🗣🗣🗣 DIQQAT DIQQAT YANGI KANAL KANALIMIZ NOMI SECOND HAND (AVVAL SENIKI ENDI BOLDI MENIKI😂) KANALIMIZDA OZINGIZNING YANGI VA ESKIRMAGAN BUYUMLARINGIZNI SOTIB OLASIZ VA SOTASIZ BIZNING LINK 👉👉👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEFB20tNAcB1a4rwsA 👈👈👈
@kerakli_buyumlar 👍👍👍
yuribmiz olam kezib
xayotning rizqin terib
Kimga yoqib kimgadur yoqmay
yuripmozda togdek kerilib
Nokaslarni dost bildik goho
Nokaslikni ozimiz qildik
Allox erur be yaib tanxo
yuripmizda xatolar qilib
Davlat berganida isrof qilamiz
Nochorlikda nido qilamiz
ayting qachon odam bolamiz
Yuribmizda yana xatolar qilib
Biz ozimizni qachon anglaymiz
Qachon inson kabi yaxshi yashaymiz
Qachon giybatlarni tamom qilamiz
yuribmizda yana xatolar qilib
Balki yetar shuncha gavgolar
Boshka doim kelib balolar
Yaxshilikka qaytmay odamlar
yuripmizda yana igvolar qilib
Tangri bergan qismatimiz bor
Allox suyganini banda qilmas xor
Bu dunyoda kop yaxshilar bor
yuribmizda yana xatolar qilib
Rixsitilla sen ham anglagin
Yaxshi yolni ozing tanlagin
boshqalarni osiy bilmagin
yuripmizda yana tavbalar qilib
Dostlar kozda ekan aslida mexir
Insonni dost qilar so'zdagi sexir
Birimiz birimizga qilmaylik qaxir
Doydor shirin ekan xijroni taxir
Marxamat qilaylik bir birimizga
Sadoqat qilaylik dostlarimizga
Kozomiz tushganda kozlarimizga
Diydor shirin ekan xijroni taxir
Dost boldik mexrimiz abadiy bolsin
Agyprlar Aldan kuyib kul bolsin
Ortamizda doim oqibat bolsin
Diydor shirin ekan xijroni taxir
Suyangan Tog boling bir biringizga
Yaxshilik ulashing dostlaringizga
Rixsitilla aytadi xaqiqat sizga
Diydor shirin ekan xijroni taxir
#Қиёмат_аломатлари
Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир зот билмайди. Бу улкан ҳақиқат Қуръони каримда кўп марта таъкидланган. Жумладан Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида: «Сендан соат (қиёмат) қачон собит бўлиши ҳақида сўрарлар. Сен: «Унинг илми фақат Роббим ҳузуридадир. Уни фақат Ўзигина зоҳир қиладир. У осмонлару ерда оғир иш бўлади. Сизларга фақат тўсатдан келадир», деб айт. Худди сен уни билишинг керакдек, сендан сўрарлар. Сен: «Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин кўп одамлар билмаслар», деб айт», деган .
Компютерда ўқиш учун манзил.
Манба: www.islom.uz
Алҳамдулиллаҳ сўзи энг аввалги айтилган сўз бўлиб, Аллоҳ Одам алайҳиссаломни халқ қилгач у киши шу сўзни айтганлар.
Алҳамдулиллаҳ Қуръони каримдаги аввалги сўздир.
Қиёмат куни ҳам энг афзал инсон ҳамд айтувчи кимса бўлади.
☀️☀️☀️☀️☀️☀️
🏼 ЭЙ ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ...
Бизни бировлардан не камимиз бор,
Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли хуш дамимиз бор...
Гарчи мен билан ҳеч йўкдай ишларинг,
Мен ҳакдадир ҳатто кўрган тушларинг.
Севдим демасанг ҳам севгинг изҳори —
Кўзинг тўла меҳр жилмайишларинг.
Меҳри садоқати сийму зар санам,
Мунглиғим, мунисим, муштипаргинам.
Парвонам сенсану бошимда мудом,
Қадрингга етмайин келганим алам.
Бир бор қош уймаган қалам қошлигим,
Сочингдаги оқлар — бағри тошлигим.
Бир ширин сўз айтмай, битта гул тутмай
Сен гулни сўлдирди менинг ёшлигим.
Дардинг олай ёрим, айтгил дардингни,
Тоғлар кўтаролмас сенинг дардингни.
Севдим демасам ҳам севгим изҳори —
Умр ўртасида билдим қадрингни!..
Бизни бошқалардан не камимиз бор,
Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли хуш дамимиз бор...
Муҳаммад Юсуф
(аёлига атаб ёзилган)
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Olimlar inson ismining uning xarakteri va taqdiriga ta’sir ko’rsatishini isbotlashgan. Ko’pchilik inson xarakterini ismidagi harflar orqali aniqlash mumkin, deb hisoblashadi. Ishonmasangiz o’zingiz tekshirib ko’ring.
Harflarning ma’nosi
A Hukumronlik va kuch
B Chuqur va kuchli tuyg’ularni his qila olish.
