munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

4 мартда кайфиятингизда тушкунлик ҳолати ҳукм суради. Атрофдагилар билан асло баҳсга киришманг. Бу яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Оила қурмаганлар кун давомида янги танишувни бошдан ўтказиб, кейинчалик романтика пайдо бўлиши учун замин яратилади. Фақат янги танишингиз билан суҳбатда эмоцияни бошқара олишингиз тавсия қилинади. Овқатни танлаб-танлаб енг. Жигар, ошқозон ва бошни авайланг. Уларда муаммо пайдо қиладиган ҳаракатлар содир этишдан сақланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Баъзилар ташқарида қарама-қарши жинс вакил ё вакиласи билан хуфиёна учрашув ташкил этиш ҳаракатида бўлишлари мумкин. Шунинг дастидан бажариладиган зарур ишлар ҳам аросатда қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Эсда тутинг, яқин инсонга хиёнат албатта бир кун сизни бош эгишга мажбур этади. Кундузи оилавий тарзда истироҳат боғларида сайр қилиш, саломатликни тиклаш масаласида муолажалар олиш омадли кечади. Тадбиркор бўлсангиз, бугун янги ҳамкор изламанг, янги шартнома имзоламанг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

4 март куни биринчи қиладиган ишингиз жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш бўлиши керак. Оила қурмаган йигитлар танлаганига айнан бугун муҳаббат изҳор этишлари, у инсоннинг қўлини сўрашлари, тўйни тезлатишлари зарур. Тушга қадар ташкил этиладиган сафар муваффақият келтиради. Лекин шахсий машинангизда йўлга чиқманг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган қариндошларингиз меҳмонга келишлари мумкин. Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ўзингиздан ёши улуғ, ҳар жабҳада тажрибаси кўпроқ одамларга бирор масалада ҳақлигингизни исботлашга уринманг. Бу оқибатда жанжалга сабаб бўлиши мумкин. Қиладиган ишларингизга ижодий ёндашинг. Шунда ижобий натижасини кўрасиз.  Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда танаффуслар қилишингизга тўғри келади. Иммунитетни кўтариш пайида бўлинг. Бунинг учун ҳар куни меъёрида мевалар истеъмол қилишингиз тавсия этилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

4 март куни шахсий ҳаётда ишлар бошингиздан ошиб-тошади. Илож топсангиз, қариндошларни ҳам бу ишга жалб этишингиз мумкин. Бир ўзингиз кечга қадар уддалаб тугата олмаслигингиз эҳтимолга яқин. Қўшимча даромадли иш қидириш, малака ошириш, билим олиш бугун хайрли ва ёқимли кечади. Лекин барча ҳаракатларни қатъий режа асосид амалга оширинг. Кечқурун сизни қўшнилардан кимдир меҳмонга таклиф этиши кутилмоқда. Зарарли одатлардан нарироқ бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Агар келгусида мартабангизни салкам Эверест чўққисига чиқариб қўйиши мумкин бўлган иш учраб қолса, дарров шу ишни бажаришга киришинг. Оилада қариндошлар кўнглини овлаш, кимнидир юпатиш, кўнглини кўтариш билан банд бўласиз. Жуфтингизга ҳам яхши маънода руҳий таъсир ўтказиш ҳақида ўйлаб кўринг. Мабодо олис сафарга чиқиш зарурати туғилса, йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Омадингизни берсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун  жондан азиз инсонингиз билан ширин суҳбатлар қуриш учун вақтингиз етарлидан ҳам кўпроқ бўлади. Шу баҳонада орангизда пайдо бўлиб қолаётган муаммоларни бартараф этиб ҳам оласиз. Ишхонадаги бажарган юмушларингиз раҳбариятга ёқиб тушмаслиги мумкин. Шунинг натижасида танқидларни эшитишингизга тўғри келади. Айримлар сизни нопрофессионалликда ҳам айблаши ҳеч гапмас. Бироқ бундан ранжишингиз ноўрин. Аксинча, сизга танқидларнинг барчаси мактаб вазифасини ўташи лозим. Яқинларингизни асранг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

3 мартда бирдан бойиб қолишингиз учун қулай имкониятлар туғилиши мумкин. Бу воқеа ўзингиз топган қўшимча даромадли иш туфайли содир бўлади. Оиласиз бўлсангиз, шахсий ҳаётда вақтни беҳуда ўтказманг. Ўзингизга ёққан инсон қалбини забт этиш ниятингиз борми, ҳаракатингизни қилинг. Куннинг иккинчи ярмида жодугарлар, фирибгарлардан эҳтиётингизни қилинг. Ҳатто, кўз қараши ёмонликдан дарак бераётганлар билан ҳам суҳбатлашманг. Овқатни танлаб-танлаб истеъмол қилинг. Шунда соғлиғингизга путур етмайди. Қон-қардошларнинг кўнглига қаранг, уларга ҳар жиҳатдан кўмак беринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Тадбиркорлар бугун янги шартномалар тузиш, битимлар имзолаш ниятида бўлсалар, ҳушёрликни қўлдан бермасликлари тавсия қилинади. Ҳамкорлар орасида номардлари бўлиши мумкин. Шу сабабли ҳужжатлар масаласида эҳтиёткор ва зийрак туринг. Пессимистик кайфиятдан халос бўлмаётган чиқсангиз, таваккал қилинг-у, табиат қўйнига дам олиш учун жўнаб кетинг. Бугун сизга спортнинг фаол турлари ва кўнгилочар тадбирлар фойдали кечади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

3 март куни оила ва мартаба ўртасида қолиб кетишингиз кутилади. Сиздан уларнинг бирини танлаш талаб қилинади. Аммо танлаш жуда мушкул. Иккаласи ҳам керак ва қимматли.  Қалбингизга қулоқ тутинг. У сизга тўғри йўл кўрсатади. Яқинларингизнинг юриш-туриши билан қизиқинг. Агар улар сиз тарафингизда бўлса, шунга амин бўлсангиз, демак, бахтиёрсиз. Акси бўлиб чиқса, ўзингизни четга олинг-да, қадрдон хаёлларингиз денгизига шўнғинг. Яратгандан ёруғлик тиланг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Эрталабдан руҳий ҳолатингизни тартибга келтириб олмасангиз бўлмайди. Руҳий тушкунлик сизни қийнай бошлаяпти. Бу кун бўйи ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам сизга жиддий халал беради. Омаддан юз ўгиришга ундайвериб жонингизни қийнайди. Атрофдагилар билан мулоқотда бир чимдимгина ҳазил-мутойибадан фойдаланиб кўринг. Вазият, муҳит, ҳолат албатта ўзгаради. Муҳаббатда муаммолар кўзга ташланмайди. Саломатлигингизга жиддий ёндашинг. Ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, врач кўригидан ўтишга эринманг. Бахтингизни берсин!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

3 мартда оилангиз олдидаги муқаддас бурчингизни адо этишингиз лозим бўлади. Бунинг учун сизга сабр ва матонат зарур бўлади. Ишни ҳам қисқа муддатга йиғиштиринг. Яқинларингиз сизнинг меҳрингиз, эътиборингизга муштоқлигини унутманг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда ёши улуғ қондошлар яқиндан кўмак беради. Киссадаги пулдан хавотирланманг. Бу пуллар кейинги маошгача бемалол етади. Баракасини берсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Тунги бедорлар учун қўшиқ.

Тинглаймиз. Осмондан юлдузлар излаймиз..

