ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз оғир кечади. Қалбингиз нафақат маҳзун, балки ишонч туйғусидан ҳам мосуво. Хўш, бу ёқимсиз ҳолатдан қандай халос бўлиш мумкин? Оламга оптимистларча боқиш ва ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини кучайтириш. Бунинг учун ҳамма нарсадан узилинг. Ҳеч нарсани ўйламанг. Яқинларингизга янада кўпроқ меҳр кўрсатинг. Уларни ранжитманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш бобида сезиларли ҳаракатлар содир этинг. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
10 апрелда тақдир сизга жуда ёқимсиз бир ўйинни юбориши мумкин. Бу ўйин ёрдамида сизни ҳар жабҳада синовдан ўтказиши тайин. Демак, қайғуришга асос йўқ. Сиз ҳар жиҳатдан кучли бир шахсга айланасиз. Куннинг иккинчи ярмида ташқи кўринишингизга эътибор қаратишингиз, саломатлигингиз ҳақида қайғуришингиз лозим бўлади. Кечқурун иш, турар жойни янгисига алмаштириш, хизмат сафарига отланиш муваффақиятли кечади. Овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Эрталабдаёқ ўзингизни аъло даражада ҳис этишингиз кутилади. Лекин мартабангизни юқорилатиш масаласида кутиб туришингизга тўғри келади. Яқин инсонингиз ҳам қараб турмайди. У ўзининг қайноқ меҳри билан қалбингизни иситади. Режалаштирилмаган харидларга муккангиздан кетманг, инқирозга юз тутасиз. Пул ҳали сизга кўп керак бўлади. Жуда чидай олмасангиз, кечқурун яқинларингизга кутилмаган совғалар харид қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
10 апрел куни кайфиятингиз негадир ёмонлашиши кутилмоқда. Ҳойнаҳой, бунга ҳавонинг ўзгарувчанлиги ҳам сабабчи бўлса керак. Сиз мардларча бу ноқулайлик исканжасидан чиқиб асосий ишларни бажаришга киришишингиз керак. Aгар кайфиятнинг қулига айлансангиз, тирикчиликдан қолиб кетасиз. Молиявий соҳада йўқотишларга юз тутмайсиз. Шунинг ўзи ҳам сизга хуш кайфият бағишлаши мумкин. Башарти яқин инсонингиз ёнингизда бўлса, олис сафар сизга бир олам таассуротлар ва моддий манфаат ҳадя этади. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Aтрофингизда содир бўладиган айрим кўнгилсизликларга эътибор бериб ўтирманг. Кайфиятингиз нолимайдиган даражада яхши бўлади. Организмингизни мустаҳкамлашга оид муолажаларни олинг. Бу сув, уқалаш амали, спортзалда машқлар бажаришдан иборат ҳам бўлиши мумкин. Компютер қаршисида узоқ ўтириб қолишдан сақланинг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Ундан кўра, тоза ҳавода пиёда сайр қилинг, китоб мутолаа қилинг, кўнглингизга яқин одамлар билан суҳбатлашинг. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
10 апрелда ажойиб бир инсон билан танишиб қолишингиз кутилади. Танишув сизга кун давомида ёқимли лаҳзаларни ҳадя қилади. Оилалилар ҳаётида ҳам куннинг иккинчи ярмига бориб романтика пайдо бўлиши мумкин. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриб, сизга кутилмаган совғаларни тақдим этишлари мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, навбатдаги муолажаларни олиш пайти етди. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
9 апрель куни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилмасангиз, хоҳ жамоат транспорти, хоҳ пиёда, хоҳ шахсий машинангизда бўлсин, жиддий жароҳат олишингиз кутилади. Шу билан бирга электр токига ишловчи ускуналардан фойдаланишда ҳам эҳтиёт бўлинг. Овқатланишда меъёрни билинг, керагидан ортиқ ейилган таом ошқозонда жиддий муаммо келиб чиқишини таъминлайди. Кечқурун сизга қўшимча даромадли иш таклиф этишлари мумкин. Саломатликни ниҳоятда эҳтиётланг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугунги кунингиз ёрқин учрашувлар, танишувлар, ажойиб янгиликлардан иборат бўлади. Пул масаласида эса аҳволингиз у қадар яхши бўлмаслиги кутилмоқда. Демак, харидларни бошқа кунга қолдириб туришга мажбурсиз. Кун давомида ўзгалар билан иш юзасидан фойдали шартлашувларга эришишингиз эҳтимолдан холи эмас. Рашкка кенг йўл берадиган бўлсангиз, суюкли инсонингиздан айрилиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Асабларни асранг!
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
9 апрель куни иш жойингиздаги вазият яхши тарафга ўзгаради. Агар шу кунга қадар ҳамкасбларнинг айримлари билан чиқиша олмаган бўлсангиз, бугун ўшаларнинг ўзлари сиздан маслаҳат ва ёрдам сўраб мурожаат этишади. Шахсий ҳаёт, муҳаббатда енгил фикрламанг, бу яхшиликка олиб келмайди. Соғлигингиз ҳақида кун давомида қайғуринг. Уни мустаҳкамлашнинг қай усули бўлса, барчасидан фойдаланиб кўраверинг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Ифторликни бирга қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун қайси жабҳада бўлмасин, тўсиқларга дуч келсангиз, бўшашганча терс ўгирилиб кетманг, аксинча унга қарши кураш олиб боринг. Куннинг иккинчи ярмига бориб тўсиқларнинг барчасини енгиб ўтасиз. Интернет орқали кимлар биландир ёзишмаларни амалга ошириш сизга яхшилик келтирмайди. Интернетдаги дўстлар садоқатига ҳеч қачон ишонманг. Бу қарама-қарши жинс вакил ва вакилаларига тегишли.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
9 апрель куни қарзларни узиш, рўзғор кемтикларини тўлдириш учун анча-мунча пул сарфлашингизга тўғри келади. Бу муаммолар кун бўйи вужудингизни чулғаб туради. Шунинг учун оила билан қизиқиб кўришга вақтингиз бўлмайди. Пул топишда эса сизга бадавлат танишларингиздан бири ёрдам беради. Бугун хизмат сафарига борманг, сафарни бошқа кунга қолдиринг. Арслон буржининг баъзи вакиллари саломатлиги ёмонлаша бошлашидан шикоят қилишлари мумкин. Ўз вақтида врач кўригидан ўтсангиз, ҳаммаси яхши бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
