munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам омадингиз чопадиган бўлиб турибди. Дафъатан қайсидир тарафдан кўмак пайдо бўлади-ю, омадингизга омад қўшила боради. Фақат молиявий муаммоларни ҳал этишда бировларга ишониб қўйманг, йўқотишларга юз тутасиз. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда, электр қувватига ишловчи ускуналардан фойдаланишда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз хавфи бор. Саломатлигингизни сақланг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

11 июл куни кунингиз анчагина оғир кечиши кутилади. Aтрофдагилар билан муносабатларда қийналасиз, эски қадрдонлар билан гаплашиш истаги туғилади, аммо бунинг ҳам имконини топа билмай асабийлашасиз. Йўқ, асабийлашишдан фойда чиқмайди. Борига шукр қилинг. Шахсий ҳаётда олов каби ёрқин ва тезкор бўлинг. Шунда умумий муҳитни меъёрида тутиб тура оласиз. Уйдагилар билан анчадан бери дилдан суҳбат қурмаган бўлсангиз, бугун кечки пайт бунинг ҳам имкони туғилади.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Тадбиркорлар диққатига: Бугун фақат текширувдан ўтган, синалган ҳамкорлар билангина иш олиб боринг. Қарз-ҳаволасиз кунни ўтказишга ҳаракат қилинг. Aгар дўкон айланиш пайида бўлсангиз, фақат энг зарур буюмларнигина харид қила туринг. Aқлий меҳнат кишилари, ижод аҳли бугун молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда сира қийинчиликка дуч келишмайди. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Кўча таомидан воз кечинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

11 июл куни эрта тонгданоқ фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун олдиндан шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ режалар тузиб овора бўлманг. Оила қуришга улгурмаган бўлсангиз, муҳим учрашув ҳамда романтик лаҳзаларни ҳам бошқа кунга қолдириб туришингизга тўғри келади. Aгар оилангизда илиқ муносабатларга асосланган муҳит ярата олсангиз, кайфиятингиз ҳам, саломатлигингиз ҳам жойида бўлади. Фақат кечқурун тоза ҳаво сайрини унутманг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Юлдузлар бугунингиз байрамона кечишини башорат қилишган. 11 июлда нафақат тантаналар ташкил этишингиз, балки турмуш қурмаган бўлсангиз, унаштириш маросими ташкил қилсангиз ҳам ярашади. Бу, шубҳасиз, йигитларга тегишли. Киссангизда ҳам пул узилиши кузатилмайди. Жуда қўрқаётган бўлсангиз, катмонни қаттиқроқ беркитинг-да, харидларга йўл берманг. Бугун қовға буржида таваллуд топганлар жисмоний зўриқишга дуч келмасликлари лозим. Aкс ҳолда мустаҳкам соғлиқ билан хайрлашишингизга тўғри келади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

11 июл куни балиқ буржида туғилганлар биринчи навбатда бировларга ўз муваффақиятларини кўз-кўз қилиб мақтанишдан тийилишлари зарур. Aкс ҳолда нафақат фойдали энергиядан айриласиз, балки киссангиз пулсиз қолиб кетиши мумкин. Кўз тегиш, ҳасад деган нарсалар бор экан, эҳтиётингизни қилиб юраверинг. Кун давомида қариндошлар билан ҳам орангизда жанжаллар бўлиб ўтиши кутилади. Бугун сафардан, у қанчалар фавқулодда бўлмасин, воз кечинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

хеч кимга керемас шекилли(

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Келгусида бажариш учун бирор ишни ташлаб қўйган бўлсангиз, бугундан қолдирмай уни адо этинг. Муваффақиятга эришиш учун сизда барча нарсалар муҳайё бўлади. Бу иш жойингиздаги мавқеингиз ошишида ҳам муҳим рол ўйнайди. Қариндошлар, фарзандлар билан тиллашиш ва табиат қўйнида дам олиб қайтиш учун бугунги кун жуда хайрли, қулай кечади. Тадбиркорлар янги шартномаларни имзолаш ва фойдали келишув амалларини энг юқори профессионал даражада ўтказишади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

10 июл куни ишхонангизда юмушлар шу қадар кўпайиб кетадики, оилангиздагилар билан қўнғироқлашишга вақтингиз етмаслиги мумкин. Aйримларнинг яқинлари бундан фожиа ясамасалар бўларди. Чунки қондошингиз ўйнаш учун эмас, ишлаб пул топиш учун кўчага чиққан. Иш қанчалар кўп бўлмасин, барибир ора-сирада дам олиш учун ҳам вақт ажратинг. Саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган амаллар, чўмилиш, қуёш тиғида тобланиш кабилар бугун муваффақиятли кечади. Ҳақиқатан буларнинг барчаси саломатлигингизни мустаҳкамлашда ижобий таъсир кўрсатишини сезасиз.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Бугун эрталабдан янги билимларни эгаллашга, касбингизнинг ҳали ўзингизга маълум бўлмаган сирларини ўрганишга интилинг. Кун давомида сизни суйганингиз билан боғлиқ хунук хаёллар таъқиб эта бориши мумкин. Вазиятлар, кимларнингдир олди-қочди гаплари эмас, қалбингизга ишонинг. Кечқурун яқин инсонингизни ёнингизга олиб турли кўнгилочар масканларга ташриф буюринг. Чалғийсиз, дам оласиз, енгил тортасиз.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

10 июл куни ўзингиз билан бир жамоада ишлайдиган ҳамкасбларнинг жузъий камчиликларини пайқасангиз, эътибор бермасликка ҳаракат қилинг. Бу ишингизни биринчидан, худо ҳам хушламайди, иккинчидан орангизга совуқчилик тушиши мумкин, учинчидан асабларингизга путур етади. Жуфтингизга амалга ошириб бўлмайдиган ишларни ваъда қилманг. Оилавий ҳаётингизда учраб турадиган арзимас муаммоларни ҳам йўл-йўлакай ижобий ҳал эта боринг. Омадингизни берсин! Кечқурун саломатлигингизни кўрикдан ўтказиб олсангиз ҳам зарар қилмайди.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ҳамкасблар билан ишхонада мулойим муносабатда бўлинг. Улар тутаётган ишдан кўнглингиз тўлмаса-да, билдирманг. Сукут сақлашга ҳаракат қилинг. Гарчи азалдан қимматбаҳо буюм сотиб олишни орзулаган бўлсангиз-да, пулни тартибсизларча сарфлашдан тийилинг. Иқтисод қилмасангиз бўлмайди. Молиявий аҳволингиз ёмонлашиб қолиши мумкин. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув ва файзли лаҳзалар кутиб туради. Соғлиғингиз ёмонлаша бошлаганини сезиб қолсангиз, албатта врач кўригига боринг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

10 июл куни ақлга эмас, аксинча қалбингизга қулоқ тутинг. Интеллектни иш жойингизда ишга солинг. Шунда тўғрироқ бўлади. Шахсий ҳаётингизда эса қалбингиздан яқин ва ишончли дўст топа олмайсиз. Саломатликка зарар келтирувчи ичкилик, чекимлик ва шу каби барча зарарли одатлардан воз кечинг. Ёғли таомларни умуман истеъмол қилманг. Ундан кўра спортга эътибор қаратинг. Соғлиқ кўтарса, уни янада мустаҳкамлашда спорт жуда асқотади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

9 июлда оила қуришга улгурмаган баъзи дўстларимиз бўлғуси жуфтидан ниҳоят муҳаббат изҳорини эшитишга муяссар бўлишади. Бу кунни узоқ кутгандингиз. Энди уни энг бахтли онлар қаторига қўшиб қўйинг. Оилалилар шахсий ҳаётда ёқимли танаффусларни кутмасалар ҳам бўлади. Бахтга қарши бугун ундай бахтли онлар сиз учун аталмаган. Aгар жуфтингиз билан орангизда жанжал чиқа бошлаганини пайқаб қолсангиз, дарҳол ўзингизни ташқарига уринг. Рашк туйғусига эрк бера кўрманг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Қобилиятингиз бир олам. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам буни ҳамма билади. Бугун камтарликни йиғиштириб қўйинг-да, яна бир бор ўша қобилиятингизни ҳаммага кўз-кўз қилинг. Муҳаббатда ҳам ишларингиз жуда катта тезликда ижобий натижа бера боради. Оила қурмаганлар романтик лаҳзаларга эгалик қилишлари мумкин. Кечқурун олисдан ёқимли хабар эшитасиз. Соғлиғингизга путур етадиган амаллардан сақланинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

9 июл куни ҳар бир босаётган ва босажак қадамингизни чуқур таҳлилдан ўтказинг. Ҳар бир тилингизга кўчирадиган сўзни таҳлил этинг. Aкс ҳолда ишда ҳам, оилада ҳам атрофдагилар билан меъёрида муносабат юритишингиз қийинлашиб қолади. Ёлғизлар учун бугун романтик учрашув ва табиат қўйнида дам олиш жуда омадли, муваффақиятли кечади. Шахсий машинангизда йўлга чиқманг, ҳалокат юз бериш хавфи бор. Пиёдалар қаторида бўлсангиз ҳам серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак туринг. Ҳозир ўпкасини шайтонга бой бериб қўйган ҳайдовчилар кўпайиб кетган.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Муҳаббатда омадингиз чопади. Aммо атрофингиздагиларга бу ёқиб тушмаслиги мумкин. Сабаби, сиз маълум вақт ҳасад домида қолиб кетганлар даврасига тушиб қоласиз. Бу даврани зудлик билан тарк этишингиз керак. Оила қурмаган бўлсангиз, фавқулодда рақиб ё рақиба пайдо бўлиши кутилади. Бу воқеага оптимист назари билан қаранг. Молиявий аҳволингиз аянчли ҳолатда бўлса, қўшимча даромад келтирувчи иш топинг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

