Биласизми шундай маскан бор.
Мехр деган булоқ бор, кўринг.
Йўлингизга доим интизор,
Онангизни бир кўриб келинг...
Жойнамози йиғилмас сира.
Кўз ёшлардан нигоҳлар хира.
Йиғламаса шу бугун зора.
Онангизни бир кўриб келинг.
Сизни доим кутган угина.
Юз йил борманг, бир қилмас гина.
Кутаверар сизни жимгина...
Онангизни бир кўриб келинг.
Хавотирлар сочларида оқ,
Чой ичолмас, қўллари титроқ.
Лек чурқ этиб нолимас бироқ,
Онангизни бир кўриб келинг.
Бечоранинг юраги сўкир.
Сизни дея яшайди ахир.
Соғинмасдан жонини қабр.
Онангизни бир кўриб келинг...
Бир оз бўлинг дардига малҳам.
Яшнаб кетсин келди деб болам.
Бахтлиликка хақли-ку у ҳам.
Онангизни бир кўриб келинг.
Борин тўкар дастурхонига.
Жонингизни жойлар жонига.
Жой солдиринг унинг ёнига.
Онангизни бир кўриб келинг.
Йигиштиринг ишларингизни.
Тўплаб ақлу хушларингизни.
Олиб ўғил қизларингизни.
Онангизни бир кўриб келинг.
Келса ҳамки сўзларим малол.
Шу каломим кетмасин увол.
Худо асрасину...
Сўнг бор эҳтимол.
Онангизни бир кўриб келинг!
🌸🌸
Оқибат (ибратли ҳикоя 😢😢)
Кичиклигимда ота-онам ўтиб кетишган. Акам менга ҳам ота, ҳам она ўрнида эди. Қийналиб-қийналиб мени одам қилган, ўзлари ўқимаган бўлсада, мени ўқитган. Ота-онам уканга ғамхўрлик қил деб у кишига васият қилганлари учун оғир меҳнат қилиб бўлсада мени ҳеч нимага зориқтирмай катта қилдилар. 28 ёшларида уйландилар, икки фарзандлик ҳам бўлишди. Акам мени жуда яхши кўрардилар. Гоҳида янгам ҳазиллашиб: "Акангиз мендан ҳам кўпроқ сизни яхши кўради", дерди. Нима топсалар менга илинарди. Мени уйлантириш ниятлари бор эди. Хаммаси ўша кунлардан бошланди. Даставвал анча тоблари қочиб, бир-неча кун ишга чиқмадилар. Кейин бир кун ҳушидан кетдилар. Шифохонага обордик, доктор кўзимга боқиб, ташвишли нигоҳда биттагина сўз айтди: "Рак"...
Мен умримда бундан даҳшатли сўзни эшитган эмасман. Бутун вужудим музлаб кетди. Бир неча кун ўзимга келолмадим😢. Акам бу ҳақда янганг билмасин деди. Докторлар умид жуда кам, деярли давоси йўқ дейишди, 99%га. 1% умид бор экан-у деб Аллоҳга шукр қилдим. Доктор агар операция қилиниб илик кўчириб ўтказилса, уни сақлаб қолиш мумкин дейишди.. Янгам билиб қолиб, йиғлади. Жиянларим ҳали ёш. Улар биз каби отасиз ўсмаслигини Аллоҳдан сўрардим. Акам уларга керак эди. Суяк кўчириб ўтказишса фақат меники унга мос келиши мумкин. Ягона муаммо бу операция туфайли менинг ҳаётимга хавф туғилиши мумкинлигида эди. Мен ҳали ёшман. Уйланмаганман. Акам учун шундай қилишим керак эди. Доктордан бу ҳақда акамга айтмаслигини сўрадим.. Операция куни яқинлашарди. Лекин хотиржам эдим. Ахир жондан ортиқ жигарим - акамни сақлаб қолишим мумкин эди. Акамга донор топилганини айтишди. Бироз севиндилар. Охирги ойда акам анча қийналди. Айниқса болаларини кўрганда бошқача эзиларди. Билдирмасада мендан бекитолмайди. Бир вақтлар мени оч қолмасин, кийими бут бўлсин деб елиб-югурганида, касал бўлиб қолганимда кечаси билан бошимда бедор ўтириб чиққанларида нигоҳида шу қўрқув бор эди.
