ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
6 июл куни кайфиятингиз тушкун, кўзларингизда ғам ҳукм суради. Умуман ишга қўлингиз бормайди. Аммо мажбурсиз. Ҳаёт давом этаркан, ишлашингиз ва пул топишингиз зарур. Моддий аҳволингизни яхшилашда узоқ қариндошлардан бири ёрдам қўлини чўзиши кутилади. У пулларни ё почта орқали юбориши, ёки ҳисоб рақамингиз бўлса, ўшанга ўтказиб бериши мумкин. Нима бўлмасин, асосийси, молиявий жиҳатдан бақувватлашиб оласиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ҳали оила қуришга улгурмаганлар ҳаётида янги ишқ романи юзага келиши мумкин. Фақат сиз вазиятга реал кўз билан боқинг. Бу масалада зинҳор таваккал қилманг. Молиявий муаммоларни ҳал этиш жараёнида иллюзиядан қочинг. У сизни тубсиз жарликка қулатишдан бошқасига ярамайди. Сурункали хасталикка йўлиққанлар албатта саломатлигини мустаҳкам тутиш ҳақида ўйлашлари керак. Кечқурун тўғри овқатланинг. Ёғли ва шўр таомлар истеъмол қилманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
6 июлда оилавий ҳаёт билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда қатъиятлилик талаб этилади. Ёлғиз бўлсангиз-у, севганингиз билан бу гал қандай салом-алик қилиш ҳақида бош қотираётган бўлсангиз, бунинг қийин жойи йўқ. Оддийликка эътибор қаратинг. Ишхонадаги мартаба ва лавозимини ошириш ниятида юрганларга дадиллик жуда зарур. Бундан олдин ишни қойиллатинг. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугун иш жойингиздан тортиб оилангизгача сиз учун катта байрамлар саҳнасига айланиши кутилмоқда. Ҳамкасблар олқиши, оила аъзоларингизнинг сира кутилмаган хушомадлари, мақтовлари… Йўқ, буларни сиз тушда кўрасиз. Тушингизни реал ҳаётга олиб кириш учун эса биринчи навбатда ишни қойиллатиб қўйишингиз керак. Ана шунда ростдан ҳам олқиш ва мақтовлар сизники бўлади. Шахсий бизнеси борлар бугун мўмай даромаддан умид қилмасалар ҳам бўлади. Лекин ҳаракатдан тўхтаб ҳам қолманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
6 июл куни ортингиздан кимлардир ғийбат қила бошлаганидан хабар топасиз. Ғийбатчи кимлигини аниқлашга бел бойласангиз, билингки, кунни беҳудага бой берасиз. Бир ҳақиқатга ишонинг. Ғийбатчими, ҳасадчими, худога топшириб қўйиш керак. Худонинг ўзи гуноҳкорнинг ҳисоб-китобини қилиб олади. Кўпчилик дўстларимиз ошқозони учун байрам уюштиришни хоҳлаб қолишади. Агар егуликлар ошқозон учун байрам уюштиришга арзиса, албатта ташкил этиш керак. Чўнтагингиз кўтарса, нуфузли ресторанга боринг. Ана ўша ерда ҳақиқий байрам учун арзирли таомларни кўрасиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Куннинг биринчи ярмида ажойиб бир инсон билан танишишингиз кутилади. У инсон ҳам яқин келажакда яқин дўстлардан бирига айланиши ҳақиқатга яқин. Муҳаббатда худбинликдан, рашкдан қочинг. Кўзни чирт юминг-у, шу икки нуқсондан воз кечинг. Рўзғордаги муаммолар хизмат сафарига бориб келганингиздан кейин ижобий ҳал бўлади. Дарвоқе, кечқурун хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
5 июл куни биринчи навбатда яқин ўтмишда қолган, ижобий ҳал этилмаган муаммоларни елкангиздан соқит қилинг. Йўқса, янги ишларга қўл урганингиз билан фойдаси бўлмаслиги мумкин. Aксинча, янги кўнгилсизликлар ҳаётингизга хавф сола бошлайди. Эндигина пул камлигидан шикоят қила бошлаганингизда, молиявий муаммоларингиз бирданига ижобий ҳал бўлиши кутилади. Кимдир лотерея ўйнаб катта пул ютиши, бошқа бировлар ё катта миқдорда нафақа, қўшимча даромад олиши эҳтимолдан холи эмас. Бир сўз билан айтганда, бугун киссангиз пулга тўлиш арафасида турибди.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Янги муваффақиятлар, ғалабаларга эришишдан олдин эскиларини бирёқли қилинг. Қолаверса, принсипингизни ҳам ўзгартиришингизга тўғри келади. Ҳозирги принсип билан омадга эришишингиз жуда мушкул кечади. Ҳатто, майда-чуйда юмушларни ҳам қойиллата олмай доғда қоласиз. Тадбиркорликка қобилияти борлар бемалол бугун янги иш очишлари мумкин. Омад сиз томонда бўлади. Кечқурун баъзиларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилмоқда. Aйримлар эса меҳмонга отланишлари мумкин. Нима бўлганда ҳам вақтингиз чоғ ўтишини тилаб қоламиз.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
5 июлда сизни энг аввало эски қадрдонлар билан юз кўришиш, кўнгил очиш ва яқин манзилларга сафар кутиб туради. Дўкон айланиб, бу учрашув учун арзирли кийимлар сотиб олсангиз ҳам пулингиз камайиб қолмайди. Чунки бугун худо хоҳласа дунёнинг пули борки, сизнинг ихтиёрингизда бўлади иншооллоҳ. Бугунги кун янги ғояларни ҳаётга тадбиқ этиш учун ҳам жуда қулай кечади. Қарама-қарши жинс вакиллари ёки вакилалари билан ишқий саргузаштларга берилманг, ҳаётингиз остин-устун бўлиб кетиши турган гап.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Янги дўстлар, танишлар орттиришда ниҳоятда эътиборли бўлинг. Улар орасида ғийбатни, ҳасадни қурол қилиб олганлари ҳам бўлиши мумкин. Ундайларидан сизни худонинг ўзи асрасин. Оилавий ҳаётингиздан нолиш учун бугун баҳона бўлмайди. Хонадонингизда осудалик ҳукм суради. Моддий аҳволингиз ҳаминқадарга айланиш арафасида бўлса ҳам сира ташвиш чекманг. Кечқурун катмонингиз пулга тўлади. Ухлашга ётишдан олдин фақат сут маҳсулотлари истеъмол қилишингиз тавсия қилинади.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
5 июлда ишхонангиздаги барча ҳамкасблар, раҳбарлар қаршисида ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган янги қирраларингиз арзимас сабаб билан очилиб кетиши кутилади. Бу сизга фақат плюс олиб келади. Ҳурматингиз ошади, ишдаги ўрнингиз мустаҳкам тортади. Демак, энди йирик лойиҳаларга ҳам ўйланмасдан, иккиланмасдан киришаверсангиз бўлади. Фақат бундай ишга қўл урганда, ҳасадгўй ва иккиюзламачилардан эҳтиёт бўлинг. Ундайларда иймон бўлмайди. Шунинг учун бошқалар ҳам ўзлари каби иймонсиз бўлишини истайди. Ундайларнинг юзини тескари қилсин.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Aввало уйингиздаги муҳитга эътибор қаратинг. Aгар бузила бошлаганини сезсангиз, дарҳол илгариги ҳолатига келтириш ҳаракатида бўлинг. Бугун куннинг иккинчи ярмида беш-ўн йилдан бери ушалмаган орзуингиз ҳақиқатга айланиши мумкин. Кимлардир янги уй, ёки янги машина сотиб олиши ҳақиқатга яқин. Бунинг учун пулингиз ҳам, имкониятларингиз-у, шиддатингиз ҳам етарли. Фақат саломатликни қур-қур эсга олиб туринг. Усиз мақсадга эришиш мушкул кечади.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
