munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

Қийинроғи. Топганни энг ақлли деб хисоблаймиз.

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз енгил кечмайди. Шунинг учун осон ва қулай имкониятлардан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Муҳаббатда ҳам тақдирнинг жиддий синовларига рўбарў келишингиз мумкин. Бу синовдан аъло даражада ўтишнинг бир йўли бор. У ҳам бўлса, жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизга ён беришингиз лозим. Йирик харидлар, сифатли маҳсулотларни танлаш учун бугун қулай имкониятлар туғилади. Кечқурун яқин қариндошлардан бирининг дастидан бироз асабияшишингиз эҳтимоли бор.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

16 мартда яқинларингизнинг истак ва хоҳишларини бажо келтиришингизга тўғри келади. Aммо бу ижро сизга ҳар жиҳатдан фойда беради. Aгар хаёлпарастликка, индамасликка берилмасангиз, ўз орзуларингизни ҳам ҳақиқатга айлантириш имкони бор. Ишхонадаги юмушларни бажаришда қайсарлик ва пухта режалар сизга наф бериши мумкин. Ҳамкасблар билан муносабатда масофани сақланг. Aкс ҳолда орангизда жанжал чиқиши ҳеч гапмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Бугун эмоцияга зинҳор эрк бера кўрманг. Бу жуда оғир вазиятларга тушиб қолишингизни таъминлаши мумкин. Ҳамкасбларга, ҳатто, дўстларга ҳам режаларингиздан оғиз очмаслигингиз тавсия этилади. Куннинг иккинчи ярмида анчадан бери кўришмаган қадрдонлар билан учрашишингиз эҳтимолга яқин. Уларнинг қайсидир бири сизга ишингиз билан боғлиқ янги ғояни тақдим этади. Шўр ва ёғли таомлар истеъмол қилманг. Саломатликни атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан қаттиқ туриб ҳимоя қилинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

16 март куни яқин ўтмишда қўлдан бой берилган имкониятлар ёдингизга тушиб ўзингизни ўзингиз койишингиз турган гап. Чунки иш бажаришда яна жиддий тўсиқларга дуч келасиз. Эсда тутинг, катта иш бажаришдан олдин режани пухталаб олиш зарур. Ёки ишончли дўстларга мурожаат этсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Молиявий муаммоларингиз аъло даражада ҳал бўлади. Кимдир олган қарзини қайтаради. Яна кимдир қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф этади. Кечқурун олисда яшайдиган дўстингиз ҳақида ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугунингиз унумли ва муваффақиятли ўтади. Бунинг учун ўзингиз ҳам ҳаракат қилиб, эрталабданоқ ишга шўнғишингиз лозим. Ҳатто, майда-чуйда ишларни ҳам бошқа кунга қолдирманг. Яхши таниш бўлмаган одамларга умуман қарз берманг. Шахсий иш билан амалга ошириладиган сафар бугун муваффақият келтиради. Лекин сафарга яқинларингиздан кимнидир шерик қилиб олишингиз керак. Кечқурун оғир ҳазм бўладиган овқатлар ейишдан қочинг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

16 мартда ишларингиз бошқа кунлардагига нисбатан кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Бироқ иш бажаришда ўзгалар ёрдамига таянманг. Қалбингизга қулоқ тутинг. У сизга тўғри йўл кўрсатади. Шахсий ҳаётда фавқулодда қарор чиқарилиши зарур бўлган масала юзага келиши мумкин. Қариндошлар маслаҳатига қулоқ тутмасангиз, кечқурун жанжалли вазиятда қолиб кетасиз. Омадга эришишни хоҳласангиз, олдингизга аниқ бир мақсадни қўйган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Минусда қолиб кетмаслик учун бугун молиявий масалага янада эътиборлироқ бўлинг. Aгар олдингизда жуда тез фурсатда бажарилиши лозим бўлган ишлар турган бўлса, уларни режасиз ҳам амалга оширишга киришаверинг. Оилангизда бугун сизнинг етакчилигингиз иш бериш эҳтимоли бор. Гарчи шу кунга қадар яқин инсонингиз етакчи бўла олишингизга шубҳа назари билан боққан бўлса, бугун албатта бу фикрларидан ўзи афсусланади. Кечқурун соғлиғингизга ҳам эътибор қаратиб қўйишингиз тавсия қилинади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

15 мартда иш жойингизда зиммангизга қандай вазифа юкланмасин, мардона турган ҳолда вазифангизни бажаришга киришинг. Ташаббускор бўлинг, бу ҳамкасблар қаршисида обрўйингизни яна бир поғона юқорига кўтариб қўйиши аниқ. Илож топсангиз оммавий тадбирлар ташкил этинг. Бу ҳам кайфиятингизга кайфият қўшади. Кечқурун ҳамкасблардан бири билан телефон орқали баҳслашиб қолишингиз мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ўзга шаҳар ёки мамлакатдан ташриф буюрган инсонлар билан учрашиб танишишингиз кутилади. Бу қайсидир мажлис, тадбирлар доирасида кечиши мумкин. Молиявий муаммолардан кун бўйи фақат чанг, аниқроғи, олтин қиёфасидаги чанг қолади. Сизни яна омад қучади. Ёлғиз, ҳали оила қуришга улгурмаганлар бугун куннинг иккинчи ярмида шахсий ҳаётини йўлга солиш учун янги имкониятларга эга бўлиши ҳақиқатга яқин. Сиз романтик учрашувни бошдан кечирасиз. Бахтингизни берсин!

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

15 март куни сиз жондан севадиган инсон ҳақида ёқимли хабар эшитасиз. Aммо буни яқин кишингизга айтиш учун шошилманг. Ҳамма нарсанинг ўз вақти, соати бўлади. Молиявий масалада омадга эришасиз. Фақат йирик харидлардан тийилиб туринг. Тадбиркор бўлсангиз, кун давомида яна бир шоҳобча очиб, бизнесни кенгайтириш имкониятига эгасиз. Баракасини берсин!

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Эрталабдан бор куч ва имкониятларингизни бир жойга жамлаш, ана ундан кейин иш бошлашингиз тавсия қилинади. Шундагина ишларингиз бароридан келади, йўлингизга кўндаланг бўладиган тўсиқларни осонлик билан енгиб ўтасиз. Оиладаги муаммоларни ҳам шундайлигича қолдириб бўлмайди. Кечқурун бироз дўстлар билан бирга ҳамсуҳбат бўлинг, дам олинг. Лекин зарарли одатларга қайтишни ўйламанг. Ташламаган бўлсангиз, 15 март бундай одатлардан воз кечиш учун қулай кечади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

15 мартда дўкон айланиш деган хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Харидларни қилишга қиласиз, аммо кейин афсус чека бошлайсиз. Моддий аҳволингиз заифлашиб қолиши мумкин. Башарти яқин келажакда уй сотиб олиш ёки олис сафарга чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, пул ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Ишхонадаги ҳамкасбларга ишонинг, улар билан бамаслаҳат иш тутинг. Кечқурун спортзалга бориб спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш саломатлик гарови эканини унутманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Aфсус, бугун баъзилар молиявий жабҳада омадсизликка, йўқотишларга юз тутиши, аллакимлар суюкли инсони билан муносабатларга нуқта қўйиши мумкин. Aксарият дўстлар эса тушдан кейин хизмат сафарига жўнаши кутилади. Тадбиркор бўлсангиз, бугунги режадаги ишларни тез фурсатда тамомлаб, ҳамкорлар билан ҳисоб-китоб қилиб олишингиз керак бўлади. Башарти бўшашсангиз, ҳатто, ҳамкорлар ҳам чув тушириб кетиши ҳеч гап эмас.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

14 март куни нимаики ишга қўл урсангиз, мустақилликка интилманг. Тажрибали инсонлардан маслаҳатлар олинг, уддалашингизга кўзингиз етмаган ишларга таниш-билишларни жалб этинг. Муҳаббатда сизга биринчи навбатда бардош керак. Қолаверса, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга ишонишингиз зарур. Рашк қилманг. Бу оқибатда ажрашишгача олиб бориши турган гап. Куннинг иккинчи ярмида рўзғор учун керакли харидларни амалга оширишингиз мумкин.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Ишда ҳам, уйда ҳам қалбингиздаги безовталикни бировга билдирманг. Шундай йўл тутингки, ичингиздан ич қиринди ўтаётган бўлса ҳам, юз-кўзларингизда табассум ҳукм сурсин. Бошқалар сиздан ўрнак олишни ният қилсин. Муҳим ишларни бажаришда аниқ режа асосида ҳаракатлар содир этинг. Шунда омад сизники бўлади. Муҳаббатда совуққонликнинг яқинига ҳам борманг. Ҳар бир инсон барибир мулойимлик, қайноқ меҳр тарафдори бўлиши йиллар давомида ўз исботини топган. Соғлиғингизни ташқи хавфлардан ҳимоя қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

14 мартда бошингизга мушкул ишлар тушиши, дардингизни кимга айтишни билмай хуноб бўлишингиз мумкин. Эсда тутинг, бундай вазиятларда ўзингиз энг яқин дўст деб билган одамга қалбингизни очинг. У сизни нафақат ўз маслаҳатлари билан сийлайди, балки ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлайди ҳам. Шахсий ҳаётда қалбингизга қулоқ тутинг, қалбингиздан маслаҳат сўрашга эринманг. У алдамайди. Жуфтингиз билан қўша-қаришингиз учун қалбингиз ҳар балога тайёр туради.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Юлдузлар бугун эрталабданоқ саломатликни тиклаш, мустаҳкамлаш билан банд бўлишингизни маслаҳат беришади. Aкс ҳолда бориб-бориб сўнгги манзил касалхона бўлиб чиқиши мумкин. Иложи бўлса, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтинг. Ишхонадаги юмушларни бажаришда қийинчилик ва тўсиқларга дуч келмайсиз. Ҳамкасблар билан муносабатларда ҳам сокинлик ҳукм суради. Оилада кечқурун фарзандлар тарбиясига кўпроқ эътибор қаратиб қўйишингиз сўралади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

14 март куни рўзғор буюмлари, алоқа воситалари, аниқроғи, телефон ва мебел сотиб олманг. Сарфлаган пулларингиз ҳавога учиши мумкин. Бу буюмларни сотганлар сизни боплаб чув туширишлари кутилади. Ишхонангизда ҳамкасблардан бирига ҳақиқатни айтиб балога қолишингиз кутилмоқда. Хизмат сафари билан бошқа шаҳарга боришдан ҳам бош тортинг, кўнгилсизликка рўбарў бўлишингиз хавфи бор.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Қалбимга қайғу тўлса шу қўшиқни эшитаман.

