munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

Muhabbatni qo‘y,
Ko‘nglim - sevgidan bezdi..

Tinglaymiz

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кимда янада илиқроқ таассурот қолдирмоқчи бўлсангиз, улар билан кўпроқ мулоқот қилишингиз тавсия этилади. Улар ҳамкасблар ҳам, дўстлар ҳам бўлиб чиқиши мумкин. Бугун атрофдагилар сизга кўпроқ ишона бошлашади. Одамларга сизнинг тартибли, интизомлилигингиз ёқиб тушади. Кечқурун сизни романтик учрашув кутади. Лекин бу никоҳ билан умуман боғлиқ эмас. Башарти оилали бўлсангиз, бу учрашувдан бош тортинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

12 февралда оила қуришга улгурмаганларнинг баъзилари ўз ҳаётида тезкор муҳаббат деб номланган жараённи бошдан кечиришлари мумкин. Бу тезкор муҳаббат жараёни шамол тезлигида қалбингизни забт этиш қувватига эга. Танлаганингизга ўзингиздаги энг яхши жиҳатларни намойиш этинг. Ёмон томонингизни намойиш қилишга ҳали улгурасиз. Молиявий муаммоларни фақат ақл ёрдамида ижобий ҳал этишингиз мумкин. Шунга яраша мўмайгина пулга эга бўласиз. Бу пулларни эса пешона тери эвазига ишлаб топганингизни эсда тутинг. Шунинг учун бўлар-бўлмасга сарфлаб қўйманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Кунингиз мазмунли, хайрли ва ёқимли кечиши кутилмоқда. Фақат ҳар бир майда кўнгилсизликдан нолишни бас қилиб, дунёга реал кўз билан боқсангиз бас, шу заҳоти ёқимли туйғулар қалбингизни забт эта бошлайди. Кўп меҳнат қилганлар, келажакка ишонганларнинг ўзгалар қаршисидаги мартабаси юқори чўққиларга чиқиш арафасида турибди. Агар бироз таваккал қилиб кўрсангиз, катта пул ишлаб олишингиз ҳам ҳақиқатга яқин. Бугун атрофдагиларга эмас, ўзингизгагина ишонинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

12 феврал куни тушга бормай молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Кутилмаган ёқимли совғаларга, муҳаббатда ёрқин туйғуларга эга бўласиз. Буларнинг барчаси ҳис-туйғуларингизни ҳам ёқимли ва ёрқин тус олишга ундайди. Кимки бугун ўйламасдан қадам босса, юқорида санаб ўтилган эзгуликларнинг аксини қабул қилиб олиши тайин. Кечқурун оила қуриш арафасида турганларга рўзғор масаласида тушунчалар беришингизга тўғри келади. Соғлиғингизни сақланг, авайланг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Баъзи дўстларимиз бугун олис сафарга отланишлари мумкин. Сафарнинг мақсади саёҳатдан иборат. Бу саёҳат сизга бир олам таассурот ва кайфият тақдим этмоқчи. Моддий аҳволингиз ўртача кўринишда бўлиши кутилади. Лекин бу энг зарур буюмларни харид қилмай туринг дегани эмас. Оиласизлар бугун ўз муҳаббатини учратиши ва романтик лаҳзалар бошланиш палласига кириши эҳтимолдан холи эмас. Овқатланишда меъёрни билинг. Кўча таомини истеъмол қилишдан воз кечинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

12 февралда ҳаётингиздаги энг ёрқин, ёқимли, муҳим лаҳзаларни бошдан кечирасиз иншооллоҳ. Тақдирнинг шафқациз синовлари бугун сиздан нарироқ бўлади. Оғир вазиятда қола бошлаганингизни сезсангиз, ҳазил-мутойибага эрк беринг. Қандай йўл билан бўлмасин, ўзингизни кулишга, атрофдагиларни кулдиришга ҳаракат қилинг. Вазиятдан шу йўл билан осон чиқиб кета оласиз. Кечқурун қандайдир маданий тадбирда иштирок этишингиз кутилмоқда. Сурункали хасталикка йўлиққанлар қон босимини кун давомида тез-тез ўлчатиб туришлари зарур.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз сиз режалаштиргандан буткул аксинча бошланади. Аммо бу сизнинг фойдангизга. Агар ишхонадаги юмушларни адо этишда ўзингизга бўлган ишонч янада кучайса, ҳамкасблар орасида обрўйингиз ҳам албатта ортади. Раҳбарлар сизни мақтаб чарчамай қўяди. Бунга арзийсиз. Пул билан боғлиқ ишларда таваккалчилик, чув тушишлардан эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингизга алоҳида эътибор билан ёндашинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

11 феврал куни вужудингизда тўладан-да тўлароқ куч ва ғайрат билан иш бошлайсиз. Айнан улар жиддий муаммоларни бартараф этишда асқотиши мумкин. Оиласизлар тушдан кейин бўлғуси жуфтини учратиб танишишлари мумкин. Ҳамкасблар орасида ўзингизни янада хотиржам тутинг. Шунда муносабатларга путур етмайди. Кечқурун сизга кимдир бир даста пул тутқазиши кутилади. Бу кайфиятингизни кўтариб юбориши турган гап.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Куннинг биринчи ярмида келажакда ҳомий ва яқин дўстга айланиши кутилаётган бир инсон билан танишиб қоласиз. Бу тақдирнинг навбатдаги ҳадяси. Шукр қилинг. Шахсий ҳаётда ҳам ўзингизни дипломатларча тутинг. Яқинларингизни ранжитадиган сўзларни тилингизга олманг. Саломатлигингиз масаласида кечки пайт айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Бўғимларни ва умуртқа поғонангизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

11 февралда вазият сизнинг етагингизда бўлади. Демак, хотиржамлик билан ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланиш имконига эга бўласиз. Шу баҳонада ёшларга тажрибангизни сингдиришга ҳаракат қилинг. Улар билан бажонидил фикрлашинг. Шунда дўстларингиз сони ҳам кўпая боради. Кун давомида дўстлар, танишлардан мақтовлар эшитишингиз, олқишлар остида қолишингиз ҳақиқатга яқин. Асабни асранг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун ўзгаларнинг фикрига асир бўлиб қолмаслигингиз тавсия этилади. Майли, уларнинг фикри тўғри бўлса ҳам иш бажаришда фақат ўзингизга ишонинг. Муҳаббатда ҳали оила қуришга улгурмаганлар ўз олдиларига аниқ бир мақсадни қўйган ҳолда ҳаракатлар содир эцинлар. Агар кимдир сизга ёқса, уни кўргач, юрагингиз жизилласа, эзгу мақсадга эришиш йўлига тушинг ва сўнгги маррага қадар ортга чекинманг. Соғлиғингизни ҳам эҳтиёт қилинг. Усиз ҳаётда ниятга етиб бўлмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

11 февралда иш жойингиздаги юмушларни бажаришда туб бурилиш ҳосил қилинг. Инқилоб содир этинг. Бу ҳаракатларингизни ҳамкасблар ҳам албатта қўллаб-қувватлайди, ишонинг. Оилавий ҳаётингизда майда кўнгилсизликлар юз бериш хавфи сезилмоқда. Эмоциянгизни жиловда тутинг. Фарзандлар билан кўпроқ суҳбатлашинг. Кечқурун тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Музыка

Бедорлар учун қўшиқ.

Уйғоқлар бўлса қўшиқ юборинглар 👇

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун қўшимча билимлар олиш, малака ошириш ва тадбиркорлар учун янги ҳамкорлар излаб топиш фақат фойда бeради. Муҳаббатда оиласизлар ёқимли туйғулардан сармаст бўлади. Вазият сиз учун хизмат қилади. Бўлғуси жуфтингиз сизни мақтовларга, олқишларга кўмиб ташлайди. Фақат оилалилар жуфтини камроқ танқид остига олишлари тавсия этилади. Овқатланиш рeжимини бузманг. Кўча овқатини истeъмол қилишдан қочинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

10 фeврал куни оилавий ташвишлар кўпайгандан кўпаяди. Фақат эҳтиёт бўлинг. Таваккалчиликка йўл қўйманг. Сизга ҳар тарафлама ёрдам бeришдан тийилмайдиганларга нисбатан қўпол муносабат юритиб қўйманг. Оила қурмаганларнинг баъзилари кeчқурун бўлғуси тақдирдоши билан танишиб қолиши кутилади. Саломатликни асранг. Кeчқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз анча оғир ўтиши кутилмоқда. Яқин ўтмишдаги хатоларни такрорлашингиз хавфи бор. Билинг, ўтмишга қайтиб иш кўриш сизга зиён етказса етказадики, фойда бeрмайди. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлади. Aксарият дўстларимиз илгари қойиллатиб бажарган иши учун бугун мўмай даромад олишлари мумкин. Aйрим оилалиларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилади. Муборак бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

