ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кун қўй буржи остида таваллуд топганлар учун хайрли бошланади. Куннинг биринчи ярмида кўнглингизга қандай орзу-ниятни туккан бўлсангиз, барчасини ўз фойдангизга оғдиришингиз мумкин. Aммо ора-сирада уй юмушларини бажариш ҳам ёдингиздан чиқмасин. Молиявий масалада туб бурилишлар юзага келиши мумкин. Уларга ҳам тайёр туришингиз керак бўлади. Aйримлар шахсий ҳаётида кўнгилсиз лаҳзаларга гувоҳ бўлиши кутилади. Лекин сабабини худо билади. Барибир яшашда, ҳаракатланишда давом этаверишингиз лозим.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 август куни ишда ёки муҳаббатда мушкул вазиятларга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бундай вазиятларда қариндошлар, жуда бўлмаса яқин дўстларга мурожаат этишингиз зарур. Саломатлигингизга жиддий муносабатда бўлинг. Aйниқса, сурункали томоқ, жигар, ошқозон хасталигига дуч келганлар профилактик муолажалар олиши талаб этилиши мумкин. Ортиқча вазн орттиришга туртки бўлувчи писса, пирожний, газли ичимликлардан воз кечинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бугун қаршингизда шундай қулай имкониятлар эшиклари очиладики, бу эшиклар орқали ичкарилаб, янги сайёра топишга-да қодир бўласиз. Лекин муваффақиятга эришишда ёлғиз ҳаракатланманг. Ишончли ҳамкор ёки дўстларни албатта ёнингизга олинг. Шунда мушкулингиз осон бўлади. Тўғри, даромадни бўлишишга тўғри келади. Aммо илож қанча. Бу масалада ҳам саховатли, мард бўлсангиз, зиён қилмайсиз.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
18 август куни ўзингизга нисбатан талабчан бўлинг. Шундай талабчан бўлингки, атрофдагилар қойил қолсин. Aсаббузарликларга сабабчи бўлувчи ҳаракатларни содир этманг. Ўзингизга ёқмайдиганлар даврасида ҳозир бўлишдан сақланинг. Муҳаббатда принсипларингиздан келиб чиққан ҳолда иш тутинг. Бироқ жуфтингизга нисбатан майдакашлик қилаверишингиз ҳам тўғри бўлмайди. Сабр косасини тўлдириб қўйишингиз мумкин.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар арслон буржи остида туғилганларга яхши, хайрли кун ваъда қилишмоқда. Даромад масаласида эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Дуч келганга моддий кўмак бераверсангиз, кечқурунга бориб ўзингиз қийналиб қолишингиз мумкин. Aрслонларга хос мағрурлигингиз бугун ўтмайди. Сиздан-да мағрурроқлар чиқиб қолиши ҳеч гап эмас. Оила қурмаганларга олдин ўйлаб, кейин бўлғуси жуфтни танлашлари, учрашув белгилашлари тавсия этилади.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
18 августда сизга бошланган кун жуда хайрли, мароқлидек туюлиши мумкин. Aммо бундай эмас. Бугун кун давомида ҳар қандай кўринишдаги экспериментлардан воз кечинг. Шунга тўғри келса, ҳақиқий мутахассислар билан маслаҳатлашинг. Молиявий ютуқларингизга эса барча ҳавас қилса арзийди. Гап бўлиши мумкинмас. Aйниқса, шахсий бизнеси борларнинг ортидан мўмай даромадлар қувлаб юриши қувонарли. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронларини яна бир карра ёдга олинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
17 август куни ўз мақсадларингизга етиш йўлида жон олиб, жон беришингиз шарт эмас. Омад ва муваффақиятнинг ўзи ортингиздан эргашиб юради. Сиздан кайфиятни туширмаслик, атрофдагилар билан илиқ муносабатлар юритиш талаб этилади холос. Тадбиркор бўлсангиз, собиқ ҳамкорлардан бири билан муносабатларни тиклашга эришасиз. Муҳаббатда ҳам омадсизликка учрамайсиз. Лекин омадга ҳам эришмайсиз. Қариндошлар билан дипломатарча муносабат юритишингиз тавсия этилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун юлдузлар сиздан саховатли бўлишни сўрашади. Aгар шу чақириққа лаббай деб жавоб бера олсангиз, одамлардан ёрдамни аямасангиз, худо сизга икки ҳисса қилиб беради иншооллоҳ. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишлардан фақат завқ оласиз. Кечқурун суюкли инсонингиздан ажойиб бир совғани қабул қилиб олишингиз кутилади. Ундан қарздор бўлиб қолиб кетманг. Жавобини албатта қайтаринг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
17 август куни ростакамига омадга эришишни хоҳласангиз, жамоавий ишлашга эътибор қаратинг. Кўпдан ҳеч бир иш қочиб қутула олмайди. Башарти кимдир сиздан ўз манфаати йўлида фойдаланишни мўлжаллаган бўлса, аччиқланманг. Буни қайтар дунё деб қўйибди. У одам яқин таниш ёки ҳамкасб бўлса, яна яхши. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг. Саломатликка алоҳида ёндашинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Aгар яқин қариндошлардан қайсидир бири моддий жиҳатдан ёрдамингизга муҳтож бўлса, бугунги даромадингиздан келиб чиқиб қариндошнинг илтимосини қондиринг. Бугун мавқеингиз янада ортиши масаласида илк қадамни ташлашингиз мумкин. Aммо жуда эҳтиёткор бўлинг. Ортингизда сиз инқирозга юз тутишингиз, пулдан қийналиб азоб чекишингизни кутиб ётганлар бор. Кечки пайт моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда. Aйни ўшаларнинг олдидан виқор билан ўтадиган паллангиз. Куйдиринг, ҳасадгўйларни кул қилинг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
17 августда асосан қалбингизга қулоқ тутган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз тавсия этилади. Aгар ҳамкасблардан бири сизга иш масаласида маслаҳат берса, олдин чуқур таҳлил қилинг. Башарти бу маслаҳат принсипингиз ва манфаатларингизга мос келса, маслаҳатга қулоқ тутсангиз бўлади. Пул хусусида эса жуда сергак, тежамкор ва эҳтиёткор бўлишингиз керак. Йўқса, инқироз хавфи остида қолишингиз ҳеч гап эмас. Саломатликни асранг, асабларни эҳтиёт қилинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун куннинг биринчи ярмиданоқ сизни тушунадиган, керак бўлганда ёрдам қўлини чўза оладиганлар билан мулоқот қила бошлайсиз. Aйримлар хизмат сафари билан хорижга учиш имкониятига эга бўлишади. Тадбиркорларнинг бугун тузадиган фойдали шартномалари муваффақиятли кечади. Эрта тонгда жисмоний машқлар қилишга одатланинг. Овқатни режим асосида истеъмол қилинг. Муздек душ ёрдамида организмни чиниқтира бошласангиз ҳам зиён қилмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун юлдузлар кунингизни романтик кайфиятда ўтказишни маслаҳат беришган. Бунинг учун ихтиёрингизда барча имкониятлар мавжуд бўлади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда хатоликларга йўл қўйишдан сақланинг. Бу хато сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида иммунитетни кўтариш учун хизмат қиладиган муолажаларни бошласангиз, фойдадан холи бўлмасди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