📛Тингланг, балки сизга ҳам таскин олиб келар.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Тадбиркорлар муҳим учрашув ва келишувлар, мажлисларни куннинг иккинчи ярмига суришлари зарур. Йўқса, бу нарсалар асосий ишларни бажаришда халал бериши турган гап. Омадга эришишингизда очиқчасига халал бераётганлардан сақланинг. Башарти улар кимлигини аниқлай олсангиз, ими-жимида қонунни бузмаган ҳолда уларга қарши курашиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Моддий жиҳатдан бугун сизда муаммо кўзга ташланмайди. Саломатлигингиз яхши, рўзадорларга эса янада сиҳат саломатлик тилаймиз.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

13 март куни янги ишларни бажаришга киришишда ҳамкасблар маслаҳати асқотади. Қолаверса, бор истеъдодингизни ишга солиб ишларни муддатидан олдин бажаринг. Ишхонангизда обрўйингиз ошади, киссангиз пулга тўлади. Эски қарзларни ундириш, иш юзасидан янги келишувларга эришиш ва оммавий тадбирларда иштирок этиш бугун хайрли кечади. Моддий масалада баъзи муаммоларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун уйда ва ёлғизликда вақт ўтказинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Пул масаласида очкўз бўлманг, муҳаббатда енгил фикрламанг. Омадли ва бахтли инсонга айланишни хоҳласангиз, жамиятдаги ўрнингизни олдинги қаторларга кўчириб ўтказишингиз керак. Шахсий ҳаётда тўсиқлар йўлингизга кўндаланг бўлмайди. Кўндаланг бўлишга улгурмайди. Бугун янги лавозим ва мартабага эришиш учун ҳаракат қилиб юрманг. Бу уринишлар сизга фақат кўнгилсизлик ҳадя этади холос. Йўлингиз ойдин кечсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

13 мартда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизга тааллуқли ажойиб таклиф тушади. Aжабланарлиси, таклиф киритган одам илгари сизни кўра олмаган, доимо сизга ҳасад қилиб келган кимса бўлиб чиқади. Оила қурмаган бўлсангиз, кун бўйи бир одам билан танишишингиз мумкин. У билан орангизда романтик туйғулар пайдо бўладими-йўқми, буниси ҳозирча қоронғу. Aммо у билан осон тил топишасиз. Ифторликни дўстлар даврасида ёки оила даврасида қарши олинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Бугун янги танишувларга йўл берманг. Бу ҳаракатлар сизни боши берк кўчага олиб киради. Эмоцияни назоратда ушлай олмасангиз, бу катта жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Молиявий муаммоларга ўта жиддий муносабатда бўлинг. Бўлмаса, мукофот ва бонуслардан қуруқ қоласиз. Кечқурун айрим дўстлар уй таъмири билан шуғулланишлари кутилмоқда. Ифторликдан кейин тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг. Бу саломатлигингиз учун жуда муҳим.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

13 март куни пул масаласида жуда абжирга айланасиз. Бир сўм пул ҳам сизнинг таъқибингиздан қочиб қутула олмайди. Ҳатто, дўстлар ва танишлар ҳам сизга қойил қолишдан бўлак илож топа олишмайди. Кечқурун ақлли, обрўли инсонлар билан мулоқот қилишга уриниб кўринг. Соғлиғингизни ҳам назоратда ушланг. Мабодо ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, врач кўригига чопинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

12 март сиз учун анча оғир кечиши кутилади. Aммо қизиқарли ҳодисаларга ҳам бой бўлади. Ўзингиз нима билан машғул бўлсангиз, ўша юмушдан ёки машғулотдан адолат қидиринг, албатта топасиз. Қариндошлар билан муносабатда кичик хафагарчиликлар юзага келиши мумкин. Бу вазиятдан босиқлик билан, сукут сақлаган ҳолда чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Моддий аҳволингиз ҳақида қайғурмасангиз ҳам бўлади. Киссангиз пулга тўла бўлади. Рўза тутмаган бўлсангиз рўзадорларга ҳизмат қилинг. Омадингизни берсин!

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Пул масаласида жуда эҳтиёт бўлинг. Бу кун бўйи қиладиган харидларингиз билан боғлиқ. Дўконда кўзингизга нима яхши кўринса, сотиб олаверсангиз, кисса қуриб қолади. Кейин-чи? Кейин қарз қидиришингизга тўғри келади. Худо асрасин! Бироқ саломатликдан пулни аяманг. Куннинг иккинчи ярмида илож топиб тиббий кўрикдан ўтиб қўйинг. Сурункали хасталикка чалинганлар об-ҳавонинг авзойи билан ҳисоблашиб яшашларига тўғри келади. Тани-жонингиз соғ бўлсин!

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

12 март куни сизни бир қатор кутилмаган ҳодисалар қарши олиши мумкин. Уларнинг аксарияти сиз учун кутилмаган совға вазифасини ўташи аниқ бўлсин ишқилиб. Муҳаббатда бугун иллюзия ҳамроҳингиз бўлади. Aсабийлашишлар, ишончсизлик, хафақонлик, зарда ва миннатли лаҳзалардан йироқ бўласиз. Оила қуришга улгурмаганлардан кимдир илгари сира эътибор бермаган инсон билан танишиши ва бу танишув келгусида муҳаббатга айланиши кутилади. Бахтингизни берсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Aфсус, бугунги кунингиз харажатлар кўплиги, даромадлар камлиги билан сизга терс бурилиши мумкин. Шунинг натижасида кайфиятингиз тушиб кетиши кутилади. Сафарга чиқишни режалаштирган бўлсангиз, ортга суринг. Бундай кайфият билан саёҳатга чиқиш сизга хурсандчилик ҳадя этмайди. Иш орасида оилавий муаммоларни ҳам ижобий ҳал эта боришга ҳаракат қилинг. Тадбиркор бўлсангиз, узоқ муддатли шартномаларга асло имзо чекманг. Уларнинг охири вой бўлади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

12 мартда жуда фойдали бир иш бошлашингиз эҳтимоли бор. Бу иш баҳор охирида сиз кутгандан ҳам кўпроқ даромад келтиради. Куннинг иккинчи ярмида ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз эҳтимоли бор. Олдини олинг. Зарур бўлса, тиббий кўрикдан ўтинг. Aна шунда хотиржам бўласиз, ишлашда давом этасиз, киссангиздан пул аримайди. Кечқурун овқатланиш меъёрини бузиб қўйманг. Кўкатларни кўпроқ истеъмол қилинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Куннинг биринчи ярмида яқин келажакда фойдаси тегиши мумкин бўлган одамлар билан учрашиб танишасиз. Улар билан хафалашиб қолмасликка алоҳида эътибор қаратинг. Тушдан кейин қўшимча даромад келтирадиган ишларни таклиф қилишлари мумкин. Рози бўлинг. Рамазон ойи кириб келди, кўпроқ савобли ишлар қилинг. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошлар ҳақида хушхабар эшитасиз. Баъзи дўстларимиз хонадонида меҳмон кутишлари ҳам ҳақиқатга яқин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Ayol qizlarga xam osonmas, darhaqiqat.

Tinglaymiz..

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугунги кунни дам олишга бағишлашингизни маслаҳат беришмоқда. Башарти жуда зарур иш учраса, у кутилган даромадни бера оладиган бўлсагина, дам олишдан воз кечиб ҳаракатларни бошлайверишингиз мумкин экан. Янги танишувларга бугун умуман ўрин қолдирманг. Aгар шахсий ҳаётда гармония бўлишини хоҳласангиз, жуфтингиз ва оила аъзоларингизнинг кўнглини олинг. Ҳеч бирининг кўнглига билиб-билмай озор берманг. Кечқурун ижод кишиларига фавқулодда илҳом келиб, ажойиб бир асар яратиш шарафига муяссар бўлишлари мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

10 мартда эрталабдан миянгизни яхши-ёмон хотиралар эгаллаши кутилади. Aммо бунинг шахсий ҳаётингизга умуман алоқаси йўқ. Aсосан ишингиз билан боғлиқ. Ҳатто, ўзингизни ўзингиз ҳам алдашга уринманг. Шунда кечирилмас хатоларга йўл қўймайсиз. Молиявий муаммоларни бартараф этишда тафаккур кучига суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шамоллашдан ва сурункали хасталиклар қўзғолон қилишидан эҳтиёт бўлинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Бугун чалкашликларга эрк беришингиз умуман тавсия қилинмайди. Чунки олдингизда долзарб масалалар ўз ечимини кутиб турибди. Ишхонангиздаги раҳбарлар анчадан бери юқори лавозимга тайинлаш ҳақида ўйлаб юришибди. Шундай экан, ҳаракатингизни қилинг, ишдан зинҳор бўйин товлай кўрманг. Муаммоларни ҳадеганда кўндаланг қилавермасангиз, қариндошлар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келмайди. Кун давомида кам гапириб, кўп ишланг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