"Акажон, сиз ҳали яшайсиз! Мен борманку.." Ниҳоят ўша тонг отди. Иншааллоҳ, бу тонг акамга янги хаёт ато этади. Мен.. насиб қилган бўлса яшайман! Шифохонага келсам доктор акамни палатаси ёнида ўйчан турарди. Саломлашдим, операция тайёрлигимни айтдим. У: "Энди операция фойдаси йўқ"деди. - Акангиз оламдан ўтди, бандалик ука, бардам бўлинг..
Совуқ тер чиқиб кетди танамдан. Ўтириб қолдим. Доктор акамни кечаги бир кунлик дорисини ичмаганлигини, ярим тунда жони узилганини айтди, қўлимда қоғоз тутқазди. Йиғлаб юбордим. Бор овозим билан йиғладим кўзимда ёш билан акамнинг сўнгги ёзувларини ўқидим:
"Укагинам, сендан розиман. Тугаб бўлган одам учун ҳаётингни хавф остига қўйишингни кераги йўқ. Янганг ва жиянларинг сенга омонат.
Худо ёр бўлсин!" Акам билган экан.. Эҳ, акажон! Сизга бир мартагина ғамхўрлик қилмоқчи эдим. Қаранг акажон, барибир сиз мени кўпроқ яхши кўраркансиз.....!
#Ибрат
📖
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Камрон Нур шерлари:
МАКТУБ
Онажон тинчмисиз соғиндим бугун.
Юзингизни кўргим келябди росса.
Олисдан юзингиз кўрмоғим учун.
Розиман худойим боримни олса.
Сизнинг хизматингиз қилиш ўрнига.
Олислаб кетябман сиздан кун сайин.
Розиман осишса хаёт дорига.
Соғинган кунизга товон тўлайин.
Ака омонмисиз танингиз соғми?
Ака деб холингиз сўролмаябман.
Номехр укадан кўнглингиз доғми?
Укалик вазифам эплолмаябман.
Юзма-юз ўтириб дилдан қувониб.
Ака укалардек гаплашсак дейман.
Дардлашсак бир-бирга дилимиз ёриб.
Кутаман шу кунлар келса интиқиб.
Опажон соғмисиз уйингиз тинчми?
Фарзандлар ташвиши қийнамадими?
Укангиз бемехр укангиз бедил.
Кечиринг йилда бир эсламадими.
Рўзғор ташвишимни бахона қилиб.
Укадек мен сиздан хол сўролмадим.
Дардларим кунсайин борар йиғилиб.
Қўлим калта сизга бахт беролмадим.
Гулим омонмисан нега махзунсан?
Тўғри согингансан биламан чексиз.
Тунлари соғиниб беун йиғлайсан.
Менга хам қийинтдир олисда сенсиз.
Бошимда кўтариб юриш ўрнига.
Мен сени кўзларинг ёшлаб юрибман.
Kўлларинг тутмасдан бахтнинг қўлига.
Дилингни согинчла эзиб юрибман.
Мен эса яхшиман ўйламанг мени.
Терябман худойим берган рисқини.
Худо kувват бериб қўлласа мени.
Қайтаман мен Худо хохлаган куни.
Сизлар омонмисиз мен хам омонман.
Юзингиз кулса мен боши осмонман.
Дарддан дили пора шоир Камрон ман.
Гохи шод соғинчдан юраги қонман.
Она омонмисиз танингиз соғми?
О2.08.2017
КАМРОН НУР
Дадабоев Козимбой:
Онам туфайли барча аёлларни ҳурмат қиламан...!!!
Отам туфайли барча мўъминларни иззат қиламан....!!!
Синглим туфайли барча қизларни....
Укам туфайли барча биродарларимизни азиз биламан...!!!
