ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Атрофдагиларнинг ўзингизга нисбатан ҳурмат-эътибори йўқолмаслиги учун ҳар бир айтадиган сўзингизни ўйлаб тилингизга кўчиринг. Кун давомида кўнгилсиз вазиятлар кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Айниқса, молиявий масалада қийинчиликларга дуч келишингиз эҳтимолга яқинроқ. Шахсий ҳаётда эса буткул бошқа манзара. Қувончли хабарлар эшитиш, азиз меҳмонларни қарши олиш фақат сиз учун. Йирик харидлардан воз кечинг. Акс ҳолда моддий аҳволингиз заифлашиб қолиши ҳеч гап эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 апрел куни яқин инсонлар билан муносабатларда жаҳл қилиш, аламни намойиш этиш кабилардан қочинг. Бу нафақат шахсий ҳаётингиз, балки саломатлигингизга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сув билан боғлиқ муолажалар, медитация, халқона усуллар иммунитетни кўтаришда катта ёрдам беради. Кимки уй-рўзғор жиҳозларини таъмирлаш билан шуғулланса, бугун у инсонни мўмай даромадлар кутиб қолади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Агар олдиндан режалаштирган бўлсангиз, демак, бугун куннинг биринчи ярмида янги ишга ўтишингиз турган гап. Шошилинч қарорлар чиқаришдан сақланинг. Улар сизга омад ҳадя эта олмайди. Атрофдагилар билан тиллашганда, уларнинг ёшини албатта ҳисобга олинг. Йўқса, орангизда жанжал келиб чиқиши ҳеч гап эмас. Оиласиз бўлсангиз, бугун романтика сизники эмас. Бунинг ўрнига севимли машғулотингиз билан банд бўлганингиз маъқулроқ.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
23 апрелда фириб домига тушиб қолишдан эҳтиётингизни қилинг. Бугун шундай хавф таъқиб этиши эҳтимолдан холи эмас. Ижод кишиларига росмана азарт жуда керак бўлади. Башарти ишқий саргузаштларни бошдан кечиришингизга тўғри келса, шундай йўл тутингки, оқибатда шармандаликка юз тутмайдиган бўлинг. Саломатлигингиз масаласида муаммолар кўзга ташланмайди. Шунга қарамай, овқатланишга алоҳида эътибор билан ёндашинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Неки ишга қўл урманг, ким билан учрашиб суҳбатлашманг, биринчи навбатда файласуфона суҳбат тарзини қўллашга ҳаракат қилинг. Ишингиз жуда оғир бўлса ҳам, суюкли инсонингиз билан муносабатлар қалқиб турса ҳам сира иккиланмай, файласуфона фикрлай бошланг. Фойдасини албатта сезасиз. Шошма-шошарлик билан қарорлар қабул қилишга уринманг. Уларнинг охири вой бўлади. Кечқурун бир-биридан қизиқарли ва ёқимли хабарлар эшитасиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 апрел куни сира ўйланмай, фаолиятингиз турини алмаштиришингиз, хизмат сафарига жўнашингиз ва ниҳоят янги уйга кўчиб ўтаверишингиз мумкин. Буларнинг барчаси муваффақиятли якун топади. Ҳар қандай кўринишдаги танаффуслар сизга бир олам қувонч, оптимизм ва илиқ таассуротларни ҳадя этади. Муҳаббатда тингловчи ролини ижро этинг. Қалтис ҳаракатлар содир этишдан нари бўлинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Шахсий ҳаётингизда унутилмас онлар кузатилиши мумкин. Худо сизга ўзининг ажойиб мўъжизаларидан бирини ҳадя этиши кутилмоқда. Агар илгари кимларгадир чин кўнгилдан моддий ёрдам кўрсатган бўлсангиз, бугун шу саховат ўзингизга қайтади. Қайтар дунё-да. Лекин бошқаларга ўзингизни моддий жиҳатдан қийналган кўрсатишга уринманг. Кечки пайт янги уй қурилишини режалаштириш, очиқ ҳавода узоқ вақт пиёда сайр қилиш хайрли кечади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
22 апрел куни сизга хотиржамлик ҳамроҳлик қилади. Ишхонада ҳамкасбларингиз билан бамаслаҳат иш тутсангиз, сира зиён қилмайди. Фақат янги ғоялар ҳақида гапиришда эҳтиёт бўлинг. Хатоларга йўл қўймаслик тараддудини кўриб қўйинг. Шунда раҳбарларингиз томонидан бу ишингиз юқори баҳоланиши турган гап. Муҳаббатда ёрқин танаффусларни бошдан кечирасиз. Саломатликни сақланг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Атрофдагилар билан мулойим муносабатда бўлишингиз тавсия этилади. Ҳатто, эндигина танишган одамингиз қўпол бўлса ҳам сиз мулойим муносабатларни давом эттиринг. Мартабангизни юқорилатиш пайти етмади. Лекин ижодкорлар бугундан кўп нарса умид қилсалар бўлади. Сафарга чиқиш, уй қуриш ва жамоавий ишларни бажаришда иштирок этиш амаллари муваффақият келтиради. Молиявий аҳволингиздан ҳам бугун нолимайсиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Моддий аҳволингиз ёмон эмас. Демак, ёқимли харидларни амалга ошириш, кредитни тўлаш ва эски қарзларни эгаларига қайтариш учун бел боғлайверсангиз ярашади. Астойдил, ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда ишласангиз, албатта кутилган натижаларга эришасиз. Муҳаббатда эҳтиёт бўлинг. Қачонлардир ўзингиз учрашиб юрган одам бугун сизни чув тушириб кетиши мумкин. Кечқурун биринчи навбатда тўғри овқатланишга эътибор қаратишингиз керак. