munisonam | Неотсортированное

Telegram-канал munisonam - МУНИС ОНАМ

1845

🌸 MUNIS ONAM ☘ kanali Ushbu kanalni onajonimga bag'ishlayman ! Sizlardan xam onalarimiz xaqida shirin so'zlaringizni kutib qolaman ! Xurmat bilan @MunisOnam @Xafizahon реклама ва табриклар учун @kozimbee89 га мурожат қилинг

Подписаться на канал

МУНИС ОНАМ

Мана бизнинг аҳволимиз:

Ҳовлимиз катта, лекин кўнглимиз тор.
Ўйин-кулгимиз кўп, лекин вақтимиз оз.
Ақлли, билимдон одамлар кўп, лекин муаммолар ундан ҳам кўп.
Дори дармон кўп, лекин соғлик кам.
Сотиб оладиган нарсамиз кўп, лекин фойдаланадиган нарсамиз оз.
Даромадимиз юқори, лекин ахлоқимиз паст.
Озиқ-овқатимиз яхши, лекин овқатланишимиз ёмон.

Бунинг сабабини қуйидаги оятдан топамиз:

«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унинг ҳаёти танг бўлур, қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз»

(Тоҳа сураси, 124 оят).

•┈┈┈┈•❈ •☪ ❈•┈┈┈┈•

•┈┈┈┈•❈••☪ ••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Бугун Қуёш тутилиши яна бир илоҳий огоҳлантирув.
Қодир, Меҳрибон Раббимиз барчамизни чин дилимиз билан тавба-тазаррулар қилишга муваффақ айласин...

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🤲ЁТИШДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО.

«Аллоҳим, ўзимни Сенга таслим қилдим. Юзимни Сен томонга қаратдим. Ишимни Сенга ҳавола қилдим. Умид қилган ва қўрққан ҳолда Сенга суяндим. Сендан қочишга ва нажот топишга ҳузурингдан бошқа жой йўқ. Туширган китобларингга ҳамда юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим»

🌃 ХАЙРЛИ ТУН

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

"Жаннатдаги сўри"

🎙Абдулазиз домла.


Munis Onam – Телеграм ижтимоий тармоғидаги манавият улашувчи канал...

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Munis Onam – Телеграм ижтимоий тармоғидаги манавият улашувчи канал...

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

#Мулоҳаза Munis Onam

КИТОБ ҲАҚИДА ЎНТА ФИКР

1. Муаллифи яхши ёза билган китобларни ўқиб борар экансиз, яхши гапиришни ҳам одат қилиб оласиз.

2. Кишининг маданий савияси – китобларнинг ўқиб чиқилган сони билан эмас, уқиб олинган сони ила ўлчанади.

3. Китоб ўқишни одат қилган шахслар телевизор экранидан нари кетмайдиган кишиларни бошқара олишади.

4. Китоб кинодан афзалдир. Негаки, киши тасаввурининг кўлами фильмдаги кучли таассуротга эга кадрлар сони каби чекланмайди.

5. Қанча кўп китоб ўқисанг, бировларга шунча кам тақлид қиласан.

6. Одамлар икки тоифага, хусусан: китоб ўқийдиганлар ва китоб ўқийдиганларнинг оғзига қараб юрадиганларга бўлинади.

7. Сўмни тийин ташкил этса, ўқиб чиқилган китоб сони – билимни.

8. Ақл топиш учун китоб ўқиш – тана манфаатида бадантарбия билан шуғулланишдек гапдир.

9. Киши ақлли бўлиб қолиши учун 10 та китоб кифоя. Ўша ўнтани топиш учун эса минглаб китобларни ўқиб чиқиши керак бўлади.

10. Яқин дўстинг бўлмиш китобга инон. Зеро у, одатда, сукут сақлаб, фурсати етганда жамики олам ҳақида батафсил сўзлаб беради сенга.

Munis Onam – Телеграм ижтимоий тармоғидаги манавият улашувчи канал...

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

#Тонгги_тилаклар
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Orzu xaqida.

Yaqinlarga ulashing.

