munisonam | Неотсортированное

Telegram-канал munisonam - МУНИС ОНАМ

1845

🌸 MUNIS ONAM ☘ kanali Ushbu kanalni onajonimga bag'ishlayman ! Sizlardan xam onalarimiz xaqida shirin so'zlaringizni kutib qolaman ! Xurmat bilan @MunisOnam @Xafizahon реклама ва табриклар учун @kozimbee89 га мурожат қилинг

Подписаться на канал

МУНИС ОНАМ

Гоҳ ачиниб, гоҳида койиб,
Бахтни куйла демангиз зинҳор.
Бахт нелигин билмаган одам,
Бахт ҳақида ёзарму ашъор?!

Жисмимдаги митти жон аро,
Томиримда қонмас, оқар ғам.
Айтинг аҳир бу фоний дунё,
Қачон, кимга қилибди карам?!

Қафасдаги қушдек потирлаб,
Безовта руҳ қилмоқчи сайр.
Олий Бахтни кўрмоқлик учун,
Узоқларга кетяпман, хайр!..

© Дилноза Камол

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

АСАЛОМУ АЛАЙКУМ
АЗИЗЛАРИМ❗️
ХАР ГАЛГИДЕК ЖУМА КУНИ ОФИСИМИЗДА ЕТАКЧИ МУТАХАССИСЛАР ИШТИРОКИДА САЛОМАТЛИК ДАРСИ БУЛИБ УТАДИ❗️

САЛОМАТЛИГИ ХАКИДА КАЙГУРУВЧИ ВА СОГЛОМ БИЗНЕС БИЛАН ШУГУЛЛАНИШ ИШТИЕКИДА БУЛГАН БАРЧАНИ ТАКЛИФ ЭТАМИЗ❗️
ДАРСИМИЗ СОАТ 11-ДАН 13-30 ГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ,14-00ДАН ДИАГНОСТИКА БОШЛАНАДИ❗️

ДИАГНОСТИКА 50% ЧЕГИРМАДА, ОЛДИНДАН ЕЗДИРИБ КЕЛИШИНГИЗ МУМКИН: +99893 579 44 66 Хафиза

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

#ибрат

Бир куни подшоҳ сайрга чиқибди. Қараса деҳқон шод ва ҳуррамликда қўшиқ куйлаб ер чопаётган экан.
Подшоҳ сўрабди:
― Бу ишингда сени жуда мамнун кўраяпман. Бу ер сеникими дейман?
― Йўқ подшоҳим. Мен бу ерда (кунлик) маошим учун ишлайман.
― Мана шу оғир меҳнат учун қанча маош оласан?
― Ҳар куни тўрт танга оламан.
― Сенга шу етадими?
― Ҳа, албатта, ортиб ҳам қолади. Бир тангамни ҳаёт кечириш учун ишлатаман. Иккинчи тангам билан қарзимни тўлайман. Учинчисини эса бошқаларга қарзга бераман. Охирги тўртинчи тангамни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қиламан.
― Мен бу жумбоқни тушунмадим.
― Келинг, мен сизга буни изоҳлаб берай, подшоҳим. Яшаш учун сарфлайдиган биринчи тангам, бу мен ва аёлим иккимиз яшашимиз учундир. Қарзимга деган иккинчи тангам эса ота-онамга берадиган эҳсонимдир. Улар мени кичиклигимдан тарбия қилишган. Ва муҳтож бўлганимда мени боқишган. Ҳозир эса улар кексайиб қолишди, ишлашга қодир эмаслар. Ўзимдан бошқаларга деган учинчи тангам билан эса фарзандларимни таъминлайман. Улар то улғайгунларига қадар уларни тарбиялайман, овқатлантираман, кийинтираман. Токи улар улғайгач, биз кексайиб қолган пайтда бизга қарзини қайтаришади. Аллоҳ йўлига деб атаган тўртинчи тангамни эса икки бемор ётган сингилларимга бераман, дебди деҳқон. Шунда подшоҳ: "Барака топгин", деб деҳқонга бир қанча маблағ қолдириб, деҳқоннинг таъсирли ҳикматидан ажабланиб кетибди.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ассалому алайкум Азизларим !!!
Ўзингиз ва оилангиз соғлом бўлишини хохлисизми ?
Ундай бўлса личкамга мурожат қилинг
+93 579 44 66

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☺️Hayrli tong, azizlarim! Assalomu alaykum😍 @Dilim_uz kanalining aziz va mehribon kuzatuvchilari😊🌸
Har kun erta tongda uyg'onib, bugun hayotimdagi eng yahshi kunim bo'ladi, deb niyat qiling. Chin yurakdan o'zingizni Baxtliman deb his qilsangiz haqiqiy baxtga erishasiz!☺️
Kundavomida bo'ladigan Reklamarlarga e'tibor bermang azizlar 🙏Maqsadimiz sizga oxwagan mulohazali,dunyo qarashi ken bo'lgan insonlarni hayotni,umrni qadriga yetadgan insonlarni o'z safimizga qo'shishdir💕😊 biz bilan birga bo'lsangiz bas bu sizning kanalingiz axr biz sizlar uchun harakatamiz izlanishdamiz,eng yaxshilarni sizlar havola etish uchun,😘BARCHANGIZNI BORINGIZGA SHUKUR BIZ SIZLARNI YAXSHI KO'RAMIZ VA SIZLAR UCHUN DUODA BO'LAMIZ😊😘☺️ kun davomida yaxshi kayfiyat hamrohingiz bo'lsin qadrdonim💝😊

