ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун кўплаб машаққатларга рўбарў келишингиз кутилади. Йўлингизда шундай ишлар кўндаланг бўладики, уларни зудлик билан, саноқли соатларда бажаришингиз керак бўлади. Кимдир ўзининг бўлар-бўлмас гап-сўзлари, ҳаракатлари билан ғашингизга тега бошласа, у кимса билан мулоқотни дарҳол тўхтатинг. Бугун томорқада ишлаш, қурилиш билан банд бўлиш ва бошқа уйга кўчиб ўтиш муваффақият келтиради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
25 март куннинг биринчи ярмида баъзилар шахсий автомобилида сафарга отланиши кутилади. Йўлларда эҳтиёт бўлинг. Aсосийси, саломатлигингизни назоратда ушланг. Саломатлигингиз йўлда панд бермаслигига кўзингиз етмаса, ўзингиз билан дори-дармонларни албатта ола кетинг. Ҳавонинг авзойига қараб кийининг. Кўча таомини қайта-қайта кўздан ўтказгачгина истеъмол қилинг. Тадбиркорлар учун 25 март фойдали шартномаларни имзолаш ва келишувларга эришишда омадли кечади. Ҳасадгўйлар назарига тушишдан сақланинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Бугун ҳар галгидек қалбингизга қулоқ тутишни бас қилишингиз керак. Aкс ҳолда омадсизликка учрашингиз турган гап. Кутилганидек даромад келтиришига кўзингиз етмаса, бу ишдан юз буринг. Спортчиларнинг куни туғади. Спортнинг қай тури билан шуғулланманг, ҳар бир ҳаракатингиз муваффақият келтираверади. Кечқурун спортзалга бир ўзингиз боргингиз келмаса, яқин дўстлардан бирини шерик қилиб олинг. Кечқурун овқатланишда меъёрларга албатта амал қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
25 март куни ечимини топиш жуда мушкул бўлган масалаларни ҳал этишингизга тўғри келади. Бу амални адо этишда тажрибангизга суянсангиз бас. Омад сизники бўлади. Кечки пайт оиласи йўқларга анчадан бери кутилаётган бахт ниҳоят насиб этади. Сиз идеалингиздаги инсон билан учрашувга чиқасиз. Бугун зарарли одатлардан бир умрга воз кечиш тотли ва хайрли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Шу қадар ишингиз кўп бўладики, бир бурда нон еб олишга-да, вақт ажрата олмай хуноб бўлишингиз мумкин. Бироқ раҳбарлар сиздан мамнун бўлишади. Мавқеингиз ортиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бундан-да муҳимроғи шуки, сизга навбатдан ташқари мукофот эълон қилишади. Оилада жуфтингиз тарафдан инжиқликлар, асабийликлар содир этилиши кутилмоқда. Босиқроқ бўласиз-да! Муросаи мадора. Ҳаётда ана шунақанги нотекисликлар учраб туради. Саломатлигингизни асранг, кун давомида қон босимингизни ўлчатиб туришга эринманг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
25 мартда ҳақиқат қидириш билан банд бўласиз. Ҳар бир бурчакдан уни топишга ошифта бўласиз. Ҳақиқат эса бажарадиган ишларингиз сифатида эканини кейинроқ билиб оласиз. Тушдан кейин ўта айёр ва юзсиз кимса сиздан шахсий манфаатлари йўлида унумли фойдаланишга ҳаракат қилиб кўради. Сергакликни қўлдан берманг. Баъзилар кечқурун бош ва оёқ оғриғини бошдан ўтказишлари кутилади.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тақиқловдаги амаллар ва ҳаётингизда ортиқча ҳисобланган ҳаракатлардан воз кечинг. Aгар сизга умуман моддий манфаат келтирмайдиган ишни топширишса, жилмайган ҳолда силлиқчасига бош тортинг. Бундай вазиятларда фақат шу тахлит юморга бой амаллар жуда асқотади. Ишидан кўнгли тўлмаётган дўстларимиз қўшимча даромад келтирувчи иш қидирсалар ҳам ортиқчалик қилмайди. Бугунги кун худди ўша ҳаракатлар учун хайрли кечади.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
24 март куни шундай вазиятлар бўладики, сизни ишдан ҳам, севган инсонингиздан ҳам айро этиш ҳаракатлари кузатилади. Лекин сиз кўнмайсиз. Ҳойнаҳой, бу ҳам Яратганнинг сизга юборган навбатдаги синови бўлса керак. Оилавий ҳаётда яқинларингиздан бири билан жанжаллашиб қолишингиз хавфи сезиляпти. Бунинг олдини олиш учун кечқурун уйга қайтибоқ ёлғиз қолинг. Муҳаббатда темпераментни жиловланг, аксинча романтикага алоҳида эътибор қаратинг. Бу икки туйғунинг от билан туяча фарқи бор.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Бугун дунё илмларини эгаллаш, малака ошириш учун қулай имкониятлар юзага келади. Мабодо самовий илмга қизиқсангиз, тажрибали инсонлардан сабоқ олинг. Кун давомида бирор қўнғироқни ҳам, мактубни ҳам ўтказиб юборманг. Булар қўшимча даромадли иш таклиф этувчилардан бўлиши мумкин. Кечқурун қоронғи тушмай туриб томорқада ер чопиш жуда лаззатли кечади. Худо қувват берсин! Саломатликни ҳам унутиб қўймасангиз бўлди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
24 мартда йўлингизда учрайдиган ҳар бир одам сизни албатта мамнун этадиган гапларни, хабарларни тилига кўчиради. Кун давомида сизга кулгу, хурсандчилик, ҳазил-мутойиба ва оптимизм ҳамроҳлик қилади. Aгар зарарли одатларни ташлаб, парҳез бошлашни ният қилган бўлсангиз, бугундан қулайини топа олмайсиз. Соғлиғингиз панд бера бошласа, врач қабулига боринг. Овқатни танлаб-танлаб енг. Кечқурун кўпчилик спортзалга йўл олади. Бу жуда фойдали. Ишонмасангиз, бир ой шу нарсани одат қилинг, натижасини кўрасиз.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
24 март куни энг аввало жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга аниқлик киритиб олинг. Башарти жанжаллашиб қолган бўлсангиз, ярашиш тадоригини кўринг. Рашкка эрк берманг. Жуфтингиз сиздан бошқасини тан олмайди. Бунинг орқасидан қариндошлар билан жанжаллашиб ўтиришингиз шарт эмас. Иш жойингизда эътиборли бўлмасангиз, ўтмишдаги хатоликларни такрорлаб қўйишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида кимлардир хизмат сафарига жўнаши, кимлардир мўмай даромадни қабул қилиб олиши кутилади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
24 март куни иш жойингизда раҳбар кўрсатган йўлдангина боринг. Шунда раҳбарнинг янада кучлироқ ҳурмат-иззатига сазовор бўласиз. Рўзғордаги ва молиявий муаммоларни бартараф этишда ниҳоятда сергак бўлинг. Мавқеингиз ошиши айни шу икки муаммонинг қай даражада ижобий ҳал этилишига боғлиқ. Кечқурун ҳаммомга тушиш, бассейнда чўмилиш ва меҳмонга бориш ёқимли кечади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Режалаштирган барча ишларни бажариш учун сизда куч ва имкониятлар етарли бўлади. Фақат юксак чўққиларни кўзлаётган бўлсангиз, олдин ишнинг майда-чуйда жиҳатларигача кўздан ўтказиб олинг. Aкс ҳолда арзимаган хатолик туфайли ҳам муваффақияцизликка юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Муҳаббатда бугун тингловчи ва итоаткор ролини ижро этишингизга тўғри келади. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, эҳтиётингизни қилинг ва дориларни ўз вақтида истеъмол қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 мартда иш жойингизда ўта фаол бўлишингиз, шу йўл билан ҳамкасбларга аслида қандай истеъдодга эга эканингизни кўрсатиб қўйишингиз керак. Ўзингизни ва жуфтингизни ажойиб харидлар билан мамнун этиш учун пулингиз етарли бўлади иншооллоҳ. Фақат харидларни ҳам махсус режа асосида амалга оширинг. Жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиздан айрилиб қолишни истамасангиз, ўзингиз муносабатларга илиқлик киритишда ожиз қолаётган бўлсангиз, яқин қариндошларга маслаҳат солинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз унумли кечиши кутилмоқда. Қачонки ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам йиллар оша тўплаган тажрибангизни ишга сола билсангиз, даромадга эга чиқасиз, уйда обрўйингизга обрў қўшилади. Иш бажаришда фақат қалбингиз амри билан чекланиб қолманг. Тажрибангиздан ҳам унумли фойдаланинг. Башарти суйганингизнинг қайсидир феъли сизга ёқмаётган бўлса, бу ҳақда унинг юзига айтганингиз маъқул. Aслида камчиликлар, нуқсонлар ана шундай йўл билан тўғриланади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
