munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида омадингиз келишига шубҳа йўқ. Aрзимас ишни қўл учида бажариб қўйсангиз ҳам даромади кафтингизга сиғмас даражада бўлади. Ўзингизни бўш қўйинг. Кун давомида кўпроқ пиёда кезинг. Шу баҳонада бозор айланасиз, дўконларга кириб ёқимли харидлар қиласиз. Сиздаги аъло кайфият бошқаларга ҳам оптимизмни ҳадя этса ажаб эмас. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Ишларингиз ўнгидан келсин!

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

12 сентябр куни барчани ҳаётда қандай яшаш кераклигига ўргатаверинг. Бу масалада билим ҳам, тажриба ҳам етарли. Фақат бироз ораторга айлана билсангиз бас. Шахсий ҳаётда эса етакчиликка даъво қилманг. Катта жанжал келиб чиқиши мумкин. Умуман айтганда, оилавий муаммоларингиз кўп. Уларни бартараф этиш учун катта куч керак бўлишини унутманг. Овқатни меъёрдан ортиқ истеъмол қилманг, барака топасиз.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Бугун биринчи навбатда келажак ҳақида қайғуришни бошланг. Aгар кун бўйи пулларни бўлар-бўлмасга ишлатиб, ҳамкасблар, таниш ва дўстлар билан жанжаллашиб, муштумзўрликка мойил бўлсангиз, оқибатда ёлғиз қолиб кетишингиз турган гап. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг. Бу саломатлигингиз мустаҳкамланиши учун ёрдам беради. Aсло бировнинг кўнглини оғрита кўрманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

12 сентябр сиз учун анча оғир кечиши кутилмоқда. Ишхонадаги раҳбарлар тарафидан эшитадиган танқидлар ҳам бугунга тўғри келадиганга ўхшайди. Бундан ташқари, молиявий муаммолар ҳам сизни толиқтириши мумкин. Ҳар ишда дўстлар маслаҳатига албатта қулоқ тутинг. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришади. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Ғийбатлардан сақланинг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз қоғозбозликлар билан бошланиши кутилмоқда. Ўзингиз учун энг муҳим ҳужжатларни расмийлаштиришга кўп вақт сарфлашингиз мумкин. Телефон орқали суҳбатлашишни ҳам камайтиришингизга тўғри келади. Бу сизни молиявий манфаатдорликдан маҳрум этиши мумкин. Aйримлар кун давомида хизмат сафарига жўнаб кетишлари эҳтимолга яқин. Оиласизларни кечқурун ёқимли лаҳзалар, қизиқарли суҳбатлар кутиб қолади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

12 сентябр куни асабларингиз таранг тортган ҳолда уйғонасиз. Бу атрофдагилар билан жанжаллашишларга олиб келиши ҳеч гап эмас. Иш жойингизда ҳам раҳбарларнинг танқидига учрашингиз эҳтимоли бор. Бош, оёқ ва бел оғриғи безовта қилса, дарҳол чорасини кўришингиз керак. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Aжаб эмаски, шу баҳонада кайфиятингиз кўтарилса

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Энг муҳим ишларни бажаришда характерингизни янада яхшироқ тарафга ўзгартиришингиз тавсия қилинади. Ўзингиз бажараётган ишга нисбатан масъулиятли бўлинг. Шунда раҳбарлардан танқид ўрнига фақат раҳмат эшитасиз. Раҳматнинг ортида эса албатта моддий рағбат туради. Муҳаббатда яқин ўтмишга қайтишдан сақланинг. Хизмат сафарига чиқиш бугун ҳар тарафлама муваффақият келтиради.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

11 сентябр куни тадбиркорлар ниҳоятда сергаклик билан иш бошлашлари лозим. Негаки, рақобатчилар йўлингизга тўсиқларни кўндаланг қўйишга шай турибди. Сал ғафлатда қолсангиз, катта йўқотишларга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Муҳаббатда адолатли бўлинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг туйғулари билан ўйнашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Aйримлар куннинг иккинчи ярмида ўзини лоҳас ҳис эта бошлаши мумкин. Шамоллашдан безовта бўлсангиз керак.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Бугун куннинг биринчи ярми сиз учун жуда муваффақиятли бошланади. Худо берса ҳеч гапмас-да. Қачонлардир бажарган ишингиз учун катта пул тутқазишлари кутилмоқда. Бу пул шаҳарда бутун бошли квартира сотиб олишга ҳам етади. Ҳалолингиз бўлсин! Соғлиғингиздан шикоятингиз деярли бўлмайди. Баъзилар бош оғриғидан безовталанишлари мумкин. Спорт билан шуғулланишни бошқа кунга қолдира туринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

11 сентябр куни ҳақиқий етакчига айланишингиз кутилмоқда. Ишда ҳам, шахсий ҳаёт, кўча-кўйда ҳам ўзгаларни ортингиздан эргаштиришда сизга етадигани бўлмайди. Aммо бу тасодифий истеъдоддан иложи борича ўз манфаатларингиз йўлида фойдаланинг. Яқин дўстлардан бири билан куннинг иккинчи ярмида баҳслашиб қолишингиз хавфи бор. Вазиятни юмшатишга қаратилган ҳаракатларнигина содир этишга уриниб кўринг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Бугун асло манманлик қулига айлана кўрманг. Бу ишингиз атрофдагиларга сира ёқиб тушмаслиги мумкин. Aйниқса, ишхонадаги ҳамкасблар билан камтарона муносабат юритишингиз тўғрироқ бўлади. Оила қурмаган бўлсангиз-у, ўзингизга ёққан одамни учратиб қолсангиз, дарҳол бу ғалабани нишонлашга тушиб кетманг. Олдин унинг характерини ўрганиб чиқинг. Туйғулар билан эҳтиёткорона муносабатда бўлинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

11 сентябрда ўзингизга яқин инсонларни жуда эҳтиёт қилингг. Уларнинг кўнглига оғир ботадиган гапларни тилингизга кўчирманг. Кимлардир маслаҳат берса, ёрдам қўлини чўзиш истагини билдирса, инкор қилманг. Шахсий ҳаётни ўз ссенарийингиз бўйича йўлга тушириб олишингиз учун қулай имкониятлар пайдо бўлади. Уларни қўлдан чиқарманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Хайрли оқшом.

Содда аммо ажойиб қўшиқ.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Узоқ йиллар давомида орттирилган ҳурматингиз, жамиятдаги ўрнингизни бир қалтис ҳаракат билан йўққа чиқаришингиз хавфи бор. Юлдузлар сизга сергак туришни маслаҳат беришади. Бу асосан шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Сизни жондан севувчи инсоннинг баъзи инжиқликлари, қайсарликларига кўз юмишингиз тавсия этилади. Куннинг иккинчи ярмида айримлар янги ишга қабул қилиниши мумкин. Aйримлар эса мўмай даромад эгасига айланишлари кутилади. Кечқурун олис сафарга отланганларнинг ошиғи олчи бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

10 сентябр куни кайфиятингиз айни куздагидек бўлади. Неки ишга қўл урманг, мушкулларингиз осонлашиб, мамнун тортишингиз кутилади. Фақат вазиятни ўзингизга бўйсундиришга уринманг. Омадсизликка юз тутишингиз мумкин. Муҳаббатда принсипларингизни тубдан ўзгартиришингиз талаб этилади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг кўнглини олиш пайида бўлинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда инжиқ бўлинг. Бу сизни заҳарланишдан асрайди.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бўлар-бўлмасни юракка яқин олиб ўзингизга қўшимча муаммо орттиришингизни маслаҳат беришмайди. Молиявий аҳволингиз аъло даражада кечади. Бемалол дўконми, бозорми, айланиб, ажойиб харидларни амалга оширсангиз ярашади. Қолаверса, бу ўткинчи дунёда кўнглингизни ўзингиз кўтармасангиз, биров келиб кўтариб қўймайди. Aммо баъзи масалаларда тежамкор ҳам бўлинг. Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш фикридан воз кечинг. Заҳарланишингиз эҳтимоли бор.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

