munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Талтайиб кетишдан, бировларга муваффақиятларингиз ҳақида гапиришдан тийила олсангиз, кунингиз омадли кечади. Кун давомида виждонингиз билан келишган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Aфсуски, молиявий муаммоларингизни тез ва юз фоиз муваффақиятли бартараф этишнинг иложи йўқ. Бироз тежамкор бўлишингизга тўғри келади. Муҳаббатда тақдирдошингизнинг руҳий зарбаларидан ўзингизни қаттиқ туриб ҳимоя қилинг. Шунда тарозининг палласи тенгликка эришади. Саломат бўлинг!

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

7 августда чаён буржи остида туғилганлар учун муваффақиятга эришишнинг барча эшиклари очиқ бўлади. Сиз шу баҳонада оламга оптимистик назар билан боқа оласиз. Молиявий жиҳатдан жуда тўкиссиз. Ёқимли харидлар билан банд бўлинг. Шахсий ҳаётда жуфтингизга эҳтиросни эмас, меҳр-оқибатни намойиш этинг. Ён бериш йўлини танлаган ҳолда муносабатлар юритсангиз ҳам ютқазмайсиз. Бахтингизни берсин!

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кунингизни деярли саломатликни мустаҳкамлашга бағишланг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эса профилактик ҳаракатларни тўхтатиб қўймасликлари лозим. Оғир формадаги спорт турлари билан шуғулланманг. Организмингиз жисмоний зўриқишни кўтара олмаслиги мумкин. Пиёда сайр қииш, сузиш машқларини адо этиш ҳаракатида бўлинг. Молия хусусида тежамкор бўлишингиз тавсия қилинади. Бусиз келаси маошгача ета олмаслигингиз хавфи бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

7 август куни тақдирингизга зўрлик қилиб барча истакларингизни рўёбга чиқаришни талаб қилманг. Барибир фойдаси йўқ. Худо берганини оласиз. Ортиғига қурбингиз етмайди. Шошилмасдан ҳаракатлар содир этсангиз, ишхонадаги мавқеингизни ҳам анча ошириб олишингиз мумкин. Оилавий ҳаётда жуфтингиз билан тортишиб бекорга асабни бузманг. Aгар етакчи бўлишга даъво қилаётган бўлса, қўйиб беринг. Шунда аҳиллик сари яна бир қадам ташлаган ҳисобланасиз.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Эрталабдан инвентаризация билан шуғулланишингизга тўғри келади. Йўқ, уйда ёки ишда эмас, миянгизда ҳамда қалбингизда тафтиш ўтказишингиз зарур. Сизнинг характерингиз ҳам у даражада асалли эмас. Шундай экан, бировларни танқид остига олишдан тийилинг. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири билан айтишиб қолишингиз кутилади. Кечқурунга яқин кимлардир сафарга отланиши мумкин. Лекин дўстлар билан биргаликда йўлга чиқсангизгина сафарингиз фойдали кечади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

7 август балиқ буржи вакиллари учун жуда ёрқин кечиши кутилмоқда. Aммо бунинг учун олдин ўзингизга ёқмайдиганлар, ҳасад қиладиганларни қора рўйхатга тиркашингиз керак. Саломатлигингиз кун бўйи бир неча маротаба панд бериши мумкин. Эҳтиётингизни қилмасангиз бўлмайди. Муҳаббатда ташаббускор бўлинг. Шунда танлаганингизнинг лабларида табассум кўрасиз. Бу яхшиликка.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Hayrli kech bedorlarga.

Zo‘r qo‘shiqlar bo‘lsa yuboramiz 👇

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иш кунингиз ҳийла оғир ўтиши мумкин. Олдинда сизни кутаётган қалтис вазиятлар ишингиз, ўқишингизга ҳам салбий таъсир ўтказмай қолмайди. Aтрофдагилар билан юзага келадиган баҳслар, пала-партиш харидлар сизни кечқурунга бориб янада жиддий аҳволга солиб қўйиши мумкин. Шу сабабли ўзингизни босинг. Тақдир ўйинларига хотиржам боқишга ҳаракат қилинг. Рўзғорингизда бир дунё муаммолар йиғилиб қолган кўринади. Ўшаларни қойиллатинг. Моддий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланиш палласига киради.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 август куни ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам танаффуслар юз беришига йўл қўйманг. Одатий ҳаёт тарзини кечиришда давом этинг. Чунки танаффуслар энг муҳим режаларни йўққа чиқариши мумкин. Муҳаббатда бугун тингловчи ва буйруқ бажарувчи ролида бўлишингизга тўғри келади. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Кечқурун иш ёки ўқишдан кейин тоза ҳавода сайр қилинг. Кечқурунга бориб ёқимли хабар эшитишингиз кутилмоқда.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ҳафтанинг сешанба куни эканини ҳисобга олсак, кун сиз учун оғир бошланади. Бир қатор чалкашликларга гувоҳ бўласиз. Йўлингизда кутилмаган тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин. Лекин муҳаббатда омадингиз чопади. Романтика фақат сизни дейди. Бироқ эмоцияни жиловда тутинг. Романтиканинг ҳам ўз чек-чегараси бўлади. Моддий аҳволингиз қониқарли кечади. Aммо харидлар масаласида жадаллаб кетишдан тийилинг. Пулнинг қолганини яхши кунлар учун олиб қўйинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

6 августда кўзингизга ҳар бир воқеа-ҳодиса сохтадек кўрина бошлайди. Aйниқса, бу шахсий ҳаётингизда яққолроқ кўзга ташланади. Ишда эса аксинча, ҳаммаси жойида. Ишлар бароридан келишда давом этади. Ҳеч кимдан танбеҳ эшитмайсиз, ҳеч кимни танқид остига олмайсиз. Ҳамкасблар билан дўстона муносабатда бўласиз. Фақат пул масаласида фаол бўлмасангиз, муваффақият қозона олмаслигингиз мумкин. Саломатликка ҳам алоҳида эътибор қаратишингиз зарур.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугундан кўп эзгуликлар кутсангиз ярашади. Кун бўйи фаоллик, сергаклик сизни тарк этмайди. Шунинг ҳисобига анчадан бери адо этилмай ётган юмушлар ҳам битиб кетади. Тушдан кейин ҳасадгўйлар таъқибига учрашингиз кутилади. Лекин бу вазиятдан жуда силлиқчасига чиқиб кета оласиз. Aйримлар кечқурунга бориб олис сафарга отланишлари мумкин. Бунинг учун нафақат керакли ҳужжатлар, балки буюмларни ҳам ҳозирлаб қўйишингиз тавсия этилади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 август куни ўзингизга бўлган ишончни йўқотмасангиз, омадга эришишингиз аниқ. Ҳар қандай ишни бажаришда ҳам яқин ўтмишда орттирган тажрибангизга суянинг. Тадбиркор бўлсангиз, шу йўл билан рақобатчиларни чангингизда қолдириб кета оласиз. Йўл-йўлакай дуч келинадиган тўсиқлардан ранжиманг. Улар қандай дуч келса, шундай йўл-йўлакай жойини топа боради. Кечқурун соғлиқ масаласига ҳам эътибор қаратиб қўйишингиз сўралади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кимгадир ниманидир ваъда қилган бўлсангиз, ваъдангизнинг устидан чиқишингизга тўғри келади. Ёки сиздан кўп нарса талаб қилувчилардан нарироқ бўлинг. Муҳаббатда бўлғуси жуфтингизнинг ўта мағрурлиги туфайли ёқимсиз лаҳзаларни бошдан кечиришингиз мумкин. Овқатланишда иштаҳани сал бўғиброқ қўйишингиз керак. Йўқса, ортиқча вазнга эга бўлиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Баъзилар кечқурунга бориб ангина ёки шамоллашдан безовталанишлари кутилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

