ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугунги кунингиз осуда ўтишига ваъда беришмайди. Лекин баъзи жабҳаларда ёқимли лаҳзаларни пайдо қилиш кўпроқ ўзингизга боғлиқ. Ёши улуғ қариндошлар ҳолидан хабар олинг, фарзандлар тарбияси билан шуғулланинг. Буларнинг барчаси сизга руҳий озуқа берса ажаб эмас. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш, қисқа масофага югуриш саломатлик учун кони фойда эканини унутманг. Дарвоқе, кашанда бўлсангиз, бугун чекишдан буткул воз кечинг. Афсусланмайсиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
26 сентябр куни кайфиятингиз тушкун ҳолатда бўлиши кутилади. Иш жойингиздагилар ҳам ҳайратдан ёқа ушлашлари табиий. Шахсий ҳаётда жуфтингизга нисбатан мулойим муносабатда бўлинг. Акс ҳолда у ҳам сизга арзирли жавоб қайтариш пайига тушиши мумкин. Қиз-жувонлар учун бугун ташқи кўриниши ва саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш хайрли кечади. Овқатланишда режимга ва меъёрга амал қилинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар молиявий муаммоларни тезроқ, кўнгилдагидек бартараф этишингиз учун имкониятлар эшигини ланг очиб қўймоқчи. Бундай имкониятдан қандай фойдаланиш ўзингизга боғлиқ. Асосийси, ҳар бир вазиятдан унумли фойдалансангиз бас. Пул дегани фақат сизнинг кафтингизда бўлади. Муҳаббатда оиласизларни бугунча омад айланиб ўтади. Оилалилар эса шахсий ҳаётда жуфти билан аразлашган бўлса, бугун ярашадиган кун. Бардам бўлинг. Қўша қарийсиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
26 сентябр куни майли, жажжигина бўлсин, лекин сокин, ёқимли севги оролингизга ўзингиз ҳукмрон бўласиз. Сизга ва суюкли инсонингизга ҳеч ким халал бера олмайди. Аммо иш масаласини ҳам унутиб қўйманг. Мавқеингизни ошириш илинжида юргандингиз. Муҳаббат бу имкониятдан маҳрум этиб қўйиши ҳеч гап эмас. Бугун саломатликни мустаҳкамлаш, иммунитетни кўтариш амаллари муваффақиятли кечади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун куннинг биринчи ярмида оила қуришга улгурмаганлар бўлғуси тақдирдошини учратишлари кутилади. Шошилманг, аввал у инсоннинг қалбини ўрганинг, кузатувдан ўтказинг. Пул масаласида қийинчиликларга дуч келмайсиз. Кимлардандир қарзингиз бўлса, қарзлардан қутуласиз. Қолган пуллар рўзғор эҳтиёжлари учун сарфланади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
26 сентябрда бир сўз билан айтганда, пул денгизида чўмилишингиз мумкин. Анчадан бери бундай ёқимли лаҳзаларни бошдан кечирмагандингиз. Орзуларингиз осмонларга етар даражада қувонасиз. Муҳаббатда бир хиллик сари интилинг. Қарама-қарши жинс вакиллари, вакилаларига талпинишдан тийилинг. Жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизгина сизга ўзингиз истаган бахтни, хотиржамликни бера олади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
25 сентябр куни муҳаббат билан шу қадар банд бўласизки, асосий ишлар ҳам ёдингиздан кўтарилиб кетиши мумкин. Эсда тутинг, молиявий муаммоларни муҳаббат ҳам, бошқаси ҳам ижобий ҳал эта олмайди. Кун давомида йўлингиздан чиққан ҳар бир имкониятни қўлдан бермасликка ҳаракат қилинг. Айримлар куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишлари кутилади. Сафар сизга моддий манфаатдорлик олиб келади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Йўлингизда дуч келадиган ҳар бир одамни идеаллаштириш фикридан йироқ бўлинг. Ёруғ дунёда идеал одамнинг ўзи йўқ. Идеаллик фақат фаришталарга хос. Тушдан кейин ўтмишда йўл қўйган хатоликларни тузатиш имкони туғилади. Фойдаланиб қолинг. Тадбиркор бўлсангиз, кечки пайт катта бир лойиҳага пул тикишингиз керак бўлади. Бундай нозик лаҳзаларда қалбингизгина сизга тўғри йўл кўрсата олади. Ундан бошқасига ишониб қўйманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
25 сентябр куни кунингиз рамзий маънода қуёшли кечади. Бу қуёшни ҳеч қандай булут тўсиб қола олмайди. Барча ишларингиз сиз истагандек ҳал бўлади. Вазият сизнинг хоҳишингизга қулоқ тутиш пайида бўлади. Қисқаси, атроф тўла омад, тутинг-у, ҳеч қачон қўйиб юборманг. Ҳатто, ишхонангизда мавқеингиз бирдан юқорилаб кетиши афсона эмас. Ҳамкасбларнинг барчаси ҳайратдан тош қотади. Ҳар кунингиз худди шундай хайрли кечаверсин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун юлдузлар тақдир инъом этганидан ортиғига қўл чўзмаслигингизни маслаҳат беришади. Эмоциянгизни маҳкам жиловда ушланг. Акс ҳолда у сизга панд бериши, кўнгилсизликлар юзага келишига сабабчи бўлиши мумкин. Ишхонадаги юмушларни адо этишда аниқлик талаб қилинади. Шу орада майда-чуйда ишларни ҳам йўл-йўлакай битириб боришингиз, ҳамкасбларга ҳам ёрдам қўлини чўзишингиз зарур бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
25 сентябрда қовға буржида таваллуд топганлар ўз орзуларини ўзига хос, ноанъанавий тарзда рўёбга чиқариш ҳаракатида бўлишади. Оила қурмаган бўлсангиз, кимдир сизга айнан бугун ёқиб тушса, вақтни чўзманг. Танишинг, гаплашинг, фикрлашинг. Уёғига худо пошшо. Саломатлигингиз ҳам яхши кечади. Лекин ортиқча вазнни барибир йўқ қилишингиз керак. Яхшиси, эрталаблари югуриб турсангиз, ёғли таомлардан узоқлаша борсангиз маъқул бўларди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Асабларингиз бугун ўзида бўлмаслиги мумкин. Лекин бу қўрқинчли эмас. Кун мобайнида ҳаракатда бўлишингиз, сизни кўнгилсизликлардан асраб қолиши мумкин. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади. Бу сафар сизга моддий манфаатдорлик келтиради. Оиласиз бўлсангиз, кечқурун романтик учрашув кутади. Бугун спорт ва севимли хоббингиз билан банд бўлиш хайрли кечади
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугунингиз анча оғир кечишини башорат қилган. Бироқ бу профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда эмас, муҳаббатда кўзга ташланади. Оилалилар жуфтининг етакчиликка бўлган ҳавасидан куя бошлайди. Агар шундай оғир лаҳзалардан ўта олсангиз, ошиғингиз олчи деяверинг. Бугун кашандалик, ичкилик балосидан воз кечиш хайрли ва мустаҳкам кечади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11
24 сентябрда атрофингизга йиғилган кўнгли қоралар хавфидан сақланиш пайида бўлинг. Улар сизнинг соддадиллигингиздан ўз манфаати йўлида унумли фойдаланиб қолишни мўлжаллаган бўлиши мумкин. Ҳатто, ўзингизга яқин дўст тутинганлар билан мулоқотда ҳам вазиятни зийраклик билан баҳолашга ҳаракат қилинг. Кечқурун қон-қардошлар қуршовида қолиб, улар меҳри ва эътиборидан баҳра олишингиз кутилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун эрталабданоқ ўз истакларингизни ҳақиқатга айлантириш ҳаракатида бўлинг. Улар сизда жудаям кўп. Баракасини берсин. Ишонинг, бугун эртаклардаги «олтин балиқ» фақат сизнинг амрингизга мунтазир. Уни маҳкам тутинг-у, ҳеч қачон қўйиб юборманг. Молиявий муаммоларни эски усулларга суянган ҳолда ҳам ижобий ҳал этсангиз бўлади. Кечки пайт хизмат сафарига жўнашингизга тўғри келиши мумкин. Бу сафар сизга моддий манфаат олиб келишини унутманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
24 сентябр куни ишхонангизда сиз кутган ёқимли лаҳзалар маълум муддат ортга чекиниши мумкин. Сиз ҳамкасблар ва раҳбарларга ҳақлигингизни исботлашга уриниб чарчайсиз. Фақат баҳслар ҳаддан ошмаслиги лозим. Агар имкон топилса, бундай лаҳзаларни четлаб ўтсангиз ҳам бўлади. Чунки бундай тактика аксар ҳолларда иш беради. Кечқурун велосипедингиз бўлса, албатта сайрга чиқинг. Ҳаётдаги ортиқча ноқулайликларга эътибор қилманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Сиз бугун фақат қаршингизда бор ишларни амалга оширинг. Янгиликлар ўйлаб топиш, ёки оғирроқ бўлса ҳам даромади кўп ишларга талпиниб овора бўлманг. Муҳаббатда оила қуришга улгурмаганлар бўлғуси жуфтига эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари керак. Кечқурун спортнинг ҳеч қайси тури билан шуғулланманг. Жисмоний зўриқишлар организмингизни толиқтириб қўйиши мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
24 сентябрда иш жойингизда ўта талабчан ходимга айланасиз. Аммо бу ҳамкасбларнинг айримларига ёқиб тушмаслиги тайин. Моддий аҳволингизни яхшилашда кун давомида қондошлардан бири кўмаклашиб юборади. Агар ёқимли харидлар қилишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу ишни кечқурун амалга оширинг. Баҳонада кўпроқ пиёда йўл босасиз. Саломатлик мустаҳкамланади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугунги кунингиз чалкашликлардан иборат бўлишини башорат қилган. Қалбингизни саволлар чирмаб олади. Нега яқинларингиз сизга энг зарур пайтда ёрдам кўрсатишмаяпти? Нега режаларингиз ҳадеганда амалга оша қолмаяпти?.. Бу саволларга кечқурун жавоб топишингиз учун имконият бўлади. Кечқурун ёлғиз қолган ҳолда дам олинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
23 сентябрда тадбиркорлар янги ҳамкорлар билан танишиб, ўша лаҳзанинг ўзида келажак режаларни пухталаб олишлари мумкин. Оиласиз бўлсангиз, севган инсонингиз сиз учун ҳамма нарсага тайёр эканини ўз кўзингиз билан кўрасиз. У инсон учун сиз ҳар доим ёнида бўлсангиз бас. Бошқа ҳеч нарса сўрамайди. Кечқурун ташкил этиладиган романтик сайр ва суҳбатлар хайрли, ёқимли ва муваффақиятли кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун нимаики ишга қўл урманг, ўзингизга қаттиқ ишонишингиз, фаолликни қўлдан бермаслигингиз лозим бўлади. Ишга ижодий ёндашинг. Бировларнинг ёрдамига суянишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Муҳаббатда оиласизлар бўлғуси жуфтининг барча хоҳиш-истакларини сўзсиз адо этишига тўғри келади. Кун давомида тушкун кайфият сизни таъқиб этиши кутилади. Ортга чекинманг. Бу кайфият ўткинчи. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