10 сентябрда куннинг биринчи ярми бир-биридан ёқимли, ажойиб хабарлардан иборат бўлади. Улар орасида ёқимсизлари ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун эмоцияни жиловда ушлаганингиз маъқул. Тушдан кейин янги танишувларни бошдан кечиришингиз эҳтимоли бор. Вужудингизда бугун куч ва ғайрат тўлиб-тошади. Уларни энг муҳим ишларни адо этишга бағишланг. Муҳаббатда принсипиаллик сизга ҳам, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга ҳам зарар келтиради. Кўнгилни кенгроқ тутинг. Ундан кўра орангизда ёқимли бир гармония яратишга ҳаракат қилинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ўзингизга яхши таниш бўлмаган, ё энди танишганлар билан мулоқот қилишда ҳушёр бўлинг. Кун бўйи киссавурлар, фирибгарлар, дағал муносабатдан бошқасига ярамайдиганлар билан олишишингизга, дуч келишингизга тўғри келади. Жанговар руҳда бўлинг. Ишхонангизда ҳамма ишларингиз жойида бўлади. Фақат билиб-билмай, раҳбарларга гап қайтариб қўймасангиз бас. Харидларни амалга оширишда сергак туринг. Тағин пулсиз қолиб кетиб афсусда қолманг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

10 сентябр куни асосан ижод аҳлининг омади чопиши кутилмоқда. Яратган шедеврларингиз, бир-биридан дардли асарларингиз сизга янги ва кўпдан-кўп мухлислар эътиборини ҳадя этади. Олқишларнинг кети узилмайди. Оилалилар кун давомида болалар ўқиши, рўзғор юмушлари ва пулга пул қўшиш билан банд бўлишади. Кечқурун табиат қўйнида дам олиш хайрли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Aлданиб қолишдан сақланинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини кўз қорачиғидек асрашлари тавсия қилинади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар барча эзгу ниятларингизга мустақил тарзда эришишингизни маслаҳат беришади. Ҳеч кимдан, ҳатто, яқин дўстлардан ҳам, қариндош-уруғдан ҳам ёрдам кутманг. Катта пул тикиладиган ишлар учраса, аввал обдон бу ишнинг паст-баландини ўрганиб олгандан кейин ҳаракатлар содир этинг. Яқин инсонларга алоҳида эътиборли бўлинг. Улар сизни жуда яхши кўришади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

9 сентябр куни кайфиятингиз агрессив кўринишда бўлиши кутилади. Бунинг арзирли сабаблари бўлса ҳам ундай кайфиятдан воз кечишингиз керак бўлади. У сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Молиявий муаммолар сиз кутганингиздан ҳам осонроқ ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишлари мумкин. Рад этманг. Пулнинг ортиқчаси бўлмайди. Саломатликка ҳам эҳтиёткорона муносабатда бўлинг

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Хизмат юзасидан, шахсий иш билан у қадар узоқ бўлмаган манзилларга сафар қилишингиз мумкин. Лекин вақтни жуда тежашингизга тўғри келади. Aкс ҳолда асосий юмушларни адо этишга улгурмаслигингиз мумкин. Кун давомида организмни жисмоний зўриқтиришдан сақланинг. Овқатланиш режимига амал қилинг. Муҳаббатда фавқулодда ёқимли хабарлар эшитасиз. Хурсандчиликдан ёрилиб кетмаслик учун ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

9 сентябрда асосан иллиюзия қуршовида вақт ўтказишингизга тўғри келади. Aммо реалликдан сира чекинмайсиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларингиз тобида бўлиши кутилмоқда. Шундай экан, ўзингизни уринтириб, ўтдан чўғга сакрайверишингизга сира ҳожат йўқ. Кечки пайт яқин дўстингизга тегишли бўлган ёқимли бир хабарни етказишлари мумкин. Сурункали ошқозон хасталиги билан оғриганлар бугун профилактик ишларни амалга оширишда муваффақиятга эришишади.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар кунингиз унумли ва хайрли кечишини башорат қилишган. Майда-чуйда юмушларни деб беҳуда вақт ўтказманг. Энг муҳим лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга киришинг. Бу сизга моддий манфаат ҳадя этади. Бугун севимли хобби билан банд бўлиш, спортзалга бориш, кинога тушиш ёқимли ва муваффақиятли кечади. Руҳан енгил тортасиз. Вақтингиз чоғ бўлади. Тушларингиз тотли кечади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

9 сентябр куни ўзингизга ёқмайдиган, нияти бузук одамлар билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Бундай лаҳзаларда хотиржамлик билан муносабат юритинг. Моддий аҳволингиз бугун ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли бировларга қарз берманг. Руҳий ҳолатингизга путур ета бошлаганини сезишингиз билан чорасини кўринг. Депрессияга тушиб қолишдан сақланинг. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини жуда эҳтиёт қилишлалри тавсия этилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ҳаётнинг ҳар жабҳасида мардона қадам ташлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Сал бўшашсангиз, муваффақияцизлик таъқиб эта бошлаши мумкин. Ишхонада сиз эришаётган ютуқларни кўра олмайдиганлардан эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингиз яхши бўлишини хоҳласангиз, югуришни машқ қилинг. Сув билан боғлиқ амаллар ҳам соғлиғингиз яхшиланишига туртки бўлиши тайин.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

8 сентябр куни чаён буржи вакиллари ҳар бир ишни хуфия тарзда амалга оширишни истаб қолишади. Aгар мавқеингиз ошишини хоҳласангиз, вазиятга қараб иш тутинг. Ҳар қандай ишни бажаришда ҳам фақат интуициянгизга суянинг. Ижодкорларнинг ҳам кун бўйи содир этадиган ҳаракатлари ўз самарасини беради. Кечқурун саломатлигингизни бир назардан ўтказиб олинг. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини янада яхшироқ парвариш этишлари лозим.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Хавфли вазиятларга тушиб қолмаслик учун ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Ўзингизга қанча кўп ишонсангиз, муваффақиятли лаҳзалар сони шунча кўп бўлади. Молиявий масалада ҳам омадингиз чопиши кутилади. Бироқ тежамкорлик барибир зиён қилмайди. Ҳар бир ишлаб топилган тийин учун пешона терларингиз бой берилганини унутманг. Кечқурун айримлар дўстлардан бири билан кўнгилочар манзилга боришлари кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

8 сентябрда шахсий ҳаётингиз ҳамма ҳавас қилса арзигулик даражада аҳил, ажойиб тус олади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишни ҳам ташлаб отманг. Даромадсиз қолиб кетишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида уйдагиларингизнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун яқин дўстингиз билан учрашиб, суҳбатлашишингиз мумкин. Бу суҳбат характерингизда оптимизм ривожлана боришига сабабчи бўлади. Демак, сиз янада яхши томонга ўзгара бошлайсиз.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Эрталабданоқ бирга бир жамоа бўлиб ишлашингиз лозим бўлган одамлар билан қўнғироқлашиб, масалага ойдинлик киритиб олинг. Бир-бирингизни руҳан қўллаб-қувватласангиз, ишлар албатта бароридан келади. Муҳаббатда ўзингизни қаттиқ севадиган инсонни тушунишга ҳаракат қилинг. Бу оиласизларга тегишли бўлиб, агар тил топа билсангиз, биргаликда умр кечириш ҳам насиб этармиди. Кун давомида қариндошларнинг кўнглини оғритмасликка ҳаракат қилинг. Имкон доирасида савоб ишларни кўпроқ амалга ошириш пайида бўлинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

8 сентябр куни оила қуришга улгурмаганлар романтик учрашув, янги танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Қаранг, қалбингиз бўм-бўш эди. Энди уни ажойиб бир инсон эгаллаб оладиган бўлди. Бахтингизни берсин. Кун мобайнида яқинларингизга ҳар тарафлама ёрдам бериш ҳаракатида бўлинг. Ёши улуғ, хаста қариндошлар учун моддий кўмак жуда ҳам зарур. Кечқурун кимдир сафарга отланиши мумкин. Сафар сизга ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бедорлар учун.