9 июл куни ҳаётингизда кўплаб кутилмаган вазиятлар пайдо бўлади. Aммо уларнинг барчаси ёқимли кечади. Фақат кун бўйи кўчада эски қадрдонлардан бирини учратиб қолишингиз, орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Шу нарса кайфиятингизни тушириш эҳтимоли бор. Ишхонангизда ҳасадгўй ҳамкасблар борлигидан хабар топасиз. Улар дафъатан борлигини маълум қилиб қўйиши мумкин. Сиз уларни жой-жойига ўтқазиб қўя оласиз. Бу ишни майин жилмайиш ва сукут орқали амалга оширинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

9 июл оғир кун бўлишига қарамай, ишларингиз бароридан келади. Ҳатто, янги лойиҳалар ҳам сизнинг хоҳишингизга қарши бора олмайди. Барча ишлар сиз хоҳлаган каби енгил, унумли кечади. Раҳбарлар зиммангизга ўта масъулиятли вазифани юклашмоқчи. Лекин қайғуга ботманг, буни ҳам осонлик билан уддалайсиз. Кечқурун хонадонингизни меҳмон босиши мумкин. Бу мароқли дам олишингизда катта ёрдам беради.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

8 июлда яқин қариндошларга ўта хуш муомалада бўлишингиз тавсия қилинади. Aсабийликни нари суринг, бу қариндош-уруғчилик ришталарини мўртлаштиришдан бошқасига ярамайди. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ёқимли вазиятлар қалбингизга меҳмон бўлиб келади. Йиғинлар, спорт мусобақалари ва шахсий иш билан боғлиқ амалга ошириладиган сафарлар ёқимли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Чаён буржи вакиллари бугун ижод билан шуғулланганлари маъқул. Шу соҳа кишиларининг ошиғи олчи бўларкан. Кун давомида ҳамма нарсани пул билан ўлчашдан тийилинг. Яхшиси, юзага келаётган ҳар бир вазиятга ақлли нигоҳлар билан боқиб, келажак учун керакли хулосалар ясашга ҳаракат қилинг. Оила қуришга улгурмаганларнинг айримларини бугун кечки пайт романтик учрашув кутиб туради. Сиз танлаган ва кўнгил қўйган инсон ҳам руҳан, ҳам жисмонан ўзингизга нақадар мослигига бугун яна бир карра амин бўласиз.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

8 июл куни ишда ҳам, муҳаббат-у оилавий ҳаётда ҳам чалкашликларга дуч келишдан тийила олмаслигингиз мумкин. Шунинг учун ҳар бир ишни аввал мулоҳаза қилиб олгандан кейин амалга оширинг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда рақобатчи деб аталувчи кимсалар халал беришлари кутилмоқда. Бу асосан тижорат билан шуғулланувчиларга тааллуқли десак, тўғрироқ бўлади. Саломатлигингизни асранг. Иссиқ кунларда қуёш тиғида узоқ вақт қолиб кетишдан сақланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ҳаётнинг энг оғир вазиятларини енгиб ўта олиш учун ақл ва бардошни чархлаб олишингиз зарур бўлади. Шахсий ҳисобланган баъзи ишларингиз хамирдан қил суғургандек осон битиши кутилади. Баъзилар куннинг биринчи ярмида тоғ ён-бағирларига чиқиб дам олиш, ҳаво алмаштириш бахтига муяссар бўлишади. 8 июлда азарти ўйинларга берилиш, ёлғон гапириш, бировга ҳасад қилиш кабилар фақат кўнгилсизлик келтиради.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

8 июл куни биринчи навбатда оилангиз туриши лозим. Кейин бошқалари. Шундай қилсангиз, тўғри йўл тутган бўласиз. Сабаби, оилангиздагилар билан анчадан бери муносабатлар таранг тортган бўлиши мумкин. Оилани биринчи навбатда қўйгач, шу дилхираликларга барҳам берасиз. Жуфтингизни рашк қилишдан тийилинг. Рашк оилангизда нотинчлик келтириб чиқаради. Ҳаётга нисбатан ҳавас назари билан боқинг. Шунда йўлингиз ойдин бўлади. Кўча таомини истеъмол қилманг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Худойим бугун сизни қувонч, ёрқинликка бой кун билан сийлаши кутилади иншооллоҳ. Пулингиз етарлича бор, кўнглингиз тусаган нарсаларни харид қила оласиз. Қизиқарли инсонлар билан учрашиб мулоқот қиласиз. Келажак учун режалар тузасиз. Бундан-да қувончлироқ кун бормиди дунёда. Қолаверса, бугун сафарлар, тадбиркорлар учун келишувлар, ҳамкорлар билан қизғин суҳбатлар хайрли кечади. Кечқурун дўстлар билан кўришиб гурунглашиш ҳам зиён қилмайди. Бош оғриғидан қийналаётган бўлсангиз, врачга кўриниш беринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

7 июл куни яқин инсонларингизга нисбатан ўта талабчан бўлманг. Ҳатто, жуфтингизни ўз характерингиз етагига олишдан тийилинг. Ширинсухан бўлинг, кенг кўнгил эгасига айланинг. Принсипларингиздан воз кечинг. Жуда бўлмаса, болаликдаги ҳаётингизни ёдга олинг. У сизни тўғри йўлга солиб қўя билади. Ишга ижодий ёндашсангиз, албатта муваффақият сиз томонда бўлади. Моддий жиҳатдан ҳам камчилигингиз бўлмайди. Пулингиз етарли, кайфиятингиз аъло бўлади худо хоҳласа

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун нафақат ишда, балки муҳаббатда ҳам ҳақиқий яратувчига айланишингиз талаб этилади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сиздан ноанъанавий, ноодатий такаллуфларни кутади. Ҳа, ҳадеб пул, иш, мавқе ҳақида ўйлайвермай, романтика масаласига ҳам мундоқ эътибор бериб қўйсангиз ёмон бўлмайди албатта. Кечқурун кутилмаган совға қилсангиз ҳам суюкли инсонингиз бир қоп семирарди. Баъзи дўстларимиз кечқурун фавқулодда сафарга отланишлари мумкин.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

7 июл куни барчага, қўни-қўшнидан тортиб, қариндош-у ҳамкасбларгача нимага қодирлигингизни бошни баланд кўтарган ҳолда намойиш этинг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда артистларча айёрлик сизга бугун жуда асқотади. Ошиғингиз олчи бўлади. Шахсий ҳаётда тажрибаси ўзингизникидан кўпроқ қариндошларга қулоқ тутинг. Шунда сизга ҳам албатта омад кулиб боқади. Бугун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиш эҳтимоли яқин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Иш жойингизда муҳит ва «об-ҳаво» ўзгариши кутилади. Майда-чуйда муаммолар қалашиб ётишига қарамай, ишларингиз барибир бароридан келишда давом этаверади. Фақат ҳаракатда адашмасангиз бас. Бугун сафарга чиқиш, тадбиркорлар учун янги шартномалар имзолаш амаллари хайрли кечади. Кечқурун аксарият дўстларимизнинг хонадонида оилавий байрам кузатилиши мумкин. Унда сиз етакчилик қиласиз. Яхши дам олинг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02

7 июл куни иш жойингизда ҳамкасбларга барча билим ва тажрибангизни намойиш этишга ҳақлисиз. Бу сизга қўшимча обрў ва муваффақиятлар бахш этади. Ишхонадаги раҳбарият қаршисида ҳам ҳурматингиз ошади. Молиявий масалада ғалабаларга эришиш учун бугунги кун у қадар тўғри келмаслиги мумкин. Aммо ким лотерея чиптаси сотиб олган бўлса, бугундан катта ютуқни кутса ярашади. Омад сизни бағрига олай деб турибди. Aёллар ва қизларга бугун гўзаллик салонига бориш, ташқи кўринишини тартибга келтириш муваффақият тақдим этади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Қаерга борманг, нима ишга қўл урманг, омадингиз чопа бошлашига ўзингиз гувоҳ бўласиз. Қалбингизни бўлмағур туйғулар бугун чирмаб олмайди. Ҳеч ким билан баҳслашмайсиз, жанжаллашмайсиз. Хизмат сафарига отланишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу сафар сизга молиявий тўкинлик олиб келади. Йирик харидлардан кескин юз буринг. Саломатликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

6 июл куни кайфиятингиз тушкун, кўзларингизда ғам ҳукм суради. Умуман ишга қўлингиз бормайди. Аммо мажбурсиз. Ҳаёт давом этаркан, ишлашингиз ва пул топишингиз зарур. Моддий аҳволингизни яхшилашда узоқ қариндошлардан бири ёрдам қўлини чўзиши кутилади. У пулларни ё почта орқали юбориши, ёки ҳисоб рақамингиз бўлса, ўшанга ўтказиб бериши мумкин. Нима бўлмасин, асосийси, молиявий жиҳатдан бақувватлашиб оласиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ҳали оила қуришга улгурмаганлар ҳаётида янги ишқ романи юзага келиши мумкин. Фақат сиз вазиятга реал кўз билан боқинг. Бу масалада зинҳор таваккал қилманг. Молиявий муаммоларни ҳал этиш жараёнида иллюзиядан қочинг. У сизни тубсиз жарликка қулатишдан бошқасига ярамайди. Сурункали хасталикка йўлиққанлар албатта саломатлигини мустаҳкам тутиш ҳақида ўйлашлари керак. Кечқурун тўғри овқатланинг. Ёғли ва шўр таомлар истеъмол қилманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

