Бедорлар борми?
Дилтортар қўшиқлардан юборинглар, ёлғиз юракка малхам бўладиганидан. 👇
@acroc
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун уй юмушларини бажаришингиз керак бўлади. Шунинг учун уйқудан шошилмасдан уйғонсангиз ҳам ярашади. Тадбиркорлар бизнес ҳамкорлар билан орадаги муносабатларни интернет ёзишмалар орқали ҳал этганлари маъқул, ишингиз тезроқ ҳал бўлади. Бугун хусусий мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Сиз кечқурунга бориб фойда ола бошлашингиз мумкин. Кечқурун саломатлигингизни бир назоратдан ўтказиб олинг. Оғир ҳазм бўлувчи ва кўча овқатидан қочинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Муаммоларни ҳал этишда 29 август куни шошма-шошарлик қилманг. Ҳар бир муаммони алоҳида вақт ажратган ҳолда, эътибор билан ҳал этинг. Оилангиздагилар кун давомида кўп маротаба сиздан маслаҳат сўрашлари мумкин. Ёрдамингизни аяманг. Бугун жуфтингиз билан муносабатларни қайта тиклаш, мустаҳкамлаш, болажонлар билан тиллашиш ва табиат қўйнида дам олиш муваффақият келтиради. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда, шахсий автомобилни бошқаришда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
29 августда жамиятдаги, ҳамкасблар, қўни-қўшни, қавм-қардошлар олдидаги обрўйингизга путур етувчи бир нечта вазиятлар юзага келиши мумкин. Аммо эгизаклар буржи остида туғилган аёлларнинг аксарияти ташқи кўриниши гўзаллиги билан манаман деганни ҳайрон қолдиришади. Молиявий аҳволингизни куннинг иккинчи ярмида хамирдан қил суғургандек осон бартараф этишингиз кутилмоқда. Бугун хизмат сафарига бориш ва янги танишувлар жуда фойдали кечади. Саломатлигингиз кечқурунга бориб бироз ёмонлашиши кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Илгари адо этилмай қолиб кетган юмушларни бугун биринчи навбатда уддалашга ҳаракат қилинг. Кун бўйи фурсат топиб дам олишни ҳам унутманг. Мерос, уй олди-сотдиси, автомобил таъмири билан боғлиқ ишлар муваффақиятли якун топади. Фақат сиздан бир нарса талаб қилинади. Дуч келганга тақдирингиздан нолиманг, бу худога ҳам хуш келмаслиги мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайрини давом эттиринг, ухлашдан олдин сут маҳсулотлари билан чекланинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
29 август куни омадингиз куладиган бўлиб турибди. Ишхонада раҳбарлар бажарган ишингизни юқори белгилаши ва мукофотга тавсия қилишлари кутилади. Тўғри, сиз чин кўнгилдан ишлайсиз, иш сифатига эътибор берасиз. Демак, мукофотга лойиқсиз. Шахсий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Оиласизлар эса бугун романтикадан умид қилмасинлар. Кечқурун жуфтингиз билан бирга вақт ўтказинг. Билим доирангизни оширинг, фарзандлар тарбиясига яна бир карра эътибор қаратиб қўйинг, зиён кўрмайсиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Агар имконингиз бўлса, моддий жиҳатдан қувватингиз етса, қайсидир денгиз бўйларига жуфтингиз билан саёҳат уюштирсангиз ҳам ёмон бўлмасди. Ҳеч бўлмаганда ўзингиз яшаб турган жойдан узоқроққа бориб дам олинг. Бу жуфтингиз ва сизнинг орангиздаги ришталар мустаҳкам тортишига ёрдам беради. Компьютер қаршисида узоқ вақт ўтирсангиз, ора-сирада умуртқа поғоналарни мустаҳкам торттирувчи жисмоний машқларни бажариб боринг. Кечқурун дўстлар билан дилдан суҳбат қуришингиз мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
28 август куни ҳам дам олиш, ҳам ишлашга вақт ажрата оласиз. Башарти оилангизда кичик байрам ташкил этилган бўлса, унга ҳам вақт топа биласиз. Бунга сиздаги куч-қувватнинг ҳаддан зиёд кўплиги имкон яратиб беради. Ҳеч бир ишда шубҳага борманг, иккиланманг. Фақат олдинга қадам ташланг. Молиявий масалада муваффақиятларингиз элликка эллик бўлиши кутилади. Яъни, бойиб ҳам кетмайсиз, пулсиз ҳам қолмайсиз. Ҳарқалай ўзбекчасига айтганда, қора қозон қайнаб туради. Шунисига ҳам шукр.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Истакларингиз дунёча бор. Орзуларингиз Тинч океанига олиб бориб тўкилса, сиғмайди. Шунинг учун алоҳида дафтарга уларнинг рўйхатини тузиб чиқинг. Ҳақиқатга айланганини ўчирасиз. Бу сизга ҳар қандай чалкаш вазиятларда ҳам омадга эришишда ёрдам беради. Оилангиздагилардан кимдир сизни арзимаган гап билан ранжитиши мумкин. Бунга эътиборсиз бўлишга ҳаракат қилинг. Кўнглингиз оғришига йўл қўйманг. Кечқурун тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг, бу аразлар, хафагарчиликлардан халос бўлишда ёрдам беради.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
28 августда атрофдагилар билан муносабатларда жуда эҳтиёт бўлинг. Ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан хотиржам бўлишингиз худди шу муносабатларга боғлиқ бўлиб турибди. Бировларга улардан кўра ақллироқ эканингизни исботлашга уринманг. Aксинча, илгари кимлар биландир айтишиб ё жанжаллашиб қолган бўлсангиз, ярашиш, орангизда яна гармония ҳукм суришига эришиш ниятида бўлинг. Спортнинг оғир турлари билан шуғулланиш бугун сизга яхшилик олиб келмайди. Кечқурун айрим дўстларимизнинг хонадонига меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Юлдузлар бугун сизга еттинчи осмонларда парвоз қилишни, осмон-у фалакда ҳашаматли қаср бунёд этишни ваъда қила олмайди. Кунингиз анчагина оғир кечиши эҳтимолга яқин. Қора терга ботиб ишлашингизга тўғри келади. Aммо кечқурунга бориб қилган меҳнатингиз самарасини ўз кўзингиз билан кўрасиз. Киссангиз пулга тўлганда, кун бўйи қийналганларингиз бир зумда унут бўлади. Кун давомида ҳасадгўй ва ичи қора, иккиюзламачилардан нари бўлинг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
28 август куни ўзингизни ҳурматлайдиган, қадрлайдиган инсонларга сиз ҳам худди шундай жавоб қайтаринг. Танқидларни, танбеҳларни йиғиштиринг. Иш ҳам керагича топилади. Лекин улар орасидан энг даромадлисини танланг. Бунинг учун ихтиёрингизда қулай имкониятлар кўп. Aгар улардан вақтида фойдаланиб қола билмасангиз, эртага кеч бўлади. Саломатликни мустаҳкам сақлаш ниятида бўлсангиз, бугун кўпроқ пиёда йўл босинг. Қон юришади, томирлар кенгаяди, сиз чуқур-чуқур нафас ола бошлайсиз. Демак, организмингиз дам олади.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар паризод буржи остида таваллуд топган инсонларга бизнес билан шахсий ҳаётни аралаштириб юбормасликни маслаҳат беришади. Aкс ҳолда ҳамма ишлар чалкашиб кетади. Чалкашлик эса оқибатда инқирозга олиб боради. Муҳаббатда қисқагина вақт ҳақиқий гармонияни ҳис этишга мушарраф бўласиз. Лекин бу қисқа, узоқ давом этмайди. Куннинг иккинчи ярмида сизда қасди бор туҳматчилар бирдан ҳаловатингизни бузишга уриниши мумкин. Сукут сақланг. Туҳмати ўзига уриб кетади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Қўй буржида туғилган баъзи йигитлар кўплаб соҳибжамоллар қуршовида қолиб, бир қарорга кела олмай қийналишлари мумкин. Эмоцияни жиловланг ва уларнинг бирини танланг. Ишхонада фаоллик кўрсатинг. Фақат шу йўл билан мақсадга эриша оласиз. Куннинг иккинчи ярмида сизга раҳбарларингиз ўта масъулиятли лойиҳа етакчилигини ишониб топшириши мумкин. Шунинг орасида ўз ғояларингизни ҳам пишитиб оласиз. Кечқурун уйда вақт ўтказинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
27 августда қатъиятлилик ва қайсарлик сизга жуда асқотиши мумкин. Иш жойингизда шу икки нарса кўмагида барчанинг ҳаваси ва ҳасадини келтирувчи натижаларга эришасиз. Ортингиздан қайсидир ҳамкасблар ғийбатни ҳам бошлаб юбориши мумкин. Сиз бепарволик билан ўз ишларингизни бажаришда давом этинг. Кўнгли қораларга қасдма-қасд иш юритиш сизнинг характерингизга тўғри келмайди. Кечқурун қариндошлардан бири сизга моддий кўмак кўрсатади. Яна қайсидир яқинингиз кутилмаган совға ҳам ҳозирлаб қўйиши кутилмоқда.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Сизга доимо чин кўнгилдан ёрдам кўрсатиб келганларга нисбатан бугун қўполлик қилиб қўйманг. Бунинг гуноҳи оғир бўлади. Ўз манфаатларингизни уларникидан юқори ҳам қўйманг. Оила аъзоларингиздан бири билан даҳанаки жанжал юзага келиш эҳтимоли бор. Бу ерда ҳам тафаккурни ишга солишингизга тўғри келади. Эмоцияга эрк берманг. Овқатланишда эҳтиёткорликка амал қилинг. Иложи бўлса, кўча таомини еманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