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда ўта фаоллик талаб қилинади. Заҳира пуллар етарли. Демак, оила учун энг зарур жиҳозларни харид қилаверинг. Муҳаббатда эмоционал босимга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун бугунча учрашувлар ва романтикадан воз кеча туринг. Акс ҳолда стресс, депрессия ҳолатлари сизни қийнаб қўйиши турган гап. Кечқурун уйингиз меҳмонга тўлиши мумкин. Хурсандчилик, ширин суҳбатлар ва кутилмаган совғаларга тайёр туринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Қийин ва кераксиз ишларни бажаришдан тийилинг. Имкон топсангиз, табиат қўйнида ёки оилангиз даврасида дам олинг. Билинг, бугун организмингизни жисмонан зўриқтириш ва узоқ вақт иш билан машғул бўлиш сизга фақат зиён етказади. Айниқса, сурункали хасталикка йўлиққанлар ниҳоятда эҳтиёткор бўлишлари лозим. Ҳаво ўзгарувчан, осмондаги қора булутлар хасталик қўзғалишига бош сабабчи бўлиши мумкин. Молиявий муаммоларингиз кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлади
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Хафтанинн якшанба куни бўлишига қарамай, барибир ишларингиз етарли. Фаол бўлмасангиз, уларни то кечга қадар уддалаб улгурмайсиз. Молиявий ва рўзғорингиздаги муаммоларни бартараф этишда эса яқин дўстлардан бири ёрдам беради. Кун давомида кўнглингизга ўтиришадиган ишларнигина бажаринг. Ғийбатдан нари бўлинг. Ҳасаднинг яқинига ҳам йўламанг. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Жароҳат олишдан сақланинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 апрелда оиладаги ишларни биринчи навбатда адо этинг. Улар қалашиб кетган. Уй, оила ва фарзандлар тарбияси бугун сиз учун асосий вазифа бўлиши лозимлигини унутманг. Бошқа ишларни эса улгурганча бажариб, қолганини бошқа вақт учун қолдирсангиз ҳам биров уришмайди. Ундан кўра саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Ўзингизни яхши ҳис этмаётган бўлсангиз, врач кўригига боришга эринманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Яқинларингиз ҳақида кўпроқ қайғуришингиз ва муаммолари бўлса бартараф этишда ёрдамлашишингиз тавсия этилади. Муҳаббатда оиласизлар билоғонлик қилишдан сақланишлари керак. Бўлғуси жуфтингизнинг фикрларини инобатга олмай қўйсангиз, орангиздаги муносабатларга путур етади. Нимаики ишга қўл урманг, ижодий ёндашишга ҳаракат қилинг. Кечқурун қариндошлар билан боғлиқ қандайдир ёқимли вазият юзага келади. Ё сиз меҳмонга борасиз, ё сизникига меҳмонлар ташриф буюришади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
21 апрел куни суюкли инсонингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Қалбингиз буюрганини адо этишдан сақланинг. Тафаккурга суянинг. Иш бажаришда экспериментлардан қочмаслигингиз тавсия этилади. Янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишда омадингиз чопади. Албатта, эзгу мақсадни олдингизга кўндаланг қўйган ҳолда қатъият билан ҳаракат қилсангиз. Айримлар кечқурун иш юзасидан сафарга отланиши мумкин. Сафарингиз даромадли кечади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Пул камлиги ва иш кўплигига эътибор қаратишдан олдин оилавий анъаналар тўғрисида ўйлаб кўринг. Уларнинг йўқолиб кетишига йўл қўйманг. Жанжалли вазиятларга тушиб қолмаслик учун маънан юксак бўлишингиз лозим. Рўзғор икир-чикирларини бошқа кунга қолдирсангиз ҳам зиён қилмайди. Саломатлигингиз аъло даражада кечади. Лекин шамоллашдан кафолатланмагансиз. Эҳтиётингизни қилинг ва режим бўйича овқатланинг. Кечқурун китоб мутолаасига эътибор қаратиб қўйинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 апрелда ўз ҳаракатларингизнинг плюс ва минус жиҳатларини кўздан ўтказиб қўймас экансиз, кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз тайин. Кун давомида молиявий инқирозга етакловчи айрим ҳодисаларга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Шунга қарамай, иш бажаришда фақат пул эмас, кўнгил яйрашини кўпроқ ўйлашингиз лозим. Шунда ишларингиз бароридан келади. Кечқурун энг яқин инсонларингиз даврасида вақт ўтказинг. Бугун спорт билан шуғулланиш сизга фойда бермайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Aгар тақдир сизга бугун омадли лаҳзаларни ҳадя этмаса, ваҳима қилишдан тийилинг. Сабаби, бунда ўзингизнинг ҳам айбингиз бўлиши мумкин. Қаердадир қандайдир хатога йўл қўйган бўлсангиз, омад сиз томонга қайрилиб қарамаслиги эҳтимолга яқин. Кимки туйғулар масаласида чалкашликларга йўл қўйган бўлса, муҳаббат учбурчаги деб аталмиш ёқимсиз манзаранинг гувоҳи бўлиши турган гап. Сиз кимни кўпроқ севишингизни англаб етинг. Aкс ҳолда вазият янада кескинлашиши ҳеч гап эмас. Бугун олис сафарга чиқиш муваффақиятли кечади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 апрелда иш бажаришда эски усуллардан фойдаланишни бас қилинг. Улар ҳақиқатан эскирган ва сизга фойда келтирмайди. Дўстларингиздан бири кун давомида хушхабар етказиб, кайфиятингизни кўтаради. Aммо масъулияти юқори бўлган вазифаларни бажаришда бўшашишга йўл қўйманг. Йўқса, омадсизликка юз тутасиз. Бузоқ буржи остида туғилган аёлларнинг айримлари бугун ҳомиладор эканликларидан хабар топишлари мумкин.