9 апрель куни жуфтингиз билан баъзи масалаларда келиша олмай қўйишингиз эҳтимоли бор. Аммо буни юракка яқин олиб юборманг. Маълум муддат ёлғиз қолинг, албатта ярашасизлар. Бугун саёҳатга чиқиш, юқори лавозимга эга бўлиш, хасталикларга қарши кураш муваффақиятли кечади. Куннинг иккинчи ярмида энг яқин дўстлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз кутилади. Сурункали хасталикка дучор бўлганлар, кун давомида саломатликни назорат этиб туришлари керак.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ҳаётнинг барча жабҳаларида тартиб ўрнатишга ҳаракат қилинг. Aгар илгари ишларингиз чала қолиб кетган бўлса, бугун ишлар бошингиздан ошиб-тошиши тайин. Кун давомида асосий вақтингизни фақат шахсий муаммоларни бартараф этишга сарфлашдан сақланинг. Оқимга қарши сузманг. Барибир кутилган натижага эриша олмайсиз. Бугунги кун ижод ва севимли хобби билан шуғулланиш учун мароқли кечади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
7 апрел куни муаммоларга бардош билан муносабатда бўлинг. Тафаккурга суянсангиз, яқин ўтмишда етиша олмаган орзуларингизга албатта етишган бўлардингиз. Aгар кучли позитивга эга одамлар билангина суҳбатлашсангиз, эмоциянгиз ўзгаришларсиз қолади, сизга панд бермайди. Муҳаббатда ҳеч кимни идеалга айлантиришга уринманг. Идеаллар фақат фаришталар ҳисобланади. Ерда эса оддий одамлар яшайди.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Молияда, ишда ва муҳаббатда меъёрлар бузилиши, кўнгилсизликка ўхшаган вазиятлар юзага келиши кутилади. Негадир вазиятга тўғри баҳо бериш учун имконият топа олмай қийналасиз. Рўзғордаги муаммоларни жойида ҳал этишга ҳаракат қилинг. Бировлардан қарз олманг, олис келажак ҳақида режалар тузманг. Aйримлар бугун шамоллашдан безовталанишлари мумкин, йўтал азоб берса, витаминлар ва антибиотиклар ичишингиз тавсия қилинади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
7 апрелда ҳаётнинг ўзи сиздан бардош ҳамда ирода кучини талаб қила бошлайди. Оилангиздаги атмосфера жуда қалтис ҳолатда турибди. Aммо дипломатларча йўл тутиш, ҳар бир яқинингизга кучли меҳр билан ёндашиш орқали бу кўнгилсизликларни четлаб ўтсангиз бўлади. Ижод кишиларига бугун молиявий жиҳатдан омад кулиб боқиши кутилмоқда. Имкониятларни қўлдан бой берманг ва орзуингиздаги даромадга эга бўлинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ухлашдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун имижингизни кескин ўзгартиришингиз талаб этилади. Бу нафақат муҳаббатда, балки профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Молиявий масалада сизни росмана синовлар кутиб турибди. Барча тўловларни бугун амалга оширишингиз керак бўлади. Башарти билимингиз камроқ бўлса, янги лойиҳаларга қўл уришдан тийилинг. Бу ерда билимдан ташқари, катта тажриба ҳам керак бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
7 апрел куни фақат муваффақиятларга руҳан тайёр бўлинг. Эмоциянгизни жиловда ушланг. Оилалилар кун давомида фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Қариндошлар ва ҳамкасблар билан муносабатларда ўзингизни ҳақиқий ақлли ва билимдон инсонлардек тутинг. Бугун одам кўп тўпланадиган жойларга боришдан ва бирор ишга катта пул тикишдан сақланинг. Булар сизга яхшилик келтирмайди. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ҳақиқий туйғуларингизни табассум ортига яширишингизга тўғри келади. У ёки бу одам ҳақида нима ўйлаётганингизни овоз чиқариб кейинроқ айтасиз.
Севги: Бугун севган инсонингиз сизнинг мақсадларингизни тушуниши осон бўлмайди ва у ушбу мақсадларингизни қайси жойига киради. Унга ҳаётингизда у сиз учун қандай ўринда эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун сизни қамраб олган энгил безориликка аҳмоқгарчилик қилиб қўйишига йўл берманг. Хар қандай энергияни яҳши мақсадларда ишлатиш мумкин, ҳатто сизникини ҳам.
Севги: Бугун севган инсонингиз сизнинг мақсадларингизни тушуниши осон бўлмайди ва у ушбу мақсадларингизни қайси жойига киради. Унга ҳаётингизда у сиз учун қандай ўринда эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бугун анча олдин рўй берган ҳодиса сизни ҳавотирга солиши мумкин. Хавотирларга кўп вақт сарфламанг, бундан ҳулоса чиқариб, соф виждон билан ҳаммасини унутиш мумкин.
Севги: Бугун севган инсонингиз сиз билан биргаликда ўтмишни эслагиси келади. Нима ҳам дердик бунга ҳудди қизиқарли филъм кўраётгандай муносабат билдиринг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Бугун бошингиз билан ярашиб олишингиз керак. Эҳтиёткорлик ва интизомлилик кунни омадли якунлашингизга ёрдам беради.
Севги: Бугун ҳамма қийинчиликлар ортда қолганини ҳис этасиз. Дарвоқеа, севган инсонингиз сиздан жуда ҳавотирда эди, шу сабабли у ҳам энгил тортади. Буни эса жуда чиройли романтик кечки овқат билан нишонласа бўлади.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун аввал қилмаган бирорта янги нарса билан шуғулланинг. Бундан катта мамнуният оласиз. Биргина муаммо яқинларингизни бунга муносабати бўлиши мумкин.
Севги: Бугун бир қарашда ноҳуш вазиятлар сиз учун шаҳсий ҳаётингизда ижобий якун топади. Йўқолган телефон орқали нотаниш инсон билан танишишингиз, кетиб қолган автобус сабабли эса тақдирингизни учратишингиз мумкин. Асосийси имкониятингизни қўлдан бой берманг
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Сизни ғашингизга теккан нарса этишиб бўлмаслик аҳамиятини йўқотади. Сизда уни ушлаб олиш учун яҳшигина имкониятингиз бор.
Севги: Бугун сиз секин аста, услуб билан қадам ба қадам мақсадингизга яқинлашиб борасиз. Асосийси унга яқинлашганингизда ҳафсалангиз пир бўлмаса бўлгани. Севгидан кўнгил қолишдан ортиқ кўнгли совиш йўқ.
🫵 Учрашамиз, бизлар барибир..
Бу дунёми, бошқа дунёда..
тинглаймиз.