Чунки мени
Онам...
отам...
синглим ва укам мен учун қанчалик қадрли бўлса, бошқалар учун ҳам ўз яқинлари шундайин азиздир...!
Бировни қизини, кимнидир синглисини ва яна кимнидир опасини ўйинчок ўрнида ўйнайдиган " Бек "лар... !!!
Унутманг сиздаям сингил, сиздаям опа ва Худо ҳоҳласа сиздаям жондай ширин қизалоқ бўлади....
Сиз шундай яшанг - ки, эртага сизни қилмишингизни товони азизаларингиз бўйнига юк бўлиб қолмасин, зеро бу дунё " Қайтар дунё " деб бежиз аталмаган...
#audio17
Одамлар хожатини чиқаришнинг ўзига хос лаззати бор. Буни бошидан ўтказганлар билади. Катта-кичик демай яхшилик қилаверинг! Чунки қайси яхшилигингиз Жаннатга олиб киришини сиз билмайсиз.
Ибн Қаййум
ХАЙРЛИ ТОНГ
Ассалому алайкум Kўзларингиз меҳрли порлашдан,
Кулоғингиз яхши сўзларни
эшитишдан,
Лабларингиз самимий
гапларни айтишдан, Кўлларингиз ҳалол
меҳнатдан,
Юрагингиз бир маромда
уришдан
Хеч қачон толмасин. Сизга ва яқинларингизга Аллохимнинг гўзал кунларини, хайру барокотини, рахмини, яқинларингизга бўлган мехру оқибатни йўколмаслигини, фарзандларингизни камолини кўриб юришликни, энг аввало Аллохим соғлик саломатлик ато этишини қалбингиз хотиржамлигини ва дунёдаги барча яхшиликларни сизга тилаган холда қалбимдан чиқаётган хар бир сўзимизни тилакларимизни сизга хадя қиламиз қабул қилинг.
Хурмат билан Хафиза
4-Сентябр 2017 йил
Душанба тонги
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
@NURvaSOYA
@MunisOnam
МЕН ЮРТИМНИ СЕВАМАН
Эркин хаёт йўлин берган.
Бу нелигин биламан.
Фарзандим деб бахт тилаган.
Мен юртимни севаман.
Алишмайман тупроғини.
Берманг менга зеб зарлар.
кўзга сурай байроғини.
Мен юртимни севаман.
Ўзбек деган халқим менинг.
Ўзбеклигим бахтим менинг.
Менинг номус орим бўлган.
Мен юртимни севаман.
Шерият мулкининг султони.
Алишер бобомнинг авлодиданман.
Сан,ати гуллаган бу кўхна юртни.
Мен юртимни севаман.
Термизий бухорий улуғлар босган.
Излари қолган пок тупроғиман.
Улуғлар рухлари қувватлаб келган.
Мен юртимни севаман.
Жаннатдай боғлари кўркам харёғи.
Одамлари хушфел дилнинг ардоғи.
Арзийди шуларга жоним берсам хам.
Мен юртимни севаман.
Шоирлик мақомин берган Жаннатим.
Ижодим бағрингда гуллаган.
Камронга омадлар тилаган халқим.
Мен юртимни севаман.
Юрт деганда отам дедим онам дедим.
Жигарларим опам синглим акам дедим.
Бешикдаёқ бахтим тилаб дуо қилган.
Мен юртимни севаман.
01/04/2006
Камрон Нур
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ... Мана бугун яна бир кунни қарши олдик Алҳамдулиллаҳ.! Кўрсатганига шукр.!
.... Ҳаётда ҳамма нарса ўткинчи, шундай экан ҳар бир яхшилик учун завқланиб яшанг, чунки у доимий эмас..
.... Агар ёмонлик ва дард келса ҳам қайғурманг, сабр қилинг, чунки тундан кейин тонг, оғриқдан кейин халоват бордир...
....Ҳар қандай холатда ҳам ҳаёт синовларига қарши туришда ўзингизда куч топа билинг ва бугунги кундан бахра олиб, завқланиб, кулиб, севиниб яшай олинг..
