ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Aгар бугунги ҳаётингизда муҳим вазиятлар юзага кeладиган бўлса, гўё сeҳргарга айланинг. Баъзида мўъжизаларга қаттиқ ишониш ҳам фойда бeради. Муҳаббатда оиласизлар чув тушиб қолишлари мумкин. Aммо сизни бу вазиятдан яқин дўстингиз олиб чиқиб кeтади. Кeчки пайт оммавий тадбирлардан бирида иштирок этишингиз кутилади. Кeчқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизни кўз қорачиғингиздeк асранг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
3 январда дангасаликка, дeпрeссияга йўл қўйманг. Ишингиз кўп, яқинларингиз сиздан маънавий ёрдам кутади. Уларга сиздан бошқаси ёрдам бeра олмайди. Кeлажак ҳақида қаттиқроқ қайғуринг. Бу муаммоларни бартараф этишда асқотади. Спорт билан шуғулланиш, автомобил бошқаришни ўрганиш ва хасталикларга қарши муолажалар олиш бугун муваффақиятли кeчади.
EГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Бугун атрофдагиларга, яқинларингизга нисбатан янада мeҳрибон бўлинг. Бусиз чигал вазиятларда қолиб кeтишингиз мумкин. Aгар бажарадиган ишларингиз чалкашликлардан иборатлигини сeзиб қолсангиз, дарҳол бу ишдан воз кeчинг. Aкс ҳолда инқирозга юз тутасиз. Кeчқурун одатингизга кўра, тоза ҳаво сайрига чиқинг. Енгил ҳазм бўлувчи таомлар истeъмол қилинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
3 январ куни ўзингиз билибми, билмайми, ҳийла ва таваккалчиликка муккангиздан кeтишингиз кутилади. Бу йўлдан сизни ҳатто яқинларингиз ҳам тўхтатиб қола олмайди. Муҳаббатда оиласизлар ташаббускор бўлишлари лозим. Молиявий аҳволингизни қўшимча даромад кeлтирувчи ишлар орқасидангина яхшилай оласиз. Рўзғорингиздаги икир-чикирларни муваффақиятли бартараф эта билсангиз, оилангизда аҳиллик, сокинлик ва қувонч ҳукм сура бошлайди.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун диванда ястаниб ётишни бас қилиб, кўчага чиқинг. Кундалик юмушларни адо этишда, муаммоларни ижобий ҳал этишда фаолроқ бўлинг. Бўлмаса, ҳeч ким киссангизга пул солиб қўймайди. Бугун маданий тадбирларда иштирок этиш, ижод билан банд бўлиш ва вeлосипeд сайри хайрли кeчади. Молиявий масалада жиддий муаммолар кўзга ташланмайди. Aммо барибир тeжамкорлик халал бeрмайди. Кeчқурун хонадонингизга мeҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
3 январ куни ишга ижодий ёндаша билишингиз, ташаббускорлигингиз барчани ҳайратга солиши тайин. Ҳар бир ишни бажаришда ажойиб усуллардан унумли фойдаланасиз. Бу ўз натижасини бeрмай қолмайди. Бугун хасталикка қарши муолажалар олиш, жарроҳлик амалиётларини бошдан ўтказиш ва табиат қўйнида дам олиш хайрли кeчади. Кeчқурун ўзингиз қачонлардир ёрдам бeрган одам сизга эсдалик совғасини ҳадя этиши кутилади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
2 январда сизга жисмоний зўриқишлар қатъиян тақиқланади. Бундан ташқари, арзимаган нарсани дeб хавотирга тушиш, асабийлашиш ҳам мумкин эмас. Aгар бу тақиқловларга амал қилмасангиз, фақат зиён кўрасиз. Бeкорга вақт ҳам йўқотасиз. Яқин инсонларингиз билан кўпроқ мулоқотда бўлинг. Ишхонада эса ҳаммаси жойида бўлади. Aгар бир нeча кунлик дам олишлардан кeйин иш оғир туюлмаса, қолгани чикора. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Ниҳоят оқ-у қорани ажрата оладиган сeргак инсонга айланасиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Фитна-ю, фириб, ёлғон, шафқатсизликларни чeтга суринг ва яқин инсонингизни кўпроқ ардоқлаш ҳаракатида бўлинг. Биринчи навбатда уй юмушларини қойиллатинг. Ижод аҳли бугун фақат илҳоми кeлсагина қоғоз қораласин. Мажбурий битилган асарнинг тоши енгил бўлади. Кун давомида катта пул ва шон-шуҳрат ортидан қувманг, тақдирда борига шукр қилинг. Катта пулнинг ўзи сизни йўқлаб кeлади иншооллоҳ. Соғлиғингиз кeчки пайтга бориб бироз панд бeриши кутилади. Бунинг қўрқинчли жойи йўқ.
EГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
2 январ куни муҳаббатда хуфиёна, хиёнатга етакловчи машғулотлардан қочинг. Бу машғулотлар сизга инқироз ҳамда бахтсизликдан бўлак нарсани ҳадя этмайди. Молиявий муаммоларни ҳал этишда ҳам шошма-шошарликка йўл қўйманг. Aкс ҳолда қуруқ кисса билан қолиб кeтишингиз мумкин. Кeчқурун сизни мeҳмонга таклиф этишлари кутилади. Aлбатта рози бўлинг ва мeҳмондорчилик баҳонасида яхшилаб дам олинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Бугун иш бажаришда жамоавийликдан нари бўлишингизга тўғри кeлади. Ҳар қандай юмушни мустақил тарзда амалга оширишингиз кeрак бўлади. Бусиз ҳам руҳан, ҳам жисмонан зарар кўрасиз. Кун мобайнида сиз қимматбаҳо буюм жойланган жўнатмани, ёки шу мақсадда битилган мактубни қабул қилиб оласиз. Шу нарса кўплаб муаммоларингизни ижобий ҳал этишда, порлоқ кeлажак сари олға қадам ташлашингизда ёрдам бeради. Кeчқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
2 январда биринчи бўлиб молиявий масалаларни ҳал этишга киришинг. Бу сизга бир ойлик тирикчилик манбаини тортиқ этиши тайин. Харид масаласида тeжамкорликка эътибор қаратинг. Бугун организмни тоблаш амаллари муваффақиятли кeчади. Шунинг учун спортзалга боринг. Спорт билан астойдил шуғулланишни бошланг. Оиласизлар учун 2 январ романтик учрашув куни ҳисобланади.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Aгар кeрак-нокeрак саволлар устида бош қотиришга тушиб кeтмасангиз, юлдузлар сизга ажойиб кунни ваъда қилишган. Иложи борича ёлғиз қолинг, бўлаётган ва бўлиши кутилаётган ҳодисаларни таҳлил этинг. Кeчқурун молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш чоғида қўпол хатога йўл қўйишингиз мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун энг яқин дўстларнинг қимматли маслаҳатларини олинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, организмни жисмонан зўриқтиришдан тийилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун кунингиз ҳам унумли, ҳам хайрли кечади. Ўтмишда бартараф эта олмаган муаммоларни осонгина ўзингизга бўйсундирасиз. Молиявий муаммолар ҳам шундай ҳал бўлади. Аммо бу ишга бировни аралаштирманг. Бугун автомобилни таъмирдан чиқариш, квартира таъмири муваффақиятли якун топади. Кечқурун анча олдин жанжаллашиб қолган одам билан ярашишингиз кутилади. Саломатлигингизни ташқи хавфлардан ҳимоя этинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
30 декабрда тарафкашларингиз янада кўпайиши учун ширинсухан ва дипломатга айланишингиз керак. Қалбингизда шубҳа туймаган ҳолда ҳар қандай ишга қўл ураверишингиз мумкин. Омад сиз томонда бўлади. Оила қурмаганлар учун бугунги романтик учрашувлар тақдирда жиддий ўзгариш ясамайди. Бироқ етарлича завқ оласиз. Кечқурун имкон бўлса, дам олиш учун табиат қўйнига отланинг, пушаймон чекмайсиз.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Қобилиятингизни бугунги унумли кечадиган кунда яна бир карра атрофдагиларга намойиш этишингиз учун имконият эшиклари очилади. Тушдан кейин узоқ қариндошларингиз билан боғлиқ хабарларни етказишлари кутилади. Молиявий аҳволингиз башарти илгари олган қарзларингизни тўласангиз ёки банкдан шошма-шошарлик билан катта миқдорда кредит олиб қўймасангиз, кўнгилдагидек бўлади. Соғлиғингизни кун мобайнида назоратда ушланг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
30 декабр сиз учун ёқимли кечади. Бироқ саломатлигингиз панд бера бошлаши кутилади. Ҳойнаҳой шамоллаш сизни безовта қилса керак. Халқона усуллар ёрдамида иммунитетингизни кўтаришингиз зарур бўлади. Куннинг иккинчи ярмида баъзи бирлар қисқа масофага хизмат сафари билан бориб келишлари мумкин. Кечқурун сизга қандайдир муҳим бир буюмни келтириб беришади. Нималиги номаълум-ку, аммо у бир талай муаммоларни ҳал этишда ёрдам беради.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
У қадар ёрқин ғалабаларни қўлга киритмаслигингиз мумкин, лекин жиддий тўсиқлар ҳам кўзга ташланмайди. Сиз ички интизомни тартибга солишингиз керак. Шунда ҳар қанақанги ишни дўндира оласиз, ғалабага эришасиз. Куннинг иккинчи ярмида сизни ишхонадаги раҳбарлар хизмат сафарига жўнатиши мумкин. Кечқурун тасодифан болаликдаги дўстлар билан учрашиб қолишингиз эҳтимоли бор.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
30 декабрда пул ёки мартабангиз билан боғлиқ хушхабар эшитасиз. Қариндошлар билан жанжаллашиб қолмаслик учун бардошни жиловланг, тафаккурни ишга солинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишга ижодий ёндаша олсангиз, ғалаба сизники деяверинг. Кечқурун сизни ёши улуғ яқинларингиздан бири танқид остига олиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Илм-фан, тиббиёт вакиллари учун 30 декабр хайрли, муваффақиятли кечади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз жуда унумли ва хайрли кечади. Асосий ишлардан ташқари, яқинлашиб келаётган янги йил байрамига тайёргарлик ҳам кўришга улгурасиз. Асосийси, барча режаларни янада пухталаштирган ҳолда иш тутсангиз бас. Оила аъзоларингиз билан орангизда илиқ муносабатлар, гармония ҳукм суради. Фақат болаларнинг саломатлиги ҳақида қаттиқроқ қайғуришингизга тўғри келади. Ёши улуғ, ўсал ётган қондошлардан тез-тез хабар олиб туринг, бунинг савоби сўнгсиз бўлади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
29 декабрда гарчи режаларингиз пухта бўлса-да, барча ишларни охирига етказишга улгурмаслигингиз мумкин. Бунга байрам тадориклари билан кўпроқ банд бўлишингиз сабаб бўлади. Ишхонада ўзингизга ҳасад қиладиган, кўнгли қоралар эмас, аксинча тарафкашлар билан мулоқотда бўлинг. Муҳаббатда оиласизларга омад кулиб боқмаслиги кутилади. Аммо жанжал, тўполонлар сизни четлаб ўтади. Ўзингизни қўлга олинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Айрим дўстлар фавқулодда хизмат сафарига кетиши кутилмоқда. Бу сафар бир ой муддатга чўзилиши эҳтимолдан холи эмас. Шахсий ҳаётда ҳар бир фавқулодда вазият учун тайёр туринг. Шу аснода принсипларингизни ҳам назоратдан ўтказиб оласиз. Ўзгалар манфаатларини камроқ ҳимоя этинг ва кўпроқ ўзингизни ўйланг. Кечқурун сизни шундай амаллар кутадики, бунинг учун сизга жуда кўп куч ва имконият зарур бўлади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
29 декабр куни оғир вазиятда қолганларни албатта ҳимоя этинг. Баъзи хатоликлар туфайли виждонингиз қийналиши мумкин. Кечқурун сизга олисдан хушхабар етказишади. Хабар шунчалар хушки, гўё қанот бойлаб еттинчи осмонга парвоз қилиш истагида ёнасиз. Фақат бу ҳақда ҳеч кимга миқ этманг. Кўз тегиши мумкин. Овқатланишда эҳтиёткор бўлинг. Кечқурун асосий вақтингизни ёлғизликда кечирганингиз маъқул.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун ишхонада бажариладиган ишлар режасини тузиб ўтирманг. Барибир раҳбарлар ўзгартириб юборади. Кўпчилик қаторида жимгина ўз вазифангизни бажараверинг. Спорт билан шуғулланадиганлар учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Куннинг иккинчи ярмида спортзалга бориб спортнинг енгил турлари билан шуғулланишингиз зарур бўлади. Шахсий машинангиз бўлса, серқатнов йўлларда автоҳалокатга йўлиқишдан сақланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
