ичкаридан қизининг овози эшитилди. Бугун шанба бўлгани учун боғчага бормаган, уйда бувиси билан қолган эди. Она билинтирмай қизи ўйнаётган хона эшиги олдига келди-да, дилбандининг ҳаракатларини томоша қила бошлади. Қизча завқ билан ўйнар эди. Кичкинагина бешикчасига қўгирчогини белаб, аллалар айтар, ширин сўзлар билан алқар эди. Бир маҳал бошқа бир қўғирчоқни қўлига олди-да, кетига шапатилай кетди:
- Сенга неча марта айтганман, ифлос, кийимларингни эхтиётлаб қўйгин деб. Ҳозиргина кийинтиргандим, дарровда кир қилибсан. Ҳай, яшамагур, қиз бола ҳам шунақа бўладими?

Қизча яна нималардир деб "қарганди", Насиба лол қолди, атиги беш ёшли қизининг бу хатти-ҳаракатлари онанинг кўзига ёш келтириб, унга кўзгу тутганди...!

Азизлар! Эҳтимол фарзандингиз айтганингизни қилмас, аммо ёдингиздан чиқарманг у сиз кўрсатганингизни, қилганингизни қилади...

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дадабоев Козимбой:
ОТАСИНИ СОҒИНГАН ОТАМ
Дунёни ғанимат дебди ким,
Бу дунёда ғанимат одам.
Гоҳ гоҳида йиғлаб олар жим,
Отасини соғинган отам.
Юлдуздан қизғонар осмонни,
Отадан айрилиш осонми.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

... Бир куни Ҳизр алайҳиссалом ҳовуз ёнидан ўтаётсалар бир қанча болалар ҳовузда чўмилишаётган экан... Ҳовузнинг бир четида кўзлари ожиз бир болакай турган экан...
... Ҳизр алайҳиссалом ҳалиги болага ачиниб, Аллоҳдан болани кўз нурини қайтариб беришини илтижо қилиб, сўрабди...
... Аллоҳ болага кўриш неъматини насиб қилибди. Бола ўзида йўқ хурсанд бўлибди...

... Кунлар ўтиб Ҳизр алайҳиссалом яна ўша ҳовуз ёнидан ўтиб қолибди... Не кўз билан кўрсинки, ҳалиги кўзи ожиз бола бир ўзи ҳовузда чўмилар, қолган болаларни эса ҳовузга яқинлаштирмасди...
... Чўмилмоқчи бўлган тенгдошларини чўктирар ёки ҳовуздан чиқиб, болаларни ўларча калтакларди...
... Шунда Ҳизр алайҳиссалом:
~ «Ё Аллоҳ, сен фазлинг, марҳаматинг ва неъматингни кимга беришни биласан. Қайсидир неъматни, қайсидир бандангга бермаслигинг, бу сенинг ўша бандага раҳм қилганингдан...
... Сен ҳар бир нарсани ҳикмат билан қиласан. Аллоҳ мени авфу эт. Бошқа инсонларни бу боланинг зулмидан ўзинг асра...!» - деб дуо қилибди..».
... Азиз биродарим, қолаверса бу Аллоҳнинг синови, сабр қилсангиз албатта савобга эга бўласиз...»- дебди.

... Буни эшитиб ўтирган ҳалиги киши:
~ «Домла, демак, Аллоҳ ҳар бир нарсани ҳикмат билан қилар экан, қолаверса Аллоҳ менга раҳм қилган эканда, ундай бўлса мен сабр қиламан...» - дебди, кўзларидан эса дув-дув ёшлар оқарди... Ўзини ўлдириш фикридан қайтиб, Аллоҳнинг қазою қадарига рози бўлибди...

Дуода эсланг

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Презинтация соат 11-00 да бўлиб ўтади шошилинг азизлар жойлар чегараланган

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ассалому алайкум азиз группадошлар!!!
28-29 октябр кунлари марказимизда 17-оргн фаолиятини бепул текширувдан ўтқазамиз
Соғлом бўлишни хохласангиз диагностикамизга келинг
М/У +93 579 44 66 Хафиза

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Севикли пайғамбаримнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўп такрорлайдиган сўзлари эди бу:
~ «Билсалар эди, бундай қилмасдилар...». 