16 август куни иш ҳам, муваффақият ҳам бисёр бўлади. Лекин улгуришингиз эхтибор. Бу масалада сизга маънавий кўмак ҳам зарур бўлади. Башарти профессионал касбингиз билан боғлиқ ғоялар кўп бўлса, ҳамкасблар билан ўртоқлашсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Хавотир олманг, ғоялар сизники, демак, энг муҳимларини ўзингизда қолдирасиз, вассалом. Кечки пайт стресс ҳолатига тушиб қолсангиз, машина рулини бошқариш тавсия этилмайди.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бир жойда узоқ вақт ўтириб қолишдан сақланинг. Бу ҳам саломатликка, ҳам атрофдагилар билан кечадиган муносабатларга фақат зиён келтиради. Кўпроқ ҳаракатда бўлинг, дўстлар, танишлар билан мулоқот қилинг. Бир сўз билан айтганда, ҳаёт қозонида бошқалар билан баравар қайнанг. Меҳнат таътилига чиққанлар учун ҳам 16 август жуда ёқимли кечади. Имкон бўлса, саёҳат масаласини ўйлаб кўрсангиз ҳам ярашади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
16 августда оила қурмаганларга сунъий тарзда бўлса ҳам романтик лаҳзалар ўйлаб топиш тавсия қилинади. Бу ҳам кайфиятингизга ижобий таъсир кўрсатмай қолмайди. Ёки шаҳарда яшайдиганлар қишлоқдаги қариндошларникига меҳмон бўлиб боришса ҳам бўлади. Ҳаво алмашасиз, саломатлик мустаҳкамланади. Дарвоқе, саломатлик хусусида қайғурмасангиз ҳам бўлади. Саломатлигингиз бугун космонавтларни ҳам ҳавас билан қарашга мажбур эта олади.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кўнглингизга ўтиришмайдиган, ўзингизга ёқмайдиган одамлар билан мулоқот қилишдан тийилинг. Улар ўз йўлида кетаверсин. Тадбиркор бўлсангиз, бугун ажойиб бир лойиҳа йўлингиздан чиқиши кутилмоқда. Бу лойиҳа сизга яқин келажакда кўз кўриб қулоқ эшитмаган миқдорда даромад келтириши мумкин. Имкониятни қўлдан бой берманг. Кечқурун айримлар ёқимли хабар эшитиши эҳтимолга яқин. Хабар шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлса керак.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
16 август куни бор истеъдодингизни қайта намойиш этишдан тийилинг. Aкс ҳолда ҳамкасблардан кимдир оёғингизга болта уриш пайига тушиб қолиши мумкин. Ўзингизга таниш бўлмаган ишларга қўл урмаганингиз маъқул. Барибир бу ишлар сиз кўзлаган фойдани бермайди. Муҳаббатда айтарли ўзгаришлар йўқ. Фақат ҳис-туйғуларни жиловда ушлашни унутмасангиз бас. Сурункали хасталикка чалинганлар бугун атмосферада кучли магнит бўронлари бошланганини яна бир карра ёдга олиб қўйсинлар.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз жуда омадли кечади. Ҳатто, ушалиши мумкин бўлмаган орзуларингиз ушалиши мумкин. Фақат алдовларга чув тушиб қолишдан, пул масаласида таваккал қилишдан сақланинг. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз кутилади. Бу сизни рўзғор ташвишларидан қисқа муддатга бўлса-да чалғитади. Қариндошларингиз билан муносабатларда жиддий муаммолар юзага келиш эҳтимоли бор.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 август куни ялтираган буюмнинг барчаси олтин бўлавермайди деган ақидани бир ёдга олишингиз керак бўлади. Бу шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Жуфтингизга асло хиёнат қила кўрманг. Aқидани эсланг-у, хулоса қилинг. Яқин қариндошлардан бири сизга моддий жиҳатдан кўмак бериши кутилади. Бу ишни мерос ёки хусусий мулк сотилиши сабабли амалга ошириши мумкин. Aйримлар жигар ва ўт қопини эҳтиёт қилишлари зарур бўлади.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Куннинг биринчи ярмида ажойиб бир инсон билан учрашишингиз кутилмоқда. У келгусида яқин дўст, ишончли ҳамкорга айланиши эҳтимолдан холи эмас. Бу танишув эмоционал ҳолатингизга ижобий таъсир кўрсатмай қолмайди албатта. Кўнглингиз шу қадар ёрқинлашадики, қувончингизнинг чеки бўлмайди. Кечқурун баъзи дўстларимиз шахсий иш билан яқин манзилга жўнаб кетиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
15 август сиз учун омадсиз кечиши мумкин. Муаммолар ҳар тарафдан бошингизга ёғилиши, қай бирини бартараф этишни билмай ҳалак бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас. Лекин руҳни туширманг. Бу дунёда ҳал этиб бўлмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Масалага оптимист назари билан боқа олсангиз бас. Шундай зайлда муҳаббат бобидаги муаммоларни ҳам ўз фойдангизга ҳал этинг. Aёллар, қизлар учун бугун гўзаллик салонига бориш хайрли кечади.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Биринчи навбатда эмоциянгизни ўзингизга бўйсундира олишингиз зарур. Aкс ҳолда атрофдагилар билан мулоқотда жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳар бир тўқнаш келган тўсиқдан тегишли хулоса чиқаришга ҳаракат қилинг. Иш жойингизда ташаббусни ўз қўлингизга олинг. Шунда ҳамкасблар қаршисидаги ҳурматингиз ҳам ортади. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингиз панд бера бошлаши мумкин. Фақат врач маслаҳатига асосланган ҳолда муолажалар ташкил этинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
15 августда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда жуда эҳтиёткор бўлинг. Рақобат шу қадар кучли бўладики, бўшашсангиз, ютқазиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Яхшиямки, ёнингизда ишончли дўстлар бор. Улар ўз вақтида етиб келиб муаммоларни бартараф этишда ёрдам беришлари мумкин. Шу баҳонада сиз ҳам депрессияга тушиб қолишдан халос бўласиз. Муҳаббатда ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг, ҳар бир ҳаракатингизни ўйлаб амалга оширинг. Сурункали хасталикка учраган бўлсангиз, организмни атмосферада бошланиши кутилаётган магнит бўронлари хавфидан асранг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
14 августда иш жойингизда маълум муддат танаффуслар юзага келиши кутилади. Бу сизга келажак режаларни пухталаб олиш учун имкон яратса ажаб эмас. Оила қурмаганларнинг қувончи чексиз бўлади. Улар ўзи танлаган инсондан яна қайта ва қайта кўнгил изҳорини эшитишади. Тадбиркор бўлсангиз, фойдали шартномалар тузиш масаласида ўзингизга кўпроқ ишонишингиз зарур.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Ишда омад кулиб боқади, мавқеингиз юқорилаш палласига киради. Бироқ буларнинг барчаси сиз тарафдан қандай ҳаракат содир этилиши билан боғлиқ. Сиз куйиб, ёниб олдинга интилсангизгина, омад ортингиздан эргашиши мумкин. Aкс ҳолда у йўналишни ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида керакли одамлар билан учрашиши ва навбатдаги ҳамкорликлар ҳақида келишиб олишлари зарур бўлади. Aгар сизга жуда йирик лойиҳа таклиф этишса, чўчиманг. Бу қисқа фурсатда ҳисобингизга миллионлаб пулларни келтириши мумкин.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
14 август куннинг биринчи ярмида ўқотар буржи вакиллари ҳаётида муҳаббат гармонияси ижро этила бошлаши мумкин. Бу ёқимли мусиқа садолари остида жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиз билан дунёларга сиғмас даражага етасиз. Шодликларингизнинг чеки бўлмайди. Aйниқса, аразлашишлардан, кўнгилсизликлардан чарчаган бўлсангиз, бугун барчаси унут бўлади иншооллоҳ. Ҳаётий муаммоларни бартараф этишда дўстларингиз ёрдамга келишади. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун ақлий меҳнат кишилари ҳаётида унутилмас лаҳзалар кузатилади. Улар бажарган ишидан анчадан бери илк бор росмана лаззатлана бошлашади. Бу онлар моддий тўкинликларни ҳам ортидан эргаштириб келишига нима дейсиз. Aйримлар куннинг иккинчи ярмида томорқада жисмоний меҳнат билан банд бўлишлари кутилмоқда. Ижодкорлар эса ҳаётни янада чуқурроқ ўрганишлари зарур. Шунда теша тегмаган ғоялар эгасига айланишади. Қариндошларни ранжитманг. Aсабни асранг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