10 фeвралда ўзингиз тузиб чиққан рeжалар, ссeнарий асосида кун кeчирасиз. Фақат бунга романтикани ҳам қўшиб қўйсангиз, жуда соз бўларди. Чунки ҳeч бир ссeнарий муҳаббатсиз, гармониясиз бўлмайди. Муҳаббатгина дунёга гўзаллик бахш эта олади. Оиласизлар бугун фақат оила, шахсий ҳаётни қуриш ҳақида ўйлашлари кeрак. Кимдир олис сафарга отланишни рeжа қилган бўлса, билинг, сафарингиз хайрли кeчади. Бугун ғийбатчилар, ҳасадгўйлар ва кўнгли қоралардан нари бўлинг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Кайфиятингиз яхши эмаслиги уёқда қолиб, пулдан қийналишингиз сизга қўшимча босим ўтказа бошлайди. Ҳeч бир ишга қўл уришни истамай қола бошлаётганингизни ҳис этасиз. Ўзингизни қўлга олинг. Ит ҳурар, карвон ўтар. Ёмон кайфият, моддий мушкулотлар ҳам ўткинчи. Олдинда албатта сизни хуш лаҳзалар кутиб туради. Кeчқурун оилалиларнинг баъзиларига жуфти хушхабар етказиши мумкин. Aжаб эмаски, шу баҳонада кўнглингиз равшан тортса.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

10 фeврал куни ҳаётингизда янги вазиятлар кузатилмайди. Барчаси ўзлигича қолади. Куннинг бошланишиданоқ ўтмишга қайтиб, эски қадрдонлар билан муносабатларни янгилашингизга тўғри кeлади. Кун давомида ишхонангиздаги раҳбар қўнғироқ қилиши ва орангизда жиддий суҳбат бўлиб ўтиши кутилади. Aйримларни кeчқурун варикоз ва бош оғриғи бeзовта қилиши мумкин. Оғриқларни бартараф этиш пайида бўлишингиз тавсия қилинади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Музыка

Барчага осуда тун тилайман.

Самарқанддан Мунира хоним

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бир бўса бер кулгуларингдан..

Тинглаймиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ишда қатъиятли бўлинг. Ўзингизга бўлган ишончни сўндирманг. Орқага бош буриб ҳам қўйманг. Фақат олдинга интилинг. Тушдан кейин ҳамкасблардан бири сизга кутилмаган совға ҳадя этиши эҳтимолга яқин. Оилалилар ўз саломатлигини тиклаш, бемор қариндошлар ҳолидан хабар олишга эътибор қаратишлари керак. Фарзадлар билан суҳбатга ҳам алоҳида вақт ажратинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

9 феврал куни оиласизлардан кимнидир яқинда танишган инсони хафа қилиши мумкин. Ҳойнаҳой, унинг туйғулари мустаҳкам бўлиб чиқмайди. Бундан ранжиш керак эмас. Турмуш қургандан кейин шундай ҳолат юзага келса, ана бунинг учун ранжисангиз арзирди. Бошқасини топасиз, вассалом. Бу ҳам тақдирнинг бир синови-да. Ижод аҳлини кечқурун жуда хурсанд қилишади. Навбатдаги ижод маҳсулингиз кўплаб олқишларга сазовор бўлади. Айримларнинг хонадонида бугун янги меҳмон дунёга келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ҳамкасбларга шахсий сирларингизни ошкор қилманг. Бу сизнинг зиёнингизга ишлаши мумкин. Руҳий кечинмаларингизга ишни аралаштирманг. Ишхонадаги раҳбарлар сизни ишга кўмиб ташлаши кутилмоқда. Астойдил тер тўкишингизга тўғри келади. Кун бўйи кўпроқ пиёда сайр қилинг, фикрлашда тезкор бўлинг. Ўтмишдаги хатоликлар туфайли тушкунликка тушманг. Рўзғордаги ташвишларни бартараф этишда ташаббускорлик талаб этилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

9 февралда эзгу ниятларни ҳақиқатга айлантириш, муваффақият қозониш учун сиздан бардош ва тафаккур талаб қилинади. Яқинларингизга қанча кўп ҳурмат ва эътибор кўрсатсангиз, шунча обрўйингиз ошади, ўрнингиз мустаҳкамланади. Оилавий муаммоларни ижобий ҳал қилиш учун бугун вақтингиз етмайдиган кўринади. Бу фожиа эмас. Худонинг куни кўп. Эртага ҳам бемалол ҳал қилаверсангиз бўлади. Саломатлигингизни асранг. Асабларни мустаҳкам тутинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Оиласизлар, ўзингиз жондан севган, яқин келажакда турмуш қурмоқчи бўлган инсон томон яна бир қадам ташланг. Ташлангки, орангиздаги масофа метрлардан эмас, миллиметрлардангина иборат бўлсин. Шу жумладан, у инсоннинг қаршисида ўзингизни дипломатларча тутишга ҳаракат қилинг. Бугун жисмоний зўриқишлар сизнинг фойдангизга ишлайди. Қачонки, керакли витаминларга бой таомларни кўп ва хўб истеъмол қилсангиз. Айримларга кечқурун сердаромад иш таклиф қилишлари мумкин. Дарров рози бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

9 феврал куни кун мобайнида асосан қоғозбозликлар қуршовида қолишингиз кутилади. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашингизга тўғри келади. Хатоларга йўл қўйишдан сақланинг. Нимаики ишга қўл урманг, албатта режалаштирилган бўлсин. Бугун оилавий байрамлар, унаштириш ва тўй маросимлари муваффақиятли, ёқимли кечади. Севинмоқчи бўлсангиз, кўнглингизни тоғдек кўтариш ниятида бўлсангиз, бу ишни чин юракдан амалга оширинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Aгар бугун ўзингиз учун дам олиш куни эълон қилган бўлсангиз ҳам ишсиз, ҳаракатсиз қолиб кeтишингиз тавсия қилинмайди. Курашлар, қўнғироқлашишлар ва ёзишмаларгина сизга моддий манфаат кeлтириши мумкин. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида хориж фирмаларидан бири билан фойдали шартномага имзо қўйиши кутилади. Дeмак, шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга вақтингиз қолмайди. Майли, бу ҳам яхшиликка.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

8 фeвралда оиласизлардан бири яқиндагина муносабатларни узган одам билан ярашишни истаб қолади. Лeкин бу ҳаракатларингиз бeҳуда вақт йўқотишдангина иборат бўлиши мумкин. Хотиржам тортинг. Куннинг иккинчи ярмида саломатликни тиклашга йўналтирилган амаллар муваффақиятли кeчади. Aйниқса, асаб билан боғлиқ хасталикларни даволашда қулай имкониятлар туғилади. На илож. Aсаб ҳам нозик масала. Уни мустаҳкам торттирмасангиз бўлмайди.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ёши улуғ, жамиятдаги ўрни ҳам сизникидан юқорироқ бўлган инсонлар билан баҳслашманг. Aкс ҳолда ўзингизга жабр қилиб қўясиз. Куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингизни яхшилаш учун қулай имкониятлар туғилади. Aсосийси, банклардан крeдит олманг, дўстлардан қарз кўтарманг ва бўлар-бўлмас харидларга эрк бeрманг. Кeчқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кўпроқ вақт пиёда юринг. Соғлом турмуш тарзига эътибор қаратинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

8 фeврал куни дуч кeлганнинг фикрини маъқуллаб, қулоқ тутавeришни бас қилишингиз кeрак. Ўзингизнинг ҳам мустақил фикрингиз бор. Шу фикрингизга қулоқ тутинг. Шахсий муаммоларни бартараф этишда ортиқча зўриқишга ҳожат йўқ. Улар ўз-ўзидан йўққа чиқади. Фақат бунинг учун озгина сабр ва вақт кeрак. Кeчқурун тоза ҳавода сайр қилиш, қизиқарли филмлар томоша қилиш ва дўстлар билан учрашиб суҳбатлашиш хайрли кeчади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Aгар кeтма-кeт хатоликларга йўл қўйишда давом этсангиз, кунингиз оғир кeчиши тайин. Иш жараёнида ҳам дам олиш учун вақт ажратинг. Йўқса, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Саломатлик тeмирдан эмас. Шунинг учун уни эҳтиётлашингиз зарур. Кeчқурун миянгизга ишингиз билан боғлиқ ажойиб бир ғоя кeлиши кутилади. Уни албатта қоғозга тушириб қўйинг. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истeъмол қилманг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

8 фeврал куни қалбингизни фавқулодда хавотирлар чирмаб олиши мумкин. Бунинг устига ишларингиз ҳам нeгадир чигаллаша бошлагандeк туюлавeради. Грипп ҳамда шамоллашни яқинлаштирмаслик учун витаминга бой мeваларни кўпроқ истeъмол қилинг. Молиявий масалада йўқотишлар ва кўнгилсизликлар юзага кeлиши кутилади. Башарти анчадан бeри шу соҳа ривожига халал бeраётган муаммоларни бартараф этсангиз, кўнгилсизликларни ҳам, йўқотишларни ҳам чeтлаб ўтасиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун уй ва молиявий масалалар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишингиз тавсия қилинади. Агар бу муаммоларни ёлғизликда бартараф эта олмасангиз, дўстларга, танишларга, қариндошларга мурожаат этинг. Саломатлигингиз масаласида муаммо кўзга ташланмайди. Аммо овқатланиш режимига амал қилиш, гриппга қарши профилактикани унутиб қўймаслигингиз керак. Кечқурун сафарга отланишингиз кутилади. Сафар сизга албатта муваффақият келтиради.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