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бугун кимга қандай ваъда берсангиз, адо этишингиз, қай бир фикрни ишонч билан тилга кўчирган бўлсангиз, асослашингиз талаб этилади. Башарти яқинларингиздан бирини ранжитиб қўймасангиз, кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлади. Пулингиз у даражада камайиб кетмаган бўлса, ёқимли харидларга йўл беришингиз мумкин. Бугун уй таъмири, ҳуқуқшуносдан маслаҳатлар олиш ва рўзғордаги муаммоларни бартараф этиш хайрли кечади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
20 апрел куни ишларингиз кўп бўлади. Кучли босим остида ишлайсиз. Шунинг натижасида яқинларингиз билан қўнғироқлашишга ҳам вақтингиз бўлмайди. Ишларни эса жуда қисқа фурсатда адо этиб улгуришингиз лозим. Оиласиз бўлсангиз, бугун романтик учрашувга отланишингиз эҳтимоли бор. Лекин учрашувга кечикишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Шахсий бизнеси борлар ҳамкорлари билан кечки пайт жиддий суҳбат қуриши кутилади. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Жисмоний зўриқишларни нари суринг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз қувончли, байрамона кечади. Кайфиятингиз кўтаринки бўлади. Сиз учун молиявий муаммолар ҳам майда ташвиш каби енгил туюлади. Қандай туюлса, шундай енгиллик билан уларнинг адабини берасиз, киссангиз пулга тўлади. Тадбиркорлар йирик бир лойиҳага катта пул тикишлари мумкин. Сира иккиланманг. Ғалаба сиз томонда бўлади. Кечқурун оила қурмаган дўстларимиз романтик учрашувга отланишади. Вақтингиз чоғ ўцин! Кечқурун тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 апрелда ишларингизда сиз истаганча муваффақият кузатилмайди. Лекин дам олиш онларингиз ажойиб тарзда ўтади. Дўстлар билан учрашасиз, хурсандчилик қиласиз. Муҳаббатда қалтис ҳаракатлар содир эта кўрманг. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Кечқурун кимдир қўлингизга пул тутқазиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар билсин, бугун кун бўйи атмосферада кучли магнит бўронлари кузатилади. Дориларингизни доимо ўзингиз билан олиб юринг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз унумли кечади. Шахсий ҳаётда, саломатлик масаласида муаммолар кўзга ташланмайди. Танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар олинг. Овқатланиш режими ва меъёрлар ҳақида ҳам унутиб қўйманг. Ортиқча вазнга эга бўлсангиз, фитнес билан шуғулланиб кўринг, фойдасини албатта сезасиз. Олис сафарга отланишдан бугунча воз кечинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
19 апрелда ақлан ўсиш ҳақида ўйланг. Иш бажаришда, муаммоларни бартараф этишда янги усулларни ўйлаб топиш учун сизга қўшимча билим жуда зарур бўлади. Қариндошлар билан ўзаро муносабатлар бугун юқори даражада бўлади. Улардан кимдир ичидаги бор дардларини тўкиб солишни истаб қолар. Тингланг. Очиқчасига суҳбатлашинг. Кўнгилни кенг қилинг. Кечқурун айримларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши мумкин. Умри билан берган бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Шахсий бизнесига эгалар, сиёсат ва адабиёт соҳасида фаолият юритувчилар бугун юқори натижаларни қўлга киритишади. Ҳаракатларингиз зое кетмайди. Фақат тезликни камайтирманг. Хизмат сафари, муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш ва тадбиркорлар учун янги фойдали шартномани имзолаш муваффақиятли кечади. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда мўъжизаларга ишониб қолманг. Улар эртакдан бошқасини ҳадя эта олмайди. Эртакни эса болажонлар эшита турсин. Сиз амалий ишга ўтинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
19 апрел куни ҳам қалбан, ҳам жисман мустаҳкамликка эришишингиз керак. Ташқарида баҳор. Демак, сиз ҳам ёқимли танаффусларни пайдо қилинг ва ҳаётингиз янада ёрқин тус олишини таъминланг. Молиявий муаммоларни жуда катта тезликда бартараф этинг. Бировлардан қарз ола кўрманг, омадсизликка юз тутасиз. Суюкли инсонингиз билан муносабатларда иллюзиядан қочинг. Барчаси реалликка яқин бўлишига эришинг. Омадингизни берсин!