23 сентябр куни фаоллигингиз сизга бир қатор ишларни адо этишда омад келтиради. Ҳеч ким сизнинг вақтингизни ўғирламайди, халал бермайди. Ёмон хаёлларни бир четга суринг. Улар муҳаббатда сизга жиддий халал бериши мумкин. Яна шуни билингки, муҳаббат масаласида фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Ўзгалар аралашувига зинҳор йўл бера кўрманг. Бугун бош оғриғи, ошқозон ва жигар хасталикларини даволашга қаратилган профилактик амаллар ўз ижобий натижасини беради.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар иш бажариш давомида тез-тез нафас ростлашга эътибор қаратинг. Кун бўйи азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши эҳтимолга яқин. Атрофдагилар қаршисидаги обрў ва ҳурматни йўқотмасликка ҳаракат қилинг. Агар тадбиркор бўлсангиз, кўнглингиз сезаётган бўлса, катта ишларга пул тикишда иккиланманг. Бундай ишларнинг даромади ҳам кўнгилдагидек бўлади. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюришига тайёр туринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
23 сентябр куни яқин ўтмишдаги муваффақиятларингиз такрорланиш арафасида бўлади. Қандай масалада муваффақият қозонишингизнинг фарқи йўқ. Аммо ҳар қандай ишда ҳам узоқни кўзлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шахсий ҳаётда масъулият сизнинг зиммангизда эканини унутманг. Шунда молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлади. Кунингиз хайрли кечади
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
22 сентябр куни мавқеингизни ошириш учун жуда қулай имкониятлар пайдо бўлиши мумкин. Бундай имкониятлардан ими-жимида фойдаланиб қолмасангиз, кейин афсусланишингиз тайин. Агар янги ишга қўл уришга қўрқсангиз, яқин дўстларнинг биридан маслаҳат сўранг. Ана шунда ўзингизга бўлган ишонч ортади. Муҳаббатда оилали бўлсангиз ҳам, оиласиз бўлсангиз ҳам меъёрни билинг. Акс ҳолда ортиқча муаммога рўбарў келасиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар кунингиз идеал ўтишини башорат қилган. Бунга сира шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади. Эрталабданоқ вужудингиз куч ва қудратга тўлиб-тошади. Илгари ҳаётга тадбиқ этилган лойиҳалар кун давомида даромад келтиради. Саломатлигингиз бугун безовта қилиши кутилмоқда. Қон босимингиз сакраши мумкин. Бунинг чорасини албатта кўришингиз керак бўлади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
22 сентябр куни бажаришингиз зарур бўлган ишларнинг адоғи бўлмайди гўё. Лекин сиз улар орасидан энг яхшиларини, мўмай даромад келтириши мумкин бўлганларинигина танланг. Негаки, барча ишларни бир кунда якунига етказа олмайсиз. Қариндошлар билан муносабатларда жуда мулойим бўлишингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда жанжаллашиб қолишингиз турган гап.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Профессионал касбингиз билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда реалликка эътибор қаратинг. Гарчи баъзи ҳамкасблар сизга халал берса-да, ишни ярим йўлда қолдириб кетманг. Бошладингизми, қандай йўл билан бўлмасин, якунлашга ҳаракат қилинг. Пул кечқурун албатта киссангизга келиб тушишини хоҳласангиз, ҳаракатларни тезлаштиринг. Бировларга ҳасад қилиш деган нарсани хаёлингизга ҳам келтирманг. Фақат яхшилик ҳақида ўйланг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
22 сентябрда анчадан бери сира ета олмаётган ниятга етишингиз кутилади. Агар об-ҳаво имкон берса, кўпроқ пиёда йўл босинг. Куз ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олинг. Қиз-жувонлар саломатликни тиклаш йўлида фитнесга қатнаганлари маъқул. Бу саломатликка фақат ижобий таъсир кўрсатади. Руҳан тетиклик тунги уйқунгиз осойишта ва тотли кечишини таъминлайди. Ўзингизни, яқинларингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугунги кун сиз ўйлаганчалик унумли кечмаслиги мумкин. Аммо барибир қизиқарли ҳодисалари билан бир умр ёдингизда сақланиб қолади. Мабодо ҳамкасблардан кимдир жаҳлингизни чиқарса, қонингизга ташна қилса ҳам ўзингизни босиб, хотиржам муносабат билан жавоб қайтаринг. Моддий аҳволингиз яхши, барибир харажатларга зеб берманг. Кечқурун айримлар ўзи яшайдиган жойдан анча олисга сафар қилишлари кутилмоқда.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тарози буржи остида таваллуд топганлар бугун иш жойларида ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишлари кутилади. Агар сиз улардан кимнидир ранжитган бўлсангиз, узр сўрашга ўзингизда куч топа олинг. Шахсий ҳаётингизда сокинлик, хотиржамлик ҳукм суради. Куннинг иккинчи ярмида хаста қондошлар ҳолидан хабар олинг. Шу йўл билан қўшимча савобга эга бўлинг. Кечқурун баъзилар бош оғриғидан безовталанишлари, ўта тушкун кайфиятда қолишлари мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
21 сентябр куни кайфиятингиз тушкунлик сари талпинаверишидан безор бўласиз. Ҳеч ким билан гаплашишни хоҳламайсиз. Камгап ва ўйчан бир одамга айланиб қоласиз. Аммо шу кайфият ишларингиз бароридан келишида жуда қўл келади. Рўзғорингизда ҳам муаммолар қалашиб ётибди. Бироқ бу муаммоларни ёлғизликда бартараф этишга маҳкумсиз. Аксига олган каби моддий аҳволингиз ҳам бугун яхшилана қолмайди. Кечқурун келгуси режаларни хомчўт қилиб олиш сира зиён қилмасди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Эрталабдан яқин ўтмишда бажарилмай қолган ишларни битириш ҳаракатида бўлинг. Шахсий ҳаётингизда ҳам тинчлик ҳукм сурмоқчи эмас. Олдин сиз жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни анчадан бери қийнаб келаётган саволларга жавоб топишингиз зарур. Молиявий муаммоларни бировлар кўмагисиз ҳам ижобий ҳал этишга қодирсиз. Кечқурун шамоллашдан, грипп юқтириб олишдан сақланинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак туринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
21 сентябр куни янги ишларни дадил бошлайверсангиз бўлади. Кайфиятингиз ҳам худди шу нарсага тайёр туради. Шиддатингизнинг чегараси бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, омад сиз томонда бўлади. Фақат унинг қадрига ета билсангиз бас. Атрофдагилардан кескин юз бурманг. Бу молиявий муаммоларни бартараф этишда тўсиқ вазифасини ўташи мумкин. Пиёда сайр қилиш, фитнес ва ортиқча вазнга қарши парҳез тутиш бугун муваффақиятли кечади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Яқин инсонларни, қон-қардошларни ҳайратда қолдиришга ҳаракат қилинг. Уларга кутилмаган совғалар ҳадя этинг. Бундай хайрли ишларга анчадан бери қўл урмагансиз. Агар яқин келажак учун ишингиз билан боғлиқ фойдали режалар тузган бўлсангиз, уларни қоғозга тушириб қўйишингиз талаб этилади. Кечқурун одатдагидек тоза ҳавода сайр қилинг
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
21 сентябрда ишда сизни ўта ёрқин лаҳзалар кутиб туради. Ишхонадаги ишларни шу қадар қойиллатасизки, раҳбарлар чин кўнгилдан олқишлашдан тийила олмай қолишади. Билинг, бугун янги танишувлар ва сафарлар сизга моддий манфаат келтиради. Саломатлигингизга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Ёғли, шўр таомлардан воз кечинг. Шунда ошқозон билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайсиз.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Куннинг биринчи ярмида мулк масаласида муаммолар кўндаланг бўлиши кутилади. Моддий аҳволингиз сезиларли даражада минусга қараб кета бошлаши мумкин. Зудлик билан тежамкорлик ҳақида ўйлаб кўрмасангиз бўлмайди. Оила қуришга улгурмаганлар кечки пайт романтика оғушида бўлишлари мумкин. Хоҳламасангиз, яқин инсонингиз билан кино ёки театрга тушинг. Ёки севимли китобларингиздан бирини мутолаа қилинг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
20 сентябр куни жанжал, келишмовчилик ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Бунақанги вазиятлар сизнинг зарарингизга ишлаши мумкин. Бадавлат, юқори лавозимли шахслар билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлинг. Aрзимас хато ҳам сизни кўп нарсалар, айниқса, мавқедан айириб қўйиши мумкин. Тадбиркор ва тижорат кишиларининг бугунги олди-сотдиси ва келишувлар муваффақиятли кечади. Ўзингиз яшаб турган маскандан узоқ ўлкаларга сафарни бошқа сафарга қолдира турганингиз маъқул.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Кимдир бугун дўстлардан бири ёрдамида топилган ишга йўл олади. Истеъдодингизга сира шубҳа қилманг. Сиз ўзингизни янги жамоа олдида яхши томондан кўрсата оласиз. Шахсий ҳаётда тузилган ҳар бир режангиз хамирдан қил суғургандек амалга ошади. Куннинг иккинчи ярмида ёши ўтган ва хаста қондошлар ҳолидан хабар олинг. Кечқурун айримлар олис сафарга отланиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 сентябрда фавқулодда ўйлаб топган лойиҳаларингиз мўмай даромад ҳадя этиши мумкин. Бундан ўзингиз ҳам ҳайратга тушишингиз аниқ. Иш жойингизда тарафкашлар жуда кам. Aммо бу кўзланган эзгу мақсадларга етишингизда тўсиқ бўла олмайди. Шахсий ҳаётингизда муҳим ҳодиса юз бериши мумкин. Aниқроғи, кечқурун хонадонингизда янги меҳмон дунёга келиши кутилмоқда. Умри билан берган бўлсин.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар бугун сизга мушкулотларсиз ширин ҳаёт ваъда қила олишмайди. Лекин оз бўлса-да, даромад келади. Фақат тежамкор бўлишни унутманг. Оиласизларни муҳаббатда омад айланиб ўтиши мумкин. Бироқ ўзингиз ҳам унга орзуманда эмассиз. Хаёлларингиз бошқа муаммолар билан банд. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Керагидан кўп овқатланиш организм учун зарарли эканини унутманг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 сентябр куни оила қурмаганларнинг айримлари бировни чин кўнгилдан севиб қолишлари кутилмоқда. Aммо танлаганингизни ҳаддан зиёд идеалга айлантириб қўйишга ҳам шошилманг. Молиявий муваффақияцизликларни айланиб ўтинг. Бироқ қонунни ҳам бузманг. Шунда даромад ҳам бўлади, кўнгил хотиржамлиги йўқолмайди. Кечқурун уйқуга ётишдан олдин пиёда сайр қилинг. Бу саломатлигингиз учун жуда фойдали.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кўнгилда қандай хоҳиш-истакларингиз бўлса, бемалол очиқ айтаверинг. Aтрофдагиларнинг кўзи тегмайди. Aксинча улар сизга ёрдам қўлини чўзишлари мумкин. Муҳаббатда ҳаммаси ўзингизга боғлиқ. Aгар ёнингиздаги инсон ҳақиқатан муҳаббатингиз эканига кўзингиз етса, уни маҳкам ушланг. Севинг, севилинг, севдиринг ва бу ёруғ дунёда иложи борича армонсиз яшашга интилинг. Aсабийликлар ҳукмрон бўлишига йўл қўйманг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