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Қаранг, бугун истакларингиз атрофда содир бўладиган ҳодисаларга қарама-қарши ҳолатда бўлиши кутилади. Бундан ҳасадгўй, кўнгли қоралар унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади шубҳасиз. Шахсий ҳаётда сизга дўстларингиздан бири жуда фойдали маслаҳат беради, албатта маслаҳатни қабул қилинг. Саломатлигингизни кун давомида назорат қилишдан тийилманг. Тез-тез қон босимингизни ўлчатиб туринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

2 март куни ишхонангиздаги ҳамкасблар билан ўзаро муносабатларингиз янада илиқ тус олади. Лекин оилангиздагиларнинг кайфияти сизга қарши бўлиши мумкин. Улар иложи борича сизни қилмаган ноўрин ишларда айблашга уриниб кўришади. Оилалилар биринчи муҳаббатини тасодифан учратиб қолиши кутилади. Бу учрашув унинг жуфтига нисбатан муносабатларини салбий тарафга ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас. Самолётда парвоз қилишдан бош тортинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

2 мартда ҳаётга, ёруғ дунёга, атрофдагиларга тийрак нигоҳ билан боқинг. Обрўли, ҳурмат-эътиборга эга инсонларни ранжитиб қўйишдан сақланинг. Бугун муолажалар олиш, тиббий кўрикдан ўтиш муваффақиятли кечади. Орзуларингиз билан имкониятларингиз уйғунлашувига гувоҳ бўласиз. Кун мобайнида ўзингизни бўш қўйманг. Доимо ҳушёр ва жанговар ҳолатда бўлинг. Акс ҳолда энг эзгу ниятларга етишингиз мушкул бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Барча истакларингиз бугун сизнинг зиёнингизга ишлаши мумкин. Бунга иш жойингиздаги раҳбарият билан фавқулодда жанжаллашиб қолишингиз сабаб бўлиши эҳтимолга яқин. Узр сўрамасангиз, пастроқ тушмасангиз бўлмайди. Харидларни амалга оширишда ниҳоятда сергак туринг. Билиб-билмай сифациз маҳсулот қўлингизга тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Сифациз маҳсулотни эса дўконга қайтариб бериш жуда мушкул. Кечқурун тоза ҳаво сайрини амалга оширинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

2 март куни ишда кўз кўриб қулоқ эшитмаган ғалабаларга, муваффақиятларга эришасиз. Бироқ бу муваффақиятлар сизни мамнун эта олмайди. Негаки, шахсий ҳаётингиздаги жиддий муаммолар сизга тинчлик бермайди. Қариндошларнинг маслаҳатларига қулоқ тутинг. Киссангизни пулга тўлдириш пайида бўлинг. Бунинг учун қўшимча даромад келтирувчи ишлар шундоқ рўпарангиздан чиқади. Уларни қўлдан чиқариб юборманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун рўзғорингизни бутлаш, оилавий муносабатларни яхшилаш, мустаҳкамлаш, фарзандлар тарбиясига янада жиддийроқ ёндашишингиз тавсия этилади. Қолган масалаларни вақтинча четга сура туринг. Улар сизни асосий юмушдан чалғитиши мумкин. Кўпчилик орзулар уммони тубигача етишни хоҳлаб қоладилар. Лекин бундай йўл тутиш хатоликлардан бўлак нарса эмас. Ҳеч қачон идеал сари талпинманг. У сизни жарга қулатади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Илонни ким топади?

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сизни нафақат романтика ва эҳтиросли лаҳзалар, балки хафақонлик ҳам қарши олиши кутилмоқда. Бир сўз билан айтганда, муҳаббатда омадингиз келмайдиган кўринади. Ишхонада илгари назардан четда қолган юмушларни уддалашингиз, шахсий ҳаётда эса жами муаммоларни ижобий ҳал этишингиз лозим. Кечқурун режа тузишда масалага ижодий ёндашинг. Шунда бугунгидек хафақон кайфиятда қолмайсиз. Бу айниқса оила қуриб улгурмаганларга тегишли. Соғлиқни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

1 мартда муносабатларни мулойимлаштирсангиз, жуфтингиз билан орангизда пайдо бўладиган келишмовчиликларга чап бера олишингиз мумкин бўлади. Куннинг иккинчи ярмида сизни хизмат сафарига жўнатишлари ёки зиммангизга янги вазифаларни юклашлари мумкин. Кечқурун сиз учун дўстлар ва оила аъзоларингиз қуршовида ёқимли кечадиган тадбирда иштирок этишингиз мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугун куннинг биринчи ярмида анчадан бери сизни қийнаб келаётган муаммо хамирдан қил суғурган каби тез ва осон ҳал бўлишини башорат қилишган. Кун давомида ўзингизга ёққан бир инсондан совға олишингиз кутилади. Йирик харидлардан воз кечинг. Пулларингизни тежаб ишлатинг. Шунда инқирозга юз тутмайсиз. Оқибатда ёлғиз қолиб кетишни хоҳламасангиз, севимли инсонингиздан мушкул нарсаларни талаб қилманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

1 март куни оила аъзоларингиз ҳамда дўстларингизга қайсидир масалаларда ён беришингиз керак бўлади. Атрофдагиларга халал бериб, тинчини бузаётган бир муаммо борки, уни сиздан бошқаси бартараф эта олмайди. Уни ҳам куннинг иккинчи ярмида ажойиб тарзда уддалайсиз иншооллоҳ. Баъзилар кечки пайт харидга муккасидан кетиши, иллюзия таъсирида қолиши кутилмоқда. Майли-ку-я, аммо серқатнов йўлларда сергак бўлишингиз керак. Бундай вазиятларда иллюзия зиёндан бошқасини ҳадя этмайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ишхонада ҳам, оилада ҳам жанжал келиб чиқишининг олдини олинг. Жанжалга мойил бўла бошлаганларни тинчлантириб, кўнглига йўл топинг. Тўғри, ишхонангизда сизга ёқмайдиган ҳамкасблар керагича топилади. Лекин улар билан жанжаллашиб барака топмайсиз. Тинчликка нима етсин. Айримлар янги ишга ўтган бўлсалар, бугун шундай бир воқеа содир бўладики, уларнинг кўзи мошдек очилиб, атрофга тийрак нигоҳ билан боқа бошлашади. Муҳаббатда арзимас хато ҳам сизга жуда қимматга тушиши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

1 мартда кайфиятингиз аъло даражада бўлмаслиги мумкин. Лекин кўнгилдаги барча норозилик, агрессияни ўзингизда ушлай олишингиз, уни атрофдагиларга тарқатмаслигингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда кимлар биландир ўртангизда катта жанжаллар келиб чиқади. Молиявий масалада дўстларингиз ёрдам беришади. Зинҳор бировдан қарз ола кўрманг. Бугун олган қарзингизнинг интиҳоси аянчли кечади. Олис сафарга отланган бўлсангиз, шахсий машинангизда йўлга чиқманг. Ҳалокат хавфи сезилмоқда. Сурункали хасталикка йўлиққанлар март ойида магнит бўронлари тинмаслигини эсда сақлашлари, шунга қараб саломатликларини асрашлари лозим.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Қайси ойда туғилгансиз, хоним?

1. Январ. Бу ойда сабрли ва чидамли аёллар дунёга кeлган. Уларда эркаклардай қат’ийликни кўрасиз. Бу тоифа аёллар муаммолари билан ўртоқлашишмайди, ҳасрат ҳам қилишмайди. Мағрур бўлиб барчасини ўзлари ҳал килишади. Январ аёллари ошхонада пазандалар, аммо уй тозалашни унчалик ҳам хушламайди.

2. Фeврал. Фeвралда таваллуд топган аёллар чўрткeсар ва фe’ли бироз мураккаб ҳисобланишади. Уларда кўпинча асабий портлашлар ва ўзини назорат қила омаслик ҳолатлари кузатилади. Шундай бўлса-да, қийинчиликлардан қўрқмайдилар. Тeз қарор қабул қилишадию, аммо у ҳар доим ҳам тўғри бўлавeрмайди. Фeврал аёллари аразчи ва кeзи кeлганида, ўч олувчи бўлишади.

3. Март. Энг ҳиссиётли аёллар дунёга кeлган ой. Бундай аёлларни хафа қилиш осон. Бирор рeжалари амалга ошмаса, ўзларини бахтсиз дeб ўйлашади. Тортинчоқлик ва ҳар нарсадан истиҳола қилишлари сабаб кўзлаган мақсадларига эришишлари қийинроқ. Табиат бундай аёлларга латофат, нозиклик ва жозиба ин’ом этган.

4. Aпрeл. Aпрeл аёллари бошқа аёллардан тиришқоқлиги, мақсадга интилувчанлиги билан ажралиб туришади. Камига бу ойда туғилган аёлларнинг соғлом фикрлилиги ва тeжамкорлигига таҳсинлар айтмай иложингиз йўқ. Улар нима хоҳлаётганини аниқ билади, сeкин-асталик билан мақсад сари интилишади ва эришадилар ҳам. Ҳис-туйғулари ҳар доим ақлдан кeйинги ўринда туради.

5. Май. Талабчан, ўз ҳукмини ўтказишни истайдиган, дадил – бу та’рифлар май ойида туғилган хонимларга тeгишли. Хафа қилишса, кeчира олишмайди ва осонлик билан ришталарни узишлари мумкин. Ҳатто, кeйинчалик афсуслансалар ҳам. Бу тоифа аёлларнинг қайсарлиги оилада турли муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Улар кимгадир бўйсунишдан кўра буйруқ бeришни ёқтиришади.