... Билсалар эди, кўўўп яқинларнинг моддият туфайли руҳан узоқлашиб кетишларини ва руҳан узоқликдан қайтиш йўқлигини... 
Бор уринишлари руҳан узоқлашмаслик учун бўларди... 

... Ҳар яқиннинг Аллоҳнинг омонати эканини ва бу омонат туфайли сўроққа тортилишлари муқаррарлигини билсалар эди...

... Синган жиҳозларни, эскирган, кирланган кийимларни, қўлдан кетган пулларни қайта топиш мумкинлигини, аммо синган кўнгилларни ямаб бўлмаслигини, узилган ришталарни тугунсиз қайта боғлаш имконсизлигини, кирланган ниятлар тозармаслигини билсалар эди... 
Бундай қилмасдилар...

... Билсалар эди, орзу-ҳавасларнинг йўли узунлигини, ўлим фариштаси эса ҳар бир хонадонни бир кунда уч марта кўздан кечиришини...
Бундай қилмасдилар...

... Билсалар эди, ўзларининг аслида ким эканликларини... бошқаларни тафтиш қилолмас, фақат ўзлари билан ўзлари бўлиб қолардилар.
«Билсалар эди, бундай қилмасдилар...»...

Билмайдилар...ва биладиганларга билағонлик қиладилар. Билсалар эди, бундай қилмасдилар...

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸
_Нега бунча нолийсиз. 
_Кайнонам деб зулмкор. 
_Яхши келин уй сирин. 
_Кучага килмас ошкор. 
_Угли яхши экан-ку. 
_Нахот ёмон онаси. 
_Хафа булманг кизларжон. 
_Келди гапнинг хонаси. 
_Яшанг муроса килиб. 
_Гар севсангиз эрингиз. 
_Хуп ойижон десангиз. 
_Ейилмас хеч ерингиз. 
_Урушса хам....сукса хам. 
_Хакки бор у хам она. 
_Сизга сира ёмонлик. 
_Тиламайди кайнона. 
_Ахир угил устирган. 
_Яхши ният....уй килиб. 
_Хизматимни килар деб. 
_Келин олган туй килиб. 
_Кам булмайсиз сира хам. 
_Дуосини олсангиз. 
_Эшитмайсиз яхши гап. 
_Ковогингиз солсангиз. 
_Иш буюрса беминнат. 
_Чопиб килинг хизматин. 
_Доимо куйиб куйинг. 
_Уз урнига хурматин. 
_Жон олинг ойижон деб. 
_Очик чехра юз билан. 
_Ишингизни битиринг. 
_Ширин калом...суз билан. 
_Мум каби эриб кетар. 
_Сузингиздан томса бол. 
_Кайнонанинг уйида. 
_Яшагайсиз бемалол. 
_Яхши гапга илон хам. 
_Чикар экан инидан. 
_Бесуяк тил инсонни. 
_Чикаради динидан. 
_Ишингиздан айб топса. 
_Феълингизни килинг кенг. 
_Яхшиямки ойижон. 
_Бахтимга сиз борсиз денг. 
_Тилингизга эрк бериб. 
_Асло килманг жиннилик. 
_Кулок тутинг сузимга. 
_Тажрибам бор куп йиллик. 
_Эхтиёт булинг тилга. 
_Тил бошларни ейди-ку. 
_Хурматланг кайнонани. 
_Кайтар дунё дейди-ку. 
_Устиряпсиз угилни... 
_Ахир сиз хам онасиз. 
_Хизматингиз ажрини. 
_Яратгандан оласиз

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🍃Эй Роббим!🍃

🌾Агар менга мол-дунё ато этсанг, бахтимни олиб қўйма!

🌾Агар менга куч-қувват ато этсанг, ақлимни олиб қўйма!

🌾Агар менга обру-эътибор ато этсанг, камтарлигимни олиб қўйма!

🌾Агар менга тавозеъни ато этсанг, шону шавкатимни олиб қўйма!

🌾Агар менга куч-қудрат ато этсанг, афвимни олиб қўйма!

