ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун ҳар қандай ишни бажаришда эътиборли бўлишингиз тавсия қилинади. Бундан ташқари, қариндошлар билан орангиздаги муносабатлар бузилмаслиги учун ҳаракат қилинг. Яқиндагина ҳайдовчилик гувоҳномаси олган бўлсангиз, серқатнов йўлларда автомобилни эҳтиёт бўлиб ҳайданг. Жаримага тушиш-ку, майли, чидаса бўлади. Ҳалокатга учрашингиздан худо асрасин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
24 ноябр куни ақлий меҳнат кишилари ва ижодкорларга омад кулиб боқиши кутилмоқда. Шундай экан, жисмонан зўриқишлардан қочиб, тафаккурни ишга солсангиз бас, эзгу ниятларга худонинг ўзи етказади. Янги лойиҳаларни ҳаётга йўллаш арафасида бўлсангиз, фаолликни оширинг. Раҳбариятга кириб шахсан ўзингиз бу ҳақда хабар беринг. Кечқурун айрим дўстларимиз хизмат сафарига жўнаб кетишлари мумкин. Овқатланишда зийраклик саломатлигингиз гарови эканини унутманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Иш жойингизда омад сизга кулиб боқиши кутилмоқда. Бунга жуда қисқа фурсатда эришасиз. Фақат сизга ёрдам берадиганларга нисбатан адолатли ва мулойим муносабатда бўлинг. Кимки ўз ҳаракатларини олдиндан режалаштирган бўлса, уларни ҳам омад қучиши тайин. Кун давомида ҳаёт ва келгуси режаларда ҳамфикр бўла олувчи инсонлар билан танишасиз. Бу ҳам фақат яхшиликка. Кечки пайт жодугар ва фириб усталаридан нарироқ юринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
24 ноябрда баъзилар хорижга хизмат сафари билан жўнаб кетишлари мумкин. Бу сафар давомида фаолиятингиз йўналишини кескин ўзгартиришни истаб қоласиз. Бу савдоми, ё санъат соҳасими, ҳозирча номаълум. Аммо қарорингиз келгусида албатта ўз мевасини беради. Куннинг иккинчи ярмида сурункали жигар ва ичак хасталиклари қўзғалиши мумкин. Эҳтиёт чораларини кўриб қўйинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ишлаш учун кучингиз етарли, мулоқот ва муносабатлар юритиш учун руҳий аҳволингиз аъло даражада бўлади. Сизнинг истакларингизга қарши ҳодисалар юз бермайди. Бу сизга оптимизм ва бир олам қувонч бахш этади. Тижорат соҳасида ишлайдиган дўстингиз куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф қилиши мумкин. Кечқурун ўзингизга, ташқи кўринишингизни тартибга келтириш ва яқинларингиз билан муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
24 ноябр куни жисмоний ва руҳий зўриқишларни сезиларли даражада камайтиришингиз талаб этилади. Акс ҳолда хасталик хавф солиши мумкин. Кун бўйи фақат фойда келтириши мумкин бўлган ишларни бажаринг. Истак ва орзуларни ҳақиқатга айлантириш учун кўпроқ ахборот тўплашингиз керак бўлади. Муҳаббатда эришган ютуқларингизни дуч келганга гуллаб қўйманг, кўз тегади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Истакларингиз, орзуларингиз бисёр. Бироқ «олтин балиқ» ҳозирча қўлингизга тушмоқчи эмас. Шунинг учун сергаклик билан, орқа-олдингизга қараган ҳолда ҳаракатлар содир этаверинг. Иш жойингизда раҳбарларнинг назаридаги ягона ходимга айланишингиз кутилмоқда. Кечқурун хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Шахсий автомобилингизда сафарга чиқмоқчи бўлсангиз, серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Соғлиғингизни эҳтиётланг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
23 ноябрда сирларингизни дуч келган одамга гуллаб қўяверишдан сақланинг. Ишингиз орқага кетиб қолиши мумкин. Молиявий масалада ҳам муваффақиятлар кўзга ташланмайди. Шу сабабли катмонингизда борини эҳтиётлаб ишлатинг. Шубҳасиз, бунинг ҳам ўз ечими йўқ эмас. Вазиятга қарши туриб қолмасангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Тўғри йўлдан, пок ният билан боринг. Албатта бахт, саодат манзилига етасиз. Овқатланишда меъёрни билинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Иш жойингизда арзимас сабаблар билан ҳурматингиз, обрўйингизга путур етиш хавфи сезилмоқда. Агар мақсадингиз йўлида ҳамкасблар юзига оёқ қўядиган бўлсангиз, албатта кўнгилсизликларга дуч келасиз. Ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг. Сизга ёрдам беришни хоҳлайдиганлар кўп. Фақат улар билан хабарлашиб, вазиятни тўғри тушунтира олсангиз бас. Бугун спорт билан шуғулланиш, танани чиниқтиришга йўналтирилган амаллар, овқатланиш рационига янгиликлар киритиш муваффақиятли кечади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
23 ноябр куни бир дақиқа ҳам ишсиз қолиб кетманг. Акс ҳолда кўзланган ниятларга етишингиз амри маҳол бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Оила қуришга улгурмаганлар иш жойида ажойиб инсон билан романтик муносабатларга киришишингиз кутилади. Бу соҳада қалбингиз амригагина бўйсунинг. Ўзгаларнинг маслаҳатига учиб қўйманг. Умуман, бу сирни бошқаларга ошкор этмаганингиз маъқул. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Куннинг биринчи ярмида қизиқарли ва муҳим шахслар билан учрашиб суҳбатлашишингиз кутилмоқда. Шу билан бирга янги танишувларни бошдан кечирасиз. Шунинг баҳонасида жуда муҳим бир хабарни эшитасиз ва хабар яқин келажакда сизнинг фойдангизга ишлай бошлайди. Молиявий муаммоларни бартараф этиш жараёнида эътиборсизлик қилиб қўйманг. Кечқурун фавқулодда сафарга отланишингиз мумкин. Бу сафар ишингиз билан боғлиқ ва ҳурматингиз ошиши учун хизмат қилади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
23 ноябр куни ҳатто майда-чуйда, арзимас туюлган ишлар ҳам катта фойда келтириши мумкинлигини англаб етасиз. Шунинг учун уларни меҳр ва борлиғингизни бағишлаган ҳолда адо этишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётда тузган режаларингиз осон ҳал бўлади. Рўзғордаги ташвишларни бартараф этиш масъулияти кўп вақтингизни ўғирлаши мумкин. Шу сабабли кечқурун дўстлар билан бўлиб ўтиши кўзда тутилган учрашувни бошқа кунга қолдиринг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Иш ва шахсий ҳаёт масаласида тузган режаларингизни бировларга зинҳор ошкор эта кўрманг. Оилада фақат етакчилик учун интилинг. Бу сизга ҳам, оилангиздагиларга ҳам фақат фойда келтиради. Жамиятда ўз ўрнига эга бўлган бир одам сизга қўшимча даромадли иш таклиф этиши мумкин. Кечки пайт фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Аммо бу сафар сизга молиявий наф келтирмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
