🇺🇿 Кеча Москва шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросимидан сўнг Президентимиз Шавкат Мирзиёев автомобилига ўтираётган пайтда, кўчанинг нариги тарафида турган бир гуруҳ ватандошларимиз уни ўзбек тилида олқишлаётганини кўриб қолди. Президентимиз кўчани кесиб ўтиб, ватандошларимиз билан учрашди.
"Бу олижаноб амални — мусофирчиликда юрган ватандошларимизга нисбатан бўлган эҳтиром деб билдик",
🌹🤲🌸АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🍀🌹🍃
🌸🌻 Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
🌸🌻 Қалбимизни кенг;
🌸🌻 Қадримизни баланд;
🌸🌻 Сўзимизни олий;
🌸🌻 Ҳаётда муваффақиятли;
🌸🌻 Охиратда саодатли;
🌸🌻 Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
🌸🌻 Қарзларимизга нажот;
🌸🌻 Ризқимизга кенглик;
🌸🌻 Кунимизга барака;
🌸🌻 Бандаларига суюмли қилиб;
🌸🌻 Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
🌸🌻 Дунёда муборак;
🌸🌻 Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!
🤲Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин!
🌷😊ХАЙРЛИ ТОНГ!😊🌷
Қадрдонлар бу ўткинчи дунёда бир бирингизга ғаниматдирсиз!
Биримиз биримиз учун мехмондирмиз!
Шундай экан илтимос!
1. Мехмондўстликни жойига қўинг, мехмон келганда доим тозаликга келсин
2. Энг ширин таомлариздан беринг (гўзал хулқ, гўзал феъл, ширин сўз)
3. Мехмонни иззат ва хурмат қилинг
4. Мехмонни қалбида яхши хотираларида қолин.
5. Мехмонни хақиқий овқатлар билан боқинг (ёлғон гапирманг, ўзизни болигиздан бошқача қилиб кўрсатманг)
6. Мехмонни мехмонхонада кутинг, илтимос қилса бутун уйингизни кўрсатинг! демак уйингиз доим тоза покиза бўлмоғи лозим.
Мехмаонга борганингизда
Қуйдагиларга риоя қилинг
1. Эсда тутинг мезбон хурматини жойига қўйинг!
2. Мезбон олиб келган таомлардан истемаол қилинг аммо ортиғини талаб қилманг, имконидан бехабарсиз!
3. Мехмонсиз мезбон уйини ўзгартиришга уринманг, балки мезбонга уни уйи ёқар.
4. Мехмон бўлгач миннатдор бўлишни унутманг
5. Мехмонда гўзал хулқлар билан бўлинг (кўз,тил,қалб,бадан,хулқ фахшидан асранинг)
6. Яхшиликлар тилаб мезбонни дуо қилиб кетинг!
Мехмонда хожатхонадан тўғри фойдаланинг!
Ётоқхонага асло кирманг!
#устозшогирдкитобидан
Дунёнинг энг бой-бадавлат 5та инсони. 1-ўринда кимлигини билсангиз ҳайратда қоласиз!
Читать полностью…Barchamizga shunday qarishlik, shunday Qur’onga muhabbat nasib etsin. 84 yoshli Toshkent viloyati Bo’stonliq tumanidagi bu Otahonning umr yo’llari hammamizga ibrat, albatta videoni ohirigacha ko’ring.
Читать полностью…БАХТ
Кунлардан бирида Бахт ўрмон кезаётиб, ногаҳон ўрага қулаб кетибди. Шунча уринса ҳам у ердан чиқа олмабди.
Ноилож қолгач, йиғлашга тушибди. Бир пайт кимдир ўра ёнидан ўтиб кетаётганида,
Бахт уни ёрдамга чорлабди.
-Эй оқкўнгил одам! Мени бу ердан чиқариб юбор...
-Хўш, эвазига нима берасан,-сўрабди одам.
-Нима истасанг, шуни.-дебди Бахт.
Одам тилагини айтибди:
-Катта, ҳашаматли уйим бўлишини, унинг ортида денгиз тўлқинланиб туришини истайман.
Бахт одамнинг тилагини бажо келтирибди, аммо у эсанкираб қолганидан Бахтга ёрдам қўлини чўзишни унутиб, ҳашаматли уй томон югуриб кетибди.
