munisonam | Неотсортированное

Telegram-канал munisonam - МУНИС ОНАМ

1845

🌸 MUNIS ONAM ☘ kanali Ushbu kanalni onajonimga bag'ishlayman ! Sizlardan xam onalarimiz xaqida shirin so'zlaringizni kutib qolaman ! Xurmat bilan @MunisOnam @Xafizahon реклама ва табриклар учун @kozimbee89 га мурожат қилинг

Подписаться на канал

МУНИС ОНАМ

_ТОНГ САХАРДАН,ТИЛАК ТИЛАДИМ.____

_Тонг сабосин,йулладим сизга ,
_Аллаласин,иштибох бирла.
_Айласинда,гузал бир кунга,
_Куним утсин,кувончга тула.

_Тонг сахардан,тилак тиладим,
_Дустларимга,соглик омонлик.
_Хасталарга соглик сурадим,
_Юртимда хеч булмас ёмонлик .

_Эрта тонгдан мехр сурадим,
_Мехрсизга улашайин деб.
_Кахрлига инсоф тиладим,
_Юртим ишкин куйлашайин деб.

_Мусофирда юрган дустларим,
_Омон булсин,сог омон булсин.
_Опа сингил,барча жигарим,
_Омадлари доимо кулсин.

_Эрта тонгда айтилган тилак,
_Окибатин биз хам курайлик.
_Ижобати булиши керак,
_Юртимиз тинч,омон булайлик..!

___Хайрли тонг азизларим..!
Кунингиз гузал лахзаларга бой булсин !

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

ОНАЖОН

Ёшим яшаб, умр тугар бўлса агар.
Тошдек бўлиб туюлса бу ёстиғу пар.
Томоғимдан ўтмай қолса тузу шакар.
Меҳр бериб боққанларим турармикин.
Она дея менга далда бўлармикин.

Жон деганим жоним узра оро бўлиб.
Кундуз чироқ кечда тўлин ойдек тўлиб.
Юрсам оёқ, ўтирсам бир тиргак бўлиб.
Меҳр бериб боққанларим турармикин.
Она дея менга далда бўлармикин.

Кўз нуримни олар бўлса қодир Худо.
Мадор кетиб бу танимдан бўлсам адо.
Билмай қилиб қўйсам балки бир бир хато.
Меҳр бериб боққанларим турармикин.
Она дея менга далда бўлармикин....

Ҳолим қолмай кўп ишга бормаса қўлим.
Кундузда ҳам тополмасам агар йўлим.
Оринмасдан қўл берарми ўнгу сўлим.
Меҳр бериб боққанларим турармикин.
Она дея менга далда бўлармикин.....

Набиралар атрофимда ўйнаб кулса.
Гоҳида “Хей, бой богур” деб танбеҳ берсам.
"Имом, Қори Домла, бўл" деб дуо қилсам
Меҳр бериб боққанларим турармикин.
Она дея менга далда бўлармикин...

Ҳаммани ҳам қариганда қилсин азиз.
Фарзандлари пойларида чўксинлар тиз.
У хоҳ ўғил бўлсин, ҳоҳ бир қиз.
Меҳр бериб боққанлари турсин доим
Она дея дуосини олсин доим..

ҚАДРДОНЛАРИМ ОНАЛАРИМИЗНИ БОРИДА ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК, ДУОЛАРИНИ ОЛАЙЛИК. ВАҚТИ КЕЛИБ ҚАЙТАР ДУНЁ БЎЛИБ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ НАМУНА БЎЛИШЛАРИ УЧУН БИЗ ЎРНАК БЎЛАЙЛИК...😊

#Шеърий_мисралар
@NURvaSOYA
@MunisOnam
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
Mulohazali insonlar kanali 😊

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☆КАМОЛАХОН☆:
✅ Дўстларим давраси.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Ўтирамиз ширин сухбатлар қуриб,
Ишонмасанг ўртоқ, сен читдан қара.
Юраклар яшарар,
Дука-дук уриб.
Дўстларим давраси беғубор давра.