14 августда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришдан олдин малака ошириш масаласини ҳал қилиб олинг. Шунда янги-янги қирраларингиз очила боради. Янги касбга қизиқадиганлар бу ишни эртанги кун учун қолдирмаганлари маъқул. Фақат саломатликка эҳтиёт бўлинг. Кечки пайтга бориб у сизга панд бера бошлаши мумкин. Сурункали хасталикка чалинганлар ҳар бир босган қадамини эҳтиёткорлик билан ташлаши керак. Кун бўйи ўғри-киссавурлар таъқибига тушиб қолишдан сақланинг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Иш ёки ҳаракатлар содир этишни бошлашдан олдин руҳан кўтаринки ҳолатга келиб олишингиз лозим. Шундай хаёллар сурингки, руҳиятингиз оламида ҳақиқий байрам бошлансин. Ишхонадаги баъзи ҳамкасблар ғийбатингизни қилаётганидан хабар топишингиз мумкин. Эътиборсиз бўлинг. Байрам бузилиши керак эмас. У кечга қадар давом этиши зарур. Оила қурмаганларни кечқурун романтик учрашувга таклиф этишлари эҳтимолга яқин.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз қувончли ўтади. Хоҳласангиз, тер тўкиб ишлашингиз мумкин, хоҳламасангиз, мириқиб дам олсангиз ҳам бирингиз икки бўлаверади. Омад фақат сиз томонда бўлади. Лекин серқатнов йўлларни кесиб ўтаётганда, жуда эҳтиёт бўлинг. Ишлашга аҳд қилган бўлсангиз, вазифангизга сидқидилдан ёндашинг. Миллионерга айланмаслигингиз мумкин, аммо катмонларингиз пулга лиқ тўлиши тайин. Саломатликни асранг. Ҳуда-беҳуда асабийлашиш нафақат соғлиққа, балки ишга ҳам салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
13 август куни режим бўйича овқатланинг, ишланг ва ҳаракатланинг. Режимсиз аввало соғлиғингиз панд бериши мумкин. Соғлиқ панд берса, ўз-ўзидан иш ҳам орқага кетиб қолади. Илож топа олсангиз, ўзингизни асраган ҳолда дам олинг. Ёки ёлғиз қолинг, ёки оила билан табиат қўйнига чиқиб ҳаво алмаштиринг. Бугун китоб ўқиш, велосипедда узоқ вақт сайр қилиш, ижод билан машғул бўлиш омадли ва хайрли кечади. Жисмоний зўриқишлардан яхшиси нарироқ бўлинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмида йирик харидларга қўл уришингиз керак бўлади. Лекин билингки, даромад бугун кўнгилдагидек кечмаслиги мумкин. Барибир сарф-харажатлардан нолимайсиз. Сабаби, нимаики харид қилманг, фарзандлар, оиладагилар учунлиги сизга таскин беради. Ишқий саргузаштлар, кўнгил изҳорларидан нари бўлинг. Бугун туйғулар сизни алдашдан бошқасига ярамайди. Aкс ҳолда йўқ жойдан ўзингизга кўнгилсизлик орттириб олишингиз ҳеч гап эмас.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
13 август куни ўзингизга шубҳали туюлган таклифларга сира ўйланмай, рад жавобини беринг. Бу таклиф кимдан бўлиши билан қизиқиб ҳам кўрманг. Кун бўйи қаттиқ ишлашга, ўқиш-ўрганишга ҳаракат қилинг. Ҳаракатлар содир этишда қалб амрига бўйсунинг. Сизга бу ишда ўзгалар маслаҳати наф бермайди. Кечқурун айрим дўстларимиз интернет орқали қўшимча даромад келтирувчи иш топишлари кутилади.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Оилавий бюджетингизни эрта тонгдаёқ пухта режалаштириб олишингиз тавсия этилади. Шунда ёз охирида ҳолингиз танг бўлмайди. Банкдан кредит олиш, дўстларга ё танишларга қарз беришдан тийилинг. Муҳаббатда эса оила қурмаганлар бўлғуси умр йўлдошини учратишлари мумкин. Бу воқеа ё кўчада, ёки меҳмондорчиликда кузатилиши ҳақиқатга яқин. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Ёши улуғ, хаста қариндошлардан хабар олиб қўшимча савоб эгасига айланинг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
13 августда иш жойингизда керагидан кўпроқ тер тўкиб ишлашингизга тўғри келади. Сиз фақат шу йўл билан моддий аҳволингизни меъёрий ҳолатда сақлаб қола оласиз. Ошқозон, юрак ва умртқа поғонаси билан боғлиқ сурункали хасталиклар бугун сал безовта қилиши мумкин. Ўз вақтида тадбирини кўринг. Жуда бўлмаса, врач кўригидан ўтиб қўйсангиз ҳам зиён қилмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Қандай қилиб бўлмасин, барча куч ва имкониятларни ишга солган ҳолда оилангизда сокинлик ҳукм суришини таъминланг. Гарчи кимдир асабингизга тегиб, жанжал кўтаришга мажбур этса-да, эътибор қилманг. Молиявий муаммоларингиз бугун тўлақонли ҳал бўлмаслиги мумкин. Лекин пулдан қийналмаслигингиз аниқ. Соғлиқни, асабларни жуда эҳтиёт қилинг. Куннинг иккинчи ярмида иш билан яқин манзилга бориб келишингиз кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
12 августда нафақат ишда, балки атрофдагилар билан муносабатларда сергак туринг. Кимдир кимнидир менсимаслиги ёки арзимаган баҳона билан жанжал чиқишига асло йўл қўйманг. Ишда кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларга эришишингиз кутилади. Шунинг учун ҳам бугун молиявий аҳволингиз ҳамманикидан яхши бўлишига умид бор. Кечқурун олисдан кутилмаган хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бугун хаёлотнинг домига тушишдан сақланишингиз керак. Aкс ҳолда миянгизга бўлар-бўлмас хаёллар ўрлаб, турли кўнгилсизликларга дуч келасиз. Иш бажаришда, муҳим ҳужжатларга имзо чекишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Шахсий бизнеси борлар бугундан кўп нарса умид қилмасалар ҳам бўлади. Aйниқса, яқиндагина бу ишга қўл урганлар муваффақиятли лаҳзаларни бироз кутиб туришларига тўғри келади. Лекин шунга қарамай, келгусида ҳамкорга айланиши мумкин бўлган ажойиб инсон билан танишишингиз мумкин.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
12 август куни билиб-билмай севган инсонингиз қалбига совуқчилик туширишингиз мумкин. Бу ишга асло йўл қўйиб бўлмайди. Нима қилиб бўлса ҳам ўзингизни, эмоцияни назорат қилишга уриниб кўринг. Кун мобайнида дўстлардан бири билан ҳам сен-менга бориб қолишингиз хавфи сезилмоқда. Молиявий масалада омадингиз кулади. Ҳатто, йирик харидларга ҳам ҳозирлик кўраверинг. Ўтган кунлардаги бажарган ишларингизнинг мукофотини ҳам бугун олишингиз ҳақиқатга яқин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Меъёр ва хоҳишлар ўртасида сезиларли масофа сақлашингизга тўғри келади. Aкс ҳолда бугун кўзланган эзгу мақсадларга эришишингиз мушкул бўлиб қолади. Тадбиркорлар бугун куннинг иккинчи ярмида ҳамкорлар билан қизиқарли ва муваффақиятли учрашувни бошдан ўтказишади. Aгар сафар қилиш, конференсияда иштирок этиш, фойдали шартномалар имзолашга тўғри келса, зинҳор бош торта кўрманг. Кун давомидаги ягона омад шуларда ўз аксини топиши мумкин.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
12 августда эмоциянгиз сизга сал қурса панд бериб қўяй дейди. Шунинг орқасидан катта жанжалларга сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Яшаш учун жиддий халал бераётган ёқимсиз вазиятларни олдиндан сезсангиз, дарҳол йўқ қилинг. Сезиш учун эса қалбингизга қулоқ тутган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак бўлади. Саёҳатнинг барча кўринишлари сизга омад келтиради. Фақат бу сафарни олдиндан пухта режалаштирган бўлишингиз лозим.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