Бедор қалблар учун.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
5 апрел куни кўпчилик сизни йўлдан адаштиришга уриниб кўриши мумкин. Aммо сиз танимаган, билмаган, синалмаганлар билан мулоқотга киришмайсиз. Муҳаббатда оиласизлар бўлғуси жуфтига нисбатан янада меҳрибон, оқибатли бўлсинлар. Мукофотини кейин оласиз. Суюкли инсонингизга кутилмаган совғалар ҳадя этишдан тийилманг. Ёки ресторанга таклиф этинг. Фақат бахтдан ёрилиб кетмаслик учун эмоцияни жиловда ушлашни унутманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кунингиз ишга ҳам, қизиқарли ҳодисаларга ҳам жуда бой бўлиши кутилмоқда. Шу қадар саховатли инсонга айланасизки, саховатингиз битта уйга сиғмай қолиши мумкин. Тижоратчи бўлсангиз, катта ишга пул тикишнинг вақти етмади. Пулингизни ҳеч ким кўрмайдиган жойда асрай туринг. Фақат ишлатиб қўйишни хаёлингизга келтирманг. Кечқурун яқинларингиз билан чақчақлашиб вақт ўтказсангиз, кайфиятингиз янада позитив ҳолатга кирган бўларди.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
5 апрелда ўзингиз билан бирга қолишингиз нотўғри бўлади. Зерикиб қоласиз. Ўтказган вақтингиздан мазмун топа олмай ҳалак бўласиз. Шунинг учун яхшиси спорт билан шуғулланинг. Медалга яраша шуғулланмасангиз-да, саломатлигингиз яхшиланиши учун замин яратилади. Ёга билан шуғулланиш асаб тизимингизни меъёрга келтириши мумкин. Кечқурун хонадонингизга олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келиши мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайрини ҳам эсдан чиқарманг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Қачонлардир дўст тутинган, бирга ишлаган одамлар билан учрашиб суҳбатлашишингиз кутилади. Бу учрашув ажойиб тарзда ўтади. Aммо бироз чарчатиши мумкин. Бундан халос бўлиш учун севимли хоббингиз ёки уйдаги майда юмушлар билан вақтинча банд бўлишингиз тавсия этилади. Шунда қўшимча куч йиғасиз, сергак тортасиз. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг. Меъёрларни бузманг. Бугун бировларни ранжита кўрманг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 апрел куни кўпчилик қаршисида сўзга чиқишингиз мумкин. Шу баҳонада одамлар билан фикр алмашасиз. Тадбиркор бўлсангиз, келишувларга ҳам эришишингиз мумкин. Шахсий ҳаётингиз ҳам қизиқарли ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлади. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир кўп вақт бирга бўлган инсон ҳақида ёқимсиз хабар эшитишингиз кутилади. Бу хабарни қабул қилишингиз албатта жуда мушкул кечади.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Aгар бажаражак ишларингиз оғирлигини олдиндан сезсангиз, яхшиси ўзингизга ёрдамчи чорланг. Бир ўзингиз оғир ишни уддалай олмайсиз. Уддалаган тақдирингизда ҳам оёғингиздан олиши ҳеч гап эмас. Бугун зарарли одатлардан воз кечиши учун жуда қулай имкониятлар туғилади. Қанчалар оғир бўлмасин, бу одатлардан воз кечишингиз керак. Витаминлар ичинг, кўпроқ пиёда юринг. Натижасини кейин кўриб албатта хурсанд бўласиз.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун шахсий ҳаётда сизни омад кутиб турибди. Бундан ташқари, молиявий жиҳатдан ҳам омадингиз келиши кутилмоқда. Бир кунда шунча муваффақиятга эришиш албатта сизга ёқиб тушиши тайин. Фақат бундан ғурурланиб кетманг, акс ҳолда кўз тегиши ҳеч гап эмас. Эҳтиросларни жиловлашингиз бугуннинг бош талаби эканини унутманг. Чунки баъзида эҳтирослар ҳам инсонни кўнгилсизликларга дучор этиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
4 апрель куни нотаниш одамлар билан мулоқот қилманг, бу сизга ортиқча муаммолар туғдириши мумкин. Аниқроғи, ким биландир жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шу билан бирга ҳамкасбларга нисбатан ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Яқинларингиз билан муносабатларда дипломатликка аҳамият қаратинг. Кечқурунга яқин қўққисдан хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Шу сафар баҳонасида моддий аҳволингизни яхшилаб оласиз.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар бугун кунингиз тинч ўтишини башорат қилишган. Аммо баъзи бир тўсиқлар ҳам кун давомида йўлингизга кўндаланг бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Агар иш жойингизда астойдил тиришсангиз, моддий аҳволни ҳам тез фурсатда яхшилаб оласиз. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтариши мумкин. Кечқурунги вақтингизни фақат оила даврасида кечиришингиз тавсия этилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
4 апрель куни янги ишларга сира қўрқмасдан қўл ураверсангиз бўлади. Уларни жуда тез уддалайсиз. Эркакларга юлдузлар бугун бегона аёллар билан яқин муносабатга киришмасликни маслаҳат беришмоқда. Бу шармандалик ва фожиа билан якун топиши мумкин экан. Бугун зарарли одатлардан воз кечиб, маънавиятдан янги дарслар олиш муваффақиятли кечади. Саломатликни эҳтиёт қилиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар бугун омадга эришиш учун қалб ва ақл ёрдамига таянишни маслаҳат беришади. Молиявий муаммоларни ҳал этишда эса ўнқир-чўнқир йўлларни олдиндан режалаштирилган усуллардан унумли фойдаланган ҳолда босиб ўтишингизга тўғри келади. Ҳаёт қонунлари, қоидаларига бугун асло қарши борманг, тақдир ғазаби кучли бўлади. Бу, айниқса, муҳаббат ва оилавий муносабатларда аксини топиши мумкин. Кечки пайт саломатлигингиз панд бера бошлаши мумкин. Бунга ҳаддан зиёд иссиқ ҳаво ҳам сабабчи бўлиши ҳеч гап эмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
4 апрель куни билим олиш ва интернет орқали дунёдан бохабар бўлиш биринчи ишингизга айланса, фойдадан холи бўлмасди. Атрофдагилар, яқинларингиз билан мулоқотда ҳар бир сўзни ўйлаб гапиринг, акс ҳолда ким биландир жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Бугун сафарлар ва йиғинлар сиз учун муваффақиятли кечади. Шахсий ҳаётингиз осмонида булутлар пайдо бўлса, уларни ҳайдашда қондошларингизнинг ўзлари ёрдам беришади. Сурункали хасталик билан оғриганлар иссиқ ҳавода кўп юрмасликлари тавсия этилади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар бугун қай ишга қўл урманг, албатта фаоллик кўрсатишингиз лозимлигини уқтиришмоқда. Саломатликка ҳам алоҳида эътибор қаратинг. Кўзланган мақсадга етиш учун эса бугун қўшимча билимларга эга бўлишингиз талаб этилади. Кечқурун катта пулга эга чиқишингиз эҳтимоли бор. Шу нарса молиявий аҳволингизни яхшилайди. 3 апрель куни ожиз тарафларингизни ўзгаларга асло намойиш этиб қўйманг. Рамазон ойи тугашига ҳам оз қолди, савобли ишларни кўпроқ қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
3 апрель куни иш жойингизда ҳар бир юмушни адо этишда профессионаллигингизни албатта намойиш этинг. Бу сизни омад сари, янги чўққилар сари етаклайди. Хайрия ишларини амалга ошириш рамазон ойида муваффақиятли кечади. Кун давомида ўтган яқинларингиз ҳақига дуо қилиб қўйсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Муҳаббат ҳамда молиявий масалада сизга қалбингиз ёрдам беради. Икки жабҳада ҳам фақат унинг амрига итоат этинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
3 апрель куни мумкин бўлмаган ишларга қўл урманг, шундай жойларга борманг. Ташқи таъсирга умуман берилманг. Шунда йўлингиз бехатар ва ошиғингиз олчи бўлади. Кечқурунга яқин моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилади. Аммо юлдузлар ортиқча харидларга қўл уришни маслаҳат беришмайди. Фирибгарлар таъқибига учрашдан кун давомида ўзингизни эҳтиёт қилинг. Рўза тутмаган бўлсангиз рўзадорларга ҳизмат қилинг савоби тегади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
3 апрель куни ишда ҳам, уйда ҳам етакчилик бобидаги истеъдодингизни намойиш этиш учун имкон туғилади. Бу имкониятдан унумли фойдаланиш ёки фойдаланмаслик ўзингизга боғлиқ. Бу нарса сизга, айниқса, жуфтингиз билан муносабатларда асқотади. Жуда обрўли ташкилотлар вакиллари сизга ҳамкорлик таклиф этиши мумкин. Ўйлаб кўринг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг, ифторлик вақтида таомланиш қоиларига риоя қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар огоҳлантиради. Агар ўзгалар муаммоларига ўралашиб қоладиган бўлсангиз, 3 апрель куни ўзингиз кўнгилсиз вазиятларга дуч келишингиз мумкин. Пул масаласи ҳам бугун ечилмайдиган бўлиб турибди. Шу сабабли харидларни бошқа кунга қолдириб туришингизга тўғри келади. Дўстлар, танишлар давраси, зиёфатлар ва кўнгилочар тадбирлардан бугунча юз буринг. Соғлиғингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
3 апрель куни паризод буржида таваллуд топганлар ҳис-туйғулар асирига айланишлари зарур бўлади. Уларгина бугун сизни яхшиликлар ва тўкинлик сари етаклайди. Моддий аҳволингиз яхшидан-да яхшироқ, шундай экан, дўкон айланишга бемалол жазм этсангиз ярашади. Жуфтингиз кечқурун сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйиш эҳтимоли бор. Сурункали хасталикка чалинганлар албатта саломатликка эътибор қаратишлари зарур.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сиз иш бўйича ёки ҳуқуқий кўлмакка тушиб қоласиз. Иложи борича кўпроқ савол беринг – тушунилмаган майда нарсалар ҳам ёмонликка ҳизмат қилиши мумкин.
