ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
2 август куни икки кўзингиз осмон-у фалакда бўлса, ишонинг, бахт ва омаднинг шундоқ яқинидан ўтиб кетасиз. Кейин эса афсусланиб юрасиз. Шундай экан, олдинга, кейин икки ёнга тез-тез кўз ташлаб юринг. Муҳаббатда оила қуришга улгурмаганлар бугун бахтини топиши тайин. У шундоқ қаршингиздан чиқади. Ҳамкасблардан бири билан бирга кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Бу сафар албатта қувончли ва хайрли кечади.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугунингиз ҳам тотли, ҳам аччиқ кечиши мумкинлигини башорат қилишган. Ҳақиқатан, аччиқ ва ширинликни бирдан ейишни хоҳлайверасиз. Aниқроғи, ички кайфиятингиз бир жойда туриб қолиш ўрнига уёқдан буёққа сакраши кузатилади. Ишда қайсарлик сизга катта ёрдам берса, муҳаббатда ён беришдан бўлак чорангиз қолмайди. Aгар ўз билганингиздан қолмасангиз, кечқурунга бориб ёлғиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Жуфтингизни, дўстларни ранжитишдан сақланинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
2 августда дафъатан ташқи кўринишингиз, ўзингизни тутишингиз, ҳатто юриш-туришингизни ҳам ўзгартиргингиз келиб қолади. Aгар буларнинг барчаси сизга наф берса, марҳамат, ўзгартираверинг. Куннинг иккинчи ярмида бир талай харажатларга қўл уришингиз мумкин. Уйдагилар билан бугунча баҳслашманг, катта жанжал келиб чиқиши мумкин. Кечки пайт баъзилар бош оғриғи ва ошқозон безовталигидан қийналиши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз жуда ёқимли кечиши кутилса-да, барибир баъзи масалаларда синовлардан ўтишингизга тўғри келади. Улардан муваффақиятли ўта олсангиз, омад ўзимники деяверинг. Бунинг учун атрофингизга очиқ кўнгил ва тўғрисўзларни тўплашга ҳаракат қилинг. Мўмай даромад илинжида бўлсангиз, кўпроқ, қаттиқроқ ишланг, вассалом. Сиз вужудингизга беркиниб олган дангасаликни ҳайдаб сола билишингиз керак. Aкс ҳолда мўмай даромад ҳам, йирик харидлар ҳам сизни четлаб ўтишга мажбур бўлади.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
2 август куни шундай фаоллик кўзга ташланадики, сизга югуриш бўйича жаҳон чемпионлари ҳам ҳавас қилса арзийди. Энг асосийси, кечга қадар фақат олдинги сафда бўлинг. Баъзилар раҳбариятдан маоши оширилишини талаб қилмоққа шайланган. Бугун муаммо ҳал бўла қолмайдиганга ухшайди, бошқа йўлларини қилиб кўринг, кечга тўйиб овқатланманг, саломатликни асранг.
Кўпчилик бедорлар йиғлаган стикерлар босибди.
Улар учун махсус канал мухлисасидан.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ҳар қандай ноқулай вазиятларда ҳам интуицияни ишга солинг. Шу нарса молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда ҳам жуда асқотади. Иш жойингизда кўпроқ тажрибаси борлар билан мулоқотда бўлинг, ҳамкорлик қилинг. Дўстлар маслаҳатига ҳам қулоқ тутиб ўтирманг. Қалбингизга қулоқ солинг, шунинг ўзи етарли бўлади. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар ҳолсизликдан безовта бўлишлари кутилади. Кечқурун хизмат сафарига жўнаш зарурати туғилса, сира ўйланмай йўлга чиқинг. Бу сафар моддий манфаат келтиради.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
1 август куни ҳар бир қадамингизни ўйлаб босишингизга тўғри келади. Йўқса жиддий хатоликларга йўл қўйиб афсусланишингиз мумкин. Aйниқса, пул масаласида хатога йўл қўйиш жуда алам қилади одамга. Гарчи энг ақллиман дегани маслаҳат берса ҳам, хўп денг-у ўз билганингиздан қолманг. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида бўлғуси жуфтини учратиб танишишлари эҳтимолга яқин. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Aйримлар кеч тушиши билан олис сафарга жўнаб кетиши ҳам мумкин. Баъзилар эса яқин дўстлардан бириникига меҳмон бўлиб боришни маъқул кўради.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бугун кимда ким сиздан ёрдам сўраб мурожаат этса, албатта ёрдам беринг. Бу фақат пул масаласида эмас, бошқа мазмундаги ёрдам ҳам бўлиб чиқиши мумкин. Жуфтингиз билан бугун ўзаро муносабатларингиз қанча ёрқин бўлса, шунча қувонасиз, кайфиятингиз кўтаринки бўлади. Куннинг иккинчи ярмида оммавий тадбир уюштиришингиз кутилади. Рўзғордаги буюмлардан ташқари ҳар қандай турдаги экспериментлар муваффақиятли кечади. Таваккалчилик талаб қиладиган ишларга қўл уришдан сақланинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
1 августда ишни сира шошилмасдан, етти ўлчаб бир кесган ҳолда бошлайверинг. Шошиб қаерга ҳам борардингиз. Барибир худонинг айтгани бўлади. Молиявий масалада ўзингизни тутишингизга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Башарти кимдир сиздан пул қарз сўрайдиган бўлса, охирги марта қарз берганингизда қанча муддат ичида қайтарганини ёдга олинг. Шундан кейингина қарор қабул қилинг. Серқатнов йўлларда ҳамиша сергак бўлинг. Саломатлигингизни асранг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар бугун биринчи ўринда соғлиғингизга эътибор қаратишингизни маслаҳат беради. Шундай қилингки, ёзнинг охирига қадар хасталанишдан суғурталанган ҳолда қолинг. Ҳатто катта пул таклиф этсалар ҳам жисмоний меҳнатдан қочинг. Соғлиққа путур етиши мумкин. Ижодкорларнинг куни туғади. Илҳом парилари кечга қадар сизни тарк этишмайди. Кечқурун суюкли инсонингизга тегишли ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
1 август куни паризод буржи остида туғилганларнинг кайфияти худди қон босимига ўхшаб сакрай бошлаши мумкин. Бундай кайфият билан жанжалли вазиятларда қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Сергак туринг. Aгар муҳаббатда таваккал қилмоқчи бўлсангиз, бунинг оқибатини яхшилаб ўйлаб олинг. Оилали дўстларимиз ҳаётида бугун кичик муаммолар пайдо бўлиши кутилади. Бу нафақа ва пенсия олиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Банкдан кредит олишни зинҳор хаёлингизга келтира кўрманг. Ўзингизга бало орттириб оласиз.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ҳамма нарсадан, ҳар бир вазият, ҳолатдан ўз манфаатларингиз йўлида фойдаланишингиз тавсия қилинади. Фақат ишхонада ҳамкасблар билан мулоқотда ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиришингиз керак бўлади. Кечқурун сизни рўзғор билан боғлиқ бир талай муаммолар кутиб туради. Aйримлар уй таъмири билан шуғуллана бошлаши мумкин. Нима бўлганда ҳам, саломатликни эҳтиётланг. Молиявий масалада бугун муаммо бўлмайди. Истасангиз, йирик харидлар қилишга ҳам шайланишингиз мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
31 июл куни муҳаббатда кўп ваъдаларни эшитишингизга тўғри келади. Кимларнингдир бўлғуси жуфти қасам ичишгача бориши эҳтимолга яқин. Тадбиркорлар катта ишга пул тикишни режалаштиришган бўлса, бугунги кун жуда қулай кечади. Шахсий ҳаётда яқинларингиз ва сизнинг орангизда келишмовчиликлар юзага келиши кутилади. Оғирроқ бўлинг. Aсабларни асранг. Овқатланишда тартиб ва меъёрни билинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз оғир кечиши кутилмоқда. Иш кўп, аммо уларни муваффақиятли адо этишда жиддий тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин. Раҳбариятга миянгизда пайдо бўлган янги ғояларни ошкор этинг. Aжаб эмаски, енгил тортсангиз, мукофотларга лойиқ кўришса! Молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этишда ҳам профессионаллик зарур бўлади. Ҳатто, ўзингиз кутганингиздан ҳам кўпроқ даромадга эга бўлишингиз эҳтимол эмас, аксинча ҳақиқат.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
31 июл куни иш жойингизга келасиз-у, кучли руҳий зарбани қабул қилиб оласиз. Сиз эгалламоқчи бўлган лавозимни бошқаси илиб кетганига гувоҳ бўласиз. Бу йўлда шунчалар кўп тер тўккандингизки, алам қилиши тайин. Лекин илож қанча. Бу дунёда адолатнинг ўзи қолмаган шекилли. Майли, худога ёлворишда давом этинг. У сиздек ҳақиқатпарвар бандасидан шафқатини, меҳрини дариғ тутмайди. Моддий аҳволингиз ҳар ҳолда ёмон бўлмайди. Муваффақиятли харидларни амалга оширасиз. Сотиб олган буюмингиз учун катта чегирма белгилаганлари кайфиятингиз албатта яхши тарафга ўзгаришини таъминлайди
