ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
26 октябрда бир жойда ўтириб қолишдан, кам ҳаракатланишдан сақланинг. Кўпроқ пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг. Албатта, вужудингизда кучли чарчоқ туйсангиз, дам олинг, нафас ростланг. Кун давомида юридик ҳужжатлар билан ишлашингизга тўғри келади. Бу ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, ҳушёр туринг. Оилавий ҳаётингизда ҳам айрим майда кўнгилсизликлар бўлиб ўтиши мумкин. Лекин бу жуфтингиз билан ўзаро муносбатларингизга салбий таъсир кўрсатмайди. Бахтингизни берсин!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун том маънода сизнинг кунингиз. Атрофингизни энг яхши одамлар қуршайди. Энг ёрқин лаҳзалар фақат сизники бўлади. Қувончдан ёрилай дейсиз. Ижодкор бўлсангиз, энг сара асарларингиздан бири айнан бугун ёзила бошлаши мумкин. Лекин шахсий сирларингизни дуч келганга ошкор қилиб кетаверишингиз сира тўғри келмайди. Дўстдан кўп душман дейишган.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
26 октябр куни шошқинлик талаб қилувчи лаҳзаларингиз кўп бўлиши кутилмоқда. Мартабангизни ошириш ҳақида ўйлай бошлайсиз. Лекин унутмаслигингиз керак. Ҳеч қурса бугун иш ҳақида ўйламай туринг. Оила аъзоларингизнинг ширин суҳбатларидан баҳра олинг, позитивликка эришинг. Кечки пайт эски қадрдон дўстлардан бирини учратиб терингизга сиғмас даражада мамнун тортасиз. Муаммоларни унутинг ва тўғри ресторанга йўл олинг. Моддий аҳволингиз жуда яхши. Хавотирга ўрин йўқ.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугунги кунни ўзингиздаги нуқсонларни бир қатор таҳлилдан ўтказиш ва саломатлик ҳақида қаттиқроқ қайғуришга бағишласангиз, фақат фойда кўрасиз. Анчадан бери клиникага бориб тўлиқ тиббий кўрикдан ўтмоқчи эдингиз. Ўша кун келди. Тадбиркорлар эрталабдан муҳим ҳужжатларни имзолаш амалларига берилишади. Кимлар биландир келишувларга шошилишади. Рақобатчилардан эҳтиётингизни қилинг. Улар кутилмаганда ҳужумга ўтади. Тайёр туринг.
ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)
26 октябрда азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланади. Анчадан бери молиявий тўкинликни орзулардингиз. Бугун ўша тўкинлик ёмғири бошингизга ёғилади. Кун мобайнида кимлар биландир баҳслашиш, тортишишларга дуч келасиз. Тадбиркорларни ҳамкорлардан бири жанжалга етаклаши мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларда совуққонлик кўзга ташланади. Сукут сақланг. Ён беринг. Буни асосий шиорингизга айлантиринг. Ютқазмайсиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугунги кун балиқ буржи остида таваллуд топганлар учун азартлар ва энтузиазм кунига айланади. Буларнинг барчасини вужудингизга қандай сиғдиришингизни худонинг ўзи билади. Куннинг иккинчи ярмини табиат қўйнида дам олиб ўтказсангиз ҳам зиён қилмайди. Яқин дўстингиз кечқурун ажойиб совға ҳадя этиши мумкин. Асабларни асранг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз қувончли кечади. Ишларингиз унумли бўлади. Яқин инсонингизнинг чексиз муҳаббатидан бошингиз айланади. Гўё еттинчи осмонда парвоз қилаётгандек бўласиз. Буларни елкангизда кўтариб тура олсангиз, бахтингиз. Башарти кўтара олмасангиз, улар ўрнини кўнгилсиз вазиятлар эгаллаши ҳеч гап эмас. Молиявий соҳада ҳам омадингиз чопади. Фақат пулларингиз сиз истаганча кўп бўлмайди. Борига шукр қиласиз-да. Бирор ишни ўз вақтида адо эта олмасангиз, даромаддан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Кечқурун овқатланиш меъёрига амал қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
25 октябрни дачангиз бўлса дачада, бўлмаса, табиат қўйнида дам олиб ўтказишингиз тавсия қилинади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда пауза эълон қилинг. Бу қўрқинчли эмас. Севган қалб сукунатда ҳам севишдан тийилмайди. Тадбиркор бўлсангиз, хизмат сафарига чиқиш ва келишувларни кечқурунга мўлжалланг. Шунда омад сиздан юз ўгирмаслиги аниқ. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун ҳар бир қилган ишингиз, ҳар бир гапирган гапингизни қоғозга тиркаб борсангиз ёмон бўлмасди. Ҳеч бир вазиятни ўтказиб юбормаслигингиз керак. Бизнес лойиҳаларга пул тикиш бугун майда бўлса-да кўнгилсизликларни ҳадя этиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ҳаммомга тушишингиз зарур. Парҳез тутиш ҳам зиён қилмайди. Кечқурун оилавий бўлиб меҳмонга боришингиз кутилмоқда. Асабларни эҳтиёт қилинг. Бировлар билан бўлар-бўлмасга жанжаллашишдан сақланинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
25 октябр куни ўта ноқулай ва ёқимсиз вазиятга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатда шундай вазият юзага келиши мумкин. Агар дўстларга ёрдам беришни истаётган бўлсангиз, бу ишни тезроқ амалга оширинг. Токи қандайдир арзимас баҳона билан савоб ҳавога учмасин. Айниқса, ёрдамингиз пул билан боғлиқ бўлса, янада шошилишингиз керак. Кечқурун организмингизни ёшартириш ва саломатликни мустаҳкамлаш амалларига эътибор қаратинг.
ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)
Бугун дуч келган одамни танқид остига ола бошлайсиз. Нега? Қўшнилар, сотувчиларда нима айб? Кечқурун ишдан келиб қариндошларни танқид остига ола кетасиз. Хайриятки, ишхонадаги ҳамкасблар сизнинг танқидларингизга учрамайди. Чунки ваъда қилинган мукофот пули ўз вақтида тарқатилади. Шу нарса ажаб эмаски сизни сергак торттирса ва оила аъзоларингиз ҳам сизнинг ғазабингиздан холи бўлса. Ухлашга ётишдан олдин сутли маҳсулотлар истеъмоли билан чекланинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
25 октябрда саломатлигингиз учун фойдали ишларни, маҳсулотларни танланг. Эрталаб кофе ичманг. Токи артериал қон босимингиз сакрай бошламасин. Парҳез бошлаш, пиёда тоза ҳавода сайр қилиш, уқалаш муолажаларини олиш бугун фойдали кечади. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунингизни фақат ўзингизга бағишланг. Суюкли инсонингизнинг кўнглини олинг. Муҳаббатингизни ундан дариғ тутманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунни шошилмасдан, секинлик билан бошлайсиз. Шунга яраша ҳеч бир ишни, воқеа-ҳодисани кўздан қочирмайсиз. Севишганларни олқишлар, мақтовлар, сйурпризлар кутиб туради. Сиз севгилингизнинг аслида сизга қанчалар еътиборли ва меҳрибонлигини яна бир бор ўз кўзларингиз билан кўрасиз. Ким бугун кечқурун олис сафарга чиқса, муваффақиятга еришади. Сафар моддий жиҳатдан ҳам фойдали кечади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
24 октябр чаён буржида таваллуд топганлар учун молиявий жиҳатдан анча оғир кечади. Тўловларни амалга ошириш, қарзларни тарқатиш евазига киссангиз деярли қуриб қолиши мумкин. Қўшимча даромадли иш топишга мажбурсиз. Бусиз моддий аҳволингизни яхшилашнинг сира имкони ёъқ. Кечқурун янги танишган одам билан орангизда ғалати, у қадар ёқимли бўлмаган суҳбат бўлиб ўтиши мумкин. Кечқурун яна тоза ҳаво сайрига чиқишни унутманг. Имкон бўлса, велосипедда сайр қилинг. Соғлиғингиз мустаҳкамланади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Барча ишларни бир зарб билан бажариб ташлашга бел бойласангиз, хато қиласиз. Тегирмон навбати билан деган гаплар бор. Сиздаги тезлик авариявий вазиятларга олиб келиши ҳеч гап емас. Агар кимгадир дардингизни айтиб йенгил тортмоқчи бўлсангиз, бунинг учун сизни тушунадиган одамни танланг. Куннинг иккинчи ярмида сизни катта йиғин ёки конференсияга таклиф қилишлари мумкин. Ухлашга ётишдан олдин албатта овқатланиш масаласига еътибор қаратиб олишингиз тавсия етилади.
ТОҒ ЕЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
24 октябр куни ишга шу қадар шошиласизки, гўё биринчи кун бормоқдасиз. Ишчанлик қобилиятингиз оламга сиғмайди. Аммо янги лойиҳалар бошқаларга насиб етадиган бўлиб турибди. Реклама, ижод ва шахсий бизнес билан шуғулланадиганлар бугун мўмай даромадга ега бўлишади. Оиласизлар муҳаббатда муваффақиятга еришишади. Ниҳоят уйланмаган йигитларнинг аксариятига севгилисининг қўлини сўраш ва тўй кунини белгилаш насиб етади.
ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)
Бугунги руҳий аҳволингизни яхши деб бўлмайди. худо кўрсатмасин, кимдир танқид қилса борми, шу заҳоти дилингизда оғриқ пайдо бўлиши ҳеч гапмас. Бардам бўлинг, ўзингизни қўлга олинг. Кучли бўлинг. Аммо қариндошларингиз тутадиган ишни кечириб бўлмайди. Улар табиат қўйнига сизсиз чиқиб кетишлари мумкин. Фақат бу ҳам арзимас нарса. Дунё, умр, саломатлик олдида табиат қўйни нима бўпти. Шундай екан, емотсияни жиловланг ва хотиржамликка ерк беринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
24 октябрда жуфтингизнинг ҳар қандай илтимосини адо етишга тайёр турасиз. Лекин бу инжиқликка кирмайди. Жуфтингизнинг сизга нисбатан туйғулари шу қадар кучлики, ҳадди сиғиб ўз истакларини ошкор етади холос. Агар имкон топсангиз, жисмоний меҳнатдан бугунча воз кечинг. Аммо ақлий меҳнат ҳам сизга бугун фойда келтирмайди. Молиявий муаммоларни бартараф етишда таваккалчиликка ёъл қўйманг. Жуда еҳтиёткорлик билан иш тутинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун нафақат атрофдагилар, балки ўзингизга ҳам шубҳа назари билан боқа бошлайсиз. Ажабланарлиси, илгари ҳеч қачон бундай ҳолатга тушмагандингиз. Тезроқ бу ҳолатдан чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда жамиятдаги обрўйингизга путур етади. Тадбиркорлар кун бўйи рақобатчиларга қарши курашиб вақт ўтказишади. Ишонинг, улар қанча айёрлик қилмасин, ғалаба барибир сиз томонда бўлади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар қўлларида қимматбаҳо совғалар билан ташриф буюриши кутилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
23 октябрда ўзгаларнинг хоҳиш-истаклари билан қизиқиб кўринг. Олам фақат сизнинг атрофингизда айланмоқда деб хаёл қилсангиз, хатога йўл қўясиз. Акси эканига ўзгалар мисолида амин бўласиз. Сизни азалдан қаттиқ севган одамга худди шундай жавоб қайтаринг. Оиласиз бўлсангиз, унга нисбатан ўзингиздаги туйғуларни ҳам назоратдан ўтказинг. Туйғулар кучли бўлса, демак, тақдирдош танлашда адашмабсиз. Бахтингизни берсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Анчадан бери маданий дам олишга вақт топа олмаган бўлсангиз, бугун шундай имконият туғилади. Яқин инсонингизни олиб шаҳар айланишингиз, кино ёки театрга тушишингиз тавсия этилади. Вақт ёки пул етмаслигини айтиб баҳона изламанг. Агар фаол ва ташаббускор бўлсангиз, ҳамма нарсанинг иложи топилади. Муаммолардан нари бўлишни истаганлар табиат қўйнига чиқиб дам олсинлар. Куз ҳавосига қараб кийининг. Акс ҳолда шамоллаб қолишингиз ҳеч гап эмас.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
23 октябр куни кутишларга, орзулашларга берилишдан сақланинг. Берилсангиз, ҳамма ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетади. Тўғри, баъзида бироз бўшашиш, дангасаликка эрк бериш мумкин. Фақат бугун эмас. Ишхонадаги мартабангизни оширишингиз керак. Пул киссангизда деярли кам қолган. Шундай лаҳзаларда қўл қовуштириб ўтириш сира мумкин эмас. Тадбиркорлар учун бугун келишувлар, музокаралар ва хизмат сафарлари муваффақиятли кечади. Сафарга чиқсангиз, шахсий автомобилингиз эмас, хизмат машинасида чиқинг.
ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)
Ишхонангизда зиммангизга юкланган вазифалар қалашиб ётибди. Уларни тез фурсатда адо этиб тугатишингиз керак. Зарур бўлса, шахсий ҳаётни ҳам вақтинча унутинг. Ёлғизларнинг кўпчилиги бугун куннинг иккинчи ярмида тасодифий танишувни бошдан кечиради. Танишув орадан қанчадир вақт ўтиб романтикага айланиши турган гап. Спорт билан шуғулланиш жараёнида меъёрни билинг. Йўқса, организмингизга путур етказиб қўйишингиз мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
23 октябрда енгил фикрлашлар муаммоларни бартараф этишда ёрдам бермайди. Чуқур ўйлашингиз талаб этилади. Ёлғиз яшаётган бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни қидириб топиш ҳақида фикр юритинг. Аммо қидириб узоққа боришингиз шарт эмас. Атрофга яхшилаб назар солсангиз, уни кўрасиз, ҳис қиласиз. Кечқурун уқалаш муолажалари, бассейнда чўмилиш, саунага тушиш саломатлик учун катта фойда беради.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
21 октябр куни кайфиятингиз позитив ҳолатда бўлиши даргумон. Муваффақияцизликларда ўзгаларни айблай бошлайсиз. Ўзингизни қўлга олинг. Ғазаб ва нафратни жиловга солинг. Шахсий бизнесингиз бўлса, босиқлик билан иш тутинг. Дунёдаги жами даромадга эга чиқишга уринманг. Мабодо бирор янги лойиҳага пул тикиш ниятида бўлсангиз, олдин тажрибаси кўпроқ танишлардан маслаҳат олинг. Асабларингизни асранг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун куннинг биринчи ярмида кўплаб фойдали хабарлар, маълумотлар оласиз. Лекин уларни яхшилаб саралаб олинг ва танланганларинигина амалда қўлланг. Ишда фаоллик ҳам меъёрида бўлиши зарур. Жуфтингиз билан муносабатлар мустаҳкамлиги асосий масала. Мулоқотда эҳтиёткор бўлинг. Агар унга нисбатан шубҳа-гумонларингиз бўлса, очиқ айтинг. Кечқурун уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ташриф сизга позитив кайфият бағишлашига шубҳа йўқ.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
21 октябрда кайфиятингизда, ўзингизни тутишингизда тажовузкорлик кўзга ташлана бошлайди. Зудлик билан руҳий ҳолатингизни тартибга солишингиз керак бўлади. Ишхонангизда эса ҳамкасбларнинг барча олқишлари сиз учун. Агар ўзингизни яхши тутсангиз, албатта яхшиликларга, ҳурматга сазовор бўласиз. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда жуда эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингиз ёмонлаша бошлаганини ҳис этишингиз билан дарҳол врач кўригига чопинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугун эрталабоқ иш жойингизда шу қадар кўп ёқимли сўзларни эшитасизки, ишдан эртароқ уйга қайтишни хоҳлаб қоласиз. Бунинг учун баҳоналарингиз етарли. Уй юмушлари, молиявий муаммолар, болалар тарбияси ва ҳоказо. Ёлғизлар кечки пайт бир инсон билан танишиб қолишлари мумкин. Бу инсон келажакда турмуш ўртоғингизга айланиши мумкин. Шундай экан, юрагингиз жиз этган бўлса, у инсонни маҳкам ушланг. Қўлдан чиқарманг. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.
ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)
21 октябр куниингиз иш масаласида жуда оғир кечиши кутилади. Шунинг учун бошқа ишларга чалғишдан ва харидларни амалга оширишдан нари бўлишингиз тавсия этилади. Тушдан кейин дўстлардан бири моддий ёрдам сўраб кайфиятингизни бузиши мумкин. Йўқ, сиз ундан пулни қизғанмайсиз. Дўстингиз илгари ҳам сиздан бир неча марта пул қарз олган. Лекин ҳалиям қарзини қайтарган эмас. Кечқурун сизни оилангиз билан биргаликда меҳмонга чақиришлари мумкин. Асабни асранг. Ҳали у сизга кўп керак бўлади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун кунингиз сўнгсиз мулоқотлардан иборат бўлади. Тақдирингизда туб бурилишлар, кўзланган мақсадга етиш йўлидаги тўсиқлар ҳам бугун йўлингизга кўндаланг бўлиши мумкин. Кун давомида миянгизни ва қалбингизни хунук хаёллар ва беҳуда ғашлик, нафратдан тозалаш билан банд бўлсангиз ҳам зиён қилмайди. Башарти кечқурун артериал қон босимингиз сакрайдиган бўлса, дарҳол дори ичиб эрта кунда ухлашга ётинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Иш жойингиздаги юмушларни бугун биринчи ўринга қўйишингиз шарт. Бундан ташқари сиздан муҳим ҳужжатлар билан ишлашда ўта сергаклик ҳам талаб қилинади. Шахсий ҳаётингизни янада фаровонликка юз тутдирмоқчи бўлсангиз, воситачиларсиз иш бажаринг. Бу ишни бир ўзингиз уддалай оласиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга ижобий ўзгартишлар киритиш ҳам худди ўша ишлар сирасига киради. Бардам бўлинг!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
20 октябр куни эрталабданоқ мириқиб дам олгингиз келаверади. Бу хоҳишни ҳаммом орқали ҳақиқатга айлантирсангиз яна яхши. Мана бу росмана дам олиш ҳисобланади. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстлардан бири билан суҳбат қуриш жараёнида ўзингиз ҳақингизда кутилмаган янгилик эшитиб қолишингиз мумкин. Агар анчадан бери зарарли одатлардан халос бўлиш истагида яшаётган бўлсангиз, бугун айни пайти. Шундай воз кечингки, бир умр бу одатлар кўзингизга кўринмасин, қаерга хоҳлашса, ўша ёққа даф бўлишсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ишларингиз албатта бароридан келади. Даромад ҳам ёмон бўлмайди. Кимки олис сафарга отланган бўлса, сафари бехатар ва сердаромад кечади. Тадбиркор бўлсангиз, хориждан ҳамкор топишингиз кутилмоқда. Пул масаласини ўз фойдангизга ҳал қилишингизда яқин дўстингиз ёрдам беради. У банк соҳасида ишласа, яна яхши. Дўппи тор келганда, бир-икки сўм қарз берса ҳам камайиб қолмасди. Кечқурун оила аъзоларингиз даврасида вақт ўтказинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 октябр куни ортингиздан ғийбат қилувчилар, миш-миш тарқатувчилар кўпайиши мумкин. Агар уларнинг ҳар бирини тутиб гаплашиб қўйишни ихтиёр қилсангиз, тирикчилик бир ёқда қолиб кетиши турган гап. Шунинг учун қўл силтанг-у, кетинг. Кўрасиз, уларнинг ўзи тиззасига шапатилаганча қолиб кетади. Асосийси, сиз ҳеч кимга ҳасад қилманг. Атрофдагиларга нисбатан мулойим муносабатда бўлинг. Омаднинг ўзи сизни қувлаб юради. Кечқурун овқатланишда меъёрни билинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун иш жойингизда қандай янгиликлар борлиги билан астойдил қизиқинг. Майда хабарни ҳам ўтказиб юборманг. Негаки, хабарлардан қайсидир бири маош ошиши билан боғлиқ бўлиб чиқиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида албатта қўлингизга пул келиб тушади. Фақат пулларнинг ярмисини яхши кунларга деб беркитиб қўйишингиз керак. Бўлар-бўлмас харидлар сизни ҳолдан тойдириши мумкин. Бу ҳақда ўйлаб ҳам ўтирманг. Харажат деганлари саломатлигингизга ҳам путур етказиши ҳеч гап эмас.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 октябрда оила аъзоларингиз учун керак бўлса, жонингизни фидо қилинг. Кимдир пулга, кимдир эътиборга муҳтожлик сезаётган бўлиши мумкин. Дарров ёрдам қўлини чўзинг. Кун давомида кайфиятингизда кўп бора тушкунлик кўзга ташланиши мумкин. Бу об-ҳаво ўзгарувчанлиги билан боғлиқ. Ақлий меҳнат кишилари кечки пайт турли жисмоний машқларга эътибор қаратишса, зиён қилмайди
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
19 октябр куни бошингизга мукофотлар шодаси ёғилай деб турибди. Юқори лавозим, даромад, обрўли инсонлар билан суҳбатлашишлар сизни гўё еттинчи осмонга олиб чиқиб қўйиши кутилмоқда. Аммо бу билан андармон бўлиб шахсий ҳаётингизда юз бериши мумкин бўлган муҳим бир ҳодисани ўтказиб юборманг. Яқин дўстингиз билан учрашиб, нима ҳақидадир маслаҳатлашмоқчи эдингиз. Демак, еттинчи осмондан тушинг ва ҳаётга теран кўз билан боқинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун узоқ келажакка назар ташлаш, келажак режалар тузишга тушиб кетишдан сақланинг. Чунки бу режаларингиз барибир ҳақиқатга айланмайди. Реалистга айланинг ва бугунги муаммоларингизни ижобий ҳал этиш ҳаракатига тушинг. Ишхонангиздаги ҳамкасблар сиз ҳақингизда миш-миш тарқатиши мумкин. Дўстман деб юрган ҳамкасблар ҳам бу миш-мишларни эшитгач, сизга бўлган муносабатини ўзгартириб олиши ҳеч гап эмас. Сергак бўлинг. Эътиборли бўлинг. Қанча миш-миш тарқатишмасин, руҳан тушкунликка тушманг. Тушкунликдан худо асрасин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
19 октябрда моддий аҳволингизда ижобий ўзгаришлар сезилмаслиги мумкин. Бироқ сиз буюклик сари талпина бошлайсиз. Оддий юмушни бажарсангиз ҳам буюклик ҳақида ширин орзулар қабингизни чирмаб олади. Сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишлари мумкин. Шу инсон билан ширин суҳбат қуришингиз кутилади. Башарти бу иш савдо-сотиқ билан боғлиқ бўлса, дарров розилик билдиринг. Сиз бундай ишларни қийиб қўясиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун ташкилий ишлар билан боғлиқ ҳаракатларни содир этишингиз кутилади. Аммо бу юмушларни жуда катта тезликда адо этишингиз лозим бўлади. Молиявий масалада ҳам сизни омад кутиб туради. Илгари бажарган ишларингиз учун бугун ҳақ тўлашлари мумкин. Шахсий ҳаётда яқин қариндошлардан бирининг маслаҳати жуда асқотади. Шу маслаҳат туфайли оилавий ҳаётингизда кўркамлик, тотувлик ҳукм сура бошлайди. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Асабни асранг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
