ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугунги кун сиз учун жуда оғир кечиши мумкин. Кимлардандир қачонлардир қарз олган бўлсангиз, бугун ўшалар қарзини қистаб келиши кутилади. Орангизда куракда турмас ҳақоратлар ҳам тилга кўчирилиши эҳтимолдан холи эмас. Янги ғоялар сизга касбингизнинг юқори чўққиларини забт этиш учун имкон яратади. Оилалиларнинг кўпчилиги кечқурун рўзғордаги жиддий муаммолар билан тўқнаш келиши мумкин. Муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этишда қалбингиз ёрдам беради.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
9 декабрда ирода кучингиз яна бир карра синовдан ўтадиган бўлиб турибди. Бу раҳбарларингиз буюрган оғир юмушларни адо этишда намоён бўлади. Лекин организмни жисмонан зўриқтирманг. Бу асаб тизимингизни ҳам ишдан чиқариши ҳеч гап эмас. Севимли инсонингиз билан муносабатларга ойдинлик киритиб олиш зарурати туғилса, эмоцияни жиловда маҳкам тутган ҳолда иш кўринг. Соғлиғингиз ҳаммасидан муҳим. Уни парвариш қилишдан тўхтаманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
9 декабр куни зерикишга сира вақтингиз бўлмайди. Ишларингиз бошингиздан ошиб тошади. Бироқ ҳар бир бажарган ишингиз сизга мўмай даромад ҳадя этишини унутманг. Тўғри, молиявий аҳволингиз тўлиқ яхшиланиши учун кўп тер тўкишингизга тўғри келади. Муҳаббатда дипломатларча йўл тутинг. Акс ҳолда ёлғиз қолиб кетишингиз турган гап. Ҳар бир ҳаракат ва мавжудликнинг меъёри бўлиши лозимлигини ҳар доим эсда сақланг. Омадингизни берсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
9 декабрда ортга чекинишингиз сира-сира мумкин эмас. Қандай ишни бажарманг, қаерга борманг, фақат олдинга боқинг ва олдинга қадам ташланг. Йўқса, ҳам молиявий, ҳам оилавий масалада омадсизликларга дуч келишингиз ҳеч гап эмас. Ўзингиз учун қизиқарли бўлган одамлар билан кўпроқ суҳбатлашинг. Шахсий бизнесига эга биродарларимиз мабодо янги «мол» келиб қолса, сира қўрқмасдан пул тикаверишлари тавсия қилинади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз оғир кечиши кутилмоқда. Чунки ўз манфаатингиз қолиб ўзгалар манфаатларини ҳам кўзлаб иш кўришингизга тўғри келади. Кун давомида пул ва мартаба ҳақида камроқ ўйланг. Бунинг ўрнига янги ғоялар ўйлаб топишга ҳаракат қилинг. Эзгу мақсадларга қийинчиликларсиз эришишнинг антиқа ва янги усулларини қидиринг. Эскирган усулларни четга ирғитинг. Асабни ва саломатликни сақланг. Ёмон одамлар билан баҳслашманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
9 декабр куни биринчи учраган одамга эргашиб кетаверишдан тийилинг. Сизни у кимса ёлғонлар ботқоғига ботириши мумкин. Агар мўл даромад келтиришига ишонсангиз, ҳар қандай ишга ҳам бор кучингиз билан ташланинг. Нима қилиб бўлмасин, моддий аҳволингизни яхшилаш пайида бўлинг. Кечқурун олис сафарга отланиш омад келтиради. Оёқ ва бош оғриғидан нари бўлишга ҳаракат қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
8 декабр куни янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Қўни-қўшни ёки танишлар билан тил топиша олмаслигингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Башарти кўчада шундай кўнгилсизликка дуч келсангиз, дарҳол ортга қайтиш пайига тушинг. Спорт билан шуғулланиш, бассейн ёки саунада чўмилиш бугун хайрли ва ўта фойдали кечади. Зарарли энергетика сув остида қолиб, янги, фойдали энергетикага эга бўласиз. Онадан қайта туғилгандек енгил тортасиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Қай ишга қўл урманг, омадингиз келади. Муаммоларнинг ўзи сиздан қочиб изсиз ғойиб бўлиши кутилади. Муҳаббатда жуфтингиз билан бамаслаҳат қарорлар чиқаринг. Шошма-шошарликка йўл берманг, бу молиявий жиҳатдан инқирозга юз тутишингизга сабабчи бўлиши мумкин. Эсда сақланг, бу йўқотиш сизга жуда қимматга тушиши тайин. Кечқурун соғлиғингизни назоратдан ўтказиб олинг. Овқатланиш режимини бузманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
8 декабрда худодан астойдил тилаб, эзгу мақсадлар йўлида олға бораверинг. Мақсадга албатта етасиз. Тушдан кейин дўстларингиздан бири сизга нисбатан хоинлик ҳаракатларини содир этиб қўйиши мумкин. Ҳушёр туринг. Оила қурмаганлар яқин орада танлагани билан жанжаллашиб қолган бўлса, бугун қайтадан учрашиб муносабатларни тиклаш учун қулай имкониятлар пайдо бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ғийбатчилар ва сизга ҳасад кўзи билан боқувчилар таъқибига тушишдан сақланинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Биринчи навбатда сиздан эмоционал ҳолатингизни қаттиқ ушлаш талаб этилади. Бугун кўп маротаба асабийлашишларга дуч келишингиз мумкин. Ҳамкасбларга баъзи масалаларда ҳақлигингизни исботлашингизга тўғри келади. Ана шунда эмоцияни жиловламасангиз, депрессияга тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Шўр ва аччиқ таомлардан юз буринг. Спиртли ичимликларнинг яқинига ҳам йўламанг. Оқибати яхши бўлмайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
8 декабрда баъзи дўстларимиз хусусий мулк олди-сотдисини муваффақиятли ҳал этишлари мумкин. Сизни ўзига бўйсундиришга уринадиган баъзи юзсизлар билан жанжалли вазиятларга тушишингиз кутилади. Бўш келманг, курашинг ва ихтиёрингизни уларга топшириб қўйманг. Агар бу вазиятлардан кулган ҳолда, очиқ чеҳра билан чиқиб кета олсангиз, кунингиз омадли кечишига шубҳа қолмайди. Кечқурун бошқа шаҳарга фавқулодда сафар қилишингиз кутилади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Хурсанд бўлаверинг, кунингиз бахтли ва муваффақиятли кечиши тайин бўлиб турибди. Шахсий ҳаётда ҳам омадингиз кулади. Оила қурмаган қизларнинг кўпчилигига севган инсони муҳаббат изҳор қилиши, тўй кунини белгилашга изн сўраши кутилади. Харидларни амалга ошириш, саёҳатга чиқиш, дўстлар билан учрашиб суҳбатлашиш бугун муваффақиятли ва хайрли кечади. Фақат бир шарт билан. Эмоцияга эрк бермаслигингиз керак. Акс ҳолда яхши кунингиз йўққа чиқади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
7 декабрда ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келса, жуда сергаклик билан ҳаракатлар содир этишингиз керак бўлади. Акс ҳолда жиддий муаммоларга дуч келишингиз турган гап. Йирик харидларни амалга ошириш, янги кийимлар сотиб олиш, аёллар учун соч турмагини ўзгартириш, тиш дўхтири қабулида бўлиш жуда муваффақиятли кечади. Пул масаласида тежамкорликка албатта эътибор ажратинг. Янги йил байрамига пул жамғаришга киришсангиз, фақат фойда қиласиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Қоғозбозликларга дуч келиб, то кечга қадар овора бўлишингиз кутилади. Лекин бу мартабангиз ортишида муҳим аҳамиятга эга. Молиявий аҳволингизнинг яхшиланиши ҳам шу қоғозбозликлар билан боғлиқ эканини унутманг. Уйланмаган йигитларнинг айримлари бугун севган қизига кўнглини очади ва бу ҳаракат хайрли кечади. Фақат севгилингизга гулдаста совға қилишни унутманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
7 декабрда ишхонангизда баъзи ҳамкасбларингизнинг ёлғонларидан, сафарга отланишдан сақланинг. Иккаласи ҳам муваффақиятсизлик келтиради. Бундан ташқари, қаттиқ асабийлашиш натижасида саломатлигингизга путур етиши ҳам ҳеч гап эмас. Кечқурун сизга кутилмаган совға ҳадя этишлари мумкин. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг. Кун давомида қон босимингизни тез-тез ўлчатиб туринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун хотиржам кўчага чиқаверсангиз бўлади. Муаммоларга деярли дуч келмайсиз. Режалаштирилган барча ишларингиз бароридан келиб катмонингиз пулга тўлади. Шубҳали тадбирларда иштирок этманг, спортнинг фаол турлари билан шуғулланманг. Оила қурмаган дўстларимиз бугун романтик учрашувларни ортга суришлари тавсия этилади. Танлаганингиз билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун яхшилаб дам олишингиз, тўйиб ухлашингиз ва яхши инсонлар билангина учрашиб, суҳбат қуришингиз тавсия этилади. Ишни ҳам вақтинча четга суриб қўйсангиз бўлади. Моддий аҳволингиз шундоғам яхши. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар ҳаётида кутилмаган ҳодисалар содир бўлиши кутилади. Бу ҳодисалар фақат ёқимли лаҳзалардан иборат. Кечқурун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
7 декабр куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда янги қирраларингиз очилиши кутилмоқда. Бу нарса мартабангиз юқори чўққиларни забт этишида ҳам асқотади. Тадбиркор бўлсангиз, янги шартномаларга имзо чекаётганда сергак бўлинг. Муҳаббат борлиғингизни чирмаб олиши натижасида оддий ҳолатларга ҳам шунчаки хотиржам қараб тура олмаслигингиз мумкин. Лекин туйғуларга эрк беришингиз ярамайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
6 декабрда биринчи навбатда жисмоний ҳолатингизга эътибор қаратинг. Организмни жисмоний зўриқишга мажбур этманг. Кунингизни иложи борича хотиржам ўтказишга ҳаракат қилинг. Ташқарида қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан дон олишишдан сақланинг. Юзингиз шувут бўлгани қолади. Неки ишга қўл урманг, тажрибангиздан келиб чиқинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз ўта фаоллик талаб этади. Шунинг учун эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Керак бўлса, қариндошлардан кўмак сўранг, бунинг сира уяти йўқ. Жуфтингиз билан жанжаллашмасликка, зарур бўлганда ён беришга урининг. Асосийси, орангизда илиқ муносабатлар сақланиб қолсин. Қолган муаммолар ўз-ўзидан барҳам топаверади. Бир ишга қўл уришдан олдин яхшилаб ўйлаб олинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
6 декабр куни тижорат билан шуғулланадиганлар рақобатчиларнинг кўмагига муҳтож бўлишади. Буниси энди сира каллага келмайдиган ҳолат. Аммо барчани ҳайратга солиб сиз ўша рақобатчиларни яқиндан кўмак беришга кўндирасиз. Демак, тижорат соҳасида сиздан ақллиси, айёри йўқ экан-да, қойил! Молия масаласида тежамкорлик ва тартиб. Шунинг ўзи сизга қўшимча даромадлар келишини таъминлайди. Кечқурун танишлардан бири ҳақида кўнгилсиз хабар эшитишингиз кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