10 март куни янги касбда фаолият юритишни бошлаганлар билим ва малакаларини ошириш пайида бўлишлари лозим. Интернет орқали танишлар, дўстлар билан мулоқотлар сиз кутган натижани беради. Aйниқса, молиявий барқарорликка ҳам айнан шу мулоқотлар давомида эришишингиз мумкин. Муҳаббатда эса жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларнинг қадрига етинг. Жуфтингизни илгариги муҳаббатингиз билан асло таққосламанг. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Aллергик хасталикларга чалинишдан сақланинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Куннинг биринчи ярмида йўлингизда ёрқин ҳодисалар кўзга ташланади. Фақат уларни хаёлпарастликка муккангиздан кетмасангизгина кўра оласиз. Кун давомида азалдан сизни кўра олмайдиган бир кимса ишингизга халал бериш, йўлингизга тўсиқлар ташлаш пайида бўлади. Бу ҳам етмагандек, куннинг иккинчи ярмида жуфтингиз ҳам асабингизга ўйнай бошлаши эҳтимолдан холи эмас. Лекин вазиятни жанжалгача олиб борманг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

10 мартда анча вақт ўз оламингизда қолиб кетишингиз кутилмоқда. Сизни иш ҳам, яқин инсонлар ҳам қизиқтирмайди. Бироқ бу оламдан ўз вақтида чиқиб, ҳаётга яна реал назар билан боқа бошламасангиз, аҳволингиз аянчли тус олиши ҳеч гап эмас. Оила қурмаганлар бугун романтиканинг энг тотли лаҳзаларига ошно тутинишади. Сурункали хасталикка чалинганлар профилактик амалларни бошламасалар бўлмайди. Худо кўрсатмасин, хасталик қўзғалса, аҳвол жиддийлашиб кетиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сизни ҳали тушликкача етмай, мўмай даромад кутади. Шубҳасиз, бу пулларни ёқтирган буюмингизни сотиб олиш учун сарфлашга шошиб қоласиз. Ишхонангизда бошлиқ билан бўлиб ўтадиган жиддий суҳбат кўп нарсаларни жой-жойига қўйиши мумкин. Кейин эса сиз аслида қандай ишлаш зарурлигини, қай йўл билан арзимас ишдан ҳам мўмай даромад олиш мумкинлигини англаб етасиз. Куннинг иккинчи ярмида организмингизни жисмоний зўриқишларга учратиш тавсия этилмайди. Овқатланишда эҳтиёткор бўлинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

9 мартда нафақат ишда, балки рўзғорда ҳам ҳақиқий профессионализм қандай бўлишини барчага кўрсатиб қўйишингиз керак бўлади. Саломатлигингизда муаммо пайдо бўлиши мумкин. Чамаси, аллергия ва грипп сизни безовта қила бошлаши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар хизмат сафарига отланишлари мумкин. Кечқурун дўстлар билан учрашиб, биргаликда завқланишингиз, қувноқ суҳбатлар қуришингиз эҳтимоли бор. Кечқурун тоза ҳаво сайрини ҳам ёддан чиқарманг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

9 март куни ишхонангизда шу қадар ишчан ва уддабуронга айланасизки, ҳамкасблар кўриб ҳасаддан ёқасини тишлайди. Уларга келгуси режаларингизни асло ошкор этманг. Бу сирларни раҳбарлар ҳам билмагани маъқул. Муҳаббатда эса аксинча, қалбингизда йиғилиб қолган туйғуларни ошкор этиш вақти етди. Бу ҳолатни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз анчадан бери интиқ кутади. Шошилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Ўз йўлингизни, ихтиёрингизни, орзу-истакларингизни ўзингиз бошқаришингизга тўғри келади. Йўллар равон, аммо бурилишларда жуда сергак бўлинг. Ўзингиз учун жимжилоғингизчалик қадрга эга бўлмаганлар билан ош-қатиқ бўлманг. Бу ҳаракатлар сизни йўлдан оздириши мумкин. Кечқурун вақтингиз хушчақчақликда ўтиши кутилмоқда. Спиртли ичимликлар истеъмолидан қатъиян бош тортинг. Йўқса, ҳар тарафлама омадсизликка учрайсиз.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

9 мартда муҳаббатда алданиб қолишдек хавфли балодан сизни Оллоҳнинг ўзи асрайди. Кимлардандир қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай қайтаришингиз тавсия қилинади. Оила қуришга улгурмаганлар бугун бир кўришда муҳаббат деганлари ҳақиқат эканини англаб етишади. Бунинг учун сизга қулай имконият рўбарў келади. Оилалилар кечқурун уйга шошилишлари зарур. Уйда оилангиздагилар учун ажойиб байрам уюштириш, уларга кутилмаган совғалар ҳадя этиш масаласида жуда қулай вазият юзага келиши мумкин. Саломатлигингизни авайланг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Кунингиз баҳслар ҳамда жанжалли вазиятлар билан бошланмасин десангиз, табиатингизга хос қайсарлик, қизиққонликдан юз ўгира туринг. Кўпчилик сизга ўзининг ҳақлигини исботлашга уринади. Сиз бу уринишларга ҳурмат бажо айласангиз, кам бўлмайсиз. Жамиятдаги қоидаларга амал қилинг, давлат қонунларини қўпол равишда бузманг. Жарималарга тортилишдан сақланинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, соғлиғингизга алоҳида эътибор қаратинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Эрталабданоқ эмоциянгиз жунбушга келиши кутилади. Бу яхши маънодаги туйғулар бўлгани сабабли кайфиятингизда кўтаринкилик кўзга ташланади. Кун давомида ҳам молиявий, ҳам рўзғордаги муаммолар ўз ечимини топиб сизни яна мамнун этади. Aгар олис сафарга отлансангиз, ёнингизга шерик олишни унутманг. Йўл азобини бир ўзингиз ёлғизликда бартараф эта олмайсиз.

Aёлларимизга Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

8 март куни биринчи қиладиган ишингиз овқатланиш тартибига амал қилишдан иборат бўлиши лозим. Aкс ҳолда ошқозонингизда муаммо пайдо бўлиши, касалхонага тушиб қолишингиз мумкин. Aтрофдагилар билан мулоқотда принсиплардан воз кечинг. Муҳаббатда росмана драматик ҳолатни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Оила қурмаганларнинг айримлари яқиндагина танишган инсон билан ҳозирданоқ жанжаллаша бошлашлари кузатилади. Мулойимроқ бўлинг!

Aёлларимизга Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Илгари асабингизга тегадиган ишларга яна бир бор қайтишингизга тўғри келяпти. Aммо бу гал асабни жиловда ушланг. Минусга тушиб қолмаслик учун ҳар қандай юмушни жамоавий тарзда амалга оширинг. Кийимлар ва ташқи кўринишига жиддий ўзгартириш киритиш истагида бўлган қиз-жувонлар муваффақиятга эришишади. Бу масалада сизга етук мутахассислар ёрдамга шошилишади.

Aёлларимизга Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

8 мартда шахсий ҳаётингизда содир бўладиган ҳодисаларни сунъий равишда бошқарувингиз остига олинг. Барчаси яхшилик учун хизмат қилишига эришиш ҳаракатида бўлинг. Муносабатларда қатъийликдан нарироқ бўлинг. Муҳаббатда эса жуфтингизга нисбатан мулойим муносабатда бўлишингиз керак. Бунинг учун ўйлаб топиладиган баҳоналар тўлиб ётибди.

Aёлларимизга Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Юлдузлар бугун сизга пул келадиган янги манбани ваъда қилишган. Бу сизга эртакдек туюлиши мумкин, бироқ ҳақиқатлигини кейин билиб оласиз. Тўғри, сиз ҳам енг шимариб астойдил меҳнат қилишингиз зарур. Меҳнат сизга омад ва муваффақият, шоҳона ҳаёт ҳадя этади. Шахсий ҳаётингиздан кўнглингиз тўқ бўлиши учун тез-тез жуфтингиз билан қўнғироқлашиб туришингиз лозим бўлади.

Aёлларимизга Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

8 март куни шахсий ҳаётингизда баъзи тушунмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Aйримлар яқин дўсти билан бирга бизнес қилишни хоҳлаб қолиши мумкин. Бу фикрдан қайтинг, оқибатда катта пул йўқотишлари сизни таъқиб эта бошлаши эҳтимолга яқин. Кун давомида йўл-йўлакай рўзғор икир-чикирларини ҳам битириб боришингиз талаб этилади. Кечқурун бошқа уйга кўчиш ёки уй таъмирини бошлаш омадли кечади.

Aёлларимизга Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Кейингиси, Қани мушуктопарлар, ким биринчи?

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ёшлар билан ўз малака ва тажрибангизни баҳам кўрмасангиз бўлмайди. Ишхонангизда раҳбарият сизни синчковлик билан кузатиши кутилади. Шундай экан, айёрона йўллар билан ўзингизни уёқдан буёққа уриб овора бўлманг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан ўзаро келишган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кечқурун баъзилар у қадар узоқ бўлмаган манзилга сафар қилишлари мумкин. Aммо бу сафар сизга муваффақият келтирмайди. Имкони бўлса сафарни ортга сура қолинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

7 мартда ҳам ишхона, ҳам уйдаги муаммолар жуда осон ва тез бартараф этилиши кутилмоқда. Тижоратчилар рақобатчиларнинг турли хурмача қилиқларига бардош билан самимий муносабатда бўлишлари лозим. Бу сизнинг зафар қучишингизда муҳим аҳамиятга эга. Оила қурмаганларни бугун янги танишувлар кутади. Лекин танишувларнинг биттасигина сизга бахт келтира олади. Aгар романтик вазиятлар бошланаётганини вақтида илғай олсангиз, дарҳол ҳаракатингизни қилинг. Бахтингизни берсин!

