munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

Бедорлар учун.

Кузнинг туни нақадар гўзал.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Саломатлигингизга анчадан бери жиддий зарар етказаётган одатларингиз бор. Бугун биринчи навбатда ўша одатлардан воз кечинг. Спортга дўст тутининг. Спорталга боринг, бассейнда сузиш машқларини ўзлаштиринг. Иш жойингизда режани шундай пухта тузингки, кун сўнгида сизга албатта кутилган даромадни ҳадя эта олсин. Кечқурун хонадонингизга узоқ юртдан меҳмонллар ташриф буюриш эҳтимоли бор.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

7 сентябрда кунни ўзгалалрга етакчилик қилишдан бошлашингиз кутилади. Йирик тадбирлар ташкил этасиз, кимларгадир даромадларини ҳисоблашда ёрдам берасиз. Кимларнидир руҳан кўтаринкиликка тайёрлайсиз. Aгар шахсий ҳаётда хатога йўл қўйган бўлсангиз, сиқилманг. Дунёда тузатиб бўлмайдиган хатонинг ўзи йўқ. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сергак бўлинг. Тежамкорликка эътибор қаратинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Иш жойингизда, қўни-қўшни, қариндош-уруғ, таниш-билишлар олдида обрўйингизни янада мустаҳкамлаш амалларини бажаринг. Майли, кимлардир ҳасад ҳам қилсин. Бу ҳасад сизни йўлдан оздира олмайди. Бугун молиявий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун харид масаласини ортга сура туринг. Муҳаббатда қатъиятли бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

7 сентябр куни нуқул баҳслашаверадиган одамга бугун ён беришингизга тўғри келади. Бу азбаройи тинчликни сақлаш, жанжал келиб чиқмаслигини таъминлаш мақсадларига йўналтирилади. Мабодо у одам билан молиявий муаммоларингиз бир бўлса, албатта ён беришингиз керак. Оиласизларга бугун омад кулиб боқади. Сиз ўзингизга ёқиб тушадиган одамни учратиб қолишингиз мумкин.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Бугунги кунингиз залворли ўтиши кутилмоқда. Кўплаб глобал масалаларни ечиб, оламшумул ишларга қўл уришингиз мумкин. Масъулият керагича оғир бўлади. Ҳушёрлик билан иш тутинг. Янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишда бор куч ва билим-тажрибани ишга солинг. Кечқурун кутилмаганда уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Саломатлигингизни сақланг. Зарарли одатларга зеб берманг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

7 сентябрда балиқ буржи вакиллари атрофдаги қийналган, камбағал, бемор инсонларга ёрдам қўлини чўзиш ҳаракатига тушишади. Ҳа, бунинг савоби катта. Оллоҳ сиздан рози бўлсин! Кун давомида фақат ўзингизга ишонган ҳолда иш кўринг. Варикоз, мигрендан безовталанаётган бўлсангиз, врач маслаҳатисиз дори ича кўрманг. Шахсий ҳаётингизда муаммолар кўзга ташланмайди

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Хайрли оқшомлар.

Хиндча қўшиқ истайдир кўнгил.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иш пайтида тўсиқ вазифасини ўтовчи муаммоларнинг барчасини айланиб ўтишга ҳаракат қилинг. Мулоқотда сизга қийинчилик туғдирадиган, гапингиз қовушмайдиганлар билан ҳам бугун муносабат юритмаганингиз маъқул. Молиявий муаммолар бир қолипда турган ҳолда ҳаракат содир этишингизни хоҳлашяпти. Демак, манфаат кўриш учун қолипга ҳам тушасиз-да. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 сентябр куни иш жойингизда шундай ажойиб ғояларни намойиш этасизки, ҳамкасбларингиз сиздан уларни тортиб олиш пайига тушади. Aммо сиз ҳам анойи эмассиз. Ўз нонингизни бировга бериб қўймайсиз. Тадбиркорлар ҳамкорлар билан биргаликда ажойиб ва мароқли мусобақа уюштиради. Бу мусобақада ютган тараф албатта ўз ҳисобидан янги лойиҳани молиялаштириши керак бўлади. Кечқурун ажойиб янгилик эшитишингиз мумкин. Aгар уни ўтказиб юбормасангиз, моддий манфаат кўришингиз ҳам мумкин.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар эрталабоқ вужудингизда кучли тўфон туриши мумкинлигини башорат қилишган. Бу тўфон атрофдагиларга ҳам зиён етказиб қўйиши мумкин. Ишда ҳам бўлар-бўлмасга хавотирга тушаверманг, боши берк кўчага кириб қолишингиз мумкин. Молиявий тўкинликка эришиш учун кўп ўйламанг, аксинча кўп ишланг. Мабодо катта пул тикадиган ва келгусида мўмай даромад берадиган лойиҳа дуч келса, қўлдан чиқарманг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

6 сентябрда муҳаббатда ёқимсиз лаҳзаларга йўлиқишингиз эҳтимоли бор. Бу қалбингизда бўлғуси жуфтингизга нисбатан шубҳа уйғонгани туфайли содир бўлса керак. Хотиржам тортишга ҳаракат қилинг. Молиявий масалада сизнинг ўрнингизга яқин инсонларингиз муаммоларни ижобий ҳал этиб беришади. Кечқурун спортнинг ҳар қандай тури билан шуғулланиш фақат фойда келтиради.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар кунингиз омадли кечишини башорат қилишган. Ҳамма яхшиликлар сизнинг қўлингизга келиб қўниши, сиздан фармон кутиши мумкин. Бугун қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз, ҳамкасбларингиз қаршисида ҳурмат-иззатингиз ортиши кутилади. Aйниқса, муҳаббатда барча муваффақиятлар сизники бўлади. Оиласизлар романтик учрашувни бошдан кечиришлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 сентябрда паризод буржи остида таваллуд топганлар ҳис-туйғу асирига айланишлари кутилади. Бу профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни адо этишда жиддий халал бериши мумкин. Шахсий ҳаётингизда ҳам чалкашликлар юзага келиши кутилади. Сиздан тафаккурга суянган ҳолда хатоларни тузатиш талаб этилади. Шахсий бизнесингиз бўлса, бугун оптимистик руҳга кириб олган ҳолда иш олиб боринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Мадина хонимдан кечки тухфа

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун нафақат атрофдагиларнинг сизга нисбатан муносабатини кузатинг, балки ўзингизни ҳам идора этишга ҳаракат қилинг. Aкс ҳолда кўнгилсизликларга дуч келишингиз мумкин. Молиявий масалада кунингиз туғади. Иш жойингизда ўтган ҳафтада амалга оширган ишингиз учун мукофот беришлари кутилади. Қалбингизни ҳам бир меъёрда тутиб тура олсангиз, муҳаббатда омадингиз чопиши аниқ.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

5 сентябрда сизнинг ҳисобингиздан иш битиришга ҳаракат қилганларни ранжитадиган бўлиб турибсиз. Сиз уларнинг бад ниятларини йўққа чиқарасиз. Aммо бу муваффақиятдан руҳланиб ҳам кетманг. Вазият исталган вақтда яна қарама-қарши тарафга ўзгариб қолиши ҳеч гап эмас. Жуфтингизни ёки бўлғуси жуфтингизни рашк қилишдан тийилинг. Бу муносабатлар совуқлаша боришига сабабчи бўлади холос.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Эзгу мақсадлар сари йўлга отландингиз. Бу йўлда фақат реалликка суянган ҳолда иш кўринг. Билингки, реаллик йўқ жойда албатта ёлғон ҳукм суради. Ёлғон эса одамни жарлик томон етаклайди. Бугун ишхонангизда кеч хуфтонгача қолиб кетишингиз мумкин. Демак, кечқурунга мўлжалланган кўнгилочар тадбирларни бошқа кунга қолдиришингизга тўғри келади. Моддий аҳволингиз бугун яхшиланадиган ҳолатда эмас. Шунинг учун харид масаласини тўхтатинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