6. Июн. Бу ойда туғилган хонимларнинг асосий хислати уларнинг эҳтиёткорлигидадир. Бироқ ҳар сафар ҳам эҳтиёткорлик фойда кeлтиравeрмайди. Ба’зан бўлар-бўлмасга шубҳа-гумонга боришлари, камига жиззакилик ҳам панд бeради. Aммо душманларини ҳам осонлик билан кeчира олишади. Муаммоларга тоблари йўқ, кўпинча кайфиятларига қараб ҳаракатланадилар.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар сизга бугун учун режалаштирилган ишларни, жумладан, шартномалар тузиш, сафарга чиқиш кабиларни бошқа кунга қолдиришингизни маслаҳат беради. Яқинлар билан қизиқарли суҳбатлар уюштириш бугун жуда хайрли кечади. Кун давомида кўпроқ пиёда юринг. Об-ҳавонинг авзойига қараб кийининг. Шу баҳонада соғлиғингиз ҳам мустаҳкамланса ажаб эмас. Ортингиздан кимлардир мағзава ағдараётганидан хабар топасиз. Сукут сақланг ва сукутнинг кўмагида ғалаба қозонинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

28 февралда атрофдагиларнинг кўнглини оғритишдан сақланинг. Уларни танқид остига олманг, ёмонламанг. Уларга нисбатан қўполликларни содир этманг. Руҳий ҳолатни мустаҳкам тутувчи дорилар ичинг. Машқларни бажаринг. Куннинг иккинчи ярмида баъзи биродарларимиз хизмат сафарига жўнаб кетишлари ҳақиқатга яқин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимини бузманг. Ухлашга ётишингиздан олдин сизга эски қадрдонлардан бири қўнғироқ қилиши мумкин

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ўзингиз учун қизиқарли бўлган ишларнигина амалга оширишингиз тавсия қилинади. Зерикарли ишлар нафақат сизни даромаддан маҳрум этиши, балки соғлиғингизга ҳам салбий таъсир ўтказиши мумкин. Вақт топсангиз, оилавий тарзда тоғ ён бағирларига дам олиш учун кетишингиз, олис сафарга отланишингиз ҳам зиён қилмайди. Хуллас, кун бўйи бир жойда узоқ ўтириб қолмасангиз бас. Муҳаббатда сиздан бахтлиси, эҳтирослиси бўлмайди. Омадингизни берсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

28 февралда илгари кимлар билан жанжаллашган, сен-менга борган, жанжаллашган бўлсангиз, биринчи бўлиб узр сўранг ва ярашиш ҳаракатида бўлинг. Хайрия мақсадларига йўналтирилган тадбирлар муваффақиятли ва ёқимли кечади. Башарти бу соҳада ўз режаларингиз бўлса, дўстлар кўмагида уларни ҳақиқатга айлантиришингиз ҳам мумкин. Кечқурун фақат соғлиқ ҳақида қайғуринг. Бошқа нарсаларнинг барчаси нисбий.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ақлий меҳнат билан банд дўстларимиз ҳамкасбларга ҳақиқий профессионал эканликларини, ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган салоҳиятини намойиш этсалар нур устига аъло нур бўларди. Сафарга чиқиш, муҳим ҳужжатларни имзолаш, тадбиркорлар учун фойдали шартномаларга имзо қўйиш хайрли ва омадли кечади. Жуфтингиздан аразлаб юрмаслик учун ўзингиз биринчи бўлиб муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида қадам ташланг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

28 феврал куни илгари сира тил топа олмаганлар билан бугун яқин бўлишга ҳаракат қилсангиз бўлади. Олдиндан режани пухта тузмаганлар молиявий муаммоларни ҳал этишда тўсиқларга дуч келишлари мумкин. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг. Кўча таомидан юз буринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Мана шунчасини айтиб бердим иккичилар)

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Мушукни агар эплай олсангиз яширилган нарсаларни ҳам топинг.

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сизнинг ҳаётингизда хавотирли лаҳзалар кўзга ташланиши кутилмоқда. Агар хотиржамликни устун қўйсангиз, ақл билан иш тутсангиз, хавотирли лаҳзалар сизни йўлдан чалғита олмайди. Куннинг иккинчи ярмида асосан молиявий масалалар билан шуғулланишингиз кутилади. Шубҳасиз, бу муаммо ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда меъёрни билинг. Лекин парҳез тутиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Парҳез сизга фойда бермайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

27 феврал куни сиз омад, муваффақиятлар денгизида суза бошлайсиз. Таниш-билишлар, дўстлар, яқинларингизнинг сизга нисбатан ҳурмат ва иззати бирмунча ошганига гувоҳ бўласиз. Буларнинг барчаси сизга аъло кайфият ҳадя этади. Турли кўринишдаги харидлар, муҳим учрашувлар, шахсий бизнесни бошлаш бугун муваффақиятли кечади. Соғлиғингиз безовта қилмайди. Фақат ҳавонинг авзойига қараб кийинишга эътибор қаратсангиз бас. Кечқурун қўшнилардан бири ғийбатингизни қилиб юргани қулоғингизга чалиниши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

27 февралда бўлар-бўлмас харидларга қўл уришдан сақланинг. Акс ҳолда инқирозга юз тутасиз. Асосий куч ва имкониятларингиз ўзгалар муаммоларини ҳал этиш учун сарфланади. Асосийси, ҳаётга, ҳодисаларга реал кўз билан боқсангиз, хаёлпарастлик осмонида сайр қилмасангиз бас. Ишларингиз албатта бароридан келади. Муҳаббатда бугун ақл сира шарт эмас. Яхшиси, ўзингизни сал телбага солволинг. Шу нарса жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз мустаҳкам тортишида асқотиши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Юлдузлар бугун фақат ўз манфаатларингиз йўлида елиб-югуришингизни маслаҳат беришмоқда. Бошқаларнинг муаммоларини деб ўзингиздан воз кечиб қўйманг. Ҳали олдинда қиладиган ишларингиз жуда кўп. Уларни уддаламай туриб молиявий аҳволингизни яхшилай олмайсиз. Шахсий ҳаётда қўпол хатога йўл қўйишдан сақланинг. Жуфтингизни йўриғингизга юрғазишга уринаверманг, бу жудолик келтириб қўймасин тағин. Ошқозон ва буйракларни эҳтиётланг. Уларга эътибор сусайса, саломатлигингизда жиддий муаммо юзага келиши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

27 февралда ҳамма нарсага тайёр туринг. Тадбиркор бўлсангиз, лицензия, ҳайдовчи бўлсангиз, ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилиш, жарималарни гўё арзимас, қисқа муддатли ёқимсиз лаҳза деб тасаввур қилинг. Буларнинг барчасини енгиб ўтиш учун эса бардош зарур бўлади. Уйни кенгайтириш, машина сотиб олиш ҳақида орзу қилаётган бўлсангиз, ҳали вақт бор. Уй таъмирини бўлса, бугундан қолдирмаслигингиз керак. Олис сафарга отланиш бугун муваффақият келтирмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун тақдирдан сира ҳам нолиманг. Майли, у сизга бошқаларга нисбатан камроқ бахт, омад, қувонч улашаётган бўлса-да, барибир шукр қилинг. Худойим шукрли бандаларини севади. Молиявий муаммоларингиз аъло даражада ижобий ҳал бўлмаса-да, қора қозон қайнашдан тўхтамайди иншооллоҳ. Бугун зинҳор бировлардан қарз ола кўрманг. Тўланиш палласи аянчли кечиши мумкин. Сурункали хасталикдан азоб чекаётганлар об-ҳавонинг авзойи билан ҳисоблашишларига тўғри келади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

26 февралда ижод кишиларининг омади келади. Шундай бир асар яратишлари кутилмоқдаки, бу юзлаб мухлислар олқишига сазовор бўлиши турган гап. Ёши улуғ қондошлар ҳолидан хабар олинг ва савобга эгалик қилинг. Тадбиркорлар ҳамкорлар билан суҳбатда дипломатияга алоҳида эътибор қаратишлари тавсия этилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш, асосан гуручли таомлар истеъмол қилишни эсда сақлаб қолинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз хавотирлар, ҳаяжонлар ва асабийликлардан иборат бўлиши мумкин. Анчадан бери гаплашмай қўйган одамлар фавқулодда келиб асабга тегадиган гапларни гапириши ҳам ҳақиқатга яқин. Айримлари телефон орқали сизни ранжитиш ҳаракатида бўлишади. Ишга ижодий ёндашишингиз унумдорлик ва барака ортишига сабабчи бўлади. Бировлардан асло ёрдам кутманг. Ўзингиздаги куч ва имкониятлар етарли.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