D Kirishimlilik
E Tartiblilik va tashkilotchilik
F Muloyimlilik va moslashuvchanlik
G Sirlilik
H O’zgalar dardiga hamdardlik
I Ta’sirchanlik va siqiluvchanlik
J O’ziga ishonchsizlik
K Hayotga katta talabchanlik, maqsadga erishishda qiyinchiliklar
L Yaxsgi rivojlanagan mantiqiy fikrlash va kashfiyotchilik
M Mehnatsevarlik va sinchkovlik
N Jizzakilik va g’ayratlilik
O Emosionallik
P Kamtarlik va yolg’izlikka intuluvchanlik
Q Qat’iyatlilik
R Kuchli emosional ta’sirchanlik va doimiy xavotirlilik
S Tushkunlik
T Go’zalikka va mutanosiblikka intilish, hayol ortidan quvish
U Ichki xissiyotning rivojlanganligi
V Beqarorlik tartibsizlik
X Xususiyatlardagi beqarorlik
Z Hammadan shubhalanish, o’zi va hayotidan qoniqmaslik.
O’ O’ktamlik va mag’rurlik
G’ G’ayratlilik
Sh Rashk va murosasizlik
Ch Sadoqat
#psixologiya
@TarixTV
Бефарзанд аёлнинг кўнгли яримта,
Ўз дарди ичида юраги
нимта.
Хаётнинг йўлида тилаги битта,
Оллохим сен унга бергин бир фарзанд.
Кечаси ухламай юм юм ёш тўкган,
Кундузи хаммадан юзини тўсган.
Мўлтираб эрининг кўзига чўкган,
Оллохим сен унга бергин бир фарзанд.
Фарзанднинг догида юраги куйса,
Ўзганинг боласин мехрла суйса.
Қалбида согинчнинг хиссини туйса.
Оллохим сен унга
бергин бир фарзанд.
Эри хам вақт ўтиб сабрдан тўйса,
Тугмас хотин... дея айбга қўйса.
Шунда хам аламни сабрга йўйса,
Оллохим сен унга бергин бир фарзанд.
Аёлни хўрлама эй нодон эркак,
Рахмоннинг синови бу сенга демак.
Дуода чин қалбдан сўромоқ керак,
Оллохим мехрибон берардир фарзанд
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ... Аллоҳнинг бизларга ҳадя қилган яна бир куни ҳайру-барокатларга тўла бўлсин! АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!
.....Гоҳида барча нарсалар зиддингизга айланиб, ёлғиз АЛЛОҲ сиз билан қолади.. Сиз доимо АЛЛОҲ билан бирга бўлингки, барча нарсалар сиз билан бирга бўлади..
Кун давомида АЛЛОҲИМ барчангизга Яхшилик эшикларини, Омонлик эшикларини, Соғлик эшикларини, Неъмат эшикларини, Барака эшикларини, Рахмат эшикларини, Ризқ эшикларини, Мағфират эшикларини, Дўстлик эшикларини ва Меҳр эшикларини очсин илоҳим!
Кунингиз эзгу амал ва ҳайрли ишлар ила гўзал ўтсин. Барчангизга кузнинг сокин ва салқин ҳавоси ажиб бир ҳиссиётларни баҳш этсин, чарчаманг асло, кун давомида аъло кайфият хамрохингиз бўлсин..!!
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Дадабоев Козимбой:
Ibratli Hikoya Albatta O'qin
*****
Бир камбағал бечора йўлда кетаётса олдидан бир хамён чиқибди ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота онам анчадан бери сут ичмаганди бу пулга уларга сут олиб бораман деб ўйлаб, турган экан хамён оғирлашибди..
Ичини очиб қараса хамёнда ўн танга турганмиш .
Камбағал:-« ё Худо қудратингдан » деб ҳайрон қолибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота онам фарзандларим ҳам, ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади , деб ўйлаган экан хамён яна оғирлашибди ....
Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан камбағал ўтган қиш ота онам роса қийналишганди, совуқ хонада энди , бу пулга уйни тамирлайман деганди, хамён янаям оғирлашибди....
Ўшанда , камбағал, хотиним анчадан бери бу уйда яшамайман , деб айтаётганди, ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб , янги уй олиб кўчиб кетамиз , деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди.. ?!
Яъни , ичидаги хамма пул йўқолиб ўша бир тийин қолибди.🤔
******
Ассалому алайкум Азизларим !!!
Ўзингиз ва оилангиз соғлом бўлишини хохлисизми ?
Ундай бўлса личкамга мурожат қилинг
+93 579 44 66
〰🔮🔮〰🔮🌸🔮〰🔮〰
⚜Ассалому алейкум қадри баланд Инсонларим...
⚜ Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...
⚜ Ўшбу тонг нафасидан баҳра олаётган барча барчангизга бошлаётган
бугунги эзгў ишларингизга хайру барака тилаймиз.
⚜ Яхши Инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.
⚜ Барчангизнинг тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб Тонг нурафшон этсин..
⚜ Тонгдек азиз ва қадрли
бўлиб юришингизни тилайман...
⚜ Омон бўлинг ...тонг каби беғубор Яқинларим, Дўстларим ва самимий Инсонларим...
〰🔮🔮〰🔮🌸🔮〰🔮〰
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Узум ҳазм қилиш тизими фаолиятини яхшилайди, меъда бузилиши ва ич қотишининг олдини олади. Гликемик кўрсаткичи паст бўлган бу мазали мева - озуқа толалари кам бўлган энг яхши танлов ҳисобланади.
Читать полностью…Дадабоев Козимбой:
Қизинг хотинингдан туғилган ...
Роҳиблардан бири мусулмон уламоларидан бирини уйига таклиф қилиб, дастурхонида узум тортиқ қилди. Мусулмон узумдан еди. Роҳиб шароб олиб келди. Мусулмон: Бу ─ ҳаром!,─ деди.
