Captiva:
📝Бир куни эр аёлига бир қизни севиб қолганини айтибди.
Шунда аёли:
-Майли мен розиман ўзим совчиликка бораман, ва уни розилигини оламан дебди.
Эри бу гапларни эшитиб хайрон бўлиб қолибди.
Кейин тўй бўлибди.
Тўй куни хам халиги аёл чиройли кийиниб, кулиб хизматларни қилиб юрибди.
Эри шу куни хар ярим соатда хотинидан:
-Куйяпсан-а, рашқ қиляпсан-а деб, сўраб турибди.
Аёли унга:
- Йўғ-е, нега куяман сиз бахтли бўлсангиз бўлди, деб жавоб қайтараверибди.
Хуллас тўй тугабди эр аёлини ёнига келиб яна сўрабди:
-Куйдинг-а? деб.
Яна аёли:
-Йўқ деб, жавоб берибди.
Шунда эри:
-Мен сени пойафзалингга мих қоқиб қўйгандим, лекин сен шунчалик куйиб ўртандингки, шунчалик рашқ қилдингки хаттоки эрталабдан кечгача иккала оёғингга санчилган михни билмадинг дебди.
Аёл шу захоти оёқларига қарабди, уни иккала оёқлари хам қип-қизил қонга бўялиб қолганди….
Аёлга БАХТ беринг,
САОДАТ беринг,
Деманг юрибди-ку кулиб жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин...
Дунёни олиши мумкин жилмайиб...
• Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
- Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўради.
- Чунки сиз эркаклар уни севишинглар учун!- жавоб берди аёли.
• Эр яна қитмирлик қилиб:
- Нима учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис қилиб яратган?!- деди.
• Аёл эса пинагини бузмай:
- Чунки у сиз эркакларни севиши учун!- дея жавоб қайтарди . . . )))
• Маҳбубийдан сўрадилар:
- Аёлни таърифлаб беринг!
• Маҳбубий жавоб берди:
- Аёлнинг табиатан қалби софдир. Ақли эса ноқис яратилган бўлса-да, даҳодир.
Агар у қалби билан севиб муомала қилса мартабангни осмонларга юксалтиради.
Аммо сендан нафратланиб, сенга қарши ақли билан муомала қилса эртанги тонгни кўрмаслигинг мумкин!
• Шундай экан аёлнинг қалбидан жой ол, ўсасан!...
• Ақлини ноқис, деб ўйнашма, ўласан!...
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
✍ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА✨
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРДОН ОПА-СИНГИЛЛАРИМ.. Кунингиз ҳайр ва барокатларга тўла бўлсин.. Яна бир кунга етдик Алҳамдулиллаҳ. Ғойибона бўлса-да, сиз азизлар билан яна учрашиб турганимиз учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
.... Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган доимий неъматларини сочиб қўйсин! Барчамизни мухтожликдан, қўрқоқликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, алжираб қолувчи қариликдан Ўзи асрасин!
Бошимиздаги Тожларимиз Жуфтларимизнинг умрларига, ризқларига, касбу-корларига барокатлар берсин! Тупроқ олишса, олтин бўлсин, олтин бошлари омон бўлсин. Хамиша оиламизга бош бўлиб юришсин!
Аллоҳ фарзандларимизни ҳам хар хил балою қазолардан Ўз химоясида асрасин.. Уларни ҳам умрларига, ризқларига, наслларига, касбу-корларига барокатлар ато этсин.. Хамиша кўрганда кўзларимизни қувнатиб юришсин..Ғамларини, кўзларида намларини кўрсатмасин.. Орқамизда қолиб, ҳайрликлар ила, эхсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, Жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
Роббим ота- оналаримизни, якинларимизни, дугонаю, биродарларимизни, жамикий ер юзидаги мусулмонларни Ўзи панохида асрасин.. Барчамизга кенглик берсин, Ислом динига ривож берсин, ажру- мукофотларини зиёда этсин!
Роббим дардмандларга- шифо, қарздорларга - кенглик, хомиладорларга, оқ йўл, уйланиб, турмуш қурадиган ёшларга - солиҳ ва солиҳа жуфтлар насиб этсин!
... "Ё Роббим, бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!
Раҳматинг ва фазлинг ила барокат эшикларини бизларга очиб қўй. Ўйламаган томонимиздан бизни ризқлантир!" АМИН!!!
Бугунги дам олиш кунингиз файзли, мазмунли ва аъло кайфиятда ўтсин!
🌞🌞 Assalomu alaykum, Tong barchaga xayrli bôlsin.
☀️☀️ Bugungi kun uyingizga nur, qalbingizga xuzur, Tinchlik totuvlik, fayzu barokat olib kelsin.
🌤🌤 Qalbingiz quvonchga tôlsin, Asosiysi
Аёл сабри...
