АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ... Мана бугун яна бир кунни қарши олдик Алҳамдулиллаҳ.! Кўрсатганига шукр.!
.... Ҳаётда ҳамма нарса ўткинчи, шундай экан ҳар бир яхшилик учун завқланиб яшанг, чунки у доимий эмас..
.... Агар ёмонлик ва дард келса ҳам қайғурманг, сабр қилинг, чунки тундан кейин тонг, оғриқдан кейин халоват бордир...
....Ҳар қандай холатда ҳам ҳаёт синовларига қарши туришда ўзингизда куч топа билинг ва бугунги кундан бахра олиб, завқланиб, кулиб, севиниб яшай олинг..
Илоҳим якшанба тонги ҳаммамизга омадли ва серфайз бўлсин.! Аллоҳдан сиз азизлар учун ушбу кунда офият, ҳайру-барокат, меҳр-оқибат, яхши кайфият, ҳибзу-ҳимоят сўраб, кунларингизни тинч ва осуда бўлишини тилаб қоламан.. Аллоҳ рахмат нурларини қалбимиз узра сочсин..!!
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Орзуларингни амалга оширишда муваффақиятсизликка учрасанг, тамойилларингни эмас, услубингни ўзгартир.
Дарахт илдизини эмас, баргларини ўзгартиради!
қўяман-у, яна қулфлайман. Ҳар куни бир неча марта додлайди, бақиради, эшикни очишимни талаб қилади. Яхшиямки ертўла. Шу зайлда икки ярим ой ўтди. Бир куни эшикнинг олдига келсам турмуш ўртоғим уйғоқ экан. Овқатни қандай қилиб қўйишни ўйлаб қолдим.
- Эшикни очиб овқатни қўй-да, яна ёпиб кетавер, — деди у киши. Жон ҳолатда деразадан қарадим.
- Мен одам бўламан, чидайман, мени мана шу заҳарга ўргатганларга минг лаънат, дўст эмас экан улар, сени неча марта урдим... Қулфла, кет, кет... — у йиғларди. Орадан яна бир ой ўтди. Қайнонам уй юмушларига ёрдам берар, қизга ҳам қарарди. Ҳомилам ҳам 6 ойлик бўлиб қолди. Ниҳоят, салкам тўрт ойдан сўнг озодликка чиқаётган маҳбус сингари турмуш ўртоғим ташқарига чиқаришимизни сўради.
- Энди бу ишни қайтиб қилмасликка ҳаракат қиламан, илтимос эшикни оч...
Кўзларимни чирт юмиб ертўла эшигини очдим. Соч-соқоли анчагина ўсиб кетган эрим эшикдан чиқиб келар экан, қўрқдим. Аммо шукрки, мен қўрққан ҳолат юз бермади. Жавоҳир акам аста-секин ўша аввалги, соғлом турмуш тарзига қайта бошлади. Бир неча ойдан кейин ўғлимиз туғилди. Бу жирканч ва қўрқинчли хасталикнинг устидан ғолиб чиққанимиз учун турмуш ўртоғим унга Ғолиб деб исм қўйди. Ҳозирда қайнонам билан муносабатларимиз яхши. Гоҳида, мен сизни билмаган эканман, кўзларим кўр бўлган экан, сиздек қизни келин қилганимдан хурсандман, дейди. Баъзида атрофимдагилардан, эринг вақтинча тузалган, одатда бу йўлга кирганларнинг кўпчилиги қайтмайди, деган гапни эшитаман. Аммо ҳар куни Яратгандан шу хасталикдан қутулишдек бахтга муяссар қилгани учун шукрона айтаман, шу билан бирга қайтиб бу йўлга кирмаслигини сўрайман...
(ибрат учун)
БОЙЛИКЛАРИМ
Қадрим баланд қаддим ҳам тетик,
Кўксим ҳам тоғ каби эмасдур кемтик.
Бошимни ҳеч ерда тутмайман эгик.
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.
Ҳаётда кўрсам гар оғир зарбалар,
Кўнглимга яқиним қилса зардалар.
Дўстларим юз бурса мендан кейин магар
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.
Баъзида ўз болам олмайди гапим,
Балки бу ожизлик сиғмайди ҳаддим.
Кўпайиб кетганда ҳасрату дардим,
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.
Отам дер ҳар ерда ор талаш болам,
Одам бўлсанг сенга эгилар олам.
Кўнглимни кўтарар ҳамиша онам,
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.
Савол берар кўплар бойлигинг неда?
Катта гапирасан яна ҳар ерда,
Худди бутун дунё қудрати сенда.
Дейман суянчиғим отам бор шукр,
Дуоси беминнат онам бор шукр.
Отаю онамни асрасин Худо!
Хикмати дуодан қилмасин жудо!