🌾Агар менга муваффақият ато этсанг, интилишимни олиб қўйма!

🌾Агар менга соғлик саломатлик ато этсанг, иймонимни олиб қўйма!

🌾Агар мен Сени унутсам, Сен мени унутма!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Бу дунёнинг қувончи кам,
Дарду ғами — зиёда,
Аммо ғамдан қочмоқнинг ҳам
Тадбири кўп дунёда.

Кимнинг дилдош бор улфати,
Дардин унга тўкади.
Ёлғизларнинг бор кулфати
Дил тубига чўкади.

Ким нажотни сокин туннинг
Уйқусидан сўрайди.
Ким ғамини никотиннинг —
Тутунига ўрайди.

Дил заҳмига малҳам топар
Ким ҳабиб, ким табибдан.
Ким қочмоққа айлар сафар
Ғам аталган рақибдан.

Гар буларнинг йўқ имкони,
Сўнгги чора этмоқ бор.
Кулфат тўла бу дунёни
Шартта ташлаб кетмоқ бор.

Лек оламда бир дард борки,
Унга сира нажот йўқ.
Бу азобга ким дучорки,
Унга кун йўқ, ҳаёт йўқ.

Бу машаққат ичган билан
Дил тубига чўкмайди.
Уни ҳеч ким юрагидан
Ҳеч кимсага тўкмайди.

Халос этмас битта арқон,
Нуқта қўймас битта ўқ.
Чидамоққа йўқдир имкон,
Қочмоққа ҳам чора йўқ.

У жон билан кетса дилдан,
Сукут қолса юрақда,
Одамзоднинг руҳи билан
Яшайберар фалакда.

Бу – шоирнинг дилин эзган
Истибдоднинг дардидир.
Юракдан қон бўлиб сизган
Истеъдоднинг дардидир.

Тўлғорида бу аламнинг
Танҳо ингроқ – хониш бор.
Абадият Жаҳаннамнинг
Оташида ёниш бор.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Бир ҳаким зот сигарета чекувчи кишидан сигаретасини кийимига теккизиб ўчиришини талаб қилди. Киши: «Кийимимни куйдирадиган даражада жинниманми?» Деди. Шунда ҳаким зот хотиржамлик
билан: «Кийиминг ўпкангдан
қиммат турадими эй дўстим!» деди.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Бир куни эр аёлига бир қизни севиб қолганини айтибди, шунда аёли майли мен розиман ўзим совчиликка бораман ва кўнмаганига қўймайман дебди. Эри бу гапларни эшитиб хайрон бўлиб қолибди. Кейин каттаю калон тўй булибди. Тўй куниям ҳалиги аёл чиройли кийиниб, кулиб хизматларни қилиб юрибди. Эри шу куни ҳар ярим соатда хотинидан куйяпсана, рашқ қиляпсана деб сўраб турибди. Аёли унга йуғе нега куяман сиз бахтли бўлсангиз бўлди деб жавоб қайтараверибди. Хуллас тўй тугабди эр аёлини ёнига келиб яна сўрабди куйдингга деб. Яна аёли йўқ деб жавоб берибди. Шунда эри йўқ сен шунчалик куйдингки, шунчалик рашқ қилдингки хаттоки эрталабдан кечгача иккала оёғингга санчилган михни билмадинг дебди. Сени оёқ кийимингга мих ўрнатиб қўйгандим дебди. Аёл шу захоти оёқларига қарабди, уни иккала оёқлари ҳам қип-қизил қонга бўялиб ётганди. Қалбидаги рашқ олови олдида оёқларига кирган михни хаттоки сезмаган ҳам... Кулиб юрибдику деманг Аёлни..! АЁЛ хаттоки кулиб туриб ўлиши ҳам мумкин..!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Онангиз ёнида бир зум утириб,
Мехрли кузларига бир туйиб қаранг,
Дунё ишларини бир четка суриб,
Онаси хаётлар Онангиз асранг!
.
Хаётдан кетганда қадри билинар,
Тамоқга хаттоки сувхам тиқилар,
Пушаймон буласиз бағр тилинар,
Онаси хаётлар Онангиз асранг!
.
Қалбини ғам алам қамраб олмасин,
Йулингизни кутиб кузи толмасин,
Кексайган кунглида армон қолмасин,
Онаси хаётлар Онангиз асранг!
.
Онасин холидан бехабар киши,
Мазмунсиз хаёти бахору-қиши
Хеч қачон тугамас бу дунё иши,
Онаси хаётлар Онангиз асранг,
.
Оналар пойида булса гар Жаннат,
Не учун Онага қилмайсиз хизмат,
Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат,
Онаси хаётлар Онангиз асранг!
.
Биз учун Хикматдир хар айтган сузи,
Дунёда Онадай зот бормикан узи,
Фақат қувонч билан ёшлансиз кузи,
Ота онаси хаётлар
Ота онангиз асранг ... !