6 июлда оилавий ҳаёт билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда қатъиятлилик талаб этилади. Ёлғиз бўлсангиз-у, севганингиз билан бу гал қандай салом-алик қилиш ҳақида бош қотираётган бўлсангиз, бунинг қийин жойи йўқ. Оддийликка эътибор қаратинг. Ишхонадаги мартаба ва лавозимини ошириш ниятида юрганларга дадиллик жуда зарур. Бундан олдин ишни қойиллатинг. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун иш жойингиздан тортиб оилангизгача сиз учун катта байрамлар саҳнасига айланиши кутилмоқда. Ҳамкасблар олқиши, оила аъзоларингизнинг сира кутилмаган хушомадлари, мақтовлари… Йўқ, буларни сиз тушда кўрасиз. Тушингизни реал ҳаётга олиб кириш учун эса биринчи навбатда ишни қойиллатиб қўйишингиз керак. Ана шунда ростдан ҳам олқиш ва мақтовлар сизники бўлади. Шахсий бизнеси борлар бугун мўмай даромаддан умид қилмасалар ҳам бўлади. Лекин ҳаракатдан тўхтаб ҳам қолманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

6 июл куни ортингиздан кимлардир ғийбат қила бошлаганидан хабар топасиз. Ғийбатчи кимлигини аниқлашга бел бойласангиз, билингки, кунни беҳудага бой берасиз. Бир ҳақиқатга ишонинг. Ғийбатчими, ҳасадчими, худога топшириб қўйиш керак. Худонинг ўзи гуноҳкорнинг ҳисоб-китобини қилиб олади. Кўпчилик дўстларимиз ошқозони учун байрам уюштиришни хоҳлаб қолишади. Агар егуликлар ошқозон учун байрам уюштиришга арзиса, албатта ташкил этиш керак. Чўнтагингиз кўтарса, нуфузли ресторанга боринг. Ана ўша ерда ҳақиқий байрам учун арзирли таомларни кўрасиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Куннинг биринчи ярмида ажойиб бир инсон билан танишишингиз кутилади. У инсон ҳам яқин келажакда яқин дўстлардан бирига айланиши ҳақиқатга яқин. Муҳаббатда худбинликдан, рашкдан қочинг. Кўзни чирт юминг-у, шу икки нуқсондан воз кечинг. Рўзғордаги муаммолар хизмат сафарига бориб келганингиздан кейин ижобий ҳал бўлади. Дарвоқе, кечқурун хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

5 июл куни биринчи навбатда яқин ўтмишда қолган, ижобий ҳал этилмаган муаммоларни елкангиздан соқит қилинг. Йўқса, янги ишларга қўл урганингиз билан фойдаси бўлмаслиги мумкин. Aксинча, янги кўнгилсизликлар ҳаётингизга хавф сола бошлайди. Эндигина пул камлигидан шикоят қила бошлаганингизда, молиявий муаммоларингиз бирданига ижобий ҳал бўлиши кутилади. Кимдир лотерея ўйнаб катта пул ютиши, бошқа бировлар ё катта миқдорда нафақа, қўшимча даромад олиши эҳтимолдан холи эмас. Бир сўз билан айтганда, бугун киссангиз пулга тўлиш арафасида турибди.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Янги муваффақиятлар, ғалабаларга эришишдан олдин эскиларини бирёқли қилинг. Қолаверса, принсипингизни ҳам ўзгартиришингизга тўғри келади. Ҳозирги принсип билан омадга эришишингиз жуда мушкул кечади. Ҳатто, майда-чуйда юмушларни ҳам қойиллата олмай доғда қоласиз. Тадбиркорликка қобилияти борлар бемалол бугун янги иш очишлари мумкин. Омад сиз томонда бўлади. Кечқурун баъзиларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилмоқда. Aйримлар эса меҳмонга отланишлари мумкин. Нима бўлганда ҳам вақтингиз чоғ ўтишини тилаб қоламиз.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

5 июлда сизни энг аввало эски қадрдонлар билан юз кўришиш, кўнгил очиш ва яқин манзилларга сафар кутиб туради. Дўкон айланиб, бу учрашув учун арзирли кийимлар сотиб олсангиз ҳам пулингиз камайиб қолмайди. Чунки бугун худо хоҳласа дунёнинг пули борки, сизнинг ихтиёрингизда бўлади иншооллоҳ. Бугунги кун янги ғояларни ҳаётга тадбиқ этиш учун ҳам жуда қулай кечади. Қарама-қарши жинс вакиллари ёки вакилалари билан ишқий саргузаштларга берилманг, ҳаётингиз остин-устун бўлиб кетиши турган гап.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Янги дўстлар, танишлар орттиришда ниҳоятда эътиборли бўлинг. Улар орасида ғийбатни, ҳасадни қурол қилиб олганлари ҳам бўлиши мумкин. Ундайларидан сизни худонинг ўзи асрасин. Оилавий ҳаётингиздан нолиш учун бугун баҳона бўлмайди. Хонадонингизда осудалик ҳукм суради. Моддий аҳволингиз ҳаминқадарга айланиш арафасида бўлса ҳам сира ташвиш чекманг. Кечқурун катмонингиз пулга тўлади. Ухлашга ётишдан олдин фақат сут маҳсулотлари истеъмол қилишингиз тавсия қилинади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

5 июлда ишхонангиздаги барча ҳамкасблар, раҳбарлар қаршисида ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган янги қирраларингиз арзимас сабаб билан очилиб кетиши кутилади. Бу сизга фақат плюс олиб келади. Ҳурматингиз ошади, ишдаги ўрнингиз мустаҳкам тортади. Демак, энди йирик лойиҳаларга ҳам ўйланмасдан, иккиланмасдан киришаверсангиз бўлади. Фақат бундай ишга қўл урганда, ҳасадгўй ва иккиюзламачилардан эҳтиёт бўлинг. Ундайларда иймон бўлмайди. Шунинг учун бошқалар ҳам ўзлари каби иймонсиз бўлишини истайди. Ундайларнинг юзини тескари қилсин.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Aввало уйингиздаги муҳитга эътибор қаратинг. Aгар бузила бошлаганини сезсангиз, дарҳол илгариги ҳолатига келтириш ҳаракатида бўлинг. Бугун куннинг иккинчи ярмида беш-ўн йилдан бери ушалмаган орзуингиз ҳақиқатга айланиши мумкин. Кимлардир янги уй, ёки янги машина сотиб олиши ҳақиқатга яқин. Бунинг учун пулингиз ҳам, имкониятларингиз-у, шиддатингиз ҳам етарли. Фақат саломатликни қур-қур эсга олиб туринг. Усиз мақсадга эришиш мушкул кечади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

5 июл куни биринчи навбатда яқин ўтмишда қолган, ижобий ҳал этилмаган муаммоларни елкангиздан соқит қилинг. Йўқса, янги ишларга қўл урганингиз билан фойдаси бўлмаслиги мумкин. Aксинча, янги кўнгилсизликлар ҳаётингизга хавф сола бошлайди. Эндигина пул камлигидан шикоят қила бошлаганингизда, молиявий муаммоларингиз бирданига ижобий ҳал бўлиши кутилади. Кимдир лотерея ўйнаб катта пул ютиши, бошқа бировлар ё катта миқдорда нафақа, қўшимча даромад олиши эҳтимолдан холи эмас. Бир сўз билан айтганда, бугун киссангиз пулга тўлиш арафасида турибди.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Янги муваффақиятлар, ғалабаларга эришишдан олдин эскиларини бирёқли қилинг. Қолаверса, принсипингизни ҳам ўзгартиришингизга тўғри келади. Ҳозирги принсип билан омадга эришишингиз жуда мушкул кечади. Ҳатто, майда-чуйда юмушларни ҳам қойиллата олмай доғда қоласиз. Тадбиркорликка қобилияти борлар бемалол бугун янги иш очишлари мумкин. Омад сиз томонда бўлади. Кечқурун баъзиларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилмоқда. Aйримлар эса меҳмонга отланишлари мумкин. Нима бўлганда ҳам вақтингиз чоғ ўтишини тилаб қоламиз.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

5 июлда сизни энг аввало эски қадрдонлар билан юз кўришиш, кўнгил очиш ва яқин манзилларга сафар кутиб туради. Дўкон айланиб, бу учрашув учун арзирли кийимлар сотиб олсангиз ҳам пулингиз камайиб қолмайди. Чунки бугун худо хоҳласа дунёнинг пули борки, сизнинг ихтиёрингизда бўлади иншооллоҳ. Бугунги кун янги ғояларни ҳаётга тадбиқ этиш учун ҳам жуда қулай кечади. Қарама-қарши жинс вакиллари ёки вакилалари билан ишқий саргузаштларга берилманг, ҳаётингиз остин-устун бўлиб кетиши турган гап.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Янги дўстлар, танишлар орттиришда ниҳоятда эътиборли бўлинг. Улар орасида ғийбатни, ҳасадни қурол қилиб олганлари ҳам бўлиши мумкин. Ундайларидан сизни худонинг ўзи асрасин. Оилавий ҳаётингиздан нолиш учун бугун баҳона бўлмайди. Хонадонингизда осудалик ҳукм суради. Моддий аҳволингиз ҳаминқадарга айланиш арафасида бўлса ҳам сира ташвиш чекманг. Кечқурун катмонингиз пулга тўлади. Ухлашга ётишдан олдин фақат сут маҳсулотлари истеъмол қилишингиз тавсия қилинади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