Ун беш кунлик келинчак Нодирани курган ойиси кизини куриб куркиб кетди. Нодиранинг кузлари кукариб кетканди.
- Ойи хавотирланманг. Свет учиб колди. Бу ерга энди келдим. Нима каерда туришини билмайман. Шунга шкафга юзимни уриб олдим.
Келини сотиб куйишидан, ё онасига осилиб йиглашидан куркиб турган кайнона, келинининг фаросатидан хурсанд булиб кетди.
- Мен хам эрталаб туриб хайрон булдим. Углимни билмасдан сукиб юборибман. Кейин билсам. Каранг янгилигида буладими шу иш. Курганлар, эри урибди дейди. Мен хам хижолатман куда.
Ха Нодира жуда куп шкафга урилиб кетадиган, йикилиб тушадиган булди. Лекин бир огиз ота онасига куёвини ёмонламади.
Фарзандлар тугилди. Шунда хам эри Шодини эси кирмади. Нодирани укаси келганда поччаси опасини ураётканди. Кайниукасини куриб тухтади.
Носир опасини олиб кетаман деганди, Нодира каттик гапирди.
Хуп мени олиб кетдинг дейлик. Болаларимни отасидан жудо килмокчимисан. Оталаб йиглашса нима киласан? Мен шунчасига чидадим. Чидашга мажбур аёл. Оила шундай булади. Мени ажрашадиган эрим йук.
Келсанг тугри келиб кет, хаётимга аралашма. Булмаса эшигимга кадам босма.
Носир индамай чикиб кетди.
Нодира роса йиглади. Илгари йигламасди. Шоди маст эди. Нималар булди эртаси эсида хам йук.
Орадан ойлар утди. Хар сафар ичиб олганида Нодирани урарди.
Бир кун оилавий утиришганида Шоди Нодирага.
- Нега Носир уканг келмай куйди? Авваллари куп келарди. Хозир кучада куриб колса хам сени сурамайди хам. Хамма сендан воз кечаяптими дейман.
Нодира йиглаганча хонадан чикиб кетди.
Катта булиб колган Насима дадаси уша кунги вокеани айтиб берди. Шоди акилли аёли борлигини биларди. Алкаш эрини деб уз жигаридан воз кечкан аёлни хурлаши нотугри эканини англади.
Эртаси кун Носиржон оиласи билан кириб келди. Нодира эрига каради. Шоди кулиб турарди.
- Сен воз кечкан эдинг, мен олиб келдим. Нодира мени кечир. Мана укангни олдида суз бераман. Энди яхши эр буламан. Ичмайман. Оилам учун яшайман энди.
Уша кун базму жамшид булди. Нодирани бир умрга эсидан чикмайдиган кун булди. Шоди эса ичмайдиган намунали эрлар каторидан жой олди.
Агар сизларга "Хайрли тонг" ёки "Хайрли оқшом", десам, яхшиликни фақат тонг ва оқшомда бўлишини чегаралаб қўяман. Аммо "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу", (Сизларга тинчлик ҳамда Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин) десам, тонгда ҳам, оқшомда ҳам, тунда ҳам, яъни ҳамма вақт тинчлик ва хотиржамлик бўлишини тилаган бўламан!
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВАРАҲМАТУЛЛОҲИ ВАБАРАКАТУҲУ.
@NURvaSOYA
@MunisOnam
ВАФО.
Бир киши уйланди. У аёлини жуда яхши кўрар, ардоқлар
эди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик бошланибди.
Бутун баданига ҳуснбузар ва яралар тошиб, аввалги чиро
йидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди.
Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. У қайтаётгани
да фалокат юз бериб, кўзи жароҳатланибди, кўрмай қолибди.
Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-
соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, ва
фодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди.
Аёлни дафн этишгач, барча тарқалибди. Эр ҳам
ўз уйига кетмоқчи бўлибди. Шунда ёнидаги дўсти:
– Қаёққа кетяпсан? – деб сўрабди.
– Уйимга, – жавоб берибди эр.
– Қандай қилиб кетасан, ахир биров
етакламаса, йўлингни тополмайсан-ку!
– Менинг кўзларим очиқ, – дебди эр. – Фақат шунча
йил ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали
оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди.
У жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билса,
бутун умр қимтиниб, ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади.
“Эрим хунуклигимни билмайди-ку,” дея хотиржам яшаши
учун шундай йўл тутгандим. У қирқ йил касаллигини
умуман ўйламай, ўксимай яшаганидан хурсандман.