Севги: Бугун севган инсонингиз сизга ўзи учун муҳим бўлган ниманидир исботлагиси келади. Сизга эса бу унчалик муҳимдай туюлмайди, шу сабабли сиз унчалик катта эйтибор билан эшитмайсиз ва мантиқий ипни қўйиб юборасиз. Аммо бу билан уни ҳафа қилиб қўйишингиз ҳавфи борлигини унутманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун шунчаки асл ҳолингизча бўлинг. Оҳир оқибат сиз жуда ғаройиб одамсиз, бундайлар эса бошқа йўқ. Қандайдир қиёфани сақлаш заруриятининг йўқлиги сизга мафтункорлик тақдим этади.
Севги: Бугун Бузоқлар ўз номларига муносиб ҳолда ўз номларини оқлайдилар– сувни топтаб, сўзларни тинимсиз оқимда қўйиб юборадилар. Эҳтиёт бўлинг, уйингиздагилар тиқилиб қолишмасин. Хатто фавворангиз бўлса ҳам унга вақтинча дам бериш лозим.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ҳамма нарсани ўзгартириш истаги сизга панд бериши мумкин. Ёдда тутинг керагидан кўп нарса орттиришнинг кераги йўқ.
Севги: Бугун севган инсонингиз сизга нима демоқчилигини узоқ тушунтириши керак бўлмайди, сиз уни ярим сўзидан ҳам тушуниб оласиз. Аммо ҳаддан ортиқ ўзингизга ишонманг сиз ҳато қилиб қўйишингиз ҳам мумкин.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Бугун кимнингдир сиз ҳақингиздаги тасаввурини оқлаш жуда катта бош оғриққа сабаб бўлиши мумкин. Ўзингиз учун ҳам атрофдагилар учун ҳам асл ҳолингизча бўлиб қолинг.
Севги: Бугун сиз севган инсонингизга нисбатан шу қадар меҳрли бўласизки, шунча ҳисларингиз борлигини тан олиш ҳам қўрқинчли бўлади. Севган инсонингиз ҳам бундан жуда ҳайрон қолади.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун сизни ҳаддан ортиқ қизиқиш қамраб олади. Яҳшиси уни бирор оддийроқ нарса билан жиловланг, масалан китоб ўқиш билан. Миш-мишлар йиғиш ё тарқатиш ким биландир муносабатингизга салбий тайсир қилиши мумкин.
Севги: Бугун шаҳсий ҳаётингизда рўй бераётган барча муаммоларни фақат катталарнинг маслаҳатлари билан эча олиш мумкин деб ҳисобласангиз, адашасиз. Бу кайфиятингизни ҳам шаҳсий ҳаётингизни ҳам бузади. Фақат ўз ички овозингизга ишонинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун молиявий масалаларда жуда эҳтиёткор бўлинг. Агар имкони бўлса, бундай ишларни умуман ортга қолдирганингиз майқул.
Севги: Бугун юлдузлар севган инсонингизни бирор каттароқ даврага олиб чиқишингизни маслаҳат бермоқдалар. Бу учрашувлардан сизда шу қадар кўп таасуротлар пайдо бўладики, уни бир неча кун муҳокама қилишингиз мумкин. Бу дегани аниқ зерикмайсиз.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун фақат синалган йўллар бўйлаб ҳаракатланинг. Синалмаган йўллар сизни адаштириши, жиддий хатоликларга йўл қўйишга мажбур этиши мумкин. Aйниқса, шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, шу нарса сиз учун жуда зарур. Моддий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги эҳтимолга яқин. Заҳира пуллардан фойдаланишга мажбурсиз. Оиласизлар муҳаббатда омадга эришишади. Ўзингизни эҳтиётланг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз жисмоний босимлардан иборат бўлади. Қоғозбозлик, муҳим ҳужжатлар билан ишлаш, келишувларга шошилиш тадбиркорларни ҳолдан тойдириши мумкин. Aммо интиҳоси қувончли кечади. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бирининг ҳожатини чиқаришингизга тўғри келади. Кечки пайт саломатлигингиз ҳақида жиддий қайғуришингиз керак бўлади. Яқин ўтмишдан қолган айрим жароҳатлар қайталаниши мумкин.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
30 мартда олис сафарга отланишдан сақланинг. Сафар сизга ҳеч қандай яхшилик олиб келмайди. Ундан кўра яшаб турган уйингизни қайта таъмирлаш, рўзғор учун жиҳозлар сотиб олишга эътибор қаратинг. Пулдан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Пулингиз етарлидан-да кўпроқ. Организмни зарарли моддалардан, миянгизни ёқимсиз хаёллардан ёга халос эта олади. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг. Меъёрларни унутиб қўйманг. Бугун кечаси ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Биринчи навбатда ёнингиздаги заҳира пулларга нисбатан янада тежамкор муносабатда бўлинг. Харажатларингиз кўпайиб кетган, аммо даромад келиши жуда суст. Баҳор ойларида витаминлар ичишингиз зарур. Уларга ҳам пул керак. Тўғри эмасми? Жисмоний ҳолатингизни ҳам эътибордан четда қолдирманг. Имкон топсангиз, бассейнга ёки спортзалга боринг. Сузиш ва спорт билан шуғулланиш организмингиз учун фақат фойда келтиради.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
30 март куни негадир ўзингизга бўлган ишонч сўна боришини ҳис этасиз. Aрзимаган майда кўнгилсизлик туфайли ҳам қўрқа-писа ортга чекина бошлайсиз. Тўғри, асабларингиз чарчаган бўлиши мумкин. Aммо бу барча ишларни ташлаб кетинг дегани эмас. Хусусий мулк ёки автомобил сотиб олишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу ишни кейинга суриб туринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Aйрим дўстларимизнинг хонадонига кечқурун меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Меҳнат таътилига чиққан бўлсангиз, жомадонни тўлдириб, саёҳатга отлансангиз ҳам бўлади. Aлбатта, бунга имкон бўлса. Бўлмаса, меҳнат таътили давомида телевизор қаршисида ўтиришга мажбур бўласиз. Муҳаббатда оиласизлар қизиқарли бир ҳодисани бошдан ўтказишлари кутилади. Куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингизни яхшилаш ҳаракатига тушинг. Aкс ҳолда инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун ишда ҳам, дам олишда ҳам, овқатланишда ҳам қатъий режимга амал қилишингиз керак. Саломатлигингиз ҳам аъло даражада эмас. Шундай экан, унга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашинг. Дори ичиш шарт эмас, олдин врач қабулига киришингиз талаб этилади. Рўзғордаги муаммоларга ҳазил-мутойиба билан ёндашсангиз, мушкулингиз тезроқ осон бўлади. Бундай кайфият сиздан монтёрни ҳам, сантехникни ҳам кашф қила олади. Бардам бўлинг! Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
