Биласизми, шундай маскан
бор
-Мехр деган булоқ бор, кўринг.
Йўлингизга доим интизор,
Онангизни бир кўриб келинг...
Жойнамози йиғилмас сира.
Кўз ёшлардан нигоҳлар хира.
Йиғламаса шу бугун зора.
Онангизни бир кўриб келинг.
Сизни доим кутган угина.
Юз йил борманг, бир қилмас
гина.
Кутаверар сизни жимгина...
Онангизни бир кўриб келинг.
Хавотирлар сочларида оқ,
Чой ичолмас, қўллари титроқ.
Лек чурқ этиб нолимас бироқ,
Онангизни бир кўриб келинг.
Бечоранинг юраги сўкир.
Сизни дея яшайди ахир.
Соғинмасдан жонини қабр.
Онангизни бир кўриб келинг...
Бир оз бўлинг дардига малҳам.
Яшнаб кетсин келди деб
болам.
Бахтлиликка хақли-ку у ҳам.
Онангизни бир кўриб келинг.
Борин тўкар дастурхонига.
Жонингизни жойлар жонига.
Жой солдиринг унинг ёнига.
Онангизни бир кўриб келинг.
Йиғштиринг ишларингизни.
Тўплаб ақлу хушларингизни.
Олиб ўғил қизларингизни.
Онангизни бир кўриб келинг.
Келса ҳамки сўзларим малол.
Шу каломим кетмасин увол.
Худо асрасину...
Сўнг бор эҳтимол.
Онангизни бир кўриб келинг!
Дадабоев Козимбой:
Uyim nurli Fayz bilan
Barokatli siz bilan
Doim ibodat bilan
Ota siz duo qiling
Ona --siz duo qiling
Pichan o'smas xovlida
Bugun gulladi bodom
Siz bilan ko'glim shodon
Gavxar Muhamadalieva:
Яхшилик кил, жахон яхшилик олсин,
Яхшилар бошига яхшилик солсин.
Мол-дунё барчадин - сендан хам колур,
Яхшиси мол эмас, яхшилик колсин.
Абдурахмон Жомий
@Qalbim_sozlari
┄┉❈ ❈┉┄
#Олтин_қоидалар4
БАХТЛИ БЎЛИНГ
––––––––––⚜⚜⚜––––––––––
Ғазабланманг,сабр этинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим ва олийжаноб бўлинг, чунки умр жуда қисқадир.
–––––––––––––––––––––––
Неъматлар кетишидан, мусибат - бало келишидан хавфсираманг, балки ҳар қандай холатда Аллоҳга таваккал қилинг.
–––––––––––––––––––––––
Муаммоларга ўз ҳолича қаранг, ҳодисаларни катталаштириб юборманг.
–––––––––––––––––––––––
Фитна қилиш, тил бириктириш ва бировга муаммо етишишини кутиб туришдан халос бўлинг.
–––––––––––––––––––––––
Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан воз кечинг. Ортиқча нарсалар билан яшаш ортиқча ташвишларга сабаб бўлади. Жисмнинг фароғатда бўлиши руҳ учун азобдир.
–––––––––––––––––––––––
Қўлингиздаги неъмат билан бошингизга тушган муаммоларни солиштириб, чамалаб кўринг, шунда йўқотганингиздан кўра топганиншиз кўпроқ эканини биласиз.
––––––––––⚜⚜⚜–––––––––
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРИ БАЛАНД ИНСОНЛАРИМ... Янги тонг, янги кун муборак! Яна бир беғубор кун нашидаси ила сийлаган Аллоҳга бехисоб шукр!
Барчангизга кун давомида халол ризқ ва эзгу амаллар хамрох бўлсин..
Бутун ер юзини изласак ҳам:
Она каби чексиз меҳрибон; Ота каби тенгсиз қадрдон; Иймон каби туганмас давлат; Ислом каби тенги йўқ қудрат топа олмаймиз...
Буларга эга эканмиз Аллоҳга шукроналар келтиришни унутмайлик!
... АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бошлаган янги кунимиз ҳайрли, унумли ва барокатли бўлсин.!
.... Аллоҳ барчамизга янги кунда янги имкониятларни яратсин ва ҳар бир кунимизни муносиб қарши олиш ҳар биримизга насиб қилсин.! Ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг.!
Кунингиз мазмунли ва омадли бўлсин!🌹🌹🌹
_______________________________________________________________
Йуклаб Туринг.
~~~~~~~~~~~
~ Йуклаб туринг ~ дустларим ~ кадрдонларни...
~ Кунгилга якин ~ инсон ~ мехрибонларни ...
~ Бир дийдор куришлик килмаса насиб ....