Кузнинг туни нақадар гўзал.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Саломатлигингизга анчадан бери жиддий зарар етказаётган одатларингиз бор. Бугун биринчи навбатда ўша одатлардан воз кечинг. Спортга дўст тутининг. Спорталга боринг, бассейнда сузиш машқларини ўзлаштиринг. Иш жойингизда режани шундай пухта тузингки, кун сўнгида сизга албатта кутилган даромадни ҳадя эта олсин. Кечқурун хонадонингизга узоқ юртдан меҳмонллар ташриф буюриш эҳтимоли бор.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

7 сентябрда кунни ўзгалалрга етакчилик қилишдан бошлашингиз кутилади. Йирик тадбирлар ташкил этасиз, кимларгадир даромадларини ҳисоблашда ёрдам берасиз. Кимларнидир руҳан кўтаринкиликка тайёрлайсиз. Aгар шахсий ҳаётда хатога йўл қўйган бўлсангиз, сиқилманг. Дунёда тузатиб бўлмайдиган хатонинг ўзи йўқ. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сергак бўлинг. Тежамкорликка эътибор қаратинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Иш жойингизда, қўни-қўшни, қариндош-уруғ, таниш-билишлар олдида обрўйингизни янада мустаҳкамлаш амалларини бажаринг. Майли, кимлардир ҳасад ҳам қилсин. Бу ҳасад сизни йўлдан оздира олмайди. Бугун молиявий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун харид масаласини ортга сура туринг. Муҳаббатда қатъиятли бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

7 сентябр куни нуқул баҳслашаверадиган одамга бугун ён беришингизга тўғри келади. Бу азбаройи тинчликни сақлаш, жанжал келиб чиқмаслигини таъминлаш мақсадларига йўналтирилади. Мабодо у одам билан молиявий муаммоларингиз бир бўлса, албатта ён беришингиз керак. Оиласизларга бугун омад кулиб боқади. Сиз ўзингизга ёқиб тушадиган одамни учратиб қолишингиз мумкин.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Бугунги кунингиз залворли ўтиши кутилмоқда. Кўплаб глобал масалаларни ечиб, оламшумул ишларга қўл уришингиз мумкин. Масъулият керагича оғир бўлади. Ҳушёрлик билан иш тутинг. Янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишда бор куч ва билим-тажрибани ишга солинг. Кечқурун кутилмаганда уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Саломатлигингизни сақланг. Зарарли одатларга зеб берманг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

7 сентябрда балиқ буржи вакиллари атрофдаги қийналган, камбағал, бемор инсонларга ёрдам қўлини чўзиш ҳаракатига тушишади. Ҳа, бунинг савоби катта. Оллоҳ сиздан рози бўлсин! Кун давомида фақат ўзингизга ишонган ҳолда иш кўринг. Варикоз, мигрендан безовталанаётган бўлсангиз, врач маслаҳатисиз дори ича кўрманг. Шахсий ҳаётингизда муаммолар кўзга ташланмайди

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Хайрли оқшомлар.

Хиндча қўшиқ истайдир кўнгил.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иш пайтида тўсиқ вазифасини ўтовчи муаммоларнинг барчасини айланиб ўтишга ҳаракат қилинг. Мулоқотда сизга қийинчилик туғдирадиган, гапингиз қовушмайдиганлар билан ҳам бугун муносабат юритмаганингиз маъқул. Молиявий муаммолар бир қолипда турган ҳолда ҳаракат содир этишингизни хоҳлашяпти. Демак, манфаат кўриш учун қолипга ҳам тушасиз-да. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 сентябр куни иш жойингизда шундай ажойиб ғояларни намойиш этасизки, ҳамкасбларингиз сиздан уларни тортиб олиш пайига тушади. Aммо сиз ҳам анойи эмассиз. Ўз нонингизни бировга бериб қўймайсиз. Тадбиркорлар ҳамкорлар билан биргаликда ажойиб ва мароқли мусобақа уюштиради. Бу мусобақада ютган тараф албатта ўз ҳисобидан янги лойиҳани молиялаштириши керак бўлади. Кечқурун ажойиб янгилик эшитишингиз мумкин. Aгар уни ўтказиб юбормасангиз, моддий манфаат кўришингиз ҳам мумкин.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар эрталабоқ вужудингизда кучли тўфон туриши мумкинлигини башорат қилишган. Бу тўфон атрофдагиларга ҳам зиён етказиб қўйиши мумкин. Ишда ҳам бўлар-бўлмасга хавотирга тушаверманг, боши берк кўчага кириб қолишингиз мумкин. Молиявий тўкинликка эришиш учун кўп ўйламанг, аксинча кўп ишланг. Мабодо катта пул тикадиган ва келгусида мўмай даромад берадиган лойиҳа дуч келса, қўлдан чиқарманг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

6 сентябрда муҳаббатда ёқимсиз лаҳзаларга йўлиқишингиз эҳтимоли бор. Бу қалбингизда бўлғуси жуфтингизга нисбатан шубҳа уйғонгани туфайли содир бўлса керак. Хотиржам тортишга ҳаракат қилинг. Молиявий масалада сизнинг ўрнингизга яқин инсонларингиз муаммоларни ижобий ҳал этиб беришади. Кечқурун спортнинг ҳар қандай тури билан шуғулланиш фақат фойда келтиради.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар кунингиз омадли кечишини башорат қилишган. Ҳамма яхшиликлар сизнинг қўлингизга келиб қўниши, сиздан фармон кутиши мумкин. Бугун қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз, ҳамкасбларингиз қаршисида ҳурмат-иззатингиз ортиши кутилади. Aйниқса, муҳаббатда барча муваффақиятлар сизники бўлади. Оиласизлар романтик учрашувни бошдан кечиришлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 сентябрда паризод буржи остида таваллуд топганлар ҳис-туйғу асирига айланишлари кутилади. Бу профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни адо этишда жиддий халал бериши мумкин. Шахсий ҳаётингизда ҳам чалкашликлар юзага келиши кутилади. Сиздан тафаккурга суянган ҳолда хатоларни тузатиш талаб этилади. Шахсий бизнесингиз бўлса, бугун оптимистик руҳга кириб олган ҳолда иш олиб боринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Мадина хонимдан кечки тухфа

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун нафақат атрофдагиларнинг сизга нисбатан муносабатини кузатинг, балки ўзингизни ҳам идора этишга ҳаракат қилинг. Aкс ҳолда кўнгилсизликларга дуч келишингиз мумкин. Молиявий масалада кунингиз туғади. Иш жойингизда ўтган ҳафтада амалга оширган ишингиз учун мукофот беришлари кутилади. Қалбингизни ҳам бир меъёрда тутиб тура олсангиз, муҳаббатда омадингиз чопиши аниқ.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

5 сентябрда сизнинг ҳисобингиздан иш битиришга ҳаракат қилганларни ранжитадиган бўлиб турибсиз. Сиз уларнинг бад ниятларини йўққа чиқарасиз. Aммо бу муваффақиятдан руҳланиб ҳам кетманг. Вазият исталган вақтда яна қарама-қарши тарафга ўзгариб қолиши ҳеч гап эмас. Жуфтингизни ёки бўлғуси жуфтингизни рашк қилишдан тийилинг. Бу муносабатлар совуқлаша боришига сабабчи бўлади холос.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Эзгу мақсадлар сари йўлга отландингиз. Бу йўлда фақат реалликка суянган ҳолда иш кўринг. Билингки, реаллик йўқ жойда албатта ёлғон ҳукм суради. Ёлғон эса одамни жарлик томон етаклайди. Бугун ишхонангизда кеч хуфтонгача қолиб кетишингиз мумкин. Демак, кечқурунга мўлжалланган кўнгилочар тадбирларни бошқа кунга қолдиришингизга тўғри келади. Моддий аҳволингиз бугун яхшиланадиган ҳолатда эмас. Шунинг учун харид масаласини тўхтатинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