...🌿🌸

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ризқ икки хил бўлади:
Бири сени қидирадиган ризқ.
Бири сен қидирадиган ризқ.
Сени қидирадигани ожиз бўлсанг ҳам, сени топиб боради.
Сен қидирадиган ризққа эса фақат саъй-ҳаракат билан эришасан. Бу ҳам ризқингдир.
Биринчиси Аллоҳнинг фазли, иккинчиси Аллоҳнинг адолатидир.

© Али ибн Абу Толиб🍃🌸🍯🐝

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

📌Олдингизда турган ишлар жуда кўп бўлса, уларни қисмларга бўлиб, энг осонидан бошланг. Ёки аксинча, энг қийин ишни бажариб бўлгач, қолгани ҳеч нарса бўлмай қолади. Муҳими ишонч! Фақат ўзингизга бўлган ишонч, қолгани ҳеч нарса эмас!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Кечиришни ва унутишни билинг.

Унинг хатоларини тезда кечиринг ва унутинг. Шундай унутингки, кун келиб юзига солманг.

Келажак хақида ўйлаганда, келажакни у билан тасаввур қилганда, қачонлардир қилинган хато ва камчиликларни эслаш шарт эмас.

Ўтмиш сизни асир сифатида ушлаб туришига йўл қўйманг. Унутманг, хар бир хато хаётда ниманидир яхшилашга уриниш чоғида қилинади.

Бунинг учун уни ва ўзингизни айблашингиз ноўрин. Билиб туриб хеч ким хато қилмайди-ку, ахир. Ўтмишдаги хатоларни эслаш оилани жарлик сари етаклайди.

Кечириш эса барчасини унутишга ва янги мақсадга интилиш сари ягона йўл саналади.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

_ТОНГ САХАРДАН,ТИЛАК ТИЛАДИМ.____

_Тонг сабосин,йулладим сизга ,
_Аллаласин,иштибох бирла.
_Айласинда,гузал бир кунга,
_Куним утсин,кувончга тула.

_Тонг сахардан,тилак тиладим,
_Дустларимга,соглик омонлик.
_Хасталарга соглик сурадим,
_Юртимда хеч булмас ёмонлик .

_Эрта тонгдан мехр сурадим,
_Мехрсизга улашайин деб.
_Кахрлига инсоф тиладим,
_Юртим ишкин куйлашайин деб.

_Мусофирда юрган дустларим,
_Омон булсин,сог омон булсин.
_Опа сингил,барча жигарим,
_Омадлари доимо кулсин.

_Эрта тонгда айтилган тилак,
_Окибатин биз хам курайлик.
_Ижобати булиши керак,
_Юртимиз тинч,омон булайлик..!

___Хайрли тонг азизларим..!
Кунингиз гузал лахзаларга бой булсин !

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

ОНАЖОН

Ёшим яшаб, умр тугар бўлса агар.
Тошдек бўлиб туюлса бу ёстиғу пар.
Томоғимдан ўтмай қолса тузу шакар.
Меҳр бериб боққанларим турармикин.
Она дея менга далда бўлармикин.

Жон деганим жоним узра оро бўлиб.
Кундуз чироқ кечда тўлин ойдек тўлиб.
Юрсам оёқ, ўтирсам бир тиргак бўлиб.
Меҳр бериб боққанларим турармикин.
Она дея менга далда бўлармикин.

Кўз нуримни олар бўлса қодир Худо.
Мадор кетиб бу танимдан бўлсам адо.
Билмай қилиб қўйсам балки бир бир хато.
Меҳр бериб боққанларим турармикин.
Она дея менга далда бўлармикин....

Ҳолим қолмай кўп ишга бормаса қўлим.
Кундузда ҳам тополмасам агар йўлим.
Оринмасдан қўл берарми ўнгу сўлим.
Меҳр бериб боққанларим турармикин.
Она дея менга далда бўлармикин.....

Набиралар атрофимда ўйнаб кулса.
Гоҳида “Хей, бой богур” деб танбеҳ берсам.
"Имом, Қори Домла, бўл" деб дуо қилсам
Меҳр бериб боққанларим турармикин.
Она дея менга далда бўлармикин...

Ҳаммани ҳам қариганда қилсин азиз.
Фарзандлари пойларида чўксинлар тиз.
У хоҳ ўғил бўлсин, ҳоҳ бир қиз.
Меҳр бериб боққанлари турсин доим
Она дея дуосини олсин доим..