Qabristonda bo'lmaydi bir sas
Do'ngliklar ostida yotadi xar kas
Dunyoda xayotsan bo'lmagin nokas
Topganing qoladi dunyo omonat
Xarchandki urunma ortiq davlatga
Ne bol'sa Alloxni istagi bo'lar
O'lim xaq bir kuni ketishing tayin
Topganing qoladi dunyo omonat
Xazrati insonsan shakkok bo'lmagin
Garibni ranjitib gunox qilmagin
Oqilsan dunyoni xavas qilmagin
Topganing qoladi dunyo omonat
Xirs qo'yma nafsga iymoning saqla
Xayotlik chog'ingda xaq yo'lin tanla
Insonsan shaytonning yo'lini tutma
Bu xayot omonat dunyo omonat
Aybsiz kimsa yo'q dunyo bag'rida
Barchada kamchilik barchada gunox
Gunoxni kechguvchi mexribon Allox
Dunyo o'tkinchidur dunyo omonat
Boriga shukur qil xayotsan tokay
No shukur bo'lmagin qabix bo'lmagin
Rixsitilla senxam Xaqni anglagin
Topganing qoladi dunyo.omonat
😍😍ЛОБАРХОН😍😍:
Аёлга бердилар бугун бир савол,
Дунёда энг тотли айтгинчи дархол,
Новвотми, конфетми, шакар ёки бол? Боламдан тотлиси йук деди аёл.....!!!
Яна сурадилар, айтгин яширмай,
Энг хушбуй гул кайси: атиргул, лола?
Бир лахзада берди жавоб уйламай,
Энг хушбуй хилкат бу шубхасиз - бола.....!!!!!
Аёл борки бари, килади орзу,
Уй, бойлик, такинчок, пари жамоли,
Кай бирин хохлайсан, айт секин деди:
Менга кифоядир болам камоли......!!!!!
ОНАМНИ АСРА ҲАЁТ
Эй ҳаёт, бунчалар чигалсан нега?
Ҳар ишнинг жавоби бордир эртага.
"Қанча тошинг бўлса, мана менга от",
Онамсиз мен учун бир пулсан ҳаёт!
Заҳрингни ёмонга сочақолгин бор,
Сен шунчалар пастсан, шунчалар беор.
Аллоҳим яратган энг буюк ижод-
У менинг онамдир билиб қўй ҳаёт!
Онамни йиғлатма, асра, авайла,
Оламда онани жаннат деб сайла.
Уларни ёнида бўлиб тур нажот,
Дунёнинг шодлигин улашгин ҳаёт.
Бахтдан ярқираган пешонангни тут,
Онамнинг ёнидан таъзим қилиб ўт,
Дардингни ҳўв ана ёмонларга сот,
Фаришта онамга кулиб боқ, ҳаёт.
Бошидан учирма азиз рўмолин,
Ўзига сездирма ёлғизлик ҳолин.
Мадад бўл онамга, ҳам сабру сабот,
Шунда сени ҳурмат қиламан ҳаёт.
Онам қайда бўлса, доим болам дер,
Азобларинг бўлса, мана менга бер.
Онам азоб чекса чидолмасман рост,
Онамсиз дунёйинг керакмас ҳаёт!
Ёмон бўлсанг бизга, сендан нима наф,
Мен доим эзгулик, яхшилик тараф.
Онамсиз нурсизсан, гўё зулумот,
"Сен онам бор учун гўзалсан Ҳаёт!"
Дилноза КАМОЛ
☆Киролича☆:
Жон дадаси, бугун байрам,
Ташвишлардан олайлик дам,
Ёнингизда борай мен ҳам,
Онангизни кўриб келинг.
Ўтиргандирлар кун санаб,
"Кеб қолар" деб, йўлга қараб,
Соқол олиб, сочни тараб,
Онангизни кўриб келинг.
Боринг хушрўй, сўлим бўлиб,
Куёвлардай пўрим бўлиб,
Яйраб кетсин сизни кўриб,
Онангизни кўриб келинг.
Шўрвабоп зўр гўшт оламиз,
Қовурғали тўш оламиз,
Чўнтагига пул соламиз
Онангизни кўриб келинг.
Бозор қилиб йўл-йўлакай,
Олсак гилосу қулупнай,
Кўкчучвара қилдим атай,
Онангизни куриб келинг.
Йўкламайсиз мен айтмасам,
Эсламайсиз эслатмасам,
Сўранг, билинг, нимаси кам,
Онангизни кўриб келинг.
Бир она, турт боласизлар,
Баъзан малол оласизлар,
Тополмай ҳам қоласизлар
Онангизни кўриб келинг.
Кенжа ўғил қўлидалар,
Гоҳ пойгак, гоҳ тўридалар,
Муросанинг йўлидалар
Онангизни кўриб келинг.
Укангизнинг феъли торроқ,
Гап гапирманг бирон чатоқ,
Мақгаб қилинг кўнглини чоғ,
Онангизни куриб келинг.
