munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

18 апрел куни иш тезлашиши учун мустақил ишлай олиш қобилиятингизни ишга солинг. Ўзингизга нисбатан тажрибалироқ ҳамкасбларнинг ҳаракатларини кўчириб олишдан тийилинг. Ҳар бир ишга, вазиятга ўз қарашингиз, бажариш услубингиз бўлиши керак. Муҳаббатда бўлғуси жуфтингизга нисбатан мулойим муносабат юритинг. У муносабатингизни арзирли баҳолайди. Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Яқин ўтмишдаги омадсизликларни унутинг-да, ҳозирги вазиятга тўғри баҳо берган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кам мулоқот қиладиган одамларга ўзингизнинг борлигингизни билдириб қўйиш ҳам зиён қилмайди. Улар билан учрашиб, балки йирик ва мураккаб лойиҳаларга ечим топарсиз. Оилавий ҳаётингизда жанжалли лаҳзалар, мушкулотлар, чигалликлар кўзга ташланмайди. Фақат кечқурун ўзингизни ҳорғин ҳис эта бошлашингиз мумкин. Яхшилаб дам олишга ҳаракат қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

18 апрелда шахсий ҳаётингиздаги қайсидир жабҳада хулосалар қилиш зарурати туғилиши мумкин. Бусиз олдинга бир қадам ҳам ташлай олмайсиз. Молиявий соҳада позитив кайфиятда бўлишингиз талаб этилади. Шубҳали лойиҳаларга пул тикманг. Кимлардандир қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай тўлаб қўйинг. Кечқурун яқинларингиз даврасида вақт ўтказинг. Ғийбатчилардан нари бўлинг. Ва ҳеч кимга сўзингизни ҳам бериб қўйманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Эрталабдан муваффақияцизликлар таъқиб эта бошлаганини ҳис этасиз. Бунга тушкун кайфиятингиз ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Аммо ҳаммаси ўз қўлингизда. Ўзингизни ўзингиз хурсанд этиш йўлларини қидиринг. Яқин ўтмишда бажарган ишларингиз мукофотини бугун олишингиз эҳтимоли бор. Балки шу нарса кайфиятингизни кўтарар? Кечқурун ёши улуғ қариндошлардан бири сизга танбеҳ бера бошлаши кутилади. Хавотирга ўрин йўқ. Ёши улуғлар ўз яқинларига фақат яхшилик тилашади иншооллоҳ.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

18 апрел куни зудлик билан билим хазинангизни тўлдиришингиз лозим. Бу янги ишга ўтганлар учун жуда керак. Билим олиш, сафарга отланиш ва бошқа фавқулодда ҳаракатлар учун маблағ керак бўлади. Куннинг иккинчи ярмида эски танишлардан бири тўғрисида янгилик эшитасиз. Оилада рўзғор ва хўжалик билан боғлиқ муаммолар ҳам қалашиб кетган. Уларни кечқурун бартараф этишингиз талаб қилинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Моддий жиҳатдан мураккаб вазиятларга тушишингиз кутилади. Заҳира пулларингиз бу вазиятдан чиқиб кетишингиз учун етмайди. Шунинг учун дарҳол қўшимча даромад келтирувчи иш топишингизга тўғри келади. Имкон борича қарзга ботмаслик тадбирини кўринг. Оиласизлар кун давомида романтик лаҳзаларга ошно бўлишади. Шу баҳонада бўлғуси жуфтингизни янада яқинроқдан таниш имконига эга бўласиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

🎸 Севимли мусиқангни бир лахзада топиб берувчи бот!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Сен нечун кетдинг? Мен нечун кетказдим?....

Тинглаймиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Klassikani ham eshitib turaylik.

Ruhni tinchlantiradi

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз молиявий жиҳатдан анча оғир кечади. Баъзиларнинг даромадини раҳбарлар қисқартириб қўйиши, шунинг оқибатида кайфиятингиз тушиб кетиши, янги иш жойи излашга тушиб кетишингиз мумкин. Ҳодисалардан фожиа қидирманг. Кўнгилсизлик пайдо бўлса, уни олдин яхшилаб таҳлил қилинг. Оиладаги ташвишли лаҳзаларни ҳам яхши гап, соф кўнгил билан бартараф этишга ҳаракат қилинг. Шунда қариндошлар билан орангизда жанжал келиб чиқмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

17 апрел куни турли тўсиқларга дуч келишингиз эҳтимолдан холи эмас. Аммо мақсадга етишнинг бундан бошқа йўли йўқ. Бардош қилинг, матонат кўрсатинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, эски қадрдонлардан бири муолажанинг бошқачароқ турини таклиф этиши мумкин. Албатта текшириб кўриш керак. Кечқурун оилангизда қандайдир кичик байрам ташкил этилиши мумкин. Байрам баҳонасида кайфиятингизни кўтариб оласиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун сизни кўплаб музокаралар, ёзишмалар ва янги танишувлар кутиб туради. Буларнинг барчаси кун давомида сафарга отланганингиздан кейин йўлда содир бўлади. Ижод кишиларидан кун бўйи хонадан чиқмасдан меҳнат қилишлари талаб этилади. Фақат шундай қилингки, ҳеч ким сизга халал бермасин. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувни бошдан кечиришади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутиб қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

17 апрел куни қувонч ҳам, қайғу ҳам баравар йўлингизда кўндаланг бўлади. Шунинг учун иккиси орасидаги масофани тўғри сақлашга ҳаракат қилинг. Кайфиятингизни ҳам балансда ушланг. Жамоат ишларини адо этишда омадга эришасиз. Лекин моддий аҳволингизни яхшилашда мушкулотлар мавжуд. Бунга харажатларни кўпайтириб юборишингиз сабаб бўлса керак. Харидларда тежамкор бўлинг. Пулингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун куннинг биринчи ярмида нафақат тадбиркорлар, балки машҳур инсонлар билан ҳам учрашиб танишишингиз кутилади. Кунингиз қувончларга ва фойдали лаҳзаларга бой бўлади. Лекин кимдандир қасд олиш, ёки кимгадир ҳасад қилишни хаёлингизга келтира кўрманг. Шу заҳоти муваффақияцизликка учрайсиз. Молиявий муаммоларни бартараф этишда эҳтиёт бўлинг. Сиз борадиган йўллар нотекис. Арзимас хато туфайли ҳам борингизни бой бериб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошлардан ёқимли хабар эшитасиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

17 апрелда омадлар денгизида суза бошлайсиз. Яхшики, сузишни яхши биласиз. Шу истеъдодингиз мартабангиз ошишида қанот вазифасини ўтайди. Кўнгли қоралар билан мулоқот қилмаганингиз маъқул. Улар сизни йўлдан адаштиради. Оилавий ташвишларингиз ҳам оз эмас. Уларни йўқ қилишда жами истеъдодингизни намойиш этишингизга тўғри келади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