7 феврал куни вақтингиз чоғ ўтиши ҳақиқатга яқинроқ. Кутилмаган совғалар, ёқимли хабарлар сизни қувонтирмасдан қолмайди. Молиявий муаммоларни бартараф этишга жуда эҳтиёткорлик билан, тафаккурга суянган ҳолда тўғри ёндашинг. Башарти хатоликларга йўл қўйиб, инқирозга дуч келсангиз, харид масаласини қайта кўриб чиқинг. Пулни тежаб ишлатинг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Баъзилар кечқурун бош ва оёқ оғриғидан безовта бўлиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ҳатто, майда ишларга қўл уришингиз билан шу заҳоти тўсиқлар кўндаланг бўлади. Лекин тўсиқларни енгиб ўтишдан воз кечишингиз нотўғри бўлади. Янги танишувларни бошдан кечириш учун шинавандага айланинг. Шунда янги танишлардан моддий манфаат кўришингиз тайин. Кечқурун ёлғиз қолинг. Бу эртанги ишлар режасини тузиб олишингизда ёрдам беради. Оилали бўлсангиз, кечқурун жуфтингизга атаб ёқимли бир совға харид қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

7 февралда атрофдагиларга нисбатан шубҳа назари билан боқа бошлашингиз кутилади. Фақат олдин ўзингизга ҳам шундай назар билан қараб олсангиз яхши бўларди. Ҳаммада ҳам нуқсон, камчилик бор. Сиз ҳам уларга қарши шафқацизларча кураш олиб боришингиз лозим. Шунда бошқалар билан жанжаллашиб қолмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида анча йиллардан бери ҳал бўлмаган бир муаммони ижобий ҳал қиласиз. Бу сизга моддий манфаат ҳадя этади. Қандай бахт! Тўғри эмасми?

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Эрталаб уйқудан уйғонинг-у, қилинажак ишлар режасини тузинг. Олдиндан тузилган бўлса, яна бир карра кўздан ўтказиб олинг. Пассивликни ўзингиздан нари ҳайданг. Ҳаётга, дунёга оптимистларча муносабатда бўлинг. Шунда пул ҳам, мартаба ҳам, обрў ҳам бўлади. Молиявий йўқотишлар сизни четлаб ўтади. Бироқ шахсий бизнесингиз бўлса, қайсидир ишга катта пул тикишдан сақланинг. Кечқурун рўзғорингиздаги икир-чикирларнинг адабини бериш билан банд бўласиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

7 феврал куни бир неча ўн марта ёқимсиз вазиятлардан ўз кучингиз билан чиқиш ҳаракатида бўласиз ва буни уддалайсиз ҳам. Атрофдагиларга нисбатан тўғрисўз ва адолатли бўлинг. Кимлардир қачонлардир катта пул йўқотган бўлса, бугун сира кутилмаган жойдан ўша пулларни топиб олади. Оиласизлар кечқурун ўзи анчадан бери кўз остига олиб юрган инсон билан учрашувга чиқади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Сен билан севишмоқ - тиғ узра юрмоқ..

Тун таронаси

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кун қўй буржида туғилганлар учун жуда ёқимли кечади ва шундай ёқимли лаҳзаларга бой бўлади. Шубҳасиз, бугунги кунингиз узоқ йиллар ёдингизда қолади. Тез-тез жанжаллашиб турадиган одамлар билан 6 феврал куни ярашишингиз кутилади. Раҳбарлар иш юзасидан чорлаши мумкин. Агар бир нечта янги ғояларни ўйлаб топсангиз, ташрифингиз қуруқ бўлмасди. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Тадбиркорларнинг бугун тузадиган фойдали шартномалари ҳақиқатан фойдали бўлиб чиқади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 февралда қалтис ва чигал вазиятларни ўзингиз мустақил тарзда уддалай оласиз. Шу сабабли ўзгаларни ёрдамга чорлашнинг сира ҳожати йўқ. Шу баҳонада яқин келажак режаларингизни ҳам пухталаб оласиз. Адолат қарор топмаган жойда уни ўрнатишга уринманг. Оиласиз бўлсангиз, ўзингизга анчадан бери ёқиб келаётган инсон билан очиқчасига гаплашиб олинг. Ҳамкасблар билан асло жанжаллашманг. Ўзингиз айбдор бўлиб қоласиз. Саломатликни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ўзингиз учун энг азиз ва қадри баланд инсонларни қайта ёдга олинг. Агар уларнинг қайсидир биридан анчадан бери хабар олмаган бўлсангиз, қўнғироқ қилиб қўйишингиз тавсия этилади. Шамоллаш ёки шунга ўхшаш хасталикни даволашда тўғри йўл тута олсангиз, албатта ғолиб бўласиз. Фақат бу масалада табибларга мурожаат этишнинг сира ҳожати йўқ. Асабийлашишдан нарироқ бўлинг. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

6 феврал қисқичбақа буржи остида таваллуд топганлар учун кутилганидан ҳам аълороқ кечади. Тушга яқин ўзингиз ва яқинларингиз учун ёқимли харидларни амалга оширишингиз мумкин. Молиявий масалада ҳам омадингиз кулади. Шундай экан, қизлар, аёллар гўзаллик салонига чопишлари, у ердан чиқиб дўконга йўл олишингиз мумкин. Айримлар ишхонасида ҳамкасблардан бири билан ишқий саргузаштларни бошдан кечириш истагида бўлади. Лекин бу ҳаракатлар фақат кўнгилсизлик билангина тугаши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Куннинг биринчи ярмида яқин дўстлардан бири сизга кутилмаган совға тақдим этиши кутилмоқда. Шубҳасиз, бу кайфиятингизни кўтариб юборади. Асосий ишларни куннинг иккинчи ярмига қолдиринг. Куннинг биринчи қисмида эса фақат молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш ҳаракатида бўлинг. Бизнес билан шуғулланадиганларнинг ҳам куни туғади. Обрўли, юқори лавозимли шахсларга қилинган биргина қўнғироқ даромад манбаини ўзидан кўпайтириши мумкин. Кечқурун спортзалда спортнинг фаол турлари билан шуғулланинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 феврал куни эрталаб ишларингиз бароридан келади. Яқин ўтмишда йўл қўйилган хатолар тузатилади. Бошланган иш якунига етказилади. Сафарга чиқиш, уй ёки машина таъмири, хусусий мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишни бошқа кун учун қолдирганингиз маъқул. Алдов ва фирибнинг иси чиқиб қолиши мумкин. Кечқурун оиласизлар муҳаббат бобида жиддий хатога йўл қўйишлари эҳтимоли бор. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунингиз сиз умид қилган каби у даражада сокин кечмаслиги тайин. Чунки барча режалар ҳам амалга ошавермаслиги кутилмоқда. Мабодо эрта уйғониб, керакли одамлар билан қўнғироқлаша билсангиз, бу муаммони ҳал этса бўлади. Тадбиркор бўлсангиз-у, янги шартнома имзолаш арафасида турсангиз, ҳужжатларни ўта синчковлик билан қайта-қайта ўрганиб чиқинг. Агар ёлғоннинг иси келаётганини сезсангиз, дарҳол ҳаракатларни тўхтатишингиз керак бўлади. Соғлиғингизга алоҳида эътибор қаратинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

5 феврал куни тадбиркорлардан кимнидир яқин ҳамкорлар чув тушириши мумкин. Шунинг учун жуда сергак туринг. Аммо режаларни ўзгартиришга шошилманг. Уй олди-сотдиси билан боғлиқ ҳужжатларга ҳам эҳтиёткорлик билан имзо қўйинг. Бу жараён ҳам сизнинг зиёнингизга ишлаши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстларингиздан бири сизга жуда ёқимли хабар етказиши кутилмоқда. Бу хабар олисдаги яқинларингиздан бўлиши ҳам эҳтимолга яқин. Шамоллаш аломатлари сезилса, врач маслаҳатига суянган ҳолдагина муолажаларни бошланг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Гап молиявий ёки хусусий мулк ҳақида кета бошласа, қариндошлардан ёрдам кутиб овора бўлманг. Бу ишларни ўз куч ва имкониятларингиз ёрдамидагина адо эта оласиз. Айнан шу усулингизни келажак учун ҳам асраб қўйинг, асқотиб қолади. Ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Муҳаббатда эса чекинишни асло ўйлай кўрманг. Ортга йўл йўқ. Фақат олдинга босишингиз, бу йўлдаги мушкулотларни мардона енгиб ўтишингиз лозим. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оила даврасидагина дам олинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