5 июл куни биринчи навбатда яқин ўтмишда қолган, ижобий ҳал этилмаган муаммоларни елкангиздан соқит қилинг. Йўқса, янги ишларга қўл урганингиз билан фойдаси бўлмаслиги мумкин. Aксинча, янги кўнгилсизликлар ҳаётингизга хавф сола бошлайди. Эндигина пул камлигидан шикоят қила бошлаганингизда, молиявий муаммоларингиз бирданига ижобий ҳал бўлиши кутилади. Кимдир лотерея ўйнаб катта пул ютиши, бошқа бировлар ё катта миқдорда нафақа, қўшимча даромад олиши эҳтимолдан холи эмас. Бир сўз билан айтганда, бугун киссангиз пулга тўлиш арафасида турибди.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Янги муваффақиятлар, ғалабаларга эришишдан олдин эскиларини бирёқли қилинг. Қолаверса, принсипингизни ҳам ўзгартиришингизга тўғри келади. Ҳозирги принсип билан омадга эришишингиз жуда мушкул кечади. Ҳатто, майда-чуйда юмушларни ҳам қойиллата олмай доғда қоласиз. Тадбиркорликка қобилияти борлар бемалол бугун янги иш очишлари мумкин. Омад сиз томонда бўлади. Кечқурун баъзиларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилмоқда. Aйримлар эса меҳмонга отланишлари мумкин. Нима бўлганда ҳам вақтингиз чоғ ўтишини тилаб қоламиз.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
5 июлда сизни энг аввало эски қадрдонлар билан юз кўришиш, кўнгил очиш ва яқин манзилларга сафар кутиб туради. Дўкон айланиб, бу учрашув учун арзирли кийимлар сотиб олсангиз ҳам пулингиз камайиб қолмайди. Чунки бугун худо хоҳласа дунёнинг пули борки, сизнинг ихтиёрингизда бўлади иншооллоҳ. Бугунги кун янги ғояларни ҳаётга тадбиқ этиш учун ҳам жуда қулай кечади. Қарама-қарши жинс вакиллари ёки вакилалари билан ишқий саргузаштларга берилманг, ҳаётингиз остин-устун бўлиб кетиши турган гап.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Янги дўстлар, танишлар орттиришда ниҳоятда эътиборли бўлинг. Улар орасида ғийбатни, ҳасадни қурол қилиб олганлари ҳам бўлиши мумкин. Ундайларидан сизни худонинг ўзи асрасин. Оилавий ҳаётингиздан нолиш учун бугун баҳона бўлмайди. Хонадонингизда осудалик ҳукм суради. Моддий аҳволингиз ҳаминқадарга айланиш арафасида бўлса ҳам сира ташвиш чекманг. Кечқурун катмонингиз пулга тўлади. Ухлашга ётишдан олдин фақат сут маҳсулотлари истеъмол қилишингиз тавсия қилинади.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
5 июлда ишхонангиздаги барча ҳамкасблар, раҳбарлар қаршисида ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган янги қирраларингиз арзимас сабаб билан очилиб кетиши кутилади. Бу сизга фақат плюс олиб келади. Ҳурматингиз ошади, ишдаги ўрнингиз мустаҳкам тортади. Демак, энди йирик лойиҳаларга ҳам ўйланмасдан, иккиланмасдан киришаверсангиз бўлади. Фақат бундай ишга қўл урганда, ҳасадгўй ва иккиюзламачилардан эҳтиёт бўлинг. Ундайларда иймон бўлмайди. Шунинг учун бошқалар ҳам ўзлари каби иймонсиз бўлишини истайди. Ундайларнинг юзини тескари қилсин.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Aввало уйингиздаги муҳитга эътибор қаратинг. Aгар бузила бошлаганини сезсангиз, дарҳол илгариги ҳолатига келтириш ҳаракатида бўлинг. Бугун куннинг иккинчи ярмида беш-ўн йилдан бери ушалмаган орзуингиз ҳақиқатга айланиши мумкин. Кимлардир янги уй, ёки янги машина сотиб олиши ҳақиқатга яқин. Бунинг учун пулингиз ҳам, имкониятларингиз-у, шиддатингиз ҳам етарли. Фақат саломатликни қур-қур эсга олиб туринг. Усиз мақсадга эришиш мушкул кечади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ташқарида ажойиб об ҳаво кузатилишига қарамай, кунингиз тушкун лаҳзаларга бой бўлиши кутилади. Кайфиятингиз тушкун, йирик лойиҳаларни адо этишга куч ҳам, имконият ҳам етарли эмас. Балки чарчагандирсиз? Таътилга чиқишингиз керакдир? Ижод кишиларини эса аксинча муваффақиятлар кутиб туради. Турли учрашувлар, конференсиялар оёқдан олса-да, кайфиятингиз ҳайитдагидек кечади. Омадингизни берсин! Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
8 май куни бир дунё иш бажаришингизга тўғри келади. Ана шундан кейингина дам олиш имконига эга бўласиз. Қарзларингиз ҳам кўпайиб кетган кўринади. Уларни узиш учун кўп ишлашингиз керак. Муҳаббатда аҳвол сиз хоҳлагандек кечмаслиги мумкин. Вазиятни тўғрилаш учун суюкли инсонингиз билан очиқчасига гаплашиб олишингиз лозим. Бугун косметик муолажалар фойдали кечади. Саломатликни асранг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ҳар қандай одамга ўз таъсирингизни ўтказа оласиз. Ҳар қандай одамни ўзингизга ишонтира оласиз. Бунинг учун қўшимча имконият ёки куч талаб этилмайди. Молиявий аҳволингиз сиз истаганчалик яхши кечмайди. Йирик харидлардан вақтинча бўлса-да воз кечиб туришга мажбурсиз. Қачонки кредитлар, қарзлар, яна бошқа тўловларни амалга оширсангиз, харидларга эътибор қаратишингиз мумкин бўлади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
8 майда ўзгалар фикри, тушунарсиз вазиятлар таъсирига тушасиз. Аммо тафаккурингиз кучли, унинг кўмагида ноқулай вазиятлар чангалидан халос бўла оласиз. Мабодо қўлингизга пулнинг ўзи келиб туша бошласа, уни инкор этманг. Саломатлигингизга эътибор қаратинг. Тўғри овқатланинг. Танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар олинг. Кечқурун ҳаммомда чўмилиш ҳам хайрли ўтади. Бардам бўлинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ҳадеганда олдинга талпиниб, янги танишувлар ортидан қувлай бошламасангиз, кунингиз кўнгилдагидек кечиши кутилмоқда. Профессионал касбингиз билан боғлиқ лойиҳаларни қайта ишлашдан, изланишдан тийилманг. Айнан ўша лойиҳалар даромад келтиради. Тадбиркорларнинг иш юритиш усули билан тегишли ташкилотлар қизиқиб кўриши мумкин. Оилавий масалаларни ўз назоратингизда ушланг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
8 май куни бошингиздан ҳам яхши, ҳам ёқимсиз лаҳзаларни кечиришингиз кутилади. Вазиятга реал кўз билан боқа олсангиз, муаммоларнинг барчасига ечим топасиз. Мустақил бўлишга ҳаракат қилинг. Ёшларга сир бой берманг. Муҳаббатда эмоция душман чиқиши мумкин. Ўзингизни хотиржам тутишга интилинг. Кам гапиринг ва кўп тингланг. Кечқурун мўмай даромадга ёки ютуққа эга бўлишингиз мумкин.
Angrenlik Muqaddamxonim topdilar.
😜Kanalda bitta asabi va hotirasi joyida faqat o‘zimmikin deb turuvdim.
Tasvir : Yulduz shakli
Расмда нима тасвирланган.
Кўриш учун 5 дақиқа расмга тикилиб туриш керак.