Роҳиб: Сиз мусулмонларга ҳайронман, бу (узум)ни ҳалол, бу (шароб)ни эса ҳаром дейсизлар. Ахир шароб узумдан тайёрланади─ку!,─ деди.
Мусулмон: Сенинг хотининг борми?,─ деди.
─ Ҳа,─ деди роҳиб.
─ Уни чақир,─ деди устоз ва роҳиб хотинини олиб келди.
─ Қизинг борми?,─ деди устоз.
─ Ҳа,─ деди роҳиб.
─ Уни чақир,─ деди устоз ва роҳиб қизини ҳам олиб келди.
─ Аллоҳ таоло сенга хотинингни ҳалол, қизингни эса ҳаром қилди. Ҳолбуки, қизинг хотинингдан туғилган,─ деди устоз.
Устознинг сўнгги гапларини эшитиши биланоқ насроний роҳиб: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир»─ дея шаҳодат келтирди.
⭐️ХАЁТ НИМА ??? ⭐️
#Хаёт бу -
....Ҳаёт, мохир муаллим, гарчи гапира олмасада жуда яхши тушунтиради...
....Ҳаёт, одил хакам, унда ҳеч ким ғирром уйнай олмайди...
....Ҳаёт, уста тарозибон, нимага лойиқ бўлсангиз фақат ўшани беради...
....Ҳаёт, шундай хонандаки, одамларни ҳохлаган куйига ўйната олади...
....Ҳаёт, оқил донишманд, сизга нима яхши, нима ёмонлигини эслатиб туради...
....Ҳаёт, бахт ва бахтсизлик...
....орзу ва армон...
....муҳаббат ва нафрат...
....хурмат ва иллат...
....доно ва нодон...
....оқибат ва ғафлат каби жуфтликлар йиғиндисидир...
....Ҳаёт, бахоларингиз жамланиб борадиган кундалик дафтардир...
....Охирида бахоларингизга қараб ё жаннат ёки дўзахга йўлланма оласиз...
....Ҳаёт, кичкина ҳовли, ховлингизга ҳохласангиз гул экасиз...
....хохласангиз тиконзорга айлантирасиз.!
Янги кунга етказди багри кенг Аллох...
Хайрли утсин бу кунингиз ИншаАллох...
Уз панохида асрасин сизларни Аллох....
Хайрли Тонг тилаб дедим Алхамдулиллах....!!
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух,
Азизлар..!.
Бугунги бошланаётган гузал тонгингиз муборак булсин !
Кунингиз баракотли
Кувончларга тула булсин!!!
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Ота кимлиги тўғрисида қоғозга фикрларингизни тушуролмаётган бўлсангиз, сизлар учун Отажонларимиз аслида қанақа инсон эканликлари тўғрисида каналга "ОТА КИМ"?деган мақолани қўяман.Ўқинг,ҳулоса ўзингиздан
ОТА КИМ?
Профессор ўзи лекция қилаётган магистрларга “Ота ким?” деган саволни ташлади. Жавоблар турлича бўлди. Ҳар кимнинг жавобидан ўз отасига бўлган муомаласи билиб олинар эди. Жавобларнинг ичида жуда чиройлилари ҳам, жуда оддийлари ҳам бор эди. Лекин профессорнинг ёдида сақланиб қолган ва унга қаттиқ, таъсир қилгани қуйидаги жавоб эди. Ота, Сен унинг туфлисини киясан. Аммо туфли катта, оёғинг эса кичик бўлгани учун ўзингни эплай олмай йиқилиб тушасан. Сен унинг кўзойнагини тақасан ва кўзойнакнинг сенга анча катта эканлигини ҳис этасан. Сен ундан машинасининг калитини сўрайсан. Ўзингни отанг ўрнида тасаввур қилиб, машинани бошқармоқчи бўласан. Ҳаёлингга бир нарса келиб, отангга телефон қиласан. У ўз иши билан банд бўлсада, сен билан гаплашади. Уйга қайтгач, сени бағрига босиб, меҳр билан қучиб, юз-кўзларингдан ўпади.
Бироқ, сен билмайсан, ўша куни раҳбари уни койиган, танбеҳ, берган бўлиши ёки шериги дилини оғритган бўлиши ёхуд сизларнинг нафақангиз унга бироз оғирлик қилган бўлиши мумкин. У ишдан келган заҳоти сен астагина:
- “Отажон, менга пул беринг, қанд оламан” дейсан. У эса: - “қўзичоғим, эртага ишдан қайтишда ўзим олиб келаман” деб жавоб беради. Эртаси куни ишхонада тинимсиз ишлагани, иссиқда толиққани, турли одамлар билан муомала қилавериб ҳолдан тойгани учун сенинг талабингни унутиб, ишдан чарчаб келади.