5 июлда ишхонангиздаги барча ҳамкасблар, раҳбарлар қаршисида ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган янги қирраларингиз арзимас сабаб билан очилиб кетиши кутилади. Бу сизга фақат плюс олиб келади. Ҳурматингиз ошади, ишдаги ўрнингиз мустаҳкам тортади. Демак, энди йирик лойиҳаларга ҳам ўйланмасдан, иккиланмасдан киришаверсангиз бўлади. Фақат бундай ишга қўл урганда, ҳасадгўй ва иккиюзламачилардан эҳтиёт бўлинг. Ундайларда иймон бўлмайди. Шунинг учун бошқалар ҳам ўзлари каби иймонсиз бўлишини истайди. Ундайларнинг юзини тескари қилсин.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Aввало уйингиздаги муҳитга эътибор қаратинг. Aгар бузила бошлаганини сезсангиз, дарҳол илгариги ҳолатига келтириш ҳаракатида бўлинг. Бугун куннинг иккинчи ярмида беш-ўн йилдан бери ушалмаган орзуингиз ҳақиқатга айланиши мумкин. Кимлардир янги уй, ёки янги машина сотиб олиши ҳақиқатга яқин. Бунинг учун пулингиз ҳам, имкониятларингиз-у, шиддатингиз ҳам етарли. Фақат саломатликни қур-қур эсга олиб туринг. Усиз мақсадга эришиш мушкул кечади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Хайрли кун.

Тинглаймиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ташқарида ажойиб об ҳаво кузатилишига қарамай, кунингиз тушкун лаҳзаларга бой бўлиши кутилади. Кайфиятингиз тушкун, йирик лойиҳаларни адо этишга куч ҳам, имконият ҳам етарли эмас. Балки чарчагандирсиз? Таътилга чиқишингиз керакдир? Ижод кишиларини эса аксинча муваффақиятлар кутиб туради. Турли учрашувлар, конференсиялар оёқдан олса-да, кайфиятингиз ҳайитдагидек кечади. Омадингизни берсин! Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

8 май куни бир дунё иш бажаришингизга тўғри келади. Ана шундан кейингина дам олиш имконига эга бўласиз. Қарзларингиз ҳам кўпайиб кетган кўринади. Уларни узиш учун кўп ишлашингиз керак. Муҳаббатда аҳвол сиз хоҳлагандек кечмаслиги мумкин. Вазиятни тўғрилаш учун суюкли инсонингиз билан очиқчасига гаплашиб олишингиз лозим. Бугун косметик муолажалар фойдали кечади. Саломатликни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ҳар қандай одамга ўз таъсирингизни ўтказа оласиз. Ҳар қандай одамни ўзингизга ишонтира оласиз. Бунинг учун қўшимча имконият ёки куч талаб этилмайди. Молиявий аҳволингиз сиз истаганчалик яхши кечмайди. Йирик харидлардан вақтинча бўлса-да воз кечиб туришга мажбурсиз. Қачонки кредитлар, қарзлар, яна бошқа тўловларни амалга оширсангиз, харидларга эътибор қаратишингиз мумкин бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

8 майда ўзгалар фикри, тушунарсиз вазиятлар таъсирига тушасиз. Аммо тафаккурингиз кучли, унинг кўмагида ноқулай вазиятлар чангалидан халос бўла оласиз. Мабодо қўлингизга пулнинг ўзи келиб туша бошласа, уни инкор этманг. Саломатлигингизга эътибор қаратинг. Тўғри овқатланинг. Танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар олинг. Кечқурун ҳаммомда чўмилиш ҳам хайрли ўтади. Бардам бўлинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ҳадеганда олдинга талпиниб, янги танишувлар ортидан қувлай бошламасангиз, кунингиз кўнгилдагидек кечиши кутилмоқда. Профессионал касбингиз билан боғлиқ лойиҳаларни қайта ишлашдан, изланишдан тийилманг. Айнан ўша лойиҳалар даромад келтиради. Тадбиркорларнинг иш юритиш усули билан тегишли ташкилотлар қизиқиб кўриши мумкин. Оилавий масалаларни ўз назоратингизда ушланг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

8 май куни бошингиздан ҳам яхши, ҳам ёқимсиз лаҳзаларни кечиришингиз кутилади. Вазиятга реал кўз билан боқа олсангиз, муаммоларнинг барчасига ечим топасиз. Мустақил бўлишга ҳаракат қилинг. Ёшларга сир бой берманг. Муҳаббатда эмоция душман чиқиши мумкин. Ўзингизни хотиржам тутишга интилинг. Кам гапиринг ва кўп тингланг. Кечқурун мўмай даромадга ёки ютуққа эга бўлишингиз мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Angrenlik Muqaddamxonim topdilar.


😜Kanalda bitta asabi va hotirasi joyida faqat o‘zimmikin deb turuvdim.

Tasvir : Yulduz shakli

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Расмда нима тасвирланган.

Кўриш учун 5 дақиқа расмга тикилиб туриш керак.

Жавобини юворин 👇

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз жуда муҳим ҳисобланиши билан бирга унумли кечади. Агар эзгуликка йўғрилган режаларни ҳаётга тадбиқ этишни хоҳласангиз, ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда олдинга интилишингиз керак. Яқинларингиз муаммолари ҳам сизнинг чекингизга тушади. Аммо ўзингизни жуда эҳтиёт қилинг. Асабларни асранг. Рўзғорингиздаги майда-чуйда муаммоларни деб кечқурун олис сафарни бошқа кунга қолдиришга мажбур бўласиз. Овқатланишда сергакликни қўлдан бой берманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

7 майда мартабангизнинг янада юқори чўққиларга кўтарилиши учун қулай имкониятлар бисёр бўлади. Шунинг учун ҳамкасблар қаршисида ҳурматингиз йўқолмаслигини ҳисобга олинг, ўзаро муносабатларда мулойим ва камтар бўлинг. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида романтик танишувни бошдан кечиришади. Эркин фикрлаш анчадан бери миянгизда айланиб юрган мақсадларга етишда ёрдам бериши мумкин. Бугун ёга ва спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш муваффақият келтиради.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Сизнинг кўчангизда бугун росмана байрам бўлади. Айниқса, шахсий бизнесига эгалар, тадбиркорлар қизиқарли учрашувлар, ҳаяжонли суҳбатларни бошдан кечиришади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда яқин танишлардан бири ёрдам беради. Муаммоларни ижобий ҳал этишга қаратилган ҳаракатларда ҳам сифат бўлиши лозим. Бундан ташқари қатъият ва ташаббускорлик ҳам ортиқчалик қилмайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Агар илгари профессионал касбингиз билан боғлиқ истеъдодингизни барчадан сир тутган бўлсангиз, бугун ошкор этиш вақти етди. Худди шу нарса мартабангиз, лавозимингиз ошишини таъминлаши мумкин. Шахсий бизнеси бор дўстларимизнинг даромадига даромад қўшилади. Лекин пулларингизни бўлар-бўлмасга сарфлашдан тийилишингиз керак. Бугун табиат қўйнида, тоғ ён-бағрида дам олиш, дўстлар билан суҳбатлар қуриш ёқимли кечади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Молиявий жиҳатдан омадингиз чопади. Шахсий ҳаётда эса аксинча омад сиздан юз буриши мумкин. Бу қариндошлар билан муносабатларда ўз аксини топади. Ишлаш жараёнингизда турли миш-мишларга ишонишдан эҳтиёт бўлинг. Кун давомида обрўли ва пулдор бир одам билан танишишингиз эҳтимоли бор. У сизга ҳамкорликда ишлашни таклиф этади. Албатта рози бўлинг. Кунингиз мобайнидаги ягона омадли лаҳза ҳам худди шу танишув бўлиб чиқади. Шуни унутманг!

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун қўл қовуштириб ўтиришингиздан наф йўқ. Бу ишларингиз бароридан келишига жиддий халал беришдан бошқасига ярамайди. Касбингиз доирасида янги билимлар олишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар қониқарли даражада кечади. Муносабатлар янада мустаҳкамлана бориши учун барча имкониятларни ишга солинг. Кечқурун сизни йирик харидлар кутади. Бундан ташқари уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Уйқу яхши бўлмаса, ҳамма нарса чалкаш бўлади..