Жавобини юворин 👇
@acroc
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз жуда муҳим ҳисобланиши билан бирга унумли кечади. Агар эзгуликка йўғрилган режаларни ҳаётга тадбиқ этишни хоҳласангиз, ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда олдинга интилишингиз керак. Яқинларингиз муаммолари ҳам сизнинг чекингизга тушади. Аммо ўзингизни жуда эҳтиёт қилинг. Асабларни асранг. Рўзғорингиздаги майда-чуйда муаммоларни деб кечқурун олис сафарни бошқа кунга қолдиришга мажбур бўласиз. Овқатланишда сергакликни қўлдан бой берманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
7 майда мартабангизнинг янада юқори чўққиларга кўтарилиши учун қулай имкониятлар бисёр бўлади. Шунинг учун ҳамкасблар қаршисида ҳурматингиз йўқолмаслигини ҳисобга олинг, ўзаро муносабатларда мулойим ва камтар бўлинг. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида романтик танишувни бошдан кечиришади. Эркин фикрлаш анчадан бери миянгизда айланиб юрган мақсадларга етишда ёрдам бериши мумкин. Бугун ёга ва спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш муваффақият келтиради.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Сизнинг кўчангизда бугун росмана байрам бўлади. Айниқса, шахсий бизнесига эгалар, тадбиркорлар қизиқарли учрашувлар, ҳаяжонли суҳбатларни бошдан кечиришади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда яқин танишлардан бири ёрдам беради. Муаммоларни ижобий ҳал этишга қаратилган ҳаракатларда ҳам сифат бўлиши лозим. Бундан ташқари қатъият ва ташаббускорлик ҳам ортиқчалик қилмайди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Агар илгари профессионал касбингиз билан боғлиқ истеъдодингизни барчадан сир тутган бўлсангиз, бугун ошкор этиш вақти етди. Худди шу нарса мартабангиз, лавозимингиз ошишини таъминлаши мумкин. Шахсий бизнеси бор дўстларимизнинг даромадига даромад қўшилади. Лекин пулларингизни бўлар-бўлмасга сарфлашдан тийилишингиз керак. Бугун табиат қўйнида, тоғ ён-бағрида дам олиш, дўстлар билан суҳбатлар қуриш ёқимли кечади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Молиявий жиҳатдан омадингиз чопади. Шахсий ҳаётда эса аксинча омад сиздан юз буриши мумкин. Бу қариндошлар билан муносабатларда ўз аксини топади. Ишлаш жараёнингизда турли миш-мишларга ишонишдан эҳтиёт бўлинг. Кун давомида обрўли ва пулдор бир одам билан танишишингиз эҳтимоли бор. У сизга ҳамкорликда ишлашни таклиф этади. Албатта рози бўлинг. Кунингиз мобайнидаги ягона омадли лаҳза ҳам худди шу танишув бўлиб чиқади. Шуни унутманг!
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун қўл қовуштириб ўтиришингиздан наф йўқ. Бу ишларингиз бароридан келишига жиддий халал беришдан бошқасига ярамайди. Касбингиз доирасида янги билимлар олишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар қониқарли даражада кечади. Муносабатлар янада мустаҳкамлана бориши учун барча имкониятларни ишга солинг. Кечқурун сизни йирик харидлар кутади. Бундан ташқари уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ҳар бир гапирадиган гапингизни ўйлаб тилга кўчиринг. Ўзингизга ҳаддан ташқари ишониб юборманг. Барчамиз бандалармиз. Хато қилишга мойилмиз. Фақат эҳтиёткорликни ёддан чиқармаган ҳолда олдинга интилсак, ўша хатолар сони камайган бўларди. Молиявий муаммоларни бартараф қилишда сизга ҳуқуқшунос ёки иқтисодчининг маслаҳатлари зарур бўлади. Шахсий ҳаётда оқимга қарши сузманг. Барибир кучингиз етмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
6 майда атрофдагилар билан камроқ баҳслашинг, принсипларингизни намойиш этишга уринманг. Суҳбатлар пайтида масофа сақлашга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда орада жанжал келиб чиқиши ҳам ҳеч гап эмас. Профилактика ҳақида унутиб қўймасангиз, шамоллашнинг олди олинади, сурункали хасталиклар қўзғалмайди. Имконингиз етарли бўлса, кун давомида кўпроқ пиёда юринг. Бу амал сизга ҳар тарафлама омад ҳадя этади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Агар эрталабданоқ буткул янги ишга қўл урсангиз, кечга қадар бунинг мевасини албатта оласиз. Мева эса жуда кўп ва тотли бўлади. Кун бўйи оиласизлар ишқий саргузаштларни ҳам бошдан кечиришлари мумкин. Моддий аҳволингиз бугун аянчли тус олиши кутилмоқда. Кимдандир қарз кўтармасангиз бўлмайди шекилли. Саломатликдан хавотир олманг. Сизни барча хасталиклар четлаб ўтади. Ҳар қадамда эҳтиёткор бўлинг. Алдовларга ишониб қўйманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
6 май куни фавқулодда бажариш лозим бўлган ишлардан сизни суюкли инсонингиз чалғитиши мумкин. Уни деб раҳбарларга ёлғон гапиришга мажбур бўласиз. Ҳа майли, яхшиликка-ку! Баҳонада суюклигингизнинг муаммоларини ҳал қилиб ташлайсиз. Иш бўлса қочмас. Бугун саёҳатга чиқиш, табиат қўйнига, тоғларга чиқиб дам олиш, томорқада ер чопиш кабилар хайрли кечади. Кечқурун баъзилар яқин қондошлардан бириникига меҳмон бўлиб бориши мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун қовға буржи остида туғилганлар хаёлни бир нуқтага жамлаб олишлари, ана ундан кейин иш бошлашлари керак. Бўлмаса, ишингиз бароридан келиши даргумон бўлиб қолади. Оилангизда ҳам аҳвол кўнгилдагидек эмас. Шунинг учун қатъий қарорлар чиқаришга шошилманг. Яқинларингиз майда-чуйда масалалар хусусида баҳс ташкил этиши мумкин. Аммо сиз бу баҳслардан қочинг. Айбсиз айбдорга айланиб қолманг. Саломатликни тиклаш масаласида кўпроқ қайғуринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Заҳирангизга бугун пул эмас, билимлар йиғишни бошланг. Бугун муаллимсиз ҳам ўзингизни қизиқтирган масалаларда қўшимча билимга эга бўлиш учун имкон бор. Ундан унумли фойдаланинг. Дўкон айланишдан тийилинг. Йўқса, қизиқишингиз устунлик қилиб бор пулларингизни сарфлаб қўйишингиз мумкин. Оиласизлар кечқурун бўлғуси жуфти билан учрашувга чиқишни режалаштирган бўлишса, бекор қилишибди. Бугун кечқурун рўзғор икир-чикирлари зўр келади.