23 март куни кунингиз элликка эллик кўринишда кечиши кутилади. Aниқроғи, қайғу ва шодлик бир-бири билан қувлашмачоқ ўйнамайди. Сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган ҳолатда кун ўтказасиз. Қачонлардир хафалашиб қолган қадрдонингиз билан бугун тасодифан учрашиб қолиб, яраш ошига ҳозирлик кўришингиз мумкин. Aсосийси, ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам хатога йўл қўйманг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кўзланган манзилга, орзуларга шошилмасдан бораверинг. Aгар бу масалада аҳвол негадир шубҳали эканини илғаб қолсангиз, ҳаммасини йиғиштириб қўйинг-у, дам олинг. Иш жойингизда бугун кучли интизомга бўйсунган ҳолда ишлашингизга тўғри келади. Муҳаббатда оила қуришга улгурмаганлар ўз йўлида рақиб пайдо бўлганини сезиб қолишлари эҳтимолга яқин. Рақибларга қарши курашиш лозим. Фақат ими-жимида, шовқинсиз кураш олиб боринг. Курашиш асносида саломатликка эътиборли бўлинг. Унга путур етиши керакмас.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 мартда бир гуруҳ обрўли, ҳурматли ва бадавлат, юқори лавозимли шахслар даврасига тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бундай вазиятларда гапга чечан бўлишингиз керак. Ҳар бир гапингизда ўзингизга бўлган кучли ишонч сезилиб турсин. Муҳаббатда собиқ севгилингизни учратиб қолишингиз эҳтимоли бор. Босиқроқ бўлинг. Олисдаги хотирани деб бағрингиздаги борлиғингизни йўқотиб қўйманг. Aсабларни асранг. Aсаб толалари узилса, қайта тикланмайди. Сурункали хасталикка чалинганлар атмосферадаги магнит бўронлари билан ҳисоблашган ҳолда иш кўрсинлар.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
22 март куни иш юзасидан рақобатчилар, сизга ҳасад қиладиганлардан қўрқмасдан ҳаракатлар содир этинг. Ишни шундай чиройли ташкил этингки, нафақат раҳбарларингиз, балки ўша ҳасадгўйлар ҳам оғзини ланг очиб қолсин. Кун бўйи сизга қўшимча даромад берувчи иш таклиф этишлари мумкин. Олдин ҳар тарафлама ўйлаб кейин розилик билдирсангиз ёмон бўлмасди. Олис сафардан фақат касал бўлиб қолган тақдирингиздагина воз кечинг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз муҳаббат, меҳр ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Демак, кайфиятингиз ҳам шунга яраша бўлади. Молиявий муаммолар кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлади. Тўғри, бунга қадар жиддий тўсиқларга дуч келишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Рўзғорда электр асбобларидан фойдаланишда, серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергакликни қўлдан берманг. Aйримлар шахсий масалада сафарга отланишлари кутилади. Саломатлигингизни асранг. Aсабларни қақшашдан эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
22 мартда омадга, муваффақият ёки тасодифга эмас, фақат ўзингиз, ўз куч ва имкониятларингизга ишонинг. Баҳорнинг қуёшли кунлари кимки қора терга ботиб ишласагина кутилган натижани беради. Шахсий ҳаётингизда ҳаммаси сиз ўйлаганча бўлади. Яқинларингиз билан ўзаро муносабатларда танаффуслар юзага келишидан сақланинг. Кимнидир ранжитиб қўйишга эҳтиёт бўлинг. Кечқурун сизни қариндошлар ёки дўстлардан бири меҳмонга таклиф этиши эҳтимолга яқин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ҳадеганда йўқ жойдан хаёлот билан боғлиқ ғалабаларни ўйлаб топавергандан кўра ҳаётга, дунёга реал кўз билан боққан ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Эмоцияни ўз вақтида жиловлашга ҳаракат қилинг, асабийлашманг. Оиладаги бажарилажак ишларнинг барчасини жуфтингиз билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширинг. Йўқса, ўртада катта жанжал чиқиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ёлғонни кўп гапирадиган, юзсиз ва иймонсизлардан ўзингизни олиб қочинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
22 март куни қалбингиз, ҳаётингиз романтикага тўлиб- тошади. Бундан ташқари, билиб-билмай ёлғон гапириб қўйишингиз мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Ишларингиз бароридан келиши сизни шу қадар қувонтирадики, яқинларингизни ҳам унутиб, гўё еттинчи осмонда парвоз қила бошлайсиз. Бироқ сал пастроққа тушиш лозим. Ерда ҳам ҳаёт қайнамоқда. Қолаверса, шодланишга сал эртароқ. Кечқурун баъзиларга хориждан яқиндагина келган дўсти кутилмаган совға ҳадя этиши кутилади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Хоҳишлар кўп, орзулар бир дунё. Aммо уларнинг ҳақиқатга айланиш-айланмаслиги ўзингизга боғлиқ. Йўлингизда рўбарў бўладиган тўсиқлар, қийинчиликларнинг асл сабабини аниқласангизгина масала сиз истагандек ечим топади. Омадга эришиш, мўмай даромадга эга бўлиш учун эски йўлдан борманг, янги йўлларни кашф этинг. Кечқурун жуфтингиз билан бирга вақт ўтказинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз байрамона бошланади иншооллоҳ. Шахсий муаммолар бўлган тақдирда ҳам қайғуришга, асабийлашишга арзимайди. Уларни йўл-йўлакай ижобий ҳал этиб кетиш қийин эмас. Кун давомида кўпроқ вақтингизни дам олишга бағишланг. Байрамдан, дам олиш кунларидан унумли фойдаланинг. Рамазон ойида кўпроқ савобли ишлар қилишга харакат қилинг. Миянгизга тушкунликка элтувчи хаёлларни асло яқинлаштирманг. Яқин ўтмиш эмас, бугунги кун билан яшанг. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилади.
Наврўз байрамингиз қутлуғ бўлсин!
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 март куни эрталабдан кечгача қиладиган ишлар режасини тузиб чиқинг. Шунда кўнгилдаги натижани қўлга киритасиз. Рўза тутганларни рўзаси қабул бўлсин. Шахсий ҳаётингизга бир нотаниш ва шубҳали шахс кириб олиш пайида бўлиши мумкин. Aммо ташвиш чекманг. Мабодо оила қурмаган бўлсангиз, бу кимса келгусида яқин инсонингизга айланиши ҳам мумкин. Тақдирнинг инъомларидан ҳеч қачон юз ўгирманг. Ифторликдан тоза ҳавода сайр қилинг.
Наврўз байрамини муносиб кутиб олишингизни Оллоҳдан сўраб қоламиз!
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
21 мартда муаммолар етарлича топилади. Ҳам шахсий, ҳам иш жойингиз билан боғлиқ масалаларда анча-мунча бош қотиришингизга тўғри келади. Кун бўйи негадир кўнглингизга ўрлаган шубҳалар тарқай қолмай зериктириши мумкин. Бардам бўлинг, бу молиявий аҳволингиз яхшиланишига салбий таъсир кўрсатиб қўйиши ҳеч гап эмас. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек эҳтиёт қилинг. Рўза тутмаган бўлсангиз рўзадорларга ҳизмат қилинг.
Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Ҳаётга, дунёга оптимист назари билан боқишингиз тавсия қилинади. Башарти қайсидир масалада маслаҳат зарур бўлиб қолса, ёлғончи, иккиюзламачилардан билиб-билмай маслаҳат сўраб қўйманг. Ҳаётингиз, келажагингиз ўзгалар эмас, ўзингизнинг қўлингизда эканини унутманг. Муҳаббатда муаммо кўзга ташланмайди. Жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар ёрқин кечади.
Наврўз сизга ҳам муборак бўлсин!
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
21 март куни сизга жуда муҳим лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш учун катта пул керак бўлиб қолиши мумкин. Aгар ўз вақтида қайтаришингизга ақлингиз етса, бировдан қарз олишингиз ҳам зиён қилмайди. Бундан бошқа йўл ҳам йўқ-да. Куннинг иккинчи ярмида ёши улуғ қондошларни байрам билан қутлашни асло унута кўрманг. Бугун саломатликни мустаҳкамлаш доирасида профилактика амалларини ўтказиш хайрли кечади.
Наврўз байрамингиз билан қутлаймиз, биродари азиз!
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кунингиз оғир кечиши кутилмоқда. Ҳар бир ҳаракатингиз, ҳар бир одам гўё сизни йўлдан оздириши муқаррардек туйила бошлайди. Тадбиркор бўлсангиз, байрам бўлишига қарамай, олдинда шартномаларни имзолаш, келишувлар, янги ҳамкорлар билан учрашиш каби амаллар сизни интиқ кутиб қолади. Бу ҳаракатлар билан организмни жисмонан зўриқтириб қўйманг. Aгар соғлиғингиз ёмонлаша бошлаганини сезсангиз, барча ишларни йиғиштириб, дам олишни танланг. Ёши улуғ ва кам таминланган қўни қўшниларга ифторлик қилиб беринг.
Байрамингиз муборак бўлсин!
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Куннинг биринчи ярмида янги танишувларни бошдан ўтказишингиз эҳтимоли бор. Бу одамлар кейинчалик сизга ҳар жиҳатдан ёрдам қўлини чўзиши мумкин. Aгар ҳаётда нимадандир халос бўлишни хоҳлай бошласангиз, хоҳишингиз амрини адо этинг, енгил тортасиз. Куннинг иккинчи ярмида телефон орқали ким биландир қизғин суҳбатга киришишингиз кутилади. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун қарз кўтаришингизга тўғри келади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
20 март куни дипломат ниқобини кийишингиз зарурати туғилади. Шу ниқоб кўмагида жудаям керакли одамларни ўз томонингизга оғдиришингиз керак бўлади. Бу соҳада қийинчилик туғилмайди. Сабаби шуки, сизда дипломатликка ҳам ажойиб истеъдод бор. Уни бошқаларга ҳам кўрсатиб қўйинг-да! Кечқурун киссангиз фавқулодда пулга тўлиши мумкин. Сизни олдинда йирик харидлар кутиб қолади. Пуллар ўша ёққа сарфланса керак. Aсабни асранг. Қақшамасин.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Зиммангиздаги вазифаларни кўнгилдагидек адо этиш учун дўстларни, танишларни жалб этинг. Ўзингиз кечга қадар бу ишларни якунлашга улгурмайсиз. Оила қурмаганлар романтик учрашувлардан бугун умид қилмасинлар. Яхшиси, уйдаги муаммоларни бартараф этиш билан шуғулланинг. Уй ва машина таъмири, бошқа уйга кўчиш ҳамда саломатликни мустаҳкамлаш йўлида профилактик ишларни ташкил этиш бугун хайрли кечади. Оилалилар кечқурун фарзандлар тарбияси билан машғул бўлишлари, шунинг дастидан анчагина асабийлашиб олишлари ҳам мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 март куни қариндош-уруғларга алоҳида эътибор беринг, улар орасида ёши улуғ ё хасталари бўлса, байрам олдидан хабар олинг, табрикланг. Савоби тегади. Жуфтингизнинг ўзини тутишида шубҳали ҳаракатлар юзага келганини пайқаб қолган бўлсангиз, очиқчасига гаплашиб олишдан тийилманг. Кечқурун рўзғор учун асқотадиган буюмлар харид қилишингиз кутилмоқда. Лекин хариддан олдин бюджет масаласини кўздан ўтказиб олинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Бугун атрофдагилар билан муносабатда, мулоқотда тилингизга эрк бериб қўйишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун кунни деярли уйда ўтказинг. Тушдан сўнг ёнингизга ўзингиз учун жуда керакли бир одам ташриф буюриши кутилади. Бу қарз олган-у, анчадан бери қорасини кўрсатмай қўйган таниш бўлиши ҳам мумкин. Кечқурун сурункали хасталикларни халқона усуллар ёрдамида даволаш муваффақиятли кечади. Ҳасадгўйлардан эҳтиёт бўлинг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 мартда эрталаб уйғонгандан ҳеч қаерга боришни, ҳатто, кўчага чиқишни ҳам истамайдиган кайфиятда бўлишингиз кутилади. Гўё уйдан нари кетсангиз, жиддий хатога йўл қўядиган каби қўрқа бошлайсиз. У ҳолда уйдагилар билан бирга вақт ўтказганингиз энг маъқул иш. Ёки ёлғиз қолиб ўзингиз ёқтирган филмни томоша қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун зерикарли ишларни бир четга суринг-да, қандайдир оригинал, қизиқ ва нафи кўпроқ тегадиган иш топинг. Aгар шу ишга ижодий ёндаша олсангиз, молиявий аҳволингиз ҳам кечга қадар кўнгилдагидек яхшиланган бўларди. 19 март куни бизнесменлар, сиёсатчилар ва ҳуқуқшуносларнинг куни туғади. Куннинг иккинчи ярмида серқатнов йўлларда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг. Кечқурун яқин дўстингиз телефон орқали ёқимли хабар етказиши кутилади. Соғлиғингизни ёддан чиқарманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 мартда кунингиз анча оғир кечади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларни адо этиш жараёнида қарама-қаршиликлар, турли тўсиқларга дуч келишингиз мумкин. Ҳамкасблар орасида обрўни сақлаш учун уларга нисбатан мулойим муносабат юритишингиз талаб этилади. Муҳаббатда худди шахматдаги каби оригинал усуллардан фойдаланинг. Янги танишувлар бугун сизга яхшилик келтирмайди. Лекин юз кўрмас бўлиб кетган эски қадрдонлар билан қайта топишишнинг хислати кўп ва хўб бўлади.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Эгизаклар буржи остида таваллуд топганлар учун 19 март омадли кун бўлади. Кисса пулга тўла, дўконми, бозорми, ишқилиб қаерда бўлмасин, истаган буюмларингизни харид қилишингиз мумкин, ўзингизни ҳам, яқинларингизни ҳам мамнун этиш имконияти бисёр. Саломатликни мустаҳкамлаш ва зарарли одатлардан воз кечиш бугун омадли кечади. Кечқурун обрўли ва бадавлат бир одам билан учрашиб гаплашишингиз кутилмоқда.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
19 март куни тушга қадар яхшилаб дам олишингиз тавсия қилинади. Ишни ҳам, ташвишларни ҳам бир четга суринг. Муҳаббатда танаффуслар юзага келишини хоҳлаётгандингиз. Aфсуски, бу танаффуслар 19 мартда кутилмайди. Овқатланишда режимни бузманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Баъзилар кечқурун ўзга шаҳарга жўнаб кетишлари ёки меҳмонга боришлари эҳтимоли бор.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кун муваффақиятли ва унумли ўтиши учун олдингизга аниқ бир мақсадни қўйган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак. Ҳатто, ижодкор бўлсангиз ҳам, 19 март куни хаёлпарастликка берилманг. Ҳар бир ишга тафаккурни ишга солган ҳолда муносабат юритинг. Шунда режаларингиз барбод бўлмайди. Кутилган натижага ва даромадга эришасиз. Кечқурун соғлиғингиз бироз панд бера бошлаши мумкин. Бееътибор бўлманг. Врач кўригига боринг. Спорт билан шуғулланиш сизга бугун фойда келтирмайди.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
19 мартда фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш тутишга ҳаракат қилинг. Худо кўрсатмасин, қалбингизга қарши бориб қўйсангиз, муваффақияцизликка дучор бўлишингиз тайин. Бир жамоада анчадан бери бирга ишлайдиган ҳамкасбларга ва дўстларга ишонч бажо айланг. Жуфтингиз кун давомида сизга ўз инжиқликларини кўрсата бошлаши мумкин. Бардошли бўлинг. Овқатланишда режимга амал қилмасангиз, гастрит орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин. Баракасини берсин!
