🫵 Учрашамиз, бизлар барибир..
Бу дунёми, бошқа дунёда..
тинглаймиз.
Бедор қалблар учун.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
5 апрел куни кўпчилик сизни йўлдан адаштиришга уриниб кўриши мумкин. Aммо сиз танимаган, билмаган, синалмаганлар билан мулоқотга киришмайсиз. Муҳаббатда оиласизлар бўлғуси жуфтига нисбатан янада меҳрибон, оқибатли бўлсинлар. Мукофотини кейин оласиз. Суюкли инсонингизга кутилмаган совғалар ҳадя этишдан тийилманг. Ёки ресторанга таклиф этинг. Фақат бахтдан ёрилиб кетмаслик учун эмоцияни жиловда ушлашни унутманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кунингиз ишга ҳам, қизиқарли ҳодисаларга ҳам жуда бой бўлиши кутилмоқда. Шу қадар саховатли инсонга айланасизки, саховатингиз битта уйга сиғмай қолиши мумкин. Тижоратчи бўлсангиз, катта ишга пул тикишнинг вақти етмади. Пулингизни ҳеч ким кўрмайдиган жойда асрай туринг. Фақат ишлатиб қўйишни хаёлингизга келтирманг. Кечқурун яқинларингиз билан чақчақлашиб вақт ўтказсангиз, кайфиятингиз янада позитив ҳолатга кирган бўларди.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
5 апрелда ўзингиз билан бирга қолишингиз нотўғри бўлади. Зерикиб қоласиз. Ўтказган вақтингиздан мазмун топа олмай ҳалак бўласиз. Шунинг учун яхшиси спорт билан шуғулланинг. Медалга яраша шуғулланмасангиз-да, саломатлигингиз яхшиланиши учун замин яратилади. Ёга билан шуғулланиш асаб тизимингизни меъёрга келтириши мумкин. Кечқурун хонадонингизга олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келиши мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайрини ҳам эсдан чиқарманг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Қачонлардир дўст тутинган, бирга ишлаган одамлар билан учрашиб суҳбатлашишингиз кутилади. Бу учрашув ажойиб тарзда ўтади. Aммо бироз чарчатиши мумкин. Бундан халос бўлиш учун севимли хоббингиз ёки уйдаги майда юмушлар билан вақтинча банд бўлишингиз тавсия этилади. Шунда қўшимча куч йиғасиз, сергак тортасиз. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг. Меъёрларни бузманг. Бугун бировларни ранжита кўрманг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 апрел куни кўпчилик қаршисида сўзга чиқишингиз мумкин. Шу баҳонада одамлар билан фикр алмашасиз. Тадбиркор бўлсангиз, келишувларга ҳам эришишингиз мумкин. Шахсий ҳаётингиз ҳам қизиқарли ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлади. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир кўп вақт бирга бўлган инсон ҳақида ёқимсиз хабар эшитишингиз кутилади. Бу хабарни қабул қилишингиз албатта жуда мушкул кечади.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Aгар бажаражак ишларингиз оғирлигини олдиндан сезсангиз, яхшиси ўзингизга ёрдамчи чорланг. Бир ўзингиз оғир ишни уддалай олмайсиз. Уддалаган тақдирингизда ҳам оёғингиздан олиши ҳеч гап эмас. Бугун зарарли одатлардан воз кечиши учун жуда қулай имкониятлар туғилади. Қанчалар оғир бўлмасин, бу одатлардан воз кечишингиз керак. Витаминлар ичинг, кўпроқ пиёда юринг. Натижасини кейин кўриб албатта хурсанд бўласиз.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун шахсий ҳаётда сизни омад кутиб турибди. Бундан ташқари, молиявий жиҳатдан ҳам омадингиз келиши кутилмоқда. Бир кунда шунча муваффақиятга эришиш албатта сизга ёқиб тушиши тайин. Фақат бундан ғурурланиб кетманг, акс ҳолда кўз тегиши ҳеч гап эмас. Эҳтиросларни жиловлашингиз бугуннинг бош талаби эканини унутманг. Чунки баъзида эҳтирослар ҳам инсонни кўнгилсизликларга дучор этиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
4 апрель куни нотаниш одамлар билан мулоқот қилманг, бу сизга ортиқча муаммолар туғдириши мумкин. Аниқроғи, ким биландир жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шу билан бирга ҳамкасбларга нисбатан ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Яқинларингиз билан муносабатларда дипломатликка аҳамият қаратинг. Кечқурунга яқин қўққисдан хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Шу сафар баҳонасида моддий аҳволингизни яхшилаб оласиз.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар бугун кунингиз тинч ўтишини башорат қилишган. Аммо баъзи бир тўсиқлар ҳам кун давомида йўлингизга кўндаланг бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Агар иш жойингизда астойдил тиришсангиз, моддий аҳволни ҳам тез фурсатда яхшилаб оласиз. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтариши мумкин. Кечқурунги вақтингизни фақат оила даврасида кечиришингиз тавсия этилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
4 апрель куни янги ишларга сира қўрқмасдан қўл ураверсангиз бўлади. Уларни жуда тез уддалайсиз. Эркакларга юлдузлар бугун бегона аёллар билан яқин муносабатга киришмасликни маслаҳат беришмоқда. Бу шармандалик ва фожиа билан якун топиши мумкин экан. Бугун зарарли одатлардан воз кечиб, маънавиятдан янги дарслар олиш муваффақиятли кечади. Саломатликни эҳтиёт қилиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар бугун омадга эришиш учун қалб ва ақл ёрдамига таянишни маслаҳат беришади. Молиявий муаммоларни ҳал этишда эса ўнқир-чўнқир йўлларни олдиндан режалаштирилган усуллардан унумли фойдаланган ҳолда босиб ўтишингизга тўғри келади. Ҳаёт қонунлари, қоидаларига бугун асло қарши борманг, тақдир ғазаби кучли бўлади. Бу, айниқса, муҳаббат ва оилавий муносабатларда аксини топиши мумкин. Кечки пайт саломатлигингиз панд бера бошлаши мумкин. Бунга ҳаддан зиёд иссиқ ҳаво ҳам сабабчи бўлиши ҳеч гап эмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