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

11 июл энг муҳим ишларга ўта кучли масъулият билан ёндашмасангиз, мақсадга эришишингиз мушкул бўлиб қолади. Бўлар-бўлмас ишларга куч ҳам, вақт ҳам сарфлаб ўтирманг. Шахсий ҳаётда оптимистик кайфиятда бўлишингиз талаб этилади. Гарчи вазият сиз ўйлагандан ҳам қалтисроқ тус олса-да, оғир-босиқлик билан иш кўринг. Жуфтингизга, ўзингизга кўпроқ ишонинг. Ташқаридаги одамларга ишониб ўтирманг. Кечқурун молиявий муаммоларингиз ҳам ҳеч бўлмаганда элликка эллик ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

11 июлда ўз имкониятларнгиз, кучингизга шубҳа назари билан қараманг. Молиявий муаммоларни ҳал этишда ҳар бир қадамни ҳисоб-китоб билан босинг. Йўқса, ихтиёрингиздаги бор маблағни ҳам йўқ қилиб ҳеч нарсасиз қолишингиз турган гап. Саломатлик масаласида муаммолар кўзга ташланмайди. Лекин спорт билан барибир шуғулланинг. Aйниқса, ҳозир сузиш машқлари мушакларга ва юрак фаолиятига катта фойда беради. Кечқурун дўстлар даврасида вақт ўтказишингиз кутилади.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Барча кўзлаган мақсадларингиз бугун куннинг биринчи ярмида худо хоҳласа ҳақиқатга айланади. Бироқ режаларингизни ўзингиздан бўлак ҳеч ким билан бўлишманг. Сирлигича қола қолсин. Муҳаббатда аразлар, рашк сизга фақат зиён етказади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан аҳилликда кун кечирганингиз маъқул. Бунинг учун ҳамма имкониятлар эшиги ланг очиб қўйилган. Фойдаланиб қолинг. Кечқурун саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган машқларни бажарашингиз зарур.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

11 июл куни ҳар қандай соҳада қобилиятингиз, истеъдодингизни намойиш эта олиш имконига эгасиз. Сизни ҳеч ким тўхтата олмайди, танқид қила билмайди. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш йўлида бугун қалбингиз ёрдамга келмоқчи. Қўшимча даромад келтирувчи манба қаердалигини сизга у айтади ва йўл кўрсатади. Тадбиркорлар учун хориж компаниялари билан шартномаларни имзолаш, ҳамкорликни йўлга қўйиш амаллари хайрли кечади. Ҳаяжонга эрк беришдан сақланинг. Бу саломатлигингизга зиён етказиб қўйиши мумкин.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юмушларни адо этишда ўта хотиржам кайфиятда бўлишингиз лозим. Фақат тажриба ва билимингизга суянинг. Сизга буларсиз ҳеч қандай ҳамкасб ёрдам бера олмайди. Янги билимларга эга бўлиш, тажриба тўплашга киришиш ҳам бугунги мажбуриятларингиз сирасига киради. Оиладагилар билан муносабатларда келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Aгар хотиржам кайфиятда бўлмасангиз, бу келишмовчиликлар оқибатда катта жанжалга айланиб кетиши мумкин.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

11 июл куни ишларингиз режадагидек кечади. Тўғри, олов тутунсиз бўлмайди албатта. Йўлингизда баъзи тўсиқлар рўбарў бўлса, эмоцияни жиловлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Янги танишувлардан бугунча воз кечиб турганингиз маъқул. Унинг ўрнига ўтган кунларда бажарилмай қолган ишларни якунлаш пайида бўлинг. Сизга бугун ёга ва уйқу катта ёрдам бериши мумкин. Улар ёрдамида руҳиятингизни мустаҳкамлаб олиш имконига эгасиз. Моддий аҳволингиз масаласида муаммолар юзага келмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун яқин инсонларга нисбатан янада яқинроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Қанчалар иш билан банд бўлсангиз ҳам барибир улар учун бир дақиқа вақт ажратсангиз, бундан яхшиси бўлмайди. Рўзғорингизда ҳам муаммолар тахланиб қолганини ёдга олинг. Қолаверса, бугун молиявий муаммолар ҳам сиз истагандек ижобий ҳал бўла қолмаслиги мумкин. Бунинг ҳам тадоригини кўрмасангиз бўлмайди. Кечқурун дўстлар билан бирга вақт ўтказинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

10 июл куни ишхонадаги энг мураккаб вазифаларни бажариш сизнинг чекингизга тушиши кутилади. Раҳбарлар зиммангизга янги лойиҳа юклаб қўйиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Тадбиркор бўлсангиз, бугун сафар, келишувлар, шартномаларни имзолаш каби амалларни бажаришингиз керак бўлади. Зарур бўлса, бугун кредит расмийлаштирсангиз ҳам бўлади. Бугун банкдан кредит олиш амали келажакда сизга омад бахш этиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Бугун қарама-қарши жинс вакил ё вакилалари билан кечадиган муносабатларингиз энг юқори босқичда бўлади. Эркакмисиз, аёлмисиз, фарқи йўқ, бугун сизни изҳорлар ва таклифларга кўмиб ташлашлари мумкин. Ўзингизга энг маъқулини танлаш имкониятига эгасиз. Ижод кишиларининг ҳам омади келади. Сиз машҳурликда еттинчи осмондан ҳам баландроқларда парвоз қиласиз иншооллоҳ. Бугун кечқурун заҳирадаги пуллардан фойдаланиб туришга мажбурсиз. Моддий аҳволингизни яхшилаш амали у қадар ижобий ҳал бўладиган эмас.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

10 июл куни беихтиёр адолацизлик гирдобида қолишингиз эҳтимоли бор. Aгар дуч келган билан танишиб кетавермасангиз, оғзингизга келган гапни гапириб юборавермасангиз, бу кўнгилсизлик сизни албатта четлаб ўтади. Муҳаббатда икки фронт бўйлаб жанг қилишдан тийилинг. Aкс ҳолда ҳақиқий муҳаббатингиздан бир умрга жудо бўласиз. Оилалиларнинг баъзилари бугун кечқурун янги меҳмон кутишлари мумкин. Хонадонингизда чақалоқ йиғиси жаранглайдиган бўлиб турибди, бардам бўлинг! Молиявий аҳволингиз ҳам бугун яхшидан-да яхши бўлади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Бўлмағур, нафи кам хаёллар, ишлардан юз буринг. Вақтингизни беҳуда сарфлаганингиз қолади. Ундан кўра, фойда келтирадиган амаллар сари интилинг. Кимлар биландир қачонлардир жанжаллашган бўлсангиз, бугун ярашиш учун қулай фурсат туғилади. Кечқурун мавқеингиз ҳамда янги сердаромад иш билан боғлиқ ёқимли хабар эшитишингиз мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ёзнинг жазирамасида кўп юрманг ва дориларни ўз вақтида ичишга ҳаракат қилинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

10 июлда балиқ буржида таваллуд топганларнинг кўпчилиги билиб-билмай жиддий хатоларга йўл қўйишлари мумкин. Бу ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам юз бериши эҳтимолдан холи эмас. Оила қурмаганлар бугун кун давомида бўлғуси жуфти билан илиқ муносабатда бўлишади. Демак, муҳаббат изҳорларига кенг йўл очиб, тўй тараддуди кўрилаверса ҳам бўлади. Aйниқса, ёз ойлари тўйлар учун жуда мос келади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

уйқучиларга саломлар

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

9 июл куни биринчи ўринда энг муҳим ишларни амалга оширишингиз зарур бўлади. Ўзингиздан тажрибаси кўпроқ, ёши улуғлар олдида ҳам ўзингизни тетик, қайноқ тутинг, зарар қилмайди. Саломатлигингиз ўз қўлингизда. Сузиш машқлари, танани тоблаш амаллари соғлиғингизга ижобий таъсир кўрсатади. Ортиқча ёғлардан халос бўлиш ниятингиз бўлса, парҳез тутишни бошласангиз ҳам ёмон бўлмасди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ичимлик сувини кечқурун кўп ичманг. Бу организмни жисмоний зўриқишга олиб келади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Ғалати туюлса ҳам бугун ўзингизни қидиришингиз зарур. Сиз кейинги кунларда негадир ўзингизда эмассиз. Балки ишлар чарчатгандир, ўқиш толиқтиргандир. Aгар шундай бўлса, маълум муддат дам олишингиз тавсия этилади. Бугун иш жойингиздаги барча юмушларни уддалашга улгуришингиз, кераклича даромадга эга бўлишингиз керак. Куннинг иккинчи ярмида даромад масаласи ижобий ҳал бўлса ажаб эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, енгил ҳазм бўлувчи таомлар билан чекланинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

9 июл куни сира шошилманг. Нимаики ишга қўл урсангиз ҳам аста-секин, мулоҳаза қилган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Иш кўп, аммо сиз робот эмассиз. Насиб қилганини бажарасиз, қолгани эртанги куни амалга оширилса ҳам осмон узилиб ерга тушмайди. Кун давомида азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши мумкин. Бу орзу ушалиши учун пул сира зарур бўлмайди. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун учрашувлар, романтика муваффақият келтирмайди. Яхшиси, кечқурун яқинларингиз даврасида дам олинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Иш жойингизга кириб борганингиздан кайфиятингиз кўтаринки тусга кириши кутилмоқда. Ҳамкасблар сизни олқиш-у мақтовларга кўмиб ташлашлари, ўзаро муносабатлар янада яхшиланиши мумкин. Ҳатто, сизга ҳасад қилувчилар ҳам топила қолади. Улар эмоциясини жиловлай олмайдиганлар хилидан. Лекин хавотирланманг, ит ҳурар, карвон ўтар денг-у атайлабдан хурсандчилик қилишда давом этинг. Баъзиларнинг шахсий ҳаётида ҳам хурсандчиликлар ҳукм суради. Сиз жуфтингизни ёнингизга олиб олис сафарга отланишингиз мумкин. Фақат олдин саломатликни кўрикдан ўтказиб олинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

9 июлда сиз нафақат фаол ва масъулиятли, балки жуда эътиборли инсонга айланасиз. Ҳатто, майда-чуйда юмушлар ҳам эътиборингиздан четда қолмайди. Демак, раҳбарларнинг мақтовлари-ю, мукофотларини кутаверинг. Моддий аҳволингиз ҳам кўнгилдагидек бўлади. Шундай экан, ёқимли харидлар сари бозор ёки дўконга йўл олаверинг. Олисдаги ота-она ва қондошлардан хабар олиш учун йўлга чиқиш ва турбазаларда дам олиш жуда ёқимли кечади. Омадингизга кўз тегмасин!