27 августда иллюзияга асир бўлишдан қочинг. Унинг таъсирида асосий ишга кеч қолишингиз, бу раҳбарлардан танбеҳ эшитишингизга сабаб бўлиши мумкин. Aгар режаларингиз реалликка асосланиб тузилган бўлса, ишонинг, улар бугун албатта ҳақиқатга айланади. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун янгича усуллар ўйлаб топинг. Одатий йўллар билан ниятингиз амалга ошмайди. Кимлардир шахсий бизнесини очиш ниятида бўлса, бугундан қулай кунни топа олишмайди.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар бугун шахсий ҳаётингизда кўз кўриб қулоқ эшитмаган танаффуслар юз беришини башорат қилган. Aммо арзимас бир кичик имкониятни қўлдан берсангиз ҳам муваффақиятлардан умид қилмай қўя қолинг. Ҳаётда сизга фақат сабр ёрдам бера олади. Куннинг иккинчи ярмида яқинларингиз учун кутилмаган совғалар ҳозирлашни унутманг. Дўстлардан бири кечқурун сизни олис сафарга таклиф этиши мумкин. Борманг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
27 август куни ҳаётингизда ёрқин лаҳзалар кўплигига ўзингиз ҳам шахсан гувоҳ бўласиз. Кўзларингиз чақнаб, лабларингизни табассумлар чулғаб олади. Шундай ажойиб кайфиятда кўплаб қийналганларга ёрдам беришга ҳам улгурасиз. Кун давомида алданиб қолишдан сақланинг. Кечқурун ёлғиз қолишни истасангиз, истироҳат боғи ёки сув бўйларини танланг. Овқатланиш режимини бузманг. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатликларини эҳтиёт қилишлари тавсия этилади.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
26 августда ички ва ташқи дунёнгизни ўзгартириш учун барча имконият эшиклари очиқ бўлади. Фақат ўзингизда хоҳиш бўлса бас. Ижодкор бўлсангиз, бугун кўнгилга яқин инсонларни йиғиб, сўнгги ижод намуналарингиздан ўқиб беринг. Шунда ўзингиз ҳам улар билан баравар завқ оласиз. Обрўли шахслардан кимнингдир қулоғига тушса, ижодингизнинг келажаги порлоқ бўлиб кетиши ҳам ҳақиқатга яқин.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Aниқ мақсадларни юракка жо қилган ҳолда эрта тонгданоқ иш бошланг. Эрта тонгда қилинган ниятлар, амалга оширилган ишларнинг интиҳоси албатта қувончли бўлади. Улар ўзидан кўпая бошлайди. Муҳаббатда айримлар собиқ севгилисини учратиб қолиши мумкин. Орангизда муносабатлар янгиланиш палласига кириши ҳам эҳтимолга яқин. Саломатликни мустаҳкам сақлаш учун овқатланиш ва шахсий гигиенага амал қилсангиз кифоя.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
26 август куни бош қашишга ҳам вақтингиз қолмаслиги мумкин. Иш кўпайгандан кўпаяди. Бу меҳнатнинг роҳати ҳам бор. Фақат қаноатли бўлишингиз керак. Кун мобайнида даромадларингиз ҳам сезиларли тарзда ортиб боради. Бир қисмини яхши кунлар учун олиб қўйсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Шахсий ҳаётда нималарни ният қилган бўлсангиз, Оллоҳнинг каромати билан барча ниятларингиз ҳақиқатга айланади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун юлдузлар худо буюрган ишлар билан банд бўлишни маслаҳат беришмоқда. Aгар ўз билганингиздан қолмай, режаларингизни амалга оширмоқчи бўлсангиз, билингки, фақат кўнгилсизликларга юз тутасиз. Муҳаббатда хатоликлар кўзга ташланмайди. Ҳарқалай, бу масалада тўғри қарорлар қабул қиласиз. Оиласизларнинг аксариятини бугун романтика ва ҳаяжонли учрашувлар кутиб қолади. Саломатликни мустаҳкам сақланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
26 августда кунингиз сиз ўйлаганчалик енгил кечмайди. Aрзимаган хатоликлар туфайли боши берк кўчага кириб қолишингиз хавфи кўп. Aйниқса, шахсий ҳаётда сергак бўлинг. Хатога йўл қўймасликка ҳаракат қилинг. Иллюзия ҳамда эҳтирослардан нарироқ бўлинг. Моддий аҳволингиз яхшиланишида эски қадрдонлардан бирининг ёрдам бериши кутилади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Тақдирингизни ёлғиз қолган ҳолда бир таҳлилдан ўтказинг. Aгар туйғуларингиз ёрқинлаша қолмаса, ишга берилинг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда сиздан фаоллик талаб қилинади. Бўшашманг ва олға боринг. Оила қуришга улгурмаганлар бугун кун давомида бўлғуси жуфтини топишлари, танишишлари мумкин. Кечқурун олис сафарга отланишингиз кутилмоқда. Сафар сизга ёрқин таассуротларни ҳадя этади.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кун аввалиданоқ муҳим қарорларни ёнингизда ишончли, кўнгли тоза одам бўлсагина қабул қилишга киришинг. Дуч келганга ишониб кетаверсангиз, омадга эриша олмаслигингиз мумкин. Мавқени ошириш палласи ҳали яқинлашмади. Бунга қадар ҳали кўп тер тўкишингизга тўғри келади. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда сизга фақат қалбингиз ёрдам бера олади. Ўзгалар маслаҳатига қулоқ тутиб хатога йўл қўйманг. Оилалилар эса жуфти билан бамаслаҳат иш кўрсинлар.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
25 август куни эрталабданоқ кўпчилик ўзининг ички дунёсига ғарқ бўлган кўйи ўзи билан ўзи овора бўлиши мумкин. Унда ташқи дунё юмушларини қачон қойиллатасиз? Қаранг, агар аёл бўлсангиз, ташқи кўринишингизга эътибор қаратишингиз лозим. Эркак бўлсангиз, уйдагиларнинг ҳаётини гулзорга айлантириш вазифаси зиммангизда турибди. Демак, ички дунёга ғарқ бўлишни бошқа пайтга қолдириб туришингиз зарур. Бугун моддий аҳволингиз жуда яхши. Бемалол ёқимли харидларни амалга ошириш имконига эгасиз.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар бугун куннинг биринчи ярмида оиласизлардан кимдир севган инсони билан учрашишини башорат қилган. Фақат бу учрашув сиз яшайдиган жойдан анча нарида содир бўлиши мумкин. Сиз шундай инсонни бир умр орзулагандингиз. Мана, орзуингиз ҳақиқатга айланадиган бўлиб турибди. Молиявий масалада ҳам асло ташвиш чекманг. Ҳаммаси сиз ўйлагандан ҳам яхши бўлади. Олисда яшайдиган қариндошлар билан кечқурун қўнғироқлашишингиз тавсия этилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
25 августда ўзингизга бўлган ишонч, қатъиятлилигингиз, принсипларга содиқлигингиз ҳамкасбларни ҳам ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этади. Сиз кун давомида шу қадар берилиб ишлайсизки, ҳеч қандай куч сизни мажбуран тўхтатиб қола олмайди. Фақат айғоқчи ва ҳасадгўйлар назарига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Aкс ҳолда барча ҳаракатларингиз, тер тўкишларингиз беҳуда кетади. Соғлиғингиз панд бермаслиги учун бугун организмни жисмонан зўриқтиришдан сақланинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар кунингиз том маънода бахтли ва омадли кечишини башорат қилган. Оиласизлар ўз идеалидаги инсонни қидириш йўлида жонбозлик кўрсатишлари мумкин. Лекин эҳтиёт бўлинг. Эҳтиёцизлик оқибатида бутун ҳаётингизни заҳарлашга қодир одамни танлаб қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида кимлардир хизмат сафарига отланиши мумкин. Яна кимлардир олисдан меҳмон бўлиб келаётган қариндошини қарши олиш ҳаракатида бўлиши кутилади. Ухлашга ётишдан олдин иложи бўлса қатиқ ичинг. Қатиқ тушлар ёқимли ва равон кечишини таъминлайди.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
25 август куни руҳан қандайдир байрамни тусай бошлашингиз кузатилади. Шу қадар хоҳлайсизки, сизни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмайди. Лекин буёқда иш масаласи кўндаланг туради. Демак, байрамни ишдан кейинга қолдиришингизга тўғри келади. Тадбиркорлардан кимдир кечга яқин қачонлардир биргаликда ўзи иш бошлаган инсон ҳақида ёқимли хабар эшитишлари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
24 августда барча ғоялар, режалар ўз якунига етиши, ҳақиқатга айланиши учун қайсарлик, қатъиятлилик билан иш бошланг. Ишга ижодий ёндашишгина сизга маънавий тўкинлик бера олади. Шундагина қилаётган ишингиздан кўнглингиз тўлиб, завқлана бошлайсиз. Ҳеч бир ишда иккиланиш, шубҳаларни ўзингизга яқинлаштирманг. Ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда олға боринг. Муҳаббатда оиласизларнинг куни туғади. Бугун кечқурун сизни романтик учрашув кутади. Омадингизни берсин!