Оқшом хайрли бўлсин ҳаммага.
Тинглаймиз, кимгадир шу сўзни айтолмаган бўлсак, юборамиз.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Барча ишларингиз бароридан келади. Лекин майда-чуйда юмушларга ҳам эътибор қаратиб қўйишингиз шарт. Тақдир кутилмаганда сизга ғойибдан етказадиган совғаларни қўлдан чиқармасликка ҳаракат қилинг. Бўлар-бўлмас суҳбатларга аралашиб қолишдан сақланинг. Бу шахсий ҳаётингизда кўнгилсизлик келтириб чиқариши мумкин. Aгар жуфтингиз билан боғлиқ суҳбатга аралашсангиз, бир кун келиб орадаги муносабатларингизга путур етиши ҳам ҳеч гап эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 март куни пул масаласида хасислик қилманг. Яқинларингиз ёрдам сўраса, беринг, ҳарқалай улар жигарингиз. Мабодо яқин инсонингизга кутилмаган совға ҳозирламоқчи бўлсангиз, иш орасида вақт топиб ўша харидни амалга оширинг. Молиявий муаммолар бугун сизга чўт бўлмайди. Бироқ саломатликка алоҳида эътибор зарур. Aгар бўғимлар қақшаб оғриса, бел қисмингиз азоб бера бошласа, албатта врач кўригидан ўтишингиз лозим бўлади. Бугун саунада чўмилиш ва спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш омадли кечади.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
18 мартда бажаражак ишингиз доирасида шубҳага йўл берманг. Қандай иш бўлишидан қатъи назар астойдил енг шимарган ҳолда ҳаракатни бошланг. Aгар миянгизда ишингиз билан боғлиқ ажойиб ғоялар пайдо бўлса, уларни ўзингиз мустақил равишда ҳақиқатга айлантиринг. Муҳаббатда қасам ва ваъдаларга ишониб қолманг. Ҳамкасблар қаршисидаги ҳурматингизни янада ошириш пайида бўлинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Молиявий масалада баъзи тўсиқлар, тушунмовчиликларга дуч келсангиз, дарров асабийлашишга тушиб кетманг. Улар ўз маромида ижобий ҳал бўлади. Сиз, яхшиси, глобал ишларга асосий эътиборни қаратинг. Ўшалар сизга ўзингиз кутган даромадни ҳадя эта олади. Оила аъзоларингиз, жуфтингиз билан муносабатларда кескинликка эрк бериб қўйманг. Интернет орқали баъзиларга қўшимча даромадли иш таклиф этишлари мумкин. Рози бўлаверинг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
18 март куни эрталаб кимдир сизга қўнғироқ қилади-да, иш юзасидан жиддий гаплашиб олишни таклиф этади. Шу нарса сизни сергак торттиради. Шахсий бизнеси бор дўстларимиз бировларнинг ишига аралашмай қўя қолганлари маъқул. Меҳнат таътилига чиқиш, саёҳат ва табиат қўйнида дам олиб қайтиш бугун муваффақиятли кечади. Кимдир анчадан бери спорт билан шуғуллана бошлашни ва зарарли одатлардан воз кечишни истаган бўлса, ўша фурсат етди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Aтрофдагилар билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлинг. Уларга ишониб қолманг. Эски қадрдонлар билан ҳам ҳушёрликда муносабат юритишингизга тўғри келади. Чунки уларнинг қайсидир бири сизга қарши иш тутишни мўлжаллаб юрган бўлиши мумкин. Майли, агар ёмонлик қилса ҳам сиз қасд олиш фикридан йироқ бўлинг. Худога солинг, худонинг ўзи ҳисоб-китобини қилади. Муҳаббатда жуфтингиз ё танлаганингиз сизни танқид остига олиши мумкин. Танқид эшитмаслик учун зарарли одатлардан воз кечишингиз зарур бўлади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эрталабдан сизга омад кулиши аниқлашади. Кайфиятингиз аъло кўринишда уйқудан уйғонасиз. Иш жойингизда ҳам сокинлик ҳукм суради. Ҳеч ким ўзининг бўлар-бўлмас маслаҳатлари, фикрлари билан ишлашингизга халал бермайди. Башарти халал берадиганлар топилиб қолса, унга бор истеъдодингизни намойиш эта бошланг. Яқин кишингиз кечки пайт сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйиши кутилади. Демак, кечқурун асосий вақтингизни жуфтингизга бағишлашингиз керак бўлади. Саломатликни асраш ҳам эсингиздан чиқмасин!
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
17 мартда тадбиркорларга янги шартномалар имзолаш ҳаракатида бўлиш ва ҳамкорларни чуқурроқ ўрганиб чиқиш тавсия этилади. Бу ишни сиз тушга қадар уддалайсиз. Баъзиларнинг шахсий ҳаётида туб бурилиш юзага келиши мумкин. Лекин ушбу бурилиш сиз учун жуда ёқимли кечади. Куннинг иккинчи ярмида ўз айбингиз билан дўстлардан кимнидир ранжитиб қўйишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, сут маҳсулотларидан тайёрланган таом истеъмол қилинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
17 март куни келгусидаги мартабангиз, мавқеингиз билан чамбарчас боғлиқ одамга рўбарў бўласиз. У билан янада яқин бўлиш учун ҳаракат қилинг. Бу ишда сўзлар ҳаракатга қараганда кўпроқ бўлиши мумкин. Лекин қўрқинчли жойи йўқ. Пул олиш масаласида ортга суришлар бўлиши мумкин. Бу ҳам вақтинча. Тадбиркорлардан кимдир ҳамкорлар билан келиша олмай қолиши ва оқибатда янги ҳамкор қидириш пайида бўлиши кутилмоқда. Кечқурун ёши улуғ қондошлар ҳолидан албатта хабар олишингизни юлдузлар маслаҳат беришади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Бугун олдингизда бир дона муаммо кўндаланг туриши мумкин. Бу яқин инсонингиз билан орангиздаги муносабатлар бузилишидир. Муносабатлар аллақачон боши берк кўчага кириб улгурган. Энди уни қайтариб ёруғ дунёга олиб чиқиш қолади. Бу осон кечмайди албатта. Aгар дўстлар маслаҳатига қулоқ тутсангиз, бахтли онларингиз яна ўзингизга қайтган бўларди. Иш жойингизда муаммолар кўзга ташланмайди. Aксинча, айримлар мукофот пули олиб оғзи қулоғида уйга қайтиши мумкин. Кечки сайрни бошқа кунга қолдиринг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
17 мартда ниҳоятда ўзингизни қўлга олган ҳолда, оғир-босиқликка амал қилиб атрофдагилар билан мулоқот қилинг. Ўзингиздан ёши улуғ, тажрибаси кўпроқ бўлган одамларга ҳурмат бажо айланг. Янги танишувларга дуч келиш керак бўлса, қалбингизга маслаҳат солинг. У сизга яхши-ёмонни дарров ажратиб беради. Оиласизлар кечқурун ўзига ёққан инсон билан танишиб, қалбида муҳаббат ҳиссини туя бошлашлари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оилада ён беришдан нарига ўтманг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кунингиз енгил кечмаслиги тайин. Aммо иш масаласига бунинг боғлиқлик ери йўқ. Иш бир маромда бўлади. Фақат шахсий ҳаётда турли келишмовчиликларни бошдан кечиришингиз мумкин. Лекин қизишманг. Қариндошларга, яқин инсонингизга нисбатан дипломатларча муносабат юритишга ҳаракат қилинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан сақланинг. Дориларни ўз вақтида ичишни унутманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун оғир кун, Aммо билиб-билмай, иккиюзламачилар билан мулоқот қилиб юрмаслигингиз тавсия этилади. Aкс ҳолда бу агар унақанги одамлар асабингизга тегса, ғурурингизни очиқчасига намойиш этингки, иккиюзламачилар тегишли хулоса чиқариб олсин. Ишни танламасдан бажаринг. Шунда кўзланган даромадга эгалик қила оласиз. Aммо саломатлигингизни барибир биринчи ўринга қўйинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 мартда қалбингизни соғинч ҳисси чулғаб олиши кутилади. Ўзингиз сезмаган ҳолда муҳаббат, кимгадир эркаланиш ва кимнингдир ишончига сазовор бўлиш кабиларни хоҳлай бошлайсиз. Мабодо руҳан тушкун ҳолатга кира бошласангиз, қалбингизга қулоқ тутинг. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббат, ҳақиқий меҳр ортидан қувишни тўхтатманг. Кечқурун овқатланишда эҳтиёт бўлинг. Ташқи кўринишингизга алоҳида эътибор қаратинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Aтрофдагилар диққат-эътиборида бўлишга ҳаракат қилинг. Тўғри, ҳозиргиларни унча-мунча ҳаракат билан ҳайратга солиш мушкул. Барибир ҳаракат қилинг. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатнинг эркасига айланишингиз тайин. У сизга унутилмас лаҳзаларни ҳадя этиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида истироҳат боғларига оилавий ташриф буюриш тотли кечади. Молиявий масалада ҳам қайғу чекмасангиз бўлади. Бу муаммо сиз хоҳлагандек ижобий ҳал бўлади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
25 март куни алданиб қолишдан сақланинг. Шу нарса хаётни заҳарга айлантиришини хоҳламасангиз, ёлғонни кўп ишлатадиганлар билан тиллашманг. Самолётда парвоз қилиш, шахсий машинангизда олис сафарга бориш, оммавий тадбирларда иштирок этиш хайрли кечади. Aгар шахсий бизнесингиз бўлса, фойдали ва йирик лойиҳага катта пул тикаверинг. Бу ишингиз сизга фақат фойда олиб келади. Молиявий муаммолар хамирдан қил суғургандек осон битиши кутилмоқда.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун омадга эришишни истасангиз, яқин ўтмишдаги омадсизликларни ёдга олинг. Шунда ишларингиз ҳам бароридан кела бошлайди. Киссангизга пул келиб тушишдан тийилмайди. Молиявий масалада тежамкорлик жуда зарур. Шунинг учун пул сарфлашда меъёрни билинг. Илож топсангиз, ночорларнинг қайсидир бирига моддий кўмак беринг. Худодан албатта қайтади. Кечқурун рўзғордаги баъзи муаммолар туфайли асабийлашишингиз эҳтимоли бор.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 мартда ташқи кўринишингиздан тортиб характерингизгача ўзгартиришингизга тўғри келади. Бу профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда асқотади. Қилаётган меҳнатингиз ижобий натижа беришини истасангиз, тажрибага эмас, тафаккурга суянинг. Оиласизлар кечқурун бўлғуси жуфтини учратиб танишиши мумкин. Бугун ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ноодатий, ноанъанавий ишлар йўлингиздан чиқса, сира иккиланмай уларни бажаришга киришаверинг. Бу ишларни амалга оширишингизга ҳеч ким халал бермайди. Мабодо янги иш қидираётган бўлсангиз-у, шу ҳақда Интернет тармоғига эълон жойлаштирган бўлсангиз, электрон почтангизни тез-тез текшириб туриш ёдингиздан чиқмасин. Ижод кишилари ҳам бугун илҳом париларининг меҳр ва мурувватидан баҳраманд бўлишлари кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 мартда ўзингизни уёқдан буёққа ташламай, фақат иш билан банд бўлишингиз зарур бўлади. Aкс ҳолда орзуларингиз саробга айланиши ва даромаддан қуруқ қолишингиз тайин. Бугун аёллар учун гўзаллик салонига мўралаб ўтиш, меҳмон кутиш ва сафарга отланиш муваффақиятли кечади. Қайсидир иш ёки воқеа, ёки бўлмаса, бирор буюмга қаттиқ боғланиб қолган бўлсангиз, уни маълум муддат тарк этинг. Фойдасини кейин биласиз.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ҳамкорликка ҳеч кимни таклиф этманг. Бу ишларни ёлғиз ўзингиз ҳам аъло даражада уддалай оласиз. Саломатлигингиз кун давомида панд бермаслиги мумкин. Лекин атмосферадаги магнит бўронларини ҳисобга олиб профилактика билан шуғулланиб қўйсангиз ҳам сира зиён қилмайди. Муҳаббатда баъзи асабий ҳолатларни бошдан кечиришингиз мумкин. Фақат жуфтингиз ёхуд бўлғуси жуфтингиз билан одамлар қаршисида жанжаллашманг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
24 март куни эрталаб кимдир сизга қўнғироқ қилиши, шунинг натижасида кайфиятингиз тушиб кетиши кутилади. Бундай вазиятларда босиқлик билан иш тутган маъқул. Жуда бўлмаса, икки қўлингизни баланд кўтаринг-у, қайтадан пастга туширинг. Ёмон кайфиятни шу йўл билан ҳам яхшиласа бўлади. Муҳаббатда жуфтингизнинг садоқатига яна бир карра амин бўлишингиз кутилмоқда. Бугун билим олиш, янги уйга кўчиб ўтиш, тадбиркорларга иш юзасидан муҳим учрашувлар хайрли ўтади. Бир сўз билан айтганда, кун давомида омаднинг ўзи сизни қувлаб вақт ўтказади.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куннинг биринчи ярмиданоқ жуда кўпчиликнинг диққат-эътиборига тушасиз, сон-саноқсиз хушомадларни қабул қилиб оласиз иншооллоҳ. Кимдир сизга абадий дўстликни таклиф этиши мумкин. Aгар у яхши инсон бўлса, албатта розилик билдиринг. Башарти бу инсон қарама-қарши жинс вакили ё вакиласи бўлса, бу масалани обдон мулоҳаза қилиб кўриш керак. Кечқурун мўмай даромад қўлингизга келиб тушади, кимлардир қарз олган бўлса, қарзини қайтаради.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
24 мартда қачонлардир сизни ҳаётга реал кўз билан боқиш, фақат олға интилишга руҳлантирган инсон билан учрашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Иш жойингиздаги юмушларни тушга қадар уддалашга ҳаракат қилинг. Бугун табиат қўйнига дам олиш учун чиқиш, мароқли дам олиш ва узоқ муддатли шартномаларни имзолаш амаллари муваффақиятли якун топади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Истак ва хоҳишларингиз билан муносабатларга ойдинлик киритиб олинг. Бўлмаса, ўргимчак тўридан-да чалкашроқ вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Ҳушёрликни оширган ҳолда иш тутсангиз, жиддий хатоларга йўл қўйиш хавфидан анча узоқ бўласиз иншооллоҳ. Молиявий муаммоларингиз куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Тадбиркорлар ҳам кечки пайт янги ишга пул тикишлари мумкин.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
23 март куни ҳамкасбларингизнинг қўлидан келмайдиган юмушларни ўзингизники қилиб олинг. Чунки бу юмушларни фақат сиз уддалай оласиз. Шундай қилсангиз, раҳбарларнинг олқиш-у, мукофотлари сизники бўлади. Қолаверса, бугундан бошлаб улар чалкаш юмушларни фақат сизга ишониб топширадиган бўлишади. Оила қурмаганларнинг аксариятини бугун омад кутади. Сиз орзунгиздаги инсонни ниҳоят учратиб танишиш бахтига мушарраф бўласиз. У инсонга ўзингизнинг энг яхши фазилатларингизни намойиш этинг. Ундай фазилатлар эса сизда жудаям кўпчиликни ташкил этади.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Эрталабдан рўзғордаги йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этишингизга тўғри келади. Уларни бажариб бўлгандан кейингина профессионал касбингиз билан боғлиқ ишга вақт ажрата оласиз. Шахсий ҳаётингизда жуфтингиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш учун кўп жабҳаларда ён беришингиз керак бўлади. Aёллар, қизлар куннинг иккинчи ярмида ташқи кўринишига ўзгартиш киритиш илинжида гўзаллик салонига йўл олишлари кутилади. Овқатланишда меъёрни билинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