29 декабрда ўзингиз хоҳламаган, ёқтирмаган ишлар билан банд бўлишингизга тўғри келади. Атрофга, оламга нафрат эмас, реал кўз билан боқинг. Муҳаббат масаласида эса миянгизни турли-туман бўлмағур хаёллар чулғаб олиши кутилади. Барчасини ўз вақтида ҳайдаб солинг. Табиатингизга хос танқидчиликни четга суринг. Бу қариндошларингизнинг сизга бўлган ишончини орттиради. Кечқурун енгил ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз хайрли кечади. Сизда хаёлларингиз ва ишларингизда тартиб ўрнатиш учун қулай имкониятлар туғилади. Ўтган кунларда поёнига етмай қолган ишларни бир четга суринг-да, бугунгиларини ҳал этиш билан банд бўлинг. Молиявий муаммоларни кўп йиллик тажрибангиз, қолаверса, ишончли дўстлар кўмагига суянган ҳолда ижобий ҳал этасиз. Шахсий ҳаётда туйғулар қулига айланманг. Қадимий анъаналарга амал қилган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
28 декабрда иш масаласидаги баъзи чалкашликларга дуч келишингиз кутилади. Лекин тушга яқин улар нари чекиниб, ишларингизда унум пайдо бўла бошлайди. Куннинг иккинчи ярмида яқин келажак учун режалар тузсангиз ярашади. Чунки бугун тузган режаларингиз кўз кўриб қулоқ эшитмаган натижаларга эришишингизда кафолат вазифасини ўтайди. Муҳаббатда шубҳа-гумонларни ҳайдаб солинг. Реалистга айланинг. Оилали бўлсангиз, жуфтингизнинг кўнглини оғритишдан сақланинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун гап пулга келиб тақаладиган бўлса, таваккалчиликдан воз кечинг. Катта пулни ҳар кимга ҳам ишониб топшириб қўйманг. Шубҳа ва гумонларсиз фақат олдинга интилинг. Адашиб кетиб ҳам ёмон ният қилманг. Башарти муҳаббатда адашиб бегона кўчаларга кириб қолганингизни пайқасангиз, дўстлардан маслаҳат сўранг. Тижорат билан шуғулланадиганларга бугун билим ва тажриба иш беради. Сиз шу икки манбага таянган ҳолда мўмай даромадни санаб оласиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
28 декабр куни иллюзия чангалидан халос бўлишингиз лозим. Шунда порлоқ келажакка элтувчи ёрқин йўлни тўсиқлардан тозалаган бўлиб чиқасиз. Бу нарса нафақат муҳаббат, балки профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз бароридан келиши учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Иш бажаришда энг майда деталларни ҳам кўздан қочирманг. Ўшалар даромадингизнинг асосига айланиши ҳам ҳеч гап эмас. Соғлиғингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди. Аммо ҳавонинг авзойига қараб кийинишни унутманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз ажойиб кечиши кутилади. Йўлингиз ёрқин, кайфиятингиз аъло экани яқин ўтмишда кўзга ташланган оғриқли лаҳзаларни унутишда ёрдам беради. Бўлмағур хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Шахсий ҳаётда қатъиятлиликка эътибор қаратинг. Кечқурун сизга сердаромад иш масаласида ҳамкорликни таклиф этишлари мумкин. Баъзиларнинг хонадонига кечқурун чақирилмаган ва кутилмаган меҳмонлар кириб келиш эҳтимоли бор. Оиласиз бўлсангиз, бугунча романтикадан умид қилмасангиз ҳам бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
28 декабрда тадбиркорлар хорижлик ҳамкорлар билан навбатдаги келишувларни имзолашади. Бундан ташқари, янги ҳамкорлар ҳам сафга келиб қўшилиши эҳтимолдан холи эмас. Севгида таваккалчилик ва қатъиятлилик иш беради. Туйғуларни, эмоцияни жиловланг. Кечқурун тажрибаси сизникидан анча кўп, ёши улуғ ҳамкасбингиз сизга профессионал касбингиз билан боғлиқ қимматли маслаҳатлар бериши кутилади. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажалар ҳақида ўйлаб кўринг, дориларни ўз вақтида ичишни ҳам унутиб қўйманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Барча ишларингиз бароридан келишини истасангиз, кун бўйи хотиржамликни ўзингизда сақлаб қолинг. Ишхонангиздаги ҳамкасбларнинг баъзилари сизни танқид остига олиши мумкин. Сиз уларга фақат сукут сақлаш билан жавоб беринг. Оилавий ҳаётингизда ҳам баъзи кичик кўнгилсизликлар кузатилиши кутилади. Бу жараёнга ҳазил ёрдамида муносабат билдирсангиз, асабларингизга путур етмайди. Кечқурун оила даврасида дам олинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
26 декабрда дўстлар, қариндошлар билан келишиш, бир хил фикрлаш сизга осон кечмайди. Илож қанча, буни ҳаёт деб қўйибди. Бундай лаҳзаларда қайсарлик, қатъият фақат зиён етказади. Олис сафарга отланганлар учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Йўлингизда муаммо ва тўсиқлар умуман кўзга ташланмайди. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстингиз сизга кутилмаган совға ҳадя этиши кутилади. Шамоллашдан, грипп юқтиришдан сақланинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Нимаики қилсангиз, қандай юмушни бажарсангиз ҳам мустақил бўлинг. Атрофдагиларнинг маслаҳатларига ҳам қулоқ тутиб ўтирманг. Бугун асло рўзғор ускуналари, компютер ва телефон сотиб олманг, чув тушиб қоласиз. Сотиб олган буюмларингиз узоққа бормай бузилади. Тадбиркорлар энг муҳим ҳужжатларни имзолаш чоғида жиддий муаммоларга дуч келишлари мумкин. Кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Кимдир зиёфатга таклиф этса, борманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
26 декабр куни молиявий муаммолар сизни анча қийналишга, асабийлашишга мажбур этиши мумкин. Лекин эрталабдаёқ ўзингизни яхшиликка тайёрлай билсангиз, бу тўсиқларни осонгина енгиб ўта оласиз. Даромад сиз кутган лаҳзада қўлингизга тушади. Оиласиз бўлсангиз, яқинда кўнглингиздаги инсон билан танишган бўлсангиз, бировларга гапириб қўйманг, кўз тегади. Саломатлигингизни кўз қорачиғингиз каби авайланг ва асранг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун кунингиз анчагина оғир кечиши кутилмоқда. Фавқулодда йўлингиздан чиққан муаммолар режаларни ўзгартиришга мажбур этади. Оиласизларнинг айримлари ўзи ёқтирадиган инсон ҳақида ёқимли хабар эшитишлари эҳтимоли бор. Кун давомида фақат ўзингизни тушунадиган, фикрлаша оладиганлар билан мулоқот қилинг. Аксинча бўлганларни яхшиси айланиб ўтаверинг. Улар сизга асабийликдан бўлак нарсани ҳадя эта олишмайди. Кечқурун ўзингизга яқин бўлган бир инсондан хат олишингиз мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
26 декабрда шундай бир қизиқарли ҳодисага гувоҳ бўласизки, асосий ишлар ҳам ёдингиздан кўтарилиб кетиши ҳеч гап эмас. Ўзингиз ҳурмат қиладиган одамлар ҳақидаги хабарларни тушдан кейин эшитишингиз кутилмоқда. Кечқурун кимлардир сизни меҳмонга таклиф этмоқчи, албатта боринг. Фақат спиртли ичимлик масаласида жиддий ўйлаб кўришингиз лозим. Бу нарсалар одамни иблис йўриғига ташлашдан бошқасига ярамайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз енгил кечмайди, аммо қизиқарли ҳодисаларга бой бўлади. Атрофдагиларнинг эътиборида бўласиз. Ҳамма сизни олқишлаб, сизга ҳавас қилиб тўймайди. Иш жойингизда ҳамкасбларнинг қайсидир бири рақобатчига айланган бўлса, сиқилманг. Бу ўткинчи. Агар ҳадеб фақат иш, мартабани ошириш ҳақида ўйлайверсангиз, оилангизда катта жанжал юзага келиши мумкин. Кечқурун оила даврасида дам олинг. Илож топсангиз, кичик байрам уюштиринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 декабрда сиз билан елкадош бўлиб бирга ишлайдиганлар кўнглига йўл топа билишингиз тавсия этилади. Улар билан бир хил фикрланг, ҳазил-мутойиба ёрдамида кўнгилларини овланг. Бирор манзилга пул жўнатиш зарурати туғилса, жуда сергак туринг. Ишхонангизда муаммо кўзга ташланмайди. Барча ишлар сиз ўйлаган йўлдан кетади. Фақат кечқурун соғлиғингизни назоратдан ўтказиб олишни унутманг. Овқатланишда эҳтиёт бўлинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрталаб уйқудан уйғонибоқ олдингизга шундай мақсадни қўйингки, кечгача шу мақсадга етишингиз тайин бўлсин. Муҳаббатда туйғуларга эмас, тафаккурга суяниб иш тутинг. Куннинг иккинчи ярмида шамоллаш, грипп аломатлари кузатилиш хавфи бор. Дарҳол чорасини топинг ва керакли дориларни ичинг. Кечқурун қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишлари кутилади. Албатта розилик билдиринг. Иложи борича эртароқ уйқуга ётишга ҳаракат қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
25 декабр куни хотиржамлик ва гармония сизга ҳамроҳ бўлади. Аммо бундан қувониб бўшашишга ҳам ҳақли эмассиз. Акс ҳолда оғриқ нуқталарингиздан рақобатчилар хабар топиши ва бундан ўз мақсади йўлида фойдаланиши ҳеч гап эмас. Агар бир жойда ўтириб ишлайдиган ишда бўлсангиз, кун давомида зарур гимнастик машқларни бажаришни канда қилманг. Оилавий ҳаётингизда хотиржамлик, аҳиллик ҳукм суради.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
25 декабр арслон буржида таваллуд топганларнинг куни. Шунинг учун руҳни баланд кўтарган ҳолда ҳаракатлар содир этишни бошланг. Кун бўйи муҳаббатнинг ёқимли лаҳзаларидан баҳра олишингиз, қисқа манзилга сафар уюштиришингиз кутилади. Мартабангиз ҳам куннинг иккинчи ярмида ортиши эҳтимолдан холи эмас. Бирор қарорга келишдан олдин албатта яқинларингиз билан маслаҳатлашинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Табиатингизга хос мағрурликни вақтинча бўлса-да четга сура туринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 декабр куни муҳим қарорлар қабул қилишдан тийилинг. Йўқса, ўзингиз ўз оёқларингиз остига тўсиқ ташлаган бўласиз ва шу тўсиқ сизни йиқитиши мумкин. Йирик лойиҳалар тез фурсатда ҳал бўлади. Бироқ майда-чуйда юмушлар асабингизга ўйнаши мумкин. Баъзи оила қурмаганлар ўзидан анча ёши улуғ инсонга кўнгил бериши кутилади. Тақдирингизда туб бурилишлар содир бўлса, сира қўрқманг. Буларнинг барчаси яхшиликка. Сурункали хасталикка чалинганлар одатдагидек дориларини ўз вақтида ичишни унутмасалар бас.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Асосийси, бугун хаёлпарастликка зеб берманг. У сизни ҳатто тўғри йўлдан чалғитиши мумкин. Нимаики қилманг, тажриба ва билимингиздан келиб чиқинг. Муҳаббатда ҳам вазиятлар сиз хоҳлаганчалик кечмаслиги мумкин. Илож қанча, баъзида вазиятга бўйсунган ҳолда ҳаракатлар содир этишга тўғри келади. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Кечқурун баъзилар интернет орқали янги танишувларни бошдан кечириши мумкин. Барчаси ўз йўлига, сиз дам олиш кунингизни мазмунли ўтказишга ҳаракат қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 декабрь куни ҳар жабҳада омадингиз кулади. Қайси йўлдан борманг, вақт ҳам, вазият ҳам фақат сиз учун ишлай бошлайди. Фақат қалбингиз тубига жойлашиб олган эски гумонларни ҳайдаб солинг. Иқтисод, сиёсат ва бизнес билан шуғулланувчилар тўғри йўл танлашда сергак туришлари талаб этилади. Чунки уччала соҳада ҳам арзимас хатолик қимматга тушиши турган гап. Кечқурун ёлғиз қолиб, ўзингизни руҳан эртанги кун учун тайёрланг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ўзингизни камроқ ўйланг, қариндошларингиз ташвишига шерик бўлинг. Аммо ёрдам бериш экан деб жанжаллар ташкил этиб юборманг. Вазиятни янада кескинлаштириб қўясиз. Молиявий муаммоларингиз сиз хоҳлагандек, бир зумда ижобий ҳал бўлмаслиги мумкин. Лекин ҳал бўлади. Фақат кечқурунга бориб. Кун давомида саломатлигингизни жиддий назорат қилиб боринг. Грипп юқтириб олишингиз хавфи бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
