ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кучингизни бўлар-бўлмасга сарфлайверишдан сақланинг. Оилалилар башарти ташқарида ҳам биров билан ишқий саргузаштларга берилган бўлса, кўзингизни очинг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Сизни ўзининг муаммолари, инжиқликлари билан депрессия ҳолатига туширишга мойил одамлардан нари бўлинг. Молиявий жиҳатдан бугун аҳволингиз аъло даражада бўлади. Кечқурун дўстлар билан учрашиб суҳбатлашишингиз мумкин. Вақтингиз чоғ ўцин!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Эзгу мақсадларга етиш йўлида қатъиятлилик талаб қилинади. Аммо манзилга мустақил тарзда, бировлар кўмагисиз етишингизга тўғри келади. Ишхонангизда ишингиз сифати, интизом учун раҳбарларнинг олқиш ва мақтовларига муяссар бўлишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатда оила қурмаганлар фақат бўлғуси жуфтининг гапига ишонишлари зарур. Атрофдаги айрим ғийбатчи ва ҳасадгўйларнинг миш-мишларига ишониб қолманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Шахсий бизнесига эга дўстларимиз фаол, ишбилги ва қатъиятли бўлишлари тавсия этилади. Шу нарса сизни яқин ҳамкорлар билан янада яқин бўлишингизни таъминлайди. Оиласизларнинг кўпчилиги бугун кун давомида орзусидаги инсонни учратиши мумкин. Бу росмана муҳаббат, ишонинг. Қолганлар эса артериал қон босимини тез-тез кўздан ўтказиб туришлари керак. Ҳаво айниши, ёғингарчиликлар қон босимига салбий таъсир кўрсата бошлаши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
26 апрелда бутун вужудингиз билан ишга бериласиз. Сизни иш оғушидан фақат яқин инсонингизгина тортиб ола билади. Тўғри-да, одам вақтида дам олишни ҳам билиши зарур. Миллионлаб долларларга эга чиқиш учун вақтида дам олишингиз керак. Мабодо саломатлигингизда муаммо пайдо бўлса, барча ишларни тўхтатинг ва фақат саломатликни тиклаш билан шуғулланинг. Аммо ўзингизни ўзингиз даволаш фикридан нари бўлинг. Бу ишни мутахассиснинг ўзига қўйиб беринг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз анчагина оғир кечиши кутилмоқда. Тўғри, бу ҳеч кимга ёқмайди. Лекин илож қанча. Чидашингизга тўғри келади. Соғлиғингиз инжиқлана бошлаши ҳам бугунга тўғри келяпти. Шундай экан, ақлий ва жисмоний зўриқишлардан сақланинг. Табиат қўйнига дам олиш учун бориш муваффақиятли кечади. Спорт билан шуғулланишни эса бошқа кунга қолдиринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
26 апрел куни вужудингизни қувонч ва эҳтирос қуршаб олиши кутилади. Яқин инсонингиз билан шу туйғуларни баҳам кўринг. Шунда ҳаёт янада гўзал ва мазмунли кўрина бошлайди. Иш жойингизда эски, қолиб кетган юмушларни четга ирғитиб, янгиларига қўл уринг. Шу нарса сизга моддий манфаат ҳадя этади. Серқатнов йўлларда ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг. Оёқ ва бош оғриғидан сақланинг.
💚 Унутгандай бизни, тин олмай ёмғир ёғар...
Хайли кеч.
Қалбида севги олови ўчмаган ёмғирсеварлар учун.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ишингиз билан боғлиқ янги ғояларни ҳақиқатга айлантиришда ҳамкасблар билан маслаҳатлашишга тўғри келса, эҳтиёт бўлинг. Улар орасида кўнгли қоралари ҳам бўлиши, ғоянгизни ўзлаштиришга уриниб кўриши мумкин. Башарти ўзингиз айбдор бўлсангиз, қариндошлар танқидига самимий муносабатда бўлинг. Овқатланиш режимингизни қайта кўриб чиқиш ва парҳез бошлаш ҳам сира зиён қилмайди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 апрел куни қандай иш бошламанг, албатта сизга омад кулиб боқади. Бугун янги лойиҳаларни ўйлаб топиш, дўстларни шерикчиликка чорлаш ва шахсий бизнес очиб, бунинг учун катта пул тикиш муваффақиятли кечади. Вазият кўтарса, муҳаббатда ҳам айёрлик қилиб кўришингиз мумкин. Асосийси, ўзи келиб қўлингизга қўнган омад ва бахт қушидан воз кечманг. Саломатлигингизни кун давомида назоратда ушлашни ҳам эсдан чиқарманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Молиявий масалада билим ва тажрибангизни оширишга эътибор қаратинг. Бунинг учун ё махсус курсга қатнанг, ёки бадавлат танишларингиз бўлса, ўшаларнинг қимматли маслаҳатларини олинг. Яқинларингиз қайсидир жабҳада маслаҳат беришса, инкор этманг. Бу маслаҳатлар энг оғир вазиятларга тушиб қолсангиз, асқотиши мумкин. Кечки пайт ўзингиз дўст деб юрганларнинг бири сизни катта жанжалга мубтало этиш пайига тушиши кутилади. Эҳтиёт бўлинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
25 апрелда ишхонангизда атайин бўлса ҳам етакчилик қобилиятингизни ҳамкасбларга намойиш этиб кўринг. Шундай қилингки, улар ҳақиқатан яхши етакчи бўла олишингизга шубҳа қилмайдиган бўлсин. Тадбиркорларга илгари ишончини оқламаган ҳамкорлар янги келишув таклиф қилишлари мумкин. Ўйлаб кўринг. Кечқурун ижодий салоҳиятингизни чиғириқдан ўтказиш учун жуда қўл келади. Вақтингиз қолса, севимли хоббингиз билан шуғулланинг. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун моддий аҳволингиз автомат тарзда яхшиланиши кутилмоқда. Шу нарса эмоционал аҳволингизни ҳам яхшилаб, бир қатор жиддий муаммоларни бартараф этишда ёрдам беради. Муҳаббатда муаммолар юзага келмайди. Лекин оила қурмаганлар барибир ҳушёрликни, самимийликни қўлдан бермасликлари талаб этилади. Ана шунда қалбингизга романтика меҳмон бўлиб келади ва азалий орзуларингиз ҳақиқатга айланади. Молиявий аҳволингиз барча ҳавас қилса арзийдиган даражада кечади. Хавотир олманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 апрел куни қайсар ва қатъиятли дўстларимизнинг куни туғади. Ҳар ишда, ҳар жабҳада уларга омад кулиб боқади. Майда-чуйда гаплар, ғийбатлар эшитишдан қутуласиз. Моддий аҳволингиз кечагидан-да яхшироқ кўринишда бўлади. Демак, харидларни ортга суриш учун баҳона қолмайди. Фақат дўкон ёки бозорга борсангиз, энг яқин инсонингизни шерик қилиб олинг. У сизга тежамкорлик масаласида маслаҳатлар бериши мумкин. Оилалиларнинг хонадонига кечқурун меҳмонлар ташриф буюради.