~ Бир ширин суз-ла ~ якин инсонларни ...
~ Кунгилга гумонлар бермасин озор....
~ Кунгли совимасин ~ булмасин безор....
~ Хисси суниб ~ калби кучмасдан мозор ....
~ Йуклаб туринг ~ дустларим ~ кадрдонларни ...
~ Инсонни ганимат билинг инсонга ....
~ Караманг сиз ~ хеч качон булмас имконга...
~ Айланиб колманг сунг ~ дусти емонга....
~ Йуклаб туринг ~ дустларим ~ кадрдонларни ....
~ Ахир сиз якинсиз ~ жондан якинрок....
~ Сирдошсиз ~ хамдамсиз ~ ундан якинрок...
~ Не сабаб булса бордир ~ булмангиз йирок....
~ Йуклаб туринг ~ дустларим ~ кадрдонларни .....
~ Ардокланг ~ эьзозланг ~ хурматин килинг....
~ Яхши дуст Аллохдан иззатин билинг....
~ Унутманг бир - бировни ~ дийдорга туйинг...
~ Йуклаб туринг ~ дустларим ~ кадрдонларни.....
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Ассалому алайкум Қадрдоним !
Мунаввар тонг Муборак ! Тонг Қалбингизни нурга тўлдирсин! Кунингиз альо кайфият ила эзгу амаллар билан ўтсин !
Ҳаётнинг хар бир они ғанимат Яқинларингизни йўқлашни унутманг
Бугун кулиб турган юзларни қадрланг ва улардан мехр -муҳаббатингизни аяманг !
✨✨🌸✨✨🌸✨✨🌸✨✨🌸✨✨ Кўзим йўлингизни пойлар тун-у кун,
Соғинч шамоллари чимчилар чим-чим.
Сизни балолардан асраши учун,
Кўзмунчоқ қилайин кўз қорачиғим!
✨✨🌸✨✨🌸✨✨🌸✨✨🌸✨✨
Дадабоев Козимбой
Бир киши онасини жанозасида тинмай йиғлади. Унга: "Сени нима йиғлатяпти"?,-дейилганда
-У киши: "Жаннат эшикларидан бир эшик ёпилса-ю, қандай йиғламайин",-деди. .
Дадабоев Козимбой:
Ким булсанг хам, шох ёки, гадо,
Омадингни, берсада ХУДО,
Манманликка, берилиб дустим,
Сен Онангни ранжитма асло ,
Бойман деб сен, асло керилма,
Бу бойлик хам, келиб кетади,
Шу бойликка ишониб дустим,
Сен Отангни ранжитма дустим,
Узгаларни ранжитма асло,
Олгин фак,ат, халк,ни дуосин,
Узлигини йук,отиб дустим,
Ота - Онанг ранжитма асло,
Шундай дамлар, келади бир кун,
Изларини излаб к,оласан,
Ота - Онанг билгин бойлигинг,
Сен уларни, ранжитма дустим,
К,улларингдан, етаклаб юрган,
Тунда туриб, ок,сутлар берган,
Холол топиб, сенга едирган,
Сен уларни ранжитма дустим!!!!!!!
Bir onga ko'zlaringizni yuming, barcha narsani unuting! Ish, tashvish... Barcha-barchasini.
Hayollaringizga erk beringda kelajakda nimalarga erishmoqchiligingizni, qanday inson bo'lishingizni o'ylang. Aniq va tiniq faraz qiling. Qanday ishingiz bo'lishini istaysiz, qanday mashinangiz bo'lishini xohlaysiz? Aynan shu mashinada, farzandlaringizni shahardagi eng yaxshi maktabga olib borib kelayotganingizni, ota-ona, oila a'zolaringiz bilan o'zga mamlakatlarda sayohat qilib yurganingizni faraz qiling. Va o'z-o-zingizga ta'kidlang: Men shunga haqliman!!!
Shu darajada ishonch va qat'iyat bilan ayting-ki, zero u ichingizda olov bo'lib yonsin. Yaxshi hayotga hamma haqli.
Yuqoridagilarni bajarib bo'ldingiz-a? Endi esa yangi cho'qqilarni zabt etish uchun olg'a!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ... Аллоҳнинг бизларга ҳадя қилган яна бир куни ҳайру-барокатларга тўла бўлсин! АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!
.....Гоҳида барча нарсалар зиддингизга айланиб, ёлғиз АЛЛОҲ сиз билан қолади.. Сиз доимо АЛЛОҲ билан бирга бўлингки, барча нарсалар сиз билан бирга бўлади..