22 ноябр куни дуч келган одамга кўнглингизни очаверишдан тийилинг. Бу ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам сизга фақат кўнгилсизлик ҳадя этади. Ундан кўра сизга кўпроқ ишонадиганлар билан ҳамфикр, ҳамсуҳбат бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида сизга жуфтингиз ва оила аъзоларингиз моддий жиҳатдан кўмак беришга шайланишган. Кечқурун миянгизга ишингиз билан боғлиқ ажойиб ғоя қуйилиб келиши мумкин. Дарров дафтарнинг бир четига ёзиб қўйинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун куннинг биринчи ярмиданоқ кўп гапирмай, кўп ишлаш қоидаларига қатъий амал қилинг. Сирларингизни ўзингизда ушланг. Куннинг иккинчи ярмида ёлғиз қолиш ва яқин келажак ҳақида фикр юритиб олиш учун қулай имконият туғилади. Шу баҳонада чин кўнгилдан дам олишга ҳам эришасиз. Муҳаббатда сизни мамнун этадиган ҳодисалар кўзга ташланмайди. Кечқурун сафарга отланишингиз мумкин. У сизга моддий тўкинлик ҳадя этади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
22 ноябрда ҳамкасблар ва дўстлар билан ўзаро муносабатларга алоҳида эътибор қаратинг. Иложи борича мулойим бўлинг. Ютқазмайсиз. Йўлингизда майда бўлса-да кўнгилсизликлар учрайди, бардамликни қўлдан берманг. Тадбиркорлар бугун фойдали шартномаларга имзо чекишлари мумкин. Бу ҳолат сизга истаганингиздан ҳам кўпроқ оптимизм бахшида этади. Сиз ҳаётни, ёруғ оламни қалбан чуқур ҳис эта оласиз. Кечқурун ҳаммомга чиқиб келиш саломатлик учун фойдали кечади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун қалбан пок, одамохунлигингизни барчага кўз-кўз қилсангиз ярашади. Бу ишингиз сизга ҳар жиҳатдан яхшилик келтиради. Дўстларингиз сони кўпаяди. Оила қурмаганлар муҳаббатда вақтинчалик романтикани деб танлаганини унутиб қўймасликлари зарур. Ундан кўра молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш ҳақида бош қотиринг. Бу бугунги кунингиз учун энг муҳим масала ҳисобланади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
22 ноябр куни нафақат тадбиркорлар, балки бошқа соҳа вакиллари ҳам ҳамкорлар, ҳамкасблар билан юзага келадиган жанжалли вазиятларни худонинг каромати туфайлигина четлаб ўтишади. Оиладагиларга нисбатан ҳам қўпол муносабатда бўлманг. Жанжал кучаяди. Кечқурун кайфиятингиз тушкун ҳолатда бўлиши кутилади. Шунинг учун ёлғиз қолинг ва шу кўйи дам олинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Молиявий масалада пайдо бўладиган хатоликларни тузатиш билан шуғулланинг. Гарчи хатоликлар сиз тарафингиздан йўл қўйилмаган бўлса-да, улардан тўғри хулосалар чиқаришга ҳаракат қилинг. Қайсарлик, принсипиаллик каби иллатларни четга суринг. Улар яшашингизга жиддий халал беради. Шахсий ҳаётда қариндошлар ёрдамига суянинг. Соғлиғингизни асранг. Керак бўлса, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
21 ноябрда ишингиз билан боғлиқ янги таклифлар келиб тушади. Улар қўшимча даромад келтирувчи юмушлар бўлиши мумкин. Рози бўлаверинг. Моддий аҳволингизни яхшилашда тўсиқларга дуч келасиз. Аммо ортга чекинманг. Курашинг ва ниҳоят ғолиб бўлинг. Кечқурун оила қурмаганлар романтик танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Бахтингизни берсин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз қувончли лаҳзалар билан бошланади. Муаммоларингиз ўз-ўзидан ижобий ҳал бўла бошлаганини кўрасиз-у, илҳомлана бошлайсиз. Тўлқинланиб кетасиз. Бу вужудингизга бир олам гармония сингишини таъминлайди. Куннинг иккинчи ярмида ёлғизлар бўлғуси жуфтини учратишлари мумкин. Бунинг учун дўстлар билан дам олишдан, тасодифий танишувлар ва интернет орқали ёзишмалардан воз кечиб қўймаслигингиз зарур.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
21 ноябр куни миянгизда пайдо бўладиган ғояларни ҳаётга муваффақиятли тадбиқ эта оласиз. Муҳаббатда камтарроқ бўлинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг кўнглини оғритадиган гап айтиб қўйманг. Иллюзиядан қочинг. Дўстлар билан қизғин суҳбатлар сизни кечки пайт кутиб туради. Шунинг натижасида кайфиятингиз кўтарилади. Айримлар кечқурун ўзини ёмон ҳис эта бошлаши мумкин. Баъзи дўстларимиз кечқурун меҳмон кутишга тайёр турсинлар. Кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши эҳтимолга яқин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ишингиз ва мавқеингиз ошиши билан боғлиқ азалий орзуларингиз бугун ҳақиқатга айланиши мумкин. Орзулар сари олиб борадиган йўл ўнқир-чўнқирлардан иборат бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шахсий ҳаётингизда танаффуслар юзага келилши кутилади. Оила қурмаганлар янги танишувларни бошдан кечиради. Агар қатъиятли бўлсангиз, кечгача барча эзгу мақсадларга албатта етасиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03
21 ноябрда ҳазил-мутойибага мойил бўла олсангиз, ҳар қандай жиддий тўсиқни енгиб ўтасиз. Шокка тушириши мумкин бўлган ҳодисалар, вазиятларга дуч келсангиз ҳам хотиржамликни қўлдан берманг. Зерикарли туюлган ишларни бажаришда тезликни оширинг. Тезроқ қутуласиз. Жуфтингиз сиздан адолат, тўғрисўзлилик, садоқат кутади. Уларни ҳадя эта оласиз. Бардамликдан воз кечманг!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун ўзингизни иложи борича хотиржам ва камтарона тутишга ҳаракат қилинг. Кун давомида кўплаб янги танишувларни бошдан кечирасиз, суҳбатлар қурасиз. Агар эмоциянгизни назоратда тута билсангиз, ортиқча кўнгилсизликлар юз бермайди. Раҳбарлар билан ходим сифатида гаплашинг. Уларга сўз қайтарманг. Улар ишингиздан мамнун бўлсалар-да, айрим масалаларда сизни танқид остига олишлари муқаррар.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
20 ноябрда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишлар сизга муваффақият ва кўнгилдагидек даромад ҳадя этади. Бунинг учун бир вақтнинг ўзида бир неча ишларни адо этишингизга тўғри келади. Лекин ташвиш чекишга ўрин йўқ. Сиз уларнинг уддасидан чиқа оласиз. Муҳаббатда қатъий ва реал қарор чиқарган ҳолда иш тутинг. Оила қурмаган бўлсангиз, танлаганингиз сизга ёқдими, тамом, севгилингизнинг қўлини сўранг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Эрталабдан Оллоҳнинг номи билан бошлайдиган ишларингиз сифатига алоҳида эътибор қаратинг. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш, спорт билан шуғулланишни бошлаш, асабингизга тегиб тинчлик бермаётган кимсалар билан муносабатларни узиш муваффақиятли кечади. Муҳаббатда шафқат масаласини иккинчи ўринга қўйинг. Агар танлаганингиз ёки жуфтингизга ачиниш, шафқат ҳисси билан муносабатда бўлсангиз, бу муносабатларнинг умри қисқа бўлади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 ноябр куни ҳамфикрлар топа билсангиз, кўзланган режаларни сира қийинчиликларсиз ҳақиқатга айлантира оласиз. Бир ўзингиз ҳам уларни амалга оширишингиз мумкин. Бироқ бу жуда кўп вақт талаб қилади. Айниқса, молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳамфикр ва кўмакчи албатта керак бўлади. Кимдир лотерея ўйнаб катта пул ютиб олиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Агар шундай бўлиб чиқса, оилангиздагиларнинг барчасига қимматбаҳо совғалар ҳадя этишни унутманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ёлғонларга, хушомадларга учманг. Кунингиз шундоқ ҳам омадли кечиши кутилмоқда. Муҳаббатда ҳам оиласи йўқлар алданиб қолишлари эҳтимолга яқин. Шундай экан, ҳар кимнинг гапига лаққа тушишдан сақланинг. Тушдан кейин аввалги кунлари амалга оширилган ишлар учун мукофот пули олишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун ҳамкасблардан бири билан хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Сафар ҳам сизга моддий рағбат ҳадя этади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 ноябрда тадбиркорлар барча муҳим келишувлар ва учрашувлардан воз кечсинлар. Бугун сизнинг руҳий ҳолатингиз қониқарли даражада эмас. Рўзғор, оила юмушлари, муаммоларини биринчи ўринга қўйинг-да, уларни қисқа фурсатда аъло даражада бартараф этиш пайида бўлинг. Кимлардир бош ва оёқ оғриғидан безовталаниши мумкин. овқатланишга алоҳида эътибор беринг. Режимни бузманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугунги кунингиз ажойиб тарзда бошланади ва бу ҳолат кечгача давом этади. Ҳатто, сизга орқаваротдан ҳасад қиладиганлар ҳам ишдаги тажрибангиз ва салоҳиятингизни кўргач, сиздан ўрнак олиш ҳаракатига тушади. Раҳбарлар ҳам сизни кузатишади. Шунинг учун йўлдан озманг. Атрофдагилар билан бўлар-бўлмасга баҳслашишингиз тавсия қилинмайди. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга отланишлари мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
19 ноябрда ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ҳушёрликда қилинган фикр сизга ёрдам бера олади. Ҳар бир масалани обдон ўйлаб ҳал этинг. Акс ҳолда ишда мавқе, уйда обрўдан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Дўстлар билан муносабатларингизда чалкашликлар кўзга ташланиши мумкин. Бу кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатиши тайин. Шунинг учун ёлғиз қолиб дам олишингиз зарур. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12
Кунингиз унумли кечади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз бароридан келади. Агар анчадан бери бошқа касбни эгаллаш истагида бўлсангиз, бугун айни пайти. Фақат мўл даромад келтирадиган иш қидиринг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда хатоликка йўл қўя кўрманг. Бу яранинг битиши қийин бўлади. Жуда дўппи тор келса, ён беринг-қўйинг. Саломатлигингизни асранг. Ҳали у сизга кўп керак бўлади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
19 ноябр куни атрофдагилар, ишхонадаги ҳамкасбларга нисбатан дипломатларча муносабатда бўлинг. Алданишдан, чув тушишдан чўчиманг. Бугун Оллоҳнинг ўзи ҳимоячингиз бўлади. Қанчалар тўғрисўз, ҳалоллик билан ҳаракатлар содир этсангиз, ҳимоя шунча кучли кечади. Тадбиркорлар ўз ҳамкорларининг бизнесдаги фикрларини олдиндан яхшилаб ўрганишлари керак.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун аёллар ўз хонадонини йиғиштириш билан машғул бўлишлари кутилади. Шу сизга чуқурроқ, эркинроқ нафас олиш имконини бериши мумкин. Рўзғордаги муаммоларни жуфтингиз билан бамаслаҳат бартараф этганингиз маъқул. Молиявий масалада ҳам фақат ўзингизга ишониб қолишингиз нотўғри бўлади. Яқин инсонлардан ёрдам сўранг. Бу ёрдам сизга сув ва ҳаводек зарур.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03
19 ноябр куни жамоавий тарзда иш бажаришингиз талаб этилади. Агар ишга ижодий ёндаша билсангиз, бировларнинг кўмагига ҳам муҳтожлик сезмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида ўзингиз учун дам олиш соатини эълон қилинг. Энг яқин инсонлар билан табиат қўйнига чиқсангиз ҳам биров қаршилик қилмайди. Бугун медитация, бассейнда чўмилиш саломатлик учун жуда фойдали кечади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугунги кунингиз жуда енгил ва ёқимли ўтиши кутилмоқда. Агар ҳар бир ишда, ҳаракатда қалбингизга қулоқ тута билсангиз, барча кўнгилсизликларни айланиб ўтишингиз учун кафолат бор. Янги танишувлар ҳам сизни мамнун этади. Кўнгли қоралар бугун сизнинг яқинингизга кела олишмайди. Кечқурун яқин манзилга сафар қиласиз. Сафар сизга қандай муваффақият келтириши мумкинлигини олдиндан бошқаларга гуллаб қўйманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
18 ноябр куни тушга қадар бир дунё совғалар ва кутилмаган совғалар соҳибига айланишингиз мумкин. Уларнинг барчаси қўлингизга фавқулодда келиб тушади. Худди шу нарса сизга ёқимли туйғуларни ҳадя этади. Тадбиркор бўлсангиз, муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда эҳтиёткорликка эътибор беринг. Арзимас хато ҳам сизга катта кўнгилсизлик олиб келиши ҳеч гап эмас. Кимдир меҳнат таътилига чиқиш учун шайланса, бу ниятлари вожиб бўлади. Кун давомида қилинган сафар ва учрашувлар ҳам ёқимли кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Уй ёки бошқа хусусий мулк олди-сотдиси билан боғлиқ ҳужжатларга сергаклик билан имзо қўйинг. Кимлардир лотерея ўйнаб пул ютиб олиши, яна кимлардир мукофот пулини қўлга киритиши мумкин. Турли характерга эга одамлар билан учрашиб мулоқот қилиш сизга оптимизм бахш этади. Шунинг учун янги танишувлардан асло бош торта кўрманг. Фақат бугун муҳаббатда омадингиз чопмаслиги хавфи бор. Аммо бу вақтинча.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
18 ноябрда барча майда-чуйда ишлардан, хатоликлардан воз кечинг. Улар сизнинг ишингизни орқага кетказади холос. Маслаҳат берувчиларни айбламанг. Улар сизга фақат яхшилик тилашади. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Лекин овқатланиш режимини бузманг. Спортнинг фаол турлари билан шуғулланманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Шахсий ҳаётингиз, бошқалар ҳаёти билан боғлиқ барча тадбирларда, ҳодисаларда фаол иштирок этишингиз тавсия қилинади. Хафагарчиликлар ва шубҳа-гумонларни ҳозирча четга сура туринг. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун сизга тўғри ҳисоб-китоб, аниқ ва тезкор ҳаракатлар зарур бўлади. Тадбиркор бўлсангиз, бугун сира иккиланмасдан, катта ишларга пул тикишингиз мумкин. Албатта муваффақиятга эришасиз. Саломатлигингизни ва асабларни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