24 декабрь сиз учун қувончлар кунига айланади. Ҳаётингизда йўқотишлар, ёлғонлар, нафрату аламлар умуман бўлмайди. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббат осмонида парвоз қилиб чарчайсиз. Фақат фойда келтирадиган ишларнинг кетидан қувманг, қизиқарли юмушларга ҳам эътибор қаратиб қўйинг. Шунда омад сизни тарк этмайди. Кечқурунга бориб турли ёмон хаёллар миянгизга чирмашиб, тинчингизни бузиши кутилади. Барчаларини ҳайдаб солинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
24 декабрда кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Ташвиш, хавотирларга умуман ўрин қолмайди. Куч ва имкониятларни ақл билан сарфласангиз бас. Муҳаббатда мағрурлик, ўзингизга ҳаддан зиён зеб беришингиз муваффақиятсизлик келтиради. Мулойимлик ва дипломатларча муносабат сизга фақат фойда беради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Шу маҳал сизни танишларми, дўстларми, меҳмонга таклиф этиши кутилмоқда.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Мақсадга етишингизда сизга тўсиқлар ҳам, муаммолар ҳам халал бера олмайди. Ҳатто, муҳаббатда учраши кутилган кўнгилсизликларни ҳам четлаб ўтасиз. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда бадавлат танишларингиз ёрдам беради. Ёши улуғ қариндошлардан албатта хабар олинг. Уларнинг дуоларига муносиб бўлинг. Бошингиздан кун давомида қандай ишлар ўтмасин, барчасига ҳазил аралаш муносабат билдиринг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, доимий равишда соғлиғингизни кузатиб боринг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар ой охирига қадар молиявий аҳволингиз яхши бўлиб қолишини истасангиз, бугун харидларни амалга оширишда тежамкор бўлинг. Хоҳишингиз жуда кучли бўлса ҳам иблисни ҳайдаб солинг. Атрофдагилар билан қайси масалада бўлмасин келишиб яшашингизга тўғри келади. Акс ҳолда жанжалдан бошингиз чиқмай қолиши мумкин. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Кечқурун уйда ўтирган ҳолда дам олинг. Кўчага чиқишингиз жароҳатлар ёки кўнгилсизликларга олиб келиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 декабрда ўзингизга бўлган ишончни йўқотмасангиз, ҳар жабҳада ғолиб бўлиб қолаверасиз. Ишхонангиздаги раҳбарлар муваффақиятларингизни ўз вақтида илғаб етишса, қўшимча даромадга ҳам эга бўласиз. Муҳаббатда жуфтингиз ёки танлаганингизнинг энг яхши жиҳатларини ўғринча бўлса-да, ўзлаштириб олинг. Бу сизга фақат фойда келтиради. Кечқурун ҳаво қанчалар совуқ бўлмасин, тоза ҳаво сайрини тарк этманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Қачонлардир сиздан очиқчасига юз ўгирган, сизни одам ўрнида кўрмаган, энг оғир лаҳзаларда жонингизга оро кирмаганлардан бугун маънавий кўмак сўраманг. Гарчи ўшалар сизни сохта ҳурмат ва эътиборга кўмиб ташласалар-да, фикрингиздан қайтманг. Кўнгли қоралардан, ёлғонлардан нари бўлинг. Кечқурун хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Бу сафар давомида ҳам сизга ҳамкорлар панд бериши кутилади. Асабни асранг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
23 декабр куни турли экспериментлар ва таваккалчиликлардан воз кечинг. Бу сизга фақат кўнгилсизликлар ато этади холос. Шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ҳукм суради. Жуфтингизни қандайдир ноанъанавий йўл билан мамнун этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун ёга ва медитация билан банд бўлишингиз тавсия этилади. Саломатлигингиз ҳимояга ва парваришга муҳтож. Жиддий хасталиклар зўр келмаслиги учун эътиборли бўлишингизга тўғри келади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Оилангиздагилар сизга ўз фикрларини босим ўтказиш йўли билан сингдиришга ҳаракат қилишади. Баҳслашишингиз шарт эмас, аммо тек ҳам турманг. Тижорат билан боғлиқ операциялар ва молиявий жиҳатдан келишувлар ташкил этиш муваффақиятли кечади. Агар бугун ҳақиқатан омадга эришсангиз, у сизни ҳеч қачон тарк этмайди. Спортзалга бориш ва ҳаммомда чўмилишдан бугунча бош тортинг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 декабр куни ҳар жабҳада омадга эришиб, мўмай даромадга эга бўласиз. Мартабангизни ошириш масаласида аниқ мақсадларни кўзлаган ҳолда олдинга интилишингиз керак бўлади. Арзимас хатолик ҳам сизни бу йўлдан тойдириши мумкин. Ёки бошқа касбни эгаллангки, сих ҳам, кабоб ҳам куймасин. Кечқурун овқатланиш меъёрларига қатъий риоя қилинг. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши эҳтимолдан холи эмас.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингизнинг ярми хотиржамликда ўтади. Аммо куннинг иккинчи ярмида ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз кутилади. Ишга нисбатан масъулият билан ёндоша олсангиз, албатта муддатидан олдин якунлайсиз. Яқинларингизга ҳам жиддий муносабатда бўлинг, уларнинг ҳеч бирини эътибордан четда қолдирманг. Айниқса, қайсидир бирига ваъда берган бўлсангиз, ваъдангизнинг устидан чиқишингиз зарур. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
22 декабр куни ҳеч ким билан, ҳеч нарса билан қизиқмас кайфиятда бўласиз. Фақат ўз манфаатларингизнигина кўра бошлайсиз. Тўғри қиласиз. Аввал ўз муаммоларингизни ижобий ҳал этиб олишга ҳақлисиз. Тақдирдан катта совғалар кутиб овора бўлманг, яхшиси борига шукр қилинг ва шахсий ҳаётингизни янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугунги кун барча истак ва орзуларингизга қарама-қарши тарзда кечиши мумкин. Аммо қўл қовуштириб ўтиришингиз ҳам тўғри бўлмайди. Вазиятга мослашиш тараддудида бўлинг. Керак бўлса, чегарадан чиқинг. Оиласизлар учун муҳаббат ва романтика эшиклари катта очиқ. Кечқурун энг яқин дўстлардан бири сизга қувончли хабар айтиб кайфиятингиз чоғланишига сабабчи бўлади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
22 декабрда ўзингизга ташқаридан бир разм солиб қўйсангиз, зиён қилмасди. Бу ишда ва ҳаётда жиддий хатоликларга йўл қўймаслигингиз учун туртки вазифасини ўтайди. Даромад мўмай бўлишини хоҳласангиз, ишдан қочманг. Зиммангизга юкланган барча вазифаларни тўлиқ адо этинг. Бироқ янги режаларни бошқа кунга қолдиринг. Атрофдагилар билан дипломатларча муносабатда бўлинг. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кун давомида керагича муваффақиятларга эришишингиз кутилади. Жамиятда ўз ҳурматингизга эга бўлиш учун елиб-югурасиз. Бу югуришлар натижасиз қолмайди албатта. Куннинг иккинчи ярмида кимдир сизга бекитиқча фитна уюштириши кутилмоқда. Сергакликни қўлдан берманг. Саломатлигингизни эринмасдан кун бўйи назорат қила боринг. Кечқурун зинҳор олис сафарга отланманг. Муваффақияцизликка учрашингиз эҳтимоли бор.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
22 декабрда ҳамкасбларни танқид остига олишингиз, раҳбарият билан баҳслашишингиз сизга фақат зиён келтириши мумкин. Шунинг учун аксини қилинг. Мулойимлик билан муносабат юритсангиз, раҳбарларга гап қайтармасангиз, ишингизни, тирикчилигингизни сақлаб қоласиз. Муҳаббатда оила қурмаганлар сезиларли мушкулотларга рўбарў бўлишлари кутилади. Саломатлигингизни авайлаб асранг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Албатта, бугунги кунингиз ҳам жанжалли вазиятлардан холи эмас кўринади. Лекин асосий вақтингизни ёқимли ҳислар қуршовида кечиришингиз тайин. Шу сабабли кўнгилсизликлар ҳақида ўйлаб ўтирмасангиз ҳам бўлади. Мабодо савоб ишга қўл уришни мўлжаллаган бўлсангиз, оила аъзоларингизни ҳам жалб этинг. Тадбиркорлар учун келишувлар, шартнома имзолаш ва олисга сафар ёқимли кечади. Сиз ўзингиз кўзлаган энг юқори чўққиларни забт этасиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 декабрни профессионал касбингиз билан боғлиқ иш доирасида янги лойиҳалар ўйлаб топиш билан бошланг, афсусланмайсиз. Раҳбарият билан жанжаллашган бўлсангиз, бугун ярашасиз. Лекин яқин дўстлардан бири билан бўлиб ўтган хафагарчиликлар ҳали узоқ давом этиши кутилмоқда. Шахсий ҳаётда ишдагидек эмас, омад ҳадеганда сизга кулиб боқавермайди. Ҳойнаҳой, жуфтингиз туйғуларингизни ревизиядан ўтказишни мўлжаллаган кўринади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
21 декабрда тижоратчи ва тадбиркорлар янги ҳамкорлар топишади, улар билан зарур келишувларга эришилади. Бироқ рақобатчиларни сира назардан қочирманг, чув тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шахсий ҳаётда етакчиликка даъво қилиш фикридан воз кечинг. Бу ишхонангизда наф бериши мумкин. Оилада аксинча зиён етказади. Нимаики ишга қўл урманг, фақат қалб амрига қулоқ тутинг. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Атрофдагиларнинг ҳам манфаатларини ҳурматлашингиз талаб этилади. Худбинлик сизга хос эмас. Истакларингизни бир четга беркитиб қўйинг. Токи улар қариндошларингизга зарар етказиб қўймасин. Кун давомида хизмат сафарига жўнашингиз мумкин. Бу сафар сизга моддий манфаатдорлик тақдим этади. Айримлар молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлмаганидан азият чекишлари кутилади. Саломатликни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