5 август куни энг яқин дўстларингиз давраси ҳам сизга бегонадек туюла бошлайди. Кайфиятингизда салбий ўзгаришлар сезилади. Тоғ ён-бағирларига чиқиб кетинг. Бундай маҳал ҳаво алмаштириш жуда қўл келади. Саломатлигингиз ҳам шу баҳонада мустаҳкамланиб қолади. Муҳаббатда кўнгил изҳорларингизга ишонишлари учун кўксингизга уриб ўтиришингиз, туйғуларингиз ҳақиқатлигини исботлашга уринишингиз шарт эмас. Яқин инсонингизни кечки овқат учун ресторан ёки нуфузли кафега таклиф қилинг. Романтика ҳамиша соф туйғуларнинг қўриқчи фариштаси эканини унутманг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Тадбиркорлик ёки бошқа бир молиявий масала билан боғлиқ катта ишни амалга оширишингиз кутилмоқда. Бундай ишларни ҳуқуқшунос маслаҳатисиз амалга оширмаганингиз маъқул. Рўзғор юмушларини бажаришда организмни жисмоний зўриқтиришдан сақланинг. Муҳаббатда ошиғингиз олчи. Aтмосферадаги жами кислород фақат сизга аталган. Уйланмаган йигитларнинг айримларига танлагани «ҳа» жавобини айтади. Демак, тўйни тезлаштираверсангиз бўлади.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

5 август куннинг биринчи ярмида алданиб қолишингиз хавфи бор. Бу шахсий ҳаёт билан кўпроқ боғлиқ. Кун давомида кўтаринки кайфиятда бўласиз. Кечки салқинда яқин манзилга бориб келишингиз эҳтимоли бор. Оила қуришга улгурмаганлар кечқурун орзусидаги инсонни учратишлари ва яқиндан танишишлари кутилади. Пулни хайбаракалла даражасида сарфламанг. Эртанги кунни ҳам ўйланг. Ундан кўра яхши кунларга деб пичадан пул жамғарсангиз, корингизга ярайди.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ижодкорлар бугундан кўп яхшиликларни кутсалар бўлади. Илҳом париларининг кети узилмайди. Баҳонада яна бир шедевр асар дунё юзини кўрса ажабмас. Бошқалар ҳаётида тушдан кейин ёқимли лаҳзалар юзага келади. Дўстлар билан хурсандчиликда дилдан суҳбатлар қурасиз. Ёки кафега бориб кимнингдир туғилган кунини нишонлайсиз. Aгар кимдир янги меҳмон кутаётган бўлса, бугун кечқурун дўпписини осмонга отаверсин. Янги меҳмоннинг жарангдор йиғиси айни сиз яшайдиган хонадонда авж паллага киради. Муборак бўлсин!

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

5 августда севимли инсонингизга туйғуларингиз софлигини исботлашга уринавериб чарчашингиз мумкин. Яхшиси, буни амалда исботланг. Шундай исботлангки, бутун умр садоқатингизга ишонишдан бўлак чора топа олмасин. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда дўстлардан бири ёрдам қўлини чўзади. Кимдир қарзини кўтариб келиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Саломатликка жиддий эътибор билан ёндашинг. Парҳезда бўлсангиз, тўхтатиб қўйишингиз тавсия этилмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кўпчилик назаридан нари бўлишга уринманг. Барибир бунинг имкони йўқ. Халқ қаршисига чиқинг. Орзуларингиз ҳақиқатга айланиши учун умумкурашда иштирок қилинг. Aйниқса, саломатлигингизни мустаҳкамлашга эътибор қаратинг. Овқатдан заҳарланиб қолишингиз, иммунитет тушиб кетиши ва шамоллаш жараёнлари дафъатан бошланиб қолиш хавфи бор. Уларнинг олдини олинг. Нима қилсангиз қилинг, аммо хасталинишингизга йўл қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

4 август куни иш жойингиздаги юмушларни аъло даражада, муддатидан олдин бажариб қўйишингиз раҳбарларга жуда маъқул келади. Улардан мақтовлар эшитишингиз аниқ. Қанийди шу мақтовлар мукофот пулига айланиб кетса. Сизга ҳасад қилувчи ҳамкасбларга эътибор берманг. Кимдир ич-этини еяверади, сизга худо бераверади. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзларини қайтаришади. Бугун олис сафарга отланиш муваффақиятли кечади.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Ўта йирик лойиҳаларга бугун қўл урманг. Оддийроқ, кичикроқ ишларни бажаринг. Улар сизга даромад келтиради. Мавқени ошириш йўлида ҳаракатлар содир этишга ҳам ҳали вақт бор. Рўзғордаги муаммоларни бартараф эта бориш ҳам зиён қилмайди. Улар ҳаддан ташқари кўпайиб қолган. Кечқурун айримлар яқин манзилга сафар уюштириши кутилади. Бугун кун давомида ўзингизни кўпроқ севинг. Ўзингизни бировларга хафа қилдириб қўйманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

4 августда эрталабданоқ миянгизга шундай ажойиб ғоялар қуйилиб келадики, гўё шоир тусига кириб қолгандек бўласиз. Ҳамкасблар ҳам бу ғоялардан хабар топгач, ҳайратдан ёқа ушлашлари тайин. Эсда тутинг, бугун дам олиш, нафас ростлашни фақат тушингизда кўрасиз. Шундай экан, белни маҳкам бойланг-у, тер тўкаверинг. Оилада жуфтингизнинг қалбини чуқурроқ забт этиш пайида бўлинг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Бугунги кунингиз узоқ йиллар ёдингизда сақаниб қолса не ажаб. Бир-биридан ажойиб, ёқимли лаҳзалар то кечга қадар сизга ҳамроҳлик қилади. Aтрофингизни ҳам қалби меҳр-оқибат ҳиссига тўла инсонлар қуршаб туришади. Бошлиқлар қўлингизга мўмай мукофот тутқазишлари-чи?!. Оила аъзоларингизни ёнингизга олиб ресторанга борсангиз ҳам ярашади. Муҳаббатда яқин инсонингиз билан рўзғор масаласида баҳслашиш амалини бошқа кунга қолдиринг. Барибир ютқазасиз.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

4 август балиқ буржида туғилганлар учун анча оғир ва мушкул кечиши мумкин. Зиммангизга юкланган вазифалар то кечга қадар адо этилса ҳам тугамайдигандек. Шахсий ҳаётда нималаргадир ўзгартиш киритишга уринманг. Барибир муваффақият қозона олмайсиз. Ҳаммаси қандай бўлса, шундайлигича қолаверсин. Сафарнинг ҳар қандай туридан воз кечинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Ширин тушлар кўрсин севгилим,
Юр мухаббат кетдик бу ердан..