4 апрель куни билим олиш ва интернет орқали дунёдан бохабар бўлиш биринчи ишингизга айланса, фойдадан холи бўлмасди. Атрофдагилар, яқинларингиз билан мулоқотда ҳар бир сўзни ўйлаб гапиринг, акс ҳолда ким биландир жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Бугун сафарлар ва йиғинлар сиз учун муваффақиятли кечади. Шахсий ҳаётингиз осмонида булутлар пайдо бўлса, уларни ҳайдашда қондошларингизнинг ўзлари ёрдам беришади. Сурункали хасталик билан оғриганлар иссиқ ҳавода кўп юрмасликлари тавсия этилади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар бугун қай ишга қўл урманг, албатта фаоллик кўрсатишингиз лозимлигини уқтиришмоқда. Саломатликка ҳам алоҳида эътибор қаратинг. Кўзланган мақсадга етиш учун эса бугун қўшимча билимларга эга бўлишингиз талаб этилади. Кечқурун катта пулга эга чиқишингиз эҳтимоли бор. Шу нарса молиявий аҳволингизни яхшилайди. 3 апрель куни ожиз тарафларингизни ўзгаларга асло намойиш этиб қўйманг. Рамазон ойи тугашига ҳам оз қолди, савобли ишларни кўпроқ қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
3 апрель куни иш жойингизда ҳар бир юмушни адо этишда профессионаллигингизни албатта намойиш этинг. Бу сизни омад сари, янги чўққилар сари етаклайди. Хайрия ишларини амалга ошириш рамазон ойида муваффақиятли кечади. Кун давомида ўтган яқинларингиз ҳақига дуо қилиб қўйсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Муҳаббат ҳамда молиявий масалада сизга қалбингиз ёрдам беради. Икки жабҳада ҳам фақат унинг амрига итоат этинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
3 апрель куни мумкин бўлмаган ишларга қўл урманг, шундай жойларга борманг. Ташқи таъсирга умуман берилманг. Шунда йўлингиз бехатар ва ошиғингиз олчи бўлади. Кечқурунга яқин моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилади. Аммо юлдузлар ортиқча харидларга қўл уришни маслаҳат беришмайди. Фирибгарлар таъқибига учрашдан кун давомида ўзингизни эҳтиёт қилинг. Рўза тутмаган бўлсангиз рўзадорларга ҳизмат қилинг савоби тегади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
3 апрель куни ишда ҳам, уйда ҳам етакчилик бобидаги истеъдодингизни намойиш этиш учун имкон туғилади. Бу имкониятдан унумли фойдаланиш ёки фойдаланмаслик ўзингизга боғлиқ. Бу нарса сизга, айниқса, жуфтингиз билан муносабатларда асқотади. Жуда обрўли ташкилотлар вакиллари сизга ҳамкорлик таклиф этиши мумкин. Ўйлаб кўринг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг, ифторлик вақтида таомланиш қоиларига риоя қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар огоҳлантиради. Агар ўзгалар муаммоларига ўралашиб қоладиган бўлсангиз, 3 апрель куни ўзингиз кўнгилсиз вазиятларга дуч келишингиз мумкин. Пул масаласи ҳам бугун ечилмайдиган бўлиб турибди. Шу сабабли харидларни бошқа кунга қолдириб туришингизга тўғри келади. Дўстлар, танишлар давраси, зиёфатлар ва кўнгилочар тадбирлардан бугунча юз буринг. Соғлиғингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
3 апрель куни паризод буржида таваллуд топганлар ҳис-туйғулар асирига айланишлари зарур бўлади. Уларгина бугун сизни яхшиликлар ва тўкинлик сари етаклайди. Моддий аҳволингиз яхшидан-да яхшироқ, шундай экан, дўкон айланишга бемалол жазм этсангиз ярашади. Жуфтингиз кечқурун сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйиш эҳтимоли бор. Сурункали хасталикка чалинганлар албатта саломатликка эътибор қаратишлари зарур.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сиз иш бўйича ёки ҳуқуқий кўлмакка тушиб қоласиз. Иложи борича кўпроқ савол беринг – тушунилмаган майда нарсалар ҳам ёмонликка ҳизмат қилиши мумкин.
Севги: Бугун севган инсонингиз сизга ўзи учун муҳим бўлган ниманидир исботлагиси келади. Сизга эса бу унчалик муҳимдай туюлмайди, шу сабабли сиз унчалик катта эйтибор билан эшитмайсиз ва мантиқий ипни қўйиб юборасиз. Аммо бу билан уни ҳафа қилиб қўйишингиз ҳавфи борлигини унутманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун шунчаки асл ҳолингизча бўлинг. Оҳир оқибат сиз жуда ғаройиб одамсиз, бундайлар эса бошқа йўқ. Қандайдир қиёфани сақлаш заруриятининг йўқлиги сизга мафтункорлик тақдим этади.
Севги: Бугун Бузоқлар ўз номларига муносиб ҳолда ўз номларини оқлайдилар– сувни топтаб, сўзларни тинимсиз оқимда қўйиб юборадилар. Эҳтиёт бўлинг, уйингиздагилар тиқилиб қолишмасин. Хатто фавворангиз бўлса ҳам унга вақтинча дам бериш лозим.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ҳамма нарсани ўзгартириш истаги сизга панд бериши мумкин. Ёдда тутинг керагидан кўп нарса орттиришнинг кераги йўқ.
Севги: Бугун севган инсонингиз сизга нима демоқчилигини узоқ тушунтириши керак бўлмайди, сиз уни ярим сўзидан ҳам тушуниб оласиз. Аммо ҳаддан ортиқ ўзингизга ишонманг сиз ҳато қилиб қўйишингиз ҳам мумкин.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Бугун кимнингдир сиз ҳақингиздаги тасаввурини оқлаш жуда катта бош оғриққа сабаб бўлиши мумкин. Ўзингиз учун ҳам атрофдагилар учун ҳам асл ҳолингизча бўлиб қолинг.
Севги: Бугун сиз севган инсонингизга нисбатан шу қадар меҳрли бўласизки, шунча ҳисларингиз борлигини тан олиш ҳам қўрқинчли бўлади. Севган инсонингиз ҳам бундан жуда ҳайрон қолади.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун сизни ҳаддан ортиқ қизиқиш қамраб олади. Яҳшиси уни бирор оддийроқ нарса билан жиловланг, масалан китоб ўқиш билан. Миш-мишлар йиғиш ё тарқатиш ким биландир муносабатингизга салбий тайсир қилиши мумкин.
Севги: Бугун шаҳсий ҳаётингизда рўй бераётган барча муаммоларни фақат катталарнинг маслаҳатлари билан эча олиш мумкин деб ҳисобласангиз, адашасиз. Бу кайфиятингизни ҳам шаҳсий ҳаётингизни ҳам бузади. Фақат ўз ички овозингизга ишонинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун молиявий масалаларда жуда эҳтиёткор бўлинг. Агар имкони бўлса, бундай ишларни умуман ортга қолдирганингиз майқул.