Сен ундан:
- “Отажон, қанд олиб келдингизми?” деб сўрайсан. Шунда у чарчаганини ҳам унутиб, сенга қанд олиб келиш учун қалби қўри билан кўчага отланади. Бугун эса. Туфлиси эскиргани учун киймайсан. Унинг кийимларини, фикрларини, машинасини эскиргани учун, модадан қолгани учун ерга урасан.Ахир сен ўртоқларингга зўр машина билан мақтанишинг керак-ку!Унинг машинаси эса мақтанишингга арзимайди. Унинг гаплари ҳам сенга ёқмайди. Унинг қалтироқ қўллари билан қилган ҳаракатларидан жирканасан. Агар уйингга оғайниларинг меҳмонга келса, отангнинг борлиги сенга малол келади. Ишқилиб оғайниларимнинг кўзи отамга тушиб қолмасинда деган ҳадик билан ўтирасан. Кеч қолсанг, хавотир олиб, сенга қўнгироқ қилади. Отангнинг бу иши сенга сени безовта қилаётгандек, ҳалал бераётгандек, ҳоли-жонингга қўймаётгандек туюлади. Агар у сенга қайта-қайта телефон қилса, телефон гўшагини кўтармай ҳам қўяверасан. Уйга жуда кеч қайтганингда, ҳаётда масъулиятли бўлишинг учун у сени койиса (зеро, у ҳалиям сени тарбия қилишда давом этмоқда, ўз масъулиятини ҳис этмоқда, чунки, у сенга жавобгар шахсдир. Ҳар бир жавобгар шахс эса ўз қўл остидагиларга масъулдир) сен унга овозингни кўтарасан, сўзларинг билан уни қийин аҳволга солиб қўясан. У эса индамайди.Йўқ, сендан қўрққанидан эмас, сенинг муомалангдан ҳайрон бўлганидан, сендан бу оҳангдаги жавобни кутмаганидан жим бўлиб қолади. Кеча йигитлик чоғларида сени елкасига кўтариб юрар эди. Бугун эса сен ундан жуда ҳам “баланд” бўлиб кетдинг. Кеча сен зўрға-зўрға гапирар, ҳарфларда хато қилардинг. Бугун эса сени ҳеч ким жим қила олмайди, гапиришдан тўхтата олмайди. Ўша кунларни унутдингми ёки ўзингни унутганга соляпсанми эй фарзанд?! Сенга ҳар қанча қўполлик қилса ҳам, сени ҳар қанча ҳоли-жонингга қўймаса ҳам, сени ҳар қанча койиса ҳам, сен индамай тур!Ахир у сени отанг!Сени гўдаклигингда, қўрлигингда, ҳеч нарсани билмайдиган пайтингда бағрида кўтариб юрганидек, энди сен ҳам уни касаллигида, қарилигида кўтариб юр! Унга қўлингдан келган барча яхшилигингни қил! Сендан бошқалар ўтиб кетган оталарини қайта кўриш илинжида, отамни яна кўрармикинман деган орзуда яшамоқдалар.
Мендан “Кимни яхши кўрасан?” деб сўрашди. Уларга шундай деб жавоб бердим: - “Менинг туғилишимни тўққиз ой кутган, туғилганимда дунёларга сиғмай, мени катта хурсандчилик билан кутиб олган, қариб, касал бўлиб ётиб қолгунича мени тарбия қилган инсонни яхши кўраман. У шундай инсонки, унга бўлган муҳаббатим қалбимда абадий яшайди!
ОТАНГИЗНИ ҚАДРИГА ЕТИНГ АЗИЗЛАР!!!
Муаллиф: Алишер
#Фарзанд_тарбияси
-- Фарзандингиз ёлғон гапиряптими?
Ечими: Унга хотиржамлик инъом этинг. Бола агар қўрқмаса, босим ва таҳдид остида бўлмаса у ёлғон гапирмайди. Унга осойишта ва тинчликни хис эттиринг.
-- Фарзандингиз қайсарми?
Ечими: У ўжарлик қилиб турганда, сиз унга хилоф иш қилманг. Чунки у сизнинг акс иш қилаётганингизни кўрса, қайсарлигини оширади!
Унга муҳаббатингизни бериб, бағрингизга олинг.
-- Фарзандингиз сер ҳаракатми?
Ечими: Уни ҳаракатли фаолиятлар билан машғул этинг. Шоколад танаввул этишини камайтиринг. Чунки шоколад унинг энергиясини ошириб юборади. Унга бирон-бир ёшига мос масъулятликни топшириб қўйинг.
-- Фарзандингизнинг озиқланиши заифми?
Ечими: Уни асло бунга мажбур этманг. Балки, уни ўйнаётганида овқатлантиринг ёки ака-укалари билан рақобат уюштириб, озиқлантиришга ҳаракат қилинг. Таомларини рангли мевалар билан безаб беринг.
-- Фарзандингиз кичик укаларини ураяптими?
Ечими: Уни кичик укалари билан солиштирманг. Уларга берадиган меҳр-муҳаббатингизни адолатли этинг. Бири қолиб бошқасига эҳтимом кўрсатаётганингизни уларга зинҳор билдирманг.
-- Фарзандингиз электрон ўйинларига ўчми?
Ечими: Ўйин вақтларини секин асталик билан камайтириб боринг. Тўсатдан уни ўйинлардан маҳрум этманг. Акс холда ўйинга бўлган эҳтироси илгарига нисбатан янада кучлироқ бўлиб, зўрайиб кетади.
-- Фарзандингиз ахлоқсиз ва одобсиз сўзларни талаффуз этаяптими?
Ечими: Унга овозингизни кўтариб оввора бўлманг. Балки, юмшоқлик билан тшунтиринг. Ва унга "тилнинг поклиги дилнинг покизалигидан" деб айтинг ва масдарини ҳам келтиришга ҳаракат қилинг.
-- Фарзандингиз намоз ўқимаяптими?