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Aгар миянгизда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизга оид қизиқарли ғоялар бўлса, асосий эътиборни ўшаларга қаратинг. Лекин бу лойиҳаларга молиявий мақсадлар кўзи билангина боқманг. Шахсий ҳаётингизни ижобий тарафга ўзгартириш учун имконият йўқ. Демак, бу ҳаётни сунъий тарзда ўзгартиришга уринмаганингиз маъқул. Рўзғорда муаммолар бўлса, уларни бугуноқ бартараф этишингиз тавсия қилинади. Саломатлигингизнинг қай ҳолатда бўлиши кайфиятингиз билан боғлиқ.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 апрел куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда омадингиз келади. Сиздаги қизиққонлик йирик лойиҳаларни ҳам сира қийналмасдан ҳаётга тадбиқ этишда катта ёрдам беради. Хавотирга тушманг, кучингиз ҳам, вақтингиз ҳам етарли. Муҳаббатда романтик лаҳзалар давом этади. Тўхташ ҳақида ўйлашга ҳозирча эрта. Ташаббускорликни қўлдан бермаган ҳолда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш пайида бўлаверинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Муҳаббат изҳори, иш ва сафар пайтида фаолликни қўлдан берманг. Фақат шошма-шошарлик қилманг. Aкс ҳолда барча режаларингиз барбод бўлиши мумкин. Қариндошлар билан кун давомида қандайдир кичик байрам тадбирини ташкил этиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Бу ишга ёлғизликда қўл урманг. Жамоавийликни танланг. Aйниқса, рўзғор икир-чикирларини бартараф этишда ва саломатликни мустаҳкамлашда сергак бўлинг, хатоликларга йўл қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
24 апрелда кунингиз унумли кечади. Лекин бор кучни ишнинг ўзига сарфлаб қўйманг. Кучингиз ҳали оилавий муаммоларни бартараф этишда ҳам асқотади. Молиявий масалада хавотирга ўрин йўқ. Пулингиз етарли. Даромадингиз ҳам ёмон бўлмайди. Бошқачароқ айтганда, қора қозон қайнашда давом этади. Кечқурун жуфтингиз билан очиқ мулоқотни бошдан кечиришингиз мумкин. Бу ҳам яхшиликка. Омадингизни берсин!
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куннинг биринчи ярмида бир қатор ёрқин ва унутилмас учрашувларни бошдан кечирасиз. Суҳбатлар мобайнида энг муҳим гапларни эшитмай қолишдан сақланинг. Муҳаббатда жаҳлдорликни бир четга суринг. Бу катта жанжалларга сабабчи бўлиши мумкин. Оилали бўлсангиз, фарзандларга алоҳида эътибор қаратинг. Уларни тушунишга ҳаракат қилинг. Бугун хизмат сафарига отланиш муваффақияцизлик келтиради.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
24 апрел куни романтик лаҳзаларга эга бўлиш учун бор имкониятларни ишга солишингизга тўғри келади. Тўғри, иш кўп, муаммолар бир талай. Aммо шахсий масалага ҳам вақт ажратмасангиз бўлмайди. Саломатликни асраш ҳам биринчи ўринда туриши лозим. Бассейнда чўмилсангиз, танангиз чиниқишига эришишингиз тайин. ёга саломатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар профилактик ҳаракатларни тўхтатмасликлари лозим.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Атрофдагиларнинг ўзингизга нисбатан ҳурмат-эътибори йўқолмаслиги учун ҳар бир айтадиган сўзингизни ўйлаб тилингизга кўчиринг. Кун давомида кўнгилсиз вазиятлар кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Айниқса, молиявий масалада қийинчиликларга дуч келишингиз эҳтимолга яқинроқ. Шахсий ҳаётда эса буткул бошқа манзара. Қувончли хабарлар эшитиш, азиз меҳмонларни қарши олиш фақат сиз учун. Йирик харидлардан воз кечинг. Акс ҳолда моддий аҳволингиз заифлашиб қолиши ҳеч гап эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 апрел куни яқин инсонлар билан муносабатларда жаҳл қилиш, аламни намойиш этиш кабилардан қочинг. Бу нафақат шахсий ҳаётингиз, балки саломатлигингизга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сув билан боғлиқ муолажалар, медитация, халқона усуллар иммунитетни кўтаришда катта ёрдам беради. Кимки уй-рўзғор жиҳозларини таъмирлаш билан шуғулланса, бугун у инсонни мўмай даромадлар кутиб қолади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Агар олдиндан режалаштирган бўлсангиз, демак, бугун куннинг биринчи ярмида янги ишга ўтишингиз турган гап. Шошилинч қарорлар чиқаришдан сақланинг. Улар сизга омад ҳадя эта олмайди. Атрофдагилар билан тиллашганда, уларнинг ёшини албатта ҳисобга олинг. Йўқса, орангизда жанжал келиб чиқиши ҳеч гап эмас. Оиласиз бўлсангиз, бугун романтика сизники эмас. Бунинг ўрнига севимли машғулотингиз билан банд бўлганингиз маъқулроқ.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
23 апрелда фириб домига тушиб қолишдан эҳтиётингизни қилинг. Бугун шундай хавф таъқиб этиши эҳтимолдан холи эмас. Ижод кишиларига росмана азарт жуда керак бўлади. Башарти ишқий саргузаштларни бошдан кечиришингизга тўғри келса, шундай йўл тутингки, оқибатда шармандаликка юз тутмайдиган бўлинг. Саломатлигингиз масаласида муаммолар кўзга ташланмайди. Шунга қарамай, овқатланишга алоҳида эътибор билан ёндашинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Неки ишга қўл урманг, ким билан учрашиб суҳбатлашманг, биринчи навбатда файласуфона суҳбат тарзини қўллашга ҳаракат қилинг. Ишингиз жуда оғир бўлса ҳам, суюкли инсонингиз билан муносабатлар қалқиб турса ҳам сира иккиланмай, файласуфона фикрлай бошланг. Фойдасини албатта сезасиз. Шошма-шошарлик билан қарорлар қабул қилишга уринманг. Уларнинг охири вой бўлади. Кечқурун бир-биридан қизиқарли ва ёқимли хабарлар эшитасиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 апрел куни сира ўйланмай, фаолиятингиз турини алмаштиришингиз, хизмат сафарига жўнашингиз ва ниҳоят янги уйга кўчиб ўтаверишингиз мумкин. Буларнинг барчаси муваффақиятли якун топади. Ҳар қандай кўринишдаги танаффуслар сизга бир олам қувонч, оптимизм ва илиқ таассуротларни ҳадя этади. Муҳаббатда тингловчи ролини ижро этинг. Қалтис ҳаракатлар содир этишдан нари бўлинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Шахсий ҳаётингизда унутилмас онлар кузатилиши мумкин. Худо сизга ўзининг ажойиб мўъжизаларидан бирини ҳадя этиши кутилмоқда. Агар илгари кимларгадир чин кўнгилдан моддий ёрдам кўрсатган бўлсангиз, бугун шу саховат ўзингизга қайтади. Қайтар дунё-да. Лекин бошқаларга ўзингизни моддий жиҳатдан қийналган кўрсатишга уринманг. Кечки пайт янги уй қурилишини режалаштириш, очиқ ҳавода узоқ вақт пиёда сайр қилиш хайрли кечади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