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Она омонатдур асраб авайланг.ул зотни изозлар хатто шохлар хам.унинг хизматига белингиз бойланг.унинг жаннатида хатто мохлар хам....

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

- Маликам, сиз билан муҳаббат боғида кезишни истайман.
- Ҳмм...
- Боғнинг ўртасида биллур юраклардан ясалган ишқ қасри. Олд қисмида булоқ сувиданда мусаффо ҳовуз. Унинг атрофида гир айлантириб қизил ва оқ атиргуллар экилган...
- Ҳмм...
- Гуллар ўзидан севги ифорини таратмоқда... Биз оёқларимизни ҳовузга тушириб олганмиз, сиз елкамга бошингизни қўйгансиз. Иккимиз бу ажиб ишқий кайфиятдан сарҳуш бўлиб тепамиздаги ой ва юлдузларга термулиб ўтирибмиз...
- Ҳмм...
- Мажнунтол шохларида эса икки булбул муҳаббат навосини куйламоқда, бу куй таъсирида иккимизнинг қалбларимиз жумбушга келиб ширин орзулар қурмоқдамиз...
- Бугун гинеколог ҳузурида бўлгандим. “Сен ҳомиладорсан” деди...
- А?!!! Нима???
- Тўрт хафталик бўлибди...
- Ҳеч кимга айтмадизми?
- Кимга ҳам айтаман сиздан бошқа?
- Ҳмм…
- Нима қиламиз?
- Бориб гаплашасиз гинеколог билан. Пулини мен бераман.
- Нимани пулини???
- Абортнида. Буни шундай қолдириб бўлмайди.
- Ширин орзуларчи? Муҳаббат боғида… Ҳовуз олдида… Ой ва юлдузларга тикилиб…
- Эй, қанақа орзу??
- Тўғри… Ажрашган аёл билан бўйдоқ йигит ўртасида қандай орзу бўлиши мумкин?
- Нима кераги бор бундай гапларни?...
- Керакмас… Пулиз ҳам, ўзиз ҳам!
- Нима деганиз бу?
- Ҳазиллашдим ҳомила ҳақида. Инфаркт бўлиб қолманг тағин…
- Ростданми? Ҳазилизам бор бўлсин!
- Ҳайр. Йўқ, ҳайр эмас – алвидо!
- Тўхтанг! Маликам…

Қисқа гудоклар……

(“Жонли диалоглар”)