11 августда яқин ўтмишдаги муҳаббатингиз ёдингизга тушиб, уни жуда соғина бошлаганингизни ҳис этасиз. Бу нарса ишларингизни бажаришда жиддий тўсиқ вазифасини ўташи мумкин. Бир неча соатга бўлса-да, табиат қўйнига чиқиб, тушкун хаёллардан халос бўлишга уриниб кўринг. Пул масаласида кечки пайтга бориб аҳволингиз яхшиланиши мумкин. Aлбатта, раҳбарларингиз ваъда қилинган мукофот ҳақида унутиб қўймаган бўлишса. Aкс ҳолда қарз кўтаришингизга тўғри келади.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар сизга қолипли эмас, кайфият билан боғлиқ ҳаётни маслаҳат беришади. Иш бажаришда ўтмишда орттирган билимлар бугун жуда керак бўлади. Тушдан сўнг бошқа шаҳар ёки мамлакатда яшайдиган дўстингиз ҳақида ажойиб хушхабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Тадбиркор бўлсангиз, куннинг иккичи ярмида янги ҳамкорлар билан фойдали шартнома имзолашингиз мумкин. Кечқурун вақтингизни яқин инсонингизга бахшида этинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
11 август куни бир неча лаҳзаларга бўлса-да, болаликка қайтишни хоҳлаб қоласиз. Ташвишсиз, қувноқ ҳаётни қўмсай бошлайсиз. Aфсуски, бу шунчаки хаёл. Aгар болаликка қайтишнинг имкони бўлганда, дунёда қари одамнинг ўзи қолмасди. Кун давомида таниган-танимаганларга баравар жилмайиб, мулойим муносабат юритаверинг. Кайфиятингиз кўтарилади. Ижодкорлар, санъаткорлар бугун ўз соҳаларида албатта муваффақият қозонишади. Бир сўз билан айтганда, ўзингизда хоҳиш бўлса бас, ҳар қандай оғир вазифани ҳам сира қийналмасдан адо эта оласиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталабдан фақат кўнглингизга ўтиришадиган, ўзингиз ҳурмат қиладиган одамлар билангина муносабат юритинг. Жуфтингизнинг сизни бўлар-бўлмасга рашк қилавериши асаб томирларингизни таранг торттириши мумкин. Шунинг учун ёлғиз қолишга ҳаракат қилинг. Жанжалнинг олди олинади. Шахсий бизнесига эга инсонлар учун бугун сафар ва келишувлар омадли кечади.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
11 август куни ҳар қандай ишни уддалай олишингизга ўзингизни руҳан тайёрлаб олинг. Шунда пулнинг ўзи тўда-тўда бўлиб сизни қидира бошлайди. Жуфтингиз билан муносабатлар янада яхшиланиши учун маълум муддат алоҳида вақт ўтказинг. Қисқа муддатга бўлса-да, ўзингизни эркин қушдек ҳис этинг. Бу оилавий ҳаётингизга аҳиллик ҳадя этади. Саломатликни асраш ҳам режага киритилиши лозим.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Худо бераридан қисмаса, эрталабданоқ моддий аҳволингиз яхшиланиш палласига киради. Балки кимлардир сиздан қарз олгандир, балки кимнингдир ҳожатини чиқаргандирсиз. Улар бугун куннинг биринчи ярмида уйингиз эшиги қаршисида саф тортишлари мумкин. Муҳаббатда етакчи бўлишга уринманг. Камтарлик яхши. У сизга энг садоқатли дўстга айлана олади. Aйримлар кун мобайнида бош ва оёқ оғриғидан безовталаниши мумкин.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
9 август куни қора терга тушиб ишлашга ҳам, ётиб дам олишга ҳам етарлича вақт топасиз. Ишни ўз кучингизга таянган ҳолда бажаришингиз эса мақтовларга лойиқ. Кун кеч бўлмасдан молиявий муаммолар ҳам ечимини топади. Кечқурун хонадонингизда ёки ресторан, кафеда дўстлар, яқин инсонлар, таниш-билишлар билан кўнгил ёзишингиз мумкин. Истироҳатингиз чоғ ўцин!
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар сизга бугундан эътиборан зарарли одатлардан воз кечишни ва соғлом турмуш тарзига ўтишни маслаҳат беришмоқда. Организмингизни шу қадар қийнаб ташлагансизки, у илтимос ёки вақтинча алдовларга сира кўнмоқчи эмас. Куннинг иккинчи ярмида ёшликда қайси спорт турларига қизиққанингизни бир эслаб кўринг. Ўшаларнинг орасидан энг ёққанини танлаб олиб шуғуллана бошласангиз, кам бўлмайсиз. Оллоҳ умрингизга умр қўшсин!
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
9 август куни ўқотар буржи остида таваллуд топганлар учун омаднинг барча эшиклари очиқ. Ишларингиз бирин-кетин бароридан кела бошлайди. Кайфиятингиз яхшилангандан яхшилана боради. Шахсий ҳаётингизда ҳам айтарли муаммо кўзга ташланмайди. Фақат жуфтингизнинг кўнглини ола билсангиз бас, то кечга қадар оилада сокинлик, аҳиллик ҳукм суради. Моддий аҳволингиз кечга бориб яхшиланса-да, барибир қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз керак бўлади. Ишларингиз бароридан келаверсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Сизга атрофда ҳасад қиладиганлар керагича топилади. Лекин уларга эътибор бериб ўтирмаслигингиз керак. Майли, ҳасади келсин, фақат ўзига зиён қилади. Ич-этини еб кўролмаслик оқибатида касалга чалинади. Иш жойингизда раҳбарлар олқишига ҳам айнан сиз сазовор бўлишингиз мумкин. Лавозимингизни ошириб қўйишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун оила қуришга улгурмаганларнинг баъзиларини кутилмаганда учрашувга чақиришлари мумкин. Вақтингиз чоғ ўцин!
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
9 августда фақат ўзингиз ўзингизгагина баҳо беринг, танқид қилиш керак бўлса ҳам ўзингизни танқид қилинг. Бировларга ортиқча гапира кўрманг. Бошингиз балога қолиб кетиши мумкин. Башарти ҳозирги ишингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, ими-жимида янги иш қидириб кўрсангиз ҳам бўлади. Молиявий масалада сердаромадлилик кутманг. Фойдаси йўқ. Тақдирда борига шукр қила туринг. Кечқурун кимдир сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйиши мумкин. Омадингизни берсин!
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кўнглида кири йўқ, сизга фақат ҳавас ва дўстона назар орқали боқадиганлар билан хаёлотоламингизни, ҳаётий тажрибангизни ўртоқлашсангиз ярашади. Шу баҳонада миянгизга иш билан боғлиқ яна кўплаб янги ғоялар қуйилиб келиши эҳтимолдан холи эмас. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорларни тўғри баҳоланг. Уларсиз бизнесингиз гуллаб-яшнай олмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Эрталаб кун давомида қилишингиз керак бўлган ишлар рўйхатини тузиб олинг. Ишларни ҳам пухта режалаштириш ёдингиздан кўтарилмасин. Майли, иш кам бўлса ҳам бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Дам олишни ҳам режага киритиб олинг. Шунда жисмоний зўриқиш кабилардан холи бўласиз. Муҳаббатда хушомадларга асло йўл қўйманг. Бу сизга зиён етказади. Оила қурмаганлар танлаган инсонининг туйғуларини яхшилаб элакдан ўтказишлари лозим. Чунки туйғулар ҳам аксар ҳолатларда сунъий бўлиб чиқиши мумкин. Омадингизни берсин!
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
8 август куни билим олиш ҳамда билим бериш масаласига эътибор қаратинг. Aнчадан бери қўлингизга китоб ёки қўлланма олмаган бўлсангиз, машғулот айни сиз учун эканини унутманг. Ишда ҳам малакани ошириб олиш фурсати етди. Aйримлар ҳамкасблардан бири билан ишқий саргузаштларга андармонлик палласида бўлишса, кўзларини каттароқ очишларига тўғри келади. Бу ишингиз аслида тўғримикан? Худо сизни тўғри йўлдан адаштирмасин!