Топиб олиб бир баҳона,
Жиқиллашиб турманг яна,
Сиқилмасин шўрлик она,
Онангизни кўриб келинг.
Ботадиган гап қилмасдан,
"Ўнг" феълини "чап" қшшасдан,
Баланд келса келиб пастдан,
Онангазни кўриб келинг.
Айтинг: "Сенга раҳмат, укам,
Омон бўлсин келиним ҳам,
Сиз туфайли соғ, тинч онам,
Онангизни кўриб келинг.
Гулдай қилиб қараяпсиз,
Оқ ювиб оқ тараяпсиз,
Кунига сиз яраяпсиз,
Онангизни кўриб келинг".
Ёлвориб денг онангизга:
"Олиб кетай уйимизга,
Биз билан ҳам яшанг бирга"
Онангизни кўриб келинг.
Кўнсалар қани, Марҳабо,
Хизмат қиб олса дуо,
Рози бўлар эди Оллоҳ,
Онангизни кўриб келинг.
Эрим деди: — Бориб келдим,
Кечагина кўриб келдим.
— "Кечангиз" ҳам қурсин! — дедим,
Онангазни кўриб келинг.
"Кеча"га хам ўн кун бўлди,
Бечора соғиниб ўлди,
Сизни боқиб нима курди?!
Онангизни кўриб келинг.
Кўйлак олиб қўйдим, мана,
Тоза ипак, юмшоққина,
"Ўзим танлаб олдим", денг-а,
Онангизни кўриб келинг.
Сиз кўтариб бора қолинг,
Дуони сиз ола қолинг,
Туринг, юринг, бўлақолинг,
Онангизни кўриб келинг.
ДУНЁДА КИМ ГУЗАЛ ДЕГАН САВОЛГА.
МЕН ДАДИЛ АЙТАМАН ОНАДИР ГУЗАЛ.
ТУККИЗ ОЙ ДИЛБАНДИН АСРАБ ЖОНИДА
ЮЗИГА ДОГ ТУШГАН ОНАДИР ГУЗАЛ.
УЛИМНИ БУЙНИГА ОЛИБ ТУККАНДА.
ХАЁТ БАХШ ЭТОЛГАН ОНАДИР ГУЗАЛ.
АВАЙЛА АСРАБ ПАРВАРИШ КИЛИБ
ТУНУ КУН ПАРВОНА ОНАДИР ГУЗАЛ.
ДАРД КЕЛСА ДАРДКАШИМ БУЛАР ЁНИМДА.
ГАМ ТАШВИШ КЕЛГАНДА МАДАДИМ БУЛАР.
ШОДЛИК ОНЛАРИМДА БАХТИМ ТИЛАГАН
МЕХРИ ДАРЁ МУНИС ОНАДИР ГУЗАЛ.
БИЗДАН НА БИР ГУЛ НА ПУЛ СУРАГАН.
КУЗЛАРИ МУЛТИРАБ ЙУЛИМ ПОЙЛАГАН.
ХАР КУНИ БИР БОРА УМИД БОГЛАГАН
МУШФИКАМ МУНИСАМ ОНАДИР ГУЗАЛ.
ДУОДА ТИНИМСИЗ БАХТЛАР ТИЛАГАН.
ДИЛИН ОГРИТСАК ХАМ КУЛИБ КАРАГАН.
ФАРЗАНДИН АЙБИНИ КЕЧИБ ЮБОРГАН.
МУРУВВАТИ ЧЕКСИЗ ОНАДИР ГУЗАЛ...
@NURvaSOYA
@MunisOnam
☆КАМОЛАХОН☆:
🍃🍃🌺🍃🍃🌺🍃🍃🌺🍃🍃
....Ер юзидаги энг бахтли одам Сиз эканлигингизни биласизми...?
...."Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхшилик ва ёмонлик, бахтлилик ва бахтсизликни баробар тилга олган", ~дейди уламоларимиз.
....Шунинг учун, одатда, "тушкун кайфият" инсонлар ўзларини бахтсиз ҳис қилишлари учун қанча кўп сабаб топса, бахтли сезиш учун ҳам шунча кўп сабаб топилади...!
ДИҚҚАТ БИЛАН ЎҚИНГ:
....Кўримсиз бир махлуқ эмас, чиройли инсон бўлиб яралдингиз.
....Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз.
....Одамлар бошпанасиз яшаган, даврда эмас,
ҳамма шароит муҳайё бўлган даврда дунёга келдингиз.
....Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда эмас, баъзи инсонлар орзу ҳам қила олмайдиган юртда тўғилдингиз.
....Доимий жазирама иссиқ ёки доимо қаҳратон совуқ ҳукмрон жойларда эмас, тўрт фасли мукаммал юртда туғилдингиз.
....Махлуққа эмас, Холиққа сиғинадиган юртда дунёга келдингиз.