АЗАЛБЕГИМ
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Энг гўзал аёллар қуйидагилардир:
– Аллоҳнинг китобини ёд олувчи ва ундаги
аҳкомларни ҳаётига татбиқ қилувчи.
– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг
саҳобийя аёлларини ўзига йўлбошчи ва намуна
қилиб олувчи.
– Поклик, иффат ва ҳаё рамзи бўлган рўмолни ечишга
бўлган ҳар қандай чақириқларга қулоқ
солмайдиган.
– Ота онасига итоатли ва ҳар
соҳадаги мажбуриятларни бажарувчи.
– Эрига итоаткор, Аллоҳ ғазаб қилмайдиган
нарсаларда эрига
бўйинсинувчи ва эрига ёрдамчи ва дўст бўлувчи.
– Уйқу лаззатидан воз кечиб,
(тунги таҳажжуд) намозида Аллоҳ ҳузурида туриб, ажр ва савобни сўровчи.
– Аллоҳ таолонинг розилиги, муҳаббати ва
баракасининг
талабида нафл рўзаларни
тутувчи.
– Тилини тийиб, бировнинг обрўсига путур етказишдан
сақланувчи.
– Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга қарамайдиган.
– Ислом равнақи ва Аллоҳ
йўлида эри, фарзандлари, мол мулки ва руҳини
бағишловчи. Мазкур аёллар дунё гўзаллари маликасининг энг
юқорисидан ўрин олганлардир
АЗИЗ ВА МУХТАРАМА БУВИЖОНЛАРИМИЗ БАРЧАНГИЗНИ БУГУНГИ БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ
БОРИНГИЗГА ШУКУР ЖОНАЖОН БУВИЖОНЛАР!!!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Дадабоев Козимбой:
Қадрла ОНАНГНИ ҳаётлигида... !
Қара, ВОЛИДАНГни оқарган сочи,
Унинг хизматида умринг хирожи.
Маккага боришга имконинг йўқми,
Тавоф қил пойини, бўласан ҲОЖИ....!
Гупурмаса қони, тош қотар юрак,
Эҳсонлар қилдим, деб кермагин кўкрак,
Нақшинкор қабртош ким учун керак..?
Қадрла ОНАНГНИ ҳаётлигида... !
Кетса, етмас узун карвонларинг ҳам,
Кўкларга уланган нарвонларинг ҳам,
Дастурхонда совир ширмонларинг ҳам,
Қадрла ОНАНГНИ ҳаётлигида... !
Йўқотганда одам тургандан тўплаб,
Яхшидир кафтидан сувларни ҳўплаб,
Юрганинг: "Онажон, бўпти, хўп-хўп”лаб,
Қадрла ОНАНГНИ ҳаётлигида...!
Тиригида энсанг қотиб турасан,
Ҳар сўзида хато, айб кўрасан,
Ўлгач, елпиғичин кўзга сурасан,
Қадрла, ОНАНГНИ ҳаётлигида... !
Қара, оҳ урмоқда қайсидир биров:
Бутун бойлигимни қўйсам-да гаров,
Онамни кўрсам,-дер,- бир лаҳза, бирров,
Қадрла ОНАНГНИ ҳаётлигида... !
Ўзидек меҳрибон бўлганинг яхши,
Қошида шод-хандон кулганинг яхши,
Йўқса, фарзанд бўлмай ўлганинг яхши,
Қадрла, ОНАНГНИ ҳаётлигида...!
КЕЛИНГ СИЗНИ БИР ДУО КИЛАЙ.
БУ ДУНЁДА АРМОНСИЗ ЮРИНГ.
ЭЛЛИК ЁШДА ХАЖЛАРГА БОРИБ.
ЮЗ ЁШДА ХАМ СЕВИЛИБ ЮРИНГ.
АСО ТУТМАЙ ЮЗ ИККИ ЁШДА.
КОМАТИНГИЗ ЙИГИТДАЙ БУЛИНГ.
КУЗОЙНАКСИЗ ГАЗЕТА УКИБ.
САЛОБАТИ БУРГУТДАЙ БУЛИНГ.
УГИЛ УЙЛАБ КИЗЛАР УЗАТИНГ.
ХОВЛИНГИЗДАН КЕТМАСИН МЕХМОН.
МУХАББАТГА ЁР БУЛИНГ ИЛЛО.
АРМОН БУЛСИН СИЗ УЧУН АРМОН...
Аёл...
Аёл аввалига сизга яқинлашишдан
қўрқади. Охирида сиз ундан
узоқлашганингизда, у аччиқ кўзёш тўкади.
Буни кўпчилик тушунмайди.
Аёл сиздан имконсиз нарсани талаб
қилмайди. У фақатгина сиз ўз
синглингизга қандай инсонни раво
кўрасангиз, унга ҳам шундай
бўлишингизни хоҳлайди.