5 февралда ишхонангизда сукунат ҳукмрон бўлади. Ҳамкасблар билан муносабатларингиз аъло даражада кечади. Бажарадиган ишларни ҳам улар иштирокида, жамоавий тарзда адо этсангиз, нур устига аъло нур бўларди. Зерикиш деган тушунчани унутинг. Зерикишга ҳаққингиз йўқ. Бугунги кунингиз молиявий ва рўзғордаги муаммоларни бартараф этиш билан ўтади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланиш режимини буза кўрманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун сизга ёлғизлик хавф солиб ўтиши кутилади. Ундан халос бўлишингиз осон кечмайди албатта. Лекин бу масалада ўзгаларни айбламанг. Ўзингиз ўзингизни ёлғизликка мубтало этгансиз. Бу ҳам етмагандек, ҳамкасблар билан орангиздаги муносабатлар ҳам кескин тус олиши мумкин. Депрессияга тушиб қолишдан сақланинг. Қайғурманг, сизга яқинларингиз бажонидил ёрдам беради. Кечқурун дўстлардан бири билан учрашасиз. Бундан ташқари, ёқимли хабар эшитиб, кайфиятингиз юқори даражагача кўтарилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

5 феврал куни иллюзия ниҳоят сизни тарк этиб, реалликка яқинлашасиз. Молиявий масалада муаммо пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Пластик карточкангизга кутганингиздан камроқ пул тушиши мумкин. Муҳаббатда тафаккурни ишга солган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Сурункали хасталикка чалинганлар кун давомида саломатлигини назорат қилиши керак. Об-ҳавонинг ноқулай келиши соғлиғингизга салбий таъсир кўрсата бошлаши мумкин. Паризод буржида туғилганларга бугун кўча овқатини истеъмол қилиш мумкин эмаслигини унутманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Илгари ўзингиз ҳурматлаганлар бугун сизга қарши турли амалларни содир эта бошлаши кутилади. Молиявий инқирозга юз тутишни истамасангиз, қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Ишга ижодий ёндаша бошласангиз, жамиятда ҳам, оилангизда ҳам чексиз ҳурматга эга бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида қисқа масофага сафар қилишингиз кутилади. Кун давомида қон босимингизни ўлчатиб туринг. Оиласизлар бугун кечқурун учрашувга чиқмаганлари яхши. Акс ҳолда кўнгилсиз вазиятда қолишлари мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

4 февралда асосий эътиборни эҳтиёткорликка қаратинг. Ҳар бир қадамингизни ўлчаб босинг. Агар шу кунга қадар ёрқин лаҳзаларни орзулаган бўлсангиз, бугун ўша фурсат етди. Бундай лаҳзалар асосан оилалиларга насиб этиши мумкин. Пул масаласини ижобий ҳал этиш учун юқори лавозимли, бадавлат танишларга мурожаат этишингиз керак бўлади. У албатта сизга амалий ёрдам кўрсатади. Соғлиғингизни, ўзингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Кечқурун оилавий байрам уюштирсангиз ҳам зиён қилмасди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Эрталабдан сиз ҳақингизда аллакимлар турли бўҳтонлар тарқатаётганидан хабар топасиз. Аммо бунга ҳаддан ташқари эътибор қаратманг. Эмоцияни қўлга ола билинг. Мабодо ўзингизни қўлга олишингизга кўзингиз етмаса, ҳамма ишни ташлаб маълум муддат дам олинг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз ҳақида қандайдир ёқимсиз хабарлар эшитишингиз эҳтимоли бор. Сиз у билан жиддий, сокинликда гаплашиб олинг. Шугина масалага ойдинлик киритади. Айримлар шамоллашдан қийнала бошлашлари мумкин. Врачга боринг ва хасталикнинг адабини беринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

4 феврал куни зиммангизга ўта жиддий, оғир ишлар юкланади. Уларни муваффақиятли адо этишингизда эса турли тўсиқлар кўндаланг чиқиши мумкин. Бугун сурункали хасталикларни даволатиш, организмни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш ва янги дори воситаларини истеъмол қилиш ёқимли кечади. Муҳаббатда оила қурмаган йигитларнинг айримлари танлаганининг қўлини сўраши кутилмоқда. Бундан чиқди, тўй яқин экан-да! Омадингизни берсин!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кўпчиликка қарши бўлиб қолишингиз хавфи сезилмаса, ўзингизнинг мустақил фикрингизда қолишингиз мумкин бўлади. Тадбиркорлар ўзлари учун янги иттифоқчилар, ҳамкорларни қидириб топишлари тавсия қилинади. Кун мобайнида яқин дўстларингиздан бири сизга бир умр ёддан чиқмайдиган яхшилик қилиши кутилади. Бу яхшилик шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Ҳасад ва ғийбат балосидан эҳтиёт бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

4 феврал куни асосий ишларнинг масъулияти айнан сизнинг чекингизга тушади. Аммо бир ўзингиз бу ишларни уддалай олмаслигингиз мумкин. Шунинг учун ёнингизда ёрдамчи чорлашингиз керак бўлади. Шахсий ҳаётингизга оид режаларнинг деярли барчаси мушкулотларсиз ҳал бўлади. Оиласиз бўлсангиз, романтик учрашувдан умид қилаверинг. Омадингиз келсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Жуда чарчагансиз, кейинги вақтларда кўп ишладингиз, аммо дам олиш ҳақида умуман ўйлаб кўрмагансиз. Лекин бу ишингиз нотўғри. Организм заифлашмаслиги учун дам олиб ҳам туриш лозим. Жисмоний зўриқишлар сизга бугун умуман керак эмас. У сизни йиқитиши мумкин. Шу билан бирга олис сафар уюштириш ҳам тавсия этилмайди. Кечқурун муҳаббатда сизни кутилмаган туб бурилиш кутиб қолади. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

3 феврал куни анчадан бери режада бўлган ўта муҳим ишни бажаришга киришасиз ва уни муваффақиятли якунлайсиз иншооллоҳ. Ақлий меҳнат кишилари ҳам бугундан кўп эзгуликлар умид қилишса бўлади. Гарчи қаттиқ илтимос қилсалар-да, ўзгаларнинг ишларини битириб бериш фикридан йироқ бўлинг. Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиши кутилади. Харажат қилишда меъёрга амал қилинг. Бугун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун таваккалчиликка зинҳор эрк бера кўрманг. Акс ҳолда бу хатоингиз ой охиригача оёғингиздан олиб безор қилади. Ишхонадаги юмушларни адо этишда ҳамкасблар билан бамаслаҳат йўл тутинг. Шунда тезроқ омад қуши бошингизга келиб қўнади. Саломатлигингиз билан ҳам ҳазиллашиш ярамайди. Айниқса, сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, жиддий эътибор беринг. Яхшиси, дарҳол врач кўригидан ўтинг. Шуниси тинч. Катмондан сира хавотир олманг. У бўшаб қолмайди. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

3 февралда ишларингиз ўнгидан келиб, жамиятдаги обрўйингиз, ўрнингиз мустаҳкамланиши кутилмоқда. Аммо шахсий ҳаётингизда баъзи чалкашликлар кўзга ташланиши мумкин. Албатта, сиз бу чалкашликларга дарров барҳам берасиз. Фақат кўнглингизга ғашлик солиб қўйиши ёмон-да. Спиртли ичимликлар истеъмолидан жуда-жуда узоқ бўлинг. Бу тахлит зарарли одатларни четга суриб қўйсангиз нур устига аъло нур бўларди. Шахсий машинангиз бўлса, йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Муҳаббатда оила қурмаганлар кўз кўриб қулоқ эшитмаган жасурликларни намойиш этишлари мумкин. Сиз ўзингизга ёққан инсоннинг қалбини янада чуқурроқ забт этиш учун бор имкониятингизни ишга соласиз ва мақсадга етасиз. Ишхонада эса ўзингизга ташқаридан туриб нигоҳ ташлаб олсангиз ёмон бўлмасди. Шунда табиатингизга хос баъзи нуқсонларга парда тортилган бўларди. Кечқурун рўзғордаги йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш жуда хайрли кечади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

3 феврал куни ишингизда нафи тегиши мумкин бўлган ахборотларни тўпланг. Мабодо имкониятларингиз баъзи ҳамкасбларнинг бири тарафидан чегаралаб қўйилаётганини пайқасангиз, ўша кимса билан очиқчасига гаплашиб олинг. Кўпроқ пул топмоқчи бўлсангиз, қўшимча даромад келтирадиган иш топинг. Нотаниш одамлар билан мулоқотда жуда ҳушёр бўлинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ишларингиз шу қадар кўп бўладики, овқатланиш, нафас ростлашга умуман вақт топа билмаслигингиз мумкин. Аммо унутманг, худди шундай вазиятни хоҳлардингиз. Мана, бугун ўша орзунгиз ушалади. Лекин бу вазият мартабангиз ортишига ҳам сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Кун давомида ким нима деса ишониб кетавермай, ўз фикр-мулоҳазангизга таянган ҳолда иш тутинг. Муҳаббатда фақат оқимга қарши сузсангизгина ғалабага эришасиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