Илоҳим якшанба тонги ҳаммамизга омадли ва серфайз бўлсин.! Аллоҳдан сиз азизлар учун ушбу кунда офият, ҳайру-барокат, меҳр-оқибат, яхши кайфият, ҳибзу-ҳимоят сўраб, кунларингизни тинч ва осуда бўлишини тилаб қоламан.. Аллоҳ рахмат нурларини қалбимиз узра сочсин..!!
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Она бор дунёда яшаш бошкача,
Онани таърифию мехри бошкача.
Тулса хамки хатто туксон ёшгача,
Она бор хаётда яшаш бошкача.
Яшайди онамиз бизларни уйлаб,
Туну кун Худодан бахтимиз сураб.
Онасиз колганлар туймайди йиглаб,
Она бор дунёда яшаш бошкача.
Одамда мартаба обру булса хам.
Кулида миллионлаб пули булса хам.
Ёнида отаси хаёт булса хам,
Она бор хаётда яшаш бошкача.
Оналар доимо хурматда булсин,
Фарзандин бахтини албатта курсин.
ЕТИМЛИК* дардини азоби к‘урсин,
Она бор хаётда яшаш бошкача.
Етимлик дардини етим билади,
Унинг бу дунёси бир кам булади.
Узидан утканин узи билади,
Она бор дунёда яшаш бошкача.
Онангиз умрига умр тилайман,
Бир умр тугалмас бахтни тилайман.
Онаси йуклардан узур сурайман,
Она бор хаётда яшаш бошкача !
@NURvaSOYA
@MunisOnam
31 август куни Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали очилиш маросими ўтказилди.Очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Биринчи Президентнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова, бош вазир Абдулла Арипов ва унинг ўринбосарлари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ва ходимлари, парламент ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.ЎзА хабарига кўра, мажмуага ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти ШавкатМирзиёев нутқ сўзлади.
«Ислом Каримов миллатнинг ҳақиқий етакчиси сифатида она халқини, гўзал ва бетакрор Ўзбекистонни жонидан ҳам ортиқ севар, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва рўёбга чиқаришни ўз ҳаётининг бош мақсади, деб билар эдилар, деди давлатимиз раҳбари. У киши ўзининг «Элим деб, юртим деб, ёниб яшаш керак», деган ғоясига бир умр амал қилиб, келажак авлодлар учун буюк ибрат мактабини яратдилар. Бугундан бошлаб ушбу мажмуа бутун халқимиз учун қутлуғ ва табаррук қадамжо бўлиб қолади, албатта», дея президент сўзларини келтирганЎзА. Мусиқа садолари остида Шавкат Мирзиёев ва Биринчи Президент рафиқаси Татьяна Каримова Ислом Каримов ҳайкалини очди. Ҳайкал пойига гул қўйилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилган.
┄┅অঠই✯🌟✯ইঠঅ┅┄
┄┅অঠই✯🌟✯ইঠঅ┅┄
🌸🌿🍃🌸🌿🍃🌸🌿🍃🌸🌿🍃🌸🌿
Ассалому алайкум !
Каналимизни доимо кузатиб боргувчи садокатта мисилсиз мухлислари !
Бошланган янги тонг , янги кун барчангизга муборак булсин !
Ушбу бошланган янги кун , сиз ва сизнинг жондан азиз якинларингизга
хайирли ва завкли булсин !
Сониясига кадар улчаб берилган кун .
Яни утиб бораетган хар- бир кун .
УМР сахифаларидан яна бир кун ортда колди зеро хар бир сониялардан унумли фойдаланайлик !
🌸🌿🍃🌸🌿🍃🌸🌿🍃🌸🌿🍃🌸🌿
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Кукда юлдузингиз мудом порласин,✨
Онангиз дуоси сизни асрасин.🙌🙏
Xар ким етолмаган КАЪБАТУЛЛОХГА,🕋
Оллоxим кел деб🤗, Сизни чорласин.