Аёл ё буюк макр, ё буюк севгидир. Қай
бирини танлаш, ўз қўлингизда. Макр
қилсангиз, макр қилади. Севсангиз,
жонини беради.
Аёл ўзи касал бўлса ҳам, даволайди. Ўзи
ғам ичра бўлса ҳам, тасалли беради.
Бемор бўлсангиз, чарчаган бўлсангиз ҳам,
туни билан ухламай қараб чиқади. Ўзи
танимаган инсонининг қайғусидан
ташвишланади.
Аёл қанчалар улғаймасин, унга болаларга
қилинадиган беғубор муомалани хоҳлайди.
Ўзингиз билан қайғулар оламини кўтариб
келган бўлсангиз, аёлнинг қалб эшигини
қоқманг!
Аёл... унга бағритошлик қилсангиз ҳам, у
меҳр - шавқатни тарк этмайди.
Аёлнинг тантиқлиги, рашкларини, фақат
уни чиндан севгангина кўтаради.
Аёлдан инсонийлик, мулойимликни
ўрганиш, эркак учун айб эмас.
Аёл хиёнатдан, юқотишдан, айрилиқдан
қўрқади. Яхши кўрган инсонини осонликча
унутмайди.
Аёл отасиз боласини тарбиялай олади.
Лекин, эркак киши онасиз болани
улғайтириши амри муҳол.
Оиз Қорнийнинг ажойиб сўзлари бор:
«У ҳеч нарса бўлмайди. Истасанг «барча
нарса» бўлади.
Сенга руҳ пуфланганда аёлнинг қорнида
бўласан.
Йиғлаганингда аёлнинг қучоғида бўласан.
Ошиқ бўлганингда аёлнинг қалбида
бўласан.
Шундай экан, унга юмшоқ бўл! Аёл
омонат. Хор қилишинг учун яратилмаган.»
Турмушга чиққан;
Ҳали чиқмаган;
Ажрашган;
Бева қолган ҳар бир аёл,
ЯШАСИН!
Аёл кишининг турмушга чиқиши ё
ажрашиши билан ҳурмати кўпайиб,
камайиб қолмайди. У Аллоҳнинг нозик
хилқати.😊😊
#ибратли_сузлар
ОНАЖОН. ------------------------- Онажон дунёга келтирдинг мени. Авайлаб ўстирдинг нолитмай мени. Хафа қилиб қўйган бўлсам кечиринг мени. Мен хам жуда яхши кўраман сизни. ------------------------- Онажоним мени кўп қайғурар эдинг. Хаёт синовларига бардошлар бердинг. Шу хаёт синовларига кўникиб онам. Ичмай емай топганингни бизларга бердинг. ----------------------- Синовлар шунчалар аччик эканда. Қаттиқ ботмас эди хатто тиканда. Билмадим шу пайтгача билмабман онам. Хаммасига чидаган онам эканда. -------------------------- Бошимни аста-аста силардинг онам. Кетаятсам дуоларинг қилардинг онам. Шуларни билмади кўнгил-у хонам. Шундай бир ўғлингни кечиргин онам. ------------------------ Онажоним энди сизга ўзим қарайман. Арзимаган нарсаларга урундирмайман. Бизларга дуоларинг қилиб турсанг бас. Энди асло онам сизни толиқдирмайман. -------------------------- Бу сўзларга Онажоним назар соласиз. Бу шеримни ўқиб кўриб қойил қоласиз. Онажоним хаммасини энди кўрасиз. Мендек фарзандинг билан фахрланасиз. ------------------------- 26 10 2015 Укам Латипов Мухаммад ижодидан
Читать полностью…StarStatus📄✍:
Сизга ўзгалар ёмонлик қилсалар ҳам сиз яхшилик қилаверинг…
Сизга ўзгалар бемеҳр бўлсалар ҳам, сиз мехрли бўлаверинг, негаки сиздаги яхшилик қилиш ва меҳр улашиш хислати Оллоҳ томонидан сизга берилган фазилатдир..
Ёмонлик қилувчи ва бемеҳрлар бундай ўлкан неъматдан маҳрумдирлар.
@NURvaSOYA
@MunisOnam
— Ойи дадамни расмлари борми? - деб сўрабди 1-синфда ўқийдиган ўғли.
— Ҳа, бор. Нима қиласан?
— Мактабга обораман, устозимиз уй вазифасини тайёрлаб берган аҳмоқни бир кўрмоқчиман дедилар.
💥 @LATIFAVIDEO 💥
Алла, Алла
Шайх Муҳаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратларининг таҳминан шундек деганларини эшитгандим:..