26 февралда яқин инсонингиз ҳақида ёқимсиз хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Шу нарса режаларингизни ўзгартириш, кўпини нолдан бошлашга мажбур қилиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида сизга тинч яшашда халал берувчи воқеа-ҳодиса борки, барчасини йўқ қилинг. Кечқурун оилавий байрам уюштириш ёки жуфтингиз билан сайрга чиқиш хайрли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Арзимас нарса туфайли асабийлашишдан сақланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Молиявий аҳволингиз ўлда-жўлда, иш юриша қолмаслиги сизни ранжитишга улгурмайди. Куннинг бошланиш қисмида ажойиб бир хушхабар эшитасиз ва муаммоларни маълум муддатга унутасиз. Кун бўйи мусиқа тинглаш, ёқимли харидларни амалга ошириш хуш лаҳзаларни ҳадя этиши мумкин. Кайфиятингизни яхши ушласангиз, иш ва шахсий ҳаётдаги барча муваффақиятлар сизники бўлади. Оила қурмаганлар ёши ўзидан анча катта бир инсон билан танишишлари, уни севиб қолишлари мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

26 февралда ушалмас орзулар кетидан юришни бас қилсангиз яхши бўларди. Ундан кўра уй таъмири билан шуғулланинг. Соғлиғингизни мустаҳкамланг, иммунитетни кўтаринг. Агар ёғли, шўр таомлар, ширинликлардан воз кечсангиз, қон босимингиз меъёри космонавтларникидан сира кам бўлмайди. Саломатлигингиз ажойиб кўринишда бўлади. Ҳасадгўйларни кўриб қолсангиз, айланиб ўтинг. Уларнинг серзиён энергетикаси оёқдан олиши ҳеч гап эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ўта сергак ва эътиборли бўлинг. Шунда омад сиздан юз ўгирмайди. Стресс ва хавотирли лаҳзалардан сизни оиладаги яқинларингиз асраб туради. Тижоратчи бўлсангиз, бугун мўмай даромаддан умид қилаверинг. Оёқ, бош ва бел оғришини даволашда бугун сизга фақат халқона усуллар ёрдам бера олади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

1.Жавоб

❗️Агар йиғиндида 1 сони хосил бўлса!

Код – 1. Сизлар муносиб жуфтликсиз, аммо ўзаро келишмовчиликда сиз доимо ўзингизни ҳақ, деб ҳисоблайсиз. Таслим бўлиш сиз учун умуман ёт ҳолат. Ҳақлигингизни ҳамиша исботлашга одатлангансиз. Сабрли бўлишга, бир гапдан қолишга ўрганинг. Шуни унутмангки, муносабатларингизга сизнинг таъсирингиз кўпроқ бўлади...

🏕 Тўлиқ нумерологик мослик ва тахлилни канал админи қилиши мумкин.

@munajjim_bashoratlari.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Танқидга қолмаслик, муваффақияцизлик аламини тортмаслик учун бажарадиган юмушлар сифатига алоҳида эътибор қаратинг. Бугун ақлий меҳнат кишиларининг куни туғади. Бундан ташқари, олис сафарга чиқиш, кўнгилочар тадбирларда иштирок этиш ёқимли кечади. Баъзилар обрўли ва бадавлат бир инсон билан танишиб қолишлари эҳтимолга яқин. У сизга ажойиб бир ишни таклиф этиши мумкин. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Худодан фақат яхшилик сўранг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 феврал куни эрта тонгдан кайфиятингиз тушиб кетиши кутилади. Баъзиларнинг қон босими кўтарилиши, асаб томирлар таранг тортиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Буларнинг барига хонадонингизда сира кутилмаган, умуман кутилмайдиган “меҳмон”нинг пайдо бўлиши ёки кимдир қўнғироқ қилиб кўнгилсиз хабар етказиши сабаб бўлиши мумкин. Сиз бундай вазиятларда темпераментни, эмоцияни жиловлай билишингиз керак. Йўқса, касал бўлиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Велосипед сайрининг иложи бўлса яна яхши.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунингиз нафақат омадли, балки жудаям омадли кечади. Сиз эрталабдан кечгача атрофдагиларнинг диққат марказида, омадлилар қаторида, ҳамиша омад етагида юрувчилар сафида бўласиз иншооллоҳ. Лекин талтайиб кетишингиз ҳам мумкин эмаслигини унутманг. Кўз тегиши мумкин. Кечқурун ўсал ётган қариндошингиздан хабар олишингиз кутилади. Айримлар олис сафарга жўнаб кетишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

25 феврал куни ҳар қандай масалада ҳам ўз фикрингиз, дунёқарашингиз борлигини атрофдагиларга исбот этасиз. Бу кун давомида ўнлаб муваффақиятли лаҳзаларни бошдан кечиришингиз мумкин деганидир. Бироқ шахсий ҳаётда омадингиз келмаслиги мумкин. Жуфтингиз билан орангизда кўринмас қарама-қаршилик юзага келади. Иккингиз ҳам етакчиликка интила бошлайсиз. Бунинг оқибати эса жанжал билан тугаши тайин. Ўзингизни қўлга олинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Эрталаб негадир ўзингизни яхши ҳис этмаслигингиз кутилади. Буни об-ҳавонинг ўзгарувчанлигига йўйманг ва зудлик билан врач назоратидан ўтинг. Ҳар қандай кўринишдаги сафардан воз кечинг. Бу саломатлигингизни баттар ёмонлаштиради. Кечқурун молиявий муаммоларингизни ижобий ҳал этишда бадавлат дўстлардан бири яқиндан кўмак беради. Бу кайфиятингизни кўтариб, эрталабки ҳолсизликларга барҳам берса ажаб эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

25 февралда турли ёлғонларга, ёқимсиз лаҳзаларга дуч келишингиз мумкин. Уларга қарши кураш жараёнида эса сизга ишлашда, яшашда тўсиқ вазифасини ўтаётганларни четга суришга муваффақ бўласиз. Айниқса, тижорат билан шуғулланувчиларга худо беради. Улар рақобатчиларнинг адабини бериб қўйишади. Оилада жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлса, ташвиш чекманг, бу муаммони ҳал қилишда дўстлардан бири ёрдам беради.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Расмда яширилган қуш ва сабзини топинг.

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун душанба куни бўлишига қарамай, тириклик давом этаверади, шундай эмасми? Шундай экан, сиз ҳам эрталабданоқ шахсий ҳаёт билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда соғлом фикр ҳамда бардошни ёрдамга чорлашингиз керак бўлади. Хушомад ва сохта мақтовлар асирига айланиб қолишдан сақланинг. Молиявий масалада бироз кайфиятингиз тушиши мумкин. Бу муаммони ижобий ҳал этишда бадавлат дўстлардан бирининг ёрдами зарур бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

4 март куни кайфиятингиз ёмон бўлмайди. Романтикани хоҳлай бошлайсиз. Баҳор таъсири бўлса керак-да, суйган инсонингиз билан биргаликдаги суҳбатингиз шу қадар қизиб кетадики, ишга кеч қоласиз. Тадбиркор бўлсангиз, ёлғон ва чув тушишлардан эҳтиёт бўлинг. Агар анчадан бери ҳамкорлар билан иш юзасидан дангал гаплашиб олишни ният қилган бўлсангиз, бугун фурсат етди. Суҳбатни ортга сурманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

4 мартда молиявий аҳволингиз ёмон бўлмайди. Қимматбаҳо буюмларни бемалол харид қилаверсангиз бўлади. Кимлардир тушга қадар бозор-ўчар билан банд бўлиши мумкин. Катта бозорларда юришга тўғри келса, ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Киссавурлар кармонингизни шилиб қўйишидан сақланинг. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатлигини жиддий назорат қилишлари зарур. Баъзилар атмосферада давом этаётган магнит бўронлари таъсирида қон босим кўтарилиши ва ошқозон оғриғи туфайли безовта бўлишлари мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Гарчи ортида катта пул турган бўлса ҳам янги, бирда-яримда уддалаб кўрмаган ишга қўл уриб қўйманг. Омадга эришишни истасангиз, қўлингиздан келадиган ишларни топинг ва даромад қилинг. Муҳаббатда иккита йўл қаршисида турибсиз. Ё руҳий барқарорлик, сокинлик, илиқ муносабатлар. Иккинчиси эса жуфтингизни бўлар-бўлмасга рашк қилиб асабийлашиш. Ўзингиз танланг. Башарти қай бирини танлашни билмаётган бўлсангиз, дўстларга мурожаат этинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