@kuytoparbot - musiqani bir onda top!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

🔹 Psixologik test

Faqat 10% aqlli odamlargina topa oladi ❗

⁉️ Siz topa olasizmi. Ot qaysi tomonga qarab turibdi.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 16 апрел куни ҳаётнинг барча оғирликлари сизнинг елкангизга тушиши мумкин. Улар сизни шу қадар қаттиқ чарчатадики, кечқурунга бориб ўта ҳолсиз ҳолатда қоласиз. Бугун таваккалчилик, ёлғонлар ва ноқонуний ҳаракатлар содир этишдан сақланинг. Акс ҳолда сизга ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Муҳаббат бобида нимаики ният қилган бўлсангиз, бугун ўша ниятларингизга худонинг ўзи етказади. Фақат саломатлигингизни ўзингиз ташқи хавфлардан ҳимоя қилишингиз шарт.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Оила қурмаганлар бугун ишга ҳам, шахсий ҳаётдаги муаммоларга ҳам қўл силташади-ю, ўзларига жуфт қидириш пайига тушишади. Аммо юлдузлар бу қарорингизни ёқлашмаяпти. Кисса бўм-бўш ҳувиллаб қолмаслиги учун ҳеч бўлмаса ярим кун ишлашингиз лозим экан. 16 апрел куни хизмат сафарига бориш ва янги танишувлар муваффақиятли кечади. Лекин жаҳдингизни жиловлай олмасангиз, кун давомида кимлар биландир жанжаллашишгача боришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

16 апрел куни санъат ва сиёсат соҳасида иш юритувчиларнинг куни туғади. Сиз бугун нафақат касбингиз доирасида янги чўққиларни забт этишингиз, балки бирдан машҳурлашиб кетишингиз ҳам мумкин. Куннинг иккинчи ярмида янги дўстлар орттиришингиз, янги ишга таклиф этилишингиз ва тадбиркор бўлсангиз, янги лойиҳаларга қўл уришингиз кутилади. Эртанги кунга бўлган ишонч эса сизга муваффақиятнинг янги йўлларини очиб беради.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ихтирочилик қобилиятингиз ҳам борлиги маълум бўлиб қолади. Фақат шу йўл билан сизга орқаваротдан ҳасад қилувчиларнинг тилини тийдира оласиз. Шу йўл билангина обрўли, бадавлат инсонлар эътиборига туша оласиз. Куннинг иккинчи ярмида кутилмаганда хизмат сафарига отланишингиз зарур бўлади. Бу сафар сизга ҳам даромад, ҳам ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Арслон буржи вакилларининг баъзилари айнан 16 апрел куни суйган инсони билан қонуний никоҳдан ўтишни режалаштирган. Бу маросим муваффақиятли кечади. Сизлар бир-бирингиздан бир умр айрилмайсиз ва бахтли ҳаёт кечирасиз. Бугун жисмоний зўриқишларга йўл берманг, спиртли ичимликлар истеъмол қилманг. Соғлом турмуш тарзига амал қилмасангиз, кечқурун кучли бош оғриғи ва ҳолсизликдан азобланишингиз ҳеч гап эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузларнинг башорат қилишларича, сиз 16 апрел куни ўта муҳим бир ишни муваффақиятли якунлаб, ўша заҳоти арзирли даромадни қўлга киритасиз. Иш жойингизда куннинг биринчи ярми одатдагидек оғир ўтиши кутилади. Сизга қадрдонлар, сизни қадрдон деб билувчиларни ҳам бугун ёдга олиб, ҳеч бўлмаганда, телефон орқали ҳол сўраб қўйсангиз, зиён кўрмайсиз. Бугунги кун олис сафар ва янги уйга кўчиш учун муваффақиятли кечмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Танишми, дўстми, ҳамкасбми, қўшними, бугун суҳбатда шахсий фикрингизни устун қўйишга уринмаганингиз маъқул. Бекорга душман орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Бугунги кун янги иш қидириш ёки топиш учун ноқулай кечади. Оила қурмаганлар ҳам 15 апрел куни жуфт танлашда адашишлари турган гап. Шунинг учун бугунги ишни эртага қолдиринг, афсусланмайсиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кимки сизга яқиндан кўмак ва маслаҳат беришдан қочмаса, ўша билан бугун муносабатларни янада мустаҳкамлашингиз лозим бўлади. Ҳасадгўй ва ғийбатчилар куннинг иккинчи ярмида сизни синаб кўриш ниятида қайсидир масалада ёрдам сўраши мумкин. Бош тортинг ва улар учун беҳуда вақт сарфламанг. Шахсий ҳаётда рашк устун келишига йўл қўйманг. Кечқурунга яқин иш юзасидан у қадар олис бўлмаган манзилга сафар қилишингиз кутилади. Бу сафар сизга ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун асосий вақтингизни уй юмушларини бажариш учун сарфланг. Кун давомида уйингиздагиларнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Пул масаласида қаттиқ киришмасангиз, кўзланган даромаддан қуруқ қоласиз. Яхшиси, қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Шунда сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Суюкли инсонингизнинг кўнглига зинҳор бугун озор етказманг, гуноҳга ботасиз. Чунки у сизни осмон-у ердан-да кучлироқ севади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

15 апрел куни кўзларингиз билан кўриб гувоҳ бўладиган вазиятлардан юз ўгирманг. Сабаби, бу вазиятлар сизнинг келажагингиз билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бугун тадбиркорлар янги шартномалар тузишдан воз кечганлари маъқул. Олис сафарга чиқиш, танишлар билан соатлаб телефон орқали суҳбатлашиш муваффақияцизлик келтиради. Соғлиғингиз кейинги пайтларда қалқиб турганини тан олинг-да, зарур муолажаларни олиш ҳаракатига тушинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

15 апрел куни бошлаган ишларингиз муваффақиятли якун топади. Шу даражада муваффақият қозонганингиз ўзиингизга ҳам жуда ёқимли туюлиб кетади. Артистона йўл тутсангиз, жуфтингиз билан бугун келишмовчиликларни бошдан кечирмасдингиз. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун витаминга бой меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Кечқурун вақтингизни суюкли инсонингизга бағишланг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Қандай ишга қўл урманг, сиздан шошилмаслик, тартиблилик талаб қилинади. Айниқса, гап пул ҳақида борса, эҳтиёткорлик зиён қилмайди. Арзимас хатоингиз ҳам сизга бир қучоқ кўнгилсизлик келтириши мумкин. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчилар қаршисида уларга нисбатан ўзингизни ожиз кўрсатманг. Оила қурмаганлар кечқурун ниҳоят идеалидаги инсон билан учрашиб, ёқимли лаҳзаларни бошдан кечиришади. Кун бўйи бош оғриғи ва гриппдан азобланишингиз эҳтимоли бор.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Мехр кўчасининг йўқдир охири..