Ечими: Аллоҳга бўлган муҳаббатини оширинг. Жамиики неъматлар шунингдек, ўйинчоқлар ва ширинликларнинг бари Аллоҳдан эканлигига хис этдиринг.
-- Фарзандингизда бармоғини сўриш ёки тирноғини тишлаш одати борми?
Ечими: Демак фарзандингиз осойишталикга муҳтож. Унда бирон-бир таҳдиддан ёки ёмон нарсаларни сезиш эвазига, қўрқиш хисси бор.
-- Фарзандингизнинг ғазаби тезми?
Ечими: Унга ғазаб билан жавоб қайтарманг. Балки, ғазабланганида таҳорат олишни ўргатинг. Сўнгра унга "тинчлан, кейин келишиб оламиз" деб айтинг.
-- Фарзандингизнинг шахсияти заифми?
Ечими: Унга ишонч бахш этинг. Ёшига мос келган бирон-бир нарсага бўлган масъулиятликни топшириб қўйинг. Унга осойишталикни ато этинг. Унга шахсияти заиф эканлигини билдирманг ва уни спорт клубларига аъзо эттиринг. Чунки спорт руҳи ва бадани учун фойдалидир.
-- Фарзандингиз ўғирлик қилдими?
Ечими: Уни "ўғри" деган сўз билан ҳақорат қилманг. Балки, танхоликда унга насиҳат қилинг. Олган нарсасини дарров қайтарсин. Ва уни ўғирлик қилишига сабаб бўлган масдарни аниқлаб, фарзандингизни даволанг. Унинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиринг.
-- Фарзандингизда балоғатлик аломатлари билиндими?
Ечими: Уни поклик одобига ўргатинг. Ва унинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкам этинг. Асло унинг кўринишидан ва овозидан кула кўрманг. Бундан буён ўз ахлоқлари учун ўзи масъул эканлигини билдиринг.
-- Ўғлингизда аёлларга хос аломатларни пайқадингизми?
Ечими: Секин асталик билан қизлар билан бўлган алоқасини четлатиб, уни кўпроқ эркаклар сафига қизиқтиринг. Ҳамда бироз дағалликни ҳам ўргатинг.
Агарда қизларда эркакларга хос ҳаракатларни сезсангиз, бунинг аксини қилинг.
-- Фарзандингиз қайсарлик қилиб, уйғониши билан йиғлайдими?
Ечими: Унинг бошини меҳр билан силанг ва унинг севган лақабларини айтиб эркаланг. Сўнгра «оят ал-курси»ни паст овоз билан ўқинг.
-- Фарзандингиз ўйинчоқлар дўконида қайсарлигини қила бошладими?
Ечими: Уни асабийлашмасдан чалғитинг. Асло унинг талабига, тинчланганида ҳам кўна кўрманг. Йўқса, ушбу одатга кўникиб қолиши ҳеч гап эмас.
Fb.com
Ибрат учун ҳамма ўқисин...
Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди. Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди....
Ҳадисда: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учраса ю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади", дейилган...
Бу хикояни дустларга хам юборинг, хабардор булишсин
☆КАМОЛАХОН☆:
ЭРНИ СЕВИНГ, СЕВИНГ АЁЛЛАР
Эр ризоси аёлга жаннат.
Эр яралган рузгор бошига.
Томчи тушса титраб кетар ер.
Эр кузидан оккан ёшига.
Пайгамбарлар Онаси Аёл.
Лек Отасиз буларми фарзанд.
Баъзан Эрни ранжитиб Аёл.
Оллохга хам бериб куяр панд.
Эр ким ёрга Оллох сояси.
Суянгани,калкон, кояси.
Кай бир Аёл хурласа Эрни.
Киёматда булмас чораси.
Юрт тинчлиги Эрнинг хизмати.
Рузгор номлик горни тулдириш.
Аёл бурчи миллат эртаси.
Хам шу Эрни Эрдек булдириш.
Оиладир мукаддас даргох.
Булар шодли,додли хаёллар.
Не булса хам маслахатим шу.
Эрни севинг,севинг Аёллар.
Эр ризоси аёлга жаннат.
Эр яралган рузгор бошига.
Томчи тушса титраб кетар ер.
Эр кузидан оккан ёшига.
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Bilmadim kambagal, yo boyni qizi