@munajjim_bashoratlari
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун хаёлот денгизида сузадиган, еттинчи осмонларда парвоз қиладиган кунингиз. Лекин бу муаммоларни бартараф этиш учун асос бўла олмайди. Пулнинг ўзи осмондан қўлингизга келиб тушмайди. Сиз фаол бўлишингиз, меҳнат қилишингиз керак. Ана шунда пул ҳам, ёрқин лаҳзалар ҳам сизники бўлади. Агар саёҳатга ёки сафарга отланишни режа қилган бўлсангиз, бугун муваффақият қозона олмайсиз. Бу амалларни кейинга суришингиз зарур бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
5 майда чор тарафдан сизга босим ўтказила бошлаганига гувоҳ бўласиз. Лекин ҳаракатдан тўхтамайсиз. Кун давомида кўплаб хайрли ишларни амалга оширишингиз кутилмоқда. Шахсий ҳаётда оилалиларни даҳанаки жанжаллар кутиб турибди. Шунинг учун жуфтингиз билан мулоқотларни тўхтатиб, ёлғиз қолишингиз тавсия этилади. Айримлар бугун куннинг иккинчи ярмида уй таъмирини бошлашлари мумкин. Саломатликни сақланг. Бу масалада қўзғолонларга йўл қўйманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Молиявий муаммолар сизни таъқиб этмаслиги мумкин. Бироқ пулингиз ҳам кўпайиб қолмайди. Заҳирадаги пулларингизни кўз қорачиғидек асранг, яқин пайтларда сизга асқотади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида миянгизга ажойиб бир ғоя келиши кутилади. Бу ҳақда эртага эрталабдаёқ раҳбарларингизга айтинг. Кечқурун фавқулодда сафарга отланишингиз мумкин. Шу нарса мартабангиз ошишига туртки вазифасини ўтайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
5 май куни атрофдагилар қаршисида ҳурматингиз ошади. Албатта, бунга табиатингизга хос шинавандалик, ҳотамтойлик ва камтарлик сабабчидир. Фақат билинг, бу энди бошқаларни бемалол танқид остига олаверишингиз мумкин дегани эмас. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда сергак туринг. Оилавий ҳаётда қариндошларингиз сизни оммавий тарзда танқид остига ола бошлаши мумкин. Ҳимояга ўтишга мажбурсиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Одамлар билан мулоқотда ёлғон гапириб қўйишдан сақланинг. Шу билан бир вақтда алданиб қолишдан эҳтиётингизни қилинг. Муҳаббатда ҳам тўғрисўзлилик, ҳаққонийлик керак бўлади. Не ишга қўл урсангиз, астойдил, чин кўнгилдан адо этинг. Шахсий бизнеси борлар оқиб келаётган даромадларни қатъий назоратга олишлари зарур. Сал чалғисангиз, айрим олчоқлар пулларингизни ўзлаштириб қўйишдан ҳам қайтмайди. Кечқурун сутли маҳсулотлар истеъмол қилинг. Тушингиз ўнгидан келади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун иш кунингизни ишхонада ишлаб ўтказишингиз кутилмоқда. Базилар суюклиси билан биргаликда табиат қўйнига, тоғ ён-бағрига жўнайди. Дам олади, ширин суҳбатлар қуради эртанги кун учун янги куч тўпланг. Молиявий муаммолар фавқулодда пайдо бўлиши мумкин. Агар катта пул ортидан қувлашни бас қилсангиз, муаммолар ўз-ўзидан ғойиб бўлади. Куннинг иккинчи ярмидан бошлаб кўп вақтингизни пиёда юриб ўтказишингиз тавсия этилади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
4 май куни барча муаммоларни тўлиқ бартараф этишга муваффақ бўласиз. Аммо бунинг учун жуда кўп куч сарфлашингиз турган гап. Ўтмишдаги муаммоларга қайтиш тугул, уларни эсга ҳам олмаслигингиз тавсия этилади. Фақат бугунингиз билан яшанг. Тадбиркорлар учун келишувлар ва сафарлар омадли кечади. Саломатлигингиз масаласида жиддий муаммо кузатилмайди. Лекин ҳалитдан муздек сувда чўмилишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Бу сизга яхшилик келтирмайди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун харидлар кўпайгандан кўпайиши кутилади. Лекин сиз уларга эркинлик берманг. Заҳирадаги пулларингизни имкон доирасида сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётда муаммо туғилишига йўл қўйманг. Илгари йўл қўйилган хатолардан тўғри хулосалар ясашга интилинг. Суюкли инсонингиз билан муносабатларда романтика етишмаётган бўлса, бу ташқарида ўзгалар билан дон олишиш керак дегани эмас. Акс ҳолда оилангиз бузилиб кетиши ҳеч гап эмас.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
4 майда ниҳоят меҳнатларингиз мевасини кўрадиган бўлдингиз. Улар шу қадар кўпки, дарров йирик харидлар қилиш ҳаракатига тушиб қоласиз. Бироқ ундай қилишингиз керак эмас. Тежамкорлик ҳеч қачон зиён келтирмаган. Иш жойингизда янги ғояларни ҳақиқатга айлантириш, мартабани ошириш кабилар бугун амалга ошмайди. Ҳали фурсати етмаган шекилли. Шахсий ҳаётда омадли лаҳзалар сизни кутиб қолади. Айниқса, дўстларингиз сизга энг муҳим ва мушкул масалада бажонидил ёрдам кўрсатишади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ўзингиз билан ёлғиз қолинг. Аммо эҳтиёт бўлинг. Хаёл сизни келажак бир четда қолиб олис ўтмишга олиб кетиб қолиши мумкин. Муҳаббатда оиласизларни муваффақият четлаб ўтиши мумкин. Бу танаффуслар ҳам сизнинг фойдангизга ишлайди. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида ҳамкорлар билан жуда фойдали шартнома имзолашади. Лекин олис сафарни бошқа кунга қолдириб туришингизга тўғри келади. Бу эса омадингиз чопмади дегани эмас. Аксинча, сафар қолдирилиши сизни олдинда кутилаётган кўплаб кўнгилсизликлардан асраб қолади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кайфиятингиз эрталаб аъло даражада бўлиши мумкин. Лекин жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар совуқлашиши бу кайфиятга путур етказиши мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда омадингиз чопади. Бугунги даромадни яқинларингиз учун ёқимли харидлар совға қилишга сарфласангиз, нур устига аъло нур бўларди. Фақат совғалар эвазига совға кутманг. Уят бўлади. Топганингизга Оллоҳнинг ўзи барака ато эцин!
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
4 май куни ҳар жабҳада, ишда ҳам, шаҳсий ҳаётда ҳам, муҳаббатда ҳам тезликни оширинг. Соғлом фикрланг, янгиликлар яратишга ҳаракат қилинг. Лекин жисмоний зўриқишлардан нари бўлишингиз керак. Бировлардан қарз, банклардан кредит олиш ниятингиз бўлса, бу ниятлардан воз кечинг. Молия масаласида неки мушкулотлар юзага келса, ўз кучингизга суяниб иш тутинг. Сафарга отланишни режа қилган бўлсангиз, кечқурун йўлга чиқинг. Саломатлигингизни асранг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Сиз ҳаддан ташқари асабий ва жаҳлдорсиз. Худди шу нарсалар бугун сизга танишлар ва яқинларингиз билан мулоқотда панд бериши мумкин. Агар куннинг биринчи ярмида тўйиб ухласангиз, асаб тизимингиз жойига тушарди ва муаммолар ортга чекинарди. Кун давомида сафарга отланишингиз мумкин. Сафар давомида айрим йўқотишларни бошдан кечиришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Фирибгарлардан нари бўлинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