18 ноябр куни шахсий ҳаётга эътибор қаратиб, зиммангиздаги барча мажбуриятларни чин кўнгилдан адо этишингиз лозим. Кўпчилик қондошлар сизга ишонишмоқда. Уларнинг ишончини йўққа чиқарманг. Бўлар-бўлмас ишларга вақт сарфламанг. Дўстлар билан учрашувлар, табиат қўйнида дам олиб қайтиш бугун муваффақиятли кечади. Асосийси, бу ҳаракатларни олдиндан режалаштириб олсангиз бас.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
17 ноябрда бажарилиши лозим бўлган ишларни, бартараф этишингиз зарур бўлган муаммоларни ҳаяжонларсиз, асабийликларсиз адо этинг. Агар ўз кучингиз ва имкониятингизга суянган ҳолда иш юритсангиз, натижаси жуда қувонарли кечади. Оилали дўстларимиз уйдаги муҳитга сергаклик ва тийрак назар билан баҳо беришлари керак. Бугун моддий аҳволингизни яхшилаш масаласи оғир кечиши мумкин. Аммо пулсиз ҳам қолмайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Иш бажаришда илгариги тажрибангиздан келиб чиқиб ҳаракатлар содир этинг. Айримларга бугун касби доирасидаги билимларни оширишга тўғри келиши мумкин. Муҳаббатда эса ташаббус биринчи бўлиб сиздан чиқиши лозим. Шунда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз қаршисида ҳурматингиз ортиши мумкин. Айниқса, оила қурмаганлар учун ташаббускорлик сув ва ҳаводек зарур. Кечқурун айримлар вужудида ҳорғинлик аломатларини ҳис этиши кутилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
17 ноябрда ҳамкасблар, дўстлар, яқин қариндошлардан ташқари ёш болалар билан ҳам дипломатларча мулоқот қилинг. Муаммоларни ёлғизликда эмас, қариндошлар билан биргаликда бартараф этганингиз маъқул. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишлари мумкин. Бу сизга моддий манфаат ҳам тақдим этади. Башарти кун давомида ҳасадгўйлар билан тўқнаш келишингиз хавфини сезсангиз, имкон доирасида уларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун эрталабдаёқ ҳаётда ҳатто тасаввурингизга ҳам сиғдириб кўрмаган одамлар кутилмаганда сизга ёрдам қўлини чўза бошлашади. Шундан кейингина дунёни қайта англагандек бўла бошлайсиз. Муҳаббатда кутилмаган қувончли лаҳза бошингизга тушади. Сиз болаликдаёқ ўзингиз ёқтириб қолган инсонни учратасиз. Бу сизга бир олам гармония ҳадя этиши тайин. Ажабланарлиси шуки, у ҳам сизни учратишни бир умр орзулаган бўлиб чиқади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
17 ноябр куни сиздан биринчи навбатда руҳан кўтаринкилик талаб этилади. Чунки энг муҳим қарорлар қабул қилишингиз мумкин. Билим доирасини кенгайтириш, ижод билан машғуллик бугун муваффақият келтиради. Азалий орзуларга эришиш учун ҳам сиз айнан руҳий жиҳатдан кучли бўлишингиз керак. Муҳаббатни эса бугунча иккинчи даражага тушириб туринг. Соғлиғингизни назорат қилиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Профессионал касбингиз билан боғлиқ барча ишларингиз бароридан келади. Бунга шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади. Агар имконият топа олсангиз, тушдан кейин табиат қўйнига чиқиб ҳаво алмаштиринг. Бу бош ва оёқ, варикоз каби хасталикларни ҳайдаб солишда жуда асқотади. Молиявий масалада қайғуга ботманг. Бу муаммо ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Кечқурун овқатланишда сергак туринг. Режимни бузиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Куннинг биринчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз кутилмоқда. Шу баҳонада шахсий режаларни ҳам амалга ошириб оласиз. Бир сўз билан айтганда, бир ўқ ёрдамида иккита қуённи тутасиз. Кун мобайнида рўзғордаги муаммоларни ҳам йўл-йўлакай бартараф этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек асранг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
16 ноябрда миянгизда қанча ғоя бўлишидан қатъи назар уларни бировларга ошкор эта кўрманг. Агар кимгадир қайсидир масалада ён бериш зарур бўлса, бу ишни сира иккиланмасдан амалга оширинг. Чалкаш вазиятларга тушиб қолсангиз, худди шундай йўл билан чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан янада очиқроқ мулоқот қилинг. Шунда муносабатларингизга путур етмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз анчагина оғир кечиши кутилмоқда. Бундан ташқари, ишдан рухсат сўраб, бошқа шаҳарга жўнаб кетишингизга тўғри келади. У ерда шахсий ишларингизни амалга оширасиз. Ишлар оз эмас. Агар амалга оширмасангиз, бошингизга балодек ёғилиши ҳеч гап эмас. Асаб тизимингиз яхши ҳолатда бўлмаса, маънавий етуклик сари етакловчи машғулотлар билан банд бўлинг. Лекин бу ишни кечқурун амалга оширинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
16 ноябр куни профессионал касбингиз билан боғлиқ муаммоларга дуч келасиз. Уларни бартараф этишда тажрибаси сизга нисбатан кўпроқ ҳамкасбингиз ёрдам бериши мумкин. Молиявий масалада ҳам бугун омад сизга кулиб боқмайдиган кўринади. Лекин оч ҳам қолиб кетмайсиз. Ҳар ҳолда қора қозон қайнашдан тўхтамайди. Саломатлигингиз панд бера бошлаши кутилади. Қон босимидан безовталанишингиз хавфи бор. Чорасини кўринг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун нафақат пуллар, балки оқиб келувчи турли мавзудаги хабарларни ҳам назоратда ушлашингиз талаб этилади. Улар сони шу қадар кўп бўладики, сал бўшашсангиз, ҳисобдан адашиб кетасиз. Куннинг иккинчи ярмида асосан оилавий муаммолар билан банд бўлишингиз мумкин. Муаммолар чалкашликдан иборат бўлса ҳам чўчиманг. Уддалайсиз. Амаллайсиз. Оила қурмаганларнинг баъзилари кечқурун танлаганига муҳаббат изҳор қилиши кутилади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
16 ноябрда сиз ҳар қандай давра учун орзиқиб кутилган меҳмон даражасида бўласиз. Тадбиркорлар бир жойда ўтириб қолишмайди. Келишувлар, фойдали шартномалар, бошқа уйга кўчиб ўтиш каби амаллар тўлиб-тошади. Ишхонангиздаги юмушларни ҳам аъло даражада адо этишга мушарраф бўласиз. Шахсий ҳаётингизга ҳам илиқ муносабатлар кириб боради. Оила қурмаганлар эса романтик учрашувни бошдан кечиради.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Жисмоний ва ақлий меҳнат кишилари жисмонан зўриқишдан сақланишлари керак. Ишларни шошилмасдан, хотиржамликда амалга оширинг. Барча ишларни тугатишга улгурмаслигингиз мумкин, аммо саломатлигингиз тобида бўлади. Муҳаббатда янги режалар тузишга уринманг. Ҳаммаси борича қолгани маъқул. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳам муваффақиятга эришасиз. Сиздан қарз олганлар қарзини қайтаради. Кимлардир сизга қўшимча даромадли иш таклиф этади
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