Бахт яна ўсал бўлибди. Ўкириб йиғлабди. Ёрдам сўраб, нолибди. Шу дам яна бир киши ўра ёнидан ўтиб кетаётган экан. Бахт кўзларида умид учқунлаб уни ёрдамга чорлабди:
-Илтимос, менга ёрдам бер, оқкўнгил одам. Мени бу чоҳдан чиқариб юбор...
Аммо бу инсон аввалги одам сингари аввал орзусига эриштиришни сўрабди.
-Нима истайсан, айт,-дебди Бахт.
-Сон-саноғи йўқ машиналарни хоҳлайман, улар ранг-баранг бўлсин,-дебди одам. Бахт унинг муродини ҳосил қилгач, одам орзусига тез эришганидан карахт бўлиб қолибди ва Бахтни ҳам унутиб, машиналари сари чопиб кетибди.
Бахтнинг умиди сўнибди. Тушкунликка тушиб мунғайиб ўтирганида шу дам яна кимдир ўра ёнидан ўтиб кетаётган экан, дарров дод солиб, ундан ёрдам сўрабди.
-Оқкўнгил одам! Мени бу ердан чиқариб юбор!
Учинчи одам Бахтни чоҳдан қутқариб, ўз йўлида давом этаётганда Бахт югуриб бориб, уни тўхтатиб, сўрабди:
-Эй инсон! Мени қутқарганинг учун нима тилайсан!
Айт, тилагингни бажо келтираман!
-Менга ҳеч нарса керакмас,-деб жавоб берибди йўловчи ва яна юришда давом этибди. Бахт эса унга эргашибди. Ҳануз бу камтар инсондан қолиб кетмаслик учун Бахт унинг ортидан юриб борётган экан.
Бахт доим сиз билан бирга бу́лсин!
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ
БУГУНГИ УЛГУРМАГАН🌙✨✨✨ ИШЛАРИНГИЗНИ ЭРТАДАН КОЛДИРМАНГ.✨🌙✨✨
КИМНИДИР ХАФА КИЛГАН БУЛСАНГИЗ УЗР СУРАНГ.✨🌙✨✨
ЭНГ АСОСИЙСИ ОТА
ОНАНГИЗНИ ДОИМО ДУОЛАРИНИ ОЛИБ ЮРИНГ.🌙✨🌙✨✨
Хар бир кунимиз ганимат. Бугунги кун эртага кайтиб келмайди азизларим.🌙✨✨✨
Хаммага хайрли тун деб коламиз.✨🌙✨🌙
ОНА МЕХРИ♥️
Қуёшдан сўрашибди:
Сенинг ҳароратингдан зўроқ ҳарорат борми?
Бор—жавоб берди Қуёш:
~ОНА МЕҲРИ менинг тафтимдан ҳам кучлироқ.
•
Ўлимдан сўрашибди:
Сенга бас келадиган куч борми?
Бор-дебди ўлим:
~ОНА МЕҲРИ мени ҳам чекинтиради.
•
Дарёи азимдан сўрашибди: Сендан кучлироқ жонзот борми дунёда?
Бор-дебди дарёи азим:
~ОНА МЕҲРИ мендан кучлироқ.
•
Ҳа, она меҳри тошни эритади, қаҳри тоғни қулатади дарёни жиловлай олади. Қуёш – ҳароратини, ой нурини, ҳаёт гўзаллигини ОНАдан олган.
Табиат таровати гуллар иси, ҳаёт нашидасидан инсон кўркамлиги, одамийлиги, инсон ақл-идроки, фаҳм-фаросати бари-барини
ОНАДАН олган.
К,ИЗЛАР ТАРБИЯСИДА :-ОНАЛАРИМИЗНИ КАМЧИЛИКЛАРИ✅
ФЕРУЗАХОН ОТИНОЙИМИЗДАН✅
ДОЛЗАРБ МАВЗУ👍
Каналимиздан узоклашманг
Бир киши хотини билан ҳеч яхши чиқишолмайди. Уйда ҳар куни оддий нарсалар туфайли тортишув бўларди. Киши бу тортишувлардан безор бўлиб ажрашишни истади. Буларнинг муноқашалари туфайли икки тараф оилаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушади. Киши бир кун паришон ҳолда, маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир аҳли илм зотнинг олдига бориб, аҳволини айтади. У зот:
— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч бир ўзгариш бўлмайди. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дейди.