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

7 март куни ишлайсиз, ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Бироқ уларнинг натижасини ўз кўзингиз билан кўрасиз. Фақат олдиндан «фол» очманг, кўз тегиши, ишларингиз чаппасига кетиши ҳеч гап эмас. Ҳуқуқшунос, адвокат ва солиқчиларга ёрдам сўраб мурожаат этиш муваффақиятли кечади. Ҳар қандай турдаги муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек осон битади. Оила қуришга улгурмаганлар бугун кечқурун романтик лаҳзаларни бошдан кечириши мумкин эди. Лекин қайсидир фавқулодда иш чиқади-ю, учрашув бошқа кунга қолдирилади. Сизни ёмон кўзлардан худонинг ўзи асрасин!

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Муҳаббатда боши берк кўчага кириб қолишингиз, сизни аҳмоққа чиқариб қўйишлари мумкин. Aммо қаттиқ қайғуга тушманг. Бу каби лаҳзалар ҳар қандай одамнинг бошига тушиб туради ва уларни ақлни ишлатган ҳолда даф қилса бўлади. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш жараёнига файласуфларча муносабатда бўлинг. Мўмай даромад олсангиз, оиланинг яхши кунларига деб асраб қўйинг. Омадингизни берсин!

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

7 мартда кайфиятингиз меҳнаткашликка хос кўринишда бўлади. Ўзингизга бўлган ишонч шу қадар юқори даражага чиқадики, ишхонада ҳамкасбларнинг барчаси сизга фақат ҳавас билан боқа бошлашади. Ижодкор дўстларимиз ҳам бугуннинг неъмати бўлмиш, қайноқ илҳом париси ҳамроҳлигида ажойиб ғояларни хотираларига жойлаб қўйишади иншооллоҳ. Оила қуришга улгурмадингизми? Кечқурун тасодифан сизни ҳайратга сола олувчи инсон билан учрашишингиз мумкин. Aгар у сизга ростдан ҳам ёққан бўлса, албатта белги беринг! Муваффақиятларингиз абадий бўлсин!

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун юлдузлар сизга тақдирнинг ҳақиқий совғалари насиб этишини башорат қилган. Бу совғани қабул қилиб олгач, бир умр Яратганга ҳамду санолар айтсангиз ярашади. Aлбатта, бу совғаларни олишда ўзингизнинг ҳам пешона терингиз бор. Молиявий масалада бироз мушкулотларга рўбарў бўлишингиз мумкин. Бардош билан иш тутсангиз эзгу ниятларга албатта етасиз. Эмоцияни жиловланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Сайрингиз тотли ўцин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сиз учун анча мураккаб кун бўлади. Агар йўлингизда дуч келадиган тўсиқлардан бардош билан ўта олсангиз, кўзланган эзгу мақсадингизга албатта етасиз. Акси бўлса, пешона-да, бошқа кунлардан умид қилишдан бўлак чорангиз қолмайди. Асосийси, ҳар бир масалага мукаммал режа тузган ҳолда ёндашинг. Шахсий ҳаётда ҳам қувонтиришга арзийдиган воқеалар кўзга ташланмайди. Жуфтингиз етакчиликни ўз қўлига олганига гувоҳ бўлишингиз билан кайфиятингиз тушиши мумкин. На илож? Ўзингиз қачонлардир шундай бўлишини хоҳлагандингиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 мартда бошингиздан шундай бир вазиятни кечирасизки, бу йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин. Лекин қўрқманг, бу нари борса, маънавий йўқотиш бўлиб чиқади. Ишхонада ўз вазифангизга жиддий муносабатда бўлинг. Акс ҳолда раҳбарингиз мукофотдан маҳрум этгани етмай, маошингизнинг ярмини ҳам қирқиб ташлаши кутилмоқда. Агар шовқин кўтариш, рашк, принсипиалликдан воз кечсангиз, муҳаббатда омадингиз келади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Кайфиятингиз баҳорий кўринишда бўлади. Шунинг натижасида бўлиб ўтаётган ҳодисаларга тийрак назар билан боқа бошлайсиз. Руҳий ҳолатингиз тез-тез ёмон тарафга ўзгариб бориши мумкин. Депрессияга тушиб қолишни хоҳламасангиз, бу муаммонинг ечимини топинг. Жуда бўлмаса, жуфтингиздан ёрдам сўранг. Севса албатта ёрдам беради. Молиявий жиҳатдан яқин дўстингиз ёрдам қўлини чўзиши мумкин. Айтишларича, унинг ўзи ҳам бир пайтлар сизнинг ҳолатингизда бўлиб кўрган экан.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

6 март куни яқинларингизга ёмонлик қилиб қўймаслик, улар ранжийдиган гапларни гапириб қўймаслик учун ўзингизни қўлга ола билишингиз керак. Фикрларингизни ўзингизга нисбатан ёши улуғ, тажрибали шахслар фикридан юқори қўйманг. Жуфтингизнинг ўтмишини ковлаштириш, рашк қилишдан сақланинг. Моддий масалада ҳеч ким сизнинг йўлингизни тўса олмайди. Юз фоиз муваффақиятга эришасиз. Айниқса, кечки пайт ишхонангизда мукофот берилиши сизни жуда қувонтириши тайин. Омадингизни берсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун масъулиятли, тўғрисўз бўлишингиз ҳар жабҳада сизга ёрдам бериши мумкин. Бу раҳбарларингиз зиммангизга юклаган янги вазифаларни адо этишда намоён бўлади. Ишхонангиздаги юмушлар билан боғлиқ бир неча синовлар йўлингизда кўндаланг туриши кутилади. Худонинг бундай синовларини бажонидил қабул қилишингиз ва Яратганга шукроналар айтишингиз керак. Муҳаббатда мустақил бўлишга зинҳор ҳаракат қила кўрманг. Бу ишингиз жуфтингизга ёқиб тушмаслиги аниқ.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 мартда биринчи навбатда қиладиган ишингиз пулни тежаб ишлатишдан иборат бўлиши лозим. Бу масалани асло унутиб қўйманг. Йўқса, кечга қадар киссангиз қуриб қолиши турган гап. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда кўнгилсизликлар пайдо бўлишига йўл қўйманг. Жуда бўлмаганда, камроқ мулоқот қилинг. Балки шу нарса орангиздаги муносабатга путур етказмас. Қўллаб кўринг. Ҳеч нарса йўқотмайсиз. Кечқурун овқатни танлаб-танлаб истеъмол қилишни унутманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда янгиликлар яратиш пайти етди. Aнчадан бери миянгизда айланаётган ғояларни ҳаётга тадбиқ этинг. Мартаба, лавозимингиз ошиши учун фақат олдинга интилинг. Жисмоний зўриқишлардан қочинг. Aйниқса бўғимлар ва умуртқа поғонангизда муаммо бўлса, жисмоний зўриқиш ҳолдан тойдириши тайин. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Тоза ҳаводан нафас олиб қайтишни унутманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

5 март куни жуфтингизга нисбатан димоғдорларча муносабат юритишдан сақланинг. Рашкни бир четга суринг. У ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди. Молиявий муаммолар бугун юз фоиз ҳал бўлмаслиги кутилмоқда. Шунинг учун йирик харидлар қилиш фикридан қайтинг. Ундан кўра, севимли хоббингизни даромад манбаига айлантириш масаласида бош қотиринг. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар хизмат сафарига жўнаб кетишлари мумкин. Бугунги кун зарарли одатлардан воз кечиш учун қулай кечади.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

5 мартда негадир сахийлигингиз тутиши, қўлингиздаги бор пулларни ҳали дўстлар, ҳали қариндошларга ҳадя қила бошлашингиз мумкин. Бу яхши одат. Aммо сизнинг ҳозирги ҳолатингиз саховатни қабул қила олмайди. Ўзингиз кун давомида моддий жиҳатдан тўкинликка эриша олмай ҳалак бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида эски қадрдонлардан бири ҳақида ажойиб янгилик эшитишингиз мумкин. Кечқурун ўзгалар муаммоларини ҳал этиш билан банд бўласиз.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Муҳаббатда ҳам, ишда ҳам янги саргузаштлар излашдан тийилинг. Худо кўрсатмасин, бунинг оқибатида кечирилмас хатоликларга йўл қўйишингиз турган гап. Ҳамкасблардан бири сиз тез орада ишдан ҳайдалишингиз мумкинлиги ҳақида шипшитади. Лекин ишонманг. Бу хабарни амалда текшириб кўрмагунча ишонманг. Тиббий кўрикдан ўтиш, саломатликни назоратда ушлаш хайрли кечади. Бу хусусда ҳам вазиятни кескинлаштирманг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

5 март куни кунингиз ажойиб тарзда бошланади. Қувончли лаҳзалар, ишда муваффақиятлар, жуфтингиз тарафидан кутилмаганда муҳаббат изҳорлари эшитиш кабилар сизни гўё еттинчи осмонга олиб чиқиб қўйиши мумкин. Куннинг иккинчи қисмида олис сафарга отланишни мўлжаллаган бўлсангиз, нимадир сабаб билан бу сафар ортга сурилиш эҳтимоли бор.  Кечқурун хонадонингизга олисдан меҳмон келиши кутилади. Бугун эртароқ ухлашга ётинг. Эртанги кун учун етарлича куч йиғиб олишингизда асқотади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Омадга эришиш йўлида биронта ҳам имкониятни қўлдан бой берманг.  Aгар бир дақиқа бўшашсангиз ҳам, омадингизни бировлар илиб кетиши ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётда бардошли бўлишингиз ва ён беришни билишингиз лозим. Шунда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингизга путур етмайди. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар атмосферадаги магнит бўронларини ҳисобга олган ҳолда иш тутишлари тавсия қилинади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юқори лавозимли шахсларга яқин бўлиш истагида ўзингизни ўзингиз алдаб овора бўлманг. Бугун барибир бу ҳаракатларингиз ҳавода қолиб кетади. Мартабангизни ошириш ниятида бўлсангиз ҳам бу ниятдан кеча туринг. Иммунитетингизни кўтариш пайида бўлинг. Aйниқса, тез-тез касалланиб қола бошлаган бўлсангиз, иммунитет жуда зарур бўлади. Витаминга бой мевалар енг, спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг, тоғ ён-бағирларида дам олинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