15 ноябрда янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишингизга тўғри келса, бу ҳақда ҳатто ҳамкасбларга ҳам оғиз оча кўрманг. Йўқса ҳасад орага тушади. Бу сизга муваффақияцизлик келтиради. Раҳбарлар сизга ишонадими, шуниси етарли. Шахсий ҳаётда етакчи бўлишга уринманг. Кузатувчи роли сизга жуда мос тушади. Молиявий муаммоларни оила аъзоларингиз билан биргаликда бартараф этинг. Саломатликни мустаҳкам сақлаш учун витаминлар истеъмолини тўхтатманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Иш жойингизда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ёлғизликда ҳаракатлар содир этманг. Бугун сизга жамоавий ҳаракатлар кўпроқ фойда беради. Муҳаббатда танлаганингиз ёки жуфтингиз билан орангизда булуциз ҳаво зоҳир бўлиши лозим. Туманни ҳайдаб солинг. У муносабатларга путур етказади. Тадбиркорлар яқин ҳамкорлари қаршисида тўғри сўз ва ҳаққоний бўлиши зарур. Молиявий масалада ҳисоб-китоб аниқ бўлиши лозим. Бусиз йўқотишларга юз тутишингиз мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
15 ноябрда кунингиз ёрқин ҳодисаларга мўл бўлиши кутилмоқда. Атрофдагилар билан мулоқотда, иш ва пул топишда ёқимли лаҳзалар ҳамроҳ бўлади. Худди уйингиз ва ишхонангизга охири яхшилик билан тугайдиган эртак ташриф буюргандек мамнунликда кун ўтказасиз. Оила қурмаган бўлсангиз, ҳаракатингизни қилинг. Олдинда сизни бахтли лаҳзалар кутмоқда. Бахтингизни қўлдан бой бериб қўйманг. Бугун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
15 ноябр куни иш жойингизда майда кўнгилсизликлар юзага келиши кутилади. Зиммангиздаги ишни ўз вақтида бажара олмаслигингизга ҳамкасблардан бири сабабчи бўлади. Терини ёшартириш ва организмни тозалаш амаллари бугун хайрли кечади. Кун давомида кўплаб хабарлар эшитишингизга тўғри келади. Аммо уларни эринмасдан таҳлил қилиб чиқинг. Кимлардир тадбиркор бўлишни орзулаётган бўлса, ҳозирдан тайёргарлик кўришингиз тавсия қилинади. Саломатлигингиз бугун сизга панд бермоқчи эмас.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Иш жойингизда ҳамкасблар билан муносабатларда ҳазил-мутойибага алоҳида эътибор қаратинг. Муаммолар бўлади албатта. Аммо сабр билан иш тутишингиз лозим. Бусиз келгусида эзгу ниятларга эришишингиз шубҳа остида қолади. Моддий аҳволингиздан хавотирланмасангиз ҳам бўлади. Пул бугун сизга хиёнат қилмайди. Оиласизлар кечқурун романтик характерга эга янги танишувни бошдан ўтказишади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
14 ноябрда пластик карточкангизга келиб тушган пуллар миқдорини кўриб тилингиз калимага келмай ҳайратда қолишингиз тайин. Бу нафақат мукофот, балки банкларда асрайдиган пулларингизнинг фоизлари ҳам бўлиши мумкин. Кераксиз буюмлар, фақат зиён етказишни биладиган одамлардан ҳам воз кечишингиз талаб қилинади. Оилалилар кечқурун яқинлари даврасида вақт ўтказишлари лозим. Бу фақат сизнинг муваффақиятларингиз, хотиржамлигингиз учун хизмат қилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Яқин қариндошларни ранжитиб қўйишни хоҳламасангиз, улар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Билиб-билмай тилга кўчирилган ноўрин гаплар ҳурматингизни бир пул қилиши мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда хаёлпарастлик кетмайди. Реал ҳаракатларни содир этишингиз лозим бўлади. Кимлардир сиздан қарздор бўлса, бугун кечки пайт яхшиликчасига ундириш пайига тушинг. Акс ҳолда ҳеч қачон қарзга берилган пулларни қайтара олмаслигингиз эҳтимоли бор.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
14 ноябрда хонадонингизга олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келишлари мумкин. Оиласизлар эса куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувга отланишади. Айрим дўстман деганлар ёлғон ва фирибга қоришиқ ишларни таклиф этишлари кутилади. Ҳушёрликни қўлдан бермаган ҳолда ундай ишлардан воз кечинг. Бундай ишлар сизни молиявий инқирозга учратади. Кечқурун овқатланишда меъёрни билинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бойлик ва яхшиликка эришиш йўлида йўлингиз равон бўлмаслиги мумкин. Аммо манзилга йўқотишларсиз етишингиз учун кафолат бор. Бугунги кун зарарли одатларга қарши курашиш учун жуда қулай ва хайрли кечади. Айримлар сафарга отланишни мақсад қилган бўлсалар йўллари бехатар бўлишини тилаб қоламиз. Оиласизларнинг баъзилари кечқурун муҳаббат туфайли тушкун кайфиятда қолишлари кутилади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
14 ноябр куни дам олишни унутиб қуйманг. Иш иш иш деяверманг Оқибати яхши бўлмайди. Оилада келишмовчиликларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Улардан вақтинча панароқ жойга қочибгина жон сақлай оласиз. Романтик учрашувлар, севгилингизга, суюкли инсонингизга совғалар ҳадя этиш учун бугун қулай имкониятлар туғилади. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун витаминга бой меваларни кўпроқ истеъмол қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун том мааънода сизнинг кунингиз. Ишларингиз ҳам, шахсий ҳаётингиз ҳам тобида бўлиши кафолатланган. Фақат майда-чуйда ишларга ўралашиб вақт ўтказгандан кўра йирик ва мўмай даромад келтирадиган ишларга эътибор қаратганингиз маъқул. Бугунги кун уй таъмири ва янги уй сотиб олиш учун муваффақиятли кечади. Саломатлигингиз яхши бўлиши учун парҳез тутинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
13 ноябр куни муҳаббатда тафаккурга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Жуфтингиз билан муносабатларда оғирроқ бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблар билан сен-сенга бориб қолишингиз хавфи сезилмоқда. Шунинг учун имкон доирасида ўзингизни улардан олиб қочинг. Кечқурун тадбиркорлар фойдали лойиҳага сира иккиланмасдан пул тикишлари мумкин. Бунинг ортида мўмай даромад турибди. Фақат саломатлик масаласини ҳам унутиб қўйманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ишда бугун фаол ва пишиқ-пухта бўлинг. Фаоллик ва сабргина сизга даромад ҳадя эта олади. Молиявий соҳада ҳисоб-китобдан адашманг. Кейин афсусланиб юрасиз. Гарчи энг яқин инсонларингиз қарз сўраса ҳам бугун бера кўрманг. Бугун берилган қарз инқирозга олиб боради. Ҳалол пешона тер тўкиб топган пулларингизни яхшиликкагина сарфланг. Кечқурун сизни қўшнилардан бири меҳмонга чақиришни мўлжаллабди. Бирор илтимоси бўлса керак. Акс ҳолда ҳозирги замонда қўшнилар қўшнини меҳмонга чақиришмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