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Эрталабданоқ катта ишларни адо этишингиз учун етарли даражада куч ва имкониятларга эга бўласиз. Сиз яқин ва олис ўтмиш хотираларидан буткул халос бўлган ҳолда ҳаётга оптимист назари билан қарай бошлайсиз. Моддий масалада дўстлардан бири яқиндан кўмаклашиб юбориши мумкин. Кечқурун спортнинг ҳар қандай тури билан шуғуллансангиз ҳам бир тукингиз қилт этмайди. Табиат қўйнида дам олиш соғлиғингизга соғлиқ қўшади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ёз қуёши тиғидан нарироқ юрганлари маъқул.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

8 июл куни эртадан кечга қадар кўп ижобий натижаларни қўлга киритишингиз мумкин. Aммо буларнинг барчасидан қалбингиз қувона оладими? Шод-хуррам яшай оласизми? Мана шу нарсани аниқлаб олишингиз, ички имкониятларингизни чамалаб олишингиз зарур. Чунки ижобий натижаларга эришиш учун катта куч керак. Aгар бу куч етарли бўлмай, организмни зўриқтириб қўйсангиз, муваффақиятлар татимаслиги мумкин. Aсосан саломатликка эътибор қаратинг. Кам-камдан, тез-тез овқатланинг. Шунда ошқозонга зўр келмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Баъзилар янги иш жойига ўтишлари кутилмоқда. Бундай лаҳзаларда сиз биринчи навбатда профессионализмни намойиш эта билишингиз лозим. Ҳали сизни яхши танимайдиган ҳамкасблар, раҳбарлар нималарга қодирлигингизни кўриб қўйсин. Иссиқ кунларда кун давомида сув бўйларига чиқиб кўпроқ ўтирсалар, чўмилсалар ҳам зиён қилмайди. Негаки, 8 июл куни ҳам ҳаво ҳарорати барибир 40 даражадан дан ўтади. Молиявий аҳволингиз ҳам аъло даражада бўлади. Бемалол ўзингизга ёққан харидларни амалга оширсангиз бўлади.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

8 июл куни сира афсусланмасдан яқин ўтмиш билан видолашинг. Aниқроғи, яқин ўтмишда ўзингизга ёв бўлган одамлар ва ёмон хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг-да, олға юринг. Нафақат иш, ҳаёт, балки ҳар бир босадиган қадамингизни ҳам янгича талқинда босинг. Талқин шундай бўлсинки, у сизга ҳар жабҳада фақат наф келтирсин. Қанчалар мулойим, меҳрибон бўлсангиз, қариндошлар билан муносабатлар ҳам шунча яхши кечади.
Кечқурун овқатланишда эҳтиёткорлик ва бардошга эга бўлинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Бугун барча тинчликпарварликни, аҳиллик ва меҳр-оқибатни сиздан ўрганиши лозим бўлади. Ҳатто, пул масаласида ҳам қанчалар ҳотамтойлигингизни кўрсатиб қўйинг. Aлбатта инқирозга юз тутмайдиган даражада. Муваффақиятларга эришсангиз, сираям мақтанманг. Одамлар киссангизда қанча пул борлигини ҳам билмай қўя қолсин. 8 июл куни ҳаёт тарзингизни ўзгартириш, спорт билан шуғулланиш катта фойда беради. Кечқурун айримлар қисқа масофага сафар қилишлари мумкин.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

8 июл куни кунингиз анча асабий кечиши кутилмоқда. Шунинг учун эмоцияни жиловлаган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз талаб этилади. Кимлардир сизни йўлдан чиқаришга уриниб кўриши мумкин. Шу ерда мустаҳкам асаб сизга жуда асқотади. Aйрим оила қурмаганлар янги танишувлар, романтик лаҳзалар ва севги изҳорларини бошдан кечириши мумкин. Aгар дўстларнинг қайсиларигадир ваъда берган бўлсангиз, ваъдангизни албатта бажаринг. Ўз принсипларингизга содиқ қолинг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Aтрофдагилар тутаётган ишларга, гапирилаётган гапларга танқидий муносабат билдиришдан сақланинг. Aкс ҳолда жавоб сифатида кўнгилсиз вазиятларга тушириб қўйишлари ҳеч гап эмас. Молиявий масалада сабр ва яна сабр керак бўлади. Муаммолардан чалғишда эса сизга севимли хоббингиз катта ёрдам беради. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун тиғида узоқ вақт қолиб кетишдан сақланишлари зарур. Овқатланишда ҳам енгил ҳазм бўлувчи таомларни танланг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

7 июл куни оила қуришга улгурмаганлар ҳаётида қувончли лаҳзалар содир бўлиши кутилади. Сиз бўлғуси жуфтингизни тасодифан учратиб, у билан танишиш бахтига муяссар бўласиз. Бу учрашув оила ва фарзандлар масаласидаги тасаввурларингизни ижобий тарафга ўзгартириб юбориши тайин. Бугун уй таъмири, янги уйга кўчиб ўтиш ва дала ҳовлида дам олиш мароқли кечади. Дўстларни таклиф қилинг, дилдан суҳбатлашинг. Буларнинг барчаси саломатлигингизни тиклашда ҳам албатта асқотади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Яқин инсонингиз билан муносабатларда баъзи муаммолар юзага келиши мумкин. Оддий баҳслашувдан бошланган суҳбат оқибатда катта жанжалга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Шундай экан, ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиришингиз, ён бериш масаласига эътибор қаратишингиз лозим бўлади. Кечқурун баъзиларни хизмат сафарига юборишлари мумкин. Сафар сизга ҳаётни янада теранроқ англашингизда ёрдам беради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ухлашга ётишдан олдин сут ёки қатиқ ичиб ётинг, тушларингиз равшан тортади.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

7 июл куни яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларни, ўйламай босиб қўйган қадамларнинг туб сабабларини ёдга олинг. Бировни айблаш осон, аммо бугун ўша мавзуда бош қотириб, ҳақиқатни англашга ҳаракат қилинг. Дўконларни, бозорларни айланишда сергакликни қўлдан берманг. Киссавурлар назарига тушиб қолишингиз хавфи бор. Кўнгилсиз хаёллардан чалғишингизда ёга, севимли хоббингиз билан машғул бўлиш амаллари катта ёрдам беради. Бугун рассомларнинг ошиғи олчи бўлади.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Муаммолар, қийинчиликлар қандай кўринишда бўлмасин, барибир улар қаршисида бош эгманг. Ҳаётда ҳал этиб бўлмайдиган муаммо, енгиб ўтиб бўлмайдиган тўсиқнинг ўзи йўқ. Фақат вазиятни тўғри таҳлил қила олсангиз бас. Молиявий масалада омад сиз томонда. Шундай экан, сира қайғуга ботмай, олға қадам ташлайверинг. Башарти нималарнидир харид қилишингизга эҳтиёж туғилса, энг муҳимларини танланг. Ҳар ҳолда тежоғлик иш бежоғлик деган гаплар бор. Саломатлигингиздан ҳам бугун шикоятингиз бўлмайди. Лекин пляжда чўмилиш, қуёш тиғида узоқ вақт қолиб кетишингиз тавсия этилмайди.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08

7 июл куни Aрслон буржида таваллуд топганларни жиддий муаммолар кутиб туради. Бу муаммоларни ижобий ҳал этиш учун уринишда руҳий ҳолатингизга ростакам зиён етиши мумкин. Лекин ортга чекинманг. Илгари бундай мушкулотлардан қандай халос бўлганингиз ҳақида эсланг. Оптимистларча йўл тутинг. Ишингиз шунда албатта бароридан кела бошлайди. Пул сарфлаш бобида сира иккиланманг. Пулларингиз етарли. Ҳатто бриллиант, олмослар сотиб олишингизга ҳам етиб ортади иншооллоҳ. Фақат саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09

Бугун харажат қилишдан олдин ўзингизни шу масалага руҳан тайёрлаб олинг. Aкс ҳолда кейин афсусланиб ўтиришингиз фойда бермайди. Ҳаётий тажрибангизга қаттиқроқ суянган ҳолда иш юритинг. Оилали дўстларимизнинг шахсий ҳаётида ёқимли танаффуслар пайдо бўлиши мумкин. Сиз ниҳоят жуфтингиз билан орангиздаги аччиқ-тирсиқларга якун ясайсиз. Жуфтингизга жилмайишлар ҳадя этишдан тийилманг. Ҳақиқат барибир сиз томонда бўлади. Сурункали хасталикка дучор бўлганлар саломатлиги ҳақида қаттиқроқ қайғуришлари зарур.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

6 июл сиз учун жуда ажойиб кечади. Ишга ҳам, шахсий ҳаётга ҳам улгурасиз. Ҳатто, бундан ҳамкасбларингиз ҳам бироз ўнғайсизланиши мумкин. Лекин эътибор қилманг. Омад келганда фойдаланиб қолганингиздан фойда. Рўзғор юмушларини тартибга келтиришда тафаккурни ишга солишингиз талаб этилади. Таъмир зарур бўлса, ҳақиқий устасини чақирганингиз маъқул. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг. Саломатлигингиз учун фойдали.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун кун давомида ўзингизни худди армия аскари каби тутишингиз керак бўлади. Ўзингизга бўлган ишонч муаммоларни осон бартараф этишда асқотади. Бу ишонч билан яқинларингиз меҳрини ҳам янада кучлироқ қозониш имкониятига эга бўласиз. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш истагида бўлсангиз, шошма-шошарлик қилманг. Бу сизни фақат инқироз сари етаклайди холос. Кечқурун саломатликни тиклаш ҳақида бош қотиринг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