4 март куни ёқимсиз бир вазиятга тушиб қолишингиз хавфи бор. Шунинг натижасида киссангиздаги бор пулингиз совурилиши кутилади. Бугун дўстлар билан ўзаро муносабатларга яна бир бор ойдинлик киритиб олинг. Чунки уларнинг бири сизга ҳасад кўзи билан боқади. Шошилмасангиз, тез орада сизни боши берк кўчада қолдириб кетиши ҳеч гап эмас. Кечки пайт шахсий иш билан бошқа шаҳарга бориб келишингиз мумкин. Овқатланиш масаласида режимга ва меъёрга амал қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар бугун ҳақиқатга айланиши мушкул ниятлар қилмаслигингизни маслаҳат беришади. Кейин ўзингиз афсусланиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Агар бугун омад кулиши мумкин бўлса, у ҳам шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Атрофдагилар билан муносабатларда реал ҳолатларга асосланинг. Гапларингизга ёлғон аралаштирманг. Кечқурун оила аъзоларингиз даврасида дам олинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронлари хавфидан келиб чиққан ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ҳар жабҳада йўқотишларга юз тутдириши мумкин бўлган хаёл ва мавжудликлардан қочинг. Фақат ҳақиқатни тан олган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Оиласизлар бугун муҳаббатдан фақат ёлғон ва фириб кўришлари мумкин. Шунинг учун бу туйғуга нисбатан муносабат ва қарашларни ўзгартирмасангиз бўлмайди. Кечқурун худонинг қудрати билан молиявий мукаммалликка эришасиз. Бу миқдор сиз ўйлаганча кўп бўлмаслиги мумкин, аммо қора қозон қайнамасдан қолмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

3 мартда кунингиз хайрли ва қувончли ўтиши кутилади. Ҳатто, осмондаги қора булутлар ҳам кайфиятингизни буза олмайди иншооллоҳ.  Мақсадлар сари шу қадар шитоб ва ишонч билан олға интиласизки, сизга ҳасад қилганларга сичқоннинг ини минг танга бўлади. Муҳаббатда романтикага алоҳида эътибор қаратинг. Тўғри, сиз реалисциз, лекин баъзида феъл-атворни яхшилик учун ўзгартириб туриш ҳам зиён қилмайди. Кечқурун олис сафарга чиқиш хайрли кечади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Ниятларга осонликча эриша олмаслигингиз мумкин. Лекин барибир имкониятларингиз бир талай. Агар энергетикангизни тўғри йўналиш бўйича сарфлай билсангиз, тоғларни толқон қилишга қодирсиз. Ишга ижодий ёндашинг, имкон бўлса, буни ўзингизга шиор қилиб олинг. Молиявий муаммолар ҳам сиз хоҳлаганча осон ва муваффақиятли ҳал бўлади. Фақат тақдирнинг инъомига шукр қилинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан юз буринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

3 март куни омадингиз кулиб боқади. Шундай ажойиб тарзда куладики, пул-у муҳаббат масаласида бирдек зафар қучасиз. Сиздан бахтлиси, бойи бўлмайди иншооллоҳ. Шахсий ҳаётингиз ҳам ёқимли лаҳзаларга бой бўлиши кутилади. Сиз жуфтингиз ва яқинларингиз учун ҳамма нарсага тайёр турасиз. Қандай бахт! Бугун режалаштирилган жарроҳлик амалиётлари бахтсизлик келтиради. Ҳасадгўйлар таъқибидан қочинг. Миш-мишларга ишонманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ўзгаларнинг камчилик, хатоларини қидириб вақт ўтказгандан кўра, ўз ички дунёнгизни назардан ўтказинг. Агар нуқсонлар кўзга ташланса, уларни йўқ қилиш пайида бўлинг. Ҳамкасбларни асло танқид остига олманг. Акс ҳолда душманларингиз яна биттага кўпайиши ҳеч гап эмас. Кун давомида сафарлар, мажлислар ва муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш каби амалларни бошдан ўтказишингиз кутилади. Муҳаббатда бўлғуси жуфтингиз эътиборини янада кучлироқ қозониш ниятингиз бўлса, иллюзияга кенг йўл беринг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

3 мартда сиз учун моддий рағбат олиш йўлида биронта ҳам имкон қолмаслиги хавф солмоқда. Бунга ҳар куни амалга оширадиган ишларингиз, кун давомида ишлаб вақт ўтказадиган офисингиздан нолийверишингиз сабаб бўлиши мумкин. Лекин муҳаббатда кутилмаган совғаларнинг кўпи ва хўби сизники. Улар орасига шу қадар шўнғийсизки, молиявий аҳволни яхшилаш зарурлиги ҳам ёдингиздан чиқиб кетиши турган гап. Аммо кечқурун барибир эслайсиз ва муаммони ижобий ҳал этасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Сурункали хасталикка чалинганлар кун бўйи саломатликларини назорат эцинлар.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

2 мартда иш юзасидан яқин манзилга сафар қилишингиз кутилади. Бу сафар омадли кечади. Маънавий жиҳатдан тайёр бўлмасангиз, юксак чўққиларни кўзламанг. Имкон топсангиз, бирор янги, қизиқарли касбни эгаллаш доирасида билим олинг. Йўқса, сизни келгусида пул етишмаслиги, бунинг натижасида келиб чиқадиган асаббузарликлар танг аҳволга келтириб қўйиши ҳеч гап эмас. Эсда тутинг, ҳар қандай оғир вазиятдан чиқиш эшигининг калити қалбингизда яширин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ажойиб, бир-биридан одамохун, суҳбатлари қизиқарли инсонлар билан учрашишингиз кутилади. Мулоқотларда жуда мулойим бўлинг. Айниқса, мақсадлар бошида пул ва мартаба турса, ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Тилга эрк бериб қўйманг. Кечқурун дўстларингиз ўзаро келишиб сизни меҳмонга чорлашлари мумкин. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Шайтон йўлдан уриб зарарли одатларни эслаб қолманг. Яқинларингизни ёмонлар назаридан эҳтиётланг. Барака топинг!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 мартда қанча уринманг, бир дақиқа ҳам вақтингиз беҳуда кетмайди.  Иш кўп. Тадбиркор бўлсангиз, олдинда сизни ўта фойдали шартномаларни имзолаш амаллари кутиб турибди.  Унутманг, бу шартномалар унча-мунча эмас, узоқ муддатга мўлжалланган-а! Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингизни бир кўздан ўтказиб олишингизга тўғри келиши мумкин. Нотўғри овқатланиш натижасида ошқозонингизда муаммо туғилиши кутилмоқда.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Эрталаб ишхонангизда раҳбар билан айтишиб қолишингиз хавфи бор. Шу нарса руҳий ҳолатингизни издан чиқариши турган гап. Аммо бу тортишув юзага келишига аслида ўзингиз сабабчи бўлиб чиқасиз. Шундай экан, тез ўзингизни қўлга олинг. Керак бўлса узр сўранг. Куннинг иккинчи ярмида миянгизни ишингиз билан боғлиқ бир-биридан ажойиб ғоялар чулғайди иншооллоҳ. Мабодо хизмат сафарига жўнатишса, бош тортманг. Бу сафар сизга янги имкониятлар эшигини очиб беради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

2 март куни тинимсиз таъқиб этаётган муаммолардан қочиш илинжида дўкон айланишингиз мумкин. Агар ўзингизга бўлган ишончни бой бериб қўймасангиз, олдинда сизни омад деганлари қаторлашиб кутади. Оилада жуфтингиз ва қариндошларнинг босим ўтказа бошлашига гувоҳ бўласиз. Тинч яшаш учун халал берадиган барча тўсиқларни йўқ қилишдан тийилманг. Худо ёр бўлсин!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар бугунингиз гармония қуршовида кечишини ваъда қилишган. Фақат ўзингиз кун тартибини қайсарлик билан бузиб қўймасангиз, омад сиз томонда бўлади. Бугун зудлик билан моддий аҳволингизни яхшилаш пайида бўлинг. Лекин тақдирда борига шукр қилинг. Ортиқчасини ҳазм қилишингиз қийин бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Ухламаганлар ва севишганлар учун.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Нимадандир, кимлардандир норози бўлсангиз, бу ҳолатни атрофдагилардан сир тутинг. Айниқса, қариндошлар билан келиша олмаётган бўлсангиз, буни ташқаридагилар билмай қўя қолгани маъқул. Бардошингиз етмаётган бўлса, қулай шароитни кутинг-у, орадаги тушунмовчиликларга ойдинлик киритиб олинг. Муҳаббатда ақлни ишлатган ҳолда иш тутсангиз, муваффақиятлар сизники бўлади. Оиласи йўқлар кечқурун романтик учрашувга ошиқишлари мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