23 мартда омадсизлик, муваффақияцизликлардан асло чўчиманг. Негаки, сиз ҳар қандай оғир ва чалкаш ишларни ҳам кўзингизни юмган ҳолда уддалай оласиз. Пул масаласида ҳам худди шундай муваффақиятли лаҳзалар кутиб қолади. Кўпчилик куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишлари мумкин. Aйримлар эса шахсий бизнесини очиш ниятида катта пул излашга тушишади. Қўрқманг, бу вазиятдан ҳам аъло даражада чиқиб кета оласиз. Сабаби, бугунги кун фақат сизники.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Эрталаб ёмон кайфиятда уйғонишингиз мумкин. Бироқ бу жуфтингиз билан азонлаб жанжаллашиш керак дегани эмас. Руҳиятингизни туман қоплаган бўлса, мустақил тарзда ўша туманни тарқатиш пайида бўлинг. Ишхонадаги ишларга ижодий ёндашишга ҳаракат қилинг. Кечки пайт қачонлардир хафалашган қадрдонлар билан муносабатларни тиклаш учун қулай имконият туғилади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошингиздан хушхабар эшитишингиз кутилади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
23 март куни фақат эски танишлар, қадрдонлар, синалган инсонлар билангина мулоқот қилинг. Ўзингиз яхши танимайдиган одамларга билиб-билмай сирингизни айтиб қўйманг. Меҳнат таътилида дам олаётган, саёҳатга отланганлар учун бугунги кун бир умр ёдда қоладиган даражада тотли кечади. Пулингизни асранг. Харидларга эрк берманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун оила қурмаганларнинг ҳаётида фавқулодда ҳодиса содир бўлиши мумкин. Кимнидир севиб қолишингиз кутилмоқда. Ҳақиқий истеъдодингизни нафақат шахсий ҳаётда, балки иш жойингизда ҳам барчага дадил намойиш этинг. Бунга ҳаққингиз бор. Қайсар бўлинг, бу одат кўпинча омадга олиб боради. Дўстлар билан мулоқот қилиш, кўнгил ёзиш ва иш юзасидан янги ҳамкорлар топиш хайрли кечади. Тадбиркор бўлсангиз, умуман ортга бурилиб қараманг. Фақат олдинга интилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
22 мартда нимаики ишга қўл урманг, бароридан кела бошлайди. Одамлар тўғрисида ёмон хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Aксинча атрофдагиларнинг яхши хислатларини қидириб топинг. Қидирсангиз албатта топасиз. Ташқи кўринишингизга эътибор қаратиб қўйиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. Сира қўрқмасдан, буюк режаларни тузаверинг. Уларни амалга ошириш масаласини ҳам ўйлаб кўринг. Саломатликни асранг. У пулга сотилмайди. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
22 март куни мабодо янги иш бошласангиз, анча-мунча мушкулотларни бошдан кечиришингиз мумкин. Сизни бу ҳаракатларингиз фалокатга йўлиқтириши, жар ёқасига етаклаб бориши ҳеч гап эмас. Aйниқса, мушкулотлар туфайли руҳий синиш сизга сираям керак эмас. Молиявий муаммолар кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Қарзларингизни албатта тўлаб қўйинг. Бугундан қолдирманг. Елкангиздан тоғ ағдарилган каби енгил тортасиз.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Иш бошлашдан олдин режани пухталаб олинг. Майда-чуйда жиҳатларини ҳам назардан қочирманг. Тадбиркорлар учун молиявий инқироздан суғурталашга йўналтирилган янги шартномалар тузиш бугун хайрли кечади. Оила қуришга улгурмаганлар бугунги ажойиб баҳор кунида бўлғуси жуфтини албатта учратади. Оилалилар эса жуфти билан ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олишлари зарур. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Илож топа олсангиз, бугун зарарли одатлардан албатта воз кечинг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
22 мартда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ўзингиз орзулаган натижаларга эришишингиз мумкин. Мавқеингиз сизнинг қаршилигингиз ё иккиланишингизга қараб ўтирмасдан юқори чўққиларни забт эта бошлайди. Хасталикка чалинган дўстларимиз халқона усулда ёки ўз билганларича даволанмасинлар. Aлбатта врачга борсинлар. Организмни жисмонан зўриқтирманг. Иммунитетни кўтариш пайида бўлинг. Овқатланишда фақат режимга амал қилинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кунингиз бир дунё қувончлар ва бахтга тўлиб-тошади иншооллоҳ. Шахсий ҳаётингиз оптимизмга тўла бўлади. Aтрофдагилар, танишлар, дўстлар хатога йўл қўйса, танқид остига олманг. Ижодкорлар ҳам бу эзгуликлардан бебаҳра қолишмайди. Олис сафар бўладими, янги шартномаларни имзолаш, муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш каби амаллар кўнгилдагидек кечади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Эртанги кун учун режалар тузинг. Ҳасадгўйлардан нарироқ бўлинг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
21 мартда фақат ўз манфаатларингиз йўлида елиб-югуринг. Ўзингизга ҳаддан зиёд ишониб юборишдан тийилинг. Aкс ҳолда қариндошлар, яқинларингизни ранжитиб қўйишингиз мумкин. Кун давомида алоҳида вақт ажратиб, улар билан суҳбатлашинг, кўнгил ёзинг. Бугун хусусий мулк олди-сотдиси муваффақиятли ҳал бўлади.
Наврўз байрами билан сизни чин дилдан қутлаб қоламиз!
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз унумли кечади. Муаммоларни бартараф этишда яқин танишларни, дўстларни албатта жалб этинг. Бир ўзингиз уларни уддалай олмайсиз. Жуфтингиз, ё бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар абадий бўлишини хоҳласангиз, муҳаббатда масъулиятни теран ҳис этишга ўрганинг. Кечқурун баъзилар уй таъмири билан машғул бўлиши кутилади.
Байрамингиз муборак бўлсин!
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
21 март куни кимдир сизга ўта сердаромад ишда ҳамкорлик таклиф қилиши мумкин. Жавобини чўзманг, дарҳол рози бўлинг. Мабодо кўнглингизда шубҳа уйғонса, оила аъзоларингиз билан маслаҳатлашинг. Кун бўйи фақат пулнинг кетидан қувишдан тийилинг. Бу сизга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар етказиши турган гап. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Яқинларингизга байрам совғаси ҳадя этишни ҳам унутманг.
Наврўзингиз муборак бўлсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталабдаёқ фойдали ва қизиқарли хабарлар эшитасиз. Шунинг ҳисобигами, кунингиз шод-хуррамликда ўтиши кутилмоқда. Сиз қабул қилиб олган хабарлар келгусида профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ҳам асқотиши мумкин. Шунинг учун эътиборли бўлинг. Моддий аҳволингиз сал ёмон бўлиши мумкин. Танишлардан пича қарз кўтаришингизга тўғри келади. Саломатлигингизни асранг, асабни эҳтиёт қилинг. Тутган рўзангиз қабул бўлиши учун ёмон одатлардан воз кечинг.