❤️
@NURvaSOYA
@MunisOnam kanali eng tog'ri tanlovingiz❤️ 😊

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дадабоев Козимбой:
ОНАМ қани..?
Уйга кирганингизда БИРИНЧИ саволингиз шу бўлади....
Гарчи онангизда бирор ҲОЖАТИНГИЗ бўлмаса ҳам...
Онанинг борлиги РОҲАТ ва ҲОТИРЖАМЛИКни хис қилишингиз сабабидир

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Сердце каждой мамы –

Сеточка из шрамов…

Каждый плач ребенка –крошечный  рубец…

Сбитые коленки, 

Кровь из пальца-венки….

Без таких отметок нет у мам сердец…


Кашель и ангина,

Жар у дочки, сына…

Точечки ветрянки, ночи, что без сна…

Кабинет зубного,

Страх и слезки снова…

Держит мама в сердце… Помнит все сполна…


Первые обиды-

Маленькие с виду…

Только сердце мамы чувствует их боль…

С каждым новым шрамом

Жарче сердце мамы…

-«Ты не бойся, крошка, я всегда с тобой.»


Солнышки взрослеют,

Ссорятся, болеют…

Постигают взрослой жизни виражи…

Но все так же мамы

Собирают шрамы…

Отпечатки боли …  Острые ножи…


Эта связь, как чудо,

Держится повсюду…

Половину боли мама заберет…

Если сможет – больше,

Только бы подольше

Сил ее хватило... Знать бы наперед…


Если только надо,

Мама будет рядом…

Нужно – приголубит, нужно – помолчит…

Сердце каждой мамы –

Сеточка из шрамов…

Но без этих шрамов сердце не стучит…


Перешли этот стих про МАМУ женщинам, которые самые лучшие МАМЫ

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🔺 Любовь — это вымыть посуду вне очереди.
Видеть хорошее, цепляться за него — единственный продуктивный путь. Другой человек может многое делать не так, но в чем-то он обязательно хорош. Вот за эту ниточку и надо тянуть, а на дрянь не обращать внимания. Любовь — это не чувство, а действие. Не надо пылать африканскими чувствами к старухе, уступая ей место в метро. Твой поступок — тоже любовь. Любовь — это вымыть посуду вне очереди.

©Петр Мамонов

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дадабоев Козимбой:
ТАЪСИРЛИ ВОҚЕА...

Бир бола олти ёшида отасидан айрилиб етим қолди. Замон жуда оғир эди. Онаси ўғлини боқиш учун иш қидирди, лекин хеч қаерга ишга олишмади. Аёлни фақат қурилишга арзимаган иш хақи тўлаб ишга олишга рози бўлишди. Аёл ночорлигидан қурилишда ишлаб ўғлини бокди. Орадан йиллар ўтди. Бола улғайиб катта бизнесмен бўлди. Шаҳарда данғиллама шохона уй сотувга қўйилди. Бизнесмен уйнинг эгасини олдига келиб сўради:
- Уйнинг нархи қанча?
- Саккиз юз эллик минг доллар.
Йигит дипломатидан дарҳол саккиз юз эллик минг долларни уйнинг эгасига чиқариб берди. Уйнинг эгаси хурсанд бўлиб пулни санаб олди.
- Уй сизга сотилди. Бугундан бошлаб уй сизники. Лекин сиз савдо қилишни билмас экансиз. Агар озгина савдо қилганизда уйнинг нархини тушириб берардим.
- Сиз ҳам савдо қилишни билмас экансиз. Агар уйнинг нархини бундан баланд айтганизда хам савдо қилмасдан сотиб олаверардим.
Уйнинг эгаси ҳайрон бўлиб сўради:
- Бу уйнинг нимаси сизни бунча ўзига тортяпти?
- Йигирма йил олдин бу уйнинг қурилишида менинг онам ғишт ташиган. Энди эса бу уйни онамга совға қилмоқчиман!!!

#ibrat54

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Оналар айтолмаган гаплар!

❤️Олдимга қўлларингизда мен учун арзимаган бўлса ҳам, бирор нарса кўтариб келишгиз, менга бўлган эътиборингизни билдиради.

┄┄┄༻♫༺┄┄┄

❤️Мен билан ишингиз бўлмай, телефонингиз билан машғул бўлишингиз, мени ёш боладек бу нарсаларни тушунмайди, деб ҳисоблашингиз, бир нима десам, чалғитди, деб жаҳлингиз чиқишидан хафа бўламан!

┄┄┄༻♫༺┄┄┄

❤️Ошхонада белим оғриб, оёқларимда қувват қолмай сиз ва фарзандларингиз учун емак тайёрласам-да, еганингизда сизга ёқмай энса қотиришингиз, юрагимни парчалайди.

┄┄┄༻♫༺┄┄┄

❤️Уйга келсангиз, худди мени кўриш учун эмас, бир -бирингиз билан гаплашгани келгандек, сизнинг суҳбатингизда менга ўрин йўқдек туришингиздан ўзимни кимсасиздек сезаман.