22 апрел куни сизга хотиржамлик ҳамроҳлик қилади. Ишхонада ҳамкасбларингиз билан бамаслаҳат иш тутсангиз, сира зиён қилмайди. Фақат янги ғоялар ҳақида гапиришда эҳтиёт бўлинг. Хатоларга йўл қўймаслик тараддудини кўриб қўйинг. Шунда раҳбарларингиз томонидан бу ишингиз юқори баҳоланиши турган гап. Муҳаббатда ёрқин танаффусларни бошдан кечирасиз. Саломатликни сақланг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Атрофдагилар билан мулойим муносабатда бўлишингиз тавсия этилади. Ҳатто, эндигина танишган одамингиз қўпол бўлса ҳам сиз мулойим муносабатларни давом эттиринг. Мартабангизни юқорилатиш пайти етмади. Лекин ижодкорлар бугундан кўп нарса умид қилсалар бўлади. Сафарга чиқиш, уй қуриш ва жамоавий ишларни бажаришда иштирок этиш амаллари муваффақият келтиради. Молиявий аҳволингиздан ҳам бугун нолимайсиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Моддий аҳволингиз ёмон эмас. Демак, ёқимли харидларни амалга ошириш, кредитни тўлаш ва эски қарзларни эгаларига қайтариш учун бел боғлайверсангиз ярашади. Астойдил, ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда ишласангиз, албатта кутилган натижаларга эришасиз. Муҳаббатда эҳтиёт бўлинг. Қачонлардир ўзингиз учрашиб юрган одам бугун сизни чув тушириб кетиши мумкин. Кечқурун биринчи навбатда тўғри овқатланишга эътибор қаратишингиз керак. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда ўта фаоллик талаб қилинади. Заҳира пуллар етарли. Демак, оила учун энг зарур жиҳозларни харид қилаверинг. Муҳаббатда эмоционал босимга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун бугунча учрашувлар ва романтикадан воз кеча туринг. Акс ҳолда стресс, депрессия ҳолатлари сизни қийнаб қўйиши турган гап. Кечқурун уйингиз меҳмонга тўлиши мумкин. Хурсандчилик, ширин суҳбатлар ва кутилмаган совғаларга тайёр туринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Қийин ва кераксиз ишларни бажаришдан тийилинг. Имкон топсангиз, табиат қўйнида ёки оилангиз даврасида дам олинг. Билинг, бугун организмингизни жисмонан зўриқтириш ва узоқ вақт иш билан машғул бўлиш сизга фақат зиён етказади. Айниқса, сурункали хасталикка йўлиққанлар ниҳоятда эҳтиёткор бўлишлари лозим. Ҳаво ўзгарувчан, осмондаги қора булутлар хасталик қўзғалишига бош сабабчи бўлиши мумкин. Молиявий муаммоларингиз кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлади
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Хафтанинн якшанба куни бўлишига қарамай, барибир ишларингиз етарли. Фаол бўлмасангиз, уларни то кечга қадар уддалаб улгурмайсиз. Молиявий ва рўзғорингиздаги муаммоларни бартараф этишда эса яқин дўстлардан бири ёрдам беради. Кун давомида кўнглингизга ўтиришадиган ишларнигина бажаринг. Ғийбатдан нари бўлинг. Ҳасаднинг яқинига ҳам йўламанг. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Жароҳат олишдан сақланинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 апрелда оиладаги ишларни биринчи навбатда адо этинг. Улар қалашиб кетган. Уй, оила ва фарзандлар тарбияси бугун сиз учун асосий вазифа бўлиши лозимлигини унутманг. Бошқа ишларни эса улгурганча бажариб, қолганини бошқа вақт учун қолдирсангиз ҳам биров уришмайди. Ундан кўра саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Ўзингизни яхши ҳис этмаётган бўлсангиз, врач кўригига боришга эринманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Яқинларингиз ҳақида кўпроқ қайғуришингиз ва муаммолари бўлса бартараф этишда ёрдамлашишингиз тавсия этилади. Муҳаббатда оиласизлар билоғонлик қилишдан сақланишлари керак. Бўлғуси жуфтингизнинг фикрларини инобатга олмай қўйсангиз, орангиздаги муносабатларга путур етади. Нимаики ишга қўл урманг, ижодий ёндашишга ҳаракат қилинг. Кечқурун қариндошлар билан боғлиқ қандайдир ёқимли вазият юзага келади. Ё сиз меҳмонга борасиз, ё сизникига меҳмонлар ташриф буюришади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
21 апрел куни суюкли инсонингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Қалбингиз буюрганини адо этишдан сақланинг. Тафаккурга суянинг. Иш бажаришда экспериментлардан қочмаслигингиз тавсия этилади. Янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишда омадингиз чопади. Албатта, эзгу мақсадни олдингизга кўндаланг қўйган ҳолда қатъият билан ҳаракат қилсангиз. Айримлар кечқурун иш юзасидан сафарга отланиши мумкин. Сафарингиз даромадли кечади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Пул камлиги ва иш кўплигига эътибор қаратишдан олдин оилавий анъаналар тўғрисида ўйлаб кўринг. Уларнинг йўқолиб кетишига йўл қўйманг. Жанжалли вазиятларга тушиб қолмаслик учун маънан юксак бўлишингиз лозим. Рўзғор икир-чикирларини бошқа кунга қолдирсангиз ҳам зиён қилмайди. Саломатлигингиз аъло даражада кечади. Лекин шамоллашдан кафолатланмагансиз. Эҳтиётингизни қилинг ва режим бўйича овқатланинг. Кечқурун