ҚАДРДОНЛАРИМ ОНАЛАРИМИЗНИ БОРИДА ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК, ДУОЛАРИНИ ОЛАЙЛИК. ВАҚТИ КЕЛИБ ҚАЙТАР ДУНЁ БЎЛИБ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ НАМУНА БЎЛИШЛАРИ УЧУН БИЗ ЎРНАК БЎЛАЙЛИК...😊

#Шеърий_мисралар
@NURvaSOYA
@MunisOnam
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
Mulohazali insonlar kanali 😊

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☆КАМОЛАХОН☆:
✅ Дўстларим давраси.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Ўтирамиз ширин сухбатлар қуриб,
Ишонмасанг ўртоқ, сен читдан қара.
Юраклар яшарар,
Дука-дук уриб.
Дўстларим давраси беғубор давра.

Сухбат асносида бақирсалар ҳам,
Кўнглида гина йўқ,
Кеки йўқ зарра.
Бир-бирисин сен деб,
Чақирсалар ҳам,
Дўстларим давраси беғубор давра.

Гоҳо ўтмишини бир-бир эслашар,
Ҳар бирида ширин,
Гўзал хотира.
Қизғин мавзуларда, қизғин талашар,
Дўстларим давраси беғубор давра.

Дастурхони тўла халол таомлар,
Шубҳали емишлар кўринмас сира.
Бир-бирига айтиб,
Ширин каломлар,
Дўстларим давраси беғубор давра.

Кўнгиллари зилол, сувдайин тиниқ.
Қалбининг ойнаси эмасдир ҳира.
Бири оғир бўлса, биридир синиқ,
Дўстларим давраси беғубор давра.

🔹 Абдуссалом Андижоний.🔹

📲 Улашинг

@NURvaSOYA
@MunisOnam
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☘☘☘☘☘☘☘

ЎЗБЕГИМ АЁЛЛАРИ .

Хонадон фариштаси
Хар ишнинг сариштаси
Сизларга кўз тегмасин
Ўзбегим аёлари.

Гапдан сира қолмайсиз
Юриш чиқса толмайсиз
Чарчаш нима билмайсиз
Ўзбегим аёллари.

Болам деб жон берасиз
Касал бўлса куясиз
Йўқчиликка кўнасиз
Ўзбегим аёллари.

Эрларингиз суясиз
Сўкса яна куясиз
Яна мехр берасиз
Ўзбегим аёллари.

Ёрингизнинг камчилигин яшириб,
Яхшимсан деб мақтовларин ошириб
Сирингиз бой бермайсиз
Ўзбегим аёллари.

Тирикчилик ташвишин
Бўйнингизга олгансиз
Қоп кўтариб толмайсиз
Ўзбегим аёллари.

Тухмат келса чидайсиз
Маломатга чидайсиз
Ғийбатга ҳам чидайсиз
Ўзбегим аёллари.

Қадамингиз гул бўлсин
Йўларингиз нур бўлсин
Юзингизда кулгу бўлсин
Ўзбегим аёллари.

Сизга бўлсин дунёлар гўзаллиги
Сизга бўлсин Оллохимнинг раҳмати
Сизга бўлсин ёрингиз
розилиги
Сизларга кўз тегмасин
Ўзбегим аёллари
Ширинсўз хонимлари !!!

«ДАМА»

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🍀Ассалому алайкум!

🌸Алҳамдулиллаҳ!

🌤Янги тонг отди!
«Кўзларимиз кўряпти! Қулоқларимиз эшитяпти».

🌹Алҳамдулиллаҳ...

«Биз муминмиз! Шукр қилувчимиз»!

🌹Алҳамдуллаҳ...
Янги кунга етдик!
«Тирикмиз! Бирон нимамиздан айрилмадик!»

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ота онани эхтиёт қилинг
Отам ўрнига ўзимни қуйдим 😢


Munis Onam – Телеграм ижтимоий тармоғидаги манавият улашувчи канал...

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

1)Эркаклар ўзидан ташқари оиласини ҳам жаҳаннамдан қутқариш керак.
2)Аёл киши ҳақида

🎙 Abdulloh domla

👥Яқинларингизга ҳам етказинг.Улашинг🍃📲

••••••••••••••••••••••••••••••••••

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Мухаббатдан сўз очсангиз Онадан бошланг 🙂

Munis Onam – Телеграм ижтимоий тармоғидаги манавият улашувчи канал...