┄┄┄༻♫༺┄┄┄

❤️Нимага дарров жаҳлингиз чиқади?
Мақсадим турмуш ўртоғингиз ёки болаларингизни камситиш эмасди.
Сизни ташвишлантирган нарса, мени ҳам ташвишга солади. Онангизман-ку?


┄┄┄༻♫༺┄┄┄

❤️Сизни кутмаганимда, ёлғиз қолганимда, тўсаттан зиёратимга келишингиз, менга оламлар қувончини бахшида этади.

┄┄┄༻♫༺┄┄┄

❤️Мени ёш боладек санаб, «Уни бундай, буни ундай қилинг», дейишингизга муҳтож эмасман. Аксинча, мени ўз ўрнимда, сизга кўп нарсани ўргатган, хатоларингизни меҳр билан тушунтирган, она сифатида муомала қилишингизни хоҳлардим.

┄┄┄༻♫༺┄┄┄

❤️Ёшлигингизда хизматингизни сидқи дилдан қилардим. Менинг ҳам сизга айтолмайдиган эҳтиёжларим бор. Ҳар ой маошингиздан менга ҳам озгина ажратсангиз, мени хурсанд қилган, дуоларим сабаб топганингизда баракани кўрган бўлардингиз.


┄┄┄༻♫༺┄┄┄

❤️Кун келиб, мени хонамга кирасиз. Лекин унда мени тополмайсиз.

┄┄┄༻♫༺┄┄┄

❤️Ҳар қанча улғайманг, сиз мен учун доим беғубор, юрагимнинг бир парчаси, кўзларимнинг нури, жоним - болажоним бўлиб қоласиз.

┄┄┄༻♫༺┄┄┄

❤️Насиҳатимни қабул қилинг, жигарбандларим. Сизларга қаттиқ қўллик қилган пайтимда ҳам сизни яхши кўрганман.

┄┄┄༻♫༺┄┄┄

❤️Дунёнинг гўзаллигини сизнинг бахтингизда кўрадиган онангиздан хафа бўлманг.

┄┄┄༻♫༺┄┄┄

❤️Ариқнинг суви пастга қараб оққанидек, сиз ҳам менга нисабат болаларингизга меҳрибон бўласиз. Инсоннинг фитрати шундай. Она «болам» деса, боласи ҳам «болам» дейди.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло фарзандларга демасдан, ота - онангизга яхшилик қилинг, деди.
«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!
Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт. (Исро: 23-24).

┄┄┄༻♫༺┄┄┄

Менга қандай муомала қилсангиз, фарзандларингиз ҳам сизга шундай муносабатда бўлишади.

┄┄┄༻♫༺┄┄┄

👆 Бу оналарнинг «балки ўзи қарашимдан, ҳаётим, аҳволимдан билиб олар», деб сизга айтолмайдиган сўзларидир.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

@Dilga_yaqinlarim

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

БУ ТАБРИК СИЗГА!!!!••• Wуни укиётган эй азиз инсон. .••••Сизни бахту омад,хонадонингизни барокот асло тарк этмасин.Хеч хам камлик-гамлик курманг.Уйда булсангиз доимо сог омон,хуш хандон булинг,сафарда булсангиз сафарингиз бехатар,даромадли булсин.••••Бахт кутаётган булсангиз,бахтингиз кунглингиздагидай очилсин,фарзандталаб булсангиз,истагингиз кушалок булсин,ишларингиз юришмаётган булса,мушкулларингиз осон,ишларингиз бароридан келсин,хаста булсангиз шифо топиб курмагандай булинг,кандайки эзгу тилакларингиз булса,барча-барчасига эришинг !•••Чунки сиз Хазрати Инсонсиз.Сиз буюк ва Азизсиз.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

〰🔮🔮〰🔮🌸🔮〰🔮〰

⚜Ассалому алейкум қадри баланд Инсонларим...
⚜ Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...
⚜ Ўшбу тонг нафасидан баҳра олаётган барча барчангизга бошлаётган
бугунги эзгў ишларингизга хайру барака тилаймиз.
⚜ Яхши Инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.
⚜ Барчангизнинг тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб Тонг нурафшон этсин..
⚜ Тонгдек азиз ва қадрли
бўлиб юришингизни тилайман...
⚜ Омон бўлинг ...тонг каби беғубор Яқинларим, Дўстларим ва самимий Инсонларим...



〰🔮🔮〰🔮🌸🔮〰🔮〰

@NURvaSOYA
@MunisOnam

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

биз ювамиз.
У киши ивистирадилар-биз йигиштирамиз.
У кишисиз биз нима хам килардига?)))

Аллоҳим!
Ким иффатни ният қилган бўлса, кўзни қувончга тўлдирадиган умр йўлдошини унга тортиқ эт!🕊

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Болажонлар ширинтойлар

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дадабоев Козимбой:
_СОҒИНДИМ
ОНАЖОН!____

____( Жаннатга мактуб)___
Салом Онажоним нурли
фариштам,
Кўзлари нигорим айрилмас
риштам,
Суратиз кўксимда юракда
ситам...
Соғиндим Онажон...ёмон
соғиндим!

Бугун юрагимни қоғозга
ўраб,
Минг зорли дард биланh
тўкилиб нураб
Қибламга йиқилдим илтижо
сўраб...
Соғинидим Онажон... ёмон
соғиндим!