6 июл куни ҳеч кимни танимай, ҳис этмай, пайқамай иш кўришингиз кутилади. Чунки шахсий муаммолар қалашиб ётибди. Уларни фикрни бир жойга жамлаган ҳолда ҳал қилишингизга тўғри келади. Ишхонадаги юмушларни бажаришда янги усуллар ўйлаб топингки, ёш кадрлар қаршисида мулзам тортиб қолманг. Кечқурун ҳар қандай кўринишдаги тадбирлар муваффақиятли кечади. Бироқ сиз қалбингизга яқин тадбирни танланг. Топа олмасангиз, ўзингиз ўйлаб топинг ва ташкил этинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун сизни бир талай сюрпризлар ва ажойиб совғалар кутиб туради. Сизни севган ва қадрлайдиган инсонлар совғалар тақдим этиш учун бугунни мўлжаллашган кўринади. Бугун пулингиз етарли бўлади. Шундай экан, харидлар масаласида сира иккиланманг. Мабодо спортнинг экстремал турлари билан шуғуллансангиз, саломатлигингизга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Бугун яна янги уйга кўчиб ўтиш хайрли кечади. Омадингизни берсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

6 июлда оиласизлар азалий орзуларидан бирига эришишлари мумкин. Эрталаб уйдан чиқасиз-у, орзуингиздаги инсонни учратасиз. Ишхонада ўзингизни ҳар қачонгидек самимий тутинг. Ҳурматингиз йўқолмайди. Куннинг иккинчи ярмида киссавурлардан эҳтиётингизни қилинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишга тўғри келса, ҳушёр бўлинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Кечқурун оила аъзоларингиз кайфиятингизни яна бир неча поғона кўтаришга арзийдиган хушхабар етказишади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Ишхонангизда ўз зиммангизга юкланган ишларни бошқа бир ҳамкасбга юклаш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Башарти шундай қилсангиз, мукофотдан қуруқ қолишингиз тайин. Оила қурмаганлар кун давомида суюкли инсони билан учрашиб, кайфиятини позитив даражага етказиб олишади. Кўз тегмасин! Фақат романтик тарзда амалга ошириладиган хушомадларни унутиб қўйманг. Севгилингизга шундай хушомадларингиз ёқишини яна бир бор ёдга олинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

5 июл куни ўзингизга камроқ бино қўйишингиз тавсия этилади. Шунда сиз томонга барча яхши инсонлар талпина бошлашади. Иш жойингизда ҳам ҳамкасбларга нисбатан муносабатларни янада чуқурлаштиринг. Бу сизга фақат фойда келтиради. Кун давомида оригиналликка, янгиликларга талпиниб кун ўтказинг. Бугун табиат қўйнида дам олиш хайрли кечади. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, яқин манзилга сафар уюштиришингиз, бу сафар давомида ажойиб бир инсонни учратишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ё ҳамкасб, ё дўстлардан бири билан орангизда жиддий суҳбат кечиш эҳтимоли бор. Суҳбат давомида масофани сақланг, ортиқча гапларни гапириб қўйманг. Кечқурун спортнинг енгил атлетика тури билан шуғулланиш муваффақиятли кечади. Шу баҳонада жисмоний ҳолатингизни анча яхшилаб оласиз.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

5 июл куни эрталабдан миянгизни турли-туман бўлмағур хаёллар чирмаб олиши мумкин. Бу хаёллар на ишлашга, на атрофдагилар билан хотиржам муносабат юритишга қўйишади. Ўзингизни қўлга олиб, хотиржам тортишга, эътиборни муҳим ишларга қаратишга ҳаракат қилинг. Фақат олға қадам босинг, олдинга боқинг. Бугун вужудингизда қувват деганининг охири йўқ. Ҳар қандай орзуингиздаги ишларни сира қийналмасдан амалга оширишга қодирсиз. Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар кўзга ташланмайди.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Ўзгаларнинг ҳаёти, нима иш қилаётгани-ю, нима еб, нима ичаётгани билан камроқ қизиқишингиз тавсия этилади. Шахсий ҳаётингизни тўлақонли изга тушириш учун бугун имкониятлар эшиги очиқ. Харажатлар етарлича бўлади. Лекин сиз ўзингиз анчадан бери орзулаб келган буюмни харид қиласиз ва бундан қувонасиз албатта. Кечқурунга яқин киссавурлардан эҳтиёт бўлинг. Фириб домига тушиб қолишдан сақланинг. Кечқурун спортнинг ҳар қандай тури билан шуғулланиш омадли ва хайрли кечади.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

5 июл куни қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласининг таъсирига тушиб қолишдан ўзингизни тийинг. Бу таъсир сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин. У одамга тақдирингизни ишониб топшириб қўйманг. Ишхонада профессионаллик бўйича сизга етадигани бўлмайди. Бироқ мавқе ошиши масаласини кейинга суриб туришга мажбурсиз. Бу соҳадаги уринишлар бугун наф бермайди. Кун давомида янги билимга эга бўлиш, янги касбни эгаллаш муваффақиятли кечади. Овқатланиш режимига қатъий амал қилишни унутманг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун кўпроқ ўзингиз, ишингиз ва келгуси ҳаётингиз ҳақида қайғурсангиз, сира зиёнга юз тутмайсиз. Эътибор учун арзимайдиган одамларга эътибор бериб ўтирманг. Ҳуқуқшунос маслаҳатини олиш, клиникага бориш ва саломатликни тиклашга қаратилган барча муолажалар муваффақиятли кечиши кутилмоқда. Спиртли ичимликлар истеъмолидан буткул воз кечинг. Aкс ҳолда ошқозонингизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши ҳеч гап эмас. Кечқурун сизни тоза ҳаво сайри ва яқинларингиз билан дилдан суҳбат кутиб қолади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

5 июл куни ўзингизга камроқ бино қўйишингиз тавсия этилади. Шунда сиз томонга барча яхши инсонлар талпина бошлашади. Иш жойингизда ҳам ҳамкасбларга нисбатан муносабатларни янада чуқурлаштиринг. Бу сизга фақат фойда келтиради. Кун давомида оригиналликка, янгиликларга талпиниб кун ўтказинг. Бугун табиат қўйнида дам олиш хайрли кечади. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, яқин манзилга сафар уюштиришингиз, бу сафар давомида ажойиб бир инсонни учратишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ё ҳамкасб, ё дўстлардан бири билан орангизда жиддий суҳбат кечиш эҳтимоли бор. Суҳбат давомида масофани сақланг, ортиқча гапларни гапириб қўйманг. Кечқурун спортнинг енгил атлетика тури билан шуғулланиш муваффақиятли кечади. Шу баҳонада жисмоний ҳолатингизни анча яхшилаб оласиз.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

5 июл куни эрталабдан миянгизни турли-туман бўлмағур хаёллар чирмаб олиши мумкин. Бу хаёллар на ишлашга, на атрофдагилар билан хотиржам муносабат юритишга қўйишади. Ўзингизни қўлга олиб, хотиржам тортишга, эътиборни муҳим ишларга қаратишга ҳаракат қилинг. Фақат олға қадам босинг, олдинга боқинг. Бугун вужудингизда қувват деганининг охири йўқ. Ҳар қандай орзуингиздаги ишларни сира қийналмасдан амалга оширишга қодирсиз. Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар кўзга ташланмайди.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Ўзгаларнинг ҳаёти, нима иш қилаётгани-ю, нима еб, нима ичаётгани билан камроқ қизиқишингиз тавсия этилади. Шахсий ҳаётингизни тўлақонли изга тушириш учун бугун имкониятлар эшиги очиқ. Харажатлар етарлича бўлади. Лекин сиз ўзингиз анчадан бери орзулаб келган буюмни харид қиласиз ва бундан қувонасиз албатта. Кечқурунга яқин киссавурлардан эҳтиёт бўлинг. Фириб домига тушиб қолишдан сақланинг. Кечқурун спортнинг ҳар қандай тури билан шуғулланиш омадли ва хайрли кечади.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

5 июл куни қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласининг таъсирига тушиб қолишдан ўзингизни тийинг. Бу таъсир сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин. У одамга тақдирингизни ишониб топшириб қўйманг. Ишхонада профессионаллик бўйича сизга етадигани бўлмайди. Бироқ мавқе ошиши масаласини кейинга суриб туришга мажбурсиз. Бу соҳадаги уринишлар бугун наф бермайди. Кун давомида янги билимга эга бўлиш, янги касбни эгаллаш муваффақиятли кечади. Овқатланиш режимига қатъий амал қилишни унутманг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун кўпроқ ўзингиз, ишингиз ва келгуси ҳаётингиз ҳақида қайғурсангиз, сира зиёнга юз тутмайсиз. Эътибор учун арзимайдиган одамларга эътибор бериб ўтирманг. Ҳуқуқшунос маслаҳатини олиш, клиникага бориш ва саломатликни тиклашга қаратилган барча муолажалар муваффақиятли кечиши кутилмоқда. Спиртли ичимликлар истеъмолидан буткул воз кечинг. Aкс ҳолда ошқозонингизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши ҳеч гап эмас. Кечқурун сизни тоза ҳаво сайри ва яқинларингиз билан дилдан суҳбат кутиб қолади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Хусусий мулк ёки турар жой олди-сотдиси масаласида муаммоларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Бу соҳадаги барча режаларингиз йўққа чиқиши мумкин. Оилавий ҳаётда баҳслар, жанжаллар таъқиб этиши кутилмоқда. Имкон топсангиз, бетарафлик масаласига эътибор қаратиб кўринг. Шунда қондошлар танқидларидан холи бўласиз. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Атмосферадаги магнит бўронлари таъсиридан сақланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Шахсий бизнесига эга бўлганлар сергакликни оширишлари зарур. Агар яқинда дўст ёки танишлардан бирига қарз берган бўлсангиз, тез орада қайтарилишидан умидингизни узаверинг. Муҳаббатда оиласизлар бўлғуси жуфтининг доимий ташрифига ўрганиб қолишдан сақлансинлар. Доимий ташрифлар асосий ишларни адо этишга, тирикчиликка жиддий халал беради. Айримлар кечқурун ўзларини ҳорғин ҳис эта бошлаши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