китоб мутолаасига эътибор қаратиб қўйинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 апрелда ўз ҳаракатларингизнинг плюс ва минус жиҳатларини кўздан ўтказиб қўймас экансиз, кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз тайин. Кун давомида молиявий инқирозга етакловчи айрим ҳодисаларга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Шунга қарамай, иш бажаришда фақат пул эмас, кўнгил яйрашини кўпроқ ўйлашингиз лозим. Шунда ишларингиз бароридан келади. Кечқурун энг яқин инсонларингиз даврасида вақт ўтказинг. Бугун спорт билан шуғулланиш сизга фойда бермайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Aгар тақдир сизга бугун омадли лаҳзаларни ҳадя этмаса, ваҳима қилишдан тийилинг. Сабаби, бунда ўзингизнинг ҳам айбингиз бўлиши мумкин. Қаердадир қандайдир хатога йўл қўйган бўлсангиз, омад сиз томонга қайрилиб қарамаслиги эҳтимолга яқин. Кимки туйғулар масаласида чалкашликларга йўл қўйган бўлса, муҳаббат учбурчаги деб аталмиш ёқимсиз манзаранинг гувоҳи бўлиши турган гап. Сиз кимни кўпроқ севишингизни англаб етинг. Aкс ҳолда вазият янада кескинлашиши ҳеч гап эмас. Бугун олис сафарга чиқиш муваффақиятли кечади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 апрелда иш бажаришда эски усуллардан фойдаланишни бас қилинг. Улар ҳақиқатан эскирган ва сизга фойда келтирмайди. Дўстларингиздан бири кун давомида хушхабар етказиб, кайфиятингизни кўтаради. Aммо масъулияти юқори бўлган вазифаларни бажаришда бўшашишга йўл қўйманг. Йўқса, омадсизликка юз тутасиз. Бузоқ буржи остида туғилган аёлларнинг айримлари бугун ҳомиладор эканликларидан хабар топишлари мумкин.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бугун кимга қандай ваъда берсангиз, адо этишингиз, қай бир фикрни ишонч билан тилга кўчирган бўлсангиз, асослашингиз талаб этилади. Башарти яқинларингиздан бирини ранжитиб қўймасангиз, кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлади. Пулингиз у даражада камайиб кетмаган бўлса, ёқимли харидларга йўл беришингиз мумкин. Бугун уй таъмири, ҳуқуқшуносдан маслаҳатлар олиш ва рўзғордаги муаммоларни бартараф этиш хайрли кечади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
20 апрел куни ишларингиз кўп бўлади. Кучли босим остида ишлайсиз. Шунинг натижасида яқинларингиз билан қўнғироқлашишга ҳам вақтингиз бўлмайди. Ишларни эса жуда қисқа фурсатда адо этиб улгуришингиз лозим. Оиласиз бўлсангиз, бугун романтик учрашувга отланишингиз эҳтимоли бор. Лекин учрашувга кечикишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Шахсий бизнеси борлар ҳамкорлари билан кечки пайт жиддий суҳбат қуриши кутилади. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Жисмоний зўриқишларни нари суринг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз қувончли, байрамона кечади. Кайфиятингиз кўтаринки бўлади. Сиз учун молиявий муаммолар ҳам майда ташвиш каби енгил туюлади. Қандай туюлса, шундай енгиллик билан уларнинг адабини берасиз, киссангиз пулга тўлади. Тадбиркорлар йирик бир лойиҳага катта пул тикишлари мумкин. Сира иккиланманг. Ғалаба сиз томонда бўлади. Кечқурун оила қурмаган дўстларимиз романтик учрашувга отланишади. Вақтингиз чоғ ўцин! Кечқурун тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 апрелда ишларингизда сиз истаганча муваффақият кузатилмайди. Лекин дам олиш онларингиз ажойиб тарзда ўтади. Дўстлар билан учрашасиз, хурсандчилик қиласиз. Муҳаббатда қалтис ҳаракатлар содир эта кўрманг. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Кечқурун кимдир қўлингизга пул тутқазиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар билсин, бугун кун бўйи атмосферада кучли магнит бўронлари кузатилади. Дориларингизни доимо ўзингиз билан олиб юринг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз унумли кечади. Шахсий ҳаётда, саломатлик масаласида муаммолар кўзга ташланмайди. Танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар олинг. Овқатланиш режими ва меъёрлар ҳақида ҳам унутиб қўйманг. Ортиқча вазнга эга бўлсангиз, фитнес билан шуғулланиб кўринг, фойдасини албатта сезасиз. Олис сафарга отланишдан бугунча воз кечинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
19 апрелда ақлан ўсиш ҳақида ўйланг. Иш бажаришда, муаммоларни бартараф этишда янги усулларни ўйлаб топиш учун сизга қўшимча билим жуда зарур бўлади. Қариндошлар билан ўзаро муносабатлар бугун юқори даражада бўлади. Улардан кимдир ичидаги бор дардларини тўкиб солишни истаб қолар. Тингланг. Очиқчасига суҳбатлашинг. Кўнгилни кенг қилинг. Кечқурун айримларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши мумкин. Умри билан берган бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Шахсий бизнесига эгалар, сиёсат ва адабиёт соҳасида фаолият юритувчилар бугун юқори натижаларни қўлга киритишади. Ҳаракатларингиз зое кетмайди. Фақат тезликни камайтирманг. Хизмат сафари, муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш ва тадбиркорлар учун янги фойдали шартномани имзолаш муваффақиятли кечади. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда мўъжизаларга ишониб қолманг. Улар эртакдан бошқасини ҳадя эта олмайди. Эртакни эса болажонлар эшита турсин. Сиз амалий ишга ўтинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
19 апрел куни ҳам қалбан, ҳам жисман мустаҳкамликка эришишингиз керак. Ташқарида баҳор. Демак, сиз ҳам ёқимли танаффусларни пайдо қилинг ва ҳаётингиз янада ёрқин тус олишини таъминланг. Молиявий муаммоларни жуда катта тезликда бартараф этинг. Бировлардан қарз ола кўрманг, омадсизликка юз тутасиз. Суюкли инсонингиз билан муносабатларда иллюзиядан қочинг. Барчаси реалликка яқин бўлишига эришинг. Омадингизни берсин!