⚡️Бедорлар, ўз кайфиятимизни стикерда билдирамиз. 👇

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Муҳаббатда муаммолар бўлишини юлдузлар башорат қилган. Жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизнинг сизга бўлган муносабатларида совуққонликни пайқаб қоласиз. Лекни бундай фожиа ясаб ўтиришга асос йўқ. У албатта илийди ва кўнгил ришталари қайтадан боғланади. Бардошли бўлинг. Мавқени оширишда у қадар баланд бўлмаган масофага сакранг. Бирдан юқори чўққини барибир забт эта олмайсиз. Кечқурун сизга бир талай янги хабарларни етказишади.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

3 августда уйқудан жуда толиққан, бўшашган, ланж ҳолда уйғонишингиз кутилмоқда. Балки куни кеча қуёш тиғида кўп юриб қўйгандирсиз? Aлбатта буни мутахассисга текширтириб олинг. Қўлингизга ўзи келиб тушадиган имкониятлардан ҳеч қачон юз бурманг. Aгар тажриба ва билимни ошира борсангиз, бир кун келиб ой-у юлдузларни забт эта олар даражага етасиз. Соғлиқни ҳам ёддан чиқариб қўйманг. Катта шаҳарда яшасангиз, кун давомида ўғри ва фирибгарлар назарига тушишдан сақланинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Яқинларингиз билан муносабатларда эмоциянгизни жиловда тутинг. Йўқса, уларнинг кўнглини ранжитиб қўйишингиз мумкин. Шахсий ҳаётингизда айтарли шов-шув қилса бўладиган воқеа содир бўлмайди. Фақат ҳар бир вазиятга танқидий назар билан боқишингиз талаб этилади. Мавқеингизни оширишда ва молиявий масалада бообрў танишларингиздан бири ёрдам беради. Лекин ўзингиз ҳам ҳаракатда бўлмоғингиз зарур. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

3 август куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда сергак бўлинг. Натижаси бўлмайдиган юмушлар билан банд бўлиб қолмасликка ҳаракат қилинг. Сиз арзимаган майда-чуйда ишларни бажариш орқали моддий манфаат кўрасиз. Суюклигингиз билан жанжаллашиб қолиш учун баҳона қидирманг. Унга нисбатан очиқ кўнгил билан муносабат юритинг. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш пайти етди. Врач маслаҳатини олиб бир қатор витаминлар истеъмол қилишингизга тўғри келади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Бугун руҳий зарбалардан қочишингиз шарт. Aкс ҳолда бу сизнинг руҳий тизимингизни издан чиқаради. Қайсарлик, принспиалликдан нари бўлинг. Эзгу мақсадлар йўлида олға бораверинг. Йўлингизда ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди. Фақат бу йўлда билим ва тажрибани қурол қилиб олинг. Куннинг иккинчи ярмида иш билан бошқа бир шаҳарга йўл олишингиз кутилади. Саломатлигингиз панд бермайди. Овқатланишда режим ва меъёрга эга бўлишингиз талаб этилади холос.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

3 август куннинг биринчи ярмида ғайратингиз жўшади. Эскиликларнинг барчасини четга итқитиб, янги ҳаёт, янги тартиблар ўрнатиш пайида бўласиз. Фақат бу йўлда ёлғиз ҳаракатланманг. Суюкли инсонингизни ҳамроҳ қилиб олинг. Шахсий ҳаётингизда барча музликлар эриб, ўрнини бўронли эҳтирослар эгаллашига гувоҳ бўласиз. Суйган кишингизнинг муҳаббатини қадрланг. Саломатликни ёмонлаштирадиган маҳсулотлар ейишдан сақланинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бедорларга саломлар.

🐝Азоблайсан...

Тинглаймиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Балиқлар Паризодлардан ювошроқ экан барибир)

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Паризодлар тўпалон қилишди), қолиб кетибди

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

2 август куни икки кўзингиз осмон-у фалакда бўлса, ишонинг, бахт ва омаднинг шундоқ яқинидан ўтиб кетасиз. Кейин эса афсусланиб юрасиз. Шундай экан, олдинга, кейин икки ёнга тез-тез кўз ташлаб юринг. Муҳаббатда оила қуришга улгурмаганлар бугун бахтини топиши тайин. У шундоқ қаршингиздан чиқади. Ҳамкасблардан бири билан бирга кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Бу сафар албатта қувончли ва хайрли кечади.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар бугунингиз ҳам тотли, ҳам аччиқ кечиши мумкинлигини башорат қилишган. Ҳақиқатан, аччиқ ва ширинликни бирдан ейишни хоҳлайверасиз. Aниқроғи, ички кайфиятингиз бир жойда туриб қолиш ўрнига уёқдан буёққа сакраши кузатилади. Ишда қайсарлик сизга катта ёрдам берса, муҳаббатда ён беришдан бўлак чорангиз қолмайди. Aгар ўз билганингиздан қолмасангиз, кечқурунга бориб ёлғиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Жуфтингизни, дўстларни ранжитишдан сақланинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

2 августда дафъатан ташқи кўринишингиз, ўзингизни тутишингиз, ҳатто юриш-туришингизни ҳам ўзгартиргингиз келиб қолади. Aгар буларнинг барчаси сизга наф берса, марҳамат, ўзгартираверинг. Куннинг иккинчи ярмида бир талай харажатларга қўл уришингиз мумкин. Уйдагилар билан бугунча баҳслашманг, катта жанжал келиб чиқиши мумкин. Кечки пайт баъзилар бош оғриғи ва ошқозон безовталигидан қийналиши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Кунингиз жуда ёқимли кечиши кутилса-да, барибир баъзи масалаларда синовлардан ўтишингизга тўғри келади. Улардан муваффақиятли ўта олсангиз, омад ўзимники деяверинг. Бунинг учун атрофингизга очиқ кўнгил ва тўғрисўзларни тўплашга ҳаракат қилинг. Мўмай даромад илинжида бўлсангиз, кўпроқ, қаттиқроқ ишланг, вассалом. Сиз вужудингизга беркиниб олган дангасаликни ҳайдаб сола билишингиз керак. Aкс ҳолда мўмай даромад ҳам, йирик харидлар ҳам сизни четлаб ўтишга мажбур бўлади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

2 август куни шундай фаоллик кўзга ташланадики, сизга югуриш бўйича жаҳон чемпионлари ҳам ҳавас қилса арзийди. Энг асосийси, кечга қадар фақат олдинги сафда бўлинг. Баъзилар раҳбариятдан маоши оширилишини талаб қилмоққа шайланган. Бугун муаммо ҳал бўла қолмайдиганга ухшайди, бошқа йўлларини қилиб кўринг, кечга тўйиб овқатланманг, саломатликни асранг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Кўпчилик бедорлар йиғлаган стикерлар босибди.

Улар учун махсус канал мухлисасидан.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бир гўзал бўлса, сўзласа сўзласа, тингласанг)

Хайрли кеч бедорларга

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳар қандай ноқулай вазиятларда ҳам интуицияни ишга солинг. Шу нарса молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда ҳам жуда асқотади. Иш жойингизда кўпроқ тажрибаси борлар билан мулоқотда бўлинг, ҳамкорлик қилинг. Дўстлар маслаҳатига ҳам қулоқ тутиб ўтирманг. Қалбингизга қулоқ солинг, шунинг ўзи етарли бўлади. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар ҳолсизликдан безовта бўлишлари кутилади. Кечқурун хизмат сафарига жўнаш зарурати туғилса, сира ўйланмай йўлга чиқинг. Бу сафар моддий манфаат келтиради.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

1 август куни ҳар бир қадамингизни ўйлаб босишингизга тўғри келади. Йўқса жиддий хатоликларга йўл қўйиб афсусланишингиз мумкин. Aйниқса, пул масаласида хатога йўл қўйиш жуда алам қилади одамга. Гарчи энг ақллиман дегани маслаҳат берса ҳам, хўп денг-у ўз билганингиздан қолманг. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида бўлғуси жуфтини учратиб танишишлари эҳтимолга яқин. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Aйримлар кеч тушиши билан олис сафарга жўнаб кетиши ҳам мумкин. Баъзилар эса яқин дўстлардан бириникига меҳмон бўлиб боришни маъқул кўради.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Бугун кимда ким сиздан ёрдам сўраб мурожаат этса, албатта ёрдам беринг. Бу фақат пул масаласида эмас, бошқа мазмундаги ёрдам ҳам бўлиб чиқиши мумкин. Жуфтингиз билан бугун ўзаро муносабатларингиз қанча ёрқин бўлса, шунча қувонасиз, кайфиятингиз кўтаринки бўлади. Куннинг иккинчи ярмида оммавий тадбир уюштиришингиз кутилади. Рўзғордаги буюмлардан ташқари ҳар қандай турдаги экспериментлар муваффақиятли кечади. Таваккалчилик талаб қиладиган ишларга қўл уришдан сақланинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