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Муаммоларингиз оз эмас. Уларни мардона турган ҳолда ўз фойдангизга ҳал этиш тараддудида бўлинг. Моддий тўкинликка эришиш йўлидаги ҳаракатларингиз зое кетмайди. Бадавлат танишларингиздан бири сизга албатта ёрдам қўлини чўзади. Саломатлигингиз ҳам панд бермоқчи эмас. Аммо зарар келтирадиган маҳсулотларни истеъмол қилишингиз ҳам тавсия этилмайди. Акс ҳолда заҳарланиб қолишингиз ҳеч гап эмас.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
19 апрелда ғайратингиз бир дунё бўлиб, ўзингиздан тажрибаси кўп ҳамкасбларни ҳам иш бажаришда ортда қолдира оласиз. Айрим режаларингиз сиз мўлжаллагандек ҳал бўлмаслиги мумкин. Бироқ бу қўрқинчли эмас. Ҳисоб-китобни жойига қўя олсангиз, молиявий муаммолар ҳам сизга сўзсиз бўйсунарди. Заҳирангизни ҳам мустаҳкамлаб олардингиз. Муҳаббатда фақат омадли лаҳзалар ҳамроҳингиз бўлади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
18 апрел куни иш тезлашиши учун мустақил ишлай олиш қобилиятингизни ишга солинг. Ўзингизга нисбатан тажрибалироқ ҳамкасбларнинг ҳаракатларини кўчириб олишдан тийилинг. Ҳар бир ишга, вазиятга ўз қарашингиз, бажариш услубингиз бўлиши керак. Муҳаббатда бўлғуси жуфтингизга нисбатан мулойим муносабат юритинг. У муносабатингизни арзирли баҳолайди. Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиши мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Яқин ўтмишдаги омадсизликларни унутинг-да, ҳозирги вазиятга тўғри баҳо берган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кам мулоқот қиладиган одамларга ўзингизнинг борлигингизни билдириб қўйиш ҳам зиён қилмайди. Улар билан учрашиб, балки йирик ва мураккаб лойиҳаларга ечим топарсиз. Оилавий ҳаётингизда жанжалли лаҳзалар, мушкулотлар, чигалликлар кўзга ташланмайди. Фақат кечқурун ўзингизни ҳорғин ҳис эта бошлашингиз мумкин. Яхшилаб дам олишга ҳаракат қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
18 апрелда шахсий ҳаётингиздаги қайсидир жабҳада хулосалар қилиш зарурати туғилиши мумкин. Бусиз олдинга бир қадам ҳам ташлай олмайсиз. Молиявий соҳада позитив кайфиятда бўлишингиз талаб этилади. Шубҳали лойиҳаларга пул тикманг. Кимлардандир қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай тўлаб қўйинг. Кечқурун яқинларингиз даврасида вақт ўтказинг. Ғийбатчилардан нари бўлинг. Ва ҳеч кимга сўзингизни ҳам бериб қўйманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталабдан муваффақияцизликлар таъқиб эта бошлаганини ҳис этасиз. Бунга тушкун кайфиятингиз ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Аммо ҳаммаси ўз қўлингизда. Ўзингизни ўзингиз хурсанд этиш йўлларини қидиринг. Яқин ўтмишда бажарган ишларингиз мукофотини бугун олишингиз эҳтимоли бор. Балки шу нарса кайфиятингизни кўтарар? Кечқурун ёши улуғ қариндошлардан бири сизга танбеҳ бера бошлаши кутилади. Хавотирга ўрин йўқ. Ёши улуғлар ўз яқинларига фақат яхшилик тилашади иншооллоҳ.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
18 апрел куни зудлик билан билим хазинангизни тўлдиришингиз лозим. Бу янги ишга ўтганлар учун жуда керак. Билим олиш, сафарга отланиш ва бошқа фавқулодда ҳаракатлар учун маблағ керак бўлади. Куннинг иккинчи ярмида эски танишлардан бири тўғрисида янгилик эшитасиз. Оилада рўзғор ва хўжалик билан боғлиқ муаммолар ҳам қалашиб кетган. Уларни кечқурун бартараф этишингиз талаб қилинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Моддий жиҳатдан мураккаб вазиятларга тушишингиз кутилади. Заҳира пулларингиз бу вазиятдан чиқиб кетишингиз учун етмайди. Шунинг учун дарҳол қўшимча даромад келтирувчи иш топишингизга тўғри келади. Имкон борича қарзга ботмаслик тадбирини кўринг. Оиласизлар кун давомида романтик лаҳзаларга ошно бўлишади. Шу баҳонада бўлғуси жуфтингизни янада яқинроқдан таниш имконига эга бўласиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз молиявий жиҳатдан анча оғир кечади. Баъзиларнинг даромадини раҳбарлар қисқартириб қўйиши, шунинг оқибатида кайфиятингиз тушиб кетиши, янги иш жойи излашга тушиб кетишингиз мумкин. Ҳодисалардан фожиа қидирманг. Кўнгилсизлик пайдо бўлса, уни олдин яхшилаб таҳлил қилинг. Оиладаги ташвишли лаҳзаларни ҳам яхши гап, соф кўнгил билан бартараф этишга ҳаракат қилинг. Шунда қариндошлар билан орангизда жанжал келиб чиқмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