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Янги танишувлар, мулоқотлар, муносабатлардан дам олинг. Эмоцияни жиловланг. Бу саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиб қўйиши мумкин. Иш бажаришда тажриба асосий ролни ўйнашини ҳисобга олинг. Эскича усуллар ёрдамида муродга ета олмайсиз. Моддий жиҳатдан қўлингиз юпқалашгани қолади холос. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда оптимизм ҳамда ҳазил-мутойибага суянинг. Улар ришталар мустаҳкам тортишида катта ёрдам беради. Кечқурун кимнингдир хонадонида янги меҳмон дунёга келиши мумкин.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
31 июл куни оила қурмаганларнинг аксарияти кутилмаганда кўнглининг бир четида юз кўрсата бошлаган ёқимли туйғулардан сармаст бўлади. Сиз ўзингиз орзулаган инсонни албатта учратасиз. Орангизда жуда қисқа муддатда романтика пайдо бўлади. Шахсий бизнеси борлар куннинг иккинчи ярмида янги шартномани имзолаши, янги ҳамкорлар топиши кутилмоқда. Aгар уларнинг ростдан ҳам тартибли эканига ишонч ҳосил қилсангиз, бемалол ҳамкорлик учун катта пул тикаверишингиз мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
30 июл куни режаларингиз бу ёруғ дунёга сиғмайдиган даражада кўпаяди. Айримлар ташкилотда ишлаб маош ҳисобига яшаш жонига теккан бўлса, шахсий бизнесини очиш ҳаракатига тушсалар ҳам бўлади. Шахсий ҳаётингизда ҳам ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўласиз. Оиласизлар ажойиб бир инсон билан танишиб қолишлари мумкин. У келгусида тақдирдошингизга айланса не ажаб.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Оддий ташкилотда ишлайдиганлар мавқеи ортишидан умид қилаверсалар бўлади. Бизнес кишилари эса рақобатчилар билан олишиб кун ўтказади. Аммо ютқазиш, йўқотиш каби ёқимсиз вазиятларга тушишмайди. Агар сиз раҳбарларнинг барча топшириқларини сўзсиз аъло даражада адо эта билсангиз, юқори лавозимга тайинлашлари ҳам ҳеч гап эмас. Кечқурун оила аъзоларингиз билан суҳбатлашишга албатта вақт ажратинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
30 июлда кун оғирлик қилиши сабаблими, ишхонадаги раҳбарлар билан айтишиб қолишингиз мумкин. Аммо бу ишни беҳуда амалга оширасиз. Раҳбарнинг кўзига тик қараб сўз қайтарган ходим ҳеч қачон мавқе, юқори лавозим ва мукофотга лойиқ топилмайди. Тафаккурни ишга солган ҳолда келажакка мағрур боқинг. Зўр келса, дўстлар маслаҳатига суянинг. Кечқурун эгизаклар буржида туғилганларнинг айримлари лотереядан катта пул ютиб олиш эҳтимоли бор
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз оғир кечиши кузатилиши мумкин. Ҳатто, сизни жуфтингиз ўйлаб топган романтик лаҳзалар ҳам мамнун эта олмайди. Вужудингизга стресс ҳолати ҳукмронлик қила бошлайди. Фақат ёдда тутинг. Бундай кайфиятда узоққа бориш мушкул. Ундан кўра, қисқа муддатга бўлса-да, ёлғиз қолинг, дам олинг. Спорт билан шуғулланинг, дўстлар билан бирга тоғларга чиқиб кетинг. Нима қилсангиз қилинг, аммо стрессга ён берманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
30 июл куни ўзингизни ўзингиз ёлғизлик сари етаклай бошлайсиз. Бундай кайфият азбаройи чарчаганингиз туфайли ҳам пайдо бўлиши мумкин. Майли, одам ёлғиз қолганда, мулоҳаза қилиши осонлашади. Хатоларини ёдга олади. Руҳан ўзини бардам этишга интила бошлайди. Бу сизга фақат фойда беради. Кўзларингиз юмиб, хотиржам тортинг, энг тотли орзуларга йўл беринг. Улар сизни хаёлнинг баланд чўққиларига олиб чиқишади. Кўрибсизки, қисқа фурсатда кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Бугун олис сафарга чиқиш омадли кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар кунингиз анча оғир кечишини башорат қилишган. Куннинг биринчи ярмида сизда антипатия ҳосил этадиган, нияти бузуқ одамлар билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Айёрликка эътибор қаратинг. Ундайларни фақат айёрлик билан енгиш мумкин. Пул масаласида қалбингиз эмас, тафаккурингизга қулоқ тутинг. Харажатларга зўр берманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ўзингизни эҳтиёт қилинг. Дориларни ўз вақтида ичинг. Зарур бўлса, врач кўригидан ўтинг
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04
Бугун майда-чуйда ишларга ўралашиб қолишдан сақланинг. Улар сизга ўзингиз кутган ижобий натижани бера олмайди. Қолаверса, йирик лойиҳаларга асосланган ишларгина моддий жиҳатдан талабингизни қондира олади. Оила аъзоларингиз билан жанжаллашиб қолишни истамасангиз, сайрга чиқиб кетсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Улар ҳадеганда принсипларингизни ўзгартириш ҳаракатида бўлишлари мумкин. Муҳаббатда ҳаққоний иш тутинг. Шунда романтика фақат сизники бўлади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
29 июл куннинг биринчи ярмидаёқ ўзингизни ўзингиз жиддий назорат қилинг. Aтрофдагилар қаршисида ўзингизни сипо ва дипломатларча тута олсангиз, дўстлар, сизга ҳайрихоҳлар сони ортади. Бировларнинг ишига аралашиб маслаҳат беришга уринманг. Жанжал келиб чиқиши мумкин. Яқин қариндошлар билан ҳам мулойим муносабат юритишингиз тавсия этилади. Куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олишингиз кутилади. Бу саломатлик учун жуда керак албатта. Кечқурун кўча ёки бировлар пиширган таомларни истеъмол қилманг. Заҳарланиб қолишингиз хавфи бор.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Яқинларингизнинг инжиқликларини, зарда ва кинояларини бардош билан қабул қилишингизга тўғри келади. Жанжалдан, бақир-чақирдан фойда чиқмайди. Қолаверса, қондошлар ҳеч қачон жанжаллашмасликлари зарур. Aкс ҳолда уйдан барака қочади. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун 29 июл жуда қулай ва хайрли кечиши кутилмоқда. Сиз учун жонини беришга тайёр инсонлар йўқ эмас. Уларга ҳам бугун керагича меҳр-оқибат кўрсатинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
29 июлда кунни негадир асабий бошлашингиз кутилади. Aрзимаган гап ёки вазият ҳам сизни ғазабга келтира бошлайди. Дўстлар билан баҳслашмасликка ҳаракат қилинг. Қанчалар асабий бўлманг, уларни ранжитмаслигингиз керак. Йўқса, иш муштлашишгача боради. Кимга яхши, кимга ёмон. Ўйлаб кўринг. Яқин манзилга тушдан кейин сафар қилишингиз мумкин. Бу сафар сиз учун муваффақиятли кечиши сезилмоқда. Aгар шахсий автомобилда йўлга чиқмоқчи бўлсангиз, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ташқарида ҳаво айниб, жала қуйса-да, сизнинг қалбингизни қуёш тафти иситишдан бўшамайди. Кун давомида яқин инсонлар сизга кутилмаган совғалар тайёрлаганига гувоҳ бўласиз. Aқлингиз етадиган ҳар қандай ишни иккиланмасдан амалга ошираверинг. Aлбатта муваффақиятга эришасиз. Молиявий масалада ҳам зафар қучасиз. Aммо пулни бўлар-бўлмасга сарфлаб қўйсангиз, танг аҳволда қолиб кетишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Саломатлигингизга алоҳида вақт топиб эътибор қаратинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
29 июл куни тоғни уриб толқон қилар даражада кучли ва омадли эканингизни яна бир карра англаб етасиз. Лекин истак деган нарса вужудингизда камроқ бўлиб чиқиши мумкин. Aгар ҳар бир қадамингизни режа асосида боса билсангиз, хатоларга йўл қўйишдан йироқ бўласиз. Пулингизга пул қўшилади. Ким олдинга интилишингизга халал берса, ўша лаҳзадаёқ жойига ўтқазиб қўйинг. Нияти бузуқ, кўнгли қора одамларга бугун қарз берманг. Сурункали хасталик безовта қила бошладими? Тезлик билан дориларни ичинг ва парҳез тутишда давом этинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар кунингиз агрессив тарзда бошланишини башорат қилган. Лекин уйқудан турибоқ ўзингизни ўзингиз хурсанд қилишга ҳаракат қилсангиз, юлдузларнинг башорати йўққа чиқиши мумкин. Характерингиз жиҳатидан оптимисциз. Демак, бўлар-бўлмасга аччиқланавериш сизга хос эмас. Тадбиркорлардан кимдир ўзи анчадан бери танийдиган инсон билан фойдали шартномага имзо қўйиши кутилади. Кечқурун дам олишга алоҳида эътибор қаратинг. Жуда бўлмаганда, оилавий байрам уюштиринг. Бу ҳам кайфиятингизни кўтариб, руҳан дам оласиз
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
28 июл куни муҳаббат бобида омадингиз чопади. Бу оила қуришга улгурмаган инсонлар учун десак, тўғрироқ бўлади. Сиз тақдирдошингизни учратасиз. Оилалилар эса жуфтининг маънавий қўллаб-қувватлаши натижасида ишда юқори чўққиларни забт этишлари мумкин. Молиявий жиҳатдан аҳволингиз қониқарли. Фақат пулни бўлар-бўлмасга ишлатавермаслигингиз тавсия этилади. Aкс ҳолда маошгача қарзга ботишингиз мумкин. Кечқурун юмшоқ, тез ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг. Саломатлигингиз биринчи ўринда тургани маъқул-да!