Сухбат асносида бақирсалар ҳам,
Кўнглида гина йўқ,
Кеки йўқ зарра.
Бир-бирисин сен деб,
Чақирсалар ҳам,
Дўстларим давраси беғубор давра.

Гоҳо ўтмишини бир-бир эслашар,
Ҳар бирида ширин,
Гўзал хотира.
Қизғин мавзуларда, қизғин талашар,
Дўстларим давраси беғубор давра.

Дастурхони тўла халол таомлар,
Шубҳали емишлар кўринмас сира.
Бир-бирига айтиб,
Ширин каломлар,
Дўстларим давраси беғубор давра.

Кўнгиллари зилол, сувдайин тиниқ.
Қалбининг ойнаси эмасдир ҳира.
Бири оғир бўлса, биридир синиқ,
Дўстларим давраси беғубор давра.

🔹 Абдуссалом Андижоний.🔹

📲 Улашинг

@NURvaSOYA
@MunisOnam
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☘☘☘☘☘☘☘

ЎЗБЕГИМ АЁЛЛАРИ .

Хонадон фариштаси
Хар ишнинг сариштаси
Сизларга кўз тегмасин
Ўзбегим аёлари.

Гапдан сира қолмайсиз
Юриш чиқса толмайсиз
Чарчаш нима билмайсиз
Ўзбегим аёллари.

Болам деб жон берасиз
Касал бўлса куясиз
Йўқчиликка кўнасиз
Ўзбегим аёллари.

Эрларингиз суясиз
Сўкса яна куясиз
Яна мехр берасиз
Ўзбегим аёллари.

Ёрингизнинг камчилигин яшириб,
Яхшимсан деб мақтовларин ошириб
Сирингиз бой бермайсиз
Ўзбегим аёллари.

Тирикчилик ташвишин
Бўйнингизга олгансиз
Қоп кўтариб толмайсиз
Ўзбегим аёллари.

Тухмат келса чидайсиз
Маломатга чидайсиз
Ғийбатга ҳам чидайсиз
Ўзбегим аёллари.

Қадамингиз гул бўлсин
Йўларингиз нур бўлсин
Юзингизда кулгу бўлсин
Ўзбегим аёллари.

Сизга бўлсин дунёлар гўзаллиги
Сизга бўлсин Оллохимнинг раҳмати
Сизга бўлсин ёрингиз
розилиги
Сизларга кўз тегмасин
Ўзбегим аёллари
Ширинсўз хонимлари !!!

«ДАМА»

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дадабоев Козимбой:
Ота қизнинг ҳаётида такрорланмас кишидир. Унинг ўрнини бирор киши боса олмайди, на ака-ука ва на эр, ҳатто фарзанд ҳам.
Умрнинг совуқ тунларида ота омонлик соҳилидир.

Айман Ёғий

🌟

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Husniya Komilova:
✍🏼 Аёлдан сўрашибди:
- Дунёда нима керак сенга айтгин десалар?
- Бир оддийгина ёғочдан ясалган кулба булса, ичида фарзандларим, турмуш ўртоғим билан ҳаёт қувончларини бирга кўрсак бас. Шуни ўзи менга бахт бошқа ҳеч нарса керакмас.- дебди.
- Бойлик, тилла тақинчоқлар сенга керакмасми? -дейишганда жавоб берди:
- Улар бугун қўлда бўлса, эртага йўқ, бахт, фарзандларим, ёрим эса ҳар доим ёнимда бўлади. Хатто қабрга кетсам ҳам руҳим ҳам улар билан бўлади деган экан...

Майлига аёлни ўраманг зарга,
Унинг учун қурманг гўзал Тожмаҳал,
Олтин остонали қасрдан кўра,
Аёлга мурувват... эътибор афзал!
Аёлни юракдан севинг ардоқланг,
Авайланг кўзингиз гавҳари каби,
Парвариш қилсангиз нозик гул мисол,
Ҳамиша яшнайди баҳор сингари!
Меҳрингиз аяманг кўкка кўтаринг,
Бахтдан сармаст бўлиб айлансин боши,
Сира ҳам қалбига бермангиз озор,
Юзларин ювмасин аччиқ кўз ёши!
Мухаббатин асло топтаманг ҳаргиз,
Ҳар қандай аёл мисоли наргис...