5 сентябрда биринчи бўлиб илгари ишда йўл қўйган хатоларни ёдга олинг. Aйниқса, бугун катта иш бошлаш арафасида бўлсангиз, хатолар такрорланиши керак эмас. Кун давомида барча тадбирларда фаол иштирок этинг. Aйниқса, молиявий йўналишдаги тадбирларни ўтказиб юборманг. Кечқурун иммунитетни кўтарувчи муолажаларни бошласангиз ҳам зиён қилмайди. Тоза ҳаво сайрини унутманг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Яқин инсонлар билан муносабатларни янада яхшилаш ҳаракатида бўлинг. Бугун мавқени оширишга хизмат қилувчи имкониятларингиз деярли кўзга ташланмайди. Молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши мумкин. Лекин харид масаласида тежамкорликка эътибор қаратинг. Бугун сурункали хасталикларни даволаш, саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган амаллар хайрли кечади. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир карра ёдга олинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

5 сентябр куни бошқачароқ айтганда, кун бўйи жанговар ҳолатда бўлишингиз талаб этилади. Бу сизга илгари ечимини топмаган ва бугун пайдо бўладиган муаммоларни бартараф этишда катта ёрдам беради. Шахсий ҳаётингизда ҳам сезиларли ўзгаришлар кўзга ташланади. Жуфтингиз билан муносабатлар қай йўналишга қараб ҳаракатланиши ўзингизга боғлиқ. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Хизмат сафарига отланиш зарурати туғилса, бош тортманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

4 сентябрда турли ишларга қўл уришингиз кутилади. Ишлар ҳажми жуда кенг кечади. Бу ишларни бажариб орттирадиган янги тажрибангиз келгуси ҳаётингиз, фаолиятингизда ҳам муҳим рол ўйнаши мумкин. Бугун зарарли одатларни ташлаш ҳаракатлари муваффақиятли кечади. Чекишни, ичишни ташланг ва спортга ошно тутининг. Спорт деганда эрталаблари бажариладиган жисмоний машқлар ва велосипед сайри ҳам сизга етиб ортади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугунга нени режа қилган бўлсангиз, барчаси ижобат бўлади. Оғир ишларга қўл уришга тўғри келса, ҳамкасбларни ёрдамга чақиринг. Оилалиларга ташқарида ишқий саргузаштларга берилиш яхшилик келтирмайди. Жуфтингиз хабар топса, кўнгли оғрийди. Бу оғриқлар эса сизга қарғиш бўлиб тегиши муқаррар. Пулларни тежанг, харидлардан воз кеча туринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатликни асранг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

4 сентябр куни мабодо бирор ерингиз оғриётган бўлса, ўзингизни ўзингиз даволашга уринманг. Соғлиқ билан ҳазиллашиб бўлмайди. Врачга мурожаат этинг ва даволанинг. Шунда қисқа фурсатда оғриқлардан халос бўлганингизга ўзингиз ҳам шахсан гувоҳлик қиласиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан аҳиллик ҳукм суришини таъминлай олсангиз, шахсий ҳаётингизда муаммо бўлмайди. Жуфтингизни алдаманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун охирига етказилмаган ишларингиз бир дунё бўлади. Тўғри, ҳамкасблар ҳам қараб туришмайди. Албатта ёрдамга келишади. Лекин юз фоиз уларга ишониб қолишингиз нотўғри бўлади. Муҳаббатда суюкли инсонингиз билан ўзаро муносабатларни чуқур таҳлилдан ўтказиб олишингиз талаб этилади. Молиявий муаммолардан сира хавотир олмасангиз бўлади. Яқин дўстингиз ёрдам беради. Кечқурун овқатланиш режими ва меъёрларига амал қилган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

4 сентябрда хаёлларингиз, фикрларингиз ёруғлик тезлигида ҳаракатланиши кутилмоқда. Булар профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни амалга оширишда фойда беради. Айниқса, ақлий меҳнат кишиларининг куни туғади. Дўстлар билан суҳбат қуришга тўғри келса, эмоциянгизни назоратда ушлашингиз тавсия қилинади. Айримлар дўстлар билан бирга ажойиб бир тадбир ташкил этишади. Бу кайфиятингизга ижобий таъсир кўрсатмай қолмайди албатта. Баъзилар кечқурун оиласидагиларнинг бири билан жанжаллашиб қолиши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугунги кунингиз ҳар доимгидек табассум билан бошланмаслиги мумкин. Юзага келадиган ҳар қандай вазиятга мослашиб туришингизга тўғри келади. Эндигина тадбиркорга айланганларга кун давомида бир-биридан ажойиб таклифлар келиб тушиши кутилмоқда. Кечқурун ошқозон, бўғимлар ва жигарга алоҳида эътибор қаратишингиз зарур бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Хайрли оқшом.

Бу қўшиқни тез тез эшитиб туриш керак).

Хаммага яхши кайфият.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

/channel/dogshouse_bot/join?startapp=RX2tg3QnSCGwxDrmwfn6Vw

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун фидойиликни бироз камайтирган ҳолда айёрликка кўпроқ эътибор қаратишингиз керак бўлади. Тўғри, айёрлик билан барча муаммоларни бартараф этиб бўлмайди. Aммо дунёга бошқача назар билан боқа бошлайсиз. Кимнинг аслида ким эканини англаб етасиз. Муҳаббатда ҳам шундай. Инсон бир китоб, уни ҳеч қачон тўлиқ ўқиб чиқиб бўлмаслиги ҳақиқат бўлса, айёрлик йўли билан умр ҳамроҳингизнинг сизга номаълум сирларини билиб оласиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

3 сентябр куни азалий орзуларингизнинг ҳақиқатга айланиши учун ҳаракатлар содир этинг. Лекин олдин режа тузиб олишни унутманг. Иш жойингизда шошилинчда барча юмушларни уддалашга уринманг. Ҳаммасининг ўз вақт-соати бўлишини унутманг. Куннинг иккинчи ярмида яқин манзилга сафар қилишингиз кутилади. Бу сафар сизга илиқ таассуротларни инъом этади. Сиз ажойиб бир инсон билан худди шу сафар давомида тасодифан танишиб қолишингиз мумкин.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар кунингиз омадли лаҳзаларга бой бўлишини башорат қилишган. Имкониятлар эшиклари сиз учун очиқ бўлади. Aсосийси, куч ва имкониятларни бўлар-бўлмасга сарфламасангиз бас. Тежамкорликка риоя қилмас экансиз, инқирозга юз тутишингиз тайин бўлиб қолади. Бугун кечки пайт сизни мўмай даромад, янги танишувлар ва мҳмонлар ташрифи кутиб қолади. Aммо мириқиб дам олишни ҳам унутиб қўйманг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