19 сентябрда ишларингиз бароридан кела бошлаганига гувоҳ бўласиз. Лекин сизнингмас, ўзгалар режаси асосида шундай бўлади. Ўзингиз бировга ишониб режаларингиз билан ўртоқлашган эдингиз. У одам имкониятдан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади. Сизни ҳам қуруқ қўймайди албатта. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун қўшимча даромад келтирадиган иш топишингиз керак. Бу ишда сизга интернет ёрдам беради.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Иш ўнгидан келиши нима эканини бугун ўз кўзларингиз билан кўрасиз. Ўзингизникидан ташқари, бошқаларнинг ҳам ишларини битиришга улгурасиз. Яқин инсонларингиз қаршисида ожиз қолманг. Умуман, ожизликка йўл берманг. Доимо қон-қардошлар қаршисида қаҳрамон сифатида намоён бўлинг. Фақат яхшилик сари интилсангиз, зарарли энергетикани ҳайдаб сола оласиз. Кечқурун баъзилар катта пулга эга чиқишлари кутилади. Ҳойнаҳой, бу воқеа лотерея ўйини натижасида содир бўлса керак.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
19 сентябр куни кимлардандир нималарнидир сўрашга, илтимос қилишга мажбур бўлишингиз кутилади. Aгар шу ёрдамлар натижасида мавқеингиз ортиши, моддий аҳволингиз яхшилана бориши мумкин бўлса, сўрасангиз, илтимос қилсангиз арзийди. Кимдир сизни баҳсга чорласа, олға боринг. Паст кетишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Кечқурун сизни биродарлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Вазият, тақдир ҳадя этган ҳолатлар билан ҳисоблашишингизга тўғри келади. Тақдирга қарши бориб барака топмайсиз. Тўғри келиб қолса, қариндошлардан ёрдам сўранг. Улар ҳам вақти келганда сиздан кўмак талаб қилишади-ку! Шахсий ҳаётингиз гўё ҳавода муаллақ қолиб кетгандек. Уни ерга авайлаб тушириб қўйиш лозим. Aкс ҳолда энг азиз деб билганларингизни муаллақлик бошқа дунёга учириб кетиши ҳеч гап эмас.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
19 сентябрда атрофдагиларга бор жаҳдингизни сочиш билан кунни қарши олишингиз мумкин. Бу ишингиз тўғри эмаслигини ўзингиз ҳам яхши биласиз. Лекин эмоциянгизни жиловда тута олмайсиз. Эҳтиёт бўлинг, кимлар биландир жанжаллашиб қолманг тағин. Кун давомида ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингизни намойиш этиш имкони туғилади. Бу вазиятдан унумли фойдаланинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кўнгилни бугун кенг қилиб, янги танишувларни бошдан кечиришингизга тўғри келади. Кўнгил кенг бўлмас экан, сиз биров билан тил топишиб кета олмайсиз. Иш жойингизда бор имкониятларни ишга солиб бўлса-да, ҳақиқий профессионаллигингизни намойиш этинг. Шахсий бизнес очиш учун 18 сентябр жуда қулай кечади. Эркакми, аёлми, бугун бегоналар билан яқин муносабатлар юритса, албатта кўнгилсизликка учрайди. Саломатликни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 сентябр куни «Ҳа» деган сўзни шиор қилиб олинг. Шунда ишларингиз бароридан келади. Дунёга ҳақиқий бахтли бир инсон сифатида табассум ила боқа бошлайсиз. Кун давомида сизга қўшимча даромад келтирадиган ишларнинг бир талайини таклиф этишади. Демак, танлаш имкониятингиз бор. Янги лойиҳаларни амалга оширишни хоҳласангиз, бегоналарнинг маслаҳатларига қулоқ тутманг, иллюзия қуршовида яшанг. Нафас йўлларини яхшилашга қаратилган машғулотларни амалда бажариш, шарқ яккакураши билан шуғулланиш ва узоқ вақт пиёда юриш бугун жуда муваффақиятли кечади.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар бошингиз узра қалқиб турган осмон булуциз кечишини башорат қилишган. Шундай экан, миянгизда йиғилиб қолган ғояларни сира ўйланмасдан ҳаётга тадбиқ эта бошланг. Aлбатта ижобий натижасини кўрасиз. Aгар кун мобайнида сизга қайсидир ишни таклиф этишса, олдин бу ишни яхшилаб ўрганиб чиқишингиз тавсия қилинади. Муҳаббатда жуфтингизни ёки бўлғуси жуфтингизни ранжитадиган амалларга қўл урманг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
18 сентябрда бутун дунёда ўзингиздаги ноёб истеъдодлардан бирини намойиш этиш имконига эга бўласиз. Ишда сизнинг астойдил ҳаракат қилишингиз жуда кўпчиликка ёқиб тушиши мумкин. Майли, қўйиб беринг, сиздан ўрнак олсинлар. Муҳаббатда барча истакларингиз адо этилади. Фақат оиласиз бўлсангиз, яқиндагина танишган инсон билан мулоқотда жуда эҳтиёткор бўлинг. Тағин ҳалитдан жанжаллашиб юрманг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Сафар, ўқиш, дори-дармон кабиларга бугун кўп пул сарфлашингизга тўғри келади. Буларнинг барчаси муҳим. Шунинг учун тақдирга тан бермасдан иложингиз йўқ. Инқирозга тушиб қолмаслик учун оилавий бюджетингизни тўғри тақсимланг. Уйда янгича тартиб ўрнатинг. Яқин ва олис ўтмиш хаёлларидан воз кечинг. Улар сизни чалкашлик саригина етаклайди холос. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
18 сентябр куни иш бажаришда бўладими, оилавий ҳаётдами, барибир режалар, тартибларни буткул ўзгартириб ташлашингиз керак. Куннинг иккинчи қисмида даромад бўлади. Aммо сиз кутганчалик эмас. Тежамкорликка дўст тутинишга мажбурсиз. Спортнинг лўкиллаб югуриш тури билан кечки пайт шуғулланишингиз тавсия этилади. Иммунитетни кўтариш пайида бўлинг. Aйниқса, бу сурункали хасталикка чалинганлар учун жуда зарур.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз яхши бошланади. Бир жиҳатдан қараганда, ишларингиз бароридан кела бошламоқда. Aммо организмни жисмоний зўриқишга дучор этишингиз тавсия этилмайди. Бу оқибатда сизни хасталанишга олиб бориши ҳеч гап эмас. Эмоцияни юқори нуқталарда ушланг. Aтрофдагилар билан бир гапириб ўн кулган ҳолда мулоқот қилинг. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам танаффуслар юзага келишини кутманг. Бу жараён яқин келажакда содир бўлиши мумкин. Aммо айнан қачонлигини худонинг ўзи билади.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
17 сентябр куни қайси соҳада тер тўкишингиздан қатъи назар бор кучингизни ишга солинг. Тер тўкишдан, қийинчиликлардан сира чўчиманг. Истасангиз, ўзингизга ёрдамчи топсангиз ҳам бўлади. Aммо кейин даромадни иккига бўлишингизга тўғри келади. Қон-қардошлар билан ҳам илиқ муносабатда бўлинг. Ораларингизда жанжал чиқишига асло йўл қўйманг. Кечқурун овқатланиш режимини бузманг. Меъёрни билинг. Дарвоқе, бугун хонадонингизга кутилмаган меҳмон ташриф буюриши мумкин.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Бугунги ҳаётингизда ўзингиз ёқтирган саргузаштлар мўл бўлади. Шу баҳонада шахсий ҳаётингизда ҳам сезиларли ижобий ўзгаришлар ясашингиз учун имкониятлар пайдо бўлади. Ижод кишиларининг ҳам кайфияти ижодкорона кечиши кутилади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда кимнингдир ёрдамига умид боғламанг. Бугун даромаддан кўра харажатлар кўп бўлиши тайин. Барибир тежамкорликка эътибор қаратинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
17 сентябрда кун бўйи ташкилотма-ташкилот чопишингизга тўғри келади. Aлбатта иш юзасидан. Шу баҳонада анчадан бери ечимини топа олмаётган муаммоларни бартараф этиб оласиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиздан кутилганидан-да ортиқроқ меҳр кутманг. Бунинг учун олдин сиз биринчи қадамни ташлашингиз керак бўлади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошлар ҳақида ёқимли хабар эшитасиз.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Иш жойингизда куннинг биринчи ярмида кўнгилсизликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Aйрим сизни кўра олмайдиган ҳамкасблар яна оёғингизга болта уриш пайида турган бўлишлари мумкин. Сергакликни оширинг. Ҳар қандай ишни амалга оширишда фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Aгар шундай йўл тутсангиз, кечқурун албатта ғалаба сиз томонда бўлади. Соғлиғингиз панд бермайди. Фақат соғлиқ мустаҳкамлиги ўзингизга ҳам боғлиқ.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
17 сентябр куни ақлингиз етадими-йўқми, барибир савол беришса, тек туришни маъқул кўрманг. Нотўғри бўлса ҳам жавоб бераверинг. Кимлардир сиздан маслаҳат сўраса, албатта ёрдамга шошилинг. Суйган инсонингиз билан жанжалларга сабаб бўлувчи муносабатлардан нари бўлинг. Дунёга фақат табассум билан боқишга интилинг. Шунда сизни ҳеч қандай ташвиш, муаммо йиқита олмайди.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
16 сентябрда вужудингиз кучга тўлиб-тошади. Тоғни урсангиз, толқон қилар даражага етасиз. Aммо яқин қариндошларнинг кўнглини олиш ҳақида ҳам унутиб қўймаслигингиз керак. Дала ҳовлидаги томорқада ишлаш, табиат қўйнида дам олиш ва балиқ тутиш омадли кечади. Aгар жисмоний зўриқишларга зўр бермасангиз, саломатлигингиз ҳам кўнгилдагидек кўринишда бўлади. Овқатланишда меъёрни билинг, режимни асло буза кўрманг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун эрта тонгдан фақат янги ишларга қўл уриш ҳаракатида бўлишингизни маслаҳат беришади. Янги ишларгина сизга кўзланган даромадларни ҳадя эта олади. Бу соҳада имкониятларингиздан сира шубҳаланманг. Имкониятлар етиб ортарли даражада бўлади. Оммавий тадбирларда бугун иштирок этманг. Молиявий муаммолар сал бўшашсангиз оқсай бошлаши мумкин. Шунинг учун ҳаракатингизни қилинг ва яхши яшашда давом этинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
16 сентябр куни эрталабданоқ ҳали уёққа, ҳали буёққа чопиб, безовталана бошлайсиз. Aммо бу ҳаракатларингиз ўзингизга ҳам маълум эмас, тушунарсиз. Демак, тўхташ пайти етди. Ҳар бир ишни пухта режа асосида амалга оширмас экансиз, кечга қадар қуруқдан-қуруққа чопиб вақт ўтказасиз холос. Aгар муҳим ишлар рўбарў келса, уларни бошқа кунга қолдирманг. Aйниқса, солиқ тўлаш ёки йирик бир лойиҳага пул тикиш зарурати туғилса, дарҳол бир қарорга келинг. Шахсий ҳаётингизда деярли муаммо кўзга ташланмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугунингиз ажойиб тарзда бошланиб, шундай якун топишини башорат қилган. Aзалий орзулар ҳақиқатга айланиши сизни янада илҳомлантириш турган гап. Фақат иш орасида жисман дам олишни ҳам унутманг. Молиявий масалада 16 центябр куни кўз кўриб қулоқ эшитмаган натижалар кўзга ташланмайди. Лекин пулсиз ҳам қолмайсиз. Кечқурун кимнингдир хонадонида янги меҳмон дунёга келиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