3 май куни иш бажаришда ҳамкасблар маслаҳатига эмас, шахсий тажрибангизгагина суянинг. Шунда муваффақиятлар сизни четлаб ўтмайди. Муҳаббатда эртакнамо иш тутишлардан сақланинг. Масалага реал кўз билан боқинг. Бажарган ишларингиз учун мукофот пули олиш ниятида бўлсангиз, сира тортинмасдан раҳбарларга мурожаат этишингиз мумкин. Ҳақни сўраб олиш ҳам бир бахт-да, тўғри эмасми? Саломатлигингиз ҳақида алоҳида қайғуришингиз тавсия этилади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун сизнинг режангизда майда-чу йда юмушлар эмас, балки йирик лойиҳалар ҳукмронлик қилиши лозим. Ҳасадгўйларга камроқ эътибор беринг. Умуман уларни четлаб ўтсангиз ҳам зиён қилмайди. Муҳаббатда суюкли инсонингизнинг айрим инжиқликларини опичлаб кун ўтказишингизга тўғри келади. У шунчалар кўп савол бериб ташлаши мумкинки, сиз худди доскага чиққан ўқувчи каби барчасига жавоб топишга мажбур бўласиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
3 майда изланувчанлик ва қатъият сизга ишончли дўст бўла олади. Қанча кўп излансангиз, шунча кўп даромадга эга бўла борасиз. Овқатланишингиз режимга асосланиши керак. Спорт билан шуғуллансангиз, организмни жисмонан зўриқтирмасликка ҳаракат қилинг. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода маълум вақт сайр қилиб юринг, тушларингиз тотли кечади. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтариши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун ишларингиз кўплигидан нафас ростлашга-да вақт топа олмаслигингиз мумкин. Демак, берилиб, астойдил, қатъият билан ишлашингизга тўғри келади. Шу аснода ҳамкасбларга ҳам баъзи муаммоларни бартараф этишда ёрдамингиз тегади. Молия масаласида фақат ўз куч, имкониятларингизга суянинг. Банклардан катта миқдорда кредит олманг, охири яхши бўлмайди. Оилавий ҳаётда масъулиятни ҳис этган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз зарур бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
3 май куни ўзингиз учун жуда фойдали танишувларни бошдан кечирасиз. Сиз танишиб суҳбатлашган одам кўп масалаларда кўзингизни очади, дунёга янада реал назар билан боқа бошлайсиз. Муҳаббатда ўзингиз хатога йўл қўйиб бировларни айбдор қилишдан сақланинг. Кечқурун оила қурмаган қизларнинг айримларига муҳаббат изҳорлари ёғилиши мумкин. Бахтли бўлинг! Асабларни асранг. Саломатликни мустаҳкамлаш пайида бўлинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
6 июл сиз учун жуда ажойиб кечади. Ишга ҳам, шахсий ҳаётга ҳам улгурасиз. Ҳатто, бундан ҳамкасбларингиз ҳам бироз ўнғайсизланиши мумкин. Лекин эътибор қилманг. Омад келганда фойдаланиб қолганингиздан фойда. Рўзғор юмушларини тартибга келтиришда тафаккурни ишга солишингиз талаб этилади. Таъмир зарур бўлса, ҳақиқий устасини чақирганингиз маъқул. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг. Саломатлигингиз учун фойдали.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун кун давомида ўзингизни худди армия аскари каби тутишингиз керак бўлади. Ўзингизга бўлган ишонч муаммоларни осон бартараф этишда асқотади. Бу ишонч билан яқинларингиз меҳрини ҳам янада кучлироқ қозониш имкониятига эга бўласиз. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш истагида бўлсангиз, шошма-шошарлик қилманг. Бу сизни фақат инқироз сари етаклайди холос. Кечқурун саломатликни тиклаш ҳақида бош қотиринг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
6 июл куни ҳеч кимни танимай, ҳис этмай, пайқамай иш кўришингиз кутилади. Чунки шахсий муаммолар қалашиб ётибди. Уларни фикрни бир жойга жамлаган ҳолда ҳал қилишингизга тўғри келади. Ишхонадаги юмушларни бажаришда янги усуллар ўйлаб топингки, ёш кадрлар қаршисида мулзам тортиб қолманг. Кечқурун ҳар қандай кўринишдаги тадбирлар муваффақиятли кечади. Бироқ сиз қалбингизга яқин тадбирни танланг. Топа олмасангиз, ўзингиз ўйлаб топинг ва ташкил этинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун сизни бир талай сюрпризлар ва ажойиб совғалар кутиб туради. Сизни севган ва қадрлайдиган инсонлар совғалар тақдим этиш учун бугунни мўлжаллашган кўринади. Бугун пулингиз етарли бўлади. Шундай экан, харидлар масаласида сира иккиланманг. Мабодо спортнинг экстремал турлари билан шуғуллансангиз, саломатлигингизга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Бугун яна янги уйга кўчиб ўтиш хайрли кечади. Омадингизни берсин!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
6 июлда оиласизлар азалий орзуларидан бирига эришишлари мумкин. Эрталаб уйдан чиқасиз-у, орзуингиздаги инсонни учратасиз. Ишхонада ўзингизни ҳар қачонгидек самимий тутинг. Ҳурматингиз йўқолмайди. Куннинг иккинчи ярмида киссавурлардан эҳтиётингизни қилинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишга тўғри келса, ҳушёр бўлинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Кечқурун оила аъзоларингиз кайфиятингизни яна бир неча поғона кўтаришга арзийдиган хушхабар етказишади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ишхонангизда ўз зиммангизга юкланган ишларни бошқа бир ҳамкасбга юклаш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Башарти шундай қилсангиз, мукофотдан қуруқ қолишингиз тайин. Оила қурмаганлар кун давомида суюкли инсони билан учрашиб, кайфиятини позитив даражага етказиб олишади. Кўз тегмасин! Фақат романтик тарзда амалга ошириладиган хушомадларни унутиб қўйманг. Севгилингизга шундай хушомадларингиз ёқишини яна бир бор ёдга олинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
5 июл куни ўзингизга камроқ бино қўйишингиз тавсия этилади. Шунда сиз томонга барча яхши инсонлар талпина бошлашади. Иш жойингизда ҳам ҳамкасбларга нисбатан муносабатларни янада чуқурлаштиринг. Бу сизга фақат фойда келтиради. Кун давомида оригиналликка, янгиликларга талпиниб кун ўтказинг. Бугун табиат қўйнида дам олиш хайрли кечади. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, яқин манзилга сафар уюштиришингиз, бу сафар давомида ажойиб бир инсонни учратишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ё ҳамкасб, ё дўстлардан бири билан орангизда жиддий суҳбат кечиш эҳтимоли бор. Суҳбат давомида масофани сақланг, ортиқча гапларни гапириб қўйманг. Кечқурун спортнинг енгил атлетика тури билан шуғулланиш муваффақиятли кечади. Шу баҳонада жисмоний ҳолатингизни анча яхшилаб оласиз.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
5 июл куни эрталабдан миянгизни турли-туман бўлмағур хаёллар чирмаб олиши мумкин. Бу хаёллар на ишлашга, на атрофдагилар билан хотиржам муносабат юритишга қўйишади. Ўзингизни қўлга олиб, хотиржам тортишга, эътиборни муҳим ишларга қаратишга ҳаракат қилинг. Фақат олға қадам босинг, олдинга боқинг. Бугун вужудингизда қувват деганининг охири йўқ. Ҳар қандай орзуингиздаги ишларни сира қийналмасдан амалга оширишга қодирсиз. Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар кўзга ташланмайди.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Ўзгаларнинг ҳаёти, нима иш қилаётгани-ю, нима еб, нима ичаётгани билан камроқ қизиқишингиз тавсия этилади. Шахсий ҳаётингизни тўлақонли изга тушириш учун бугун имкониятлар эшиги очиқ. Харажатлар етарлича бўлади. Лекин сиз ўзингиз анчадан бери орзулаб келган буюмни харид қиласиз ва бундан қувонасиз албатта. Кечқурунга яқин киссавурлардан эҳтиёт бўлинг. Фириб домига тушиб қолишдан сақланинг. Кечқурун спортнинг ҳар қандай тури билан шуғулланиш омадли ва хайрли кечади.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 июл куни қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласининг таъсирига тушиб қолишдан ўзингизни тийинг. Бу таъсир сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин. У одамга тақдирингизни ишониб топшириб қўйманг. Ишхонада профессионаллик бўйича сизга етадигани бўлмайди. Бироқ мавқе ошиши масаласини кейинга суриб туришга мажбурсиз. Бу соҳадаги уринишлар бугун наф бермайди. Кун давомида янги билимга эга бўлиш, янги касбни эгаллаш муваффақиятли кечади. Овқатланиш режимига қатъий амал қилишни унутманг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун кўпроқ ўзингиз, ишингиз ва келгуси ҳаётингиз ҳақида қайғурсангиз, сира зиёнга юз тутмайсиз. Эътибор учун арзимайдиган одамларга эътибор бериб ўтирманг. Ҳуқуқшунос маслаҳатини олиш, клиникага бориш ва саломатликни тиклашга қаратилган барча муолажалар муваффақиятли кечиши кутилмоқда. Спиртли ичимликлар истеъмолидан буткул воз кечинг. Aкс ҳолда ошқозонингизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши ҳеч гап эмас. Кечқурун сизни тоза ҳаво сайри ва яқинларингиз билан дилдан суҳбат кутиб қолади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