....Қарзларингиз кўп эмас ибодатларингиз жойида.
....Кўнглингиз хотиржам. Чунки унга Аллоҳнинг ишқини жойлаб олгансиз.
....Етимликда туғилмадингиз, ота~онангиз бошингиз соябони бўлиб турибдилар.
....Фарзандларингиз соппа~соғдирлар.
....Жисмингиз соғлом,
....ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз,
....ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз.
....Пиёда эмассиз, тагингизда уловингиз бор.
....Юртимиз тинч, тунлари хотиржам ухлайсиз.
....Бекор қолганингиз йўқ, тайинли иш жойингиз бор.
....Адашиб, улоқиб юрганингиз йўқ, бошингиз саждада, тилингиз дуода.
....Маст қилувчи, ақлдан оздирувчи нарсалардан йироқсиз, Аллоҳнинг ишқидан сархушсиз...
....Кўрдингизми, ўзингизни бахтиёр ҳис қилишингиз учун қанча сабаблар бор. ҚАДРДОНЛАРИМ...!
Яна нима керак сизга...?!
#Хайрли_тун
Агар бировнинг ташвиши сизнида ташвишга солса...билинг, табиатингиз тоза экан.
Агар ўзингингиздан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсангиз...
билинг-ки, ички дунёингиз гўзал экан.
Агар, Дўстлик ришталарини муҳофаза қила олсангиз...билинг-ки, сиз учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
Агар, ўзингиздан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсангиз...билинг-ки, сиз вафога, садоқатга жуда яқинсиз!
Хайрли тун, азизим, яхши дам олинг...
@NURvaSOYA
@MunisOnam
БPИЛИАНТ ҚИЗАЛОҚ
У ойижонисининг бармоғидаги чиройли узукка ҳар доим ҳавас қиларди.
Бу сафар ҳам уни роса томоша қилди. Узук бармоғдан ечилмаган бўлсада ўйнаб, ҳар галгидек ойижонисига ялинди:
- Шу узугингизни ўйнига бошқа узук, чийойли узукча кеякмасми?
Боядан бери ким биландир телефонда гаплашаётган ойиси аранг суҳбатини тугатиб, қучоғида ўтирган қизига юзланди:
-Ғалатисанда қизим. Қанақа узук? Қанақа узукча? Ахир бу брилиантку! Манави тошчаси қанчалик қиммат туришини биласанми? Ўзи дадангдан шугина ёдгорлик бўлиб қолган бўлса...
Қизалоқ чуқур хўрсинар экан, секин пичирлади:
- Менчи, мен дадамдан ёдгой эмасманми? Исмим ҳам Ёдгояку...
Ойиси эшитса ҳам эътибор бермай, билагидаги жимжимадор безакли соатига шошилибгина кўз ташлагач, қизининг юзидан чўлпиллатиб ўпиб юпатгандай бўлди:
- Вой маҳмадона-эй... сен ҳам ёдгорсан. Сени қанчалик яхши кўришимни биласанми? Катта бўлсанг шу узук сеники келишдикми?! Қани энди бўлақол болам, мен кеч қоляпман...
Қизалоқ кўз ёшлари ювган юзини яшира олмай, унинг этакларига қаттиқроқ ёпишди.
-Уф, яна йиғлаяпсанми? Бўл энди... икки йилдан кейин мактабга чиқадиган қиз бўлсанг ҳам, ақлинг йўғ-а...Машина кутиб турибдику. Ўзи йигирма минут ортиқроқ ўтирдим. Давай, бўл...
Етадида энди...
Қўлида эртак китоб билан мудраб қолган Насиба опани кимдир туртиб, қулоғига шивирлади:
- Ойижон...ойижон.
Насиба опа чўчиб, ёнида турган Барнога кўзи ташлар экан савол назари билан им қоқди.
-Ана қаранг, Ёдгора яна номоз ўқишни бошлади. Кўрмаганман дегандингиз. Юринг, кўринг.
Насиба опа у бошлаган бурчак томон бориб, полга аллақандай матони ёзиб чўк тушган Ёдгорадан уч- тўрт қадам орқароқда тўхтаб, секин қулоқ тутди.
Мактабга чиқмаган қиз номоз ўқирмиди? Бўлиши мумкин эмас... ким ўргатган?
У миясида чарх урган ғужғон саволлар билан қизалоқнинг нолаларига қулоқ тутар экан, бир неча дақиқадан сўнг ерга чўккалади ва ёнида турган Барнони қучоқлаб унсиз инграб юборди.
«Жойнамоз» устида ўтирган Ёдгора эса уларни сезмас, икки кафтини очиб, кўзларини юмганча яратганга ёлворарди.
-Илтимос Аллоҳим, мени блилиантга айлантириб қўй...