Кун давомида АЛЛОҲИМ барчангизга Яхшилик эшикларини, Омонлик эшикларини, Соғлик эшикларини, Неъмат эшикларини, Барака эшикларини, Рахмат эшикларини, Ризқ эшикларини, Мағфират эшикларини, Дўстлик эшикларини ва Меҳр эшикларини очсин илоҳим!
Кунингиз эзгу амал ва ҳайрли ишлар ила гўзал ўтсин. Барчангизга кузнинг сокин ва салқин ҳавоси ажиб бир ҳиссиётларни баҳш этсин, чарчаманг асло, кун давомида аъло кайфият хамрохингиз бўлсин..!!
@NURvaSOYA
@MunisOnam
O‘z ko‘nglingni ko‘tarishning eng yaxshi yo‘li — kimningdir ko‘nglini ko‘tarishdir.
Читать полностью…Дадабоев Козимбой:
Sog’indim ota
Hayotim chang , to’zonlarga aylanib ketdi
Orzularim armonlarga boylanib ketdi
Diydorga zor yurakkinam xo’rlanib ketdi
Hijronlarda qovruldim man otajon
Diydoringiz sog’indim man otajon
Hayollarda izingizni izlayman otam
Har nafasda yo’lingizni ko’zlayman otam
Dardim bo’lsa suratizga so’zlayman otam
Umrim dardga sovurdim man otajon
Diydoringiz sog’indimman otajon
Sizdan yodgor, onam , menga buyuk zot
Nolasidan yer-u kuk, solar faryod
Yosh boshimga sitamlarni soldi hayot
Tog’u toshga yorildimman otajon
Diydoringiz sog’indimman otajon
Atrofimda qon-u jigar bisyordur
Kimlar yaxshi kimlar mendan bezordur
Har zamonki yuragimda ozordur
Faryod solib ox uraman otajon
Diydoringiz sog’indimman otajon
Tushlarida boshin silang o’g’lingizni
Tomirimda pok saqladim qoningizni
Xofiz bo’lib qo’lga oldim toringizni
ayriliqning dog’idaman otajon
Diydoringiz sog’indimman otajon...
Mirjonov Gayratovich
КУЗ кетмоқда...
Яна бир фасл,
Йиғаяпди кўч-кўронини.
Аллақачон ҚИШ йўлга чиққан,
Тугиб оппоқ дастурхонини.
Ҳазонларин тўкиб улгурмай,
Ялтоқланар ношуд келин - КУЗ.
Қўли белда, ҳеч нарса демай,
ҚИШ ўқрайиб туради ҳануз.
-Уйни бўшат!,-
дўқ урганча ҚИШ,
Узар сариқ дарпардаларни.
Ва келтирган оқ тўрлар билан,
Безатади деразаларни.
Кетар чоғи сўнг бор мўлтираб,
КУЗ кўзига қалқиб чиқар ёш.
Кўнгли бўлмай булут ортига,
Ўтиб олиб йиғлайди ҚУЁШ!
Совуқ ҳукмун ўтказар буткул,
Йўлкаларни супурар шамол.
Билмай ғунча туккан атиргул,
Очилмайин сўлар эҳтимол.
Энди уч ой гулҳан ёнида,
Бизга эртак айтар изғирин.
КУЗ норизо кетган бу уйдан,
ҚИШ ҳам бир кун кетиши тайин
Вақт ўтса ҳам ўзгармайдиган инсон ким? Биласизми?
💜Оила бир пайтлар тинчлик, хотиржамлик манбаи эди, энди эса обрў-эътибор (престиж) воситаси бўлиб қолди …
💜Дўстлик бир пайтлар хазина эди, энди эса манфаат бўлиб қолди…
💜Қариндошлар бир пайтлар таянч, тиргак эди, энди эса улар душман бўлиб қолишди…
💜Аммо биргина инсон вақт ўтса ҳам ўзгармай, ўз ҳолича қолиб келмоқда.
😍Бу инсон – онадир!
🤗У аввал ҳам меҳрибон, раҳмдил эди, иншааллоҳ, доимо шу мақомда қолажак!
🙏Аллоҳим, барча оналарни ҳифзу-ҳимоянгда асра!
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг қадрдоним!
Яхши дам олдингизми?
Унда яхши бугун хафтанинг
Биринчи иш куни шундай экан
Ишларингизга
Омад ва зафарлар тилаб қоламан
Кунингиз барокатли бўлсин!
Яқинларингиздан меҳрингизни айманг!
✨✨🌸✨✨🌸✨✨🌸✨✨🌸✨✨
Қадр кетса қидирманг асло,
Юз йилда ҳам топилмайди у.