5 июл куни ўзингизга камроқ бино қўйишингиз тавсия этилади. Шунда сиз томонга барча яхши инсонлар талпина бошлашади. Иш жойингизда ҳам ҳамкасбларга нисбатан муносабатларни янада чуқурлаштиринг. Бу сизга фақат фойда келтиради. Кун давомида оригиналликка, янгиликларга талпиниб кун ўтказинг. Бугун табиат қўйнида дам олиш хайрли кечади. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, яқин манзилга сафар уюштиришингиз, бу сафар давомида ажойиб бир инсонни учратишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ё ҳамкасб, ё дўстлардан бири билан орангизда жиддий суҳбат кечиш эҳтимоли бор. Суҳбат давомида масофани сақланг, ортиқча гапларни гапириб қўйманг. Кечқурун спортнинг енгил атлетика тури билан шуғулланиш муваффақиятли кечади. Шу баҳонада жисмоний ҳолатингизни анча яхшилаб оласиз.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
5 июл куни эрталабдан миянгизни турли-туман бўлмағур хаёллар чирмаб олиши мумкин. Бу хаёллар на ишлашга, на атрофдагилар билан хотиржам муносабат юритишга қўйишади. Ўзингизни қўлга олиб, хотиржам тортишга, эътиборни муҳим ишларга қаратишга ҳаракат қилинг. Фақат олға қадам босинг, олдинга боқинг. Бугун вужудингизда қувват деганининг охири йўқ. Ҳар қандай орзуингиздаги ишларни сира қийналмасдан амалга оширишга қодирсиз. Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар кўзга ташланмайди.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Ўзгаларнинг ҳаёти, нима иш қилаётгани-ю, нима еб, нима ичаётгани билан камроқ қизиқишингиз тавсия этилади. Шахсий ҳаётингизни тўлақонли изга тушириш учун бугун имкониятлар эшиги очиқ. Харажатлар етарлича бўлади. Лекин сиз ўзингиз анчадан бери орзулаб келган буюмни харид қиласиз ва бундан қувонасиз албатта. Кечқурунга яқин киссавурлардан эҳтиёт бўлинг. Фириб домига тушиб қолишдан сақланинг. Кечқурун спортнинг ҳар қандай тури билан шуғулланиш омадли ва хайрли кечади.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 июл куни қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласининг таъсирига тушиб қолишдан ўзингизни тийинг. Бу таъсир сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин. У одамга тақдирингизни ишониб топшириб қўйманг. Ишхонада профессионаллик бўйича сизга етадигани бўлмайди. Бироқ мавқе ошиши масаласини кейинга суриб туришга мажбурсиз. Бу соҳадаги уринишлар бугун наф бермайди. Кун давомида янги билимга эга бўлиш, янги касбни эгаллаш муваффақиятли кечади. Овқатланиш режимига қатъий амал қилишни унутманг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун кўпроқ ўзингиз, ишингиз ва келгуси ҳаётингиз ҳақида қайғурсангиз, сира зиёнга юз тутмайсиз. Эътибор учун арзимайдиган одамларга эътибор бериб ўтирманг. Ҳуқуқшунос маслаҳатини олиш, клиникага бориш ва саломатликни тиклашга қаратилган барча муолажалар муваффақиятли кечиши кутилмоқда. Спиртли ичимликлар истеъмолидан буткул воз кечинг. Aкс ҳолда ошқозонингизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши ҳеч гап эмас. Кечқурун сизни тоза ҳаво сайри ва яқинларингиз билан дилдан суҳбат кутиб қолади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Хусусий мулк ёки турар жой олди-сотдиси масаласида муаммоларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Бу соҳадаги барча режаларингиз йўққа чиқиши мумкин. Оилавий ҳаётда баҳслар, жанжаллар таъқиб этиши кутилмоқда. Имкон топсангиз, бетарафлик масаласига эътибор қаратиб кўринг. Шунда қондошлар танқидларидан холи бўласиз. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Атмосферадаги магнит бўронлари таъсиридан сақланинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Шахсий бизнесига эга бўлганлар сергакликни оширишлари зарур. Агар яқинда дўст ёки танишлардан бирига қарз берган бўлсангиз, тез орада қайтарилишидан умидингизни узаверинг. Муҳаббатда оиласизлар бўлғуси жуфтининг доимий ташрифига ўрганиб қолишдан сақлансинлар. Доимий ташрифлар асосий ишларни адо этишга, тирикчиликка жиддий халал беради. Айримлар кечқурун ўзларини ҳорғин ҳис эта бошлаши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
8 майда шахсий ҳаётингизда юзага келадиган тушкунликларга тайёр туринг. Иш бажаришда ёши улуғ ва ақлли, тажрибали одамлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Молиявий масалада йўқотишларга юз тутишингиз хавфи бор. Айниқса, тадбиркорлар ҳужжатларда йўл қўйилган хатоликларни ўз вақтида тузатишга улгуришмаса, йўқотишлар миқдори катта бўлиши мумкин. Кечқурун овқатланиш рационингизни яна бир бор кўздан ўтказиб олишингиз тавсия этилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Биринчи навбатда саломатлигингизга эътибор қаратинг. Керак бўлса, витаминлар ичинг. Иммунитетингиз тушиб кетган. Бу фавқулодда шамоллаш ёки инфекцияли хасталикларга дучор этиши ҳеч гап эмас. Стрессли лаҳзалар, жанжаллардан нари бўлинг. Рўзғордаги аҳвол ҳам булуциз эмас. Уста чақириб бузилган жиҳозларни таъмирлатишингизга тўғри келади. Бунинг учун албатта пул керак бўлади. Пул топиш ҳаракатида бўлинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
8 май толиқишларга бой бўлиши кутилмоқда. Асосий режаларни ортга суриб майда-чуйда ишлар билан банд бўлишга мажбурсиз. Тадбиркорлар янги бизнес лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш натижасида янада кўпроқ даромадга эга бўлишлари мумкин. Атрофдагилар билан муносабатларда позитив кайфиятда бўлишингиз талаб этилади. Умуман айтганда, кўп нарсалар айни сизнинг кайфиятингизга боғлиқ бўлади. Яқин манзилга сафар қилишингиз ҳам ҳақиқатга яқин. Ишонинг, сафар муваффақиятли ўтади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
8 май куни бошингизга тушиши лозим бўлган ёқимсиз ишларда вақтни, вазиятни айблай бошлайсиз. Аслида эса бунга ўзингизнинг эътиборсизлигингиз сабабчи бўлади. Бугун омадга эришишингиз учун қулай имкониятлар кўп бўлади. Асосийси, уларни ўз вақтида пайқай билсангиз бас. Куннинг иккинчи ярмида дўстлар билан ёқимли суҳбатларни бошдан кечирасиз. Оила қурмаганлар романтик танишувга ҳам рўбарў бўлишлари мумкин.
🧣 Asabi chatoqlar, hayotda kuyganlar va sevgiga ishonmay qo‘yganlar uchun.