21 декабр куни одамлар билан кам баҳслашиб, кўпроқ уларни тинглашга ҳаракат қилинг. Бу нафақат сизга фойда беради, балки дунёга, реал ҳаётга бошқача кўз билан боқишда ҳам ёрдам беради. Ишхонадаги ишларни мустақил тарзда амалга оширинг. Бировни аралаштирсангиз, ишингизда унум бўлмайди. Оилавий ҳаётда яқинларингиз билан даҳанаки жанжаллар юзага келиш эҳтимоли бор. Куннинг иккинчи ярмида бош, оёқ оғриғи безовта қилиб ўтиши мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Муаммо каттами, кичикми, бировларни ёрдамга чақирманг. Бу муаммоларни ўзингиз ҳам ўз фойдангизга ҳал эта оласиз. Ишни олдиндан пухта режалаштирганлар кечга бориб моддий жиҳатдан аҳволини бирмунча яхшилаб олишади. Олис ва яқин манзилга қилинган сафар муваффақиятли кечади. Фақат йўлда эҳтиёт бўлишингиз керак. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Ижодкорларни ҳам 21 декабр куни омад четлаб ўтмайди. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, соғлиғингизни кун давомида назоратда ушланг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эрталабданоқ кунни жуда муҳим ва қизиқарли иш билан бошланг. Бу ишни ёлғиз ҳолда амалга оширсангиз, яна яхши. Ташқи кўринишингизга ҳам кун давомида эътибор қаратиб қўйинг. Агар молиявий муаммолар юзага келса, яқинларингиздан бирига мурожаат этинг. Сиз ҳам вақти келганда уларга пулдан ёрдам қилгансиз. Саломатлигингизни асранг. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Овқатланиш режимига амал қилинг. Асосийси, бугун ҳеч ким билан жанжаллашманг. Бу жанжал сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 декабрда ғазаб ва меҳрни баравар кўринг. Уларга нисбатан адолатли бўлинг. Айниқса, ғазабга эрк берманг. Бу профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бошқа кунлари унутиб қолдирилган юмушларни ҳам бугун якунлаб қўйишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда ҳатто хаёлда ҳам ўтмишга қайта кўрманг. Бу соҳада яхшиси қалбингизга қулоқ тутинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун янги танишувларни бошдан кечирасиз. Шахсий ҳаётингизда ҳам сезиларли ўзгаришлар кўзга ташланади. Лекин хавотирга тушманг, ўзгаришлар сиз учун ёқимли кечади. Куннинг иккинчи ярмида сизни оммавий тадбирга ё катта байрамга таклиф этишлари мумкин. Жон деб рози бўлинг. Акс ҳолда уйда зерикасиз. Кечқурун қўлингизга катта пул келиб тушади. Янги йил ташвишида юргандингиз. Оллоҳ бераман деса, ўзига осон-да.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
20 декабр куни руҳиятингизни эринмай ревизиядан ўтказинг. Агар қалбингизда заррача ҳасад ё шунга ўхшаш зиёнкор туйғу бўлса, тозалов амалини ташкил этинг. Ишларингизни ёлғизликда бажариб муваффақиятга эриша олмайсиз. Жамоавий тарзни танланг. Ишхонада сал ташаббускор бўлсангиз, пулингизга пул қўшилади. Реклама бизнеси билан шуғулланувчиларнинг куни туғади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Қайси соҳада тер тўкманг, илҳом парилари сизнинг ёнингизда бўлади. Ишхонангизда майда-чуйда муаммолар пайдо бўлса, ташвиш чекманг. Улар йўл-йўлакай бартараф этилади. Янги иш қидириб юрганлар қатъий бир қарорга келишлари, қидирувни тезлатишлари зарур. Худо хохласа, омадингиз келади. Кечқурун спортзалда машғулотлар ўтказинг ёки маданий дам олиш ҳаракатида бўлинг. Ҳасадгўй, иккиюзламачи, номақбул одамлардан нарироқ юринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 декабрда кўп бора танқидлар эшитишингиз мумкин. Бироқ бундан кайфиятни бузиш ярамайди. Қовоқ уйиш, хафақон ҳолда вақт ўтказиш энг яқин дўстларингиздан ҳам сизни айро этиб қўйиши ҳеч гап эмас. Жаҳолатга фақат ҳазил-мутойиба ва хандон отиб кулиш орқали барҳам бериш мумкин. Молиявий масалада қалбингизга қулоқ тутинг. Оиласизларнинг баъзилари кечқурун орзусидаги инсон билан танишишлари кутилади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
19 декабр куни бир дунё сюрпризлар сизни кутиб туради. Ташвиш чекманг, уларнинг барчаси ёқимли. Оиласизларни бахтли тасодиф туфайли кечадиган бахтли учрашув кутади. Сиз бир-бирингизни кўз қарашлар ёрдамида ҳам англай оладиган одамни учратасиз. Олис келажак учун режалар тузишдан тийилинг. Ундан кўра худонинг кароматига ишонинг ва қалбингизга қулоқ тутинг. У сизни ҳеч қачон аросатда қўймайди.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Вазият қандай кечишидан қатъи назар ирода кучингизни ишга солган ҳолда қаттиқ туринг. У сизни енга олишига йўл қўйманг. Пулнинг камлигидан кун давомида кайфиятингизда тушкунлик аломатлари сезилиши мумкин. Лекин бу ҳам вақтинчалик муаммо. Тез орада яна қўлингиз мўмай пул кўради. Рўзғор бутлигини биринчи ўринга қўйинг. Уй учун керакли жиҳозлардан пулни аяманг. Уйингиз таъмирталаб бўлса, моддий имкониятингиздан келиб чиқиб ҳаракатлар содир этишингиз тавсия этилади.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
19 декабрда бировлар катта пул ваъда қилса, ёки осмондаги юлдузни ваъда қилса ҳам бу сафсаталарга ишониб қолманг. Ҳозир ўнг кўзингиз чап кўзингизга дўстлик қилмайдиган бир давр. Ҳамма шахсий манфаатини ўйлайди. Хорижга хизмат сафари уюштирадиганлар учун барча йўллар очиқ. Мабодо кун бўйи дўстларингиздан ёки ўзингиз ҳурмат қиладиганлардан биронтаси ёрдам сўраб мурожаат этса, албатта ёрдам беринг. Ундан қайтмаса, худодан албатта қайтади. Айримлар кун давомида ҳужжатбозлик, қоғозбозлик билан ўралашиб вақт ўтказиши эҳтимолга яқин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Бугун эрталабдан кўзларингиздан оқадиган ёшларнинг чеки бўлмайди. Лекин хавотирга тушманг. Улар қувонч кўз ёшлари. Шаънингизга шу қадар кўп мақтовлар ёғиладики, кўнглингиз бўшаб йиғлаб юборишингиз аниқ. Хасталикларни эскича усулда даволаш амаллари муваффақиятли кечади. Олис сафарга чиқишдан воз кечинг. Ҳавонинг ўзгарувчанлиги туфайли сафарингиз муваффақиятсиз кечиши мумкин. Кечқурун ёқимли хабарлар эшитасиз, кутилмаган совғаларга эга бўласиз. Омад сизга ёр бўлсин!
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
19 декабр куни кўпчилик сизни нимадандир огоҳлантиришга уриниши кузатилади. Нимаданлигини худонинг ўзи билади. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам хатоликларга йўл қўйишдан сақланинг. Хатолар жуда қимматга тушиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида қандайдир ҳужжатларга имзо талаб қилишади. Ҳушёр бўлинг. Моддий аҳволингизни яхшилаш масаласида пулдор танишларга қўнғироқ қилиб ёрдам сўрашга мажбурсиз. Бошқачасига бу муаммони ижобий ҳал эта олмайсиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Бугун паризод буржи остида таваллуд топганлар биринчи навбатда саломатлиги ҳақида қайғуришлари керак. Овқатланишда эҳтиёткорлик ва яна эҳтиёткорлик зарур. Организмни жисмонан зўриқтиришдан эҳтиёт бўлинг. Парҳез тутишни режа қилганлар режани пухталаб олишлари ва кейингина парҳез бошлашлари керак. Пул масаласидаги мушкулотлар яқин вақтларда ўтиб кетади. Хотиржамликни йўқотманг. Тадбиркорлар рақобатчилар билан олишиб ўтказиладиган вақтни яқин ҳамкорлар излашга сарфлашса яхши бўларди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ёлғиз ҳолда юмушларни адо этсангиз, кўпроқ муваффақиятга эришасиз, пулингиз ҳам икки ҳиссага кўпайиши ҳақиқатга яқин. Раҳбарлардан арзимас иш ёки муаммо масаласида маслаҳат сўраманг. Молиявий аҳволингиз шу қадар яхши бўладики, кўзларингизга ишонмай қоласиз. Кечқурун жуфтингиз ёки танлаганингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Саломатлигингиз панд беришини хоҳламасангиз, овқатланиш режимини бузманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 декабрда сизга қўшимча даромад келтирадиган ажойиб бир ишни таклиф қилишлари кутилади. Розилик билдиришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг. Балки даромади камроқ бўлса-да, ҳозирги ишингиз дурустдир?.. Куннинг иккинчи ярмида сизни танишларингиздан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин. Кечқурун оила аъзоларингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Музлаткичдан сув олиб ичманг. Кечқурун бир соатга бўлса ҳам ёлғиз қолинг, руҳан дам олинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ташқарида қиш ҳукм сурмоқда, дарахтлар новдаларини қиров қоплаган. Аммо сизнинг қалбингизда ёз иссиғи уфуради. Бу асосан оила қурмаганлар ҳаётида содир бўлади. Аъло кайфият бўйича сизга етадигани йўқ. Оилалилар эса ўзаро муносабатларда туманли лаҳзаларга дуч келишлари мумкин. Кечқурун иш юзасидан учрашувлар, оммавий тадбирларда иштирок этишдан бош тортинг. Муваффақияцизликка рўбарў бўлишингиз мумкин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
18 декабр куни муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш зарурати туғилиши мумкин. Жуда сергак ва эҳтиёт бўлинг. Шошма-шошарлик сиз учун жуда қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётингизда баъзи ёқимсиз лаҳзалар пайдо бўлиши кутилади. Кечқурун дўстларданми, танишлардан, ёки ҳамкасбларданми кимдир сизни негадир чув тушириш ҳаракатига тушиши мумкин. Шунинг учун кечқурун оила даврасида вақт ўтказа қолинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эртанги кун учун умуман фойдасиз буюмга айланадиган нарсаларни харид қилманг. Бу сизга ҳар тарафлама зиён келтиради. Тушликдан кейин молиявий аҳволингиз яхшиланади. Муҳаббатда оиласизлар ҳам, оилалилар ҳам фақат ёқимли лаҳзаларни бошдан кечиришади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кун давомида керак бўлса қон босимингизни тез-тез ўлчатиб туринг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергакликни қўлдан берманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
18 декабрда нимани ният қилган бўлсангиз, барчасига етасиз. Бу масалада ортиқча жисмоний зўриқиш ёки асабийликларга дуч келмайсиз. Омаднинг ўзи ортингиздан қувиб юради. Кечқурун харидлар, сайр-у саёҳат ва иш юзасидан танишувлар муваффақиятли кечади. Сурункали хасталикка чалинганлар кун бўйи саломатликларини назоратда ушлашлари тавсия этилади. Жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Гарчи бажарадиган ишингиз сизга нотаниш ва мушкул бўлса ҳам ундан воз кечманг. Шу баҳонада бошқаларга аслида кимлигингизни, муаммолар сизга чўт эмаслигини, ниҳоят қанчалар ишчанлигингизни кўрсатиб қўясиз. Тушга қадар қандайдир ёқимсиз вазиятларга дуч келишингиз кутилади. Лекин куннинг иккинчи ярмига бориб кайфиятингиз аъло даражагача кўтарилади. Тижоратчилар бугун рақобатчилар билан очиқчасига курашиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
17 декабрда оилавий муҳитингиз кўнгилдагидек кечмаслиги кутилмоқда. Ҳойнаҳой сизнинг айбингиз билан яқинларингиз орасида ади-бади айтишувлар пайдо бўлиши мумкин. Агар жуфтингизни ранжитган бўлсангиз, кечга қадар эпини топиб узр сўранг. Бугун жамоат ишларида иштирок этмаганингиз маъқул. Бу жанжалларга сабабчи бўлиши мумкин. Катта пул ортидан асло қува кўрманг. Борига шукр қилинг, кам бўлмайсиз.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Анчадан бери фаолиятингиз турини ўзгартириш ҳақида ўйлаб юрган бўлсангиз, бугун фурсат етди. Сизга кўнглингиздагидек қўшимча даромадли иш таклиф этишади. Дарров рози бўлинг. Лекин иш юритганда, интизом ҳақида унутиб қўйманг. Молиявий аҳволингиз кечки пайтга бориб албатта яхшиланади. Аста-секин янги йил байрами учун аталган маҳсулотлар, совғаларни харид қилаверсангиз ярашади. Оила аъзоларингиздан кимдир кечқурун кутилмаган совға ҳадя этишни кўнглига тугиб қўйган.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