17 апрел куни турли тўсиқларга дуч келишингиз эҳтимолдан холи эмас. Аммо мақсадга етишнинг бундан бошқа йўли йўқ. Бардош қилинг, матонат кўрсатинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, эски қадрдонлардан бири муолажанинг бошқачароқ турини таклиф этиши мумкин. Албатта текшириб кўриш керак. Кечқурун оилангизда қандайдир кичик байрам ташкил этилиши мумкин. Байрам баҳонасида кайфиятингизни кўтариб оласиз.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун сизни кўплаб музокаралар, ёзишмалар ва янги танишувлар кутиб туради. Буларнинг барчаси кун давомида сафарга отланганингиздан кейин йўлда содир бўлади. Ижод кишиларидан кун бўйи хонадан чиқмасдан меҳнат қилишлари талаб этилади. Фақат шундай қилингки, ҳеч ким сизга халал бермасин. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувни бошдан кечиришади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутиб қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
17 апрел куни қувонч ҳам, қайғу ҳам баравар йўлингизда кўндаланг бўлади. Шунинг учун иккиси орасидаги масофани тўғри сақлашга ҳаракат қилинг. Кайфиятингизни ҳам балансда ушланг. Жамоат ишларини адо этишда омадга эришасиз. Лекин моддий аҳволингизни яхшилашда мушкулотлар мавжуд. Бунга харажатларни кўпайтириб юборишингиз сабаб бўлса керак. Харидларда тежамкор бўлинг. Пулингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун куннинг биринчи ярмида нафақат тадбиркорлар, балки машҳур инсонлар билан ҳам учрашиб танишишингиз кутилади. Кунингиз қувончларга ва фойдали лаҳзаларга бой бўлади. Лекин кимдандир қасд олиш, ёки кимгадир ҳасад қилишни хаёлингизга келтира кўрманг. Шу заҳоти муваффақияцизликка учрайсиз. Молиявий муаммоларни бартараф этишда эҳтиёт бўлинг. Сиз борадиган йўллар нотекис. Арзимас хато туфайли ҳам борингизни бой бериб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошлардан ёқимли хабар эшитасиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
17 апрелда омадлар денгизида суза бошлайсиз. Яхшики, сузишни яхши биласиз. Шу истеъдодингиз мартабангиз ошишида қанот вазифасини ўтайди. Кўнгли қоралар билан мулоқот қилмаганингиз маъқул. Улар сизни йўлдан адаштиради. Оилавий ташвишларингиз ҳам оз эмас. Уларни йўқ қилишда жами истеъдодингизни намойиш этишингизга тўғри келади.
➡️ Тақдир сенга нима тухфа этса
Барчасини шод қабул қилмоқ керак.
Хайрли оқшом.
Тинглаймиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Саломатликка зиён етказиб қўймаслик учун имкон доирасида ишни дам олиш билан алмаштириб туришингизга тўғри келади. Шахсий бизнесига эгалар муҳим ҳужжатларни имзолашда сергак туришлари керак. Молиявий жиҳатдан аҳволингиз жуда яхши кечади. Лекин барибир керак-нокерак харидларга кенг йўл очиб қўйманг. Зиммангиздаги вазифани адо этмас экансиз, кечқурун қариндошлар билан орангизда жанжал келиб чиқиши ҳеч гап эмас.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
22 апрелда молиявий мушкулотлар таъқиб этиши кутилмоқда. Куннинг биринчи ярмидаёқ йўқотишлар, инқироз каби ёқимсиз ҳолатларни бошдан кечиришингиз хавфи бор. Пул масаласида аҳволни меъёрий даражага етказиш учун майда харидлар билангина чекланиб туринг. Айримлар куннинг иккинчи ярмида қон томирлар билан боғлиқ хасталикларга рўбарў бўлишлари эҳтимолдан холи эмас. Овқатланиш режимига амал қилинг, жисмоний зўриқишлардан қочинг. Кечқурун сафарга отланиш муваффақиятли кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Тадбиркорлар йирик лойиҳаларга катта пул тикиш амалини айнан бугун бажаришади. Фақат келишувлар пайтида сергакликка эътибор қаратинг. Муҳаббатда ўзингизни шундай тутингки, ниҳоят жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз туйғуларингизга қаттиқ ишона бошласин. Романтик бўлинг. Муҳаббат қўпол муносабатларни хуш кўрмайди. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда ҳушёр бўлинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
22 апрел куннинг биринчи ярмида иш ва янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш билан банд бўлишингиз кутилади. Ҳатто, сизга деярли алоқаси бўлмаган ишларни ҳам бажариб қўйишингизга тўғри келади. Омад фақат сиз томонда бўлиши учун эмоцияни назоратда тутинг. Бир жойда узоқ вақт ўтириб қолишдан сақланинг. Кўпроқ ҳаракатланинг. Кечқурун кутилмаган ва мўмай даромад эгасига айланишингиз эҳтимоли бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Мартабангизни оширишда энг қулай имкониятларни қўлдан бой бермаслик учун ташаббускор бўлишингиз лозим. Агар хоҳласангиз, яна бир қўшимча касбни эгаллаш ҳаракатига тушсангиз бўлади. Танаффуслардан қўрқманг. Улар сизнинг фойдангизга ишлайди. Оилада ўз позициянгизни яна бир бор кўздан ўтказинг. Бугун уйни енгил таъмирдан чиқариш ҳаракатлари хайрли ўтади. Атмосферада магнит бўронлари давом этмоқда. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
22 апрелда нафақат иш, балки шахсий ҳаётингизда ҳам ижобий ўзгаришлар ясанг. Аёллар, қизлар ташқи кўринишини янада яхшилаш учун косметолог қабулига бориб келишлари, айрим харидларни амалга оширишлари мумкин. Оила қурмаганлар учун бугун романтик танишувларни бошдан ўтказиш муваффақиятли кечади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун баъзиларнинг ярим йиллардан бери чўзилиб келган катта бир иши ниҳоят якунига етади. Ишда масъулиятдан қочишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Аксинча, атрофдагиларга қанчалар профессионал эканингизни намойиш этинг. Шубҳали туюлган лойиҳаларга катта пул тикишингиз нотўғри бўлади. Бундан ташқари, олис сафарга ҳам алоҳида ҳозирликларсиз отланмаганингиз маъқул. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