1 март куни ҳаёт қайнайди. Вужудингизда ғайрат ва шижоат тўлиб-тошиши кутилади. Бир-биридан ажойиб, ҳаяжонли, қайноқ лаҳзаларни бошдан ўтказасиз. Фақат вақтни тезлаштирманг. Оқим билан баравар сузишда давом этинг. Йўқса, кайфиятингиз бир пул бўлиши мумкин. Ишхонада ҳаддан зиёд ўзингизга бўлган ишонч жиддий халал бериши мумкин. Ҳамкасблар билан баҳсга киришманг. Ён беришни ҳам ўрганинг. Шунда тинч, осуда, хотиржам ва хурсанд бўласиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Оилангиздагилар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келса, боши берк кўчага кириб қолсангиз, қалбингизга қулоқ тутинг. У сизга тўғри йўл кўрсатади. Бугун рўзғор юмушлари билан ўралашиб қолманг, кўчадаги, ишхонадаги ажойиб лаҳзалардан қуруқ қоласиз.  Оптимист назари билан боқсангиз, молиявий муаммолар ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Кечқурун кимдир бажарган ишингиз учун қўлингизга бир даста пул тутқазиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди. Омадингизни берсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

1 мартда ўзингизга синчиклаб назар солинг. Ўзингизни саволлар билан қистовга олинг. Нега севимли инсонингиз билан сира келишиб яшай олмаётганингизнинг асл сабаби шундай йўл билан аниқланади. Етишингиз мумкин бўлмаган чўққилар сари талпинишни бас қилинг. Бу сизни ҳам моддий, ҳам маънавий йўқотишларга дучор этиши мумкин. Организмингиз анча заифлашиб қолган. Иммунитетни кўтаришга ҳаракат қилинг. Кечқурун маданий дам олиш учун жуда қулай кечади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун қовға буржида таваллуд топганлар ишхонадаги эмас, уйдаги юмушлар билан кўпроқ банд бўлганлари маъқул. Кун мобайнида келажакда тақдирдошингизга айланиши мумкин бўлган инсон билан танишасиз. Лекин томдан тараша тушгандек дарров ишқий саргузаштлардан гап очиб қўйманг. Саломатлигингизни мустаҳкам тортиши учун асосан овқатланиш режими ва меъёрга эътибор қаратишингиз керак. Ҳасадгўйлар таъқибига учрашдан сақланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

1 март куни ишлар, воқеа-ҳодисалар ўз йўлида бир маромда давом этади. Жанжалли, хафагарчиликлардан иборат лаҳзалар кўзга ташланмайди. Оиласизлар романтик танишувларни бошдан кечиришади. Молиявий муаммоларни бартараф этишингиз анча мушкул кечиши мумкин. Аммо сабрга суянсангиз, бунинг ҳам йўлини топасиз. Бугун банкдан асло кредит ола кўрманг!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

7. Июл. Уятчан, камсуқум аёллар дунёга кeлган ой. Ёзнинг иккинчи ойида туғилган аёллар муаммоларни кўнгилга яқин олиб, сўнг ўзлари қийналиб юришади. Бироқ бу узоқ чўзилмайди. Нимадир сабаб бўладию, ўз устиларида ишлашни бошлаб юборишади. Ҳаётлари давомида кайфиятга қараб иш кўришади. Оила ва уй июл аёллари учун ҳаётларидаги энг муҳим нарсалардир.

8. Aвгуст. Энг мағрур ва мустақил аёллар шу ойда туғилишган. Улар ҳимматли, очиқкўнгил аммо шунинг билан бирга мансабпараст ва табиатан бошқарувчидир. Ҳамманинг диққат марказида бўлишни сeвадилар. Эркаклар э’тиборини осонлик билан қозона оладиган бу хонимлар оилавий ришталарни жуда қадрлашади. Aммо ҳақиқатгўйликлари ба’зида панд бeриб қўяди.

9. Сeнтябр. Қизиққон ва жўшқин сeнтябр аёллари ҳисоб китобли ва мақсадга эришувчанлиги билан ажралиб туришади. Сармоя масаласида анчайин пишиқлар. Кимгадир қарз бeришлари ҳам жуда қийин. Чунки пул сарфлашни яхши билишади. Рашкчи ва озодаликни биринчи ўринга қўядиган бу хонимлар мазали овқат пиширишга уста бўлишади.

10. Октябр. Сухбатга тeз киришувчан доно аёллар қалб гўзаллиги билан бошқалардан фарқ қилишади. Қарор қабул қилишда ҳам аввал яхшилаб ўйлаб, сўнг бир тўхтамга кeлишади. Хотираларига эса тил ожиз. Оилани жуда қадрлашади. Aммо хиёнатни кeчира олишмайди.

11. Ноябр. Ўзларини сeвувчи ноябр аёлларининг турмуш ўртоқларига тоғдай сабр тилаймиз. Бу ойда дунёга кeлган аёллар ўзлариникини ма’қул билиб, бошқаларни эшитишмайди ҳам, сўзлашга бeришмайди ҳам. Шу боис ноябр ойи хонимларининг жуфтлари жуда сабрли ва муросали кишилар бўлгани ма’қул. Характeри оғир бўлгани билан бу аёлларнинг сeвгиси кучли ва садоқатли бўлади.

12. Дeкабр. Портловчи фe’лли, қўрқмас, омадли дeкабр аёллари жуда эҳтиёткорлар. Улар гапга чeчан, дардкаш, сирдош, чин дугона бўла олишади. Жаҳли тeз бўлгани сабабли оилада қийинчиликларга дуч кeлишлари ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Кабиса кунида башорат қилинмайди, Мунажжимларга юлдузлар жуда йироқда жойлашади. Шунинг учун бугун 29 феврал башорат қўймадик.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун кунингиз хайрли кечади. Фақат ёрдамга муҳтожларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватласангизгина у хайрли кечади. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш зарурати туғилса, шошма-шошарликдан сақланинг. Айниқса, ишингиз билан боғлиқ ҳужжатларни имзолашда хато қилишга ҳаққингиз йўқ. Тадбиркор бўлсангиз, шартномалар, келишувларга ўта жиддий муносабатда бўлинг. Акс ҳолда бир кун келиб пулдан ҳам, ҳамкорлардан ҳам айрилиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

28 февралда нафақат бировлар, ҳатто, ўзингизга ҳам бирор масалада ваъда бера кўрманг. Сабаби бугун берилган ваъдаларни ўз вақтида адо эта олмайсиз. Саломатликка лоқайд муносабатда бўлманг. Бу келгусида жиддий хасталикларга сабаб бўлиши турган гап. Айниқса, мигрен ва юрак оғриғидан азоб чекиб кўрган бўлсангиз, соғлиқни мустаҳкамлаш бобида жуда сергак бўлишингиз лозим. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Атмосферадаги магнит бўронларидан мутахассислар маслаҳати бўйича сақланинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун юлдузлар тадбиркорларнинг куни туғишини башорат қилган. Сиз ўта фойдали шартлашувга имзо чекишингиз керак бўлади. Бундай имкониятни қўлдан чиқарманг. Шу шартлашув баҳонасида дунё бозорига чиқишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Баъзилар ишхонадаги ҳамкасби билан ишқий саргузаштлар бошлаш арафасида турган бўлиши мумкин. Лекин бу роман яхшиликка олиб келмайди. Эҳтирос-у, меҳрга тўлиб-тошишингиз мумкин, аммо садоқат бўлмайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

28 февралда тақдир сизни турли вазиятларда қолишга мажбур этиши кутилади. Лекин сиздаги ирода кучи барча тўсиқларни енгиб ўтишга етади. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан илиқ муносабатлар кутилмоқда. Муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун уни сайру саёҳатга таклиф этсангиз ҳам зиён қилмасди. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун фақат оила даврасида дам олинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ижодий ва шахсий масаладаги ишларингиз бароридан келади. Сизга ҳамиша ёрдам қўлини чўзиб келганларга сиз ҳам бугун мурувват кўрсатинг. Токи қарз қиёматга қолмайдиган бўлсин. Тежамкорликка эътибор қаратмасангиз, пулсиз қолиб кетишингиз мумкин. Кечқурун оила қурмаганлар янги танишувларни бошдан кечиришади. Бу романтик учрашувга айланиб кетиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Шу кунларда магнит бўронлари қутургандан қутурмоқда. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзлари билан доимо дориларини олиб юришлари тавсия этилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

28 феврал куни эрталабданоқ олдингизда шу қадар қулай имконият эшиклари очиладики, ишчан кайфиятга тушиб қолганингизни ўзингиз ҳам пайқамай қоласиз. Бугун тадбиркорларга янги фойдали шартномалар тузиш, бошқаларга билим олиш хайрли ва муваффақиятли кечади. Неки мақсадни кўзласангиз, бугун сўзсиз уддалайсиз. Ташаббускорликни қўлдан берманг. Сурункали хасталикдан азобланаётганлар саломатликларини кун бўйи қатъий назорат остида ушласинлар.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Мушук, Қарға, Одамдан ташқари 12 та нарса яширинган.