17 декабрда биринчи навбатда молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда. Кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазади. Йирик харидларга бемалол эрк бераверсангиз бўлади. Башарти ўзингиз учун ўзингиз ортиқча муаммо ўйлаб топмасангиз, кайфиятингиз, эмоция жойида қолади. Кечқурун масофаси номаълум манзилга иш билан жўнаб кетишингиз кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куннинг биринчи ярмида майда-чуйда юмушларни бажаришингизга тўғри келади. Улар қанчалар зерикарли бўлмасин, ортга чекинмаслигингиз зарур. Сабаби, айнан ўша юмушлар сизга моддий манфаатдорлик тақдим этади. Оила қурмаганларнинг айримлари бугун бўлғуси жуфти билан расман никоҳдан ўтиши ва тўй бошлаши тайин. Кечқурун ҳам сизнинг кайфиятингиз аъло бўлади. Иложи бўлса, ёлғиз қолиб руҳан дам олинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
17 декабр куни нимаики ўйлаган, нимани режалаштирган бўлсангиз, барчаси бароридан келади. Шахсий ҳаётингизда сокинлик кузатилади. Ёши улуғ қондошлар маслаҳатига албатта амал қилинг. Саломатлиги яхши бўлмаган қондошлардан хабар олинг, савобга эга бўлинг! Бугун меросга эгалик қилиш ва пул масаласида омадингиз кулади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларини ўз вақтида ичиб юрсалар, сих ҳам, кабоб ҳам куймайди.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
2 январда йўлингизда учрайдиган тўсиқларга нисбатан объектив муносабатда бўлинг. Ўзингиз яхши танимайдиган одамлардан нари юринг. Йўқса, билиб-билмай кўнгли қорага дилингизни очиб қўйишингиз ҳeч гап эмас. Кeчқурун оила аъзоларингиздан бири билан жанжаллашиб қолишингиз хавфи сeзиляпти. Бундан ташқари, баъзилар қаттиқ шамоллаб қолишлари эҳтимолдан холи эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Aтрофдагиларга эмас, ўзингизга, қалбингизга ишонган ҳолда иш кўринг. Башарти кимдир сизни кўнгилсиз ҳодисага рўбарў этишни мўлжаллаётганидан хабар топсангиз, сукут сақланг-у, ўзингизни чeтга олинг. Бугун азартли ўйинлар, ёлғон-ёшиққа йўғрилган мулоқотлар инқирозга юз тутдиради. Ёки жуда бўлмаганда пулсиз қолиб, яқинларингиз, ишхонадагилар қаршисида обрўйингизга путур етади. Оиласизлардан бири ўзи анчадан бeри яхши танийдиган одамни сeвиб қолиши мумкин.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
2 январ куни атрофдагиларга ҳақиқий тусингизни намойиш этинг. Ҳасадгўйлар аслида ким эканингизга гувоҳ бўлсинлар. Муҳаббатда ҳадeганда ваъдалар бeришдан тийилинг. Aниқлик, шиддат, рeаллик молиявий аҳволингизни яхшилашда катта ёрдам бeради. Тадбиркор бўлсангиз, шуларнинг кўмагида ўз позитсиянгизни янада мустаҳкамлаб олишингиз ҳам эҳтимолга яқин. Саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуринг. Кeчқурун ёлғиз қолинг. Эртанги рeжаларни пухталаштиринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ўзингиз учун жуда майда туйилган юмушларга ҳам жиддий эътибор қаратинг. Йўқса, катта йўқотишларга юз тутишингиз мумкин. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, зинҳор ба зинҳор халқона усул билан муолажа олишга уринманг. Куннинг иккинчи ярмида қандайдир хабар эшитишингиз кутилади. Хабарга ишониш ё ишонмасликдан олдин яхшилаб таҳлил қилинг. Бу хабар пул билан боғлиқ бўлиши мумкин. Овқатланиш рeжимини бузманг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
2 январ куни нафақат ишхонадаги юмушлар билан, балки саломатлигингиз билан ҳам шуғулланинг. Aйниқса, янги йил байрамида спиртли ичимлик ва ёғли таомларга ружу қўйган бўлсангиз, саломатлигингиз эътиборга муҳтож. Яқинларингиз билан камроқ мулоқотда бўлинг. Орангизда кимнингдир айби билан жанжал кeлиб чиқиш хавфи бор. Кeчқурун яқин дўстингиздан шахсий ҳаётингизга тааллуқли оқилона маслаҳат оласиз.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун катта ва янги ишга қўл уришдан сақланинг. Aкс ҳолда кeчирилмас хатога йўл қўйишингиз, катта пул йўқотишингиз турган гап. Яхшиси, бир нeча кун дам олинг. Дўстлар, таниш-билишлар даврасида кўпроқ ўтиринг. Шахсий ҳаётда мажбуриятларингизни унутиб қўйманг. Бугун спортнинг ҳар қандай тури билан шуғулланиш муваффақият кeлтиради.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Шу кунга қадар сизга яхшилик тилаб келганларга нисбатан адолатли бўлинг. Уларга ҳам балки ёрдам керакдир. Шундай бўлиб чиқса, қарзингизни узишингизга тўғри келади. Жисмоний ҳолатингиз у қадар яхши эмас. Иммунитетни кўтаринг. Олма истеъмол қилинг. Жуфтингиз билан мабодо жанжаллашиб қолган бўлсангиз, бугун яраш куни эканини унутманг. Кечқурун ақлий меҳнат билан банд бўлганлар албатта зафар қучади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
30 декабр куни энг муҳим режалар амалга ошишини таъминланг. Йўл-йўлакай уй таъмири ва шунга ўхшаш рўзғор икир-чикирлари билан машғул бўлинг. Янги йил байрами эшик қоқмоқда. Уйни тўлиқ тартибга келтириб қўйинг. Ўзингиз сунъий тарзда муаммо орттириб олмасангиз, шахсий ҳаётингизда сукунат ҳукм суради. Кечқурун вақтингизни фақат оила даврасида ўтказинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Эрталабдан кайфиятингиз аъло бўлади, ишонинг. Хаёлларни бир нуқтага жамланг-да, режадаги ишларни бир бошдан адо этишга киришинг. Бу масалада сизни ҳеч қанақанги муаммо безовта қилмайди. Пул билан боғлиқ вазиятларни реал баҳолашга ҳаракат қилинг. Баъзилар олис сафарга отланишлари мумкин. Лекин бу сафарга ерусти эмас, само транспортида йўл олинг. Оилалилар кечқурун баҳсли лаҳзаларни бошдан кечириши кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
30 декабр куни ҳаётга, дунёга реал кўз билан боқишингиз керак. Иллюзия сизга фақат зиён етказади. Муҳаббатни ҳам бир четга суринг. Бунинг ўрнига битмай қолган ишларни битиринг. Байрамга тайёргарлик кўринг. Дангасалик, ҳасаддан устун келганлар бугун кўз кўриб қулоқ эшитмаган ижобий натижаларга эришишади. Кечқурун шахсий манфаатларингизни кимлардандир қаттиқ туриб ҳимоя қиласиз ва албатта ғалаба қозонасиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ишхонангиздаги ҳамкасблар, дўстлар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Иш жараёнида қалбингизга қулоқ тутинг, шунда хатоликларга йўл қўймайсиз. Пул билан боғлиқ ишларда синов, таваккалчилик кетмайди. Акс ҳолда байрам кунлари бир тийинсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Оиласизларни кечқурун романтик учрашув кутмоқда. Билинг, бу учрашув бир умр ёдингизга муҳрланиб қолади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
30 декабрда ҳаракатни сал тезлаштирсангиз, мартабангиз, лавозимингизни ошириб олишингиз мумкин. Фақат шон-шуҳрат денгизида сузаётиб, мажбуриятларингизни ҳам унутиб қўйманг. Шахсий муаммоарни бартараф этишни бошқа кунга қолдиринг. Бугун уйингизни керакли жиҳозлар билан бойитиш, майда таъмир ва совғалар харид қилиш хайрли кечади. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Яна бош, оёқ оғриғи безовта қила бошласа, мутахассисга мурожаат этинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Нафақат ўзингиз, балки қариндошларингизнинг ҳам саломатлиги ҳақида қайғуринг. Соғлиқни тиклаш, иммунитетни кўтариш учун анча-мунча пул кетади. Ўтмиш хотиралардан нари бўлинг. Тижорат билан шуғулланадиганларнинг куни туғади. Бугун сиз мўмайдан ҳам мўмайроқ даромад эгасига айланасиз. Кечқурун баъзиларни шамоллаш аломатлари безовта қилиши кутилади. Ташқарига чиқишдан олдин ҳавонинг авзойини кўздан ўтказиб олинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
29 декабр куни муҳаббатда ўта муҳим қарор қабул қилишингизга тўғри келади. Аммо бу ишни амалга ошириш осон кечмайди. Руҳиятингиз, хоҳишларингиз, манфаатингизга қарши борган ҳолда ўша қарорни қабул қиласиз. Молиявий масалада ҳам анча чигал ва мушкул вазиятда қолишингиз мумкин. Аммо ташвиш чекишга ҳожат йўқ. Тафаккурни ишга солсангиз, барча мушкулларингиз осонлашади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ўзингизга ёқмайдиган, сизга ҳасад қиладиганлар билан мулоқот қилиб кучингизни, имкониятларингизни ҳавога совурманг. Масалага позитив нуқтаи назардан ёндошинг. Ана шунда кўзланган эзгу мақсадларга худонинг ўзи етказади. Айрим бўй йигитлар кўз остига олиб юрган қизга муҳаббат изҳор қилишлари ҳам айнан бугун бўлиб ўтади. Ишқилиб, барчани тўйларга, хурсандчиликларга етказсин. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
29 декабр сиз учун жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Кун давомида кўплаб кутилмаган вазиятларга дуч келасиз. Ишхонадаги раҳбарлар билан мулоқотда дипломатия ва сергаклик зарур бўлади. Иш бажаришда хотиржамликка алоҳида эътибор қаратинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, саломатлигингизни текширтириб олиш ҳақида қайғуринг. Профилактика зарур бўлса, албатта амалга оширинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Руҳият нуқтаи назаридан олганда, кунингиз анча оғир кечиши кутилади. Кўп масалаларда ён беришингизга тўғри келади. Бугун йирик харидларни амалга оширишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Акс ҳолда кечқурунга бориб пулсиз қолиб кетасиз. Кечқурун қовға буржида таваллуд топганларнинг айримларини бош оғриғи безовта қилиши мумкин. Бу муаммони сира қийналмасдан ўзингиз бартараф эта оласиз иншооллоҳ.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
29 декабр куни ўзингиз кўзлаган натижаларга эриша олмаслигингиз эҳтимоли бор. Лекин пулдан сира қийинчилик кўрмайсиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида малака ошириш, қўшимча билимлар олиш бугун хайрли кечади. Оила қурмаганларни анчадан бери илиқ муносабатда бўлиб келган қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласи меҳмонга, ё романтик учрашувга таклиф этиши кутилмоқда. Кун давомида қандай ҳаракат содир этманг, фақат қалб амрига қулоқ тутинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ҳатто энг майда, зарра каби кичик кўринган имкониятларни ҳам кўздан қочирманг. Бу кун бўйи бажарадиган ишларингизда ўз аксини топади. Эришаётган ютуқларингиз ҳақида ҳеч кимга миқ этманг, кўз тегиши мумкин. Катта жанжал сабабчисига айланишни хоҳламасангиз, яқинларингизни танқид остига олишдан тийилинг. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувни бошдан кечиришлари кутилмоқда. Бу учрашув сизга ҳар тарафлама муваффақият ато этади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
28 декабр сиз учун хавотирга қоришиқ кун бўлиб чиқиши мумкин. Энг зарур, ўзингиз умид қилган, кутган натижалар сизга терс ўгирилиши кутилади. Албатта, дўстлар, қондошлар нега орттирилади. Ана шундай оғир лаҳзаларда бир-бирини суяш учун эмасми? Сиз ҳам уларга мурожаат этиб, ишларингиз бароридан келишини таъминланг. Мазали овқат истеъмоли, табиат қўйнида дам олиб қайтиш кабилардан сира бош тортманг.
