ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бор куч ва имкониятларингизни ишга солинг-у, кун давомида гармония сари интилинг. Оила аъзоларингиз, дўстларингиз билан муносабатларга ёлғон аралаштирманг. Тўғри сўзланг. Агар иш жойингизда янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга ҳаракат қилсангиз, ҳаракатларингиз бекор кетмайди. Мўмай даромад эгасига айланасиз. Демак, орзуингиздаги буюмларни харид қилиш учун имконият туғилади. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз рақобатчилардан жуда эҳтиёт бўлишлари керак.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
2 майда муҳаббатда муваффақиятга эришасиз. Кимлардир сизни саёҳатга ҳам таклиф этиши мумкин. Ишга ижодий ёндашинг. Ўзингизга нисбатан тажрибаси кўп ҳамкасблар билан иш масаласида баҳслашманг. Айниқса, раҳбарлар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Мукофотлардан умидингиз бўлса, худди балиқ каби сукут сақлашдан нарига ўтманг. Кечқурун айримларнинг хонадонида фарзанд дунёга келиши кутилади. Вақтингиз чоғ ўцин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Молиявий масалада омадингиз чопади. Лекин омад келаркан деб заҳирадаги пуларингизни сарфлашга ўтиб кетманг. Бугун пулнинг ўзи сизни қидириб юриши лозим. Иш бажаришда билимларингиз етарли эмаслигини сезсангиз, қўшимча билимлар олиш ҳаракатида бўлинг. Кечқурун ё дўстларингиз, ё танишлардан бири сизга жуда фойдали бир ҳамкорликни таклиф қилиши мумкин. Дарров рози бўлинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
2 май куни ноқулай ҳамда ёқимсиз вазиятларга тушиб қолмаслик учун эҳтиёткорликни қўлдан бой бермаслигингиз керак. Дўстлар ва яқинларингиз билан суҳбатларда тилингиз ўзингизга душман чиқиши мумкин. Шунинг учун тафаккурга қулоқ тутган ҳолда гапиринг. Оиласизларнинг баъзилари бўлғуси жуфти билан жанжаллашиб қолиши мумкин. Олдини олишга ҳаракат қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Имкон борича кўпроқ вақт пиёда юринг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Афсуски, бугун эйфория ҳолатига тушиб қолишингиз хавфи бор. Бу дангасалик, эринчоқлик сиздан устун кела бошлайди деганидир. Аммо имкониятлар бир дунё. Ўзингизни мажбурлаб ўрнингиздан қўзғала олсангиз, бас. Суюкли инсонингиз билан муносабатларга совуқчилик тушишига йўл қўйманг. Вазиятга тўғри баҳо беришга одатланинг. Ўзингизга яхши. Бугун олис сафарга чиқишдан тийилишингиз зарур. Хавфли. Жароҳат олишингиз ёки кўнгилсизликларга юз тутишингиз эҳтимоли бор.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Балиқ буржида туғилганлар нимаики ишга қўл уришмасин, ўзларигагина суянишлари талаб этилади. Қачонлардир ўйлаб қўйган режаларингиз бугун жуда тез ва осон бартараф этилишига гувоҳ бўласиз. Моддий аҳволингиз ҳам яхшидан-да яхшироқ кечади. Ҳатто, қимматбаҳо буюмлар, жиҳозлар харид қилишга қодирсиз. Кечқурун суйганингиз билан бирга сайр қилинг ва муҳаббатнинг энг тотли лаҳзаларини тотиб кўринг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Агар эрта тонгда уйғониб, юз-қўлни ювгач, Яратган эгамдан астойдил сўрасангиз, манаман деган муаммо ҳам қаршингизда тиз чўкади. Кун давомида харажатлар ҳам оз бўлмаслиги мумкин. Лекин бу қўрқинчли эмас. Пулсиз қолиб кетмайсиз. Саломатликни янада мустаҳкамлаш учун танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар олинг. Серқатнов йўлларда эҳтиёткор бўлишингиз тавсия этилади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Келажак режаларни хомчўт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
1 май ихтиёрингизда бор кучингизни суғуриб олиши мумкин. Аммо афсусланмайсиз. Фақат молиявий муаммоларни бартараф этишда мушкулотларга дуч келиб, асабийлашишингиз кутилади. Қариндошларингизга ҳам кучлироқ эътибор қаратинг. Рўзғор ташвишларини бартараф этишда масалага реал кўз билан боқинг. Муҳаббатда ташқаридан ёрдам кутманг. Мустақил тарзда ҳаракатлар содир этишингизга тўғри келади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бир гуруҳ танишлар ёки дўстлар даврасида ўз манфаатларингизни қаттиқ туриб ҳимоя қилишингиз кутилмоқда. Қандайдир зиёфатга бориб қолишингиз мумкин. Шубҳасиз, бу кайфиятингизни бир баҳя кўтаради. Аммо бегоналар билан муносабат юритганда, тилга эҳтиёт бўлинг. Жанжал келиб чиқмасин. Хуш кайфият саломатлигингиз мустаҳкам сақланиб қолишини ҳам таъминлайди. Профилактикани халқона усуллар ёрдамида ташкил этсангиз, бу ҳам фақат сизнинг фойдангизга ишлайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
1 май куни эзгу мақсадларга етиш йўлида мустақил ҳаракатланишингизга тўғри келади. Кутилмаган ёқдан кўнгилсиз вазиятлар чиқиб келиши ҳам эҳтимолга яқин. Шахсий ҳаётда болалар тарбияси ёки рўзғор икир-чикирлари туфайли жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Жанжални бас қилиб, масалани тинч йўл билан ҳал этишга ўтсангиз, муносабатлар албатта мустаҳкам тортган бўларди. Кечқурун севимли хобби билан банд бўлиш ёқимли кечади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Эрта тонгдан асабийликка ён бериб, арзимаган нарсага ҳам жаҳл қила бошласангиз, кайфиятингиз бир пул бўлиши тайин. Бу ишга ҳам, шахсий ҳаётга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ишхонангизда ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Принсиплардан кечиб, мулойим муносабат юритишга интилинг. Саломатлигингиз куннинг иккинчи ярмида ёмонлаша бошлаганини пайқайсиз. Эҳтиёт бўлинг ва ўз вақтида муаммонинг ечимини топинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
1 майда оммавий тадбирларда иштирок этишдан воз кечинг. Шунда вужудингиздаги қувват балансини сақлаб қоласиз. Нимаики руҳан тушкунлик сари етаклаши мумкин бўлса, барчасидан ўзингизни олиб қочинг. Имкон бўлса, шаҳарда яшасангиз, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан кино, театрга тушинг. Ана шу нарса сизга ҳаётдан хурсандлик, қониқиш ҳиссини тақдим этади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз ажойиб тарзда кечиши кутилмоқда. Бошқаларнинг нуқсонларига гувоҳ бўлиш асносида ўзингиздаги хуш жиҳатлар учун Оллоҳга шукроналар келтиринг. Иншооллоҳ адолат албатта ғалаб қилади. Суюкли инсонингиз билан муносабатларингизда туманли лаҳзалар пайдо бўлиши мумкин. Бу масалага эҳтиёткорона муносабатда бўлинг. Акс ҳолда вазият қарама-қарши тарафга ўзгариб кетиши мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
30 апрел куни пулсиз қолиш қанақа бўлишини амалда кўрасиз, сезасиз, ҳис этасиз. Лекин ваҳима қилишга ўрин йўқ. Пулингиз умуман йўқ бўлиб қолмайди. Бировларга қарз сўраб мурожаат этмайсиз. Хотиржамлик билан қўшимча даромад келтирадиган иш топинг. Суюкли инсонингиз ёнингизда. У ҳам сизга ёрдам қўлини чўзмай қолмайди. Интернетдан ҳам унумли фойдалансангиз бўлади. Омад сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Миянгизда иш билан боғлиқ янги ғоялар, режалар кўп. Уларни ҳаётга тадбиқ этиш, ҳақиқатга айлантириш пайти етди. Шунинг ҳисобига кунингиз бахтли лаҳзаларга бой бўлади. Моддий аҳволингиз ҳам кечқурунга етмай яхшиланади. Бемалол дўкон айланиб, ёқимли харидларни амалга оширишингиз мумкин. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Қизиқарли филмлар томоша қилинг, севганингизни ёнингизга олиб тоза ҳавода пиёда сайр қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
30 апрелда негадир агрессив кайфиятда бўлишингиз эҳтимоли бор. Атрофдагилар кўзингизга балодек кўрина бошлайди. Бундай вазиятларда севимли хоббингизга эътибор қаратинг. Асосий ишларни бажаришингизда илҳом худди иштаҳа каби сизнинг тепангизда айлана бошлайди. Унинг кўмагида ишларингизни бароридан келтирасиз. Рўзғор масаласида фаолликка амал қилган ҳолда қарорлар қабул қилинг. Соғлиғингизни авайланг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугунги кунингиз ишга ҳам, қулай имкониятларга ҳам бой бўлади. Йўл-йўлакай қўшимча тажриба орттирасиз. Албатта борига шукр қилиш фарз, бироқ изланиш, янгиликка интилиш ҳам биз инсонларнинг вазифаси эканини ҳам унутманг. Муҳаббатда оила қурмаганлар илгари дуч келиб кўрмаган ёқимсиз вазиятларга рўбарў бўлишлари кутилади. Худо кўрсатмасин, агар бу хиёнат бўлса, сукут сақланг, шу йўл билан хиёнаткорни жазоланг. Омадингизни берсин!