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Муаммоларингиз оз эмас. Уларни мардона турган ҳолда ўз фойдангизга ҳал этиш тараддудида бўлинг. Моддий тўкинликка эришиш йўлидаги ҳаракатларингиз зое кетмайди. Бадавлат танишларингиздан бири сизга албатта ёрдам қўлини чўзади. Саломатлигингиз ҳам панд бермоқчи эмас. Аммо зарар келтирадиган маҳсулотларни истеъмол қилишингиз ҳам тавсия этилмайди. Акс ҳолда заҳарланиб қолишингиз ҳеч гап эмас.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
19 апрелда ғайратингиз бир дунё бўлиб, ўзингиздан тажрибаси кўп ҳамкасбларни ҳам иш бажаришда ортда қолдира оласиз. Айрим режаларингиз сиз мўлжаллагандек ҳал бўлмаслиги мумкин. Бироқ бу қўрқинчли эмас. Ҳисоб-китобни жойига қўя олсангиз, молиявий муаммолар ҳам сизга сўзсиз бўйсунарди. Заҳирангизни ҳам мустаҳкамлаб олардингиз. Муҳаббатда фақат омадли лаҳзалар ҳамроҳингиз бўлади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ўз принсипларингизни қайта кўриб чиқишингиз ва одамлар билан мулоқотда ён беришга мойил бўлишингиз талаб этилади. Айрим инсонлар билан мулоқотингиз жиддийлашишни талаб қилмоқда. Сиз буни сезмаяпсиз холос. Танаффусларга реал кўз билан боқинг. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда янада фаоллашишингиз зарур. Зиммангиздаги масъулиятни чуқурроқ ҳис этган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кечқурун одатга кўра тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
26 апрел куни яқинларингиз билан кўпроқ тиллашишга ҳаракат қилинг. Гарчи вақтингиз тиғиз бўлса-да, бир-икки дақиқасини улар учун ажратинг. Ишхонада янги усуллардан фойдаланган ҳолда юмушларни адо этинг. Эскича усуллардан воз кечинг. Кечки пайтгача пулларингиз сезиларли тарзда кўпаяди. Демак, дўкон айланиб ёқимли харидларни амалга ошираверсангиз бўлади. Иш юзасидан ташкил этиладиган сафар муваффақиятли кечади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ишда бугун албатта муваффақиятга эришасиз. Молиявий аҳволингиз яхшидан-да яхшироқ бўлади. Ортиқча маблағ сарфламасдан ишингиз билан боғлиқ билим ва тажрибаларни ошириш имконияти туғилади. Фойдаланиб қолинг. Интернетда узоқ ўтириб қолишдан сақланинг. Жонли тарзда мулоқот барибир бошқа. Мулоқотлар чегарасини кенгайтира боринг. Фақат бу йўлда обрўйингизга путур етмасин. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
26 апрелда оила қурмаганларни жиддий ва қизиқарли ишқий саргузаштлар кутади. Бу саргузаштлардан юз ўгиришнинг сира иложи йўқ. Лекин оилали бўлсангиз, ишқий саргузаштлардан қочинг. Бу сиз учун жуда хавфли. Бировларни беҳуда ранжитишдан, алдашдан, чув туширишдан сақланинг. Куннинг иккинчи ярмида яқин манзилга сафар қилишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун севимли хоббингиз билан банд бўлсангиз, вақтингиз соз ўтган бўларди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Оллоҳнинг ўзи сизга соддадилликни, очиқ кўнгиллиликни ҳадя этган. Уларни атрофдагилар билан албатта баҳам кўришингиз тавсия этилади. Ноқулай вазиятда қолиб кетишдан қўрқманг. Сизни ундай вазиятлар четлаб ўтади. Эмоциянгиз ишхонадаги ишларингизнинг унумига ва ижодий салоҳиятингизга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун эмоцияни назоратда тутишга ҳаракат қилинг. Тадбиркорлар бугун йирик лойиҳаларга қўл уриши ва бунинг учун катта пул тикаверишлари мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
26 апрел куни синалган, назоратдан ўтган усуллар ёрдамида иш бажаринг. Эскича усуллар муваффақият келтира олмайди. Шахсий ҳаётда хотиржам ва мулойимликни шиор қилиб олинг. Жуфтингиз сиздаги безовталик ва жаҳлдорликни тўғри тушунмаслиги мумкин. Саломатликни мустаҳкамлашда сув билан боғлиқ муолажалар иш бериши мумкин. Сурункали хасталикка чалинганлар профилактикани унутмасликлари керак. Кечқурун қўлингизга ғойибдан бир даста пул келиб тушиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун худбинликка асло йўл қўя кўрманг. Ҳатто, қариндошлардан кимдир сизга ҳаддан ортиқ эрк бериб юборса ҳам худбинликдан қочинг. Ҳаракатда, мулоқотда, муносабатларда меъёрни билинг. Иш бажаришда интизом бўлишига эришинг. Интизомсиз эзгу мақсадларни амалга ошира олмайсиз. Киссангизга келиб тушаётган пулларнинг ҳисобини билинг. Йўқса, инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Саломатликни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг. Ҳамиша омадли бўлинг!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
25 апрелда эрталабоқ омаднинг этагидан тутинг. У кун бўйи сизга позитив кайфият ҳадя этади, ишларингиз бароридан келиб, хонадонингиз баракотларга тўлишини таъминлайди. Шунча қувончлар устига яқин дўстлардан бири ёқимли хабар етказиши яна бир олам шодлик қўшади. Пул масаласида қарзга ботишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Қарзсиз ҳам мустақил тарзда муаммони ҳал қила оласиз. Шахсий бизнеси борлар бугун катта ишларга катта пул тикишдан эҳтиёт бўлсинлар.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмидаёқ иш жойингиздаги раҳбарлар кўз ўнгида мартабангиз янада ортишига гувоҳ бўласиз. Улар сизга янада меҳр ва ҳурмат билан ёндаша бошлашади. Ҳасадгўйлар, кўнгли қоралар сизни йўлдан оздиришга ҳаракат қилиб кўришлари ҳам ҳақиқат. Жуда сергак туринг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда қалтис вазиятлар юзага келишини хоҳламасангиз, қарз кўтариш, кредит олиш ҳақидаги режаларни йўқ қилинг. Оилада жуфтингиз билан даҳанаки жанжал юзага келиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
25 апрел куни тадбиркорлар сармоя масаласида сезиларли ҳаракатларни содир этиши, янги фойдали шартномаларни имзолаши, сафарлар уюштириши мумкин. Буларнинг барчаси сизга фақат наф келтиради. Фақат севган инсонингизга бўлган муҳаббат туйғусини сусайтирманг. Уни эътиборсиз қолдирманг. Ҳар бир қадамингизни ўлчаб босинг. Кечқурун кун давомида қилган ишларингиз ҳақини одатдагидан кўпроқ миқдорда олишингиз кутилмоқда.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз бир хил сокинликда, силлиқ кечмаслиги мумкин. Шунинг учун вазиятни назоратда ушланг. Саломатлигингизга бугунги ёмғирли ҳаво салбий таъсир кўрсата бошлаши мумкин. Чорасини кўринг. Агар бирор муҳим иш бошлаган бўлсангиз, охиригача етказинг. Бугун олис сафарга отланиш ҳам омадли кечади. Фақат ўзингиз билан шерик олманг. Ёлғиз сафарга чиқсангизгина муваффақиятга эришасиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