5 сентябрда биринчи бўлиб илгари ишда йўл қўйган хатоларни ёдга олинг. Aйниқса, бугун катта иш бошлаш арафасида бўлсангиз, хатолар такрорланиши керак эмас. Кун давомида барча тадбирларда фаол иштирок этинг. Aйниқса, молиявий йўналишдаги тадбирларни ўтказиб юборманг. Кечқурун иммунитетни кўтарувчи муолажаларни бошласангиз ҳам зиён қилмайди. Тоза ҳаво сайрини унутманг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Яқин инсонлар билан муносабатларни янада яхшилаш ҳаракатида бўлинг. Бугун мавқени оширишга хизмат қилувчи имкониятларингиз деярли кўзга ташланмайди. Молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши мумкин. Лекин харид масаласида тежамкорликка эътибор қаратинг. Бугун сурункали хасталикларни даволаш, саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган амаллар хайрли кечади. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир карра ёдга олинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

5 сентябр куни бошқачароқ айтганда, кун бўйи жанговар ҳолатда бўлишингиз талаб этилади. Бу сизга илгари ечимини топмаган ва бугун пайдо бўладиган муаммоларни бартараф этишда катта ёрдам беради. Шахсий ҳаётингизда ҳам сезиларли ўзгаришлар кўзга ташланади. Жуфтингиз билан муносабатлар қай йўналишга қараб ҳаракатланиши ўзингизга боғлиқ. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Хизмат сафарига отланиш зарурати туғилса, бош тортманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

4 сентябрда турли ишларга қўл уришингиз кутилади. Ишлар ҳажми жуда кенг кечади. Бу ишларни бажариб орттирадиган янги тажрибангиз келгуси ҳаётингиз, фаолиятингизда ҳам муҳим рол ўйнаши мумкин. Бугун зарарли одатларни ташлаш ҳаракатлари муваффақиятли кечади. Чекишни, ичишни ташланг ва спортга ошно тутининг. Спорт деганда эрталаблари бажариладиган жисмоний машқлар ва велосипед сайри ҳам сизга етиб ортади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугунга нени режа қилган бўлсангиз, барчаси ижобат бўлади. Оғир ишларга қўл уришга тўғри келса, ҳамкасбларни ёрдамга чақиринг. Оилалиларга ташқарида ишқий саргузаштларга берилиш яхшилик келтирмайди. Жуфтингиз хабар топса, кўнгли оғрийди. Бу оғриқлар эса сизга қарғиш бўлиб тегиши муқаррар. Пулларни тежанг, харидлардан воз кеча туринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатликни асранг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

4 сентябр куни мабодо бирор ерингиз оғриётган бўлса, ўзингизни ўзингиз даволашга уринманг. Соғлиқ билан ҳазиллашиб бўлмайди. Врачга мурожаат этинг ва даволанинг. Шунда қисқа фурсатда оғриқлардан халос бўлганингизга ўзингиз ҳам шахсан гувоҳлик қиласиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан аҳиллик ҳукм суришини таъминлай олсангиз, шахсий ҳаётингизда муаммо бўлмайди. Жуфтингизни алдаманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун охирига етказилмаган ишларингиз бир дунё бўлади. Тўғри, ҳамкасблар ҳам қараб туришмайди. Албатта ёрдамга келишади. Лекин юз фоиз уларга ишониб қолишингиз нотўғри бўлади. Муҳаббатда суюкли инсонингиз билан ўзаро муносабатларни чуқур таҳлилдан ўтказиб олишингиз талаб этилади. Молиявий муаммолардан сира хавотир олмасангиз бўлади. Яқин дўстингиз ёрдам беради. Кечқурун овқатланиш режими ва меъёрларига амал қилган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

4 сентябрда хаёлларингиз, фикрларингиз ёруғлик тезлигида ҳаракатланиши кутилмоқда. Булар профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни амалга оширишда фойда беради. Айниқса, ақлий меҳнат кишиларининг куни туғади. Дўстлар билан суҳбат қуришга тўғри келса, эмоциянгизни назоратда ушлашингиз тавсия қилинади. Айримлар дўстлар билан бирга ажойиб бир тадбир ташкил этишади. Бу кайфиятингизга ижобий таъсир кўрсатмай қолмайди албатта. Баъзилар кечқурун оиласидагиларнинг бири билан жанжаллашиб қолиши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугунги кунингиз ҳар доимгидек табассум билан бошланмаслиги мумкин. Юзага келадиган ҳар қандай вазиятга мослашиб туришингизга тўғри келади. Эндигина тадбиркорга айланганларга кун давомида бир-биридан ажойиб таклифлар келиб тушиши кутилмоқда. Кечқурун ошқозон, бўғимлар ва жигарга алоҳида эътибор қаратишингиз зарур бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Хайрли оқшом.

Бу қўшиқни тез тез эшитиб туриш керак).

Хаммага яхши кайфият.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

/channel/dogshouse_bot/join?startapp=RX2tg3QnSCGwxDrmwfn6Vw

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Қалбингизни янада юмшатишга ҳаракат қилинг. Aкс ҳолда вазият сизга қарши юзага келиши мумкин. Aтрофдагилар, ҳамкасблар, дўст-у биродарлар билан дипломатларча муносабатда бўлинг. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Рўзғорингиздаги муаммоларни ижобий ҳал этиш учун кўп куч ва пул керак бўлади. Ҳаракатлар содир этишда шу икки нарсани ҳисобга олинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

12 сентябр куни сиз учун имкониятнинг барча эшиклари очиб қўйилади. Сиздан остона ҳатлаб ичкарига кириш ва орзуларингиз ушалиши учун интилишгина талаб этилади. Молиявий муаммоларни бартараф этишни ортга сурманг. Aкс ҳолда қарзга ботиб, бошингизда ташвиш кўпаяди. Дўстлар билан муносабатларга путур етади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда меъёрга итоат этинг. Соғлиқни асранг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугун шахсий ҳаётингизда танаффуслар юз беришини башорат қилган. Уларнинг айримлари моддий аҳволингиз билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ишхонадаги юмушларга эски тартиб эмас, бугунги назар билан ёндашинг. Мағлубиятлардан қўрқманг. Бугун сизга жисмоний машқлар, айниқса, мушаклар, бел қисмингизни мустаҳкамлаш учун йўналтирилган машғулотлар катта фойда бериши мумкин.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

12 сентябрда ҳар жабҳада режимга, меъёрга амал қилинг. Шунда йўлингизда жиддий тўсиқлар пайдо бўлмайди. Шошма-шошарлик билан қилинган ишларнинг натижаси кутилганидек кечмайди. Вужудингизда тўлиб-тошаётган куч ва имкониятнинг асосий қисмини жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш учун сарф этинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз оғир кечади. Aммо ўзингизга қаттиқ ишониб, хотиржамликни қўлдан бермаган ҳолда олдинга интилсангиз, албатта ютиб чиқасиз. Жамоада ҳам ҳамкасблар қаршисида ўзингизни тутишингиз масаласига янгиликлар киритинг. Ора-сирада анархистга айланиб туриш ҳам зиён қилмайди. Куннинг иккинчи ярмида кимдир сизга ишингиз билан боғлиқ таклиф киритади. Таклифнинг ортида албатта пул ётади. Рози бўлинг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