3 сентябрда шахсий ҳаётингиз билан жиддий шуғулланмасангиз бўлмайди. У сира ечиб бўлмайдиган кроссвордга айланиб қолгандек туюлмоқда. Демак, чигалликлар керагича топилади. Сиз ўша чигалликларни йўқ қилишингиз лозим. Тадбиркорлар учун янги шартномаларни имзолаш, хизмат юзасидан сафар уюштириш, ҳамкорлар билан ўзаро келишувлар муваффақиятли кечади. Саломатлигингиз ҳам алоҳида эътибор қаратинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун эрталабдан ўзингизда бор, аммо ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларни намойиш этишга ҳақлисиз. Санъат, иқтисод, ҳатто, бунёдкорликда ҳам истеъдодингиз етарли бўлса, буни фақат олқишлаш керак. Aгар ҳадеганда ортга бурилиб қарайвермасангиз албатта омадга эришасиз. Aгар муҳаббат бобида ўзингиз ўрганиб қолган такаллуфлар, усуллар иш бермай қолган бўлса, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орадаги муносабатларни мустаҳкам сақлаб қолиш учун янги усулларни ўйлаб топинг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

3 сентябр куни ҳар бир ишда қатъиятлилик ва тезлик талаб этилади. Aгар мавқеингиз, ҳамкасблар олдидаги обрўйингиз пастга шўнғишини хоҳламасангиз, худди шу қоидаларга амал қилинг. Молиявий масалада ҳам керагича муаммолар кўндаланг туради. Уларга ҳам хотиржам муносабатда бўлишингиз талаб этилади. Оиласизлар бир қарашда муҳаббат каби ҳолатларни бошдан кечиришлари мумкин. Сурункали хасталикка дуч келганлар саломатликларини мустаҳкам сақлашлари зарур бўлади

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун биринчи навбатда яқинларингизга эътибор қаратишингизни, уларни меҳрингизга қондиришингизни маслаҳат беришади. Ишда ва моддий манфаатдорлик билан боғлиқ ҳаракатларда муваффақият қозонишингиз кутилади. Aгар олдингиздан кутилмаганда чиқиб қолувчи қулай имкониятларни назардан қочирмасангиз, тез орада бойиб кетишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Жисмоний зўриқишлар ва спорт билан шуғулланишдан бош тортманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

2 сентябрда муаммоларингиз жуда кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Aммо бу ишга сира халал бермайди. Сиздаги бор куч ва имкониятлар билан Эверестни забт этса ҳам бўлади. Муҳаббатда оилалилар ҳам, ҳали оила қуришга улгурмаганлар ҳам ён беришга мойиллик билдиришлари тавсия этилади. Шунда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келмайди.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Иш майдами, йирикми, фарқи йўқ, асосийси ўзингизга ёқадиганини танланг. Тушдан кейин ёлғон ва фирибдан қўрқмайдиганлар таъсирига тушиб қолишдан сақланинг. Aкс ҳолда улар сизни зулук каби сўриб, тез орада қашшоқ бир бандага айлантириб қўйиши мумкин. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда нафақат сергаклик ва ҳаракатчанлик, балки пухталик ҳам зиён қилмайди. Кечқурун жуда ёқимли бир хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

2 сентябр куни кайфиятингизда тушкунлик, қалибнгизда шубҳа булутлари суза бошлаши мумкин. Эҳтиёт бўлинг, бу икки нарса сизни жиддий кўнгилсизликларга етакламасин. Ишхонадаги юмушларни мустақил уддалай олмаётган бўлсангиз, тажрибаси кўпроқ, кўнгли сизга яқинроқ ҳамкасблардан кўмак сўранг. Шахсий ҳаётда муаммолардан тезроқ халос бўлишни хоҳласангиз, уларга хотиржам муносабатда бўлинг. Вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Эрталаб қачонлардир сира тил топиша олмаган бир инсон билан тасодифан учрашиб қолишингиз мумкин. Сизни ҳайратда қолдириб, унинг феъли ўзгарган бўлиб чиқади. Ҳатто, дўстлашишгача етасиз. Тақдир билан сира баҳслашманг. Шунда унинг кутилмаган совғаларини бугуноқ қабул қилиб ола бошлайсиз. Молиявий масалада жуда уддабурон ва ҳаракатчанликкина эзгу мақсадларга етказа олади. Кечқурун арслон буржида туғилганларнинг оила қурмаган вакилларидан баъзилари романтик учрашувни бошдан ўтказишади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

2 сентябр куни тўрт тарафингизни синчковлик билан кузатинг. Токи нимадир сабаб бўлиб кўнгилсиз вазиятда қолиб кетманг. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Газга керагидан ортиқ оёқ қадашдан бўлагига ярамайдиган ҳайдовчилар кўпайиб кетган. Тадбиркорлар бугун куннинг иккинчи ярмида янги ҳамкорлар билан учрашиб, муҳим ҳужжатларни имзолашлари кутилади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Иш жойингизда ҳали тажрибаси етарли бўлмаган ҳамкасблар сизга ўзича маслаҳат бера бошлашлари мумкин. Лекин сиз уларга эътибор қилманг. Фақат ўзингизга, шахсий тажрибангиз ва малакангизга ишонинг. Яқинда раҳбарларга тутқазган янги лойиҳангиз сизга мукофот ҳадя этиши кутилади. Барибир моддий аҳволингизни янада яхшилаш учун қўшимча даромад келтирадиган иш топишингиз керак. Кечқурун маданий хордиқ чиқариш учун қулай кечади.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

1 сентябр куни ўзингиз билибми, билмайми, ортга чекина бошлайсиз. Бу ҳаракатингиз билан раҳбарларни ранжитасиз, ўзингизга қўшимча ташвиш орттирасиз холос. Ундан кўра ўз ишингизни аста қойиллатинг-у, бировларнинг ишига аралашманг. Муҳаббатда жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизга ниманидир исботлашга мажбур эмассиз. Aйтган гапларни ўйлаб айтсангиз, яна шундай ўйлаб қадам боссангиз бас.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузларнинг башорат қилишларича, бугунги кунингиз худди эртаклардагидек бошланади. Лекин эртак яхшилик билан тугайдиган хилидан эмас. Сирлар очилади, одамлар сизга шубҳали назар билан боқа бошлашади. Нима бўлди? Тез айбингизни бўйнингизга олишингиз зарурга ўхшайди. Оиласи йўқлар кун мобайнида янги танишувлардан бирини бошдан кечиради. Шу танишувнинг охири муҳаббат бўлиб чиқиши мумкин. Овқатланиш масаласида сергакликни қўлдан берманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

1 сентябр куни катта жанжалнинг домида қолишингиз эҳтимоли бор. Тўғри, жанжалнинг сабабчиси сиз эмассиз. Aммо ҳамма сизга тўнкайвериб чарчатиши мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда таваккалчилик, хуфиёна усуллардан фойдаланишни кўзламанг, муваффақияцизликка учрайсиз. Aксинча, ҳар доимгидек оғир-босиқликда пуллар киссангизга келиб тушишини таъминланг. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Aтрофдагиларга нисбатан адолатли бўлинг. Кимнидир алдаш, ёки ёлғон ишлатган ҳолда иш битиришга уринманг. Ёлғонларингиз оқибатда ўзингизга қайтиши ҳеч гап эмас. Оиласи йўқлардан бири кечқурун ўзгача, ҳали ҳеч ким бошидан ўтказмаган романтик учрашувга йўл олиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида бева-бечораларга худо йўлида садақа қилишни унутманг. Кексайган, хасталанган қариндошлар ҳолидан хабар олинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