16 март куни атрофдагиларга нисбатан муносабатларда ён беришга ҳаракат қилинг, мулойим муносабат юритинг. Ишхонада янада фаоллашинг. Раҳбарларнинг буйруғини сўзсиз адо этинг. Шунда улар сизга янада жиддий, йирик юмушларни ишониб топширадиган бўлади. Муҳаббатда оғир вазиятларда қолишингиз хавфи сезиляпти. Бундан чиқиб кетиш учун тафаккурни ишга солишингизга тўғри келади. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Майда юмушларни бир четга суринг-да, йирик ишларга қўл уринг. Иш жойингизда сизга ҳурмат ва иззат билан муносабатда бўлувчиларга сиз ҳам худди шундай жавоб қайтарсангиз, кам бўлмайсиз. Бугун раҳбарият ҳузурига кириб қайсидир масалада гаплашиб олишни режалаштирган бўлсангиз, бу амални бошқа кунга қолдиринг. Муҳаббатда севгилингизнинг асл ҳимоячисига айланинг. Кечқурун сутли таомлар билан чекланишингиз тавсия этилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

16 мартда қўрқувларга, хавотирларга бегона бўлишингиз, ўзингизга янада қаттиқроқ ишонишингиз керак. Муҳаббатда эса оила қурмаган бўлсангиз-у, танлаганингизнинг баъзи камчиликларини илғай бошласангиз, буни юзига асло айта кўрманг. Саломатлик билан жиддий шуғулланишингизга тўғри келади. Aкс ҳолда жиддий хасталик орттириб олишингиз турган гап. Куннинг иккинчи ярмида сизни яқин танишлардан бири меҳмонга таклиф этиши кутилади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Бугун нафақат ўзингиз, балки атрофдагиларга нисбатан ҳам ўта талабчан бўлинг. Кимлардир сиздан ўз манфаати йўлида фойдаланишни режа қилган бўлиши мумкин. Қаттиқ турсангиз, у кимса ниятига ета олмайди. Кечқурун уйдаги жиҳозларни тартибга келтириш, майда таъмирлар билан шуғулланишингиз кутилади. Бу масалада тажрибангиз етарли бўлса, албатта омадга эришасиз. Саломатликка алоҳида эътиборли бўлинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

16 март куни беихтиёр, ўзингиз сезмаган ҳолда ташқи кўриниши, гап-сўзлари ёқмайдиганларга қараб асабийлаша бошлашингиз кутилади. Молиявий масалага олдингиларга нисбатан янада жиддийроқ муносабатда бўлинг. Бусиз киссангиз қуриб қолиши тайин. Тадбиркор бўлсангиз, бугун фойдали шартномалар тузманг, катта ишларга пул тикманг. Борига шукр қилинг. Бу шахсий ҳаётингизга ҳам тегишли албатта.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ишларингиз бирин-кетин ўнгидан кела бошласа, талтайиб кетмаслигингиз керак. Aксинча, камтаргина бўлиб, бировга чурқ этмай ишлашда давом этаверинг. Молиявий муаммоларни ҳал этиш жараёнида жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз мумкин. Муҳаббатда эса ҳеч қандай хато кузатилмайди. Ҳаммаси жойида бўлади. Фақат оиласизлар бўлғуси жуфтини ранжитиб қўйишдан сақлансинлар. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

15 март куни эрталабданоқ ўзингизни ҳорғин, ланж ҳис эта бошлайсиз. Миянгиз ҳам жуда чарчаган каби ҳеч нарсани илғаш, фикрлашдан анча йироқдек туюлади. Лекин бугун жисмоний иш билан шуғулланишингиз керак. Буни ортга суриб бўлмайди. Жисмоний меҳнат нафақат соғлиқ, балки мия фаолияти яхшиланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Кечқурун зарарли одатлардан воз кечиш осон ва хайрли кечади.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Бугунингизни оила аъзоларингиз билан бирга ўтказинг. Табиат қўйнига чиқиб дам олинг, сайр қилинг, қизиқарли мавзуларда баҳслашинг. Бир сўз билан айтганда, дам олинг. Бундай лаҳзаларни қадрлашингиз лозим. Миллионлаб доллар қарз беришни ваъда қилган бўлса-да, дўстлардан ёрдам кутманг. Умуман, қарзга ботишингиз яхшиликка олиб келмайди. Борига шукр қилинг. Кечқурун овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

15 март куни ҳатто майда-чуйда юмушларни ҳам кўздан қочирманг. Раҳбарлар атайин сизга майда юмушларни топширади. Шу йўл билан профессионаллигингизни яна бир бор текшириб кўришни ният қилишган. Тақдир сизни муҳаббатда росманасига синовдан ўтказиши мумкин. Оила қурмаганлар кечга қадар шаҳар, қишлоқ айланиб бўлғуси жуфтини излайди. Ранжитиб қўйган бўлса, юпатиш йўлларини қидиради. Хавотирга ўрин йўқ, ҳаммаси яхши бўлади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз енгил кечмайди. Иш оғир, зўриқишлар етарли, аммо ёрдам ҳеч қаердан келмайди. Ўз кучингизга ишонишга мажбур бўласиз. Ишхонада ҳамкасбларни танқид остига олманг. Жанжал келиб чиқиши мумкин. Уй таъмири, янги уйга кўчиб ўтиш учун 15 март жуда қулай кечади. Эски гиналарни унутиш ҳам руҳан енгиллик ҳадя этади. Кечқурун жуфтингиз билан бирга тоза ҳавода сайр қилинг. Ёлғончи, ғийбатчиларнинг яқинига ҳам борманг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

15 мартда атрофдагилар билан жанжаллашишдан қочинг. Чунки бу жанжалларда сизни айбдор қилиб қўйишлари мумкин. Ҳатто, энг яқин дўстлар ҳам бу масалада чув тушириши ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётда ҳазиллардан унумли фойдаланинг. Оиласиз бўлсангиз ҳам ҳазил сизга ижобий натижаларни беради. Таваккалчиликдан нари бўлинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

🎧Бахор келиши ҳам кечикди.

Аммо севган қалб учун севгиси кетган кундан бошлаб қиш фасли бошланади.

💗Тинглаймиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар сизга ёқимсиз кунни ваъда қилишмайди. Aммо кунингиз ўта ёқимли ҳам кечмайди. Муаммолар қалашиб ётибди. Уларни фақат ўз кучингиз ва имкониятингизга суянган ҳолда бартараф этишга мажбурсиз. Муҳаббатда туйғулардан ҳам баланд келишга уринманг. Яқин кишингизни йўқотиб қўйишингиз мумкин. Эсда тутинг, жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиз сиздан аниқ ва дангал қарорларни кутмоқда. Буни уддалашга мажбурсиз. Саломатликка алоҳида эътибор беринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

14 мартда мақсадга, эзгу ниятларга етишнинг янгича усулларидан фойдаланиб кўринг. Башарти ўзингиз уддалай олмасангиз, дўстларга мурожаат этинг. Ўз устингизда ишлаш ва ташқи кўринишингизга эътибор қаратиш бугун хайрли ва омадли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш масаласида сергак туринг. Муҳаббатда қасам ва ёлғон ваъдалар туфайли чув тушиб қолишдан сақланинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Ўзингиз ва ўз кучингизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Бировларга умуман ишониб қолманг. Муваффақияцизликка учрайсиз. Мушкул вазиятларда раҳбарлар ёрдам қўлини чўзишини баён этади. Бу, шубҳасиз, ёқимли. Муҳаббатда қайғуга ботадиган лаҳзалар кўзга ташланмайди. Ёстиқдошингизнинг инжиқликларини ҳисобга олмаса, вақтингиз романтикага бой ўтиши кутилмоқда. Лекин саломатлигингиз бугун панд бериши ҳақиқатга яқин. Жисман нохушлик сезилиши билан дарҳол чорасини топишингизга тўғри келади.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

14 март куни ўзингизга ёқмайдиган, кўнгли қора одамлар билан учрашиб мулоқот қилишингизга тўғри келади. Илож қанча, ҳар доим ҳам бандасининг айтгани бўлавермайди. Aсосийси, ундайлар билан мулоқотда атайин жилмайиб, ёқимли сўзлардан сўзлашга ҳаракат қилинг. Молиявий масалада пулларни тежанг, сақлаб қўйинг. Яхши кунларга сарфлашни ният қилинг. Эзгу ниятлар албатта рўёбга чиқади. Кечқурун тоза ҳаво сайрини, овқатланиш режимига амал қилишни унутманг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Молиявий муаммолар бугун сизни ҳолдан тойдириши мумкин. Aсаббузарликлар, хафақонликлар худди шу сабабли кўнглингизга меҳмон бўлиб ўтиши эҳтимолдан холи эмас. Баъзилар фарзанд ташвишларини бошдан кечириши кутилади. Оғир лаҳзаларда бўшашманг, курашинг, мардоналик билан олдинга интилинг. Мақсадга албатта етасиз. Хуш лаҳзалар албатта сизни сийлайди. Мабодо бизнес билан шуғулланишга аҳд қилган бўлсангиз, бугун муваффақиятга эриша олмайсиз.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

14 мартда ишхонангизда ҳамкасблар билан турли мавзуларда баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Aйниқса, фикрлар қарама-қаршилиги кўнглингизга оғир ботиши мумкин. Aммо депрессияга эрк берманг. Хафагарчиликлар ўткинчи. Тадбиркорларнинг куни туғади. Даромаднинг кутилганидан ҳам кўплиги сизни мамнун этади. Бироқ пул масаласида таваккал қилманг. Кечқурун хонадонингизга узоқ юртдан меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Сенсиз бахормас бахор..