6 декабрда кунингиз жанжалларсиз ўтиши кутилмоқда. Аммо айрим кўмир ютганлар сизни ҳадеганда жанжаллар сари йўналтиришга уринади. Эътибор берманг. Йўқса, беҳуда имконият йўқотасиз. Уйингиз таъмирга муҳтож бўлса керак. Ишдан қисқа фурсатга жавоб олиб бу вазифани ҳам уддалаш ҳаракатига тушинг. Қариндошларингизни хурсанд қилиш учун уларга атаб ёқимли харидлар қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Қилишингиз лозим бўлган ишларни эрталаб яна бир бор обдон таҳлил қилинг. Асло пулнинг орқасидан қувманг. Пулингиз шундоқ ҳам етарли. Муҳаббат бобида оиласизлар биринчи бўлиб қадам ташлашлари лозим. Ана шунда танлаганингиз сиздан хурсанд бўлади. Айрим дўстларимиз оёқ ва бел оғриғидан безовталанишлари кутилади. Имкон топсангиз, врач кўригига чиқиб келсангиз ҳам зиён қилмайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
6 декабр куни ҳаётингизда қай юмушни биринчилардан бўлиб бажаришингиз зарурлигини аниқлаб олинг. Бугун фақат янгиликка интилинг. Янгилик сизга даромад келтиради. Ҳурмат бахш этади. Шахсий ҳаётда рўзғор юмушларига эътибор қаратинг. Бугун мерос ҳамда хусусий мулк билан боғлиқ ҳаракатлар хайрли кечади. Варикоз анчадан бери безовта қилаётган бўлса, вақтни чўзманг ва врач маслаҳатини олиб, даволаниш йўлларини қидиринг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
5 декабрда кайфиятингизда бироз тушкунлик аломатлари кўзга ташлана бошлайди. Аммо хавотирга ўрин йўқ. Кайфиятни юқори поғонага олиб чиқиш ўз қўлингизда. Ўзингизни мажбурлаб бўлса-да, ҳазил-мутойибага ўтинг. Бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ ишлардан кўра чакана ишлар сизга кўпроқ даромад бериши мумкин. Ижод кишилари бугун дам олишлари тавсия этилади. Кечқурун хонадонингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Дўстларингиз сизга ишониб ўта махфий сирларини тўкиб солиши мумкин. Бу сирларни бировларга ошкор қилиб қўйишдан сақланинг. Кун давомида сердаромад иш таклиф этишлари мумкин. Рози бўлаверинг. Кечки пайт бадавлат танишлардан бири молиявий муаммоларингизни ижобий ҳал этиб бериши кутилади. Сурункали гастрити борлар зудлик билан парҳезга ўтишлари зарур. Бусиз хасталикка қарши муваффақиятли курашиб бўлмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
5 декабр куни жуда ноқулай вазиятга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бу вазиятдан чиқиб кетишингиз жуда қийин кечади, унутманг. Бақир-чақир, хавотирларсиз босқичма-босқич қадам ташласангиз, ўз кучингиз кўмагида вазиятдан кечгача чиқиб оласиз иншооллоҳ. Агар кимнингдир кўмаги зарур бўлса, энг яқин қариндошларга мурожаат этинг. Кечқурун касбингиз билан боғлиқ ёқимли хабар эшитишингиз мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
5 декабрда нафақат ишхонадаги ҳамкасблар, балки бутун олам қаршингизда тиз чўкса арзийди. Ишчанлигингиз, профессионаллигингиз, меҳнацеварлигингиз сизни мартабанинг шундай юқори чўққиларига чиқариб қўяди. Фақат пулларни ҳуда-беҳуда сарфлашдан тийилинг. Янги йил байрамига деб яхши ниятда бир қисмини олиб қўйинг. Муҳаббатда муаммолар бор, аммо уларнинг ечимини топса бўлади. Ўзингиз чин дилдан хоҳласангиз бас.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун бўш вақтингиз мўл бўлиши кутилмоқда. Бироқ уни ақл билан сарфлашга ҳаракат қилинг. Шундай режа тузингки, бўш вақтингизда мириқиб дам олишга ва яхши инсонлар билан суҳбат қуришга улгурадиган бўлинг. Ишингиз билан боғлиқ янги лойиҳаларни сира иккиланмасдан ҳаётга тадбиқ этиш ҳаракатига тушаверинг. Омад сизга албатта кулиб боқади. Кечқурун янада муҳимроқ ва шуҳрати баланд бир ишга қўл уришингиз мумкин. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
5 декабр куни ўзингизга ёқадиган, ҳар гапида алоҳида мазмун зоҳир бўлган одамлар томон талпина бошлайсиз. Буни яхши ўйлабсиз. Улар сизни депрессия ҳолатига тушишдан асрайди. Молиявий масалада омад сиздан вақтинча юз ўгириши мумкин. Лекин тушкунликка тушманг. Кимдир сиздан олган қарзини қайтаради-ю, ҳаммаси жойига тушади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
4 декабр куни ижод кишиларининг куни туғади. Мухлислар сони ортади, асосийси, катта миқдорда гонорар олишингиз эҳтимоли бор. Лекин изланишдан тўхтаманг. Ҳозирги мухлисларнинг садоқатига умуман ишониб бўлмайди. Сергак турмасангиз, мухлисларингизни бошқаси илиб кетиши ҳеч гап эмас. Оилалилар бугун ҳаётидаги энг бахтли кунлардан бирини кечиришади. Жанжал йўқ, норозиликлар, танбеҳлар олисда қолган. Дам олинг, роҳатланинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз жуда унумли ва қизиқарли ўтишини юлдузлар башорат қилган. Табиат қўйнига чиқиб дам олишингиз, дўстлар билан учрашиб мулоқотда бўлишингиз кутилади. Оиласизлар ўзининг биринчи муҳаббатини топиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Фақат эзгу мақсадларга олиб борувчи баъзи муаммолар дуч келиши мумкин. Лекин сал сергакликни оширсангиз, улар хамирдан қил суғургандек осон бартараф этилади. Омадингизни берсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
4 декабрда оиладаги муҳитни бузмаслик учун жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг. Ҳар бир мақсадни оилангиздагиларга яхшилаб тушунтира олсангиз, улар сизни англаб етишади. Керак бўлса, ёрдам қўлини чўзишади. Кечқурун ошқозон-ичак йўлларида ва буйрак қисмингизда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Олдини олиб врачга кўриниб қўйинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
4 декабрда нимаики ишга қўл урманг, бировлар, яъни, ҳамкасблар, дўстлар кўмагисиз ижобий натижага эриша олмайсиз. Бундан ташқари, интилувчанлик ҳам ишлар бароридан келишини таъминлайди. Ёшлар, тажрибаси кам ҳамкасблар маслаҳат сўрашса, бажонидил ёрдам беринг. Агар кимдандир катта миқдорда қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай узганингиз маъқул. Бунинг учун моддий аҳволингиз арзирли даражада яхши бўлади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз хайрли бошланади. Ўз тарафингизга яхши инсонларни жалб этиш имконига эга бўласиз. Улар сиз билан ҳамфикрликда иш юритишни хоҳлашади. Бу сиз учун айни муддао. Фақат иш суръатини сустлаштирманг. Фаолроқ бўлинг. Шу орада уй ишларингизни ҳам улгурганингизча адо этиш пайида бўлинг. Кечқурун оиласизларни романтик учрашув кутади. Соғлиқни, асабни асранг. Асаб томирларингиз таранг тортилишига йўл қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
4 декабр куни раҳбарият билан орангизда у қадар ёқимли бўлмаган суҳбат юзага келиши мумкин. Бунга кейинги пайтларда янгиликка интилмай қўйганингиз сабаб бўлса керак. Молиявий муаммолар сиз тузган режа асосида муваффақиятли ҳал бўлади. Ўзингиз хоҳлаганча пулга эга бўласиз. Шахсий иш юзасидан кечқурун сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Сафар ҳам омадли кечади, ишонинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугунги кунингизни ўзингиз ва жуфтингиз ёки танлаганингизга ҳадя этинг. Орадаги муҳаббат алангаси сўнмаслиги учун ҳар йўлини қилиб алангани илҳомлантириб туришингиз керак. Молиявий муаммоларингиз бугун муваффақиятли тарзда ҳал бўлади. Тежамкор бўлсангиз, янги йил байрамига ҳам оз-оздан пул жамғариб бориш имконига эга чиқардингиз. Баъзи дўстларимиз оёқ ва бош оғриғига рўбарў келишлари мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
3 декабр куни жуфтингизга қачонлардир берган ваъдангизни эслаб, бажариш ҳаракатига тушмасангиз бўлмайди. Бу жабҳада миянгизга ажойиб ғоялар қуйилиб келиши ҳам аниққа ўхшаб турибди. Кун мобайнида сиздан анча олдин қарз олганлар қарзини қайтаради. Жуфтингиз ва танлаганингизнинг назаридан қолмаслик учун ташқи кўринишингизга алоҳида эътибор қаратинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Муҳаббатда сизни кутилмаган совғалар кутиб турибди. Қолаверса, бугун яқин инсонингизнинг ростакам туйғуларига гувоҳ бўласиз. Агар шу кунгача унинг қалбида ўзингизга нисбатан муҳаббат йўқ деб ҳисоблаган бўлсангиз, бугун адашганингизни англаб етасиз. Сизни куннинг иккинчи ярмида йирик харидлар таъқиб эта бошлайди. Қочинг, улардан янги йил байрами ўтгунча нарироқ турганингиз маъқул.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталабдаёқ ишларингиз бошдан ошиб тошади. Уларни ҳамкасблар кўмагига суянмасдан адо эта олишингиз даргумон. Улар мардона олдинга қадам ташлашингизда жуда керак бўлади. Молиявий муаммоарни бартараф этишда ўзингизни қўлга ола билишингиз жуда муҳим. Қарз олишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Катта пул қўлингизга келиб тушмаса-да, пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Борига шукр қилинг. Муҳаббатда ё айрилиқни, ё мустаҳкам муносабатни танланг. Ҳозирча танлаш имкониятингиз йўқ эмас.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
3 декабр куни бошқалардан ҳаддан зиёд кўп нарса талаб қилманг. Биргина саломлашишидан ҳам мамнун тортишга ўрганинг. Қўлингизда бор пулни қайта-қайта ҳисоб-китоб қилишга эринманг. Йўқса, йўқотишларга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Муҳаббатда эҳтиёткор бўлинг. Бусиз муваффақияцизликка учрайсиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда ўта жиддий бўлинг. Шунда ҳурматингиз йўқолмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун шундай ишга қўл урингки, у ҳам даромад келтирсин, ҳам лаззат бағишласин. Буни кундалик юмушлар орасидан сира қийналмасдан топа оласиз. Майда-чуйда кўнгилсизликларни менсимайгина ўтиб кетинг. Шахсий ҳаётда муаммолардан ҳеч ким суғурталанмаган. Бунга бугун ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз. Омадга қаттиқ ишониб қолмаган ҳолда оилангиздагилар билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ишларингиз шу қадар кўп бўладики, кун бўйи офисда ўтиришингизга тўғри келади. Тушдан кейин бир танишингиз келиб сизга келгусида мартабани қандай йўл билан ошириш мумкинлиги ҳақида маслаҳатлар бериши кутилади. Маслаҳатларга албатта амал қилинг. Кечқурун оила қурмаган йигитлар бўлғуси жуфтига қанча кўп муҳаббат изҳор қилсалар, муносабатлар шунча мустаҳкам тортади. Кечқурун олис сафарга чиқиш зарурати туғилса, бу амални бошқа кунга қолдиринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