Бу гапни эшитган киши даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетади. Йўлда учраган танишларидан рози ризолик сўрай бошлайди. Уйига қайтиб, «хотин кел, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя қилолмадим, мени кечир, мендан рози бўл, дейди.
Хотини, «тавба, бу одамга нима бўлди, бундай гаплар гапиряпти», деб унга раҳми келиб:
— Бей, аслида сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дейди. Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланади…
Кейин эр, хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам, қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун жаннатий ҳаётда яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар…
Лекин у киши, хотинига, муҳтарам зот айтгани ҳақида ҳеч гапирмайди. Бир ой тўлишини санай бошлайди. Кунлар яқинлашгунча яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.
Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинини ҳам, икки оиланинг ҳам муносабатлари илиқлашиб, яхшиликлари ортиб борарди.
Бир ой ўтади. Ҳа бугун ўлади, эртага эса… Лекин ўлмайди. Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир, деб ўйлайди.
Бир неча кун кутди, яна ўлмади. Кейин у зотнинг олдига бориб сўрайди:
— Афандим, мен ўлмадим.
— Ўлиш нимаси? — дейди у зот.
— Афандим, сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой бўлди. Бироқ мен ўлмадим.
У зот эса:
— Биродар, мен сени қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун албатта ўласан. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингиздан хурсандмисан? — дейди.
— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.
— Қани, энди шундай давом этинглар, — дейди у зот.
У оиланинг икки фарзанди бўлиб, гулдай яшнаб улғаядилар.
Ҳаётимиздаги кўп муаммолар ўлимнинг ҳақ эканини унутишимиз туфайлидир!
Туркчадан Марям Осиё таржимаси
Нимадир ёмон иш қилиб қўйдингми? доим уни тўғирла, хато ки сен атайлаб қилмаган бўлсан хам, атайлаб қилган бўлсан хам!
Ким биринчи бўлиб кечиради ёки кечирим сўриди кучли инсон!
йўл тўғри нотўғри
зарарли безарар ёқимли ёқимсиз юрилган юрилмаган бўлиши мухум эмас у йўл яратувчига олиб бориши лозим бундай йўлда барчаси мавжуд
Танлаш ё танламаслик бу сенинг танловинг
Ҳаётдаги ягона бахт - бу доим олға интилишдир
Яхшисига интилинг,
ўзгаринг, ўсишдан чарчаманг, нимани бажара олмайман деб, қўрқсангиз шуни қилинг, шундагина сиз хаёт таъмини сезасиз.
Агар сиз бажара олишингизга ишонсангиз албатта бажара оласиз!
Бошқалар уддалай олдими, демак сиз ҳам қила оласиз! Ҳатто улардан ҳам яхшироқ қилишингиз мумкин!
Эришиб бўлмайдиган мақсаднинг ўзи йўқ! Шунчаки мақсадни тўғри қўйинг ва ишонч билан ҳаракат қилинг!
Ривоят
ОНА РОЗИЛИГИ
Ёш Муҳаммад ва икки дўсти илм олиш учун сафар ҳаракатига тушдилар. Кекса онаси буни эшитиб: “Ўғлим, мени кимга ташлаб кетасан? Сендан айрилсам, ўламан”, деб зорланиб йиғлади.
Муҳаммад ҳамроҳларига: “Онамни норози қилиб, илм олишга кетолмайман, узр”, деб сафардан воз кечди. Дўстлари мақсадлари сари кетишди. Ҳаким Термизий дили ғашланганича йиғлаб қолди: “Дўстларим илм ўргангани кетишди. Оз вақтда улар илмли бўлиб келадилар. Мен эса, илмсиз бўлиб қоламан”.
Шундай ўйлар билан кетаётганида нуроний кексага йўлиқди. У:
– Эй фарзанд, нега йиғлаяпсан? – деб сўради. Муҳаммад воқеани баён қилди:
– Икки дўстим билан илм ўргангани бормоқчи эдим, онам рози бўлмади. Дўстларим кетишди. Мен онам розилигини хоҳлаб, боролмадим. Илмсиз қолдим. Шунинг учун йиғлаяпман.
– Хоҳлайсанми, мен сенга илм ўргатаман. Мен берган илм дўстларинг оладиган илмдан ҳам кўпроқ бўлади.