___Yaxshi yo yomon insonni qizi,
___Lekin musulmonsan unutma buni
___O'zbekka o'xshagin o'zbekni qizi.
___Evropa qiziga o'xshama aslo
___Satanga o'xshab bo'yanma aslo
___Momolaring kabi bo'lgin sen dono
___O'zbekka o'xshagin o'zbekni qizi.
___Erkaklar gap otsa ko'zingni suzma,
___Shayton gapiga kirib aslo buzulma
___Erkakka tik boqma yerga qaragin
___O'zbekka o'xshagin o'zbekni qizi.
___O'zbeksan sof o'zbek tilda gaplashgin
___Ovozing ko'tarmay go'zal so'zlashgin
___Behuda so'zlamay quro'n o'qigin,
___O'zbekka o'xshagin o'zbekni qizi.
___Sigaret chekishlar, aroq ichishlar
___Nomaqul so'z so'zlab, so'kinishlar
___Senga hech mos emas o'zbekni qizi
___O'zbekka o'xshagin o'zbekni qizi.
___Sen ayolsan unutma erkak emassan
___Allohim yaratgan nozik hilqatsan
___Shukr qil kofirmas sen mo'minasan
___O'zbekka o'xshagin o'zbekni qizi.
___O'zingni kimlarga o'xshatmoqdasan?
___O'zligingni qara, unutumoqdasan,
___Turishinga qara, tayinsiz millat,
___O'zbekka o'xshagin o'zbekni qizi.
___Guncha labinga bo'yoq surtasan,
___Oydek yuzinga bo'yoq chaplaysan
___Kindikni teshasan, qoshni teshasan
___O'zbekka o'xshagin o'zbekni qizi.
___Qop qora sochingni sariqqa bo'yab
___Yurasan ko'chada lo'liga o'xshab
___Bunday yurmoginga bormi ayt sabab?
___O'zbekka o'xshagin o'zbekni qizi.
___Yigitlar gap otsa ko'zing suzilar
___Yurishing o'zgarar, nozing yuksalar
___Parvo qilmaysan sendan kulsalar
___O'zbekka o'xshagin o'zbekni qizi.
💦Боламни кўрсам бўладими?” деди она. Мурғак жигаргўшасининг юзини кўриш учун қўлига олар экан, олдин бағрига босиб, ҳидлади, сўнг йўргакни очиб юзига қаради ва бирдан нафаси бўғилди. Чақалоқнинг қулоқлари йўқ эди... Шифокорлар ота-онасига тасалли бериб, бу ҳол боланинг эшитиш қобилиятига унчалик таъсир қилмаслигини айтишди.
Орадан йиллар ўтди. Бола улғайиб, мактабда ўқий бошлади. Бир куни мактабдан келиб, ўзини онасининг бағрига отиб, йиғлаб юборди. Фарзандини илк бор бундай аҳволда кўрган она нима бўлганини тушуниб турса-да, сабабини сўради.
– Катта болалар мени “махлуқ” деб мазах қилишди...
Ўғли улғайгани сайин унинг одамлар орасига киришиб кетуви ота-онани ташвишга соларди. Онаси: “Болам, одамларга қўшилишинг керак” дер, аммо ич-ичидан ачиниш ҳисси уни қийнарди. Отаси шифокорларга учрашди. Агар қулоқ топилса, аъзони кўчириш йўли билан фарзандингизга ёрдам беришимиз мумкин, дейишди улар.
Ота-она қулоқларини бериши мумкин бўлган одамни қидира бошлашди. Орадан икки йилча вақт ўтди. Бир куни ота ўғлига қулоқларини берувчи инсонни топганини, лекин бу сирлигича қолиши хушхабарани айтди. Амалиёт яхши ўтди. Ўғил ҳамма қатори чиройли қиёфага эга бўлди, ўзгариш руҳиятини кўтарди. Ҳам ўқишда, ҳам ижтимоий ҳаётда ютуқларга эришди. Кейинчалик уйланди, обрўли инсон бўлиб етишди. Йиллар эса бир-бирини қувиб ўтаверди. Кунларнинг бирида ўғил отасига: “Неча йилдирки яхшилик қилган кишининг кимлигини мендан сир сақлаб келяпсиз, ахир, унга мен ҳам қўлимдан келганича яхшилик қилишим керак-ку”, деди. Дадаси вақти келиб айтишини таъкидлади...
Онаси вафот этган кун эди. Волидасининг бош тарафида ўтиришганида, отаси секингина марҳуманинг сочларини орқага сурди. Онасининг қулоқлари йўқ эди!..
Она фарзанди учун фидокорлик қилган эди. Фақатгина севги ва марҳамат каби оналик туйғулари билан ардоқлаш мумкин бўлган “қалбининг бир парчаси”га жисмининг бир парчасини ҳам берган эди...
☑O’zbek shou bizness vakillari ozish uchun nima qilishadi❓ Mahsulotlar bo‘yicha @Xafizahon ga bemalol Murojat qilishingiz mumkun!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEJvJ-MhrBFpkrJHGQ
Дадабоев Козимбой:
Она нидоси! (Жуда таъсирли😢)
Онамнинг фақат бир кўзи бор эди. Нариги кузининг ўрни чуқур бўлиб ётар, уни кўрганимда жирканиб кетардим. Мен айнан онамнинг бир кўзи йўқлиги сабабли тенгдошларим олдида хижолат чекар, очиғи ундан ор қилардим. Отам ёшлигимда автоҳалокат туфайли ўлиб кетганди. Оиламизни боқиш онамнинг зиммасида эди. У бир мактаб ошхонасида ишларди. Мактабда бошланғич синфда ўқиб юрган кезларим онам мендан ҳабар олиш учун синфимизга кирганида, уятдан худди ерга кириб кетгудек бўлардим. Шу-шу синфдошларим мени “биркўз хотиннинг ўғли” деб устимдан куладиган бўлишди. Ўша пайтда очиғи, шу ногирон аёлдан туғилганим учун ўз тақдиримга лаънатлар ўқидим.
Бир куни онамнинг юзига тик боқиб унга шу гапларни айтдим: “Қачонгача сиз туфайли ўртоқларимга кулги бўлиб юраман? Сиздек онам борлигидан ор қиламан! Сизнинг борлигингиз мен учун ҳақорат!”.