Tinglaymiz
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ҳаётингизда танаффуслар юзага келиши кутилмоқда. Айниқса, бу шахсий ҳаётингиз билан кўпроқ боғлиқ. Муҳаббатда оиласизлар романтикага хотиржамлик билан муносабатда бўлишлари талаб этилади. Янгиликлар киритишга уринманг. Мулк ва молия билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этишда узоқ қариндошларингиздан бири ёрдам беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
7 май куни фақат ўзингизга, ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда иш тутинг. Агар муҳаббатда, дўстлар билан муносабатлар ёмонлашган, совуқлашган бўлса, бу масалага ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингиздан келиб чиққан ҳолда ўзгартишлар киритинг. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз кутилади. Сафар моддий аҳволингиз яхшиланишида муҳим аҳамият касб этади. Саломатлигингиздан хавотирланманг. У сизга панд бермайди. Асабни асранг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
7 майда атрофдагиларга ёқмайдиган ишлар билан банд бўлишингизга тўғри келади. Илож қанча. Ҳар доим ҳам одамнинг истагани бўлавермайди. Атрофдагилар билан муносабатлардан, ишдан, молиявий масалалардан манфаат қидиришга уялманг. Бугун сиз турли йўналишлар бўйича бирдан тараққиёт, ўсиш палласига киришингиз мумкин. Қўрқманг, ҳаммаси яхши бўлади. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун романтик учрашувга отланасиз. Хурсанд бўлаверинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бўшашишга, хотиржам тортишга шошилманг. Ҳали вақт бор. Иш жойингизда йирик лойиҳаларга қўл уришингизга тўғри келади. Истаклар ва орзуларни чегараланг. Айниқса, овқатланишда чегара, меъёр жуда зарур. Тез-тез, аммо кам-камдан таом тановул қилинг. Оилавий ҳаётда етакчиликка даъво қилманг. Аксинча, ён бериш, мулойим муносабатни шиор қилиб олинг. Кечқурун оила аъзоларингиздан бири сизни танқид остига олиши мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
7 май куни азалий орзуларингиздан бирини ҳақиқатга айлантириш йўлида илк қадамни ташлашингиз керак. Бугун ёзувчилар, тадбиркорлар, актёрлар ва бошқа истеъдод эгалари учун муваффақият эшиклари ланг очиқ. Омад қушини қўлдан чиқарманг. Шахсий ҳаётда мустақил бўлинг. Муҳаббатда ташаббускорлик талаб қилинади. Суйган инсонингизга нисбатан янада илиқроқ муносабат юритинг. Соғлиғингиз панд беришига йўл қўйманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Ҳадеганда хаёлларингиз ўтмишга йўрғалайвериб безор қилиши мумкин. Биласиз, ўтмиш хотиралари сизга фақат зиён етказиши тайин. Аммо бунга қарши ҳеч нарса қила олмайсиз. Қалбингизни шубҳалар, аламлар чулғаб ола бошлайди. Йўқ, бас қилишингиз керак. Ишга шўнғишингиз лозим. Оптимистга айланишингиз лозим. Ана шунда даромадлар харажатларни ортда қолдиради. Кунингиз илиқлик қуршовида ўтади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз енгил кечмайди. Шунинг учун эрта тонгдаёқ асосий ишларни битириш ҳаракатига тушишингиз керак. Иш билан бандлик сизга ёмон хаёлларни нари ҳайдаш, қалбан хотиржам тортишда ёрдам беради. Молиявий масалада ҳотамтойлик ўтмайди. Заҳира пулларни кўпайтириш ҳаракатида бўлинг. Кечки пайт айримлар яқин манзилга сафар қилиши мумкин. Оиласиз бўлсангиз, сафар сизга романтик лаҳзаларни ҳадя этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
6 май куни ишларингиз кўп бўлмаса, маълум муддат табиат қўйнига шўнғисангиз ҳам зиён қилмайди. Бу келгусида ишингиз янада унумдор бўлишини ҳам таъминлайди, унутманг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан жиддий, камтарона муносабатда бўлинг. Саволларига ҳам хотиржамлик билан жавоб қайтаринг. Бирдан «очилиб» кетиш ҳозир сизга фақат зиён етказади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Гапиришни ҳамма ҳам уддалай билади. Лекин бугун сизга кўп гапириш фойда бермайди. Ишга кўпроқ эътибор беринг. Тежамкорлик нелигини билмаслар бугун харидларга эрк беришса, инқироз ёқасида қолиб кетишлари тайин. Ўйлаб иш тутинг. Акс ҳолда кечқурунга бориб қуруқ кисса билан қолиб кетасиз. Саломатлигингиз бугун панд бермоқчи эмас. Шунга қарамай, спортнинг экстремал турлари билан шуғулланиш, жисмоний зўриқишлардан нари бўлинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
6 май куни оила қурмаганлар, кимнидир қаттиқ севиб қолганлар эҳтирос қулига айланишдан сақланишлари тавсия этилади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларга ижодий ёндашинг. Шунда унум бўлади. Кечқурун футбол ўйнаш, кўчаларда сайр қилиш ва велосипедда сайр уюштириш каби амаллар ёқимли кечади. Агар позитив кайфиятда бўлсангиз, дам олишнинг барча турлари ҳам сизга фақат кўнгилхушлик бағишлай олади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрталабдан кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилмоқда. Демак, бундай кайфиятда сизни бўрон-у тўфонлар ҳам йўлдан оздира олмайди. Шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ азалий орзулардан бири ҳам айнан бугун ҳақиқатга айланади. Оила қурмаган бўлсангиз, анчадан бери сизга кўнглини очмай келган инсон бугун саволингизга жавоб бериши мумкин. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюради. Кутилмаган совғалар қабул қилиб олишга тайёр туринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
6 май куни барча муаммоларни катта тезликда бартараф этишга ҳаракат қилинг. Моддий аҳволингизни яхшилаш мақсадларига қаратилган барча режалар албатта ўз ижобатини топади. Муҳаббатда қалбингизни гармония чулғаб олади. Аммо танишлардан бири ҳақидаги ёқимсиз хабар жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга зиён етказиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида молиявий йўқотишларга юз тутишдан сақланинг. Оллоҳнинг ўзи сизни паноҳида асрасин!
@munajjim_bashoratlari
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Қора кўнгилли одамлар бугун сизга кўзланган эзгу мақсадлар сари дадил қадам ташлаш учун жиддий халал беришлари мумкин. Аммо сиз ортга чекинманг. Принсипларингизга содиқ қолинг. Яқиндагина ишга жойлашган ҳамкасбингиз билан телефон орқали жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бўш келманг. Бўш келсангиз, елкангизга чиқиб олишади. Ҳаддиларидан ошишади. Сиз камситишларга арзимайсиз. Асабларни эҳтиётланг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
5 май куни тадбиркорлар яқин ҳамкорликда бўлган шахслар билан телефон орқали музокаралар олиб бориши мумкин. Фақат сабрли бўлинг. Бу ҳаракатлар мевасини келаси ойда кўрасиз. Шахсий ҳаётингиз худди ҳалинчак каби чайқалиб турибди. Ҳаддан зиёд қаттиқ чайқалишига йўл қўйманг. Сизни аллергия ва гастрит безовта қилиб ўтиши мумкин. Тезда керакли чоралар кўрмасангиз бўлмайди. Овқатланиш режимига ҳам қатъий амал қилинг. Меъёрни бузманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эгизаклар буржи остида таваллуд топганлар кўп вақтини оила даврасида мароқли ўтказишлари кутилмоқда. Кун давомида бир-биридан ёрқин ҳодисалар ҳамроҳингиз бўлади. Молия масаласига келсак, бундай муаммо ҳаммада ҳам бор. Демак, бу ҳақда оғизни оғритиб гапириб ўтирмасангиз ҳам бўлади. Кечқурун хонадонингизга анчадан бери кутилган меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор. Ҳозирлигингизни кўраверинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