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун оптимистларча иш тутинг. Ҳаётга, ишга, одамларга, борлиққа оптимистик назар билан боқинг. У сизга ҳар қандай мураккабликка эга юмушларни осонлик билан адо этишда ёрдам беради. Кўрибсизки, раҳбарларнинг олқиши сизники бўлади, ҳамкасблар сизга ҳавас билан қарай бошлайди. Турмушга чиқмаган қизларнинг айримларига севган инсони мурожаат этиб, уларнинг қўлини сўрайди. Демак, тўй тезлашади. Бахтли, саодатли бўлинг!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
29 апрел куни молиявий жиҳатдан йўқотишларни бошдан ўтказишингиз хавфи сезилмоқда. Бироқ фавқулодда қайсидир танишингиз қўнғироқ қилса, вазият яхши тарафга ўзгариши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Сизга қўшимча даромадли иш таклиф қилишлари мумкин. Оиласизлар бугун кун мобайнида бўлғуси жуфтини учратиб танишишлари кутилмоқда. Фақат эмоция ва эҳтирослар қулига айланиб қолманг. Тафаккурга ҳам қулоқ тутинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Моддий жиҳатдан кунингиз туғадиган бўлиб турибди. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришдан асло бош торта кўрманг. Акс ҳолда раҳбарингиз ўрнингизга бошқани шу ишга қўяди. Сиз эса даромад ва мукофотлардан қуруқ қоласиз. Малака ошириш курсига боришингиз ҳам бугунга тўғри келса керак. Муҳаббатда ғалати вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Суюкли инсонингиз билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
29 апрелда рўзғорингизда муаммолар кўпайгандан кўпаяди. Қаерларгадир узоқларга қочиб кетгингиз ҳам келади албатта. Аммо бу вазиятдан чиқишда ёрдам бера олмайди. Яхшиси, қариндошларга ёрдам сўраб мурожаат этинг. Бугун кимдир меҳнат таътилига чиқиш ҳақида раҳбари номига ариза ёзиши, яна кимлардир ишдан бўшаб кетиши мумкин. Тадбиркорлар хориж сафарига отланишади. Сафар сизга муваффақият келтиради. Фақат сергак бўлинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бошингиздан ўтадиган ҳар бир ҳодисаларни, ишларни назоратда ушлашга ҳаракат қилинг. Сиз меҳнацеварсиз, меҳрибонсиз. Атрофдагиларга яна нима керак? Муҳаббатда ўзингизни борингизча тутинг. Алдашдан, алданишдан сақланинг. Агар суюкли инсонингиз муҳаббатингизга, туйғуларингизга у қадар ишонмаётган бўлса, исботлашга уринманг. Борингизча қолинг. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилишдан воз кечинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
29 апрел куни кўплаб ёқимсиз вазиятларга дуч келишингиз мумкин. Уларнинг шу қадар кўплигидан терс ўгирилиб қаерларгадир кетиб юборгингиз келади. Башарти ишингизда шундай имконият бўлса, бемалол ёлғиз қолиб дам олсангиз бўлади. Тез-тез жанжаллашишга одатланган севишганлар яхшиликдан яхшилик қидиришни бас қилсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ҳаракатларингиз тез фурсатда айрилиққа сабабчи бўлиши ҳеч гап эмас. Асабларни асранг. Кечқурун хонадонингизда ёқимли бир вазият юзага келиши ҳақиқатга яқин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Ихтиёрингизда бор пулларни ишлатиш, турли зиёфатлар ташкил этишингиз тавсия этилмайди. Биринчидан, сиз у даражада бадавлат эмассиз, иккинчидан саломатлигингизни мустаҳкамлаш ҳам зиён қилмайди. Бунинг учун албатта пул керак бўлади. Олис сафарда юрганларнинг куни ажойиб тарзда ўтади. Романтик танишувлар, кутилмаган совғалар балиқ буржида туғилганларни интиқлик билан кутиб қолади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тадбиркор бўлсангиз, бугун ҳамкорларингиз билан учрашувлар ва келишувларни режалаштирманг. Барибир бу тадбирлар муваффақияциз кечади. Оиласизлар эса кун давомида романтик учрашувга отланишади. Сизни кутилмаган совғалар муштоқ кутади. Ишларингиз чалкашдек, аммо уларни бажаришга мажбурсиз. Ҳавонинг тез-тез айниши саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Шунинг учун кўпроқ дам олиш масаласига эътибор қаратинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
28 апрел куни ҳаётингизда ёқимсиз вазиятлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо ўзингизни ўзингизгина овутишга мажбурсиз. Кимлардир асабингизни бузишдан тийила олмаса, арзирли жавоб қайтаришингиз зарур бўлади. Фақат бу ишни асабларни асраган ҳолда амалга оширинг. Молиявий муаммоларингиз кечқурунга бориб автомат тарзда бартараф этилади. Сиздан қачонлардир қарз олганлар қарзини қайтаради. Овқатланиш режимини бузманг. Меъёрни билинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Илгари ўзингиз учун арзимас кўринган вазиятларга бу гал эътибор қаратишингиз керак бўлади. Бугун ҳаммаси ўзгаради. Сиз сабрли ва ақл билан иш кўрсангиз бас. Атрофдагиларнинг айримлари сизни танқид остига олишлари мумкин. Бироқ бу иш жараёнингизга салбий таъсир кўрсата олмайди. Кечқурун олисдан ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Имкон топсангиз, кечқурун жуфтингиз билан бирга кафеда овқатланинг. Бу муносабатлар мустаҳкамлигини таъминлайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
28 апрел куннинг биринчи ярмида пул учун катта қоп тайёрлаб қўяверинг. Молиявий муаммолар эрта кунда сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши кутилмоқда. Шубҳасиз, бундай кутилмаган бахтни ҳақиқатан кутмаган бўлиб чиқасиз. Лекин муҳаббатда омадингиз кулмайди. Жуфтингиз билан бўлиб ўтадиган суҳбатлар асаб томирларингизни керагидан ортиқроқ таранг торттиради. Агар айб иш қилмаган бўлсангиз, бировнинг айбини асло бўйнингизга олманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Эрта кунданоқ куч ва имкониятларингизни яхшилик учун асраб қўйинг. Тушга яқин энг муҳим режаларингиз амалга ошиши кутилмоқда. Рўзғорингизда муаммолар, асабий жиҳатдан толиқишлар ва гастрит хуруж қила бошлаши куннинг иккинчи ярмида юзага келиши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг. Энг яхши йўл бу оғир юмушларни бошқа кун учун қолдиришдир. Ана шунда соғлиғингиз тобида бўлади. Асабларингиз қақшамайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