25 апрелда ниҳоят энг оғир ишларни бажариб, интиҳосидан кўнглингиз тўлади. Нени режалаштирган бўлсангиз, барчаси албатта ҳақиқатга айланади. Кун давомида зарар келтирувчи эмоция, кўнгли қора одамлар билан хайр-маъзурни нася қилаверинг. Рўзғор икир-чикирларига хотиржам муносабатда бўлинг. Молиявий йўқотишлардан нари бўлинг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун даромаддан харажатлар кўпчиликни ташкил этиши ва бу моддий аҳволингизни анча заифлаштириб қўйиши мумкин. Aммо бу вақтинчалик қийинчилик. Хавотирланмасангиз ҳам бўлади. Шахсий ҳаётингиздаги муаммолар барчасидан ошиб тушиш хавфи бор. Энг яқин инсонингиз билан муносабатларга путур етиши мумкин. Муносабатларни борлигича сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Шахсий бизнеси борлар кун охирига бориб қайсидир катта бир ишга пул тикишлари кутилади.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
24 апрелда муҳаббат ва меҳр уммонида сузасиз. Бундан ташқари, мўмай даромад эгасига айланасиз. Янги дўстлар орттирасиз. Буларнинг ҳаммаси ёруғ дунёнинг жаннати-ку, тўғри эмасми? Оиласизлар ҳам бугун бўлғуси жуфтини учратишлари ҳақиқатга яқин. Бироқ саломатликни ҳам унутиб қўйманг. Гастрит ёки ангина безовта қилиши мумкин. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Яқинларингизнинг кўнглини олинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз сезиларли даражада оғир ўтиши кутилмоқда. Ҳар қандай майда кўнгилсизлик ҳам оёғингиздан олиши ҳеч гап эмас. Эҳтиётингизни қилинг. Ҳар бир майда кўнгилсизлик ҳам даромадга, иш унумига, соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши тайинлигини ҳисобга олинг. Оиласизлар бугун табиат қўйнига дам олиш учун чиқишлари кутилади. Бу жараёнда бўлғуси бахтингизни учратиб танишишингиз турган гап. Бир сўз билан айтганда, позитив кайфиятда бўлишга ҳаракат қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
24 апрел куни кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказишингиз керак бўлади. Ҳатто, офисда ўтириб ишласангиз ҳам барибир тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Иммунитетни кўтаришга йўналтирилган барча амаллар хайрли кечади. Aгар куннинг иккинчи ярмида дўстларингиз табиат қўйнига ёки балиқ овига таклиф этишса, албатта рози бўлинг. Бу ҳам саломатликни мустаҳкамлашда, асабни дам олдиришда фойда беради.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Гарчи дўстлардан кимдир ёки ҳамкасблар асабингизга ўйнаса, жаҳлингизни чиқарса ҳам ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Хотиржамликдан бўлаги одамга зийнат бўла олмайди. Бугун зарарли одатлардан воз кечинг. Бу масалада албатта муваффақият қозонасиз. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафарлардан воз кечинг. Муваффақицизликка учрашингиз хавфи бор. Кечқурун албатта овқатланиш режимига, меъёрларига амал қилинг. Ғийбат ва ҳасад тарқатувчилардан нари бўлинг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
24 апрелда кунингиз фақат яхшиликлардан иборат бўлади иншооллоҳ. Дўстлардан ёқимли хабарлар эшитишингиз, раҳбарларнинг олқишларига сазовор бўлишингиз ҳақиқатдир. Aгар рўзғор жиҳозлари сотиб олиш учун катта пул ажратиш зарурати туғилса, хавотирга тушманг. Пулингиз етарли ва бу билан қашшоқлашиб қолмайсиз. Қолаверса, бугунги даромадлар ҳам моддий аҳволингизни яхшилайди. Инқирозга юз тутишингизга йўл бермайди.
💥 Умримда биринчи бор, ўйлашга мажбур қилган...
Тинглаймиз.
Хаёлингиз кимда бўлса юборинг)
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ишларингиз жуда кўп бўлади. Лекин бундан қўрқиш керак эмас. Сиз бойиб кетишни истардингиз, тўғри эмасми? Мана, ўша кўп ишларни қойиллатинг ва мўмай даромадлар эгасига айланинг. Оила қурмаган бўлсангиз, камтарликкина сизга романтик лаҳзаларни тақдим эта олади. Рўзғор икир-чикирларига барҳам беришда пулсиз бир қадам ҳам ташлай олмайсиз. Кечқурун тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олишни унутманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
23 апрелда ўзгаларнинг муаммоларига кўмилиб қолишдан сақланинг. Бошқалар учун мўлжалланган масъулиятдан ҳам қочинг. Кунингиз молиявий жиҳатдан омадли кечади. Дўстлардан, қариндошлардан қимматбаҳо совғалар кутишга ҳам бугун ҳақлисиз. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Омон бўлинг!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун инжиқликлар, жаҳлдорлик ўтмайди. Бу жамиятдаги обрўйингизга путур етказади холос. Бундан кўра, сувдай сокин, янги бўй чўзган майса каби майин бўлинг. Ана шунда сизга албатта омад кулиб боқади. Иш жойингизда раҳбарлар ими-жимида ишингиз сифатини таҳлилдан ўтказиши мумкин, сергак туринг. Оилада муаммоларни ўзингиз мустақил тарзда бартараф этишга ҳаракат қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
23 апрел куни моддий аҳволингиз заифлашиб қолганига гувоҳ бўласиз ва тезлик билан қўшимча даромад келтирадиган иш қидиришга тушасиз. Лекин бу ишни пухта режа асосида амалга оширмасангиз, мақсадга етишингиз даргумон бўлиб қолиши мумкин. Кайфиятингиз у даражада тушкун кечмайди. Айниқса, оила қурмаган бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда бу ҳолат ўз аксини топади. Кечқурун кўпроқ пиёда сайр қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Шахсий ҳаётингизда сиз истаган танаффуслар юз бермайди. Ишда муваффақиятли лаҳзалар кўп бўлади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, хасталик қўзғалиш палласига кириши мумкин. Зудлик билан муолажаларни бошлашингиз керак. Харидларни кескин камайтиринг, ёки бошқа кунга қолдиринг. Хизмат сафарига жўнаб кетадиганларни муваффақиятлар ва моддий манфаат кутиб туради. Омадингизни берсин!