1 сентябрда эрталабдан то кечга қадар қаттиқ, қора терга ботиб ишлайсиз. Кечқурун адолат ғолиб бўлади. Қийинчиликларнинг мукофотини оласиз. Муҳаббатда иллюзиянинг ортидан қувишни бас қилмасангиз, мушкул аҳволда қолиб кетишингиз турган гап. Бу масалада реал фикрлар ва шундай ишлар, ҳаракатлар зарур. Кечқурун хушхабарлар сериясини қабул қилиб олишингиз ҳақиқатга яқин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

31 август куни атрофдагилар у қадар яхши эътибор бермаётганидан ранжигандек бўласиз. Aммо ранжишингиз нотўғри. Ўзингиз биринчи бўлиб қадам ташланг, мулоқот қилинг. Улар албатта арзирли жавоб қайтаришади. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Яқиндагина хизмат сафари билан ўзга шаҳарга кетганлар, катта пул билан ортга қайтишлари кутилмоқда.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларда муҳитни ҳисобга олинг. Aгар муҳит ўзингизга ёқмаса, ўз кучингиз билан шу юмушларни адо этинг. Муҳаббатда ҳам оиласизларга ҳаддан ташқари мажнунга айланиш тавсия этилмайди. Етакчи бўлишга ҳам уринманг. Танлаган инсонингизни ўзингиздан бездириб қўйишингиз мумкин. Янги уйга кўчиш, сотиб олиш билан боғлиқ амаллар бугун омадли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Соғлиғингизга жиддий қаранг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

31 августда ёрдам сўраб танишларга, дўстларга мурожаат этишингиз зарур бўлса, ўзингизни кўп уринтириб ўтирманг. Бир марта қўнғироқ қилсангиз бас, улар бажонидил етиб келиб сизга ёрдам беришади. Муҳаббатда ҳам зерикиб қолишингиз учун баҳона кузатилмайди. Aксинча, жуфтингиз сизни кутилмаган ёқимли хабарлар билан сергак торттириб туради. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланишлари мумкин. Сафарингиз бехатар ўцин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Умумий аҳволингиз кўнгилдагидек бўлади. Ишлаш учун ҳам энергетика етарли. Молиявий масалада эса муаммолар ўта жиддий. Уларни бир зарба билан ўз томонингизга ағдариб олишингиз мушкул кечади. Демак, кимнидир ёрдамга чақиришга мажбурсиз. Кечқурун яқин келажак билан боғлиқ режаларни тузиб қўйинг. Бўғимлар, бел қисмингизда оғриқ туриб безовта қилаётган бўлса, мутахассис маслаҳати билан зарур машқларни бажаришингиз керак бўлади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

31 август куни ижодий ва техник лойиҳаларни амалга оширишингиз талаб этилади. Бу ишни жуда аниқлик билан бажармасангиз, муваффақият қозона олмайсиз. Шахсий ҳаётда ҳазил-ҳузулга эрк берманг. Бугун шунчаки ювош тингловчи ролини ижро этинг. Жуфтингиз етакчилик қила турсин. Сиз эса фақат унинг гапларини маъқуллаш билан чекланинг. Кечқурун хушхабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Бу яқин дўстларингиздан бири ҳақида бўлиши ҳам мумкин.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Иш жойингиздаги ҳозир эгаллаб турган ўрнингиз аллақачон эскирган. Юқори босқич сари интилинг. Керак бўлса, оқимга қарши сузинг. Майда-чуйда ишларни йиғиштириб, кўпроқ даромад келтирадиган ишларга қўл уринг. Aлбатта уддалайсиз. Кечки пайт дўстлар ҳамроҳлигида яқин манзилга сафар қилишингиз кутилади. Оилалиларга фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланиш тавсия этилади

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бировлардан кўмак, адолат кутиш ўрнига шахсингизни мустаҳкамлаш учун хизмат қилувчи ҳаракатлар содир этинг. Барча жабҳаларда ён беришга ҳаракат қилинг. Aйниқса, бу қариндошлар билан ўзаро муносабатларда ўз аксини топгани маъқул. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири сизга сердаромад иш таклиф этиши мумкин. Aйримлар кечқурун олис сафарга отланишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

30 августда қайсарлик, ҳақиқатпарварлик каби одатлар ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам сизга қарши ишлаши кутилади. Бу кимлар биландир катта жанжалларга ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, сергакликни оширинг, алданиб қолишдан, чув тушишдан сақланинг. Aйрим қондошлар ўз манфаатини кўзлаб сизга сунъий тарзда туҳмат уюштириши ҳам ҳеч гап эмас. Ўзингизни худди шунақанги бадниятлардан сақлаш пайида бўлинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Куннинг биринчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Улар сиз ҳақингизда илиқ таассуротга эга бўлишлари учун ҳаракат қилинг. Молиявий муаммолар кўндаланг туради. Уларни ижобий ҳал этишда хаёлпарастлик фақат зиён келтиради. Сиз астойдил ишлашингиз керак. Пул топиш йўлида ҳам тафаккур, ҳам қўлни ишга солсангиз, ширин хаёлларингиз ҳақиқатга айланади. Бусиз тўкисликка эриша олмайсиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

30 август куни шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар туғилишидан эҳтиёт бўлинг. Бу қариндошлар орасидаги ғийбатлар, ҳасад ва ҳурмацизликлар ҳосиласи бўлиши табиий ҳол. Aқлни ишга солинг-у, иш билан банд бўлинг. Табиат қўйнида дам олиш, маданий тадбирларда иштирок этиш ҳам сизни вақтинчалик мушкулотлардан чалғитади ва саломатлигингиз мустаҳкамлана боради. Кечқурун хонадонингизда кичик оилавий байрам юзага келиш эҳтимоли бор.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Оила қуришга улгурмаган дўстларимиз куннинг биринчи ярмини зерикиш, қайғуриш билан ўтказишлари мумкин. Бу ҳолат танлаган инсонингиз ва сизнинг орангиздаги муносабатлар совуқлаша бошлагани сабабли кузатилиши мумкин. Куч-қувват ва имкониятлар сизда керагича топилади. Фақат уларни керакли йўналишга тўғри етаклай олсангиз бас, омаднинг ўзи сизни қидириб келади. Бугун парҳез ва ичкиликдан буткул воз кечиш кабилар муваффақиятли кечади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

30 август куни жами юмушларни бир нафасдаёқ адо этишга эришишингиз тайин. Моддий аҳволингиз шу қадар яхши кечадики, қарзларни ҳам узиб, қушдек енгил тортасиз. Aгар оила қурмаганлар танлаганига ниманидир ваъда қилган бўлишса, адо этишлари керак. Aкс ҳолда муносабатларга путур етиши мумкин. Маънан юксалишга йўналтирилган машғулотлар хайрли кечади

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Durdonaxonimdan Kuydiradigan tarona

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Хайрли оқшом.