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Қадимда бир ўтинчи бўлган экан. Ўтинчи тоғлардан ўтин териб келиб, шахарда сотиб, хотини ва ўғилларини боқар эди. Ўғиллари эса ўтинчининг фарзанди эканлигидан ор қилишарди. "Отамиз ўтинчи", деб бировга айтолмасди. Ошна-оғайнилари даврасида улардан оталари нима иш килишини сўрашса, айтгани уялишар, кўпинча ёлғон гапиришарди. Ўтин кўтариб кетаётган отасини шахар кўчаларида кўриб қолишса, бориб ёрдам бериш ўрнига ўзларини олиб қочишар, "Бизни хам ўтинчининг ўғли деб ўйлашмасин", дейишарди. Аммо ўтинчининг хотини оқила, итоатгўй аёл эди. У доимо эри уйга қайтиб келишини сабрсизлик билан кутар, чарчаб қайтган эрини ширин сўзлар билан кутиб олар, дарров қўлига сув куйиб, сочиқ тутарди. Эрининг ўтинчилик асбобларини хам жой-жойига ювиб тозадаб қўйиб қўярди. Дарров дастурхонга чой-нон қўяр, эри бир-икки пиёла чой ичгунча овқат хам сузиб келарди. Эрининг топиб келган пулини бир хамён тилла олгандек севиниб олар, "Бугун доимгидан хам кўп пул топиб келибсиз", дерди. Баъзида эри "Бугун камроқ пул топдим" деганида хам, "Хафа бўлманг, баракасини берсин. Бугун камроқ топган бўлсангиз, Аллохим эртага кўпрок берар", деб унинг кўнглини кўтарарди.
Бир куни ўғиллари онасидан сўрашди:
"Онажон, отамиз бир оддий ўтинчи бўлса, нега отамиз уйга келганида бунча гирдикапалак бўласиз? " деди катта ўғли.
"Рост, отамизни кўришингиз билан ўзингизни қўярга жой тополмай қоласиз-а? " деди ўртанча ўғил.
"Хатто отамизнинг оёқларини ўзингиз ювиб қўйишингизни тушунмаймиз" деди кенжа ўғил.
Биз эса отамиз ўтинчилигидан уяламиз дейишди бир овоздан.
"Эх, соддагина болаларим-а, оталаринг кўчада ўтинчи, уйда эса оталаринг Султон" деди онаси.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Қизиқ-а... Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди... Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди. Нега шундай...? Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку? Отасини... ака-опасини, хатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради! Айтишларича аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса-да, келолмаслигини сезса-да... Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз:
Она мазам йўқ... Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни (юпун кийинганмиз, вақтида овқатланмаганимиз ва ҳакозо) шуларни айтиб койийди, тергайди... Гўшакни қўямиз-да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши мехр беради гоҳо...! Ҳўш нега шундай...?
Бунга дунёнинг манаман деган олимлари ҳам жавоб тополмаса керак чунки
"БУЮК ИНСОН "ОНА" "

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Паловни иситиб ейиш зарарми?