28 апрел куни харажатлардан воз кечинг ва даромадларни кўпайтириш ҳаракатида бўлинг. Кўпчилик уй таъмири ва дўстлар билан биргаликдаги кўнгилочар машғулотларга керагича пул сарфлаб бўлган. Энди у бўшлиқни тўлдиришингиз талаб қилинади. Шахсий ҳаётда қандай вазият юзага келишидан қатъи назар зиммангизга олинг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Эҳтиёткорлик билан овқатланинг. Уйдагилар билан муносабатлар бузилишининг олдини олинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун шахсий ҳаётда омадингиз чопади. Лекин шу омад иш ва мартабангизни юқорилатиш каби амалларни секинлаштириши мумкин. Сиз анчадан бери ўзингиз, шахсий ҳаётингиз учун кўпроқ вақт ажратишни орзулардингиз. Марҳамат, бугун шундай имконият бор. Профессионал касбингиз билан боғлиқ иш доирасидаги билим ва малакани ошириш масаласида янги имкониятлар ҳам сизга муштоқ. Молиявий муаммоларни бартараф этишда яқин дўстингиз ёрдам бермоқчи. Унга ишонсангиз бўлади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
27 апрелда ҳамкасбларнинг фикрларини, маслаҳатларини ҳам инобатга олган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ўзингизга нисбатан янада қаттиққўл бўлсангиз, молиявий жиҳатдан аҳволингиз янада яхшилана боради. Муҳаббатда фақат оила қурмаганларгина ён беришга мойил бўлишлари тавсия қилинади. Қатъият ва принсипиаллик бўлғуси жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга путур етказиши мумкин. Кечқурун айримлар олис сафарга отланиши кутилади. Ишонинг, сафар сизга албатта моддий манфаат ҳадя этади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кимлар биландир муносабатларингиз салбий тарафга ўзгара бошлаган бўлса, уларга дарҳол барҳам беринг. Акс ҳолда шубҳа-гумонлар ич-этингизни еб ташлаши ҳеч гап эмас. Қалбингизни янгиликлар учун очинг. Бировлардан қарз кўтаришни хаёлингизга ҳам келтирманг. Жуда дўппи тор келса, оз миқдорда қариндошлардан қарз олсангиз бўлади. Саломатлигингизни, биринчи навбатда асабларингизни асранг. Кўча овқатини истеъмол қилманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
27 апрел куни азалий орзуларингизга етишни хоҳласангиз, ўз устингизда кўпроқ ишланг. Кун давомида янги хабарлар эшитишингиз мумкин. Бироқ улар хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, барибир юракка яқин олманг. Асабни асранг. Асабнинг дастидан касал бўлиб қолишингиз мумкин. Муҳаббатда ўзингизда борини авайланг, асранг, эҳтиёт қилинг. Буни тақдирнинг ҳадяси деб билинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимини бузманг. Яқинларингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кун давомида жуда кучли босим остида ишлашингиз, фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз, бундан ташқари, раҳбарларингиз тарафидан бир дунё танқид эшитишингиз эҳтимолдан холи эмас. Аммо танқидларнинг сабабини сўраб овора бўлманг. Сукут сақлаганча ўз вазифангизни бажаришда давом этинг. Бугун спорт билан шуғулланиш, севимли хоббингизга назар ташлаб олиш ёқимли кечади. Айниқса, сузиш спортига эътибор қаратсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
27 апрелда аввало ёқимли бир ҳодисага гувоҳ бўласиз. Фақат ҳаддан ташқари қувониб юборманг. Бугун харидларни амалга ошириш, катта ишларга пул тикиш ва муҳим ҳужжатларни имзолаш муваффақият келтирмайди. Башарти анчадан бери саёҳатга чиқишни, дам олишни режалаштириб юрган бўлсангиз, бугун пайти етди. Туйғуларингиз алангасини ўчиришга уринманг. Эмоция ва эҳтиросларга бироз эрк беринг. Сурункали хасталикка чалинганлар ҳар лаҳзада эҳтиётини қилсинлар.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кучингизни бўлар-бўлмасга сарфлайверишдан сақланинг. Оилалилар башарти ташқарида ҳам биров билан ишқий саргузаштларга берилган бўлса, кўзингизни очинг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Сизни ўзининг муаммолари, инжиқликлари билан депрессия ҳолатига туширишга мойил одамлардан нари бўлинг. Молиявий жиҳатдан бугун аҳволингиз аъло даражада бўлади. Кечқурун дўстлар билан учрашиб суҳбатлашишингиз мумкин. Вақтингиз чоғ ўцин!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Эзгу мақсадларга етиш йўлида қатъиятлилик талаб қилинади. Аммо манзилга мустақил тарзда, бировлар кўмагисиз етишингизга тўғри келади. Ишхонангизда ишингиз сифати, интизом учун раҳбарларнинг олқиш ва мақтовларига муяссар бўлишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатда оила қурмаганлар фақат бўлғуси жуфтининг гапига ишонишлари зарур. Атрофдаги айрим ғийбатчи ва ҳасадгўйларнинг миш-мишларига ишониб қолманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Шахсий бизнесига эга дўстларимиз фаол, ишбилги ва қатъиятли бўлишлари тавсия этилади. Шу нарса сизни яқин ҳамкорлар билан янада яқин бўлишингизни таъминлайди. Оиласизларнинг кўпчилиги бугун кун давомида орзусидаги инсонни учратиши мумкин. Бу росмана муҳаббат, ишонинг. Қолганлар эса артериал қон босимини тез-тез кўздан ўтказиб туришлари керак. Ҳаво айниши, ёғингарчиликлар қон босимига салбий таъсир кўрсата бошлаши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
26 апрелда бутун вужудингиз билан ишга бериласиз. Сизни иш оғушидан фақат яқин инсонингизгина тортиб ола билади. Тўғри-да, одам вақтида дам олишни ҳам билиши зарур. Миллионлаб долларларга эга чиқиш учун вақтида дам олишингиз керак. Мабодо саломатлигингизда муаммо пайдо бўлса, барча ишларни тўхтатинг ва фақат саломатликни тиклаш билан шуғулланинг. Аммо ўзингизни ўзингиз даволаш фикридан нари бўлинг. Бу ишни мутахассиснинг ўзига қўйиб беринг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз анчагина оғир кечиши кутилмоқда. Тўғри, бу ҳеч кимга ёқмайди. Лекин илож қанча. Чидашингизга тўғри келади. Соғлиғингиз инжиқлана бошлаши ҳам бугунга тўғри келяпти. Шундай экан, ақлий ва жисмоний зўриқишлардан сақланинг. Табиат қўйнига дам олиш учун бориш муваффақиятли кечади. Спорт билан шуғулланишни эса бошқа кунга қолдиринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
26 апрел куни вужудингизни қувонч ва эҳтирос қуршаб олиши кутилади. Яқин инсонингиз билан шу туйғуларни баҳам кўринг. Шунда ҳаёт янада гўзал ва мазмунли кўрина бошлайди. Иш жойингизда эски, қолиб кетган юмушларни четга ирғитиб, янгиларига қўл уринг. Шу нарса сизга моддий манфаат ҳадя этади. Серқатнов йўлларда ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг. Оёқ ва бош оғриғидан сақланинг.
💚 Унутгандай бизни, тин олмай ёмғир ёғар...
Хайли кеч.