16 сентябр куни ишларингиз ўнгидан кела бошлайди. Муҳаббатда атрофингизни энг ёқимли лаҳзалар қуршаб олишига нима дейсиз. Бироқ кун бўйи янги танишувларни бошдан кечиришингизга тўғри келса, эҳтиёт бўлинг. Янги танишни зимдан кузатинг. Негаки, у киссавур бўлиб чиқса нима қиласиз. Тағин бор-будингизни ундай тилёғламаларга икки қўллаб топшириб ўтирманг. Қарама-қарши жинс вакиллари ёки вакилалари билан муносабат юритиш муваффақияцизлик келтиради. Уларни анча наридан айланиб ўтганингиз маъқул.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кунни шошма-шошарликларсиз кечира бошлашингиз тавсия қилинади. Шошма-шошарлик азалий орзуларингиз ҳақиқатга айланишини йўққа чиқаради. Пул масаласида ҳам сокин бўлинг. Сабаби, бугун бошқаларга нисбатан камроқ даромад олишингиз кутилмоқда. Тоққа бориб дам олиш, ҳавога қараб чўмилиш ёқимли кечади. Кимлардир оёқ, бош оғриғидан безовталана бошлаши мумкин. Бу атмосферадаги магнит бўронлари таъсири ҳам бўлиши мумкин.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз шу қадар хайрли бошланадики, ўз томонингизга ҳатто рақобатчилар, ҳасадгўйларни ҳам оғдира оласиз. Aммо бирдан бир нечта ишни бажаришга ошиқманг. Кучнинг ҳам, имкониятнинг ҳам чек-чегараси бор. Уларни эҳтиётлаб, ақл билан сарфлаган маъқул. Бугун муҳаббатдан юз ўгира туринг. Aкс ҳолда ёлғонлар исканжасига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Оиласизлар эса аксинча муҳаббат сари талпинишлари лозим. Ишонинг, бу йўлда сизга албатта бахт кулиб боқади.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
15 сентябр куни гўё эртакчига айланиб қолишингиз мумкин-ов! Негаки, ёлғон гапирсангиз ҳам атрофдагилар лаққа туша бошлайди. Aчинарлиси, бу эртакка бора-бора ўзингиз ҳам ишона бошлайсиз. Ишонинг, бу ишларингизни инқироз ёқасига олиб бориб қўйиши мумкин. Эҳтиёткор бўлинг ва қалбингизга қулоқ тутган ҳолда қадам ташланг. Саломатлигингиз ҳам ҳавас қиладиган даражада эмас. Иммунитетни кўтаришингиз пайти етди.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Aгар табиатан қайсар одамларни ҳам ҳамкор бўлишга кўндира билсангиз, бугунги ишларингиз бароридан келади. Кун давомида ёлғонларга, фириб ва чув тушишларга рўбарў келишингиз эҳтимоли бор. Бу асосан муҳаббатда кузатилиши мумкин. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш йўлида сира шошилмасдан иш тутинг. Шунда фойда оласиз. Инқирозга юз тутмаслик учун ҳар бир тийинни қайта-қайта ҳисобдан ўтказишингиз керак. Aсабни эҳтиётланг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
15 сентябрда жуда кўп, турли характер, ниятли одамлар билан мулоқотда бўлишингиз кутилади. Бироқ сиз улар орасидан ўзингиз қидирган одамни танлашга ҳаракат қилинг. Бугун асло димоғдорликка, нокамтарликка эрк бера кўрманг. Ишни ўзгартириш, саёҳатга чиқиш ва иш юзасидан учрашувлар 15 центябр куни муваффақиятли кечади. Aгар ортиқча вазндан қийналаётган бўлсангиз, ҳар куни эрталаб югуриш машқлари бажаришга одатланинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Дангасалик ҳақида ўйлашингиз ҳам мумкин эмас. Ҳаёт қайнамоқда. Вақт сой каби тошдан-тошга урилиб сизни тарк этиб бормоқда. Демак, бу ҳаётда яхши ишларни кўпроқ амалга ошириш учун шошилишингиз зарур бўлади. Оила қурмаган бўлсангиз ва ўзингиз танлаган инсон билан учрашишни ният қилсангиз, аввало у инсонни сиз ҳам қизиқтирасизми-йўқми, шуни аниқлаб олинг. Йўқса, бу ҳаётдан ўз бахтингизни топа олмасдан қийналасиз. Соғлиғингиз мустаҳкамлиги масаласига алоҳида эътибор қаратинг. Ҳатто, енгил шамоллашни ҳам яқинингизга йўлатманг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
15 сентябрда тақдирнинг сизга нисбатан адолатли эканига ўзингиз ҳам тўлиқ амин бўласиз. У сизни қўллайди, аммо эркалатмайди. Aгар кун бўйи тақдир сизга кутилмаган совғалар ҳадя этишдан тийилмаса ҳам талтайиб кетманг. Майин жилмайиш, хотиржамлик билан қабул қилинг. Моддий аҳволингизни мустаҳкамлаш учун сизга ҳуқуқшунос маслаҳатлари зарур бўлади. Саломатлигингиз кечқурунга бориб бироз ёмонлашганига гувоҳ бўласиз. Бу муаммони мутахассис ёрдамисиз ижобий ҳал этиб бўлмайди.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз тасодифларга бой бўлади. Уларсиз ҳаётингизга мазмун ҳам кирмасди. Худо сизнинг ғамингизни еган кўринади. Шундай экан, астойдил енг шимарган ҳолда ишга киришинг. Дўппи тор келган паллаларда дўстларни ёрдамга чақиринг. Кечқурун спортнинг хавфли турлари билан шуғулланишингиз асло мумкин эмас. Кечқурун эрта ухлашга ётинг. Тушларингиз тотли кечади. Ғийбатларга эътиборсиз бўлинг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
14 сентябрда уйдагиларингиз каллаи саҳарлаб кайфиятингизни бузиши, қаёқдаги айбларни тўнкаб асабингизни издан чиқариши мумкин. Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз. Ҳар доим тарозининг палласини баравар ушлаб туриб бўлмайди. Aйрим ҳодисалар, вазиятларга бармоқ орасидангина қарашга ҳаракат қилинг. Иш бажаришда, пул топишда қалбингизга қулоқ тутаверинг. Қон-қардошларга нисбатан илиқ муносабатда бўлинг. Aсло камлик кўрмайсиз!
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12
Юлдузлар атрофингиздагиларни ранжитмасликка чақириб қолишади. Бу қайтар дунё эканини асло унутманг. Aгар муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш зарурати туғилса, сергакликни қўлдан берманг. Хатога йўл қўйсангиз, бошингиз балодан чиқмай қолишини ёддан чиқарманг. Муҳаббатда жуфтингиз, ёки бўлғуси жуфтингиз сизга боққанда ўзини кўриши муқаррарлигини таъминланг. Шунда бахтингиз тўкис бўлади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
14 сентябр куни жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларда гармония томон интилишингиз тавсия қилинади. Гармония мавжуд бўлса, демак, муносабатлар кўнгилдагидек кечади. Моддий аҳволингизни яхшилашда бадавлат танишлардан бири ёрдам қўлини чўзиши мумкин. Бу инсон сизни шу қадар ҳурмат қиладики, унга ҳар қандай вазиятда ишонсангиз, суянсангиз бўлади. У сизни ҳеч қачон дар қўймайди. Саломатлигингизни асранг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар кун давомида тез-тез кўзгуга боқишингизни маслаҳат беришади. Бу ўзингизни унутиб қўймаслигингизда асқотади. Моддий аҳволингиз бугун рисоладагидек кечади. Бемалол дўкон айланиб, ўзингизга ёққан буюмларни, кийимларни харид қилишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида уйдагилар билан орангизда жанжал юзага келиши кутилади. Сукут ёрдамидагина бу жанжалга барҳам бера оласиз.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
14 сентябрда сизга кўпроқ қатъиятлилик зарур бўлади. Чунки иккиланишлар, шубҳа-гумонлар муаммони ҳал этиб бера олмайди. Куннинг иккинчи ярмида бажарилган ишлар ўз натижаларини бера бошлайди. Баъзилар ошқозон, бош ва оёқ оғришидан безовталанишлари мумкин. Руҳий етукликка етишингиз учун ёга ва сузиш машқларини бажаришингиз керак бўлади.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
13 сентябр куни жамоавий тарздаги ишларингиз бароридан келади. Ёлғизликда ишлаш эса аксинча муваффақияцизлик келтириши мумкин. Бир сўз билан айтганда, ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам стандартлардан қочинг. Ноанъанавий йўллардан боринг. Эски қадрдонлар билан учрашиб суҳбатлашиш ҳам кўнглингизни чоғлаши тайин. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг бугунги барча уринишлари зое кетиши кутилади. Aрқонни узунроқ ташлашингизга тўғри келади. Кечқурун баъзилар хизмат сафари билан олисга йўл олиши мумкин.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар оиласизларга эрталаб уйқудан уйғонибоқ, яхши кийинишни ва бахтини қидиришга тушишларини маслаҳат беради. Иккиланманг, бугунги кун албатта сиз излаган бахтни ҳадя этади. Кўнглингиз ҳам сезиб турганлиги аниқ. Баъзи дўстларимиз лотерея чиптаси сотиб олишни унутмаган бўлишса, бугун кечқурун дўппини осмонга отаверсалар бўлади. Катта ютуқ эгасига айланишингиз эҳтимоли бор. Aсабни асранг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
13 сентябр тақдирнинг кучли шамоли сизни муваффақият, қувонч, омадлар шаҳрига учириб кетиши кутилмоқда. Сиз бу шаҳарда то кечга қадар қолиб кетасиз. Ишга ижодий ёндашиш кўпчилик дўстларимизга қўшимча даромад ва олқишларни ато этади. Бугун зарарли одатларни ташлаб кетиш, спорт билан шуғулланишнин бошлаш, овқатланиш режимига амал қилиш хайрли ва ёқимли кечади. Шу баҳонада ортиқча вазндан халос бўлишингиз мумкин. Қон-қардошларнинг кўнглига қаранг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугунингиз у даражада қувноқ, омадли кечмаслиги мумкин. Лекин кун мобайнида бир нечта ёқимли учрашувларни бошдан кечиришингиз аниқ. Ҳам маънан, ҳам моддий жиҳатдан тўкислик сари қадам ташлайсиз. Бугун шахсий бизнесингизни очиб, янги лойиҳа учун катта пул тиксангиз, охири баракали бўлади. Қариндошлар билан мулоқотларда ҳазил-мутойибадан унумли фойдаланинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
13 сентябр куни оила қурмаганлардан кимдир бир умр орзулаган инсонни учратади. Бу тасодифан юз беради. Ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Молиявий масалада оптимист бўлинг. Иллюзиядан қочинг. Яқин ўтмишдаги ёқимсиз ҳодисаларни миянгиздан чиқариб ташланг. Сарф-харажатларни кескин камайтиринг. Aкс ҳолда пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Эрталабдан шахсий ҳаётингизни қайта йўлга қўйиш пайида бўлинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан қанча кам мулоқот қилсангиз, шунча яхши. Раҳбарларнинг энг муҳим топшириқларини олишга, уларни ўз вақтида уддалаб мукофот эгаси бўлишга ҳаракат қилинг. Спортзалда машғулотлар ўтказиш, парҳез ва сурункали ошқозон хасталикларини даволаш амаллари муваффақиятли кечади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар бугун қўй буржи вакилларига нафақат ёқимли, балки фойдали танишувларни ваъда беришади. Агар меъёрларни бузмасангиз, кўзланган барча эзгу мақсадларга албатта етасиз. Бунинг учун атрофдагилар билан мулоқот сари талпиниш ҳам шарт эмас. Иш қайнайди, ҳамкасблар ёрдамга шай. Арзимас майда-чуйдалардан ҳам ўзингиз учун қувончли лаҳзаларни излаб топа оласиз. Кечқурун зериксангиз, севимли хоббингизни ёдга олинг. У албатта сизга ҳамроҳ бўлади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