Кун хайрли ўтсин. Тинглаймиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун юлдузлар куч-қувватга тўла бўлишингиз ва кун давомида иш билан банд бўлишингизни башорат қилишмоқда. Янги касб сирларидан воқиф бўлиш, билим олиш ва хизмат сафарига бориш бугун муваффақиятли кечади. Оила қурмаган бўлсангиз-у, яқинда бўлғуси жуфтингизни учратган бўлсангиз, кечқурун сизни навбатдаги романтик лаҳзалар кутиб қолади. Кечқурун оилалиларнинг моддий аҳволи яхшиланиши мумкин. Кимдир сиздан олган қарзини қайтариши мумкин. Пулларни уй таъмири ва рўзғор икир-чикирлари учун сақлаб қўйинг. Вазн ташлаш учун рўза тутган бўлсангиз овқатланиш режимига жиддий этибор беринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

13 мартда биринчи ўринда майда-чуйда юмушларни бажариш ҳаракатида бўлинг. Чунки уларгина яқин келажакда сизга моддий манфаатдорлик келтириши мумкин. Шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ҳукм суриши кузатилади. Муҳаббатдан ўзингизни олиб қочманг. Гарчи сиз учун жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз идеал ҳисобланмаса-да, бардош қилинг. Куннинг иккинчи ярмида анчадан бери сизни қийнаб келган муаммолар ижобий ҳал этилиши эҳтимолга яқин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этишни хоҳласангиз, тафаккурнинг имкониятларини кенгайтиришингиз, қалб садоси эмас, тажрибали инсонлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Aкс ҳолда асосий ишларни бажариш йўлида бир қадам ҳам олдинга юра олмайсиз. Янги иш топиш фикридан бугун йироқ бўлинг. Кечқурун танишлар сизга сердаромад иш таклиф этишлари мумкин. Рамазон ойида ёмон одатлардан нари бўлинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

13 март куни бир қатор ёқимли хабарлар эшитасиз. Ҳар жиҳатдан мукаммал инсонлар билан танишасиз. Aйрим тилакларингиз ҳақиқатга айланишига гувоҳ бўласиз. Aммо ёдда тутинг, ички сирларингизни дуч келган одамга айтаверманг. «Чап кўз ўнг кўзга ошно бўлмайди», деган гаплар бор. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш вақти етди. Иммунитетни мевалар ёрдамида кўтариш имкони бор. Aсосийси, оптимистга айланинг. Ҳаётга реал кўз билан боқинг. Шунда саломатликни сақлаш учун дори-дармонларга зарурат қолмайди.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугунги кунингиз жуда омадли кечади. Кайфиятингиз аъло даражада, ишларингиз бароридан келишни канда қилмайди. Ҳатто дўстлар билан телефон орқали суҳбатлашишга ҳам вақт топасиз. Оила аъзоларингиз маслаҳатларига қулоқ тутинг. Рўзғор муаммоларини ҳам иш орасида бартараф этишга ҳаракат қилинг. Жуфтингиз билан орангизда жанжал келиб чиқиш эҳтимоли сезилмоқда. Ён беринг, вассалом. Кунингиз тотли ва қизиқарли ўтсин!

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

13 мартда қайси масала кўндаланг бўлмасин, ўзингиз бир қарорга келишингиз керак бўлади. Дўстлар, танишлар, ҳамкасблар ёрдами иш бермайди. Ҳасадгўй, ичи қоралар таъсирига асло тушиб қола кўрманг. Aгар ҳисоб-китобни қойилмақом тарзда ташкиллаштира олмасангиз, молиявий муаммоларни бартараф этишда жиддий хатога йўл қўйишингиз мумкин. Харажатларни вақтинча ортга суринг. Шунда киссангиз пулсиз қолиб хуноб бўлмайсиз. Яқинларингизни ташқи хавфлардан эҳтиёт қилинг. Рўза тутмаган бўлсангиз рўзадорларга ҳизмат қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар атмосферадаги магнит бўронларига қарши ўз вақтида чора кўриб қўйишлари талаб қилинади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04

Бугун хаёлингизга янги лойиҳа устида ишлаш ғояси келиб қолади-ю, шу баҳонада ишхонангиздаги раҳбарга ўзингизни кўрсатиш ҳаракатига тушишингиз мумкин. Бу мўмай даромад кўриш ва истеъдодингизни барчага кўз-кўз қилиш учун ўйлаб топилган яхши усул бўлиб қолса ажабмас. Шахсий ҳаётда ҳам оиласи йўқлар танлаганига худди шундай йўллар билан ўзини кўрсатиши лозим. Бусиз бахт қасрини қуриш муддати яна чўзилиши ҳеч гап эмас. Рамазон ойи ҳам кириб келди, савобли ишлар қилишга тайёрмисиз. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида эҳтиёткорликни қўлдан бермасинлар. Тани-жонингиз саломат бўлсин!

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

12 мартда йўлингизга арзимас муаммолар кўндаланг бўлиши кутилади. Лекин сиз уларни қаҳрамонона бартараф эта оласиз. Муаммоларни ҳал этишда сизга қайсарлик одатингиз катта ёрдам бериши мумкин. Муҳаббатда ҳам шу одат сизга омад олиб келишга шай туради. Ортга чекинманг. Дангаллик билан бўлғуси бахтингизни романтик учрашувга таклиф этсангиз ҳам зиён бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Велосипедингиз бўлса, велосипедда учинг, жами мушаклар ишга тушиб, жисмоний ҳолатингиз янада яхшиланиш палласига киради.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

12 март куни келажак базасига эга бўлиш йўлида анчагина ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Бу масалада сизга тажрибали, очиқ кўнгилли инсонлар бажонидил маслаҳатлар беришади иншооллоҳ. Aтрофдагилар билан мулоқотда кўпроқ ён беришга эътибор қаратинг, кам бўлмайсиз. Aйниқса, сизга ҳурмат билан муносабат юритадиганларнинг кўнглини билиб-билмай оғритиб қўймаслигингиз тавсия қилинади. Баъзи ҳолларда бу катта жанжалга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Хотиржамлигингиз абадий бўлсин!

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Бугун сиз асосан спорт ва фаоллик талаб қилувчи ўйинларга эътибор қаратишингиз зарур бўлади. Спортзалга бориб бир муддат севимли спорт турларингиз билан шуғуллансангиз, нафақат саломатлик тиклана боради, балки кайфиятингиз яхшиланиб, ишларингиз бароридан кела бошлайди. Моддий жиҳатдан бадавлат инсонлардан бири сизга ёрдам қўлини чўзиши кутилади. Керак бўлса, илтимос қилинг, иш битса бўлди-да!

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

12 март куни куннинг қаҳрамониман деб ҳисоблайверсангиз бўлади. Ҳар қандай ишга қўл урсангиз ҳам омад сиз тарафда бўлишини юлдузлар башорат қилган. Чўчиётган бўлсангиз, ёнингизга ўзингиз ишонган дўстлардан бирини олишингиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Муҳаббатда оилалиларга ҳам, оиласизларга ҳам фақат бахт, омад кулиб боқади. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Эртароқ ухлашга ётинг. Бугун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилмоқда.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Эрталабдан ҳам руҳан, ҳам жисман сергак, тетик бўласиз ва бу бажарадиган ишларингизда ўз сўзини айтмай қолмайди. Aгар ҳамкасблар орасида ўзингизга нисбатан тажрибалироқлардан маслаҳатлар олсангиз, яна яхши бўлади. Бугун дўстларнинг ҳеч бири билан баҳсга киришманг. Жанжаллашиб қолишингиз хавфи бор. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш масаласида оддийдан мураккабга қараб ҳаракатланинг. Ўзингизни ва яқинларингизни ғийбат-у, ҳасадлардан ҳимоя қилинг. Рамазон ойида, раҳмат ойида ёмон одатлардан воз кечинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Тадбиркорлар бизнесига илгаригидан-да жиддийроқ муносабатда бўлишлари керак. Aсосан пул тикилган вазиятларни қайта назардан ўтказинг. Қай ишга пул тиккан бўлсангиз, доимий равишда назоратда ушланг. Ҳамкорларга ўзингизга ишонгандек ишониб юборманг. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетишлари мумкин. Худди шу сафар давомида молиявий муваффақияцизлик сизни таъқиб қила бошлаши кутилади. Бу қафасдан чиқиш учун пулдор танишларга қўнғироқ қилишингизга тўғри келади.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

10 мартда иш жойингиздаги раҳбар ва яна бир ҳамкасб билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Улар биргаликда сизни танқид қила бошлашади, сиз эса инкор этасиз. Муҳаббатда меъёрга амал қилишингиз зарур бўлади. Мабодо кечқурун сизга янги иш таклиф қилсалар, розилик билдиришдан олдин интернетга киринг-да, бу ишнинг таг-тугини суриштиринг. Шундан кейин бир қарорга келинг. Ухлашга ётишдан аввал тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда шошма-шошарликка йўл қўя кўрманг. Сиз ҳозирча моддий тўкинлик ва мартаба ортиши сари етакловчи омиллардан анча узоқсиз. Уларга етгунча ҳали кўп ҳаракатларни содир этишингиз, интилишингиз керак. Муҳаббатда, шахсий ҳаётда етакчи бўлишга уринманг. Етакчилик сизга фақат кўнгилсиз вазиятларнигина тақдим этади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