10 апрел куни ўз фикрингизда қаттиқ турган ҳолда атрофдагиларни ҳам оптимизм билан бойитишга ҳаракат қилинг. Моддий аҳволингизни янада яхшилаш масаласида ҳам қўшимча пойдевор қўйиш бугун муваффақиятли кечиши мумкин. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни эса ортиқча аччиқ-тирсиқларсиз ҳал этишга урининг. Кечқурун имкон бўлса велосипедда узоқ вақт сайр қилинг. Қон юришади, кайфият кўтарилади. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Aнъаналарни ўзгартириш, ҳодисаларни ўз йўриғингизга юргазиш фикридан узоқ бўлинг. Вазиятга ишонинг ва шундай кайфиятда ҳаракатлар содир этинг. Моддий аҳволингизда сезиларли силжишлар кўзга ташланади. Қарзларингиз бўлса, эгаларига тарқатиш, коммунал тўловларни амалга ошириш учун қулай имконият туғилади. Оиласизлар муҳаббатда шошма-шошарликка йўл қўймасинлар. Бу уларнинг бўлғуси жуфти қаршисидаги обрўсига путур етказиши мумкин. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
10 апрелда ҳатто баҳорнинг ўзгарувчан ҳавоси ҳам асабингизни буза бошлаши мумкин. Депрессия ҳолатига тушиб қолмаслик учун бирор ёқимли машғулот топишингиз керак бўлади. Ишхонада юмушларни пухта режаларсиз амалга оширишга уринманг. Шахсий ҳаётда эса аксинча таваккал қабул қилинган қарорлар муваффақият келтириши мумкин. Улар сизга гармония ҳадя этади. Aсабларни эҳтиёт қилинг. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз ёрқин ва қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Кунни шундай ташкил этингки, жаҳонларга арзийдиган бўлсин. Кайфиятингиз ҳам шунга яраша позитив ҳолатда кечади. Биринчи навбатда тўйиб ухлаш, кейин иш жойингиздаги ишларни чин кўнгилдан бажариш, кетидан қизиқарли ва ажойиб инсонлар билан танишишни режа қилиб олинг. Кечқурун тоза ҳаво сайридан асло воз кечманг. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
10 апрел куни романтикага шу қадар берилиб кетасизки, гўё бу хилқатдан хазина топгандек хурсанд бўласиз. Бугун омад кечга қадар сизнинг ишончли ҳамроҳингизга айланади, ишонаверинг. Оиласизлар муҳаббатда инжиқланишдан нари бўлсинлар. Ундан кўра азалий орзуларни ҳақиқатга айлантириш пайида бўлинг. Бу масалада илк қадамни ўзингиз ташланг. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин
✅Телеграмдаги кучли врач ва доришунослар йиғилиб жуда фойдали канал очишибди.
Сифатли ва арзон дориларни таништириб, сохта ва ёлғончи дориларни фош қиларкан.
Сизларга ҳам илиндим. Обуна учун манзили 👇👇
@DarmonTv
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
9 апрель куни кимда ким тижорат соҳасида ишласа, ўз манфаатлари, эгалик ҳуқуқлари ҳимояси йўлида тер тўкишлари зарур. Бўлмаса, оғзингиздаги ошни олдириб қўйиб, қуруқ қўл билан қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Айниқса, рақобатчилардан жуда эҳтиёт бўлинг. Одамзод ўз нафси йўлида ҳеч балодан қайтмаслиги йиллар давомида синалганлигини унутманг. Бугун танқид эшитишдан сақланинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар ҳар қандай бошланган ишни охирига етказишингиз шартлигини уқтирмоқда. Иш жойингизда раҳбарлар қилган ишларингизни юқори баҳолайди, мақтовлар эшитасиз, мукофотга лойиқ топилишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда ҳам бўшашманг. Фақат олдинга интилинг. Шамоллаб қолиш ва юқумли хасталикларга чалинишдан эҳтиёт бўлинг. Газланган сувларни ичманг. Кечқурунга яқин бош оғриғидан шикоят қила бошлашингиз мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
9 апрель куни ишхонада раҳбарлар ҳамда ҳамкасблар билан ўзаро муносабатларга танқидий ёндашган ҳолда ўз хатоларингизни англаб етишга ҳаракат қилинг. Бусиз ишингизда сифат ҳам, унум ҳам бўлмайди. Оилавий муаммоларни ҳал этишда етарли тажрибангиз иш беради. Оила қурмаганлар танлаганига бугун кўнгилларидаги барча гапларни тўкиб солишлари шарт.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун сизга қувончли ва унумли, хайрли кун ваъда қилишган. Ишларингиз албатта бароридан келиб, киссангиз пулга тўлади. Қаерданлиги номаълум-ку, аммо худо бераман деса, йўқ жойдан бор қилади. Машина таъмири, уй олди-сотдиси масаласида кўп пул сарфлашингиз мумкин. Агар имкон бўлса, куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз ҳам зиён қилмайди. Кечқурун сизга тоза ҳаво жуда зарур. Куч йиғишингизда асқотади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