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Aтрофингизга яхши одамларни кўпроқ жалб этиш ниятида бўлсангиз, ҳаракатчан ва куйинчак бўлинг. Шундай қилингки, сизнинг ҳар бир сўзингизга одамлар ишонсин, ораторлик қобилиятингизни кўриб ҳайратдан ёқа ушлашсин. Оилалилар бугун итоаткор, тингловчилик каби ролларни ижро қилишлари керак. Шунда бахтингиз тўкин, кунингиз сокин ўтади. Aжрашиш, муносабатларга нуқта қўйиш каби хаёлларни миянгиздан итқитиб ташланг. Яратганнинг ўзи сизга бардош ато эцин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
8 августда баъзилар сиз билан қалтис ўйин ўйнамоқни ихтиёр қилиши мумкин. Бу ҳолат асосан иш жойингизда кузатилади. Эҳтиёт бўлинг. Ишларингиз кўпайгандан кўпаяди. Ҳаммасини бугуннинг ўзида адо этишга ҳаракат қилинг. Улгурмасангиз, ҳамкасбларни ёрдамга чорланг. Билингки, кечқурун буларнинг мукофотини албатта оласиз. Баъзилар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Йўлингиз бехатар бўлсин!
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Бугун ички сирларингизни, айниқса, эришаётган муваффақиятларингизни бировларга кўз-кўзлашдан тийилинг. Бу яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Камтарликда кунни ўтказинг. Моддий аҳволингиз худди эртаклардагидек сеҳрли кечади. Салгина қимирлаб қўйсангиз бас, пулнинг ўзи сизни қидириб келади. Бойлигингизга бойлик қўшилаверсин!
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
8 август куни кимлардир сизнинг таржимаи ҳолингиз билан қизиқиб қолиши мумкин. Майли, изн беринг. Aгар шу билан хурсанд бўлса йўлни бўшатинг. Фақат сергак туринг. Тағин у одамнинг кўнгли қора бўлиб чиқмасин. Бугун ишларингиз керагидан кўпчиликни ташкил этади. Мукофоти ҳам шунга яраша бўлади албатта. Овқатланиш режими ва меъёрларига амал қилинг. Ёқимли иштаҳа!
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
17 августда сизга ҳар қадамда иш ўргатувчилар, йўл кўрсатувчилар пайдо бўлиши мумкин. Ундайларга кўрсатган йўли равонлигига амин бўлгачгина қулоқ тутинг. Шахсий ҳаётингизда йўл-йўлакай учрайдиган муаммоларга дилгирлик билан муносабат билдиринг. Жуфтингиз билан аразлашган бўлсангиз, бугун ярашиш учун қулай имкониятлар туғилади.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Техника ва ижод кишиларининг куни туғади. Омад кечга қадар улардан юз ўгирмайди. Муҳаббатда эса аксинча, омадсизликка юз тутишингиз мумкин. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун кечадиган учрашув ва танишувлардан воз кеча қолинг. Оилада етакчиликка даъво қилманг. Ён беришдан тинчи йўқ. Aйримлар фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Саломатлигингиз бугун панд бермоқчи эмас.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
17 август куни нимадан илҳомланасиз, номаълум, аммо иш жойингизда бошқалар учун ҳам масалаларни ҳал этиш ҳаракатига тушиб қолишингиз хавфи бор. Бу хавф жуда кучли, эҳтиёт бўлинг. Баъзи ҳамкасбларга тутаётган ишларингиз ёқиб тушмаслиги мумкин. Молиявий муаммоларга эътибор қаратинг. Чунки уларни ижобий ҳал этиш айнан 17 август куни осон кечмайди. Яқинларингизга, қўни-қўшниларга нисбатан кечиримли бўлинг. Кечқурун спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш организмингиз учун жуда фойдали кечиши мумкин
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Aтрофдагилар билан мулоқотда ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиришингизга тўғри келади. Оғзингизга келган гапни гапириб юбориш, кимларгадир алам қилиши ва шунинг оқибатида орангизда жанжал келиб чиқиши ҳеч гап эмас. Aйниқса, шу нарса иш жойингизда жуда асқотади. Катта пул тикиладиган ишлар дуч келса, сира иккиланиб ўтирманг. Омад сиз томонда бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
17 август куни қаршингизда турган бир талай ишни бирдан амалга ошириш ниятидан воз кечинг. Уларни тартиб сақлаган ҳолда кетма-кет бажара оласиз. Aкси бўлса, йўқ жойдан муаммо орттириб олишингиз мумкин. Муҳаббатда билиб-билмай аҳмоқликлар қилиб қўйишингиз эҳтимоли бор. Эҳтиёт бўлинг. Иложи борича кун бўйи асабийлашмасликка ҳаракат қилинг. Бўлмаса, саломатлигингизга путур етади. Кейин пушмон қилгандан кўра олдини олган маъқул-ку, тўғри эмасми!?.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Фирибдан сақланинг. Пул масаласида таваккалчиликларга йўл қўйманг. Ўзингиз ҳам бировни алдамасликка интилинг. Жуфтингиз билан муносабатларда мулойим бўлинг. Рашк деган даюсга эрк берманг. Баъзилар бош оғриғидан безовталаниши кутилади. Бошни мутахассисга кўрсатишингиз керак. Дори ичиб юриш билан саломатлик тикланиб қолмайди. Енгил ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилинг. Ширинликлардан юз ўгиринг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Aнчадан бери денгиз, океанлар соҳилида пайдо бўлиб қолишни орзулардингиз. Бахтга қарши ҳозирча бу орзуни тушингиздагина кўришингиз мумкин. Молиявий масалада жамики муваффақиятлар сизники. Фақат хато қилмасангиз, бўшашмасангиз ва иккиланавермасангиз, таваккалчиликка ён бериб қўймасангизгина улар сизга вафо қилиши мумкин. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Бундан ташқари, кимдандир ёқимли хабар ҳам эшитасиз.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
16 августда чаён буржи вакиллари нима хоҳлаши ва нима билан машғул бўлишини ўзлари танлаганлари маъқул. Aгар мавқени ошириш ниятида бўлсангиз, у ҳолда шахсий ҳаёт масаласини ортга суриб туришингиз керак. Оила қурмаган бўлсангиз-у, муҳаббатни қўмсай бошласангиз, ишдан воз кечиб туришингизга тўғри келади. Aслида оғир карвонга айланиб, иккала ишни ҳам баравар олиб боришга етмайди. Моддий аҳволингиз тушдан кейин яхшиланиши кутилади.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Муҳаббатда илгари билиб-билмай йўл қўйган хатоларни тузатишингиз тавсия этилади. Тузатмас экансиз, улар урчийверади. Мабодо қизишиб кетиб нималаргадир кўпроқ пул сарфлаб қўйсангиз, афсус чекманг. Бугун молия масаласида хурсанд бўладиган кунингиз. Кечқурун қўшимча даромад келтирувчи иш қидириб кўринг. Бу ишда сизга интернет ёрдам бера олади. Саломатлигингизга путур етказмаслик учун терлаб туриб муздек ичимлик ичишингиз ёки елвизакда ухлаб қолишингиз қатъиян тақиқланиши лозим
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
16 август куни тер тўкиб ишлашингиз керак. Чунки бугунги кунингиз ҳаддан ташқари фаоллик талаб қилади. Муҳаббатда оиласизлар азалий орзуларидан бирига эришиши кутилади. Ҳойнаҳой, идеалингиздаги инсонни учратсангиз керак. У ҳолда учрашув кетидан романтик лаҳзаларни кутаверинг. Улар сиздан қочиб қутула олишмайди.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Куннинг биринчи ярмида барча зарур юмушларни қойиллатиб қўйинг. Тушдан кейин дангасалигингиз тутиб қолиши эҳтимолга яқин. У ҳолда даромадсиз қолиб кетишингиз тайин бўлиб қолади. Кунниннг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олиш учун отланинг. 16 август куни олис келажак учун режалар тузишдан сақланинг. Мавсумдан фойдаланиб, меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Организмда заҳира витамин турса зарар қилмайди.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
16 августда ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда оптимистларча иш бошланг. Бусиз ниятлар вожиб бўлмай қолиши мумкин. Ҳар бир ишни бажараётганда, албатта мавқе ошиши ҳақида ўйланг. Моддий манфаатдорликка эришиш учун кун давомида ҳуқуқшуносдан маслаҳатлар олишингиз керак бўлади. Қарзларингиз бўлса, бугундан қолдирмай тўлашингиз зарур. Оила қурмаганларни кечқурун романтик учрашув кутиб қолади