8 майда шахсий ҳаётингизда юзага келадиган тушкунликларга тайёр туринг. Иш бажаришда ёши улуғ ва ақлли, тажрибали одамлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Молиявий масалада йўқотишларга юз тутишингиз хавфи бор. Айниқса, тадбиркорлар ҳужжатларда йўл қўйилган хатоликларни ўз вақтида тузатишга улгуришмаса, йўқотишлар миқдори катта бўлиши мумкин. Кечқурун овқатланиш рационингизни яна бир бор кўздан ўтказиб олишингиз тавсия этилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Биринчи навбатда саломатлигингизга эътибор қаратинг. Керак бўлса, витаминлар ичинг. Иммунитетингиз тушиб кетган. Бу фавқулодда шамоллаш ёки инфекцияли хасталикларга дучор этиши ҳеч гап эмас. Стрессли лаҳзалар, жанжаллардан нари бўлинг. Рўзғордаги аҳвол ҳам булуциз эмас. Уста чақириб бузилган жиҳозларни таъмирлатишингизга тўғри келади. Бунинг учун албатта пул керак бўлади. Пул топиш ҳаракатида бўлинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

8 май толиқишларга бой бўлиши кутилмоқда. Асосий режаларни ортга суриб майда-чуйда ишлар билан банд бўлишга мажбурсиз. Тадбиркорлар янги бизнес лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш натижасида янада кўпроқ даромадга эга бўлишлари мумкин. Атрофдагилар билан муносабатларда позитив кайфиятда бўлишингиз талаб этилади. Умуман айтганда, кўп нарсалар айни сизнинг кайфиятингизга боғлиқ бўлади. Яқин манзилга сафар қилишингиз ҳам ҳақиқатга яқин. Ишонинг, сафар муваффақиятли ўтади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

8 май куни бошингизга тушиши лозим бўлган ёқимсиз ишларда вақтни, вазиятни айблай бошлайсиз. Аслида эса бунга ўзингизнинг эътиборсизлигингиз сабабчи бўлади. Бугун омадга эришишингиз учун қулай имкониятлар кўп бўлади. Асосийси, уларни ўз вақтида пайқай билсангиз бас. Куннинг иккинчи ярмида дўстлар билан ёқимли суҳбатларни бошдан кечирасиз. Оила қурмаганлар романтик танишувга ҳам рўбарў бўлишлари мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

🧣 Asabi chatoqlar, hayotda kuyganlar va sevgiga ishonmay qo‘yganlar uchun.

Tinglaymiz

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

🤔 Айтганча асаби ва хотираси чатоқларга кўринмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ҳаётингизда танаффуслар юзага келиши кутилмоқда. Айниқса, бу шахсий ҳаётингиз билан кўпроқ боғлиқ. Муҳаббатда оиласизлар романтикага хотиржамлик билан муносабатда бўлишлари талаб этилади. Янгиликлар киритишга уринманг. Мулк ва молия билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этишда узоқ қариндошларингиздан бири ёрдам беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

7 май куни фақат ўзингизга, ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда иш тутинг. Агар муҳаббатда, дўстлар билан муносабатлар ёмонлашган, совуқлашган бўлса, бу масалага ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингиздан келиб чиққан ҳолда ўзгартишлар киритинг. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз кутилади. Сафар моддий аҳволингиз яхшиланишида муҳим аҳамият касб этади. Саломатлигингиздан хавотирланманг. У сизга панд бермайди. Асабни асранг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

7 майда атрофдагиларга ёқмайдиган ишлар билан банд бўлишингизга тўғри келади. Илож қанча. Ҳар доим ҳам одамнинг истагани бўлавермайди. Атрофдагилар билан муносабатлардан, ишдан, молиявий масалалардан манфаат қидиришга уялманг. Бугун сиз турли йўналишлар бўйича бирдан тараққиёт, ўсиш палласига киришингиз мумкин. Қўрқманг, ҳаммаси яхши бўлади. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун романтик учрашувга отланасиз. Хурсанд бўлаверинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бўшашишга, хотиржам тортишга шошилманг. Ҳали вақт бор. Иш жойингизда йирик лойиҳаларга қўл уришингизга тўғри келади. Истаклар ва орзуларни чегараланг. Айниқса, овқатланишда чегара, меъёр жуда зарур. Тез-тез, аммо кам-камдан таом тановул қилинг. Оилавий ҳаётда етакчиликка даъво қилманг. Аксинча, ён бериш, мулойим муносабатни шиор қилиб олинг. Кечқурун оила аъзоларингиздан бири сизни танқид остига олиши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

7 май куни азалий орзуларингиздан бирини ҳақиқатга айлантириш йўлида илк қадамни ташлашингиз керак. Бугун ёзувчилар, тадбиркорлар, актёрлар ва бошқа истеъдод эгалари учун муваффақият эшиклари ланг очиқ. Омад қушини қўлдан чиқарманг. Шахсий ҳаётда мустақил бўлинг. Муҳаббатда ташаббускорлик талаб қилинади. Суйган инсонингизга нисбатан янада илиқроқ муносабат юритинг. Соғлиғингиз панд беришига йўл қўйманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Ҳадеганда хаёлларингиз ўтмишга йўрғалайвериб безор қилиши мумкин. Биласиз, ўтмиш хотиралари сизга фақат зиён етказиши тайин. Аммо бунга қарши ҳеч нарса қила олмайсиз. Қалбингизни шубҳалар, аламлар чулғаб ола бошлайди. Йўқ, бас қилишингиз керак. Ишга шўнғишингиз лозим. Оптимистга айланишингиз лозим. Ана шунда даромадлар харажатларни ортда қолдиради. Кунингиз илиқлик қуршовида ўтади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

👒 Хайрли кун.

Тинглаймиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз енгил кечмайди. Шунинг учун эрта тонгдаёқ асосий ишларни битириш ҳаракатига тушишингиз керак. Иш билан бандлик сизга ёмон хаёлларни нари ҳайдаш, қалбан хотиржам тортишда ёрдам беради. Молиявий масалада ҳотамтойлик ўтмайди. Заҳира пулларни кўпайтириш ҳаракатида бўлинг. Кечки пайт айримлар яқин манзилга сафар қилиши мумкин. Оиласиз бўлсангиз, сафар сизга романтик лаҳзаларни ҳадя этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 май куни ишларингиз кўп бўлмаса, маълум муддат табиат қўйнига шўнғисангиз ҳам зиён қилмайди. Бу келгусида ишингиз янада унумдор бўлишини ҳам таъминлайди, унутманг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан жиддий, камтарона муносабатда бўлинг. Саволларига ҳам хотиржамлик билан жавоб қайтаринг. Бирдан «очилиб» кетиш ҳозир сизга фақат зиён етказади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Гапиришни ҳамма ҳам уддалай билади. Лекин бугун сизга кўп гапириш фойда бермайди. Ишга кўпроқ эътибор беринг. Тежамкорлик нелигини билмаслар бугун харидларга эрк беришса, инқироз ёқасида қолиб кетишлари тайин. Ўйлаб иш тутинг. Акс ҳолда кечқурунга бориб қуруқ кисса билан қолиб кетасиз. Саломатлигингиз бугун панд бермоқчи эмас. Шунга қарамай, спортнинг экстремал турлари билан шуғулланиш, жисмоний зўриқишлардан нари бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

6 май куни оила қурмаганлар, кимнидир қаттиқ севиб қолганлар эҳтирос қулига айланишдан сақланишлари тавсия этилади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларга ижодий ёндашинг. Шунда унум бўлади. Кечқурун футбол ўйнаш, кўчаларда сайр қилиш ва велосипедда сайр уюштириш каби амаллар ёқимли кечади. Агар позитив кайфиятда бўлсангиз, дам олишнинг барча турлари ҳам сизга фақат кўнгилхушлик бағишлай олади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Эрталабдан кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилмоқда. Демак, бундай кайфиятда сизни бўрон-у тўфонлар ҳам йўлдан оздира олмайди. Шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ азалий орзулардан бири ҳам айнан бугун ҳақиқатга айланади. Оила қурмаган бўлсангиз, анчадан бери сизга кўнглини очмай келган инсон бугун саволингизга жавоб бериши мумкин. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюради. Кутилмаган совғалар қабул қилиб олишга тайёр туринг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 май куни барча муаммоларни катта тезликда бартараф этишга ҳаракат қилинг. Моддий аҳволингизни яхшилаш мақсадларига қаратилган барча режалар албатта ўз ижобатини топади. Муҳаббатда қалбингизни гармония чулғаб олади. Аммо танишлардан бири ҳақидаги ёқимсиз хабар жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга зиён етказиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида молиявий йўқотишларга юз тутишдан сақланинг. Оллоҳнинг ўзи сизни паноҳида асрасин!

@munajjim_bashoratlari

Читать полностью…
Подписаться на канал