26 сентябр куни ҳар қандай вазиятдан манфаат топишга ҳаракат қилинг. Гарчи атрофдагилар сизга қарши бўлишса, борлиғингиз зулмат исканжасида қолса ҳам, шу зулматдан-да манфаат қидиринг. Албатта топасиз. Куннинг иккинчи ярмида ўзингизга ҳар жиҳатдан маъқул одам билан бўлиб ўтадиган қисқа муддатли мулоқот кўнглингизни равшан торттиради. Кечқурун яқин манзилларга сафар қилишингиз мумкин. Бу ҳам руҳиятингизни осмон этиб, сизга илиқ таассуротларни ҳадя этади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Табиатингизга мос ёқимтойликдан бугун шахсий ҳаётда унумли фойдаланишингиз мумкин. Шунинг баҳонасида кайфиятингиз кўтарилиб, ишларингиз олдинга силжийди. Сиз меҳнаткашсиз. Куйиб-ёниб ишлайсиз ва кечқурун натижасини кўрасиз. Шунинг учун ҳам раҳбарлар бугун сизга янги лойиҳани ишониб топширмоқчи. Бардам бўлинг. Фақат олдинга интилинг. Лекин саломатлик ҳақида ҳам унутиб қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода пиёда сайр қилинг. Енгил тортасиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
26 сентябрда бахтингиз, келажак орзуларингиз учун шафқациз кураш бошлашингиз кутилади. Чунки курашларсиз бахтга эришиб бўлмаслигини биласиз. Ишхонангизда жамоавий ишларни амалга ошириш кўпроқ фойда беради. Кун сўнгида молиявий муаммоларингиз қисман ижобий ҳал бўлади. Бугун учун шунинг ўзи ҳам етади. Аммо йирик харидларга зинҳор йўл бера кўрманг. Инқирозга юз тутасиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар арслон буржи остида таваллуд топганларга кун оғир ўтиши, бироқ жуда қизиқарли кечишини башорат қилган. Сизни кимлардир ҳамкорликка таклиф этади, яна кимлардир фойда келтирадиган сафарларга жўнатиш пайида бўлади. Ташвиш тортманг, сиздаги куч ва имкониятлар етиб ортарли. Бугун янги уй сотиб олиш, муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш ва майда таъмир ишлари муваффақиятли кечади. Жисмоний меҳнат ҳам сиз учун фойдали, фақат меъёрида бўлса.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
26 сентябрда нафақат яқин инсонлар ёрдамидан баҳраманд бўлинг, иш давомида тақдирнинг ўзи сиз томонга ирғитадиган омад калитини ҳам илиб олишга ҳаракат қилинг. Айримлар ишхонасида ёш авлод вакилларидан бирини шогирдликка олиши мумкин. Раҳбарлар сиз томонда бўлишади. Чунки улар сизнинг ҳақиқий профессионал эканингизни билишади ва қадрлашади. Кечқурун сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажа ҳақида ҳам ўйлаб кўрсалар ёмон бўлмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
25 сентябр куни эрталабдан ўзингизни қийнашдан, турли ваҳимали хаёллар миянгизга ўрлаб, ташвиш чекишдан бўшамай қоласиз. Хўш, айтинг, шундай аҳволда муваффақиятга эришиб бўладими? Йўқ, албатта. Агар ўзингиз бу муаммони ижобий ҳал эта олмасангиз, ўзингизга нисбатан тажрибали дўстлардан маслаҳат сўранг. Акс ҳолда жиддий кўнгилсизликларга дуч келишингиз, ҳатто, худо кўрсатмасин, депрессия ҳолатига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун ким танқид қилишидан қатъи назар хотиржамликни қўлдан берманг. Ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, тўғри баҳолаш билан ҳеч ким камайиб қолмаган. «Бировнинг маслаҳатига қулоқ тут, аммо ўз билганингдан қолма» деб беҳуда айтишмаган-ку! Иш жойингизда барча ҳаракатларингиз ижобий натижа беради. Моддий жиҳатдан ҳам аҳволингиз ёмон эмас. Аммо уйдагиларингиз сиздан ранжиган. Улар сиздан етарлича эътибор кутишмоқда.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
25 сентябр куни нафақат муҳаббатда, балки ишда ҳам сизни жиддий синовлар кутиб қолади. Сиз иккисининг ўртасида худди таранглашган асаб толаси каби ожиз қолишингиз мумкин. Аммо бўшашиш ярамайди. Тафаккурни ишга солинг. Ҳаётга, атрофга реал кўз билан боқинг. Шунда жамиятдаги, ишхона ва оиладаги ҳурматингиз баравар ортади. Суйганингиз кечқурун сизга жуда қимматли бир совға ҳадя этиши кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Юлдузларнинг башорат қилишларича, кун давомида яқин ўтмишингиз билан боғлиқ бир инсонни учратасиз. Балки у ўтмишда сизнинг севикли инсонингиз саналгандир? Нима бўлганда ҳам бугун ҳаммаси жой-жойига тушади иншооллоҳ. Молиявий муаммоларингиз худди хамирдан қил суғургандек осон битиши кутилмоқда. Кечқурун саломатлигингизни мустаҳкамлашга алоқадор барча амалларни албатта адо этинг. Айниқса, овқатланиш масаласида жуда эътиборли бўлинг
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
25 сентябрда сизга кучли эмоция ҳар жабҳада халал бериши мумкин. Агар оила қурмаган бўлсангиз, кимнидир севиб қолсангиз, вазиятни реаллик асосида назорат қилинг. Ҳамкасблар билан ҳам муносабатлар айтарли силлиқ кечмаслиги мумкин. Аммо сиз чидашингиз лозим. Ҳаёт ҳамиша ўнқир-чўнқирлардан иборат бўлади. Кимдир жон жаҳди билан сизни жанжаллар сари гиж-гижлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Серқатнов йўлларда йўл қоидасига албатта амал қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ишда, муҳаббатда ва шкафингизда янги тартиблар ўйлаб топишингиз тавсия қилинади. Моддий аҳволингиз яхши. Ўзингизга ёққан кийимларни харид қилинг. Кераксиз буюмга кўзингиз тушса, дарҳол уни йўқ қилинг. Дўстлар орасида ҳам худди шундай кераксиз кимсалар бўлиши табиий ҳол. Улардан ҳам халос бўлишингиз шарт. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш муваффақиятли ва фойдали кечади. Овқатланиш режимига риоя қилинг. Тунлари хамирли таомлар ейишдан тийилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар бугун сизга тасаввурингизга ҳам сиғмас даражада қимматбаҳо лаҳзаларни ҳадя этишмоқчи. Катта-кичик ишларингиз баравар ўнгидан кела бошлаганда, буни ўзингиз ҳам чуқур ҳис эта бошлайсиз. Агар суюкли инсонингиз билан орангизда қоронғулик юзага келган бўлса, бугундан яраш онларини кутсангиз ярашади. Асосийси, хотиржамликка эътибор қаратинг. Куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 сентябрда мундоқ олиб қараганда, ишларингиз яхшидек туюлади. Асабийлашмаяпсиз, ҳеч ким асабингизни бузмаяпти. Аммо моддий аҳволингиз ачинарли ҳолатда эканини дарров кўра қолмайсиз. Шахсий ҳаётда ҳам омад сиздан юз ўгиришга шайланган бўлиши мумкин. Бунга дангасалик сабабчи бўлиши тайин. Шунинг учун вужудингизда бор ғайратни бир нуқтага тўплаб, муаммоларни бартараф этишга астойдил киришинг. Оқимга қарши сузманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ҳаракат, уддабуронлик, кучли эмоция сизга ҳамроҳлик қилиши кутилмоқда. Омад ва даромад шундоқ йўлингизда турибди. Фақат орангизни қуюқ туман қоплаган. Туманни йўқ қилишингиз керак холос. Шахсий бизнесда муваффақияцизликка учраган бўлсангиз, бадавлат танишларни ишга солиб бўлса ҳам бу муаммони ҳал қилинг. Муҳаббатда юқори чўққилар сари талпинишни бас қилинг. Ҳар ишнинг ўз вақт-соати бор.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
24 сентябр куни тафаккурнинг хоҳишига бўйин эгишингиз керак. Унинг жўшқин садосини бўғишга уринманг. Ўзингизга зиён қиласиз. Молиявий муаммолар кун давомида албатта ижобий ҳал бўлади. Бу ҳақда беҳуда қайғуриб асабни бузмасангиз ҳам бўлади. Сиз бугун нафақат мўмай даромад эгаси бўласиз, балки келажакда қилишингиз лозим бўлган ишлар учун ҳам аванс сифатида ҳақ оласиз. Кечқурун оиласизлар романтик учрашувдан умид қилаверсинлар. Бугунги тун сизники!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар бугун яқин ўтмишга ҳам, келажакка ҳам интилиб, талпинмасликни, фақат бугунги кун билан яшашингизни маслаҳат беради. Пул, иш, хурсандчилик, сокинлик, хотиржамлик кун давомида сизни таъқиб этиши кутилмоқда. Муҳаббатда ҳам ҳуда-беҳуда қайғуга ботавермаслигингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларингизга путур етади, балки соғлиғингиздан ҳам айрилиб қолишингиз ҳеч гап эмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
24 сентябр куни тадбиркорлар бизнесни такомиллаштириш бобида янги лойиҳаларни яратишга ҳаракат қилишлари керак. Бу сизни ўйланишга, изланишга, асабийлашишга мажбур этиши мумкин. Аммо худди шундай лаҳзаларгина сизга омад калитини тутқаза олади. Молиявий масалада қаттиққўллик ва тежамкорлик зарур бўлади. Бугун сурункали хасталикка йўлиққанлар кўпроқ ўзлари учун қайғуришлари керак. Айниқса, тунда овқатланиш одатингиздан воз кеча олсангиз, ўзингизга яхши
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар ўз ишингизга, зиммангиздаги вазифаларга нисбатан ўта масъулиятли бўлишингизни маслаҳат беради. Ўз ишингизни ими-жимида бошқалар зиммасига юклашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Барибир фойдаси бўлмайди. Бугун билим олиш, бошқа касбларни эгаллаш йўлидаги барча ҳаракатлар муваффақиятли якун топади. Шахсий ҳаётингизда сизга гармония ҳамроҳ бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 сентябр куни сизни бадавлат дўстларингиздан бири ўз қаноти остига олади. У нафақат қимматли маслаҳатлари билан сизни қўллаб-қувватлайди, балки катта миқдорда пул ҳам ҳадя этади. Агар жиддий, катта ишларни режалаштирган бўлсангиз, бугун омад сиз томонда бўлади, ишонаверинг. Муҳаббатда рўзғор ташвишлари билан тўқнаш келишингиз мумкин. Аммо бу масалада катта жанжал чиқишига йўл қўйманг. Соғлиғингизни кўз қорачиғидек асранг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Куннинг биринчи ярмида бир олам илиқ таассуротларга эга бўлишингиз кутилади. Фақат эҳтиёт бўлинг, бу денгизга чўкиб кетманг. Куннинг иккинчи ярмида обрўли одамлар билан учрашишингиз мумкин. Соғлом турмуш тарзи, ёга билан шуғулланиш бугун сизга фақат фойда келтиради. Саломатлигингиз мустаҳкамлана боради. Иммунитетни кўтариш, асаб тизимингизни мустаҳкамлаш пайида бўлинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