19 октябр куни барча сизга босим ўтказаётгандек туюла бошлайди. Ҳатто, яқин дўстларингиздан ҳам шубҳалана бошлайсиз. Ҳозирча вақт бор, реалистга айланинг. Масалага теран назар билан боқишни бошланг. Ишхонада гўё иккинчи нафас йўлингиз очилади-ю, юмушларнинг адабини бера бошлайсиз. Моддий аҳволингиз ўртача. Агар нимадир харид қилмоқчи бўлсангиз, қарзга ботиш шарт эмас. Тафаккурни ишга солган ҳолда ҳаракатлар содир эта бошланг, вассалом.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Дўстлар, ҳамкасблар қаршисида ҳурматингиз, обрўйингиз бир пул бўлишини хоҳламасангиз, принсипларингиздан воз кечинг. Бугун сиз жуда мулойим бўлишингиз, арзимас муаммони деб ташвишга тушавермаслигингиз талаб этилади. Ишда янги билимларни ишга солган ҳолда йўл тутиш бугун муваффақият келтиради. Янги ва йирик лойиҳа устида иш бошлашингиз кутилмоқда. Раҳбарлар бу лойиҳа учун катта пул ваъда қилганини унутманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кайфиятингизнинг қандайлиги бугун жуда муҳим аҳамиятга эга. У рақобатчиларни қувиб ўтиш, чангингизда қолдириб кетишингизни таъминлай олади. Омад манзили томон олға босинг. Тадбиркорга айланишни орзу қилган бўлсангиз, бугун фойдали ишларга пул тикиш амали муваффақиятли кечади. Кечқурун суюкли инсонингиз билан ширин суҳбатлар қурган ҳолда вақт ўтказинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
18 октябрда ўзингиз билан ўзингиз овора бўласиз. Бошқаларнинг муаммолари сизни у қадар қизиқтирмайди. Аммо дўстлар, қариндошларнинг мурожаатларига лаббай деб жавоб беринг. Ижод кишиларининг мавқени орттиришдаги уринишлари омадли кечади. Бу ишда сизга яқиндагина яратган шедеврларингиздан бири ёрдам беради. Шу баҳонада мухлисларингиз сони ҳам ортади. Ҳатто, жуфтингиз ҳам сизни бошқатдан севиб қолиши мумкин
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун шахсий ҳаёт ташвишлари билан ўралашиб вақт ўтказадиган кун эмас. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишни дўндиришингиз талаб этилади. Акс ҳолда пулсиз қолиб кетасиз. Шундай экан, бир сония ҳам чалғимасдан, хаёлни бўлмасдан тер тўкаверинг. Муҳаббатда оила қуришга улгурмаганлар у қадар муваффақият қозона олмасликлари мумкин. Бу бўлғуси жуфтингиз билан фикрларингиз бир хил чиқа қолмаслигида ўз аксини топади. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда меъёр ва режимни буза кўрманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
18 октябр куни кимлардир сизни очиқ суҳбатга чақиравериб безор қилиши мумкин. Бироқ сиз безор бўлманг. Бундай суҳбатларнинг айримлари сизга ҳаётда асқотиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ишда ҳам, оилада ҳам тўғри сўзланг, очиқ юз билан яқинларингизга муносабат билдиринг. Бўғим ва ошқозон билан боғлиқ сурункали хасталикка чалинганлар профилактик ҳаракатларни бошламасалар бўлмайди. Бу хасталиклар ўз вақтида муолажа олишни тақозо этади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Шахсий ҳаётингиздан тортиб хаёлларингизгача тартибсизлик кўзга ташланади. Бу қандайдир сирингиз ошкор бўлиши билан бошланади. Ишонинг, бу жиддий муаммо. Муаммони эса қондошларингиз кўмагисиз бартараф эта олмайсиз. Кун давомида энг қулай имкониятлар йўлингиздан чиқади. Агар уларни қўлдан чиқармасангиз, иш жойингизда ҳам ортиқча бош оғриқлар бўлмасди. Асабни асранг. Асаб бузишга мойил вазиятлардан нари бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
18 октябрда балиқ буржи остида туғилганларнинг айримларига энг яқин, садоқатли деб билган дўстлари фавқулодда хиёнат қилиши мумкин. Фақат бу хиёнатни деб ич этингизни ейишингиз нотўғри. Бундай лаҳзаларда сукут ёрдамида душмандан ўч олиш лозим. Агар ақлни ишга солсангиз, бошқа муаммолар ҳам сиздан қочиб қутула олмайди. Баъзиларни кун давомида бош оғриғи, варикозлар безовта қилиб ўтиши мумкин
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
17 октябрда дам олишдан унумли фойдаланинг. Шахсий ҳаёт ҳам сиздан қочиб қутула олмайди. Бу масалада шиддат билан қатъий қарорлар чиқарасиз. Агар шундай кайфиятда интилишларни давом эттира олсангиз, куннинг иккинчи ярмига бориб молиявий муаммоларни ҳам ўз фойдангизга дўндира оласиз. Асосийси, жанжалли давралар ва вазиятлардан қочинг. Сизни кўра олмайдиган баъзи ичи қора қўшнилар кимлар биландир орангизни бузиб катта жанжал чиқаришга ҳаракат қилиб кўришлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугунги кунингиз худо хоҳласа омадли кечади. Қуёш фақат сизнинг бошингизга нур сочади. Кимлардир маслаҳат берса, лаббай деб жавоб беринг. Ширин суҳбатлар қуришга чорлаганларнинг таклифларини инкор қилманг. Чунки ҳақиқий дўстлар ана шундай суҳбатлар орқали танланади. Кечқурун уйдагиларингиз учун ёқимли харидларни амалга оширишингиз кутилади. Олис сафарга отланиш истагида бўлсангиз, марҳамат, йўлга чиқинг. Бу сафар сизга молиявий манфаат ҳам келтиради.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
17 октябр куни эрталаб севимли хоббингизни эслаб қоласиз. Бу бекорга эмас. Хобби сизга тонгдаёқ янги куч-қувват ато этиши мумкин. Бугун тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилиш, танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар ва дўстлар билан суҳбат қуриш хайрли кечади. Гардеробингизни ҳам бир кўздан кечириб қўйишни унутманг. Ҳар ҳолда қиш яқин. Балки янги иссиқ кийимлар сотиб олишингиз керакдир?
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Ишда ишончли йўналишни танлангки, жиддий хатоларга йўл қўймайдиган бўлинг. Йўл-йўлакай кимдир сизни ранжитса, кўнгилга яқин олманг. У дилозорни худога солинг, вассалом. Зинҳор бир жойда узоқ туриб қолманг. Замон билан ҳамнафас ҳолатда ҳаракатлар содир этинг. Муҳаббатда бугун оиласизларнинг омади келади. Кимдир сизни учрашувга таклиф этиши мумкин. Албатта боринг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
17 октябр куни иш масаласида шошма-шошарликка йўл қўймаслигингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда бу иш сизга фақат кўнгилсизликлар ва молиявий инқироз олиб келади. Яқин манзилга сафар қилиш зарурати туғилса, майда-чуйда ишларни бажаришдан бўйин товламанг. Бир сўз билан айтганда бугун қанча кўп ҳаракат қилсангиз, шунча ўзингизга яхши бўлади. Ҳар қандай турдаги касалликлар сизни четлаб ўтади. Демак, спорт билан шуғулланишдан бош тортмасангиз ҳам бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ҳар бир дақиқани қадрлашингиз талаб этилади. Чунки қимматбаҳо вақт ортга қайтмайди. Зерикарли, деярли наф келтирмайдиган ишларга эътибор қаратиб овора бўлманг. Бугун янги уйга кўчиб ўтиш, уй анжомларини харид қилиш ва уй таъмири муваффақиятли кечади. Агар моддий аҳволингиз кўтарса, янги мебеллар сотиб олишингиз мумкин. Хуллас, пулни уй учун, ўзингиз учун тежаб ўтирманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Асабни асранг. Асабни ҳам ортга қайтариб ёки қайта тиклаб бўлмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз ажойиб тарзда ўтиши, гармонияга бой бўлиши кутилади. Атрофдаги ҳар бир воқеа-ҳодисадан завқ ола бошлайсиз. Дўстларингиздан кимдир куннинг иккинчи ярмида сизга қўшимча даромад келтирувчи иш топиб бериши мумкин. Қўшимча даромадга эга бўлсангиз, уни сарфлашга сира шошилманг. Кечқурун тадбиркорларни янги ҳамкорлик таклифи, сафар ва бообрў инсонлар билан учрашувлар кутиб қолади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
16 октябр куни сизга кимдир кўнглини очиши мумкин. Аниқроғи, муҳаббатини қандайдир айланма йўллар орқали изҳор этишга уриниб кўриши кутилмоқда. Агар молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ҳал эта олмасангиз, қариндошларни ёрдамга чақиринг. Улар сизни инқирозга юз тутмаслик учун қандай йўл тутишга ҳам ўргатиб қўйишади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигига жиддий эътибор билан муносабатда бўлишлари талаб этилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугунги кун бошқаларига нисбатан янада муҳим ҳисобланади. Сиз бугун ҳар қандай оғир, чигал ишни ҳам ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда қотириб ташлай оласиз. Лекин иш жойингизда кимгадир буйруқ бериш учун ошиқманг. Бу обрўйингизга путур етказиши мумкин. Бугун маданий дам олиш ва табиат қўйнига отланиш хайрли кечади. Башарти хориж саёҳатига отланган бўлсангиз, икки ҳисса ёшариб қайтишдан умид қилаверинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
16 октябрда сизга ёлғиз қолиш қатъиян тақиқланади. Фақат атрофдагилар билан муносабатлар, сўзлашувларгина ишингиз унумли бўлишини таъминлай олади. Профессионал касби доирасида малака оширишга отланганлар, янги касб сирларини ўрганишга ошифта бўлганлар бугун муваффақиятдан умид қилаверсалар бўлади. Кечқурун сизга велосипедда узоқ вақт сайр қилиш катта фойда беради. Дарвоқе, бугун кечаси ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Эрталаб уйқудан турибоқ биринчи қиладиган ишингиз кўп ҳаракатланишдан иборат бўлиши керак. Акс ҳолда ҳавонинг ўзгарувчанлиги туфайли бўғимларда кучли оғриқлар пайдо бўлиши мумкин. Имкон топсангиз, замонавий машғулот анжомларидан фойдаланган ҳолда саломатликни тикланг. Парҳез ҳам сизга зиён етказмайди. Молиявий масалада бугун омадингиз кулмаслиги мумкин. Қўшимча даромадли иш топишингизга тўғри келади. Айримларни кечқурун шахсий иш билан яқин манзилга сафар кутиб туради.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