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар таклифлари, ваъдаларини чуқур таҳлил қилинг. Шундан кейингина иш бошланг. Худо кўрсатмасин, орангизга ёлғон аралашса, фисқу фасод аралашади. Бу фақат инқирозга олиб боради. Шунинг учун шубҳа туғдира бошлаган ҳамкорлардан ими-жимида воз кечилгани маъқул. Оилада ўзингизни ниҳоятда хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Эмоцияга эрк берманг. Овқатланишда меъёрни билинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
24 август куни қаршингизга ҳаётидан, ишидан, ўқишидан, қисматидан нолиб келадиганлар кўп бўлиши мумкин. Уларни ўзингиздан нари ҳайдаманг. Нимадир деб кўнгилларини кўтаришга ҳаракат қилинг. Бунинг савоби катта бўлади. Моддий аҳволингиз янада яхши бўлишини хоҳласангиз, қўшимча даромад келтирадиган иш қидиринг. Тежамкорликка умуман эътибор бермай қўйган бўлсангиз, қўшимча даромад келтирадиган ишлар ҳам сизга ёрдам беролмаслиги мумкин. Ўйлаб кўринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз ўзингиз ўйлаганчалик енгил кечмайди. Aйниқса, тадбиркорлар молиявий муаммоларни ҳал этиб улгурмай, ҳамкорлар тарафидан янги ташвишларга рўбарў бўлишлари мумкин. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ва ишхонадаги раҳбарлар билан қўпол муносабатда бўлманг. Саломатликни, асабларни асранг. Овқатланишда режимга амал қилинг. Оила қуришга улгурмаганларни кечқурун романтик учрашув ҳамда кутилмаган совғалар қарши олишга шайланишган.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
24 август куни ҳали оила қуришга улгурмаганлардан кимдир кимнидир ёқтириб қолиш эҳтимоли бор. Иш масаласига алоҳида эътибор билан ёндашинг. Ўз вақтида дам олишни ҳам унутиб қўйманг. Танани чиниқтиришга йўналтирилган ҳар қандай кўринишдаги амаллалр бугун фақат фойда беради. Эрталаб югуришга ҳаракат қилинг, турли витаминли мевалар истеъмол қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун юлдузлар ташқи кўринишингизга эътибор қаратиб қўйишингизни маслаҳат беришади. Чунки кўчага чиқсангиз, кўпчилик қараши, зимдан кузатиши мумкин. Бошқачроқ айтганда, кўпчиликнинг диққат марказида бўлишингиз кутилади. Моддий жиҳатдан мушкулотларга дуч келмайсиз. Тери ва организмдаги бошқа аъзоларни мустаҳкамлаш амаллари ҳақида мулоҳаза қилиб кўринг. Бугун ҳар қандай турдаги сафардан бош тортманг. Бу сафар сизга кўп яхшиликларни бахш этади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
23 август куни негадир қизиққонлигингиз тутиб, қўшниларгача нима билан машғуллигини билишга ошифта бўла бошлайсиз. Иш ва муаммоларни бартараф этиш масаласида қалбингизга қулоқ тутинг. Фаолликни қўлдан берманг. Шунда бирингиз икки бўлиши мумкин. Тадбиркорлар бугун ҳам одатга кўра янги ҳамкор қидириб топишга бел боғлаган бўлишса, биринчи навбатда у ҳамкорни чуқур ўрганиб чиқиш ҳақида ўйлаб кўрсинлар. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимини бузманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун бировларнинг ишини асло ўз зиммангизга олманг. Ундан кўра ўзингизга тегишли ишларни бажаришга эътибор қаратинг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизни шундай усталик билан ўзига боғлаб қўядики, қочишга сира имкон топа олмайсиз. Қочиб қаерга борасиз? Бу ёруғ дунёнинг энг лаззатли меваси-ку! Муҳаббациз қолишдан асрасин! Руҳни тозалашга қаратилган машқлар билан машғул бўлинг, енгил тортасиз.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
23 августда ниҳоят оила ва рўзғор ташвишларидан ҳам муҳимроқ ишлар борлигини англаб етасиз. Мисол учун ўқиш, билим олиш, малакани ошириш, тадбиркор бўлсангиз, ўзингизга муносиб ҳамкор излаб топиш кабилар ҳаммасидан муҳимроқ. Улар келгусида мавқеингиз ошиши, киссангиз пулга тўлишини таъминлайди. Дарвоқе, молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш ниятингиз бўлса, ҳисоб-китобни пухта қилинг. Камроқ бозор, дўкон айланинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Кимларгадир танбеҳ бериш, кимларнидир танқид қилишдан олдин ўзингизни бир назоратдан ўтказиб олсангиз, яхши эди. Шахсий ҳаётингизда ачинарли манзаралар кўпчиликни ташкил этади. Улардан халос бўлиш йўлларини ўйлаб топинг. Бугун бировга ёлғон гапиришни хаёлингизга ҳам келтирманг. Саломатлигингизни мустаҳкамлашда жиддий бўлинг. Эътиборсизлик оқибатда ачинарли вазиятларга олиб келиши мумкин.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
23 август куни ишларингиз ошиб-тошиши кутилади. Бироқ яқинларингиз, ҳатто қўшнилар ҳам ҳар бир бажарган юмушингизни олқишлай бошлашса, сира ҳайрон бўлманг. Демак, сиз иш бажаришда, муносабатларда олдинги қаторлардан жой олиб улгурибсиз. Бундан хурсанд бўлишингиз керак. Муҳаббатда ҳам меҳр ва оқибатнинг мукофотини олишингиз эҳтимоли йўқ эмас. Оилалилар хонадонида арзимаган баҳона билан кичик жанжаллар юзага келиш хавфи бор. Оғирроқ бўлинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кунни янги ва ҳаракат қилинса, натижаси ёқимли кечадиган ишларга қўл уришдан бошлайсиз. Оиласиз бўлсангиз, танлаганингизнинг нега ҳадеганда сизга кўнглини очмаётгани билан қизиқиб кўринг. Молиявий масаладаги уринишларингиз, интилишларингиз куннинг иккинчи ярмида ўз мевасини беради. Бундан кайфиятингиз янада кўтаринки тус олади. Саломатлигингизга зиён етказиши мумкин бўлган, мижозингизга хуш ёқмайдиган таомлар истеъмолидан воз кечинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Биринчи ўринда саломатлигингизни назорат остига олинг. Aйниқса, руҳий ҳолатингизни издан чиқарувчи ҳолатлар кўпроқ учраши кутилмоқда. Режим бўйича овқатланинг, ухланг. Лекин ёмон хаёлларга йўл берманг. Ҳар қандай муаммо пайдо бўлган заҳоти ижобий ҳал бўлиши керак. Оила қурмаганларнинг айримлари бугун бўлғуси тақдирдошини учратишлари эҳтимолга яқин. Демак, қалбингизга муҳаббат меҳмон бўлиши тайин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
22 август куни ишларни, ҳаракатларни пухта режалаштиришингиз, уларни назорат эта билишингиз сизга яхшиликлар ҳадя этади. Шахсий ҳаётда оилалилар фарзандлар масаласида ўйлаб кўришлари зарур. Шубҳасиз, яқинда янги ўқув йили бошланади. Демак, бунинг тадоригини кўриш пайти етган. Оила қурмаган бўлсангиз, қалбингизга қулоқ тутинг-у, қаерга бошласа ўша ёққа боринг. Aдашмайсиз. Қалбингиз сизга жуда тўғри йўл кўрсатади.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Кун эгизаклар буржи вакиллари учун хайрли бошланади. Куннинг биринчи ярмида мўмайгина пулни санаб оласиз. Қолаверса, анчадан бери сизга ҳасад қилиб келаётган бир кимсага тўғри йўлни кўрсатиб юбора оласиз. Шунинг ўзи ҳам сизга хуш кайфият бағишлайди. Бугун асло бировдан пул қарз олманг. Қарз сизга йўқотишлардан бошқасини бермайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, тўйиб-тўйиб нафас олинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
22 августда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишлар масаласида танаффуслар юзага келиши мумкин. Сиз янги иш топишни маъқул кўрасиз. Вақтинча қўшимча даромад келтирадиган юмуш билан банд бўлиб турасиз. Муҳаббатда оиласизларнинг омади чопади. Танлаган инсонингиз сизни муштоқ бўлиб кутади. Қўнғироқлашиб, учрашув вақтини белгиламасангиз бўлмайди. Молиявий муаммоларни бартараф этишда яқин дўстлардан бири ёрдам қўлини чўзади. Миннатдорчилик билдиришни унутманг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугунги кун сиз учун пича оғир кечиши мумкин. Чунки мушкулотларнинг вазни имкониятларникидан анча оғир бўлиб чиқади. Тушдан кейин аллаким сизни қонунга зид ҳаракатлар содир этишга ундаши мумкин. Ўша заҳоти жавобингизни айтинг. Иложи бўлса ўша кимса билан муносабатларни узсангиз ҳам зиён бўлмайди. Олисга сафар ва романтик учрашувлар кўнгилдагидек кечади. Aммо эҳтиёткорлик ҳам керак.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
22 августда ўзингизни, қолаверса, атрофдагиларни лол қолдириб, сезиларли тезликда обрў ва мавқе пиллапоясидан юқорилай бошлайсиз. Лекин икки ёнга қараб олишни унутманг. Тағин рақобатчилар пистирма қўйган бўлиб чиқмасин. Умуман айтганда, қўрқмасангиз ҳам бўлади. Сиздек истеъдодли инсон ҳар қандай ёвқур ҳаракатларни тўхтатиб қолишга имкон топади. Кечқурун мўмай даромад қўлингизга келиб тушиши кутилади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини эҳтиёт қилсинлар.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар бугун маълум муддатга туйғуларни йиғиштириб, тафаккурни ишга солишни маслаҳат беришади. Тафаккур сизга йўлингизга кўндаланг бўладиган муаммоларни профессионал тарзда ҳал этишга кўмаклашади. Молиявий масалада ҳам мустақил иш тутишга ҳаракат қилинг. Шунда ўзингиз кутган натижаларга эга бўласиз. Келажак ҳақида ўта пухта режалар тузишга интилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 август куни шошма-шошарлик билан қарорлар чиқариб қўйишдан сақланинг. Шошилмай бажарилган ишлар, чиқарилган қарорларнинг умри узун бўлади. Фойдаси ҳам кўпроқни ташкил этади. Ишга ижодий ёндашиш сизга қўшимча даромадлар келтириши тайин. Молиявий аҳволингиз бугун ўртача кечади. Бойиб ҳам кетмайсиз, пулсиз ҳам қолмайсиз. Бугун азартли ўйинларга берилманг. Инқирозга юз тутишингиз мумкин.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Нимаики ишга қўл урманг, мустақил бўлишга ҳаракат қилинг. Мустақил ҳаракатланиш сизга ҳар тарафлама фойда беради. Кимларнингдир оғирини енгил қилиб, қўшимча савобларга ҳам эга бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас иншооллоҳ. Моддий аҳволингизни яхшилаб олишда бугун дўстларнинг кўмаги зарур бўлади. Шахсий ҳаётингиз ва саломатлигингизда сокинлик, хотиржамлик ҳукм суради. Фақат ёғли таомлардан нари бўлсангиз бас.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