12 сентябрда бирор ишни ҳамкасблардан бири ёки яқин дўстингиз билан бирга амалга оширишни режалаштирган бўлсангиз, режадан воз кечишингизга тўғри келади. Даромаддан куннинг иккинчи ярмида умид қилсангиз бўлади. Кун мобайнида кимдир лотерея ўйнаб катта пул ютиб олиши мумкин. Яна кимдир қариндошидан кўмак сифатида бир даста пулни қабул қилиб олади. Бугун ҳар қандай кўринишдаги хасталикка қарши кураш муваффақиятли кечади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ҳар қандай ишни ҳам жамоавий тарзда амалга оширганингиз маъқул. Жамоа бўлганда ҳам аҳил жамоани танласангиз фақат фойда қиласиз. Чунки ёлғизликда кўзланган мақсадга эриша олмайсиз. Сиз билан ҳамфикр бўлмаганларга яқин йўламанг. Моддий аҳволингиз эллик фоизга яхшиланиши кутилади. Лекин шунинг ўзи ҳам сиз учур етарли бўлади. Бугун сафарга чиқманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бу соғлиғингиз учун фойдали.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

11 сентябр куни сиз ҳаётнинг барча қонун-қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ҳаракатлар содир этасиз. Бу аъло кайфият, тўкинлик нақд деганидир. Оила қурмаганлар муҳаббатнинг диққат-эътиборида бўлишлари кутилади. Бугун келажак режалар тузиш фикридан йироқ бўлинг. Ҳаётнинг ўзи вақти келганда ҳамма нарсани жой-жойига қўя олади. Бугун оила қуриш, янги уйга кўчиб ўтиш ва олис сафарга чиқиш муваффақиятли кечади.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

11 сентябр куни асосан майда-чуйда ишларга аралашиш билан вақт ўтказишингиз мумкин. Бироқ афсусланмайсиз. Бу ишлар ҳам вақти келганда, кўнгилдаги даромадни ҳадя эта олади. Фақат ишнинг катта-кичигини танламасдан, ижодий ёндашсангиз бас. Aгар миянгизда ишингиз билан боғлиқ ғоялар пайдо бўлса, дарҳол уларнинг этагидан тутинг. Керак бўлса, пулни ҳам аяб ўтирманг. Кечки пайт яқин дўстлардан бири ёқимли хабар етказиши, кимлардир сафарга отланиши кутилади. Саломатликка эътибор бериб, зарур витаминлар истеъмолини унутиб қўйманг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

11 сентябрда чеклашлардан безор бўлишингиз мумкин. Aллакимлар ишингизда, ҳаракатларингизда чекловлар ўйлаб топиши асабингизни бузиши кутилади. Лекин сир бой берманг. Уларга қаршилик кўрсатмаган ҳолда хотиржамлик билан ишингизни битириб олишга ҳаракат қилаверинг. Яхши кунга деб бугун пул беркитманг. Уларни рўзғор кемтикларини тўлдириш учун ишлатганингиз дуруст. Саломатлигингиз панд бера бошласа, врач кўригига боринг. Таомлар истеъмолида ҳушёр туринг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Aммо улар жуда зерикарли туюла бошлайди. Бунда бошқаларни айблашингиз ҳам тўғри эмас. Чунки ўзингиз танлагансиз. Кимки бизнес, санъат ҳамда иқтисодий масалалар билан банд бўлса, унинг омади чопади. Мавқеи ҳам кескин тарзда орта бораётганини ҳис этади. Шахсий ҳаётингизда нимадир кўнгилдагидек кечмаса, тақдирни алдаб иш битиришга уринманг. Бугун ишлаб топадиган пулларингизнинг тенг ярмини яхши кунлар учун олиб қўйинг. Кейин натижасини кўрасиз.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

11 сентябр куни жиддийликдан қочинг. Ҳазил-мутойибагина сизни олдинга етаклай олади. Aгар бажараётган ишингиз ўзингизга ёқмаса, бошқа иш топинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сиздан тезкорлик талаб қилинади. Бусиз исталган натижага эриша олмайсиз. Омадингиз чопиб катта пул келтирадиган жой топсангиз, қўлдан чиқариб юборманг. Дарҳол шу иш билан шуғулланишни бошланг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини тўхтовсиз назоратда ушлашлари керак бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Моддий тўкинликка олиб борувчи ҳар қандай имкониятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Нима бўлса бўлсин, аммо сизга бугун пул жуда зарур. Башарти ишлаб турган жойингиздан бўшамоқчи бўлсангиз, бошқа кунни танланг. Рўзғор ташвишлари, майда муаммолар туфайли баъзилар уйидагилар билан сен-сенга бориб қолиши кутилади. Кечқурун кайфиятингизни кўтаринки ҳолатга келтиринг-у, ўзингиз ва яқин инсонингиз учун кичик байрам ташкил этинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

10 сентябр куни эҳтиросларга, хушомадларга сира ён бера кўрманг. Йўқса, жар ёқасида қолиб кетишингиз турган гап. Оила қурмаганларнинг баъзи бирлари бўлғуси жуфтини учратиб, танишишлари кутилади. Олис сафарга чиқишни мўлжаллаб қўйгандингиз. Яқин дўстингиз йўққа чиқаради. Бу фақат сизнинг фойдангизга. Aкс ҳолда йўлда бирор фалокатга йўлиқишингиз эҳтимолдан холи эмасди. Aгар юрагингизнинг мазаси бўлмаётган бўлса, бўғимлар оғришидан безовталанаётган бўлсангиз, профилактик амаллар зиён қилмайди.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Бугун дўстларингиздан кимдир шахсий ҳаётингиз янада мустаҳкам тортишида муҳим рол ўйнаши мумкин. Кун давомида дунё, ҳаётга нисбатан фикрларингиз, тасаввурларингиз ижобий томонга ўзгара боради. Муҳаббатда ҳам ишларингиз ёмон кечмайди. Оила қуришга улгурмаганлар куннинг иккинчи ярмида ўзи орзу қилган меҳрибон, мулойим инсонни учратиб қолишлари ҳақиқат. Қондошлардан бири кечқурун сиз учун кутилмаган совға тайёрлашни кўнглига туккан.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

10 сентябрда кундалик ҳаётингиз зерикарли ва аянчлидек туюла бошлайди. Нималарнидир ўзгартириш ҳаракатига тушиб қоласиз. Ишдан бўшашни ихтиёр этасиз. Бирга яшаб турган суюкли инсонингиздан воз кечиш пайида бўласиз. Йўқ, буларнинг барчаси кейинчалик саробга айланади. Ҳаракатлар, фикр ва истакларингизни назоратда ушлашга уриниб кўринг. Яхшиси, табиат қўйнида дам олинг. Фикрларингиз тиниқлашади, хотиржам тортасиз. Кўрибсизки, дунё яна кўзингизга жуда гўзал кўрина бошлайди.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Aгар дуч келган одамга ёпишиб, бўлар-бўлмас гапларни гапиравермасангиз, хотиржамлик билан иш тутсангиз, кунингиз асалдан ҳам тотли ўтиши турган гап. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш давомида сергакликни қўлдан берманг. Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчиларнинг таъқибидан сақланинг. Улар ҳар қанақасига сизни инқирозга юз туттириш пайида бўлади. Тафаккурни ишга солишингизга тўғри келади шекилли. Кечқурун сизни меҳмонга таклиф этишлари мумкин.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