5 майда одатий стандартлардан қочган ҳолда иш тутинг. Бўлар-бўлмас суҳбатлар, эзма суҳбатдошлардан ўзингизни олиб қочинг. Улар сизга фақат халал бериши мумкин. Муҳаббат, севги изҳорларидан чарчаган бўлсангиз, бугун барчасига қўл силтанг ва ўзингиз билан ёлғиз қолинг. Ўзингиз билан келишувларга эришинг. Саломатликка келсак, айрим дўстларимизни бепарволиклари сабабли жигар безовта қилиб ўтиши мумкин. Ошқозон-ичак йўлида кичик муаммолар кузатилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ўзингизни буюк ва фойдали ишларга тайёрлаш, янги куч тўплаш учун бугун қулай имкониятлар кўп. Бу имкониятларни қўлдан беришга ҳаққингиз йўқ. Моддий аҳволингиз ўртача даражада кечади. Шундай экан, қўшимча даромад келтирадиган иш топишингизга тўғри келади. Бугун тадбиркорлар учун мажлислар ва сафар муваффақиятли кечади. Овқатланишда меъёрни билинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан қочинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
5 май куни қалбингизни туман қоплаши мумкин. Табассум юзларингизга ҳадеганда сингиб кета олмайди. Ташқарига боқинг. Баҳор ҳавосидан ўрнак олинг. Ижод кишилари эса депрессия ҳолатига тушиб қолишдан сақлансинлар. Бугун янги асарлар дунёга келадиган кун. Уларга кенг йўл очиб беринг. Ўша асарлар сизнинг халқ орасида янада машҳурлашишингизни таъминлаши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар магнит бўронларидан сақланишлари шарт.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ҳамкасблар, ҳатто яқин дўстларга ҳам қаттиқ ишониб юборишингиз тавсия этилмайди. Қалбингизгагина суянинг, ундан маслаҳат сўранг. Хаёлларни тартибга сола билсангиз, ишларингиз ўнгидан келгани ўша. Жуфтингиз, ёки бўлғуси жуфтингиз билан ёқимсиз мавзуларда суҳбатлар ташкил этманг. Шахсий бизнесингиз бўлса, рақобатчилардан ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Улар вақти келса, ўгай отадан ҳам ваҳшийроқ кимсага айланишади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
4 майда хаёлот оламингиздаги катта пулларга ишониб қолманг. Орзулаш бошқа, пул топиш буткул бошқа. Реал ҳаётга реал кўз билан боқинг. Бугун оммавий тадбирларда иштирок этиш, табиат қўйнида дам олиб қайтиш, севишганлар учун кино, театрга тушиш жуда хайрли ҳамда ёқимли кечади. Тиш дўхтирига бориб тишларни даволатиш ҳам сизга ёқимли туюлади. Бу ҳақиқат. Кўпчилик рўзғордаги майда-чуйда ишлардан чарчаши мумкин. Ўзингизни қўлга олинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Янги танишувлар сари талпинаётганлар учун бугунги кун қулай имкониятларни бажонидил ҳадя этади. Сиз ақлли ва бир-биридан яхши одамлар билан танишиб, бу танишувлардан бир олам илиқ таассуротлар оласиз. Рўзғордаги электр қуввати асосида ишлайдиган жиҳозлар бузилган бўлса, уларни мутахассиснинг ўзига қўйиб беринг. Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйгани яхши-да, тўғри эмасми? Сафардан воз кечингки, бугун жароҳат олишингиз хавфи бор.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
4 май куни анчадан бери сиз билан елкадош бўлган инсонлар диққат марказингизда бўлади. Улар билан бирга яна кўплаб юқори чўққиларни забт этишга киришасиз. Бироқ айрим қариндошлардан эҳтиёт бўлинг. Улар ишингиз орқага кетиши тарафдори. Кечқурун ўта ёқимли хабар эшитасиз. Кутилмаганда мўмай даромад эгасига айланасиз. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугунги кунингиз кучли босим остида ўтиши кутилмоқда. Тез фурсатда адо этилиши лозим бўлган ишларингиз кўпайгандан кўпаяди. Сиз руҳан ўзингизга яқин инсонлар билангина мулоқот қилинг. Ҳасадгўй, кўнгли қора, миш-мишчи, ғийбат усталаридан ўзингизни олиб қочинг. Саломатлигингиз тобида бўлади. Лекин асаблар панд бериш арафасида. Уларни даволатиш керак. Кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг. Бу ҳам асабни тинчлантиради.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
4 майда катмонингиз гўё ёруғлик тезлигида пулга тўла бошлайди. Аммо бу ҳам ўзингизни тўлақонли бахтли ҳис эта олиш учун кам. Суяклигингиз билан муносабатларда романтика етишмаяпти. Бугун сафарга чиқиш, спорт билан шуғулланиш ва томорқада ишлаш қўшимча позитив тақдим этади. Оилангизда таъмир билан боғлиқ юмушлар ҳам сизни кутиб турибди. Бардам бўлинг!
💯 Ko‘zlaringni eslasam..
Yurakkinam yorilur..
Hayrli oqshom.
Tinglaymiz. Bizni unutmaganlarga bag‘ishlanadi
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун сизни қарздорлик, чала қолиб кетган ишлар ва чалкаш ҳужжатлар муаммоси қийнаши кутилмоқда. Ҳаётингизда нималаргадир жиддий ўзгартиш киритишингизга тўғри келади. Бусиз чалкашликлардан халос бўлишингиз қийин кечади. Кечқурун вақтингизни суюкли инсонингиз билан бирга ўтказинг. Шундоқ ҳам кам кўришасиз. Ўша кемтикларни тўлдиринг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар атмосферадаги магнит бўронларидан ўзларини асрашлари талаб этилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугунги кун энг бахтли кунларингиздан бири ҳисобланади. Фақат уни бошқаларга кўз-кўзлашдан тийилинг. Кўз тегиши мумкин. Бугун бошқа пайтлардагидек ўта фаол бўлишингиз ҳам шарт эмас. Хотиржамлик билан, шошилмасдан ишингизни битираверсангиз етарли бўлади. Ақлий меҳнат кишиси бўлсангиз, даромадингиз мўл келиши кутилмоқда. Саломатлик масаласида муаммолар кўзга ташланмайди. Аммо жисмоний зўриқишларга эрк беришингиз керак эмас. Ўзингизни асранг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
3 майда бошқа кунлари ечимини топа олмай қолиб кетган муаммолар йўлингизга кўндаланг бўлиши тайин. Демак, уларни ҳам ижобий ҳал этишингиз, кейин коммунал тўловларни амалга оширишингиз керак. Кечқурун шаҳарда яшайдиганлар яқин кишиси билан маданий ҳордиқ чиқаришга эътибор қарацинлар. Шахсий ҳаётда чигал бир вазиятни ҳам бошдан кечиришингиз эҳтимолга яқин. Хавотирланманг, ҳаёт аслида шундай муаммолари билан қизиқ. Муаммо бўлмаганда ҳаётнинг ҳам қизиғи қолмасди. Омон бўлинг!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун ўзингиз қачонлардир ўзлаштира олмаган йўналишларда ҳам истеъдодингизни атрофдагилар қаршисида намойиш этсангиз бўлади. Чунки ҳозир ўша соҳаларни ҳам мукаммал эгаллаб улгурдингиз. Ижодкорларга ҳам бугун омад кулиб боқиши эҳтимолдан холи эмас. Яқин дўстларингиздан бири негадир сизга нисбатан муносабатини салбий тарафга ўзгартирганидан хабар топасиз. Лекин сукут сақланг. Кимки бировга чуқур қазиса, ўша чуқурга албатта ўзи тушади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
3 май куни арзимас нарсаларнинг дастидан ҳам асабийлашишингиз, аччиқланишингиз кўзга ташланади. Агар кун бўйи аҳвол шундай давом этса, билинг, кечқурунга бориб кучингиз ҳам, ҳолингиз ҳам қолмайди. Кайфиятингиз нолга тушади. Ишхонадаги раҳбарлар билан гаплашганда, жуда эҳтиёткор бўлинг. Молиявий аҳволингиз тобида бўлади. Пулдан қийналмайсиз. Бироқ қимматбаҳо буюмлар харид қилишга шошилманг. Кечқурун сизни аллаким меҳмонга таклиф этиши мумкин.
Меҳмондорчиликда спиртли ичимликлар ичиб қўйишдан тийилсангиз, саломатлигингиз учун жуда фойдали иш қилган бўлардингиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Эрталаб уйқудан тургач, қаршингиздаги борлиқ кўзингизга янада ёрқинроқ, қизиқарлироқ, ажойиброқ туюла бошлайди. Сиз худди ўзга сайёрадан келган одамдек ҳар бир нарсага ҳайрат аралаш боқа бошлайсиз. Рўзғорингиздаги жиҳозлардан бири бузилиб қолиши туфайли устага чопишингиз ҳам бугунга тўғри келади. Пул билан жуда тартибли тарзда тиллашинг. Бўлар-бўлмасга сарфлайверсангиз, инқирозга юз тутасиз-а! Ҳушёр бўлинг!
🤔 Золим сайёд бўлсам ҳам,
Оқ ўрдакни суйгандим...
Хайрли оқшом.
🧣Севги жарохатлари борлар учун. Тинглаймиз