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дадабоев Козимбой:
OTA - ONANG SENGA FAQAT DOST BOLAR !

Onasizlik dardin onasiz bilar
Otasizlig dardin otasiz bilar
Ey farzand asragin shular ikkisin
Ota - Onang faqat senga dost bolar !
Onajonim sizga raxmat deb turgin,
Otajonim sizga raxmat deb turgin,
Doyim dostlarin sen olib yurgin,
Ota - Onang faqat dost bolar !
Kim sababli shu kunlarga etding sen,
Kim sababli sinovlardan otding sen,
Ular qolib kimni kolin tutding sen,
Ota - onang faqat senga dost bolar,
Omading kelganda qol berganlarga,
Ishing yurishganda yol berganlarga,
Ishonma omonat dil berganlarga,
Ota - Onang faqat senga dost bolar !
Xar kimni dost bilib siringni aytma,
Katta yolga chiqding ortga qaytma,
Fursat ganimatdir bilgin bu paytda,
Ota - Onang faqat senga dost bolar !
Yolgon vadalarga uchma dostginam,
Juda kop aldandi axad qayum xam,
Ikki inson bordir sirdosh xar bir dam,
Ota - onang faqat senga dost bolar !
Onasizlik dardin onasiz bilar.
Otasizlik dardin otasiz bilar.
Ey farzan asragin shular ikkisin.
Ota - Onan faqat senga dost bolar.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☘☘☘☘☘☘☘

МУСУЛМОН КИШИ
ТИЛИ ВА ҚЎЛИ БИЛАН
ЎЗГАЛАРГА ОЗОР БЕРМАЙДИ.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🌸🌸🌸🌸🌸:
ҚЎШНИНИНГ ҲАҚИ
#ibratli
Тақий Усмоний ҳикоя қилади: “Маккаи мукаррамада бозорга кириб, бир матони сўрадим. Дўкондор ўша матони топгунга қадар олдимга 20 тача ўрамдаги газламаларни тўкиб солди. Уларнинг ичидан биттаси менга маъқул тушиб, шуни сотиб олмоқчи бўлдим. Нарҳиям маъқул келди. Сотувчи: - Сизга шу маъқул келди-а? - Албатта маъқул келди. - Унда йўлнинг у томонига ўтсангиз, ҳув анави дўконда ҳам шу газламадан бор. Ўша ердан сотиб олинг. - Ие, нега энди. Ҳамма нарсани шу ерда савдо қилдим, сизнинг ҳам қанча вақтингизни олдим. Нега энди ундан сотиб оларканман. Бунинг сири нимада? - Тўғридаги сотувчи менинг қўшним, кўряпманки, эрталабдан бери ҳеч нарса сотмади. Мен эса анча нарса сотиб қўйдим…”

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!
АЗИЗ ГРУППАДОШЛАРИМ МАРКАЗИМИЗ ШИФОКОРЛАРИ ХОРАЗМНИНГ ҚЎШКЎПИР ТУМАНИГА ТЕКШИРУВДАН ЎТҚАЗИШ УЧУН КЕЛДИК
ХОРАЗИМЛИКЛАР БЎЛСА ЛИЧКАМГА ЁЗИЙЛА

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРИ ОСМОНЛАРИМ.. Эрта тонгда шукр қилиб уйғонган шукрлиларим, барчангизга тонг ҳайрли бўлсин!

Аллоҳ берган неъмат: бугунги ризқ билан уйғонганимиз, дастурхонимиздаги тўкин-сочинлик, фарзандларимиз кулгуси, тани-жонимиз саломатлиги, оиламизнинг хотиржамлиги, хонадонларимиз файзу-ободлиги, элимиз-юртимизнинг тинч ва осойишталиги учун Ўзига ҳамд ва шукрлар бўлсин!АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!