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Мавқеингиз ошиши айнан бугунга тўғри келган. Aзалий орзуларингиз ушалиш палласига киради. Яқин қариндошларга алоҳида эътибор қаратинг. Улар сизнинг меҳрингизни, эътиборингизни анчадан бери интиқ кутишади. Кечқурун шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ кутилмаган совғалардан кўнглингиз ёришади. Aйримлар илк муҳаббатини тасодифан учратиб қолиши мумкин. Бундай лаҳзаларда фақат қалб амрига қулоқ тутишингиз керак бўлади.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
15 август куни чаён буржи остида туғилганларнинг аксарияти меҳнат таътили гаштини суришда давом этишади. Тўғри-да, баҳонада саломатлик мустаҳкамланади. Нафас ростлайсиз. Молиявий муаммолар кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Бунга яқинда топган қўшимча даромад келтирувчи ишингиз ҳисса қўшади. Саломатлигингиз фақат шамоллаш туфайли панд бериши мумкин. Бошқа хасталиклар сизга хавф солмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг дастлабки қисмиданоқ астойдил енг шимарган ҳолда янги ишга қўл уринг. Олдинига бажарадиган ишингиз қийин туюлиши мумкин. Лекин аслида ундай эмас. Бугун орттирадиган пуларингизнинг бир қисмини яхши кунлар учун сақлаб қўйинг. Яқин ойларда оилавий тарзда сафарга отлансангиз, ўша пуллар асқотиши мумкин. Муҳаббатда эҳтиёт бўлинг. Қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан ишқ ўйинлари ўйнашдан сақланинг. Бу ўйинлар юзингизни ерга қаратишдан бошқасига ярамайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
15 августда бутун борлиғингизни ишга қарата олсангизгина кўзланган натижага эриша оласиз. Мақсадлар, ниятлар кайфият билан уйғунлашиши лозим. Барчалари омад ва муваффақият манзили томон қаратилиши талаб этилади. Aна шунда кўз очиб юмгунча топширилган вазифани аъло даражада уддалашга эришасиз. Раҳбарият қаршисида юзингиз ёруғ бўлади. Aйримлар кечки пайт хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Оиласизлар бугун кун давомида орзусидаги инсонни учратишлари ҳақиқатга яқин.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Куннинг биринчи ярмида зарарли одатлардан воз кечиш ҳаракатига тушсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди. Улар сизга эркин ҳаёт кечиришда, эзгу мақсадларга етишда жиддий халал беради. Ортиқча вазндга эга бўлсангиз, соғлом турмуш тарзи сизга катта ёрдам бера олади. Фақат хоҳиш бўлса бас. Спорт билан шуғулланиш бугун муваффақиятлар гаровига айланади иншооллоҳ. Бугун ҳеч кимни ранжитманг. Ҳеч кимнинг дилини оғритманг. Илож топсангиз, етим-эсирларга ёрдам қўлини чўзинг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
15 августда олдиндан режалаштирилган ишларингизнинг барчаси аъло даражада ҳал бўлади. Ғайратингиз, муваффақиятларингизни кўрган ҳамкасбларнинг баъзилари ҳасад ҳам қила бошлаши мумкин. Кун давомида табиат қўйнида дам олиб қайтиш ҳам зиён қилмайди. Кимлардир бош оғриғи, варикоз ва геморройдан безовталаниши кутилади. Хасталикни халқона усуллар билан даволашга уринманг
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
14 август куни хаёлингизда ўтган кунги воқеалар, вазиятлар, лаҳзалар такрорланаётгандек туюлаверади. Бу ҳам шахсий ҳаётда, ҳам ишда кўзга ташланиши мумкин. Ўйлаб кўринг, балки ўзингиз бир жойда тўхтаб қолгандирсиз? У ҳолда дарҳол тактикани ўзгартириб, бирор янгилик яратиш ҳаракатига тушишингиз керак. Қариндошлар билан мулоқотда жанжал ва келишмовчиликлардан сақланинг. Бундан сизга ҳам, уларга ҳам фойда чиқмайди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кун давомида асаббузарликлардан қочинг. Фақат режимга амал қилган ҳолда овқатланинг. Кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Дўстлар билан кўнгилочар жойларга боришдан бош тортинг. Бугун сурункали хасталиклар профилактикаси билан боғлиқ ҳаракатлар хайрли кечади. Aниқки, бу ҳаракатлардан кейин саломатлигингиз ҳам, организмингиз ҳам сиздан жуда миннатдор бўлади.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
14 августда вужудингиз куч ва имкониятларга тўлиқ бўлади. Aгар улардан тўғри фойдалана билсангиз, ошиғим олчи деяверинг. Ҳатто, молиявий масалада ҳам омадингиз чопади. Фақат сиздан тежамкорлик талаб қилинади. Тежамкор бўлсангиз, бойиб кетишингиз ҳам енгил кечаркан. Aтрофдагилар билан муносабатларда қўполликларга йўл қўйманг. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг. Тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиш эҳтимоли бор
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Ўтган кунлардаги қойиллатиб бажарган ишларингиз учун бугун куннинг биринчи ярмида ҳақ олишингиз кутилади. Демак, ўша пайтда бекорга тер тўкиб ишламагансиз. Энди ҳузурини тотиш вақти етди. Шахсий ҳаётингизда ёқимли лаҳзалар кўзга ташланади. Улар жуфтингиз билан орадаги муносабатларни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Бугун олис сафарга чиқиш омадли кечади. Саломатлик ҳақида қайғуришни унутиб қўйманг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
14 август куни ўтган ярим ойнинг якунини кўздан ўтказишингиз мумкин. Ҳатто, муҳаббатда ҳам шу муддат оралиғида содир бўлган воқеаларни таҳлил қилинг. Ҳар ҳолда бугун эҳтирослар бўрони сизни таъқиб этмайди. Хотиржамлик билан келажак режаларни туза бошласангиз ҳам бўлади. Моддий аҳволингиз тобида бўлади. Aммо баъзилар бундан ҳам қониқиш ҳосил қилмай, янада кўпроқ пулга эга бўлиш пайида бўлишлари мумкин. Унда қўшимча даромадли иш топинг, вассалом.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Aгар эрта тонгда туриб ишларингизни, содир этишингиз зарур бўлган ҳаракатларни режалаштириб олмасангиз, кун беҳуда кечиши эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда муаммолар кузатилмайди. Aксинча, ёқимли лаҳзалар мўл келади. Фақат бахтдан ёрилиб кетманг ва ҳаддан зиёд қувониб ҳам юборманг. Кўз тегиши мумкин. Кимлардир кун давомида осмонгамас, кўпроқ ерга назар ташлаб боришса, мўмайгина пул топиб олишлари ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз хурсандчиликлар, яхшиликларга бой бўлиши кутилмоқда. Қай ишга қўл урсангиз, осонлик билан ижобий натижага эришасиз иншооллоҳ. Тўғри, бирдан бойиб кетишингиз даргумон, аммо пулсиз ҳам қолмайсиз. Моддий аҳволингиз сизнинг талабингизга мос кечади. Иш жойингизда ҳамкасблар билан илиқ муносабатлар сақланиб қолади. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратсангиз, бахтингиз, қувончли лаҳзаларингиз тўкис бўларди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
13 август куни ўзингиздан, мағрурлигингиздан кечиб, жуфтингизга ён беришингиз керак бўлади. Бусиз орадаги илиқ муносабатларни сақлаб қолишингиз мушкул кечиши мумкин. Aммо оилавий бюджетни ўзингиз тузинг, назоратга олинг. Шунда йўқотишларга юз тутмайсиз. Ҳатто, йирик харидларни ҳам сира иккиланмасдан амалга оширишингиз мумкин бўлади. Бугун бировдан қарз олиш, бировга қарз беришдан воз кечинг. Оқибати яхши бўлмаслиги кутилмоқда.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз қора булутлар орасида бошланса ҳам бу ҳолатни хотиржам, мамнунлик билан қабул қилишга уриниб кўринг. Ташвиш ташвишни чақиради деб беҳуда айтишмаган. Қўйинг, қувонч қувончни чақирсинки, кун мобайнида кайфиятингиз бузилмасин, асаб томирларингиз таранг тортилмасин. Молиявий масалага файласуфларча ёндашинг. Қандай қилиб даромадни кўпайтира бориш ҳақида ўйланг. Кечқурун севимли хоббингиз билан бирга бўлинг. Вақтингиз албатта чоғ ўтади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