"Бизда чақалоқларга айтиладиган "Алла, Алла" сўзи, аслида "Аллоҳ, Аллоҳ" сўзидан келиб чиққан бўлиб, (руслардаги "Баю, Баю" ҳам аслида "Бог, Бог" сўзидан олинган экан) гўдаклар ҳақига билдирилажак гўзал ва хайрли тилаклар Аллоҳдан сўралади. Чақалоқнинг беғубор онгига гўдаклигиданоқ Роббиси ва хайрли дуолар сингдириб борилади" дегандилар.
(Шайх ҳазратларини Аллоҳ раҳмат қилсин.)
Аслида эркаклар ҳам айтиши хайрли бўлган аллаларимизни ҳозир аёллар ҳам айтмай қўйган. Ҳозир аллаларни айтиш вазифаси асосан телефонларимиз зиммасида қолган бир замонда бир вақтлар ўзим эшитиб қолган гўзал бир аллани эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман.
Аллоҳ барчамизга шундоқ гўзал аллаларни фарзанду зурриётларимизга айтишни насиб этсин! Илоҳим тез орада юртимиздан яна Бухорийлар чиқсин, Ибн Сино, Беруний, Хоразмийю Термизийлар чиқсин!
Алла болам, алла!
Алла болам, солиҳ болам, алла,
Сени берган Роббимга
Ҳамду сано, алла.!
Алла болам, алла.!
Мўмин болам, алла,
Сени берган Роббимга
Ҳамду сано, алла.!
Бўлгин боғимнинг гули,
Сен Аллоҳимнинг қули,
Сен Муҳаммад уммати,
Бўл динимнинг қуввати..
Иймонли бўл, жон болам,
Сени севар бу олам.
Намозхон бўл, жон болам,
Таҳоратли пок болам...
Алла, алла! Алла болам,
Алла, солиҳ болам, алла,
Сени берган Роббимга
Ҳамду сано, болам алла.!
Алла болам, жон болам,
Солиҳ бўлгин, жон болам,
Тиллари бурро болам,
Ҳафизуллоҳ бўл, болам.!..
Кўрганда кўз қувнасин,
Қорию, оқил болам,
Охиратда, илоҳим,
Тож кийдиргин, жон болам,
Алла, алла, болам, алла,
Солиҳ болам, алла,
Сени берган Роббимга
Ҳамду сано, болам алла!
Алла болам, алла,
Мўмин болам, алла,
Сени берган Роббимга
Ҳамду сано, алла.!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Олис-якиндаги дустларим! ЯРАТГАН ЭГАМнинг инояти ила, яна бир мунаввар ва осойишта ТОНГни кутиб олар эканмиз, Узига бехисоб шукроналар булсин! Ушбу Тонг барчангизга Хайрли ва Барокатли келсин! Сахар туриб, АЛЛОХдан нима эзгу ният сураган булсангиз, барчаси мустажоб булсин! Хар-хил бало-казолардан, табиий офатлардан, кутилмаган кулфатлардан ва шайтони лаъиннинг малъун ишларидан, вас-васасидан, Роббим Узи, барчамизни уз панохида АСРАСИН!!!
Юракни хижрондан, согинч асрасин!
Инсонни Шайтондан, ИЙМОН асрасин!
Kиприклар кузларимни кандай асраса,
Сизни хам АЛЛОХИМ wunday ASRASIN YANGI OTGAN TONG MUBORAK BÕLSIN AZIZLAR
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Ассалому алайкум олисдаги якинларим. Омонмисиз?
Дунеда енг арзон нарса бу -МЕХР.
Якинларимиздан мехримизни аямайлик. Зеро,бу дунега барчамиз мехмонмиз.
Янги кун эзгу амаллар ила гузал утсин азизлар.
ШИФО СЎРАЙМАН.
Онанин бахти бу фарзанд саналар,
Боласи соғ юрса етади унга.
Ниш кирса юракка ўқлар қадалар,
Ухламасдан улар тунларни кунга.
У ҳам фарзанд кўрди тану жони соғ,
Қувончи сиғмади бутун оламга.
Иккинчи фарзандни ҳам етказди Аллоҳ,
Кўз тегмасин дерди икки боламга.
Йиллар ўтди секин бир бирин қувлаб,
Шўх бўлиб улғайди икки фарзанди.
Энди ҳаётлари турганди гуллаб,
Бирдан бетоб бўлди кичик дилбанди.
Оёғи юрмасдан қолди бехосдан,
Операция қилди қайсидур жаррох.
Жиддий тус олганди касали ростдан,
Онага бир синов берганди Аллоҳ.
Бир йил бўлибдики бола бечора,
Шифтга термулгунча ётар эмиш жим.
Ундан баттар азоб чекмоқда она,
Унинг аҳволини тушунмас ҳеч ким.
Ўтириш мумкинмас, юриш мумкинмас,
Кичкина жонига шунчалар жабр.
Бир жойда ётармиш, туриш мумкинмас,
Она ва болага бер Аллоҳ сабр!