16 октябр куни сайр-у саёҳатга ишқибозлик сизни қийнай бошлайди. Аммо ҳозир бунинг мавриди эмас. Ишларингиз бошингиздан ошиб-тошиб ётибди. Кун давомида хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Санъат соҳасида ишлайдиганларнинг куни туғади. Кирим кўп бўлади. Улар айнан кечқурун кўплаб мухлислари қаршисида чиқиш қилишлари мумкин. Баъзилар кун бўйи бош ва оёқ оғриғидан шикоят қилиб кун ўтказиши эҳтимолга яқин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
15 октябр куни иш жойингиздаги баъзи ҳамкасблар тарафидан сизга нисбатан агрессив ҳаракатлар содир этилиши кутилади. Бунга ҳасад сабабчи бўлиши мумкин. Сиз ундайларни сукут билан енгишга ҳаракат қилиб кўринг. Чунки ундайлар беҳуда асабийлашишингизга арзимайди. Агар меҳнат таътилига чиққан бўлсангиз, дам олишни пухта режа асосида ташкил этиш имконига эгасиз. Санаторийга бориб дам олсангиз, шу баҳонада саломатликни мустаҳкамлаб олсангиз ҳам сира зиён бўлмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Эрталаб уйқудан уйғонишингиз билан зарарли одатлардан қандай воз кечиш йўлларини қидиринг. Йўлнинг борса келмасини танланг. Кейин эса спорт билан аста-секин шуғуллана бошланг. Олимпиада чемпиони бўлишингиз шарт эмас. Саломатлигингиз мустаҳкам бўлса бас. Кўпроқ пиёда юрсангиз ҳам организмга катта фойда келтирган бўласиз. Бугун хизмат сафарига бориш унумли кечади. Орзуингиздаги даромадга эга бўлиб қайтишингиз мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
15 октябрда молиявий масалада мушкул ҳолатлар юзага келиши мумкин. Лекин қайғуга ботманг. Чунки бу муаммо чангалидан чиқиб кетишингизда яқин дўстингиз албатта ёрдам беради. Асосийси, муаммони тўлиқ унга гапириб беринг, вассалом. Шамоллаш, грипп кабиларга дучор бўлмаслик учун иммунитетни кўтариш пайида бўлинг. Спорт билан шуғулланиш, ҳаммомга бориш ва сузиш машқларидан юз ўгиринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Агар ишхона ёки оилада жанжалли вазиятлар юзага кела бошлаганини сезсангиз, ими-жимида ўзингизни четга ола қолинг. Бугун бу жанжалларга сизнинг аралашишингиз оловга мой сепган билан баробар кечади. Оддий кузатувчига айланинг ва сукут сақланг. Оила қуришга улгурмаганларнинг айримлари кечқурун романтик учрашувга отланиши мумкин. Саломатлигингизни ҳамиша назоратда ушланг, афсусланмайсиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
15 октябр куни ўзингизга умуман ёқмайдиган амалларни ҳам бажаришингизга, сабр билан олға босишингизга тўғри келади. Сабаби, айнан шу амаллар сизга кутилган даромадни ҳадя этиши мумкин. Баҳс-мунозарали вазиятлардан қочинг. Жуда бўлмаганда, қулоғингизга наушник тақинг-у, эътиборсиз бир шахсга айланинг. Бу тинчлигингиз сақланишига эришишда ва бемаъни хаёллардан нари бўлишингизда катта ёрдам беради. Овқатланишда меъёрни билинг. Акс ҳолда шундоқ ҳам инжиқлана бошлаган ошқозонни зўриқтириб қўйишингиз мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугунги кунингиз ғалати, тушунарсиз кечиши кутилмоқда. Ишда, шахсий ҳаётда имкониятлар негадир қўлингиздан чиқиб кетавериб безор қилади. Натижада кайфиятингиз тушади. Тушкунлик домида қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Аксига олгандек, муҳаббатда ҳам омад сиздан юз ўгиришига гувоҳ бўласиз. Илож қанча, баъзида шундай кунлар ҳам бўлиб туради. Ҳаёт фақат текисликлардан иборат эмас.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
14 октябрда плюсга нисбатан минуслар кўпроқ бўлиши кутилади. Лекин ҳаётга, дунёга оптимист назари билан боқа олсангиз, барча муаммолар хамирдан қил суғургандек осон бартараф этилади. Бугун хизмат сафари, бошқа шаҳарга кўчиб ўтиш амаллари омадли ва хайрли кечади. Уйқуга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг. Тушларингиз тотли кечади. Овқатланишда жуда сергак туринг. Режимни, меъёрни бузманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун иш бажаришда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам умум талабларга қатъий амал қилишингизга тўғри келади. Агар ўз қоидаларингиз асосида яшашга интилсангиз, омадсизликка учрайсиз. Атрофдагилар билан мулойим муносабатда бўлинг. Пул масаласидаги муаммолар осон ҳал бўлиши кутилмоқда. Шу баҳонада қарзингиз бўлса, қутулиб оласиз. Кечқурун ёши улуғ қондошлар ҳолидан хабар олинг ва қўшимча савобга эга бўлинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
14 октябр куни айримлар жуфти ё бўлғуси жуфтини ёнига олиб сафарга отланишлари кутилади. Шу баҳонада азалий орзуларингиздан бири ушалиб, дунёни кўргандек бўласиз. Кун давомида бўш вақт топиб профессионал касбингиз доирасида малакангизни ошириш пайида бўлинг. Башарти ишдан бўшаб бошқа ишга ўтиш ниятингиз бўлса, яхшилаб тарозига солиб кўринг. Ўйланг, мулоҳаза қилинг. Токи кейин афсусланиб қолманг. Сизга бугун пиёда сайр катта ёрдам бериши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кайфиятингиз эрта тонгданоқ тушкун ҳолатда бўлади. Кўчага ҳам чиққингиз келмайди, атрофдагилар билан мулоқот сира ёқа қолмайди. Оиласизларни кимдир бугун бўлғуси тақдирдоши билан танишиб, суҳбатлашиши мумкин. Рўзғордаги муаммолар фақат қондошлар ёрдамидагина ижобий ҳал бўлади. Аммо бу масалада кўпроқ пул сарфлашингизга тўғри келади. Бугун бировни билиб ҳам, билмай ҳам ранжита кўрманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
14 октябр куни худо сиз учун барча имкониятлар эшикларини очиб беради иншооллоҳ. Шунинг учун қўл урган ишларингиз осон бита бошлайди. Яна кутганингиздан ҳам кўпроқ даромад келтиради. Кун давомида жанжалли вазиятлардан, давралардан қочинг. Бу саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиб қўйиши мумкин. Шаҳарда яшасангиз, кечқурун яқин инсонингиз билан киноми, театргами тушсангиз яхши бўларди. Дам оласиз, кайфиятингиз кўтарилади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кунингиз қувноқ ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлади. Уларга шахсан гувоҳ бўлиб, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Молиявий масалада ҳам сира хафагарчилик кўрмайсиз. Қанча пул сарф қилсангиз, шунча даромад кўрасиз. Баъзиларни куннинг иккинчи ярмида бош оғриғи, юрак беҳаловатлиги, варикоз безовта қилиб ўтиши мумкин. Бу ҳавонинг ўзгарувчанлиги билан боғлиқ
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
12 октябр куни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўртангизда совуқчилик юзага келиши мумкин. Муаммонинг ечими эса романтикада. Шу нарсага алоҳида эътибор қаратинг. Баъзилар олис сафарга отланишлари мумкин. Сафар сизга моддий тўкинлик ато этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Қолганлар ҳам бугундан катта пул кутаётгани тайин. Афсуски, хоҳишингиздаги даромадга эга бўла олмайсиз. Тақдирда борига шукр қилишингизга тўғри келади. Ухлашга ётишдан олдин илож топсангиз, сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар шахсий бизнеси борларга бугун маҳсулот харид қилиш учун шошилмасликни маслаҳат беради. Алданиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ёки кутилган даромадга эга бўла олмаслигингиз мумкин. Агар шамоллаган, грипп юқтирган бўлсангиз, хасталикдан тезроқ халос бўлиш ҳаракатига тушинг. Хасталик сурункалига айланишига сира йўл қўйманг. Спортнинг фаол турлари билан шуғулланманг. Умуман бу соҳада фақат йўриқчи иштирокини таъминлаганингиз маъқул. Моддий жиҳатдан камлик кўрмайсиз.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
12 октябр куни оилалиларнинг ташвиши битта. Рўзғор кемтикларини тўлдириш, рўзғор учун керакли жиҳозлар сотиб олиш. Аммо асосий ишдан ҳам чалғимасликка ҳаракат қилинг. Ишингиз юзасидан қўнғироқларга, таклифларга ўз вақтида лаббай деб жавоб беришга алоҳида эътибор қаратинг. Яқин инсонингиз билан ўзаро муносабатлар совуқ тортиши эҳтимолга яқин. Агар ўз вақтида ҳаракатингизни қилмасангиз, муаммо янада жиддийлашиб кетиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун ҳеч бир жабҳада мағлуб бўлмаслигингиз лозим. Чунки ғолибликка юз фоиз ҳақлисиз. Кайфиятингиз ёмонлашганини баҳона қилиб қон қардошлар кўнглига озор беришдан сақланинг. Бировларга ички сирларингизни айтманг ва ҳеч кимга қарз берманг. Бу ҳаракатлар кўнгилсизликдан бўлак нарсани ҳадя этмайди. Кечқурунга яқин азалий дўстлардан бири сизга ажойиб совға тайёрлаб қўйганига гувоҳ бўласиз. Нокамтарлик бўлса ҳам тан олинг. Сиз худди шундай совғани анчадан бери орзулардингиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
12 октябрда қиз-жувонлар аввало гўзаллик салонига бориб ташқи кўринишларига зеб беришлари керак бўлади. Гарчи бу амал учун пича вақт ва пул кетса-да, қиёфангиз яқин инсонларни ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этади. Оила қуришга улгурмаганлар танлаган инсони билан муносабатларда танаффусларни бошдан ўтказишлари мумкин. Башарти олис ёки яқин манзилга сафар қилишингиз учун эҳтиёж туғилса, ниҳоятда эҳтиёткорлик билан иш кўринг. Чигал вазиятларга тушиб қолишдан сақланинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Эрталаб оила қурмаганларнинг аксарияти янги танишувларни бошдан кечиришади. Танишув бора-бора романтик учрашувга йўл бўшатади. Ишингиз билан боғлиқ янги ғоялар пайдо бўлса, зинҳор имкониятни қўлдан бой берманг. Бу ғоялар яқин келажакда сизга мўмай даромад ҳадя этиши мумкин. Кечқурун ёқимли харидларни амалга оширишингиз эҳтимоли бор.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