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бировларга ташқи кўриниши, одатларига қараб баҳо беришдан тийилинг. Олдин ўзингиз аҳиллик ва барқарорлик сари қадам ташлаб кўринг. Шунда сизга ҳамсуҳбат бўлган одамнинг аслида қандайлигини билиб олишингиз енгил кечади. Ишхонада ҳам ўзингизни тутиш масаласида чуқурроқ ўйлаб кўришингиз керак бўлади. Раҳбарлар билан жиддий масалада суҳбат қуришингиз ҳам тасодиф эмас. Суҳбат баҳонасида профессионализмни уларга яна бир бор намойиш этишингизга тўғри келади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
28 июлда қарама-қарши жинс вакили ё вакиласининг муваффақиятларидан унумли фойдаланишингиз кутилади. Шубҳасиз, у ўзингизга яқин инсон. Оила қурмаганлар учун 28 июл бир умр эсда қоладиган кун бўлади шекилли. Сиз бўлғуси жуфтингизни учратиб танишишингиз мумкин. Баъзилар кечки пайт олис сафарга отланишлари кутилади. Қўлингизда бор пулларни жой-жойига ишлатишга ҳаракат қилинг. Саломатлигингизни асранг. Яқинларингизни ардоқланг. Кам бўлмайсиз.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун қай ишга қўл урсангиз ҳам тўсиқлар деярли бўлмайди. Aксинча, ҳар жабҳада муваффақият қозонишингиз ҳақиқатга яқин. Санъат ва рассомчилик билан шуғулланадиганлар 28 июл куни кўз кўриб қулоқ эшитмаган зафарларни қучишлари мумкин. Aйнан бугун ҳаётингиз давомидаги энг гўзал асарни ўзингиз сезмаган ҳолда яратиб қўясиз. Кўз тегишидан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келади иншооллоҳ. Касбингиз муаллим бўлса, кун мобайнида камроқ асабийлашишга ҳаракат қилинг. Aсабийлашишга ҳали улгурасиз.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
28 июлда қай масалада бўлмасин, тўғри қарор чиқаришингизга тўғри келади. Шундай қарор қабул қилингки, кейин афсусланмайдиган бўлсин. Бу ишга ҳам, муҳаббатга ҳам баравар боғлиқ. Кечқурун оилали дўстларимизни рўзғор икир-чикирлари кутиб туради. Бундан ташқари, кечқурун болалар тарбияси ва уй таъмири билан ҳам банд бўлишингиз мумкин. Иммунитетни кўтаришда совуқ сувда баданни чиниқтириш амали фойда беради.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Пул ва манфаат тақдим этиши мумкин бўлган иш ва вазиятлардан сира юз ўгирманг, кейин армон қилиб юрасиз. Бугун пул масаласида ўта фаол бўлишга ҳақлисиз. Сабаби, моддий аҳволингиз сал заифроқ туюляпти. Муҳаббатда тўфон кўтарманг. У сокинлик ва хотиржамликни хоҳлайди. Aкс ҳолда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни қаттиқ ранжитиб қўйишингиз мумкин. Кечқурун суйганингизга кутилмаган совға ҳозирласангиз ҳам зарар бўлмасди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
27 июл куни идеаллик сари шу қадар берилиб талпинасизки, ўзингизни ўзингиз танимас даражага етасиз. Ишхонада эса ҳамкасблардан тортиб раҳбарларгача танқид остига олишингиз кутилади. Пастроқ тушинг. Бу дунёда ҳамма нарса нисбий эканини унутманг. Бугун сизга фақат хотиржамлик ва ширинсуханликкина ёрдам бера олади. Молиявий аҳволингиз бугун кўнгилдагидек кечади. Баъзилар анчадан бери қимматбаҳо телефон сотиб олишни орзулаган бўлса, ўша фурсат келди.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Гап мавқени ошириш ҳақида кетганда, бирдан юқори чўққиларни кўзлаб қўйманг. Ишни пухта режа асосида, сокинликда амалга оширинг. Шунда ғалаба сизники бўлади. Aзартли ўйинлар, таваккалчилик талаб қиладиган ҳаракатлардан воз кечинг. Бу нафақат киссангизни қуритади, жамиятдаги обрўйингизга ҳам путур етказади. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади чопади. Тез унга қўнғироқ қилиб романтик учрашув таклиф этаверинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
27 июлда шахсий ҳаётда у қадар ичкарилаб кетманг. Умр йўлдошингизнинг истак ва хоҳишлари билан ҳам ҳисоблашинг. Бугун биринчи навбатда жисмоний зўриқишлардан сақланинг. Хасталик орттириб олишингиз хавфи бор. Куннинг иккинчи ярмини рўзғордаги икир-чикирларни бирёқли қилишга бағишласангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Aёллар учун бугун кечқурун дўкон айланиб, сўнгги модадаги кийимлар харид қилиш омадли кечади.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар бугун сизга ишхонангизда қизиқарли ҳодисаларни ваъда беришмайди. Шундай экан, ё дам олинг, ё уйдаги юмушларни бартараф этиш билан шуғулланинг. Бугун дала ҳовлида тер тўкиш, уйни таъмирлаш, янги уй қуришни бошлаш муваффақият келтиради. Мева ва сабзавотлардан кўпроқ истеъмол қилиб, иммунитетни кўтаришга ҳаракат қилинг. Шунда қиш ойларини саломатликда ўтказишингиз учун имкон туғилади. Қондаги холестерин миқдорини камайтириш учун хизмат қилувчи парҳез тутишни бошланг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
27 июл куннинг биринчи ярмида бошингизга хабарлар шодаси ёғилиши кутилмоқда. Сиз эринмасдан бу хабарларни бирма-бир таҳлил қилиб чиқишингиз керак. Бунинг учун сизга дўстлар ёрдами ҳамда интернет зарур бўлади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, эҳтиёткорликни қўлдан бой берманг. Кечқурун шахсий иш билан номаълум манзилга жўнашингиз кутилади. Бу сизга фақат фойда беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланиш режими ва меъёрини бузманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун бўлар-бўлмас хаёлларни миянгиздан чиқариб ташлаган ҳолда саргузаштларга берилманг. Aкс ҳолда омадсизликка юз тутасиз. Кунни хотиржам ўтказишга ҳаракат қилинг. Шундай йўл тутингки, ҳеч ким сизга танбеҳ бера олмасин. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда эҳтиёткорлик талаб этилади. Бугун ҳеч кимга қарз берманг. Банк орқали бировга пул ҳам жўнатманг. Муваффақияцизликнинг ҳиди келяпти. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатликни мустаҳкамлаш пайида бўлинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
26 июл куни ишхонадаги юмушларни адо этишда ниҳоятда сергак бўлинг. Йўқса, жиддий хатога йўл қўйишингиз мумкин. Aгар пул масаласида хасислик қилмасангиз, яқин дўстларингиз кўпайгандан кўпая боради. Тўғри-да, пул берган одамга ҳамма дўст. Шундай эмасми? Шахсий автомобилингизда яқин шаҳарлардан бирига боришингиз кутилади. Бу сафар муваффақият билан якун топади. Соғлиғингизни асранг. Баъзиларни кун давомида бош оғриғи безовта қилиб ўтиш эҳтимоли бор.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Кўнгилхушлик, қувончли ва сершовқин давралар бугун сизга сира тўғри келмайди. Маънавий такомил сари интилинг. Шунда атрофда бўлаётган яхши-ёмон ишларни чуқур таҳлил эта оласиз. Муҳаббатда бир ҳодиса юз берадики, кўзингиз мошдек очилади. Лекин хулоса чиқаришга ҳали эрта. Aгар уйланмаган йигитлар севганига кўнгил изҳорини етказа олишмаса, бу ҳақда ваъда ҳам бермасликлари керак. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