Она дер: Боламга термулиб доим,
Шифо сўраганча тўкаман кўз ёш.
Тузалиб кетсинда ўғлим илойим,
Унинг саволига йўқ менда бардош.
У дейди, онажон тураман қачон?
Тезроқ тузатишсин докторлар айтинг.
Мен ҳам акамдайин юраман қачон?
Жаррох амакидан бир сўраб қайтинг.
Ўртоқларим ҳар куни тепади тўплар,
Ўйнагим келяпти мени ҳам она.
Бирга ўйнашимни кутмоқда кўплар.
Биттта жойда қанча ётаман яна
Дод солиб йиғлайди билдирмай аёл,
Ичидан эзилар юзин беркитиб.
Ўзидан ўтгани ўзига аён,
Жажжи қўлларини ушлар энтикиб.
Ҳали чопқиллайсан, мен айтдим болам,
Аритиб ташлайсан бутун ғамимни.
Қараб туради деб ўйлама онам,
Бўлмаса бераман оёқларимни.
Эй Аллоҳ, шифо бер хасталарга сен,
Сендан умид қилиб қўлларда дуо
Муҳаббатинг чексиз, караминг ҳам кенг.
Мен ҳам дуодаман меҳрибон Худо!
АЗАЛБЕГИМ
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
Captiva:
✍🏼 ГИЁҲВАНД ЭР
(1-қисм)
Келин бўлганимда 17 ёшда эдим. Тикувчиликни ўргатаётган устозимнинг ўғлига турмушга чиққанман. "Одамнинг оласи ичида бўлади”, деб бекорга айтишмас экан. Бир неча йил менга хушмуомалалик билан устозлик қилган аёл, унга келин бўлганимдан сўнг қаҳри қаттиқ, бераҳм, золим қайнонага айланди. Турмуш ўртоғим яхши жойда ишларди, топиш-тутиши ҳам ёмон эмасди. Бир-биримизни жуда яхшитушунардик, севар эдик. Ҳар бир куним турмуш ўртоғимнинг ишдан келишларини кутиш билан ўтарди. Бир йил ўтиб, қиз фарзанд кўрдик. Бахтим тўкис бўлаяпти, деб ўйлардим... Кутилмаганда турмуш ўртоғимнинг ишлари орқага кета бошлади. Бу ёқда қайнонамнинг ҳар ишимдан айб топишлари, аразлари. Рўзғорда етишмовчилик бошланди. Бу ҳам етмагандек эримнинг тез-тез тоби қочадиган бўлди... Кечки соат бир яримлар чамаси. Зинапояда Жавоҳир акани кутиб ўтирар эканман, дабдурустдан эшик қаттиқ тақиллади. Очсам у киши ерда ётибди. Базўр уйга олиб кирдим. Ётқизиб, кийимларини алмаштирар эканман, билакларидаги кўкимтир изларга кўзим тушди. Даҳшатдан дағ-дағ титрардим... Шу вақт Жавоҳир акам дивандан йиқилиб тушди. Кўзларининг ҳар томонга кетаётганини кўриб яна ҳам қўрқиб кетдим. Нима қилишни билмай, қайнонамни чақирдим, "Тез ёрдам”ни ҳам. Бир зумда "Тез ёрдам” ходимлари етиб келишди. Улар Жавоҳир акамни зудлик билан шифохонага олиб кетиш кераклигини айтишди, кўнмадим. Чунки турмуш ўртоғимни наркологик диспансерга олиб кетишларини мумкин эди. Шу зайлда яна кунлар ўтди. Икки ой деганда Жавоҳир акам уйдаги барча буюмларни сотди, ҳатто тилла тақинчоқларим ҳам қолмади. Олиб кетманг десам, мени урадиган, оғзига келган сўз билан ҳақорат қиладиган бўлди. Қизимнинг бу воқеаларга гувоҳ бўлаётганидан хавотирланардим, шу билан бирга яқин орада фарзандли бўлишни ҳам истамасдим. Аммо менинг айтганим бўлмади, ҳомиладор бўлдим. Эримнинг ҳолатини билганлар, шунингдек қайнонам ҳам ҳомилани олдириб ташлашим кераклигини уқтиришарди. Эзилдим. Эрталаб қизимни боғчага ташладим-у, оёқларим бошлаган томонга кетавердим. Узоқда кўринган бир оқар сувнинг ёнига бориб, уйдан бош олиб кетсаммикан, деб ўйладим. Чеккароқдаги ўриндиққа ўтирар эканман, ўтган кунларни ёдга олдим. Тўйимиз, қизимнинг туғилиши, бахтли, фарахбахш кунларимиздан кейинги даҳшатли, қўрқинчли, алам ва изтиробли кунларнинг юрак-юрагимга ботиб кетган тиғларидан адо бўлаёздим. Аммо ота-онам, қизим, қорнимдаги фарзандим ҳақида ўйлар эканман, менсиз уларнинг қай ҳолатга тушишларини кўз олдимга келтирдим. Шунда онамнинг бир гаплари ёдимга тушди. "Инсон йиқилса ҳам куч топиб ўрнидан туриши керак, тура олдими, яна юриб кетишга ҳаракатқилиши лозим”... Агар уйдан кетсам, турмушим бузилади. Жавоҳир акам бу аҳволда ҳеч қачон аввалги ҳолатига қайтмайди. Қайнонамнинг кўз ўнгида ҳам эпсиз, бемеҳр, вафосиз келин, аёл бўлиб кўринаман, ота-онамнинг ёнига борсам, яқинларимнинг боши эгилади, фарзандим отасиз ўсади. Қорнимдаги ҳомилани олдириб ташласам, кейин ҳеч қачон ўзимни кечира олмайман. Мабодо у соғлом бўлмаса-чи?”