Мени блилиантга айлантир!
Мени блилиантга айлантир!
Блилиантга айлантир!
БЛИЛИАНТГА...
Ҳар куни сендан фақат шуни сўлайман холоску!
Мен болалай уйида эмас, ойижонимнинг ёнлайида яшашни хохлайман. Баймоқларига тақиб олсалар ҳам майли. Илтимос....
Блилиант бўп қолай...
Эх, она номлиғ олий мартаба билан сийланган, боласини тўққиз ой қорнида қадрлаб, тўлғоқ азобига енгилмай , ҳаёт муштларига чидамаган ойилар, аяжон, ойижонлар...
Сизга БЛИЛИАНТ, хақиқий бpилиант керак эмасми? Афсус...
#Ҳикоя
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
@NURvaSOYA
@MunisOnam
В большой аквариум поместили щуку. Сначала она плавала по всему аквариуму. Но потом одну его часть отгородили прозрачным толстым стеклом, и теперь щука не могла туда попасть. Она не видела преграду, просто каждый раз, когда она пыталась плыть в другую часть аквариума, натыкалась на препятствие.
Долгое время щука билась в тщетных попытках пробить невидимую преграду. И вот, когда силы почти покинули её, она отступила. Учёные убрали стекло. Но щука больше никогда не возобновляла попыток попасть в другую часть аквариума. Она плавала в маленьком пространстве, в то время как могла бы пользоваться всем просторным аквариумом, и при этом ни разу даже не попробовала попасть в другую часть своего водного жилища.
Возможно, в нашей жизни тоже давно уже нет преград, но прошлый опыт, засевший крепко в нашей голове, не даёт нам двигаться вперёд и развиваться? Может быть, стоит сделать всего один шаг вперёд, и получить достойное вознаграждение за труды.
ДУГОНАЛАР
{Бу бўлган воқеа. Агар юраги бўшлар бўлса ўқимасин}
Мен жудаям дугоналарим билан юришни яхши кўрадиган, ерга урса осмонга сапчийдиган, бетга чопар қиз эдим. Ота- онамнинг ёлғизи бўлганим учун ҳамма шароит бор эди. Биз дугоналарим билан яхwи, ақлли қизларни устидан кулиб гўё завқланардик, кеч бўлганда кўчада юришни канда қилмасдик. Ойим қанча гапирсалар ҳам парвойимга ҳам илмасдим. Ҳамма ҳохлаган нарсамни қилиб ўргангандим. Дугоналарим ҳам ўзимга ўхшаган тўқликка шўхлик қиладиган қизлар эди. Махалламиздаги ҳамма бунақа юришимиз яхши эмаслигини уқдиришга ҳаракат қилишарди. Лекин барча ҳаракатлар бефойда эди. Бир куни одатдагидек 21:30да қизлар билан кўчада йиғилдик. Анча вақт гаплашиб ўтирдик. Ва кафега бориб овқатландик. Қайтаётиб йўлимиздан 2та машина чиқди. Бепарво кетавердик. Машинадан қўрқинчли одамлар тушишди ва бизни қувлаб кетишди. Албатта биз қочдик. Жонимиз борича югурардик. 4 та қиз дуч келган пана жойга беркиндик. Бир дугонамнинг оёғи қайилиб кетиб очиқ турган сув қувирига йиқилиб тушди. Қувур катта ва чуқур уни устига бетонланган экан. Биз буни кейин сездик. Дугонамнинг қичқирган овозини эшитсакда беркинган жойимиздан чиқишга ботина олмасдик. Ҳалиги одамлар йиқилганини кўриб қўрқибми қочиб кетишди. Биз бирин кетин дугонам тушиб кетган қувурга қарадик. Пастда эса дугонамнинг жасади ётарди, унинг кўзлари очиқ эди. Шу воқеадан кейин ҳатто кундузи кўчага чиқишга қўрқиб қолдик.
Дугонамнинг ва бизнинг қилган гуноҳларимизни Худонинг ўзи кечирсин.
Дустларингизга хам улашинг
🌕🌕🌕🌕🌕🌕🌕🌕🌕
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Я так люблю тебя ♡
Что даже сердцу больно,
Как будто переполнено оно.
И переполнено к тебе любовью,
Она в нём, словно сладкое вино.
Я так люблю тебя ♡
Что кислорода мало,
И не дышу, когда тебя здесь нет.
Мне небо без тебя тюрьмою стало,
Ну а Земля, скучнейшей из планет.
Я так люблю тебя ♡
Что душу рвёт на части,
Разлуки ледяной, холодный миг.
И лишь с тобой испытываю счастье!
Как в сторону безумства легкий сдвиг.