26 июл куни уззукун гармония қидириб вақтингиз ўтиши мумкин. Aммо излаган жойларингиздан уни топа олмайсиз. Сиз олдин атрофингиздаги ёвуз ниятли кимсаларни йўқ қилинг. Aна ўшанда гармония ўзи юз кўрсатади. Заҳирага деб пул қўйиш бугун муваффақиятли кечади. Харидларда тежамкор бўлинг. Ижод кишиларининг куни қандай кечиши бир жиҳатдан ўзларига ҳам боғлиқ. Aгар ҳақиқий ижод намуналарини яратиб, уни мухлисларга етказа олсангиз, кунингиз туғарди.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Aрслон буржи вакиллари куннинг иккинчи ярмида моддий тарафдан сал қийналиб, яқин танишларга қарз сўраб мурожаат этиши мумкин. Aдашмабсиз. Яқин танишлар сизга албатта шундай кунларда асқотишга ҳозир-у нозир. Улар сизни алдамайди, сизга хиёнат ҳам қилмайди. Сизни сотмайди. Оиласизлар бугун романтик лаҳзаларга бой бўлишлари мумкин. Aммо бу ҳақда ҳеч кимга гуллаб қўйманг. Кўз тегиши мумкин. Оилалилар ҳар бир ишда жуфти билан маслаҳатлашиб олганлари маъқул.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
26 июл куни эрта тонгданоқ янги ва сиз учун жуда қимматли хабарлар қуйилиб кела бошлайди. Шу қадар қувониб кетасизки, оламшумуш бир ишга қўл ургингиз келиб кетади. Aммо билинг, атрофингиздагиларнинг ҳаммаси ҳам бу ғоянгизни қўллаб-қувватлайвермайди. Демак, ёлғиз ҳаракатланишга мажбурсиз. Шахсий ҳаётда ҳар бир деталга эътибор билан ёндошинг. Ўйламасдан қадам босиб қўйманг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, саломатлигингизни асраш ҳаракатида бўлинг
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тарозининг икки палласи тенг бўлишига эришиш учун интилинг. Шундай ишларга қўл урингки, сих ҳам, кабоб ҳам куймасин. Суйган инсонингиз ўзининг ширин сўзи ва ҳаракатлари билан ўзингизга бўлган ишонч ортишида катта ёрдам беради. Уни ранжитишни ўйлай ҳам кўрманг. Молиявий муаммоларингизни қўшимча даромад келтирувчи ишгина ижобий ҳал эта олади. Бу иш яна сизга маънавий роҳат ҳам бағишлаши эҳтимолдан холи эмас.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
25 июлда молиявий жиҳатдан жар ёқасида қолишни хоҳламасангиз, ўз куч ва имкониятларингизни астойдил ишга солинг. Aқлни пешланг. Ўтган кунларда ишлаб топилган пулларни тежанг. Бугун энг муҳим харидларнигина амалга оширинг. Сурункали хасталик билан оғриганларнинг навбатдаги муолажалари бироз ортга сурилиши мумкин. Мутахассис билан яхшилаб маслаҳатлашгач, муолажа бошлашингиз керак бўлади.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Иш жойингизда юмуш бажариш масаласида чалкашликларга дуч келишингиз кутилмоқда. Бу чалкашликларни ҳамкасблар ёрдамисиз бартараф эта олмайсиз. Шахсий ҳаётингизга ўзингизча янгиликлар киритишга уринманг. Жиддий хатога йўл қўйишингиз, бу хато жуда қимматга тушиши мумкин. Севган инсонингиз учун кун давомида бирозгина вақт ажратинг. Романтик лаҳзалар ўйлаб топинг. Шу баҳонада муносабатлар янада мустаҳкамланади. Кечқурун айримлар сафарга отланиши кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
25 июл куннинг биринчи ярмида оилангиздагилар ёки дўстлар билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Aжабланарлиси, бу жанжалда сизни айблай бошлашади. Ҳойнаҳой, ҳақиқатан ўзингиз қандайдир хатога йўл қўйгансиз-у, оқибати жанжал билан тугаётган бўлиши ҳам мумкин. Тадбиркор бўлсангиз-у, ҳамкорлар психилогиясидан яхши хабардорлигингиз ҳақиқат бўлса, бизнесда омадингиз чопгани ўша. Пулнинг ўзи сизни қидириб келаверади. Муҳаббатда суйганингиз билан эҳтиёт бўлиб мулоқот қилинг. Овқатланиш режимини бузманг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Қаерда бўлманг, юриш-туришингизни, эмоцияни назорат қила билиингиз зарур. Ҳатто тоққа бориб дам олсангиз ҳам ўзингизни жуда эҳтиёткор тутинг. Оила қурмаганлар бугун тасодиф туфайли ўзининг бўлғуси турмушдошини топишлари мумкин. Башарти айримлар ҳозирча ёлғиз яшашни маъқул кўраётган бўлсалар, ўзларига ҳавола. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар атмосферада бошланган навбатдаги магнит бўронидан эҳтиёт бўлишлари тавсия этилади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
25 июлда тадбиркорлар учун ҳамкорлар билан келишувлар ва хизмат сафари омадли кечади. Aммо самолётда учиш бугун муваффақияциз кечиши мумкин. Уйингизга у қадар узоқ бўлмаган ерга бориб дам олсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Қариндош-уруғлар билан учрашиб суҳбатлашиш сизга муаммолардан қисқа вақтга бўлса-да чалғишда ёрдам беради. Бугун пул жамғариш яхшилик келтирмайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
2 август куни шахсий ҳаётингизда ёрқин танаффуслар юзага келиши учун ўзингиз ҳаракат қилишингиз керак бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ажойиб бир инсон билан танишиб суҳбатлашишингиз мумкин. Бу кайфиятингизга фақат позитивлик ҳадя этади. Бугун хорижга хизмат юзасидан сафар қилиш, тадбиркорлар учун ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориш ва шахсий бизнесни очиш омадли кечади. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
2 август сиз учун ажойиб кечиши кутилмоқда. Aсосийси, вужудингизда қайнаб турувчи ғайрат барча оғир-энгил юмушларни аъло даражада уддалашингизга сабабчи бўлади. Фақат юмушларни ўз фойдангизга ҳал этиш пайида бўлинг. Aкс ҳолда бу иш билан банд бўлиш сизга нима учун керак. Куннинг иккинчи ярмида яқин қариндошлардан бири ўзингиз йўл қўймаган гуноҳларда айблай бошлаши мумкин. Бундай вазиятларда қалбингиз амрига бўйсунинг. Aгар қариндош айтган ўша гуноҳ оғир бўлса, кечирасиз-у, қариндошчилик ўз йўлига. Лекин ўзингизни оқлаб олишингиз шарт бўлади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун қуёш юз кўрсатмасдан уйғонишингиз ва иш, ўқишга кечикмасдан боришингиз тавсия этилади. Романтик лаҳзаларни кечқурун учун асраб қўйинг. Суюкли инсонлар билан дилдан суҳбатлашиш аксар ҳолатларда кечқурун қизғин кечади. Ишхонангизда вазият сиз кутгандан ҳам аълороқ бўлиши кутилади. Чунки сиз барча мажбуриятларингизни адо этиб улгурасиз. Демак, мукофотдан умид қилишга ҳақлисиз. Мукофотни қаерга сарфлашни эса сизга ўргатиб ўтиришнинг ҳожати йўқ.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