(давоми 👇🏼👇🏼👇🏼)
(ибрат учун)
✍🏼 ГИЁҲВАНД ЭР
(2-қисм)
Хуллас, минг бир иқрор ва қарорлардан сўнг, ҳомиламни олдирмасликка, шунингдек турмуш ўртоғимнинг кеч бўлмасидан тузалишига ёрдам беришга аҳд қилдим. Уйга борсам турмуш ўртоғим уйда, қайнонам эса йиғлаяпти. Билсам, Жавоҳир акам уйдаги телевизорни ҳам сотибди. Уйдаги темир каравотни судрай-судрай ертўлага олиб тушдим. Ертўланинг калитини топиб чўнтагимга солдим-да, дордаги арқонни йиғиштириб олдим. Қизимни қайнонамнинг уйига ётқизар эканман, эримнинг келишини кутдим. Бир вақт очиқ эшикдан эрим кириб келди.
- Кет уйдан, боланиям опкет, мен тамом бўлган одамман, бир нарса қилиб қўяман, кет...
Кўзларимда ёш билан ўзини базўр тутиб турган эримни ертўлага олиб кириб тайёр каравотга ётқиздим. Қўл-оёқларини каравотнинг тўрт томонига боғлар эканман, ҳали унинг ва ўзимнинг нималарга сабр қилишимиз кераклигини ўйлаб дод дегим келди. Эрталаб боғчадан қайтсам, уйни бошига кўтариб Жавоҳир акам бақиряпти. Унинг олдига на мен ва на қайнонам кира олдик. Кичик деразадан қарасам, қўллари ва оёқларидаги арқон ечилган. Пайтини пойлаб эшикнинг тагига овқат, чой
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !
ХАЙИРЛИ ТОНГ !
АЗИЗЛАРИМ !
Сизга узгалар емонлик кисалар хам сиз яхшилик килаверин ....
Сизга узгалар бемемехир бусалар хам сиз мехирли булаверин негаки сиздаги яхшилик килиш ва мехир улашиш хислати Аллох томонидан сизга берилган фазилатдир ....
Емонлик килучи ва бемехмрлар бундай улкан неьматдан махрумдирлар !...
Аллохмм килаетган хар бир хайирли ишингиздан , боскан хар бир кадамингиздан рози булсин !..
Бошланган кунила эзгу амаллага бой , килаетган ибодатларингиз ажру савобларга тула булсин !...
Кунингиз барокатли утсин дея
@NURvaSOYA
@MunisOnam
🍃🌸🌿🍃🌸🌿🍃🌸🌿🍃🌸🌿🍃🌸
@УЗБЕКИСТОН ФАРЗАНДЛАРИ@
Хар дам шодон,кароклари нам бýлмайди.
Уруш бýлмас,карам бýлмас, гам бýлмайди.
Бахти бутун хеч бировдан кам бýлмайди.
Кадим Турон Узбекистон фарзандлари.
Сохибкирон бобоси бор Темур отлик.
Аждоди бор мард Алпомиш Кунгиротлик.
Шомларида Хилол кулган тонги тотлик.
Азим карвон Узбекистон фарзандлари.
Кечаданда завкли бугун чорли нахор.
Жажжи юзга кулгу,шодлар ёрли нахор.
Богларида булбул куйи борли нахор.
Озод замон Узбекистон фарзандлари.
Саккиз ёшда синиб кетмас сабрлари.
Чанг солмайди етимликнинг жабрлари.
Осмондан хам баланд турар кадрлари.
Чаман хар ён Узбекистон фарзандлари.
Бошин силар Юртбошиси, бахти бутун.
Кýркам камол,кýрмас завол, тахти бутун.
Тýмарисдир,Жалолиддин ахди бутун.
Жаннатмакон Узбекистон фарзандлари.
Нурли манзил,кенг равон йýл пойларида.