Биламан ёшларим кўриб
турибсиз,
Жаннатнинг тўридан қараб
турибсиз,
Эгилган бошимни силаб
турибсиз....
Соғиндим Онажон... ёмон
соғиндим!

Озгина йиғладим кўп эмас
Она,
Ранжиманг мен ўша йиғлоқи
яна,
Гоҳ кулиб, гоҳ ўксиб
юрибман, мана...
Соғиндим Онажон... ёмон
соғиндим!

Керакмас бўларкан сизсиз
дунё ҳам,
Ошимга шерикдур
кўксимдаги ғам,
Дунё бир кам эмас, энди мен
бир кам...
Соғиндим Онажон... ёмон
соғиндим!

Фақат, орзуларим етим
ўзимдек,
Сизга нима қилдим қобил
фарзанддек,
Юрагим оқмоқда икки
кўзимдек...
Соғиндим Онажон... ёмон
соғиндим!

Ўзимдан ортмаган
кунларим,эссиз
"Болам"..деб пойлаган
йўлларим эссиз.
Дунё дунё эмас Волидам
сизсиз,
Соғиндим Онажон... ёмон
соғиндим!

Бир келинг Онажон пойингиз
ўпай,
Майлига бир онда дунёдан
кечай.
Совиган бағримда тафтингиз
қучай,
Соғиндим Онажон... ёмон
соғиндим!

ДУНЁ БИР КАМ ЭМАС ЭНДИ
МЕН БИР КАМ
МАККАЮ МАДИНАМ
ЖАННАТИМ ОНАМ

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🕊XAYRLI TONG! 🕊

🍃🌸Qalbi toza qadrdonlar, Assalomu alaykum!!! Hayrli tong! Mexrni olamiz, tabassum bilan aralashtiramiz, tayyor bo'lgan hush kayfiyatni, sizga taqdim etamiz!!! İshingizni rivojini, daromadingizni barakotini kelishini tilaymiz!!?🍃🌸
@NURvaSOYA
@MunisOnam

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

МЕҲР КЕРАК ОДАМГА

Менинг дарду ноламга,
Ҳатто бутун оламга,
Билганим азиз дўстлар,
Меҳр керак одамга.

Ўтиб кетар шуҳрат шон,
Оқибатдан тирик жон,
Бормисиз эй қадрдон,
Меҳр керак одамга.

Кимнинг юраги музлар,
Ортингдан ёлғон сўзлар,
Унутманг эй азизлар,
Меҳр керак одамга.

Атрофинга назар сол,
Дўст ёрингдан сўра ҳол,
Яқинлардан хабар ол,
Меҳр керак одамга.

Онажон, касал бўлманг,
Отажон, дардга тўлманг,
Бироз ўтириб ўйланг,
Меҳр керак одамга.

Кимсасиз ёлғизлар бор,
Ногирон ожизлар бор,
Ҳеч кимга берманг озор,
Меҳр керак одамга.

Аҳад Қаюм бу дунё,
Ўткинчи синов гўё,
Кўнглинг бўлсин бир дарё,
Меҳр керак одамга.

Менинг дарду ноламга,
Ҳатто бутун оламга,
Билганим азиз дўстлар,
Меҳр керак одамга.

Аҳад Қаюм

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Болакай онасининг қабри олдига бориб, шундай деди:
«Онажон, кела қолинг.
Ўқитувчим мени ҳар куни уради, ҳамма ўқувчилар олдида мени йиғлатади, доим: «Онанг беэътибор.
Сенга эътибор бермайди», дейди». Эй одам боласи! Бировнинг дилига озор беришдан олдин сўзларингни тарозига солиб кўр!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дадабоев Козимбой:
.. Оналар АЙТОЛМАГАН гаплар..!

... Олдимга қўлларингизда мен учун арзимаган бўлса ҳам, бирор нарса кўтариб келишгиз, менга бўлган ЭЪТИБОРингизни билдиради...

... Мен билан ишингиз бўлмай, телефонингиз билан МАШҒУЛ бўлишингиз, мени ёш боладек бу нарсаларни тушунмайди, деб ҳисоблашингиз, бир нима десам, чалғитди, деб жаҳлингиз чиқишидан хафа бўламан..!

... Ошхонада белим оғриб, оёқларимда қувват қолмай, сиз ва фарзандларингиз учун ЕМАК тайёрласам-да, еганингизда сизга ёқмай энса қотиришингиз, юрагимни парчалайди...

... Уйга келсангиз, худди мени кўриш учун эмас, бир -бирингиз билан гаплашгани келгандек, сизнинг суҳбатингизда менга ЎРИН йўқдек туришингиздан ўзимни кимсасиздек сезаман...

... Нимага дарров жаҳлингиз чиқади..?
Мақсадим турмуш ўртоғингиз ёки болаларингизни КАМСИТИШ эмасди...
Сизни ташвишлантирган нарса, мени ҳам ташвишга солади... Онангизман-ку..?

... Сизни кутмаганимда, ёлғиз қолганимда, тўсатдан зиёратимга келишингиз, менга оламлар қувончини БАХШИДА этади...