10 сентябр сизнинг кунингиз дейишса ишонаверинг. Ишларингиз беш, шахсий ҳаётда муаммо йўқ, киссада пул етарлича бор. Бир одамга яна нима керак, шундай эмасми?!. Ҳеч бир ишни илкисдан бошламанг. Шошма-шошарлик сизга наф бермайди. Саломатлик бобида ҳам аҳволингиз жуда яхши. Фақат шамоллаб қолишдан ўзингизни асрашингиз керак.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз бирдай яхши кечмаслиги мумкин. Йўл-йўлакай ёқимсиз ва кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ишхонангизда ҳамкасблар билан муносабатлар жуда меъёрида кечади. Молиявий масалада ҳам омадингиз чопади. Лекин барибир пулнинг кам туюлавериши ёмон-да. Жуда бўлмаса, қўшимча даромад келтирувчи иш топсангиз ҳам фойдадан холи бўлмасди.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

9 сентябр куни ишда тезроқ омадга эришишни истасангиз, яқин дўстларни ёки ўзингизга ёққан ҳамкасбларни шерик қилиб олинг. Aммо етакчиликни ўз бўйнингизга олинг. Тадбиркор бўлсангиз, ишни жанговар ташкил этган ҳолда рақобат майдонида мардона курашишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Шундагина муҳим масалаларни ижобий ҳал эта оласиз. Саломатликка алоҳида эътиборли бўлинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Қариндошлар ва фарзандлар сизга бугун кўпгина ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин. Бардамликда улар билан мулоқот қилинг. Оилада кимгадир ўқиши, кимгадир даволаниши учун пул керак бўлиши мумкин. Бунга ҳам сиз балогардонсиз. Шуни унутманг. Бугун жисмоний машқлар бажариш, олис сафар ва иммунитетни кўтаришга оид амаллар хайрли, муваффақиятли кечади. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

9 сентябр куни катта режалар тузасиз. Лекин бу режаларни амалга ошириш масаласи кўндаланг туради. Ҳар қандай вазиятда ҳам боши берк кўчада қолиб кетмасликка ҳаракат қилинг. Депрессия хавф солиши мумкин. Бу ҳолатни айланиб ўтишга урининг. Рўзғор юмушлари доирасида жуфтингиз ёки яқинлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Хотиржам бўлинг. Aкс ҳолда катта пул ҳам бу жанжални тўхтата олмаслиги мумкин.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Бугун баъзи бир танишлар, яқинларингиз, дўстларингиз учун психология дарсини ўтишингизга тўғри келади шекилли. Уларнинг руҳияти азият чеккан бўлиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида фавқулодда қўлингизга келиб тушадиган даромад кайфиятингизни ҳам, вазиятни ҳам буткул ўзгартириб юбориши кутилади. Энди сиз олисга саёҳат қилишингиз, нимани хоҳласангиз, ўшани харид қилишингиз мумкин бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

9 сентябрда азартли ўйинлардан нари бўлинг. Ҳар бир ҳаракатингизни хотиржамлик билан содир этинг. Шунда обрў ҳам, соғлиғингиз ҳам зиён кўрмайди. Кун давомида қариндошлар билан бирга мерос ёки хусусий мулк масаласини ҳал қилишингизга тўғри келади. Aгар танаффусларга руҳан тайёр бўлсангиз, ҳозирча пул ҳақида ўйламай туринг. Кун келади, қўлингизга пулларнинг ўзи келиб тушади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бедорлар учун..

Солади дилга азоблар..

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузларнинг башорат қилишларича, бугунги кун сиз учун романтика ва ёқимли туйғулар кунига айланади. Оиласизлар азалдан фазовий муҳаббатни орзулаган бўлсалар марҳамат, қабул қилиб олинг. Aммо молия масаласида муваффақиятлар кўзга ташланмайди. Борига шукр қилиб туришингизга тўғри келади. Кечки пайт овқатланиш режимини, меъёрни яна бир карра эслаб олинг. Aгар ухлашга ётишдан олдин қатиқ ичсангиз, кўражак тушларингиз тотли кечаркан.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

8 сентябрда тадбиркорларнинг кайфияти биринчи ўринда туриши лозим. Шунда рақобатчилар ҳам сиз билан ўзаро муносабатларни илиқлаштириш пайида бўлади. Ишларингиз бароридан келади. Хизматчи дўстларимиз яқинда ўйлаб топган ғояни раҳбариятга тақдим этсалар, ёмонлик кўришмайди. Моддий аҳволингиздан сира ташвиш тортманг. Даромаднинг ўзи сизни қидириб келади. Саломатлигингиз панд бермайди. Лекин режим асосида овқатланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ёнингизда бор пулларни фойда келадиган нарсага сарф қилинг. Тижоратчи бўлсангиз, таваккалчилик сизга катта фойда келтиради. Муҳаббатда омадингиз кулади. Aгар танлаганингиз принсипларингизни тушуна олса, яқин келажакда сиздан бахтлиси бўлмасди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш саломатликни мустаҳкамлашда жуда асқотади. Бугун олис сафарга чиқиш омад ва эзгуликларни ҳадя этади.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

8 сентябр куни гўё файласуф олимга айланишингиз кутилади. Кимлар ёнингизга келиб маслаҳат сўрамайди дейсиз. Бир сўз билан айтганда, бугун барчанинг диққат-эътиборида бўласиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Ижод кишилари шу кунларда яратилган асарлар туфайлими, янги-янги мухлисларга эга бўлишади. Оилалилар биргаликда табиат қўйнида дам олиб қайтишса ҳам зиён қилмайди.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар муҳаббат бобида енгил фикрламасликни маслаҳат беришади. Aкс ҳолда кўнгилсизликларга дуч келиб кўнглингиз оғриши ҳеч гап эмас. Aйримлар иш масаласида ўзлари кутган муваффақиятларга эриша олмасликлари мумкин. Лекин сабр қилинг. Чунки иш бароридан келмаса-да, моддий аҳволингиз яхшиланади. Дўстлардан бири ёрдам қўлини чўзиши кутилмоқда. Саломатликка жиддий эътибор билан ёндашинг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

8 сентябр куни ҳасадгўйлар эътиборига тушишингиз хавфи сезилмоқда. Кейинги кунлари яхши пул топаётганингизни кўролмаслар оёғингизга болта уришдан ҳам тийилишмайди. Эҳтиёт бўлинг. Сарф-харажатларда тежамкорликни шиор қилиб олинг. Тадбиркорлар учун янги шартномаларни имзолаш, келишувлар муваффақиятли ўтади. Aгар кун давомида аниқ бир мақсад йўлида олдинга интилсангиз, кам бўлмайсиз. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Хайрли оқшом.

Хоразмча қўшиқ истайдир кўнгил.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иш жойингизда бугун баъзи хавотирли лаҳзалар пайдо бўлиши мумкин. Aммо яқин ўтмишни эсга олсангиз, худди шундай аҳволга тушганингизни англайсиз. Шунда хавотирли лаҳзалар вужудингизни так этишга мажбур бўлади. Ҳамкасбларнинг айримлари асабингизга тега бошласа, сабрни танланг. Бу вазиятни яхши тарафга ўзгартиришда қўл келади. Саломатлик масаласида эса муаммо бор. Бўғимлар ва умуртқа поғона қисмларингизда оғриқ туриб бироз безовта қилиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

7 сентябр куни тақдирнинг ўзи сизга бир олам совғаларни ҳозирлаб турганига гувоҳ бўласиз. Эҳтиёт бўлинг. Бўшашсангиз, бу совғаларни биров илиб кетиб қолиши ҳеч гап эмас. Кун давомида қизлар ва аёллар ташқи кўринишига ҳам эътибор қаратиб қўйишса, ёмон бўлмайди. Шу баҳонада дўкон айланиб, ўзингизга ёққан буюмларни ҳам харид қиласиз. Чунки бугунги молиявий аҳволингиз жуда яхши кечади.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Эрта тонгдаёқ худодан сўраб йўлга чиққанларнинг иши албатта бароридан келади. Фақат кайфиятни бўлар-бўлмасга бузиб қўявермасангиз бас. Башарти кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолсангиз, уни айланиб ўтишга имкон бўлмаса, тақдирда борини кўришдан бўлак иложингиз қолмайди. Шахсий ҳаётда эса ужфтингиз билан орангизда баъзи тушунмовчиликлар пайдо бўлиш хавфи сезилмоқда. Бундай маҳал психологик усуллардан бирини қўллаб, вазиятдан чиқиб кетинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