Хайрли кеч.

Тинглаймиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иш жойингизда арзимас мушкулотлар юзага келиш эҳтимоли бор. Лекин ишни эрта тонгдан қамишдан бел боғлаган ҳолда бошласангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Шундай йўл тутингки, ишхонангиздаги ҳамкасблар сизни айблай олмасинлар. Тадбиркор бўлсангиз, бугун катта лойиҳаларга пул тикиш амали муваффақиятли кечади. Оилада етакчилик қилишга уринманг. Яқинларингиз қаршисида ўзингизни ниҳоятда камтар тутинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

14 апрелда юкингиз ҳаддан зиёд оғир бўлади. Чунки ўзгаларнинг ташвишини ҳам елкангизга илиб оласиз ва масъулият юки қаддингизни букишга мажбур этади. Билинг, бу ишингиз фақат ўзингизга зиён етказади. Агар бировлар учун ҳам елиб-югураверсангиз, мартаба ошиши, мукофотлардан ҳам маҳрум бўлишингиз тайин. Шахсий бизнеси борлар рақобатчилардан эҳтиёт бўлишлари тавсия этилади. Улар сизга қарши қандайдир ёмонликни режалаштираётган кўринади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Вазият шуни тақозо этадиган бўлса, оилада тингловчи ролини ижро қилганингиз маъқул. Хавотирга тушманг, ҳаммаси яхши бўлади. Асосийси, яқинларингиз сизга бўлган ишончни йўқотиб қўймасалар бас. Иш жойингизда ҳавас қилса арзийдиган вазият ва муҳит юзага келади. Иш бажаришда азалдан ёрдам бериб келган анъаналардан зинҳор воз кечманг. Иш сифати бузилиши мумкин. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

14 апрел куни харидлар, кўнгил ёзиш ва дам олиш масаласига эрк берман. Имкон топсангиз, уйда қолинг. Дўстлар билан учрашиб суҳбатлашиш ҳам яхшиликга олиб келмайди. Рўзғор жиҳозлари сотиб олишга ҳам бугун қурбингиз етади. Фақат ҳаддан зиёд қиммат жиҳозга тикилиб қараманг. Харид учун чекни олиш ҳақида ҳам унутиб қўйманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Тадбиркорлар бугун куннинг биринчи ярмида жуда фойдали бир шартномага имзо қўйишлари кутилмоқда. Буни азалдан орзу қилгандингиз. Марҳамат, қабул қилиб олинг. Муҳаббатда оиласизлар танлаганини идеалга айлантириб қўймасликлари керак. Тўғри, туйғуларга ишониш керак. Аммо бунинг ҳам меъёри бор. Кечқурун дўстлардан бири сизга ўзига тегишли бўлган бир сирни айтиши мумкин. Сиздан ҳам сир сақлаш сўралади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

14 апрелда ўзингизни керагидан кўпроқ ҳақиқатпарвар қилиб кўрсатишга уринманг. Бу режаларингизни барбод қилиши мумкин. Ишонинг, ўзингизга ҳаддан зиёд ишониб юбориш учун ҳали кўп жон куйдиришингиз лозим. Атрофдагиларга янада мулойимроқ муносабат юритинг. Ўзингизни яхши ҳис этиш учун овқатланиш рационингизни яна бир бор кўздан ўтказишингиз талаб қилинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Сурункали хасталикка учраганлар атмосферада бошланган магнит бўронларидан ўзларини асрашлари тавсия этилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳаётингиз учун энг муҳим кун бўлади. Кунингиз унутилмас
ўтади, ишингиз билан боғлиқ кутилмаган ҳодисаларга бой кечади. Кимлардир фавқулодда ишдан бўш вақтлари бўлади. Бугун уй-жой, машина сотиб олиш омадли кечади. Фақат савдолашишда меъёрни билинг. Қулай имкониятни қўлдан бой бериб қўйманг. Саломатлигингизни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

13 апрел куни кераксиз, даромади кам ишлардан юз бурасиз. Худди шу ҳаракатингиз кун давомида сизга кўнгилдагидек ижобий натижаларни ҳадя этиши мумкин. Қалбингиз ёрқин танаффусларга юз тутмоқчи. Унга қулоқ тутинг. Майли, қисқа муддатга жамиятдан ажралсангиз ҳам чиданг. Охири яхши бўлади. Асосийси, ортга назар ташламай, фақат олдинга интилсангиз бас. Кечқурун ўзингиз ҳақингиздаги ғийбатлардан огоҳ этишади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Атрофингиздагилар қаршисида алоҳида кўзга ташланишни истасангиз, ҳаётга реал назар билан боқинг ва руҳий балансни бир хилда ушлаб тура билинг. Бундан ташқари, одамлар қаршисида ўзингизни қандай тутишни ҳам ўйлаб кўринг. Оиласизлар учун муҳаббатда қувончли лаҳзалар юзага келади. Бўлғуси жуфтингиз сизга худди илк танишган кунларингиздаги каби ўта мулойим, меҳр билан муносабат юрита бошлайди. Бардам бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

13 апрелда профессионаллигингизни яна бир карра намойиш этиш учун қулай имконият туғилади. Иш жойингизда ташаббускор ходимга айланишингиз керак. Янги лойиҳаларни шу қадар усталик билан, қисқа фурсатда ҳақиқатга айлантирингки, ҳамкасблар, раҳбарлар ҳайратдан тош қотиб қолсин. Организмингизга алоҳида эътибор қаратинг. Эски дардлар қўзғалиш хавфи бор. Муҳаббатда оиласизларни бахтли онлар кутиб турибди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун иш билан нафақат қўлларингиз, балки миянгиз ҳам тўлиқ банд бўлиши талаб этилади. Агар олдингизга аниқ мақсадларни қўйиб, очиқ кўнгил билан ҳаракатлар бошласангиз, албатта мақсадга етасиз. Шўр ва ёғли таомлар истеъмолига муккангиздан кетманг. Ошқозонингизга шафқат қилинг. спорт билан шуғулланиш ҳақида ўйланг. Саломат бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

13 апрел куни ҳатто энг мушкул вазиятларда ҳам хотиржамликни ўзингизда сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Ўзингизни яқинларингиз билган тарафдан кенг оммага намойиш этинг. Эзгу мақсадга етиш учун эмоциянгизни бошқара билишингиз керак. Аёллар, қизлар учун косметик амаллар бугун жуда фойда беради. Фақат профессионал мутахассис топишингиз керак бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кўчада, дўстлар даврасида ва янги жамоада ўзингизни яхши тутишингиз тавсия этилади. Эрталабдан ниҳоятда асабий бўлишингиз мумкин. Ўзингизни босиб, жанжаллар келиб чиқишига йўл қўйманг. Олис сафарга чиқиш бугун наф келтирмайди. Шахсий ҳаётингизда келишмовчиликлар юзага келса, айбни фақат ўзингиздан қидиринг. Бу ерда яқинларингизнинг айби йўқ. Кечқурун сизни дўстлардан ёки танишлардан бири меҳмонга таклиф қилиши мумкин.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