13 ноябрда атрофдагилар билан мулоқотда сиздан дипломатлик талаб этилади. Агар тафаккурни ишга солсангиз, хатоликларга йўл қўйишдан асрайди. Оилада мулойим муносабат юритинг. Шунда жанжалли вазиятларга тушиб қолмайсиз. Кечқурун олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Бу сафар сизга моддий наф келтиради. Қолаверса, шу баҳонада ишингиз билан боғлиқ билимларингиз ҳам ошади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ишхонангизда бажариладиган ишларингиз бароридан келиши учун асабларни эҳтиёт қилган ҳолда кучингизни ҳам иқтисод билан сарфлашингиз лозим бўлади. Йўқса, иш давомида ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Рамзий маънода айтганда, катта тезликда қизил чироқдан ўтиб кетса бўлади деб ўйламанг. Бу нотўғри. Сабаби, қарама-қарши тарафдан келаётган бошқа бир одам сиздан-да тезкорроқ бўлиб чиқиши мумкин. Кўчмас мулк олди-сотдиси бугун муваффақиятли якун топади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
13 ноябрда муҳим қарорлар қабул қилишга тўғри келса, шошма-шошарликка йўл қўйманг. Бу жамиятдаги ўрнингизни йўққа чиқариши мумкин. Шахсий ҳаётингизда ажойиб бир ҳодиса содир бўлиши кутилмоқда. Бу кўп нарсаларни ўзгартириб юбориши турган гап. Албатта яхши томонга. Моддий аҳволингиз бугун ҳавас қиладиган даражада бўлмайди. Лекин бировдан қарз кўтариш ёки банкдан кредит олишни хаёлингизга ҳам келтирманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Тақдир бугун сизни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр турибди. Ҳаётнинг барча жабҳаларида омадингиз кулади. Ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини йўқотманг. Сиз бир неча ўнлаб ишларни бир вақтнинг ўзида қойиллатиш имконига эгасиз. Раҳбарларингизга инсоф ато этса, ой охирида мукофот пули оладиганлар рўйхатининг биринчи поғонасини эгаллайсиз. Омадингизни берсин
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
12 ноябрда шу қадар ишларингиз кўп бўладики, тушлик қилишга ҳам аранг вақт топасиз. Сабаби, ҳамкасблардан қайсидир бири ишга кела олмаса, унинг ишини ҳам сизнинг зиммангизга юклашлари мумкин. Кун давомида телефон орқали камроқ гаплашишингиз тавсия этилади. Кечқурун яқин дўстларингиздан бири сиздан пул қарз сўраши мумкин. Бу масалада ўзингиз қарор чиқаришингиз зарур. Агар ўша дўст сизга ҳам ўз вақтида ёрдам берган бўлса, албатта бу яхшиликнинг жавобини қайтариш керак.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Чаён буржи остида таваллуд топганлар куннинг биринчи ярмида моддий аҳволини яхшилаб олишади. Демак, бугун ёқимли харидларни амалга оширсангиз ярашади. Ёки дўстлар билан бир пиёла чой устида суҳбат қуриш ҳам зиён етказмайди. Агар кечки пайт сизга кутилмаганда моддий кўмак керак бўлиб қолса, тортинмасдан керакли одамлардан сўрайверсангиз бўлади. Кечқурун шамоллаш ва қон босимининг ошиб кетиши безовта қилиши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
12 ноябр куни дастлаб қачонлардир битмаган ишларни битиринг. Бусиз моддий тўкинликка эриша олмайсиз. Тушдан кейин миянгизга ишингиз билан боғлиқ ажойиб янги ғоялар келиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Вақт топсангиз, врач кўригидан ўтинг. Кечқурун эса овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Имкон борича енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эҳтиёт бўлинг! Сиз томонга инқироз булути яқинлашиб келмоқда. Шундай экан, харажатларни кескин камайтирмасангиз бўлмайди. Қора қозон қайнаб турганига, тақдирда борига шукр қилсангиз, кам бўлмайсиз. Бадавлат одамларга зинҳор ҳасад қила кўрманг. Чунки тез вақт ичида сизнинг ҳам ишларингиз юришади. Мавқеингиз, лавозимингиз ошиши кутилади. Оиласиз бўлсангиз, бугун романтик учрашувга пухта ҳозирлик кўраверинг. Омадингизни берсин!
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
12 ноябрда бошингизга кутилмаганда майда кўнгилсизликлар ёғила бошлаши мумкин. Фақат уларни дипломатларча бартараф этишингизга тўғри келади. Қўполлик, шошма-шошарлик бу ерда иш бермайди. Оила қуришга улгурмаганлар ҳаётида муҳаббат ҳисси пайдо бўлиши кутилади. Аммо танлаган инсонингизни ҳаддан зиёд даражада идеаллаштириб юборманг. Идеаллик фақат фаришталарга хослигини унутманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун ҳаётингизда пайдо бўладиган танаффусларни, ишхонангизда раҳбарлар тарафидан зиммангизга юкланадиган вазифаларни қурол қилиб олинг. Уларни қадрланг. Ҳамкасблар билан мулойим муносабат юритинг. Ҳасадгўйлар йўл-йўлакай асабингизга тегиши мумкин. Эҳтиёткор бўлинг! Агар саёҳатга отланган бўлсангиз, бу саёҳат сизга ёқимли туйғуларнигина ҳадя этади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
11 ноябрда тадбиркорлар ҳамкорлар билан иш юзасидан келишувга эришишда муаммоларга дуч келишлари мумкин. Аммо бугун қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш бажарманг. Тафаккур сизга ёрдам бера олади. Кун давомида алданиб қолишдан, киссавурлар таъқибидан қочинг. Кечқурун айримлар қачонлардир ўзи севган инсон ҳақида ёқимли хабар эшитишлари мумкин. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кўчага чиқсангиз, ҳаво билан ҳисоблашган ҳолда кийининг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Гарчи амалга ошириладиган ишлар жуда муҳим бўлса-да, ўзингизни қийнаб организмга керагидан ортиқ жисмоний зўриқиш берманг. Акс ҳолда касалга чалинишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Оқсилларга бой таомларни кўпроқ истеъмол қилинг. Фирибгарлар, кўзбўямачи ва иккиюзламачилар билан мулоқот қилишдан сақланинг. Бу мулоқот сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин. Айниқса, инқирозга юз тутишингиз тайин бўлиб қолади. Кечқурун сут маҳсулотларини истеъмол қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
11 ноябр куни рўзғорингизда йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш билан банд бўласиз. Бу ишда сизга яқинларингиз ҳам ёрдам бериши тайин. Шу орада иш жойингиздаги ҳамкасблар билан ҳам мулоқот қилишга улгурасиз. Айримларга раҳбари қўнғироқ қилиб, навбатдан ташқари вазифа юклаши мумкин. Ишонинг, бу вазифа сизга мўмай даромад келтиради. Оилада жуфтингиз фикри билан ҳам ҳисоблашинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Шахсий ҳаётингизда янги босқич бошланиши кузатилади. Оиласиз бўлсангиз, ажойиб бир инсонни учратишингиз мумкин. Унга бир марта қарашингизнинг ўзи кифоя қилади. Қалбан у томон талпина бошлаганингизни ҳис этасиз. Молиявий масалада бугун тақдир инъом этган пуллар билан кифояланинг. Бугун олис сафарга отланиш муваффақият келтиради. Кечқурун ёлғиз қолинг ва келгуси режаларни пухталаштиринг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