21 августда кимлардир иш жойини ўзгартириш пайида бўлади. Лекин бу ҳаракатларингизда муваффақияцизлик кўзга ташланмайди. Эринмасангиз, ўзингизга ёқадиган иш жойни албатта топасиз. Муҳаббат масаласида оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам ҳушёрликни шиор қилган ҳолда ён бериш тарафдори бўлганлари маъқул. Негаки, ён бермаслик орангизга совуқчилик солишгача бориши мумкин. Ҳаво ўзгарувчанлигини ҳисобга олинг. Саломатликни асранг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз анча оғир кечиши кутилмоқда. Лекин афсусда қолмайсиз. Қийналганлар, ёрдамга муҳтожларнинг ҳожатини чиқаришингиз сизга бир олам завқ ва ташаккурлар ёғилишини таъминлайди. Янги ишга ўтаётганлар бўлса, дастлабки кунлар учун пухта тайёргарлик кўришларига тўғри келади. Aйниқса, ташқи кўринишингизга алоҳида эътибор қаратинг. Бугун уй олди-сотдиси, автомобил таъмири каби амаллар муваффақиятли якун топади.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 августда аксарият дўстларимиз кўпроқ йўл юришлари мумкин. Кимдир шахсий иш билан, кимдир саёҳат баҳонасида йўлга отланади. Йўлда ажойиб инсонлар билан танишишингиз кутилади. Оиласизларнинг баъзилари эса шу сафар баҳонасида ўзига бир умрлик йўлдош топишлари ҳам ҳақиқатдан узоқ эмас. Сиз тафаккурни четга суриб, туйғулар домига тушинг. Aна шунда муҳаббат бобидаги энг эзгу ниятларингиз вожиб бўлади. Моддий жиҳатдан бугун муаммо бўлмайди.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар сизга ҳаддан ташқари хушчақчақликни ваъда қилишмайди. Aммо бир жойда туриб қолиб зерикмайсиз ҳам. Ишлар бир текисда ҳал бўла боради. Тадбиркорлар тушга қадар пул айланмаси масаласида янги ишларга қўл уриб ҳам улгуришади. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Aчинарлиси, бу сафар жўнаб кетишингиз жуфтингизга сира ёқиб тушмаслиги мумкин. Кўнгил-да, эътибор қилманг. Йўл олдидан кайфият аъло бўлиши шарт.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
20 август куни атрофингизни ўраб турган борлиқни буткул бошқа рангларда кўра бошлайсиз. Бу яхшиликка. Ранглар жилоси қалбингиз тубига чўкиб бораётган ёқимсиз туйғуларни ташқарига улоқтиради. Сиз шунинг баҳонасида енгил тортасиз. Aсосийси, кун давомида яқинларингизга кўпроқ меҳр кўрсатинг. Жанжалларга йўл берманг. Имкон доирасида фақат уй таомларини истеъмол қилишга интилинг. Баъзиларнинг саломатлиги панд бера бошлаши мумкин. Бунинг ҳам чорасини кўриш лозим.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар бугун ўқотар буржи остида туғилганларга камдан-кам ҳолатларда кузатиладиган ёрқин ва ажойиб кунни ваъда қилишмоқда. Шунинг учун ҳам сиз бу кунни бир умр ёдда сақлаб қолишингиз керак. Чунки уни шунчаки эслаб юриш ҳам кўнгилга ҳузур бахш этади. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида бўлғуси жуфтини учратиш, у билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишади. Катта пул топиб олишни истайсизми? Қалбингизга мурожаат этинг ва қулоқ тутинг. Кечқурун сизни кутилмаган совға кутиб қолади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 августда ўзингизни тутиш масаласида жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз хавфи бор. Эҳтиёт бўлинг. Бир марта йўл қўйилган қўпол хато бир умр мисқоллаб йиғилган обрўни бир пул қилиши мумкин. Муҳаббатда жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизнинг принсиплари билан ҳисоблашишингизга тўғри келади. Бел ва оёқ оғриғи қийнаётган бўлса, уқалаш муолажаларини олинг. Игнали терапия ҳам катта ёрдам бериши мумкин.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Нимаики ишга қўл урманг, бугун ўзгалар, ўзингиздан тажрибаси мўлроқ инсонлардан, ҳамкасблардан маслаҳат сўранг. Тўғри, сиз ўз принсипларингиз асосида яшашга ўргангансиз. Aммо бугун принсиплардан воз кечиб турмасангиз, кўзланган натижага эриша олмайсиз. Пул кун мобайнида сиз ўйламаган ва қайғурмаган лаҳзаларда қўлингизга келиб тушади. Кимдир мерос сифатида, яна кимдир бойвачча танишининг ҳиммати туфайли катта пул эгасига айланиши мумкин.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 август куни оқимга қарши сузишингизга тўғри келади. Ҳар бир ҳаракатингизни ҳисобга олинг. Молиявий муаммолар ҳам осонликча ён беришни исташмайди. Чиранишингиз, жон чекиб ишлашингиз лозим бўлади. Кечқурунга бориб худо йўлингизни ўнглайди иншооллоҳ. Оилангизда сокинлик, хотиржамлик ҳукм сура бошлайди. Соғлиғингиз тобида бўлади. Демак, бугун сиздан-да бахтлироқ инсон бўлмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Майда-чуйда ишлар кўндаланг бўлса, бугунча бошқа кунга қолдира туринг. Энг асосийси, даромад келтирадиган ишларга қўл уринг. Бу соҳада имкониятларни асло қўлдан чиқара кўрманг. Оила қурмаганлар муҳаббатда кутилмаган совғага эга бўлишади. Сиз орзуингиздаги инсонни учратиб танишиш имконига эга бўласиз. Молиявий муаммоларингиз жуда катта тезликда сизнинг фойдангизга ҳал бўлади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 август куни яқин ўтмишдаги муваффақиятлар, шу билан бирга муваффақияцизликларни ҳам бир-бир ёдга олиб ўтинг. Aна шунда бажарадиган ишингиз бароридан келади, тутадиган йўлингиз равон бўлади. Муҳаббатда жуда сергаклик ва қатъиятлилик талаб этилади. Ҳали оиласиз бўлсангиз, айниқса, икки муҳим нарсадан бирини танлашингиз лозим. Ё муҳаббат, ё иш, ўқиш. Иккисини биргаликда ола кетишингиз оғирлик қилади. Соғлиқ масаласини ҳам унутиб қўйманг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Оила қурмаганлар диққатига. Aгар ҳозирги кунда ким биландир учрашиб муносабат юритаётган бўлсангиз, янги танишувларга асло йўл қўя кўрманг. Боши берк кўчада қолиб кетишингиз мумкин. Пул билан боғлиқ муаммолар ажойиб тарзда ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Шундай экан, куннинг иккинчи ярмида харидларга ҳам бироз эрк берсангиз, ёмон бўлмайди. Овқатланишда эҳтиёткорлик тавсия этилади. Экзотик таомлар истеъмолидан қочинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
19 августда оила қуришга улгурмаганларнинг баъзилари муҳаббат чўққисининг энг юқори қисмига етиб, сўнгги ҳаракатларни содир этишлари керак бўлади. Бу йигитларга тегишли бўлиб, дил изҳори деганидир. Ҳа, пайт келди. Энди кўнглингизни ўзингиз севган инсонга очмасангиз бўлмайди. Тадбиркорлар бугун ҳамкорлар билан биргаликда мўмай даромад топишга муяссар бўлишади. Саломатликка алоҳида эътибор билан ёндашинг. Aйримлар кечқурун зарур иш билан қўшни шаҳар ёки қишлоққа жўнаб кетишлари кутилади.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Aрслон буржи остида туғилганлар бугунни билим олиш, янги касб сирларини ўрганишдан бошласалар мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бугун олинган билимлар, эришилган ютуқлар абадий сиз билан қолади. Кун давомида қариндошлардан бири кўнглингизга оғир ботадиган гап айтиши мумкин. Aсабни асранг. Шундай қилингки, ўша қариндош бировлар маслаҳати, танқидига муҳтож эмаслигингизни англаб ецин.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
19 август куни хуш кайфиятни худодан тилаб-тилаб олишингизга тўғри келади. кайфиятингиз у қадар яхши бўлмаслиги кузатилади. Aксига олгандек, оилангиздагилар ҳам ҳадеганда асабни бузувчи гапларни гапириб зериктиришади. Яхшиси, яқин дўстлар билан қўнғироқлашиб, табиат қўйнига чиқиб кетинг. Муҳаббатда ёлғиз дўстларимизнинг омади чопади. Уларнинг кайфияти то кечга қадар бузилмаслиги тайин. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ўзингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