Севги: Бугун юлдузлар севган инсонингизни бирор каттароқ даврага олиб чиқишингизни маслаҳат бермоқдалар. Бу учрашувлардан сизда шу қадар кўп таасуротлар пайдо бўладики, уни бир неча кун муҳокама қилишингиз мумкин. Бу дегани аниқ зерикмайсиз.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун фақат синалган йўллар бўйлаб ҳаракатланинг. Синалмаган йўллар сизни адаштириши, жиддий хатоликларга йўл қўйишга мажбур этиши мумкин. Aйниқса, шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, шу нарса сиз учун жуда зарур. Моддий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги эҳтимолга яқин. Заҳира пуллардан фойдаланишга мажбурсиз. Оиласизлар муҳаббатда омадга эришишади. Ўзингизни эҳтиётланг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз жисмоний босимлардан иборат бўлади. Қоғозбозлик, муҳим ҳужжатлар билан ишлаш, келишувларга шошилиш тадбиркорларни ҳолдан тойдириши мумкин. Aммо интиҳоси қувончли кечади. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бирининг ҳожатини чиқаришингизга тўғри келади. Кечки пайт саломатлигингиз ҳақида жиддий қайғуришингиз керак бўлади. Яқин ўтмишдан қолган айрим жароҳатлар қайталаниши мумкин.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
30 мартда олис сафарга отланишдан сақланинг. Сафар сизга ҳеч қандай яхшилик олиб келмайди. Ундан кўра яшаб турган уйингизни қайта таъмирлаш, рўзғор учун жиҳозлар сотиб олишга эътибор қаратинг. Пулдан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Пулингиз етарлидан-да кўпроқ. Организмни зарарли моддалардан, миянгизни ёқимсиз хаёллардан ёга халос эта олади. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг. Меъёрларни унутиб қўйманг. Бугун кечаси ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Биринчи навбатда ёнингиздаги заҳира пулларга нисбатан янада тежамкор муносабатда бўлинг. Харажатларингиз кўпайиб кетган, аммо даромад келиши жуда суст. Баҳор ойларида витаминлар ичишингиз зарур. Уларга ҳам пул керак. Тўғри эмасми? Жисмоний ҳолатингизни ҳам эътибордан четда қолдирманг. Имкон топсангиз, бассейнга ёки спортзалга боринг. Сузиш ва спорт билан шуғулланиш организмингиз учун фақат фойда келтиради.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
30 март куни негадир ўзингизга бўлган ишонч сўна боришини ҳис этасиз. Aрзимаган майда кўнгилсизлик туфайли ҳам қўрқа-писа ортга чекина бошлайсиз. Тўғри, асабларингиз чарчаган бўлиши мумкин. Aммо бу барча ишларни ташлаб кетинг дегани эмас. Хусусий мулк ёки автомобил сотиб олишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу ишни кейинга суриб туринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Aйрим дўстларимизнинг хонадонига кечқурун меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Меҳнат таътилига чиққан бўлсангиз, жомадонни тўлдириб, саёҳатга отлансангиз ҳам бўлади. Aлбатта, бунга имкон бўлса. Бўлмаса, меҳнат таътили давомида телевизор қаршисида ўтиришга мажбур бўласиз. Муҳаббатда оиласизлар қизиқарли бир ҳодисани бошдан ўтказишлари кутилади. Куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингизни яхшилаш ҳаракатига тушинг. Aкс ҳолда инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04
Aгар дангасаликка йўл қўйсангиз, ҳар бир масалага ақл билан ёндашмасангиз, молиявий йўқотишларга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Иш қанчалар оғир бўлмасин, ундан юз ўгирманг. Бу ҳам айнан молиявий аҳволингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Aнчадан бери дўст бўлиб келган одамнинг ўзингиз ҳақингизда бўлмағур гаплар тарқатганидан хабар топишингиз мумкин. Эътибор берманг. Олдин бу хабар рост-ёлғонлигини аниқланг. Aна ундан кейин чора кўрсангиз ярашади. Кечқурун биринчи навбатда овқатланиш режимига амал қилинг. Саломатлигингизни ҳам эҳтиётланг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
29 мартда аввало саломатлигингизга асосий эътиборни қаратишингиз, шамоллашдан сақланишингиз керак. Организмни жисмоний зўриқтириш ҳам бугун сизга фақат зарар келтиради. Рўзғор, шахсий масалаларда кўп ҳам қайғураверманг. Бу оқибатда депрессияга олиб келиши муқаррар. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаш, тадбиркорлар учун келишувлар, янги шартномаларни имзолаш, янги ҳамкорлар топиш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Эрталаб кайфиятингиз яхши бўлади. Фақат ишхонада кимдир сизни ҳадеганда раҳбарларга қарши гиж-гижлай бошлаши мумкин. Ёш бола эмассиз, бу ҳаракатлар ноўринлигига ақлингиз етади. Шундай экан, унақанги ҳамкасбларни ўз вақтида жойига ўтқазиб қўйинг. Моддий аҳволингиз юксак чўққиларга етмаган бўлса-да, қора қозон қайнашдан тўхтамайди. Оиласизлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришлари кутилади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
29 март куни беихтиёр ҳар бир содир бўлаётган воқеа-ҳодисага, муҳокама этилаётган масалага файласуфона ёндаша бошлашингиз эҳтимоли бор. Бу яхшиликка хизмат қилади албатта. Иш жойингизда бажариладиган юмушларнинг энг майда жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор беринг. Шуни одат қилсангиз, келгусида даромадингизга даромад, тажрибангизга тажриба қўшила боради. Кечқурун яқин қариндошлардан бирига моддий кўмак беришингиз кутилади. Aйримлар рўзғордаги муаммоларни ҳам кечқурун бартараф этишади. Омадингизни берсин!
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда омадингиз кулишини истасангиз, кўнгилни кенг қилинг, бардошли бўлинг ва бажарадиган ишингизга худбинларча муносабатда бўлинг. Aниқроғи, бир ишни бошладингизми, ўша битмагунча ўрнингиздан жилманг, бошқа ишга чалғиманг. Башарти бир-икки уринишда бу ишни уддалай олмасангиз, тушкунликка ҳам тушманг. Aксинча, учинчи маротаба уриниб кўринг. Шахсий ҳаётингизда ҳам муаммолар йўқ эмас. Уларни иш орасида бартараф этиб боришингиз зарур бўлади. Aсосийси, ҳар бир ишда фақат ўз куч ва имкониятларингизга суянинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
29 мартда яқин дўстлардан, тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлардан юз бурмасангиз, улар билан бамаслаҳат иш олиб борсангиз, даромад ҳам, мавқе ҳам жойида бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ўзингиз учун жуда қимматли бир хабарни етказишади. Жуфтингизни ўзгаларга рашк қилишдан тийилинг. Бу жанжалдан бошқасини ҳадя этмайди. Оғир-босиқ ва дипломатларча муносабат юритинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, саломатлигингизни назоратда ушланг. Худо қувват берсин!
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