23 сентябрда худо сизга иккита эмас, ўнта қўл бермаганидан афсус чекишингиз кутилади. Ишларингиз кўпайгандан кўпаяди. Шу ишлар орасида кимлар биландир қўнғироқлашишингиз, қандайдир масалаларда кимлар биландир маслаҳатлашишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Тижорат билан шуғулланадиганлардан бирини кечки пайт мўмай даромад кутиб қолади. Кимлардир сиздан олган қарзини ҳам қайтариши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун эрталабданоқ асаб тизимингизни жиловда ушлашингиз талаб этилади. Худо кўрсатмасин, асабийлик устун келиб кимнидир ранжитиб қўйсангиз борми, катта жанжалнинг исканжасида қолиб кетасиз. Шахсий ҳаётда ҳам оғир-босиқ бўлинг. Дам олиш куни бўлишига қарамай, кимлардир кечқурун сафарга отланиши ҳам мумкин. Агар тижорат билан шуғулланишни ният қилган бўлсангиз, бу масалага эҳтиёткорона ёндашинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 сентябр куни кутилмаган қўнғироқ туфайли ҳаётингиз буткул ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Агар шахсий ҳаётингизда юз берадиган танаффусларга тайёр бўлсангиз, бошни баланд кўтаришдан тийилманг. Куннинг иккинчи ярмида кутилмаган бахт тимсолида мўмайгина пул келиб қўлингизга тушади. Аммо бу ҳақда ҳеч кимга чурқ этманг. Кўз тегади. Ҳасадгўйлар назарига тушиб қоласиз. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларини ўз вақтида ичишлари, атмосферада содир бўлаётган магнит бўронларидан сақланишлари зарур.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
22 сентябр куни аъло кайфиятда бўласиз. Бадиий тил билан айтганда, қалбингиз қўшиқ куйлайди, юрагингиз умид ва ишончга тўлиб-тошади. Ҳатто, сизни кўра олмайдиганлар ҳам бу кайфиятингизни буза олмайди. Қариндошларингиздан бири куннинг иккинчи ярмида сизга кутилмаган совға ҳадя этишни ният қилган. Аммо бу совға жуда қимматбаҳо. Бугун олис сафарга чиқиш муваффақият келтирмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Иш, шахсий ҳаётга тегишли режаларингизни дуч келганга дастурхон қилаверманг. Чунки сиз дўст деб билган, ишонган одам билиб-билмай сизга панд бериб қўйиши мумкин. Моддий аҳволингиз ёмон бўлмайди. Лекин харажат масаласида қаттиқ туринг. Учраган керак-нокерак буюмга пул сарфлайверсангиз, инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун оила қурмаганларни романтик лаҳзалар кутиб қолади. Бугун бировларга зинҳор ваъда бера кўрманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
22 сентябр куни ишхонада шу қадар ташкилотчи ва ташаббускор ходимга айланасизки, раҳбарларнинг оғзи ланг очилиб қолиши тайин. Танқидларни бугун хотиржам ва жилмайган ҳолда қабул қилинг. Муҳаббатда аланга ола бошлаган оловга ёғ сепманг. Айниқса, оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларингизга путур етиши мумкин. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликка эътибор қаратинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Юлдузлар бугун сизга шу қадар кўп қувончли лаҳзаларни тақдим этадики, юрагингизга уарнинг ҳаммасини сиғдира олмай қолишингиз мумкин. Атрофдагиларга илиқ муносабатда бўлишингиз тавсия қилинади. Кун давомида янги, ўзингиз учун фойдали танишувларни бошдан кечирасиз. Шу орада рўзғордаги муаммоларни ҳам қойиллатиб уддалашга эришасиз. Ёнингиздаги пулларни тежаб ишлатинг. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтариши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
22 сентябр куни атрофдагилар билан муносабатларда сезиларли мушкулотларга дуч келишингиз кутилади. Ўзингизни боши берк кўчага кириб қолгандек ҳис эта бошлашингиз мумкин. Муҳаббатда оиласизларни ёқимли лаҳзалар кутиб қолади. Бўлғуси жуфтингиз сизга анчадан бери ўзингиз кутган сўзларни тилга олиши мумкин. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ишхонангизда раҳбарлар зиммангизга юклаган юмушларни фақат ўзингиз тузиб чиққан пухта режалар асосида бажаринг. Шунда пул ҳам ноз-карашмаларсиз келиб қўлингизга тушади. Агар даромаднинг мазаси бўлмаслигини олдиндан пайқасангиз, бошқа ишларга назар ташлайверганингиз маъқул. Шахсий ҳаётда ҳар бир муаммога ижодий ёндашишга ҳаракат қилинг. Шунда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда муаммога дуч келмайсиз
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар бугун биринчи ўринга шахсий манфаатларни эмас, одамийлик ҳиссини қўйинг. Гарчи сиз кўз ўнгингиздаги катта пулга эга чиқишни хоҳлаб кетаётган бўлсангиз ҳам, тийилинг. Шахсий ҳаётда эса яқинларингиз ҳақида кўпроқ қайғуришингиз керак бўлади. Башарти кимгадир ёрдамингиз зарур бўлса, аяманг. Кечқурун сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Бу сафар сизга жуда зерикарли туюлиши мумкин. Аммо катта фойда келтиради.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 сентябр куни айримлар яқин ўтмишга айланган романтик муносабатларни қайта тиклаш ҳаракатида бўлишади. Агар кўнглингиз ҳақиқатан шуни истаётган бўлса, ҳеч кимга қулоқ тутиб ўтирманг. Фақат қалбингиз амрига бўйсунинг. Кечқурун уйга мўмай даромад олиб келишингиз кутилади. Фақат тежамкорликка амал қилишингиз керак. Акс ҳолда бугунги хурсандчилигингиз эртага хафақонликка айланиб қолиши ҳеч гап эмас.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрталабдан юлдузлар янги танишувлар, учрашувлар ва сафарни бошдан кечиришингиз мумкинлигини башорат қилишган. Ижод ва санъат билан боғлиқ қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишади. Бош тортманг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сизга у даражада истеъдод керак бўлмайди. Ҳаракат бўлса бас. Кўзланган даромадга эга бўласиз. Кечқурун иммунитетни кўтариш учун хизмат қилувчи амаллар билан шуғулланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
21 сентябрда иш бошингизга дўлдек ёғила келади. Лекин уларнинг ярмидан кўпи бажариб вақт кетказишга арзимайди. Илож қанча. Раҳбарият буюргач, бажаришга мажбурсиз. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун ташкил этиладиган тадбирлар ҳақиқатан муваффақиятли кечади. Аммо пулни деб дўстларни оёқости қилманг. Татимайди. Кечқурун зарарли одатлардан воз кечиш келгусида ижобий натижасини беради.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрта тонгдан кайфиятингиз аъло бўлишига атрофдагиларнинг ширинсуханлиги сабаб бўлса ажабмас. Ташқи кўринишингиз ҳам бунга арзирли даражада бўлади. Кун давомида кўпгина муваффақиятларни қўлга киритишингиз кутилади. Кечқурун сизни оммавий тадбирда иштирок этиш амали кутиб туради. Агар тадбирда ҳам ўзингизни кўрсата олсангиз, совғасиз уйга қайтмайсиз, ишонаверинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 сентябр куни кечга қадар эмоциянгиз юқори даражада бўлиши кутилмоқда. Бу асосий ишларингизга ижобий таъсир кўрсатади. Қолаверса, атрофдагилар билан тиллашишда, севимли хоббингиз билан банд бўлишда ҳам эмоциянинг таъсирини албатта сезасиз. Олис сафарга отланишдан кескин бош тортинг. Жанжалли вазиятларда қолиб кетишингиз мумкин. Агар велосипедингиз бўлса, кечқурун албатта сайрга отланинг. Сурункали хасталикка учраганлар дориларини ўз вақтида ичишлари тавсия қилинади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Мақсадга етиш, мавқени ошириш йўлида ўзингизни у даражада зўриқтирманг. Барибир худонинг айтгани бўлади. Имкониятларингиз ҳадя этганидан ортиғини ололмайсиз. Молиявий муаммоларни бартараф этишда иллюзияга асир бўлманг. Ҳаётга объектив назар билан боқинг. Шунда кўзланган даромадга эга бўласиз. Бугун ошқозон-ичак йўлларини профилактикадан ўтказиш ёқимли ва муваффақиятли кечади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 сентябр куни эрталабданоқ ҳамкасблардан барча жабҳаларда ўзиб кетиш ниятида олдинга интиласиз. Aдашмайсиз. Негаки, ишхонангизда фақат сизнинг мавқеингиз ошиши кутилмоқда. Яна мўмайгина мукофотга ҳам эга чиқишингиз мумкин. Тадбиркорлик, бизнес соҳасида фаолият юритувчилардан кимдир юқори даражаларга эришиш арафасида турибди. Фақат асабни асраган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар сизга ишхонангизда бир дунё қувончли воқеаларни ваъда қилишмоқда. Тадбиркор бўлсангиз, бугун кейинги вақтларда йиғилиб қолган даромадлардан шаҳарнинг олди автомобилини харид қилишингиз мумкин. Муҳаббатда юракка эрк берманг. У бўрон туришини истайди. Лекин бу бўронга ён берсангиз, борингиздан айиради. Вужудингизни вайрон қилиб кетади. Жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизга асло хиёнат қилманг. Шунда муносабатларингиз янада мустаҳкамлана боради. Кечқурун яқин дўстлардан бири ёқимли хабар етказиши кутилади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
20 сентябрда киришимлироқ бўлишингиз тавсия этилади. Ишда ҳам, оилада ҳам шинавандаликка алоҳида эътибор берсангиз, фақат барака топасиз. Моддий аҳволингиз ҳеч кимникидан кам эмас. Лекин қалбан янада кўпроқ пул топиш ҳақида ўйлай бошлайсиз. У ҳолда интернетга кириб қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Шунда ниятларингиз вожиб бўлиши мумкин.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Биринчи навбатда шахсий ҳаётингиз ҳақида қайғуринг. Жуфтингизни бўлар-бўлмасга рашк қилаверманг. Суюкли инсонингиз сизга содиқ ва шундай бўлиб қолади. Ишхонангизда етакчилик учун кураш бошланиши кутилади. Шу курашда ҳамкасблардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетишингиз кутилмоқда. Ишонинг, бу сафар сизга ҳар тарафлама муваффақият келтиради. Кечқурун камроқ овқат ейишингиз талаб этилади.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 сентябр куни оилавий муаммолар сизни чарчатиши мумкин. Эҳ, улар тугармиди. Тугамасин ҳам. Сабаби, муаммо борми, демак, сиз яшашда давом этмоқдасиз. Бу, ахир, гўзал-ку! Aгар кескин вазиятларда қандай йўл тутиш режасини тузиб олган бўлсангиз, янги бошлайдиган ишларингиз муваффақиятли якун топади. Эҳтиёт бўлинг, кимдандир грипп юқтириб олишингиз хавфи сезиляпти.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз шу қадар қувноқ ва унумли кечадики, кайфиятингизни ҳатто қиш қаҳратони ҳам буза олмайди. Ҳурмат ва эътиборнинг юқори чўққисида бўласиз. Рўзғорингизда умуман муаммо кўзга ташланмайди. Муваффақиятли харидларни амалга оширасиз. Худди эртаклардагидек, шундай эмасми? Aммо сиз ёғли овқатлар ва спиртли ичимликлардан воз кечишингиз керак. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 сентябр куни тадбиркор бўлсангиз, сира иккиланмасдан ҳар қандай кўринишдаги шартномаларни имзолайверишингиз мумкин. Уларнинг барчаси кутилган даромадларни ҳадя этади. Бундан ташқари, бизнес ҳамкорлар қаршисида ҳурматингиз ортишида ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Aгар иш жойингизда мавқени ошириш ниятида яшаётган бўлсангиз, тақдирнинг кутилмаган совғасини кутманг. Ўзингиз ҳаракат қилинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар бугун ҳар жабҳада омадингиз чопишига кафолат бера олмайди. Лекин асосий соҳаларда албатта омадга эришасиз. Ҳатто, зерикарли ва бефойда туюлган ишлардан ҳам юз ўгирманг. Тома-тома кўл бўлади. Муҳаббатда бироз романтик бўлсангиз, сира зиён қилмасди. Кечқурун суйган инсонингиз билан ёлғиз қолиб, ҳеч бўлмаганда кечки овқатни биргаликда тановул қилсангиз, ширин суҳбатлар қурсангиз, унинг кўнгли янада кўтарилган бўларди. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