21 апрел куни иш масаласида оёқда мустаҳкам туришингиз сизга ҳар тарафлама фойда келтиради. Муҳаббатда хаёлот осмонларида парвоз қилишдан тийилинг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Бу соҳада балансни жойига қўйинг. Ана ундан кейин орзуларга йўл берсангиз ярашади. Спорт билан шуғулланиш, косметик муолажалар ва ақлни чархловчи ўйинлар бугун муваффақитли кечади. Оиласизлар романтик учрашувни бошқа кунга қолдирганлари дуруст.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун бўлар-бўлмас харидлар, фирибга дуч келишингиз кутилмоқда. Ачинарлиси, бу ишда яқин дўстлардан бирининг қўли бўлиши мумкин. Зудлик билан тафаккурни ишга туширинг. Сергакланинг. Акс ҳолда афсусли лаҳзаларнинг охири бўлмаслиги мумкин. Оила қурмаганларнинг шахсий ҳаётида ёқимли танаффуслар кўзга ташланади. Йўлда ёки янги танишган одамлар даврасида романтика пайдо бўлиши эҳтимолга яқин. Романтика омадли кечади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
21 апрелда энг аввало оптимизмни ўзингизда сақлаб қолинг ва руҳан етуклик сари талпининг. Агар қўлингиздан келмаса, бирор ишни бажариш учун бировга ваъда берманг. Молиявий соҳада танаффуслар юзага келади. Танаффусларни қанча хотиржамлик билан қабул қилсангиз, шунча яхши. Йўқотишлар ҳақида умуман ўйламанг. Шунда мўмай даромад эгаси бўласиз. Кечқурун бош оғриғидан безовта бўлишингиз мумкин. Яхшиси, кўнгилочар машғулотлардан нари бўла қолинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Асосий кучни йирик лойиҳа ва ишларни қойиллатиш учун асраб қўйинг. Айниқса, молиявий муаммоларингиз жуда қалтис ва оғир. Уларни бартараф этиш учун катта куч керак бўлади. Башарти пулдор одамлардан бири билан танишишга эришсангиз, пулдан камлик кўрмаган бўлардингиз. Бугун мулоқотлар, сайр-у саёҳатлар омадли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг. Ошқозон-ичак йўлларини зўриқишдан сақланг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
21 апрел куни кимга нима ваъда қилган бўлсангиз, шу ваъдаларнинг устидан чиқиб қўйишингиз керак бўлади. Айниқса, суюкли инсонингизга берган ваъдангиз ёдингиздан чиқмаслиги шарт. Хусусий мулк олди-сотдиси билан шуғулланаётганларга кучли эътибор зарур. Йўқса, чув тушириб кетишлари ҳеч гап эмас. Тадбиркорлар кечқурун хориж сафарига жўнаб кетишлари мумкин.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун сиз ҳам, яқин инсонингиз ҳам ташвишли лаҳзаларни бошдан кечиришингиз мумкин. Эмоциянгиз шу даражага бориб етадики, ҳеч кимнинг маслаҳатига қулоқ тутишни истамай қоласиз. Ўзингизни тутишингиз масаласини обдон таҳлил қилинг. Шунда яқин инсонингизни ранжитмаган бўласиз. Техника воситалари билан эҳтиёткорона тиллашинг. Шахсий автомобилингиз бўлса, то капитал таъмирдан чиқармагунча узоқ манзилга борманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
20 апрел куни эмоциянгиз, темпераментингиз устидан ҳукмингизни ўтказа оласиз. Ҳаётга оптимист назари билан боққан ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Фақат ҳаракатларда эҳтиёт бўлинг. Оптимистлик шахсий ҳаётингизда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Тўғри қарорлар чиқаришда ёрдам беради. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Таваккалчиликдан қочинг. Яқин кишиларингизни эҳтиёт қилинг. Улардан меҳрингизни дариғ тутманг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Бугунги кунингизни ёлғизликда ўтказиш ниятида бўлсангиз, катта хатога йўл қўясиз. Тўрт девор орасига беркиниб олганча қайғурганингиз билан муаммолар ижобий ҳал бўлиб қолмайди. Моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечмаётганини пайқасангиз, банкдан кредит олишингиз тавсия этилади. Бу, айниқса, шахсий бизнеси борларга катта ёрдам бериши мумкин. Кечқурун имкон топсангиз, бассейнда чўмилинг. Шу нарса ҳам саломатлигингиз мустаҳкамланишида ёрдам беради.