Қалбида севги олови ўчмаган ёмғирсеварлар учун.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ишингиз билан боғлиқ янги ғояларни ҳақиқатга айлантиришда ҳамкасблар билан маслаҳатлашишга тўғри келса, эҳтиёт бўлинг. Улар орасида кўнгли қоралари ҳам бўлиши, ғоянгизни ўзлаштиришга уриниб кўриши мумкин. Башарти ўзингиз айбдор бўлсангиз, қариндошлар танқидига самимий муносабатда бўлинг. Овқатланиш режимингизни қайта кўриб чиқиш ва парҳез бошлаш ҳам сира зиён қилмайди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 апрел куни қандай иш бошламанг, албатта сизга омад кулиб боқади. Бугун янги лойиҳаларни ўйлаб топиш, дўстларни шерикчиликка чорлаш ва шахсий бизнес очиб, бунинг учун катта пул тикиш муваффақиятли кечади. Вазият кўтарса, муҳаббатда ҳам айёрлик қилиб кўришингиз мумкин. Асосийси, ўзи келиб қўлингизга қўнган омад ва бахт қушидан воз кечманг. Саломатлигингизни кун давомида назоратда ушлашни ҳам эсдан чиқарманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Молиявий масалада билим ва тажрибангизни оширишга эътибор қаратинг. Бунинг учун ё махсус курсга қатнанг, ёки бадавлат танишларингиз бўлса, ўшаларнинг қимматли маслаҳатларини олинг. Яқинларингиз қайсидир жабҳада маслаҳат беришса, инкор этманг. Бу маслаҳатлар энг оғир вазиятларга тушиб қолсангиз, асқотиши мумкин. Кечки пайт ўзингиз дўст деб юрганларнинг бири сизни катта жанжалга мубтало этиш пайига тушиши кутилади. Эҳтиёт бўлинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
25 апрелда ишхонангизда атайин бўлса ҳам етакчилик қобилиятингизни ҳамкасбларга намойиш этиб кўринг. Шундай қилингки, улар ҳақиқатан яхши етакчи бўла олишингизга шубҳа қилмайдиган бўлсин. Тадбиркорларга илгари ишончини оқламаган ҳамкорлар янги келишув таклиф қилишлари мумкин. Ўйлаб кўринг. Кечқурун ижодий салоҳиятингизни чиғириқдан ўтказиш учун жуда қўл келади. Вақтингиз қолса, севимли хоббингиз билан шуғулланинг. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун моддий аҳволингиз автомат тарзда яхшиланиши кутилмоқда. Шу нарса эмоционал аҳволингизни ҳам яхшилаб, бир қатор жиддий муаммоларни бартараф этишда ёрдам беради. Муҳаббатда муаммолар юзага келмайди. Лекин оила қурмаганлар барибир ҳушёрликни, самимийликни қўлдан бермасликлари талаб этилади. Ана шунда қалбингизга романтика меҳмон бўлиб келади ва азалий орзуларингиз ҳақиқатга айланади. Молиявий аҳволингиз барча ҳавас қилса арзийдиган даражада кечади. Хавотир олманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 апрел куни қайсар ва қатъиятли дўстларимизнинг куни туғади. Ҳар ишда, ҳар жабҳада уларга омад кулиб боқади. Майда-чуйда гаплар, ғийбатлар эшитишдан қутуласиз. Моддий аҳволингиз кечагидан-да яхшироқ кўринишда бўлади. Демак, харидларни ортга суриш учун баҳона қолмайди. Фақат дўкон ёки бозорга борсангиз, энг яқин инсонингизни шерик қилиб олинг. У сизга тежамкорлик масаласида маслаҳатлар бериши мумкин. Оилалиларнинг хонадонига кечқурун меҳмонлар ташриф буюради.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Aгар миянгизда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизга оид қизиқарли ғоялар бўлса, асосий эътиборни ўшаларга қаратинг. Лекин бу лойиҳаларга молиявий мақсадлар кўзи билангина боқманг. Шахсий ҳаётингизни ижобий тарафга ўзгартириш учун имконият йўқ. Демак, бу ҳаётни сунъий тарзда ўзгартиришга уринмаганингиз маъқул. Рўзғорда муаммолар бўлса, уларни бугуноқ бартараф этишингиз тавсия қилинади. Саломатлигингизнинг қай ҳолатда бўлиши кайфиятингиз билан боғлиқ.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 апрел куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда омадингиз келади. Сиздаги қизиққонлик йирик лойиҳаларни ҳам сира қийналмасдан ҳаётга тадбиқ этишда катта ёрдам беради. Хавотирга тушманг, кучингиз ҳам, вақтингиз ҳам етарли. Муҳаббатда романтик лаҳзалар давом этади. Тўхташ ҳақида ўйлашга ҳозирча эрта. Ташаббускорликни қўлдан бермаган ҳолда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш пайида бўлаверинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Муҳаббат изҳори, иш ва сафар пайтида фаолликни қўлдан берманг. Фақат шошма-шошарлик қилманг. Aкс ҳолда барча режаларингиз барбод бўлиши мумкин. Қариндошлар билан кун давомида қандайдир кичик байрам тадбирини ташкил этиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Бу ишга ёлғизликда қўл урманг. Жамоавийликни танланг. Aйниқса, рўзғор икир-чикирларини бартараф этишда ва саломатликни мустаҳкамлашда сергак бўлинг, хатоликларга йўл қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
24 апрелда кунингиз унумли кечади. Лекин бор кучни ишнинг ўзига сарфлаб қўйманг. Кучингиз ҳали оилавий муаммоларни бартараф этишда ҳам асқотади. Молиявий масалада хавотирга ўрин йўқ. Пулингиз етарли. Даромадингиз ҳам ёмон бўлмайди. Бошқачароқ айтганда, қора қозон қайнашда давом этади. Кечқурун жуфтингиз билан очиқ мулоқотни бошдан кечиришингиз мумкин. Бу ҳам яхшиликка. Омадингизни берсин!
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куннинг биринчи ярмида бир қатор ёрқин ва унутилмас учрашувларни бошдан кечирасиз. Суҳбатлар мобайнида энг муҳим гапларни эшитмай қолишдан сақланинг. Муҳаббатда жаҳлдорликни бир четга суринг. Бу катта жанжалларга сабабчи бўлиши мумкин. Оилали бўлсангиз, фарзандларга алоҳида эътибор қаратинг. Уларни тушунишга ҳаракат қилинг. Бугун хизмат сафарига отланиш муваффақияцизлик келтиради.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
24 апрел куни романтик лаҳзаларга эга бўлиш учун бор имкониятларни ишга солишингизга тўғри келади. Тўғри, иш кўп, муаммолар бир талай. Aммо шахсий масалага ҳам вақт ажратмасангиз бўлмайди. Саломатликни асраш ҳам биринчи ўринда туриши лозим. Бассейнда чўмилсангиз, танангиз чиниқишига эришишингиз тайин. ёга саломатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар профилактик ҳаракатларни тўхтатмасликлари лозим.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
2 май сиз учун ажойиб тарзда кечиши кутилмоқда. Албатта, уйда ўтириш ўрнига ташқарига чиқсангиз, янги танишувларни бошдан кечирсангиз, яхшилик сиз томонга юз буриши мумкин. Оила қурмаган бўлсангиз, бу романтик танишувдан иборат бўлиши мумкин. Ижодкорлар назарга тушар даражадаги асарларни яратиш учун янги усуллар ўйлаб топишлари зарур. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар асли ҳолича сақланиб қолади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Куч ва имкониятларингизни чамалаб олгач, янги лойиҳаларга, ишларга қўл уринг. У спорт бўладими, иқтисодга тааллуқлими, фарқи йўқ. Барибир сиз ғолиб бўласиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда, шахсий бизнесингиз бўлса, бизнесда омадингиз кулиши кутилади. Шахсий ҳаётингизда фавқулодда хавотирли лаҳзалар юзага келиши мумкин. Хотиржамликни қўлдан берманг. Саломатликни ва асабларни асранг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
2 майда сизни мўмай даромад кутмоқда. Агар эрталаб керакли жойда, керакли вақтда ҳозир бўлсангиз, куним туғди деяверинг. Тадбиркорлар бугун олис сафарга отланишлари мумкин. Лекин борадиган ерингиз ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни унутманг. Муҳаббатда муаммолардан қочишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Барибир уларни бартараф этишга мажбурсиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
2 май куни камроқ фикрлаб, кўпроқ ишланг. Худди шу принсип сизни кўнгилсизликлардан ҳимоя қилади. Бизнесменларнинг мартабаси бир неча поғонага юқорилайди. Даромадларига даромад қўшилиши кузатилади. Муҳаббатда ҳам омадингиз чопади. Ишқий саргузаштлар тобора кучайиб боради. Бундай муҳаббатга борлиғингизни, қалбингизни бағишласангиз арзийди. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади. Тўғри овқатланинг. Меъёрни билинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Саломатлигингиз панд бермоқчи эмас. Лекин дўстлар, танишлар билан муносабатларда муаммо пайдо бўлиши тайин. Яхшилаб ўйланг. Қачон ва қандай хатога йўл қўйдингизки, муаммо туғилди. Балки ортиқча гап гапириб қўйгандирсиз? Оилалиларнинг хонадонида ҳам майда кўнгилсизликлар пайдо бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Майда-чуйда гапларни ковлаштираверилса, шундай даҳанаки жанжаллар юзага келаверади. Улар катталашиб кетишининг олдини олинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
2 май куни сизни тажрибали, ақлли ва маданиятли одамлар қуршаб олиши мумкин. Ҳали содир бўлмаган ҳодисалар ҳақида бош қотириб ҳаётингизни мураккаблаштирманг. Атрофда содир бўлаётган ҳодисаларга оддий кўз билан қарашга ҳаракат қилинг. Молиявий муаммоларни эса жойида бартараф эта боришингиз тавсия қилинади. Аёллар ва қизлар бугун асосий эътиборни ташқи кўринишига эътибор беришдан бошлашса, фойдадан холи бўлмасди. Кўз тегмасин!