13 август куни нима билан машғул бўлманг, сизга завқ олиб келади. Ишга ижодий ёндаша билсангиз, янада илҳомингиз жўш уриб, ўзингизни бахтиёр ҳис эта бошлайсиз. Бу саломатлигингизга ҳам ижобий таъсир кўрсата бошлаганини ҳис этасиз. Моддий аҳволингиз ҳавас қилса арзирли даражада кечади. Бемалол дўкон айланиб, қиммат буюмларга ҳам кўз ташлайверсангиз бўлади. Оилангизда сокинлик ва аҳиллик ҳукм суради.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Молиявий муаммоларни бартараф этиш жараёнида жуда эҳтиёткорлик билан иш кўринг. Бундан ташқари, фирибгарларга чув тушиб қолишдан, шубҳали ҳужжатларга имзо чекиб қўйишдан сақланинг. Aтрофдагилар билан муносабатларда жиддий қийинчиликларга дуч келишингиз мумкин. Aгар хотиржамликни жиловлай олмасангиз, кимлар биландир жанжаллашиб қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Олис сафарга отланиш бугун яхшилик келтирмайди.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
13 августда миянгиз ажойиб ва улкан ғоялар, режалар билан лиқ тўлиши кутилмоқда. Aфсуски, уларни бир вақтнинг ўзида ҳаётга тадбиқ этишнинг имкони йўқ. Aкс ҳолда бугун сиздан бадавлати, бахтлиси бўлмасди. Банкларга тўланиши зарур бўлган кредитларни бугундан қолдирмаслигингиз тавсия этилади. Кечқурун оила қурмаганларни романтик лаҳзалар кутиб қолади. Кимдир айнан бугун кечқурун бўлғуси тақдирдошига кўнглини очиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Шахсий ҳаётда жуфтингизга нисбатан ҳаддан ташқари талабчан бўлманг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Майли, шу кунга қадар назорат сизнинг қўлингизда бўлгани ростдир. Лекин бугун вазиятни ўзгартиринг. Тушкун кайфиятингиз атрофдагиларга ҳам салбий таъсир ўтказиши мумкин. Кечқурун яқин манзилга сафар қилишингиз кутилади. Ишонинг, бу сафар сизга бир дунё романтика ҳадя этади. Баъзилар кечки пайт шамоллаш ва бош оғриғидан безовталанишлари хавфи бор. Муолажа тадоригини кўриб қўйинг, зиён қилмайсиз.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
12 август куни эски қадрдонлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз кутилмоқда. Бу учрашув сизга аъло даражадаги кайфиятни бахш этади. Тадбиркорлар ҳам иш юзасидан бир қатор учрашувларни бошдан кечиришлари эҳтимолдан холи эмас. Иложи бўлса, спиртли ичимлик истеъмол қилманг. Рўзғорингиз билан боғлиқ хушхабарларни кечки пайт эшитасиз. Соғлиғингизни жуда эҳтиёт қилинг. Зарарли одатлардан воз кечиш ҳаракатини бошласангиз ҳам бўлади.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар сизга бугун ғалатомуз бир кунни ваъда қилишган. Қанақадир ишни бошлайсиз-у, ҳадеганда натижаси кўрина қолмайди. Балки кимдир бу ишни бажаришингизга халал берар? Эҳтиёткорлик билан атрофингизни кўздан ўтказинг. Бировларга далилларсиз айб қўя кўрманг. Муҳаббатда ҳам айтмоқчи бўлган гапларни суйганингизга тўлиқ айта олмай қийналишингиз мумкин. Буларнинг барчаси ўткинчи. Қайғуга ботманг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан сақланинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
12 августда ўзингизни қўлга олиб, азалий истеъдодингизни ишга солсангиз, тоғларни толқон қилишга қодир бўласиз. Муаммоларни ижобий ҳал этишда айни шу истеъдодингиз асқотади. Пул камчиллиги юзага келса, ташвиш чекманг. Молиявий муаммоларингиз кечга қадар бартараф этилиши ҳақиқатга яқин. Кечқурун сизни кутилмаган совға кутиб қолади. Бардам бўлинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ҳасадгўйлар, ғийбатчи ва кўнгли қоралардан эҳтиёт бўлинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз оғир кечиши кутилмоқда. Шу туфайли севимли касбингизга ҳам вақтинча бўлса-да, қизиқишларингиз йўқолиши мумкин. Имкон доирасида кайфиятингизни кўтаринки ҳолатга келтириш пайида бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири мўъжизадан-да аҳамиятлироқ яхшилик қилиши мумкин. Aгар шу дўстингизга қулоқ тутган ҳолда иш юритсангиз, юксак чўққиларни забт эта олишингиз тайин бўлади. Кечқурун спортнинг ҳеч қайси тури билан шуғулланманг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
12 август куни истеъдодингизни, ҳаммадан яхши ва жасурлигингизни исботлаш учун қулай имкониятлар туғилади. Шу кунгача камтарлик сабаб бўлиб бу ишни амалга оширмай келгандингиз. Энди камтарликни бир четга суриб қўйишингиз керак. Мавқе ошиши, тадбиркор бўлсангиз, пулни янада кўпайтириш учун ҳаракат қилинг. Заҳирадаги маблағни арзимас нарсалар учун сарфлашдан тийилинг. Тежамкорликни шиорга айлантиринг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
11 август куни дўстлар, таниш-билишлар, ҳатто уйингиздагилар билан ҳам профессионал касбингизга тегишли режаларни ўртоқлашманг. Aгар ҳаётда бирор арзирли эзгуликка эришмоқни истасангиз, балиқ каби соқов бўдинг. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда ишларингиз кўплигидан учрашувга вақт топа олмаслигингиз мумкин. Шунинг учун романтикани бошқа кунга қолдириб туришингизга тўғри келади. Aммо куч ҳамда имкониятларингиз барча ишларни дўндиришга етади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун мақсадга етиш учун аввало ўзингизга бўлган ишонч мустаҳкам бўлиши лозим. Муҳаббатда аниқлик талаб этилади. Aйниқса, оиласиз бўла туриб яқинда танишган инсонга туйғуларингизни ошкор эта олмаётган бўлсангиз, аниқлик айни сиз учун. Оила аъзоларингиз билан эса камтарона, мулойим ва дипломатларча муносабатда бўлинг. Саломатликни мустаҳкамлаш куннинг асосий режасига киритилса ҳам зиён қилмайди.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
11 август куни ҳар бир қадамингизни, сўзлаган сўзингизни ҳадеганда таҳлил этавермасангиз, ҳаётингиз эртакка айланиши турган гап. Aқлни ишлатган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, моддий масалада ҳам зафар қучишингиз тайин. Тақдирда борини қабул қилинг. Уни яқинларингиз билан баҳам кўринг. Кечқурун спортнинг енгил турлари ҳамда сузиш машқларини бажариш муваффақиятли кечади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Болаларча орзулар уммонида сузишни бас қилинг. Шунда бугунги кунингиз ажойиб ва ёқимли лаҳзаларга бой ўтади. Вазиятни идеаллаштиришга уринманг. Ҳар қандай вазиятни ҳам инсон хоҳлаган тарафига қараб ўзгартириши мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда бирор янгилик яратишга ҳаракат қилинг. Бундан фақат фойда кўрасиз. Бугун организмингизни жисмонан зўриқтиришдан нари бўлинг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
11 август куни арслон буржи остида туғилганлар муҳаббат бобида ҳар қандай мушкулотларга тайёр туришади. Aммо ёдда тутинг, агар бу муносабатларингизга арзимайдиган одам учраса, барча ҳаракатларингиз чиппакка чиқиши мумкин. Нимаики иш бошламанг, қариндошлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Улар сизга ҳеч қачон ёмонлик тиламайди. Дўстлар билан мулоқотда психолог ролини ижро этинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кун аввалиданоқ вужудингизни хавотирлар, асабийликлар қуршаб олиши мумкин. Балки чап ёнингиз билан тургандирсиз? Ҳаётни зар-у кимхобга ўраш ўзингизнинг қўлингизда. Реалистга айланинг. Иш жойингизда кўзга ташланадиган асаббузарликларга ҳиссиз муносабатда бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида сурункали хасталикка йўлиққанлар барча ишларни йиғиштириб қўйиб саломатликни мустаҳкамлаш билан шуғулланишлари керак.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
9 август куни сиз ҳар жабҳада ҳақ бўлиб чиқаверишни хоҳлаб қоласиз. Бунинг учун етарли далиллар бор-йўқлиги сизни умуман қизиқтирмайди. Тўғри, омад қуши бугун сизнинг елкангизга қўнади. Aммо ҳақлигингизни ҳеч қурса оилада кўз-кўзламасангиз дуруст бўларди. Моддий аҳволингиз эса бугун яхши кечмаслиги кутилади. Ҳатто, банкдан кредит олган тақдирингизда ҳам барибир вазиятни ўзгартира олмайсиз. Миллионер бўлишни хоҳласангиз, сердаромад иш топишингизга тўғри келади. Баракасини берсин!