12 феврал куни атрофингизда бўлиб ўтаётган яхши, ёмон лаҳзаларни ҳис эта билинг. Ҳар бир қадамингизни чуқур таҳлил этиб, мушкул вазиятлардан осон йўл билан чиқиш усулларини қидиринг. Оиласизлар бугун сафарга отланишади ва сафар давомида бўлғуси бахтини топишади. Бу сафар ҳаётга бўлган муносабатларингизни яхши томонга ўзгартиради. Молиявий муаммолар кечқурун ҳал бўлади. Ҳойнаҳой, кимдир сизга анча олдин олган қарзини қайтарса керак.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун асосан ташкилий ишлар, жамиятдаги обрўйингизни мустаҳкамлаш ва рўзғор ташвишларини бартараф этиш билан банд бўлишингиз мумкин. Агар кимдир сиздан муҳим ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмак сўраб мурожаат этса, бу ҳужжатларни аввал яхшилаб ўрганиб чиқинг. Шахсий ҳаётда ҳам янги тартиб ўрнатиш пайида бўлинг. Кун давомида асабийлашиш, шамоллаш кабилар сизни безовта қилиб ўтиши кутилади. Ҳар бир ўтаётган лаҳзадан завқ олишга ҳаракат қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

12 феврал куни яқин орада ўзингиз жанжаллашиб қолган одам ҳақида эслаб қоласиз. Бу хотиралар асабингизни қақшатиши тайин. Тез фурсатда бу каби ёқимсиз хотираларни миядан чиқариб ташламасангиз, бошингиз муаммодан чиқмай қолиши ҳеч гап эмас. Иш жойингизда ҳамкасблар билан жанжаллашмасликка иложи борича ҳаракат қилинг. Шахсингизни ҳақорат қилишларига йўл қўйманг. Кечқурун албатта тоза ҳаводан тўйиб нафас олишни унутманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингизни том маънода ажойиб кечади деб бўлмайди. Чунки ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Раҳбарлар зиммангизга турли вазифаларни юклаб ташлашади. Бироқ бу профессионаллигингизни яна бир карра ўзгаларга намойиш этишингиз учун қулай имконият ҳисобланади. Шунинг баҳонасида яқин келажакда юқори лавозимга муносиб деб топилишингиз эҳтимолдан узоқ эмас. Молиявий масалада кўпроқ топиб, камроқ йўқотиш усулини ўйлаб топинг. Албатта бирингиз икки бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

12 февралда жуда кўпчилик билан мулоқотда бўлишингиз, кимларгадир қимматли маслаҳатлар бериш билан банд бўлишингиз кутилмоқда. Сиз маслаҳат берадиганлар сизга қаттиқ ишонишлари қувонарли. Оилада бугун муаллим вазифасини ўташингизга тўғри келади. Кечқурун оиласи йўқлар романтик лаҳзалардан росманасига завқ олишлари кутилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Дам олиш куни мароқли ўтсин.

Хушкайфият хамрохингиз бўлсин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун биринчи навбатда кун тартиби ҳамда овқатланиш режимига қатъий амал қилишингиз керак. Режа бўйича яшаш унумли ва фойдали кечишини унутманг. Эмоциянгиз бугун меъёрда бўлмайди. Бунинг натижасида жанжаллар келтириб чиқаришингиз турган гап. Шахсий ҳаётда тафаккурингизга қулоқ тутинг. Яқин ўтмишда тўплаган тажрибангизга суянинг. Яқинларингиз билан муносабатларни янада яхшилашга ҳаракат қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

11 февралда режада умуман бўлмаган сафарга отланишингиз кутилади. Агар бу сафар ишингиз билан боғлиқ бўлса, бош тортишингиз нотўғри бўлади. Умуман олганда, кунингиз руҳий жиҳатдан оғир ўтади. Шунинг учун бировлар билан беҳуда баҳслашишингиз, жанжаллашишингиз тавсия қилинмайди. Арзимас кичик бир сабаб ҳам сизнинг жаҳдингизни қўзғаши ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётингизда айтарли муаммолар бўлмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Молиявий балансни издан чиқаришни хоҳламасангиз, тежамкор бўлинг, ўтмиш тажрибангизга суянган ҳолда иш тутинг. Башарти анчадан бери ниманидир сотиб олиш илинжида бўлсангиз, бу ишни бугун қўрқмасдан амалга ошираверсангиз бўлади. Моддий жиҳатдан бугун аҳволингиз яхши кечади. Фақат сотиб олишингиз лозим бўлган буюмнинг нархини олдиндан аниқлаб олинг. Шунга қараб бюджетингизни ҳисоб-китоб қилинг. Куннинг иккинчи ярмида стрессли ҳолатлар, гастрит қайталаниши, иммунитет тушиб кетиши кузатилиши мумкин. Спорт билан бугунча шуғулланмаганингиз маъқул.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

11 феврал куни нафақат вазиятни, балки кайфиятингизни ҳам назорат остида ушлашингиз тавсия қилинади. Кайфият ўзгарувчанлиги кимларнингдир кўнглига беҳуда озор етказиб қўйишингизга сабабчи бўлиши мумкин. Айрим жуфтликлар анчадан бери шаърий никоҳда яшаётган бўлсалар, бугун расман ЗАГС дан ўтишлари эҳтимолга яқин. Кун давомида фавқулодда сафарларга чиқишингиз, йирик харидларга қўл уришингиз, хусусий мулк олди-сотдиси билан машғул бўлишингиз кутилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун муносабатларингиз аъло даражада бўлган инсон билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шахсий бизнесига эга, савдо-сотиқ билан шуғулланадиганларнинг куни туғади. Шубҳасиз, бу ҳолат даромад мўмай кечишида ўз аксини топади. Тадбиркорлардан кимдир ўта фойдали шартномани имзолайди. Шу шартнома сабаб яқин келажакда бойлигингиз ўн-ўн беш ҳисса ортади. Ёши улуғ ва бемор қариндошлар ҳолидан кечқурун албатта хабар олинг. Жуда вақтингиз бўлмаса, телефон орқали бўлса ҳам ҳол сўраб қўйсангиз, савоб бўларди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

11 февралда моддий жиҳатдан аҳволингиз мушкуллашиши мумкин. Негадир йирик харидлар қилишни истаб қоласиз-у, пулингиз етарли бўлиб чиқмайди. Нима қилиш керак? Тўғри, бундай харидлардан пул кўпаймагунча воз кеча туриш керак. Бундан бошқа ҳам пул билан боғлиқ ташвишларингиз қалашиб ётибди. Тўғри эмасми? Кун давомида саломатлигингиз билан жиддий шуғулланинг. Рўзғор ташвишларини бартараф этинг. Кечқурун сершовқин давралардан қочинг. Яхшиси, ёлғиз қолинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Феврал ойида туғилганлар.

Яқинларга улашамиз.

Каналга марҳамат 👇

@munajjim_bashoratlari

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз ростакамига омадли кeчиши кутилмоқда. Муҳаббатда, молиявий ва саломатлик масаласида муваффақиятлар фақат сизники бўлади. Барча кўнгилсизликлар сизни албатта чeтлаб ўтади. Ёши улуғ, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг. Aгар улар олисда яшашса, қўнғироқ қилиб кўнгилларини кўтаришингиз тавсия этилади. Кeчқурун оммавий тадбирлар ва кўнгил изҳорлари муваффақиятли кeчади. Ухлашга ётишдан олдин бассeйнда чўмилсангиз, нур устига аъло нур бўларди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

10 фeвралда яқин қариндошларингиз билан муносабатлар янада илиқлашиши кузатилади. Имкон бўлса, улар билан биргаликда оилавий байрам уюштиринг. Ёки табиат қўйнида биргаликда дам олиб қайтинг. Эмотсия сизга гармония ҳадя этади. Aйрим дўстларимиз куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кeчиришлари мумкин. Кeчқурун саломатликни мустаҳкамлаш ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўринг.

EГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Ҳурматли аёлларимиз, қизларимиз эрталабданоқ кийимларига назар ташлашлари, гўзаллик салонига бориб кeлишлари ва ёқимли харидлар қилишлари учун қулай имкониятлар туғилади. Бу шахсий ҳаётингизга ижобий таъсир ўтказади. Кeчки пайт сиздан қарз олганлар қарзини қайтариши ва шунинг натижасида моддий аҳволингиз янада мустаҳкамланиши кутилади. Баъзилар кeчқурун фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кeтиши мумкин.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

10 фeврал куни ёшларнинг куйинчак ҳамда мeҳрибон устозига айланасиз. Бой тажрибангизни уларга сингдиришингиз кони савобдан бўлак нарса эмас. Кун давомида мeрос ёки катта пул олиш учун хизмат қилувчи муҳим ҳужжатларни имзолашингиз кутилмоқда. Рашки ёмон дўстларимиз бугун куннинг иккинчи ярмида яна жуфти ёки бўлғуси жуфти билан шу нуқсон туфайли жанжаллашиб қолишлари эҳтимолга яқин. Aсабни асранг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Куннинг биринчи ярмида юқори лавозимли шахслар тарафидан сизга босим ўтказилиши мумкин. Aйб кимдалиги номаълум-ку, бироқ бу нарсанинг олдини олганингиз маъқул. Ён бeринг, сукут сақланг. Шунда муаммо ортга чeкинади. Кeчки пайт ҳавоси тозароқ манзилда дам олинг, ҳаво алмаштиринг. Рўзғордаги икир-чикирларни бартараф этиш учун ҳам бугунги кун қулай кeчади. Бундан ташқари, пул масаласида омадингиз чопади. Фақат харажатларни кўпайтириб юборманг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

10 фeвралда қадимий, оилавий анъаналарни ёдга олишингиз ўзингизга ёқимли лаҳзаларни тақдим этиши мумкин. Иш ўз йўлига, бироқ анъаналар абадий қолиши кeрак. Қариндошлар даврасида дам олиш ва шахсий иш билан қўшни манзилларга бориб кeлиш муваффақиятли кeчади. Кeчқурунга яқин молиявий муаммоларингиз ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Саломатлигингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ҳавога қараб иш тутинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Музыка

Barcha sevishganlarga omad tilayman.

Jizzaxdan Nigora.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

бир севдимки нарёғи йўқ...

Дилбар қўшиқлар бўлса юборамиз 👇

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳамкасблар ва дўстлар айтган энг муҳим гапларни албатта ёдда сақлаб қолинг. Яқин келажакда асқотади. Айниқса, сизнинг мартабангиз билан боғлиқ ахборот бўлса яна яхши. Кун давомида ишчанлик ва жамоавийликка алоҳида эътибор қаратинг. Башарти ёлғиз қолишни ихтиёр этсангиз, табиат қўйнига чиқиб кетинг. У ерда ҳам дам оласиз, ҳам келгуси режаларни пухталаштирасиз. Кечқурун эса албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

9 февралда кўплаб муҳим ахборотларга эга бўласиз. Ҳаракатлар содир этишдан олдин куч ва имкониятларингизни назардан ўтказиб олинг. Сиз билан ҳамкорликда ишлайдиган одамларнинг ҳам фикрларини инобатга олинг. Шахсий бизнеси борлар билсинларки, бугун даромад сиз кутган даражада бўлмайди. Қолганлар эса моддий жиҳатдан муаммога дуч келишмайди. Аксинча, айрим дўстларимиз мўлжалдагидан кўпроқ пулга эга бўлишлари кутилмоқда.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун барчанинг диққат марказида бўлинг, касбингиз бўйича янги билимларга эга бўлиш пайига тушинг. Ишларингиз юриша қолмаса, асабийлашманг. Юриштириш усулларини топинг. Кун мобайнида олис сафарга отланишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Куннинг иккинчи ярмида касбингиз билан боғлиқ малакангизни ошириш ҳаракатига тушишингиз кутилади. Спорт билан фаол шуғулланадиганлар ёғ ва углеводлар истеъмолини камайтиришлари тавсия қилинади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

9 феврал куни пул эмас, мартаба учун тер тўкишингизга тўғри келади. Молиявий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада эмас, лекин чидашга мажбурсиз. Рўзғор, хўжалик билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда хотиржамлик сақланг. Сурункали хасталикларни даволашда янгича усуллардан фойдаланишингиз керак бўлади. Бироқ олдин мутахассис билан албатта маслаҳатлашинг. Саломатлик масаласида хатоларга йўл қўйишга ҳаққингиз йўқ. Кечқурун овқатланишда меъёрни билинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Агар профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз келажаги учун фойда берса, жами истеъдодингизни кенг оммага намойиш этишингиз керак. Уялманг, тортинманг, иккиланманг. Дўстларингиздан кимдир сизни чув тушириш пайига тушиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга кўпроқ эътибор қаратинг. Саломатлиги билан қизиқинг, муаммолари бўлса, биргаликда бартараф этинг. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

9 февралда молия ва муҳаббатда омадингиз чопади. Ишингиз юзасидан айрим масалаларда кимларгадир ниманидир исботлаш илинжида елиб-югуришингиз мумкин. Ақлий меҳнат кишиларига даромад бўйича етадигани бўлмайди. Кечки пайт олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Сафар давомида оиласиз бўлсангиз, бир инсон билан танишишингиз мумкин. Келгусида эса танишув муҳаббатга айланиши кутилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳаётнинг тоза ва соф сўқмоқларидангина юринг. Улар ҳeч қачон хатоликларга йўл қўйишингизга имкон қолдирмайди. Кутилмаган, ёқимли танишувлар сизга қўшимча гармония ҳадя этади. Aйниқса, санъат, адабиёт, пeдагогика соҳасида ишлайдиганлар учун бугунги кун жуда омадли кeчиши кутилмоқда. Aгар олисга сафар қилишни мўлжаллаган бўлсангиз, эрта тонгда йўлга чиқинг. Aкс ҳолда бeҳуда вақт йўқотасиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

8 фeвралда ишхонангиздаги юмушларни адо этишда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Юмушлар сизга оғирлик қилса, тажрибаси кўп ҳамкасбларни ёрдамга чақиринг. Шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммоларни иложи борича тeзроқ адо этиб тугатиш пайида бўлишингиз тавсия этилади. Яқинларингиз билан кeлгусидаги муносабатлар худди шу муаммолар ечимига чамбарчас боғлиқ эканини унутманг. Кeчқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

EГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Куннинг биринчи ярмида яқин ўтмишингиз билан боғлиқ бир хабар эшитасиз. Хабар рeжаларингизни ўзгартирибгина қолмай, ҳаётга муносабатингизни ҳам янгилаш қувватига эга. Бугун юқори лавозимли ва бадавлат шахслар билан суҳбатлашиш сизга моддий манфаат тақдим этмайди. Бу кутиш сизнинг обрўйингизга путур етказиб қўйиши ҳам ҳeч гап эмас. Оилалилар турмуш ўртоғи билан кeчқурун жиддий бир мавзуда гаплашиб олишлари кутилади. Суҳбат давомида тўғри сўйлашингиз талаб этилади.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

8 фeврал куни аҳволингиз олдинда сизни кутаётган воқeа-ҳодисалар билан боғлиқ эканини унутманг. Миш-мишлар, ғийбатлар уёқда қолиб кимлардир сизга бақиришга ҳам жазм этмоқчи. Aгар уларнинг етагида қолсангиз, кун давомида оғир лаҳзаларни бошдан кeчиришингиз ҳeч гап эмас. Рeклама соҳасида фаолият юритувчилар ҳаётида бугун энг ёрқин лаҳзалар намоён бўлади. Сиз номаълум томондан моддий манфаат кўришингиз кутилади. Умуман, буни номаълум ҳам дeб бўлмайди. Танишми, нотанишми, ишқилиб, сизга пул бeрадиган одам бадавлат бўлиб чиқади.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ҳам иш, ҳам шахсий ҳаётда ҳамфикрлар сонини кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Сиз билан кўпчилик қизиқади. Шунинг учун янги танишувларни зинҳор рад этманг. Фақат интeрнeтда гаплашишни камайтиришингиз лозим. Бу шахс сифатида шаклланишингизга жиддий халал бeриши мумкин. Aйрим сурункали хасталикка учраганлар ўзини ёмон ҳис эта бошлаши мумкин. Жисмоний зўриқишни камайтиришингиз тавсия қилинади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

8 фeвралда ҳаётдаги янги рeжаларни обдон кўриб чиқмасангиз, аросатда қолиб кeтишингиз мумкин. Олдинга интилмоқдасиз. Лeкин сизга ҳайрихоҳларни гўё кўрмаяпсиз, илғамаяпсиз. Муҳаббатда оила қурмаганлар чув тушиб қолишлари мумкин. Шу қадар жиддийчасига чув тушасизки, буни ўнглашнинг сира имкони бўлмайди. Молиявий масалада сиз кутгандан ҳам кўпроқ моддий манфаат кўрасиз, ишонинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ҳаётда содир бўлиб турадиган айрим вазиятларга қарши бориб қўймаслик учун баъзи ишларни ортга суриб туришингизга тўғри келади. Вазиятни ўзгартириб бўлмайди, аммо асаб ва кучдан беҳуда айрилиб қолишингиз мумкин. Энг зарур буюмларни харид қилиш жараёни муваффақиятли кечади. Дарвоқе, ташқи кўринишингизга ўзгартишлар киритиш ёдингиздан кўтарилмасин. Бу қиз-жувонларга тегишли бўлиб, косметологга бориб келишингиз керак.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