1. Юрак
2. Балиқ
3. Илон
4. Оёқ кийим
5. Қўнғироқча
6. Кема
7. Игна.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

27 феврал куни меҳнатсеварлигингиз сабабли профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларни адо этишда ўзингиз мўлжаллагандан ҳам кўпроқ зафар қучасиз. Ҳатто, мағрурланиб ҳам кетишингиз мумкин. Майли-да, баъзида мағрурланиб туриш зиён қилмайди. Тадбиркорлар, тижоратчилар рақобатчилари билан мулойим оҳангда гаплашишлари, уларнинг сўзларини эринмасдан тинглашингиз талаб этилади. Бу ҳам сизнинг порлоқ келажагингиз учун хизмат қилса ажабмас. Шахсий ҳаётда эса айримлар жуфти ёки бўлғуси жуфти билан жанжаллашиб қолиши кутилади. Вақтида бу жанжалга нуқта қўймасангиз, иш ажрашишгача бориб етиши ҳеч гап эмас.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Муҳаббатда ўта камтарлик зарур бўлади. Эҳтиросларни жиловланг. Азиз инсонингизга кўпроқ меҳр беринг. Рашк деган ярамас атамани асло тилингизга кўчира кўрманг. Бу икки севишганни хароб қилишдан бошқасига ярамайди. Кечқурун бош оғриғи, ҳолсизлик, шамоллаш кабилар сизни безовта қила бошлаши мумкин. Дарров врач чақиришга шошилманг. Илож топсангиз, малинали чой ичинг. Малинали қайноқ чой аҳволингизни яхшилайди. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

27 февралда негадир болалигингизга қайтгингиз кела бошлайди. Ўзингизни билиб-билмай болаларча тута бошлайсиз.  Қарангки, бу ҳам худонинг қудрати-да. Сизни олдинда катта жанжаллар, кўнгилсизликлар кутиб турган бўлади-ю, булардан сизни ўша болалигингиз асраб қолади. Аммо буни муҳаббатда қўллай кўрманг. Муҳаббат катталарча муносабатлар тарафдори. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлардан қочинг, шахсий машинангизда кўчага чиқманг. Жароҳат олишингиз хавфи бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун нимаики ишга қўл урманг, фақат тафаккурга қулоқ тутинг. Қалб садоси ёрдам бера олмайди. Тўғри, романтика, кўнгил ёзиш, хаёлот денгизида сузиш жуда ёқимли. Лекин бугун катталарча иш тутишингизга тўғри келади. Агар ақлни ишлатган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, ҳар жабҳада муваффақият, ғалаба сизники бўлади. Куннинг иккинчи ярмида қариндошларингиздан кимдир асабингизга ўйнаши кутилади. Кечқурун илиқ ванна қабул қилишни эсдан чиқарманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

27 феврал куни тушга яқин янги танишувларни бошдан кечиришингиз эҳтимоли бор. Бу танишув ҳаётингизни 180 даражага ўзгартириб юбориши кутилади. Албатта яхшиликка. Имкониятлардан ортиғини талаб қила бошлаганингизда ҳам асл қиёфангизни йўқотманг. Молиявий масалада муваффақият қозонасиз. Миллиардерга айланмассиз-у, бироқ чўнтагингиз пулсиз ҳам қолмайди. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилинг. Тушларингиз тотли кечади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугунга ўзингизча ҳеч кимнинг хаёлида йўқ нарсаларни ўйлаб топишдан тийилинг. Ишда муаммо кўзга ташланмайди. Оқим билан ёнма-ён оқишда давом этасиз. Муҳаббатда сизга фақат дарвишона ҳаракатлар, таваккал қарорлар ёрдам беради. Кечқурун қариндошлардан бири билан жиддий суҳбат кутади. Ҳар қанақасига бу суҳбат жанжалга айланиб кетишидан сақланинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Нумерология жавоби

Код – 2. Ўртангиздаги муносабат чин ошиқларники каби. Севги-муҳаббатингиз тенглиги боис, сизларга ҳавас қилса арзийди. Бир-бирингизга бир қарашданоқ нима исташларингизни тушуна оласиз. Бундай жуфтлик камдан-кам учрайди. Бир умр севишган ошиқлар бўлиб қолганингиз маъқул. Кўпроқ моддий жиҳатга эътибор қаратинг, тежамлироқ бўлишга ҳаракат қилинг.

@munajjim_bashoratlari

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Яқин ўтмишда тузган режаларингиз бугун ҳақиқатга айланмоқчи. Бу сизга янги ишларни бошлаш учун замин яратади. Принципларга асосланган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шунда кўзланган натижага албатта эришасиз иншооллоҳ. Кун давомида профессионал касбингизга алоқадор одамлар билан танишасиз. Улар таъсирида касбингизга нисбатан янада кучлироқ меҳрга эга бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас. Саломатлик ҳақида гап кетса, биринчи навбатда ошқозонингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

26 февралда куннинг биринчи ярми сал оғирроқ кечиши мумкин. Бироқ тушдан кейин ишда унум сезила бошлайди. Хаёлни бир нуқтага жамлаб, яқин ўтмишдаги ишлар якунини таҳлил қилиб, келажак режаларни тузинг. Бугун фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Шунда тақдирнинг кутилмаган совғалари сизники бўлади. Ўтмишда йўл қўйган хатолардан тўғри хулоса ясанг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

26 феврал куни нафақат ўзингиз, балки ўзгалар ҳаётига ҳам гармония олиб киришга қодир бўласиз. Сергаклик, чархланган тафаккур сизга ҳар қандай оғир вазиятдан ҳам осонлик билан чиқиб кетишда катта ёрдам беради. Ишхонадаги раҳбарлар шу хусусиятларингизни ҳисобга олиб зиммангизга қўшимча ишларни юклаб қўйиши мумкин. Бунинг мукофотини эса кечқурун албатта оласиз. Кечқурун кимдир қўнғироқ қилиб, сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши кутилади, сергакроқ бўлинг!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Гарчи улар яқин қариндош бўлса-да, бировларнинг муаммосини бугунча елкангизга ортмоқламай туринг. Чунки ўзингизда ҳам муаммолар тиқилиб ётибди. Айниқса молиявий муаммоларни ортга суриб бўлмайди. Куннинг иккинчи ярмида бир-биридан ёқимли харидларни амалга оширишингиз мумкин. Кечки пайт мартабангиз ва лавозимингиз ошишида катта ёрдам бериши мумкин бўлган одам билан танишасиз.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

26 феврал куни тадбиркорларни учрашувлар, сафарлар ва фавқулодда қарорлар қабул қилиш каби амаллар кутиб туради. Бундай вазиятда хотиржамликка алоҳида эътибор беришингиз керак. Ҳақиқатни ўзгалардан изламанг, бу сизга кўнгилсизлик келтиради. Оилалилар зудлик билан рўзғор икир-чикирларини ўз бўйнига олиши лозим. Дўстлар билан биргаликда кўнгил ёзиш қочмайди. Кечқурун овқатланиш режимини бузманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Оила қуришга улгурмаганлар куннинг биринчи ярмида романтик учрашувларни бошдан кечиришлари кутилади. Лекин бу учрашув сизга яхшилик келтирмайди. Шундай экан, учрашувдан қочиш тараддудини кўрганингиз маъқул. Бугун сершовқин давралар, режалаштирилмаган сафардан юз буринг. Башарти қариндошлар орасидан ҳақиқат қидиришни ихтиёр этган бўлсангиз, аввал уни ўзингиздан қидириб кўринг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, дориларни ўз вақтида ичишни унутманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Нумерология: Жуфтингиз сизга мосми йўқми?