Я так люблю тебя ♡
Что в миг пьянею,
В ответ услышав нежное: "Люблю"
Мечтаю утонуть в тебе скорее,
И ритмом сердца каждый вдох ловлю!
Укинг аччик хакикат...!!!
Эрни аёл олдида фарқи қолмади
Аёлда хаёдан нишон қолмади,
Йигитлар иффатин сақлаш ўрнига,
Муслима синглисин номин булғади.
Келинлар "Одно"да сухбат қуришар
Куёвлар "Ватсап"да ишрат қилишар
Китобу суннатни чеккага суриб
Ёшлар интернетдан зиё излашар.
Отани фарзанддан умиди йўқдир,
Акани укага ишончи йўқдир
Қўни қўшни, яқин қариндошлардан
Оқибат дегандан асорат йўқдир.
Ота-онага яхшилик қилиш диндир ва қарздир.
Биринчиси (яъни дин буюргани учун ота-онага яхшилик қилиш) туфайли жаннатга кирасан.
Иккинчиси туфайли фарзандларинг (ота-онага нима қилган бўлсанг, ўшани) ўзингга қайтаради.
🍃🍃🌹🌹🍃🍃
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ...ҲАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАРИМ.! Аллоҳ эрта тонгдан ризқингизни зиёда қилиб, кунингизни омадли ва даромадли қилсин.!
~ Аллоҳга беҳисоб шукр етти муччамиз соғ-саломат...
....Ҳар бир ютуғингизга, бахтли кунларингизга, ризқингиз ўзгалардан кўп бўлмасада бутунлигига, соғ-саломат эканингизга ҳамиша АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ дейишни унутманг! ! !
....Ҳаёт ажиб ва гўзал неъматдир..
.... сиз раҳмат десангиз ~ ҳаёт сизга ҳам раҳмат айтади..
.... сиз яхшиликни бошлайсиз ~ ҳаёт давом эттиради..
.... дунёдаги энг гўзал неъмат сизнинг тириклигингиз ва гўзал қалбингиздир..
.... сиз табассум қилсангиз ~ ҳаёт ҳам сизга кулиб боқади..
Шундай экан, атроф оламга ҳамиша табассум ила боқинг..
Ушбу жума тонгида Аллоҳдан беморлар дардига шифо, кексаларга роҳат, фарзандларга оқибат, оилаларингизга бахт, хонадонларингизга файз, танингизга сихат-саломатлик, дилларингизга қувончу-шодлик тилаб қоламан...
Жума айём муборак Азизларим!!!
Кун барчамизга ҳайрли ва барокатли бўлсин. Сизларни аъло кайфият тарк этмасин асло...!
@NURvaSOYA
@MunisOnam
https://t.me/joinchat/COPGxkCY3GHBLHyE1w5RpQ
VISION BA SOG’LOM HAYOT группаси сизларга табий махсулотларни тафсия қилади
VISION Hamkorligi kanali: https://telegram.me/joinchat/AAAAAEJvJ-MhrBFpkrJHGQ
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ... Аллоҳнинг бизларга ҳадя қилган яна бир куни ҳайрли бўлсин! АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ! Шу кунларга жонимизни хаста қилмай, сихат-саломат етказган Аллоҳимга улуғвор юзига лойиқ ва буюк султонлигига муносиб ҳамдлар бўлсин.!
.... ~ Хаёт синовлари ва ташвишларидан сиз асло қўрқманг..... аксинча, улар сиздан қўрқишсин...
.... ~ сиз асло таслимликни ҳаёлингизга ҳам келтирмасдан, олға юринг...
.... ~ Ҳаёт йўлингизда учраган синов ва ташвишларни худди шундек қарши олинг....
.... ~ Сиз кучлисиз.. Ин ша Аллоҳ..
.... ~ ўзингизга ишонинг.!
Эрта тонгдан барчангизга Аллоҳдан фазли хидоят, нури саодат, юртимизга тинчлик, хонадонларингизга файзу-барокат, дастурхонларингизга тўкинлик, дилларингизга қувонч, оилангизга бахту-фаровонлик ва бошланган ҳар ишингизда омад тилаб қоламан.. Кунингиз ўзингиз ўйлаганингиздан-да зиёда ўтсин..!!
Дўстларингизга ҳам улашинг.
@NURvaSOYA
@MunisOnam
ОНАНИНГ САККИЗ ЁЛҒОНИ..
Фарзанд деди:
Онам менга ўз улушларини таомимга қўшар ва ўзлари эса жуда ҳам оз ер эдилар.
Бир куни мен уларга «Эй она, керак эмас. Бу ахир сизнинг улушингиз» десам ҳам: «Мен оч эмасман болам» деб менга балиқ бердилар.
Сўнгра менга кулиб боқиб «Мен унча балиқни хуш кўрмайман-да. Сен еявер, ош бўлсин», дедилар.