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Хайрли кун азизларим!

Munis Onam – Телеграм ижтимоий тармоғидаги манавият улашувчи канал...

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

​​✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
Ёруглик, Нур хар бир инсонда бор.Инсон атрофидаги дунёни ўзининг ички ёруғлиги билан ёритади.
Атрофимиздаги дунёни биз ўзимиз яратамиз.
Инсон - бу чироқнинг бир тури. Инсоннинг ички ёруғлиги, севгиси ва чинакам меҳр-муҳаббати уни атрофини ёритадиган кучдир.
Ва ҳар биримиз атрофимизни биз унга берганимизчалик аниқ ёритамиз.
Қанча кўп кўнглимизни очсак, шунчалик атрофимиз ёрқинроқ бўлади...

👇👇👇

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Бир ҳаким зот набирасига:
- Бугун сенга ҳаёт ҳақиқатларидан бир ҳақиқатни сирини очаман, - деди.
Набира:
- Қулоғим сизда бобожон, - деди.
Ҳаким:
- Ҳар бир инсон ичида доимий жанг кечади. Бу худди икки бўрининг олишувига ўхшайди. Улардан бири - ёвузлик, ҳасад, ғайрлик, ёлғон ва худбинликнинг тимсолидир...
Набира бошини тебратиб:
- Бошқасичи? - деди.
Донишманд бобо:
- Бошқаси эса - эзгулик, тинчликсеварлик, меҳр-муҳаббат, адолат ва ихлос тимсолидир.
Набира бу сўзлардан таъсирланди, тушуниш қийин бўлса ҳам англаб етди, бироз ўйланиб туриб, бобосидан сўради:
- Охир оқибат қайси бўри ғолиб келади???
Донишманд бобо ақилли набирасининг бошидан силаб, табассум ила:
- Сен қайси бўрини боқиб, озиқлантирсанг ана ўшаниси ҳамиша устун чиқади. Агар ёвуз бўрини боқсанг ёвузлик устун келади. Агар яхши бўрини парваришласанг, эзгулик ғолиб чиқади. Нимани эксанг, ўшани ўрасан.


Ёвузликни эмас эзгуликни танланг доим.
Кунингиз хайрли булсин азизлар!

Якинларингизга хам улашинг👇

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🌸💐 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺🌹🌸

Хайрли тонг⛅️

🌸💐 Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

🌸💐 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌸💐 Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🌸💐 Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ҳаётингизни ижобий тарафга ўзгартиришни истайсизми?

Бунинг учун кўп нарсани ўзгартиришингиз шарт эмас! Шунчаки салбий фикрлар ўрнини ижобий фикрларга ўзгартиринг!

Aна ўшанда ҳаётингиз ҳам ўз-ўзидан ижобий тарафга ўзгара бошлайди!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

​​Тақдирингиздан норози бўлманг!
Чунки яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса хам, хаммаси яхшиликка бўлганига гувох бўласиз...

Бир мулохаза қилиб кўринг-а:

Сизни хафа қилишди - кечиришни ўргандингиз...

Қийин кунлар берилди - сабр қилишни ўргандингиз...

Дард келди - хамдардликни ўргандингиз...

Ситамлар келди - бардошингизни тарбияладингиз...

Ёмонлар атрофингизда бисёр бўлди, иймонингиз чархланди...

Тошбағирларга рўбарў бўлдингиз - мехр беришни ўргандингиз...

Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз...

Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...

Ёшликда уқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз...

ФАҚАТ
Етим бўлмасдан ота - онани,
Қарилик келишидан олдин ёшликни,
Касал бўлишдан олдин соғликни қадрлашни ва
Умр тугамасдан хар лахзангизни қадрига эртароқ етишни унутманг!
Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бўлади...