Онам индамади. Ёлғиз кўзи билан менга термилиб қолди, кейин ўгирилиб нари кетди. Мен ўша пайтда айтган гапларимни мулоҳаза қиладиган ҳолатда эмасдим. Ғазабдан ўзимни қўйгани жой тополмасдим. Унинг кўнгли, ҳис-туйғулари мени умуман қизиқтирмасди. Мен у билан бир уйда туришни истамасдим, зотан бу уй ҳам аслида ижарахона эди. Мактабни битирганимдан сўнг, тил ўрганиб, Сингапурга ўқишга кетдим.
Бир муддатдан сўнг ўша ердан уйландим. Таниш-билишларимдан қарз олиб, ўзимга уй сотиб олдим. Кейин болаларимиз дунёга келди. Мен ҳаётимдан мамнун эдим. Онам ёдимдан ҳам кўтарилган эди. Бир кун онам Сингапурга менинг уйимни сўроқлаб келди. У неча йилдирки, мени кўрмаганди. Эшик олдида ўйнаб ўтирган болаларим аввалига бир кўзли кампирни кўриб, қўрқувга тушдилар, кейин кула бошлашди. Мен уларга “бу аёл бувингиз” деёлмадим. У остонамдан ҳатлаши билан “нега келиб болаларимни қўрқитасиз?” деб ўшқирдим. Онам гуноҳкорона бош эгиб “мен бошқа уйга келиб қолибман, узр” дедию, чиқиб кетди. Орадан яна йиллар ўтди. Бир кун собиқ синфдошларимдан мактуб олдим. Хотинимга “хизмат сафарига кетяпман” дедим-у, ўшаёққа учдим. Учрашувдан чиқарканман, ногоҳ эски ижара уйимиз эсимга тушди-ю, болалигим ўтган маҳаллага йўл олдим. Ижара уйимиз эшигини уй бекаси очди. У менга онамнинг вафот этганини айтди. Аввал ҳиёл енгил тортгандек бўлдим. Кейин эса, юрагимни тушуниксиз бир маҳзунлик чулғади. Уй бекаси уйидан бир конверт чиқариб берди. Онам менга бериб қўйишларини тайинлаган экан.
Дарҳол хатини ўқишга тутиндим: “Жигарбандим, кўзимнинг оқу қораси! Омонмисан? Эртаю кеч сени ўйлайман, сени дуо қиламан, болам. Сингапурга бориб, болаларингни қўрқитганим учун мен аҳмоқ онангни кечир. Синфдошларинг билан учрашувга келишингни эшитиб, жуда қувондим. Лекин қарилик қурсин, сен келар пайтда хасталикка чалиниб, ўрнимдан ҳам туролмай қолдим. Болажоним, бир умр мен, бир кўз онангни деб хижолатда яшаганинг учун олдингда айбдорман. Лекин, бир сирни айтсам, балки бу мажруҳ онангнинг гуноҳидан ўтарсан? Сен кичкиналигингда отанг билан бирга автоҳалокатга учрагандинг. Отанг вафот этди. Сен эса, бир кўзингни йўқотгандинг. Мен биттаю битта боламнинг биркўз бўлиб ўсишини истамадим. Отангдан қолган уйни сотиб, ижара уйга кўчиб ўтдим. Уйнинг пулини жарроҳлик амалиёти харажатлари учун тўладим. Жарроҳлар бир кўзимни ўйиб, сенинг қорачиқларинг ўрнига жойлашди. Ҳайриятки, кўзларимиз бир хил экан. Ҳеч ким сенинг бир кўзинг бошқа бир вужуддан кўчирилганини сезмасди. Мен шу пайтга қадар “болам сен менинг кўзим билан дунёни кўриб юрибсан” дея олмадим. Деёлмасдим ҳам. Сенинг муваффақиятларингни эшитиб, шу қадар ғурурга тўлардимки, бу оламда мен учун бошқа бахт ҳам, қувонч ҳам йўқ эди. 😢Дунёда бир ҳақиқат бор: сен менинг ўғлимсан! Менга шу етади. Сени жонидан яхши кўргувчи онанг!
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇
@NURvaSOYA
@MunisOnam
☆КАМОЛАХОН☆:
АЁЛ ким?
• Биринчи бўлиб, диктатор - фиръавнга бутун иймони, куч-қуввати ва шижоати ила юзма-юз рўпара турган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Саййида Осиё.
• Биринчи бўлиб, Каъбатуллоҳнинг вужудга келиши ва Макка шаҳрининг гуллаб-яшнашига сабабчи бўлган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз.
• Биринчи бўлиб, ер юзидаги энг пок сув - Замзам сувини ичишга эришган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз.
• Биринчи бўлиб, Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳадича онамиз.
• Биринчи бўлиб, Ислом учун жонини фидо қилган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Сумайя розияллоҳу анҳо.
• Биринчи бўлиб, Ислом учун мол-мулкини ҳеч иккиланмасдан фидо қилган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳадича онамиз.
• Биринчи бўлиб, Сафо ва Марва орасида югурган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз.
- Билмаган ҳар кимса билиб олсинки, Аёл - Ислом учун фахрдир.
- Аёлларни ҳурмат қилган ва уларнинг қадр-қимматини билган эркакларга Аллоҳнинг саломлари бўлсин.
- Ўзларининг қадр-қимматини билиб, ибо-ҳаёси, иффати ва ҳижоби ила ўзларини номаҳрамлардан ҳимоя қилган, зийнатларини кўз-кўз қилмаган, Аллоҳ учун турмуш ўртоғи ва фарзандларининг хизматини қилган АЁЛларга ҳам Аллоҳнинг саломлари бўлсин.