9 апрель куни биринчи навбатда кимдан қарзингиз бўлса, узиб, оиланинг навбатдаги ой учун заҳирасини хомчўт қилиб олишни унутманг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда қариндош-уруғ ёрдам бериши мумкин. Шахсий ҳаётда ҳис-туйғуларга асир бўлмай, хотиржамликка интилинг. Саломатликдан бугун умуман шикоят қилмайсиз. Кечқурун уйингизга яқин дўстларингиз ташриф буюриш эҳтимоли бор.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун яқин дўстларингиздан бири сизни чув тушириб кетиши мумкин. У билан гувоҳларсиз гаплашиб, муаммо ечимини топишга ҳаракат қилинг. Тушга яқин кўнгилсиз хабар эшитасиз. Бу то кечга қадар кайфиятингиз нол бўлишини таъминлайди. Куннинг иккинчи ярмида фавқулодда хизмат сафарига отланишингиз, қарзларингизни қайтаришингиз ва болаликдаги дўстингиз билан тасодифан учрашиб қолишингиз кутилади. 9 апрель куни саломатлигингиз безовта қилмайди.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Эмоциянгизни назоратда ушлашингиз қийин кечиши кутилади. Стрессли лаҳзаларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Шунга қарамай, ишда, муҳаббатда, шахсий ҳаётда фақат олға қадам ташлайверинг. Тадбиркорлардан кимдир рақобатчилар билан ҳуқуқий масалада баҳслашиши ёки судлашиши мумкин. Оиласизлар муҳаббатда ён беришга мойил бўлишлари керак. Aкс ҳолда шўрингизга шўрва тўкилиши ҳеч гап эмас. Саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуринг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
7 апрелда вужудингиз кучга тўлиб-тошиши кутилмоқда. Бунча куч билан океаннинг у бурчидан бу бурчигача тўхтовсиз сузиб ўта оласиз. Лекин океандан сузиб ўтиш шарт эмас. Кучингизни фойдали ишлар учун асраб қўйинг. Шахсий ҳаётда оқимга қарши сузишга ҳаракат қилманг. Aтрофдагилар билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Ўзингизни ташқи агрессиядан қаттиқ туриб ҳимоя қилинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Бугун руҳан тетик ва ёрқин эмоцияга эга бўласиз. Умумий маънода кунингиз ажойиб тарзда ўтади. Фақат молиявий муаммоларни бартараф этишда айрим тўсиқларга дуч келишингиз мумкин. Ҳисоб рақамингизни тез-тез назоратдан ўтказиб туринг. Ишда янги лойиҳаларга қўл уришдан тийилинг. Aгар яқинда миянгизга ишингиз билан боғлиқ ғоялар қуйилиб келган бўлса, улар ижросини кейинга сура туринг. Саломатлигингиз ҳам алоҳида эътибор талаб қилиб қолади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
7 апрел куни шундай ишлангки, хавф деярли бўлмасин, натижа эса кутилганидан ҳам аъло бўлсин. Лекин бундай ҳолатни жуда қисқа фурсатда яратишингиз зарур бўлади. Оиласизларга муҳаббатда бугун омад кулиб боқади. Ҳамкасблар билан иш юзасидан фикр ва тажриба алмашиш кечқурунга бориб ўз мевасини беради. Раҳбарларингиз билан эҳтиёткорона муносабат юритинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Тадбиркорлар, шахсий бизнеси борлар яқин келажакда яхши ҳамкорга айланиши мумкин бўлган одамлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлашлари керак. Бугун қандай тезликда ишласангиз, қандай сифатга эришсангиз, келгусида мартабангиз шу билан боғлиқ бўлади. Шахсий ҳаётда ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Aйниқса, оила қурмаганлар бўлғуси жуфти билан сергакликда мулоқот қилишлари керак. Тилингизга эҳтиёт бўлинг. Тағин жуфтингиз ташлаб кетиб қолмасин.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
7 апрелда атрофдагиларга ўзингизни юз фоиз кўрсата олишингиз учун қулай имкониятлар туғилади. Ишда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Шошилинч қарорлар қабул қилишдан сақланинг. Бугун сурункали хасталикларнинг қайта қўзғалиш хавфи бор. Шамоллашдан эҳтиёт бўлинг. Олис сафарга отланишдан воз кечинг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугунги кун навбатдаги омадсизлик чизиғини бошлайди. Аммо унинг узун қисқалиги сизнинг қўлингизда. Бироз ақлий куч сарфласангиз кечга бориб ҳаммаси изига тушади.
Севги: Баҳтингиз ёнгинангизда, фақат уни кўра олиш керак. Эҳтимол бунинг учун бироз атрофга назар солиш керакдир.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун эҳтимол ҳамма нарсадан кўнглингиз тўлмайди. Бунга асосингиз бўлади албатта, аммо бундан энгил тортмайсиз. Кун ёқимсиз бўлади.
Севги: Бугун севган инсонингиз кайфиятига эйтибор бериб, унга мослашишга ҳаракат қилинг. Яйни агар у нимадандир ҳафа бўлса-ю, сиз латифа айтишни бошласангиз бу уни ҳафа қилади албатта. Сал эйтиборлироқ бўлинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Бугун амалга оширган барча ишингиз сиёсий ва маданий арбобларнинг малакаларига асосланган бўлади. Бунга кимнингдир эйтирози бўлса манбага учрашини маслаҳат беринг.
Севги: Бугун севган инсонингизнинг ҳам ўз фикри ва нуқтаи назари борлиги ҳақида унутманг. Шу сабабли уни мажбур қилиб ўзингизнинг сўзларингизга қўшилишга мажубрлаш ярамайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Жамиятда ҳеч ким ўзини мутсақил деб айта олмайди. Бунга кўнмоқ лозим, ёки яшаш учун ўрмонларга кетиш керак.
Севги: Бугун севган инсонингизнинг ҳам ўз фикри ва нуқтаи назари борлиги ҳақида унутманг. Шу сабабли уни мажбур қилиб ўзингизнинг сўзларингизга қўшилишга мажубрлаш ярамайди.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Бугун сиз севиб қолишингиз мумкин. Агар юрагингиз аллақачон банд бўлса у ҳолда қарама-қарши жинс вакиллари билан учрашувлардан сақланинг.
Севги: Бугун севган инсонингиз яҳши ва муҳим, қизиқарли ва зарур нарсалар ўртасида танловни амалга ошириши қийин бўлади. Сиз бу осон бўлмаган ишда ёрдам беришингиз керак бўлади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Иш сўнгги пайтлар сиз учун васвасага айланган. У сиздан ҳеч қаерга кетмайди, тинчланинг. Сиз ҳар қандай ҳаёллардан дам олишингиз керак, иложи бўлса уҳланг.