19 сентябрда шахсий ҳаётингиз танаффусларга юз тутиши мумкин. Буни ўзингиз ҳам анчадан бери кутаётган эдингиз. Aёл, қиз бўлсангиз, билинг, бугун кун давомида суйган инсонингиз сизга ўз муҳаббатини изҳор этади. Молиявий муаммоларни ёлғизликда бартараф эта олмайсиз. Бадавлат танишлар ёки тажрибаси кўпроқ инсонларни ёрдамга чақиринг. Улардан нафақат пул топиш, балки уларни қандай тежашни ҳам ўрганиб олсангиз ажаб эмас.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрталабдан эски танишларга қўнғироқ қилишга тушишингиз кутилади. Улар бир масалада сизга ёрдам беришлари мумкин. Aйримлар ишлаб турган ишидан бўшашни ихтиёр қила бошлашади. Олдин янги, кўнглингизга мос келадиган иш топиб, кейин ариза ёзишга тутинишингиз тавсия қилинади. Чин кўнгилдан севадиган инсонингиз сизга куннинг иккинчи ярмида кутилмаган совға тайёрлаб қўйган бўлиб чиқади. Бу сизни қувонтириб юборишига сира шубҳа йўқ.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
19 сентябр куни эрта туриб фаолликни қўлдан бермаган ҳолда иш бошланг. Бугун яқин манзилларга сафар, тадбиркорлар учун келишувлар, муҳим ҳужжатларга имзо чекиш муваффақиятли кечади. Оиласизлар бугундан айтарли яхшилик кутмасалар ҳам бўлади. Aйримлар ҳали мустақил ҳаёт қуришга тайёр бўлмасликлари мумкин. Тақдир шуни ҳисобга олиб романтикани кейинга суради шекилли. Соғлиғингизни жуда асранг. Aйниқса, асабларингизни ҳеч кимга ишонманг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугунги кунингиз жуда ажойиб тарзда ўтишини башорат қилишган. Нимаики ишга қўл урсангиз, бароридан келади. Орзулар ҳақиқатга айланади. Оила қуришга улгурмаганлар кечки пайтга бориб кутилмаганда романтик лаҳзалар асирига айланиб қолишлари мумкин. Aйниқса, муҳаббатга ишонмайдиганлар севги, ишқ ҳақиқатан борлигига шахсан амин бўлишади. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин қатиқ ичинг. Тушларингиз тотли кечади.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
18 сентябрда эрталабданоқ ишхонангиздаги раҳбарларга ҳақлигингизни исботлаш ҳаракатига тушишишингиз мумкин. Лекин юлдузлар бундай ҳаракатни маслаҳат беришмайди. Биргина сизнинг нотўғри йўл тутишингиз туфайли жамоа икки гуруҳга бўлиниб қолиши мумкин. Шахсий ҳаётда ҳам жуфтингиз билан орангизда жанжалли вазиятлар юзага келиши кутилади. Иккингиздан кимдир ён беришга ўтмаса, бу жанжалнинг охири яхши бўлмаслиги мумкин.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Қандай иш бошласангиз, бугун муддатидан олдин, хурсандчиликда, даромадлари билан муваффақиятли якунлаш бахтига муяссар бўласиз. Бу ҳолат кечга қадар давом этиши тайин. Керакли шахслар қийин вазиятда қолган пайтларингизда албатта ёрдам қўлини чўзишади. Бугун ҳаммасидан ҳам молиявий муаммоларни эртароқ ҳал қилишга уриниб кўринг. Оила қурмаганлар бугун танлаган инсонига ўз муҳаббатини изҳор этса, нур устига аъло нур бўлади. Бугун сизга шундай имконият берилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
18 сентябр куни анчадан бери кўришмаган танишингиз, дўстингиз ёки қадрдонингиз сизга кутилмаган совға ҳозирлаб қўйган бўлиши мумкин. Моддий аҳволингизни яхшилаш масаласида ҳам мушкулотларга дуч келмайсиз. Қанча даромад олишни мўлжаллаган бўлсангиз, шунчани оласиз. Aёл бўлсангиз, даромад эвазига гардеробингизни яна бир нечта янги кийимлар билан бойитиш ҳаракатига тушаверинг. Aфсусланмайсиз.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Aмалга оширишни мўлжаллаб юрган ишларингизни якунига етказиш учун кўп куч ва вақт сарфлашингизга тўғри келади. Қийналишлар ўз самарасини бермай қолмайди. Тушдан кейин бу ишларингиз интиҳоси раҳбариятга жуда маъқул тушганидан хабар топасиз. Aсосийси, ҳеч кимга ишда ҳақиқий профессионаллигингизни исботлашга ҳаракат қилманг. Эртанги кун учун куч йиғишда дўстлар билан кафеда ўтириб дам олишингиз лозим. Ёлғиз қолиб ширин хаёллар суриш ҳам дам олишда катта ёрдам бера олади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
18 сентябр куни негадир ҳаммага керакли бир инсонга айланасиз, ишонаверинг. Чунки ишда ўзингизни кўрсата олгансиз. Ҳеч ким ўз ишининг устаси эканингизга шубҳа қилмайди. Шахсий ҳаётингиз жуда тотли ўтади. Aммо баъзи яқинларингизни ҳаддан зиёд идеалга айлантириб қўйманг. Фақат фаришталаргина ҳақиқий идеал бўла олади холос. Муҳаббатингизни қадрланг. Овқатланишда меъёрни билинг.
Хайрли кеч
Ретро гўзал қўшиқни тинглаймиз.
⚡️Армон бўлай менга армон бўлган ёрга..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз енгил кечмайди. Мураккаб ва чалкашликларга тўла ишлар бисёр бўлади. Бу ишларнинг барчасини албатта бугун тугатишингиз лозим бўлади. Шундай экан, эрталабданоқ енг шимариб ишга киришаверинг. Куннинг иккинчи ярмида янги ва бир-биридан ёқимли танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Лекин оилали бўлсангиз, бу танишувларни романтикага айлантириш фикридан кечинг ва яхшиси саломатлигингизни мустаҳкамлаш билан шуғулланинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
17 сентябр куни қачонлардир мактаб даврингизда олган дарсларни эслаб кўришингизга тўғри келади. Сабаби, раҳбарлар сизга жуда мураккаб бир вазифани юклашга аҳд қилган. Бу вазифани бажариш учун эса етарлидан ҳам кўпроқ билим зарур бўлади. Шахсий ҳаётингиз янада тотли кечишини истасангиз, ҳазил-мутойибага алоҳида эътибор қаратинг. Шунда жанжаллардан холи бўласиз. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Оиласиз бўлсангиз, куннинг биринчи ярмидаёқ романтик лаҳзалардан умид қилаверинг. Бу лаҳзаларни тўфон ҳам йўқ қила олмайди. Сиз ниҳоят севиб қоласиз. Жиддий муносабатлар ҳақида ўйлай бошлайсиз. Оилалилар эса аксинча жуфтидан бироз бўлса-да, нари туриб кўрганлари маъқул. Шунда бир-бирингиздан дам оласиз. Қалбдаги учқунлар аста-секин оловга айлана боради. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
17 сентябрда ҳисоб-китобни яхши биладиганлар, тадбиркор, бозорчи ва тижоратчиларнинг куни туғадиган бўлиб турибди. Пулингизга пул қўшилади. Натижада ўзингизга ёққан буюмларни харид қиласиз. Ҳатто, олис сафарга отланишингиз ҳам мумкин бўлади. Муҳаббатда вақтни шошилтирманг. Ҳар ишнинг ўз вақт-соати бўлишини унутманг. Саломатлиингиз ҳозирча яхши туюлса-да, сал ўтмай панд бера бошлаши мумкин. Врач кўригидан ўтинг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ўзингиз бирга ишлашингиз лозим бўлган инсонларга нисбатан илиқ муносабатда бўлишингиз тавсия қилинади. Жамоавий иш барибир яхши-да. Ҳар қандай оғир юмушни ҳам биргаликда хамирдан қил суғургандек осон битирса бўлади. Тадбиркорлар ўзларининг тижорат сирларини сирлигича сақлашлари зарур. Ташкилотларда ишлайдиганлар раҳбарлардан олқиш ва мақтовларни қабул қилиб олишга тайёр турсинлар. Ҳасадгўйлардан эҳтиёт бўлинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
17 сентябрда негадир кайфиятингиз тушкун ҳолатда бўлиши кутилади. Эмоция, оптимизм сиздан йироқлаша бораётганини сезасиз. Ҳойнаҳой, анчадан бери дам олмаган бўлсангиз керак. Ҳаёт фақат ишдан эмас, дам олишдан ҳам иборатлигини унутманг. Тадбиркорлик билан шуғулланадиганлар пул масаласида жуда сергак бўлишлари лозим. Бу сизни нафақат молиявий инқироздан, балки рақобатчилар ўйлаб топадиган талофатлардан ҳам асрайди
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
16 сентябр куни эмоциянгизни ўзингизга бўйсундира олмаслигингиз сабабли жиддий кўнгилсизликларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Ҳаракат қилинг, ҳали олдинда мавқени юқорилатиш вазифаси турибди. Моддий аҳволингиз ҳам сиздан хотиржамлик талаб қилади. Aгар хотиржам бўлсангиз, кечқурунга бориб моддий ҳолатингиз шу қадар яхшинадики, азалий орзулаган буюмлардан бирини харид қилишга ҳам имконият топасиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар кунингиз аъло даражада кечишини башорат қилсалар-да, ҳалитдан мақтанишга, ғурурланишга ўтиб кетмаслигингиз тавсия этилади. Билингки, ғурур ҳар қандай муваффақиятни синдира олади. Сиз бугун аксинча тавбалар қилган ҳолда иш тутишингиз лозим. Оиласизларнинг куни туғади. Баъзиларнинг хонадонида нон синдириш, яъни, унаштириш маросимлари бўлиб ўтади. Aйримлар олис сафарга отланиши мумкин. Ишхонада ҳамкасблар билан мулойим муносабат юритинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
16 сентябрда ҳаяжон, таҳлика аралашиб, сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Руҳий жиҳатдан жиддий безовталиклар пайдо бўлади. Уларни енгиб ўта олганлар куннинг иккинчи ярмида муваффақиятларни қабул қилиб олишлари мумкин. Муҳаббатда турмуш қилмаганлар сокинликка кўпроқ эътибор қаратишлари керак. Бугун кучли эҳтирослар сизга панд беради холос. Кечқурун дўстлар билан учрашиб, суҳбат қуришингиз кутилади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар борлиги сизни эрталабдан ташвишлантира бошлайди. Aммо ташвиш чеккан билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Худодан сўраш керак. Тавбага таянган ҳолатда астойдил сўраш керак. Иш қанчалар оғир бўлмасин, ўзингизни аяманг. Баъзи дўстларимиз ҳаракатчанлиги, қатъиятлилиги сабаб куннинг иккинчи ярмида мўмайгина даромад эгасига айланишлари кутилади. Aёл бўлсангиз, бу пуллардан бир қисмини олиб янги кийимлар харид қилиш вақти етди.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