... Мени ёш боладек санаб, «Уни бундай, буни ундай қилинг», дейишингизга муҳтож эмасман... Аксинча, мени ўз ўрнимда, сизга кўп нарсани ўргатган, хатоларингизни МЕҲР билан тушунтирган, она сифатида муомала қилишингизни хоҳлардим...

... Ёшлигингизда хизматингизни сидқидилдан қилардим... Менинг ҳам сизга айтолмайдиган эҳтиёжларим бор... Ҳар ой маошингиздан менга ҳам озгина ажратсангиз, мени ҲУРСАНД қилган, дуоларим сабаб топганингизда баракани кўрган бўлардингиз.

... Кун келиб, мени хонамга кирасиз. Лекин унда мени тополмайсиз...

... Ҳар қанча улғайманг, сиз мен учун доим беғубор, юрагимнинг бир парчаси, кўзларимнинг нури, жоним - болажоним бўлиб қоласиз...

... Насиҳатимни қабул қилинг, жигарбандларим. Сизларга қаттиққўллик қилган пайтимда ҳам сизни ЯХШИ кўрганман...

... Дунёнинг гўзаллигини сизнинг бахтингизда кўрадиган онангиздан ХАФА бўлманг...

... Ариқнинг суви пастга қараб оққанидек, сиз ҳам менга нисбаант болаларингизга МЕҲРИБОН бўласиз... Инсоннинг фитрати шундай...
Она «болам» деса, боласи ҳам «болам» дейди...
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло фарзандларга демасдан, ота - онангизга яхшилик қилинг, деди...
... ~ «Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт..!
Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин..», деб айт. (Исро: 23-24).

♥ ... Менга қандай муомала қилсангиз, фарзандларингиз ҳам сизга шундай муносабатда бўлишади...

👆 ... Бу оналарнинг : ~ «Балки ўзи қарашимдан, ҳаётим, аҳволимдан билиб олар...», -деб сизга айтолмайдиган сўзларидир...

ОНАЛАРНИ КАДРЛАНГ.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дадабоев Козимбой:
Эрингиз онасини сиздан минг баробар юқори қўйса, хурсанд бўлинг! Ўғлингиз улғайиб, Сизни хотинидан минг баробар юқори қўяди!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🍃🍃🌹🍃🍃🌹🍃🍃🌹🍃🍃
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!!!

…__Тинч ва осуда яшаётганимиз, ТОНГларимиз ва КУНларимиз Қуёшнинг заррин нурлари ила шодлик билан бошланаётгани учун РОББИмизга беадад ШУКРлар бўлсин.!

…__Бу куннинг фазилатидан хатоларимизни кўпини ўчириб, РАҲМАТи ва МАҒФИРАТи ила мухлат бераётган АЛЛОҲим:

…~тақво билан зийнатласин;
…~ гуноҳларимизни мағфират қилсин;
… ~ тавбаларимизни қабул этсин;
…~ дуоларимизни ижобат қилсин;
…~ дунёда дўстларига ҳамроҳ қилсин;
…~ Ҳабиби зумрасидан эҳсон айлаб, Жаннатида ДИЙДОРига меҳмон айласин!
АМИН! ! !

АЛЛОҲИМ:
…~САБРимизни...
……~ШУКРимизни...
………~ САОДАТимизни...
…………~ ИЙМОНимизни...
Доимо Ўзи билан бирга қилсин !!!

Кунингиз ҳайрли, барокатли ва солиҳ амалларга бой бўлсин!

@NURvaSOYA
@MunisOnam

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🔹 МЕН УЧУН ҲАМ ЎЗИНГНИ АСРА

Севдим деган сўзингни асра,
Мени кутган кўзингни асра,
Сени топгум, ёнингга боргум,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Асра, дилда муҳаббатингни,
Асра менга кўнгил хатингни,
Менга атаб ҳамма гапингни,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Кўксингдан отилса минг фарёд,
Сени кўп йиғлатса бу ҳаёт,
Сабр қил, топмасанг бир нажот,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Синаб бир бор ваъдалар кучин,
Дилдан олмай хатолар ўчин,
Ўртада соф севгимиз учун,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Узун йиллар китобин ёпгум,
Бир кун йиғлаб изларинг ўпгум,
Бир кун сени барибир топгум,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Юракка ин қурмайин қайғу,
Ҳаётингга солмагин оғу,
Сендан битта илтимосим шу,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Тўлдир жоним, қалбингни нурдан,
Гўзал бўлсин тунларинг кундан,
Севсанг агар мени чиндан,
Мен учун ҳам ўзингни асра.
@Manoliy_statuslar
#Mucciim

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ассалому алекум, Азизлар!
Барчангизга тонг хайрли булсин.
Ушбу тонг файзу баракали кунга айланишини тилаб қоламиз.
Кун давомида Аъло кайфият сизни тарк этмасин!
💞🍀💞
┅┅✿❀♥️❀✿┅┅

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

@Dilga_yaqinlarim

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ассалому алайкум Азизларим !!!
Ўзингиз ва оилангиз соғлом бўлишини хохлисизми ?
Ундай бўлса личкамга мурожат қилинг
+93 579 44 66

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

* Афсона *:
🔹 25000$ ДОЛЛАРЛИК СИР...