Сизга яратгандан узок умр,оилангизга тинчлик, дастурхоннингиздан файзу барака аримасин.
Арафа куни хайрли oтиб,Хайит айёми муборак булсин
📖 ЭНГ БЕБАҲО, ЭНГ АРЗОН
Дунёда энг бебаҳо, аммо ҳалигача беназир тарқатиладиган хазина бор. Бу – она меҳри.
МУНОФИҚ
Онасини беҳурмат қилган одам қўшни кампирни яхши кўраман деса, ишонмайман. Ўз халқининг тилини, маданиятини, тарихини ҳурмат қилмаган одам бошқа халқларнинг тилини, маданиятини, “тарихини” ҳурмат қиламан, деса ишонмайман...
🌸🌿🍃🌸🌿🍃🌸🌿🍃🌸🌿🍃🌸🌿
Ассалому алайкум !
Каналимизни доимо кузатиб боргувчи садокатта мисилсиз мухлислари !
Бошланган янги тонг , янги кун барчангизга муборак булсин !
Ушбу бошланган янги кун , сиз ва сизнинг жондан азиз якинларингизга
хайирли ва завкли булсин !
Сониясига кадар улчаб берилган кун .
Яни утиб бораетган хар- бир кун .
УМР сахифаларидан яна бир кун ортда колди зеро хар бир сониялардан унумли фойдаланайлик !
🌸🌿🍃🌸🌿🍃🌸🌿🍃🌸🌿🍃🌸🌿
@NURvaSOYA
@MunisOnam
Otasiz xovling fayzi yuq sira.
Onasiz yorishmas birorta xonang.
Qarasa ko'nglinga qaraydi lekin.
Qo'linga qaramas otayu- onang.
Topsangu topmasang
xaridoringdur.
Qilmishing uchun xam
gunoxkoringdur.
Bersangu bermasang.
Minnatdoringdir.
Qulinga qaramas otayu- onang.
O'nta bolani boqarkan Ota.
Bir otani boqolmas o'nta bolasi.
Bowin qoplagancha toki oq tola.
Qo'linga qaramas OTAYU- ONA...
Бошга ҳар қандай оғир кулфат ва мусибат тушганда ҳам чин инсон бўлиб қола олишнинг энг яхши омили- САБР!
Читать полностью…Бехуда оккизманг кузидан ёшини,
Миннат килманг кариганда еган ошини.
Эл олдида хам килманг азиз бошини,
Йиглатманг азизлар ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Гудаклик чогингиз парвона булди,
Суюнсангиз улар хандона кулди.
Гар огриб колсангиз саргайиб сулди,
Кадрланг доимо ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Уларсиз бу хаёт чулга ухшайди,
Атрофин намлаган кулга ухшайди.
Богдаги саргайган гулга ухшайди,
Сиз кадрланг ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Тунлари ухламай бахтингиз сурар,
Ризкингизни тилаб сахарлаб турар.
Яхши ёмонликни ОЛЛОХДАН курар,
Сиз хурламанг хеч ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Йикилсангиз суягувчи тогингиздир,
Сиз мевасиз уларчи богингиздир.
Кун келиб каригувчи чогингиздир,
Кузларин намлатманг ОТА-ОНАНГИЗНИ!!!
Сизга ўзгалар ёмонлик қилсалар ҳам сиз яхшилик қилаверинг…
Сизга ўзгалар бемеҳр бўлсалар ҳам, сиз мехрли бўлаверинг, негаки сиздаги яхшилик қилиш ва меҳр улашиш хислати Оллоҳ томонидан сизга берилган фазилатдир..
Ёмонлик қилувчи ва бемеҳрлар бундай ўлкан неъматдан маҳрумдирлар.
🌎 Б У Н И Б И Л А С И З М И?
📌 Бир сонияда инсон миясида 100000 га якин кимёвий реакциялар содир булади.
📌 Туғилгандан сўнг бола баданида 300 та суяк бўлади, ҳаётининг охирида эса — 206та.