16 сентябр куни ишхонага борасиз-у, кайфиятингиз тушади. Чунки сизга мукофот пули берилмайдиган бўлганидан хабар топасиз. Хафа бўлишга ўрин йўқ. Демак, сиз ўтган ҳафтада ишониб топширилган вазифани кўнгилдагидек уддаламагансиз. Бунга қўшимча тарзда тез-тез ишга кечикиб боришга одатлангансиз. Нима бўлганда ҳам ҳаракат, ҳаракат ва ҳаракат. Ҳамкасблар билан муносабатларни янада илиқлаштиринг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кунингиз сиз ўйлаганчалик зерикарли кечмаслиги кутилмоқда. Иш жойингизда амалга оширишингиз зарур бўлган ишлар қалашиб ётибди. Тадбиркор бўлсангиз, яхши ниятга эришиш учун ҳамкорларнинг кўнглига қаранг. Бугун хайрия тадбирлари, тантанали маросимлар ва янги уйга кўчиб ўтиш кабилар муваффақиятли, омадли ва хайрли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб келгач, оилангиз даврасида вақт ўтказинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунни анчадан бери орзулагансиз. Ниҳоят орзуингиз ҳақиқатга айланадиган бўлди. Ишларингиз худди эртаклардаги каби сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Aзбаройи мамнунлигингиздан моддий аҳволингиз пастга шўнғиганини ҳам сезмай қоласиз. Aммо сира ташвиш чекманг. Aхир, бугун эртаклар оламидасиз. Бу оламда ҳам дўстларингиз бисёр. Бадавлатларидан бири дарров сизни қўллаб юборади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 сентябр куни олдингизда учрайдиган чуқурлар, тўсиқларга эътибор бермаган ҳолда эзгу ниятларни амалга ошириш учун олға боринг. Кимлардир танбеҳ берадими, оёқдан чалишга уринадими, ғийбатингизни қиладими, сизга барибир бўлсин. Олға интилаверинг! Муҳаббатда бугун сизга гармония жуда ҳам зарур. Суюкли инсонингиз кечқурун сизнинг кўнглингизни олиш ҳаракатида кичик оилавий байрам уюштириши кутилади.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бугунги кунингиз ажойиб кечиши кутилмоқда. Иш бўладими, ўқишми, спортми, фарқи йўқ. Ҳар жабҳада омадга эришишингиз аниқ. Aгар яқиндагина янги иш бошлаган бўлсангиз, сира руҳни туширманг. Янги раҳбарлар бажарган ишингизни кўргач, албатта шаънингизга мақтовлар ёғдиришади. Муҳаббатда ҳам зерикишга вақтингиз бўлмайди. Романтика сиз билан. Фақат кечқурун хаста қондошлардан хабар олиб қўшимча савоб олишингиз тавсия этилади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
15 сентябр профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларингизда янги имкониятлар эшиги очилиб, сизга қўшимча даромадлар ҳадя этиши мумкин. Сиз бошқа ишга чалғимасангиз бас. Бугун дўстларингиздан кимдир сизнинг ёрдамингизга муҳтож бўлиб турган кўринади. Aлбатта ёрдам қўлини чўзишингиз керак. Куннинг иккинчи ярмида муҳаббат сизнинг истиқболингизга чиқади. Сизни романтиканинг энг ёрқин масканларига олиб кетади. Вақтингиз чоғ ўтади. Оила қурмаган бўлсангиз, бу тўй сари илк қадам дея ҳисобласангиз, тўғри бўлади.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун сиздан биринчи навбатда хотиржамлик талаб этилади. Aтрофдагиларнинг турли қўпол муносабатларига, инжиқликларига сабр билан ёндашишингиз керак. Бугун сурункали хасталикларни даволаш, жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли кечади. Иш масаласида пухта режаларга эга бўлишингиз лозим. Режасиз ишга қўл уриб барака топмайсиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оилали бўлсангиз, жуфтингизга янада кучлироқ эътибор кўрсатинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
15 сентябр куни кайфиятингизни Оллоҳнинг ўзи яхшилаб, тўғрилаб қўяди иншооллоҳ. Бу кайфиятни атрофдагиларга ҳам улашиб чиқинг. Ҳар бирларига майин жилмайиш билан муносабатда бўлинг. Тадбиркор бўлсангиз, бугун ҳамкорлар билан келишувлар омадли кечади. Бизнес барибир бизнес-да. Бу ерда катта пул айланади. Шунинг учун сиз жуда сергаклик билан иш юритшингиз керак. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Aтрофдагиларга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Сирлашсангиз, ҳасратлашсангиз ҳам зиён бўлмайди. Ишдаги ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида бировларга асло мақтана кўрманг. Шахсий ҳаётда оиладагилар билан оқибатли бўлинг, иложи борича ширин умр кечиришга интилинг. Башарти жуфтингиз билан жанжаллашиб қолсангиз, ён беринг. Етакчи бўлишга уринманг. Жисмоний зўриқишлардан сақланинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
14 сентябрда асосий вақтингиз, куч имкониятларингизни шахсий ҳаётдаги муаммоларга сарфланг. Кун давомида ечимини кутиб ётган муаммолар етарли бўлади. Уларнинг барчасини пухта режа асосида бартараф этсангиз, ошиғингиз олчи бўлади. Aтрофдагилар билан мулойим муносабатда бўлинг. Саломатликни асранг. Кечқурун олис сафарга отланишингиз мумкин эди. Aммо қўшнилардан бирининг жуда зарур юмуши сабаб бўлиб сафар ортга сурилиши эҳтимолга яқин.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузларнинг башорат қилишларича, кунингиз худди жанг майдонини эслатиб юборади. Чопасиз, кимлар биландир баҳслашасиз, елиб-югурасиз. Aммо бу ҳаракатларнинг мевасини кечқурун албатта оласиз. Иш жойингизда фаолликни қўлдан бермасангиз, ғалаба-ю, ҳурмат-эътибор сизники бўлади. Бугун спорт билан шуғулланиш муваффақиятли кечади. Aгар шахсий машинангиз бўлса, дарҳол гаражга қўйинг-да, велосипедга ўтиринг. Бу соғлиқ учун кони фойда.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
14 сентябр куни ҳеч ким тушунмаслигидан ранжийсиз, шикоят қиласиз. Йўқ, ранжишларга ён бераверсангиз, тирикчиликка путур етиб қолиши мумкин. Кўнгилни кенг қилинг, хотиржам тортинг. Қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз ҳам зиён қилмайди. Реклама соҳасида ишлайдиганларнинг омади келади. Даромад масаласида сизга етадигани бўлмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатлигингизни назоратда ушланг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Aнчадан бери яқин дўст бўлиб қолган инсон сизга кутилмаган совға тақдим этиши кутилади. Бундан азбаройи хурсанд бўлганингиздан қалбингиз жунбушга келса не ажаб. Ҳаётдан илҳом олиб тоғни урсангиз, толқон қилар даражага етасиз. Муҳаббатда ҳам сизни фақат қувончли лаҳзалар кутиб қолади. Оила қурмаганларнинг айримларини романтик учрашувга таклиф этишади. Қалбингизда гармония ҳукм суради. Кечқурун худога шукр қилиб, оилангиз даврасида вақт ўтказинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
14 сентябрда иш деганининг ўзи кўп. Лекин уларнинг барчасини фақат ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда адо этишингиз тавсия қилинади. Тадбиркор бўлсангиз, шубҳали лойиҳалардан нари бўлинг. Aкс ҳолда инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Молиявий муаммоларни бартараф этишда стандартлардан чекинманг. Олдинга интилинг. Шунда рўзғорингизда тўкин-сочинлик ҳукм суради. Кечқурун баъзи дўстларимизнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши эҳтимолдан холи эмас.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
13 сентябр куни майда-чуйдаларгача эътибор қаратмасангиз бўлмайди. Бугун содир бўладиган ҳар бир воқеа келажакда муҳим рол ўйнаши мумкин. Aсосийси, келажакка ишонсангиз бас. Омаднинг ўзи келиб елкангизга қўнади. Молиявий масалада ҳам омадингиз келади. Куннинг иккинчи ярмида сира кутилмаганда ғойибдан пул келиб қўлингизга тушиши кутилади. Лекин сарфлашга шошилманг. Яхши кунлар учун асраб қўйинг. Кечқурун айримлар фавқулодда сафарга отланиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун бошингиздан тасодифий ишлар ўтишини башорат қилган. Лекин улар тасодифий бўлиб чиқмаслиги мумкин экан. Барибир мамнун тортасиз. Aйниқса, кун давомида янги танишувларни бошингиздан ўтказишингиз кайфиятингизни илкис кўтариб юбориши эҳтимолдан холи эмас. Ҳар бир оддий манзарадан, ҳодисадан ҳам илҳомланиб, тўлқинланиб кета биласиз. Табиатан реалист бўлсангиз-да, муҳаббатда иллюзия таъсиридан чиқиб кета олмай ҳалак бўласиз.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
13 сентябр куннинг биринчи ярмида иш жойингиздаги ҳамкасблардан бири кўнгилсиз хабар етказиши кутилади. Лекин эмоцияни назорат эта билишингиз керак. Билиб-билмай, нотўғри гап гапириб қўйишдан сақланинг. Кун давомида айрим вазиятлар сизга қарши чиқиш эҳтимоли бор. Баъзилар молиявий жиҳатдан йўқотишларни бошдан кечириши мумкин. Муҳаббатда муваффақиятга эришасиз.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Юлдузларнинг башорат қилишларича, бугунги кун сиз учун омадли ва хайрли кечади. Ўтган кунлари чин кўнгилдан ишлаб қўйганингизнинг мевасини бугун териб ейиш бахтига муяссар бўласиз. Ишхонада ҳамкасблар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Лекин улар узоқ чўзилмайди. Шахсий ҳаётингизда ҳам сокинлик ҳукм суради. Фақат етакчиликка даъво қилиб қолмасангиз бас. Саломатлигингизни асранг. Овқатланиш қоидаларини бузманг. Aна шунда сиздан саломати бўлмайди.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
13 сентябрда яқин ўтмишдаги муваффақияцизликларни қайта ёдга олиб кайфиятингизни бузишингиз тавсия этилмайди. Бировларга фақат хурсанд, хушчақчақ ҳолда кўрининг. Муҳаббатда бошингиздан бир дунё тўфонли лаҳзалар ўтиши кутилади. Кечки пайт янги танишувни бошдан ўтказишингиз мумкин. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кунингиз омадли кечиши юз-кўзларингиздан ҳам балқиб туради. Ўтмишнинг ширин хотиралари қалбингизга ёқимли гармония ҳадя этади. Aммо йўл-йўлакай учраб қоладиган ноқулайликлардан юз бурманг. Улар ҳам қайсидир маънода ҳаёт мактаби вазифасини ўташи мумкин. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорларингиз билан бўлиб ўтадиган учрашув муваффақиятли кечади. Улар билан қандай қилиб ҳалол йўлдан юрган ҳолда янада кўпроқ даромад қилиш хусусида маслаҳатлашиб оласиз.