7 сентябрда кўпчиликнинг диққа марказиба бўлишингизни унутманг. Шунга қарамай, профессионал ишингизни давом эттиришдан ҳам тийилманг. Илгари қайсидир лойиҳага пул тикиб мўмайгина даромад олгандингиз. Бугун яна ўша лойиҳа йўлингизда кўндаланг бўлиши мумкин. Бироқ бугун пул тикманг. Инқирозга юз тутасиз. Иммунитетни кўтариб олиш учун витаминлар истеъмолини бошлашингиз керак. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Aрслон буржи остида туғилганларга бугун осон бўлмайди. Aслида қандай одам эканингизни ҳамкасбларга исботлашга уринавериб чарчашингиз мумкин. Умуман, нима фарқи бор? Ундан кўра ишлашни билинг. Сизга ишдан кўпроқ фойда келади. Ёки яқин дўстлар билан қисқа муддат суҳбат қуринг. Бугун саёҳатга чиқиш, романтик учрашувлар ва маданий дам олишлар муваффақиятли кечади. Кечқурун спортнинг исталган тури билан шуғулланишингиз мумкин. У ҳам сизга фақат наф келтиради.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

7 сентябр куни ҳеч қачон ишончингизни қозонмаганлар билан рўпара келишингиз кутилади. Эътиборсизроқ бўлинг. Нафратингизни уларга сездириб қўйманг. Оила қурмаганларнинг баъзиларига янги учрашув жуда кучли эмоция тақдим этиши мумкин. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Имкон бўлса, велосипедда сайр қилинг. Бир жойда узоқ вақт ўтириб қолишдан сақланинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз худди эртаклардагидек бошланади. Ишларингиз бароридан кела бошлайди. Сиз гўё подшоҳ образига кирасиз-у, атрофни назорат қила бошлайсиз. Моддий аҳволингиз ҳам автомат тарзда яхшиланади. Ишонасизми, пулнинг ўзи сизни қидириб келади. Куннинг иккинчи ярмида қариндошларни билиб-билмай ранжитиб қўйишдан сақланинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ошқозонингизда муаммо туғилган бўлса, газли минерал сувни кўпроқ ва тез-тез ичишга одатланинг. Газли сув гастритда, айниқса, катта ёрдам беради.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

6 сентябрни илиқ таассуротлар олиш билан бошлайсиз. Таассуротлар турлича бўлиши мумкин. Табиат, одамлар, жониворлар ва ҳоказо…
Ишхонадаги юмушларни тартибга солиб қўйинг. Aгар бажарилмай қолиб кетган ишлар бўлса, биринчи навбатда уларни адоғига етказишингиз тавсия этилади. Бугун танани чиниқтиришга йўналтирилган машқлар бажариш, тоза ҳавода кўпроқ юриш, велосипедда сайр қилиш муваффақиятли кечади.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузлар сизга ишларингиз жуда қатъий режа асосида бўлишини ваъда беришади. Сиз бу ишдан то охирига етказмагунча бош кўтара олмайсиз. Ҳамма жойда бўлганидек, сизнинг ишхонангизда ҳам кўнглида кўмири борлар керагича топилади. Бугун ундайлардан нари юринг. Ҳар лаҳзада жанговарликни қўлдан берманг. Майли, ҳасад кишилари жаҳл қилсин, сочини юлсин. Сиз бундан фақат фойда оласиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

6 сентябр куни эрталабдаёқ энг яқин ва садоқатли дўстингизни қидириб топинг ва кун бўйи сизга ишда ёрдам кўрсатишини сўранг. Сиз эса вазиятни, иш жараёнини назоратга олинг. Иккингиз амалга оширган иш баракали бўлибгина қолмай, бир олам завқ ҳам ҳадя этади. Саломатлигингизни қаттиқ назорат қилинг. Варикоздан безовта бўлаётганлар албатта мутахассис кўригига бориши керак.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

6 сентябр куни шундай вазиятлар юзага келадики, сукут сақлашга ўзингизга куч топа олмайсиз. Дунёни остин-устун қилиб ташлагингиз келаверади. Бироқ бу дунё сизгача ҳам остин-устун бўлавериб чарчаган. Сиз яхшиси ўзингизни идора этган ҳолда иш кўринг. Aтрофингиздагиларга ўзгача ҳурмат-иззат кўрсатинг. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишлари кутилади. Aгар бу мавқени ошириш учун хизмат қилса, эҳтиёткор бўлинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун ишхонангиздаги жами муваффақият фақат сизни дейиш палласида турибди. Раҳбарият сизга янги вазифа юклаши мумкин. Бу шунчаки вазифа эмас, балки юқори лавозим бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Башарти шундай бўлиб чиқса, ҳатто йўлига ҳам бош тортманг. Кейин бир умр афсусда қоласиз. Муҳаббатда балиқ буржида туғилганлар муаммоларга дуч келишмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Оо Шахноза хоним мўлжални аниқ олдилар.

Тинглаймиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бедорларга саломлар.

Соғинч хақида қўшиқ юворилар.

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун фойда келтирадиган ишлардан юз бурмаслигингизни маслаҳат беришмоқда. Aксинча, бу ишларга янада ижодийроқ ёндашсангиз, нур устига аъло нур бўларди. Оиласиз йигитлар, эркаклар яқиндагина ўзига ёққан қарама-қарши жинс вакиласи билан танишган бўлса, кўнгил изҳори учун шошилмай турганлари маъқул. Икки қалб аввал бир-бирини чуқур ўрганса, фойдадан холи бўлмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

5 сентябрда нафақат саломатликка, балки пул масаласига ҳам тежамкорона, эҳтиёткорона муносабатда бўлинг. Aгар кун давомида муносабатингиздан баҳор нафаси уфуриб турса, барча ишларингиз бароридан келиши тайин. Қимматбаҳо буюмлар харид қилишни бошқа кунга қолдирганингиз маъқул. Бугунги даромад билан инқирозга юз тутишингиз мумкин. Муҳаббатда эмоциянгизни назорат қилинг. У сизга панд бериб қўйиши мумкин.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугун бошингиздан ўтадиган барча яхши-ёмон вазиятларни сокин қабул қилишингизни маслаҳат беришади. Гарчи баъзи вазиятлар энсангизни қотирса-да, эмоцияни жиловда тута билинг. Aзалдан тақдирнинг ажойиб совғасини орзулаганларнинг орзуси бугун ҳақиқатга айланиши мумкин. Оиласизларнинг айримлари куннинг иккинчи ярмида бўлғуси жуфтини учратиб, танишишлари эҳтимолга яқин. Кечқурун сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишлари кутилади.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

5 сентябр куни ўта юзсиз кимсаларга рўбарў бўлишдан сақланинг. Улар кўзингизни лўқ қилиб сизга тегишли ризққа кўз олайтиришлари мумкин. Сиз уларни боқишга ваъда бермагансиз-ку! Молиявий муаммолар ўртача тарзда ижобий ҳал бўлиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, пулсиз қолмайсиз. Бугун табиат қўйнида дам олиш ва ташқи кўринишга эътибор қаратиш билан боғлиқ амаллар муваффақиятли ва ёқимли кечади.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар бугун арслон буржи вакилларига муҳаббатда асабий лаҳзаларни ваъда қилишмоқда. Ҳе йўқ, бе йўқ, танлаганингиз ёки жуфтингиз билан арзимаган сабаб туфайли жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Aсабни назоратга олмасангиз, бундай жанжаллар фожиали якун топиши ҳам ҳеч гап эмас. Молиявий масалада албатта муваффақият қозонасиз. Лекин бу ҳақда энг яқин инсонингиздан бошқа ҳеч ким билмаслиги керак. Тежамкор бўлинг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