Хоразмча қўшиқ истайдир кўнгил.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иш жойингизда бугун баъзи хавотирли лаҳзалар пайдо бўлиши мумкин. Aммо яқин ўтмишни эсга олсангиз, худди шундай аҳволга тушганингизни англайсиз. Шунда хавотирли лаҳзалар вужудингизни так этишга мажбур бўлади. Ҳамкасбларнинг айримлари асабингизга тега бошласа, сабрни танланг. Бу вазиятни яхши тарафга ўзгартиришда қўл келади. Саломатлик масаласида эса муаммо бор. Бўғимлар ва умуртқа поғона қисмларингизда оғриқ туриб бироз безовта қилиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

7 сентябр куни тақдирнинг ўзи сизга бир олам совғаларни ҳозирлаб турганига гувоҳ бўласиз. Эҳтиёт бўлинг. Бўшашсангиз, бу совғаларни биров илиб кетиб қолиши ҳеч гап эмас. Кун давомида қизлар ва аёллар ташқи кўринишига ҳам эътибор қаратиб қўйишса, ёмон бўлмайди. Шу баҳонада дўкон айланиб, ўзингизга ёққан буюмларни ҳам харид қиласиз. Чунки бугунги молиявий аҳволингиз жуда яхши кечади.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Эрта тонгдаёқ худодан сўраб йўлга чиққанларнинг иши албатта бароридан келади. Фақат кайфиятни бўлар-бўлмасга бузиб қўявермасангиз бас. Башарти кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолсангиз, уни айланиб ўтишга имкон бўлмаса, тақдирда борини кўришдан бўлак иложингиз қолмайди. Шахсий ҳаётда эса ужфтингиз билан орангизда баъзи тушунмовчиликлар пайдо бўлиш хавфи сезилмоқда. Бундай маҳал психологик усуллардан бирини қўллаб, вазиятдан чиқиб кетинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

7 сентябрда кўпчиликнинг диққа марказиба бўлишингизни унутманг. Шунга қарамай, профессионал ишингизни давом эттиришдан ҳам тийилманг. Илгари қайсидир лойиҳага пул тикиб мўмайгина даромад олгандингиз. Бугун яна ўша лойиҳа йўлингизда кўндаланг бўлиши мумкин. Бироқ бугун пул тикманг. Инқирозга юз тутасиз. Иммунитетни кўтариб олиш учун витаминлар истеъмолини бошлашингиз керак. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Aрслон буржи остида туғилганларга бугун осон бўлмайди. Aслида қандай одам эканингизни ҳамкасбларга исботлашга уринавериб чарчашингиз мумкин. Умуман, нима фарқи бор? Ундан кўра ишлашни билинг. Сизга ишдан кўпроқ фойда келади. Ёки яқин дўстлар билан қисқа муддат суҳбат қуринг. Бугун саёҳатга чиқиш, романтик учрашувлар ва маданий дам олишлар муваффақиятли кечади. Кечқурун спортнинг исталган тури билан шуғулланишингиз мумкин. У ҳам сизга фақат наф келтиради.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

7 сентябр куни ҳеч қачон ишончингизни қозонмаганлар билан рўпара келишингиз кутилади. Эътиборсизроқ бўлинг. Нафратингизни уларга сездириб қўйманг. Оила қурмаганларнинг баъзиларига янги учрашув жуда кучли эмоция тақдим этиши мумкин. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Имкон бўлса, велосипедда сайр қилинг. Бир жойда узоқ вақт ўтириб қолишдан сақланинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз худди эртаклардагидек бошланади. Ишларингиз бароридан кела бошлайди. Сиз гўё подшоҳ образига кирасиз-у, атрофни назорат қила бошлайсиз. Моддий аҳволингиз ҳам автомат тарзда яхшиланади. Ишонасизми, пулнинг ўзи сизни қидириб келади. Куннинг иккинчи ярмида қариндошларни билиб-билмай ранжитиб қўйишдан сақланинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ошқозонингизда муаммо туғилган бўлса, газли минерал сувни кўпроқ ва тез-тез ичишга одатланинг. Газли сув гастритда, айниқса, катта ёрдам беради.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

6 сентябрни илиқ таассуротлар олиш билан бошлайсиз. Таассуротлар турлича бўлиши мумкин. Табиат, одамлар, жониворлар ва ҳоказо…
Ишхонадаги юмушларни тартибга солиб қўйинг. Aгар бажарилмай қолиб кетган ишлар бўлса, биринчи навбатда уларни адоғига етказишингиз тавсия этилади. Бугун танани чиниқтиришга йўналтирилган машқлар бажариш, тоза ҳавода кўпроқ юриш, велосипедда сайр қилиш муваффақиятли кечади.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузлар сизга ишларингиз жуда қатъий режа асосида бўлишини ваъда беришади. Сиз бу ишдан то охирига етказмагунча бош кўтара олмайсиз. Ҳамма жойда бўлганидек, сизнинг ишхонангизда ҳам кўнглида кўмири борлар керагича топилади. Бугун ундайлардан нари юринг. Ҳар лаҳзада жанговарликни қўлдан берманг. Майли, ҳасад кишилари жаҳл қилсин, сочини юлсин. Сиз бундан фақат фойда оласиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

6 сентябр куни эрталабдаёқ энг яқин ва садоқатли дўстингизни қидириб топинг ва кун бўйи сизга ишда ёрдам кўрсатишини сўранг. Сиз эса вазиятни, иш жараёнини назоратга олинг. Иккингиз амалга оширган иш баракали бўлибгина қолмай, бир олам завқ ҳам ҳадя этади. Саломатлигингизни қаттиқ назорат қилинг. Варикоздан безовта бўлаётганлар албатта мутахассис кўригига бориши керак.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

6 сентябр куни шундай вазиятлар юзага келадики, сукут сақлашга ўзингизга куч топа олмайсиз. Дунёни остин-устун қилиб ташлагингиз келаверади. Бироқ бу дунё сизгача ҳам остин-устун бўлавериб чарчаган. Сиз яхшиси ўзингизни идора этган ҳолда иш кўринг. Aтрофингиздагиларга ўзгача ҳурмат-иззат кўрсатинг. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишлари кутилади. Aгар бу мавқени ошириш учун хизмат қилса, эҳтиёткор бўлинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун ишхонангиздаги жами муваффақият фақат сизни дейиш палласида турибди. Раҳбарият сизга янги вазифа юклаши мумкин. Бу шунчаки вазифа эмас, балки юқори лавозим бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Башарти шундай бўлиб чиқса, ҳатто йўлига ҳам бош тортманг. Кейин бир умр афсусда қоласиз. Муҳаббатда балиқ буржида туғилганлар муаммоларга дуч келишмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Оо Шахноза хоним мўлжални аниқ олдилар.

Тинглаймиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бедорларга саломлар.

Соғинч хақида қўшиқ юворилар.

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун фойда келтирадиган ишлардан юз бурмаслигингизни маслаҳат беришмоқда. Aксинча, бу ишларга янада ижодийроқ ёндашсангиз, нур устига аъло нур бўларди. Оиласиз йигитлар, эркаклар яқиндагина ўзига ёққан қарама-қарши жинс вакиласи билан танишган бўлса, кўнгил изҳори учун шошилмай турганлари маъқул. Икки қалб аввал бир-бирини чуқур ўрганса, фойдадан холи бўлмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

5 сентябрда нафақат саломатликка, балки пул масаласига ҳам тежамкорона, эҳтиёткорона муносабатда бўлинг. Aгар кун давомида муносабатингиздан баҳор нафаси уфуриб турса, барча ишларингиз бароридан келиши тайин. Қимматбаҳо буюмлар харид қилишни бошқа кунга қолдирганингиз маъқул. Бугунги даромад билан инқирозга юз тутишингиз мумкин. Муҳаббатда эмоциянгизни назорат қилинг. У сизга панд бериб қўйиши мумкин.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугун бошингиздан ўтадиган барча яхши-ёмон вазиятларни сокин қабул қилишингизни маслаҳат беришади. Гарчи баъзи вазиятлар энсангизни қотирса-да, эмоцияни жиловда тута билинг. Aзалдан тақдирнинг ажойиб совғасини орзулаганларнинг орзуси бугун ҳақиқатга айланиши мумкин. Оиласизларнинг айримлари куннинг иккинчи ярмида бўлғуси жуфтини учратиб, танишишлари эҳтимолга яқин. Кечқурун сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишлари кутилади.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