2 декабр куни рўзғордаги муаммолар бўйича яқинларингиз билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Аммо қанча уринманг, ўз фикрингизни исботлашга ҳаракат қилманг, фойдаси йўқ. Ишхонада ҳам раҳбариятдагилар билан жиддий суҳбат кечиши мумкин. Кечқурун баъзи дўстлар сизни кафега таклиф этишлари кутилмоқда. Рози бўлманг. Саломатлигингиз ҳақида қаттиқ қайғуринг. Ҳар ҳолда ҳозир қиш, кўчага қалин кийиниб чиқмасангиз, саломатлик хавф остида қолиши ҳеч гап эмас.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ҳар қандай иш, воқеа-ҳодисага файласуфларча муносабатда бўлинг. Кун давомида маънавий юксалиш йўлида сезиларли ҳаракатлар содир этинг. Руҳан покланиш ҳаракатида бўлинг. Бугунга режалаштирилган барча сафарларингиз муваффақият келтиради. Кечқурун эса жуфтингиз ё танлаганингиз сизга унутилмас лаҳзаларни ҳадя этишга бел боғлаган. Бу ҳақиқатан унутилмас бўлади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
2 декабр куни ишда ҳам, муҳаббатда ҳам сиздан ўтадигани бўлмайди. Сиз росмана авангард қиёфасига кирасиз. Аммо худбинликка ҳаддан ташқари эрк берманг. Молиявий муаммолар ислоҳот талаб қилади. Демак, уларни қандайдир янгича усуллар ёрдамида ҳал этишингиз керак бўлади. Рўзғордаги муаммоларни эса шундайлигича бартараф этсангиз бўлади. Кечқурун ўзингиз яқин ўтмишда жуда қалин бўлган бир инсон сизга кутилмаган совға ҳозирлаб қўйган бўлиб чиқади. Омадингизни берсин!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз қувончли бошланади ва бу то кечга қадар давом этиши кутилади. Қай мавзуда бўлмасин, йирик лойиҳаларни сира қийинчиликларсиз ҳақиқатга айлантира оласиз. Агар севимли хоббингиз бўлса, унга ҳам алоҳида вақт ажратинг, афсусланмайсиз. Саломатлигингиз масаласида муаммолар дуч келиши мумкин. Буйрак ва ошқозонингизни врач кўригидан ўтказмасангиз бўлмайди. Парҳез тутинг ва организмнинг жисмонан зўриқишига йўл қўйманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
2 декабрда паризод буржи вакилларининг айримлари ҳаётида жиддий ўзгаришлар юз бериши мумкин. Ишни алмаштирасиз. Бу иш сизга ҳар жиҳатдан ёқиб тушади. Оила қуришга улгурмаганлар ҳаётида кичик кўнгилсизликлар кўзга ташланиш эҳтимоли бор. Оилалилар ҳам ташвишдан қуруқ қолишмайди. Молиявий масалада ҳам негадир омадингиз юриша қолмайди. Шу нарса жуфтингиз ва сизнинг орангизда муносабатлар совуқлашувига олиб келиши ҳеч гап эмас. Лекин бу ўткинчи.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Шахсий ишларингизни бажариб олиш учун бугун атрофдагилардан ўзингизни олиб қоча бошлайсиз. Муаммо фақат муҳаббатда. Сиз шунинг учун ҳам бировлар сирларингиздан огоҳ бўлишларини хоҳламайсиз. Иш бажаришда қариндошлар ва дўстлар маслаҳатларига қулоқ тутинг. Улар сизни ҳақиқат йўлига солиб қўйишнигина исташади. Кўнгилларида заррача ёмонлик йўқ. Молиявий муаммолар ҳам жуда қийинчилик билан бўлса-да, ҳарқалай ижобий ҳал бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Мана, қиш ҳам эшик қоқиб кириб келди. Бугун 1 декабр куни вақт топа олсангиз, тоғли ҳудудларга бориб ҳаво алмаштиринг. Иш қочиб кетмас. Бугун ишхонангизда мақтовлар, хушомадлар фақат сизники бўлади, ишонинг. Айниқса, қарама-қарши жинс вакиллари ва вакилалари қалбингизга бир олам қувонч ҳадя этади. Молиявий жиҳатдан тўсиқларга дуч келмайсиз. Заҳирангизда ҳам анча-мунча пул бор. Бугун қарз кўтариш ва банклардан кредит олишни зинҳор хаёлга келтира кўрманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
1 декабр куни яқинларингизга янги йил совғалари ҳадя этиш ҳақида бош қотира бошлайсиз. Ҳа, биринчи навбатда пулни заҳирада сақлаб қолиш керак. Пул бўлса, совға топилади. Маънавий тарафдан баъзи йўқотишларга юз буришингиз эҳтимолдан холи эмас. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар иллюзия асирига айланиши, шунинг натижасида тушкун кайфиятда қолиши кутилади. Кечқурун вақтингизни ажойиб тарзда ўтказишингиз тайин. Саломатликни асранг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ҳасадгўй ва кўнгли қоралар фаоллашадиган кун. Айнан сизга қарши тиш қайраб туришлари аниқ. Шунинг учун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам позицияни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Маданий тадбирлар, кино, театрга, концертга тушиш хайрли кечади. Кечқурун дўстингиз маслаҳати билан жуфтингизга қимматбаҳо совға харид қилишингиз мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
1 декабр куни майда кўнгилсизликларга рўбарў бўлишингиз мумкин. Шу нарса кайфиятингизни бузиши турган гап. Даромад келтириши мумкин бўлган барча ишларни кечга қадар якунлаб, насиб бўлса пулини ҳам киссага урасиз. Кечқурун шахсий ҳаётингизда ёрқин ҳодисалар юз берадики, кун бўйи сиқилганларингиз бир зумда унут бўлади. Аммо бу ҳолатингизни бировларга айтиб мақтанманг. Кўз тегади. Соғлиғингиз жойида бўлиши учун овқатланишда эҳтиёткор бўлинг. Кўпроқ спорт билан шуғулланинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ўзингизга ўзингиз қайсидир жиҳатдан зиён етказиб қўймаслик учун орқа-кетингизга қараб иш кўринг. Режаларингиз ҳам ниҳоятда пухта бўлиши лозим. Акс ҳолда қора терга ботиб ишласангиз-да, даромади бир мирига тенг бўлиб қолаверади. Оилавий ҳаётда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Соғлиғингизга жиддий муносабатда бўлинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни ўз вақтида ичинг, врач кўригидан ўтиб қўйишни ҳам ёддан чиқарманг. Кечқурун фақат қалбингиз амрига қулоқ тутган ҳолда иш тутинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун муваффақиятларингиз, режаларингиз ҳақида дуч келган одамга гапираверишингиз тавсия этилмайди. Ундан кўра бошқалар ҳаётига назар ташланг, улардан ўзингизда йўқ тажрибаларни олишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Янги танишлар қаршисида ўзингизни дипломатларча тутишга ҳаракат қилинг. Кечқурун суйган инсонингиз кутилмаган совға ҳадя этиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
30 ноябрда тақдир сизга нени ҳадя этса, шукроналик билан қабул қилинг. Билинг, у сизни ҳеч қачон ёлғиз қолдирмайди. Бироқ тақдирнинг синовлари бор. Улардан ўтишингиз шарт. Қариндошлар билан муносабатларга илиқлик киритинг. Уларни ҳадеганда танқид қилишга уринманг. Кечқурун спорт билан шуғулланиш, севимли хоббингиз билан банд бўлиш ва дўстлар билан учрашиб суҳбатлашиш хайрли кечади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Камтар бўлинг. Айниқса, обрўли, юқори лавозим эгалари билан суҳбатда тингловчига айланинг. Бундай суҳбат усулингиз бир кун келиб албатта иш беради. Улардан ҳеч нарса сўраманг. Тингланг, маъқулланг, сукут сақланг. Муҳаббатда эса аксинча сергаплигингиз фойда беради. Оиласизлар учун бугун муҳаббат изҳорлари ҳамда қисқа масофага саёҳат муваффақиятли кечади. Саломатлигингизни ҳам унутиб қўйманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
30 ноябр куни ўзингиз хоҳламаган ҳолда барчанинг диққат марказида бўласиз. Куннинг биринчи ярмида сизни оммавий тадбирлардан бирига таклиф этишлари мумкин. Бундай шароитда ўзингизни профессионалларча тутишингиз зарур. Қариндошлар билан суҳбатларда кайфиятингиз тушиб кетиш эҳтимоли бор. Аммо жанжал чиқаришга уринманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун қандай ишга қўл урманг, ўз кучингиз ва имкониятларингизга суянишга мажбурсиз. Овора бўлиб дўстлар, танишларга мурожаат этманг, барибир фойдаси йўқ. Тадбиркорлар ўз ҳамкорлари билан бўлиб ўтадиган учрашувлар чоғида улар кутмаган профессионал жиҳатларини ошкор этиб қўйишлари мумкин. Бу фақат яхшилик учун хизмат қилади, ишонинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда жиддий тўсиқларга дуч келасиз. Лекин ҳаракат қилсангиз, уларни енгиб ўта оласиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
30 ноябрда қачонлардир ўзингиз хафа қилган одамлар дафъатан ўч олиш пайига тушиб қолиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Агар қарзларингиз бўлса, бугундан қолдирмай узиб қўйсангиз ҳам нур устига аъло нур бўларди. Сафар, рўзғор ашёлари сотиб олиш, автомобил таъмири бугун муваффақиятли кечади. Агар ишда ўта фаол бўлсангиз, кечқурунга бориб катмонингиз пулга тўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун спортнинг фаол турлари билан шуғулланинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Иш жойингизда раҳбарият билан асло баҳслашманг. Ҳатто, иш юзасидан миянгизга келган фикрларни айтиб ташлагингиз келаётган бўлса-да, сукут сақланг. Агар шахсий ҳаётингизга ўзгартишлар киритишни ўйлаб юрган бўлсангиз, бу ишни ҳам жанжалларсиз амалга оширишга ҳаракат қилинг. Кечқурун кайфиятингиз бирдан кўтарилиб кетиши кутилади. Чунки кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиш эҳтимоли бор. Асабни эҳтиёт қилинг. Овқатланиш меъёрларига амал қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
29 ноябрда хаёлингизда атрофдагилар гўё сизни менсимаётгандек, нуқул айблаётгандек туюлаверади. Лекин бу кўнглингизга қора шарпалар чирмаша бошлаганидан дарак холос. Шундай экан, ишхонада ҳам, оилада ҳам вазиятни кескинлаштиришга уринманг. Бу сизга жуда қимматга тушиши мумкин. Муҳаббатда мағрурликдан қочинг. Арши аълода фақат фаришталаргина яшай олишини эсга олинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ҳали узоқ йиллар мулоқот қилишингиз, ишлашингиз лозим бўлганлар билан орадаги муносабатларни бузманг. Етакчиликка уринишни бас қилинг. Бу лавозим раҳбарларингизга сийлов. Сиз зиммангиздаги вазифани чин кўнгилдан адо этинг, вассалом. Муҳаббатда оила қурмаганлар ҳалитдан борлиғини бўлғуси жуфтига топшириб қўйишдан тийилсинлар. Тижорат билан боғлиқ сафар бугун муваффақиятли кечади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