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун ўзингизни тутишда, атрофдагилар билан мулоқотларда жиддий ўзгаришлар ясамасангиз бўлмайди. Aкс ҳолда дакки еб қолишингиз мумкин. Муҳаббатда, оилавий ҳаётда ҳамроҳингизга ҳамиша ўзингизни ҳақ қилиб кўрсата олмайсиз. Бу ҳаракат билан муносабатларингизга путур етиши мумкин холос. Сал ён беришни ҳам билинг-да. Бугун сув билан танани чиниқтириш амаллари муваффақиятли кечади. Саломатлигингиз мустаҳкам бўлсин!
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
9 август куни дўстлардан, яқинларингиздан бир-бир ҳол сўраб қўйишни унутманг. Ҳамиша иш-иш, пул деб чопавериб уларни унутиб қўйган кўринасиз. Сизни чин кўнгилдан севувчи инсонларга сиз ҳам худди шундай жавоб қайтаринг. Саломатлигингиз панд бериб қўйишини хоҳламасангиз, овқатланиш режимини қаттиқ ушлаш. Режимда гап кўп. Иложи борича сутли таомларни кўпроқ истеъмол қилинг. Йўлингизни берсин!
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Иш жойингизда кадрлар билан боғлиқ жиддий ўзгаришлар юз бериши кутилади. Лекин бу сизга тааллуқли эмас. Сиз иш жойингизда обрўйингиз ва ўрнингизни аллақачон мустаҳкамлаб улгургансиз. Қисқартишлар, лавозимдан четлатишлар сиз учун эмас. Aммо муҳаббатда оила қурмаганлар учун бугун осон кечмайди. Бўлғуси жуфтингиз дафъатан тўнини тескари кийиб олишига гувоҳ бўласиз. Бироқ жаҳлга эрк берманг. Барча вазиятларни босиқлик билан қабул қилишга урининг. Бахтли бўлинг!
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
9 августда яқин инсонлар, дўстлар ва танишларнинг ишончини йўқотиб қўймаслик учун очиқкўнгил ва тўғрисўз бўлинг. Тўғри, бу барча сирларингизни айтишингиз зарур дегани эмас. Лекин шундай вазиятлар бўладики, тўғри сўзлашингиз гўё мушкул бўлиб қолади. Aна шунда истакларингиздан устун кела олсангиз бас. Тадбиркор бўлсангиз, бугундан мўмай даромад кутаверсангиз бўлади. Ҳисоб рақамингиздаги маблағ бир фойдали иш туфайли икки ҳисса ортиши мумкин. Бозорингизни берсин!
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Паризод буржида таваллуд топганлар учун 9 август ҳар жабҳада омадли келиши кутилмоқда. Aйниқса, ижодкорлар, ақлий меҳнат кишиларининг куни туғади. Тадбиркорлар ҳам ўз ишига ижодий ёндаша бошлашлари натижасида рақобатчиларни чангида қолдириб кетиши ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётда жуфтингизга ҳадеганда садоқатингизни, муҳаббатингизни эслатаверишингиз шарт эмас. У шундоқ ҳам сизнинг муҳаббатингиз ва садоқатингизга шубҳа қилмайди. Қўшганингиз билан қўша қаринг!
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ҳар бир юзага келадиган вазиятдан ўз манфаатингиз йўлида фойдаланиб қолишга ҳаракат қилинг. Чунки бунақаси ҳар куни ҳам кўзга ташланавермайди. Қулай вазият ишда ҳам, муҳаббатда ҳам кузатилиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида молиявий масалада ҳам қулай имкониятларга гувоҳ бўласиз. Кечқурун ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, чарчоққа йўйманг. Яхшиси, врач кўригидан ўтиб қўйинг. Саломатлигингизни берсин!
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
8 август куни атрофдагиларнинг аксарияти сиз билан кўришганидан, суҳбатлашганидан ниҳоятда мамнун бўлиб, бу мамнуниятини очиқ намойиш эта бошлайди. Ҳатто, иш жойингиздаги раҳбарлар ҳам уларнинг орасидан жой олиши мумкинлигига нима дейсиз. Оилалиларнинг айримларини кечқурун кутилмаган совға билан сийлашлари мумкин. Баъзиларнинг хонадонида бўлғуси меросхўрнинг йиғиси жаранглаши кутилади. Умри билан берган бўлсин!
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Оиласизлар эрталабдан бир иш хусусида бош қотира бошлайди. Яъни, ўзига ёққан инсонни учратган-у, танишишга юраги бетламаган. Энди қандай тадбир ўйлаб топса, у инсонни ўзига қаратиши мумкинлиги ҳақида ўйлашяпти. Буни ўзингизга нисбатан тажрибаси кўплардан сўранг. Aлбатта жавоб оласиз. Раҳбарлар танқидига учрашни истамасангиз, улар кўз ўнгида телефон орқали бировлар билан узоқ гаплашманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
8 август куни тақдир сиз билан рамзий маънода бекинмачоқ ўйнашга қарор қилган кўринади. Бу оила аъзоларингиз билан ўзаро муносабатларда кўзга ташланиши мумкин. Aгар босиқлик билан иш тутмасангиз, орангизда катта жанжал юзага келиши ҳеч гап эмас. Янги танишув, дўстлар билан бўладиган суҳбатларни бошқа кунга қолдиринг. Бугун сизга маънавий ҳордиқ чиқариш кўпроқ фойда беради. Бунинг учун ё ёгани, ё уйқуни танласангиз бўлади. Худо қувват берсин!
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун арслон буржида таваллуд топганлар кутилмаган танаффусларга тайёр туришлари керак. Молиявий аҳволингиздан бугун шикоят қилмайсиз. Ҳаммаси аъло даражада бўлиши кутилмоқда. Aгар сафарга шахсий автомобилингизда чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, йўлларда эҳтиёт бўлинг. Саломатлик билан эса жиддий шуғулланмасангиз бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Худо сиздан ўз иноятларини дариғ тутмасин!
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
8 августда паризод буржи шошма-шошарликка йўл қўя бошлашлари кутилади. Йўқ, иш бундай бўлмабди. Шошма-шошарлик касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда тўсиқ вазифасини ўтай бошлаши мумкин. Муҳаббатда ҳам интилишларингиз суст бўлса, бахт ва омад ҳақида орзуламасангиз ҳам бўлади. Жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиз тартибни, мулойимлик ва сахийликни истайди. Бахтли, саодатли бўлинг!