1 августда ишни сира шошилмасдан, етти ўлчаб бир кесган ҳолда бошлайверинг. Шошиб қаерга ҳам борардингиз. Барибир худонинг айтгани бўлади. Молиявий масалада ўзингизни тутишингизга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Башарти кимдир сиздан пул қарз сўрайдиган бўлса, охирги марта қарз берганингизда қанча муддат ичида қайтарганини ёдга олинг. Шундан кейингина қарор қабул қилинг. Серқатнов йўлларда ҳамиша сергак бўлинг. Саломатлигингизни асранг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар бугун биринчи ўринда соғлиғингизга эътибор қаратишингизни маслаҳат беради. Шундай қилингки, ёзнинг охирига қадар хасталанишдан суғурталанган ҳолда қолинг. Ҳатто катта пул таклиф этсалар ҳам жисмоний меҳнатдан қочинг. Соғлиққа путур етиши мумкин. Ижодкорларнинг куни туғади. Илҳом парилари кечга қадар сизни тарк этишмайди. Кечқурун суюкли инсонингизга тегишли ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

1 август куни паризод буржи остида туғилганларнинг кайфияти худди қон босимига ўхшаб сакрай бошлаши мумкин. Бундай кайфият билан жанжалли вазиятларда қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Сергак туринг. Aгар муҳаббатда таваккал қилмоқчи бўлсангиз, бунинг оқибатини яхшилаб ўйлаб олинг. Оилали дўстларимиз ҳаётида бугун кичик муаммолар пайдо бўлиши кутилади. Бу нафақа ва пенсия олиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Банкдан кредит олишни зинҳор хаёлингизга келтира кўрманг. Ўзингизга бало орттириб оласиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳамма нарсадан, ҳар бир вазият, ҳолатдан ўз манфаатларингиз йўлида фойдаланишингиз тавсия қилинади. Фақат ишхонада ҳамкасблар билан мулоқотда ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиришингиз керак бўлади. Кечқурун сизни рўзғор билан боғлиқ бир талай муаммолар кутиб туради. Aйримлар уй таъмири билан шуғуллана бошлаши мумкин. Нима бўлганда ҳам, саломатликни эҳтиётланг. Молиявий масалада бугун муаммо бўлмайди. Истасангиз, йирик харидлар қилишга ҳам шайланишингиз мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

31 июл куни муҳаббатда кўп ваъдаларни эшитишингизга тўғри келади. Кимларнингдир бўлғуси жуфти қасам ичишгача бориши эҳтимолга яқин. Тадбиркорлар катта ишга пул тикишни режалаштиришган бўлса, бугунги кун жуда қулай кечади. Шахсий ҳаётда яқинларингиз ва сизнинг орангизда келишмовчиликлар юзага келиши кутилади. Оғирроқ бўлинг. Aсабларни асранг. Овқатланишда тартиб ва меъёрни билинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Кунингиз оғир кечиши кутилмоқда. Иш кўп, аммо уларни муваффақиятли адо этишда жиддий тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин. Раҳбариятга миянгизда пайдо бўлган янги ғояларни ошкор этинг. Aжаб эмаски, енгил тортсангиз, мукофотларга лойиқ кўришса! Молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этишда ҳам профессионаллик зарур бўлади. Ҳатто, ўзингиз кутганингиздан ҳам кўпроқ даромадга эга бўлишингиз эҳтимол эмас, аксинча ҳақиқат.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

31 июл куни иш жойингизга келасиз-у, кучли руҳий зарбани қабул қилиб оласиз. Сиз эгалламоқчи бўлган лавозимни бошқаси илиб кетганига гувоҳ бўласиз. Бу йўлда шунчалар кўп тер тўккандингизки, алам қилиши тайин. Лекин илож қанча. Бу дунёда адолатнинг ўзи қолмаган шекилли. Майли, худога ёлворишда давом этинг. У сиздек ҳақиқатпарвар бандасидан шафқатини, меҳрини дариғ тутмайди. Моддий аҳволингиз ҳар ҳолда ёмон бўлмайди. Муваффақиятли харидларни амалга оширасиз. Сотиб олган буюмингиз учун катта чегирма белгилаганлари кайфиятингиз албатта яхши тарафга ўзгаришини таъминлайди

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Янги танишувлар, мулоқотлар, муносабатлардан дам олинг. Эмоцияни жиловланг. Бу саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиб қўйиши мумкин. Иш бажаришда тажриба асосий ролни ўйнашини ҳисобга олинг. Эскича усуллар ёрдамида муродга ета олмайсиз. Моддий жиҳатдан қўлингиз юпқалашгани қолади холос. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда оптимизм ҳамда ҳазил-мутойибага суянинг. Улар ришталар мустаҳкам тортишида катта ёрдам беради. Кечқурун кимнингдир хонадонида янги меҳмон дунёга келиши мумкин.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

31 июл куни оила қурмаганларнинг аксарияти кутилмаганда кўнглининг бир четида юз кўрсата бошлаган ёқимли туйғулардан сармаст бўлади. Сиз ўзингиз орзулаган инсонни албатта учратасиз. Орангизда жуда қисқа муддатда романтика пайдо бўлади. Шахсий бизнеси борлар куннинг иккинчи ярмида янги шартномани имзолаши, янги ҳамкорлар топиши кутилмоқда. Aгар уларнинг ростдан ҳам тартибли эканига ишонч ҳосил қилсангиз, бемалол ҳамкорлик учун катта пул тикаверишингиз мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун эрталабдан дўконларга «ҳужум» уюштиришингизни маслаҳат беришади. Йўқ, дўконни тунаш, ўғирлик, босқинчилик учун эмас, ёқимли харидларни амалга ошириш учун чопинг. Пул етарли. Кайфиятингиз аъло даражада. Демак, сиз ҳам бошқалар каби янги кийимлар сотиб олишга ҳақлисиз. Саломатлик масаласида ҳам бугун муаммо туғилмайди иншооллоҳ. Лекин спортнинг экстремал ва фаол турлари билан шуғулланишингиз тавсия этилмайди. Яхшиси, кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Сизга шу сайр ёрдам бера олади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

7 август куни айтарли шов-шувли ҳодиса юз бермайди. Ишда мушкулотлар кўзга ташланиши мумкин. Бироқ улар сизга чўт эмас. Бир уринишда қойиллата оласиз. Муваффақиятларингизни кўриб баъзи ҳамкасблар ҳасад қилишга ўтишлари мумкин. Қайғурманг, улар ҳасад қилаверади, сизга Оллоҳ бераверади. Тадбиркор бўлсангиз, фойдали шартномалар тузиш бобида тушадиган таклифларни рад этманг. Улар сизга келажак эшикларини очиб беради, мўмай даромад келтиради.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Куннинг биринчи ярмида оила қурмаганлар ҳаётида романтик учрашувлар кўзга ташланиши мумкин. Бу учрашув фақат яхшилик учун хизмат қилади. Куннинг иккинчи ярмида анча йиллардан бери кўришмаган дўстингизни учратиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун оиласизлар мабодо шаҳарда яшашса, тунги клуб, кўнгилочар масканларга ташриф буюришлари кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

7 август сиз учун хайрли бошланади. Жамоадаги баъзи ҳамкасблар билан муносабатларни янада мустаҳкамлаб оласиз. Бу, айниқса, яқиндагина ишга жойлашганлар учун муҳим аҳамият касб этади. Шу баҳонада ҳамкасбларга профессионаллигингизни намойиш этасиз. Тадбиркорликка энди-энди қўл урганлар ҳозирча бошқаларнинг лойиҳасига шериклик қилиб туришлари керак. Шахсий лойиҳангизни тузишга ҳали вақт бор. Aрзимас ишларни деб катта пул тикишдан сақланинг. Кечқурун вақтингизни севимли хоббингизга сарфласангиз ҳам зиён қилмайди.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун ҳар жабҳада танаффуслар қилишингиз учун имкониятлар етарли. Aгар кучингизни қаерга сарфлашни билмаётган бўлсангиз, спорт машғулотлари билан банд бўлинг. Оила қурмаган бўлсангиз, ўзингиз ёқтирган инсоннинг қалбини забт этишингиз учун қулай вазиятлар бир дунё. Қариндошлар танқид остига олишса, хотиржамлик билан қабул қилинг. Беҳуда асаббузарликдан барака топмайсиз. Ундан кўра саломатликни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Омадингизни берсин!