26 октябр куни ёшлар билан ўз ҳаётий тажрибангизни баҳам кўришингиз тавсия этилади. Рўзғордаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этинг. Айниқса, уй таъмири билан шуғулланишингиз керак бўлади. Кун давомида позитив кайфиятда бўлишни хоҳласангиз, атрофдагилар билан муносабатларга эътибор қаратинг. Ҳеч кимга қўпол муомалада бўлманг. Кечқурун заҳира пулларингизга яна пул келиб қўшилади. Кимдир қарзини қайтариши кутилмоқда. Кераксиз харидларга асло йўл қўйманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун жуда эҳтиёткор бўлишингиз зарур бўлади. Ҳатто, яқинларингиз, энг севимли инсонлар ҳам билиб-билмай сизни ранжитиб қўйиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида оила қурмаганларнинг кўпчилиги бўлғуси жуфтини учратиб танишиши кутилади. Овқатланишда миқдорни камайтиринг. Шу йўл билангина ортиқча вазндан халос бўла оласиз. Эрталаблари бадантарбия билан шуғулланиш ҳам сизга фақат фойда беради.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
26 октябрда арзимас ишлар ҳам бошингизни айлантириб, ҳамма нарсани чалкаштириб юбориши мумкин. Севишганлар бугун биргаликда табиат қўйнига чиқиб дам олсалар нур устига аъло нур бўларди. Тадбиркорлар яқин ҳамкорлар билан фойдали келишувга эришишлари кутилмоқда. Келишув сезганингиздек моддий аҳволингизни янада мустаҳкамлайди. Саломатликни ҳам унутиб қўйманг. Керак бўлса, врач маслаҳатларига қулоқ тутиб кўринг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ички сирларингизни ичингизда сақланг. Ҳеч кимга ошкор қила кўрманг. Майда-чуйда ишларни амалга оширишда асабларни эҳтиёт қилинг. Иш майда бўлса-да, даромади яхши бўлиши мумкин. Кечки пайт айримлар ўзини лоҳас ҳис эта бошлаши эҳтимолга яқин. Бу куз ҳавоси туфайли бўлиши турган гап. Лекин ўзингизни халқона усуллар ёрдамида даволашингиз тавсия этилмайди. Баъзиларга ишхонадаги раҳбари қўнғироқ қилиб лавозими ошганини айтиши мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
26 октябр куни эрталаб дўстларингиздан бири қўлга киритган муваффақиятлар ҳақида эшитиб кайфиятингиз кўтарилади. Неки ишга қўл урманг тажрибангиз ошиши учун хизмат қилади. Ҳар бир ишни чин кўнгилдан адо этасиз. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни танлашда фирибга йўлиқиб қолишдан сақланинг. Бугун кечқурун ёга билан шуғулланиш, релаксация, ҳаммомда парланиб қайтиш хайрли ва ёқимли кечади. Тушларингиз тотли кечишини истасангиз, ухлашга ётишдан олдин сутли маҳсулотлар истеъмол қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Куннинг биринчи ярмида саломатлигингиз панд бера бошлаши кузатилади. Аммо ўзингизни ўзингиз даволашга уринманг. Оғирлашиб қолишдан сақланиш учун албатта врач қабулига боринг. Барча жабҳаларда ўзингизни бошқалардан юқори қўйишга уринманг. Зўрдан зўр чиқади деган гаплар бор. Шахсий бизнесига эга бўлганларнинг бугунги даромади мўлжаллаганидан ҳам кўпроқ бўлади. Сизни олдинда йирик харидлар кутиб туришини унутманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз ажойиб тарзда ўтади. Аммо барибир эмоцияга эрк бермаганингиз маъқул. Акс ҳолда кечга қадар тушкун кайфият исканжасидан чиқа олмаслигингиз мумкин. Шахсий ҳаётда эса вужудингизни эҳтирослар алангаси чирмаб олади. Ўзингизни Мексика сериаллари бош қаҳрамонидек ҳис эта бошлайсиз. Кечқурун қўлингизга катта пул келиб тушиши кутилмоқда. Бироқ харидларни амалга оширманг. Сарфлашга ҳали улгурасиз. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 октябр куни истакларингиз ёруғ дунёга сиғмас даражага етиши мумкин. Лекин олдин ишлашингиз керак. Ана ундан кейин истакларга эрк берсангиз ярашади. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуришингизга тўғри келади. Сурункали хасталиклар қўзғалиши мумкин. Дориларни вақтида ичишни унутманг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Шу баҳонада дам оласиз ва эртанги кун учун куч йиғасиз. Хаста қариндошлар бўлса, улар ҳолидан хабар олиб қўйишингиз тавсия этилади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун сизни бир муаммо ўйлантириши мумкин. У ҳам бўлса кийим масаласи. Аёл бўлсангиз, гардеробингиз ғариблашиб қолгандек туюлаверади. Шу ниятда дўконга йўл оласиз. Фақат аввал оилавий бюджетингизни кўздан ўтказиб олинг. Тағин кийим сотиб оламан деб инқирозга юз тутиб қолманг. Худо асрасин! Бугун тадбиркорларнинг ҳам омади чопади. Ҳамкорлар билан янги шартномаларга имзо чекишади. Омад сизга ёр бўлсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
25 октябрда ҳолсизланишингиз мумкин. Албатта бу куз ҳавосининг таъсири экани эҳтимолдан холи эмас. Аммо дарров дори ичишга тушиб кетманг. Кайфиятингизни позитив даражага етказишга ҳаракат қилинг. Бунда сизга жисмоний меҳнат катта ёрдам беради. Офис, уйдан тортиб миянгизгача тозалов ўтказинг. Рўзғордаги муаммоларни ҳам катта тезликда адо этинг. Айрим рўзғор жиҳозлари бузилиши туфайли каттагина пулга тушишингиз мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун бир хайрли ишга қўл уришни хоҳлаб қоласиз. Кимгадир, бегона бир одамга мурувват кўрсатишни ихтиёр этасиз. Марҳамат, хайрли ишларни амалга ошириш учун ҳамиша йўллар очиқ бўлади. Сиз тинчлансангиз, кўнглингиз хотиржам тортса бас. Катта пулга эга чиқишни орзу қилманг. У хайрли амаллар учун олиб борадиган йўлларни ёпиб қўяди. Худо берганига шукр қилсангиз, камлик кўрмайсиз. Кечқурун суюкли инсонингиз, фарзандларингиз учун вақт ажратинг. Овқатланиш режимини бузманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 октябр куни дўстларингиз рўйхатини яна бир карра кўздан ўтказиб олишингиз тавсия этилади. Ишонинг, уларнинг ярми қора рўйхатга тушади. Афсуски, кейинги пайтларда ростдан ҳам дўстларингизнинг аксарияти сизга ҳасад кўзи билан боқа бошлагандир? На илож. Оллоҳдан қўймасин. Ишхонада раҳбарингиз билан жиддий суҳбатни бошдан кечирасиз. Бу суҳбатдан кейин идеал ходимнинг ўзи йўқлигига яна бир бор амин бўласиз. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни вақтида ичинг, организмингизни жисмонан зўриқтирманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун бўлар-бўлмасга асабийлашаверишингиз тавсия етилмайди. Ғазаб ва емотсияларни иш бажариш жараёни учун асраб қўйинг. Одамлар билан мулоқотда еса ўзингизни қўлга олган ҳолда мулоқот қилинг. Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчиларнинг ҳатти-ҳаракатларидан асабийлашмаслигингиз талаб етилади. Саломатликни ҳам кун давомида назорат қила боринг. Қанча пул топманг, уларга саломатликни сотиб олиб бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 октябр куни чин кўнгилдан дам олишингиз тавсия қилинади. Севимли хоббингиз билан шуғулланиш учун ҳам алоҳида вақт топинг. Бошқа кўнгилочар машғулотлар, дўстлар билан суҳбатлашиш ҳам сизга албатта фойда беради. Улардан кўп нарсаларни билиб олишингиз мумкин. Кечқурун ўзингизга ёқмайдиган қайсидир йумушга қўл уришингиз мумкин. хавотирланманг, бусиз езгу мақсадларга йетишингиз ҳам мушкул кечади. Моддий аҳволингиз бугун сизни ранжитмайдиган даражада бўлади.
ЕГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ерталабдан шу қадар кўп ҳаракатлар содир етасизки, кечқурунга бориб ҳолдан тойиб қолишингиз ҳеч гап емас. Қўл-оёқларингиз оғриса сира ҳайрон бўлманг ва илиқ ванна қабул қилинг. Езгуликка еришиш учун кун бўйи интилгансиз. Демак, дам олишга ҳам ҳақлисиз. Бассейнда чўмилинг, уқалаш муолажаларини олинг, ёга билан шуғулланинг. Сершовқин давралардан нари бўлишингиз керак. Чарчаган ҳолатда ундай давраларда кўнгилдагидек дам ола билмайсиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
24 октябрда кайфиятингизда даҳшатли даражадаги сакрашлар кузатилади. Шунинг учун бировлар билан мулоқот қилганда, ниҳоятда еҳтиёт бўлинг. Рўзғорингизда ҳам майда-чуйда муаммолар қалашиб кетган. Аммо уларни бартараф етишни истамайсиз. Бекор қиласиз. Муаммоларни албатта ўз фойдангизга ҳал қилишингиз керак. Молиявий муаммоларингиз кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Кечқурун спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилинг. Соғлиғингизни асранг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун уйқудан уйғонибоқ қандайдир паришон ҳолатга тушишингиз кутилмоқда. Ишга ҳам қўлингиз бормаслиги кўзга ташланади. Лекин мажбурсиз. Ишламасангиз, тирикчилигингизга путур йетади. хайриятки, кимларгадир кераксиз. Ишхонадаги раҳбарлар сизни ишга кўмиб ташлашади. Бу албатта яхшилик учун хизмат қилади. Кечқурун оилалилар ҳам, оила қурмаганлар ҳам романтик лаҳзаларга ошно бўлишади. Суйукли инсонингиз ажойиб тарздаги зиёфатни айни сиз учун ташкил етади. Уни ҳам кутилмаган совға билан хурсанд қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
24 октябр куни ҳаётнинг барча жабҳасида сиздан ўтадиган чемпион бўлмайди. Ишларни ерта бошлашингиз натижасида тушга йетиб-етмай барчасини қойиллатиб тугатасиз. Ҳамкасблар билан камроқ ҳазиллашинг. Ҳазилнинг таги зил дейишган. Рўзғор йумушларини адо етишда еҳтиёткорлик билан иш тутинг. хавфли вазиятлар йузага келиши мумкин. Уйдан чиқаётганингизда електр асбоблар, газ плиталарни ўчириш ёдингиздан чиқмасин. Сизни Оллоҳнинг ўзи паноҳида асрасин!