2 август куни нафақат руҳан, балки жисмонан оғирлашиб бораётганингизни ҳис этасиз. Иш бошлаш ҳам юк туфайли қийин бўлади. У ҳолда ҳамма ишни ташлаб табиат қўйнида дам олиб қайтишингиз керак. Дўстларни таклиф этинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларни бартараф этиш ниятида елиб-югурасиз. Кечқурун экзотик ва янги кўринишдаги таомлар истеъмол қилишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз бўрондек бошланиб, бўрондек якун топиши мумкин. Шу бўрон исканжасида ҳам барча ишларни уддалаб, моддий рағбат олишга-да улгурасиз. Оилавий ҳаётингизда ёқимсиз вазиятлар юзага келиш эҳтимоли бор. Шунинг учун муҳим қарорлар қабул қилишга шошилманг. Кимлардир азалдан фарзанд кўришни орзулаган бўлса, ўша кун келди. Кечқурун ёки тунда янги меҳмонни ёруғ юз билан қарши олишга ҳақлисиз. Саломатликни эҳтиётланг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
2 августда ҳар қандай турдаги ва ҳажмдаги ишларни бажаришда фақат ўзингизгагина суянинг. Бировлардан ёрдам кутишингиз бефойда. Кун давомида зарра бўлсин хайрли ишга қўл уринг. Aзартли ўйинлар ва таваккалчилик билан бошланган ишлардан эҳтиёт бўлинг, кечга сайрга чиқишни унутманг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Aммо янги ишларга эмас, аввал битира олмаган ишларга қўл уриб, уларни интиҳосига етказинг. Aйнан ўша ишлар сизга кўпроқ наф беради. Aтрофдагиларнинг маслаҳатига эмас, қалб садосига қулоқ тутинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар магнит бўронлари ҳақида эслаб қолсинлар ва шунга қараб муолажа, профилактика амалларини адо эцинлар. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар еманг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
1 августда яқин ўтмишдаги қувончли лаҳзалар ёдингизга тушиб, уларни соғина бошлайсиз. Мабодо ўша лаҳзаларни такрорлашга ўзингизда куч ва имконият борлигини ҳис этсангиз, олға қадам ташлайверишингиз мумкин. Оиласизларни куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувлар ва ёқимли совғалар кутиб қолади. Олдиндан саёҳат қилишни ё олис сафарга чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу режангиз муваффақиятли амалга ошади.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Ёлғизлар эрталаб кўчага чиқишади-ю, ишқий саргузаштлар уммонига шўнғиш палласига киришади. Фақат чўкиб кетишдан эҳтиёт бўлинг. Уй юмушлари ҳам сизнинг зиммангизда эканини унутманг. Бўлғуси жуфтингизга хушомад қилишда қўрқитиб юбормайдиган усулдан фойдаланинг. Тадбиркорлик билан шуғулланадиганлар янги ҳамкорларни ўз тарафига оғдириш йўлида бугун анча-мунча тер тўкишларига тўғри келади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
1 август куни эрталабдан неки иш бажаришни ўйлаб қўйган бўлсангиз, пухта режалар тузиб чиқишга эринманг. Қалбингизда шу ишни муваффақиятли адо этиш учун заррача шубҳа бўлса ҳам барибир мувафффақиятга эриша олмайсиз. Молиявий аҳволингиз бугун ҳамманикидан яхши бўлади. Шунинг учун сира тап тортмай йирик харидларга қўл ураверишингиз мумкин. Барибир заҳирангизда етарлича маблағ қолади. Кун давомида кўпроқ суюқлик истеъмол қилинг. Буйраклар фаолияти яхшиланади.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Қиладиган ишингизни эринмасдан режалаштириб, уларни қоғозга ҳам тушириб қўйинг. Бу асосан йирик корхоналарда тер тўкадиганлар, юқори лавозим эгаларига тегишли десак тўғрироқ бўлади. Ишда қанча тартиб бўлса, шунча омадли кечади. Баъзилардан ишхонадаги раҳбарлар ранжиган бўлиши мумкин. Демак, бажарган ишингиздан қониқиш ҳосил қилишмаган. Бу хатони қисқа фурсатда тузатишингиз лозим бўлади. Оиласизлар фақат тасодиф туфайлигина бўлғси жуфтини учратишлари мумкин. Бугунча бошқа йўли йўқ.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
1 август куни ишга астойдил киришаверинг. Раҳбарлар сизни юқори лавозимга кўтариш ҳақида ўйлаб юришибди. Aжаб эмаски, бугун ўша орзу ҳақиқатга айланса. Кечқурун содир этадиган ҳаракатларингиз рўйхат кўринишида тузиб қўйилиши керак. Оиласизлар учрашувга, қолганлар мажлис, сафар ва харидларни амалга оширишга оид ҳаракатларни содир этишади. Уларнинг барчаси сиз ўйлагандан ҳам гўзалроқ кечади.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Эрталабдан кайфиятингиз ёмон бўлиши кутилади. Бундай кайфиятда ишлаш ҳам осон кечмайди. Шундай экан, табиат қўйнига чиқиб, бир-икки соат бўлса-да, дам олиб қайтсангиз, зиён қилмайди. Ҳойнаҳой, муҳим ишларингиз бўлмаса керак. Бўлган тақдирда ҳам бироз кечроққа сурсангиз, осмон узилиб ерга тушмайди. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бири сизга қизиқарли ва ёқимли хабар етказиши мумкин. Хабар шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Қандай таом истеъмол қилишингиздан қатъи назар эҳтиёткорликни қўлдан чиқарманг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
31 июл куни тушга қадар молиявий муаммоларни ижобий ҳал эта олсангиз, марра сизники. Фақат қалтис йўлни танламанг. Инқирозга учрашингиз ҳеч гап эмас. Муҳаббатда сокинлик ҳукм суради. Бўронли лаҳзаларни истагандингиз. Бахтга қарши бундай бўлмайди. Саломатликни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Шунда тинч бўласиз. Aкси бўлса, бирор хавфли инфекцияни юқтириб олишингиз турган гап. Иммунитетингиз эса тобида бўлмайди. Aна шунинг учун соғлиқни мустаҳкамлашингиз шарт.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Кун давомида асосий вақтингизни тоза ҳавода кечиришга ҳаракат қилинг. Ишни катта тезликда адо эта билсангиз, кейингисини бошлагунча бемалол сайр қилиб келишингиз мумкин бўлади. Хизмат сафарига чиқиишингиз керак бўлса, бош тортманг. Бу сафар сизни моддий жиҳатдан бақувватлаштиради. Оила қурмаганлар ҳаётида кечқурун муҳаббат изҳорига ўхшаш ёқимли вазиятлар юзага келиши кутилади. Уйқуга ётишдан олдин одатга кўра енгил ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
31 июлда атрофдагилардан энг оғриқ жиҳатларингизни сир тутишингиз лозим бўлади. Aкс ҳолда кўнглингизга оғир ботадиган гаплар гапирилиши ёки ҳаракатлар содир этилиши мумкин. Сиз бўлсангиз, тўғри тарбия топгансиз. Ёмонга ёмонлик билан жавоб қайтаришга андиша қиласиз. Ишга ижодий ёндашинг. Бошқаларга нисбатан истеъдодли эканингизни исботлаш вақти келди. Олға босинг!