Армон кезмас кýнгил номлик жойларида.
Ризки тýкин,наввот эрир чойларида.
Дýст,кадрдон Узбекистон фарзандлари.
Хар кун шодон,кулган кýзи нам бýлмайди.
Куёш порлар мангу,хеч хам шам бýлмайди.
Хеч бировдан кам бýлмаган кам бýлмайди.
Файзли кýргон Узбекистон фарзандлари.
Гуломжон Нормат.4*09*2017-й
Цвет лица уже не персика
и походочка не та,
сразу видно, что не девочка,
это бабушка пошла!
Но по-прежнему стараемся,
Лишь встаем на каблуки,
Держим так свою осаночку,
Чтоб глядели мужички!
Не осиная пусть талия
И рукав две-треть длины,
Не Софи Лорен в Италии,
Все равно прекрасны мы!
Мы бабульки очень милые,
Мы бабульки - хоть куда!
Да, уже не вишня зимняя,
НО еще не курага!!!
Сегодня День самых красивых бабушек!!!!Ты самая красивая бабушка.👩🔧🤹♀🤹♀🤹♀👩🔧👩🔧👨🌾👩🌾👩🌾🌹🌹🌹💐💐💐🌺🌺🌺.Желаю тебе огромного счастья.Передай другой бабушке,которая самая красивая!!!!!❤❤💐🌺
Ташналик .
Менга мехрингиздан беринг бир ховуч ,
Умид шаббодаси қалбимда елсин .
Шодликнинг лабидан олай бир ўпич ,
Зимистон кунимга қувончлар келсин .
Мехриздан лоақал томчилаб беринг
Жабру ситамларни барин унутай
Майли томчиларни парчалаб беринг
Ҳар парча зарбига дил косам тутай .
Фақат мехриз беринг улгуриб қолинг ,
Оқибат саҳродек қақрамай туриб .
Мен ташна ғарибга бир назар солинг ,
Мурувват қаҳрдан қақшамай туриб .
Менга мехрингиздан бир қатра беринг
Гил таним ютмасдан , кечиктирмасдан !
Телбавор кўнгилни арзи деб билинг
Мен далли шоирни ичиктирмасдан !
Hayotbek Muratovich !
〰🔮🔮〰🔮🌸🔮〰🔮〰
⚜Ассалому алейкум қадри баланд Инсонларим...
⚜ Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...
⚜ Ўшбу тонг нафасидан баҳра олаётган барча барчангизга бошлаётган
бугунги эзгў ишларингизга хайру барака тилаймиз.
⚜ Яхши Инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.
⚜ Барчангизнинг тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб Тонг нурафшон этсин..
⚜ Тонгдек азиз ва қадрли
бўлиб юришингизни тилайман...
⚜ Омон бўлинг ...тонг каби беғубор Яқинларим, Дўстларим ва самимий Инсонларим...
〰🔮🔮〰🔮🌸🔮〰🔮〰
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Болажоним!
Олтин олов билан синалади. Солиҳ банда бало билан синалади. Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, уни бало билан синайди.
Ким рози бўлса, унинг учун розиликдир.
Ким ғазаб қилса, унинг учун ғазабдир.
Луқмони ҳаким ҳикматларидан.
@NURvaSOYA
@MunisOnam
___________«Дунёда энг гўзал ким?», деган саволга адиблар ва рассомлар «Бола кўтарган аёл», деб бир хилда жавоб берган ва уларнинг шу хақидаги асарлари энг катта шухрат келтирган экан. Хўш, улар нима учун бу саволга келинлик либосидаги қиз ёки қадди - басти нихолдек келишган аёлни, гўзаллик салонидан чиқиб келаётган жувонни эмас, аксинча, уй кийимида, кўзида хатто сурмаси хам бўлмаган, қўлидаги боласини эмизиб турган оддийгина аёлни танлаганлар? Чунки у она, дунёдаги барча мехр-шафқат митти қалби, нозик жисмида жо бўлган хилқатдир! Унинг мана шу холати, боласига бутун мехри, энг яхши хисларини бериб эмизиб туриши хеч бир келинчакда топилмайди, бирон-бир гўзаллик уйи минг йил уринса-да, бу кўринишни бўёқларда ифодалай олмайди. Сиз хомиладор аёлга эътибор қилганмисиз? Унинг доғ босган юзи, тўкилган киприк ва қошлари хам кишига завқ бағишлайди, хеч бир одам уни «Вой, бунча хунук», демайди. Нега? Чунки, у бўлажак она! У ўз жонини хавфга қўйиб, ўз танидан Аллох таолонинг янги бандасини дунёга келтиради ...!