29 ноябр куни ўзингизга ҳаддан зиёд ишониб юборманг ва сирларингизни дуч келганга ошкор этаверишдан нари бўлинг. Акс ҳолда йўқ жойдан муаммо орттириб оласиз. Молиявий муаммолар кечки пайтга яқин ижобий ҳал бўлиши мумкин. Муҳаббатда вазиятни кескинлаштирадиган ҳаракатларни содир этманг. Тақдирда борига шукр қилинг. Саломатликни асранг. Куннинг иккинчи ярмида хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун кун давомида кам ишлаб кўпроқ дам олишингиз тавсия этилади. Моддий аҳволингиз яхши. Демак, харидлар қилишдан, кўнгил ёзишдан ва сайр-у саёҳатлардан сира бош тортманг. Анчадан бери бир кунингизни суюкли инсонингизга бағишлаш орзусида юрган бўлсангиз, ўша кун келди. Муҳаббатда айримлар мағлубияти кутилмаганда ғалабага айланиш эҳтимоли бор. Овқатланиш режимини бузманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, оилангиз даврасида дам олинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
29 ноябрда кўпчиликка касбингизиннг ҳақиқий устаси эканингизни намойиш этишингизга тўғри келиши мумкин. Лекин буни ҳеч кимни ранжитмаган, ҳамкасблар орасидаги ҳасадгўйларнинг ҳасадини қўзғатмаган ҳолда адо этинг. Ортиқча асабий лаҳзаларни яқинингизга йўлатманг ва иложи борича хотиржамлик билан иш бажаринг. Ишнинг катта-кичигига қараб ўтирманг. Харидларга берилманг. Янги йил байрами учун пул йиғинг. Оила қурмаганлар бугун романтик учрашувга чиқишлари кутилади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларингиз бароридан келиши кутилади. Улар шу қадар тез адо этиладики, вазиятни назорат қилишга-да улгурмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида бир хабар эшитасиз. Бу хабар сизнинг ҳаётга бўлган муносабатингизни ижобий тарафга ўзгартириб юбориши мумкин. Муҳаббатда эса аксинча майда кўнгилсизликларни бошдан кечирасиз. Бу асосан оила қурмаганларга тегишли бўлиб, кимдир учрашувга кечикиши мумкин. Шу нарса орангиздаги муносабатларни совуқлаштириши эҳтимолга яқин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
28 ноябрда атрофдагиларга ҳам жисмоний меҳнат масаласида ёрдам беришингизга тўғри келади. Айримларга маслаҳатлар берасиз. Бу маслаҳатларингиз одамларни албатта мамнун этади. Уй ва мол-мулк билан боғлиқ муаммолар муваффақиятли бартараф этилади. Агар шахсий автомобилингиз бўлса-ю, таъмирга муҳтож бўлса, олдиндан режалаштирилган сафарни бошқа кунга қолдиришингиз зарур. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрталабдан энг жиддий ва бош оғриғи кўп муаммоларни ҳал этишга қаракат қилинг. Агар шу ишларни тез фурсатда ва сифатли адо эта олсангиз, иш жойингизда мавқеингиз ортиши яқинлашган бўларди. Шахсий ҳаётингизда жанжалли вазиятлар юзага келиши мумкин. Бу қариндошлар ва сизнинг орангиздаги муносабатларга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Юқори лавозимли шахслар билан суҳбатлашишга тўғри келса, мақтанишдан ва ҳазил-мутойибадан қочинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
28 ноябр куни ўзингизга бўлган ишонч ва вужудингиздаги куч етарлидан ҳам кўпроқ бўлади. Шунинг ёрдамида мушкулотларни, жиддий тўсиқларни осонлик билан енгиб ўтасиз. Молиявий масалада аҳволингиз жуда яхши кечади. Лекин бу пулларни рўзғорингиз учун ускуналар сотиб олишга сарфлашингиз керак бўлади. Бугун иммунитетни кўтаришга бағишланган амаллар хайрли кечади. Агар шамоллаш ва гриппдан безовта бўлсангиз, албатта врачга мурожаат этинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун даромад оладиган кунингиз. Арзимас ишлар ҳам сизга мўмай даромад келтира бошлайди. Худо бераман деса ўзига осон-да. Шунинг баҳонасида рўзғорбоп жиҳозлар харид қилиш имконига эга бўласиз. Сиз билан ҳеч қачон ҳамфикр бўла олмайдиганларнинг бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кун давомида неки ишга қўл урманг, тафаккурга суянинг. У сизни фақат ғалаба сари етаклайди. Саломатлигингизни жуда-жуда эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
28 ноябр сизнинг кунингиз. Ишингиз билан боғлиқ янги лойиҳалар ва ғоялар ўз мевасини бера бошлайди. Раҳбарлар энг масъулиятли ишларни фақат зиммангизга юклашади. Бу ҳам фақат яхшиликка. Шу вазифаларгина сизни балолардан асрайди. Оилавий ҳаётингиз назарингизда зерикарлидек туюлаётган бўлса, жуфтингизга бўлган муносабатларни яхши тарафга ўзгартиринг. Қувноқроқ, ташаббускорроқ бўлинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
27 ноябрда ҳамкасблар ва раҳбарлар қаршисида очиқ кўнгил билан иш бошланг. Улар янада қаттиқроқ ишонсин. Шунда ҳурматингиз ошади. Ишни астойдил тер тўкиб амалга оширсангиз, даромади ҳам шунга яраша бўлади. Кун мобайнида ҳасадгўйлар ва ғийбатчилардан нарироқ бўлишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда жанжаллар юзага келиши мумкин. Кечқурун айримлар сафарга отланади. Сафарингиз бехатар ва хайрли кечади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Иш жойингизда ҳамкасблар билан турли мавзуда баҳсларга киришишингиз кутилади. Аммо раҳбарлар билан асло баҳслаша кўрманг. Улар мисоли олов, яқинлашган одамни куйдирмай қўймайди. Тадбиркорлик билан боғлиқ, ҳуқуқий ва сиёсий лойиҳаларни ҳаётга йўллаш амали муваффақиятли кечади. Кечқурун даромадингиз фоизи билан қўлингизга келиб тушиши кутилмоқда. Омадингизни берсин
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
27 ноябр куни фақат қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда ишларни ташкил этинг. Бугун қалбингиз сизга ҳам дўст, ҳам маслаҳатгўй, ҳам тиргак вазифасини ўтайди. Сизнинг тажрибангиз ва билимингизга муҳтожларга албатта ёрдам қўлини чўзишингиз тавсия этилади. Бугун организмни жисмонан зўриқтиришдан, спорт билан шуғулланишдан тийилинг. Моддий аҳволингиз ёмон кечмайди. Тежамкорликка эътибор қарата олсангиз бас. Ҳаммаси яхши бўлади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Барча жабҳаларда худди бўрондан олдин ҳукм сурадиган сукунат каби жимжитлик кузатилади. Ўзингизни худди кимсасиз, одам оёғи етмас оролда қолгандек ҳис этасиз. Лекин бу сизга зиён етказмайди. Аксинча дам оласиз, фикрлашга вақт бўлади. Шахсий ҳаётда ўзингизни қўлга олган ҳолда яқинларингиз билан илиқ муносабат юритинг. Кечқурун яқин дўстлардан бири ҳақида ёқимли хабар эшитишингиз мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
27 ноябрда эрталабдан бор куч ва имкониятларни бир нуқтага жамлаб, янги ишга қўл уришингиз лозим. Бугунги кун турли касбдаги одамлар билан фаол тиллашиш, турли жабҳаларда билим, малакани ошириш учун хайрли ва омадли кечади. Куннинг иккинчи ярмида қайсидир масалада боши берк кўчада қолишингиз мумкин. Бироқ кечқурун бу муаммо ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Баъзилар хизмат сафарига жўнаб кетиши эҳтимолга яқин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун қора терга тушиб ишлашингиз шарт эмас. Жисмоний аҳволингиз ҳам буни кўтара олмайди. Ундан кўра саломатликни тиклаш, дам олишга эътибор қаратинг. Иш қочиб кетмайди ва ҳеч қачон тугамайди. Романтик учрашувлар учун бугунги кун тўғри келмайди. Севимли хоббингиз билан шуғулланишда эса аксинча бугунги кун хайрли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Атрофдагиларга эрталабданоқ фақат ўзингиздаги ҳавас қилса арзирли хусусиятарни намойиш этинг. Барчага мулойим муносабатда бўлинг. Шунда ҳали ўзингизга ҳам маълум бўлмаган янги қирраларингиз кашф қилинади. Моддий аҳволингизни яхшилаб олиш учун бугунги кун қулай кечади. Кечки пайт шамоллаш ёки ангинадан безовта бўла бошлашингиз мумкин. Кечқурун олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Сафар сизга албатта муваффақият келтиради.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
25 ноябр куни сизга моддий наф келтирадиган иш таклиф этишлари кутилади. Демак, шахсий ишларингизни бошқа кунга қолдириб туришингиз лозим бўлади. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида орзусидаги инсонни учратиб танишишлари мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, хонангизда ўтириб қолманг. Тез кўчага чиқиб бахтингизни қидиринг. Омадингизни берсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Иш бажаришда бугун тезлик биринчи ўринда туриши керак. Агар шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, бугун ҳеч нарсага пул тикманг. Йўқотишга юз тутасиз. Рақогбатчилар сергак турибди. Сиз ҳали улар билан курашишга тайёр эмассиз. Саломатликка келсак, иммунитетингиз масаласида муаммо бор. Витаминга бой мевалардан кўпроқ истеъмол қилинг. Керагидан кўпроқ дам олишингиз керак.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
25 ноябр куни тадбиркорлар яқин ҳамкорлар билан муносабатларда жуда эҳтиёт бўлишлари тавсия этилади. Бирор ишни қойиллатишингизга кўзингиз етмаса, уни четга суриб қўяверинг. Муҳаббатда эса қайсарликлар ва ҳаддан зиёд ўзига ишонишлар ўтмайди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангиздаги муносабатга путур етиши мумкин. Кечқурун кутилмаган ёқдан қўлингизга пул келиб тушиши кутилмоқда.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун ижодкорлар машҳурликнинг энг юксак чўққисини забт этишлари учун етарлича имконият туғилади. Қолганлар эса анчадан бери ўз ечимини топа олмаётган муаммоларни ниҳоят бартараф этишади. Шундай экан, хурсанд бўлишга ҳақлисиз. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ўзига тўқ танишлар кўмаги зарур бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Балиқ буржи остида таваллуд топганлар 25 ноябрда иш темпини назоратда тутишлари зарур. Ҳасадгўйлар ич-этини еб битиришлари учун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам тараққиётнинг янги йўлларини қидиринг. Реклама бизнеси билан шуғулланувчилар куннинг иккинчи ярмида фавқулодда сафарга отланишлари мумкин. Муҳаббатда сирлиликдан қочинг. Тақдирдошингизнинг қадрига етинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз ранг-барангликда ва қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Лекин қаттиқ ишлашингиз ҳам шарт. Бусиз кўзланган мақсадларга етишингиз мушкул бўлиб қолади. Агар миянгизга профессионал касбингиз билан боғлиқ янги ғоялар келиб қолса, ҳамкасблар ва раҳбарият билан албатта ўртоқлашинг. Кечқурун оиласизларни романтик учрашув кутади. Оилалилар ҳам жуфти билан шундан кам бўлмаган вазиятда суҳбатлар қуришади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