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
23 апрелда негадир ҳорғинлик ҳукмини ўтказа бошлайди. Эрталаб ўрнингиздан қўзғалгингиз келмай қийналасиз. Агар фавқулодда бажарадиган ишингиз бўлмаса, бемалол дам олаверишингиз мумкин. Дўстлар, яқин инсонлар билан дилдан суҳбат қуринг, севимли филмларингизни томоша қилинг. Кечқурун бассейнда чўмилиш соғлиғингизга ижобий таъсир кўрсатади. Ортиқча вазнга эга бўлсангиз, парҳез бошланг.
➡️ Тақдир сенга нима тухфа этса
Барчасини шод қабул қилмоқ керак.
Хайрли оқшом.
Тинглаймиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Саломатликка зиён етказиб қўймаслик учун имкон доирасида ишни дам олиш билан алмаштириб туришингизга тўғри келади. Шахсий бизнесига эгалар муҳим ҳужжатларни имзолашда сергак туришлари керак. Молиявий жиҳатдан аҳволингиз жуда яхши кечади. Лекин барибир керак-нокерак харидларга кенг йўл очиб қўйманг. Зиммангиздаги вазифани адо этмас экансиз, кечқурун қариндошлар билан орангизда жанжал келиб чиқиши ҳеч гап эмас.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
22 апрелда молиявий мушкулотлар таъқиб этиши кутилмоқда. Куннинг биринчи ярмидаёқ йўқотишлар, инқироз каби ёқимсиз ҳолатларни бошдан кечиришингиз хавфи бор. Пул масаласида аҳволни меъёрий даражага етказиш учун майда харидлар билангина чекланиб туринг. Айримлар куннинг иккинчи ярмида қон томирлар билан боғлиқ хасталикларга рўбарў бўлишлари эҳтимолдан холи эмас. Овқатланиш режимига амал қилинг, жисмоний зўриқишлардан қочинг. Кечқурун сафарга отланиш муваффақиятли кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Тадбиркорлар йирик лойиҳаларга катта пул тикиш амалини айнан бугун бажаришади. Фақат келишувлар пайтида сергакликка эътибор қаратинг. Муҳаббатда ўзингизни шундай тутингки, ниҳоят жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз туйғуларингизга қаттиқ ишона бошласин. Романтик бўлинг. Муҳаббат қўпол муносабатларни хуш кўрмайди. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда ҳушёр бўлинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
22 апрел куннинг биринчи ярмида иш ва янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш билан банд бўлишингиз кутилади. Ҳатто, сизга деярли алоқаси бўлмаган ишларни ҳам бажариб қўйишингизга тўғри келади. Омад фақат сиз томонда бўлиши учун эмоцияни назоратда тутинг. Бир жойда узоқ вақт ўтириб қолишдан сақланинг. Кўпроқ ҳаракатланинг. Кечқурун кутилмаган ва мўмай даромад эгасига айланишингиз эҳтимоли бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Мартабангизни оширишда энг қулай имкониятларни қўлдан бой бермаслик учун ташаббускор бўлишингиз лозим. Агар хоҳласангиз, яна бир қўшимча касбни эгаллаш ҳаракатига тушсангиз бўлади. Танаффуслардан қўрқманг. Улар сизнинг фойдангизга ишлайди. Оилада ўз позициянгизни яна бир бор кўздан ўтказинг. Бугун уйни енгил таъмирдан чиқариш ҳаракатлари хайрли ўтади. Атмосферада магнит бўронлари давом этмоқда. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
22 апрелда нафақат иш, балки шахсий ҳаётингизда ҳам ижобий ўзгаришлар ясанг. Аёллар, қизлар ташқи кўринишини янада яхшилаш учун косметолог қабулига бориб келишлари, айрим харидларни амалга оширишлари мумкин. Оила қурмаганлар учун бугун романтик танишувларни бошдан ўтказиш муваффақиятли кечади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун баъзиларнинг ярим йиллардан бери чўзилиб келган катта бир иши ниҳоят якунига етади. Ишда масъулиятдан қочишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Аксинча, атрофдагиларга қанчалар профессионал эканингизни намойиш этинг. Шубҳали туюлган лойиҳаларга катта пул тикишингиз нотўғри бўлади. Бундан ташқари, олис сафарга ҳам алоҳида ҳозирликларсиз отланмаганингиз маъқул. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
21 апрел куни иш масаласида оёқда мустаҳкам туришингиз сизга ҳар тарафлама фойда келтиради. Муҳаббатда хаёлот осмонларида парвоз қилишдан тийилинг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Бу соҳада балансни жойига қўйинг. Ана ундан кейин орзуларга йўл берсангиз ярашади. Спорт билан шуғулланиш, косметик муолажалар ва ақлни чархловчи ўйинлар бугун муваффақитли кечади. Оиласизлар романтик учрашувни бошқа кунга қолдирганлари дуруст.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун бўлар-бўлмас харидлар, фирибга дуч келишингиз кутилмоқда. Ачинарлиси, бу ишда яқин дўстлардан бирининг қўли бўлиши мумкин. Зудлик билан тафаккурни ишга туширинг. Сергакланинг. Акс ҳолда афсусли лаҳзаларнинг охири бўлмаслиги мумкин. Оила қурмаганларнинг шахсий ҳаётида ёқимли танаффуслар кўзга ташланади. Йўлда ёки янги танишган одамлар даврасида романтика пайдо бўлиши эҳтимолга яқин. Романтика омадли кечади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
21 апрелда энг аввало оптимизмни ўзингизда сақлаб қолинг ва руҳан етуклик сари талпининг. Агар қўлингиздан келмаса, бирор ишни бажариш учун бировга ваъда берманг. Молиявий соҳада танаффуслар юзага келади. Танаффусларни қанча хотиржамлик билан қабул қилсангиз, шунча яхши. Йўқотишлар ҳақида умуман ўйламанг. Шунда мўмай даромад эгаси бўласиз. Кечқурун бош оғриғидан безовта бўлишингиз мумкин. Яхшиси, кўнгилочар машғулотлардан нари бўла қолинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Асосий кучни йирик лойиҳа ва ишларни қойиллатиш учун асраб қўйинг. Айниқса, молиявий муаммоларингиз жуда қалтис ва оғир. Уларни бартараф этиш учун катта куч керак бўлади. Башарти пулдор одамлардан бири билан танишишга эришсангиз, пулдан камлик кўрмаган бўлардингиз. Бугун мулоқотлар, сайр-у саёҳатлар омадли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг. Ошқозон-ичак йўлларини зўриқишдан сақланг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