Агар Сиз никоҳ мутаносиблиги ҳақида билишни истасангиз, қуйидаги ҳисоб-китобни бажаришингиз лозим бўлади.

✅ Мисол учун, сиз қайсидир ойнинг 21- санасида туғилган бўлсангиз, аввало, 2+1=3 (яъни йиғинди 3 га тенг). Ҳудди шундай ҳисоб-китобни жуфтингизга нисбатан ҳам қўллаймиз: у ҳам мисол учун, бирон бир ойнинг дейлик, 27- санасида туғилган бўлса, 2+7=9 натижа йиғиндиси 9 рақамига тенг бўлади.

📮 Энди иккингизнинг йиғиндингизни бир-бирига қўшамиз, 3+9=12. Натижа бўлган 12 сонини яхлит сонга айлантирамиз, яъни 1+2=3. Демак, охирги ҳисоб-китоб натижаси бўйича 3 сони сизнинг код рақамингиз ҳисобланади.

Яна бир нарсага эътибор бериш керак: нумерология фанининг энг муҳим жиҳати шундаки, ҳамма сонлар бир-бирига қўшилиб, яхлит бир рақамни ифодалаши керак, яъни 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9. Бу соҳа жуфт кичик сонлардан тортиб (масалан, 11 бўлса, 1+1 натижа 2 каби), йирик сонлар ҳам яхлит ҳолга келтирилиши талаб этилади.

Натижаларни аста секин каналда эълон қилиб борамиз.

@munajjim_bashoratlari

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Дуч келган одамга ички сирларингизни дастурхон қилавермаслигингиз тавсия қилинади. Чунки сиз сирингизни айтган одамлар орасида ҳасадгўйлар бўлиши тайин. Улар сизга қайсидир жиҳатдан зиён етказиб қўйишлари ҳеч гап эмас. Келажак режаларингиз бир олам. Уларнинг ҳар бири унча-мунча режалар эмас, глобал режалардир. Аммо натижа шундай кечадики, сиз уларнинг биронтасини ҳам ҳақиқатга айлантира олмаслигингиз мумкин. Сабаби битта. Сиз ростдан ҳам келажакда ишларингиз ўнгидан келишини истасангиз, фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Ҳеч кимдан ёрдам кутманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

25 феврал куни пул масаласида инқирозга юз тутмаслик учун молиявий операцияни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўринг. Аммо операция ҳаддан ташқари мураккаблашмаслигига эътибор қаратинг. Бугунингизни оила, болалар тарбияси ва маданий тадбирларга бағишласангиз, нур устига аъло нур бўларди. Саломатлигингизда муаммолар бўлса, куннинг иккинчи ярмида тиббий кўрикдан ўтиш ҳаракатига тушинг. Кечқурун тоза ҳаво сайрини ҳам унутманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Кечирасиз-у, кун давомида ўзингиз қачонлардир севган инсонни тасодифан учратиб қолишингиз мумкин. Шунинг учун бўлса керак, керагидан ортиқ ҳаяжонга тушасиз. Бу бажарадиган ишларингизга, тириклик учун курашда жиддий халал бериши турган гап. Қолаверса, оилангизда муаммолар бир талай. Уларни фақат хотиржам тортиш натижасида ижобий ҳал этса бўлади. Бугун уй таъмири, компютер, кир ювиш машиналари таъмири ҳам сизга қараб турибди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

25 февралда биринчи қиладиган ишингиз тежамкорлик бўлиши лозим. Йўқса, кун мобайнида харидларни амалга ошираётиб ўзингиз сезмаган ҳолда пулингизнинг борини ишлатиб қўйишингиз мумкин. Алам қиладигани, баъзи маҳсулотларнинг муддати ўтганларини сотиб оласиз. Яқин қариндошлардан бири билан орангизда катта жанжал чиқиш эҳтимоли сезилмоқда. Босиқлик билан вазиятдан силлиқ чиқиб кетишга уриниб кўринг. Асабларни асранг!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун арслон буржида туғилганлар у қадар катта бўлмаган моддий йўқотишлар, мартаба пастга шўнғиши каби ёқимсиз вазиятга дуч келишлари кутилади. Шахсий ҳаётингизда ҳам жуфтингиз билан бўлар-бўлмасга аразлашиб қолишингиз хавфи бор. Барча ёқимсиз ҳолатларга одатда пул сабабчи бўлади. Шунинг учун моддий аҳволингизни янада яхшилаш ҳаракатида бўлинг. Ана шунда ҳеч ким асабингизни бузмайди, юзингиз ёруғ, мартабангиз улуғ бўлади. Омадингизни берсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

25 феврал сизнинг кунингиз десак сира хато бўлмайди. Эрталабданоқ кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Қалбингиз илҳом-у қувончга тўлиб-тошади. Кўплаб ишларингиз хамирдан қил суғургандек осон битиб, кечқурун албатта уларнинг мевасини пул кўринишида оласиз иншооллоҳ. Муҳаббатда бошингизга айтарли ташвиш тушмайди. Лекин бу масалада башорат қилиш бефойда. Вазият худонинг хоҳишига қараб белгиланади. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатликларини асрашлари шарт.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Эмоция бўрони, туйғуларингиз яллиғланиши қалбингизга кучли оғриқ бермоқчи. Вазиятни кескинлаштирмоқчи. Сизни адо қилмоқчи. Хотиржамликни шиор қилиб олинг. Ёмонлар маслаҳатига қулоқ тутиб қўйманг. Бошингиздан ўтаётган ва ўтадиган ҳодисаларга асло ҳазил аралаш боқманг. Ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ ҳамкасблардан нималарнидир ўрганишга ҳаракат қилинг. Кечқурун у қадар олис бўлмаган манзилга хизмат сафари билан бориб келишингиз кутилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Афсуски, билиб-билмай арзимас нарсаларга катта пул сарфлаб қўйишингиз мумкин. Шундай экан, олдиндан бунинг тадоригини кўриб қўйинг. Харидларни амалга оширишда яқин дўстлардан бирини кўмакчи қилиб олинг. Бу сиз учун навбатдаги мактаб вазифасини бажаради. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришади. Бу келгусида жиддий муносабатларга айланиши тайинга ўхшаб турибди. Саломатлигингиз масаласида ҳам алоҳида қайғуринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун руҳ ва тана орасида гармония пайдо бўлишини таъминлашга ҳаракат қилинг. Бундан ташқари, саломатлигингизни мустаҳкамлаш хусусида ҳам сезиларли ҳаракатларни содир этинг. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш жуда хайрли ва муваффақиятли кечади. Хоҳласангиз, ўтган яқинларингизни хотирланг, улар ҳақига дуолар ўқинг, енгил тортасиз. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланишлари кутилади. Сафар сиз ўйлагандан ҳам омадлироқ кечади. Лекин сафарга шахсий машинангизда кетманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

24 февралда молия соҳасига ўта жиддий муносабатда бўлинг. Агар қимматли ва фойдали буюм сотиб олишни орзулаган бўлсангиз, майда харидлардан воз кечинг. Атрофдагилар билан муносабатлар совуқлашмаслиги учун кайфиятингизни назоратда ушланг. Оила қуришга улгурмаганлар кечқурун орзусидаги инсонни учратишлари мумкин. Бахтингизни берсин! Ўзингиз ҳақингизда пайдо бўладиган турли миш-мишларга эътибор берманг. Бу ғийбатчи ва ҳасадгўйларнинг чиркин иши. Бундан бўлак нарса эмас.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Руҳий ҳолатингиз, мартабангиз ҳамда пул жамғармангиз масаласида яна бир бор бош қотиринг. Ташқарида қарама-қарши жинс вакил ҳамда вакилалари билан яқин муносабатларга киришманг. Бу сизга фақат зиён етказади. Руҳни чиниқтириш, қўшимча билимлар олиш, спорт билан шуғулланиш учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Кечқурун талабаликдаги дўстларингиздан бири сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин. Асабни эҳтиёт қилинг. У ҳали сизга кўп керак бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

24 февралда билибми-билмайми, шошма-шошарлик натижасидами, хоҳиш, истакларингизни назоратдан қочиришингиз эҳтимоли бор. Агар шундай бўлиб чиқса, сиз ёмонлар даврасига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Ўзингизга, дунёга реал назар билан боқинг. Ҳар бир ишда фаоллик кўрсатинг. Баъзилар кун мобайнида бош ва оёқ оғриғидан азоб чекишлари кутилади.

Читать полностью…
Подписаться на канал