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун орзуларингиз ҳақиқатга айланишини кўриш ва қувониш учун катта куч керак бўлади. Майли, бу йўл мураккаб кечсин, аммо барибир қизиқарли. Истакларингиз мураккабликларни сира зўриқмасдан енгиб ўта олади. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиздан шубҳаланавериш ўрнига романтика кўпроқ бўлишини таъминланг. Кечки пайт айримлар олис сафарга жўнаб кетишлари кутилади. Лекин сафарга чиқишдан олдин яхшилаб тайёргарлик кўришингиз керак.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
1 май куни ўзингизнинг айбингиз билан пайдо бўлган муаммолардан қочиш пайида бўласиз. Яқинларингиз билан муносабатларда жуда сабрли бўлишингизга тўғри келади. Бир оғиз ўйламай айтилган гап ҳам катта жанжалларга сабабчи бўлиши мумкин. Ортиқча харажатлардан холи бўлишингизга ҳаётий тажрибангиз албатта ёрдам беради. Бугун ўзингиз учун энг зарур бўлган нарсаларнигина харид қилинг. Шунда инқирозга юз тутмайсиз. Атмосферада бошланган янги магнит бўронларидан ўзингизни ва соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ҳеч бўлмаса бир соатгина ёлғиз қолинг, сокинлик ҳукмига бўйсунинг. Тасодифий танишувлардан нари бўлинг. Улар худди вампир каби вужудингиздаги бор энергияни сўриб олиши мумкин. Саломатлигингиз панд бермоқчи эмас. Аммо профилактикага эътибор қаратишингиз, атмосферада бошланган янги магнит бўронларидан жонингизни асрашингиз шарт. Молиявий муаммолардан қочманг. Акс ҳолда муаммо янги муаммоларни етаклаб келиши мумкин. Кечқурун спорт билан шуғулланиш муваффақиятли кечади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
1 майда аввало асаб тизимингизни назоратдан қочирмаслигингиз талаб этилади. Жанжалли лаҳзалардан қандай йўл билан бўлмасин ўзингизни олиб қочинг. Йўқса жанжалдан бошингиз чиқмайди. Бугун яқин қариндошлар билан мулоқот қилиш омадли кечади. Саховатни шахсий манфаат билан адаштирманг. Ҳар бир гапни олдин ўйлаб кейин тилга кўчиринг. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугун пулнинг тагида қолишса ҳам ҳеч ким ҳайрон бўлмайди. Ҳақиқатан, 1 май куни омадингиз чопади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрталабдан байрамона кайфиятда бўлишингиз кутилмоқда. Шахсий ҳаётингизда ҳам, иш жойингизда ҳам худди шундай кайфият сизга ҳамроҳлик қилади. Бугун табиат қўйнида дам олиш ва энг яқин дўстлар билан бирга суҳбатлар қуриш хайрли кечади. Муҳаббатда ҳам жиддий муаммолар кўзга ташланмайди. Фақат суюкли инсонингизнинг қаршисида ўзингизни реалистларча тутишингиз керак, вассалом. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий амал қилиш зарурлигини яна бир карра ёдга олиб қўйинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
1 май куни оғриқли ва мураккаб вазиятларни бошдан кечиришингизга тўғри келади. Ўзингизга ёқмайдиган ишларга қўл урманг, ёқимсиз муомалали одамлардан ўзингизни четга олинг. Оиласизлардан кимдир ўзига нисбатан ёши улуғроқ инсон билан танишиб қолиши кутилади. Аммо орадаги ёш фарқига эътибор қаратиш ўринсиз. Муҳаббатда фақат қалбингизгагина қулоқ тутинг. Саломатлигингизда муаммо бўлмайди. Лекин атмосферада бошланган магнит бўронлари ёши улуғларни, сурункали хасталикка чалинганларни безовта қилиб ўтиши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун энг аввало саломатлигингиз ҳақида қайғуришингиз талаб этилади. Акс ҳолда турли хасталиклар хавфи остида қолишингиз ҳеч гап эмас. Бўлар-бўлмас, зерикарли ва нафи тегмайдиган ишларни бажаришдан тийилинг. Эрта тонгда югуришни, кунига зарур витаминлар ичишни одат қилинг. Оиласизларнинг қай бири яқинда кимнидир қаттиқ севиб қолган бўлса, бугун уларни ҳақиқий романтика кутади. Туйғуларингизни кўз қорачиғидек асрашингиз керак. Шунда бахт сизни ҳеч қачон тарк этмайди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
30 апрелда куннинг биринчи ярмини табиат қўйнида кечирганингиз маъқул. Шундай жойни танлангки, кислородга мўл бўлсин. Оилалиларни фарзандлари ё яқинлари қувончли хабар ва ҳодисадан огоҳ этишади. Молиявий масалада чегарадан чиқманг, йўқса муваффақияцизликка учрайсиз. Пластик карточкангизга келиб тушадиган пулларни синчковлик билан назоратдан ўтказинг. Кечқурун албатта тоза ҳаводан тўйиб нафас олинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Профессионал касбингиз билан боғлиқ йирик лойиҳаларни амалга оширишда фаоллик талаб этилади. Муҳаббатда эса қалбингизни беҳуда банд этиб турган шубҳа-гумонларни ҳайдаб солинг. Агар суюкли инсонингиз туйғулари қанчалар софлигини исботлаб улгурган бўлса, шубҳаланишдан не наф? Ноўрин шубҳалар ёлғизланиб қолишингиздан бошқасига ярамайди. Дўстлар билан мулоқотда бардош ва шинавандаликка кенг ўрин беришингиз керак.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
30 апрел куни тўғри йўлдан адашмаслик учун барча масалаларни, ҳаракатларни жой-жойига қўйиб чиқишингиз лозим бўлади. Огоҳлик бу инсон учун энг яхши сифатдир. Уни асосий ишларни бажариш палласида ҳаракатга келтиринг. Турли хасталикларга қарши профилактика амаллари ҳам муваффақиятли ўтади. Шу баҳонада нафақат хасталикдан халос бўла борасиз, балки иммунитетингизни ҳам бир баҳя кўтариб оласиз. Муҳаббатда бугун муаммога дуч келмайсиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бирданига бир талай ишга ёпишманг. Натижаси яхши бўлмайди. Агар олдингизга эзгу мақсад қўйган бўлсангиз, мақсад сари олға қадам ташланг. Бугун мартабангизни бир поғона юқорилатиш ва мўмай даромад кўриш учун қулай имкониятлар бор. Улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётингизда айрим масалаларда асаббузарликлар юзага келиши мумкин. Вазиятни тубдан ўзгартириш учун яқин инсонингиз, қариндошларингиз билан келишган ҳолда иш тутишингиз керак.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
30 апрелда муҳаббатда ён беришга мойил ва романтикага яқин бўлинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни бировларга рашк қилаверганингиз билан муносабатлар мустаҳкамланиб қолмайди. Шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, рақобат ҳар қачонгидек албатта бўлади. Рақобатга қарши ҳалоллик билан курашинг. Асосийси, рақобатчиларга ожиз жиҳатларингизни сездириб қўйманг. Қолганини Оллоҳнинг ўзи ижобий ҳал қилиб беради иншооллоҳ. Олис сафарга чиқишни режалаштирган бўлсангиз, бошқа кунга қолдиринг.