Сиз қизғанган бир-бирингиздан,
Меҳр арзон, сотилмайди У...
Бозори йўқ, мозори бу дил,
Тандирларга ёпилмайди, у.
Эй сўқир кўз, доим шуни бил,
Меҳр арзон, сотилмайди У...
Уни экиб бўлмас баҳорда,
Ўтин каби чопилмайди у.
У сенда бор, ўзимда ҳам бор,
Меҳр арзон, сотилмайди У...
...У сенда бор, ўзимда ҳам бор,
Меҳр арзон, сотилмайди У..
✨✨🌸✨✨🌸✨✨🌸✨✨🌸✨✨
Онам телефон қилдилар. Ҳар галгидек насихат қилишни бошладилар. Нима қилишим кераклигини, қандай қилишим кераклигини. Уже бу сафар гапларини кўтара олмадим:
-Она, мен уже 20 ёшдаман. Ёш боламасманку! Ҳадеб насиҳат қилаверманг!
Шунчалар қизишиб кетганимдан, онамга бақириб берганимни билмай қолдим.
Шунчалар ўдағайлаб бердимки, хатто онам индамай қолдилар. Ёнимга акам келдида, бир тарсаки туширди юзимга. Мен телефонни улоқтириб юбордимда, телевизор ёнидаги диванга бориб жойлашдим. Вақт ўтди ва мен жаҳлимдан тушдим. Шу вақт дўстим телефон қилди ва Онам оламдан ўтганлигини айтди. Мен унинг гапларини охиригача эшитмадим ҳам.
-Онам! Онажоним!
Кўзларимга шашқатор ёш келиб, телефон трубкасини қўйганимча карахт бўлиб қотиб қолдим. Қулогимда эса онамга бақириб жеркиб бераётганим жарангларди. Кўзим олдида эса онагинамни табассумли юзи эди.
Мен шу туришимда қотиб қолдим, томоғим бўғилиб қолган, қалбим эзилиб, ҳаёлимда эса онажоним эди.
Ерга тиз чўкдимда, фарёд қила бошладим:
- Аллоҳим, уни қайтариб бер! Жон Аллоҳим онажонимни қайтариб бер. Мени жонимни олақолгин! Илтимос Аллоҳим онамни қайтариб бер. Майли мени азобла, истасанг ногирон қилиб қўй. Аллоҳим онамни қайтиб бер!
Шунчалар бақириб йиғладимки хонага акам кириб келди. Қўлида телефон трубкасини ушлаб олганича:
-Овозингни ўчир! - деб бақирди менга.
-Нега ахмоқ каби
бақирасан, онамни гапларини эшита олмаяпман!
Онамни? Қотиб қолдим.
Тезда телефон трубкасини акамни қўлидан тортиб олдимда:
-Онажон??? Онажоним!
Онам эса ҳар галгидек хотиржам ва ёқимли овози билан:
-Ха болажоним- дедилар.
Мен бошқа ҳеч нарса деёлмай қолдим. Кўзларимдан шашқатор ёшлар оқиб кетди.
Дўстим менга телефон қилиб айтганида, унинг онаси ўлган экан. Мен эса чала эшитиб нотўғри тушунган эканман. Мен хеч нарса деёлмай қолдим. Фақатгина шивирлай олардим холос:
-Онажоним, мени кечиринг, қадрдоним, меҳрибоним.
Онам сўзларимни эшитиб йиғлаб юбордилар:
- Болагинам, ҳар нарса бўлсаям фақат сен йиғламагин, жоним болам. Сени йиғлашингни эшитолмайман.
Мен йиглашда давом этардим. Узр сўраб тавба қилардим. акам қўлимдан телефон трубкасини олиб хонасига кириб кетти. Мен эса хонамга кириб Аллоҳга ёлворишни бошладим.
-Эй Роббим... Мени кечир ва менга ўхшаб онасига озор етказадиганларниям кечир... Онасига озор бериб онасидан айрилиб қолганларниям кечир...
Онасини бир бора дийдорини кўришга зор бўлганларниям кечир... Онани қайтиб топа олмаймиз!
✔️💥....Фаришта одамга дебди:
~ "хохлайсанми, яшаган умрингни
курсатаман.?"
....Одам:
~ Ҳа дебди.
Фаришта уни олиб учибди.
~ "Ана, қара босган изингни", ~дебди.
....Одам икки кишини изини
кўрибди ва:
~ Менинг ёнимдаги иккинчи из кимники.? ~дебди.
....Фаришта:
~ "Бу меники, бир умр сен
билан бирга бўлганман", ~дебди.
....Одам:
~ "Нега унда баъзи жойларда
из битта.?" ~дебди.