Бошланган кунимиз барчамизга барокатли ва омадли бўлсин.! Аллоҳ хонадонингизга файзу-барокат, дастурхонингизга тўкин-сочинлик, оилангизга бахт ва хотиржамликни ато этиб, барчангизни силаи раҳми ва яхшиликлари ила сийласин! Кун давомида кўтаринки рух ва аъло кайфият хамрохингиз бўлсин!!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ассолому алейкум Қадрдоним! Тонг хайирли булсин! Хафтанинг Душанба иш куни хаммамизга Омад ишлармизни ривожини берсин.Сизга альо каифият, шодлик, қувонч, бағри кенглик ҳамроҳ бўлсин! Савобли ишлар қилиб дуо олишдан Чарчаманг

☘Умр ҳам оқар бир дарё
☘Ёниб ўчган бир шам гуё
☘Ўтиб кетар ташвиш билан 
☘Бу асли бир кам Дунё! 
☘Хасад қилма хавас қил 
☘Шошилма ҳеч сабр қил 
☘Бахтим йўқ деб нолима 
☘Яратганга шукр қил! 
☘Ёмон бўлма яхши бўл
☘Қалби пок бир киши бўл 
☘Бу ўткинчи дунёда 
☘Инсонларнинг нақши бўл! 
☘Келди кетди бу дунё
☘Ёлғони кўп бу дунё
☘Шох-гадоми барибир 
☘Кетган қайтмас бу дунё! 
☘Гунох олма савоб ол 
☘Қарғиш олма олқиш ол 
☘Қачон ўтсанг дунёдан 
☘Инсон деган номда қол..!!!
🌿🌿🌸🌿🌿🌸🌿🌿🌸🌿🌿

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☘☘☘☘☘☘
Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат, ҳатто баданига бирор ерига кирган тикан ҳам гунохига каффорат бўлгай.
«ДАМА»

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☘☘☘☘☘☘
Агар қарздор қийналса бойигунга қадар кутиш лозим. Агар билсангиз, берган қарзларингизни қарздорга садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир.
«ДАМА»

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☘☘☘☘☘☘
КЕЧА УЗУНДИР,
УНИ УЙҚУ БИЛАН ҚИСҚАРТИРМА, КУНДУЗИ ПОРЛОҚДИР,
УНИ ГУНОХЛАРИНГ БИЛАН ҚОРАЙТИРМА...
«ДАМА»

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ассалому алайкум қадрдонларим!!!

ХАР ТОНГ!!!

Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, Омонмисиз, кадрдоним денг... !!!
Опам,синглим, Кўнглингизни бир дам қўйинг кенг.
Танишмисиз ёки нотаниш, Ўзингизга қадрдон билинг.
Бўлса ҳамки, минг ўй, минг ташвиш, Учрашганда табассум қилинг.
💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥
Мен-чи, сизни бағримга босиб, Меҳрим билан гулларга ўрай.
Яхши кунлар этсин-да насиб, Сизни доим бахтиёр кўрай.
Қондошгинам, қилмангиз унут, Дунё бир кам, иши чигал-ку,
Бугун мени кўрдингиз хушнуд, Эртага мен бўлмасман балки.
💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥
Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб, Дарё каби оқади фурсат.
Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб, Омонлашмоқ ўзи ғанимат.
Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, Омонмисиз, кадрдоним денг!!!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Солиҳа аёлнинг тўрт сифати.

Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Уламолар ёзганларки, солиҳа аёлда тўрт сифат бўлади:

1 Унинг юзида ҳаё бўлсин. Ёдда тутингки, қизил пудра ила инсоннинг ҳуснига ҳусн қўшилмайди. Инсоннинг ҳуснига ҳусн ҳаё сабабли қўшилади. Кимнинг юзида ҳаё бўлса, Аллоҳ таъоло унинг юзини жозибадор қилиб қўяди.

2 Тили ширин бўлсин. Яъни, мулойим гапирувчи бўлсин. Эрига гапирганда мулойим оҳангда гапирсин. Чунки, кўпинча аёллар номаҳрамларга гапирганларида, дунёнинг бор ширин гаплари оғизларидан чиқади. Эрларига гапирганларида эса, дунёнинг бор заҳар гаплари оғизларидан чиқади. Буни шариъат манъ қилгандир. Шунинг учун эрига гапирганда ширинсўз бўлиши лозимдир.