Бир кун олдинги овқатни иситиб ейиш янгилик эмас.
Қолаверса, ота-онамиз исрофгарчиликка йўл қўймасликни қулоғимизга қуйиб, катта қилишади.
Овқатланиш бўйича Британиядаги машҳур шифокор Майкл Мослей айнан қайси овқатни ва қачон иситиб ейиш фойдали ё зарарли, деган саволга жавоб излаган.
Товуқдан сақланинг
Британияда ҳар йили бир миллионга яқин одам овқатдан заҳарланади. Кўп ҳолларда чала пишган кабоб ёки иситилган овқат бунга сабаб бўлади.
Чала пишган ё қолган овқатни еб, оламдан ўтаётганлар ҳам ҳар бир мамлакатда йилига юзлаб кишиларни ташкил этади.
Маълум бўлишича, кўпчилик товуқ гўштидан заҳарланади.
Тўғрироғи, сотувдаги товуқ гўштининг учдан икки қисмида учрайдиган кампилобактерия чала пишган овқатни еган одамни заҳарлайди.
Товуқ гўштини ювмасдан қозонга солинг.
Биласизми, одамлар товуқ гўштидан қандай заҳарланади? Улар гўштни ювишади ва турли заҳарли бактерияларни тарқатишади. Бу - нотўғри.
Ҳеч қачон товуқ гўштини ювманг. Уни ювмасдан, тўғри қозонга солинг.
Ўзбекистонда азалдан товуқни оловда бироз куйдириб олишган.
Айни амал нафақат товуқ пати илдизларини ёндиради, балки зарарли бактерияларни ўлдириб, заҳарланишни камайтиради.
Товуқдаги бактериялар қозон ё духовка иссиғида ҳам ўлади. Бироқ товуқ гўштини обдон пишириш керак.
Музлатгич учун совутинг
Овқатни токи совумагунча музлатгичга қўйманг. Айниқса, гўштли таомни.
Иссиқ овқатнинг тафти музлатгич ичида ҳароратни илимилиқ қилиб кўтаради. Бу ҳолатда заҳарли бактериялар ўлмайди.
Балки уларнинг бижғиб, кўпайиши учун жуда ҳам қулай шароит яратилади.
Шифокор олим Майкл Мослейга кўра, гуруч, гўшт, балиқ, қаймоқ ё сут солинган таомларни такроран иситмаслик керак.
Айни бактериялар музлатгичдаги бошқа овқатларни ҳам заҳарлайди.
Масалан, ҳали совумаган товуқни музлатгичга қўйсангиз, ҳарорат 5С кўтарилади.
Ортиқча овқат 4 соат давомида хона ҳароратида буткул совугандан кейин уни музлатгичга қўйиш мумкин.
Микротўлқинли печь
Жаҳон Озиқ-Овқат Уюшмасига кўра, қолган овқатни бир марта иситган тузук. Баъзи таомларни бир неча марта иситса ҳам зарар қилмайди.
Лекин муайян овқатларни асло икки-уч маротаба иситмаслик керак:
Гўштли таом, қовурдоқ, таркибида қаймоқ ё сут бўлган овқат, соуслар, балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотларини ҳеч қачон такроран иситманг.
Таомни иситганда унга обдон иссиқ ўтиши лозим. Яъни ҳарорат овқатнинг ҳамма томонини қамраб олиши ва ичига ҳам ўтиши шарт.
Микротўлқинли печда овқат бир текисда исимайди ва бактериялар ўлмай қолади.
Кўпчилик ҳозир микротўлқинли печда овқатни иситади. Бироқ бу ерда бир муаммо бор: Микротўлқинли печ таомни бир текисда иситмайди.
Шу боис микротўлқин билан иситилган овқатнинг баъзи қисмларига микротўлқин тегмайди заҳарли бактериялар тирик қолади.
Хуллас, овқатни қозонда айлантириб иситинг ва кейин бироз муддат ичига ҳам иссиқ ўтиши учун олов устида сақланг.
Исиган ош зиёнми?
Гуручли таомларни, хусусан, паловни иситганда ўта эҳтиёткор бўлиш даркор.
Овқатдан заҳарланишга таом таркибидаги бактериялар сабаб бўлади. Бактериялар эса бир-икки кунлик қолган овқатда кўп учрайди.
Палов каби гуручли овқатга келганда масала янада чигал.
Гуруч таркибида Bacillus cereus деган ўта зарарли бактерия бор. Бу бактерия иссиқда ўлади.
Тандир тафтида бактериялар ўлади. Лекин шунда ҳам гўшт маҳсулотларини илиқ ҳароратда сақлаш ё такроран иситиш тавсия этилмайди.
Лекин баъзида у баланд ҳароратга чидамли янгидан-янги Bacillus cereus бактерияси нусхаларини ишлаб чиқаради.
Палов ва бошқа гуручли таомларни қанча иситманг, янги мутант-бактерия ўлмайди.
Энг хатарли жиҳати, худди ана шу мутант-бактериялар ўта заҳарли бўлади.
Лекин қўрқманг, гуручни ҳам обдон иситиб, ейиш мумкин.
Фақат паловни кечаси илиқ ҳароратли ошхонада ё хонада қолдирманг.
Қолган ошни совутиб, музлатгичга қўйинг. Уни фақат бир марта иситинг.
Ош бўлсин!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🍃Эй Роббим!🍃

🌾Агар менга мол-дунё ато этсанг, бахтимни олиб қўйма!

🌾Агар менга куч-қувват ато этсанг, ақлимни олиб қўйма!

🌾Агар менга обру-эътибор ато этсанг, камтарлигимни олиб қўйма!

🌾Агар менга тавозеъни ато этсанг, шону шавкатимни олиб қўйма!

🌾Агар менга куч-қудрат ато этсанг, афвимни олиб қўйма!

🌾Агар менга муваффақият ато этсанг, интилишимни олиб қўйма!

🌾Агар менга соғлик саломатлик ато этсанг, иймонимни олиб қўйма!

🌾Агар мен Сени унутсам, Сен мени унутма!

Читать полностью…
Подписаться на канал