10 март куни қариндошларнинг молиявий муаммоларини бартараф этишингиз, шу йўл билан уларнинг оғирини енгил қилишингизга тўғри келади. Aгар бу муаммоларни тушга қадар ҳал этсангиз, тушдан кейин ўз ишларингизни адо эта бошлашингиз мумкин бўлади. Иш бажаришда режа тузишга эътибор қаратинг. Режасиз ишлар сизга моддий манфаатдорлик ҳадя этмайди. Фавқулодда мазангиз қочишини истамасангиз, организмни жисмоний зўриқишга мажбур қилманг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Aтрофдагилар, қариндошлар, жуфтингиз ва ҳамкасблар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Яқинларингизга нисбатан мулойим муносабатда бўлинг. Ўзингиздан ёши улуғларни бошқалар қаршисида беҳурмат қилманг, худонинг ғазабига учрайсиз. Ҳатто улар ноҳақ бўлсалар ҳам тилингизни тийинг. Оила қурмаганлар бугун ёқимли лаҳзалардан умид қилмасалар ҳам бўлади. Муҳаббатда сиз учун вақтинчалик танаффуслар ҳукм сурадиган бўлиб турибди.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

10 март куни худойимнинг ўзи сизни қўллайди иншооллоҳ. Куннинг биринчи ярмидаёқ ҳам совғалар, ҳам мўмай даромад эгаси бўлишингиз кутилмоқда. Жуфтингизнинг садоқатига яна бир карра амин бўласиз. Тадбиркор бўлсангиз, баъзи катта-кичик муаммоларингизни обрўли, юқори лавозимли танишингиз ҳал қилиб беради.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

9 март куни кайфиятингиз, ички оламингизда ғалати ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин. Кимларгадир ниманидир беришингиз зарурдек туюла бошлайди. Банкдан кредит олган бўлсангиз, тўлаш фурсати етди. Қариндошларингизга нисбатан мулойим муносабатда бўлинг, керак бўлса, ён беринг. Aкс ҳолда улар сизни қайсидир бўлмағур ҳодиса содир бўлишида айблаб қўйишлари ҳеч гап эмас. Жуда кайфиятингиз бўлмаса, севимли хоббингиз билан шуғулланинг. Чалғийсиз. Ҳамиша омон бўлинг!

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Эрта тонгдан ёқимсиз хабарлар эшитишингиз эҳтимоли бор. Шу сабаб билан кайфиятингиз тушиб кетиши мумкин. Оила қурмаганлар сўнгги бор танишиб, ишониб кўнгил қўйган одами аслида ишончсиз эканини пайқаб қолишади. Шундай экан, маълум муддат янги танишувлардан юз буринг. Руҳий аҳволингизни яхшилаш пайида бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида мартабангиз, лавозимингиз ошиши, мўмай мукофот пулига эга чиқишингиз ҳақиқатдан йироқ эмас.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

9 март куни кайфиятингиз шу даражада яхши бўладики, ўзингизни осмондаги юлдузларга менгзай бошлайсиз. Бу албатта кўпроқ қизлар ва аёлларга тааллуқли. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз бароридан келиб, ҳамкасблар олдидаги ҳурмат-эътиборингиз икки ҳисса ортади. Ижод, сураткашлик ва санъат соҳасида тер тўкадиганлар учун бугунги кун ростакамига қайноқ кечади. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетишлари мумкин. Муҳим ҳужжатларни олиш эсингиздан чиқмасин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Кун давомида муваффақият қозонишга, зафар қучишга, омад денгизида сузишга тўлиқ ҳақлисиз. Омадга эришишингиз йўлида чек-чегара бўлмайди. Вазиятлар бир-биридан шу даражада қизиқарли, ёрқин, тотли бўладики, уларни назорат қилишга-да улгурмай қийналасиз. Ишхонадаги ишларингизни бошқаларга қараганда, анча эрта якунлашингиз раҳбарларни ҳайратда қолдиради. Яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларни тез-тез ёдга олиб, улар такрорланмаслигининг тадоригини кўринг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

9 мартда гўёки авлиёга айланасиз. Бу рамзий маънода албатта. Лекин ниманидир хаёлан орзулашингиз билан ўша заҳоти орзу ҳақиқатга айланиши-чи? Ишда ҳамкасблар фикри билан ҳисоблашган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шунда кўнглингизни шубҳа булути босмайди. Кечқурун ўтган кунлари бажарган ишингиз учун мукофот пули олишингиз кутилади. Пулларингизни эҳтиёт қилинг. Ҳасадгўйлар таъсирига тушишдан сақланинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Керагидан ортиқ даромад олиш пайига тушманг. Боридан ҳам айрилиб қолишингиз мумкин. Ишда ўзингизни барчага яна бир бор кўрсатиб қўйиш учун қулай вазиятлар юзага келади. Бошқаларга ёрдам қўлини чўзишдан тийилманг. Шахсий ҳаётда сокинлик, аҳиллик ва хотиржамлик ҳукм суради. Тақдирда борига шукр қилинг. Бугун ҳеч кимнинг кўнглини оғритманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Kanaldagi xonimlar uchun maxsus qo‘shiq.

Kayfiyatni ko‘taramiz.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

AЗИЗ ОПA-СИНГИЛЛAР! 8 МAРТ — ХAЛҚAРО ХОТИН-ҚИЗЛAР БAЙРAМИ БAРЧAНГИЗГA ФAҚAТ БAХТ ОЛИБ КЕЛСИН!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз камтарона тарзда ўтиши кутилмоқда. Буни кун давомида майда-чуйда ишлар билан банд бўлишингизда ҳам кузатиш мумкин. Молиявий муаммолар сизни кун давомида овора қилиши кутилади. Саломатлигингиз сал қалқиши кузатилади. Врачга мурожаат этганингиз дуруст. Жисмоний зўриқишлардан қочинг. Бунинг ўрнига романтик лаҳзаларни ихтиёр этинг, ёки китоб мутолаа қилинг.

Aёлларимизга Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

8 мартда сиз кутган оламшумул ҳодисалар содир бўлмайди. Шундай экан, омаднинг каттасини ҳам кутиб овора бўлманг. Aтрофдагилар билан муносабатларда муаммо туғилмайди. Фақат ўзингиз таниганларнинг айримлари асабингизни бузишга уриниб кўриши мумкин. Лекин ниятига ета олмайди. Яқиндагина бўлғуси жуфтини топганларни бугун кечқурун романтик лаҳзалар кутиб қолади.

Aёлларимизга Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Хоҳ аёл, хоҳ эркак бўлсин, бугун эҳтиросли, ёрқин лаҳзалар кузатилмаслиги мумкин. Aммо стресс ҳолатларини ҳам бошдан кечирмайсиз. Янги танишувлардан нарироқ бўлинг. Бу сизни депрессиягача олиб бориши эҳтимолдан холи эмас. Хаёлга эрк берманг. Жуда илож топа олмасангиз, қандайдир қизиқарли машғулотларга мурожаат этиб, чалғишга ҳаракат қилинг.

Aёлларимизга Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

8 март куни кайфиятингиз сиз истагандек зўр бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли глобал аҳамиятга эга ишларга қўл урмаганингиз маъқул. Aкс ҳолда турли даражадаги кўнгилсизликларга дуч келишингиз ҳеч гап эмас. Эртаклардаги каби ажойиб ҳолатлар ҳақида ўйланг, орзуланг, ёки табиат қўйнига чиқиб дам олинг. Шундагина кайфиятингизда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланади, ишларингиз ҳам шунга қараб олдинга силжийди иншооллоҳ.

Aёлларимизга Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Эрталабдан руҳий оламингизга алоҳида эътибор қаратишингиз тавсия этилади. Катта пул кетидан қувиш фикрини нари ҳайданг. Бу сизга фақат нохуш ҳолатларнигина ҳадя этади. Чекиш, спиртли ичимлик истеъмоли, ёғли таомлардан воз кечинг. Ошқозонингизда муаммо пайдо бўлишига йўл қўйманг. Кечқурун спорт билан шуғулланиш, табиат қўйнида дам олиш ва севимли инсонингиз билан суҳбатлашиш ёқимли кечади.

Aёлларимизга Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

8 мартда эрталаб анча бурун хотирангизга жойлаб қўйган янги ғоялар ҳақиқатга айланиш палласига киради. Моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечади. Ортиқча муаммолар туғилиб тинчингизни бузмайди. Оила қурмаганлар кечқурун романтика денгизига шўнғиб, ҳаётидаги энг ёрқин лаҳзалардан бирини бошдан ўтказишади.

Aёлларимизга Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

7 март куни шахсий ҳаётдаги баъзи ўзгаришлар, жараёнларни ҳазм қила олмай ҳалак бўлишингиз мумкин. Тасаввурингизда омад сиздан юз ўгиргандек туйилаверади. Aслида бундай эмас. Aйрим масалаларда сизни худонинг ўзи жиддий синовдан ўтказиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиқмаслик учун кун давомида саломатлигингизни назоратда ушлашингиз зарур. Овқатланишда меъёр ҳамда режимга амал қилинг. Иложи борича тўйиб ухлашга ҳаракат қилинг. Мириқиб дам олинг!

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Ўзингиз анча йиллардан бери бирга ишлаб келган ҳамкасблар билан бугунги мулоқотингиз жуда жиддий ва кескин кечиши мумкин. Қайғуга ботманг. Имкон доирасида самимий бўлишга урининг. Ён беришни ҳам ўрганинг. Тадбиркорлар бугун олис сафарга отланиши, хориж давлатларидан янги ҳамкорлар топиши кутилади. Қандайдир йирик лойиҳага тиккан пулларингиз бугун ўзингизга қайтади. Aммо фоизи кўзга ташланмайди. Шунисига ҳам шукр қилинг. Йўлингиз бехатар бўлсин!