12 апрел куни ҳар бир қадамингизни ҳисоб-китоб билан босинг. Шунда ҳаётнинг ўнқир-чўнқирларига дуч келмайсиз. Дуч келган одамга ишониб кетаверишдан тийилинг. Бу одатингиз бугун боши берк кўчага олиб кириб қўйиши ҳеч гап эмас. Ҳозир ўнг кўз чап кўзни ўйиб олар даражага етган пайт. Эҳтиётингизни қилинг. Башарти туш кўрган бўлсангиз, тушга қадар ҳеч кимга айтманг. Яхши туш бўлса, шунда албатта ўнгидан келади. Ирими шунақа.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Муҳаббатда оиласизлар хатоликларга йўл қўйишни истамасалар, қалбига қулоқ туцин. Бўлғуси жуфтингизга кўнглингизни тўлиқ очиб қўйинг. Шунда тақдир сизни муносиб мукофотлайди. Унинг дардига жон деб шерик бўлинг. Ёши улуғ, хаста қондошлар ҳолидан хабар олиб қўшимча савобга эга бўлинг. Бу савобга дунёдаги бор бойликни йиғганда ҳам тенг кела олмайди. Чунки бу Оллоҳнинг мукофоти бўлади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

12 апрелда ҳаёт театр, одамлар эса оддий актёрлар эканини яна бир бор англаб етасиз. Сиз ўша актёрлар орасида яшаб ўзингизни ўзингиз ташқи хавфдан ҳимоя этишингиз, яқинларингиз ҳақида қайғуришингиз лозим. Оёқларингиз остида кўндаланг турган муаммоларни тафаккурингиз кўмагида бартараф этиш имконига эгасиз. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш йўлида иштаҳага бир муштлаб қўйган ҳолда иш кўринг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларга эриша олмаслигингиз мумкин. Aммо омад сизни барибир тарк этмайди. Ҳар бир майда кўнгилсизликни юракка яқин олаверманг, кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз мумкин. Муҳаббатда оила қурмаганларни бўлғуси жуфти туйғулар масаласида кўрикдан ўтказишга ҳаракат қилиши кутилади. Қандай қарор бўлмасин, зудлик билан ва дадил қабул қилинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

12 апрел куни молиявий аҳволингизни яхшилашда сизга тафаккур ва қалбингиз ёрдам беради. Жамоангизда инжиқ ва терс характерли бир ҳамкасб пайдо бўлиши мумкин. Ундайлардан нари бўлганингиз маъқул. Муҳаббатда суюкли инсонингизга нисбатан очиқ кўнгил ва меҳр билан муносабат юритинг. Бугун икки ёшни унаштириш ва никоҳдан ўтиш амаллари хайрли кечади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун ўзингизни шундай яхши тутингки, барча кўрганлар ҳайратдан тош қотиб қолсин. Лекин дунёдаги омад ва муваффақият деганнинг барчаси сизда бўлса ҳам атрофдагиларга билдирманг. Сир бой берманг. Мақтанманг. Спорт билан шуғулланиш жараёнида юракка босим ўтказиб қўйишдан сақланинг. Куннинг иккинчи ярмида фирибгарлар чангалига тушиб қолишингиз хавфи бор. Пулларингизни ёнингизда сақланг. Катта ишларга пул тикмай туринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

11 апрелда шундай бир ёқимсиз вазиятга тушиб қолишингиз мумкинки, дунё кўзларингизга тор кўрина бошлайди. Башарти бўлиб ўтадиган ишларни олдиндан сеза олиш қобилиятингиз бўлса, дарҳол унга мурожаат этинг ва барча кўнгилсизликларнинг олдини олинг. Шахсий ҳаётингизда мавжуд муҳитни борича қолдиринг. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиздан тўйни тезлаштиришни ҳадеганда талаб қилаверманг. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Сафар эзгу ниятларга етишингизда катта ёрдам беради.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам фаолликни камайтиришингизга тўғри келади. Aгар вазиятга қарши борсангиз, ютқазасиз. Оилавий ҳаётда ён бериш масаласига эътибор қаратинг. Ҳар бир гапингизни жуда эҳтиёткорлик билан тилингизга кўчиринг. Aйниқса, бегоналар билан тиллашганда ҳушёр туринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда меъёрни билинг. Уйдагиларни арзимас хато туфайли ранжитиб қўйишдан сақланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

11 апрел куни вақтингиз қандайдир зерикарли кечиши мумкин. Гоҳ пулдорлар, гоҳ қашшоқлар қўнғироқ қилади. Aна шундай лаҳзаларда ўзингизни муносиб тутишингиз талаб этилади. Гарчи раҳбар лавозимда бўлсангиз ҳам бундан ўз манфаатларингиз йўлида фойдаланмасликка ҳаракат қилинг. Муҳаббатда иллиюзияга берилманг. У сизни йўлдан оздиради. Бўлғуси жуфтингиз ёки жуфтингиздан кўп нарса талаб қилманг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Ишда, рўзғорда ва серқатнов йўлларнинг пиёдалар ўтиш жойида жуда эътиборли бўлинг. Хаёлпарастликка уйдан ташқарига чиқаётгандаёқ нуқта қўйинг. Aнчадан бери бирга ишлайдиганларнинг қайсидир бири бугун ҳам ишларингиз унумли кечишида яқиндан ёрдам беради. Биргаликда бажарилган иш эса кечқурунга бориб кутилган даромадни албатта беради. Тўғри, бу даромаддан бойиб кетмаслигингиз мумкин. Aммо пулсиз ҳам қолмайсиз.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

11 апрелда тафаккурингизни ўзингизга бўйсундиринг. Туйғулар асирига айланманг. Ҳатто, кимнидир қаттиқ севиб қолсангиз ҳам туйғуларни жиловда ушланг. Ёлғонга қоришиқ ишлар, ташқарида қарама-қарши жинс вакили ёки вакилалари билан ишқий саргузаштларга берилишдан дарҳол воз кечинг. Бунинг ажри ёмон бўлади. Саломатлигингиз ҳақида қайғуришингиз шарт. Aгар анчадан бери бирор ерингиз оғриб азоб бераётган бўлса, врач кўригидан ўтинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Изинг излайман, севиб эслайман..

Хайрли кун.

Тинглаймиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

18 апрелда ўзингизни худди болаликдагидек енгил ва бахтиёр ҳис эта бошлайсиз. Бажаражак ишларингиз унумли кечиб, кетма-кет даромад келтира бошлайди. Лекин иш бажаришда фақат янгилик сари интилинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишга оид янги ғоялар ўйлаб топишга ҳаракат қилинг. Бу масалада таклифлар ҳам етарлича бўлади. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда икки томон муносабатларини тарозига солиб кўринг. Кўрингки, бир томоннинг вазни оғир келмасин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун турли-туман учрашувлар, кўнгил ёзиш учун мўлжалланган тадбирларни бошдан ўтказишингиз кутилади. Уларнинг барчасини чин кўнгилдан ҳис эта билиш учун маълум муддат эйфория қаърига шўнғишингизга тўғри келади. Муҳаббатда эҳтиёт бўлинг. Идеал кетидан қувманг. Алданиб қолишдан сақланинг. Ишда фавқулодда экстремал вазият юзага келиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Саломатликни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

18 апрел куни зиммангизга янги ва янги вазифалар юкланади. Уларни қисқа фурсатда адо этиб улгуришингиз зарур бўлади. Аммо ўзингиз тушунмайдиган иш топширилса, маънисини сўраб-суриштиришга уялманг. Молиявий соҳада кичик йўқотишларни бошдан кечиришингиз мумкин. Даромадингиз мўмай бўлади. Пулларни эса ҳам саломатликни тиклашга, ҳам озиқ-овқатга, ҳам сафар мақсадларига сарфлайсиз. Ишқилиб яхшиликка бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кун давомида фавқулодда танаффуслар, ёрқин ҳодисалар ва романтик танишувларни бошдан кечирасиз. Агар ҳали суюкли инсонингизни топмаган бўлсангиз, танишувлар давомида албатта бу бахтга муяссар бўласиз. Албатта идеалингиздаги инсонни топасиз. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз мўмай даромаддан умид қилаверсинлар. Баҳорнинг шифобахш қуёши сизга албатта бу даромадларни ҳадя этади. Кечқурун оилавий бўлиб таниш ёки дўстлардан бириникига меҳмонга боришингиз кутилмоқда.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

18 апрелда шахсий бизнеси борларнинг қайсидир бирига бир инсон моддий манфаати кўп бўлмиш иш таклиф қилади. Унинг ғояси асосида иш юритсангиз, ҳақиқатан катта пулга эга чиқишингиз ҳақиқатдан узоқ эмас. Кун давомида бажарган ишингиз учун мукофотлар, тақдирлашларга эришасиз. Айримлар лотерея ўйнаб катта пул ютиб олиши ҳам эҳтимолга яқин. Хусусий мулк олди-сотдиси билан боғлиқ муаммолар фақат ҳуқуқшунос ёрдамидагина ижобий ҳал бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Куннинг биринчи ярмида кўпроқ ўзингизга, ташқи кўринишингизга эътибор қаратинг. Атрофдагиларни танқид остига олиш фикридан нари бўлинг. Танқидларингиз катта жанжалларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Молиявий муаммоларни бартараф этишда олдин пухта тактика ўйлаб топинг. Кейин шу тактикага суянган ҳолда амалий ишга ўтинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан эҳтиётингизни қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Термизлик Гўзал хонимдан тухфа

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

@Audiotrekbot  ⬅️ қўшиғингни бир лахзада топиб беради

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

@Audiotrekbot 👈 мусиқа излаш

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун хафтанинг чоршанба куни олдингизга буюк мақсадларни қўйинг ва шу мақсадлар сари олға боринг. Лекин эски лойиҳаларни ҳам ташлаб қўйманг. Башарти шахсий муаммоларингиз йиғилиб қолган бўлса, уларни бартараф этиш йўлида жон олиб жон беринг. Молиявий муаммоларга қўл урган пайтингиз фақат иш сифати ва даромад ҳақида ўйланг. Куннинг иккинчи ярмида шахсий иш билан қўшни қишлоқ ёки шаҳарга бориб келишингиз зарур бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

17 апрел куни молиявий масалада кимлардир сизга фириб бериш илинжида ҳаракатлар содир этиши мумкин. Ҳушёрликни қўлдан берманг. Бу йўлда бироз таваккал қилиб кўрсангиз ҳам зиён қилмайди. Илм йўлида изланишлар олиб бораётган шахсларни бугун кечки пайт муваффақиятлар кутиб туради. Оиласизларга маслаҳат шуки, муҳаббатда ечимини топмаган жумбоқлар бўлса, шундайлигича қолдиринг. Бугун улар сизга муваффақият келтирмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Оила қурмаганларнинг айримлари куннинг биринчи ярмида янги романтик танишувни бошдан кечиради. Аслида бу одам билан шунчаки дўст бўлиб қолиш мумкин деб ўйлайсиз. Лекин иш романтикага етиб боришига гувоҳ бўлгач, ҳаммасини тушуниб етасиз. Иш бўйича янги ихтиролар учун ҳали вақт етмади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни адо этишда хотиржамликни биринчи ўринга қўйинг. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун кунни моддий аҳволингизни янада мустаҳкамлашдан бошлайсиз. Даромаддан ташқари, баъзиларнинг лавозими ошиши, айримлар хорижга хизмат сафари билан жўнаб кетиши ҳам эҳтимолга яқин. Ҳар бир масалага хотиржамлик билан муносабат билдиринг. Ахборот тарқатиш билан шуғулланувчи дўстларимиз фаолликни оширишлари керак бўлади. Рўзғор ташвишларини ҳам эътибордан четда қолдирманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Куннинг биринчи ярмида молиявий аҳволингиз яхшиланишида муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган инсон билан танишишингиз кутилмоқда. Фақат сукут сақлаш билан чекланманг. Муаммоларни ўзингиз кўндаланг қўйинг. Шунда ўша инсон сизга ёрдам қўлини чўзади. Шахсий ҳаётда ҳам сезиларли ҳаракатлар содир этмасангиз мақсадга етишингиз мушкул кечади. Жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар мустаҳкам бўлиши учун ён беришни билинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

17 апрелда йўқотишлар кам, даромад кўп бўлиши учун интилинг, имкон топинг, изланинг, ҳаракат қилинг. Иш қизиқарли бўлса-ю, даромадининг мазаси бўлмаса, бу ишдан не наф. Эзгу мақсадлар сифатида келажагингизни ҳам порлоқ эта олувчи мақсадларни тан олинг. Кун давомида ўзингизга ҳам алоҳида вақт ажратинг. Иммунитетингизни кўтариш пайида бўлинг. Қон босимингиз безовта қилса, дарҳол чорасини кўринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

😔Севмай яшаш ҳам ўзига хос азоб.

Тинглаймиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

16 апрел куни шахсий ҳаётда керагидан ортиқ эркинлик ва мустақилликни хоҳлаб қолишингиз мумкин. Аммо билиб қўйинг, ёлғизлик фақат худогагина хос. Инсон оила билан бахтли ва хотиржам бўлади. Омад ҳам оиласи борларни танлашини унутманг. Ишда тажрибангизга суяниб, қалб амрига қулоқ тутган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Даромад кетидан қувманг. Кечқурун ёши улуғ қариндошлардан хабар олинг. Соғлиғингизни парвариш қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Манфаатларингизга зид воқеа ва юмушларни бир четга суриб қўяверинг. Фақат ўзингиз танлаган, тўғри деб ҳисоблаган йўлдан боринг. Ёлғон ва фисқу фасодни ўзига қурол қилиб олган бандалардан нарироқ бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида болаликдаги дўстингиз билан тасодифан учрашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бугун ҳеч қанақанги сафарни режалаштирманг. Кечқурун овқатланишда синчковликка амал қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

16 апрел куни ўзингиз сезмаган ҳолда умуман янги давра, шундай вазиятларга тушиб қолишингиз кутилади. Хизмат юзасидан сафарга чиқишингиз ҳам мумкин. Бу сафар сиз учун унумли ва қувончли кечади. Куннинг иккинчи ярмида эса баъзиларда ижодкорликка алоҳида қобилият борлиги маълум бўлиб қолади. Агар бу қобилиятингиз мустаҳкамлигига ишонсангиз, сира иккиланмасдан шу соҳа бўйича қўшимча иш қидиришингиз ҳам мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

16 апрел куни ўта сершовқин даврага тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Яхшиси, бу даврани дарҳол тарк этинг ва ёлғиз қолишга ҳаракат қилинг. Йўқса ким биландир орангизда жанжал юзага келиши мумкин. Туйғуларингиз ҳам бугун жиловлаб тўхтатиб бўлмас даражада. Шунинг учун уй шароитида дам олинг. Кун давомида тақдирнинг ҳар бир белгисига алоҳида эътибор қаратинг. Айрим дўстларимиз интернет сайтларида ажойиб бир инсон билан танишишлари кутилмоқда.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

16 апрел куни қаердандир ғойибдан қарама-қарши жинс вакилларига нисбатан қалбингизда қўшимча меҳр товланади. ҳатто шу меҳр баҳона улар учун каттагина пул сарфлашингиз ҳам ҳақиқатга яқин. Тадбиркорлар эса куннинг иккинчи ярмида хайрия мақсадлари учун маблағ ажратишади. Бу ҳамкасблар ва дўстлар олдидаги ҳурматингизни бир неча поғона юқорилатиши тайин. Эсда тутинг, сизни ҳасад қилувчилар, сўққабош бўлиб қолиб кетишингизни кутаётганлар керагича топилади. Уларга қасдма-қасд бўлса-да, бир сония ҳам ёлғиз қолманг. Шунда улар аламидан куйиб ўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Балиқ буржида туғилганлардан кимлардир дўстлар кўмагида маоши ҳам, нуфузи ҳам юқори иш топишларини юлдузлар башорат қилишган. Оила қурмаганлар кун давомида ўзига ёқадиган инсон билан танишишади. Молиявий аҳволингизнинг қай даражада яхшиланиши бажараётган ишингиздаги унумга боғлиқ. Кечқурун жанжалкаш ва ғийбатчилар даврасига тушиб қолишдан сизни худонинг ўзи асрасин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Қалбингизга яқин олган инсонингизга юборинг.

Ёки биргаликда тингланг.

Ҳайрли кеч.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Афсуски, 15 апрел учун кеча тузган режаларингиз амалга ошмаслиги мумкин. Бунга сабаблар кўп, аммо ташвиш чекманг. Ҳар вазиятнинг, ишнинг, воқеанинг ўз кун-соати бор. Бугун яқин инсонингиз билан муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи амалларни содир этинг. Дўстларнинг камчиликларини сезиб қолсангиз, дарҳол огоҳ этинг. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида янги ишга ўтиш ҳаракатига тушиши ёки ҳозирги жойида янги лавозимга эга бўлиши кутилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун куннинг бошланиши сиз учун оғирроқ кечиш эҳтимоли йўқ эмас. Бироқ кечқурунга бориб барчаси ўз изига тушади. Шахсий ҳаёт масаласида хаёлпарастликка берилмай, амалда ҳаракатлар содир қилишингиз тавсия этилади. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади. Соғлиғингизни назорат остида ушлаш ёдингиздан кўтарилмасин. Куннинг иккинчи ярмида мабодо ўзингиз таниган ҳасадгўйлар билан рўбарў бўлсангиз, гапни қисқа қилишга ўтинг. Ички сирларингизни асло уларга айтманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

15 апрел куни сизни яхшилик ва ёмонлик баравар таъқиб этади. Агар ҳаётга реал назар билан боқа олсангиз, ёмонликлар чекиниши табиий ҳол. Ташқи кўринишингизга ўзгартиш киритиш вақти етди. Янги кийимлар сотиб олишни бугундан қолдирманг. Куннинг иккинчи ярмида сизни янги ва фойдали танишувлар кутади. Бу танишувлар сизга бир дунё қувонч ҳадя этиши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун саломатлигингиз панд бериб, бўқоқ ва буйрак масаласида муаммолар пайдо бўлиши кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун атрофда бўлаётган ҳар бир воқеа-ҳодисага синчков назар билан боқинг. Ҳеч кимга ҳеч бир мавзуда ҳақлигингизни исботлашга уринманг. Барибир ҳеч нарсани ўзгартира олмайсиз. Тижорат соҳасида ишлайдиганлар 15 апрел куни кутилган даромадга эриша олмасликлари мумкин. Баъзилар жуфти ёки бўлғуси жуфти билан аразлашиб юрган бўлишса, бугун ярашиш учун қулай фурсат туғилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

15 апрел куни арслон буржи вакиллари ҳаёт саҳнасида фақат тингловчи ролини ижро этишса, нур устига аъло нур бўларди. Муҳаббат бобида оила қурмаганлар вазиятни шошилтирмасинлар, акс ҳолда ўзингизга ортиқча кўнгилсизлик орттириб олишингиз мумкин. Моддий жиҳатдан белни бақувват қилишда қатъиятлилик жуда зарур. Кейинги кунларда кўрган даромадингизни хомчўт қилиб, қарзларингиз бўлса, бугун албатта қайтаришингиз зарурлигини юлдузлар маслаҳат беришмоқда.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар бугун сизга яқинларингиз шахсий ҳаётига аралашмаслигингизни маслаҳат беришган. Бу ишингиз кутилмаганда орадаги муносабатларга путур етказиши мумкин. Овқатланиш қоидасига қатъий амал қилинг, бугун овқатдан заҳарланишингиз хавфи бор. Спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан очиқчасига воз кечинг. 15 апрел олис сафарга чиқиш учун жуда хайрли кечади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиш эҳтимоли бор.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун оиласизларни муҳаббатда куннинг биринчи ярмида кутилмаган совғалар кутиб туради. Бу сизни еттинчи осмонларга парвоз қилдириши тайин. Аммо бахт худди шар каби биргина нотўғри ҳаракат туфайли ёрилиб кетишини ҳам ёддан чиқарманг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Умуман, бугун молиявий масалада кураш олиб бориш бошқа кунлардагига нисбатан бирмунча мушкул кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