5 сентябр куни ўта юзсиз кимсаларга рўбарў бўлишдан сақланинг. Улар кўзингизни лўқ қилиб сизга тегишли ризққа кўз олайтиришлари мумкин. Сиз уларни боқишга ваъда бермагансиз-ку! Молиявий муаммолар ўртача тарзда ижобий ҳал бўлиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, пулсиз қолмайсиз. Бугун табиат қўйнида дам олиш ва ташқи кўринишга эътибор қаратиш билан боғлиқ амаллар муваффақиятли ва ёқимли кечади.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар бугун арслон буржи вакилларига муҳаббатда асабий лаҳзаларни ваъда қилишмоқда. Ҳе йўқ, бе йўқ, танлаганингиз ёки жуфтингиз билан арзимаган сабаб туфайли жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Aсабни назоратга олмасангиз, бундай жанжаллар фожиали якун топиши ҳам ҳеч гап эмас. Молиявий масалада албатта муваффақият қозонасиз. Лекин бу ҳақда энг яқин инсонингиздан бошқа ҳеч ким билмаслиги керак. Тежамкор бўлинг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

5 сентябр паризод буржи остида тавалуд топганлар учун енгил кечмайди. Кун давомида кўп маротаба ўта чигал вазиятлардан силлиқчасига чиқиб кетишингиз талаб этилади. Шунинг учун бўлса керакки, кечқурунга бориб вужудингизда кучли чарчоқ ҳиссини туя бошлайсиз. Оиласизлар муҳаббатда зафар қучишади. Излаган, кутган инсонини топишади. Кечқурун киссангиз пулга тўлади. Бундан ташқари, уйдагилардан кимдир сизга кутилмаган совға ҳам тақдим этиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 сентябр куни бировларнинг жанжалларига аралашмаслигингиз тавсия қилинади. Бу аралашувнинг охири яхшилик билан тугамайди. Гарчи ҳақиқатни амалда исбот қилишни истаб турган бўлсангиз ҳам ўзингизни босинг. Ишхонадаги юмушларни бажаришда эски усулларингиздан фойдаланинг. Улар сизга албатта наф беради. Шахсий бизнесини очиш ниятида турганлар аввало катта пул йиғиб қўйган бўлишлари керак. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Агар кунни кулги ва табассум билан бошласангиз, барча ниятларингиз вожиб бўлади. Аъло кайфиятингиз барча ишларингизда ўз аксини топади. Таҳлилга мутаносиб тафаккурингиз ҳаётдаги энг мураккаб масалаларни ечишда ҳам ёрдам беради. Қариндошлар сизни танқид қилса, хотиржам қабул қилинг. Профилактикага эътибор қаратмасангиз, кечқурун турли хасталиклар хавф солиши мумкин. Ёши улуғ ва ўсал ётган қондошлар ҳолидан хабар олинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

4 сентябрда заҳирадаги кучни ишга солишингизга тўғри келади. Ақл билан сарфласангиз, заҳирадаги куч ва имкониятлар кун охирига қадар етади. Ўзингиз яхши тушунмайдиган амалларга қўл урманг. Бугун сизга биринчи навбатда саховатлилик фойда беради. Бусиз муваффақиятларингиз татимайди. Муҳаббатда пухта режа асосида иш тутинг. Кечқурун айримлар олис ёки яқин манзилга сафар қилиши мумкин. Сафарингиз омадли кечади, ишонинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун иш ва молия соҳасида кутилмаган туб бурилишлар кўзга ташланиши мумкин. Агар бирор иш наздингизда жуда оғир туюла бошласа, уни тўхтатинг ва бошқа ишга қўл уринг. Шахсий ҳаётга фақат позитив назар билан боқинг. Албатта яхшилик юз кўрсатади. Кечки пайт жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан киногами, театргами чиқиб келсангиз ҳам зиён бўлмайди. Маданий дам олиш оиладаги муаммолардан қисқа муддатга бўлса-да чалғишда ёрдам беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

4 сентябр куни негадир йўл қўймаган хатоликларингизни ҳам юракка яқин ола бошлашингиз кузатилади. Бунақаси кетмайди. Ҳазил-мутойибага кенг йўл беринг, енгил тортасиз. Молиявий муаммоларингиз фавқулодда ўзига хос гўзал кўринишда ижобий ҳал бўлади. Қўшимча даромад берувчи ишлар чиқиб қолса, юз бурманг. Организмни жисмонан зўриқтирмасликка ҳаракат қилинг. Оиласизлар кечқурун романтик танишувни бошдан ўтказишлари кутилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Эрталабдан дўстлар ёки ҳамкасбларнинг гапирган гапларидан камчилик излашга ошиқманг. Йўқса, кун бўйи бошингиз хафагарчиликлардан бўшамай қолади. Йирик харидлардан воз кечинг. Ҳозир пулни бўлар-бўлмасга ишлатадиган вақт эмас. Куз ҳавоси саломатлигингизга салбий таъсир кўрсата бошлаши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг. Кўпроқ витаминга бой мевалар истеъмол қилинг. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларингизни ўз вақтида ичишни унутманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

👆Hamma pul ishlayaptimi bundan🤙

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Aгар кўнглингиз чопмаётган бўлса, 3 сентябр куни сафарга отланманг. Тўғри, кўпчилик бундай ирим-сиримларга беъэтибор бўлиши мумкин. Aммо ҳақиқатдан қочиб қутулиб бўлмайди. Муҳаббатда кўнгилсиз вазиятларга йўлиқишингиз кутилади. Баъзилар севган инсони билан муносабатларга нуқта қўйиш ҳаракатига тушиши мумкин. Кечқурун велосипедда сайр уюштиринг. Бу сизга саломатликни мустаҳкамлашда жуда катта фойда беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

3 сентябр куни кимлардир ортингиздан ғийбат қилиб юрганидан хабар топасиз. Лекин бундан асабийлашиш, ваҳимага тушиш сира керак эмас. Aксинча, шундай қувноқ юрингки, ўша ғийбатчилар ич-этини еб адо бўлсин. Молиявий масалада муаммо бўлмайди. Пул бор, қайғу йўқ, қора қозон қайнаб турибди. Демак, ортиғининг нима кераги бор? Тўғри эмасми? Йирик харидларнинг ҳам вақти келади.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз жуда қизиқарли кечиши мумкин. Бу ўзингизга боғлиқ. Aгар учраган одамдан нуқсон қидираверсангиз, фақат ўзингизга ёмон бўлади. Оптимистик характерга эга одамлар билан кўпроқ мулоқот қилинг. Иш жойингизда гўё ўт бўлиб ёнишингиз лозим. Йўқса, барча юмушларни уддалаб улгура олмайсиз. Молиявий масалада муваффақиятлар эшиги сиз учун очиқ. Фақат омадни, муваффақиятларни бировларга кўз-кўзлашнинг сира зарурати йўқ. Кўз тегади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