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 апрелда ўзингиз хатога йўл қўясиз-у, ўзгаларни айблай бошлайсиз. Лекин бу билан ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Яхшиси, ташқаридан ўзингизга яхшилаб разм солинг, ҳаммасини англаб етасиз. Тадбиркор бўлсангиз-у, кимлар биландир ҳамкорлик бошлаш ҳақида ўйлай бошласангиз, ўз шартларингизни ҳам четда қолдирманг. Aкс ҳолда алданиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Aсабни жуда эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Бугунги кунингиз муваффақиятли лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Тадбиркорлардан кимдир узоқ муддатли фойдали шартномага имзо чекиши ҳам бугунга мўлжалланган. Лекин бу ишни ҳар жиҳатдан билими етарли инсонлар, жумладан, ҳуқуқшунослар иштирокида амалга оширинг. Саёҳат, уй қуриш ва рўзғор жиҳозлари харид қилиш муваффақиятли кечади. Муҳаббатда соф туйғуларингиз сақланиб қолишини таъминланг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 апрел куни эрта тонгда бадавлат танишлар ёки дўстларга моддий кўмак сўраб мурожаат этишингиз мумкин. Лекин бу ишни ўзингиз мустақил фикрлаган ҳолда амалга оширинг. Бировларнинг маслаҳатига учманг. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстлардан бири сизга ўзининг йиллар бўйи ичида сақлаб келган сирини ошкор қилмоқчи.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун жума куни. Молиявий масалада маҳкам бўлмасангиз, ҳолингиз танглашиб қолиши тайин. Зудлик билан даромад ва харажатларни қатъий назоратга олинг. Шахсий ҳаётда оптимистик кайфиятда бўлишингиз талаб этилади. Шунда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орадаги муносабатларда баланс сақланиб қолади. Атрофдагиларга нисбатан адолатли бўлишни ҳам унутманг. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 апрел куни астойдил, чин кўнгилдан, қора терга ботиб ишлашингиз учун қулай имкониятлар туғилади. Асосийси, сизни қўллаб-қувватловчи одамлар билан муносабатларни йўқотманг. Оилали дўстларимиз бола тарбиясида хатоликларга йўл қўйган бўлсалар, бугун ўша хатоларни тузатиш учун имконият бор, ундан унумли фойдаланиб қолинг. Рўзғор икир-чикирларини ҳам шу орада бартараф эта боринг. Овқатланиш режимига амал қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ҳаёт ҳеч кимга осон кечмайди. Буни биласиз. Шунинг учун ўзингизга ёқадиган ҳаётни қуриш учун зарарли одатлардан воз кечишингиз, масалага очиқ кўз билан боқишингиз, сергак, қатъиятли, кучли иродали бўлишингиз ва ниҳоят саломатлигингизни доимий тарзда назоратда ушлашингиз керак бўлади. Бугун куннинг иккинчи ярмида сурункали хасталиклар қўзғалиш эҳтимоли бор. Муҳаббатда кўплаб қувончли лаҳзаларни бошдан кечирасиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
19 апрелда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ўтмишда орттирилган озми-кўпми тажриба асқотиши мумкин. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда сир сақлашни билинг. Сирларингизни фақат бўлғуси жуфтингизгина билсин, вассалом. Шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам ўзингизга тўлиқ ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ҳаётга реал кўз билан боқинг ва ёмон хаёлларни миянгиздан ҳайдаб солинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ўзингизни асранг!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Атрофингизни қуршаб турганларни саралаш пайти етди. Сизни севгувчи, ҳурматлагувчиларни бир томонга, ҳасад ва ғийбатдан бўшамайдиганларни бир томонга қўйинг. Иккинчи томондагилар билан алоқани узинг. Молиявий масалада омадга эришишни хоҳласангиз, принсиплардан воз кечинг. Ҳаёт билан ҳисоблашган ҳолда олдинга интилинг. Тежамкорликка алоҳида эътибор қаратинг. Пулни топиш қийин, аммо сарфлаш чикоралигини унутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
19 апрел куни заҳирадаги мақсадингизни ишга солган ҳолда тўғри ва текис йўлдан боришни хоҳлаб қоласиз. Агар мартабангиз ошишини кутаётган бўлсангиз, бу қарорингиз жуда асқотади. Шахсий ҳаётингизда йўл қўйилган хатоларингизни йўл-йўлакай тузата бориш тадбирини кўринг. Жуфтингиз билан мулойим оҳангда сўзлашинг. Шунда муносабатларга путур етмайди. Кечқурун саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуринг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажаларни ортга сурманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
18 апрелда ўзингизни худди болаликдагидек енгил ва бахтиёр ҳис эта бошлайсиз. Бажаражак ишларингиз унумли кечиб, кетма-кет даромад келтира бошлайди. Лекин иш бажаришда фақат янгилик сари интилинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишга оид янги ғоялар ўйлаб топишга ҳаракат қилинг. Бу масалада таклифлар ҳам етарлича бўлади. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда икки томон муносабатларини тарозига солиб кўринг. Кўрингки, бир томоннинг вазни оғир келмасин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун турли-туман учрашувлар, кўнгил ёзиш учун мўлжалланган тадбирларни бошдан ўтказишингиз кутилади. Уларнинг барчасини чин кўнгилдан ҳис эта билиш учун маълум муддат эйфория қаърига шўнғишингизга тўғри келади. Муҳаббатда эҳтиёт бўлинг. Идеал кетидан қувманг. Алданиб қолишдан сақланинг. Ишда фавқулодда экстремал вазият юзага келиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Саломатликни асранг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