3 Қалбида яхшилик бўлсин, ёмонлик ва ярамаслик бўлмасин.

4 Аёлнинг қўли ҳар доим иш билан банд бўлсин. Яъни, аёл уй юмушлари, болалари ва эрининг ишлари ила машғул бўлсин. Бу тўрт сифат солиҳа ва диндор аёлнинг белгиларидир.

Абдулқайюм Ғофуров таржимаси.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Кимдадир ота йук кимдадир она
Кимдадир опа йук кимдадир ака
Кимдадир хеч ким йук яшайди танхо
Бир кам дунё бу армонли дунё.
Кимнидир кузи ожиз курмок истайди
Кимнидир оёги йук юрмок истайди
Кимдир тирик лекин мурдадек гуё
Бир кам дунё бу армонли дунё.
Кимдадир утинч бор лекин уксинмас
Хаётидан нолиб асло сикилмас
Чунки у билади асли бу дунё
Бир кам дунё бу армонли дунё

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Ҳайрли тонг !
Ҳар қандай ГУЛ кўзни қувонтиради.
Сизга шу гул орқали хонадонингизга АЛЛОҲИМДАН қувонч, тинчлик, соғлик тилайман !

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

***
Масжидга ўхшаса эди бу дунё,
Ишонч бирлаштирса одамиятни.
Оқибат дегани бўлмаса рўё,
Ҳеч кас йўқотмаса ор, ҳамиятни...

Ҳамма тарқалмоқда дилга бериб зеб,
Яна оташ олди юракда бир Чўғ.
Меҳримни эҳсондай улашайин деб
Ташқарига чиқсам, пойабзалим йўқ.

Беҳзод Фазлиддин

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

САБР НИМА ?

Сабр азобга чидаш,
Сабр яширин нола,
Сабр узилмас тола.
Сабр букилмас суянч,
Сабр йикилмас таянч.
Сабр дилда хуш ният,
Сабр сокин кайфият.
Сабр дилларга малхам,
Сабр тилларга махкам.
Сабр дардларга даво,
Сабр кунгилга наво.
Сабр чиройли одат,
Сабр тоат - ибодат.
Сабр иймонни нури,
Сабр инсон гурури.
Сабр ишк,даги вафо,
Сабр туйгу бебахо.
Сабр кечилган гунох,
Сабр ёмондан панох.
Сабр ташвишда иймон,
Сабр хулки мусулмон.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☘☘☘☘☘☘☘

ТАРОЗИ «АДОЛАТ ТАРОЗИСИ» ГА ЭНГ ОЛДИН ҚЎЙИЛАДИГАН
НАРСА ЯХШИ ХУЛҚДИР.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☘☘☘☘☘

СИЗ КУЛСАНГИЗ ҲАМ, ЕҒЛАСАНГИЗ ҲАМ ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАВЕРАДИ, ТЎХТАБ ҚОЛМАЙДИ. ШУНДАЙ ЭКАН БАРЧА ДАРДЛАРИНГИЗНИ УСТИНГИЗГА ЮКЛАБ ОЛМАНГ, УЛАРДАН ХАЛОС БЎЛИНГ. УЛАРНИ УНУТИНГ ВА ТАБАССУМ ҚИЛИНГ !
«ДАМА»

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

АССАЛОМУАЛЕЙКУМ АЗИЗЛАР!!!
🌸 ОНАСИ ТИРИКЛАР...


☘Ҳар бирингиздан сўрайман. Кимнинг онаси тирик бўлса, шу бугуннинг ўзида, эртанги кун киргунига қадар унинг олдига боринг ва табассум совға қилинг. Хурсанд қилинг.

☘Шундай вақт келади сиз уни табассумини кўришни жуда ҳам хохлайсиз лекин кўролмайсиз.

☘Агар ўғлингиз вафот этса ўрнига бошқаси туғилади. Бир аёлингиз ўрнига бошқа аёл топа оласиз. Аммо ким сизга бошқа она тақдим қила олади?

☘У сизга шундай бир меҳр берадики уни ер юзидаги бошқа бирор аёл бера олмайди.