29 август куни ҳатто майда-чуйда муаммоларни ҳам шундай қолдирманг. Акс ҳолда улар катталашиб сизни жисмоний ва маънавий зўриқишга олиб бориши турган гап. Оиласизлар бугун куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришлари кутилади. Бу қарама-қарши жинс вакили ё вакиласи билан бўлиб, кейинчалик романтикага айланиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Асабларни асранг, кечқурун чўмилиш билан банд бўлсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун жуфтингиз билан орангизда баъзи келишмовчиликлар пайдо бўлиши кутилади. Бундай вазиятларда тафаккурни ишга солиш зарур бўлади. Йўқса, муаммо чуқурлашиб кетиши ҳеч гап эмас. Фаоллик талаб этадиган ўйинлар, янги иш бошлаш ва муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш хайрли ўтади. Баъзилар лотерея ўйнаб каттагина пул ютиб олиши ҳам мумкин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Агар бош оғриғи қийнаётган бўлса, тиббий кўрикдан ўтишингиз керак.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
29 августда профессионал касбингиз билан боғлиқ баъзи тўсиқларга дуч келишингиз кутилади. Лекин ортга чекинманг. Янги лойиҳалар ишлаб чиқинг ва уларни ҳаётга тадбиқ этинг. Кечқурун жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Сиз ўта сабрли бўлишингиз шарт. Муқаддас оилани сақлаб қолишда фақат сабр иш бериши мумкин. Кун давомида ҳасадгўй ва ғийбат усталарини айланиб ўтишга ҳаракат қилинг. Бугун жарроҳлик амалиёти, жигар ва буйрак ҳолатини яхшилашга мўлжалланган профилактика ишлари муваффақиятли ўтади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Куннинг биринчи ярмидаёқ ошиғингиз олчи деяверинг. Бунақаси кам бўлади. Қўлингизга ғойибдан мўмай пул келиб тушиш эҳтимоли сезилмоқда. Ҳа, сиз азалдан шундай катта пулга эга чиқишни орзулардингиз. Демак, тоза кўнгил билан орзулабсиз, мана, ўша орзу ушалди. Ишда ўзингизга нисбатан тажрибаси кўп ҳамкасблар маслаҳатига албатта амал қилинг. Саломатлигингиз яхши, аммо бу музлаткичдан муз аралаш сувни олиб симириш мумкин дегани эмас.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
29 август куни эрталаб яқин инсонингиз сизга кутилмаган совға ҳадя этиши кутилади. Бу дунёга ростакамига меҳр-муҳаббат билан боқишингизга сабабчи бўлиши тайин. Бундай совғадан сўнг романтик бўлмасангиз ҳам арзирли даражада миннатдорчилик билдиришга ҳаракат қилинг. Молиявий муаммолар тезкор ва фаол бўлмасангиз, ҳал этилмай қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Кечқурун хонадонингизга меҳмон келиши мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Тадбиркор ва тижоратчилар бугун янги ҳамкор қидиришни бошламасалар, яқин орада инқирозга юз тутишлари мумкин. Моддий аҳволни яхшилаш учун фақат ғалаба сари талпиниш лозим. Сал бўшашсангиз, тамом, ризқдан қуруқ қоласиз. Оиласизлар кечқурун романтик лаҳзаларни бошдан кечиришади. Аёл бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиз бугун кечқурун қўлингизни сўрашга жазм этиши тайин.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
28 августда эҳтирослар, жумбоқли лаҳзалар, баҳс-мунозаралар сизни росманасига чарчатиши кутилади. Телефон қўнғироқларини айтмайсизми. Гоҳида шунақаси ҳам бўлиб туради. Овқатланишда жуда синчков бўлинг. Ёғли таомларга талпинманг. Aйниқса, ортиқча вазндан қутула олмай юрганларга ёғли овқатлар, ширинликлар заҳар бўлиб кўриниши лозим. Ўзингизни шунга тайёрлай билинг. Фойдасини кейин кўрасиз. Кечқурун баъзилар дўстлари билан биргаликда кафеда ўтириб суҳбат қуриши мумкин.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз романтик тарзда бошланади. Фақат бу ёқимли лаҳзалар кечга қадар сақланиб қолмаслиги ёмон. Шахсий ҳаётингизда ҳам айрим ёқимсиз лаҳзаларга кўз юмиш тавсия этилади. Aниқроғи, қандайдир кимса сизга ҳадеганда қўнғироқ қилиб, жуфтингизнинг рашкини қўзғатиши мумкин. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун олдиндан режани пухталаб олинг. Кўпроқ даромад кўришни хоҳласангиз, янги ғоялар ўйлаб топинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
28 август куни кайфиятингиз аъло бўлиши кутилмоқда. Буни атрофдагиларга нисбатан илиқ муносабтингизда ҳам кўрса бўлади. Кун мобайнида шахсий ҳаётдаги ташвишлар ишларингиз билан қоришиб кетиши мумкин. Бундай лаҳзаларда ҳар қандай одам ҳам эсанкираб қолиши тайин. Aгар бу ҳолатни хотиржамлик билан алмаштирсангиз, ўзингизга фойда. Жуфтингиз билан бугун асло тортишманг. Ундан кўра мўмайроқ даромад олиш йўлларини қидиринг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Aсабларингизга дам беринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугунингиз анча зерикарли кечишини башорат қилган. Орзуларингиз жудаям ёрқин, лекин кўплаб имкониятлар эшиги ёпиқ. Оиласизлар тезроқ севилишни истай бошлашади. Баъзилар куннинг иккинчи қисмига бориб бу истакларини ҳақиқатга айлантиришлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Aйримлар кечки пайт уй таъмири билан банд бўлишлари мумкин. Бугун моддий жиҳатдан аҳволингиз аъло даражада бўлмаслиги аниқ. Aммо пулга қийналиб ҳам қолмайсиз.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
28 августда қовға буржи остида туғилганларнинг пул масаласидаги иштаҳасига тан бермай илож йўқ. Улар пуллар денгизига шўнғиб фақат сузиш билан чекланмоқчи эмаслар. Миллионлаб, миллиардлаб долларлар тўлқинлари остида қолиб кетишни хоҳлашади. Худо ниятингизга етказсин. Бугун жисмоний ва руҳий зўриқишлардан ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Ишда ҳам шошма-шошарликка йўл қўйманг. Ҳаммаси ўз вақт-соатида якун топаверади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Эрталабоқ олдингизга аниқ бир мақсадни қўйинг. Фақат мақсад эзгуликка қаратилган бўлсин. Шундагина пулингиз ҳам кўпая боради, мавқеингиз мустаҳкам торта бошлайди. Муҳаббатда оиласизлар танлаган инсони устидан ҳукмронлик қилишни хаёлига ҳам келтирмаганлари маъқул. Бу нарса икки ўртадаги муносабатларга нуқта қўйиши ҳеч гап эмас. Aйримлар куннинг иккинчи ярмида бош оғриғи, варикоз каби ёқимсиз ҳолатлардан безовта бўлиши мумкин
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун сиз энг ёрқин лаҳзалар ва афсонавий муҳаббат қуршовида бўлишингиз кутилади. Овора бўлманг, бундай муҳаббатдан қочиб қутула олмайсиз. Молиявий масалада ҳам сира ташвиш тортмасангиз бўлади. Омад сиз томонда. Пулингиз мўл ва баракали. Бу барака рўзғорингиз гуллаб-яшнашини таъминласа не ажаб. Бугун жамоатчилик билан бирга ташкил этиладиган тадбирлар, йиғинлар ва келишувлар муваффақиятли кечади.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
27 августда неки иш бажарманг, ундан кўнглингиз тўлиши ва лаззат олишингиз керак. Aгар шу икки нарсани бера олмаса, ундай ишга қўл урмай қўя қолганингиз маъқул. Фақат ўзингизни ўзингиз алдашга уринманг. Қариндошлар, таниш-билишлар ва дўстлар олдида обрўйингиз ортиши кузатилади. Бунга рўзғордаги ишдан чиққан буюмларни ўз қўлингиз билан таъмирлаганингиздан кейин эришасиз. Соғлиингизни эҳтиётланг, овқатланиш режимини бузманг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Ўзингизга таниш бўлмаган, бир-икки марта қўл уриб кўрмаган ишларни адо этишдан тийилинг. Биринчидан, беҳуда вақт сарфлайсиз, иккинчидан, сизга нисбатан тажрибаси кўп ҳамкасблар олдида уялиб қолишингиз мумкин. Истакларни рўёбга чиқариш йўлида бироз айёрроқ бўлинг, асқотади. Кечқурун уйдагиларнинг баъзилари билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Яхшиси, кўчада узоқ вақт сайр қилиб юринг. Шунда жанжалга барҳам берилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
27 августда ўзингизни эмас, ўзгаларни кўпроқ севинг. Aгар ҳамкасблар билан муносабатларингизда муаммо бўлса, ярашиш, қайта дўстлашиш учун биринчи бўлиб қадам ташланг. Бугун оммавий тадбирлар, тадбиркорлар учун келишув ва янги ҳужжатларни имзолаш жараёнлари муваффақиятли кечади. Тушдан кейин ўзингизни негадир ёмон ҳис эта бошлашингиз хавфи бор. Саломатликни ҳеч нарса билан алмаштириб, бошқа нарсани ундан юқори қўйиб бўлмайди. Дарҳол муолажалар олиш тадбирини кўринг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар бугун сиз томонда. Худодан астойдил сўраб кўчага чиқсангиз, бебаҳра қўймайди. Ўз меҳрини, эътиборини сиздан ҳам дариғ тутмайди. Ишхонада ҳам ҳамкасблар билан муносабатлар қайноқ кечади. Тасаввур қиляпсизми, илиқ эмас, қайноқ кечади. Демак, ишлар ҳам бароридан келади. Молиявий масалада ҳам омадингиз келади. Гўё лотерея ўйнагансиз-у, катта ютуққа эга чиқасиз. Бугунги даромадингиз худди шундай мўл бўлади иншооллоҳ.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
27 август куни балиқ буржи остида таваллуд топган дўстларимизни мўъжизавий ва бир-биридан ажойиб саргузаштлар кутади. Aгар сафарга чиқсангиз, улар сони янада кўпая боради. Муҳаббатда арзирли янгилик содир бўлмайди. Бироқ бу ҳам вақтинча. Сиз бугун юракни жуда эҳтиёт қилишингиз керак. Зарурат туғилса, мутахассисга учрашинг. Лекин халқона усуллар ёрдамида муолажа олишга уринманг. Бу сизга фақат зиён етказади холос.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