ЎҚОТАР(23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмида янги машғулотлар, қизиқарли учрашувлар сизни қуршаб олиши кутилмоқда. Қолаверса, азалий орзуларингиздан бири тушдан кейин ҳақиқатга айланиш эҳтимоли бор. Кун давомида мерос ва хусусий мулк олди-сотдиси билан ҳам шуғулланишингизга тўғри келади. Аммо бу ишларни ҳуқуқшунос иштирокисиз амалга оширманг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда сизга бардош катта ёрдам беради.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
28 декабр куни молиявий муаммоларга лоқайд муносабатда бўлманг. Агар эмоция асирига айлансангиз, бу катта пул йўқотишингизга сабаб бўлади. Ишхонангизда ҳам айрим ҳамкасблар билан сен-менга бориб қолишингиз хавфи бор. Кечқурун ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз мумкин. Шундай экан, биринчи навбатда саломатлигингизни назорат қилишни унутманг. Овқатланишда режимга қатъий амал қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Иш бажаришда сабр-бардошли бўлинг. Шошилганингиз билан бу ишлар камайиб қолмайди. Шахсий ҳаётда хавотирга ўрин йўқ. Хавотир жуфтингиз ва сизнинг орангиздаги ришталарни узиш пайида бўлиши ҳеч гап эмас. Кечқурун нимадир сабаб бўлиб режаларингиз ўзгариб кетиши кутилади. Аммо бу қўрқинчли эмас. Режа ўзгаргани билан имконият эшиклари ўзгармайди. Саломатлигингиз бугун сизга панд бермайди. Тоза ҳавода сайр қилишни унутмасангиз бас.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
28 декабрда молиявий масалада вазиятни ўз назоратингизга олинг. Акс ҳолда жар ёқасида қолишингиз мумкин. Байрамга тайёргарлик кўриш асносида ҳам тежамкорликка алоҳида эътибор қаратинг. Айрим дўстларимиз яқинларидан бири билан жанжаллашган бўлса, бугун ярашиш учун қулай имконият туғилади. Мартабангизни ошириш учун ҳам бугундан яхшисини топа олмайсиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Қайси жабҳани олманг, бугунги кун сиз учун жуда ёқимли кечади. Оила қуришга улгурмаган йигитларнинг баъзилари айнан 26 декабр куни суйганига кўнглини очади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ҳам муваффақият сиз томонда бўлади. Хизмат сафарига боришдан воз кечинг. Беҳуда вақт йўқотганингиз қолади. Бугун автомобил сотиб олиш ва таъмирлаш хайрли кечади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
26 декабрда олдингизда бир олам ташвишлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо сиздаги ирода кучи уларни қисқа муддатда йўқ қилади. Куннинг иккинчи ярмида қариндошларнинг уй-жой билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишингиз керак бўлади. Муҳаббатда бугун омадингиз келмайдиган кўринади. Жуфтингиз билан орангизда жанжал пайдо бўлса, бу жанжални силлиқчасига, дипломатларча бартараф этинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Вужудингиз куч ва имкониятларга лиқ тўла. Бироқ бу кучни бошқаларга сарфламанг. Яхшиси, ўзингизга тегишли ишларни бажаринг-у, яшашда давом этинг. Рашк туфайли жуфтингиз билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кимдир ўз бизнесини очишга аҳд қилган бўлса, бугун айни пайти. Фақат бу ишда қалбингизгагина қулоқ тутинг. Саломатлигингиз кечқурунга бориб панд берабошлаши мумкин. Бел оғриғи безовта қилиш хавфи бор. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилинг, тушларингиз ширин кечади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
26 декабр куни биринчи навбатда саломатлигингизни назорат остига олишингиз талаб этилади. Эски касалликлар кутилмаганда безовта қила бошлаши мумкин. Бу муаммони врач ёрдамида бартараф этинг. Молиявий масалада у даражада омадингиз келмаса-да, пулсиз қолмайсиз. Қайғуришга ҳожат йўқ. Бугун йирик лойиҳаларга пул тикиш муваффақияцизлик келтиради. Ҳамкасблар билан илиқ муносабатларни сақлаб қолинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун йирик харажатларни бошдан кечиришингизга тўғри келади. Лекин у жараённи сергаклик билан назорат қилинг. Чунки қўлингизга келиб тушадиган катта пул яқин орада юз кўрсатмайди. Жуфтингиз, танлаганингизнинг туйғуларига қулоқ тутмай туриб, қатъий қарорлар қабул қилманг. Кечқурун спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш сизга фақат завқ бағишлайди. Лекин организмни ҳаддан ташқари жисмонан зўриқтириб ҳам қўйманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
26 декабрда ҳам жисмоний, ҳам руҳий зўриқишларга эрк берманг. Истеъмол қилаётган таомларингизни жиддий назоратда ушланг. Экзотик маҳсулотларни истеъмол қилманг. Жуфтингиз билан мулоқотда сиз учун хотиржамлик жуда зарур бўлади. Айрим дўстларимизни бош ва оёқ оғриғи безовта қилиб ўтиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ҳаракатлар содир этишдан олдин яхшилаб фикрланг, мулоҳаза қилинг. Кимдир ишончингизни оқламаган бўлса, хулоса чиқаришга шошилманг. Саломатлик масаласида эса ошқозон-ичак йўлларини назоратдан ўтказиб қўйинг. Кечқурун сизни зиёфатга таклиф этишлари кутилмоқда. Спиртли ичимликларга ружу қўя кўрманг, ана шу ошқозонингизда жиддий муаммолар пайдо бўлишини таъминлайди. Бугун тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
25 декабрда сизни қора ниятли кимсалар ёлғон ва фириб ботқоғига ботиришга ҳаракат қилиб кўришади. Агар ҳушёрликни сусайтирмасангиз, бу курашда сиз ғолиб бўласиз. Акси бўлса, ҳар жиҳатдан сизни синдиришлари ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувлар кутади. Лекин бу фақат оила қурмаганларга тегишли. Кундузи баъзилар ишхонадаги ҳамкасбларнинг биридан қимматбаҳо совға қабул қилиб олиши кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз худди эртаклардагидек шоҳона кечмаса-да, хафа ҳам бўлмайсиз. Кеча охирига етмаган ишлар бўлса, биринчи бўлиб ўша ишларни дўндиринг. Оилангиздагиларнинг барчаси кун бўйи сизни меҳру муҳаббатга чулғаб чарчашмайди. Ана шунда сиз яқинларингиз учун қанчалар азиз эканингизни қалбан ҳис этасиз. Муҳаббатда мулоқотга ҳазил аралаштирманг. Юрак, жигардан шикоятингиз бўлса, парҳез бошлаш ҳақида ҳам ўйлаб кўришингиз лозим.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
25 декабр куни ҳаётингизнинг ҳар жабҳасида қисқа муддатли танаффуслар кузатилади. Лекин молиявий муаммолар чигаллашиб ётибди. Уларни ўзингизга бўйсундириш осон кечмаслиги тайин. Пул масаласида таваккалчилик қилишингиз ярамайди. Муҳаббатда ҳам ҳушёр туринг, жуфтингиз ёки танлаганингизнинг ҳар бир ҳаракатини кузатишдан тийилманг. Фақат Шерлок Холмс даражасига етиш учун ҳаракат қилманг, барибир ета олмайсиз, бунинг сизга кераги ҳам йўқ.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Мартабангиз ошишини истайсиз, шундай эмасми? Демак, шу манзилга олиб борувчи ишларни бажаришда мардоналикка интилинг. Ҳис-туйғуларни жиловда ушлаб тура олсангиз, улар депрессия, асабийликларни нари ҳайдайди. Улар туфайлигина боши берк кўчада қолиб кетмайсиз. Кечқурун дўстлар билан учрашиб кўнгил ёзишингиз, қизиқарли суҳбатлар қуришингиз кутилади. Оилали бўлсангиз, жуфтингизни ранжитадиган гапларни гапириб қўйишдан тийилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
25 декабрда кун бўйи янги йил байрамига тайёргарлик кўриш билан банд бўлишингиз мумкин. Совғалар хариди, уйдаги майда-чуйда юмушлар кечгача сизни ҳолдан тойдириши тайин. Лекин бундан қўрқманг. Толиқишларингиз ёқимли кечади. Молиявий муаммоларни ҳам йўл-йўлакай бартараф эта боришингиз тавсия қилинади. Шу масалада заррача имкон туғилса, дарров ўзлаштириш пайида бўлинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
24 декабрь куни қалбан тайёр турсангиз, олдинда кутилаётган ташвишлар, жанжалли, баҳсли лаҳзаларни айланиб ўта оласиз. Шу алфозда ҳеч қачон тил топиша олмаганлар билан ҳам дўст тутинасиз. Бошқа уйга кўчиб ўтиш, саёҳат ва касбни ўзгартириш учун бугунги кун муваффақиятли ва хайрли кечади. Кўчадаги ўткинчи хушомадлар, шайтоний чеҳраларга асир бўлишдан сақланинг. Бу саломатлигингизга ҳам путур етказиши мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Атрофдагилар билан мулоқотда танқиддан, тирноқ орасидан кир қидиришдан тийилинг. Шунда мақсадингизга етасиз иншооллоҳ. Анча кундан бери жуфтингиз билан муносабатларга илиқлик бахш эта олмай азобда эдингиз. Бугун шу мўъжиза юз беради. Фарзандларингиз билан кўпроқ тиллашишга ҳаракат қилинг. Уй юмушлари билан банд бўлинг. Моддий манфаат, муваффақиятнинг ўзи сизни қидириб келади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
24 декабрда олдингизда тўсиқлар етарлича топилади. Бироқ сиздаги куч ва имкониятларга бу тўсиқлар чикора. Пул масаласида тежамкорликка эътибор қаратинг. Пулнинг келиши қийин, кетиши осон бўлади. Кечқурун ҳаво совуқ бўлишига қарамай, тоза ҳавода сайр қилсангиз, куч ва имкониятларингиз янгиланади. Ғийбатларга, кўнгли қора одамларга сукут ёрдамида жавоб беринг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз ишда илҳомга, унумга, шахсий ҳаётда истакларнинг ҳақиқатга айланиши ва ёрқин ҳодисаларга бой бўлади. Руҳан тузилган дастур кучингизни тўғри сарфланишига катта ёрдам беради. Олис сафарга чиқмоқчи бўлганлар олдиндан муҳим ҳужжатларни кўздан ўтказиб қўйишлари тавсия қилинади. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди. Ҳар қандай хасталик сизни четлаб ўтади. Овқатланиш меъёрлари, режими ҳам саломатлигингиз яхши сақланишида муҳим аҳамият касб этишини унутманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
24 декабрь куни эрталабдан гўё еттинчи осмонда парвоз қиласиз. Булутларни кетма-кет ёриб ўта бошлайсиз. Лекин фавқулодда ерда муваффақиятсизлик юз бериши кутилаётганини илғайсизу, пастга шўнғийсиз. Яхшиям ўз вақтида илғайсиз. Бўлмаса, бу кўнгилсизлик сизни жуда-жуда баланд масканлардан ерга қулашга мажбур этиши тайин эди. Рўзғор муаммоларини тез фурсатда ҳал этинг ва молиявий масала билан шуғулланинг. Иммунитетни кўтаринг, бу ишда мевалар катта ёрдам беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бўлар-бўлмас орзулардан юз ўгиринг. Улар бугун сизга ҳамроҳ бўла олмайди. Кун давомида бошқа шаҳарда яшовчи қариндошингиз сизга моддий жиҳатдан ёрдам қўлини чўзиши мумкин. Билимларингизни янада мустаҳкамлаш йўлидаги ҳаракатлар ҳам моддий манфаат ҳадя этади. Кечқурун жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан театргами, киногами тушсангиз ҳам ярашади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ишда омад ҳам, қувонч ҳам сизники бўлади. Лекин муаммолар ҳам оз эмас. Сизнинг вазифангиз уларни ҳеч бўлмаганда тенглаштиришдан иборат. Яқинда турмуш қурганлар орасида қарама-қарши фикрлар юзага келиши мумкин. Бу фикрларни ҳам мутаносиб даражага келтиринг. Шунда ишларингиз ўнгидан кела бошлайди. Соғлиғингизга путур етмайди. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилади. Ғурурингиз ер билан яксон қилинишига йўл қўйманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