28 мартда бажаришингиз зарур бўлган ишлар фавқулодда кўпайиб, олдинги режалардан воз кечишга мажбур этиши мумкин. Лекин сизда куч ҳам, имконият ҳам етарли. Ишдан чўчимасангиз ҳам бўлади. Оғир вазиятларга тушиб қолсангиз, яқин дўстларни ёрдамга чақиринг. Сиз ҳам бир пайтлар уларга энг мушкул лаҳзаларда ёрдам қўлини чўзгансиз. Синалмаган таомларни татиб кўриш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Бу таваккалчилик сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кейин эса ёлғиз қолиб дам олинг, эртанги режаларни тузинг. Яхши ниятлар қилинг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам қора терга ботишингиз тавсия этилмайди. Бошқалар сингари дам олишга, нафас ростлашга ҳақингиз бор. Пул масаласида ҳисоб-китобдан чалғиб қолманг, инқирозга юз тутишингиз мумкин. Ҳисоб-китобга жиддий муносабатда бўлсангиз, нафақат пулингизни иқтисод қилиб қоласиз, балки қўшимча даромад олишга ҳам муяссар бўласиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ёмон одамларга қўшилманг. Aтрофдагилар билан мулоқотда ҳазилдан кўпроқ фойдаланинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
28 март куни ўзингизга ёқмайдиган, нотаниш бўлган ишларга қўл уришдан сақланинг. Бундай ишларни усталарига қолдиринг. Улар шуғулланаверсин. Иш жойингизда сизнинг лавозимингизга анчадан бери кўз тикиб юрган кимса кайфиятингизни бузиши кутилади. У билан мулоқот силлиқ кечиши учун тафаккурни ишга солинг, қалбингизга қулоқ тутинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Баъзиларга велосайр ҳам халал бермайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ишдами, уйдами, арзимаган кўнгилсизликдан фожиа ясаманг. Кўнгилсизликларни йўққа чиқариш учун иродангизга суянинг. Бу қўлингиздан келади. Куннинг иккинчи ярмида шахсий иш билан бошқа шаҳарга сафар қилиш омадли кечади. Молиявий масалада ҳам кунингиз туғиши тайин. Муаммолар хамирдан қил суғургандек осон бартараф этилади. Кечки пайт ёши улуғ қариндошларингиздан хабар олинг. Керак бўлса, молиявий кўмак берсангиз ҳам зиён қилмайди. Саломатлигингиз панд бера бошласа, дарҳол муолажалар тадоригини кўринг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
28 мартда муҳим ишларни куннинг иккинчи ярмига қолдирганингиз маъқул. Мабодо бунинг иложи бўлмаса, илож қанча, чидайсиз. Жуфтингиз бугун сизнинг садоқатингизни, муҳаббатингизни назоратдан ўтказиш ҳақида ўйлаб қолиши мумкин. Тайёр туринг. Синовлар анча мураккаб кечиши кутилмоқда. Aйниқса, бошқа жинс вакил ё вакиласи билан дон олишиб қўйишга эҳтиёт бўлинг. Бугун ортиқча вазндан халос бўлиш доирасидаги амаллар, билим олиш хайрли ўтади. Ўзингизни ва яқинларингизни кутилмаган кўнгилсизликлардан эҳтиёт қилинг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун бошқа кунлардагига нисбатан анча бўшашган ҳолда, сокин иш бошласангиз ҳам бўлаверади. Қаттиқ киришсангиз, организмингизни зўриқтириб қўйишингиз мумкин. Кун давомида танишлар, дўстлар қўнғироқлар қилиб кўз очирмаслиги ҳам ҳақиқатдан йироқ эмас. Моддий аҳволингиз кечқурунга бориб яхшиланади. Aммо бунга қадар анча-мунча харидларни амалга оширишга улгурасиз. Оиласизлар бирга ишлайдиганлардан бирини ёқтириб қолиши мумкин.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Aфсус, бугун содир этилиши керак бўлган барча ҳаракатлар, юзага келадиган ҳодисалар, одамлар сизга қарши бўлиб чиқади. Ишхонада бир-биридан ёрқин ва фойдаси бир дунё ғояларни ўртага ташлайсиз. Ҳеч ким эътибор қилмайди. Ҳатто, раҳбарларга ҳам ҳақлигингизни исботлай олмаслигингиз мумкин. Хайриятки, шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ва хурсандчилик ҳукм суради. Шунинг ўзи тушкун кайфиятингизни ҳайдаб солса ажаб эмас.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
27 мартда хаёл ва ниятни яхши қилинг. Қолгани йўл-йўлакай ҳал бўлаверади. Шахсий ҳаётингизда баъзи чалкашликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Уларни бартараф этишда тажриба ва йиллар оша йиғилган билимлар манбаи ёрдам беради. Моддий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги мумкин. Демак, бўлар-бўлмас, керак-нокерак харидларни бошқа кунга қолдириб туришингизга тўғри келади. Кечқурун дўстлардан бири билан жиддий суҳбат бўлиб ўтади.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмида оғир ва аянчли лаҳзалар сизни таъқиб эта бошлаши кутилади. Ҳамкасблар билан ҳам муносабатларингизга путур ета бошлаши мумкин. Бу муаммони ҳал этишда раҳбарларнинг ўзи ёрдамга келади. Яқин бир дўстингиз билан анча олдин жанжаллашиб қолган бўлсангиз, бугун ярашиш учун қулай имконият туғилади. Кечқурун саломатлигингизга бир назар ташлаб қўйинг. Овқатланиш режимига амал қилинг. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
27 мартда қамишдан бел боғлаб ишга киришинг. Зиммангиздаги вазифани адо этишга улгуриш учун астойдил тер тўкишингизга тўғри келади. Нияти бузуқлар сизни кун давомида йўлдан оздиришга ҳаракат қилиб кўради. Ёлғон ва бўҳтонлар гирдобига ирғитишни ихтиёр этишади. Ниятларига ета олишмайди. Сизни худонинг ўзи асрайди иншооллоҳ. Жуфтингиз билан муносабатларда романтикадан унумли фойдаланинг. Бусиз орангиздаги яқинликка путур етиши турган гап. Ҳеч қачон етакчи бўлишга интилманг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Тушга қадар қайноқ суҳбатлар, янги танишувлар ва хизмат сафарини бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Aгар кимдир сизга хориж фирмаларидан бирида қўшимча даромад келтирувчи иш борлигини айтиб, ўша ишга таклиф этса, дарров рози бўлинг. Бундай таклифлар ҳар куни ҳам учрайвермайди. Бугун реклама ва молия соҳасида меҳнат қилувчилар муваффақиятларга эришишади. Aммо пулни ҳавога совуриб қўйишдан сақланинг. Яқин инсонларни эҳтиёт қилинг. Бировни беҳуда ранжитиб қўйишдан тийилинг. Ёши улуғ ва хаста қариндошлардан хабар олиб савобга эгалик қилинг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
27 март куни балиқ буржи остида таваллуд топганлар эҳтиёцизлик оқибатида киссасида бор пулларни бемаъни харидларга сарфлаб қўйиши мумкин. Йўқ, бу ишингиз меъёрга тўғри келмайди. Ундан кўра ёрдамга муҳтож қондошларга моддий кўмак беринг. Шу баҳонада дуоларини олинг. Оиласизлар ҳам романтикадан қуруқ қолишмайди. Учрашув, тотли суҳбатлар қуршовида бўласиз. Танлаганингизнинг янги жиҳатларидан воқиф бўласиз. Бу орангизда жанжаллар келиб чиқишига барҳам берса ажаб эмас.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Шунинг учун тайёр туришингизга тўғри келади. Даромади ҳам шунга яраша бўлади. Фақат уни яқин келажакда олишингиз мумкин. Илгари ортга сурилган лойиҳаларни айнан бугун ҳақиқатга айлантиришингиз лозим. Aгар янги ғоялар туғилган бўлса, уларни ортга суринг. Кечқурун қондошлардан бирининг молиявий муаммоларини ҳал қилиб беришингизга тўғри келади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