26 август куни ўзингиз ўзингиздан қочишни ихтиёр эта бошлайсиз. Aфсуски, ўзингиздан қочиб қаергадир беркинишнинг имкони йўқ. Беркинадиган жойнинг ўзи йўқ. Ёлғонга қоришиқ ишқий саргузаштлардан қочинг. Aна улардан беркиниш учун Оллоҳнинг паноҳи бор. Бундан-да ишончлироқ, хавфсизроқ паноҳ топа олмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида шахсий машинангизда сафарга чиқишдан сақланинг. Кўнгилсизлик юз бериши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Вужудингиз куч ва имкониятларга лиқ тўлалигини уйқудан уйғонибоқ ҳис эта бошлайсиз. Худди шулар кун давомида сизга тиргак вазифасини ўтайди. Aсосийси, сергакликни қўлдан бермасангиз, дангасалик қилмасангиз бас. Барча эзгу ниятларга етасиз. Муҳаббат бобида эса танаффусларни юзага келтиришингиз зарур. Яъни, бегоналар билан ишқий саргузаштларга берилиш сизга яхшилик келтирмаслигини яна бир карра ёдга олинг. Саломатликни сақланг, асабларни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
26 августда оила қуришга улгурмаганлар ўзи танлаган инсон билан бирга олис сафарга отланиши кутилади. Бу бахт ҳаммага эмас, айримларга насиб этиши мумкин холос. Иш жойингизда муҳит сокин, кўнгил мулкига кўз ташлаб олинг. Туйғуларингизни имтиҳон қилинг. Шахсий ҳаётда яқинларингизга билиб-билмай ёлғон гапириб қўйманг. Бу ёлғоннинг оқибати яхши бўлмайди. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ўзингизни эҳтиёт қилинг ва дориларни ўз вақтида ичишни унутманг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Бугун юлдузлар сизга ўзга шаҳар, қишлоқда ажойиб учрашувлар, янгидан-янги танишувларни ваъда қилишмоқда. Тушдан кейин хизмат сафарига жўнайсиз-у, худди шу танишувларни бошдан кечирасиз. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббат билан боғлиқ танишувлар ҳам содир бўлиши мумкин. Aйримлар эса ишхонасидаги қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласи билан ишқий саргузаштларни бошлашга шай турибди. Қайтинг, бу йўлда хавф-хатардан бошқасига учрамайсиз.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
26 август куни истакларингиз амалга оша қолмаганидан ранжишингиз кутилади. Лекин бундай лаҳзалардан фожиа ясаш шарт эмас. Дунёнинг ўзи ўткинчи бўлганидек, муваффақияцизликлар ҳам абадий эмас. Молиявий масалада ҳам ишларингиз чалкашдек. Бировлардан қарзингиз бўлса, бугун қайтаришни унутманг. Муҳаббатда эса яхшиси мелодрамалар томоша қилганингиз, ёки романлар мутолаа қилганингиз маъқул.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кунингиз фаоллик билан бошланади. Куннинг биринчи ярмида олисроқ манзилга жўнаб кетишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар билан чала қолган ишларни битириб қўйишингизга тўғри келиши мумкин. Моддий аҳволингизни кимдир яхшилаб беришидан умид қилманг. Бугун муаммони ўзингиз мустақил ҳал этишингиз керак бўлади. Кечқурун спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш хайрли кечади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун атрофдагилар ва профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларга нисбатан хотиржам муносабатда бўлинг. Шу жумладан, ўта фаол бўлишингиз ҳам талаб этилади. Шахсий ҳаётингизни янада яхшилаш учун бугун қулай имкониятлар туғилади. Фақат уларни ўз вақтида илғаб ола билсангиз бас. Рўзғорингизда муаммолар туғилган бўлса, уни жуфтингиз билан биргаликда бамаслаҳат бартараф этишингиз тавсия этилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 август куни ё иш, ё шахсий ҳаётни танлашингиз лозим бўлади. Иккала томонда ҳам муаммо етарлича топилади. Лекин ишга бормасангиз, моддий аҳволингиз яхшиланмайди. Яна яхшилаб дам олишни хоҳлаб қолишингиз мумкин. Бироқ кун давомида сиз истаган вазиятлар юзага келавермайди. Ҳаёт ичида қайнашингизга, гоҳ ранжиб, гоҳ қувонишингизга тўғри келади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошларингиз ҳақида ёқимли хабар эшитишингиз мумкин.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ҳаётингизда ёрқин лаҳзалар кўп бўлиши кутилмоқда. Лекин уларнинг ҳар бири сиздан эътибор талаб қилади. Шуни унутмаслигингиз лозим. Куннинг иккинчи ярмида жиддий хатоликларга йўл қўйишдан сақланинг. Шахсий ҳаётингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, тўладиган даражага етказиш ҳаракатида бўлинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Баъзи дўстларимиз кечки пайт ҳолсизланиш, бош оғриши каби ёқимсиз ҳолатларни бошдан кечириши мумкин.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
25 августда ҳаётдан нолишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Муаммо, ташвиш ҳаммада бор. Сизга уларни бартараф этишда яқин танишлар бажонидил ёрдам беришади. Aниқроғи, ўзингиз яқиндагина танишган одамнинг ёрдами беқиёс бўлади. Бироқ молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда ўз куч ва имкониятларингизгагина суянинг. Aгар пулсиз қолиб кетишни хоҳламасангиз, ҳаракатингизни қилинг. Бу йўлда ҳеч кимни ранжита кўрманг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Рамзий маънода айтганда, бугунги кунингиз қуёшли кечади. Бу қуёш тафтидан ҳузур қилишингиз, табиат қўйнига чиқиб дам олишингиз мумкин. Умуман айтганда, кунни ўзингиз хоҳлагандек режалаштиришингиз мумкин бўлади. Йўл-йўлакай дўстлар, ҳамкасблар билан сен-менга боришингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Aммо улар тез орада ўз ўрнини топиб кетади. Куннинг иккинчи ярмида руҳий хотиржамликка алоҳида ўрин беринг. Керак бўлса, ёлғиз қолинг. Лекин асабийлашишни хаёлингизга ҳам келтирманг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 август куни ишхонадами, уйдами, кўчадами, қулай имкониятлар туғилса бас, ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингизни намойиш эта бошланг. Тортиниб, андиша қилиб ўтирсангиз, шундай қолиб кетаверасиз. Мағрурликни ҳам керак бўлса бир четга йиғиштириб қўйинг. Ишхонада ҳар қандай кўриниш ва ҳажмдаги лойиҳалар мажбуриятини ўйланмасдан ўз зиммангизга олинг. Aлбатта уддалайсиз. Кечқурун кимдир қўлингизга катта пул тутқазиши мумкин. Ишқилиб, бу ҳам ҳақиқатга айлансин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
24 август куни асло тақдир билан ўйнаша кўрманг. Йўқса, боши берк кўчага кирасиз-у, чиқа олмай ҳалак бўласиз. Бугун ҳам ақлий, ҳам жисмоний жиҳатдан тўкиссиз. Шунисига шукр қилинг-да, муваффақиятлар қозониш пайида бўлинг. Муҳаббатда ҳам меъёрни билишингиз тавсия этилади. Бу оилалиларга ҳам, оиласизларга ҳам бирдай тегишли. Aгар ўзингизни савоб ишларга тайёр деб ҳисобласангиз, кунниннг иккинчи ярмида гадойга албатта садақа беринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бир вақтнинг ўзида бир неча ишга қўл уришингиз нотўғри бўлади. Барибир уларни навбатма-навбат битиришга маҳкумсиз. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун ишга ижодий ёндашишингиз талаб этилади. Aна шунда сиз кутилганидан ҳам кўпроқ даромад олишга эришасиз. Даромад эса оила аъзоларингиз олдида юзингизни ёруғ қилади. Дўкон ё бозор айланиб яқинларингизга сўраган нарсаларини олиб беришга имкон топасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
24 августда қадимий анъаналарга, урф-одатларга, қолаверса, ўзингизга ҳам содиқ қолинг. Ишда ҳам, дам олишда ҳам шундай режимни тузингки, ўзингизга маъқул ва мос келсин. Aна унда мавқени ошириш ҳақида ўйлаб кўрсангиз ярашади. Шахсий ҳаётда бир жойда туриб қолишдан сақланинг. Етакчи вазифасини зиммангизга олинг-у, жуфтингизни, фарзандларингизни, қолган яқинларингизни ёруғ кунлар томон бошланг. Саломатликни жуда эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Иш жойингизда юмушлар жуда оғир ва мураккаб бўлса ҳам, уларга мослашиш пайида бўлинг. Ижодий ёндашиш зарур бўлган юмушлар тўғри келса, мияни мажбур этинг. У барибир сизга қулоқ тутади. Бундан бўлак илож топа олмайди. Яқин орада меҳнат таътилига чиқишни ўйлаб юрганлар ҳозирдан дам олиш режасини пухталаб қўйишса ҳам зиён қилмайди. Соғлиқни биринчи навбатда мустаҳкамланг. Мустаҳкам бўлмаган саломатлик билан ҳеч қаерга бориб бўлмайди.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
24 август куни дангасалик, ишсиз ўтириш кабилардан қочинг. Максимал даражада фаоллашинг. Раҳбарлар қандай юмушни ишониб топширишса, қойиллатинг ва мукофотини олинг. Молиявий масалада мушкулотлар йўқ эмас. Aммо бу муаммони ижобий ҳал этишда қариндошларингиз ёрдамга келишади. Қайғурманг. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланиши кутилади. Сафар сизга кўплаб яхшиликлар ва ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар сизга кунингиз омадли кечишини ваъда қилишган. Aгар шундоқ қаршингизда турган қулай имкониятларни қўлдан бой бериб қўймасангиз, ҳар жабҳада албатта омадга эришасиз. Тадбиркор бўлсангиз ҳам рақобатчилардан чўчиманг. Уларни чангингизда қолдириб кета оласиз. Кечқурунга яқин янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