....Фаришта:
~ "У ҳаётингдаги энг оғир дамларинг",
~дебди.
....Шунда одам хафа бўлиб:
~ "Сен мени энг оғир дамларимда
ташлаб кетганмисан.?" ~дебди.
....Фаришта:
~ "У мени изларим, ўша
пайтларда мен сени кутариб
ўтганман", ~дебди...!
😴Тушлар — унутилади☝️
😪Огриклар — кетади🚶
🤕Яралар — битади😷
⏳Умрлар — утади⌛️
👫Такдирлар — синади💔
😍Одамлар — узгаради😡
❤️Туйгулар — йуколади⚰
🎭Никоблар — ечилади👽
👀Карашлар — узгаради👁
🌀Хаеллар — алмашади♻️
😢Нимадир — йуколади🔍
😃Нимадир — топилади🎁
🤔Кимдир — хотирланади💭
🙄Кимдир — унутилади🚷
⏲Вактлар — утади⏱
🌎Хает — давом этади🍃
Oнам макка менга Онам саждагох,
Дуолари мен учун энг катта панох.
Ўзинг кўриб турибсан ўзингсан
гувох,
Онамни асрагин Онамни ОЛЛОХ. Бешигимда бедорим аллалар айтган,
Тунлар кечиксам ухламай кутган.
Дардимни олиб оромин тутган ,
Онамни асрагин Онамни ОЛЛОХ. Олисдаман Онамдан узоқда йўлим,
Фақат сенга айтаман очаман дилим.
Майли куйиб кетсин севгидан
кўнглим,
Онамни асрагин Онамни ОЛЛОХ. Сен буюксан бандангни тинглагувчи
зот,
Сенга илтижо қилдим қилмадим
фарёд.
Онам билан менга қизиқ бу хаёт..
Онамни асрагин Онамни ОЛЛОХ...
🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸
Ассалому алайкум дилга якин, яхши инсоним! Умримизнинг яна бир кайтарилмас тонгги муборак ва хайрли булсин! Омонат дунёда омон булинг! Аллохим хар бир килаётган хайрли ишингиздан босган хар бир кадамингиздан рози булсин. Жисмингизга соглик калб оламингизга хотиржамлик тилайман. Топганингиз халол бойлик килган ибодатларингиз ажру савобларга тула булсин.
🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸
══════ ❁ ✿ ❁ ══════
Дадабоев Козимбой:
Онадан:
-Болалариздан Қайси бирини яхши кўрасиз? -деб сўралганида:
-Касалини тузалгунича,
узоқдагисини қайтиб келгунича, кичкинаси катта бўлгунича, ҳаммасини ўлгунимча яхши кўраман,-деб жавоб берибди
АЗИЗЛАРИМ КЎПЧИЛИК ДАВЛАТ ИШИДА БЎЛГАНИ УЧУН ШАНБА ВА ЯКШАНБА КУНЛАРИ МАРКАЗИМИЗДА 50% ЛИ ЧЕГИРМА АСОСИДА ДИАГНОСТИКАДАН ЎТҚИЗАМИЗ !!!
ЎЗ САЛОМАТЛИГИ ҚАЙ ДАРАЖАДА ЭКАНЛИГИНИ БИЛМОХЧИ БЎЛГАНЛАР ЛИЧКАМГА РЎЙХАТГА ЁЗИЛИНГЛАР!!!
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг !
Аллоҳдан қалбингиз сукунатини, юзингиз табассуми ва нурини, танангиз соғлигини, ҳаётингиздаги тавфиқни, хонадонингиз тинчлигини давомли бўлишини, ўзингиз ва ота - онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин!
Кунингиз хайрли ўтсин!
┄┉❈❖❀✺❀❖❈┉┄
🔴 ~ ҲАР ТОНГ.~ 🔴
Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, Омонмисиз, кадрдоним денг... !!!
Опам,синглим, Кўнглингизни бир дам қўйинг кенг.
Танишмисиз ёки нотаниш, Ўзингизга қадрдон билинг.
Бўлса ҳамки, минг ўй, минг ташвиш, Учрашганда табассум қилинг.
Мен-чи, сизни бағримга босиб, Меҳрим билан гулларга ўрай.
Яхши кунлар этсин-да насиб, Сизни доим бахтиёр кўрай.
Қондошгинам, қилмангиз унут, Дунё бир кам, иши чигал-ку,
Бугун мени кўрдингиз хушнуд, Эртага мен бўлмасман балки.
Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб, Дарё каби оқади фурсат.
Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб, Омонлашмоқ ўзи ғанимат.
Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, Омонмисиз, кадрдоним денг!!!😊😊💞