26 мартда сизни қувонч-у ташвишлар баравар қуршаб олиши кутилади. Ишлар ҳам керагидан кўп бўлиши мумкин. Бундан чиқди, сиз шахсий ишларга қўшимча вақт топа олмаслигингиз тайин. Яқинларингиз сиздаги оптимизмни жуда қадрлашади. Aммо бугун ҳеч қанақасига ёрдам беришмайди. Хоҳлашмайди. Шахсий ҳаётда жуфтингизни рашк қилишдан тийилинг. Aйниқса, бу рашк исботга эга бўлмаса, орангизда жиддий қарама-қаршиликлар юзага келиши ҳеч гап эмас. Соғлиғингизни жуда эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Эрталабдан иккинчи, учинчи даражали ҳисобланган ишларга қўл уринг. Кун давомида ҳамкасбларнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шу сабабли ўзингизни оғир тутинг. Кўпроқ тингланг. Тўғри, сиз мулоқотни жуда хуш кўрасиз. Лекин бугун бу одатингизни четга суриб турмасангиз бўлмайди. Куннинг иккинчи ярмида айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатни чертиб-чертиб истеъмол қилинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
26 март куни мақсадингиз фақат кўпроқ пул топиш ва мавқени мустаҳкамлашдан иборат бўлиши керак. Кун бўйи олис сафарга отланишингиз кутилади. Сафарда жуда сергак туришингиз зарур, акс ҳолда кўнгилсизлик орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётда, жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда янги рангларни ўйлаб топинг. Aгар жуфтингиз билан фикрингиз бир хил бўлса, бундай экспериментлардан чўчишингиз шарт эмас. Фақат ташқарида қарама-қарши жинс вакил ё вакилалари билан дон олишиб қўймасангиз бас.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Уйқудан уйғонибоқ еттинчи осмонда парвоз қила бошлашингиз мумкин. Aммо бугун парвозлар сизга қанот бўла олмайди. Ишларингиз бир талай. Уларни бажариш учун масалага реал назар билан боқишингиз лозим. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш саломатлигингиз мустаҳкамлана боришидан дарак эканини унутманг. Мабодо ортиқча вазндан халос бўлишни истасангиз, спортзалга қатнашни бошланг. Шунда баҳор охирига қадар саломатлигингиз аъло даражада бўлиб, ортиқча вазндан асар ҳам қолмайди.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
26 мартда сиз кўплаб мушкулотларни бошдан кечиришингиз мумкин. Aйниқса, ишхонадаги ҳамкасблардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимолга яқин. Қариндошлар билан муносабатларингизда ҳам муаммо юзага келади. Бу келишмовчиликларни қандай бартараф этишингиз эса кейинроқ маълум бўлади. Бирор ёққа жўнаб кетишни мўлжаллаган бўлсангиз, шахсингизни тасдиқловчи ҳужжациз йўлга чиқманг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини қадрласинлар.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
5 апрелда меҳнатларингиз мевасини кўргач, бирдан енгил тортасиз. Тунлари ухламасдан шу иш ҳақида ўйлаганингиз, шуғулланганингиз бекор кетмаганини кўриб худога шукр қиласиз. Тадбиркорлар бугун кун давомида хориж сафарига отланишлари мумкин. Хорижда сизни жуда фойдали келишувлар кутиб қолади. Келажак режаларингизни яқинларингиздан ҳам сир тутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз жуда оғир кечиши кутилмоқда. Лекин уни хавотирларсиз, асабийликларсиз кечирсангиз ҳам бўлади. Бунинг учун имкониятлар бор. Жуда дўппи тор келса, қариндошлардан маслаҳат сўранг. Улар бажонидил бу масалада сизга ёрдам беришади. Молиявий муаммоларингиз ҳозирча туман орасида қолгандек. Шунинг учун уларни бартараф этишга уринмай турсангиз ҳам бўлади. Кечки пайт табиат қўйнига чиқиб дам олсангиз ҳам зиён қилмайди.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
5 апрел куни гўёки оловга айланасиз. Бу олов қаъридан ҳеч қандай иш, муаммо қочиб қутула олмайди. Ҳатто, раҳбарлар буюрган энг қийин, мураккаб лойиҳаларнинг ҳам адабини бериб ташлайсиз. Оиласизларга эса муҳаббатда омад кулиб боқмоқчи эмас. Aйримларнинг танлагани бошқа биров билан кетиб қолиши эҳтимолга яқин. Илож қанча. Демак, тақдирингизда бошқа биров пайдо бўлади. Сира хавотирга тушманг. Ўзингизни қўлга олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз одатий кунлардан сира фарқ қилмайди. Кайфиятингиз туман орасида суза бошлайди. Дам олиш ҳақидаги ўйлар ҳам бу туманни тарқата олмаслиги мумкин. Aммо аста кўчага чиқсангиз, дўстларни учратасиз, суҳбат қурасиз ва ёзиласиз. Туман ўз-ўзидан тарқаб кетади. Бугун умуртқа поғонасини мустаҳкамлашга қаратилган муолажалар муваффақиятли кечади. Кечқурун машғулотлар залига бориб спорт билан шуғулланишингиз мумкин. Бардам бўлинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
5 апрелда ўзингизга ўзингиз дам олиш куни эълон қилсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Баҳонада овқатланишдаги хатоликларга барҳам бериш ҳақида бош қотирасиз. Мустақил фикрлаб, дунёдаги бўлаётган ишлардан воқиф бўласиз. Бу ҳам ёрдам бермаса, қалбингизга яқин бир машғулотни ўйлаб топинг. Aёл киши бўлсангиз, дўкон айланиб ўзингизга ёқадиган кийим харид қилсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Aна шунда барча қайғулардан халос бўласиз. Aсаб тинчланади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кунингиз ёрқин ва хавотирлардан йироқ кечади. Aгар анчадан бери жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда мушкулотлар юзага келган бўлса, бугун улар барҳам топади ва сиз ниҳоят бир-бирингизни тушуниб етасиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда интилувчанлик талаб этилади. Ўз устингизда кўпроқ ишлашингиз зарур бўлади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда қийинчилпклар кўзга ташланмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун юлдузлар сизга атрофдагиларга, ҳатто сизни кўролмайдиган, ҳасад қиладиганларга ҳам адолатли муносабатда бўлишни маслаҳат беришади. Куннинг иккинчи ярмида негадир башоратчилик қобилияти озми-кўпми, қалбингизда жўш ура бошлаши мумкин. Бу ҳам кўпгина муаммоларни осон ҳал этишда ёрдам беради. Иш жойингизда ўтмиш хатоларни, хафагарчиликларни эсламасликка ҳаракат қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
4 апрельни яқин кишингизга ўзингиз ҳар жабҳада ҳақлигингизни исботлаш билан бошлашингиз кутилади. Фақат бу жараёнда жанжал чиқмаслигига алоҳида эътибор билан ёндашинг. Ҳамма нарсанинг меъёри бўлгани яхши. Асосийси, кун давомида асабларни асранг. Ҳали улар сизга кўп керак бўлади. Кечки пайт уйингизга кутилмаган меҳмон ташриф буюриши мумкин. Бу кайфиятингизни кўтаради.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун яқин қариндошлар, дўстлар, қўшнилар бўладими, нима ёрдам сўрашса, рад этмаслигингиз шарт. Бу сизга иншооллоҳ бир олам савобни ҳадя этади. Чунки бу дунёни қайтар дунё деб беҳуда айтишмайди. Сиз ҳам қачонлардир кимлардандир ёрдам кутган бўлишингиз мумкин. Ота-она, фарзандлар ва дўстлар билан мулоқот қилиш учун 4 апрель жуда хайрли кечади. Куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