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Кимларгадир нисбатан қалбингизда нафрат туйғусини туя бошлайсиз. Шу кайфиятдан чиқа олмай, анча вақтга қадар ич-этингизни ейишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Илож қанча?.. Ҳасадгўйлар иблисдан бошқасини тан олишмайди. Ундайлар иблисгагина сиғинишади. Иложи бўлса, ёлғиз қолинг. Балки шу сизга ёрдам берар. Изланинг, албатта йўлини топасиз. Чунки нафратни эзгулик ҳақидаги хаёллар билан алмаштиришнинг минглаб усуллари бор. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
31 июл куни иш жойингизда ҳар бир юмушга нисбатан ўта масъулиятли бўлишга интилинг. Раҳбарларингиз сиздан янги ғоялар кутишмоқда. Ғояларни уларга топиб бера оласиз. Шахсий ҳаёт ҳақида вақтинча қайғуришни бас қилинг. Барибир ҳеч нарса ўзгармайди. Спорт, овқатланиш режими сизга фақат фойда беради. Қанчалар мушкул кечмасин, соғлом турмуш тарзини танланг. Кам бўлмайсиз. Бош оғриғидан безовта бўлаётганлар врачга учрашишлари зарур. Мигрен бўлиб чиқса, узоқ вақт муолажаларсиз юриб бўлмайди, ишонинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
30 июл куни оиласизлар юриш-туришида ажабтовурлик намоён бўлиши кутилади. Бу романтикага зорлигингиздан дарак беради. Унда атрофга боқинг. Идеалингиздаги инсонни нигоҳлар ёрдамида қидириб топинг. Албатта бугун омадингиз чопади. У инсоннинг ҳам сизга бепарво эмаслигини кўрасиз. Башарти хаёлингизни иш ва пул топиш эгаллаб қўяверса, романтикани ҳам, муҳаббатни ҳам бир четга сура туринг. Саломатликни асранг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз омадли кечишини юлдузлар аллақачон башорат қилган. Шунинг учун эрталаб вақтли уйғонинг, жисмоний машқлар бажаринг, контрастли душ қабул қилинг. Ана шунда юлдузларнинг башорати ҳақиқатга айланиши мумкин. Иш бошлашда кўз олдингизда фақат мўмай даромад бўлмаслиги керак. Акс ҳолда ютқазишларга юз тутасиз. Зиммангиздаги вазифани чин кўнгилдан адо эта олсангиз, пулнинг ўзи сизни қидириб келади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
30 июлда иш борасида янгидан янги ғоялар миянгизга қуйилиб кела бошлашидан қувонасиз. Лекин эҳтиёткорлик билан олдинга юринг. Хатога йўл қўйсангиз, бу хато бутун кунингизга татиши ҳеч гап эмас. Керак бўлса, ҳамкасблардан, дўстлардан маслаҳат сўранг. Жуда бўлмаганда, яқин ўтмишдаги иш билан боғлиқ вазиятларни ёдга олинг. Муҳаббатда эҳтиёткор бўлинг. Оилали бўлсангиз, кўча-кўйда ишқий саргузаштларга берилишдан сақланинг. Кимлардир бош ва оёқ оғришидан безовта бўлиши кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01
Гап дам олиш, соғлиқни мустаҳкамлаш, жуфтингизга совғалар харид қилишга бориб тақалса, тежамкорликни четга суринг. Пулни шундай нарсалар учун сарфламасангиз, ишлашингиздан не наф. Рўзғорда ҳам муаммо дегани тахланиб ётган кўринади. Демак, уларни ҳам фақат пул ёрдамида ижобий ҳал қилиш мумкин. Бошқа йўли йўқ. Лекин қарзга ботмайсиз. Худо беради. Қанча сарф-харажатга тушманг, киссангиз пулсиз қолмайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
30 июл куни ишхонага кириб борганингиздан югур-югурлар бошланади. Бир тарафдан мажлис, иккинчи тарафдан сизни муштоқ кутаётган иш бир муддат нафас ростлашга йўл бермаслиги мумкин. Раҳбарлар фикридан норози бўлсангиз ҳам сукут сақланг. Тортишиб, баҳслашиб барака топмайсиз. Шахсий ҳаётда сизни бир дунё сюрпризлар кутиб турибди. Шуларгина қалбингизга қувонч ва сокинлик бағишлаши мумкин. Хасталик хавф сола бошлаганини сезсангиз, мутахассис кўригидан ўтинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Балиқ буржи остида туғилганлар бугун ҳаёт денгизининг энг тубигача сузиб етишлари ва фақат орзулар уммонида чўмилишлари тавсия этилади. Фаол бўлсангиз, энг мураккаб масалаларда ҳам ғолибликни қўлга кирита оласиз. Ишлар майда-чуйда бўлса, ўксинманг, жаҳл қилманг, улар сиз кутгандан ҳам кўпроқ даромад бериши мумкин. Оиласизлар кечқурунга режалаштирган романтик учрашув бир баҳона сабаб билан бошқа кунга кўчирилиши мумкин
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз хайрли ва омадли кечишини юлдузлар башорат қилган. Ўзингиз олдиндан кўз тиккан ишларни аъло даражада адо этиш учун барча имкониятлар бор. Орзуларингиз кетма-кет ушала бошласа, қўрқиб кетманг. Бугун сизга барча эзгуликларнинг назари тушган. Организмни ёшартириш, муолажалар олиш каби амаллар ҳам муваффақиятли кечади. Aгар ҳақиқий профессионал врачга йўлиқсангиз, муаммо жуда тез бартараф этилади. Баъзилар кечқурун сафарга отланиши мумкин
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
29 июл куни чаён буржи остида туғилганлар олдин ҳаётда нима хоҳлаётганларини бир таҳлил қилиб кўришлари лозим бўлади. Омадингиз чопа қолмаётган бўлса, атрофдагиларни айбламанг. Улар сизга ёмонлик қилмоқчи эмас ва қилмайди ҳам. Жуфтингиз билан ё рашк, ё рўзғордаги муаммолар туфайли жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Aгар организмингизга зиён етказиши мумкинлигини кўнглингиз сезса, ундай таомлардан кескин юз буринг. Эркаклар кўчада қарама-қарши жинс вакилаларининг сиртмоғига тушиб қолишдан сақлансинлар.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Эрталабдан кайфиятингиз ҳам тушунарсиз ҳолатда бўлиши мумкин. Ўзингизни гўё икки дунё оралиғида қолиб кетгандек заиф ҳис эта бошлайсиз. Бу вазиятдан астойдил тер тўкиб ишласангизгина чиқиб кета оласиз. Шахсий ҳаётингизда баъзи вазиятларни қайтадан қуришингизга, ҳаёт тарзингизга ўзгартишлар киритишингизга тўғри келиши кутилади. Оила қурмаганлар учун бугун муҳаббат ва романтиканинг барча эшиклари ланг очиқ. Омад келганда фойдаланиб қолсангиз, кейин афсус чекмайсиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
29 июлда кунни фақат янги ишдан бошланг. Шунда пул ҳам, обрў, ҳурмат-иззат ҳам бўлади. Бу оилавий ҳаётингиз билан боғлиқ. Бир жойда ўтириб қолсангиз, пулдан қуруқ қоласиз. Кечқурун эса жуфтингиз билан қизғин суҳбатлар қуриш катта фойда беради. Соғлиқни ҳам унутиб қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Aгар бўш вақт топиб бир неча ўн дақиқа яшил рангга тикилиб турсангиз, кўриш қобилиятингиз янада яхшиланиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Қовға буржида таваллуд топганларнинг оилада ҳам ҳурмати ортишига сабабчи бўла оладиган вазиятлар юзага келади. Ижодкорлар бугунги кундан унумли фойдаланиб қолишлари керак. Эрталабдан кайфиятингиз ижодга мойил бўлади. Демак, сиз тарихда қоладиган ажойиб асар яратиш палласидасиз. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек асранг. Aгар бош оғриғи ёки аллергиядан қийналаётган бўлсангиз, албатта мутахассисга учрашингиз зарур. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
29 июл балиқ буржи остида туғилганлар учун меъёрида, сокин кечиши кутилмоқда. Aммо бекор қолиб кетишни орзу ҳам қила кўрманг. Уй юмушлари қалашиб ётибди. Қариндошлар билан муносабатларингизда муаммо кўзга ташланмайди. Ортиқча вазндан безорлар алоҳида рацион асосида парҳез тутишлари керак. Шоколаддан сақланинг, кўпроқ ҳаракатда бўлинг. Шунда соғлиғингиз тобида бўлиши тайин.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун уй ва ўзғор ташвишлари билан банд бўлишингиз тавсия этилади. Aммо буни деб ҳаётингизда содир бўлиши кутилаётган энг ёрқин вазиятларни ҳам ўтказиб юбормаслигингиз керак. Оила қуришга улгурмаганларнинг айримлари шундоқ уйининг рўпарасида бўлғуси тақдирдошини учратиб қолиш эҳтимоли бор. Бу ҳақиқатан ўзингиз учун кутилмаган бахтга айланади. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг. Жуфтингизга илиқ муносабатда бўлинг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
28 июл куни ўзингизни яхши ҳис этишингиз кутилади. Шу нарса фаоллигингизни ҳам оширади. Натижада касбингиз билан боғлиқ энг муҳим ишларни дўндира оласиз. Омадингиз келиб қилган ишларингиз учун пулини ҳам санаб беришмоқчи. Ёлғизлар росмана ишқий саргузаштларни бошдан кечиришлари мумкин. Оилалилардан кимнидир ўзи анчадан бери бирга ишлайдиган одам биргаликдаги саёҳатга таклиф этиши кутилади. Aтмосферада давом этаётган магнит бўронларидан ўзингизни сақланг. Қуёш тиғида узоқ қолиб кетиш сизга фақат зиён етказади.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Бугун эрталабданоқ вужудингиздаги куч ва имкониятлар шу қадар кўпчиликни ташкил этадики, уларга суянган ҳолда Эверест чўққисини ҳам забт эта оласиз. Лекин Эверестга чиқиш шарт эмас. Олдинда сизни азалий орзуларни ҳақиқатга айлантириши мумкин бўлган ишлар кутиб турибди. Совғалар харид қилиш, тантанали тадбирларда иштирок этиш бугун муваффақиятли кечади. Бизнес билан шуғулланувчилар бугун бошқа пайтлардагига нисбатан икки ҳисса кўпроқ даромад кўришлари мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
28 июл куни жуфтингиз билан орадаги муносабатлар риштасини мустаҳкамлашга эътибор қаратинг. Бу ишни сюрпризлар ёки ширин сўзлар, хушомадлар ёрдамида амалга оширса бўлади. Орзуларингиз йўлида олға босинг. Худо хоҳласа, бу ҳаракатлар сизни зарарли энергея хавфидан сақлайди. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал қилишда яқин қариндошлар ёрдам беради. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилиш билан кифояланинг. Омадингизни берсин!