Эр-хотин бирга 60 йил умр кечиришди. Улар орасида бир-биридан беркитадиган ҳеч қандай сир йўқ эди. Фақатгина кампирда битта сир бор эканлигини ҳисобга олмаганда... Кампирни ўз жавонининг юқорисида - чоли ҳеч қачон эътибор қаратмаган бир пойафзал қутиси турар эди. Эндиликда кампир ўзини жуда ҳам қариб қолганини ўйлаб, ерга секингина чўккалаб ўтириб, чолига ўзининг сирини айтишликка қарор қилди, ҳамда жавон устида турган қутичани олиб келишини сўради...
Чол қутини келтириб, ичини очди. Қути ичида чиройли қилиб тикилган икки дона қўғирчоқ ва бир даста пул - 25000$ долларни кўрди
- Бу нима? – ҳайрон бўлиб сўради чол
- Шу десангиз, бизнинг тўйимиз бўлишидан илгари суюкли бувим, менга, бахтли яшаш сири нимада эканлигини айтдилар. Улар менга:
- “Агар сен умр йўлдошингдан хафа бўлиб ранжисанг, ҳеч қачон баҳслашмагин-да, ҳар сафар бир дона қўғирчоқ тикгин” – деган эдилар.
Чолнинг кўзи ёшланди, сабаби қути ичида фақат иккитагина қўғирчоқ бор эди-да!
Сўнг кампиридан яна сўради:
- Унда айтчи, бу қандай пуллар? Ахир булар, хўжалигимизга ишлатган пуллардан тежаб, сақлаб қўйганларинг эмасдир?
- Мен бу пулларни қўғирчоқларни сотиб, йиғганман..

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ёш деҳқон йигит сабрсизлик билан қайлиғини кутарди.

....Атроф гўзал. Айни баҳор палласи. Аммо, бу гўзалликларнинг бирортаси сабрсиз қалбига таскин беролмасди.

.....Йигит табиатан жуда сабрсиз эди.
Бир нарсани кутиб қолса

~ «Эҳ, шу кутиш тезроқ ўтиб кетсаку» ~деб Аллоҳга зорланаверарди.

....Ҳозир ҳам дарахт соясида ўтираркан, қаллиғини кутиш жонига тегиб, худога нола қилибди.

.....Шу пайт осмондан тушгандек оппоқ соқолли бир қария пайдо бўлибди ва йигитга шундай дебди:

~ «Cени нима ташвишлантираётганини биламан, болам. Мана бу тугмани ол ва кўйлагингга қадаб ол.

....Агар сен бирор ёқимли нарсани кутиб, вақтнинг имиллаб ўтаётганига тоқатинг етмаса, уни ўнгга бура, шунда сен вақт оша, ўзинг ҳоҳлаган пайтга бориб тушасан ва кутиш заҳматидан халос бўласан»
Йигит тугмани олиб уни ўнгга бурабди.

....Шу заҳоти қаршисида суйган қайлиғи пайдо бўлибди.

~ « Қандай ажойиб!» ўйлабди йигит ҳайратини яширолмай.

....Сабрсиз йигит энди тезроқ тўйи бўлиши истабди ва ўйлаб ҳам ўтирмай тугмани яна ўнг томонга бурабди.

....Қарабсиз~ки, у тўйи нишонланаётган пайтга бориб тушибди.

....Йигит қайлиғининг зебо юзига термуларкан,
~ «Қани энди тезроқ уйимиз битсаю ва кўчиб чиқиб бахтиёр яшай бошласак» деб ўйлабди ва яна тугмани ўнгга бурабди.

....Аллақачон ёз келган, уйлари ҳам битганмиш.
Аммо, йигитнинг кўнгли сира тинчимабди.

....Энди. «Қачон болаларим туғилиб, менга далада ёрдам беришади» ~деб ўйлай бошлабди ва яна тугмани ўнгга бурабди.

....Унинг орзулари ҳеч тамом бўлмасмиш, яна, яна тугмани ўнгга айлантираверибди.

....Ниҳоят йигит кўрибдики, анча қариб қолган, болалари ҳам катта бўлиб қолишган, энди у тўшакда ётганча, ҳаёл сураркан, ўлимидан бошқа кутадиган нарсаси қолмагани, ҳаётини бунчалик тез ўтказиб юборганини англаб етибди.

....У ҳаётда кутишнинг ҳам ўз ўрни борлигини тушунибди.

....Ҳаётининг тугаб бораётганини ўйларкан, аламидан тугмани юлиб улоқтириб юборибди.

....Тўсатдан атроф ёришиб кетибди ва қай кўз билан кўрсинки, ўша дала, шоҳида қушлар шодон сайраётган ўша дарахт остида қайлиғини кутиб турганмиш.

....Аммо, энди у кутиш нималигини тушуниб етганди. У ўйланиб ўтираркан, қушлар сайрашига қулоқ берибди, ўтлар устида ғимирлаб бораётган чумолиларни кузатаркан шу кутиш бахтини насиб этган тангрига шукурлар қилибди !!

#Ибратли_хикоя

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

АЁЛЛАРга баъзи насихатлар!

1. Турмуш ўртоғингизга ҳар қандай ҳолатда ҳам овозингизни
баланд кўтариб гапирманг. Эркаклар аёл кишининг овозини
кўтариб гапиришини хуш кўрмайдилар. Бу ҳолат уни сиздан
бездиришга олиб келади.