– Кошки эди бу давлат (илм бойлиги) менда кўпроқ ҳосил бўлса! Мен розиман, – деди Муҳаммад.
Икковлон махсус жойни тайин қилишди. Ёш Муҳаммад ҳар куни у ерга борарди ва у нуроний ҳазратдан дарс оларди. Кейин билса, устози ҳазрати Хизр экан. У она ризолигини устун қўйиб, олис юртга кетмагани учун ладуний илмга муяссар бўлди. Онанинг ризолиги туфайли бутун олам: Муҳаммад Ҳаким Термизий, деб эъзозлайдиган аллома даражасига кўтарилди.
“Тазкиратул-авлиё” китоби асосида
🌺........🌸.......🌷........🌸.......🌺
Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз:
Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади.
Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади.
Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз.
Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз.
Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди.
Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз.
Омадга ишонсангиз - уни яратасиз.
Баҳтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади.
Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхши нарсаларни кутиб яшанг!
Қалбингизга қулоқ солинг!
Бир иш қилаётганизда агар қалбизда рохат, хурсандчилик, хотиржамлик ижобий кечинмалар кучаятган бўлса шу ишни қилинг!
Бир иш қилаётганизда қалбингизда хавотир, қўрқув, ғазаб, афсус, салбий кечинмалар кучаётган бўлса бу ишдан тўхтанг.
#устозшогирдкитобидан
Хаёт гўзал ва давом этади!
Хар бир тугаш янги бошланиш демакдир!
Тозаликни сақланг қадронлар!
Барчасини ўзингиз ўзгартирмас экансиз, сизнинг ҳаётингизни ҳеч ким ўзгартириб бермайди!
Читать полностью…Яхшилик албатта қайтади.
Машхурлар хаётидан...
Бундан анча йиллар илгари,
бир деҳқон ботқоқ йўлакдан, уйига қайтаётган эди, ёрдам сўраб бақирган болакай овозини эшитиб қолди ва ўша томонга югурди. Бола ботқоққа тобора ботиб борар, қимирлаган сари қоп-қора балчиқли лой,болани
ўз домига тортарди.
Бола жон талвасада бақирар, зорланар, ажал эса қўйиб юборгиси келмасди.
Деҳқон дарҳол йўғон ходани топти-да, бир учини болага чўзди, ўзи мустаҳкамроқ жойда туриб, аста-секинлик билан болани тортиб ола бошлади. Бола қутқарилди. Лекин у қўрқувдан титрар, кўз ёшларини тийиб туролмас эди.
- Юр ўғлим, энди бизникига борамиз. Бир пиёла чой ичасан. Эгнингдаги кийимларни алмаштирамиз, сал нафасингни ростлаб ол.
- Раҳмат амаки, дадам кутиб ўтирган эдилар. Тезроқ бормасам бўлмайди. Хавотирга тушган бўлсалар керак.
Болакай нақ ажал чангалидан қутқариб олган инсонга миннатдорчилик билдирди-да, уйи томон югуриб кетди.
Деҳқон эртаси куни эрталаб уйи олдига келиб тўхтаган отлар дупуридан уйғониб кетди. Ҳашаматли кийинган салобатли инсон тушди. Салом-аликдан сўнг, мақсадга кўчди.
- Кеча ўғлимни қутқариб, мени бир умрга қарздор қилиб қўйдингиз. Айтинг, бу ишингиз учун қанча ҳақ тўлай?
- Мени хафа қилаяпсиз. Ҳеч қарздор эмассиз. Мен инсонийлик бурчимни бажардим, холос.
- Унақаси кетмайди, бу фарзанд кўзимни оқу-қораси. Унинг учун жонимни беришга тайёрман. Айтинг, қанча пул берай?
- Сиз мендан қарздор эмассиз. Орамиз очиқ. Орқангизга қарамай кетаверишингиз мумкин.
Деҳқон хайрлашмоқчи бўлган эди, уйдан югуриб ўғли чиқиб қолди.
- Бу сизнинг ўғлингизми? – сўради извошда келган салобатли инсон.
- Ҳа, - деди деҳқон ўғлининг бошини силаб.
- Унда келинг бир иш қиламиз. Мен ўғлингизни Лондонга олиб кетаман, ўзим ўқитаман, ўйлайманки, сиз каби инсоннинг тарбиясини олган боладан ёмонлик чиқмайди.