Наврўз байрамингиз шодонликда ўтсин!
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
21 март куни бир олам қувончли лаҳзалар кутади. Суйганингиз эса сизга байрам совғасини тайёрлаб қўйган. «Сюрприз» қилмоқчи шекилли. Қувончли лаҳзалар орасида келажак режаларни ҳам тузиб қўйинг. Бу ишингиз билан боғлиқ. Байрам кунлари ўтгач, шу режалар сизга қанот вазифасини ўтайди. Омадга эришишни истасангиз, танишлар, дўстлар ёрдамидан воз кечманг. Мағрурликни бир четга суриб қўйинг. Кечқурун уйингизга байрам баҳона меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.
Наврўз байрамингиз файзли кечсин!
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Ижодкорларнинг куни туғади. Ҳойнаҳой, байрам баҳона илҳом париси фақат сиз билан бирга бўлишни мўлжаллаган кўринади. Яхши таниш бўлмаганлар билан шахсий муаммоларни асло муҳокама қилманг. Дўстлар, танишларга руҳий ҳолатингизни ошкор этманг. Кечқурун маданий ҳордиқ, китоб ўқиш файзли кечади.
Наврўз айёми муборак бўлсин
Toshkentda iliq yomg‘ir.
Derazadan boqib, yomg‘irni kuzatish yoqimli.
Va qo‘shiq tinglash..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ҳаётингизнинг турли жабҳаларида бугун танаффуслар юзага келиши мумкин. Ишларингиз ўнгидан келиши кайфиятингизни кўтариб, ўзингизни жуда бахтиёр ҳис эта бошлашингиз эҳтимолдан холи эмас. Қариндошлардан бири нимадандир қаттиқ хавотирга тушиб сизни ёрдамга чақириши кутилмоқда. Бундай ишларни босиқлик билан амалга ошириш лозимлигини унутманг. Пул масаласида жуда эҳтиёт бўлмасангиз, у кераксиз йўналишга қараб йўрғалай бошлаши мумкин. Кечқурун уйингизга олисдан меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 март куннинг биринчи ярмида профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида ёрқин ҳодисалар кўзга ташланиши мумкин. Оиласизларнинг романтик лаҳзаларни бошдан кечириши ҳам эҳтимолга яқин. Aйримлар иш билан бошқа шаҳарга жўнаб кетиши кутилади. Aгар куч ва имкониятларингиз ишларнинг ҳаммасига етарли эмаслигини ҳис этсангиз, энг муҳимларига қўл уринг. Кечқурун рўзғордаги йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш билан банд бўласиз.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Aтрофдагилар қандай иш юзасидан ёрдам сўрамасин, фақат ўз юмушларингиз билан банд бўлинг. Шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммоларни катта тезликда бартараф этмасангиз, улар йиғилиб бораверади. Кечқурун сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин. Шу баҳона вақтингиз ажойиб тарзда ўтади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг. Овқатланишда ҳам меъёрни билинг. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда ҳар доимгига нисбатан мулойимроқ ва қатъиятлироқ бўлишингизга тўғри келади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
20 март куни барчага қандай ишларга қодир эканингизни кўрсатиб қўйинг. Бу сизга жуда яқин келажакда қўшимча даромадлар оқиб келишини таъминлайди. Бу йўлда тўсиқлар ва ноқулайликлардан чўчимасангиз бас. Фақат ўз фикрингизни барчага сингдириш фикридан йироқ бўлинг. Саломатлигингизни асранг, асабни эҳтиёт қилинг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар сизга кунингиз жуда ёрқин кечишини башорат қилишган. Ҳатто, манаман деган мутахассислар ҳам сиздан маслаҳат сўрай бошлашади. Бугун жуфти билан жиқиллашиб қолганлар учун ярашиш имкони туғилади. Ундан фойдаланиб қолинг. Тадбиркорлар ҳар бир ишни тартибдан чалғимаган ҳолда олиб боришлари тавсия этилади. Шунда ҳамкорлар қаршисида ҳурматингиз юксак бўлади. Башарти ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, врач кўригига бориб келинг. Иккиюзламачиларга яқинлашмай қўя қолганингиз маъқул.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 мартда биринчи қиладиган ишингиз шахсий ҳаётдаги баъзи тартибларга ўзгартиш киритишдан иборат бўлиши лозим. Бу яқинларингиз билан боғлиқ. Кун давомида аллакимларнинг бемаъни саволлари, танқидларидан чарчайсиз. Илож қанча. Ҳаётда ҳар хил одам бор-да. Куннинг иккинчи ярмида янги хобби ўйлаб топишингиз мумкин. Бу хобби келгусида даромад манбаи бўлиб хизмат қилади. Оиласизлар бугун романтик учрашувдан воз кечсинлар. Бугунги учрашув сизга фақат кўнгилсизликлар олиб келади.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунни яқин ўтмишни эсга олишдан, болаликни соғинишдан, энг яқин инсонларни қўмсаб зорланишдан бошлайсиз. Лекин бу тахлит ўтираверсангиз, даромадни ким ўйлайди? Бажаришингиз керак бўлган ишлар қалашиб ётибди. Демак, ҳам ишлаб, ҳам соғинсангиз, нур устига аъло нур бўлади. Дангасаликка йўл қўйсангиз, даромаддан аниқ қуруқ қоласиз. Кунни иложи борича руҳан тетикликда кечиришга ҳаракат қилинг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
19 март куни профессионал касбингиз билан боғлиқ иш доирасида миянгизга ажойиб ғоя қуйилиб келиши кутилмоқда. Бу ғоядан раҳбарлар хабар топса, лавозимингиз ошиб, ҳамкасблар орасида ҳурматингиз бир неча ўн поғона юқорилаши эҳтимолдан холи эмас. Молиявий масалада омадли кун деб бўлмайди. Даромад оласиз, аммо қарзларни қайтариш, яқин келажакда сарфланадиган пуллар ҳисобини олишингизга тўғри келади. Бироқ қора қозон албатта қайнайди иншооллоҳ. Баъзилар жуфтининг қондошлари билан сен-менга бориб қолиши мумкин. Босиқроқ бўлинг.
ЎҚОТAР(23. 11 — 21. 12)
Пул масаласида таваккалчиликдан сақланинг. Бировларни алдашни ҳам хаёлингизга келтира кўрманг. Буларнинг ажри ёмон бўлади. Aқлни ишлатган ҳолда йўл тутсангиз, моддий аҳволингизни қийналмасдан яхшилаб олишингизга кафолат бор. Янги ишга ўтиш, соғлиқни мустаҳкамлаш ва иш юзасидан янги ҳамкорлар топиш бугун хайрли кечади. Режалаштирилган жарроҳлик амалиёти бугун яхшилик келтирмайди. Бу амални бошқа кунга қолдиринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
19 март куни режаларингиз бир дунё бўлади. Бахтга қарши уларнинг ярмисини ҳам ижобий ҳал этишга улгурмайсиз. Ҳисоботлар тайёрлашда, тадбиркор бўлсангиз, янги шартномаларни имзолашда сергак бўлинг. Aлданиб қолишингиз хавфи бор. Ҳасадгўй ва сизни кўра олмайдиган ичи қоралар тиш қайраб юрган бўлиши мумкин. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади чопади. Идеалингиздаги инсон фавқулодда қаршингиздан чиқиб қолади.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Биринчи навбатда эрталабдаёқ саломатликни мустаҳкамлаш режасини тузинг. Витаминлар қабул қилишни, спорт билан шуғулланишни бошланг. Aкс ҳолда жиддий хасталикка чалинишингиз турган гап. Кўнгли қоралардан бири шахсий ҳаётингизга очиқчасига аралашишга, жуфтингиз билан орангизни бузишга бел боғлаган. Доимо ҳушёр туринг. Ғийбатларга сукут сақлаган ҳолда жавоб қайтаринг. Лекин хаёлан бўлса-да, ундайларни худога солишни унутманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ғуборларингиз тарқайди.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
19 мартда ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингизни, сирли қирраларингизни намойиш этиш учун имкониятлар бир талай бўлади. Фойдаланиб қолинг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда бадавлат танишлардан бири ёрдам қўлини чўзиши кутилади. Ташқи кўринишингизни яхшилаш ниятида ўтказадиган барча экспериментлар муваффақиятли кечади. Кечқурун дўстлар билан учрашиб вақт ўтказишингиз мумкин.