😍😍ЛОБАРХОН😍😍:
Хотиржамлик манбаи.
Бир куни мушкул бир муаммо қаршимда кўндаланг бўлди. Ундан халос бўлиш йўлларини қидира бошладим. Туни билан кўзимга уйқу келмади. Эртага бўладиган ишдан хаёлим паришон эди. Шу он яна ичимда имон сас берди:
“Сен ўз ишингнинг бошқарувчисимисан? Эртанги кун ташвишларини ҳам елкангга ортмоқлаб олибсан, худди сендан бошқа сенинг ишингни бошқарувчи йўқдай. У ҳолда онангнинг қорнидан ер юзига бир парча гўшт ҳолатида тушганингда, онгсиз, шуурсиз, нутқсиз, кичкина ўрмаловчидан ҳам ўзини ҳимоя қила олмайдиган пайтингда ким сенинг ишингни бошқарган! Ундан ҳам олдинроқ — ҳали ҳомила пайтингда сени тарбия қилган, кейинчалик гўдаклик лаҳзаларингда ҳар бир ҳолингга мувофиқ ва муносиб эҳтиёжларингни таъминлаб турган ким эди? Сени шу қадар асраб-авайлаб парваришлаган, кейин ҳам ҳар бир ҳолингга мувофиқ ва муносиб ишингнинг тадбирини кўрган зот — Аллоҳ наҳот энди ҳимоясиз, ўз ҳолингга ташлаб қўйса?! Зеро, ушбу ваҳима ва тахликаларинг жоҳилликдан бошқа нарса эмас”.
Шу сасни туйганимдан кейин гўё елкамдаги оғир юк қулаб тушгандек бўлди ва хотиржам уйқуга кетдим. Билдимки, хотиржамликнинг танҳо манбаи имондир.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Ота онанг бўлса бас,
Бойларга қилма хавас.
Шу иккиси чин бойлик,
Ортиқчаси керакмас....!
Бўлса жуфти халолинг,
Уйда кутган аёлинг.
Хиёнатга кетмасин,
Пок сақлаб юр хаёлинг...!
Уйинг бўлса бошингда,
Орзу қилма кошона,
Бойлик бахт келтирмас,
Шўр бўлмасин пешона...!
Агар бўлса фарзандинг,
Чин дўсту чин ёрлар бор
Фарзанд у жигарбандинг,
Бир тирноққа зорлар бор...!
Бу дунёни елкага,
Ортиб олиб бўлмагай,
Оллох насиб этмаса,
Тортиб олиб бўлмагай...!
Тақдирингга рози бўл,
Чунки эрта гумондир,
Сенинг оддий хаётинг.
Эх кимларга армондир....!
Унутма бу дунёда,
Ким ғарибдур кимдур хон.
Барча инсон одамзот,
Келар кетар бир мехмон...!
Дўстларингизга хам улашинг
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Дадабоев Козимбой:
Менинг суюкли онам.
Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Менинг мўҳтарама онам вафот этдилар. Ёшлари тахминан тўқсонга тўлиб бўлган эди. Онам ўзларининг уйларида яшар эдилар. Камина ожизнинг уйи уларга жудаям яқин эди. Мен мўҳтарама онамни ўйимга олиб кетсам деб хоҳлар эдим. Бунинг учун доим улардан: Сиз мен билан туринг. Мен сизнинг энг кичик ўғлингизман. Мен билан бирга яшаб, менга эҳсон қилинг деб ёлвораверар эдим. Биз эр-хотин бизнинг уйимизда яшасинлар деб, соатлаб оёқларини уқалаверар эдик. Магар онам биздан шунчалар хурсанд, шунчалар рози эдиларки, ҳаққимизга дуолар қилаверар эдилар. Бироқ, бизнинг уйда яшашга рози бўлмас эдилар. Биз бутун умр айни шу хоҳиш ва орзуда яшаб ўтдик. Вафотларидан бир неча муддат олдин, мен онамни танхоликда кайфиятлари яхшилигини кўрдим. Шунда, оёқларидан тутиб: Менинг қалбим орзуси шуки, сиз мен билан менинг уйимда яшасангиз, бу саодат менга насиб қилса дедим. Шунда, мўҳтарама онам менга қалбларидаги гапни айтдилар ва мени хайрон қолдирдилар. Шундай дея бошладилар: "Ўғлим! Сенинг отанг мени ушбу уйга олиб келган эдилар. Ҳозир у киши вафот этганлар. Менинг қалбим, жанозам айни шу уйдан чиқишини хоҳлайди".
Мен хайрон бўлдимки, онам тўқсон ёшда ҳам “эрим мени бу уйга олиб келган эди. Энди, жанозам айни шу уйдан ташқарига чиқсин” деб ўйлар эдилар.
Агар эр аёлига меҳр берса, у ҳолда аёл ҳаётини эрига фидо қилиб юборади.......
(“Сукунэ дил” китобидан. 139-бет. Абдулқаййум Комил таржимаси)
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Каналга уланиш!👇
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Янги кунга етказди багри кенг Аллох...
Хайрли утсин бу кунингиз ИншаАллох...
Уз панохида асрасин сизларни Аллох....
Хайрли Тонг тилаб дедим Алхамдулиллах....!!
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух,
Азизлар..!.
Бугунги бошланаётган гузал тонгингиз муборак булсин !
Кунингиз баракотли
Кувончларга тула булсин!!!
@NURvaSOYA
@MunisOnam