Орадан йиллар ўтди. Деҳқоннинг фарзанди мактабни аъло баҳоларга якунлади, сўнг университетнинг медицина факультетини битирди, кўп ўтмай, пенициллин дорисини кашф этган буюк иқтидор эгаси сифатида бутун оламга донғи кетди.
Ҳа, бу инсон ўша деҳқоннинг ўғли – Александр Флемминг эди.
Урушдан бир неча йил олдин, бойнинг ўғли ўпкасидан қаттиқ шамоллаб, Лондоннинг нуфузли шифохонасига ётқизилди. Биласизми, бу сафар уни нима қутқарди, ўша деҳқоннинг ўғли кашф этган дори – пенициллин қутқарди.
Флеммингни олий даргоҳда ўқитган инсоннинг номи Рандольф Черчиллдир. Унинг ўғлининг исми эса Уинстон Черчиллдир. Ҳа, ўша ҳаммамиз билган, Англиядай буюк давлатнинг бош вазири бўлиб етишган улуғ Уинстон Черчиллдир.
Черчилль кундалик дафтарига ушбу сўзларни бекорга ёзиб қўймаган экан: “ Кимга нимаики яхшилик қилсангиз, у албатта ўзингизга қайтади”.
Шундай экан яхшилик улашинг, инсон бу дунёни тарк этсада, унинг ортида колдирган яхши амаллари, йиллар у́тсада яшайверади.
Ушбу отган тонг учун,
Мусаффо осмон учун,
Яшашга имкон учун
Роббим Ўзингга шукр!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга бой бўлсин..!!
Бугунги кун хонадонингизга қувонч, шоду хуррамлик олиб келсин.
Ҳар қандай инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан, барча барчасидан... Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар экан...
Бу МЕҲР туйғуси экан...
Ана шу мехрга ташналик ҳиссини яқинларимизга раво кўрмайлик, яқинларимизга хар тонг мехр ила хушкайфият улашайлик.
Бошланган янги кунимиз барокатли, сермазмун ва серфайз бўлсин!!!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
ОНА ҚАЛБИ
Қуёш нури мўл-кўл тушиб турадиган ўрмон чеккароғида кўркам қайин ёш қизлари билан ўсиб-улғайиб борарди. У ўз болаларини севар, ўз шох-шаббалари билан эркалар ва уларни ёқимсиз, совуқ шамолу ёмғирдан ҳимояларди.
Ёзда она қайиннинг соясида биқинган қайинчага қуёшнинг тафти унча қўрқинчли туюлмасди. Аксинча қуёш нуридан унинг вужудига илиқлик сингар, онасининг бағри эса паноҳ бўларди.
Бироқ кунлардан бирида чақмоқ чаққач, ўрмон ваҳм ичида қолибди. Бу ҳазилакам яшин эмас экан. У гумбурлаб осмону ерни зор қақшатар, олов сачратар экан. Унинг гумбурлаган овозидан нозик-ниҳол қайинлар қўрқиб, дағ-дағ титрай бошлашибди. Она қайин эса болаларини ўзининг бақувват шох-шаббаларини билан бағрига олиб, тинчлантирибди:
«Қўрманглар, азизларим. Қўрқманглар. Сизлар менинг паноҳимдасиз. Яшин буни сезмайди. Мен ахир жуда каттаман ва...»-у сўзларини охирига етказа олмабди. Бор ўрмонни яшиннинг «гумбур-гумбур»ию «қарс-қурс»лари чулғаб олибди.
Қудратли момақалдироқ шафқатсизларча она қайинга зарб юбориб, унинг вужуд-вужудини қақшатиб юборибди. Аммо она қайин ёниб кетмабди. Ёвуз шамол унинг шохларини, буталарини чирс синдиришга уриниб увиллар, зарбалар берар, жала эса унинг устидан устма-уст ёғавериб, муздек совуқ томчиларини ташлайвериб сувга бўктириб, мўртлашишга тиришарди.
Она қайин ҳолдан тойган, вужудида куч-қувватдан асар қолмаган эса-да, болалари устига энкайган кўйи, қилт этмай тураверарди. Унинг остида улғайиб келётган ниҳоллар жон асраб туришарди.