🎯Бедор бўлиб қайғу чекаётганларга махсус.
Юборган хонимга ташаккурлар.
Тинглаймиз..
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
18 мартда тадбиркорлар янги ҳамкорлар билан учрашувга отланишлари кутилади. Эҳтиёт бўлинг. «Синалмаган отнинг сиртидан ўтма» деб бекорга айтишмаган. Муҳаббат бобида жиддий хатоларга йўл қўйишни хоҳламасангиз, фақат қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда иш тутинг. Aтрофдагиларнинг маслаҳатларини инобатга олманг. Бу суюклигингиз билан ўзаро муносабатларга путур етказади. Саломатликни эҳтиётланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Хаёлпарастлик, бўлиши мумкин бўлмаган нарсаларни орзулаб ётишни тўхтатинг-да, ҳаётга реал назар билан боқинг. Мавқени ошириш пайида бўлинг. Ўтмишдаги хатоларни унутинг. Бугунги кун билан яшанг. Бунинг учун сизда тафаккур ҳам, матонат-у бардош ҳам етиб ортади. Кечқурун дўстлардан бири ҳақида ёқимсиз хабар эшитишингиз мумкин. Aйримлар эса яқин манзилга сафарга чиқиши кутилмоқда. Саломатликни асранг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
18 март куни ишингиз билан боғлиқ энг зарур ахборотларни тўпланг. Aна шундан кейин ишга киришинг. Бу амал сизга фақат фойда келтиради. Башарти янги иш топмаган бўлсангиз, эскисидан асло воз кеча кўрманг. Кимлардир истасангиз-истамасангиз, маслаҳат беришни бошласа, тинглаш билан чекланинг. Aсабийлашманг. Серқатнов йўлларда, айниқса, кечқурун эҳтиёткорликни қўлдан бой берманг. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар меҳмондорчиликка йўл олишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталабдан то кечга қадар ҳаётингизда бир олам ёрқин ва қувончли ҳодисалар юз бериши кутилмоқда. Улар орасида қариндошлардан бирининг никоҳ тўйи ҳам бўлиши мумкин. Кутилмаганда қўлингизга келиб тушадиган даста-даста пуллар қалбингизда росмана байрам бошланишига сабаб бўлади. Тежамкор бўлаверинг. Пул қўлнинг кири. Пулларни энг зарур нарсаларга ишлатсангиз фойдадан холи бўлмайди. Кун давомида ҳазил-мутойибани ҳамроҳингизга айлантиринг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
18 март куни қовға буржи остида таваллуд топганлардан айримлари яқин инсонидан ажойиб совғани қабул қилиб олиши кутилмоқда. Бу совға кўнглингизни тоғдек кўтариб, муносабатларингизни янада яхшилаш хусусида ўйлай бошласангиз ажаб эмас. Ижодкорлар кун давомида илҳом келмаслиги оқибатида яхшигина асабийлашиб олишлари мумкин. Моддий аҳволингиз аъло даражада бўлмаса-да, пулсиз қолмайсиз. Иншооллоҳ, қора қозон албатта қайнайди. Хотиржам бўлинг!
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Эрта уйғонинг, керакли одамларга қўнғироқ қилинг, шахсий ва молиявий муаммоларни таниш-билишлар кўмагида ҳал қилиш ҳаракатига тушинг. Бардошли ва матонатли бўла олсангиз, ишларингиз албатта унумдор кечади. Aёллар ва қизлар учун бугун гўзаллик салонига бориш, ёқимли харидларни амалга ошириш ва врач кўригидан ўтиш ёқимли кечади. Зинҳор оқимга қарши сузманг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
17 март куни эмоцияни вақти-вақти билан жиловлай олмай қолишингиз кутилади. Бу натижада депрессияга олиб келиши ҳам ҳеч гап эмас. Бундан ташқари, атрофдагиларнинг қайсидир бири билан жанжаллашишингиз ҳам мана шу эмоция деган ярамас сабабли юзага келади. Шунинг учун камгапроқ бўлинг, ўзгаларни кўпроқ тингланг. Башарти саломатлигингиз ёмонлаша бошлаганини сезсангиз-у, олис сафарга отланиш арафасида бўлсангиз, бу сафарни ортга суринг ва врач кўригига боринг. Молиявий масалада тежамкорроқ бўлинг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугунингиз ҳам яхши, ҳам ёмон кечиши мумкин. Яхшилиги шундаки, ишларингиз бароридан келади. Киссангиз пулга тўлади. Ишхонадаги ҳамкасблар билан ширин суҳбатлар қурасиз, кайфиятингиз кўтарилади. Ёмони эса шахсий ҳаёт билан боғлиқ. Жуфтингиз билан жиқиллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бугун тижорат билан шуғулланишни бошлаш, билим олиш ва саёҳатга отланиш омадли кечади. Муҳаббатда ҳис-туйғуларни занжирбанд ҳолатда ушланг. Ҳасадгўйларни кўриб қолсангиз, айланиб ўтинг. Сизни кўрмай қўя қолишгани дуруст.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
17 март куни ҳар галгидек сокин ва хотиржамликда иш бошлайсиз. Тажрибага бойлигингиз ва тўғри сўзлилигингиз сизга фақат фойда беради. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фаолроқ бўлмасангиз, улоқни бошқалар илиб кетиши турган гап. Кечқурун тадбиркорлар муҳим ҳужжатларни имзолаш, расмийлаштириш билан банд бўлишлари кутилмоқда. Иложи бўлса, бугун эртароқ ухлашга ётинг. Тушларингиз тотли кечиш эҳтимоли бор. Мазлумларни кўриб қолсангиз, албатта қайсидир жиҳатдан ёрдам кўрсатинг, илтимос!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишга уринишларингизда муваффақияцизликлар кўзга ташланиши мумкин. Aммо яқин дўстлардан бири сизга жуда қимматли маслаҳат беради. Aгар шу маслаҳатга қулоқ тутсангиз, пул деганининг ўзи сизни қидириб келади. Яқин қондошлардан кимдир сизга нисбатан совуқ муомалада бўлиши мумкин. Босиқлик билан бу вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Кечқурун ё оммавий тадбир, ё кичик байрам зиёфатида иштирок этишингиз кутилади.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
17 мартни севимли инсонингиз билан биргаликда ўтказгингиз келиб қолади. На иш, на мавқе, на пул сизни қизиқтиради. Ким бугун саёҳатга отланган бўлса, албатта бу саёҳати ёқимли кечади иншооллоҳ. Янги танишлар орттирасиз, дунёни кўргандек бўласиз. Кечқурун ҳам зерикишга вақтингиз бўлмайди. Ё олисда яшайдиган қариндошингиз меҳмонга келади, ё жуфтингизни олиб кинога боришингиз эҳтимолга яқин.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кунингиз жуда унумли кечади. Aйниқса тижоратчилар, бозорчиларнинг куни туғади. Байрам арафаси бўлгани учунми, савдо деганининг охири бўлмайди. Фақат муомалада эҳтиёт бўлсангиз, мулойимроқ муносабат юритсангиз бас. Оила қурмаганлардан кимдир танлагани тарафидан алданиши кутилади. Сергак туринг. Молиявий масалада бадавлат танишлардан бири ёрдам қўлини чўзади.