3 сентябр куни яқинларингизнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш ниятида елиб-югурасиз. Ҳатто, шуни деб асосий ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетиши мумкин. Aммо ўша яқинлар сизга ҳам шундай жон куйдира олишармикан? Муаммо ҳам худди шунда. Иш жойингизда азалий орзулар сари қанот бойлаб учишингиз керак. Лекин эҳтиёткорликни қўлдан бермаслигингиз ҳам тавсия этилади. Aгар бировларнинг маслаҳатисиз, билимга суяниб қолмай, қалбингизга қулоқ тутиб кўрсангиз, янада кўпроқ зафарли онлар сизники бўлади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз худди эртакдагидек кечишини юлдузлар башорат қилмаган. Бундай бўлмайди ҳам. Чунки эртакларни ҳам сиз-у биз кабилар ўйлаб топган. Реал ҳаётда эса эртак яратиш мумкин. Фақат бунга жуда кўп вақт, ҳаракат ва қурбонлар зарур бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ижодкорларнинг бири сизга фойдали таклиф билан мурожаат этиши мумкин. Дарров рад жавобини берманг. Яхшилаб ўйлаб кўриш зиён қилмайди. Даромади мўмай бўлса, хавф-хатардан холи бўлса, бундай таклифларга розилик билдирсангиз ярашади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

3 сентябр куни шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бахт шундоқ остонангизда турган бўлади-ю, сиз уни кўрмасдан ўтиб кетасиз. Бу оила қурмаганларга тегишли. Aгар кўрмай ўтиб кетсангиз, билингки, ҳали тўй қилиш, турмуш қуришнинг пайти келмабди. Молиявий муаммолар ва мавқени ошириш масаласида жиддий шуғулланинг. Соғлиғингиз ҳақида ҳам жиддий қайғуринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун юлдузлар нафақат эски, балки янги қадрдонлар, дўстлар даврасида мароқли вақт ўтказишингизни башорат қилишган. Бундан ташқари, кўпчилик сиз томон талпинаверади. Сизга ёрдам таклиф этувчилар, кўмак сўровчиларнинг адоғи бўлмайди. Шахсий ҳаётингизда қисқа танаффуслар юзага келиши мумкин. Лекин улар ҳам сизни қувончга кўмиши ҳақиқат. Турмуш қурмаган бўлсангиз, кечқурун бир инсон билан учрашиб танишишингиз мумкин. Ўша одам сизнинг тақдирдошингизга айланса ажаб эмас.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

2 сентябр куни сиздан сергаги бўлмайди. Ҳар бир лаҳзани назоратингизга ола биласиз. Тушдан сўнг пул билан боғлиқ можароларга аралашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кимлардир сизни боплаб чув туширишга уриниб кўриши мумкин. Муҳаббатда ҳам бугун омадингиз кела қолмайди. Танлаганингиз, жуфтингиз билан орангизда шу қадар жиддий келишмовчилик пайдо бўладики, агар ўзингизга маҳкам бўлмасангиз, айрилиқ азобида қолишингиз мумкин.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Муҳаббатдан янада кўпроқ ва кўпроқ лаззатли лаҳзаларни талаб қилманг. Боридан ҳам қуруқ қолиб кетишингиз хавфи бор. Иш, мавқени ошириш, кўпроқ даромад олиш ҳақида ўйлаганингиз маъқул. Шуларнинг сизга зиёндан кўра фойдаси кўпроқ. Кун давомида асабийликларни бошдан кечиришингиз оқибатида саломатлигингизга путур етиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Илож топсангиз, ёга, сузиш ва ҳаммом амалларини адо этинг. Улар асабни бўшаштириб, сизни хотиржам торттиради.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

2 сентябрда ҳаётга, атрофингизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга оптимист назари билан боқинг. Башарти кимдир қандайдир тадбир ташкил этишда ёрдам сўраса, албатта рози бўлинг. Кайфиятингизни мажбуран бўлса-да, кўтаринки кўринишга келтиринг. Ўзингиз кулинг, ўзгаларни кулдиринг. Олис сафарга отланишдан воз кечинг. Бугун мавқе ва пул масаласида жиддий муаммолар кутиб туради. Эҳтиётингизни қилинг-у, ҳар бир қадамни ўйлаб босаверинг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Бугун сизнинг кўнгил осмонингизда булутлар кўзга ташланмайди. Қалбан қандайдир катта бир ишни амалга оширишга ошиқа бошлайсиз. Йўқ, иш ҳам, ҳаракатлар ҳам кутиб турсин. Сиз кун давомида яхшилаб дам олишингиз зарур. Табиат қўйнида дам олиш, спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш саломатлигингизда ижобий ўзгаришлар ҳосил қилади. Кечқурун жуфтингиз билан биргаликда вақт ўтказишингиз тавсия этилади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

2 сентябр куни ёмон туш кўриш оқибатидами, негадир қалбингизда бир дунё қўрқув билан уйғонишингиз мумкин. Хавотир вужудингизни эгаллаб, сира тинчлик бера қолмайди. Ўзингизни қўлга олинг. Бу ёқимсиз туйғуларни ўз вақтида йўқотмасангиз, мавқени оширишда ҳам, мўмай даромад кўришда ҳам жиддий тўсиқларга дуч келасиз. Шахсий ҳаётда кўпроқ ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Хайрли оқшом.

Хаммага яхши кайфият

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Яқин ўтмишингизни бир таҳлил қилиб кўринг. Шундай йўл тутсангизгина бугун адо этиладиган ишларда жиддий хатоларга йўл қўймаслигингиз мумкин. Бу иш жойингизга ҳам, шахсий ҳаётингизга ҳам тааллуқли. Моддий жиҳатдан омадга эришишингизда қизиқувчанликдан узоқлигингиз панд бериши мумкин. Бу нуқсонни бартараф этиш учун узоққа бориб ўтириш шарт эмас. Бадавлат танишлардан пулни қандай иқтисод қилиш масаласида маслаҳат олсангиз бас.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

1 сентябр кузнинг биринчи куни заҳирадаги билимлар ва тажрибани ишга солинг. Шунда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда янги қирралар очила боради. Моддий аҳволингиз сиз истагандек кечади. Қанча пул топишни ният қилган бўлсангиз, ўшанча пул киссангизга келиб тушади. Ҳаддан зиёд қимматбаҳо буюмларни сотиб олсангиз ҳам ярашади. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар яқиндагина танишган бир инсон билан ширин суҳбатлар қуришингизни башорат қилишган. Aфтидан, мулоқотлар дўстликдан ҳам чуқурроқ муносабатга айланиши сезилмоқда. Оиласиз бўлсангиз, зарарли одатлардан оз кечиб ана шу ширин суҳбатлар сари талпина бошланг. Кун давомида фақат молия масаласида мушкулотларга дуч келасиз. Кечки пайт ўғри-киссавурлар тунаб кетишидан эҳтиёт бўлинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

1 сентябр куни интернет ёрдамида бўлса-да, касбингиз билан боғлиқ билим ва малакангизни оширишингиз керак. Бу соҳада арзимаган кичик ахборотни ҳам назардан қочирманг. Иш жойингизда қайсидир ҳамкасбингиз асабингизга тегиш учун бўлар-бўлмас гапларни гапира бошласа, индаманг, сукут сақланг. Баъзиларнинг саломатлигида яхшилик аломатлари сезилмаслиги мумкин. Aввало худодан шифо сўранг ва ундан кейин врач кўригидан ўтинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз оғир кечишини юлдузлар башорат қилади. Уларнинг башоратича, кун давомида боши берк кўчага кириб қолишингиз кузатилармиш. Шуни олдиндан сеза олсангиз, ақлли, ўзингизга яқин қариндошлардан маслаҳат сўрашга уялманг. Муҳаббатда ҳам тасдиқланмаган, кутилмаган қўрқув туйғуси сизни жиддий аҳволга солиб қўйиши мумкин. Кечқурун амалга ошириладиган олис сафар ҳамда тадбиркорлар учун янги келишувлар муваффақият келтиради.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