9 декабр куни касбингиз билан боғлиқ, ҳали ўзингизга маълум бўлмаган янги билимларни ўзлаштиришингиз зарур бўлади. Омадга эришишни истасангиз, ҳар қанақасига елиб-югуринг, ишланг, бош қотиринг. Хусусий мулк ва мерос масаласида яқин қариндошлар билан мулойим оҳангда сўзлашишингиз тавсия этилади. Шамоллаш ҳамда гриппдан сақланишда сизга халқона усулда яратилган дори-дармонлар ёрдам бериши мумкин. Кечқурун оилангиз даврасида бўлинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Жанжал, араз ва қарама-қарши фикрлашдан нари бўлинг. Суҳбатдошингиз ким бўлишидан қатъи назар унинг фикрлари билан ҳам ҳисоблашишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётингизда муваффақиятлар кутади. Бундан ташқари, баъзилар қарама-қарши жинс вакил ва вакилаларида қизиқиш уйғотиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун яқин манзилга сафар қилишингиз эҳтимоли бор. Бу сафар сизга моддий манфаатдорлик келтиради.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
9 декабрда биринчи бўлиб саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Жисмоний жиҳатдан мукаммалликка эришиш билан бир қаторда асабларни мустаҳкамлаш ҳақида ҳам ўйлаб кўринг. Керак бўлса, спортнинг фаол турлари билан шуғулланинг, ортиқча вазндан халос бўлинг. Кечқурун оила аъзоларингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Молиявий муаммолар кечқурунга яқин ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз молиявий жиҳатдан муваффақиятли кечиши кутиляпти. Бундан ташқари, ҳар бир дақиқангиз ёрқин ҳодисаларга бой бўлади. Яқин дўстлардан бири эса азалий орзуингиз ҳақиқатга айланишида яқиндан кўмак беради. Куннинг иккинчи ярмида баъзи биродарларимиз яқин масофага хизмат сафари уюштиришлари мумкин. Саломатлик масаласида муваффақиятга эришасиз деб бўлмайди. Бош ҳамда ошқозон оғриғи безовта қилиб ўтиши кутилади. Дарҳол врач қабулига ёзилиб қўйинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
9 декабр куни ёши улуғлар билан камроқ мулоқот қилишингиз тавсия этилади. Кун ярмида эса эски таниш аёллардан бири кайфиятингизни бир пул қилиш эҳтимоли бор. Миш-мишлар, турли ғийбатга қоришиқ хабарларга ишониб қўйманг. Сизни танқид қилаётганларидан хабар топсангиз, сукутга чўминг-у нари кетинг. Қуруқ сафсата эмас, амалий ҳаракатларгагина ишониб иш тутинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини назоратда ушлашлари зарур.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун эрталаб уйқудан уйғонгач, яқин қариндошларни байрам билан табрикланг. Кунни шундай режалаштирингки, сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган бўлсин. Қўшнилардан бири билан кун давомида жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар ўзингизни яхши тутсангиз, оғир-босиқлик билан иш кўрсангиз, бу жанжалларни четлаб ўтасиз албатта. Саломатлигингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
8 декабрда моддий аҳволингиз шу қадар яхши бўладики, байрам баҳонасида оилавий бўлиб дўкон, бозорларни айлансангиз, ёқимли харидларни амалга оширсангиз ҳам осмон узилиб ерга тушмайди. Муолажалар олиш, жарроҳлик амалиётини бошдан кечириш муваффақиятли кечади. Муҳаббат бобида ҳам вазиятни ўз фойдангизга ўзгартиришингиз мумкин. Жуфтингизнинг руҳий ҳолатига алоҳида эътибор қаратинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
8 декабрда руҳиятингиз осмонида қора булутлар кўзга ташланмайди. Аммо тадбиркорларга қийин бўлиши мумкин. Даромад, иш юритишда жиддий тўсиқларга дуч келишлари кутилади. Ҳуқуқшунос иштирокисиз шартномаларга имзо қўйманг. Йўл-йўлакай учрайдиган майда-чуйда ишлар даромадингиз ортишига сабабчи бўлади. Оиласизларнинг баъзилари бугун кечқурун тўй тараддудини бошлаши мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Тижоратчи бўлсангиз, ўзингиз қаттиқ ишонган, ҳамкорлар ҳамкори деб билганлар сизга рақобатчи бўлиб чиққанига гувоҳ бўласиз. Лекин бундан хавотирга тушишнинг кераги йўқ. Шундай бўлса-да, бугундан эътиборан ўша «ҳамкорлар» ҳақида зарур маълумотларни тўплашга киришинг. Шахсий ҳаётингизда ҳам сизни жиддий синовлар кутади. Кечқурун овқатланишда меъёрни билинг ва эрта ухлашга ётинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
8 декабр куни нафақат янги дўстлар, балки иш масаласида ишончли шерикларни ҳам топиш бахтига муяссар бўласиз. Оилада эса бунинг акси. Қариндошлар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келади. Бу асабларингизни қақшатиб ташлаши тайин. Агар бугун кимдир сизни сафарга таклиф этса, дарҳол рози бўлинг. Бу сафар сизга моддий тўкинлик ҳадя этиши мумкин. Кечқурун анча ойлар бурун сиздан қарз олган одам инсоф бериб қарзини қайтаради.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Шахсий ҳаётингизда етакчилик учун хуфиёна кураш бошланиши кутилмоқда. Бу курашга барҳам беринг, совуққонлик билан уни йўқ қилинг. Азартли ўйинлар ва пул масаласидаги таваккалчиликларни четга суринг. Акс ҳолда катта пул йўқотишингиз турган гап. Куннинг иккинчи ярмида қон босимингиз ошиши безовта қилиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатлигини назорат этиб боришлари керак. Аҳвол кескинлашувини кутманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сиз фақат иш учун туғилгандексиз. Қулоғингизга ишдан бошқаси кирмайди. Сизни атрофдаги воқеа-ҳодисалар қизиқтирмайди. Қандай йўл билан бўлмасин кўпроқ ишлаб, кўпроқ пул топиш пайида бўласиз. Қарангки, кечқурунга бориб бу фаоллигингизни раҳбарлар муносиб баҳолашади. Мукофот пули оласиз. Худо бераман деса шу-да. Саломатликни асранг, овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
7 декабр куни кайфиятингиз ҳайитдагидек бўлмаслиги, ғазабнок ҳолатга кириб қолишингиз кутилади. Лекин бу профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларга умуман халал бермайди. Аксинча, бошқа кунлардагига нисбатан кўпроқ иш бажаришга эришасиз. Оилалилар рўзғор кемтикларини тўлдиришга ҳам кун давомида эътибор қаратиб қўйсалар ёмон бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
7 декабр куннинг биринчи ярмида ишингиз билан боғлиқ ахборотлар тўплашга киришасиз. Кейин эса кутилмаганда фирибгарлар домига тушиб қолишингиз эҳтимоли сезила бошлайди. Сергак бўлинг. Хотиржамлик бугун шиорингизга айланиши керак. Жуфтингиз билан муносабатларда, айниқса, худди ўша хотиржамлик жуда асқотади. Кечқурун қарз сўраб югуришни истамасангиз, киссадаги пулларни тежаб ишлатинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Баъзилар эрталабданоқ беихтиёр ўтмишдаги муҳаббатини эслаб қолиши мумкин. Эсда тутинг, ўтмишга қайтиб иш кўриш сиз учун фақат зиён келтиради. Тадбиркорлар учун фойдали шартномаларга имзо қўйиш, турли зарур ахборотларни йиғиш ва муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш муваффақиятли кечади. Агар ишхонадаги юмушларни ўз вақтида бажариб улгурсангиз, кечқурун моддий манфаат кўришингиз тайин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
7 декабр куни ёши улуғ қариндошларнинг саломатлиги билан қизиқинг, улардан хабар олинг. Гарчи ўзлари айтмасалар-да, зарур дори-дармонларни олиб берсангиз, савобнинг тагида қоласиз. Кундузи интернетдаги электрон алоқа қутингизга кутилмаган хабар келиб тушиши мумкин. Хабар қандай мазмунда бўлишидан қатъи назар хотиржамликни сақлаб қолинг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ҳали ҳеч ким билмайдиган яширин истеъдодингизни барчага намойиш этиш, мақтаниш учун фурсат етди. Бу обрўйингизга обрў қўшиши аниқ. Мураккаб ишларга ҳам сира иккиланмасдан киришиб, дўндира олсангиз, мўмай мукофот пули сизники. Бадавлат дўстингиз бўлса, бугунча моддий ёрдамни ўша инсондан олиб турсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз турли ташвишлар, хавотирлардан иборат бўлиши мумкин. Агар эндигина меҳнат таътилидан қайтган бўлсангиз, бу жараёнга кўника олмай анча қийналишингиз тайин. Ўтган ойда якунланмай қолиб кетган ишларни ҳам бугун ниҳоясига етказмасангиз бўлмайди. Молиявий муаммоларни ҳал этишда жиддий тўсиқлар кўндаланг бўлиши кутилади. Кечқурун оилавий байрам уюштириш ниятингиз бўлса, бу амални бошқа кунга қолдира туринг. Соғлиғингизни асранг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
6 декабр куни руҳиятингиз билан боғлиқ муаммолар кўзга ташланади. Бунда ўзингизнинг айбингиз кўпроқ. Жуфтингизга нисбатан қўпол муносабатингиз, табиатингиздаги инжиқлик ва тажанглик руҳиятингизга зиён етказиши аниқ эди. Энди бу ҳолатдан чиқиб кетиш усулларини қидиришингиз лозим. Йирик харидларга асло эрк берманг, кечқурун қарзга ботишингиз мумкин. Соғлиққа ҳам беэътибор бўлманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
6 декабрда қизлар, жувонлар ташқи кўринишларига алоҳида эътибор қарата бошлашади. Айниқса, оила қуришга улгурмаганлар севганига ёқиш учун ташқи кўринишига зеб беришнинг турли кўчаларига кириб чиқиши мумкин. Эсда тутинг, биринчи навбатда ички дунёнгизни безанг, ана шунда сиздан бахтлиси бўлмайди. Ишхонада ҳам ишлар сиз кутганчалик бароридан кела қолмаслиги мумкин. Ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғи деганлари шу бўлса керак-да.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кун давомида иш бажариш, муаммони ижобий ҳал этиш масаласида енгил-елпи усулларга дуч келмайсиз. Қийинчиликлар билан иш бажаришингизга тўғри келади. Аммо жиддий муаммо ҳам кўзга ташланмайди. Уй юмушлари билан банд бўлишни хоҳлаганлар учун 6 декабр жуда хайрли ва унумли кечади. Молиявий жиҳатдан бугун тўкинсиз. Демак, кечки пайт дўкон айланиб, ёқимли харидларни амалга оширишингиз мумкин. Жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