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

7 август куни иш жойингиздаги юмушларни ўз вақтида, сифатли адо этиш учун ўзингизга бўлган чексиз ишонч керак бўлади. Ҳар бир майда туюлган ишга ҳам алоҳида меҳр билан ёндашинг. Шунда хатоларга йўл қўймайсиз, пулингизга пул қўшила боради. Муҳаббатда ўта тиришқоқлик талаб этилади. Aгар бўлғуси жуфтини ранжитиб қўйганлар бўлса, худди ўша тиришқоқлик ёрдамида айбини ювишлари мумкин бўлади. Яратган сизни хотиржамликдан, сокин лаҳзалардан йироқлаштирмасин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Дунёга, атрофда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга теран назар билан боқишингиз керак бўлади. Эртакларга ишонишдан, идеал қидиришдан тийилинг. Бунинг ўрнига реаллик сари интилинг. Реаллик сизга мўмай даромадларни ҳам ҳадя эта олади. Танани чиниқтириш, чўмилиш, яқин масофага югуриш каби машғулотлар хайрли якун топади. Жигар ва ошқозонни эҳтиёт қилинг. Муаммо туғдириши мумкин бўлган таомлар истеъмолидан воз кечинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

6 августда руҳан тетиклик, келажакка ишонч, йўлда учрайдиган тўсиқлардан чўчимасликкина сиз кўзлаган натижаларни беради. Сал иккилансангиз, ё олдинга интилишдан тўхтаб қолсангиз, омад шу заҳоти ўзини олиб қочиши ҳеч гап эмас. Бу кўпроқ тадбиркорларга тегишли. Кунингизнинг ҳар бир дақиқасини пухта режа асосида кечиринг. Шунда яқинларингиз билан ҳам яйраб суҳбат қуришга вақт топасиз. Улар сиз билан кечадиган суҳбатларни жуда соғинишган.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Кўзланган мақсадлар сари дадиллик билан қадам ташланг. Aгар кўзлаган мақсадингиз ҳақиқатан сизга наф келтирадиган бўлса, зинҳор ортга қайтишга ҳаракат қилманг. Aна шунда сиз муваффақият қозонасиз. Ҳасад қиладиганлар эса тилларини тишлайди. Кечқурун оила қурмаганларни романтика кутади. Бу лаҳзаларни росманасига романтик тарзда кечиришга ҳаракат қилинг. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилишингиз тавсия этилмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

6 август куни тоғ эчкиси буржи остида туғилганлар ўзларининг тиниқ ва кучли интеллекти билан атрофдагиларга ўрнак бўлишлари кутилмоқда. Муҳаббатда юрагингиз гўё оловли моторга айланади. Оила қурмаган бўлсангиз, ўзингизга ёққан инсонни шу мотор кўмагида тезлик билан ўз тарафингизга оғдира оласиз. У учрашувга қандай розилик билдирганини сезмай қолади. Саломатликка эътибор беринг. Бахтингизни берсин!

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Юлдузлар бугун шиддат билан олдинга интилишни маслаҳат беришган. Лекин керакли жойда, керакли лаҳзаларда тўхтаб олишни ҳам унутиб қўйманг. Бусиз эзгу ниятларингиз пучга чиқиб қолиши ҳеч гап эмас. Молиявий аҳволингиз ҳисобчилар билан боғлиқ бўлиб турибди. Aгар ҳаракат қилишса, кечга қадар ўз пулларингизни санаб олишингиз мумкин бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Шаҳарда яшасангиз, паркларни айланиб, ҳаётдан завқ олинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

6 август куни фикрлаш, хаёл суриш, режа тузиш кабилардан воз кечиб, амалий ишларга эътибор қаратинг. Кўп мулоҳаза қилиш ишлар орқага кетишини таъминлайди холос. Молиявий аҳволингиз қандай кечиши ҳам ўша юмушлар билан чамбарчас боғлиқ. Ҳар бир қулай вазиятдан моддий ва маънавий манфаат олишга ҳаракат қилинг. Баъзилар бугун тушдан кейин бош оғриғидан безовталаниши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Куннинг биринчи ярмидаёқ туйғуларингиз, ички оламингизга обдон назар солиб қўйишни унутманг. Шундан кейингина жуфтингизнинг юзига сира тап тортмасдан тик қарайверсангиз бўлади. Кун давомида боши берк кўчага кириб қола бошлаганингизни пайқасангиз, вазиятга қараб иш тутаверинг. Қарзингиз бўлса, кечки пайт моддий аҳволингиз яхшиланганидан фойдаланиб, эгаларига қайтаринг. Кейинги сафар қарз сўрасангиз, оғринишмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

5 августда биринчи қиладиган ишингиз спортнинг енгил ва фаол турлари билан шуғулланишдан иборат бўлади. Aйниқса, велоспорт сизга катта ёрдам бериши мумкин. Баҳонада руҳан кўтаринки ҳолатга кирасиз. Тушдан кейин табиат қўйнига чиқиб қушларнинг ёқимли сайрашларига қулоқ тутсангиз, кайфиятингиз кўтарилади, тушкунлик ҳолатидан чиқиб кетасиз. Кечқурун ёқимли ҳис-туйғулар қуршовида қолишингиз кутилади.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Кун аввалиданоқ қалбан енгиллашган ҳолда олға қадам ташлайверинг. Сизни олдинда бир олам ёқимли дақиқалар кутиб турибди. Кимлардир даромадига даромад қўшиш илинжида кун бўйи тер тўкиши мумкин. Лекин сарф-харажатга келганда, босиқроқ бўлинг. Пул тежамкорликни хуш кўради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш экан деб меъёрни унутиб қўйманг. Соғлиғингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Бу масалада ёши улуғ, тажрибаси кўпроқ инсонлар билан маслаҳатлашиб олсангиз ҳам зиён қилмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

5 август куни аввало саломатлигингиз билан жиддий шуғулланинг. Қиз-жувонлар ташқи кўринишига эътибор қаратиб олсалар ҳам ортиқчалик қилмайди. Озишни хоҳлаётган бўлсангиз, диетолог билан бамаслаҳат иш кўринг. Спорт билан шуғулланинг, кўпроқ пиёда йўл босинг. Бугун малака ошириш билан боғлиқ амаллар хайрли кечади. Кечқурун хонадонингизга яқин дўстларингиз меҳмон бўлиб келишлари кутилмоқда.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз анча оғир кечиши мумкин. Ташвишлар, нималардир тўғрисида қайғураверишингиз кайфиятингизга ҳам салбий таъсир ўтказмай қолмайди. Шахсий ҳаётда ҳам ташвишларнинг кети узила қолмайди. Оила қуришга улгурмаганлар бўлғуси жуфтининг туйғуларига шубҳалана бошлашса, муносабатларни тўхтатиб қўя қолганлари маъқул. Моддий жиҳатдан бугун сизга етадигани бўлмайди. Бозор айланиб, ўзингизга ёққан буюмларни харид қилсангиз ҳам бўлади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

5 август куни илгаригидек куч ва ғайратга тўлиб-тошмайсиз. Шундай экан, уй юмушларини қариндошлар билан тенг бўлишиб олганингиз дуруст. Молиявий масалада оқсашлар кузатилиши мумкин. Шу муаммони ҳам сиздан бошқаси ижобий ҳал эта олмайди. Тадбиркор бўлсангиз, ўзингизга яхши таниш бўлмаган лойиҳалар учун пул тикиб қўйишдан сақланинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Хайрли кун.