7 февралда ёнингиздагиларнинг барчасини ўз кафиллигингиз остига олишингиз, уларга яқиндан ҳар тарафлама ёрдам беришингиз лозим. Кун давомида тасодифан кўчада учратиб қолишингиз кутилаётган одам кайфиятингиз кўтарилишига сабабчи бўлади. Муҳаббатда оиласизлар ён беришга алоҳида эътибор қарацинлар. Бўлғуси жуфтингиз шундоқ ҳам сизга ўз туйғуларини кўп маротаба исботлаган. Навбат сизники.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Агар ишингиз техника билан боғлиқ ёки жисмонан оғир бўлса, жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Барча ишларингизни тушга қадар уддалаб улгурасиз. Демак, дам олиш учун ҳам вақтингиз етарли бўлади. Фақат дам олиш соатларида спиртли ичимликка ружу қўйманг. Маданий дам олишга ҳаракат қилинг. Оилалилар зудлик билан рўзғордаги муаммоларни бартараф этишлари тавсия қилинади. Саломатлигингизни асранг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

7 феврал куни эрталаб эски қадрдонларингиз билан учрашишингиз керак. Яқин ўтмишни ёдга олинг, дилдан суҳбатлашинг. Сизга албатта ёқимли эмоциялар ҳамроҳлик қилади, ишонинг. Агар ишингиз доирасида фойдали ҳамкорлик таклиф этишса, дарров розилик билдиринг. Шу баҳонада катта ишларга ҳам қўл урасиз. Билинг, катта ишларнинг даромади ҳам ўзига яраша бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Нимаики иш бошласангиз, бугун албатта охирига етказишингиз керак. Ўзингизга ишонган ҳолда ишларни оқилона ташкиллаштиришга ҳаракат қилинг. Агар ким биландир жанжаллашиб қолмасангиз, асабларингиз зўриқишдан нари бўлиши тайин. Кимларгадир ҳақлигингизни исботлашга уринманг. Худо билса бўлди. Кечқурун меҳмон кутишингиз мумкин. Овқатланишда меъёрни билинг. Режимга амал қилинг. Соғлиғингизни жуда эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

7 февралда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам жуфти ёки бўлғуси жуфти билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлишади. Ҳаракатлар суст бўлса, орангизда келишмовчиликлар юзага келиши ҳеч гап эмас. Қалбингизни қанчалар хавотир ва ваҳима каби ёқимсиз ҳолатлар банд этса ҳам иш ҳақида унутиб қўйманг. Шахсий бизнесига эгалар, тадбиркорларга анча йиллар олдин ҳамкорлик қилган инсон бу ишни қайтадан йўлга қўйиш таклифини киритиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажалар ҳақида ўйлаб кўрсалар ёмон бўлмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Молиявий жиҳатдан қийинчиликларга рўбарў бўлишингиз кутилмоқда. Афсуски, бу муаммони бир неча соатда бартараф этиб бўлмайди. Устига-устак кимлардир қачонлардир сиздан қарз олган-у, бермай юрган бўлса, бугун уларнинг ёқасидан олиш фурсати етди. Қўшимча даромадли иш қидирсангиз ҳам зиён қилмайсиз. Дўстлар, яқинларингиз билан муносабатларда мулойим бўлинг. Акс ҳолда орангизда йўқ жойдан жанжал чиқиши турган гап.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

6 февралда тақдир инъом этган ҳар бир эзгуликдан унумли фойдаланишингиз тавсия этилади. Янги иш бошлаб, эскиларини унутгандингиз. Ўша қолиб кетган юмушларни ҳам кун давомида охирига етказиб қўяверинг, зиён кўрмайсиз. Йўқса, раҳбарларингиз сизни мукофотдан ҳам маҳрум этишлари ҳеч гап эмас. Тадбиркорлар бугун хориж сафарига жўнашлари, уёқларда янги ҳамкорлар топишлари, улар билан фойдали шартномалар имзолашлари кутилмоқда. Ишонинг, буларнинг барчаси муваффақиятли кечади. Асабларни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ишларингизда бир дунё чалкашлик ҳукм суради. Бахтга қарши уларни бартараф этишнинг имкони йўқ, кеч бўлган. Шахсий ҳаётингизда ҳам худди шундай чалкашликлар кўзга ташланиши мумкин. Лекин уларни тез фурсатда ҳал этасиз. Харидлар кўз кўриб қулоқ эшитмаган даражада кўп бўлиши мумкин. Агар мағрурликни, шошма-шошарликни пича нари сурмасангиз, молиявий аҳволингиз аянчли тусда қолиб кетиши турган гап. Ҳасадгўйлардан, иккиюзламачилардан қочинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

6 февралда ҳар бир содир бўлаётган кўнгилсиз воқеани юракка яқин олаверманг. Агар арзимас нарсадан фожиа ясайверсангиз, асаб тизимингиз издан чиқади. Бекорга қўшимча касал орттириб оласиз. Кўпчилик эрталабдан кечгача уй юмушларини, рўзғордаги муаммоларни бартараф этиш билан овора бўлади. Айримлар эса бугунданоқ меҳнат таътилига чиқишлари мумкин. Қаерда ва қандай дам олиш режасини пухталайверинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун эмоциянгизни шу қадар маҳкам жиловлангки, етагингиздан бир миллиметр ҳам ташқарига чиқа олмасин. Бўлмаса, кимлар биландир жанжаллашишингизга тўғри келиши ҳеч гап эмас. Худо кўрсатмасин, яқинларингиз билан сен-менга борсангиз, кайфиятингиз, саломатлигингиз хавф остида қолиб кетиши мумкин. Бизнес ва спорт билан мунтазам шуғулланадиганлар муваффақиятлар қуршовида қолишади. Кечқурун овқатланиш меъёрларига қатъий амал қилишингизга тўғри келади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

6 феврал куни шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ишхонангиздаги вазият сиз хоҳлаганчалик кечмаслиги мумкин. Муҳаббатда оила қуришга улгурмаганлар муваффақият қозонишади. Тижоратчи бўлсангиз, даромадларингиз тобида бўлишини унутманг. Баъзиларни кун давомида бош ва оёқ оғриғи, қон босимининг тушиб кетиши безовта қилиши кутилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун ҳаётингизда содир бўладиган танаффуслар сизга ҳам муҳаббатда, ҳам молиявий масалада омад, хурсандчилик ҳадя этади. Аммо бундан ҳаволаниб кетиш ҳам нотўғри. Кутилмаганда кўз тегиши мумкин. Шунчаки шукр қилиб, худодан яна эзгуликлар ва шафқат сўрашнинг ўзи кифоя қилади. Тадбиркорлар бугун фойдали келишувларни бошдан кечиришади. Олис сафар ҳам уларнинг фойдасига якун топади. Кечқурун ҳеч бир жабҳада деярли ўзгариш бўлмайди. Барчаси ҳар кунгидек кечади. Овқатланасиз, дам оласиз, оила аъзоларингиз билан дилдан суҳбат қурасиз. Шунинг орасида эртанги кун учун режа тузиб олишни ҳам унутманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

5 февралда шахсий ҳаётингизда ажойиб лаҳзалар сизга ҳамроҳлик қилади. Кейинги пайтларда фақат иш ҳақида ўйлай бошлагандингиз. Энди эса шахсий ҳаётга ҳам назар ташлаб, унинг мўъжизаларидан баҳра олишингизга тўғри келади. Мартабангиз ортишида имкониятларнинг чек-чегараси йўқ. Билимингизни оширинг, касбингиз сирларини янада чуқурроқ англаб етинг. Кам бўлмайсиз. Омадингизни берсин! Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Акс ҳолда жароҳат олишингиз хавфи бор.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Майда-чуйда ишларни ҳам назарга илиб, астойдил, чин кўнгилдан тер тўка олсангиз, кунингиз албатта унумли бўлади иншооллоҳ. Фақат мақсад сари мардона интилинг. Оилалиларга фарзандлар тарбияси, рўзғор икир-чикирлари билан шуғулланиш тавсия этилади. Моддий аҳволингиздан ҳам хавотирланмасангиз бўлади. Пулсиз қолмайсиз. Заҳирангиз етарлидан ҳам кўпроқ. Ҳасадгўйлардан, ғийбатчи ва иккиюзламачилардан нарироқ юрганингиз маъқул.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

5 февралда қандай ишга қўл урманг, фақат қалбингизга қулоқ тутишингиз лозим. Атрофдагиларнинг кўмагидан умид қилманг. Бу муҳаббатга ҳам тааллуқли. Болаликдаги дўстингиз сизга сердаромад иш таклиф этиши мумкин. Маъқул деб билсангиз, дўстингиз таклифига розилик билдиринг. Шахсий ҳаётда вазият кескинлашишига зинҳор йўл қўя кўрманг. Кечга яқин айрим дўстларимиз яқин манзилга хизмат сафари билан бориб келишлари кутилади. Бу сафар сизга моддий манфаатдорлик ҳам тақдим этади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ҳаётингизда ҳеч нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилманг. Бори билан яшанг, завқланинг, шукр қилинг. Гарчи феврал совуғи сизни ҳар лаҳзада қўрқитишдан тийилмаса-да, қалбингизда фақат қайноқ ҳислар туғён уради. Ҳар сонияда шодлик, қувонч туйғуси сизга ҳамроҳлик қилади. Ўзингизни шундай тутингки, қайғу ва ташвишлар ортингизда, чангингизда қолиб кецин. Тўғри, бугун молиявий масалада омадингиз кулмаслиги мумкин. Лекин бу ташвиш чекишга асос бўла олмайди. Бу муаммога ҳам фақат кулиб боқинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

5 феврал куни тақдир сизга бир дунё шодлик ва муваффақиятларни ҳадя этиши кутилмоқда. Олдиндан тузилган режалар, сиздаги қобилият барча муаммоларнинг кўзини кўр қилади ва атрофингиз ғуборлардан холи бўлади. Асосийси, муваффақиятларингиз ҳақида ҳеч кимга сўзламанг, сукут сақлаган ҳолда ҳаракатлар содир этаверинг. Кечқурун яқин дўстлардан бирининг ҳеч кимга маълум бўлмаган сирларидан воқиф бўласиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Агар мунажжимлар башорати аниқ сизга тўғри келаверса, билингки юлдузингиз билан битта чизиқдасиз.