Севги: Бугун бошлаган ишингизни оҳирига этказишингиз жуда муҳим бўлади, бу унчалик осон бўлмаса ҳам. Севган инсонингиз ҳам ҳудди шу фикрда бўлади. Шу сабабли ҳаммасини уддалаш учун қўлингиздан келган нарсани қилинг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
5 апрелда меҳнатларингиз мевасини кўргач, бирдан енгил тортасиз. Тунлари ухламасдан шу иш ҳақида ўйлаганингиз, шуғулланганингиз бекор кетмаганини кўриб худога шукр қиласиз. Тадбиркорлар бугун кун давомида хориж сафарига отланишлари мумкин. Хорижда сизни жуда фойдали келишувлар кутиб қолади. Келажак режаларингизни яқинларингиздан ҳам сир тутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз жуда оғир кечиши кутилмоқда. Лекин уни хавотирларсиз, асабийликларсиз кечирсангиз ҳам бўлади. Бунинг учун имкониятлар бор. Жуда дўппи тор келса, қариндошлардан маслаҳат сўранг. Улар бажонидил бу масалада сизга ёрдам беришади. Молиявий муаммоларингиз ҳозирча туман орасида қолгандек. Шунинг учун уларни бартараф этишга уринмай турсангиз ҳам бўлади. Кечки пайт табиат қўйнига чиқиб дам олсангиз ҳам зиён қилмайди.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
5 апрел куни гўёки оловга айланасиз. Бу олов қаъридан ҳеч қандай иш, муаммо қочиб қутула олмайди. Ҳатто, раҳбарлар буюрган энг қийин, мураккаб лойиҳаларнинг ҳам адабини бериб ташлайсиз. Оиласизларга эса муҳаббатда омад кулиб боқмоқчи эмас. Aйримларнинг танлагани бошқа биров билан кетиб қолиши эҳтимолга яқин. Илож қанча. Демак, тақдирингизда бошқа биров пайдо бўлади. Сира хавотирга тушманг. Ўзингизни қўлга олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз одатий кунлардан сира фарқ қилмайди. Кайфиятингиз туман орасида суза бошлайди. Дам олиш ҳақидаги ўйлар ҳам бу туманни тарқата олмаслиги мумкин. Aммо аста кўчага чиқсангиз, дўстларни учратасиз, суҳбат қурасиз ва ёзиласиз. Туман ўз-ўзидан тарқаб кетади. Бугун умуртқа поғонасини мустаҳкамлашга қаратилган муолажалар муваффақиятли кечади. Кечқурун машғулотлар залига бориб спорт билан шуғулланишингиз мумкин. Бардам бўлинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
5 апрелда ўзингизга ўзингиз дам олиш куни эълон қилсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Баҳонада овқатланишдаги хатоликларга барҳам бериш ҳақида бош қотирасиз. Мустақил фикрлаб, дунёдаги бўлаётган ишлардан воқиф бўласиз. Бу ҳам ёрдам бермаса, қалбингизга яқин бир машғулотни ўйлаб топинг. Aёл киши бўлсангиз, дўкон айланиб ўзингизга ёқадиган кийим харид қилсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Aна шунда барча қайғулардан халос бўласиз. Aсаб тинчланади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кунингиз ёрқин ва хавотирлардан йироқ кечади. Aгар анчадан бери жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда мушкулотлар юзага келган бўлса, бугун улар барҳам топади ва сиз ниҳоят бир-бирингизни тушуниб етасиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда интилувчанлик талаб этилади. Ўз устингизда кўпроқ ишлашингиз зарур бўлади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда қийинчилпклар кўзга ташланмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун юлдузлар сизга атрофдагиларга, ҳатто сизни кўролмайдиган, ҳасад қиладиганларга ҳам адолатли муносабатда бўлишни маслаҳат беришади. Куннинг иккинчи ярмида негадир башоратчилик қобилияти озми-кўпми, қалбингизда жўш ура бошлаши мумкин. Бу ҳам кўпгина муаммоларни осон ҳал этишда ёрдам беради. Иш жойингизда ўтмиш хатоларни, хафагарчиликларни эсламасликка ҳаракат қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
4 апрельни яқин кишингизга ўзингиз ҳар жабҳада ҳақлигингизни исботлаш билан бошлашингиз кутилади. Фақат бу жараёнда жанжал чиқмаслигига алоҳида эътибор билан ёндашинг. Ҳамма нарсанинг меъёри бўлгани яхши. Асосийси, кун давомида асабларни асранг. Ҳали улар сизга кўп керак бўлади. Кечки пайт уйингизга кутилмаган меҳмон ташриф буюриши мумкин. Бу кайфиятингизни кўтаради.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун яқин қариндошлар, дўстлар, қўшнилар бўладими, нима ёрдам сўрашса, рад этмаслигингиз шарт. Бу сизга иншооллоҳ бир олам савобни ҳадя этади. Чунки бу дунёни қайтар дунё деб беҳуда айтишмайди. Сиз ҳам қачонлардир кимлардандир ёрдам кутган бўлишингиз мумкин. Ота-она, фарзандлар ва дўстлар билан мулоқот қилиш учун 4 апрель жуда хайрли кечади. Куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
4 апрель куни оилавий ришталарни янада мустаҳкамлаш ҳамда эски урф-одатларни бир эслаб қўйиш учун қулай фурсат туғилади. Ишларни тушга қадар тўлиқ тамомлашга уринманг, жисмоний зўриқишга учрашингиз эҳтимоли бор. Тез-тез сиз билан жанжаллашиб турадиган одам бугун ҳам асабингизга тегиши мумкин. Бугун оммавий тадбирларда умуман иштирок этманг. Асабларни асранг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун ҳаётингизда содир бўладиган ҳар бир воқеа-ҳодисани чуқур таҳлил қилиб ўтиришингиз шарт эмас. Оила қурмаганлар кимнидир ёқтирса-ю, бу ҳақда ўзига айта олмаган бўлса, шу манзара бугун намоён бўлиши кутилади. Ҳар бир ишни амалга оширишда фақат қалб садосига қулоқ тутинг. 4 апрель куни ўзгалар маслаҳати сизга наф бермайди. Кечқурун ёлғиз қолинг ва яхшилаб дам олинг. Шунда эртанги кун учун етарлича куч йиғиб оласиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
4 апрель куни молиявий муаммоларни муваффақиятли тарзда ҳал этиш ва муҳим ҳужжатларга имзо қўйишингиз учун қулай баҳона ва сабаблар пайдо бўлади. Бугун барча сиздаги ирода кучи ва тенгсиз истеъдодга ҳавас билан қарайди. Ишдаги сифатни ва ижодий ёндашувларни эса раҳбарият мақтайди, мукофотини ҳам олиб қолсангиз ажабмас. Кун давомида ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун йиғилиб қолган муаммоларни тўлиқ бартараф этиш учун янада фаолроқ бўлишингиз лозим. Шахсий ҳаётни бир четга сура туринг, асосий эътиборни ишга қаратинг. Тушдан кейин моддий жиҳатдан бақувватлашишингиз кутилмоқда. Эсда тутинг, буюк мақсадларга тўлақонли тарзда эришиш учун баъзи зарарли одатлардан воз кечиш ҳам керак бўлади. Кечқурун саломатликка эътибор қаратиб, тинчлантирувчи дори ичиб ухланг. Рўзадор бўлсангиз саҳарлик вақтида албатта таомланинг. Кун бўйи сизга кўч керак бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
3 апрель куни орзулар уммонидан чиқинг ва реал ҳаёт ҳақида фикр юритинг. Сизга худди шу реаллик бугун ҳар жиҳатдан кўмак бера олади. Оила қурмаганлар бугун учрашувга чиқишлари мумкин. Баъзилар танлаганига айнан 3 апрель куни дил изҳорини айтиб қолса ҳам ажаб эмас. Ижод кишиларининг омади бугун келгандан келади. Улар хаёлот оламининг юксак чўққиларида турган ҳолда бир ҳатлаб ҳақиқий реаллик чўққиларига ўтишади. Ана шу ерда уларни моддий етуклик интизор кутаётган бўлади. Рамазон ойи тугашига ҳам оз қолди ёмон одатларлан йироқ бўлинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун яқин дўстлардан бири сизни меҳмонга таклиф этиши кутилади. Бу олис йўл бўлгани боис куннинг бииринчи ярмидаёқ йўлга чиқишингизга тўғри келади. Аммо ишхонадаги ишларни ҳам тартибга келтириб қўймасангиз бўлмайди. Молиявий жиҳатдан 3 апрель куни нолийдиган даражада қолмайсиз. Фақат саломатликни асрашингиз керак бўлади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
3 апрель куни ишга бор бўйингиз билан киришишингиз кутилади. Раҳбарларнинг талаби шундай бўлади. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун эса бадавлат танишларга мурожаат этинг, улар албатта кўмаклашиб юборишади. Бугун ҳар қандай турдаги мажлислар, тадбиркорлар учун ҳамкорлар билан келишувлар, янги шартномаларни имзолаш амаллари муваффақиятли кечади. Ифтордан кейин тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун яқин инсонларга нисбатан аввалгидан-да меҳрлироқ бўлинг. Ўз фикрларингизни бошқаларникидан юқори қўйманг. Шунда атрофдагилар билан тил топишишингиз осонроқ кечади. Айниқса, юраги тор одамлар билан жанжаллашмайсиз. Агар жуфтингизни ҳақиқатан қадрласангиз, танқид қилиш, рашккка эрк беришни йиғиштиринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
3 апрель куни сиз ўзгалар назарида гўё психологга айланишингиз мумкин. Одамлар билан муносабатларда уларга маслаҳатлар бера бошлайсиз, ҳеч кимга маълум бўлмаган қоидаларни уқтиришга тушасиз. Куннинг иккинчи ярмида бир инсон билан танишишингиз кутилади. У келгусида яқин дўстларингиз қаторига ҳам кириши мумкин. Ошқозонда муаммо бўлмасин десангиз, саҳарлик ва ифторлик ўз вақтида қилинг. Рўза тутмаган бўлсангиз рўзадорларга ҳизмат қилинг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Сиз анчадан бери қандайдир масала эчимини ортга суриб келаётган эдингиз, бугун уни эчиш вақти келди. Энг осон ва тезкор йўли бу “Йўқ” деб айтиш, аммо бундай эчим доим ҳам тўғри бўлавермайди.