👒 энди севишингни фақат кўз ёш ила билдирасан..
Хайрли оқшом.
Диди нозиклар учун қўшиқ.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
29 апрелда олдингизда иккита мураккаб савол пайдо бўлади. Меҳнат таътилига чиқиш керакми, ё астойдил меҳнат қилишда давом этишми? Бу саволларга моддий аҳволингизни таҳлил қилиб чиққандан кейингина жавоб топасиз. Агар пул зарурати бўлса, дам олишнинг сира ҳожати қолмайди. Муҳаббатда оиласизларнинг қайсидир бирлари туйғулар сўна бошлаганини ҳис эта бошлашади. Аммо бунда сизнинг айбингиз йўқ. Ҳойнаҳой, дастлабки пайтларда зўрлик қилган эҳтирослар айбдор бўлса керак.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун касбингизни, бажариб турган ишингизни ўзгартиришга шошилманг. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишдан ҳам тийилинг. Бу масалада яқинларингиз билан бамаслаҳат иш тутганингиз маъқулроқ. Янги танишувлар бугун муваффақият келтирмайди. Эски танишлар билан мулоқот қилишингизнинг ўзи кифоя қилади. Кечқурун спорт билан шуғулланиш, айниқса, сузиш спорти саломатлигингиз учун жуда фойдали кечади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам эсдан чиқарманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
29 апрел куни қилажак ишингизнинг даромади билан қизиқиб кўринг. Ишлаб-ишлаб қандайдир арзимас пулга эга бўлиш алам қилади. Раҳбарларнинг ҳар бир топшириғини сўзсиз адо этаверишингиз ҳам у қадар муҳим эмас. Ҳарқалай, «Мен»ингиз ҳам ер билан битта бўлмаслиги лозим, тўғри эмасми? Муҳаббатда оила қурмаганлар бир дунё шубҳаларга эга чиқишади. Агар шубҳалар сизга кучли босим ўтказаётган бўлса, ёлғиз қолинг ва дам олинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Эрталабдаёқ биринчи навбатда иш жойингизни тартибга келтириб олишингиз тавсия этилади. Қоғозлар, аниқроғи, ҳужжатларни кўздан ўтказинг. Ўтказингки, раҳбарлар камчилик топа олмасин. Ўтмишдаги муҳаббатга қайтишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Бу сиз учун кўнгилсизликлар келтиришдан бошқасига ярамайди. Ҳар ҳолда қачонлардир бу масалага нуқта қўйгансиз. Тинч қўйинг. Оилалиларнинг шахсий ҳаётида сокинлик ҳукм суради. Кўнгилсизликлар, жанжаллар кўзга ташланмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
29 апрелда кам ўйлаб кўп ишлашга эътибор қаратинг. Агар ўзингиз тўхтаб қолмасангиз, ҳеч ким сизга халал бера олмайди. Моддий аҳволингиз билан боғлиқ ишларга алоҳида ҳурмат ва эътибор билан ёндашинг. Муҳаббатда ғалати, тушунарсиз хабар эшитишингиз кутилади. Бу масалани обдон ўрганиб чиқиш керакка ўхшайди. Саломатлигингиз панд бера бошласа, албатта врач кўригига чопинг. Атмосферадаги магнит бўронларидан ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кунингиз оғир кечиши кутилмоқда. Лекин кун давомида қизиқарли вазиятлар ҳам кўп бўлади. Мажлислар, йиғинларга боришдан бош тортманг. Улардан ўзингиз учун муҳим янгиликларни олишингиз мумкин. Пул масаласида айримлар яқин дўсти билан тортишиб қолиши кутилади. Балки ундан қарз олгандирсиз? Шундай бўлса, қарзингизни қайтаришингиз лозим. Шунда жанжал бўлмайди. Кечқурун баъзилар хизмат сафарига жўнаб кетиши эҳтимолга яқин. Саломатликни асранг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Оиладаги иқлимга алоҳида эътибор қаратинг. Агар сиз мулойим муносабат юритсангиз, бу иқлим ҳам албатта исийди. Куннинг биринчи ярмида айрим асабий лаҳзаларни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Аммо ҳар бир ёқимсиз вазият ёки сўзни юракка яқин олаверишингиз тавсия этилмайди. Бир сўз билан айтганда, башарти оилангиз бузилишига, муносабатлар совуқлашувига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳаракатларни сезсангиз, уларга қарши кескин кураш олиб боринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
28 апрелда ишламаслик учун бир дунё баҳона топилади. Аммо уларнинг биронтаси сизга наф келтирмайди. Ишлаганингиз дуруст. Шунда моддий аҳволингиз ҳам яхшилана боради. Барибир кимлардир қўнғироқ қилади, иш ва ҳаракат талаб қилади. Қариндошлар билан жанжаллашишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Кимлардир меҳмонга таклиф қилса, албатта боринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ўз муаммоларингизни ўзгаларни аралаштирмаган ҳолда ўзингиз бартараф этишингиз, тақдирингизни ўзингиз бошқаришингиз тавсия этилади. Бирор ишга қўл уришга кўнглингиз чопмаса, ўша ишдан воз кечинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда сабрли бўлинг. Хусусий фирмада ишласангиз дам олиш куни бўлмаслиги тайин. Демак, мартабангиз ошиши учун фаол бўлишингиз керак. Хизмат сафарига юборишса, бош тортманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
28 апрел куни баҳор аввалида ўзингиз ўйлаб топган иш усулларидан унумли фойдаланинг. Сиз профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ҳақиқий профессионалга айланиб улгургансиз. Демак, ундан ортиғига интилишингиз бекор. Турли кўнгилочар машғулотлар ва сайр-у саёҳатлар кетидан қувманг, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Лекин спорт машғулотларидан бош тортманг. Айниқса, бугун воллейбол, теннис ўйнаш сизга катта фойда беради.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз ростакамига омадли кечиши кутилмоқда. Бугун амалга оширилиши қийин бўлган режаларни ҳам қойиллата оласиз. Буюк ғояларни ҳаётга тадбиқ эта биласиз. Молиявий масалада ҳам аҳволингиз ёмон кечмайди. Исталган харидларга қўл урсангиз ярашади. Муҳаббатда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
28 апрелда пухта режа асосидагина олдинга интилинг. Ҳар бир босадиган қадамингизни етти ўлчаб кейин босинг. Агар муҳаббат бобида кўнгилсизликлар юзага келиш хавфи туғилса, дарҳол чорасини кўринг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан очиқ гаплашишга қўрқманг. Очиқ суҳбатлар бир-бирингизни янада яхшироқ англашда катта ёрдам беради. Бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган барча тадбирлар наф келтирмай қолмайди. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини назоратга олиши талаб этилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Пулсиз қолмаслик учун тежамкорлик режимига ўтинг. Харидларни шу қадар кўпайтириб юборгансизки, ҳатто сизга бойлар ҳам ҳавас қила бошлашган бўлса не ажаб. Дўстлар билан кўнгилхушликни бошқа кунга қолдиринг. Бугун рўзғор учун майда-чуйда жиҳозлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш билан чекланинг. Романтик характерга асосланган сафар муваффақиятли кечади. Фақат бу сафарга суюкли инсонингиз билан бирга боринг. Омадингизни, бахтингизни берсин!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