23 декабрда ҳамкасбларингиздан илгарилаб кетишингиз учун кўп ишлашингизга тўғри келади. Мақсадга етиш йўлида кучни ҳам, имкониятларни ҳам аяб ўтирманг. Муҳаббатда ҳам сизга осон кечмайди. Жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар вақти-вақти билан совуққон тус олиши мумкин. Аммо кечқурунга бориб муаммолар ортга чекинади. Сиз чуқур нафас олиб, хотиржамлик бағрига чўка бошлайсиз. Соғлиғингиз кечқурун панд бера бошлаши эҳтимолга яқин. Қандай бўлмасин, касалга чалинмаслик йўлларини қидиринг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бошқа кунлари шу қадар кўп ишладингизки, бироз нафас ростламасангиз, дам олмасангиз, толиқиб қолишингиз турган гап. Ишни маълум муддатга тўхтата туринг. Янги ишга ўтиш ниятингиз бўлса ҳам барибир куч йиғишга, тиниқиб ухлашга эътибор қаратинг. Муҳаббатда оиласиз йигитларнинг баъзилари учун бугунги кун дил изҳорлари кунига айланади. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланишлари кутилмоқда. Ҳасадгўйларга сир бой бера кўрманг. Меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Иммунитетингиз кўтарилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
23 декабр сиз учун сукут кунига айланса ажаб эмас. Шундай экан, эрта уйғонишни бошқа кунга қолдирсангиз ҳам бўлаверади. Ишингиз масаласида ёқимсиз хабар қулоғингизга чалинса, дарров руҳий тушкунликка тушиб кетманг. Шошилмасдан, мулоҳаза билан йўл тутинг. Жараёнларни шошилтирманг. Келажак ҳақида режалар тузишингиз шарт эмас. Ундан кўра саломатлигингизни парваришлаш ҳаракатида бўлинг. Кечқурун сизни яқин қариндошлардан кимдир зиёфатга таклиф этиши мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
23 декабр сиз учун биринчи навбатда умидлар кунига айланади. Қолаверса, яқинларингиздан бирини кун давомида оғир вазиятдан олиб чиқишингизга тўғри келади. Вужудингизда мавжуд кучни тежаб сарфласангиз, барча муаммоларни йўқ қилишга етади. Ижодкорлар бугун ажойиб натижаларга эгалик қилишади. Кун бўйи сиз олқишлар ва мақтовлар қуршовида бўласиз. Бир сўз билан айтганда, гўё эртак ва афсоналар мамлакатида яшайсиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
23 декабрда ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингизнинг сири очилади. Атрофдагиларни шу қирраларингиз билан ҳайратга соласиз ва мамнун қиласиз. Севимли хоббингиз ва машғулотингиз ҳам бугун сизга яхшигина даромад олиб келади. Оилалиларни куннинг иккинчи ярмида қувончли лаҳзалар кутиб қолади. Моддий жиҳатдан аҳволингиз яхши. Демак, дўкон айланиб харидларни амалга оширсангиз зиён қилмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Анчадан бери омад қуши елкангизга қўнишини орзу қилардингиз. Мана, ниҳоят ўша кун келди. Бугун омад қуши хизматингизда бўлади иншооллоҳ. Ишхонада нафақат раҳбар ва ҳамкасблар, балки сизга азалдан ҳасад қилиб келганлар ҳам мақтовлар ёғдиради. Молиявий масалада баъзи чалкашликлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо муаммони дўстлардан бири албатта ижобий ҳал қилиб беради. Жисмоний ҳолатингиз, саломатлигингизнинг меъёрда бўлиши кайфиятингиз билан боғлиқ бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
22 декабр куни кун сиз учун жуда оғир кечиши кутилмоқда. Тижоратчи бўлсангиз, кун бўйи рақобатчилар асабингизга тегиб зериктиради. Муҳаббатда ҳам тўсиқлар керагича топилади. Жуфтингиз билан чин кўнгилдан гаплашиб, муносабатларга ойдинлик киритиб олинг. Сиз тунда, ҳаво очиқ бўлса, ой нури ҳамроҳлигида сайр қилинг. Бу сайр сизга ҳар тарафлама фойда беради. Ойдинда ўтказган ҳар бир дақиқангиз романтикага бой бўлиши тайин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ўзгаларнинг ёрдамига эмас, ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ишда аниқ бир мақсадни кўзлаб қўйган бўлсангиз, ортга чекинманг. Йўқса, мукофот пулини бошқа ҳамкасблар илиб кетиши мумкин. Қон босимингизни тез-тез ўлчатиб туринг. Овқатланишда режимга риоя қилинг. Ёмон одамларга қўшилишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Кечқурун зиёфатга чақирсалар борманг, кўнгилсизликка дуч келишингиз хавфи бор.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
22 декабр куни турли кўнгилсизликлар таъқиб этиши мумкин. Оиладаги муаммолар ҳолдан тойдириши мумкин. Лекин мажбуран бўлса-да, жилмайиб, ҳазил-мутойибага эрк бериб олға қадам ташласангиз, яхши ниятларга етишасиз. Муҳаббатда сизни чексиз қувончли лаҳзалар кутиб қолади. Электр токига ишлайдиган ускуналардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Соғлиғингиз панд бера бошласа, куннинг қай вақти бўлишидан қатъи назар врач кўригига йўл олинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Биринчи навбатда бажарилиши керак бўлган ишлар режасини тез фурсатда тузинг-да, ҳаракатни бошлаб юборинг. Бу нафақат сизга, яқинларингизга ҳам шод-хуррамлик ҳадя этади. Ҳеч бир масалага енгил фикрлаган ҳолда муносабат юритманг. Молиявий муаммолар кечқурунга яқин ижобий ҳал бўлади. Бироқ харажатлардан тийилиб турмасангиз бўлмайди. Кечқурун қўшниларнинг бири сиз ҳақингизда миш-миш тарқатганидан огоҳ бўласиз. Ундайларга қарши сукут кўмагида кураш олиб боринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
22 декабрда шахсий ҳаётингизда ёрқин танаффуслар содир бўлади. Рўзғор икир-чикирларини поёнига етказишни унутманг. Кимгадир ниманидир ваъда қилган бўлсангиз, ваъданинг устидан чиқишингизга тўғри келади. Оиласизлар кечқурун орзусидаги инсонни учратишлари эҳтимолга яқин. Кечқурун олис сафарга отланишдан воз кечинг. Кўнгилсизликка рўбарў бўлишингиз мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
21 декабр куни илгари охирига етмай қолган ишларни дўндириб, ана ундан кейин янгисига қўл уринг. Дўстлар билан кўнгил ёзишлардан бугун бош тортишингизга тўғри келади. Акс ҳода юксак чўққиларни забт эта олмайсиз. Оилавий ҳаётингиз худди эртаклардагидек, кинолардагидек ёқимли ва афсонавий ҳолатда бўлади. Аммо эсда тутинг, бу эртакнамо ҳаёт учун рашк деб аталган бало ортиқчалик қилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун ҳамма ишни ҳам режа асосида адо этиш фикридан қайтинг. Йўқса роботдан фарқингиз қолмайди. Молиявий аҳволингиз аянчли аҳволга тушиб қолмаслиги учун керагича ҳаракат қилинг. Қимматбаҳо харидларни дарҳол четга суринг. Оилангизда хотиржамлик ҳукм суради. Бу кечқурун яхши дам олишингизга, эртанги кун учун қўшимча куч йиғишингизга туртки бўлади. Овқатланиш режимини бузиш ҳақида ўйлаб ҳам ўтирманг. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилиб юринг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
21 декабр куни иш жойингизда тартиб ўрнатиш масаласини ҳал этинг. Аниқроғи, битмай қолган ишларни битириб, янгиларини шошма-шошарликка йўл қўймаган ҳолда бажаришга киришинг. Куннинг иккинчи ярмида қўлингизга катта пул келиб тушиши кутилади. Байрам учун ҳам пулларнинг бир қисмини асраб қўйинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар туйғуларини янада ёрқинлаштирган ҳолда ҳаракатлар содир эцинлар. Шунда танлаган инсонингиз сизга қаттиқроқ ишониб, сизни кучлироқ севиб қолади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз ўзингиз хоҳлагандек омадли кечмаслиги мумкин. Шунинг учун хаёлларни, фикрни бир нуқтага жамлаб олға интилинг. Иш пайтида тўсиқларга дуч келсангиз, керакли одамларга қўнғироқ қилиб, ёрдам сўрашга уялманг. Саломатликни сақланг. Айниқса, сурункали юрак, жигар ва буйрак хасталигига йўлиққанлар бу масалага ўта жиддий муносабатда бўлишлари лозим. Ухлашга ётишдан олдин сут ичиб ётинг. Тушларингиз сутдек оқ ва ёқимли кечади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
21 декабрда эрталабдан сергак ва хуш кайфиятда бўлишингиз кутилади. Ҳатто, оилангизда яқинларнинг фавқулодда инжиқликлари, танбеҳлари ҳам сизни бу кайфиятдан маҳрум эта олмайди. Профессионал касбингиз ва молиявий масалада ёқимли хабарлар эшитасиз. Кечқурун ҳам ҳеч ким хафа қилмоқчи эмас. Худо берса, қўшқўллаб беради деганларидек, кечқурун бир-биридан ёрқин, ёқимли ҳодисаларга гувоҳ бўласиз. Тижоратчилар бугун «навар»дан сал қисилишларига тўғри келади. Худонинг куни-да.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугунингиз жуда хайрли кечади. Энг чигал муаммоларни ҳам хамирдан қил суғургандек осон бартараф эта олишингизни кўрган одамлар ҳайратдан ёқа ушлашлари аниқ. Кимлардир мартабаси ошганини байрам қилса, бошқа бировлар янги ишга жойлашиш натижасида қувонади. Кечқурун чарчоқлар енга бошлаган ҳолатда уйга кириб келасиз. Оилада қувонишлар, хурсандчиликлар давом этади. Бугун кўрадиган тушингиз ҳам ўнгидан келишига нима дейсиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун сизни саноқсиз кутилмаган совғалар кутади. Улар олдинма-кетин шахсий ҳаётингизга кириб кела бошлайди. Тушдан сўнг бир-биридан ёқимли хабарларнинг бир нечтасини эшитиб терингизга сиғмас даражада қувонишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Рўзғордаги баланд-пастликларни дарҳол тўғрилаб қўймас экансиз, жуфтингиз билан орангизда катта жанжал чиқиши турган гап. Серқатнов йўлларда ҳушёр бўлинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
20 декабр куни ишхонангиздаги раҳбарлар буюрган барча юмушларни ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилинг. Башарти ёлғиз ўзингиз уддалашингизга кўзингиз етмаса, тажрибали ҳамкасблардан бирига мурожаат этсангиз ҳам уят бўлмайди. Шахсий бизнесни очиш учун 20 декабр куни муваффақиятли кечади. Кечқурун албатта қон босимингизни ўлчатиб, саломатлигингизни назоратдан ўтказинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун содир бўладиган воқеалар ҳаётингизда баъзи ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Шу ўзгаришлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳаракатланишда давом этинг. Мартабани орттириш ҳақида ҳам ўйлаб кўрадиган пайт келди. Муҳаббатда оиласизларнинг баъзилари омадга эришишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Куннинг иккинчи ярмида бош ва оёқ оғриғи безовта қилиб ўтиши мумкин. Кўчага чиқишдан олдин ҳавонинг авзойини ҳисобга олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 декабрда ўзингиз билан анча йиллардан бери яқин дўст бўлиб келган одам муваффақияцизликка учрагани ҳақида хабар топасиз. Ёрдамга шошилинг. Пул масаласида ҳам баъзи тўсиқларга учрашингиз кутилади. Ортга чекинмасангиз, бу тўсиқларни енгиб ўта оласиз. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланиши билан боғлиқ хабар эшитасиз. Ухлашга ётишдан олдин бир соат давомида ёлғиз қолинг. Руҳан дам олинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ярим йўлда тўхтаб қолишдан сақланинг. Бир ишни бошладингизми, охиригача етказинг. Ана шунда кўзланган ижобий натижага эришасиз. Айрим дўстларимиз фавқулодда катта пулга эга чиқиши, лавозими ошиши ва хизмат сафарига бориши мумкин. Бор кучингиз ва имкониятларни ишга солинг, зиммангиздаги мажбуриятларни ўз муддатида адо этинг. Кечқурун сизни ғалаба нашидаси кутиб туради. Муҳаббатда қалтис вазиятга тушиб қолишингиз хавфи бор.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 декабр куни овқатланиш бўладими, кийимлар сотиб олишми, фақат ўз дидингизга суянинг. Бировларнинг дидидан фойдаланиш сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Ҳамкасбларга шахсий сирларингизни айтманг. Тадбиркорлар кечқурун хориж сафарига йўл олишлари кутилади.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Тарози буржи остида таваллуд топганлар моддий аҳволига жиддий муносабатда бўлишлари тавсия этилади. Ҳисоб-китоб жуда аниқ ва пухта бўлиши керак. Тадбиркор бўлсангиз, янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш пайти етган. Ҳаракатингизни қилишингиз керак. Шахсий ҳаётни ҳам назоратга олинг. Жуфтингиз билан рашксиз, ўз-ўзингизни еб битиришларсиз муносабат юритишга ҳаракат қилинг. Ўзингиз севган инсонга ишонинг. У сизни ҳеч қачон алдамайди. Сизга ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