Она қайин қизларини ўзи томон тортар, мадорсизланиб борётган ингичка шох-шаббалари, жала ивитиб юборган ҳўл япроқлари билан уларни эркаларди.
Сўнгги бор. Она қайиннинг жони чирс узилаётиб ҳам болаларидан кўнгил узолмасди.
Хавотир ортга тисарилгач, гўё чўмилган ўрмон офтоб кўриниб, тағин нур эма бошлагач, она қайин ер бағрига чўкди.
«Сизларни ҳеч қачон ташлаб қўймайман,-шивирлади у ниҳолларига,- танам устидан тез кунда ўт-ўланлар ўсиб чиқади, пўпанаклар қоплайди. Аммо шунда ҳам юрагим уришдан тўхтамайди. Унутманглар, дунёда ҳеч бир куч ураётган она юрагини тўхтатишга қодир эмас. Ҳатто чақмоқ ҳам...»
Она қайин қулаб тушгач, у сўнгги бор қизларини бағрига олиб, эркалабди. Шу кўйи уч навниҳол - ёш қайинлар атрофию усти ўт билан қопланган, пўпанаклар урчиган чирик қайин ёнида ўсиб улғайишибди.
Шундай кунлар бўлади: бирор йўловчи ўтаётиб, толиқиб дам олгиси келса, катта, қари қайин дарахтига суяниб ўтираркану, ногаҳонда у жуда ҳам майин туюларкан. Шунда кўзларини бир муддат юмиб, оромга шўнғир ва шу дам дарахтдан урилаётган юрак зарбини эшитар - она қалбини ҳис этар экан.
Она мехри хар кандай нарсадан хам кучлирок экан.
САХИЙЛИК.
Сахийликни кимдан у́ргандинг, - деб су́радилар Хотам Тойидан.
- Гиштдан у́ргандим, - дея жавоб килди.
- Хеч замонда гиштдан хам бир нарса у́рганиб бу́ларканми?
-Одамларнинг катор туриб, бир- бирларига гишт узатишларини ку́рганмисиз?
- Бир кун мен хам шундай хашарда катнашдим...
Ажиб бир холдан , у́зим учун хулоса чикардим: качонки ку́лимдаги гиштни узатсамгина, менга гишт узатишди.
Узатмасдан, ку́лда тутиб турсам, гишт келиши хам ту́хтади.
Хаёл килдим дейди Хотам тойи : Демак, мол - дунё хам шундай.
Ку́лингни очик, фелингни кенг килсанг, ку́лингдагини бу́лиша олсанг, бирингга у́н келади, бахиллик килсанг, ку́лингдагини ушлаб турсанг, ку́линг банд бу́лса, сенга келиш хам ту́хтар экан. Я'ни боридан хам барака кетади....
Шундай экан хар бир килинган яхшилик, у́зингиз учундир.
Хар бир биз томондан килинган яхшилик, хеч кимни бахтли килмайди, факатгина у́зингизни бахтга олиб келади.
Шундай экан, беришга одатланинг. Бериш учун совгам йу́к, хеч нарса беролмайман деманг, жуда бу́лмаганда атрофга ширин су́з хадия этинг, токи бу сизнинг хаётингизга му́жизавий яхшиликларни олиб келсин.
Улашишни унутманг.
Биз билан бирга бу́линг 😊
Хаётдан завқлан
Бу сенинг хаётинг. Нимани қилишни яхши кўрсанг ушани доимий қил. Агар сенга нимадир ёқмаса уни ўзгартир. Агар қилаётган ишинг ёқмаса уни қилма. Агар сенга вақт етмаётган бўлса телевизор олдида вақтингни кўп сарфлама.
Хаётда севги қидираётган бўлсанг, тўхта. Севимли машғулотинг билан шуғулланганингда у сени ўзи топади. Анализ қилишни тўхтат. Хаёт анализ қилиш учун берилмаган. Буни тушун!
Саехат кил! Балки йўқотган жойда ўзингни топарсан. Кўп имкониятлар бир мартта берилади. Уларни ушлаб қол. Хаёт - бу сенинг йўлингда учрайдиган одамлар ва улар билан барпо қиладиганларингдир. Шундай экан, барпо қилишни бошла. Хаёт шиддат билан ўтиб кетади. Жуда тез! Айни вақтда бошла. Табассум кил, зеро табассум садакадир. Оллох садака бергувчини севади.