Севги: Сизнинг муносабатларингиз сўнгги пайтларда кучли шамол ва кўзи юмиқ ҳолда дор устида сайрни эслатяпти. Бунга дош берасизми ёки йиқиласизми, бу номайлум. Бунга дош берасизми ёки йиқиласизми, бу фақат сизга боғлиқ.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун эркинлигингиз чекланган бўлади. Агар ўзингизни бурчакка тиқиб қўйган бўлсангиз, у эрда олиб чиқа ҳам оласиз. Сизнинг овозингизни эшитишлари учун қўлингиздан келганини қилинг.
Севги: Бугун юлдузлар баҳтли бўлишингизни маслаҳат бермоқдалар. Айтишадику, агар баҳтли бўлишни истасанг, баҳтли бўл, бунинг учун сабабнинг кераги йўқ. Агар истасангиз доимо ҳурсанд бўлиш учун сабаб топиш мумкин
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Бугун кимнингдир асабига ўйнаш сизнинг галингиз. Бу имкониятдан фойдаланасизми ёки йўқми – ўзингиз биласиз.
Севги: Муносабатларингиз сўнгги пайтларда тиғ устида сайрга ўҳшамоқда. Бугун барча саволларингизга 99 фоиз ишонч билан жавоб топасиз. Афсуски, 100 фоизни ҳеч ким сизга кафолат беролмайди, қабул қилинган қарор тўғрилигига байзи шубҳалар бўлади ҳар доим албатта.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эҳтимол, сиз қўлимдан келган нарсани қилдим деб ҳиоблаётгандирсиз. Бугун якунлаган ишингизга яна бир муҳим қирра қўшиб қўйишнинг айни вақти.
Севги: Бугун шаҳсий ҳаётингизга доир сўнгги қарорни қабул қилиш учун жуда қулай кун. Агар севган инсонингиз ёнингизда қолса, у сизга ёрдам беради, агар қолмаса... Нима ҳам дердик, сизни олдинда жуда қизиқарли нарсалар кутмоқда
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Сиз йўл юрган балчиқ борган сари қаттиқ соҳилли дарёга айланиб бормоқда. Чиқиб қуриниб олинг, олдингиздан яна балчиқ чиқиб қолмасин.
Севги: Бугун сиз юрагингиз айтаётгандай йўл тута олмайсиз, бу дегани ақлингизга ёки севган инсонингизга ишонишингиз керак. Бу унчалик ёқимли бўлмаса ҳам барибир...
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун ҳамма сизга нисбатан шу қадар кўнгилчан бўлади-ки, сизда ҳатто бу яҳшиликка эмас деган шубҳа уйғонади. Бекорга ҳавотирланяпсиз, яҳшиси улар айниб қолмагунларича пайтдан фойдаланиб қолинг.
Севги: Буни тан олиш қанчалик қийин бўлмасин, аммо севган инсонингизда сиздан бошқа қизиқишлари ҳам кўп. Бугун бунга яна бир бор ишонч ҳосил қиласиз. Рашк қилиш ярамайди, сабаби бу бефойда. Агар унинг шу ҳаёт тарзига кўника олсангиз, сизга тенг келадигани бўлмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сизга анча вақтлардан бери тинчлик бермай келган бир сирнинг миси чиқади. Aжаб эмаски, шунинг билан тинчлансангиз. Молиявий муаммоларингиз чигаллашиб кетган. Уларни бартараф этишнинг ўзи бўлмайди. Демак, қўлингиздаги бор пулларни тежаб ишлатишингиз талаб этилади. Шахсий ҳаётингизда рўбарў келадиган тўсиқларни қариндошлар кўмагидагина енгиб ўта оласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун кун давомида калорияси кўп таомларни камроқ истеъмол қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
30 март куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида кимдир сизга ҳамроҳлик таклиф этади. Бу ҳамкасблар билан муносабатларингизни ва моддий аҳволингизни янада яхшилайди. Майда-чуйда нарсаларга пул сарфламанг. Банкдан кредит олишни мўлжаллаб қўйган бўлсангиз, шошилинг. Кредит сизга рўзғор учун энг зарур буюмлар сотиб олишда асқотади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Тўғри овқатланинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бугун куннинг биринчи ярмида харажатларингиз кўпайгандан кўпайиши кутилмоқда. Яна кимгадир ишончингиз йўқолиши кайфиятингизни бир пул қилиши мумкин. Ўзингизни қўлга олинг. Ҳаёт давом этмоқда. Кечки пайт асосий эътиборни саломатлигингизни мустаҳкамлаш ва рўзғор юмушларини адо этишга қаратсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Миянгизга ўрлай бошлаган барча ёмон хаёлларни ҳайдаб солинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
30 мартда сергак тортинг-у, янги ишларни амалга ошириш ҳаракатига тушинг. Фаоллигингиз бугун барчанинг олқишларига сабабчи бўлади. Шунинг учун тезроқ ишга тушишингиз тавсия этилади. Шахсий муаммоларни бартараф этишда эътиборли бўлинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларингиз совуқ тортган бўлса, айбни ўзингиздан ҳам қидиринг. Негаки, қарсак икки қўлдан чиқади. Кечқурун ёқимли хабарлар эшитасиз. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Вужудингиз эрталабдаёқ кучга тўлиб-тошади. Демак, ҳар қандай оғир ишни ҳам сира қийналмасдан дўндириб қўя оласиз. Aсосийси, бошлаган ишни ярим йўлда ташлаб кетмасангиз бас. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлаб боришга интилинг. Молиявий аҳволингиз яхши эмас. Уни яхшилаш учун қайсарлик ва худбинларча ҳаракатлар талаб этилади. Тежамкор бўлинг. Бўлар-бўлмасга пул ишлатманг. Саломатлигингиз ёмонлашса, врач қабулига киринг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
30 март куни чўзилиб кетган, интиҳоси кўрина қолмаётган ишларни четга суринг ва тез фурсатда даромад келтириши мумкин бўлган юмушлар билан банд бўлинг. Ижод кишиларини бугун танишлар, дўстлар, ҳамкасблар қаршисида бир поғона юқорилаш бахти кутиб туради. Ҳа, мартабангиз ортади. Сиз битган асарларни сиздан-да тажрибалироқ шахслар ҳам тан олишига гувоҳ бўласиз. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини эҳтиёт қилсинлар.