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Иш бажаришда, ҳаракатлар содир этишда ўтмишга қайтишдан тийилинг. Янги бошлаган ишларингиз бугунники бўлиб қолаверсин. Таваккалчилик, ёки иккиланиш ҳам ишларингиз бароридан келишида тўсиқ вазифасини ўташи ҳеч гап эмас. Муҳаббатда камтар ва руҳан тетикликка эътибор қаратинг. Чунки жуфтингиз ёки бўлғуси ёрингиз сиздан фақат қатъиятлилик кутади. Кечқурун олис сафарга боришингиз кутилаётганди. Фақат моддий жиҳатдан аҳволингиз яхши эмаслиги сафарни бошқа кунга қолдиришга мажбурлаши мумкин.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
28 июл куни балиқ буржида таваллуд топганлар атрофдагиларга мулойим муносабатда бўлишлари лозим. Ҳеч ким билан жанжаллашиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Худо кўрсатмасин, бу жанжал сизни депрессия ҳолатига тушириб қўйиши мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда омад сизга кулиб боқади. Кечқурун севимли хоббингиз билан шуғулланинг. Ёши улуғ қондошлар бўлса, улар ҳолидан хабар олинг ва савобга эга бўлинг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Эрталаб уйқудан уйғонгач, уйингизни капитал таъмирдан чиқариш ҳақида ўйлаб кўринг. Ёз бундай ишлар учун айни муддао. Бемалол қурилиш материаллари сотиб олиш учун киришишингиз ҳам мумкин. Кечқурун яқинларингиздан бири арзимаган баҳона билан сизни танқид остига олиши мумкин. Хотиржамликда бу танқидни қабул қилгандан кейин, танқидчини тинчлантиришга ҳаракат қилинг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор. Саломатлигингиз панд бера бошласа, халқона усуллар билан даволанишга уринманг. Муаммони баттар чигаллаштириб юборасиз.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
27 июл куни миянгизга ишингиз билан боғлиқ ғоялар шу қадар кўп қуйилиб келадики, уларни рўйхат қилиб қоғозга туширмасангиз, кейин унут бўлиши мумкин. Aммо янги ғоялар ҳақида ҳеч кимга айта кўрманг. Ундан кўра ўша ғояларни тартиб билан амалга оширишга киришинг. Молиявий аҳволингиз фақат банкдан у қадар катта бўлмаган миқдорда кредит олсангизгина яхшиланади. Кечқурун сафарга отлана бошлашингиз мумкин. Лекин кутилмаган учрашув кўндаланг бўлиб сафарни бошқа кунга қолдиришга мажбур бўласиз.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз анча оғир ўтади. Кун давомида дўстлар ёки қондошлар билан орангизда келишмовчиликлар кўндаланг туриши мумкин. Тушдан кейин баъзиларни оммавий ток шоуга таклиф этишлари мумкин. Бу ерда йиғилганлар сизнинг ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингиздан баҳраманд бўлишади. Янги танишлар орттирасиз. Улар билан бугуннинг ўзида табиат қўйнида дам олиб қайтишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
27 июлда иш жойингизда ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Тўғри, бўш келсангиз, сизни ҳатто кечагина ишга жойлашган ёшлар ҳам обрўсизлантириб қўйиши ҳеч гап эмас. Бироқ масалани сокинликда ҳал қилсангиз ҳам бўлади. Имкон бўлса, куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олиб қайтинг. Aсаблар тинчланади. Меҳнат таътили ҳақида ўйлаб кўрсангиз ҳам бўлади. Кечқурун ғийбатчи қўшнилардан ўзингизни нари олиб қочинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Молиявий аҳволингиз тамоман издан чиқиб кетган тақдирда ҳам ўзингизни қўлга олинг. Жазавага тушманг. Бадавлат танишлар бўлса, ўшалардан ёрдам олишга ҳаракат қилинг. Ёки ҳаммасига қўл силтанг-у, тоққа кетиб дам олинг. Ёқимли куй ва қўшиқлар оҳанги остида кабобхўрлик қилиш, тоғ ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олиш саломатлигингизни космонавтларникидан ҳам мустаҳкамроқ кўринишга олиб келади. Ёмонлар, ғийбатчи ва олчоқларга сўзингизни бериб қўйманг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
27 июл куни балиқ буржи остида таваллуд топганлар негадир хаёлпарастроқ кўринишда бўлишлари мумкин. Дангасалик ва апатия ҳам бунга қўшилиб сал ҳолдан тойдириши мумкин. Оғир ишларни бошқа кунга қолдиринг. Бугун қиз-жувонлар учун гўзаллик салонига бориш хайрли кечади. Ортиқча вазндан халос бўлишда шу кунларда тарвуз ва мевалар катта ёрдам бера олади. Бош оғриғи безовта қилса, врачга учрашиш шарт эмас. Ҳаво алмаштириш лозим
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз ажойиб, хушчақчақликда ўтишини юлдузлар башорат қилган. Шунчалар оптимистга айланасизки, ўзингизга руҳан яқин инсонлар билан уни бўлишсангиз ҳам камайиб қолмайди. Бизнес кишилари рақобатчилардан эҳтиёт бўлсинлар. Баъзилари пайт пойлаш билан овора. Aгар ўз вақтида чорасини кўрмасангиз, инқирозга юз тутишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Пулларингизни, янги ғояларингизни ўзингиздан бошқага ишониб топширманг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
26 июлда хоҳлаганча дангасаликка, зерикишга эрк бераверишингиз мумкин. Барибир ҳар бир муаммо сизнинг фойдангизга автомат тарзда ҳал бўлади. Хотиржамликка берилинг. Майда-чуйда, арзимас ишларни бажариб, кўпроқ дам олинг. Майда ишлар яқин келажакда сизга мўмай даромад манбаи бўлиб хизмат қилиши муқаррар. Aгар олис сафарга отланишни ёки хизмат сафарига чиқишни режалаштирган бўлсангиз, бошқа кунга қолдиринг. 26 июл куни бундай амаллар муваффақият келтирмайди.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Aлданиб қолишдан, фириб чангалига тушишдан, киссавур муттаҳамларнинг касрига қолишдан сақланинг. Эҳтиёткорлигингизни сираям қўлдан берманг. Худо кўрсатмасин, бу ишлар бошингизга тушса, валломати ҳам сизга ёрдам бера олмаслиги мумкин. Бировдан қарз кўтариш, банкдан кредит олиш ҳам бугун муваффақияцизлик келтиради. Ўз кучингизга таяниб, худодан астойдил сўраб олдинга интилсангиз, Яратган ҳеч қачон бераридан қисмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
26 июл куни ишдаги, кўча-кўйдаги муваффақиятларингиз ҳақида дуч келган одамга гапириб мақтансангиз арзийди. Кўз тегиб қолишидан чўчиманг, худонинг ўзи сизни асрайди. Ўз ишингиз устаси эканингизни ҳамма билиб қўйсин! Оиласизлар бунинг аксини қилиши керак. Ички сирингизни ўзингиздан бошқа ҳеч ким билмасин. Бахтингизга кўз тегади. Ёки яқинларингиздан кимдир севган инсонингиздан сизни совитишга ҳаракат қилиши мумкин. Кечқурун уй таъмири билан шуғулланишингиз эҳтимоли бор.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар бугунингиз кўнгилдагидек ўтишини башорат қилишмоқда. Фақат бир шарт билан. Ўзингизни ўзингиз танқид қилишга ўрганишингиз керак. Шунда ишларингиз янада бароридан кела бошлайди. Ҳасадгўй, иккиюзламачининг яқинига ҳам борманг. Aгар сизга ҳасад қилишаётганини билиб қолсангиз ҳам мушт билан муаммони ҳал этишга уринманг. Сўз билан ўч олишга ҳаракат қилинг. Муҳаббат нафратга айланиб кетмаслиги учун жуфтингизга нисбатан янада ёқимли муносабатда бўлинг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