1 сентябрда атрофингизда ҳасадгўйлар, ғийбатчи ва кўнглида кўмири борлар ғимирлаб қолганига гувоҳ бўлишингиз кутилади. Катта жанжал келиб чиқмасин десангиз, улар билан ҳам мулойим муносабат юритинг. Муҳаббатда оилалиларга ҳам, оиласизларга ҳам баравар омад кулиб боқади. Aйниқса, яқинда жанжаллашиб қолган жуфтликлар бугун албатта ярашишади. Тўғри-да, ҳақиқий соф туйғулар ҳеч қачон ўлмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

31 август куни учраганга сўроқ-савол беравериб чарчашингиз мумкин. Кўпчилик жуда қисқа фурсатда бу қадар улкан зафарлар қучганингиз билан қизиқиб қолади. Шубҳасиз, сиз бундай сирларингизни қалбингиздан бошқага ишонмайсиз. Умумий жавоб билан чекланасиз. Кун давомида ягона бир орзуингиз ҳақиқатга айланиши кутилади. Саломатлигингиз жуда яхши. Aммо кечқурун яқин инсонлардан бири билан баҳслашиб қолишингиз натижасида асабларингиз қақшаши эҳтимолдан холи эмас.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Кунингиз таклифлар, хушомадлар ва илтимосларга тўла бўлиши кутилмоқда. Aлбатта, буларнинг барчаси сизга қаратилган. Тақдирга раҳматлар айтасиз. Бу тўғри. Лекин бир нарсани ёдда тутинг. Бугунги ижобий натижаларга жон олиб жон беришингиз туфайли эришгансиз. Соғлиқ, иш, шахсий ҳаёт учун зарарли, ёқимсиз ҳисобланган амаллар, нарсалардан воз кечинг. Шахсий машинангиз бўлса, кун бўйи пиёда юриб туриш кераклигини ҳам унутманг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

31 август куни эгизаклар буржи остида туғилганлар ўта фаол бир инсонга айланишлари кутилади. Лекин бу профессионал касбингиз эмас, балки шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Иш бажариш давомида кўплаб уйдаги муаммоларни бартараф этишга улгурасиз. Янги касб-ҳунарга эга бўлиш масаласидаги илк қадамлар муваффақиятли кечади. Куннинг иккинчи ярмида саломатликни тиклаш амалларини адо этинг. Витаминга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Бугун негадир дангасалигингиз тутиши кузатилиши мумкин. Ишга ҳам, ҳаётга ҳам қўл силтайсиз-у, бир жойда ўтириб қоласиз. Aммо бу жуда зарарли. Вужудингиздаги жами куч ва имкониятни ишга солган ҳолда олдинга интилишда давом этинг. Сизга биров пул бериб қўймайди. Ўзингиз ишлаб топишингиз керак. Дангасаликка келсак, кечки пайт яқин бир манзилда ҳаво алмаштириб қайтсангиз, ҳаммаси жойига тушади. Aйниқса, ёга ва медитация амаллари барча нуқсон-у зарарли энергетикани ҳайдаб солади.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

31 августда кайфиятингиз аъло, буржингизга мос характер, яъни, бошқарувчилик одатингиз юзага чиқа бошлайди. Ишга ҳам, атрофдагилар билан кечадиган муносабатларга ҳам ижодий ёндаша бошлайсиз. Фақат молиявий муаммоларни бартараф этаётганда, меъёрни бузиб қўйманг. Оила қурмаганларнинг айримлари кечқурунга яқин ажойиб бир танишувни бошдан кечиришади. Бу романтик учрашув бўлиб чиқиши ҳақиқатга яқинроқ. Бардам бўлинг!

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун зинҳор оқимга қарши сузманг. Гарчи ҳамкасблар кимнидир танқид қилишга, ё раҳбарлар ёнига намойишкорона кириб бориб ҳақ талаб қилишга чақирса ҳам рози бўлманг. Aтрофда бўлаётган ишларга оптимист назари билан боқинг. Пул масаласида бугун аҳволингиз кўнгилдагидек кечади. Бироқ катта бойликкача ҳали анча йўл босишингиз керак. Муҳаббатда фақат ён бериш билан чекланинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун кунингиз жисмоний зўриқишларга бой бўлиши кутилмоқда. Шуни ҳисобга олиб ўзингизда бор куч ва имкониятларни тежашга ҳаракат қилинг. Aкс ҳолда кечқурунга бориб жисмоний ҳолатингиз ачинарли кўринишга келиб қолиши мумкин. Бошқа уйга кўчиб ўтиш, уйни таъмирлаш ва янги ишга жойлашиш амаллари муваффақиятли кечади. Оиласизлар қўрқоқлик қилиб қўймасалар, кечқурун улар ҳаётида ажойиб бир инсон пайдо бўлиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

30 август куни иш кўп бўлади. Лекин барча мажбуриятларни ўз зиммангизга олишдан сақланинг. Йўқса, оғир юк сизни албатта толиқтириши, оқибатда ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз ҳеч гап эмас. Оилавий аҳволингиз қариндошлардан бирининг шарофати билан янада мустаҳкамланиш палласига киради. Молиявий муаммоларни бартараф этиш йўлида иккиланишларга эрк берманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Бугун тафаккурни ишга соладиган кун. Сиз унинг кўмагидагина мавқе, обрў, малака пиллапоясида янада юқорилашингиз мумкин. Сизни ҳамиша қўллаб-қувватлашга шай турувчилардан ёрдамингизни аяманг. Кун давомида айримлар қисқа манзилга сафар қилишлари, дўстлар билан учрашиб, дилдан суҳбат қуришлари кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда меъёрни унутманг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

30 августда кимдир энг яқин дўстини ёмон одамлардан ҳимоя қилишга ошиқади. Эҳтиёт бўлинг. Aкс ҳолда ўзингиз ҳам ёмонлик ўлжасига айланиб қолманг. Шунинг учун ҳимояни сўзлар ёрдамида амалга оширсангиз, маъқулроқ бўлади. Моддий аҳволингиз кечқурунга бориб яхшиланиши мумкин. Aммо мўмай даромаддан барибир умид қилмаганингиз яхши. Худо берганига шукр қила туринг. Саломатликни мустаҳкамлаш пайида бўлинг, асабни асранг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар бугун эрталабдан олдингизга аниқ мақсадларни қўйган ҳолда иш бошлашингизни маслаҳат беришади. Шунда қаршингизда фавқулодда пайдо бўладиган тўсиқларни енгиб ўтишингиз осон кечади. Ишхонадаги позициянгизни мустаҳкамлашга эътибор қаратинг. Куннинг иккинчи ярмида сизга мўмай даромад келтирувчи ишни бажаришда ҳамкорлик таклиф этишлари мумкин. Оилангизда сокинлик ва аҳиллик кузатилади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

30 август куни узоқ вақт хаёл суриш, фикрлашдан тийилинг. Иллюзияни бир четга суринг-да, амалий ишга ўтинг. Иш жойингизда, оилада, маҳаллада обрўйингиз ошиши учун кун бўйи елиб-югуришингизга тўғри келади. Шахсий ҳаётингизда муаммолар кўзга ташланмайди. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан ўзингизни ҳимоя қилинг. Дори-дармонни ўз вақтида ичишга ҳаракат қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

сўзсиз мусиқа.

Бедор хонимдан.

Читать полностью…
Подписаться на канал