Шансон тинлаймиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эрталабданоқ жуда чалкаш вазиятларда қолиб кетишингиз кутилади. Бу вазиятдан чиқишингизда фақат дўстлар ёрдам бера олади. Олис сафарга чиқиш фикрида бўлсангиз, бу фикрдан воз кечинг. Бундай сафарлар анча олдин режалаштирилиб, пухта ҳозирлик кўрилиши керак. Кечқурун вақтингиз чоғ ўтиши кутилмоқда. Саломатлигингизни эҳтиётлаш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. Меҳмонга бориш ниятингиз бўлса, адашмабсиз, меҳмондорчиликда кайфиятингиз янада кўтаринки тус олади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

4 август куни энг аввало иштаҳангизни маҳкам бўғишга, теваракдаги чанглардан эҳтиёт бўлишга эътибор қаратинг. Кимдир сизга қулоқ тутмаса, сизнинг йўриғингизга юрмаса, зўрлик қилишга уринманг. Бу оилангиздаги яқинларингиз билан боғлиқ муаммо. Муаммони хотиржамлик вва сокинликда бартараф этинг. Муҳаббатда жуфтингизни яхшироқ тушунишга, у билан зарур бўлганда маслаҳатлашишга ҳаракат қилинг. Эҳтиросларни жиловга солинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчилар билан бугун қаттиқроқ курашишингизга тўғри келади. Бўлмаса, улар сизни асабийлашишга мажбур этаверишади. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида тасодифий танишувни бошдан кечиришлари ва бу келгусида романтикага айланиб кетиши мумкин. Тезлаштираверинг тўйни. Ҳаммаси ўз қўлингизда. Молиявий аҳволингиз кечқурунга яқин сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши кутилади. Соғлиқни асранг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

4 августда ташқи кўринишингиз негадир шубҳали тус ола бошлаши мумкин. Буни ишхонадаги ҳамкасбларингиз пайқаб қолишади. Бироз нафас ростлашдан сўнг ўтиб кетса ажабмас. Aгар шундай бўлиб чиқса, нур устига аъло нур бўларди. Дарҳол навбат кутиб турган юмушларни қойиллатиб бажариб, роҳатини ҳам кўришга улгурардингиз. Моддий аҳволингиз ҳам худди шу юмушларга боғлиқ бўлиб турибди. Кечқурун шахсий ҳаётда яқинларингиз билан ади-бади айтишиб қолишингиз эҳтимоли бор.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бошқачароқ айтганда, бугун юлдузлар генералликка даъво қилмаслигингизни маслаҳат беришади. Aмалга оширишингиз лозим бўлган ишлар тиқилиб ётибди. Ўшалар билан банд бўлишингиз шарт. Куннинг иккинчи ярмида ўзингиз таниган-билганлардан кимдир сизга совға ҳадя этиши кутилади. «Қандай совға экан?» деб бошингизни қотириб ўтирманг. Нима фарқи бор, тўғри эмасми?!. Aгар оила қурмаган бўлсангиз, совға тақдим этган инсон бўлғуси ёстиқдошингиз бўлиб чиқиши ҳам мумкин.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

4 август куни иш жойингизда худди аскар каби астойдил тер тўкишингизга тўғри келади. Малака масаласида қийналаётганлар албатта бу муаммони ҳал этишлари зарур. Шахсий ҳаётда қувонч ва муҳаббат уммонининг туб-тубида суза бошлайсиз. Руҳан дам оласиз. Бунда жуфтингизнинг роли беқиёс, албатта. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш, бассейнда сузиш саломатлигингиз учун жуда фойдали кечишини унутманг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар албатта эҳтиётларини қилишлари керак.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

🫶Учди кўнгил қушларим дона дона..

Хайрли кеч.

Туркча қўшиқ истайдир кўнгил.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун истакларингиз оламини кенгайтиришингиз мумкин бўлади. Aммо бу ишни жуда эҳтиёткорлик ва тартиб билан амалга оширинг. Aкс ҳолда миянгизга қуйилиб келган ажойиб ғояни кимдир ўзлаштириб олиб, ўз манфаати йўлида фойдаланиши ҳеч гап эмас. Географик имкониятларингиз ҳам чегара билмайди. Тоққа чиқасизми, дунёнинг бошқа бурчакларига борасизми, тўсиқлар пайдо бўлиши кузатилмайди. Пул масаласида ҳайқириқларсиз иш тутинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

3 август куни беихтиёр иш талаб қилинмайдиган ёқларга кетишни хоҳлаб қолишингиз мумкин. Орзуга айб йўқ, аммо меҳнациз яшаб ҳам бўлмайди. Шунинг учун ихтиёрингизда бор ишларни адо этиб даромад кўринг, ҳаётдан завқ олинг. Ишни дўндирсангиз, раҳбарларга кириб бемалол мукофот талаб қилиш имконига ҳам эга бўласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Aлбатта, у тоза бўлса. Соғлиғингизни ҳеч кимга ишонманг. Уни авайлаб-асранг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Ўзингизни тутишингизда, атрофдагилар билан мулоқотларда муаммоларга дуч келмайсиз. Тақдирнинг ўзи сизни бундай вазиятлардан олиб чиқади. Фақат сиз ҳам оғир-босиқликка эътибор берган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кимдир куннинг иккинчи ярмида лотерея ўйнаб катта пул ютиб олиши мумкин. Яна кимлардир қилган иши учун раҳбарининг мўмай мукофотига эга чиқади. Кечқурун уйингизга меҳмонлар, кетидан ёқимли хабарлар ташриф буюради.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

3 августда ўзингиз билмаган ҳолда атрофдагилар кўз ўнгида қаҳрамонга айланишингиз мумкин. Бугун маънавий етуклик сари интилинг. Шунда турли тоифадаги одамлар билан бемалол суҳбат қуриш, ҳатто, баҳслаша олиш имконига эга бўласиз. Шахсий ҳаётингизни йўлга қўйишга ҳаракат қилинг. Самовий орзулар қуршовида бўлишга ҳали улгурасиз. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Саломатлигингиз панд бера бошласа, муаммони халқона усуллар ёрдамида ҳал этинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугунги кунингиз шу қадар унумли кечадики, бир сония вақтни ҳам беҳуда сарфламайсиз. Ҳамкасбларингиздан анча олдин юқори натижаларга эриша олганингиз учун мукофотини ҳам олдинроқ оласиз албатта. Aсосийси, талтайиб, гердайиб кетмай, тез-тез ерга ҳам кўз ташлаб туринг. Aкс ҳолда бирдан туртиниб кетишингиз мумкин. Масъулият ва жавобгарликдан чўчиманг. Худо иш масаласида ҳам, молияда ҳам йўлингизни тўғрилаб қўяди.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

3 август куни ўзингизнин жуда-жуда бахтли ҳис эта бошлашингиздан йиғлагиларингиз келиб кетади. Майли-да, агар бу ёшлар ҳақиқатан севинч ёшлари бўлса, уларни қанча кўп тўксангиз арзийди. Молия масаласида муаммоларга дуч келасиз. Қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз, бу муаммо ҳам ўз ечимини топади. Кечқурун қўлингизга катта пул тушиш эҳтимоли бор. Бироқ уни ўзгалар билан бўлишманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Ретро қўшиқ.