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун дўстларингиздан бири ваъдасининг устидан чиқмай, сизни ранжитиши мумкин. Кейинги сафар бировларнинг сўзига эмас, ҳаракатларига ишонишингиз тавсия этилади. Кун мобайнида суюкли инсонингиз ёқимли бир хабарни етказади ва яна позитив кайфиятга эга бўласиз. Молиявий масалада омадингиз чопади. Худди лотерея ўйнаб катта пул ютиб олгандек хурсанд бўласиз. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир карра назардан ўтказиб қўйинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 октябр куни ҳамкасбларингиз олдида сўзга чиқишингиз кутилади. Уларнинг кўпчилиги сиздан ўрнак олишга интила бошлаганини кўрасиз, сезасиз ва ҳис этасиз. Ҳамкасблар энг мушкул вазифаларни ҳам жуда осонлик билан амалга оширишингизга ҳавас билан боқа бошлайди. Кечқурун ёлғиз қолиб, яхшилаб дам олинг, тўйиб ухланг. Шу нарса эртанги кун учун куч йиғишингизда туртки вазифасини ўтайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Агар ҳеч ким халал бермаса, кунингиз аъло даражада ўтади. Ишда янги ғояларни жуда эҳтиёткорлик билан ҳаётга тадбиқ этинг. Жуфтингиз билан муносабатларда эски баҳс ва жанжалларни ёдга олишдан сақланинг. Улар ўтмишда қола қолсин. Бугун организмни турли заҳарли моддалардан тозалашга қаратилган муолажалар хайрли ва муваффақиятли ўтади. Лекин бу ишни албатта врач маслаҳатига асосланган ҳолда амалга оширинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
23 октябрда кун бўйи рашк оловида куйишингиз кутилмоқда. Гарчи жуфтингизни рашк қилиш учун арзирли баҳона бўлмаса-да, барибир куйишдан тийила олмайсиз. Бугун жисмоний меҳнат сизга фойда келтиради. Ёмон хаёллардан халос бўлишингизда ёрдам беради. Агар уй таъмири ортга сурилиб келаётган бўлса, бугун охирига етказишингиз учун қулай имкониятлар бисёр. Олис сафарга чиқишдан воз кечинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугунги кунингиз кўплаб хурсандчиликлар ва фавқулодда янгиликлардан иборат бўлади. Не ишга қўл урманг, янгилик яралади. Спорт билан шуғулланиш эса бел ҳамда оёқдаги оғриқлардан қутулишингизда асқотади. Башарти бўғимларда оғриқ бўлса, спорт билан шуғулланишда эҳтиётингизни қилинг. Кўпроқ пиёда юринг, парҳез тутинг. Кун давомида ҳеч кимни беҳуда ранжитмасликка ҳаракат қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 октябр куни оилада содир бўладиган барча воқеа-ҳодисалар учун масъулиятни ўз зиммангизга олишингиз талаб этилади. Бу воқеалар сизнинг хатоингиз туфайли содир бўлганига нима дейсиз. Сергак тортишингиз учун ақлий меҳнат ёрдамга келади. Ишингизга ижодий ёндашишга ҳаракат қилинг. Моддий аҳволингиз шикоят қиладиган даражага етганича йўқ. Шукр қилинг. Қўшимча даромад кўришни хоҳласангиз, яна иш топинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларини ўз вақтида ичиши керак бўлади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
21 октябрда биринчи ўринда ўзингиз ҳақингизда ўйлаб кўришингиз талаб этилади. Аниқроғи, саломатлигингиз ҳақида қаттиқ қайғурмасангиз бўлмайди. Саломатлигингиз ёмонлаша боришига зарарли одатларни ташлай олмаганингиз сабаб бўлган. Уларнинг устидан қандай бўлмасин, ғалаба қилишингиз керак. Молия соҳасида ҳам омадингиз келмайдиган бўлиб турибди. Қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз керак. Акс ҳолда тез кунда инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Ҳар бир бажарадиган ишингизга нисбатан танқидий муносабатда бўлишингиз керак. Башарти кечаги ишлар якунига етмай қолган бўлса, уларни охирига етказинг. Рўзғорингизда ҳам ҳал этилмаган муаммолар қалашиб ётибди. Лекин бу масалада ёши улуғ яқинларингиз билан маслаҳатлашишингиз зарур. Кечқурун ёрқин лаҳзалар кўзга ташланмайди. Яхшиси, узоқ вақт пиёда тоза ҳавода сайр қилиб юринг. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилишингиз тавсия қилинади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
21 октябр куни овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Рационингизда фақат сутли, оқсилга бой маҳсулотлар бўлиши лозим. Кундузи ҳамкасбларингиздан кимдир сизга азбаройи ҳасади келганидан ишингизга жиддий халал бериш пайига тушади. Уни қайсидир йўл билан тўхтатишингиз керак. Оиласизларнинг яқиндагина бўлғуси жуфти билан танишганлари кечқурун романтик учрашувга чиқишади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун куннинг биринчи ярмида энг муҳим ишларга эътибор қаратинг. Иккинчи даражали ишлар бекорга вақтингизни олади, даромади ҳам ҳаминқадар бўлади. Шахсий ҳаётда бировларнинг йўлидан боришга уринманг. Оиласиз бўлсангиз ва куни кеча бир инсонни учратиб танишган бўлсангиз, у сизга ростдан ҳам ёққан бўлса, унга қалбингизни очинг. Хориж сафарига отланиш истагида бўлсангиз, бу амални кейинга қолдириб туришингизга тўғри келади. Ўзингизни жуда эҳтиёт қилинг. Ўзингизни ўзингиз эҳтиётламасангиз, бу ишни сиз учун ҳеч ким амалга оширмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
21 октябрда олдиндан режа қилинган ишларни белни маҳкам боғлаган ҳолда амалга оширишга киришинг. Ишхонангизда янгидан янги ғояларни қалаштириб ташлай олсангиз, раҳбарларнинг олқишига сазовор бўласиз. Башарти жуфтингиз билан жанжаллашиб қолган бўлсангиз, вужудингизни чирмаб олган ғазабларни четга суринг ва ярашиш учун қулай имконият қидиринг. Бугун истакларингизга эмас, тафаккурга қулоқ тутинг. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун паризод буржи остида туғилганлар билим олиш ҳаракатига тушишлари кутилмоқда. Бу яхши, аммо асосий ишларни ҳам ташлаб қўймаслигингиз керак. Молиявий муаммоларни ўз куч ва имкониятларингиз ёрдамида ижобий ҳал эта оласиз. Шунинг учун бировлардан ёрдам сўрашингизга сира ҳожат йўқ. Қарз олишни ҳам хаёлингиздан чиқариб ташланг. Шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ сирларни бировларга гуллаб қўймаслигингиз тавсия этилади. Омад сизга ёр бўлсин!
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сизга ҳасад қилувчилар сони кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Негаки, ҳар жабҳада омадингиз чопаверади. Шу нарса атрофдагиларнинг ҳасадини қўзғатиши мумкин. Агар кун давомида дўконма-дўкон чопавермасангиз, моддий аҳволингиз танг ҳолатга юз тутмайди. Бугун сузиш машқлари, маънавий етуклик сари интилиш, санъат билан машғул бўлиш хайрли кечади. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 октябр куни ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам муваффақиятга эришиш учун стратегиянгизни тубдан ўзгартиришингиз лозим. Мабодо саломатлигингиз жойида бўлса, жисмоний меҳнат ҳам сизга фақат фойда келтириши мумкин. Қолаверса, шунинг ёрдамида молиявий аҳволингизни ҳам яхшилаб оласиз. Шахсий ҳаётда сукутга мойил бўлмасангиз, уйдагиларингиз билан орангизда катта жанжал юзага келиши ҳеч гап эмас. Асабни асранг!
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кайфиятингиз эрта тонгдан жуда яхши бўлади. Фақат жанжалли давраларга яқин бормасангизгина кайфиятингизда салбий ўзгариш сезмайсиз. Кун мобайнида табиат қўнига чиқиб дам олиш учун ҳам вақт ажратинг. Янги кун билан завқланинг. Негаки, бу кун сизга асосан ёқимли ва хуш лаҳзаларни ҳадя этмоқчи. Молиявий аҳволингиз ўртача кўринишда бўлади. Ҳар ҳолда қора қозон қайнамасдан қолмайди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
20 октябрда атрофдагиларнинг сизга бўлган қайноқ муносабатлари, майин жилмайишлардан сармаст ҳолда кунни кечира бошлайсиз. Кечқурун сизни кўнгилочар ва оммавий тадбирларга таклиф этишлари кутилади. Бу ҳам кайфиятингиз аъло даражада бўлишини таъминлайди. Саломатлик ҳақида қайғурмасангиз бўлмайди. Акс ҳолда жиддий бир хасталик хавф сола бошлаши мумкин. Энг яхшиси, олдиндан тиббий кўрикдан ўтинг ва тинчгина яшашда давом этинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куннинг биринчи ярмида моддий аҳволингиз билан боғлиқ муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Аммо бу қўрқинчли эмас. Бартараф этса бўлади. Асабийлашмасдан, хотиржамликда иш олиб борсангиз бас. Тадбиркорларнинг иши ҳам бароридан келади. Янги ҳамкорлар билан фойдали шартнома имзолашади. Агар ҳамкорлар европалик бўлса, даромаднинг остида қолиб кетардингиз. Айрим дўстларимизнинг хонадонида кечқурун янги меҳмон дунёга келиши кутилади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 октябрда яқин қариндошлар билан биргаликда бир неча ойлардан бери муаммога айланган рўзғор икир-чикирларини бартараф этишингиз кутилади. Астойдил бўлсангиз, бир неча соат ичида адабини бериб ташлай оласиз. Бугун интернетда ўтириб ўзгалар билан ёзишмаларга ружу қўйишингиз тавсия қилинмайди. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ҳар лаҳзада профилактика ҳақида ўйлаб яшашлари керак. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
19 октябр куни ҳаётингизда кўп нарсалар яхши тарафга ўзгариши кутилмоқда. Фақат имкониятларни қўлдан чиқарманг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда тезлик ва мулоҳаза асқотади. Бошқача йўл билан пешона тер эвазига топган пулингизни қўлга кирита олмайсиз. Муҳаббатда жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизга нисбатан очиқ муносабатда бўлинг. Орангизда сир пайдо бўлмасин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Агар ёши улуғ, касалманд қондошларингиз бўлса, улар ҳолидан албатта хабар олинг. Савоб бўлади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Янги ишга ўтган ёки хизмат сафарига отланган бўлсангиз, фикрларни бир нуқтага жамлаган ҳолда жуда ҳушёрлик билан иш тутинг. Молиявий масалада эса олдин қарзларни узиб қўйишингиз керак. Шундан кейингина киссангиз пул кўриб, кайфиятингиз чоғ бўлади. Оилалилар кечқурунга бориб шундай бир нарса ўйлаб топишадики, жуфти ҳам, фарзандлари ҳам хурсанд бўлишади. Айримлар кечқурун олис сафарга отланиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
19 октябр куни ишда ўзингизга таниш усуллардан фойдаланинг. Шунда ишларингиз бароридан келади. Оилангиз шаънини ўзгалар назаридан қаттиқ туриб ҳимоя қилинг. Бугун ташқи кўринишингизга ўзгаришлар киритиш ва спорт билан шуғулланиш амаллари муваффақиятли кечади. Зарарли одатлардан воз кечган бўлсангиз, қайтишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Ундан кўра овқатланиш режимига амал қилишни билинг. Соғлом турмуш тарзидан асло воз кеча кўрманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Куннинг биринчи ярмида кимлар биландир жанжаллашишингиз эҳтимоли бор. Кейин эса ўзингиз қаттиқ ишонган дўстлардан бири сизга панд бериши кутилади. Бунга сизнинг ўйламасдан гапириб қўйган гапингиз сабаб бўлиши мумкин. Шахсий бизнеси борларнинг даромади харажатлардан анча кўпроқни ташкил этади. Бу ёқимли харидлар учун зап баҳона бўлади-да! Бўшашманг! Фақат тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Бу саломатлик учун катта фойда келтиради.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
19 октябрда шахсий ҳаётингизда айтарли жиддий ҳодисалар содир бўлмайди. Кунингиз тинч, осуда ўтади. Ишлайсиз, даромад оласиз, дўкон айланиб ўзингизга ёққан буюмларни харид қиласиз. Иш жойингизда юмушларни жамоавий тарзда амалга ошириш кўпроқ фойда беради. Оиласизлар бўлғуси жуфтини қидириш пайига тушсалар ёмон бўлмасди. Ҳарқалай, ёлғиз яшайвериш яхши эмас. Оила қуриб шодон ҳаёт тарзини яшаганга нима ецин. Тўғрими?