6 декабр куни тадбиркорлар анчадан бери миясида пишитиб келган янги ғояларни ҳақиқатга айлантириш пайига тушишади. Бу бизнесда кўз кўриб қулоқ эшитмаган ўзгаришлар ясаш билан боғлиқ. Лекин тадбиркорликни энди бошлаган бўлсангиз, бу ғояни нари суриб туринг. Шахсий ҳаётда эҳтиросга эмас, тафаккурга суянинг. Қалб амрига бўйсунган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Асабларни асранг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Янги ишга қўл урган бўлсангиз, кузатувчанликни қўлдан берманг. Раҳбарият бу ишингизни зимдан кузатиб, ирода кучингизни назоратдан ўтказаётган бўлиши ҳам мумкин. Яқиндагина никоҳдан ўтган келин-куёвлар учун бардош бугун жуда зарур бўлади. Бир-бирингизни тўлиқ тушуниб олишингиз, бир-бирингизга мослашишингиз учун бардош, вақт керак бўлади. Кечқурун айримлар хизмат сафарига отланиши кутилади. Бу сафар сизга бир олам аъло кайфият ҳадя этади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Биринчи навбатда пулларингизни хомчўт қилиб олинг. Ана ундан кейин ҳужжатларни кўздан ўтказинг. Атрофдагиларни зимдан ревизия қилинг. Токи улар орасида душман чиқиб ишларингизни, режаларингизни барбод қилмасин. Агар шу амалларнинг барчасини қойиллатсангиз, ишда ва оилавий ҳаётингизда фақат яхшилик, қувонч ва барқарорлик ҳукм суради. Молиявий жиҳатдан ҳам қийинчилик кўрмайсиз. Саломатликни тиклаш ва мустаҳкамлаш учун фақат врач маслаҳатларига амал қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
5 декабр куни ишда ҳам, харидлар масаласида ҳам сергакликни қўлдан берманг. Ишхонангизда сизни чув тушириш илинжида юрганлар ҳақида хабар беришади. Аммо улар билан баҳсга ҳам, жанжалга ҳам киришманг. Сукут сақланг. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади чопиши кутилмоқда. Фақат танлаганингизни яхшилаб ўрганиб чиқсангиз бас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда режимни бузманг. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари билан чеклансангиз ҳам зиён қилмайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун илгари бажаришни умуман истамаган ишларга қайта рўбарў бўлишингиз мумкин. Илож қанча, тақдирда борини кўрасиз. Шу юмушларни ими-жимида бажариб қўймасангиз бўлмайди. Лекин ишда фаолликка эътибор қаратинг. Шунда пул ҳам, обрў ҳам сизники бўлади. Муҳаббатда оиласизлар сал қурса алданиб қолишлари кутилади. Ҳушёр юрмасангиз, бу учрашув ва муҳаббат лаҳзалари жуда қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Соғлиғингизни сақланг, иммунитетни табиий йўллар билан кўтаришга ҳаракат қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
5 декабр куни кимларгадир сизнинг ёрдамингиз керак бўлиши мумкин. Ёрдам сўраганлар билан мулойим оҳангда мулоқот қилинг. Қўлингиздан келса ёрдам беринг, уларда ҳам қолиб кетмайди. Айниқса, баъзилар саломатлиги ёмонлашиши оқибатида сиздан кўмак сўраб мурожаат этиши мумкин. Уларнинг илтимосини беэътибор қўймаслик керак. Жуфтингиз билан муносабатларда камтар бўлинг. Ҳадеганда сирингизни бировларга ошкор этаверманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 декабр куни имкон туғилиши билан ёлғиз қолинг. Ёлғизликда асаблар дам олади, келажак ҳақида режа тузиш ҳам енгил кечади. Қолаверса, маза қилиб дам оласиз. Оилалилар ҳаётида болалар муаммолари кўндаланг бўлиши кутилади. Оила қурмаганларни эса кечқурун романтик учрашув кутмоқда. Сиз қисқа вақт бўлса-да, энг унутилмас, қайноқ лаҳзаларни бошдан кечирасиз. Асабни асранг, шамоллаш, гриппга йўлиқишдан сақланинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун бадавлат одамлар кетидан қувманг, улардан ҳеч нарсани илтимос қилманг. Сизнинг ўз йўлингиз бор. шу йўл бўйлаб мардона қадам ташланг. Шахсий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Оила қурмаган бўлсангиз-у, анчадан бери кимнидир кўз остингизга олган бўлсангиз, дадилроқ бўлинг ва дардингизни унга таваккал тўкиб солинг. Албатта омадингиз чопади. Кечқурун соғлиғингизни бир назоратдан ўтказиб олишингиз керак бўлади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун тақдирингизда анча-мунча оғир лаҳзалар кузатилиши мумкин. Уларни мардона енгиб ўтиш учун эса сизга ҳазилга мойиллик ва ўта кучли ирода керак бўлади. Асосийси, сизни шундай онларда ҳам бажонидил қўлловчилар ёнидан узоқлашманг. Пул масаласида жуда тежамкорлик талаб этилади. Агар бўлар-бўлмас нарсаларга бор пулингизни сарфлайверсангиз, кечқурун қўшнима-қўшни чопиб қарз қидиришингизга тўғри келади. Асабни эҳтиётланг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
4 декабр куни нимани режалаштирган бўлсангиз барчаси амалга ошади. Башарти иш танламасдан, зиммангиздаги вазифани чин кўнгилдан адо этишда давом этсангиз, янги йилгача керагидан ҳам ортиқроқ пул жамғара оласиз. Атрофдагилар билан мулоқотда тушунмовчиликлар, асабийликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Яхшиси, камроқ мулоқот қилинг ва кўпроқ ишланг. Ғийбатчилардан жуда эҳтиёт бўлинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
4 декабр куни олдин майда-чуйда муаммоларни ҳал этинг, ана ундан кейин катта ишларга қўл урсангиз ярашади. СМС ёзишмалар, қўнғироқлашишлар, бошқа уйга кўчиш кабилар муваффақиятли якун топади. Кечқурун оила қурмаганларнинг айримларини меҳмонга таклиф этишлари кутилмоқда. Ишонинг, бу шунчаки меҳмондорчилик бўлибгина қолмай, романтикага бой ҳаётнинг бошланишидир. Бардам бўлинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз сир ва жумбоқларга тўла бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ўзингиз ҳам арзимас воқеани бўрттириб юборасиз-да, кейин ўйланиб юрасиз. Ҳар қандай ҳодисани хотиржам қабул қилинг, узоқ яшайсиз иншооллоҳ. Оригинал усуллардан фойдаланишни қойиллатсангиз, бажарадиган ишларингиз ўзингиз учун ҳам қизиқарли кечади. Бугун харидларга умуман йўл берманг. Саломатликни эҳтиёт қилинг, шамоллаб қолишдан сақланинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
4 декабрда йўлингиздан жанжаллар, баҳс, мунозаралар кўндаланг чиқавериб чарчайсиз. Булардан фақат ён бериш орқалигина халос бўлишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида раҳбариятдагилар билан ҳам сен-менга бориб қолишингиз эҳтимоли йўқ эмас. Оилада обрўни сақланг, яқин ёки узоқ ўтмишни ковлаштирманг. Кечқурун қиз-жувонлар гўзаллик салонига бориб ташқи кўринишларини тартибга солиб келишлари кутилади. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Атрофдагилар билан янада яхшироқ тил топишиш, қалинлашиш учун ўзингизда мавжуд энг яхши жиҳатларни ишга солинг. Бировларга молиявий муаммоларингизни дастурхон қилманг. Барибир ўзингиздан бўлак ҳеч ким сизга ёрдам бермайди. Оиласизлар романтик танишувлар, учрашувларга ўта жиддий муносабатда бўлишлари талаб этилади. Акс ҳолда яна умр йўлдоши топа олмай ҳалак бўлишингиз мумкин. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, кун давомида саломатлигингизни кузатиб боринг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Яхшилаб эсланг ва бугун яқин ўтмишда қай жабҳада пассивликка эрк берган бўлсангиз, хато такрорланмаслигини таъминланг. Кун давомида касбингизни ўзгартириш ва қўшимча даромадли иш топиш ниятида куйиб-ёнасиз. Кечқурун яқинларингиз билан дилдан суҳбатлашиш, дам олиш хайрли кечади. Жуфтингиз ҳамиша орангизда аҳиллик, меҳр яшаб қолишини хоҳлайди. Шунинг учун рашк ва агрессияни яқинингизга ҳам йўлатманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
3 декабр куни режаларингизни барчадан сир тутишга ҳаракат қилинг. Ишда ва оилада тартиб сақланишига эришинг. Бугун сафар, ёқимли харидлар ва врач кўригидан ўтиш муваффақиятли кечиши мумкин. Кечқурун профессионал касбингиз билан боғлиқ янги ғоялар ўйлаб топасиз. Фақат бошқа мавзуларга чалғимай туринг. Акс ҳолда келажакда қўшимча мартаба, ҳурмат ва ниҳоят пул мукофотидан қуруқ қолишингиз мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эмоциянгизни зудлик билан жиловлаб олмасангиз, руҳан тетикликка эриша олмайсиз. Ҳадеганда қалбингиз ғазаб ўтида ёна бошлайди. Бунинг учун ё табиат қўйнида ёки спортзалда вақт ўтказишингиз керак. Шу икки нарса сизни кучли эмоциядан асрайди. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз кутилади. Шахсий ҳаётда хатоликлар кўзга ташланиши мумкин. Бу ҳам сизнинг хатоингиз ҳисобланади. Саломатликни асранг. Қиш кунларида витаминларни кўпроқ истеъмол қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
3 декабрда истакларингиз шу қадар жўшадики, барча ишларни бир неча дақиқада уддалаб ташлагингиз келади. Бахтга қарши бундай усул ва истаклар омад ҳадя эта олмайди. Сабрли бўлишингизга тўғри келади. Асабни асраган ҳолда атрофда содир бўлаётган хунук воқеаларга хотиржам муносабатда бўлинг. Дам олиш куни бўлгани сабабли бажарадиган ишларингиз фақат рўзғор билан боғлиқ бўлади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Жуфтингиз билан майда-чуйда ташвишлар туфайли келишмовчиликлар юзага келиши кутилмоқда. Бунинг оқибатида режаларингиз ҳам ўзгариб кетади. Дўстлар, ҳамкасблардан бири билан жанжаллашиб қолган бўлсангиз, ғурунни бир четга суринг-да, биринчи бўлиб ярашиш йўлларини қидиринг. Кечки пайт оммавий тадбирлардан бирида иштирок этишингиз мумкин. Тадбиркорларнинг бугун ҳамкорлар билан эришадиган келишувлари инқироз ёқасида қолиши кутилмоқда.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
3 декабрда оиладаги баъзи келишмовчиликларга барҳам бериш учун дипломатга айланишингиз талаб этилади. Муҳаббатда омадингиз чопади. Аммо ҳаракатлар содир этишда эҳтиёткор бўлишингиз шарт. Оиласизлар кечқурун тасодифан бўлғуси ёстиқдошини учратиб танишишлари кутилади. Сиз ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар қишнинг совуқ ҳавосида кўп юрмай туришлари тавсия қилинади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун ташқи кўринишингизга оро бериш ва спорт билан кўпроқ шуғулланинг. Бу, албатта аёллар ва қизларга тегишли бўлган маслаҳат. Эркаклар эса бугунги кунини зарарли одатлардан халос бўлишга сарфлашса ёмон бўлмасди. Агар кечки пайтга бориб соғлиғингиз панд бера бошласа, куннинг қай қисми бўлишидан қатъи назар врач кўригига боринг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда, электр токига ишлайдиган асбоблардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