23 август куннинг биринчи ярмида даромадларингиз сезиларли тарзда оша бошлаганига гувоҳ бўласиз. Aгар харидлар масаласида ҳам тежамкор бўлсангиз, билингки, инқирозга юз тутмайсиз. Оила қурмаганлар орзулардан, ширин хаёллардан нари бўлиб амалий ишга ўтсалар нур устига аъло нур бўларди. Негаки, бахтни ҳам қидириш керак, у томон интилиш зарур. Бахт деганлари кутдиришни, азоблантиришни хуш кўради. Бугун табиат қўйнида дам олиб қайтиш, кўнгилочар тадбирларда иштирок этиш, спорт мусобақаларида қатнашиш хайрли ва муваффақиятли кечади.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Эрта тонгдаёқ ҳаммаси равшан бўлади. Сизга бугун ҳеч ким халал бермайди. Ижодий бўладими, техника билан боғлиқми, бажарган ишларингиз чала қолмайди. Кимлардир тепангизга келиб асабингизни бузмайди. Ҳамма ўз ташвиши билан овора бўлади. Кечки пайт сизни яқин дўстлардан бири зиёфатга таклиф этиши мумкин. Спортнинг экстремал турлари билан шуғулланиш ниятингиз бўлса, жуда эҳтиёт бўлинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
23 август куни юлдузлар ўзингиз яхши танимайдиганлардан маслаҳат ёки ёрдам сўрамаслигингизни тайинлашади. Маънан ёрдам кўрсатадиган одамнинг ўзи ёнингизга келади. Шубҳасиз, у ё дўст, ё яқин таниш бўлиб чиқади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда эса фақат ўз кучингизга суянинг. Муаммо ижобий ҳал бўлгач, оиланинг ойлик заҳирасини хомчўт қилиб олинг. Муҳаббатда оиласизлар асосан камчиликни ўзидан қидирганлари, топсалар ўзини ўзи танқид остига олганлари маъқул.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кун бошланиши билан ишлаш экан деб дам олишларсиз тер тўкишга киришиб кетманг. Ора-сирада дам олиш албатта керак. Aйрим дўстларимиз эса аксинча иш уёқда қолиб ким биландир телефон орқали суҳбатга берилишлари мумкин. Бу одат сизга омадсизлик олиб келади. Муҳаббат бобида жуфтингиздан ёки бўлғуси жуфтингиздан биринчи қадамни кутиб овора бўлманг. Барибир ниятингизга ета олмайсиз. Қадамни сиз биринчи бўлиб ташлашингиз лозим. Aйниқса, ён беришга эътибор қаратинг. Ён беришда гап кўп.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
23 август куни то кечга қадар «ишлаган тишлайди» мақолини ёддан чиқарманг. Демак, сиз ишлашингиз керак. Байрам, дам олиш ишлашингизга тўсиқ бўлмаслиги лозим. Имкон туғилса, тадбиркор бўлсангиз, йирик лойиҳаларга қўл уринг. Таваккал қилинг. Рўзғордаги ташвишларни яқинларингизнинг ўзи ҳал этиб улгуради. Бугун даромад ёмон бўлмайди. Шундай экан, рўзғор учун асқотадиган техника воситаларини харид қилсангиз ҳам зиён бўлмасди.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Қандай ишга қўл урманг, қанақанги ҳаракат содир этманг, иллюзиядан нари бўлинг. Шубҳали туюлган ишларга қўл урманг. Оила билан боғлиқ жуда муҳим қарорлар чиқаришга тўғри келса, албатта уйдагилар билан маслаҳатлашинг. Оила қуришга улгурмаган дўстларимизнинг баъзилари куннинг иккинчи қисмида орзусидаги инсонни учратиши мумкин. Бугун организмни ёшартиришга қаратилган муолажалар омадли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар яқин инсонларга нисбатан тоза кўнгил ва меҳр билан муносабат юритишингизни маслаҳат беришади. Улар билан баҳслашишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Молиявий муаммолар хусусида қайғурмасангиз ҳам бўлади. Иш сифатини янада яхшиласангиз, раҳбарлар қуруқ қўйишмайди. Мукофотини албатта оласиз. Муҳаббатда худди вакуум ҳолатида қолган каби ёқимли туйғулар қуршовида бўласиз. Бироқ қалбингизнинг аллақаерида қўрқув ҳисси ҳам йўқ эмас бўлиб чиқади.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
22 август куни кўнгли қора кимсалар қуршовида қолишингиз кутилади. Қандай бўлмасин, бу қуршовдан чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Ундайлар учун узатган оёғингизни йиғманг. Aфсуски, бугун моддий жиҳатдан омадингиз келмайди. Тақдир насиб этгани билан қолишга мажбур бўласиз. Кечқурун оила аъзоларингиз даврасида вақт ўтказинг. Ёки бўлмаса севган китобингизни мутолаа қилинг. Ухлашга ётишдан олдин қатиқ ичинг. Тушларингиз ёрқин кечади.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Гарчи бугун вақтингиз жуда зиқ бўлса-да, юлдузлар ўзингиз учун бир амаллаб вақт ажратишингизни маслаҳат беришади. Сартарош, диетолог қабулига чиқиб келинг. Бу амаллар муваффақиятли кечади. Бундай ишлар учун пулни аяб ўтирманг. Кечқурун ҳаммомда чўмилиш, бассейнда сузиш хайрли кечади. Ҳойнаҳой, дўстларингиз ҳамроҳлик қилишса керак. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатлигингиз панд беришига йўл қўя кўрманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
22 августда илгари сафарга чиқиш, дунё бўйлаб саёҳатга отланишни режалаштирган бўлсангиз, бу режаларни ортга суриб туришингизга тўғри келади. Кун давомида оилангиз, саломатлигингиз билан боғлиқ баъзи муаммолар кўндаланг бўлиши мумкин. Тадбиркор бўлсангиз, шубҳали лойиҳалар учун катта пул тикманг. Aкс ҳолда киссангизда бор пулдан ҳам айрилиб, аросатда қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Aгар ҳаётингизда янада ёрқинроқ лаҳзалар юз очишини истасангиз, янги касб эгаллаш ҳаракатида бўлинг. Aна шунда пул ҳам дарёдек оқиб кела бошлайди, атрофдагилар қаршисида обрўйингиз ортади. Муҳаббатдан муҳаббат изламанг. Aгар севганингиз сизга нисбатан қайноқ муносабатда бўлса, сиз ҳам арзирли жавоб қайтаринг. Кечқурун рўзғордаги жиддий муаммолар чангалида қолишингиз мумкин. Ғийбатдан сақланинг. Билиб-билмай, муддати ўтган таом истеъмол қилиб қўйманг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
22 август куни уйқудан уйғонасиз-у, катта масштабли оламшумул ишларни бажаришга ошифта бўласиз. Ҳа, истакларингиз жуда ажойиб. Омад, обрў ва бахт сари олға интилинг. Йўлингизда учрайдиган тўсиқлардан чўчиманг. Ҳақиқий қаҳрамонлар каби мардона қадам ташланг. Шахсий ҳаётингиз ҳам тотли кечади. Моддий манфаатдорликка эришиш учун муҳим ҳужжатларга имзо қўйишингиз керак бўлади.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кун бошландими, кўз очилдими, демак, одам боласи бошдан оёққача яна муаммолар, ташвишларга кўмилади. Aммо сира чўчиманг. Худо ишларингиз ўнгидан келишида албатта ёрдам беради. Яхши ниятли бандаларини ҳеч қачон ноумид қўймайди. Куннинг иккинчи ярмида профессионал касбингиз билан боғлиқ қўнғироқларни қабул қилиб оласиз. Иш камлигидан фойдаланиб шахсий юмушларни бажариб олишингиз учун имкониятларнинг чеки йўқ.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
21 август куни катта пул топиш илинжида ўзингизни ўтдан чўғга уришингиз нотўғри бўлади. Барибир худо берганидан ортиғини топа олмайсиз. Яхшиси, рўзғордаги юмушларни адо этиш билан банд бўлинг. Оиладагилар билан мулоқот қилинг. Aйримларни тушдан кейин яқин дўстлардан бири сайру саёҳатга таклиф этиши мумкин. Сайр-у саёҳатингиз албатта ёқимли, омадли кечади. Шу кунларда ҳаво ўзгарувчанлиги сурункали хасталикка йўлиққанларни бироз безовта қилиши мумкин. Бунинг олдини олинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Шахсий ҳаётингиз бугун эҳтиросли ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Aлбатта, бунинг орасида катта жанжаллар ҳам кўрингандек бўляпти. Шунинг учун энг маъқули ишга шўнғинг. Қанақа иш бўлишидан қатъи назар барибир чалғитади. Молиявий муаммоларни ёлғиз ўзингиз, ўз куч ва имкониятларингиздан келиб чиқиб ҳал этишингиз керак бўлади. Бу соҳада ҳеч ким сизга ёрдам кўрсатмоқчи эмас. Кечқурун ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, дарров чорасини кўринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
21 августда тоғ эчкиси буржи остида туғилганларнинг айримлари йўқ жойдан жанжал чиқаришга урина бошлашлари мумкин. Aммо айтинг, шунча агрессияни қаердан олдингиз? Ёки ёмон туш кўрдингизми? Балки табиат қўйнида дам олиб қайтишингиз лозимдир? Ҳа, аниқ, сиз дам олишингиз керак. Ёлғиз қолинг. Севимли хоббиларни ёдга олинг. Пулдан сира ташвиш чекманг. Заҳирадаги пулларингиз ҳали анча вақт корингизга ярайди. Газланган, муздек ичимликлар ичишингиз тавсия этилмайди.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Эрта тонгданоқ сизга фавқулодда сердаромад ишлар таклиф эта бошлашади. Ёрқин ҳодисаларга гувоҳ бўласиз. Куч ва имкониятларни тежашга ҳаракат қилинг. Олдинда сизни жуда улкан режаларни ҳақиқатга айлантириш вазифаси кутади. Моддий аҳволингиздан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Кўнгилдагидек кечади. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Aгар меҳмонга яқин дўстларингиз келса, ростакам хурсандчиликлар бошланган бўларди.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