📌 Инсон хаётлиги пайтида ингичка ичак 2 метр узунликда бўлади. Инсон вафот этгандан сўнг, барча мускуллар бушашганда эса 6 метрни ташкил қилади.
📌Унг тарафдаги ўпка, чап тарафдаги ўпкадан кўпроқ хавони сиғдира олади. 45. Кунига одам уртача 23000 марта нафас олади.
Жаннатнинг ўрта эшиги.
🌸﷽🌸
Ота - она жаннатнинг ўрта эшигидир. Энди ўзингиз у эшикни хоҳ зое қилинг, хоҳ муҳофаза қилинг.
Имом Термизийдан.
Shukur senga Olloxim
Bordir mening xayotim
Boshimdagi gul tojim
Udir mening Onajonim
Uyga borsam meni kutgan
Mexrla bag'riga bosgan
Jilmayib yuzimdan o'pgan
Rayxon gulim Onajonim
Jonim bersam arzimas
Bir kun bedor tuninga
Farzandisiz yasholmas
Mening jonim Onajonim
Dardkashim, jannatimm
Tarifizga ojiz so'zim
Mening go'zal chamanim
Sizdir mening Onajonim
Yuzim bossam yuzizga
Unutaman dardlarim
Qalbiz yaqin qalbimga
Ko'ngli yarim Onajonim
Asragin deb bolamni
Yoritgaysiz yo'limni
Tanitgan ul Raxmonni
O'ziz mening Onajonim
Afsus yo'lim uzoqdir
Sog'inchlarim azobdir
Ko'zlar sizni izlaydir
Sizni doyim Onajonim
Tengiz yo'qdir dunyoda
Umriz bo'lsin ziyoda
Sherik bo'ling baxtimga
Qalbi osmon Onajonim
Siz oyimsiz Otam quyosh
Doyim bo'ling bizlarga bosh
Ko'rmasin xech ko'zlariz yosh
Mexri daryo Onajonimm !!!
Бепарво бўлсанг ҳам,
У Зот кутмаган томонингдан ризқ бераверади! Ризқ берувчи Аллоҳ экан, нега камбағалликдан қўрқасан?
Ахир қушга ҳам, денгиздаги китга ҳам У Зот ризқ беради-ку! Кимдир ризқ фақат куч, ақл билан топилади, деб ўйласа,
у ҳолда чумчуқ ёки бургут ҳеч нарса ея олмас эди.
Юртимиз равнақи ва келажаги учун 25 йиллик машаққатли умрларини бағишлаган юртбошимизни хотирлаб:
Кетгандингиз гулга бурканди шаҳар,
Райҳон ифорларин таратди чунон.
Ҳамма йиғлар,оламон кўнгли қақшар,
Руҳингиз шод бўлсин энди Отажон.
Сиз бошқарган бу эл камолга етди,
Йигирма олти ёш қутлуғ бир сана,
Ҳайитга етмаган эдингиз энди...
Қурбон хайитларда йўқладик яна.
Қандай ўхшаш кунлар келди ё Аллоҳ,
Кеча мотам эди бугун тантана.
Янги юртбошига тутқазиб байроқ,
Ҳўрриятга элтди иккинчи сана.
Эл -юрт сизни соғинганин пайқадим,
Мангу аламларни ютарлар ичга.
Янгиланиш дея ўзни алқадим,
Янги авлод кириб олсин деб кучга.
Соғинганин англаб етяпти бу эл,
Қадрингизга етгандайин ҳар инсон.
Кимдир хотирлайди ,кимдир битар шеър,
Унитмас халқ ,унутмас Ўзбекистон!
Буюк юртнинг озод фарзанди бўлиб,
Ортингизда қолган измиз ҳам ворис.
Келажакка умидла сокин кулиб,
Орзу қилдик, кўнгилда ният холис.
Бир йил ўтди,
Бир йилки дил хувиллар,
О, сентябр сенда бордир аламим.
Ёмғир эмас кўзда ёшим дувиллар,
Ожизгина инграб ётур қаламим.
Юртбошимни хотирладим шу замон,
Икки байрам ўтар мотамсаро қалб.