14 апрел куни жанжалли вазиятга тушиб қолишингиз мумкин. Кўпроқ бу оиласизларга тегишли бўлиб, муҳаббатда шундай вазият юзага келиши кутилади. Муҳаббатда босиқлик ва хотиржамликка кенг йўл беринг. йўлларда ҳаракатланиш жараёнида ўз орзуингиздаги инсонни учратиб танишишингиз эҳтимолга яқин. Тўғри овқатланинг. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолига йўл берманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ким билан анча вақтдан бери яқин дўст булиб келган чиқсангиз, уларга бугун ён беринг. Инжиқлик ва қайсарликларни ҳеч ким кўрмайдиган жойга беркитиб қўйинг. Кун давомида молиявий йўқотишларга юз тутсангиз ҳам қайғуга ботманг. Яқин кунлар ичида бу муаммо албатта сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Банкдан кредит олиш, олис сафардан воз кечинг. Булар сизга ортиқча кўнгилсизликлар ҳадя этишдан бошқасига ярамайди. Эҳтиёт бўлинг!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

14 апрелда миянгизни янги ғоялар чулғаб олиши кутилмоқда. Қай ғояни қачон ва қай тартибда ҳақиқатга айлантиришни ўзингиз ҳал қиласиз. Яқин кишиларингиз билан ҳар соҳада албатта маслаҳатлашишингиз тавсия этилади. Яқинларингиз ҳеч қачон сизни алдашмайди ва сизга панд беришмайди. Куннинг иккинчи ярмида электр қувватига ишловчи асбоблардан эҳтиёткорлик билан фойдаланинг. Рўзғор жиҳозларини таъмирлаш зарур бўлса, мутахассисга мурожаат этинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Эрталабдан қора терга ботишга мажбур этувчи ишлар билан банд бўлишингиз керак. Бундай ишлар сиздаги бардош ва иродани тарбиялайди. Хавотирга тушманг, бу ишларни бажаришга кучингиз ҳам, имкониятингиз ҳам етарли. Бугун уй йиғиштириш, дала ҳовлида ишлаш ва уй таъмири муваффақиятли кечади. Молиявий муаммолар билан худди ёш болалар каби муносабатда бўлинг. Эҳтиёткор бўлмасангиз, инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

14 апрел куни ўзингизни дўстлар ёки бошқалар маслаҳати билан эмас, балки қалбингизга қулоқ тутган ҳолда тутишингиз тавсия қилинади. Билинг, иш бажариш жараёнида хатога йўл қўйсангиз, бу хатони мустақил тузатишингизга тўғри келади. Бугун спорт билан шуғулланиш омадли кечади. Айниқса, фитнес ва воллейбол сизга катта фойда беради. Муҳаббатда ҳам бугун албатта муваффақиятга эришасиз, ишонинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ўзингиздан ёши улуғ одамларнинг камчиликларини қидириш, уларга танбеҳ беришдан тийилинг. Ўзингиз ҳам идеал эмассиз. Идеаллик фаришталарга хослигини унутманг. Иш жойингизда зиммангиздаги вазифаларни ҳалол ва аъло даражада адо эта олсангиз, омадингиз келгани шу. Саломатликка зиён етказадиган нарса борки, ҳаммасидан юз буринг. Яхшиси, спорт билан шуғулланинг, зарарли одатларни ташланг, кечқурун фавқулодда қувончли лаҳзалар ҳамроҳингиз бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

13 апрелда ниҳоят сизнинг кўчангизда ҳам байрам бўлади. Бу байрам ранг-барангликдан иборат бўлишини таъминлаш сизнинг вазифангиз. Қалбингиз тубига жойлашиб олган қайғуни йўқ қилинг. Чарчоқларга барҳам беринг. Оиласизлардан кимдир бугун бўлғуси жуфтини учратиб танишиши мумкин. Саломатлигингиз масаласида эса бўғимлар ҳамда жигар муаммо келтириб чиқариши кутилади. Олдини олинг. Бугун яқинларингизга бошқа кунлардагига нисбатан кўпроқ эътибор ва меҳр кўрсатишингиз тавсия этилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Куннинг биринчи ярмида вужудингизни оғир бир юк эгаллаб олиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингизни қўлга ола билишингиз керак. Иш ва шахсий ҳаётда юқори натижаларга эга бўлишингиз учун ҳали фурсат етмади. Сабр қилишингизга тўғри келади. Организмингизни жисмоний зўриқишлардан асранг. Спорт мусобақаларида иштирок этишдан тийилинг. Саломатлигингизни жуда-жуда эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

13 апрел куни айримлар ўтмишдаги муҳаббати ҳақида ўйлаб қолади. Аммо бу ҳақда фақат ёлғизликдан қутулиш ниятида ўйлаган бўлсангиз, хато қиласиз. Ўтмишдаги муҳаббат сизга бу соҳада ёрдам кўрсата олмайди. Чунки у изларни қор босган. Шахсий ҳаётда ҳар бир ҳаракатни пухта режа асосида содир этишингиз талаб этилади. Кайфиятингизга бир чимдимгина позитив ҳадя қилинг. Шу сизни кун давомида ҳимоя қилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг ва бўлиб ўтган хунук ишлардан афсус чекманг. Фақат келажак ҳақида ўйланг, режа тузинг. Бугун муаммолар етарли бўлади. Уларга хотиржам муносабатда бўлинг. Моддий аҳволингизни яхшилашда бизнесмен танишларингиздан бири ёрдам беради. Турли кўринишдаги келишувлар, хизмат сафарига жўнаш кабилар бугун имкони йўқ. Овқатланиш рационингизга витамин ва оқсилга бой таомларни ҳам киритиб қўйинг, афсусланмайсиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

13 апрелда кўнглингиз қай юмушни хоҳласа, ўша иш билан банд бўлинг. Сизга бу соҳада ҳеч ким халал бера олмайди. Шахсий ҳаётингизда етакчилик учун хуфиёна кураш бошланиши мумкин. Ён беринг. Жанжалларнинг сизга сира кераги йўқ. Ундан кўра, ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасидан лаззат олиш ниятида ҳаракатларни бошланг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Samarqand - Afsona, ertak shaxri..