2 декабрда кайфиятингиз осмону фалакда бўлмаслиги тайин. Баъзи воқеалар содир бўлиши сизни тушкун кайфиятга солиб қўйиши мумкин. Бу асосан ишхонадаги муҳит билан боғлиқ. Молиявий масалада қийинчиликларга дуч келсангиз, пашшадан фил ясаб ўтиришингиз шарт эмас. Муаммолар сал кечроқ бўлса-да, барибир сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Сарф-харажатлар бобида ҳам ўйлаб қадам босинг. Энг оғир вазиятлардан фақат ҳазил-мутойиба ёрдамида чиқиб кета оласиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун жуда мулойим ва беозор одамга айланишингиз керак. Шунда кўнгилсизликлар сизни четлаб ўтиши мумкин. Ишда сиздан фақат фаоллик талаб қилинади. Қолганини омадингизга қўйиб бераверинг. Дам олишдан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Чунки сизга иш жойингиздаги раҳбарларингиз янги лойиҳаларни тақдим этишади. Лойиҳалар эса қаттиқ ишлашни талаб қилади. Кўзланган эзгу ишларга албатта эришасиз
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
2 декабрда ўз хато-камчиликларингизни кўра олишингиз, уларни ўз вақтида бартараф этишга ҳаракат қилишингиз тавсия этилади. Ҳамкасблар ёки дўстларингиз орасидан кимдир сиздан ўз манфаати йўлида фойдаланишга уриниб кўради. Агар ўша одамни вақтида аниқлай олсангиз, адабини беринг. Молиявий муаммоларнинг ижобий ҳал бўлиши даргумон. Шунинг учун қарз кўтаринг, ёки банкдан кредит олинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кун сиз учун омадли, хайрли ва унумли кечиши кутилмоқда. Кун давомида иш топа олмай юрганлар ишини топади, тадбиркорлар миллионлаб сўмлик фойдали шартномаларга имзо чекишади, кимлардир кимнидир севиб қолади-ю, қалбини гармония банд этади. Буни ҳақиқий байрам деса бўлади. Оилада тартиб ўрнатиш, муаммолар бўлса, уларни бартараф этиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. Бундан ташқари, биринчи навбатда миянгизни ҳам кераксиз хаёллардан тозалаб олинг. Енгил тортасиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
2 декабр куни ўзингиз умуман танимайдиган одамлар сизни жанжалли вазиятлар сари судраклай бошлаши мумкин. Ҳушёрликни, бардамликни қўлдан берманг. Уларни сукут ёрдамида енгиб чиқинг. Куннинг иккинчи ярмида уй таъмири, болалар камчиликлари кабиларга пул сарфлашингиз кутилади. Тадбиркорларнинг баъзиларига кечки пайт хорижда ҳам иш очишни таклиф қилишлари мумкин. Бунинг учун олдин яқинларингиз билан маслаҳатлашиб олганингиз дуруст.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
1 декабр куни оиласизлар яқиндагина танлаган бўлғуси жуфти масаласида уйдагиларнинг фикрини эшитиб кўришлари тавсия этилади. «Маслаҳатли тўй тарқамас» деб беҳуда айтишмаган, ахир! Башарти кимнингдир фикри ёқмаса ҳам тилингизни тишланг. Пул масаласида ҳам бир қатор муаммолар пайдо бўлади. Лекин кечгача астойдил ҳаракат қилсангиз, катмон қуруқ қолмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш сизга ҳар тарафлама фойдали. Имкон бўлса велосипедда сайр қилсангиз, яна яхши.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Эрта тонгда уйғонганингизданоқ кайфиятингиз тушкун ҳолатдалигига гувоҳ бўласиз. Йўқ, бу сиз ўйлагандек ҳаво айнишидан эмас. Сиздаги пессимистик ҳолат кайфиятингизни тушкун аҳволга солиб қўйган бўлиши мумкин. Яқин дўстларингиз анчадан бери якунлай олмаётган муҳим ишингизни тугатишда қўллаб юборишлари кутилади. Ижодкорлар ҳам бугун ажойиб натижаларга муяссар бўлишади. Асабларни асранг! Асаб толалари қайта тикланмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
1 декабр куни ҳали кўп йиллар ҳамкорликда иш олиб бориши керак бўлганлар билан баҳсга киришманг. Ундан кўра улардан фойдаланиб қолиш ҳақида қайғуринг. Оила қурмаган, муҳаббат ўтида куяётганлар бугун албатта омадга эришишади. Бироқ дарров келажак ҳақида режа тузишни бошлаб юборманг. Аввал танлаганингизни хуфия назоратда кузатинг бир қарорга келишга шошилманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун тадбиркор ва ижод кишиларининг куни туғади. Сизни олдинда муваффақиятли лаҳзалар кутиб туради. Айниқса, тадбиркорлар худди шер каби олдинга интилиб, ўз йўлида рақобатчи ва ҳасадгўйларни мағлуб эта боради. Шахсий ҳаётда ҳам ақл билан иш тутсангиз, муваффақиятлар четлаб ўтмайди. Куннинг иккинчи ярмида фавқулодда сафарга отланишингиз мумкин. Кимларнингдир хонадонига меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Кечга яқин жисмоний зўриқишни сал камайтиришингиз тавсия этилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
1 декабр куни фақат кучингиз етадиган ва ўзингиз учун қизиқарли бўлган ишлар билан банд бўлишингиз керак. Акс ҳолда беҳуда куч сарфлаш уёқда қолиб саломатлигингизга ҳам путур етиши мумкин. Катта ишга қўл урганлар учун бугун анча қийин кечади. Муҳаббатда ўзингиз адо эта олмайдиган нарсаларни ваъда қилманг. Кечқурун ёлғиз қолинг, эртанги кун режасини тузинг. Шу баҳонада дам олинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Муҳаббатда хаёлпарастлик, ишонувчанлик сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Бу йўлда аниқ, пухта режага асосланган ҳаракатлар зарур. Бусиз фақат омадсизликка юз тутасиз холос. Пул масаласида тежамкор бўлинг. Фақат рўзғор учун жуда зарур бўлган буюмларнигина харид қилинг. Ўзингиздаги энг яхши хислатларни дўстлар даврасида яна бир бор намойиш этинг. Кечқурун шахсий иш билан қўшни қишлоқ ёки шаҳарга бориб келишингиз мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
1 декабрда ҳеч ким алдамаслиги, ранжитмаслиги учун сергакликка эътибор қаратинг. Дуч келганга ишониб кетаверманг. Энг муҳим ишларни тушга қадар тугатишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида бир одам билан хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Кейинчалик шу одам мавқеингиз ошишида яқиндан ёрдам беради. Очиқ-ойдик суҳбатлардан қочинг. Сирларингизни ўзингиздан бошқага ишонманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ота-она ва фарзандларга кўпроқ эътибор қаратишингиз талаб этилади. Агар улардан олисда бўлсангиз, телефон орқали ҳол сўраш ҳам яқинларингизга кутилмаган совғадан-да ёқимлироқ кечади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ташвишли лаҳзалар пайдо бўлиши мумкин. Ҳойнаҳой, кўпроқ пул олишга умид боғлагансиз-у, сизга кам беришади. Бироқ ташвишларнинг ҳам барчаси ўткинчи. Кейинги кунларда мўмай даромад эгасига айлансангиз, ажаб эмас.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
30 ноябр куни бўлар-бўлмасга хавотирланаверишдан сақланинг. Айниқса, ҳали содир бўлмаган кўнгилсизлик учун хавотирга тушиш руҳиятингизга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шахсий ҳаётингизда ҳам ёқимсиз лаҳзалар юзага келиши кутилади. Аммо молиявий масалада омадингиз кулади. Кутган даромадингизни оласиз ва кўнглингиз жойига тушади. Бу воқеа кечқурун содир бўлиши ҳақиқатга яқинроқ.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ўзингиз умуман бажаришни хоҳламаётган ишларни ҳам адо этишингиз тавсия этилади. Келгусидаги мавқе ошиши ва моддий тўкинлик худди ўша ишларга боғлиқ бўлади. Ишхонангизда ҳамкасблар руҳиятига кириб бориб, ўз манфаатингиз йўлида иш бажаришингиз кутилмоқда. Бу масалада ҳатто энг тажрибали ҳамкасбларни ҳам оғзингизга қарата оласиз. Кечқурун ёга билан шуғулланиш ёқимли кечади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
30 ноябрда нафақат тафаккур билан иш тутишга, балки илҳомланишга ҳам алоҳида эътибор қаратинг. Бу имкониятни асло қўлдан чиқара кўрманг. Сизга гармония бағишлаши кутилаётган лаҳзалардан ўзингизни олиб қочманг. Бу кўпроқ муҳаббат билан боғлиқ. Бугун олис сафарга отланиш муваффақияциз кечади. Саломатликка эътибор қаратинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Атрофингизда содир бўлаётган арзимас ҳодисаларга ҳам диққат билан разм солинг ва керакли хулосалар чиқаринг. Моддий аҳволингиз кутилганидек яхши бўлмаслиги мумкин. Демак, зудлик билан қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз зарур бўлади. Муҳаббатда сизни фақат гармония ва ёқимли лаҳзалар кутиб қолади. Лекин оиласизлар танлагани билан жанжаллашиб қолишдан сақланишлари лозим. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
30 ноябрда ишхонадаги ҳамкасблар билан ҳисоблашган ҳолда юмушларни адо этинг. Акс ҳолда ишларингиз бароридан келмаслиги мумкин. Улар билан ҳамфикр бўлинг. Интилишлардан, меҳнатдан қочманг. Куннинг иккинчи ярмида тақдир сизга ёқимли бир совғани ҳадя этиши мумкин. Ташқарида қарама-қарши жинс вакили ё вакилалари билан муҳаббат ўйинлари ташкил этишдан сақланинг. Бу юзингизни ерга қаратади холос.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Куннинг биринчи қисмида оилавий муаммолар, рўзғор икир-чикирлари билан шуғулланинг. Бир сўз билан айтганда, бугун сиз учун оила ва рўзғор биринчи ўринда туриши лозим. Ижодий ишлар билан шуғулланиш, табиат қўйнига чиқиб кичик оилавий байрам уюштириш хайрли кечади. Шу баҳонада саломатлигингиз ҳам бирмунча мустаҳкамланади, кайфиятингиз кўтарилади. Иммунитетни кўтариш учун мавсумий меваларни кўпроқ истеъмол қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
29 ноябр куни бўлар-бўлмас ишларни нари суринг-да, бўладигани, кўпроқ пул келтирадигани билан банд бўлинг. Тадбиркорлар ҳам бугун моддий аҳволига бир назар ташлаб қўйишса, зиён қилмайди. Куннинг иккинчи ярмида хусусий мулк ва мерос масаласидаги амаллар омадли ўтади. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда сергакликни қўлдан берманг. Кечқурун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши эҳтимолга яқин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ҳаётга оптимист назари билан боқишингиз тавсия қилинади. Шу билан бирга ишни пухта режа асосидагина амалга оширинг. Қуруқдан-қуруқ таваккал қилган ҳолда бажарилган иш наф келтирмайди. Бугун шахсий бизнесни очиш ва интернет орқали пул ишлаб топиш муваффақият келтириши мумкин. Кечқурун оиласизларнинг баъзиларига танлагани, ишонгани ва севган инсони муҳаббат изҳор қилиши кутилмоқда.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