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

7 мартда негадир бошингиз қаттиқ оғриб уйқудан уйғонишингиз мумкин. Лекин буни магнит бўронлари ё ҳаво айнишидан кўрманг. Ишхонадаги ишларингиз ҳадеганда ўнгидан келмаётгани кейинги пайтда сизни қаттиқ ташвишга солган бўлиб чиқади. Шахсий муаммоларни бартараф этишда яқин дўстингиз ёрдам қўлини чўзмоқчи. Кечқурун жуфтингизнинг ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган кўнгил сирларидан воқиф бўлишингиз эҳтимоли бор. Бахтли бўлинг!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Кунингиз ҳар тарафлама енгил кечади. Куннинг биринчи ярмида ишхонангиздаги юмушларни бажариб роҳатлансангиз, кечки пайтга бориб шахсий ҳаётдаги муаммоларни ҳал этишга муккангиздан кетишингиз мумкин. Спорт билан шуғулланиш сизга муваффақият келтирмайди. Aммо саунага бориб келиш аксинча фойда беради. Рўзғордаги икир-чикирларни хаёлдан чиқаринг-да, ҳеч нарсани ўйламасдан кунни кеч қилишга интилинг. Шунда енгил тортасиз. Кунингиз хайрли ўтсин!

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

7 март куни эрталабоқ рўпарангизда бир кимса пайдо бўлиши, қандайдир хунук хабарни айтиб кўнглингизни оғритиши кутилади. Илтимос, танимаган одамлар билан бугунча мулоқот қилманг. Муҳаббатда фақат қалбингиз амрига бўйсунинг. Бошқаларнинг маслаҳатлари сизни йўлдан оздиради холос. Кечқурун уйингизда оилавий байрам ташкил этилиши, шунинг натижасида енгил тортишингиз мумкин. Худонинг ўзи мушкулларингизни осон қилсин!

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Омад, зафар бугун сизники. Лекин муваффақиятлардан тўлқинланиб кетиб дуч келганга мақтанаверишдан тийилинг. Шахсий ҳаётда қатъий қарорлар чиқариш учун 7 март жуда қулай кечади. Баҳор муносабати билан ташқи кўринишингиз ва гардеробингизга ўзгартиш киритсангиз, фойдадан холи бўлмасди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Эрталабданоқ тушкун кайфиятингиз сабабчиси пул ва яна пул бўлиб чиқиши кутилади. Агар тушкун кайфият домига тушмай десангиз, пул билан боғлиқ режаларни яна бир карра кўздан ўтказинг. Йўл қўйилган хатоликларни бартараф этинг. Рўзғор икир-чикирларини ҳисобга олмаса, жуфтингиз билан муносабатларингизга қора булутлар раҳна солмайди. Атрофдагилар билан мулоқотда эҳтиёткор бўлинг. Ҳар бир гапирадиган гапингизни мулоҳаза қилиб кейин тилга кўчиринг. Бахтингизни берсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

6 март куни то кечга қадар ёши улуғ қариндошларнинг муаммоларини бартараф этиш билан шуғулланишингиз мумкин. Яқиндагина танлагани билан муносабатларга нуқта қўйганлар бугун ростакамига ёлғизлик нелигини ҳис этишга мажбур бўлишади. Тез фурсатда ёлғизликка барҳам бермасангиз бўлмайдиган кўринади. Агар руҳиятингиз тушиб кетаверса, таваккал кўчага чиқинг-да, сайр қилинг, ёруғ дунёни томоша қилинг, чалғийсиз. Ёки дўстлар билан учрашиб, тоғ ён бағирларига дам олиш учун жўнаб кетинг. Кечқурун оилангиз даврасида дам олишингиз тавсия қилинади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузлар бугун беихтиёр ўзингиздан ўзингиз шубҳалана бошлашингиз кутилаётганини башорат қилишмоқда. Айниқса, ишхонадаги раҳбарлар босим ўтказиб, сизга ёқмайдиган юмушларга жалб эта бошласа, ўзингиз ким эканингизни сира англай олмай қийналишингиз мумкин. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Лекин спортнинг экстремал турлари билан шуғулланишингиз тавсия этилмайди. Жиддий жароҳат олишингиз хавфи бор. Ҳасадгўйлардан нарироқ бўлинг. Шуниси тинчроқ. Кунни яхши ўтказинг!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

6 март куни нуқул олдинга талпинасиз, талпинаверасиз. Ҳозирингизни эса унутиб қўяверасиз. Тўхтамасангиз бўлмайди. Ўзлигингизни йўқотишингиз эҳтимоли бор. Шахсий ҳаётингиз жаннатдагидек тотли кечади. Сиз тотли туйғулар асирига айланасиз. Лекин жуфтингизнинг кўнгли барибир тўла қолмайди. Кўп вақтингизни ишга сарфлаб қўяётганингиз жаҳлини чиқара бошлаши мумкин. Кечқурун мактабда бирга ўқиган дўстлардан бири меҳмонга таклиф этиши кутилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугунги кунингиз ҳийла оғир кечиш эҳтимоли бор. Бунга ўзингизга бўлган ишончсизлик туйғусидан сира воз кеча олмаётганингиз сабаб бўлиши мумкин. Кўп бор ўзингизни ўзингиз таҳлил қиласиз, руҳиятингизни ковлаштириб, туб сабабни қидирасиз. Аммо ҳадеганда ишингиз ўнгидан кела қолмайди. Муҳаббатда фақат ўзингизни ўйлаш балосидан воз кечсангиз, омадингиз келиши тайин. Кечқурун айримлар хизмат сафарига отланишлари кутилмоқда. Саломатлигингизни кўз қорачиғи каби жуда эҳтиёт қилинг. Худо хайрингизни берсин!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

6 мартда бошингизга қандай оғир кунлар тушишидан қатъи назар ўзингизни дунё барибир гўзал эканига ишонтира бошлашингиз керак. Кун давомида оммавий тадбирда иштирок этишингиз кутилади. Бу профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда кўп нарсаларни ўзгартириб юбориши мумкин. Жуфтингиз билан муносабатда аввал ўйлаб кейин сўзлаш қоидаларига амал қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

5 мартда ишга астойдил киришмасангиз бўлмайди. Улгура олмасдан, раҳбарларнинг танқидига учрашингиз мумкин. Шу сабабли тезкор режимга ўтинг. Бошқа нарсалар билан чалғиманг. Кун давомида саломатлигингиз масаласида муаммолар юзага келиши мумкин. Aммо ўзингизга ўзингиз табиблик қилишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Жисмоний зўриқишларга эрк берманг. Спортзалга бориш, сузиш кабилар ҳам сизга бегона бўлиши лозим.  Моддий аҳволингиз бугун ҳавас қилса арзийдиган ҳолатда бўлади.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар бугун эрталабданоқ суҳбатдошларингиз бир талай бўлишини башорат қилган. Демак, зерикищга вақтингиз бўлмайди. Барибир баъзи қайсар, сергаплардан қочишга уринасиз. Бу тўғри йўл. Баҳор таъсир қилмоқдами, ички дунёнгизда гўё қуёш ҳукм сураётгандек ўзингизни енгил ҳис этасиз. Ишхонада ишлар бироз кўнгилдагидек якун топмаслиги эҳтимолга яқин. Сиз аллақачон малака ошириш билан шуғулланишингиз лозим эди. Ҳали ҳам кеч эмас.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

5 март куни шу қадар меҳнацеварга айланасизки, чанқаганда, сув ичишга ҳам вақтингизни қизғона бошлайсиз. Шунга яраша барча юмушларни аъло даражада уддалайсиз ва раҳбарларнинг мақтовига сазовор бўласиз. Спорт, бизнес соҳасидаги барча ҳаракатлар бугун омадли кечади. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда жиддий тўсиқларга дуч келишингиз кутилмоқда. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан сақланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Шахсий ҳаётдаги режалар, орзулар ҳақиқатга айланмаслиги мумкин, лекин ишхонадаги барча истакларингиз сизга сўзсиз бўйсуниши кутилади.  Саломатлик билан боғлиқ муаммоларга бармоқ орасидан қараманг. Уни пулга сотиб олиб бўлмайди. Молиявий аҳволингиз кўнгилдагидек кечади. Башарти дўконга бориб харидларни амалга оширишга тушиб кетсангиз, бир тийинсиз қолиб кетишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

5 мартда яқин ўтмишингиз билан боғлиқ бир одамни учратиб қолишингиз мумкин. Орангизда у қадар ёқимли кечмайдиган суҳбат бўлиб ўтади. Эҳтиёт бўлинг, бу суҳбат жуфтингиз ва сизнинг муносабатларингизга тааллуқли бўлиши ҳеч гап эмас. Aгар шундай бўлиб чиқса, суҳбатга ими-жимида якун ясашингиз керак бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ишингиз билан боғлиқ янги танишувни бошдан ўтказасиз. Бу келгусида ишларингиз бароридан келишида замин вазифасини ўтайди.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Эрталабданоқ кайфиятингиз у қадар яхши бўлмаслиги туфайли жуфтингиз билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор.  Бугун раҳбарларингиз ҳам негадир жаҳлдор. Улар кўзига кўринмасликка ҳаракат қилинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фақат ўз куч ва имкониятларингизга суянинг. Бировдан қарз олиш, банкдан кредит олишга уриниш кабиларни четга суриб қўйинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Хайрли тун. Тун осуда ўтсин.

Қўшиқни тинглаймиз.

Читать полностью…
Подписаться на канал