Мен уларни кўўўп толиқишларини кўрар эдим. Лекин менга «Менинг толиққаним йўқ, саломатлигим жуда ҳам яхши» дер эдилар.
Ичишларига сув келтирсам, улар менга «Мен чанқоқ эмасман болам, ўзинг ичақол» дер эдилар.
Отам вафот этганларидан сўнг бошқа турмуш қурмасликка қарор қилдилар. Ва менга «Мен бошқа ҳеч ким билан турмуш қуришни истамайман. Мен фақат сен учун яшашни истайман" дедилар.
Улғайиб катта бўлдим. Ширкатлардан бирига ишга жойлашгач, ойлик маошимдан уларга деб маблағ ажратдим. Аммо пулларни олишдан бош тортдилар ва менга «Мен пулларга муҳтож эмасман. Уларни ўзинг учун асраб қўй. Менинг ўзимга етарли маблағим бор» деб айтдилар.
Бир куни онамни ташлаб, иш юзасидан ўзга юртга сафар этдим. Орадан бир қанча кунлар ўтгач аҳволим анча яхшиланди. Сўнгра онамга қўнғироқ қилиб, аҳволим яхшиланганини айтдим. Ва уларга «Ёнимда, мен билан бирга бўлишингизни истайман» дедим. Аммо онам таклифимни рад этиб «Сени сиқилиб қолишингни хоҳламайман» деб айтдилар.
Йиллар ўтган сайин онажоним ҳам кексайиб борар эдилар. Аммо бир куни менинг ҳаёлимни бир четига ҳам келмаган мудҳиш хабардан гангиб қолдим.
Онажоним, менинг меҳрибоним саратон касалига дучор бўлибдилар. Бу хабарни эшитишим биланоқ қаттиқ изтироб чекдим, йиғидан ўзимни ҳеееч боса олмадим.
Меҳрибонимнинг ҳузурларига ҳам кўзларим тўла ёш билан кириб бордим. Аммо.. онам менга яна ёлғон гапирдилар.
Айтдиларки "Йиғлама болажоним. Кўз ёшларингни тўкма. Менга озор берадиган оғриқнинг биронтасини ҳис этаётганим йўқ".
Барчамизнинг ҳаётимизда ОНАнинг аҳамияти жуда ҳам улуғ. ОНА ўзининг жонини фидо этишлари-ю, пок меҳрини ато этишлари нақадар буюк.
ОНА меҳри, жамийки оғриқларга марҳамдир.
ОНА меҳри, бу ҳеч нарса ўрнини боса олмайдиган ягона туйғудир.
Аллоҳим, ҳеч кимни ота-она меҳридан маҳрум этмагин!
Сени хафа қиладиган нарсани онангга айтма, чунки онанг бунинг учун сендан бир неча баравар ортиқроқ қайғуга ботади.
Читать полностью…_Дунедаги энг екимли нарса нима биласизми..? _Куеш нурими..?
_Емгир томчисими..?
_Гул ифорими..?
_Юлдуз егдусими..?
_Бола кулгуси..?
_Севишганлар бир-бирга булган рашкими..?
_Сизлар учун билмадим нима..?
_Мен учун Онажонимнинг tabassumi
@NURvaSOYA
@MunisOnam
bular sizning kanalingiz barchasi sizlar uchun qadrdonlar😊
#Хайрли_тонг
Ассалому алайкум қалби қайноқ, кўнгли тонгдай оқ, ва дийдорга муштоқ олисдаги Яқинларим!.
Хайрли тонг билан Азизларим!
Тонг бу сизнинг табассумингиз..
Тонг - бу Орзу-Умид , ҳурмат эҳтиром..
Тонг - бу ўзимизнинг қадрли ўша пахтагулли чойнак ,пиёладаги аччиққина кўк чойимиз.
Тонг - ўзбек тандиридан чиққан иссиққина ширмой нон.
Тонг -ўзаро ,чексиз қадр қиймат..
Тонг - осойишталик,хотиржамлик,соғлик ва Тинчликни бахшида этгўвчи куннинг бошидир..
Илоҳим , шундай Тонглар ҳаётимизда отаверсин, эзгў ишлар рўёби амалга ошаверсин,азизлар...
@NURvaSOYA
@MunisOnam
АЗИЗ ГРУППАДОШЛАРИМ 4-5-6 ОКТЯБР КУНЛАРИ МАРКАЗИМИЗДА 50% ЛИ ЧЕГИРМА АСОСИДА ДИАГНОСТИКА БЎЛИБ ЎТАДИ .ЎЗ САЛОМАТЛИГИГА БЕФАРҚ БЎЛМАГАНЛАР КЕЛИБ ТЕКШИРУВДАН ЎТИШИЗ МУМКИН
93 579 44 66 ХАФИЗА