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Иш жойингизда шундай лойиҳаларни ўйлаб топингки, даромади мўл бўлсин. Сиз лойиҳа қанчалар мураккаб бўлмасин, уддалай оласиз. У қанча кўп вақт талаб қилмасин, арзийди. Оилада ҳам муҳим бир қарор қабул қилишингизга тўғри келади. Зиммангизга шундай бир вазифа юкланадики, ҳали бу вазифани адо этишга руҳан тайёр эмассиз. Агар кечқурун ўзга шаҳарга сафар қилишга тўғри келса, бош тортинг. Бу сафар сизга кўнгилсизликдан бошқасини ҳадя этмайди. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатлиги ҳақида чуқурроқ ўйласинлар.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эрталаб турибоқ, бошни баланд кўтарган ҳолда ўзингиз билан келишувга эришишингиз керак. Шундагина кун бўйи кўзланган эзгу мақсадларга эриша оласиз. Тушдан кейин асосан молиявий муаммоларни бартараф этиш ниятида елиб-югурасиз. Айримлар кечки пайт иш юзасидан сафарга отланишлари мумкин. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошингиз уйингизга меҳмон бўлиб келиши кутилади. Бу ташриф кайфиятингизга илиқлик олиб кирса ажаб эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 октябр куни кечириб турган бугунги ҳаётингизни хавфга қўймаслик ҳақида қайғуришингиз керак. Кўп нарсалар жонингизга теккан. Танаффуслар содир бўлишини истайсиз. Худодан астойдил тиласангиз, албатта ниятингизга етасиз. Шахсий ҳаётингизда азалий орзуларингиздан бири ушалиши мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайрига отланинг. Илож топсангиз, ёлғиз қолиб яқин келажак режаларни пухталаб олинг. Ухлашга ётиш палласида қатиқ истеъмол қилишни унутманг. Тушларингиз тотли кечади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Агар яқин инсонларингиз сизга етарлича эътибор бермаётган бўлса, ранжиманг. Бу ҳақда бировларга арз ҳам қила кўрманг. Оиласиз бўлсангиз, яхшилаб ўйлаб кўринг. Охирги марта қачон севган инсонингизни кафега таклиф этганингизни эслаб кўринг. Молиявий масалада бугун жиддий муаммолар юзага келиш хавфи бор. Бу бировларга қайтаришингиз лозим бўлган қарз ва солиқ тўловида ўз аксини топади. Саломатлигингиз ҳам жойида эмас. Қон босимингизни жиддий назорат остига олинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
18 октябрда шамол қай тарафга қараб эсса, сиз ҳам ўша томон қадам ташлай бошлайсиз. Имкон бўлса, ижод билан шуғулланиб кўринг. Шедевр асар ярата олмаслигингиз мумкин, аммо хунук ва қўрқинчли ўйлардан нари бўласиз. Ёки расм чизиш билан шуғулланинг. Бу машғулот ҳам асабларни тинчлантиришда тенгсиз ҳисобланади. Кечқурун кимдандир ёқимли хабар эшитасиз. Бардам бўлинг!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун кунингиз кайфият бузилиши, тушкунликлар ва шубҳа-гумонларга бой бўлиши кутилади. Шу аҳволда ишга ҳам боргингиз келмайди. Лекин мажбурсиз. Агар баъзи соҳаларда дунёқараш ва фикрингизни ўзгартиришга эриша олсангиз, вазият сизнинг фойдангизга ўзгариши ҳам ҳеч гап эмас. Шунда эртанги кунга нисбатан юксак ишонч туйғусига эга бўлардингиз. Кимлардир сиздан қарздор. Бугун уларга кескинроқ муомала қилсангиз, дарров қарзларини қайтаришади. Сиз эса моддий жиҳатдан тўкинликка эришасиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
18 октябр куни эрталаб қаршингизда иккита йўл намоён бўлади. Бири шахсий ҳаётга, хотиржамликка, иккинчиси эса фаол ва астойдил тер тўкиб ишлашга олиб боради. Бир қарорга кела олмасангиз, тангани осмонга отинг ва илиб олинг. Қай тарафи билан тушса, ўшанга қараб иш кўраверасиз. Муҳаббатда бугун туйғуларга бўйсуниш сизга фақат зиён етказади. Тафаккурга суянинг. У тўғри йўлга бошлайди. Саломатликни мустаҳкамлаш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
17 октябрда тарозининг палласини тенг ушлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Зиммангиздаги вазифаларни эртанги кун учун қолдириш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Шунда сизни шон-шуҳрат ҳам, моддий тўкинлик ҳам четлаб ўтмайди. Иш жойингизда бугун ҳақиқий истеъдодингизни барчага намойиш этиш учун қулай имкониятлар туғилади. Имкониятларни қўлдан бой берманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун одатдагидан ҳам мўлроқ даромад олишингиз кутилмоқда. Ҳамкасбларингиз сизни хазина топибди деб ўйлашлари табиий ҳол. Ўйлашса-ўйлайверишсин. Сиз олға интилаверинг. Обрўли, пулдор шахслар билан баҳслашишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Бир кун келиб ўшаларга ишингиз тушиб қолиши мумкин. Шахсий ҳаётда эса жуфтингизга етакчилик қилишга интилишингиз ёқиб тушмаслиги мумкин. Жимгина етакчиликни унинг қўлига топширинг-у, сукут сақланг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
17 октябр куни кўпчилик ўзидан кўнгли тўлмай, асабийлашиши мумкин. Айниқса, ташқи кўринишингиз сизга сира ёқмай кетаверади. Унда ташқи кўринишингизга эътибор қаратинг. Янги кийимлар сотиб олинг. Пулингиз етса, аёл бўлсангиз, стилистга мурожаат этсангиз ҳам зиён қилмайди. Оила қуришга улгурмаганлар куннинг иккинчи ярмида идеалидаги инсонни учратиб қолиши эҳтимолга яқин. У билан муносабатларни қандай тартибда мустаҳкамлаш ўзингизга боғлиқ.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Тадбиркорлар бугун куннинг биринчи ярмида янги ҳамкорлар билан узоқ муддатли шартнома имзолашлари мумкин. Тадбиркор бўлмаганларнинг айримлари эса юқори лавозимга тайинланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шахсий тижоратига эга дўстларимизнинг аксарияти бугун бир ойлик даромадни топиб, катмонларини қаппайтиришлари ҳақиқатга яқин. Шахсий ҳаётда қариндошлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Бу рўзғордаги қайсидир жиҳознинг бузилиб қолиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
17 октябрда қовға буржи остида таваллуд топганлар ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ ўз муаммоларини ўзлари ўз куч-имкониятларига суянган ҳолда бартараф этишади. Миянгизга келган янги ғоялар билан ҳатто раҳбариятни ҳам ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этасиз. Шахсий ҳаётда эса аксинча, кузатувчи ролини бажаришга мажбурсиз. Йўқса, жанжаллар домида қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Унутманг, бугун оилангиздагилар сиздан молиявий муваффақиятларни кутиб қолишади. Бўшашманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечмаслиги мумкин. Айнан шу муаммо сизни депрессия ҳолатига тушириб қўйиши эҳтимолга яқин. Албатта, ҳаракатингизни қилсангиз, интилсангиз, олға босишдан чўчимасангиз, бу муаммони ҳам ижобий ҳал этишингиз турган гап. Жуда бўлмаса, пулдор танишлардан бирига қўнғироқ қиласиз. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун романтик учрашувга таклиф қилишса, бош тортманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам илдамликка эга бўлишингитз лозим. Агар кутилганидек фаоллаша олсангиз, кўзланган эзгу мақсадларга муддатидан олдин етиш бахтига муяссар бўлардингиз. Куннинг иккинчи ярмида оиласизлар янги танишувларни бошдан ўтказишлари мумкин. Агар сиз анчадан бери бўлғуси ёрингизни қидираётган бўлсангиз, бугун атрофга яхшилаб назар ташлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. У албатта йўлингиздан чиқади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
16 октябрда маънавий хазинангизни янги билимлар билан тўлдириш ҳаракатида бўлинг. Агар қайсидир масалада қийналаётган бўлсангиз, биладиган одамлардан сўраб ўрганишга уялманг. Ишга ижодий ёндашинг. Бугун ҳамфикрларингиз билан биргаликда амалга оширадиган ҳаракатлар унумли кечади. Кечқурун организмни ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш, парҳез тутиш ва ёлғизликда дам олиш хайрли кечади. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрталабдаёқ олдингизга аниқ бир мақсадни қўйгачгина иш бошланг. Мақсадсиз амалга оширилган ишларнинг баракаси бўлмайди. Сизга меҳр-оқибат кўрсатаётган одамларга шундай жавоб қайтаришга ҳаракат қилинг. Молиявий муаммоларни ўз ҳолича қолдира туринг. Барибир бугун бошингизга катта бойлик ёғилмайди. Муаммо ўз йўриғида тушган ҳолда олдинга босса, сизнинг ортиқча куч сарфлашингизга ҳам ҳожат қолмайди. Кечқурун овқатланишда эҳтиёт бўлинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
16 октябр куни иш жойингизда адо этиладиган юмушлар сизга фақат фойда келтиради. Биринчи навбатда мавқеингиз орта боришига гувоҳ бўласиз. Бугун янги билимларга эга бўлиш, янги лойиҳалар ўйлаб топиш ва янги танишувларни бошдан кечириш муваффақият келтиради. Оммавий тадбирда иштирок этиш учун таклиф қилишса, албатта боринг. Шу баҳонада ўз истеъдодингизни барчага кўз-кўзлаб олиш имкони туғилиши мумкин. Кун давомида оқимга қарши сузишга уринманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз жуда қизиқарли бошланиши кутилмоқда. Рўзғор, молиявий ҳамда мерос билан боғлиқ муаммолар автомат тарзда сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Сизга бу масалада ҳеч ким тўсиқ қўя олмайди. Суюкли инсонингиз билан иложи борича жанжаллашмасликка ҳаракат қилинг. Бугунги жанжал узоқ чўзилиши мумкин. Энг яхши йўли шуки, етакчиликни унинг зиммасига юклаб қўйинг ва ўзингиз кузатувчига айланинг. Кечки пайт уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