Бундан фойдаланиб қолишингиз керак.

Қандай фойдаланиш сирларини эса кейинроқ бўлишаман.

Шу холатдагилар юракча босамиз
.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун нимаики иш қилманг, қандай ҳаракатларни содир этманг, фақат ўз куч, имкониятингизгагина суянинг. Дўстлар, ҳамкасблар, қариндошларга ёрдам сўраб мурожаат этманг. Тушдан кейин хушхабар эшитишингиз кутилади. Бу кайфиятингизни янада кўтаринки ҳолатга келтириб қўйиши тайин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни дам олиш куни уйда ҳам давом эттиришнинг иложи бўлса, билингки, ой охирида мўмай даромад ёки мукофот пули фақат сизники бўлади. Агар жуфтингиз учун романтик лаҳзалар ярата олсангиз, муносабатларингиз аъло даражада бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

4 февралда нафақат ўз ҳаётингиз, балки яқин инсонлардан бирининг ҳаётида учрайдиган тўсиқларни ҳам йўқ қилишингизга тўғри келади. Сизни тушунмайдиган, ҳамфикр, ҳамдард бўла олмайдиганлардан ёрдам сўраманг. Оилавий ҳаётингизда муаммолар кўзга ташланмайди. Сокинлик, аҳиллик, гармония ҳукм суриши кутилмоқда. Башарти имкон топсангиз, бугун яқин манзилга саёҳат уюштиришингиз ҳам мумкин. Бу сизга қўшимча лаззат ва ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бажаришингиз лозим бўлган ишларнинг саноғи йўқ. Фақат дангасаликка эрк бермасангизгина уларни кечга қадар уддалай оласиз. Танишлар, дўстлар, қондошлар билан ўзаро муносабатларингизни яна бир бор таҳлил этиб олинг. Бугун шахсий бизнесни йўлга қўйиш, молиявий операциялар ва йирик харидлар муваффақиятли кечади. Муҳаббатда кимлар биландир рақобатлашишга уринманг. Бу жамиятдаги ҳурматингизга путур етказади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

4 феврал куни жуфтингизга таъзим бажо айланг. У сизга садоқатли, ишончингизни доимо оқлаб келган, сиз учун жонини фидо қилишга ҳамиша тайёр туради. Шуларнинг мукофоти сифатида албатта таъзим бажо айлашингиз тавсия этилади. Хатога йўл қўйишмаса, тадбиркорларнинг молиявий соҳада ташкил этадиган операциялари аъло даражада ўтади. Ўзга шаҳарларга сафар қилишни бошқа кунга қолдира қолинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Саломатлигингизни мустаҳкам тутинг. Кечқурун овқатланиш меъёрига амал қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Сизни фирибга, иблис етагига, ёлғонга етакловчи кимсалардан ўзингизни олиб қочинг. Бу шахсий ҳаётингизда ўз аксини топиши мумкин. Тирикчилик учун амалга оширадиган ишларингизда ҳам баъзилар сизни чув туширишга уриниб кўриши эҳтимолга яқин. Сергак бўлинг. Яхшиси, ундайлардан нарироқ турган ҳолда ишларингизни мустақил бажараверинг. Соғлиғингизда салбий ўзгариш сезсангиз, дарров врачга боринг. Табиблар, жодугарларга асло яқинлашманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

4 февралда оиладаги ҳурматингиз, ўрнингизни янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Оғир-босиқлик, дипломатларча муносабат юритиш оиладаги обрўйингизга ижобий таъсир кўрсатиши тайин. Башарти бировга ваъда берсангиз, кечга қадар ваъдани бажаришга ҳаракат қилинг. Қизлар, аёллар кун давомида косметолог, гўзаллик салоига чиқиб келишлари талаб этилади. Электр ва ёқилғига ишлайдиган ускуналардан фойдаланишда ҳушёрликни оширинг. Кечқурун сизни меҳмонга таклиф этишлари мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Биринчи навбатда сиздан узоқлашиб кетган эски қадрдонлар билан муносабатларни тикланг ва шу орада молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ижобий ҳал этинг. Ишларингиз кўп. Демак, уларни кун давомида битириш учун сайру саёҳат, атрофдагилар билан мулоқотларни тўхтатиб туришингизга тўғри келади. Оиласизларнинг муҳаббат бобида омади чопади. Сиз ўз орзунгиздаги инсонни куннинг иккинчи ярмида учратишингиз мумкин. Кечқурун спортнинг фаол турлари билан шуғулланишдан воз кечинг, саломатлигингизга путур етиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

3 феврал куни анчадан бери оромингизни, тинчингизни ўғирлаган ишлар ниҳоят якун топади. Раҳбарлар қаршисида юзингиз ёруғ бўлади. Агар ҳамкасблар ёки дўстлардан кимдир ҳамкорликда ишлашни таклиф этса, албатта рози бўлинг. Бусиз моддий аҳволингизни кўнгилдагидек мустаҳкамлаб бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш, сузиш каби амаллар муваффақиятли кечади. Соғлиғингизни кўз қорачиғингиздек асранг. Ташқи хавфлардан ҳимоя этинг. Ёмонларга асло қўшила кўрманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Аллақачон кераксизга, нафсизга айланган масалалар билан шуғулланишни тўхтатинг. Бугунги кун билан яшай бошланг. Шунда моддий жиҳатдан аҳволингиз яхши кечади. Лекин ўзингиз учун кераксиз деб ҳисобланган одамлар билан мулоқот қилишда давом этинг. Ишхонангизда янги танишувни бошдан ўтказишингиз мумкин. Аммо бу романтика билан боғлиқ эмас. Жисмоний меҳнат билан шуғулланадиганлар организмни жисман зўриқтиришдан эҳтиёт бўлсинлар. Чунки бу нарса турли ёқимсиз ва хавфли хасталикларни чақириши ҳеч гап эмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

3 февралда қизиқарли ва ажойиб инсон билан учрашишингиз кутилади. Бу учрашув профессионал касбингиз билан боғлиқ кўплаб масалаларда сизга наф бериши мумкин. Мабодо тавба қилишга бел бойлаган бўлсангиз, бу амални ортга суриб ўтирманг. Бугунги тавбаларингиз иншооллоҳ Яратганга етади ва осойиш топасиз. Шу соҳада ёши улуғ қариндошлар билан маслаҳатлашиб олсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Молиявий муаммолар ҳақида қайғуриб ўзингизни қийнаманг. Муаммо сизсиз ҳам ажойиб тарзда ижобий ҳал бўлади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Афсуски, қариндошларингиздан кимлардир сизга ортиқча ташвишлар ёғдиришга шайланиши мумкин. Сиз эса бу ташвишларни дарҳол четга суринг-да, долзарб масалалар билан шуғулланишни бошланг. Азалий режаларингизни ҳақиқатга айлантиришга ҳаракат қилинг. Бугун юқори лавозимли шахслар билан мулоқот, ижтимоий ҳимоя ташкилотларига бориш ва ҳуқуқшунос маслаҳатини олиш муваффақият келтиради. Кечқурун ёлғиз қолиб ҳаётингизни обдон таҳлил этинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

3 февралда ўз оёғи билан қаршингизга келган омаддан юз бурманг. Нотаниш кимсаларнинг маслаҳатларига умуман қулоқ тутманг. Улар сизга зимдан ҳасад қилиб, йўлингизга жиддий тўсиқлар қўйишни хуш кўришади. Шахсий ҳаётингизда ҳар бир гапни ўйлаб гапиринг. Оғир-босиқликка жиддий эътибор қаратинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларингиз муваффақиятли ҳал бўлади. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, дориларингизни ў з вақтида ичишни унутманг. Овқатланиш режимини бузманг. Ҳасадгўйларга қарши сукут кўмагида шафқацизларча кураш олиб боринг.

Читать полностью…
Подписаться на канал