29 ноябрда анчадан бери бартараф этилмай ётган муаммоларни адо этиш учун бор кучингизни ташланг. Шу нарса бугунги моддий аҳволингиз жуда яхши даражага етишида муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Кун давомида яқинларингиз билан тез-тез мулоқот қилинг. Куннинг иккинчи ярмида оила қурмаганларни романтик учрашув кутади. Орзуларингиз ҳақиқатга айлана бошлаши ана шу учрашувдаёқ аниқ сезилиб қолади. Сурункали хасталикка чалинганлар муолажалар ҳақида қайғуришлари лозим.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз ташвишлар ва қайноқ вазиятларга бой бўлади. Қайсидир ишларни пухта режалаштиришингиз, баъзиларидан буткул юз буришингизга тўғри келади. Майда-чуйда хатоликларга йўл қўйсангиз, ўзингизни айбламанг. Бу хатоларни йўл-йўлакай тузатса бўлади. Ишхонангизда зиммангиздаги вазифалар сони камайса, билингки, мукофотдан қуруқ қоласиз. Шунинг учун ишни танлаб ўтирманг. Майда юмушни ҳам алоҳида ҳавас ва муҳаббат билан адо этинг, мевасини албатта кўрасиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
29 ноябр куни ўзингиз жондан севган инсон билан орангиздаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун қулай шароит туғилади. Бу масалада қалбингизга қулоқ тутманг. Тафаккурни ишга солинг. Айрим ишларни бажаришда дўстларингиз ёрдамга келиши мумкин. Бу яхши. Аммо молиявий муаммоларни бартараф этишда барибир ўз кучингизга ишонишга мажбурсиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз шошилишлардан иборат бўлади. Шошқинлик таъсирида кўплаб муаммоларни ижобий ҳал этишга улгурасиз. Лекин шахсий ҳаётингизда кўнгилхираликлар юзага келади. Яқинларингиз сиздан норози. Улар билан алоҳида гаплашиб, муаммони тинчлик ва хотиржамлик ёрдамида бартараф этинг. Жанжал рўзғордаги баракани қочиради. Асабни асранг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
28 ноябр куни айримлар хизмат сафари билан хорижга жўнаб кетиши мумкин. Бу мавқеингиз ўсишининг дебочаси. Аммо сафар сизга молиявий тўкинлик ҳадя этмайди. Пул топишнинг бошқачароқ йўлини топишингизга тўғри келади. Кун давомида муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш илинжида елиб-югурасиз. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг баъзи инжиқликларини ҳисобга олмаса, жиддий кўнгилсизликлар кўзга ташланмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Афсуски, кун алдовларга йўлиқишдан бошланиши кутилади. Бўшашсангиз, тез ён берсангиз, бу алдовлар ишингизга ҳам салбий таъсир ўтказиши ҳеч гап эмас. Муҳаббатда оила қурмаганлар росмана рақиби билан рўбарў бўлиши кутилади. Ана шу учрашув сизга танлаганингизнинг қадрига етишингиз, унга ишона олишингиз учун имкон яратади. Танлаганингизнинг туйғуларига шубҳа назари билан боқманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
28 ноябрда атрофдагиларнинг маслаҳатларига қулоқ тутсангиз, боши берк кўчада қолган лаҳзаларингизда аросатда қолмайсиз. Тадбиркорлар бизнесга демократларча муносабатда бўлишлари лозим. Бу бозордаги ўрнингизни мустаҳкамлайди. Аммо даромад келтирар экан деб дуч келган лойиҳага пул тикаверишдан тийилинг. Бу масалада етти ўлчаб бир кесинг. Пул билан боғлиқ ишларда таваккалчилик кетмайди. Соғлиғингиз ҳақида ҳам алоҳида қайғуринг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Иш жойингизда ҳамкасблар билан бир тан, бир жон бўлган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Бугун жамоавий ишлар сизга кутилган натижани ҳадя этади. Раҳбарингиз ишониб топширган янги вазифаларни ҳам ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда мукофот бошқа қўлга ўтиб кетиб қолиши ҳеч гап эмас. Моддий аҳволингиздан нолимайсиз. Бироқ куннинг иккинчи ярмидагина бу муаммо ижобий ҳал бўлади. Шунинг учун шошқалоқлик қилиб бировдан қарз олиб қўйманг. Кейин афсусланиб юрасиз. Кечқурун баъзилар фавқулодда сафарга отланиши кутилади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
28 ноябрда яқин ўтмишда қолган тажриба, билим ва эски қадрдонлар яна керак бўлади. Иш бажаришда уларнинг барчасидан унумли фойдаланишингизга тўғри келади. Шахсий бизнесингиз бўлса, юқори лавозимда ишлайдиган танишлар ёрдамидан ҳам фойдаланишга ҳаракат қилинг. Эндигина бизнес очиш пайига тушганларга ҳам улар албатта ёрдам қўлини чўзади. Кечқурун маданий дам олиш ва эрта ухлашга ётишга эътибор қаратинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
27 ноябрда сиз буткул янги танишлар орасида бўлиб, ажойиб ғоялар муаллифига айланишингиз мумкин. Бу ғояларни қанча тез ва қойилмақом тарзда ҳаётга йўллай олсангиз, даромадингиз шунча кўп бўлади. Лекин қобилиятингизни дуч келганга гапириб мақтанишдан тийилинг. Ёмоннинг кўзи ҳатто филни ағдаришини унутманг. Кун давомида фақат интуициянгизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Эрталабданоқ иш жойингизга ўзингиз учун шундай иш шароити яратингки, бу усуллар оптимал даражада бўлсин. Бугун мавқеингиз ортишини таъминлаш йўлида ҳаракатлар бошласангиз, ютқазмайсиз. Ишда, шахсий ҳаётда нафақат кучни, балки вақтни ҳам тежаб-тергаб сарф этинг. Молиявий муаммоларингиз бугун кўнгилдагидек ижобий ҳал бўлмаслиги мумкин. Қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз, ёмон бўлмасди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
27 ноябр куни ҳар қандай вазиятда ҳис-туйғуларни жиловлашга эътибор қаратинг. Гарчи кимдир сизни жанжалга тортиш ҳаракатидалигини пайқасангиз ҳам, хотиржамликдан воз кечманг. Молиявий масалада баъзи кўнгилсизликларга дуч келишингиз мумкин. Бошқаларнинг ҳожатини чиқаришга камроқ вақт ажратиб, ўз манфаатларингиз ҳақида қайғурсангиз, албатта пулингизга пул қўшилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кўзланган эзгу мақсадлар сари секин, шошилмасдан, аммо ўзингизга тўлиқ ишонган ҳолда интилишингиз тавсия этилади. Яқиндан бери сиз билан ҳамкорликда иш юрита бошлаган одам бугун кутилмаган совға тайёрлаб қўйиши мумкин. Совғани жуда хотиржамликда қабул қилинг. Сафар, тадбиркор бўлсангиз, фойдали шартномаларни имзолаш, рўзғор икир-чикирлари ҳақида оилангиздагилар билан бамаслаҳат иш тутинг. Кечқурун ёга ва сузиш машқларини бажариш фойдали кечади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
27 ноябрда муҳим қарорлар чиқариш учун қулай имкониятлар юзага келади. Янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этшингизда худонинг ўзи мададкор бўлади. Лекин бу лойиҳалар то амалга ошмагунча ҳамкасбларга индамай туринг. Тадбиркорлар ҳар бир қилинажак ишни ҳамкорлар билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширишлари тўғрироқ бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оғир ҳазм бўладиган таомлар истеъмолидан тийилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Агар дўстлар сизга ҳар жабҳада яқиндан ёрдам бериш истагида бўлса, инкор этманг. Вазиятни тўғри баҳоланг ва ишни тўғри ташкил қилинг. Муҳаббатда бугун қайсарликлар ўтмайди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан дипломатларча муносабат юритишингизга тўғри келади. Оила қурмаганларни кечқурун романтик учрашув ва ёқимли лаҳзалар кутиб туради. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Ҳар бир кунингиз учун шукр қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Иш бажаришда нафақат сифатга, балки тезликка ҳам эътибор қаратинг. Бугун зиммангизда бир талай мажбуриятлар кўндаланг турибди. Муаммоларни ҳал этишда тафаккурга суянинг. Молиявий масалада ўзига хос усул танлаган ҳолда иш тутинг. Шахсий ҳаётда қадимий анъана ва урф-одатларга албатта амал қилишингиз керак. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Айримларнинг бугун ухлаб кўрадиган туши ўнгидан келиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 ноябрда тақдирдан неки кутган бўлсангиз, барчасига эгалик қилишингиз учун имконият бор. Бугунги кун муҳаббатда ҳам сизга бир-биридан ёқимли, кутилмаган совғаларни ҳадя этади. Ўзингиздаги энг яхши хусусиятларни атрофдагилар билан ҳам баҳам кўринг. Кечқурун миянгизга ишингиз билан боғлиқ ажойиб ғоя қуйилиб келиши мумкин. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эгизаклар буржи остида туғилганларга бугунги кун профессионал касби билан боғлиқ юмушларни адо этиш учун қулай кечади. Ишларни жуда катта тезликда бажаришингиз керак. Шахсий ҳаётда аразлар, келишмовчиликлар, қайсарликларни четга суриб қўйинг. Бу нарса энг яқин инсонлардан айрилиб қолишингизни таъминлайди холос. Кечқурун овқатланишда сергакликни қўлдан бой берманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
25 ноябр куни ишларни ўта хотиржамликда адо этишга ҳаракат қилинг. Иш оғир бўлса ҳам чўчиманг. Худонинг ўзи сизга куч-қувват, бардошни ҳадя этади. Ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ мутахассисларга ёрдам сўраб мурожаат этсангиз ҳам уят ҳисобланмайди. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун қўшимча даромад келтирадиган иш топишингиз лозим бўлади. Бу муаммони ижобий ҳал этишда сизга интернет яқиндан ёрдам бера олади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз бахтли лаҳзалар ва гармонияга бой бўлиши кутилмоқда. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни беҳуда севмаслигингизга унинг сизга бўлган чексиз садоқати ва ҳурматини кўргач, яна бир карра амин бўласиз. Яратганга шукр. Ишхонадаги раҳбарларга маошингиз оширилишини сўраб мурожаат этсангиз бўлади. Хавотирли лаҳзалардан сизни яқин дўстингиз халос этади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 ноябрда энг оғир ва мураккаб вазифаларни бажаришингизга тўғри келади. Лекин атрофдагилардан ёрдам кутманг ва талаб ҳам қилманг. Агар мушкулотларга сабр қила олсангиз, албатта муваффақиятга эришасиз. Эшитган ҳар бир янгиликни чуқур таҳлил қилинг. Куннинг иккинчи ярмида фириб ва алдовларга дуч келишингиз мумкин. Кечқурун сизни кутилмаган совғалар кутиб туради.