2. Турмуш ўртоғингиз жаҳли чиққан вақтда уйда
сокинликни таъминланг. Гарчи у ноҳақ бўлса ҳам, унга танқидни
кўпайтирманг. Иложи бўлса, унинг кўзига кўринмай туринг.

3. Турмуш ўртоғингиз билан муҳокамали суҳбат
қураётганингизда озгина эгилувчан бўлинг, яъни бир этикка
икки оёғингизни тиқманг. У томонга бир оз ён босинг. Суҳбатни
қаттиқ мунозарагача олиб келманг. Ўз фикрингизда қолишингиз,
унинг жаҳли чиқишига олиб келади ва бу жаҳл уни сиздан
совушига сабаб бўлади. Агар бирор нима сўрамоқчи бўлсангиз,
уни чиройли шаклда амалга оширинг. «Йўқ» жавобини
олсангиз, уни «Ҳа» дейишга мажбурламанг.

4. Турмуш ўртоғингиз кийинаётган вақтида унга ёрдам
беринг. Кўпинча бу вақтда улар пайпоқларини қидирадилар,
унга пайпоқларини топишга ёрдам беринг. Ишга кетиш
чоғида унинг кийимларига эътибор беринг. Бирор нимаси кам
бўлмадими? Аёл киши эрининг кийимларига эътибор бериши
унинг яхши сифатларидан биридир.

5. Вақти - вақти билан турмуш ўртоғингиз билан
таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилинг. Баъзи вақтларда
фарз намозларини унга иқтидо қилиб ўқинг. Бу ҳам у билан
сизнинг орангиздаги руҳий боғларни мустаҳкамлайди. Бирга
зикр қилишлик қалбларни юмшатади. Агар орангизда озгина
хафагарчилик ўтган бўлса, у ҳам кетади. Сизнинг орангизда
турган шайтон қочади.

6. Эрингиз сиздан кечирим сўрашини хаёлингизга ҳам
келтирманг. Агар унинг ўзи бу ишни қилса, алҳамдуллилаҳ,
бу унинг яхши сифатларидан бири. Гар кечирим сўрамаса,
ундан ўпкаланманг. Баъзан сизнинг наздингизда у ноҳақ бўлиб
кўринади, аслида эса у ҳақ бўлади. Сиз юз фоизга ҳақ бўлсангиз
ҳам, уни сиздан кечирим сўрашини кутманг. Ахир сиз жаннатни
ихтиёр қилгансиз, шунинг учун унга ҳар кундагидек хизмат
қилишда давом этинг. Бирор бир хизматидан бош торманг.
Иншаалоҳ, Аллоҳ савобингизни янада ҳам орттиради.

7. Унинг ташқи кўринишини доимо кузатинг. У ўзига
қарамаса ҳам, сиз унинг ташқи кўринишини гўзал, пок бўлишини
таъминланг. Пайпоқлари, оёқ кийими, ички кийимлари
тозалигига, ундан бадбўй ҳид келмаётганига ҳамда соч ва соқоли
тўзиб кетмаганлигига эътиборли бўлинг.

8. Турмуш ўртоғингиздан мақтов эшитишни кутманг.
Баъзан яхши ишларимиз учун улардан мақтов эшитишга
ошиқамиз. Лекин эркак зоти яхши ишингизни гарчи сезган
ва ичида бундан хурсанд бўлган бўлса ҳам уни ташқарига
чиқармайди. Турмуш ўртоғингиз учун ҳар қандай хизматни
Аллоҳнинг розилиги учун деб қилинг. У бунга «раҳмат» деса,
алҳамдулиллаҳ. Аммо эътибор бермаса, бу билан савобингиз
камайиб қолмайди. Чунки сиз ҳақиқий ажрни, мукофотни
Аллоҳдан олишга ихтиёр қилгансиз.

9. Унинг кайфиятига қараб муомала қилинг. Уйга хомуш
келганда, унинг дардига шерик бўлинг. У хомуш бўлганда, сиз
хурсандчиликдан ўзингизни тута олмасангиз, бу унинг жаҳли
чиқишига сабаб бўлади. Ёки акси, у уйга шод, мамнун ҳолатда
келса-да, сиз уни хомуш кутиб олсангиз, бу ҳам уни кайфиятини
бузади. Бундай ҳолатлардан қочинг.

10. Турмуш ўртоғингиз сизга бир юмуш буюрганда,
уни ортга сурмасдан дарҳол бажаринг. Бажарганда ҳам яхши
кайфият билан бажаринг. Мисол учун, у сизга чой дамлашни
буюрди. Сиз эса секин хоҳламай ошхонага борсангиз, у буни
дарров пайқайди ва шу заҳотиёқ чой ичишга бўлган иштаҳаса
қочади. Агар сиз Аллоҳни ризоси учун чаққонлик билан унга
чойни келтирсангиз, шубҳасиз унга улкан савоблар оласиз.

11. Турмуш ўртоғингиз сафардан келганда, уни кутиб
олишга одатланинг. У келганда, барча ишларинигизни ташлаб,
уни қарши олинг. Беш дақиқа вақтингизни аямасдан, ундан
ҳол-аҳвол сўраб, истагини бажаринг. Кейин қолган ишларни
қилаверасиз.