Retro

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Вазиятга қарши бормаган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, муваффақиятлар ўзингизники деяверинг. Молиявий муаммолар ҳам бугун киссангизга ва кайфиятингизга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Aсосийси, ўзингизга бўлган ишончни сўндирманг, харидларда меъёрни билинг. Муҳаббатда эса азалий тажрибангизни четга чиқариб қўйманг. Ҳали у сизга кўп керак бўлади. Aйниқса, оиласизлар бу масалада ҳушёр бўлишлари талаб этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

12 апрелда сизни энг ёрқин лаҳзалар кутиб қолади. Ҳатто, баҳор ҳавоси ҳам бу лаҳзалар олдида хижолат торта бошлайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам ўзингизни қўлга олишга ҳаракат қилинг. Муҳаббат бобида ҳам бугун сизга омад кулиб боқади. Туйғулар сизга энг ёқимли онларни ҳадя этади. Кечқурун эски қадрдонлардан ёки ҳамкасблардан бири ҳақида ёқимли хабар эшитасиз. Aсабларни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Ҳаётингизда содир бўладиган ёки кўзга ташланадиган ҳар бир воқеа-ҳодиса, борлиқни борича, шукроналик билан қабул қилинг. Тақдирнинг ҳадяларидан зинҳор воз кеча кўрманг. Иш жойингизда тажриба ҳамда тафаккурни ишга солишингиз тавсия этилади. Саломатлигингиз панд бериб, аллергик хасталиклар қўзғалиш хавфи бор. Овқатланиш рационингизга бир кўз ташлаб олинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

12 апрел куни бошингизга оғир савдолар тушса, фақат ўзингизни айбланг. Қаердадир хатоликларга йўл қўйишингиз ана шундай ёқимсиз ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Парҳез тутишни бошланг. Кам калорияга эга таомлар истеъмол қилинг. Тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Умуртқа поғонангизни мустаҳкамлашга қаратилган жисмоний машқларни бажаринг. Дангасалик кетмайди. Моддий аҳволингизни ҳам муваффақиятли тарзда яхшилашингиз зарур. Олға боринг!

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугунги кунингиз ажойиб кечиши кутилади. Бугун сиз истироҳат боғларида яқинларингиз билан бирга сайр қилишингиз, чин кўнгилдан дам олишингиз мумкин. Муаммолар деярли минусда. Демак, хавотирга ўрин йўқ. Организмда моддалар алмашинуви яхшиланиши учун ошқозон ва ичак йўлларида тозалов ташкил этинг. Бу ишда сизга янги узилган кўкатлар ёрдам беради. Ишонинг, тозаловдан кейин худди дунёга қайта келгандек ўзингизни енгил ҳис эта бошлайсиз.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

12 апрелда ҳеч ким тинчингизни бузмоқчи эмас. Ишларингиз беш бўлади. Қалбингизни шубҳа-гумонлар тарк этган. Янги иш бошлайверишингиз мумкин. Aгар асосий вақтингизни табиат қўйнида кечирсангиз, катта фойда олган бўлардингиз. Мартаба, лавозимлардан вақтинча нари бўлинг. Ҳали юқори чўққиларни забт этишингизга пича фурсат бор. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажалар ҳақида ўйлаб кўринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз хавотирлар ва қайғулардан иборат бўлиши мумкин. Бунга арзирли сабаб бўлади албатта. Aммо ўзингизни қўлга олинг. Ҳаётда бундан баттарлари ҳам бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб хотиржам тортишга ҳаракат қилинг. Кун давомида ўз манфаатларингиз ҳақида ўйлаш ўрнига яқинларингизга меҳр кўрсатинг. Шунда орангизда ўта совуқ муносабатлар зоҳир бўлса-да, барибир эриш палласига киради. Кечқурун оммавий тадбирда иштирок этишингиз кутилади. Тадбир жамиятда обрўйингиз ошишига туртки бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

11 апрел куни кимлар биландир баҳслашиш, жанжаллашишингиз учун арзирли сабаблар юзага келади. Лекин эмоцияни ўзингизга бўйсундира олсангиз, бу жанжалларни четлаб ўтасиз. Бундан ташқари, муваффақиятлар қозониш учун янги имкониятлар эшиклари очилади. Молия масаласида жуда сергак бўлинг. Ҳар бир тийинни алоҳида ҳисобланг. Aкс ҳолда катта миқдордаги йўқотишларга юз тутишингиз ҳеч гап эмас.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Эрталаб сизга самодаги магнит бўронлари таъсир қиладими, негадир кечагина вужудингизга сиғмай кетган куч бирдан йўққа чиқади. Йўққа чиқмаса-да, сезиларли даражада камайиб кетиши мумкин. Демак, уларни ниҳоятда авайлаб, тежаб сарфлашингиз керак. Кўнгли қораларга ўзингизни хафа қилдириб қўйманг. Яхшиси, улардан нари бўлинг. Пулни тежаб ишлатишингиз тавсия этилади. Харидларни амалга оширганда ҳам буюм ёки жиҳознинг нархига албатта эътибор қаратинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

11 апрелда қайсарлик ва принсипиалликни четга суриб ҳар бир вазиятга мослашиш пайида бўлинг. Тилак ва истакларингиз реалликка асосланган бўлиши керак. Aкс ҳолда уларнинг ҳақиқатга айланиши учун жуда кўп вақт керак бўлади. Обрўли одамлар билан мулоқот қилишда ва асосий ишларни бажаришда бардош зарур. Тақдирингизга тан беринг. Шукр қилинг. Саломатликни асранг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун биринчи навбатда саломатликни асраш масаласига эътибор қаратинг. Соғлиғингиз овқатни режим асосида тановул қилмаслигингиз оқибатида ҳам ёмонлашиши ҳеч гап эмас. Уйингиздаги вазият ва муҳит эмоциянгиз қандай ҳолатда бўлиши билан боғлиқ. Ташқарида эса пулдорлар, юқори лавозимли шахслар билан қанча мулойим ва дипломатларча муносабат юритсангиз, шунча тез эзгу ниятларга етасиз.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

11 апрел куни оғир юк кўтариш ва жисмоний зўриқишлардан йироқ бўлинг. Спорт бундан қисман мустасно. Фақат сузиш ва ёга билан шуғуллансангиз, аксинча организм учун фойда бўлади. Руҳий тушкунликлар ва босимни ўзингиздан ҳайдаб солинг. Оилада ҳам сизнинг хотиржамлигингиз жуда керак бўлади. Кутинг, яхши кунлар келишига астойдил умид боғланг. Ўша кун албатта келади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

📛Шифокорнинг асосий қуроли дориларни тўғри ишлата билишидадир.

💥 Телеграмда Ўзбекистоннинг энг кучли доришунослари ва врачлари томонидан янги канал очилди!

🆘Канал фармбизнес ўйинларини фош қилиб, арзон ва самарали дориларни сизга саралаб беради.

Ҳозироқ обуна бўлиш учун босинг 🏇🏇

Обуна бўлиш ✅

Читать полностью…
Подписаться на канал