Читать полностью…Eng аjoyib kulgu bu bolajonlar kulgusi. Siz bunga nma disiz..😃😃
#Prikol_Video 🎥
💥 @LATIFAVIDEO 💥
💖САФИЯ ШАЙДО 💖 )):
МУЛОҲАЗА УЧУН
Мулойимлик — ахлоқли одамнинг қимматбаҳо либоси ва у кийим турларининг энг чидамли матосидир”.
Бир ёши улуғ донишманд дарё бўйида ўтириб, атрофидаги гўзал манзара ҳақида фикр юритар, нималарнидир хаёл қиларди... Тўсатдан сувга тушиб кетиб, ундан халос бўлишга ҳаракат қилаётган чаёнга кўзи тушди. Донишманд уни қутқаришга қарор қилиб, қўлини узатган эди, қўлини чақиб олди. Оғриқнинг қаттиқлигидан қўлини тортиб олди. Лекин бир дақиқа ҳам ўтмасдан қария чаённи қутқариш учун яна қўлини чўзган эди, чаён яна чақди. Бироздан сўнг қария учинчи бор қўлини узатди.
Унинг бу ҳаракатларини кузатиб турган бир одам: “Эй инсон! Биринчи маротабада ҳам, иккинчи маротабада ҳам хулоса чиқармадингизми... Нима сабабдан яна учинчи бор ҳаракат қиляпсиз?!” – деди.
Донишманд унинг огоҳлантиришига эътибор бермай, ҳаракат қилиб чаённи қутқаришга муваффақ бўлди. Сўнг ҳалиги киши томон борди ва елкасига қўлини аста қўйиб мулойимлик билан: “Эй болам!
Чаённинг табиати – чақиш. Менинг табиатим – мулойимлик билан раҳм-шафқат қилиш. Нима учун унинг табиати менинг табиатимдан ғолиб бўлишига йўл қўйишим керак экан”, – деди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, инсонларга ўз табиатингиз билан муомала қилинг, уларнинг табиати билан эмас. Сизларга баъзи ҳолларда қанчалар озор бермасинлар, ўз табиатингиз асосида муомала қилинг.
Шундай экан, ҳар бир инсон жамиятнинг бир узвий сифатида ўзи мансуб бўлган мазкур жамиятнинг ҳар бир аъзосини ҳурмат қилмоғи, ҳар қандай муаммоли вазиятда ҳам мулойимлик билан муомалада бўлмоғи даркор.
Зеро, мулойимлик замонавий мулоқот психологияси томонидан ҳам, буюк алломаларимиз томонидан ҳам, шунингдек, Исломда ҳам эътироф этилган ва улуғланган фазилатдир.
@NURvaSOYA
@MunisOnam
-------Соғиндим Она.---------
(Илтимосга кўра ёзилди.)
Меҳрингизга тўймадим Она,
Эслаганда соғинаяпман.
Расмингизга термулиб яна,
Бир озгина овунаяпман.
Онаси бор дўстларим кўрсам,
Ич-ичимдан тўлиб кетаман.
Йиғлаганим сездирмай доим,
Кўз ёшимни ичга ютаман.
Онажоним меҳрингиз қумсаб,
Сизга атаб шеърлар битаман.
Аммо кўнмас юрагим мени,
Тушларимда сизни кутаман.
Бир бор киринг тушумга Она,
Меҳрингизга олайин тўйиб.
Яна қайтай болалигимга,
Кўксингизга бошимни қўйиб.
Соғинаман, соғинаяпман,
Юрак бағрим куймоқда ёна.
Унутолмай оғринаяпман,
Тинмас сира соғинчим Она.
Онажоним меҳрибонгинам,
Қадрингизни кечроқ билибман.
Ашъор битиб ўзимни шундай,
Кўниктириб яшаб юрибман.
Насб бўлса бир куни албат,
Учрашамиз Жаннат боғида.
Онажоним илтимос фақат,
Йўқлаб туринг гоҳи-гоҳида.
*Улуғбек*
/ULUGBEK_havaskor_SHOIR
Ок когоз юзига томар суратинг,
Хижрон карогимда очган булокдан.
Кафт ёзиб сен томон талпинар дилим,
Бахори тарк этган махзун киргокдан.
Айрилик, кулимга тутказди калам,
Охларим когозга кучар бирма-бир,
Йиглоки сатрлар, дилхун сатрлар,
Уйкашиб кетади титрашиб зир-зир.
Тишларим тепкилаб куймайди фарёд,
Гумбурлаб урламок, истар самога.
Шуурим утмишни килади тафтиш,
Йул ку'йибман дея кайда хатога?..
Хазонга кул бериб куйди юрагим.
Ковжираб боряпман, боряпман сулиб.
Исмингдан сув ичиб яшнаган кунгил,
Бугун куриб борар армондан куйиб...
Бехуд куринарман, балки девона.
Бошидан утказган англар феълимни.
Дунёлар бахридан утиб телбавор,
Кучоклаб яшасам маъюс шеъримни.