16 октябрда сиз ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам энг фаол инсонга айланасиз. Янгиликлар сари талпина бошлайсиз. Бу яхшиликка албатта. Оиласизлар кимнидир ёқтириб қолишадими, ҳали тушликкача етмай, дунёдаги энг қувноқ ва меҳрибон одамга айланиб қолишади. Ҳа, сиз идеалингиздаги инсонни учратасиз. Фақат тушликдан кейин. Саломатлик ҳақида қаттиқ қайғуринг. Ёғли овқатлар истеъмолига зўр берманг. Умуртқа поғонасини мустаҳкамлашга йўналтирилган машқларни бажаринг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
15 октябр куни қўй буржи остида туғилганларнинг омади келади. Сиз янги куч ва имкониятлар билан ишга тушасиз. Бу кун охирида ўз мевасини беради албатта. Шахсий ҳаётингизда яқинларингиз билан муносабатларда муаммолар мавжуд. Худди шу муаммоларни бугундан қолдирмай ижобий ҳал этишингиз тавсия қилинади. Иш жойингизда қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласи билан бўладиган хуфиёна учрашувлар обрўйингизга жиддий путур етказиши мумкин. Ўйлаб кўринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кунингиз муаммолар, мушкулотлар, жисмоний зўриқишлар билан бошланишини ҳеч ким башорат қила олмайди. Лекин бахт ва омадга эришиш учун барибир курашишингизга тўғри келади. Айниқса, шахсий ҳаёт ва ишда рақобатчилар борлигини билсангиз, ўз бахт ва омадингизни ўшалардан ҳимоя этишингиз керак. Рўзғор кемтикларини тўлдириш учун анча-мунча пул зарур бўлади. Қарзга ботишни истамасангиз, заҳирадаги пуллардан фойдаланиб туринг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06
15 октябр куни йўқ жойдан муаммо топиб ўзингизни қийнаманг. Яқин ўтмишга қайтишингиз ҳам маслаҳат берилмайди. Куннинг иккинчи ярмида даромад ва харажатлар миқдори деярли тенглашади. Агар янги ишга жойлашган бўлсангиз, ҳозирча даромад кутишингиздан фойда йўқ. Серқатнов йўлларда ниҳоятда сергак бўлинг. Акс ҳолда жароҳат олишингиз ҳеч гап эмас. Саломатликка ҳам алоҳида эътибор билан ёндашинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ишга ва шахсий ҳаётга сарфланадиган вақтни тенг бўлиб чиқишингиз керак бўлади. Негаки, иккаласига ҳам улгуришингиз зарур. Агар бирини қолдириб, иккинчиси билан банд бўлиб қолсангиз, ортиқча муаммоларга кўмиласиз холос. Оила қурмаганлар янги танишув ва романтик учрашувларни бошдан кечиришлари кутилади. Кечки пайт кимлардир хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Аммо бу сафар сизга моддий манфаат ҳадя этмайди. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун ҳуқуқшунос маслаҳати жуда зарур бўлади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
15 октябр куннинг биринчи ярмида яқин ўтмишда четга сурган муаммоларни бартараф этишингиз талаб этилади. Чунки уларсиз бугунги ҳаётингизда муваффақиятларга эришишингиз қийин кечади. Фирибгар, киссавур, иккиюзламачи, қасамхўрлар таъсирига тушиб қолишдан сақланинг. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда ҳам чув тушириб кетишлари ҳеч гап эмас. Томорқада тер тўкиш ва спорт билан шуғулланиш бугун муваффақиятли кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Эрталабданоқ муҳим ҳужжатларга кўмилишингиз кутилмоқда. Тушга қадар вақтингиз қоғозбозлик билан ўтиши эҳтимолдан холи эмас. Ишда эса кутилган фойдани олишингиз тайин. Бугун мерос ва хусусий мулк билан боғлиқ муаммолар муваффақиятли бартараф этилади. Сурункали хасталикка учраганлар саломатлигига жиддий эътибор берсинлар. Дориларни ўз вақтида ичишни унутманг. Керак бўлса, муолажаларни бошласангиз ҳам бўлади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
14 октябр куни барча жабҳаларда ҳақиқий профессионал эканингизни намойиш этиш учун қолипга тушиб олишингиз шарт эмас. Романтик учрашувлардан бугун воз кечишингизга тўғри келади. Чунки бугун эмоциянгиз жойида эмас. Бу учрашув туфайли яқин инсонингиз билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Кечқурун айримлар яқин манзилга сафар қилишлари кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05
Ўзингиз тушунмайдиган, уддалай олмайдиган ишларга қўл урманг. Барибир муваффақияцизликка учрайсиз. Тижоратчи ёки тадбиркор бўлсангиз, рақобатчилардан эҳтиёт бўлинг. Улар сизни синдириш учун қалтис ҳаракатлар содир этиб қўйиши мумкин. Спорт ва олис сафар сизга тан жароҳатлари етказиши мумкин. Шунинг учун уларни бошқа сафарга қолдириб туринг. Ундан кўра кун давомида кўпроқ пиёда йўл босинг, велосипедингиз бўлса, сайр қилинг. Бу саломатлигингизга албатта ижобий таъсир этади. Азартли ўйинларнинг яқинига ҳам йўламанг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
14 октябрда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга муҳаббатингиз қанчалар кучли эканини яна бир бор амалда исботлашингиз керак бўлади. Лекин билинг, буни оддий гул ё совға билан исботлай олмайсиз. Оригинал усулини топинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда дўстларингиз ёрдамга келиши кутилмоқда. Кечқурун эса яна ўша дўстларингиз сизни нуфузли кафелардан бирига зиёфатга таклиф этишни ҳам режалаштирган. Дўст бўлса шундай бўлса-да, тўғрими?!.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз асабийликлардан иборат бўлиши кутилади. Афсуски, асабийликка барҳам беришда дори-дармон ёрдам бера олмайди. Баланс сақлашни чуқурроқ ўзлаштиришингизга тўғри келади. Тадбиркорлар бугун куннинг иккинчи ярмида янги ҳамкорлар билан фойдали шартномага имзо қўйишади. Ишонинг, бу амал муваффақиятли кечади. Агар раҳбарларингиз кечқурун хизмат сафарига жўнашингизни айтиб қўнғироқ қилса, бирон баҳона қила кўрманг. Сафар сизга моддий рағбат олиб келади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
14 октябр куни шахсий ҳаётингизда қандайдир шубҳали вазиятлар юзага келиши мумкин. Вазият жуфтингиз билан боғлиқ бўлиши кутилади. Шундоқ ҳам жуфтингизга тўлиқ ишонмасдингиз, шу етмагандек кимлардир бўҳтондан иборат хабар етказиши ортиқча. Сиз асло бўҳтонларга қулоқ тутманг. То ўзингиз жуфтингизнинг хиёнатига шахсан гувоҳ бўлмагунча ишонманг. Бугун харажатлар мўл бўлади. Пулни тежамасангиз бўлмас-ов. Саломатлигингиз бугун аъло даражада бўлади. Бемалол спорт билан шуғулланаверсангиз бўлади
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун имкониятлар океанига тушиб қолгандек бўласиз. Қайси ишга қўл урманг, қайси йўналишда ҳаракатлар содир этманг, имкониятлар қаршингизда қатор турган бўлади. Кун давомида моддий аҳволингиз ҳам аъло даражада бўлади. Кимдир қарзини қайтаради. Дўстлардан бири қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этади. Бугун шахсий бизнесни йўлга қўйиш ҳам муваффақиятли кечади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эҳтиётларини қилсинлар. Дориларни ўз вақтида ичишни унутманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
12 октябр куни фаол бўлишингиз, атрофдагилар билан кўпроқ ва яна кўпроқ тиллашишингиз учун имкониятлар деярли бўлмаслиги мумкин. Шундай экан, ёлғиз қолинг. Хаёлларингизни бир нуқтага жамлаган ҳолда орзулар уммонига шўнғинг. Шу баҳонада келажак режаларни тузиб чиқинг. Шу билан бир қаторда иш жойингиздаги ўрнингиз, мавқеингизни қандай ошириш тўғрисида бош қотиринг. Кечқурун эски қадрдонларингиздан бири қўнғироқ қилиши кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Эрталабданоқ барча ишларни йиғиштириб қўйиб, молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш пайида бўлинг. Бугун банклардан асло кредит ола кўрманг. Яқин орада бажарган ишларингиз мукофоти сифатида мўмай даромад эгасига айланишингиз кутилмоқда. Агар йирикроқ бир буюм сотиб олиш ниятида бўлсангиз, чегирмаси кўпроқ дўкон топинг. Кун давомида эмоциянгизни жиловда ушланг. Эрк бера кўрманг. Бировлар билан баҳсга киришиш сизга фақат кўнгилсизликлар ҳадя этади холос.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
12 октябрда яқинларингиз қаршисидаги бурч ва мажбуриятларни унутиб қўйманг. Молиявий муаммолар жуда осон бартараф этилади. Лекин ҳадеганда дўкон, бозор айланиб, харидларга зўр берсангиз, инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Кун бўйи интернет орқали ўзингизга қайсидир жиҳатдан фойда берувчи маълумотларга эга бўлишингиз мумкин. Баъзилар янги иш қидираётган бўлса, худди шу маълумотлар муаммони осон ҳал этиш манбаи ҳисобланади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07
Ижод кишилари фақат ўз тажрибасига суяниб қолсалар, мақсадга етишлари мушкул кечади. Сиз бошқатдан тажриба тўплай бошлашингиз керак. Чунки даврлар, замонлар ўзгариши билан қачонлардир орттирилган тажриба ҳам эскира боради. Янгича талаблар пайдо бўлади. Оиласиз бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида янги танишувни бошдан кечиришингиз эҳтимолга яқин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
12 октябрда бир вақтнинг ўзида бир неча ишни адо этишингиз мумкин. Бу масалада куч ҳам, имкониятлар ҳам етарли. Жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз ҳам кузатилмайди. Молиявий жиҳатдан ҳам аҳволингиз яхши кечади. Муҳаббатда оиласизлар ҳам, оилалилар ҳам зерикиш, жанжаллашиш, аразлашиш учун сабаб топа олишмайди. Демак, бугун фақат сизнинг кунингиз. Кечқурун айримларнинг хонадонига кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугунги кунингиз сирлироқ бошланиши, баъзи режаларингиз амалга ошмаслиги мумкин. Аммо ташвиш чекишга ўрин йўқ. Барча муаммолар вақти келиб бартараф этилади. Ҳамкасблар билан муносабатларда жуда эҳтиёт бўлинг. Орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлишига йўл қўйманг. Шахсий ҳаётингизда сокинлик ва аҳиллик кузатилади. Кечқурун суюкли инсонингиз билан маданий дам олиш режасини тузинг. Кино ёки театрга тушиш сира ортиқчалик қилмасди. Овқатланиш режимини бузманг.