27 апрел куни кўп гапирманг, кўпроқ тингланг. Кимдир шаънингизга зид сўз ёки гапни айтиши мумкин. Аммо сиз ўзингизни қўлга олинг ва хотиржамликни сақланг. Тилга эрк бериш сизга барибир фойда бермайди. Кун бўйи кўп вақтингизни пиёда юришга сарф қилинг. Овқатланишни меъёрлаштиринг ва имкон бўлса, ёга билан шуғулланишни бошланг. Агар ортиқча вазнга эга бўлсангиз, дарҳол спортзалга қатнашни бошлашингиз тавсия этилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Баҳслар, аразлашишлардан мосуво эмассиз. Шунинг учун бугун одамлар билан мулоқотни камайтиринг. Ёлғиз қолинг, табиат қўйнида дам олинг ва келгуси ҳаётингиз ҳақида мулоҳазалар қилинг. Буларнинг барчаси асаб тизимингизни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Муҳаббатда адолатли бўлинг, ҳақиқатга очиқ кўз билан боқинг. Сизга бу масалада кўнгилсизликларнинг сира кераги йўқ. Кечқурун китоб мутолаасига алоҳида эътибор қаратинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
27 апрелда сизни ажойиб лойиҳалар кутиб туради. Енг шимариб уларни ҳақиқатга айлантириш учун ҳаракат бошланг. Омад ва даромадлар кўпчиликни ташкил этади. Бировлар билан баҳслашишингиз кузатилмайди. Лекин атрофдагиларга ён бериш ва янада мулойим муносабат юритиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Ишхонангизда бир одам борки, жамоадаги обрўйингиз сақланиб қолиши ўшанга боғлиқ. Демак, сиз ўша одам билан муносабатларни яхшилашингиз керак. Мабодо сафарга чиқиш зарурати туғилса, уни келаси ойга қолдиринг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Агар бугун молиявий масалада мушкулотлар кўзга ташланса, тафаккурингизга қаттиқ ишонинг. Олдин миянгизда хомчўт қилинг, кейин уни қоғозга туширинг. Ана ундан сўнг қарор қабул қилинг. Қўшимча даромад келтирадиган ишни кечқурун таклиф қилишлари мумкин. Жавоб беришга шошилманг. Бу ҳам ҳаммаси эмас. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун сизни романтик учрашув кутади. Сиз танишадиган инсон айни кўнглингизга мос, у билан кечадиган ҳаётингиз жуда тотли кечади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
27 апрел куни ишда ҳам, шахсий ҳаётингизда ҳам янги имкониятлар эшиклари очилади. Ҳамкорлар ва дўстлар нени таклиф қилса, бу таклифларни яхшилаб ўрганинг. Муҳаббатда фантазия яхши, бироқ доимий равишда у билан яшашингизга ҳожат йўқ. Молиявий ва ҳуқуқ билан боғлиқ муаммоларни тез фурсатларда бартараф этиш пайида бўлинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ўз принсипларингизни қайта кўриб чиқишингиз ва одамлар билан мулоқотда ён беришга мойил бўлишингиз талаб этилади. Айрим инсонлар билан мулоқотингиз жиддийлашишни талаб қилмоқда. Сиз буни сезмаяпсиз холос. Танаффусларга реал кўз билан боқинг. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда янада фаоллашишингиз зарур. Зиммангиздаги масъулиятни чуқурроқ ҳис этган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кечқурун одатга кўра тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
26 апрел куни яқинларингиз билан кўпроқ тиллашишга ҳаракат қилинг. Гарчи вақтингиз тиғиз бўлса-да, бир-икки дақиқасини улар учун ажратинг. Ишхонада янги усуллардан фойдаланган ҳолда юмушларни адо этинг. Эскича усуллардан воз кечинг. Кечки пайтгача пулларингиз сезиларли тарзда кўпаяди. Демак, дўкон айланиб ёқимли харидларни амалга ошираверсангиз бўлади. Иш юзасидан ташкил этиладиган сафар муваффақиятли кечади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ишда бугун албатта муваффақиятга эришасиз. Молиявий аҳволингиз яхшидан-да яхшироқ бўлади. Ортиқча маблағ сарфламасдан ишингиз билан боғлиқ билим ва тажрибаларни ошириш имконияти туғилади. Фойдаланиб қолинг. Интернетда узоқ ўтириб қолишдан сақланинг. Жонли тарзда мулоқот барибир бошқа. Мулоқотлар чегарасини кенгайтира боринг. Фақат бу йўлда обрўйингизга путур етмасин. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
26 апрелда оила қурмаганларни жиддий ва қизиқарли ишқий саргузаштлар кутади. Бу саргузаштлардан юз ўгиришнинг сира иложи йўқ. Лекин оилали бўлсангиз, ишқий саргузаштлардан қочинг. Бу сиз учун жуда хавфли. Бировларни беҳуда ранжитишдан, алдашдан, чув туширишдан сақланинг. Куннинг иккинчи ярмида яқин манзилга сафар қилишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун севимли хоббингиз билан банд бўлсангиз, вақтингиз соз ўтган бўларди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Оллоҳнинг ўзи сизга соддадилликни, очиқ кўнгиллиликни ҳадя этган. Уларни атрофдагилар билан албатта баҳам кўришингиз тавсия этилади. Ноқулай вазиятда қолиб кетишдан қўрқманг. Сизни ундай вазиятлар четлаб ўтади. Эмоциянгиз ишхонадаги ишларингизнинг унумига ва ижодий салоҳиятингизга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун эмоцияни назоратда тутишга ҳаракат қилинг. Тадбиркорлар бугун йирик лойиҳаларга қўл уриши ва бунинг учун катта пул тикаверишлари мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
26 апрел куни синалган, назоратдан ўтган усуллар ёрдамида иш бажаринг. Эскича усуллар муваффақият келтира олмайди. Шахсий ҳаётда хотиржам ва мулойимликни шиор қилиб олинг. Жуфтингиз сиздаги безовталик ва жаҳлдорликни тўғри тушунмаслиги мумкин. Саломатликни мустаҳкамлашда сув билан боғлиқ муолажалар иш бериши мумкин. Сурункали хасталикка чалинганлар профилактикани унутмасликлари керак. Кечқурун қўлингизга ғойибдан бир даста пул келиб тушиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун худбинликка асло йўл қўя кўрманг. Ҳатто, қариндошлардан кимдир сизга ҳаддан ортиқ эрк бериб юборса ҳам худбинликдан қочинг. Ҳаракатда, мулоқотда, муносабатларда меъёрни билинг. Иш бажаришда интизом бўлишига эришинг. Интизомсиз эзгу мақсадларни амалга ошира олмайсиз. Киссангизга келиб тушаётган пулларнинг ҳисобини билинг. Йўқса, инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Саломатликни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг. Ҳамиша омадли бўлинг!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
25 апрелда эрталабоқ омаднинг этагидан тутинг. У кун бўйи сизга позитив кайфият ҳадя этади, ишларингиз бароридан келиб, хонадонингиз баракотларга тўлишини таъминлайди. Шунча қувончлар устига яқин дўстлардан бири ёқимли хабар етказиши яна бир олам шодлик қўшади. Пул масаласида қарзга ботишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Қарзсиз ҳам мустақил тарзда муаммони ҳал қила оласиз. Шахсий бизнеси борлар бугун катта ишларга катта пул тикишдан эҳтиёт бўлсинлар.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмидаёқ иш жойингиздаги раҳбарлар кўз ўнгида мартабангиз янада ортишига гувоҳ бўласиз. Улар сизга янада меҳр ва ҳурмат билан ёндаша бошлашади. Ҳасадгўйлар, кўнгли қоралар сизни йўлдан оздиришга ҳаракат қилиб кўришлари ҳам ҳақиқат. Жуда сергак туринг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда қалтис вазиятлар юзага келишини хоҳламасангиз, қарз кўтариш, кредит олиш ҳақидаги режаларни йўқ қилинг. Оилада жуфтингиз билан даҳанаки жанжал юзага келиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