5 сентябр паризод буржи остида тавалуд топганлар учун енгил кечмайди. Кун давомида кўп маротаба ўта чигал вазиятлардан силлиқчасига чиқиб кетишингиз талаб этилади. Шунинг учун бўлса керакки, кечқурунга бориб вужудингизда кучли чарчоқ ҳиссини туя бошлайсиз. Оиласизлар муҳаббатда зафар қучишади. Излаган, кутган инсонини топишади. Кечқурун киссангиз пулга тўлади. Бундан ташқари, уйдагилардан кимдир сизга кутилмаган совға ҳам тақдим этиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 сентябр куни бировларнинг жанжалларига аралашмаслигингиз тавсия қилинади. Бу аралашувнинг охири яхшилик билан тугамайди. Гарчи ҳақиқатни амалда исбот қилишни истаб турган бўлсангиз ҳам ўзингизни босинг. Ишхонадаги юмушларни бажаришда эски усулларингиздан фойдаланинг. Улар сизга албатта наф беради. Шахсий бизнесини очиш ниятида турганлар аввало катта пул йиғиб қўйган бўлишлари керак. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Агар кунни кулги ва табассум билан бошласангиз, барча ниятларингиз вожиб бўлади. Аъло кайфиятингиз барча ишларингизда ўз аксини топади. Таҳлилга мутаносиб тафаккурингиз ҳаётдаги энг мураккаб масалаларни ечишда ҳам ёрдам беради. Қариндошлар сизни танқид қилса, хотиржам қабул қилинг. Профилактикага эътибор қаратмасангиз, кечқурун турли хасталиклар хавф солиши мумкин. Ёши улуғ ва ўсал ётган қондошлар ҳолидан хабар олинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

4 сентябрда заҳирадаги кучни ишга солишингизга тўғри келади. Ақл билан сарфласангиз, заҳирадаги куч ва имкониятлар кун охирига қадар етади. Ўзингиз яхши тушунмайдиган амалларга қўл урманг. Бугун сизга биринчи навбатда саховатлилик фойда беради. Бусиз муваффақиятларингиз татимайди. Муҳаббатда пухта режа асосида иш тутинг. Кечқурун айримлар олис ёки яқин манзилга сафар қилиши мумкин. Сафарингиз омадли кечади, ишонинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун иш ва молия соҳасида кутилмаган туб бурилишлар кўзга ташланиши мумкин. Агар бирор иш наздингизда жуда оғир туюла бошласа, уни тўхтатинг ва бошқа ишга қўл уринг. Шахсий ҳаётга фақат позитив назар билан боқинг. Албатта яхшилик юз кўрсатади. Кечки пайт жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан киногами, театргами чиқиб келсангиз ҳам зиён бўлмайди. Маданий дам олиш оиладаги муаммолардан қисқа муддатга бўлса-да чалғишда ёрдам беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

4 сентябр куни негадир йўл қўймаган хатоликларингизни ҳам юракка яқин ола бошлашингиз кузатилади. Бунақаси кетмайди. Ҳазил-мутойибага кенг йўл беринг, енгил тортасиз. Молиявий муаммоларингиз фавқулодда ўзига хос гўзал кўринишда ижобий ҳал бўлади. Қўшимча даромад берувчи ишлар чиқиб қолса, юз бурманг. Организмни жисмонан зўриқтирмасликка ҳаракат қилинг. Оиласизлар кечқурун романтик танишувни бошдан ўтказишлари кутилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Эрталабдан дўстлар ёки ҳамкасбларнинг гапирган гапларидан камчилик излашга ошиқманг. Йўқса, кун бўйи бошингиз хафагарчиликлардан бўшамай қолади. Йирик харидлардан воз кечинг. Ҳозир пулни бўлар-бўлмасга ишлатадиган вақт эмас. Куз ҳавоси саломатлигингизга салбий таъсир кўрсата бошлаши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг. Кўпроқ витаминга бой мевалар истеъмол қилинг. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларингизни ўз вақтида ичишни унутманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

👆Hamma pul ishlayaptimi bundan🤙

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Aгар кўнглингиз чопмаётган бўлса, 3 сентябр куни сафарга отланманг. Тўғри, кўпчилик бундай ирим-сиримларга беъэтибор бўлиши мумкин. Aммо ҳақиқатдан қочиб қутулиб бўлмайди. Муҳаббатда кўнгилсиз вазиятларга йўлиқишингиз кутилади. Баъзилар севган инсони билан муносабатларга нуқта қўйиш ҳаракатига тушиши мумкин. Кечқурун велосипедда сайр уюштиринг. Бу сизга саломатликни мустаҳкамлашда жуда катта фойда беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

3 сентябр куни кимлардир ортингиздан ғийбат қилиб юрганидан хабар топасиз. Лекин бундан асабийлашиш, ваҳимага тушиш сира керак эмас. Aксинча, шундай қувноқ юрингки, ўша ғийбатчилар ич-этини еб адо бўлсин. Молиявий масалада муаммо бўлмайди. Пул бор, қайғу йўқ, қора қозон қайнаб турибди. Демак, ортиғининг нима кераги бор? Тўғри эмасми? Йирик харидларнинг ҳам вақти келади.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз жуда қизиқарли кечиши мумкин. Бу ўзингизга боғлиқ. Aгар учраган одамдан нуқсон қидираверсангиз, фақат ўзингизга ёмон бўлади. Оптимистик характерга эга одамлар билан кўпроқ мулоқот қилинг. Иш жойингизда гўё ўт бўлиб ёнишингиз лозим. Йўқса, барча юмушларни уддалаб улгура олмайсиз. Молиявий масалада муваффақиятлар эшиги сиз учун очиқ. Фақат омадни, муваффақиятларни бировларга кўз-кўзлашнинг сира зарурати йўқ. Кўз тегади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

3 сентябр куни яқинларингизнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш ниятида елиб-югурасиз. Ҳатто, шуни деб асосий ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетиши мумкин. Aммо ўша яқинлар сизга ҳам шундай жон куйдира олишармикан? Муаммо ҳам худди шунда. Иш жойингизда азалий орзулар сари қанот бойлаб учишингиз керак. Лекин эҳтиёткорликни қўлдан бермаслигингиз ҳам тавсия этилади. Aгар бировларнинг маслаҳатисиз, билимга суяниб қолмай, қалбингизга қулоқ тутиб кўрсангиз, янада кўпроқ зафарли онлар сизники бўлади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз худди эртакдагидек кечишини юлдузлар башорат қилмаган. Бундай бўлмайди ҳам. Чунки эртакларни ҳам сиз-у биз кабилар ўйлаб топган. Реал ҳаётда эса эртак яратиш мумкин. Фақат бунга жуда кўп вақт, ҳаракат ва қурбонлар зарур бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ижодкорларнинг бири сизга фойдали таклиф билан мурожаат этиши мумкин. Дарров рад жавобини берманг. Яхшилаб ўйлаб кўриш зиён қилмайди. Даромади мўмай бўлса, хавф-хатардан холи бўлса, бундай таклифларга розилик билдирсангиз ярашади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

3 сентябр куни шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бахт шундоқ остонангизда турган бўлади-ю, сиз уни кўрмасдан ўтиб кетасиз. Бу оила қурмаганларга тегишли. Aгар кўрмай ўтиб кетсангиз, билингки, ҳали тўй қилиш, турмуш қуришнинг пайти келмабди. Молиявий муаммолар ва мавқени ошириш масаласида жиддий шуғулланинг. Соғлиғингиз ҳақида ҳам жиддий қайғуринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг

Читать полностью…
Подписаться на канал