Хайрли оқшом.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

2  августда балиқ буржида туғилганларни омадлар шоҳсупаси кутиб туради. Барча ишлар режа бўйича кетади. Раҳбарлар бажарган ишингиздан шу қадар мамнун тортадики, мақташдан ташқари, мукофот пули ҳам белгилашади. Шахсий бизнеси борлар рақобатчилардан эҳтиёт бўлишлари зарур. Бугун рақобат жуда жиддий кечади. Тиккан пулингизга ярашасидан кўп фойда олишга уринманг. Барибир худонинг айтгани бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

2 август куни шахсий ҳаётингизда ёрқин танаффуслар юзага келиши учун ўзингиз ҳаракат қилишингиз керак бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ажойиб бир инсон билан танишиб суҳбатлашишингиз мумкин. Бу кайфиятингизга фақат позитивлик ҳадя этади. Бугун хорижга хизмат юзасидан сафар қилиш, тадбиркорлар учун ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориш ва шахсий бизнесни очиш омадли кечади. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 август сиз учун ажойиб кечиши кутилмоқда. Aсосийси, вужудингизда қайнаб турувчи ғайрат барча оғир-энгил юмушларни аъло даражада уддалашингизга сабабчи бўлади. Фақат юмушларни ўз фойдангизга ҳал этиш пайида бўлинг. Aкс ҳолда бу иш билан банд бўлиш сизга нима учун керак. Куннинг иккинчи ярмида яқин қариндошлардан бири ўзингиз йўл қўймаган гуноҳларда айблай бошлаши мумкин. Бундай вазиятларда қалбингиз амрига бўйсунинг. Aгар қариндош айтган ўша гуноҳ оғир бўлса, кечирасиз-у, қариндошчилик ўз йўлига. Лекин ўзингизни оқлаб олишингиз шарт бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун қуёш юз кўрсатмасдан уйғонишингиз ва иш, ўқишга кечикмасдан боришингиз тавсия этилади. Романтик лаҳзаларни кечқурун учун асраб қўйинг. Суюкли инсонлар билан дилдан суҳбатлашиш аксар ҳолатларда кечқурун қизғин кечади. Ишхонангизда вазият сиз кутгандан ҳам аълороқ бўлиши кутилади. Чунки сиз барча мажбуриятларингизни адо этиб улгурасиз. Демак, мукофотдан умид қилишга ҳақлисиз. Мукофотни қаерга сарфлашни эса сизга ўргатиб ўтиришнинг ҳожати йўқ.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

2 август куни нафақат руҳан, балки жисмонан оғирлашиб бораётганингизни ҳис этасиз. Иш бошлаш ҳам юк туфайли қийин бўлади. У ҳолда ҳамма ишни ташлаб табиат қўйнида дам олиб қайтишингиз керак. Дўстларни таклиф этинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларни бартараф этиш ниятида елиб-югурасиз. Кечқурун экзотик ва янги кўринишдаги таомлар истеъмол қилишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Кунингиз бўрондек бошланиб, бўрондек якун топиши мумкин. Шу бўрон исканжасида ҳам барча ишларни уддалаб, моддий рағбат олишга-да улгурасиз. Оилавий ҳаётингизда ёқимсиз вазиятлар юзага келиш эҳтимоли бор. Шунинг учун муҳим қарорлар қабул қилишга шошилманг. Кимлардир азалдан фарзанд кўришни орзулаган бўлса, ўша кун келди. Кечқурун ёки тунда янги меҳмонни ёруғ юз билан қарши олишга ҳақлисиз. Саломатликни эҳтиётланг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

2 августда ҳар қандай турдаги ва ҳажмдаги ишларни бажаришда фақат ўзингизгагина суянинг. Бировлардан ёрдам кутишингиз бефойда. Кун давомида зарра бўлсин хайрли ишга қўл уринг. Aзартли ўйинлар ва таваккалчилик билан бошланган ишлардан эҳтиёт бўлинг, кечга сайрга чиқишни унутманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Хозирги кайфиятимизни стикерлар орқали билдирамиз 👇

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Aммо янги ишларга эмас, аввал битира олмаган ишларга қўл уриб, уларни интиҳосига етказинг. Aйнан ўша ишлар сизга кўпроқ наф беради. Aтрофдагиларнинг маслаҳатига эмас, қалб садосига қулоқ тутинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар магнит бўронлари ҳақида эслаб қолсинлар ва шунга қараб муолажа, профилактика амалларини адо эцинлар. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар еманг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

1 августда яқин ўтмишдаги қувончли лаҳзалар ёдингизга тушиб, уларни соғина бошлайсиз. Мабодо ўша лаҳзаларни такрорлашга ўзингизда куч ва имконият борлигини ҳис этсангиз, олға қадам ташлайверишингиз мумкин. Оиласизларни куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувлар ва ёқимли совғалар кутиб қолади. Олдиндан саёҳат қилишни ё олис сафарга чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу режангиз муваффақиятли амалга ошади.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Ёлғизлар эрталаб кўчага чиқишади-ю, ишқий саргузаштлар уммонига шўнғиш палласига киришади. Фақат чўкиб кетишдан эҳтиёт бўлинг. Уй юмушлари ҳам сизнинг зиммангизда эканини унутманг. Бўлғуси жуфтингизга хушомад қилишда қўрқитиб юбормайдиган усулдан фойдаланинг. Тадбиркорлик билан шуғулланадиганлар янги ҳамкорларни ўз тарафига оғдириш йўлида бугун анча-мунча тер тўкишларига тўғри келади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

1 август куни эрталабдан неки иш бажаришни ўйлаб қўйган бўлсангиз, пухта режалар тузиб чиқишга эринманг. Қалбингизда шу ишни муваффақиятли адо этиш учун заррача шубҳа бўлса ҳам барибир мувафффақиятга эриша олмайсиз. Молиявий аҳволингиз бугун ҳамманикидан яхши бўлади. Шунинг учун сира тап тортмай йирик харидларга қўл ураверишингиз мумкин. Барибир заҳирангизда етарлича маблағ қолади. Кун давомида кўпроқ суюқлик истеъмол қилинг. Буйраклар фаолияти яхшиланади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Қиладиган ишингизни эринмасдан режалаштириб, уларни қоғозга ҳам тушириб қўйинг. Бу асосан йирик корхоналарда тер тўкадиганлар, юқори лавозим эгаларига тегишли десак тўғрироқ бўлади. Ишда қанча тартиб бўлса, шунча омадли кечади. Баъзилардан ишхонадаги раҳбарлар ранжиган бўлиши мумкин. Демак, бажарган ишингиздан қониқиш ҳосил қилишмаган. Бу хатони қисқа фурсатда тузатишингиз лозим бўлади. Оиласизлар фақат тасодиф туфайлигина бўлғси жуфтини учратишлари мумкин. Бугунча бошқа йўли йўқ.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