25 апрел куни тадбиркорлар сармоя масаласида сезиларли ҳаракатларни содир этиши, янги фойдали шартномаларни имзолаши, сафарлар уюштириши мумкин. Буларнинг барчаси сизга фақат наф келтиради. Фақат севган инсонингизга бўлган муҳаббат туйғусини сусайтирманг. Уни эътиборсиз қолдирманг. Ҳар бир қадамингизни ўлчаб босинг. Кечқурун кун давомида қилган ишларингиз ҳақини одатдагидан кўпроқ миқдорда олишингиз кутилмоқда.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз бир хил сокинликда, силлиқ кечмаслиги мумкин. Шунинг учун вазиятни назоратда ушланг. Саломатлигингизга бугунги ёмғирли ҳаво салбий таъсир кўрсата бошлаши мумкин. Чорасини кўринг. Агар бирор муҳим иш бошлаган бўлсангиз, охиригача етказинг. Бугун олис сафарга отланиш ҳам омадли кечади. Фақат ўзингиз билан шерик олманг. Ёлғиз сафарга чиқсангизгина муваффақиятга эришасиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
25 апрелда ниҳоят энг оғир ишларни бажариб, интиҳосидан кўнглингиз тўлади. Нени режалаштирган бўлсангиз, барчаси албатта ҳақиқатга айланади. Кун давомида зарар келтирувчи эмоция, кўнгли қора одамлар билан хайр-маъзурни нася қилаверинг. Рўзғор икир-чикирларига хотиржам муносабатда бўлинг. Молиявий йўқотишлардан нари бўлинг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун даромаддан харажатлар кўпчиликни ташкил этиши ва бу моддий аҳволингизни анча заифлаштириб қўйиши мумкин. Aммо бу вақтинчалик қийинчилик. Хавотирланмасангиз ҳам бўлади. Шахсий ҳаётингиздаги муаммолар барчасидан ошиб тушиш хавфи бор. Энг яқин инсонингиз билан муносабатларга путур етиши мумкин. Муносабатларни борлигича сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Шахсий бизнеси борлар кун охирига бориб қайсидир катта бир ишга пул тикишлари кутилади.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
24 апрелда муҳаббат ва меҳр уммонида сузасиз. Бундан ташқари, мўмай даромад эгасига айланасиз. Янги дўстлар орттирасиз. Буларнинг ҳаммаси ёруғ дунёнинг жаннати-ку, тўғри эмасми? Оиласизлар ҳам бугун бўлғуси жуфтини учратишлари ҳақиқатга яқин. Бироқ саломатликни ҳам унутиб қўйманг. Гастрит ёки ангина безовта қилиши мумкин. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Яқинларингизнинг кўнглини олинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз сезиларли даражада оғир ўтиши кутилмоқда. Ҳар қандай майда кўнгилсизлик ҳам оёғингиздан олиши ҳеч гап эмас. Эҳтиётингизни қилинг. Ҳар бир майда кўнгилсизлик ҳам даромадга, иш унумига, соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши тайинлигини ҳисобга олинг. Оиласизлар бугун табиат қўйнига дам олиш учун чиқишлари кутилади. Бу жараёнда бўлғуси бахтингизни учратиб танишишингиз турган гап. Бир сўз билан айтганда, позитив кайфиятда бўлишга ҳаракат қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
24 апрел куни кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказишингиз керак бўлади. Ҳатто, офисда ўтириб ишласангиз ҳам барибир тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Иммунитетни кўтаришга йўналтирилган барча амаллар хайрли кечади. Aгар куннинг иккинчи ярмида дўстларингиз табиат қўйнига ёки балиқ овига таклиф этишса, албатта рози бўлинг. Бу ҳам саломатликни мустаҳкамлашда, асабни дам олдиришда фойда беради.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Гарчи дўстлардан кимдир ёки ҳамкасблар асабингизга ўйнаса, жаҳлингизни чиқарса ҳам ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Хотиржамликдан бўлаги одамга зийнат бўла олмайди. Бугун зарарли одатлардан воз кечинг. Бу масалада албатта муваффақият қозонасиз. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафарлардан воз кечинг. Муваффақицизликка учрашингиз хавфи бор. Кечқурун албатта овқатланиш режимига, меъёрларига амал қилинг. Ғийбат ва ҳасад тарқатувчилардан нари бўлинг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
24 апрелда кунингиз фақат яхшиликлардан иборат бўлади иншооллоҳ. Дўстлардан ёқимли хабарлар эшитишингиз, раҳбарларнинг олқишларига сазовор бўлишингиз ҳақиқатдир. Aгар рўзғор жиҳозлари сотиб олиш учун катта пул ажратиш зарурати туғилса, хавотирга тушманг. Пулингиз етарли ва бу билан қашшоқлашиб қолмайсиз. Қолаверса, бугунги даромадлар ҳам моддий аҳволингизни яхшилайди. Инқирозга юз тутишингизга йўл бермайди.
💥 Умримда биринчи бор, ўйлашга мажбур қилган...
Тинглаймиз.
Хаёлингиз кимда бўлса юборинг)
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ишларингиз жуда кўп бўлади. Лекин бундан қўрқиш керак эмас. Сиз бойиб кетишни истардингиз, тўғри эмасми? Мана, ўша кўп ишларни қойиллатинг ва мўмай даромадлар эгасига айланинг. Оила қурмаган бўлсангиз, камтарликкина сизга романтик лаҳзаларни тақдим эта олади. Рўзғор икир-чикирларига барҳам беришда пулсиз бир қадам ҳам ташлай олмайсиз. Кечқурун тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олишни унутманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
23 апрелда ўзгаларнинг муаммоларига кўмилиб қолишдан сақланинг. Бошқалар учун мўлжалланган масъулиятдан ҳам қочинг. Кунингиз молиявий жиҳатдан омадли кечади. Дўстлардан, қариндошлардан қимматбаҳо совғалар кутишга ҳам бугун ҳақлисиз. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Омон бўлинг!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун инжиқликлар, жаҳлдорлик ўтмайди. Бу жамиятдаги обрўйингизга путур етказади холос. Бундан кўра, сувдай сокин, янги бўй чўзган майса каби майин бўлинг. Ана шунда сизга албатта омад кулиб боқади. Иш жойингизда раҳбарлар ими-жимида ишингиз сифатини таҳлилдан ўтказиши мумкин, сергак туринг. Оилада муаммоларни ўзингиз мустақил тарзда бартараф этишга ҳаракат қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
23 апрел куни моддий аҳволингиз заифлашиб қолганига гувоҳ бўласиз ва тезлик билан қўшимча даромад келтирадиган иш қидиришга тушасиз. Лекин бу ишни пухта режа асосида амалга оширмасангиз, мақсадга етишингиз даргумон бўлиб қолиши мумкин. Кайфиятингиз у даражада тушкун кечмайди. Айниқса, оила қурмаган бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда бу ҳолат ўз аксини топади. Кечқурун кўпроқ пиёда сайр қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Шахсий ҳаётингизда сиз истаган танаффуслар юз бермайди. Ишда муваффақиятли лаҳзалар кўп бўлади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, хасталик қўзғалиш палласига кириши мумкин. Зудлик билан муолажаларни бошлашингиз керак. Харидларни кескин камайтиринг, ёки бошқа кунга қолдиринг. Хизмат сафарига жўнаб кетадиганларни муваффақиятлар ва моддий манфаат кутиб туради. Омадингизни берсин!
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
23 апрелда негадир ҳорғинлик ҳукмини ўтказа бошлайди. Эрталаб ўрнингиздан қўзғалгингиз келмай қийналасиз. Агар фавқулодда бажарадиган ишингиз бўлмаса, бемалол дам олаверишингиз мумкин. Дўстлар, яқин инсонлар билан дилдан суҳбат қуринг, севимли филмларингизни томоша қилинг. Кечқурун бассейнда чўмилиш соғлиғингизга ижобий таъсир кўрсатади. Ортиқча вазнга эга бўлсангиз, парҳез бошланг.