12. Доимо шуни ёдингизда тутинг, турмуш ўртоғингиз
сизни Аллоҳга янада яқинлашишингизга, Аллоҳнинг розилигига
эришишингизга сабаб бўладиган воситадир. Турмуш
ўртоғингиз сиздан рози бўлиши бу Аллоҳнинг розилиги ва
сиз учун жаннатнинг саккизта эшиги очилиши эканини бир
дақиқага ҳам унутманг.

У киши ейдилар-биз тайёрлаймиз.
У киши киядилар-

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Captiva:
📝КАБРДАН КОВЛАБ ОЛИНГАН ЙИГИТ...
(вокейлик асосида ёзилди)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Келинг сизларга яна бир вокейликга асосланган хикоямни баён этай. Мени хикояларимни укиётган инсонларга уз миннатдорчилигимни билдираман...Аллох сиздан рози булсин...

Уша пайти мен 20 ёшда эдим,- деб гап бошлади бир танишим. Кутилмаганда иссигим кутарилиб ваража кила бошладим. Худди бошимдан челаклаб сув куйгандек бутун танамдан тер шовуллаб окарди. Орадан чамаси бир соатлар утгач хеч канака дори дармонсиз иссигим тушгандай булди. Аксига олгандек уйда мендан бошка хеч ким йук эди. Иссигим тушгач, жуда кучли уйкум келди. Ва ухлаб колибман.
Билмадим канча ухлабман, уйгонгач танамдаги огрикларни сеза бошладим. Гуё танамдаги огрикларим менга тинчлик бермаётгандек эди. Хаммаёк коронгу ва тинч эди. Кулимни юзимга томон обориш учун аранг кутардим. Хаёлимда пешонамда нимадир бордай эди, уша нарса менга халакит бераётгандек эди. Кулларимни кимирлатиш хам огирлашди. Нималар булаётганига тушунолмасдан Онамни баланд овозда чакирдим, лекин овозим худди шиша идишни огзимга куйиб гапиргандек хеч эшитилмасди. Танам атрофида когозли гуллар борлигини ва пешонамда хам когоз борлигини сездим. Бир пайт худди пешонамдан кон отилиб чиккандай булиб, дахшатга тушдим. Хушимдан кетдим. Шунда менда янаям купрок яшаш имкони тугилди. Агар хушдан кетмаганимда дахшатдан янаям тушкунликка тушиб, нафас олаётган хавом хам тугарди.
Яна узимга келгач, кафан ичидалигим, ён атрофдан кандайдир паст овозлар эшитиларди.
Кечрок менга нима булганини тушундим. Мен ухлаб колибман, узиям уч кун. Буни медицинада летаргик уйку дейишаркан.
Хуллас мени ювишиб, кафанлаб булишибди. Лекин Отам бошка шахарга ишга кетганлиги боис, хали кумишга олиб кетмасдан Отамни кутишарди.
Шунда хамма кариндошларимиз гапни бир килиб, Онамга :
Бугун учинчи кун, майитни куп саклаб туриб булмайди. Буни устига об хаво хам иссик булса. Отаси шу пайтгача етиб келарди. Энди кеч булди .- деб кундиришибди.
Кишлок фельдшери текшириши буйича мен миянинг кучли шамоллашидан улибман. Кабристондан кариндошларимиз хали чикиб кетишга улгурмасдан Отам югурганича келиб колади.
Мени углим тирик....уни сизлар тириклай кумгансизлар. Мен поезддда келгунимча ухлаб туш курибман. Тушимда углимни тириклай кумибсизлар. Углим кабр тупрокларини куллари билан тирналаётган эмиш,- дея хаммага бакира бошлади.
Отам уйга келгач, уйда жаноза булиб турганини, Отамга хабар берувчи одамнинг эса хали хабарни етказмаганлиги сабаб хабари йуклигидан келиб чикиб карахт ахволга тушиб колади. Велосипедни миниб кабристонга укдек учади.
Бошида Отамга кабримни ковлашига йул беришмаган. Лекин барибир Отам жанжал килиб кабрни ковлай бошлаган. Тезгина кабрни ковлаб, лахатни огзига терилган чимларни олиб ташлайди. Ва мени тирик холда кабр ичидан олиб чикади. Бу вокеани курганларнинг купи хушини йукотиб йикилишади. Куплар эса дахшатга тушиб кочиб кетишади. Мен уч кун кафан ичида ётганим учун хали юра олмасдим. Шу сабабли мени Отам устимга кийиб юрган чопонини ёпиб уйга кушнимизни машинасида олиб кетди.
Отамни тушига Аллохимнинг узи аён килмаганида, ёки бир оз кечикканида нима буларди......хали хам шу вокеани эсласам баданимдан чумоли урмалагандек булиб кетади. Бу дахшатли эди. Хозир жуда кам ухлайман. Яна летаргик уйкуга кетишдан куркиб колганман.
Аллохимиз жуда мехрибон ва каромати кенг. Мен бир нарсани шифокорларимиздан илтимос килган булардим. Майли пул билан укишга киринг лекин илтимос сизлардан укишга киргач уз устингизда купрок ишланг. Токи мана шунака вокеалар булмасин. Тирик одамни улганга чикариб кумилмасин. Аллох узинг барчамизни уз панохингда асра.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА✨

Читать полностью…
Подписаться на канал