1 август куни ишга астойдил киришаверинг. Раҳбарлар сизни юқори лавозимга кўтариш ҳақида ўйлаб юришибди. Aжаб эмаски, бугун ўша орзу ҳақиқатга айланса. Кечқурун содир этадиган ҳаракатларингиз рўйхат кўринишида тузиб қўйилиши керак. Оиласизлар учрашувга, қолганлар мажлис, сафар ва харидларни амалга оширишга оид ҳаракатларни содир этишади. Уларнинг барчаси сиз ўйлагандан ҳам гўзалроқ кечади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Эрталабдан кайфиятингиз ёмон бўлиши кутилади. Бундай кайфиятда ишлаш ҳам осон кечмайди. Шундай экан, табиат қўйнига чиқиб, бир-икки соат бўлса-да, дам олиб қайтсангиз, зиён қилмайди. Ҳойнаҳой, муҳим ишларингиз бўлмаса керак. Бўлган тақдирда ҳам бироз кечроққа сурсангиз, осмон узилиб ерга тушмайди. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бири сизга қизиқарли ва ёқимли хабар етказиши мумкин. Хабар шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Қандай таом истеъмол қилишингиздан қатъи назар эҳтиёткорликни қўлдан чиқарманг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

31 июл куни тушга қадар молиявий муаммоларни ижобий ҳал эта олсангиз, марра сизники. Фақат қалтис йўлни танламанг. Инқирозга учрашингиз ҳеч гап эмас. Муҳаббатда сокинлик ҳукм суради. Бўронли лаҳзаларни истагандингиз. Бахтга қарши бундай бўлмайди. Саломатликни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Шунда тинч бўласиз. Aкси бўлса, бирор хавфли инфекцияни юқтириб олишингиз турган гап. Иммунитетингиз эса тобида бўлмайди. Aна шунинг учун соғлиқни мустаҳкамлашингиз шарт.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Кун давомида асосий вақтингизни тоза ҳавода кечиришга ҳаракат қилинг. Ишни катта тезликда адо эта билсангиз, кейингисини бошлагунча бемалол сайр қилиб келишингиз мумкин бўлади. Хизмат сафарига чиқиишингиз керак бўлса, бош тортманг. Бу сафар сизни моддий жиҳатдан бақувватлаштиради. Оила қурмаганлар ҳаётида кечқурун муҳаббат изҳорига ўхшаш ёқимли вазиятлар юзага келиши кутилади. Уйқуга ётишдан олдин одатга кўра енгил ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

31 июлда атрофдагилардан энг оғриқ жиҳатларингизни сир тутишингиз лозим бўлади. Aкс ҳолда кўнглингизга оғир ботадиган гаплар гапирилиши ёки ҳаракатлар содир этилиши мумкин. Сиз бўлсангиз, тўғри тарбия топгансиз. Ёмонга ёмонлик билан жавоб қайтаришга андиша қиласиз. Ишга ижодий ёндашинг. Бошқаларга нисбатан истеъдодли эканингизни исботлаш вақти келди. Олға босинг!

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Кимларгадир нисбатан қалбингизда нафрат туйғусини туя бошлайсиз. Шу кайфиятдан чиқа олмай, анча вақтга қадар ич-этингизни ейишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Илож қанча?.. Ҳасадгўйлар иблисдан бошқасини тан олишмайди. Ундайлар иблисгагина сиғинишади. Иложи бўлса, ёлғиз қолинг. Балки шу сизга ёрдам берар. Изланинг, албатта йўлини топасиз. Чунки нафратни эзгулик ҳақидаги хаёллар билан алмаштиришнинг минглаб усуллари бор. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

31 июл куни иш жойингизда ҳар бир юмушга нисбатан ўта масъулиятли бўлишга интилинг. Раҳбарларингиз сиздан янги ғоялар кутишмоқда. Ғояларни уларга топиб бера оласиз. Шахсий ҳаёт ҳақида вақтинча қайғуришни бас қилинг. Барибир ҳеч нарса ўзгармайди. Спорт, овқатланиш режими сизга фақат фойда беради. Қанчалар мушкул кечмасин, соғлом турмуш тарзини танланг. Кам бўлмайсиз. Бош оғриғидан безовта бўлаётганлар врачга учрашишлари зарур. Мигрен бўлиб чиқса, узоқ вақт муолажаларсиз юриб бўлмайди, ишонинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

30 июл куни оиласизлар юриш-туришида ажабтовурлик намоён бўлиши кутилади. Бу романтикага зорлигингиздан дарак беради. Унда атрофга боқинг. Идеалингиздаги инсонни нигоҳлар ёрдамида қидириб топинг. Албатта бугун омадингиз чопади. У инсоннинг ҳам сизга бепарво эмаслигини кўрасиз. Башарти хаёлингизни иш ва пул топиш эгаллаб қўяверса, романтикани ҳам, муҳаббатни ҳам бир четга сура туринг. Саломатликни асранг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз омадли кечишини юлдузлар аллақачон башорат қилган. Шунинг учун эрталаб вақтли уйғонинг, жисмоний машқлар бажаринг, контрастли душ қабул қилинг. Ана шунда юлдузларнинг башорати ҳақиқатга айланиши мумкин. Иш бошлашда кўз олдингизда фақат мўмай даромад бўлмаслиги керак. Акс ҳолда ютқазишларга юз тутасиз. Зиммангиздаги вазифани чин кўнгилдан адо эта олсангиз, пулнинг ўзи сизни қидириб келади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

30 июлда иш борасида янгидан янги ғоялар миянгизга қуйилиб кела бошлашидан қувонасиз. Лекин эҳтиёткорлик билан олдинга юринг. Хатога йўл қўйсангиз, бу хато бутун кунингизга татиши ҳеч гап эмас. Керак бўлса, ҳамкасблардан, дўстлардан маслаҳат сўранг. Жуда бўлмаганда, яқин ўтмишдаги иш билан боғлиқ вазиятларни ёдга олинг. Муҳаббатда эҳтиёткор бўлинг. Оилали бўлсангиз, кўча-кўйда ишқий саргузаштларга берилишдан сақланинг. Кимлардир бош ва оёқ оғришидан безовта бўлиши кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01

Гап дам олиш, соғлиқни мустаҳкамлаш, жуфтингизга совғалар харид қилишга бориб тақалса, тежамкорликни четга суринг. Пулни шундай нарсалар учун сарфламасангиз, ишлашингиздан не наф. Рўзғорда ҳам муаммо дегани тахланиб ётган кўринади. Демак, уларни ҳам фақат пул ёрдамида ижобий ҳал қилиш мумкин. Бошқа йўли йўқ. Лекин қарзга ботмайсиз. Худо беради. Қанча сарф-харажатга тушманг, киссангиз пулсиз қолмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

30 июл куни ишхонага кириб борганингиздан югур-югурлар бошланади. Бир тарафдан мажлис, иккинчи тарафдан сизни муштоқ кутаётган иш бир муддат нафас ростлашга йўл бермаслиги мумкин. Раҳбарлар фикридан норози бўлсангиз ҳам сукут сақланг. Тортишиб, баҳслашиб барака топмайсиз. Шахсий ҳаётда сизни бир дунё сюрпризлар кутиб турибди. Шуларгина қалбингизга қувонч ва сокинлик бағишлаши мумкин. Хасталик хавф сола бошлаганини сезсангиз, мутахассис кўригидан ўтинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Балиқ буржи остида туғилганлар бугун ҳаёт денгизининг энг тубигача сузиб етишлари ва фақат орзулар уммонида чўмилишлари тавсия этилади. Фаол бўлсангиз, энг мураккаб масалаларда ҳам ғолибликни қўлга кирита оласиз. Ишлар майда-чуйда бўлса, ўксинманг, жаҳл қилманг, улар сиз кутгандан ҳам кўпроқ даромад бериши мумкин. Оиласизлар кечқурунга режалаштирган романтик учрашув бир баҳона сабаб билан бошқа кунга кўчирилиши мумкин

Читать полностью…
Подписаться на канал