19 декабрда юксакларга парвоз қилиш ниятингиздан воз кечинг. Юксаклар сизга дўстлик қилмайди. Ерда юрганингизга нима етсин. Иш жойингизда тез-тез нафас ростлаб туришни унутманг. Агар ақлий меҳнат билан банд бўлсангиз, нафас ростлаш сиз учун сув ва ҳаводек зарур. Кечқурун айримлар дўконма-дўкон югуриб яқинларига совғалар харид қилиш билан овора бўлади. Пулдан хавотир олманг. Заҳирадагилари худо хоҳласа минг йилга етади. Ошқозонингизни эҳтиётланг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
19 декабр куни кунингиз бирмунча оғир ва асабий кечиши мумкин. Лекин ишингиздаги эришадиган ижобий натижалар бу оғирликларни ювиб кетади. Асосийси, чарчасангиз ҳам, қийналсангиз ҳам бировларга шикоят қилманг. Атрофингизни ҳасадгўйлар қуршаб турибди. Уларнинг кўнгиллари ҳайитдагидек яйраб кетишига йўл қўйманг. Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиши кутилмоқда. Баракасини берсин. Ухлашга ётишдан олдин сут ёки қатиқ ичинг, тушларингиз ўнгидан келади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугун аёлларимиз гўзаллик салонига чиқиб келишлари керак. Чунки кун давомида ташқи қиёфангиз юз фоиз барчани ҳайратга солиши зарур. Бу йўлда пулни аяманг. Янгиликка интилишингиз яхши. Ҳар бир янгиликдан илҳомланишингизга ҳам шубҳа йўқ. Ички оламингиз устида ишлашни ҳам ёддан чиқарманг. Ёлғизлардан кимдир биров билан танишиб, ораларида романтик муносабатлар пайдо бўлса, у ҳам танлаганига муносиб бўлишга ҳаракат қилиши лозим.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
19 декабрда ниҳоят шу кунга қадар бекорга эрта-ю кеч тер тўкиб ишламаганингизни англаб етасиз. Бугун ўша заҳматларнинг мевасини оласиз. Катта миқдорда пул келтириб беришади. Тадбиркорлар яқин-яқинларда имзолаган узоқ муддатли ҳамкорлик шартномаси имзолаган бўлишса, бунинг ҳам натижасини кўришади. Мўмай даромад олишади. Афсуски, шахсий ҳаётингиз қора булутларсиз кечмайди. Бу ҳаётга реал боқишга ҳаракат қилинг. Иллюзиядан қочинг.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Бугун ҳамкасбларингиздан бири билан жиқиллашиб қолишингиз мумкин. Фақат иш қизғин паллага кирганда жанжал чиқариб юрманг. Жанжал фақат зиён етказади. Кўчада вақтинчалик ишқий саргузаштларга берилишдан сақланинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга қўполлик қилишдан сақланинг. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун куннинг биринчи қисмидаёқ раҳбарлар сизга тантанали тарзда мукофот пули тақдим этишлари кутилмоқда. Шу баҳонада молиявий аҳволингиз яхшиланади иншооллоҳ. Ўзингизга яхши таниш бўлмаганлар билан мулоқотга киришманг. Кўнглингиз дилгир. Унинг ўзи ёмон одамларга дуч келганда, фарёд чека бошлайди. Оилада оғир-босиқлик билан ҳаракатлар содир этинг. Акс ҳолда уйдагилар билан арзимас гап туфайли жанжаллашиб қолишингиз мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
18 декабрда иш бошлашдан олдин режани пухталанг. Бу иш қанча даромад келтиришини ҳам чамалашни унутманг. Ижод аҳлига бугунча омад кулиб боқмайдиган бўлиб турибди. Кечқурун рўзғор, даволаниш ва уй таъмири билан боғлиқ харажатларни бошдан кечиришингиз мумкин. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Ёки янги меҳмон дунёга келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Чўнтагингизда мири қолмаган тақдирда ҳам бугун бировдан зинҳор қарз олманг. Бугун олинган қарз хосияциз бўлади. Жуда бўлмаса, ёлғиз қолиб севимли хоббингиз билан шуғулланинг. Чунки ҳамма нарса ҳам пул билан ўлчанавермайди. Муҳаббатда умр ҳамроҳингиз ёки суйганингизга сир бой берманг. Йўқса, кейинчалик ҳолингиз оғир бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Соғлиқни, асабларни асранг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
18 декабр куни истакларингиз имкониятларингиз билан мутаносиб келиши кутилади. Асосийси, ишни асабийлашмасдан, жуда секин амалга оширинг. Заҳирадаги ирода кучингиздан унумли фойдалана билсангиз, муваффақият чўққисининг энг баланд нуқтасини забт эта оласиз. Хонадонингизда тинчлик, хотиржамлик ҳукм суради. Ҳасадгўйлар таъқибида қолмасангиз бас, ҳаммаси яхши бўлади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Пул масаласида бугун қийналмаслигингиз аниқ. Худонинг ўзи ғойибдан ризқингизни беради насиб бўлса. Хоҳиш бўлса, яқинларингизни кутилмаган совғалар билан сийланг. Бугун консерт, кинога тушиш, кўргазмаларга бориш хайрли ва омадли кечади. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
18 декабр куни сизни анча йиллардан бери бирга ишлаганлардан бири қаттиқ ранжитиши мумкин. Аммо буни жиддий муаммо сифатида қабул қилманг. Кўнгилни кенг қилинг-у, келажак режалар тузишда давом этинг. Харажатлар масаласида тежамкорроқ бўлишингизга тўғри келади. Янги йил арафасида пулсиз қолишингиз керак эмас. Оила қурмаганлар кечқурун романтик танишувни бошдан кечиришади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Шахсий ҳаётингизда содир бўладиган танаффусларга тайёр туринг. Муносабатларда, мулоқотда ўта сабрли бўлинг. Асосийси, вақт сизнинг фойдангизга ишлашига эришсангиз, ошиғингиз олчи бўлади. Муҳаббатда зинҳор чегарадан чиқманг. Севишда, севилишда меъёр бўлгани яхши. Соғлиғингизни эҳтиётланг. Қиш кунларида витаминга бой мевалар истеъмол қилинг. Ҳавонинг авзойига қараб кийининг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
17 декабрда дам олиш куни бўлишига қарамай, шахсий ишларингиз тўлиб ётганига гувоҳ бўласиз. Лекин бу юмушларни қариндошлар билан биргаликда жамоавий амалга оширасиз. Куннинг иккинчи ярмида профессионал касбингиз билан боғлиқ ажойиб ғоялар миянгизда айлана бошлаши мумкин. Оиласизлар кечга яқин романтик учрашувдан лаззат ола бошлашлари кутилади. Баъзилар эса ишхонасидаги ўзига ёққан инсон билан айнан бугун романтик учрашув белгилай бошлайди. Хавотирга ўрин йўқ. Бугун нимаики иш қилсангиз, барчаси яхшиликка.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Эрталаб уйқудан уйғонасиз-у, ёқимли ва бир-биридан қувончли хабарлар эшитасиз. Куннинг биринчи ярмида касбингиз доирасида қўшимча билимлар олиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрсангиз, зиён қилмайди. Молиявий муаммолар тезроқ ва ижобий ҳал бўлишини хоҳласангиз, оила аъзоларингиз маслаҳатларига қулоқ тутинг. Кечқурун олисда яшайдиган қондошлардан бири ҳақида ёқимли хабар эшитасиз. Кечқурун айрим дўстларимизни ошқозон ва жигар қисми сал безовта қилиб ўтиши кутилади. Буни халқона йўллар билан даволаса ҳам бўлади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
17 декабрда жиддий хатоликларга йўл қўймаслик учун ҳар бир қадамингизни ўлчаб босинг. Муҳаббат ва яқин муносабатларда материалистликка ружу қўйманг, омадсизликка юз тутишингиз мумкин. Бугун табиат қўйнида дам олиш муваффақияцизлик келтиради. Аниқроғи, шамоллаб қолишингиз хавфи бор.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Айни кўнгилдагидек якунлашга умид боғлаган ишларингиз бароридан келмаслиги мумкин. Шунинг учун келажак ҳақида режалар тузмаслик керак. Бугунингиз билан яшайверинг. Қайси иш қандай якун топиши, бир соатдан кейин нима бўлишини фақат худо билади. Муҳаббатга реал назар билан боқинг. Кечқурун фирибгарлар боплаб чув тушириб кетиш эҳтимоли бор, эҳтиёт бўлинг! Саломатликка ҳам жиддий эътибор қаратинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
17 декабр куни пишиқ-пухта режага асосланган ишлар ўнгидан келмай қолиши мумкин. Хафа бўлишга ўрин йўқ. Кун давомида сизни хурсанд бўлсангиз арзийдиган ҳодисалар кутиб туради. Уларнинг асосийси пул масаласидир. Тижоратчилар, рекламачилар, бозорчилар кечқурун қўли қўлига тегмай пул санашга тушиши кутилади. Оилалилар уй-жойни кенгайтириш ҳаракатини бошлашлари мумкин. Кечқурун кимки сафарга отланса, албатта муваффақиятга эришади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Куннинг биринчи ярмида сиздан анча бурун қарз олганлар ниҳоят инсофга келиб қарзини қайтаради. Бундан ташқари, сизга сердаромад иш ҳам таклиф этишади. Албатта розилик билдиринг. Қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаш, ҳамкорликда катта ишларга қўл уриш омадли кечади. Хизмат юзасидан қисқа масофага сафар қилиш моддий манфаат олиб келади. Кечқурун спорт билан шуғулланиш сизга бир олам завқ бағишлайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
16 декабрда миянгизни профессионал касбингиз билан боғлиқ иш бўйича ажойиб ғоялар чулғаб олади. Бу ғояларни раҳбарлар ва ҳамкасблар билан биргаликда ҳаётга тадбиқ этишингиз лозим. Режаларингизни ҳеч ким билан бўлишманг. Кечқурун дўстларингиздан бири сизга ажойиб совға тақдим этиши кутилади. Об-ҳавога қарамай кийинган ҳолда кўчага чиқсангиз, шамоллашингиз тайин. Томоқ ва ошқозонни асранг. Эҳтиёцизлик жиддий муаммоларга дучор этиши ҳеч гап эмас.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Баъзилар бугун олис сафарга отланишлари мумкин. Шу сафар баҳона бўлиб кейинчалик ишингизни ўзгартириш пайига тушиб қоласиз. Бунга сафар давомида бир инсон билан танишиб қолишингиз сабаб бўлади. Бугун давлат қонунларига зид ҳеч бир ҳаракатни содир этманг. Адвокат маслаҳати, ҳуқуқий идораларга иш бўйича ташриф буюриш амаллари хайрли кечади. Соғ саломат бўлинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Оиласизлар куннинг биринчи ярмида романтик учрашувга отланишлари кутилади. Aтрофдагилар билан жанжалли вазият юзага кeлмаслиги учун бардошли бўлишингизга тўғри кeлади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизда жиддий суҳбат бўлиб ўтиши кутилмоқда. Aқл билан иш кўрмасангиз, бу суҳбат катта жанжалга айланиши мумкин. Бугун кeчқурун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан кeлади.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
16 дeкабрда куннинг биринчи ярми учун рeжа тузишдан сақланинг. Бунинг ўрнига тушга қадар яхшилаб дам олинг. Шанбада куни ҳам дам оладиганлар дам олиш кунидан унумли фойдаланинг. Aёллар ва қизлар ташқи кўринишига эътибор қаратиб қўйсалар ҳам зиён қилмайди. Бугун олис сафар, саёҳат ва романтик учрашувлар хайрли кeчади. Ортиқча вазндан бeзовта бўлсангиз, дарҳол парҳeз бошланг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Aтрофдагилар билан мулоқотда қайсарлик фeълингизни нари суришингиз кeрак бўлади. Жанжал юзага кeлиш хавфи бор. Ундан кўра ёлғиз қолинг. Дам олинг. Дўстлар билан табиат қўйнига чиқинг, спорт билан шуғулланинг. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингизни мустаҳкамлаш, иммунитeтни кўтариш билан банд бўлинг. Баъзилар бош оғриғи ва варикоздан азоб чeкишлари мумкин.