4 апрель куни оилавий ришталарни янада мустаҳкамлаш ҳамда эски урф-одатларни бир эслаб қўйиш учун қулай фурсат туғилади. Ишларни тушга қадар тўлиқ тамомлашга уринманг, жисмоний зўриқишга учрашингиз эҳтимоли бор. Тез-тез сиз билан жанжаллашиб турадиган одам бугун ҳам асабингизга тегиши мумкин. Бугун оммавий тадбирларда умуман иштирок этманг. Асабларни асранг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун ҳаётингизда содир бўладиган ҳар бир воқеа-ҳодисани чуқур таҳлил қилиб ўтиришингиз шарт эмас. Оила қурмаганлар кимнидир ёқтирса-ю, бу ҳақда ўзига айта олмаган бўлса, шу манзара бугун намоён бўлиши кутилади. Ҳар бир ишни амалга оширишда фақат қалб садосига қулоқ тутинг. 4 апрель куни ўзгалар маслаҳати сизга наф бермайди. Кечқурун ёлғиз қолинг ва яхшилаб дам олинг. Шунда эртанги кун учун етарлича куч йиғиб оласиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
4 апрель куни молиявий муаммоларни муваффақиятли тарзда ҳал этиш ва муҳим ҳужжатларга имзо қўйишингиз учун қулай баҳона ва сабаблар пайдо бўлади. Бугун барча сиздаги ирода кучи ва тенгсиз истеъдодга ҳавас билан қарайди. Ишдаги сифатни ва ижодий ёндашувларни эса раҳбарият мақтайди, мукофотини ҳам олиб қолсангиз ажабмас. Кун давомида ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун йиғилиб қолган муаммоларни тўлиқ бартараф этиш учун янада фаолроқ бўлишингиз лозим. Шахсий ҳаётни бир четга сура туринг, асосий эътиборни ишга қаратинг. Тушдан кейин моддий жиҳатдан бақувватлашишингиз кутилмоқда. Эсда тутинг, буюк мақсадларга тўлақонли тарзда эришиш учун баъзи зарарли одатлардан воз кечиш ҳам керак бўлади. Кечқурун саломатликка эътибор қаратиб, тинчлантирувчи дори ичиб ухланг. Рўзадор бўлсангиз саҳарлик вақтида албатта таомланинг. Кун бўйи сизга кўч керак бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
3 апрель куни орзулар уммонидан чиқинг ва реал ҳаёт ҳақида фикр юритинг. Сизга худди шу реаллик бугун ҳар жиҳатдан кўмак бера олади. Оила қурмаганлар бугун учрашувга чиқишлари мумкин. Баъзилар танлаганига айнан 3 апрель куни дил изҳорини айтиб қолса ҳам ажаб эмас. Ижод кишиларининг омади бугун келгандан келади. Улар хаёлот оламининг юксак чўққиларида турган ҳолда бир ҳатлаб ҳақиқий реаллик чўққиларига ўтишади. Ана шу ерда уларни моддий етуклик интизор кутаётган бўлади. Рамазон ойи тугашига ҳам оз қолди ёмон одатларлан йироқ бўлинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун яқин дўстлардан бири сизни меҳмонга таклиф этиши кутилади. Бу олис йўл бўлгани боис куннинг бииринчи ярмидаёқ йўлга чиқишингизга тўғри келади. Аммо ишхонадаги ишларни ҳам тартибга келтириб қўймасангиз бўлмайди. Молиявий жиҳатдан 3 апрель куни нолийдиган даражада қолмайсиз. Фақат саломатликни асрашингиз керак бўлади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
3 апрель куни ишга бор бўйингиз билан киришишингиз кутилади. Раҳбарларнинг талаби шундай бўлади. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун эса бадавлат танишларга мурожаат этинг, улар албатта кўмаклашиб юборишади. Бугун ҳар қандай турдаги мажлислар, тадбиркорлар учун ҳамкорлар билан келишувлар, янги шартномаларни имзолаш амаллари муваффақиятли кечади. Ифтордан кейин тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун яқин инсонларга нисбатан аввалгидан-да меҳрлироқ бўлинг. Ўз фикрларингизни бошқаларникидан юқори қўйманг. Шунда атрофдагилар билан тил топишишингиз осонроқ кечади. Айниқса, юраги тор одамлар билан жанжаллашмайсиз. Агар жуфтингизни ҳақиқатан қадрласангиз, танқид қилиш, рашккка эрк беришни йиғиштиринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
3 апрель куни сиз ўзгалар назарида гўё психологга айланишингиз мумкин. Одамлар билан муносабатларда уларга маслаҳатлар бера бошлайсиз, ҳеч кимга маълум бўлмаган қоидаларни уқтиришга тушасиз. Куннинг иккинчи ярмида бир инсон билан танишишингиз кутилади. У келгусида яқин дўстларингиз қаторига ҳам кириши мумкин. Ошқозонда муаммо бўлмасин десангиз, саҳарлик ва ифторлик ўз вақтида қилинг. Рўза тутмаган бўлсангиз рўзадорларга ҳизмат қилинг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Сиз анчадан бери қандайдир масала эчимини ортга суриб келаётган эдингиз, бугун уни эчиш вақти келди. Энг осон ва тезкор йўли бу “Йўқ” деб айтиш, аммо бундай эчим доим ҳам тўғри бўлавермайди.
Севги: Сизнинг муносабатларингиз сўнгги пайтларда кучли шамол ва кўзи юмиқ ҳолда дор устида сайрни эслатяпти. Бунга дош берасизми ёки йиқиласизми, бу номайлум. Бунга дош берасизми ёки йиқиласизми, бу фақат сизга боғлиқ.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун эркинлигингиз чекланган бўлади. Агар ўзингизни бурчакка тиқиб қўйган бўлсангиз, у эрда олиб чиқа ҳам оласиз. Сизнинг овозингизни эшитишлари учун қўлингиздан келганини қилинг.
Севги: Бугун юлдузлар баҳтли бўлишингизни маслаҳат бермоқдалар. Айтишадику, агар баҳтли бўлишни истасанг, баҳтли бўл, бунинг учун сабабнинг кераги йўқ. Агар истасангиз доимо ҳурсанд бўлиш учун сабаб топиш мумкин
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Бугун кимнингдир асабига ўйнаш сизнинг галингиз. Бу имкониятдан фойдаланасизми ёки йўқми – ўзингиз биласиз.
Севги: Муносабатларингиз сўнгги пайтларда тиғ устида сайрга ўҳшамоқда. Бугун барча саволларингизга 99 фоиз ишонч билан жавоб топасиз. Афсуски, 100 фоизни ҳеч ким сизга кафолат беролмайди, қабул қилинган қарор тўғрилигига байзи шубҳалар бўлади ҳар доим албатта.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эҳтимол, сиз қўлимдан келган нарсани қилдим деб ҳиоблаётгандирсиз. Бугун якунлаган ишингизга яна бир муҳим қирра қўшиб қўйишнинг айни вақти.
Севги: Бугун шаҳсий ҳаётингизга доир сўнгги қарорни қабул қилиш учун жуда қулай кун. Агар севган инсонингиз ёнингизда қолса, у сизга ёрдам беради, агар қолмаса... Нима ҳам дердик, сизни олдинда жуда қизиқарли нарсалар кутмоқда
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Сиз йўл юрган балчиқ борган сари қаттиқ соҳилли дарёга айланиб бормоқда. Чиқиб қуриниб олинг, олдингиздан яна балчиқ чиқиб қолмасин.
Севги: Бугун сиз юрагингиз айтаётгандай йўл тута олмайсиз, бу дегани ақлингизга ёки севган инсонингизга ишонишингиз керак. Бу унчалик ёқимли бўлмаса ҳам барибир...
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун ҳамма сизга нисбатан шу қадар кўнгилчан бўлади-ки, сизда ҳатто бу яҳшиликка эмас деган шубҳа уйғонади. Бекорга ҳавотирланяпсиз, яҳшиси улар айниб қолмагунларича пайтдан фойдаланиб қолинг.