☘У сиз учун шундай дуо қиладики, ер юзидаги бошқа бирор киши сиз учун бунчалик дуо қилмайди.

☘У сизни муаммоларингиз учун сизданда кўпроқ қайғуради. У сиз учун жаннат эшикларининг энг яхшиларидандир.

☘Ҳозир қанча инсонлар борки онасини кўришни орзу қилади, аммо кўролмайди. Сиз эса кўра оласиз аммо олдига бормаяпсиз. У билан муомалангизда Аллоҳдан қўрқинг. Онангиз тириклигида хизматини қилинг, кўнглини олинг, хурсанд қилинг. Табассумига сабабчилардан бўлинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

🌤Бу тонгда кимларгадир ухлаб қайта уйғониш насиб қилмади.Сиз эса уйғониб бу хатни ўқимоқдасиз Роббингизга ҳамд айтинг. Алҳамдулиллаҳ.

☀️ Кунингиз хайрли ўтсин!

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

Дадабоев Козимбой:
Onamni yig'latma hayot!

Mushtipar munisim mehribonimni,
Baxtga kumgan har bir o'tar onimni.
Evaziga beray hatto jonimni,
Hech qachon yig'latma onamni hayot.

Ahir shu kungacha qancha dard yutdi,
Bizni o'ylab hatto o'zin unutdi.
Yorug' kunlar kelishini ko'p kutdi,
Hech qachon yig'latma onamni hayot.

Chidolmam kursam ko'zida yoshini,
Egmagin hech qachon mag'rur boshini.
Sindirma toshdek qattiq bardoshini,
Hech qachon yig'lagma onamni hayot.

Qalbi yig'lasada pinhon kulib turgan,
Koshonamning malikasi bo'lib yurgan.
Sog'ligimni surab duo qilib turgan,
Hech qachon yig'latma onamni hayot.

Tog'lar kurib hayron qattiq bardoshiga,
Ne ne og'ir kunlar tushmadi boshiga.
Bu dunyolar arzimaydi ko'zyoshiga,
Hech qachon yig'latma onamni hayot.

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☘☘☘☘☘☘☘

Ассалому алайкўм дилга яқиним.!
бугунги тонгингиз
Мазмунли яхши кайфиятда ўтишини
тилаймиз.
Авалламбор тани соғлиқ тарк этмасин,
Дили поклик асло тарк
этмасин.
Қисқагина умримизни
кимларгадир яхшилик улашиш билан ўтқазайлик.
Кимгадир яхшилик улашиш жудаям онсон
Фақат хохиш бўлса
бўлди.
Дастурхонингиздан барака аримасин.
Юзингиздан ширин табассум аримасин.
Қалбингизда доим яхшилик амали мева сочсин.
Кимнидир мушкулини онсон қилсангиз Оллоҳ сизни мушкулингизни онсон қилади албата.
Азиз яхши инсоним !
ХАЙРЛИ ТОНГ !

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☘☘☘☘☘☘
СУКУТ САҚЛАШ ДОНОЛИКДИР ВА АФСУСКИ БУ ҲИКМАТГА АМАЛ ҚИЛУВЧИ ОЗДИР.
«ДАМА»

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

☘☘☘☘☘☘
МУСУЛМОНЛАРНИ ЁМОНЛАБ ГАПИРИШДАН ТИЛЛАРИНГИЗНИ ТИЙИНГ. АГАР УЛАРДАН БИРОР КИШИ ВАФОТ ЭТСА, У ҲАҚИДА ФАҚАТ ЯХШИ СЎЗЛАРНИ АЙТИНГ.
«ДАМА»

Читать полностью…

МУНИС ОНАМ

АЗИЗ ГРУППАДОШЛАРИМ БАРЧАНГИЗГА СОҒЛИК САЛОМАТЛИК ТИЛАГАН ХОЛДА МАРКАЗИМИЗГА ТАКЛИФ ҚИЛАМАН КЕЛИНГ ВА ДИАГНОСТИКАДАН ЎТИНГ
МАЛУМОТ УЧУН :
@Xafizahon ГА МУРОЖАТ ҚИЛИНГ

Читать полностью…
Подписаться на канал