11 ноябрда қовға буржида таваллуд топганлар бошқаларга нисбатан анча фаол бўлишади. Атрофдагилар билан мулоқотда ёқимли лаҳзаларни бошдан кечирасиз. Вужудингиз гармонияга тўлади. Кимлардир сизга муаммоларингизни бартараф этишда яқиндан кўмак бериш учун шошади. Муҳаббатда ҳам эзгуликка эришишингиз учун янги имкониятлар пайдо бўлади. Фақат жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан мулоқотда чеҳрани очиш масаласига эътибор бериб қўйинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Ташқарида ҳаво очиқ бўлиши мумкин. Аммо сизнинг бошингизга қора булутлар ёғилиши кутилади. Кайфиятингиз ўзингиз хоҳлагандек ҳолатда бўлмаслиги мумкин. Бугун зиёфатлар, спиртли ичимликлар истеъмолидан қочинг. Кечқурунга бориб қаергадир жўнаб кетишингизга тўғри келади. Бунга қадар яқин дўстларингиз қўнғироқ қилиши ва сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Агар яқин инсонингиз билан муносабатларга ойдинлик киритишга тўғри келса, қаттиққўлликка зеб берманг. Барча масалаларни босиқлик билан ижобий ҳал этса бўлади. Ишда ниҳоятда синчковлик зарур. Шунда ишларингиз бароридан келиши тайин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сизга ўтмишда орттирилган тажрибага қайтиш лозим бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг ва оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
10 ноябрда кайфиятингиз кўтаринки кечиши кутилади. Қандай ишга қўл урманг, албатта ишингиз бароридан келади. Кун давомида оммавий тадбирлардан бирида иштирок этасиз. Бу яқин келажак режаларини пухталаб олишда асқотади. Руҳан тетиклик сизни кун бўйи тарк этмайди. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз мумкин. Яна кимдир сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этиши эҳтимолга яқин. Велосипедингиз бўлса, кечқурун эринмасдан сайрга чиқинг. Бу саломатлик гарови эканини унутманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмида ажойиб бир инсон билан учрашишингиз кутилмоқда. У жамиятда ўз обрў-эътиборига эга, бунинг устига бадавлат. Демак, молиявий жиҳатдан ёрдам кўрсатиши мумкин. Шахсий ҳаётда ёши улуғ қариндошлар тажрибасини ўрганинг. Келажакда асқотади. Кечқурун кутилмаган жойдан қўшимча даромад олишингиз кутилади. Саломатлигингизга ҳам жиддий эътибор билан ёндашинг. Саломатликни пулга сотиб олиб бўлмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
10 ноябр куни сиздан ёрдам сўрайдиганлар кўпайгандан кўпайиши мумкин. Бу саломатлигингиз панд беришига сабабчи бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оила қуришга улгурмаганларни куннинг иккинчи қисмида романтик учрашув кутиб қолади. Бунинг учун кайфиятингиз ҳам арзирли даражада яхши бўлади. Одам кўп тўпланган жойларда, сув ҳавзалари ёнида узоқ вақт туриб қолмаслигингиз тавсия этилади. Шу жумладан, олис сафарга ҳам чиқманг. Сафар сизга муваффақияцизлик келтиради.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугунги кунингиз тақдирингизни фақат ижобий тарафга ўзгартириши мумкин. Ўзингиз ҳам имкон доирасида кайфиятингизни бир хил ушлашга, ҳуда- беҳуда асабийлашмасликка ҳаракат қилинг. Асабийлашиш, айниқса, ишингиз, мавқеингиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда зиён етказиши мумкин. Муҳаббатда бугун фақат сиз ғолибсиз. Жуфтингиз мағлубиятини тан олишга, сизни илгаригидан ҳам кўпроқ ҳурматлашга, севишга мажбур бўлади. Тадбиркорлар молиявий операцияларни ўз фойдасига осонлик билан ҳал этишади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
10 ноябр куни яхшиси уйда ўтириб вақт ўтказинг. Ёки табиат қўйнига чиқиб кетинг. Албатта, об-ҳаво яхши бўлсагина дам олиш татиши мумкин. Дўстлар билан учрашиб суҳбатлашиш, севимли хоббингиз билан машғуллик аъло даражада кечади. Овқатланишда жуда эҳтиёткор бўлинг. Заҳарланиб қолишингиз хавфи бор. Сафарга чиқманг. У сизни моддий жиҳатдан инқирозга юз тутдириши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз оғир кечади. Аммо ортга чекинишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Интилиш ва сабр ёрдамидагина кўзланган мақсадларга етишасиз. Шахсий ҳаёт ва мавқени бир-бири билан аралаштириб юборманг. Уларнинг бири ғалаба сари етакламаётган бўлса ҳам воз кечишга шошилманг. Кечқурун ҳаётингизда жуда ёрқин бир ҳодиса юз беради. Бу дўстлар ва оила аъзоларингиз қаршисида ҳурмат-эътиборингизни оширади. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 ноябрда муҳим ҳужжатларни ўта синчковлик билан кўздан ўтказинг. Уларга сиз имзо чекмаган бўлсангиз ҳам фарқ қилмайди. Эҳтиётлашда давом этинг. Ишхонада раҳбарлар билан жуда мулойим ва эҳтиёткорона муносабатда бўлинг. Айниқса, бугун сизнинг зиммангизга янги вазифалар қўйиладиган кун илиқ муносабат муҳим рол ўйнайди. Кечқурун оиласизлар романтик учрашувга отланишади. Қолганлар эса саёҳат ва табиат қўйнида дам олиш кабиларни бошдан ўтказишлари мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Руҳий жиҳатдан кунингиз оғир кечиши кутилади. Биргина ўйламасдан айтилган гап қариндошлар билан орангиздаги муносабатларни йўққа чиқариши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳаракатлар содир этишда ўз тактикангизга содиқ қолинг. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган қариндошларингиз меҳмон бўлиб келиши мумкин. Бундан ташқари, хусусий мулк масаласини ҳал этишингиз эҳтимоли бор.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
24 ноябр куни яқин ўтмишда якунланмай қолган ишларга қайта қўл урасиз. Улар майда ишми, каттакон молиявий муаммоми, барибир ҳал этишингиз шарт. Бусиз олдинга интилишда муваффақиятларга эриша олмайсиз. Бировлардан қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай, эгаларига қайтаринг. Банклардан йирик миқдорда кредит олманг. Инқирозга юз тутасиз. Саломатлигингизни яхши ҳолатда сақлаш учун оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун ўзингизга ҳаддан зиёд зеб беришдан тийилинг. Бу нарса оилангиздагилар билан орангизда жанжал келтириб чиқариши мумкин. Уйда жиддий ўзгаришлар ясашни ёки капитал таъмир ишлари бошлашни истасангиз, қондошлар билан маслаҳатлашган ҳолда иш тутинг. Рўзғор учун қилинадиган харидларни эртанги кун учун қолдирманг. Бугун романтик учрашувлар, танишувлар, сафар ва табиат қўйнида дам олиш муваффақиятли ҳамда ёқимли кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