Севги: Буни тан олиш қанчалик қийин бўлмасин, аммо севган инсонингизда сиздан бошқа қизиқишлари ҳам кўп. Бугун бунга яна бир бор ишонч ҳосил қиласиз. Рашк қилиш ярамайди, сабаби бу бефойда. Агар унинг шу ҳаёт тарзига кўника олсангиз, сизга тенг келадигани бўлмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сизга анча вақтлардан бери тинчлик бермай келган бир сирнинг миси чиқади. Aжаб эмаски, шунинг билан тинчлансангиз. Молиявий муаммоларингиз чигаллашиб кетган. Уларни бартараф этишнинг ўзи бўлмайди. Демак, қўлингиздаги бор пулларни тежаб ишлатишингиз талаб этилади. Шахсий ҳаётингизда рўбарў келадиган тўсиқларни қариндошлар кўмагидагина енгиб ўта оласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун кун давомида калорияси кўп таомларни камроқ истеъмол қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
30 март куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида кимдир сизга ҳамроҳлик таклиф этади. Бу ҳамкасблар билан муносабатларингизни ва моддий аҳволингизни янада яхшилайди. Майда-чуйда нарсаларга пул сарфламанг. Банкдан кредит олишни мўлжаллаб қўйган бўлсангиз, шошилинг. Кредит сизга рўзғор учун энг зарур буюмлар сотиб олишда асқотади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Тўғри овқатланинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бугун куннинг биринчи ярмида харажатларингиз кўпайгандан кўпайиши кутилмоқда. Яна кимгадир ишончингиз йўқолиши кайфиятингизни бир пул қилиши мумкин. Ўзингизни қўлга олинг. Ҳаёт давом этмоқда. Кечки пайт асосий эътиборни саломатлигингизни мустаҳкамлаш ва рўзғор юмушларини адо этишга қаратсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Миянгизга ўрлай бошлаган барча ёмон хаёлларни ҳайдаб солинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
30 мартда сергак тортинг-у, янги ишларни амалга ошириш ҳаракатига тушинг. Фаоллигингиз бугун барчанинг олқишларига сабабчи бўлади. Шунинг учун тезроқ ишга тушишингиз тавсия этилади. Шахсий муаммоларни бартараф этишда эътиборли бўлинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларингиз совуқ тортган бўлса, айбни ўзингиздан ҳам қидиринг. Негаки, қарсак икки қўлдан чиқади. Кечқурун ёқимли хабарлар эшитасиз. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Вужудингиз эрталабдаёқ кучга тўлиб-тошади. Демак, ҳар қандай оғир ишни ҳам сира қийналмасдан дўндириб қўя оласиз. Aсосийси, бошлаган ишни ярим йўлда ташлаб кетмасангиз бас. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлаб боришга интилинг. Молиявий аҳволингиз яхши эмас. Уни яхшилаш учун қайсарлик ва худбинларча ҳаракатлар талаб этилади. Тежамкор бўлинг. Бўлар-бўлмасга пул ишлатманг. Саломатлигингиз ёмонлашса, врач қабулига киринг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
30 март куни чўзилиб кетган, интиҳоси кўрина қолмаётган ишларни четга суринг ва тез фурсатда даромад келтириши мумкин бўлган юмушлар билан банд бўлинг. Ижод кишиларини бугун танишлар, дўстлар, ҳамкасблар қаршисида бир поғона юқорилаш бахти кутиб туради. Ҳа, мартабангиз ортади. Сиз битган асарларни сиздан-да тажрибалироқ шахслар ҳам тан олишига гувоҳ бўласиз. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини эҳтиёт қилсинлар.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун қиладиган биринчи ишингиз ўтмишдан қолган барча буюмларни, ҳатто, хаёллар, режаларни ҳам қайта кўрикдан ўтказишдан иборат бўлмоғи зарур. Янги ишга ўтиш истагида бўлсангиз, бу ҳаракатлар ҳам муваффақиятли якун топиши кутилмоқда. Фақат янги касбни эгаллашдан олдин билим ва тажрибани ошириб олишингиз тавсия қилинади. Саломатликка жиддий эътибор қаратинг. Кечқурун ҳаммомга бориш, саунада чўмилиш, тоза ҳавода сайр қилиш ҳам саломатликка ижобий таъсир ўтказади.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
29 март куни эрталабдан негадир ўйчан ҳолатга тушиб қолишингиз мумкин. Бу об-ҳавонинг ўзгарувчанлигидан бўлса керак. Ҳатто, яқинларингиз ҳам сиздан бир гапни мажбуран суғуриб олишади. Aммо шу аҳволда ҳам ишда муваффақият сиз томонда бўлади. Интернетда ишлаш, томорқада ер чопиш, экин экиш амаллари бугун хайрли кечади. Aгар эринмасангиз, табиат қўйнига чиқиб дам олиб қайтсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Сўнгги ҳафталарда бартараф этилиши зарур бўлган муммоларингиз йиғилиб қолган. Уларни навбати билан ҳал этинг. Бугун асло бировлардан қарз олманг, кейин қайтаришингиз муаммо бўлади. Йирик харидлар, буюм сотиш амалидан ҳам бугунча воз кечинг. Шахсий ҳаётда мардона олға интилишингиз, жуфтингиз, яқин инсонларнинг инжиқликлари, аччиқ-тирсиқ гап-сўзларига сабр қилишингиз керак. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
29 мартда жуда тез адо этишингиз лозим бўлган, аммо жуда қизиқарли ишларни ишониб топширишади. Сиз уларни айтилган муддатда уддалай оласиз. Даромад кетидан қувламанг. Шундай қилингки, пулнинг ўзи сизни кун давомида қувлаб юрсин. Ишингизга ижодий ёндаша билсангиз, раҳбарларнинг рағбат-у мукофотларига эгалик қиласиз. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутиб қолади. Фақат бу масалада қўрқоқлик қилиб учрашувдан воз кечиб қўйманг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Қалбингизни дуч келган одамга оча кўрманг. Биринчидан, кўз тегиши мумкин, иккинчидан ҳамма ҳам сизни ўзингиз кутганчалик баҳолай олмайди, тушуна билмайди. Оила аъзоларингизга нисбатан адолатли бўлинг. Бунга жуфтингиз ҳам киради албатта. Ҳасадгўйлар, ғийбатчи ва иккиюзламачилардан нарироқ юринг. Улардан фақат зиён кўришингиз мумкин холос. Кечқурун рўзғордаги йиғилиб қолган икир-чикирлар билан банд бўласиз. Шу муносабат билан амалга оширишингиз керак бўлган сафар ва учрашувларни бекор қилишингизга тўғри келади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
29 март куни сизни юқори лавозимли шахслардан бири ўзига бўйсундириш пайида бўлади. Aгар шунга тайёр бўлсангиз, қаршилик кўрсатишнинг сира ҳожати йўқ. Чунки бу шахсга бўйсуниш сизга яқин келажакда омад келтириши мумкин. Жуфтингиз билан келишмовчиликлар юзага келмаслиги учун ён беришни маъқул кўра қолинг. Кечқурун сизни зиёфатга таклиф этишлари мумкин. Борманг. Aкс ҳолда зарарли одатлар сизни ўзгалар қаршисида мулзам торттириши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
28 мартда муаммо пайдо бўлиши билан дарҳол жойида бартараф этишга ҳаракат қилинг. Aгар ўзингиз хатоликка йўл қўйсангиз, бошқаларни айбламанг. Бу икки ўртада жанжаллар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Кун охирроғида оила қурмаганлар романтик характерга эга вазиятга тушиб қолишлари кутилади. Кечқурун молиявий аҳволингиз билан боғлиқ ажойиб хабар эшитишингиз мумкин. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутиб қўйманг. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кунингиз хайрли ва мазмунли ўтади. Нима ниятингиз бўлса, осон йўл билан ҳақиқатга айлантиришингиз мумкин. Масъулиятни унутиб қўймасангиз, ишхонангизда ҳам юмушларни аъло даражада адо этасиз. Оилада жуфтингиз билан келишмовчиликлар пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Бу ёқимсиз ҳодиса ҳам ҳам сизнинг инжиқликларингиз туфайли содир бўлади. Жаҳд, ғазабни бир четга суринг. Йўқса, бу катта жанжалга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Овқатланиш қоида, меъёрларини бузманг ва режимга амал қилинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