Улар тирик улар, бордайин ҳамон,
Шундай деб кўнгилни юрибман алдаб.
Улуғ айём тарихий бир санада,
Ўтганларни дуо қилинг юртдошим,
Сиз бош бўлган бу эл асло унутмас,
Руҳингиз шод бўлсин азиз юртбошим!
Кетгандингиз гулга бурканди шаҳар,
Райҳон ифорларин таратди чунон.
Ўтганларни рухлари шод, охиратлари обод бўлсин.!!
.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Бугунги улуғ айём кунларида қалбимдаги энг эзгу тилакларимни мужассам қилиб айтмоқчиман:
Бетакрор Ватанимиз равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилишдан ҳеч қачон толмайлик, чарчамайлик!
Барчамизга, жонажон юртимизнинг камолини, фарзандларимиз ва набираларимизнинг бахту иқболини кўриш насиб этсин!
Ўзбекистонимиз доим гуллаб-яшнасин! Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
🌸🌸
УЗБЕКЛАР
Аждоди мард марди мýл хамон.
Кадам кýймас нохак йýл тамон.
Хасад килмас,хеч вакт,хеч замон.
Дунёга ор сотмас Узбеклар.
Хуш забони,игводан йирок.
Мехри олди Шамс тенги чирок.
Улса ýлар ва лекин бирок.
Ёв пойига ётмас Узбеклар.
Мехмон кутиб толмас эшиги.
Минг донишни кучган бешиги.
Хар тонг байрам,тинмас кýшиги.
Бахтли,алам тотмас Узбеклар.
Углони мард,танти,бек, палвон.
Кизи хушлик,юз ранги алвон.
Одил сарбон бош борар карвон.
Кимгадир тош отмас Узбеклар.
Аршнинг ерга тушган парчаси.
Юртин севар бандин барчаси.
Изламанг йýк номарди, каси.
Миннатли ош тотмас Узбеклар.
Аллох доим калбида, кетмас.
Иймонни хеч бадарга этмас.
Саховатда унга хеч етмас.
Гунох боткок ботмас Узбеклар.
Деманг Гулом халкин мактади.
Шон таратмок асли максади.
Шубха борми,бокинг гоз кадди.
Бу байтимга ётмас Узбеклар.
Аждоди мард,марди мýл хамон.
Киё бокмас кингир йýл тамон.
Жахлим чикар десангиз ёмон.
Хеч качон ор сотмас Узбеклар.
©Гуломжон Нормат
29.08.2017-й
┄┅অঠই✯🌟✯ইঠঅ┅┄
┄┅অঠই✯🌟✯ইঠঅ┅┄
Ассалому Алайкум УЗБЕГИМ !!! Тонг хайрли булсин.
Аллохнинг назари тушган гушамизда бугундан бошланажак шодиёна ! Кушалок байрам.Хаммангизни кириб келаётган Диндошларимизнинг Улуг Байрами : Курбон Хайити билан чин юракдан муборакбод этамиз.Илохим бошлаётган хайрли амалларингиз,курбонликларингиз Аллохимни хузурида ижобат булсин ва якинларингизга шафоат рахматини ёгдирсин.
Элимга яна бир туй...Утган йилги аччик хотира.Негаки Мустакиллигимиз асосчиси , давлатимизнинг биринчи рахнамоси И.А.Каримовни ёд олмасликнинг иложи йук менимча.Аллохим утганларни уз рахматига олсин,жойларини жаннат сийласин.Президентимиз Ш.М.Мирзиёвнинг сайъи харакатлари куп тахсинга лойик.Зеро халкни ёнида елкама елка туриб бир йил ичида амалга оширган хизматлари бекиёс.Мустакиллигимиз посбонлари ва давлатимиз рахбарларига шундай Улуг кун эвазига чин кунгилда таъзимдамиз.Дунё тургунча туринглар !!! Узбегим байрогинг осмон узра доим хилпираб турсин.
БАЙРАМЛАРИНГИЗ МУБОРАК ЮРТДОШЛАРИМ !!!