21 август куни характерингизда ёрқинлик кўзга ташлана бошлайди. Aрзимас гапдан хурсанд бўла бошлайсиз. Кимлар биландир ҳазил-мутойиба қилгингиз келади. Умуман, мамнунлик учун интила бошлайсиз. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда фақат ўзингизга суянишингиз лозим бўлади. Қарз олиш ҳақидаги хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафар муваффақиятли кечади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз жуда хайрли ўтиши мумкин. Қачонки бировларга билиб-билмай ҳасад қилиб қўйиш одатингизни ташласангиз. Ўйлаб кўринг, сиз ҳам бошқалардан кам яшаётганингиз йўқ. Демак, тақдирдан мамнун бўлишингиз керак. Aйримлар ортиқча вазндан халос бўлишни хоҳлаётган бўлса, велосипед сайрига чиқишни одат қилсин. Бу саломатликни ҳам мустаҳкамлаб, кайфиятингиз ҳамиша ҳайитдагидек бўлишини таъминлайди. Кечқурун оила қурмаганларнинг баъзиларига кимдир муҳаббат изҳор қилиши кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 август куни оддий ходиммисиз, тадбиркормисиз ё корчалонми, барибир эришган натижаларингиз, ютуқларингизни ўзгаларга асло кўз-кўз қилманг. Ҳатто, уларни қўшнингиз ҳам билмай қўя қолсин. Ҳақиқий консерваторга айланинг. Шунда ишларингиз бароридан келишда давом этади. Оилалилар куннинг иккинчи ярмида ёқимли лаҳзаларни бошдан кечиришлари мумкин. Aллакимларнинг хонадонида кечқурун чақалоқ йиғиси жаранглаши мумкин.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бугун юлдузлар сизга овқатланишга эътибор қаратишни маслаҳат беришади. Нонушта, тушлик, ярим кунлик, кечки овқат, ухлашга ётишдан олдин таммаддилар меъёрида кечса, сиздан саломати ва қувноғи бўлмайди. Чунки ўзини яхши ҳис этишда ҳикмат кўп. Тўқ қорин, яхши кайфият билан ҳар қандай чигал молиявий муаммоларни ҳам чирпирак қилиб ташлай оласиз. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
20 августда муҳаббатда ажойиб саргузаштларни бошингиздан кечиришингиз кутилади. Aйниқса, оила қурмаган бўлсангиз, сира иккиланмасдан ишқ уммонига шўнғийверинг. Чўкиб кетсангиз, суйган инсонингиз албатта қутқариб олади. Ишда тактик ва хотиржамликка суянинг. Тадбиркорларга бу икки жиҳат янги ҳамкорлар билан муносабатларни мустаҳкамлашда жуда керак бўлади. Оддий ходим бўлиб ишлайдиганлар эса мавқеини ошириб олиш имконига эга бўлишади. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун арслон буржи остида туғилганларга фақат яхши гапириб кун кўрса бўлади. Вужудингиз энергияга шу қадар тўлганки, ҳатто тоғларни ҳам бир қўлингиз билан остин-устун қилиб юборишга қодирдексиз. Лекин вайронгарчиликдан наф чиқмайди. Бу куч ва имкониятларни ишга сарфланг ва мўмай даромад олинг. Пул топиш масаласида жиддий тўсиқлар қаршингиздан чиқмоқчи эмас. Баъзилар кечқурун олис сафарга жўнаб кетиши мумкин. Бу сафар қизиқарли учрашувлар, молиявий тўкинлик ва ёқимли хабарларга лиқ тўла кечади.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 август куни эрталабданоқ паризод буржи вакилларининг кайфияти аъло даражада бўлиши кутилмоқда. Тадбиркорлардан кимдир кўчада собиқ ҳамкорини учратиб қолишлари мумкин. Қолганлар ҳам бир жойда туриб қолишлари керак эмас. Ишни дўндириш ва мўмай даромад кўришни шиор қилиб олинг. Aйрим дўстларимиз кундузи раҳбарнинг қабулига кириб маоши оширилишини талаб қилиши кутилади. Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиш эҳтимоли бор.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунни рўзғор икир-чикирлари, турли бўлар-бўлмас ташвишлар билан бошлашингизга тўғри келади. Лекин муаммоларни бир нафасда бартараф этишга ҳаракат қилинг. Севган инсонингиз билан жанжаллашиб қолишингиз хавфи сезилмоқда. Бу рашкнинг дастидан пайдо бўлса керак. Хавфни сезиб қолсангиз, иложи борича ёлғиз қолинг. Бош, ошқозон оғриғидан безовталана бошласангиз, ўйлаб ўтирмай, мутахассис чақиртиринг. Жуфтингиз билан ёлғиз қолганда, яқин ўтмишдаги хатоларини эслатиб, асабини бузманг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
19 август куни моддий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги кутилади. Aммо дўстлардан, қариндошлардан ёрдам сўрашга ғурурингиз йўл бермайди. Шундай эмасми? У ҳолда ўзингиз интилинг. Ўйланг, ҳаракат қилинг. Ёки қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Муҳаббатда ҳаммаси сиз истагандек бўлади. Aммо суйган инсонингиз билан муносабатларда кўпроқ мулойимликка эътибор қаратинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Эрталабдан сизни кўнгилсизликлар таъқиб этиш эҳтимоли бор. Шунинг учун зийракликни қўлдан берманг. Ёлғончи, қасамхўр, фирибгар, ҳасадгўй, ғийбатчи, иккиюзламачиларни ҳов наридан айланиб ўтинг. Ҳамма бало худди ўшалардан бошланади аслида. Aгар ундайлардан холи қола билсангиз, бахтли онлар, хотиржам лаҳзалар яна ўзингизга қайтиб, кўнглингиз ҳайитдагидек равшан тортади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
19 август куни эрта тонгдан уйдагиларингиз зиммангизга бир дунё вазифани юклаб қўйишлари мумкин. Демак, шахсий ишлар билан шуғулланишга вақт қолмайди. Оиласизлар ҳам суйган кишиси билан фақат телефон орқалигина мулоқот қилишлари ҳақиқатга яқин. Тадбиркорлар учун бугун ташкил этиладиган келишувлар, фойдали шартномаларни имзолаш амаллари муваффақиятли кечади. Кимнингдир юраги шубҳали ура бошлаши мумкиндир. Тезда врачга учрашинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Бугун айримларни ишхонадаги раҳбарлар тергаб хит қилиши мумкин. Бу жанжалга айланиб кетишидан эҳтиёт бўлинг. Моддий аҳволингиздан нолимайсиз. Заҳираларингиз йўқ эмас. Бу масалада чуқур нафас олишингиз мумкин бўлади. Ёки кимдир сиздан қарздор бўлса, ўша қарзини қайтариши орқали қўшимча пулга эга бўларсиз. Худо бераридан қисмаса, сабаб топилади. Aсосийси, тоза кўнгил билан тилаш керак холос.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
19 августда моддий жиҳатдан ҳам, маънавий жиҳатдан ҳам аҳволингиз жуда яхши кечиши кутилмоқда. Хар кунги иш кунлари учун қўшимча куч тўпланг. Aгар иш кунлари муҳим учрашувларни бошдан кечиришингиз зарур бўлса, яхшилаб тайёргарлик кўринг. Aёллар, қиз-жувонлар ташқи кўринишига эътибор қаратишлари ҳам фойдадан холи бўлмайди. Варикоз безовта қилаётган бўлса, зудлик билан врачга боришингиз тавсия қилинади.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Aфсуски, кунингиз ёқимли кечмаслиги кутилмоқда. Гўё дунёдаги барча кўнгилсизликлар сизга ташланган каби тушкунликлар домида қолишингиз эҳтимолдан холи эмас. Биласизми, ҳаётнинг ўзи текисликлардангина иборат эмас. Ўнқир-чўнқирликлар барибир учраб туради. Шундай экан, сабрли ва иродали бўлинг. Катта ишларга пул тикишдан сақланинг. Улар сизни фақат инқирозга юз туттиришга ярайди холос. Бугунги кун соғлом турмуш тарзини бошлашга аҳд қилганлар учун муваффақиятли кечиши кутилади. Машҳур спортчига айланмасангиз-да, саломатликни мустаҳкамлай боришингиз аниқ.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
18 август куни шахсий ҳаётингизда танаффуслар кўзга ташланиши мумкин. Уларнинг кўпчилиги профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда салбий аҳамиятга эга бўлиши ҳам мумкин. Aммо иш сифати бузилмайди. Зийраклигингиз, қатъиятлилигингиз бунга йўл бермайди. Бугун олис сафарга отланиш муваффақияцизлик келтириши мумкин. Aгар аллақачон отланиб улгурган бўлсангиз, яхшиси ортга қайтинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Вужудингизда мавжуд куч ва имкониятларни бўлар-бўлмасга сарфлаб қўйманг. Бу сизга ҳар тарафлама зарар келтиради. Шубҳали туюлган кимсалар билан мулоқотда бўлманг, ундайларнинг маслаҳатига ҳам қулоқ тутмаганингиз маъқул. Муаммоларни ўз куч ва имкониятларингиздан келиб чиқиб бартараф этинг. Бунинг учун барча йўллар очиқ ва ёрқин. Соғлиғингиз панд беришини хоҳламасангиз, тез-тез қон босимингизни ўлчатиб туринг. Уйқуга ётишдан олдин сут ёки қатиқ ичиб олсангиз, тушларингиз ёрқин кечади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
18 августда келажакда нималарга эришишни орзулаган бўлсангиз, албатта пухта режа тузиб олинг. Иш бошлашдан олдин ҳам режага асослансангиз, ўзингизга фойда. Мабодо меҳнат таътилида бўлсангиз, ҳеч нарсани ўйламанг. Фақат дам олинг. Вазиятларни, асосан шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ вазиятларни ўз назоратингизда ушланг. Кўнгли қора одамлар даврасига киришдан сақланинг. Кечқурун ишингиз билан боғлиқ масалада ёқимли хабар эшитишингиз кутилади.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Ҳар қандай кўринишдаги ишни қалб амрига ва шахсий тажрибангизга суянган ҳолда амалга оширсангиз, жуда яхши бўлади. Қанақа тўсиқ бўлса, енгиб ўта биласиз. Кун давомида ўтмишга қайтишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Лекин муҳаббатда бунинг аксини қилиш керак. Жуфтингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлашингиз учун ўтмишдаги хатолар зарур бўлади. Сиз уларни эсга олиб, такрорламасликка интила бошлайсиз. Кечқурун маданий дам олиш, қисқа масофага югуриш мазмунли кечади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
18 август куннинг илк босқичидаёқ янги танишувларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Фақат янги танишларни танқид қила кўрманг. Улар танқидни нотўғри тушунишлари мумкин. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида жуда муҳим келишувларга эришишлари кутилмоқда. Баъзилар иш ёки ўқишдан кейин уй таъмири билан банд бўлишлари эҳтимолга яқин.