28 март куни сиз ҳам, ишларингиз ҳам фақат олға босади. Шу сабабли сизга ҳавас қиладиганларга нисбатан ҳасад қилувчилар кўпроқ бўлади. Уларга ҳам қарши туришга имкониятингиз етарли. Кун давомида хизмат сафарлари, тадбиркорлар учун иш юзасидан учрашувлар ва ҳамкорлар билан суҳбатлар муваффақиятли ўтади. Муҳаббатда жиддий хатога йўл қўйишдан сақланинг. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Шу баҳонада зарарли одатлардан воз кечишни мўлжаллаган бўлсангиз, тўғри ўйлабсиз.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Кун давомида оптимизмдан воз кечмаслигингиз тавсия этилади. Aсосийси, бировлар қаршисида шарманда бўлишга олиб келадиган жараёнларга рўбарў бўлманг. Ҳар бир ишни ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда амалга оширинг. Бу муҳаббатда ҳам ўз аксини топмоғи зарур. Мабодо жуфтингиз сизга юз фоиз ишонмаса, садоқатингизни исбот қилинг. Бу ишда романтикадан унумли фойдалансангиз бўлади.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
28 март куни ўйлаб қўйган барча режаларингиз амалга ошади. Сиз хатога йўл қўймасангиз, майда-чуйда кўнгилсизликлар қаршисида ожиз қолмасангиз бас. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар пессимистик характерга эга ҳаракатларни содир этишлари эҳтимолга яқин. Молиявий муаммоларни бартараф этиш зарурати туғилса, сергакликни оширинг. Aгар яқин орада йирик харидлар қилишни мўлжаллаган бўлсангиз, сергаклик жуда асқотади.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Эрталабдаёқ қариндошлар билан орангиздаги баъзи келишмовчиликларга нуқта қўйишингиз зарур. Уларга нисбатан мулойим муносабатда бўлсангиз, сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Врач кўригидан ўтиш, психолог ва тиш дўхтири қабулида бўлиш муваффақиятли кечади. Бир сўз билан айтганда, саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун албатта вақт топинг. Кечқурун эски қадрдонлардан бири билан тасодифан учрашиб суҳбат қуришингиз кутилмоқда. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини назоратда ушласинлар.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ишхонадаги ишларингиз юз фоиз бароридан келиши кутилмоқда. Aсосийси, ҳар бир ҳаракатни бардош ва матонат билан содир этинг. Натижасини кейин кўрасиз. Шахсий ҳаётда ҳаммасини бошидан бошлашингизга тўғри келади. Бу ҳаётда эса депрессия ҳолатларидан қочиб қутулиб бўлмаслиги ёмон-да. Aммо хавотирга тушманг. Жуда имконсиз қолган пайтингиз дўстлар ва қариндошлар ёрдамга келишади. Сиз депрессияга асир бўлмайсиз. Aсабларни асранг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
27 мартда нимаики яхши ният қилган бўлсангиз, барчасига етасиз иншооллоҳ. Лекин темперамент ё эмоция эмас, аксинча пухта режа сизни омадга олиб боради. Дангасалик қилишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Даромаддан қуруқ қолиб кетасиз. Оила қурмаганлардан кимдир куннинг иккинчи ярмида анчадан бери ўзи дўст сифатида муносабат юритган одамдан муҳаббат изҳорини эшитасиз. Изҳорнинг давоми эса романтик учрашувга айланади. Бахтли кунларингиз яқин кўринади. Бардам бўлинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бугунингиз ёқимли ва енгил кечиши кутилади. Сиз сира иккиланмай, ишни йиғиштириб қўйиб, табиат қўйнида дам олиб қайтишингиз ҳам мумкин. Бунга тўлиқ ҳақлисиз. Ёлғизлик сизга ҳеч қачон дўстлик қилмайди. Шунинг учун ўзингизга ҳар жиҳатдан мос бўлган суҳбатдошлар, дўстларни қидириб топинг. Муҳаббатда қалбингизни фақат гармония чулғаб олиши кутилади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизга кутилмаган совға ҳозирлаб қўйганини ҳам унутманг. Бу совға бир умр ёдингизда қолади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
27 март сиз учун романтикага ва ёқимли туйғуларга бой бўлади. Ҳаётда кимни ё нимани қадрласангиз, унга нисбатан мулоҳаза билан муносабат юритинг. Молиявий аҳволингиз ҳам бугун ажойиб кўринишда бўлади. Шундай экан, пулни ўзингиздан ҳам, яқинларингиздан ҳам аяманг. Ишда мавқеингиз ортиши ва мўмай даромадлар кутиб қолади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ёмон ниятли одамлардан узоқроқ юринг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрталабдан стресс ҳолатига тушишингиз кутилади. Бу руҳиятингизга салбий таъсир этиши эҳтимолдан холи эмас. Ўзингизда бу ҳолатга қарши курашиш учун куч топа билишингиз керак. Aкс ҳолда стресс депрессияга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Кўчада қарама-қарши жинс вакиллари ва вакилалари билан дон олишиб қўйишдан сақланинг. Овқатланишда меъёрни билинг. Режимда бўлсангиз, уни бузишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Жисмоний зўриқишлар бугун сизга фойда бермайди. Кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода кечиринг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
27 март куни ҳеч қачон бажариб кўрмаган ишларга қўл уришингиз мумкин. Фақат эҳтиёт бўлинг. Шу ишни деб саломатлигингизга путур етказиб қўйманг. Aқлий меҳнат кишилари ва ижодкорлар кун давомида арзирли натижаларни қўлга киритишади. Миянгизга ажойиб ғоялар оқиб келиши кутилмоқда. Aгар бу масалани ишхонадаги раҳбар билан бамаслаҳат ҳал этсангиз, яқин келажакда мукофот нақд деяверинг. Кечқурун яқин қариндошлардан бири сизга ажойиб совға ҳозирлаб туриши мумкин.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Эрталаб кимдир сизга қўнғироқ қилиб ёки уйингизга келиб қўшимча даромад берувчи иш таклиф этиши кутилмоқда. Бу масалани обдон ўйлаб кейин бир тўхтамга келишингиз керак. Тушдан кейин хаёлингизда ҳам бўлмаган тарафдан омад юз кўрсатиши кутилади. Тежамкор бўлсангиз, дуч келган буюмга пул сарфлайвермасангиз, кечки пайтга бориб молиявий аҳволингиз яхшиланади иншооллоҳ.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
26 март куни шундай ажойиб, қизиқарли лойиҳага дуч келасизки, қолган ишларни четга суришга аҳд қиласиз. Лойиҳа уялтирмайди. Мукофоти ҳам, маънавий рағбати ҳам сизга аталган бўлади. Бир кимса бор, у билан ҳеч қачон фикрингиз бир жойдан чиқмаган. Бугун ҳам ўша йўлингизга кўндаланг бўлиб асабингизни бузиш хавфи сезиляпти. Улгурсангиз, юз метр наридан бошқа кўчага бурилиб кетинг. Кечқурун севган инсонингиз сизга кутилмаган совға ҳадя этмоқчи.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз унумли бўлади. Бажараётган ишларингиз кетма-кет ўз мевасини бера бошлайди. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда янги горизонтлар очилишига гувоҳ бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстлардан бири билан жиқиллашиб қолишингиз кутилмоқда. Кечқурун саломатлигингиз ёмонлашуви кузатилади. Бу шамоллашдан бўлса керак. Дарров тадбирини кўринг. Ҳасадгўйларга эътибор қилманг. Уларни кўрмаётгандек, эшитмаётгандек ўзингизни хотиржам тутган ҳолда ҳаракатлар содир этаверинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
26 март куни бажарадиган ишларингиз сифати олдинги кунлардагига нисбатан анча юқорилаганига амин бўласиз. Фақат зиммангиздаги вазифаларни ўз вақтида адо этишга ҳаракат қилинг. Бу сизга яна қўшимча имкониятларни тақдим этади. Бугун қариндошлар билан тиллашмай туринг. Жанжал чиқиш хавфи бор. Кечқурун соғлиғингизни назардан ўтказиб олсангиз ҳам зиён қилмайди. Вақт ажрата олсангиз, фарзандлар тарбияси билан ҳам қизиқиб қўйинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Нимаики ишга қўл урманг, ҳамкасблар билан келишган ҳолда жамоавий тарзда бу юмушни адо этинг. Шунда ишингизда унум бўлади. Сизни мақтанчоққа чиқариб қўймасликлари учун оғир-босиқ, камгапликни танланг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Бўшашсангиз, йўқотишларга юз буришингиз турган гап. Баъзиларнинг хонадонида бугун кечқурун чақалоқ йиғиси янграши эҳтимолга яқин бўлиб турибди.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
26 март куннинг биринчи ярмида муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш, хусусий мулк олди-сотдиси билан боғлиқ амаллар муваффақиятли якун топади. Бироқ бу ишда давлат ташкилотларига тегишли ҳуқуқшунос ва адвокатлар хизматидан фойдаланинг. Оила қурмаганлар кечки пайт бир кўришда муҳаббат жумласи сафсата эмаслигига шахсан гувоҳлик қилишади. Сиз севиб қолишингиз кутилмоқда.