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Салом тонг! Салом дилга яқин азизлар! Салом онажон! Салом болажонлар! Салом менга азиз туйғулар! Ҳар тонгда мени уйғотиб шукрона қилишга ундайдиган, ҳаётдаги ҳар бир инсонга муҳаббат билан қарашни ўргатган, ҳар лаҳзадан завқ олишга, баъзан кулишга, баъзан йиғлашга, боладай қувониб чапак чалишга, қувончдан рақс тушишга, бахтдан масрур бўлиб хаёлан еттинчи осмонларда учишга изн берган, ёмғир ёққанида тагида мазза қилиб айланишга, болаларни кўрса ич ичдан қувонишга, қариялар суҳбатига ошиқишга, дўстларни ардоқлашга, бошқаларни кечириб юборишга, ҳар инсон муваффаққиятидан масрур бўлишга сабаб бўлган азиз туйғуларим, бормисизлар?! 🔥🌈💥
Ажаб сирлар бордир дунёда...дейиларди бир қўшиқда...Туйғуларимиз борки, дунё муъжиза!🌍Ҳис қилиш, сеза олиш бахт аслида! 😇😍Инсонда шу туйғулар бўлмаса, тонг завқини, инсон меҳру муҳаббатини ҳис қилармидик?! 😇Албатта, йўқ. Туйғулари ранг- баранг, сезгилари ўткир, ҳислари нозик азизлар Хайрли тонг!🥰 Инсоннинг шундай яралганига шукр!🙏
Жума муборак!🤲

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ассалому алайкум қадрдонларим!!!

ХАР ТОНГ!!!

Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, Омонмисиз, кадрдоним денг... !!!
Опам,синглим, Кўнглингизни бир дам қўйинг кенг.
Танишмисиз ёки нотаниш, Ўзингизга қадрдон билинг.
Бўлса ҳамки, минг ўй, минг ташвиш, Учрашганда табассум қилинг.
💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥
Мен-чи, сизни бағримга босиб, Меҳрим билан гулларга ўрай.
Яхши кунлар этсин-да насиб, Сизни доим бахтиёр кўрай.
Қондошгинам, қилмангиз унут, Дунё бир кам, иши чигал-ку,
Бугун мени кўрдингиз хушнуд, Эртага мен бўлмасман балки.
💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥
Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб, Дарё каби оқади фурсат.
Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб, Омонлашмоқ ўзи ғанимат.
Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, Омонмисиз, кадрдоним денг!!!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Солиҳа аёлнинг тўрт сифати.

Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Уламолар ёзганларки, солиҳа аёлда тўрт сифат бўлади:

1 Унинг юзида ҳаё бўлсин. Ёдда тутингки, қизил пудра ила инсоннинг ҳуснига ҳусн қўшилмайди. Инсоннинг ҳуснига ҳусн ҳаё сабабли қўшилади. Кимнинг юзида ҳаё бўлса, Аллоҳ таъоло унинг юзини жозибадор қилиб қўяди.

2 Тили ширин бўлсин. Яъни, мулойим гапирувчи бўлсин. Эрига гапирганда мулойим оҳангда гапирсин. Чунки, кўпинча аёллар номаҳрамларга гапирганларида, дунёнинг бор ширин гаплари оғизларидан чиқади. Эрларига гапирганларида эса, дунёнинг бор заҳар гаплари оғизларидан чиқади. Буни шариъат манъ қилгандир. Шунинг учун эрига гапирганда ширинсўз бўлиши лозимдир.

3 Қалбида яхшилик бўлсин, ёмонлик ва ярамаслик бўлмасин.

4 Аёлнинг қўли ҳар доим иш билан банд бўлсин. Яъни, аёл уй юмушлари, болалари ва эрининг ишлари ила машғул бўлсин. Бу тўрт сифат солиҳа ва диндор аёлнинг белгиларидир.

Абдулқайюм Ғофуров таржимаси.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Кимдадир ота йук кимдадир она
Кимдадир опа йук кимдадир ака
Кимдадир хеч ким йук яшайди танхо
Бир кам дунё бу армонли дунё.
Кимнидир кузи ожиз курмок истайди
Кимнидир оёги йук юрмок истайди
Кимдир тирик лекин мурдадек гуё
Бир кам дунё бу армонли дунё.
Кимдадир утинч бор лекин уксинмас
Хаётидан нолиб асло сикилмас
Чунки у билади асли бу дунё
Бир кам дунё бу армонли дунё

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ҳайрли тонг !
Ҳар қандай ГУЛ кўзни қувонтиради.
Сизга шу гул орқали хонадонингизга АЛЛОҲИМДАН қувонч, тинчлик, соғлик тилайман !

Читать полностью…
Подписаться на канал