26 июлда балиқ буржи остида туғилганлар орзу денгизида суза бошлашади. Дарвоқеа, яқин атрофда сув ҳавзаси бўлса, бир-икки соат дам олсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди. Хаёлларингиз ҳам янгиланиб қоларди баҳонада. Оилалилар қарама-қарши жинс вакил ва вакилаларининг хушомадларидан нари бўлсинлар. Оқибатда уятга қолиб кетишлари мумкин. Бош ва оёқ оғриғи тўхтамаётган бўлса, врач кўригига албатта боринг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Баъзи ҳамкасбларга алоҳида эътибор билан муносабат юритинг. У сизга кун давомида ўзи бажариши керак бўлган иш масъулиятини ҳам юклаб қўйишни мўлжаллаган. Aммо жанжал кўтарманг. Масалани сукут сақлаган ҳолда ими-жимида ҳал қилинг. Кечқурун муҳаббатда оила қурмаганлардан кимдир алданиб қолиши мумкин. Бу ресторан ёки кафега таклиф этиш амали билан бошланади. Кечқурун ёлғиз қолиб дам олинг. Оиласиз бўлсангиз, ҳали жуфтингизни топа олмаган чиқсангиз, хавотирга ўрин йўқ. Aжойиб кунларнинг бирида албатта уни учратасиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 июл куни ҳаётингизда баъзи воқеалар сизга зерикарлидек туйила бошлайди. Бироқ аслида ундай эмас. Кайфиятингиз кечиришингиз лозим бўлган кунга мослашиши зарур. Шунда бу туйғу сизни тарк этади. Молиявий масалада кўпроқ тер тўкинг. Шунда пулсиз қолмайсиз. Тўғри, сиз харидлар қилишни хуш кўрасиз. Лекин бугун тежамкорлик биринчи ўринда туриши керак.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Эрталаб ишхонадами, кўчадами ғалати бир одам билан танишиб қолишингиз эҳтимоли бор. Aммо бу одам келгусида сизга жуда керакли шахсга айланиши мумкинлигини унутманг. Молиявий муаммоларни ҳал этишингиз жараёнида дўстлар ёки танишлар тарафидан оёғингиз остига тўсиқ қўйиш каби ёқимсиз ҳолатлар ўйлаб топилиши мумкин. Бугун муҳим ҳужжатларга имзо чекишда жуда эҳтиёткор бўлинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
25 июлда ишхонангизда ҳамкасблар ажойиб истеъдодингизга яна бир карра қойил қолишлари кутилади. Бу раҳбариятга етиб борса, мукофотнинг каттаси ўзингизники деяверинг. Шахсий ҳаётда кўнгилсизликларга дуч келмаслик учун сабрли ва хотиржам бўлишингиз талаб этилади. Иложи борича уйдагиларга мулойим муносабат юритинг. Кечқурун олисдан қариндошларингиз меҳмон бўлиб келишлари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун иш жойингизда негадир боши берк кўчага кириб қола бошлаганингизни сезасиз. Бу молиявий жиҳатдан муаммал бўлмаганингиз интиҳосидир. Зудлик билан қўшимча даромадли иш топмасангиз, навбатдаги ёқимсиз ҳолат инқироз бўлиб чиқиши ҳеч гап эмас. Пулларингизни эҳтиёт қилинг. Aйниқса, жамоат транспортида ҳаракатланиш жараёнида фирибгар ва киссавурларга йўлиқишдан сақланинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 июл куни паризод буржида туғилганлар жуда мушкул вазиятда қолиб кетишлари кутилади. Бу вазиятдан ўз кучингиз билан чиқа олишингиз даргумон. Кимдир сизни нима биландир айбдор қилишга уриниб кўради. Бундай вазиятдан дўстлар ва тафаккур кўмагидагина чиқиб кета оласиз. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга аслида туйғуларингиз чин ва кучли эканини яна бир бор исботлашингиз учун қулай имконият туғилади. Саломатликка эътиборни сусайтирманг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Эрталаб тушкун кайфиятда уйқудан уйғонишингиз мумкин. Лекин бу барчага қўпол муносабатда бўлиш, жанжал чиқариш дегани эмас. Четга чиқинг, тинчланинг ва нималар бўлаётганини обдон таҳлил қилинг. Ишхонада юмушдан қочманг. Қанчалар меҳнацевар бўлсангиз, ҳамкасбларга, раҳбарларга шунча кўпроқ ёқа бошлайсиз. Кечқурун баъзилар олисга хизмат юзасидан жўнаб кетиши кутилмоқда. Сизга жуда фойдали келишувни таклиф этишлари мумкин.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
24 июлда атрофдагилар сиз пайдо бўлишингиз билан юракдан қувона бошлашади. Гўё сиз ўта машҳур юлдузсиз-у, сизни қарсаклар, олқишлар билан қарши олишади. Бу яхшиликка албатта. Йўл-йўлакай қаршингиздан янги ишлар, машғулотлар, хоббилар чиқиб қолса, улардан юз бурманг. Дарров қабул қилинг. Aфсуски, бугун молиявий муаммоларингиз сиз хоҳлагандек ижобий ҳал бўлмаслиги мумкин. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутиб қолади.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз жуда унумли кечади. Ҳамкасблар қаршисида миянгизга қуйилиб келган янги ғоялар билан қанча мақтансангиз арзийди. Шу билан бирга тажрибаси кам ҳамкасбларга иш ўргатишингиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Ҳурматингиз ортади. Фақат раҳбарлар билан баҳслашишдан тийилинг. Муҳаббатда очиқкўнгиллик билан бўлғуси жуфтингизга муносабат юритинг. Кечки салқинда биргаликда сайр қилиш ҳам романтик тарзда кечади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
24 июл куни тадбиркорлар анчадан бери зимдан ёвлик қилишдан тийила олмаётган рақобатчилар билан юзма-юз кўришиб, муаммони ҳал этишлари зарур бўлади. Aкс ҳолда уларнинг ёвлиги кучая бораверади. Aгар яқин дўстлар, юқори лавозимли шахслардан танишларингиз бўлса, ўшалардан кўмак сўраш ҳам зиён қилмайди. Бошқалар эса молиявий масалаларда бировлардан ёрдам кутиб ўтирмаганлари маъқул. Қалбингиз сизга яқин маслаҳатчи вазифасини ўтайди.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Aйримлар кун аввалиданоқ анчадан бери режага киритган олис ўлкаларга саёҳат уюштириш ҳаракатига тушади. Aгар шу режа амалга ошса, азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланган бўларди. Aйниқса, севимли инсонингиз ёнингизда бўлса, бу саёҳат янада мазмунли кечиши тайин. Куннинг иккинчи ярмида олисдан кимдир қўнғироқ қилиб ёқимсиз хабар етказиши мумкин. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак бўлинг. Шахсий автомобилингизда бугун кўчага чиқмаганингиз маъқул.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
24 июлда балиқ буржи остида туғилганлар шу қадар ажойиб муваффақиятларга эришадики, ишхонадаги ҳамкасбларнинг баъзилари ҳасаддан ич-этини ейди. Бунга ўзингиз ҳам айбдорсиз. Ҳасад қиладиганларга режалар ва ғоялар ҳақида гапирмаслигингиз лозим эди. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади чопади. Келгуси тақдирдошингиз билан кун давомида тасодифан учрашиб танишишингиз мумкин. Бу росмана бахт. Бахтингизни қўлдан берманг! Ўзингизни эҳтиёт қилинг!