Болалар туркумидан
8 ёшли бола онасидан сўрабди: "Ойижон, ўзимиз қийналиб яшаймиз, нега ҳар доим овқат қилсангиз қўшниларга бераверасиз? Уларни адаси бўлса, бизники эса йўқ..."
Болалар бу саволни ҳар доим қўшниларга овқат олиб чиқишганда такрор бераверар эканлар. Она ҳам эринмай, ҳар сафар бир хил жавоб қайтараверар экан: "Аллоҳ таоло бир берганга, ўн қилиб қайтаради. Қўшниларнинг ҳаққи бор. Уларга овқатимиздан илинишимиз керак. Битта берганимиз ўнта бўлиб қайтади. Сизлар ҳавотир олманглар..."
Шкафдаги анчадан бери аялиб ейилмай келаётган бир дона "молоко" бор экан. Болалар ҳар сафар сўрашса, она: "Ҳайитда очамиз. Сизларга торт қилиб бераман", дер экан.
"Молоко"га етолмай сабр косаси тўлган, 6 ёшли Закия жиғибийрон бўлиб онасига дебди: "Ойижон, шу молокони қўшниларга берайлик. Бизга ўнта бўлиб қайтиб келади. Кейин мазза қилиб ердик..."
Уруғ унадиган ерга экилади!
Ер уруғни ё кўкартиради ё ўлдиради!
Уруғ экувчи мухаббат ила ерга ўғит беради мехнати, жони, вақти, хаётини беради, аммо барча умиди ердан!
Ер ё уруғни ўстиради ё уруғ экувчи берган ўғитдан куйиб кетади ва уруғни хам куйдиради!
Уруғ экувчини барча умиди ердан!
"Устоз Шогирд" китобидан
🔥ҚАТИҚ ЗАРДОБИ – ХАСТАЛИКЛАР ДАРМОНИ
Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса:
юрак-қон томир;
қон босими;
қанд касалликлари;
бавосир;
ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.
Уланиш
Qo'rg'ontepa tumani 34 - umumiy o'rta ta'lim maktabi 1 - ''A'' sinf o'quvchisi Anvarjonova Roziyaxonning ''Ta'tilda'' mavzusida tayyorlagan videolavhasi
Читать полностью…◦•●○◉❀✧🌺﷽🌺✧❀◉○●•◦
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ!
ХАЙРЛИ ТОНГ!
Яна янги тонга етказган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Бугунги кунимиз хайрга ва баракотга тўла бўлсин.Oмин!🤲
Бугун ҳафтанинг душанба куни
22- июнь 2020 йил,
29-Шаввол 1441 йил.
Инсонни гўзал қилган юзидир, юзни гўзал қилган кўздир. Инсонни инсон қилган оғзидан чиққан яхши сўздир.
Чин инсонийлик сизни асло тарк этмасин. Кунингиз мазмунли ўтсин азизларим
БОШИМДАГИ РЎМОЛИМ...🧕
Мени тушунинг устоз
Итоатдаман холос
Момоларимдан мерос
Бошимдаги рўмолим.
Сиз чўчиманг еб қўймас,
Ёки сеҳрлаб қўймас,
Оддий мато бомбамас,
Бошимдаги рўмолим.
Сақлар мени гуноҳдан
Турли шаҳват нигоҳдан
Қиёматда дўзахдан
Бошимдаги рўмолим.
Еч деб гуноҳга ботманг
Ҳар кимга мени сотманг
Илтимос, юлиб тортманг
Бошимдаги рўмолим.
Форма деб жар солурсиз,
Дўппи деб бош олурсиз,
Билинг, ўлсам олурсиз,
Бошимдаги рўмолим.
Шайтонни тутиб улфат
Тузгайсиз турли туҳмат
Ғариблигимга ҳужжат
Бошимдаги рўмолим.
Дерсиз, қалб бўлсин тоза
Бу рўмолинг бемаза
Урарсиз фақат аза
Бошимдаги рўмолим.
Сиздаги динга нафрат
Кофир қилар ҳижолат
Сизларга дегум "таббат"
Бошимдаги рўмолим.
Бир кун сиз ҳам ўлгайсиз
Юзи қаро бўлгайсиз
Ҳужжат бўлур, кўргайсиз
Бошимдаги рўмолим.