18 апрел куни зиммангизга янги ва янги вазифалар юкланади. Уларни қисқа фурсатда адо этиб улгуришингиз зарур бўлади. Аммо ўзингиз тушунмайдиган иш топширилса, маънисини сўраб-суриштиришга уялманг. Молиявий соҳада кичик йўқотишларни бошдан кечиришингиз мумкин. Даромадингиз мўмай бўлади. Пулларни эса ҳам саломатликни тиклашга, ҳам озиқ-овқатга, ҳам сафар мақсадларига сарфлайсиз. Ишқилиб яхшиликка бўлсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кун давомида фавқулодда танаффуслар, ёрқин ҳодисалар ва романтик танишувларни бошдан кечирасиз. Агар ҳали суюкли инсонингизни топмаган бўлсангиз, танишувлар давомида албатта бу бахтга муяссар бўласиз. Албатта идеалингиздаги инсонни топасиз. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз мўмай даромаддан умид қилаверсинлар. Баҳорнинг шифобахш қуёши сизга албатта бу даромадларни ҳадя этади. Кечқурун оилавий бўлиб таниш ёки дўстлардан бириникига меҳмонга боришингиз кутилмоқда.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
18 апрелда шахсий бизнеси борларнинг қайсидир бирига бир инсон моддий манфаати кўп бўлмиш иш таклиф қилади. Унинг ғояси асосида иш юритсангиз, ҳақиқатан катта пулга эга чиқишингиз ҳақиқатдан узоқ эмас. Кун давомида бажарган ишингиз учун мукофотлар, тақдирлашларга эришасиз. Айримлар лотерея ўйнаб катта пул ютиб олиши ҳам эҳтимолга яқин. Хусусий мулк олди-сотдиси билан боғлиқ муаммолар фақат ҳуқуқшунос ёрдамидагина ижобий ҳал бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Куннинг биринчи ярмида кўпроқ ўзингизга, ташқи кўринишингизга эътибор қаратинг. Атрофдагиларни танқид остига олиш фикридан нари бўлинг. Танқидларингиз катта жанжалларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Молиявий муаммоларни бартараф этишда олдин пухта тактика ўйлаб топинг. Кейин шу тактикага суянган ҳолда амалий ишга ўтинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан эҳтиётингизни қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун хафтанинг чоршанба куни олдингизга буюк мақсадларни қўйинг ва шу мақсадлар сари олға боринг. Лекин эски лойиҳаларни ҳам ташлаб қўйманг. Башарти шахсий муаммоларингиз йиғилиб қолган бўлса, уларни бартараф этиш йўлида жон олиб жон беринг. Молиявий муаммоларга қўл урган пайтингиз фақат иш сифати ва даромад ҳақида ўйланг. Куннинг иккинчи ярмида шахсий иш билан қўшни қишлоқ ёки шаҳарга бориб келишингиз зарур бўлади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
17 апрел куни молиявий масалада кимлардир сизга фириб бериш илинжида ҳаракатлар содир этиши мумкин. Ҳушёрликни қўлдан берманг. Бу йўлда бироз таваккал қилиб кўрсангиз ҳам зиён қилмайди. Илм йўлида изланишлар олиб бораётган шахсларни бугун кечки пайт муваффақиятлар кутиб туради. Оиласизларга маслаҳат шуки, муҳаббатда ечимини топмаган жумбоқлар бўлса, шундайлигича қолдиринг. Бугун улар сизга муваффақият келтирмайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Оила қурмаганларнинг айримлари куннинг биринчи ярмида янги романтик танишувни бошдан кечиради. Аслида бу одам билан шунчаки дўст бўлиб қолиш мумкин деб ўйлайсиз. Лекин иш романтикага етиб боришига гувоҳ бўлгач, ҳаммасини тушуниб етасиз. Иш бўйича янги ихтиролар учун ҳали вақт етмади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни адо этишда хотиржамликни биринчи ўринга қўйинг. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун кунни моддий аҳволингизни янада мустаҳкамлашдан бошлайсиз. Даромаддан ташқари, баъзиларнинг лавозими ошиши, айримлар хорижга хизмат сафари билан жўнаб кетиши ҳам эҳтимолга яқин. Ҳар бир масалага хотиржамлик билан муносабат билдиринг. Ахборот тарқатиш билан шуғулланувчи дўстларимиз фаолликни оширишлари керак бўлади. Рўзғор ташвишларини ҳам эътибордан четда қолдирманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куннинг биринчи ярмида молиявий аҳволингиз яхшиланишида муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган инсон билан танишишингиз кутилмоқда. Фақат сукут сақлаш билан чекланманг. Муаммоларни ўзингиз кўндаланг қўйинг. Шунда ўша инсон сизга ёрдам қўлини чўзади. Шахсий ҳаётда ҳам сезиларли ҳаракатлар содир этмасангиз мақсадга етишингиз мушкул кечади. Жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар мустаҳкам бўлиши учун ён беришни билинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
17 апрелда йўқотишлар кам, даромад кўп бўлиши учун интилинг, имкон топинг, изланинг, ҳаракат қилинг. Иш қизиқарли бўлса-ю, даромадининг мазаси бўлмаса, бу ишдан не наф. Эзгу мақсадлар сифатида келажагингизни ҳам порлоқ эта олувчи мақсадларни тан олинг. Кун давомида ўзингизга ҳам алоҳида вақт ажратинг. Иммунитетингизни кўтариш пайида бўлинг. Қон босимингиз безовта қилса, дарҳол чорасини кўринг.