21 апрел куни кимга нима ваъда қилган бўлсангиз, шу ваъдаларнинг устидан чиқиб қўйишингиз керак бўлади. Айниқса, суюкли инсонингизга берган ваъдангиз ёдингиздан чиқмаслиги шарт. Хусусий мулк олди-сотдиси билан шуғулланаётганларга кучли эътибор зарур. Йўқса, чув тушириб кетишлари ҳеч гап эмас. Тадбиркорлар кечқурун хориж сафарига жўнаб кетишлари мумкин.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун сиз ҳам, яқин инсонингиз ҳам ташвишли лаҳзаларни бошдан кечиришингиз мумкин. Эмоциянгиз шу даражага бориб етадики, ҳеч кимнинг маслаҳатига қулоқ тутишни истамай қоласиз. Ўзингизни тутишингиз масаласини обдон таҳлил қилинг. Шунда яқин инсонингизни ранжитмаган бўласиз. Техника воситалари билан эҳтиёткорона тиллашинг. Шахсий автомобилингиз бўлса, то капитал таъмирдан чиқармагунча узоқ манзилга борманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
20 апрел куни эмоциянгиз, темпераментингиз устидан ҳукмингизни ўтказа оласиз. Ҳаётга оптимист назари билан боққан ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Фақат ҳаракатларда эҳтиёт бўлинг. Оптимистлик шахсий ҳаётингизда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Тўғри қарорлар чиқаришда ёрдам беради. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Таваккалчиликдан қочинг. Яқин кишиларингизни эҳтиёт қилинг. Улардан меҳрингизни дариғ тутманг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Бугунги кунингизни ёлғизликда ўтказиш ниятида бўлсангиз, катта хатога йўл қўясиз. Тўрт девор орасига беркиниб олганча қайғурганингиз билан муаммолар ижобий ҳал бўлиб қолмайди. Моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечмаётганини пайқасангиз, банкдан кредит олишингиз тавсия этилади. Бу, айниқса, шахсий бизнеси борларга катта ёрдам бериши мумкин. Кечқурун имкон топсангиз, бассейнда чўмилинг. Шу нарса ҳам саломатлигингиз мустаҳкамланишида ёрдам беради.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 апрелда ўзингиз хатога йўл қўясиз-у, ўзгаларни айблай бошлайсиз. Лекин бу билан ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Яхшиси, ташқаридан ўзингизга яхшилаб разм солинг, ҳаммасини англаб етасиз. Тадбиркор бўлсангиз-у, кимлар биландир ҳамкорлик бошлаш ҳақида ўйлай бошласангиз, ўз шартларингизни ҳам четда қолдирманг. Aкс ҳолда алданиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Aсабни жуда эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Бугунги кунингиз муваффақиятли лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Тадбиркорлардан кимдир узоқ муддатли фойдали шартномага имзо чекиши ҳам бугунга мўлжалланган. Лекин бу ишни ҳар жиҳатдан билими етарли инсонлар, жумладан, ҳуқуқшунослар иштирокида амалга оширинг. Саёҳат, уй қуриш ва рўзғор жиҳозлари харид қилиш муваффақиятли кечади. Муҳаббатда соф туйғуларингиз сақланиб қолишини таъминланг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 апрел куни эрта тонгда бадавлат танишлар ёки дўстларга моддий кўмак сўраб мурожаат этишингиз мумкин. Лекин бу ишни ўзингиз мустақил фикрлаган ҳолда амалга оширинг. Бировларнинг маслаҳатига учманг. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстлардан бири сизга ўзининг йиллар бўйи ичида сақлаб келган сирини ошкор қилмоқчи.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун жума куни. Молиявий масалада маҳкам бўлмасангиз, ҳолингиз танглашиб қолиши тайин. Зудлик билан даромад ва харажатларни қатъий назоратга олинг. Шахсий ҳаётда оптимистик кайфиятда бўлишингиз талаб этилади. Шунда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орадаги муносабатларда баланс сақланиб қолади. Атрофдагиларга нисбатан адолатли бўлишни ҳам унутманг. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 апрел куни астойдил, чин кўнгилдан, қора терга ботиб ишлашингиз учун қулай имкониятлар туғилади. Асосийси, сизни қўллаб-қувватловчи одамлар билан муносабатларни йўқотманг. Оилали дўстларимиз бола тарбиясида хатоликларга йўл қўйган бўлсалар, бугун ўша хатоларни тузатиш учун имконият бор, ундан унумли фойдаланиб қолинг. Рўзғор икир-чикирларини ҳам шу орада бартараф эта боринг. Овқатланиш режимига амал қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ҳаёт ҳеч кимга осон кечмайди. Буни биласиз. Шунинг учун ўзингизга ёқадиган ҳаётни қуриш учун зарарли одатлардан воз кечишингиз, масалага очиқ кўз билан боқишингиз, сергак, қатъиятли, кучли иродали бўлишингиз ва ниҳоят саломатлигингизни доимий тарзда назоратда ушлашингиз керак бўлади. Бугун куннинг иккинчи ярмида сурункали хасталиклар қўзғалиш эҳтимоли бор. Муҳаббатда кўплаб қувончли лаҳзаларни бошдан кечирасиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
19 апрелда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ўтмишда орттирилган озми-кўпми тажриба асқотиши мумкин. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда сир сақлашни билинг. Сирларингизни фақат бўлғуси жуфтингизгина билсин, вассалом. Шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам ўзингизга тўлиқ ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ҳаётга реал кўз билан боқинг ва ёмон хаёлларни миянгиздан ҳайдаб солинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ўзингизни асранг!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Атрофингизни қуршаб турганларни саралаш пайти етди. Сизни севгувчи, ҳурматлагувчиларни бир томонга, ҳасад ва ғийбатдан бўшамайдиганларни бир томонга қўйинг. Иккинчи томондагилар билан алоқани узинг. Молиявий масалада омадга эришишни хоҳласангиз, принсиплардан воз кечинг. Ҳаёт билан ҳисоблашган ҳолда олдинга интилинг. Тежамкорликка алоҳида эътибор қаратинг. Пулни топиш қийин, аммо сарфлаш чикоралигини унутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
19 апрел куни заҳирадаги мақсадингизни ишга солган ҳолда тўғри ва текис йўлдан боришни хоҳлаб қоласиз. Агар мартабангиз ошишини кутаётган бўлсангиз, бу қарорингиз жуда асқотади. Шахсий ҳаётингизда йўл қўйилган хатоларингизни йўл-йўлакай тузата бориш тадбирини кўринг. Жуфтингиз билан мулойим оҳангда сўзлашинг. Шунда муносабатларга путур етмайди. Кечқурун саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуринг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажаларни ортга сурманг.