24 ноябрда жамоангиздаги позициянгизни мустаҳкамлаш ҳаракатида елиб югурасиз. Бу ўз натижасиини беради албатта. Кўпчилик ҳамкасблар сизга ва сизнинг профессионаллик хусусиятингизга юқори баҳо беради. Лекин муҳаббатда оиласизлар ҳамфикр қидириб овора бўлмасинлар. Бу масалада ёлғиз ўзингиз ҳаракат қилишингиз ва жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишингиз лозим бўлади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз турли-туман ташвишли лаҳзалардан иборат бўлади. Янги ишлар, учрашувларни бошдан кечирасиз. Буларнинг барчаси келажакда мавқеингиз ошиши учун хизмат қилади. Аммо югур-югур экан деб бор кучингиздан айрилиб ўтирманг. Ҳали у сизга кўп керак бўлади. Дам олиш, севимли хоббингиз билан шуғулланиш учун ҳам албатта вақт топинг. Тадбиркорларни куннинг иккинчи ярмида янги шартномаларга имзо қўйиш амали кутиб туради.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 ноябрда молиявий масалада ва оилавий ҳаётда муваффақиятлар қозонасиз. Айрим йирик ишларни вақтинча четга суриб, майда бўлса-да, муҳим ҳисобланган ишларни амалга оширинг. Қандай вазиятга тушиб қолишингиздан қатъи назар хотиржамликни қўлдан бой берманг. Кечқурун ўзингиз учун ҳурматли ва қадрдон дўстлар билан учрашиб, ширин суҳбатлар қурасиз. Айримларни таниш-билишлар меҳмонга таклиф қилиши ҳам мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Куннинг биринчи қисмида қандайдир йирик лойиҳани ҳаётга тадбиқ эта бошлашингиз кутилмоқда. Раҳбарларингиз бу лойиҳа раҳбарлигини сизга ишониб топширишлари мумкин. Муносабатларга путур етказиб қўймасангиз, муҳаббатда жиддий муаммолар кўзга ташланмайди. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланишлари мумкин. Лекин сафарда ўзингизга яқин бир инсонни ҳамроҳ қилиб олинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
23 ноябр куни кимлардир янги касб ёки иш эгасига айланади. Бунинг учун сизда куч ҳам, имконият ҳам етиб ортади. Муҳаббатда тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг. Шунда қоқилмайсиз. Оила қурмаганлар, айниқса, жуда эҳтиёткор бўлишлари талаб этилади. Туйғуларингизни жиловда ушлашга ҳаракат қилинг. Улар сизга панд бериб қўйиши мумкин. Саломатликни тиклашга қаратилган ҳар қандай ҳаракат ва амаллар муваффақиятли кечади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Оламга, атрофдагиларга оптимист назари билан боқинг. Кўнгилсизликлар, йўқотишлар ортда қолган. Шунинг учун ҳам сира иккиланмасдан иш бошлайверинг. Чин кўнгил билан бажарилган ишлар сизга кечга қадар ҳам ҳаловат, ҳам даромад келтиради. Рўзғорда ҳам ташвиш йиғилиб қолган. Уларни эртанги кун учун қолдирманг. Сизнинг фаоллигингизга ҳатто қариндошлар билан ўзаро муносабатлар ҳам боғлиқ бўлиб турибди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 ноябрда жамоангизда энг ҳурматли ходимга айланасиз. Бунга бажарган ишларингиз сифати, тезкорлигингиз, очиқ кўнгил эгасилигингиз сабаб бўлади. Олқишларни қабул қилиб олишдан сира чарчаманг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда дўстларингиз яқиндан ёрдам беради. Ахир, сиз ҳам вақти келганда, уларга ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан кўмак бергансиз. Асабларни эҳтиёт қилинг. Уларни пулга сотиб олиб бўлмайди. Кечқурун айрим дўстларимизнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз унумли кечади. Аммо хавотирли лаҳзаларга бой бўлади. Агар шу лаҳзалардан муваффақиятли ўта олсангиз, даромад ҳам, ҳурмат ҳам сизники бўлади. Янги ишларни бошлаш арафасида бўлсангиз, ўзингизга кўпроқ ишонишингиз керак. Молиявий масалада харажатларни тўхтатинг. Акс ҳолда инқирозга юз тутасиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
22 ноябрда бир нарсани яхши билишингиз керак. Дунёнинг жами пулини ишлаб топиб бўлмайди. Фақат тақдир насиб қилганинигина қўлга кирита оласиз. Кун давомида қариндошларингиз билан ўзаро муносабатларда муаммолар юзага келиши мумкин. Агар сиз ҳеч кимнинг кўнглини ранжитадиган гап айтмасангиз, бу жанжал ўз жойида қолади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Овқатланиш режимига амал қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Иш жойингизда ҳамкасблар ва раҳбарлар билан пайдо бўладиган жанжалли лаҳзалардан нари бўлишга ҳаракат қилинг. Йўқса, бошингизга дунёнинг жами маломатлари ёғилиши мумкин. Ўзингизга бўлган юксак ишонч иш бажаришингизда жуда қўл келади. Муҳаббатда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Бу масалада ҳам ўзингизга ишонган ҳолда олдинга интилинг. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун тақдирдошингиз билан очиқчасига гаплашиб олиш имкони туғилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
22 ноябр куни шубҳалар қалбингизни забт эта бошлаши мумкин. Шундан сақланинг. Кайфиятингиз ўта тушкун ҳолатда бўлса, ишга бормаганингиз маъқул. Шунда кўнгилсизликлардан нари бўласиз. Молиявий аҳволингиз яхши кечмаслиги кутилади. Фирибгарлар қармоғига тушиб қолишдан сақланинг. Улар сизни чув тушириб кетиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Имкон бўлса, велосипед сайрига эътибор қаратинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун муваффақиятларга бир уринишда эриша олмайсиз. Уларга эришиш учун ўнлаб тўсиқларни енгиб ўтишингиз керак. Бир одам сизга маънавий жиҳатдан кучли таъсир ўтказиши мумкин. У сизга яхшилик тилайди. Маслаҳатларига қулоқ тутинг. Агар шундай йўл тутсангиз, нафақат бугун, балки қолган кунлари ҳам ҳадеганда қоқилавермайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
22 ноябрда барчанинг диққат марказида бўлишингиз эҳтимоли бор. Нафқаат диққат марказида бўласиз, балки одамлар қаршисида қайсидир мажлис баҳона сўзга чиқишингиз ҳам мумкин. Моддий аҳволингиз бугун аъло даражада бўлмаслиги эҳтимолга яқин. Харажатларга зеб бериб юборманг. Кечқурун паризод буржи остида туғилган аёллар ва қизларга кимдир янги кийим совға қилиш эҳтимоли бор. Сурункали хасталикка чалинганлар профилактикани унутиб қўймасинлар.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ҳар қандай ишни бажаришда ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ ҳамкасблар ҳаракатига зимдан назар солинг. Шунда ишларингиз бароридан келади ва янги тажриба тўплайсиз. Кимлардир ўзингизга ёқмай кетаётган бўлса, улар билан мулоқот қилишни тўхтатинг. Уйдаги майда-чуйда муаммоларни бартараф этиш, муҳим ҳужжатларни кўздан ўтказиб чиқиш муваффақиятли кечади. Кечқурун бир талай ёқимли хабарлар эшитишингиз кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05
21 ноябр куни ташвиш-у, хавотирлар оғушида бўлишингиз мумкин. Ишларнинг баъзиларини тугатишга улгурасиз, баъзиларини эртанги кун учун қолдиришга мажбур бўласиз. Шахсий ҳаётда ёши улуғ яқинларингизнинг насиҳатлари, маслаҳатларини инкор этманг. Иш жойингиздаги раҳбарлар билан маошингиз ошиши ва янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш масаласида маслаҳатлашишингиз керак бўлади. Акс ҳолда яқин орада бугунгидек қулай имконият топа олмайсиз.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ҳар бир эшитганингиз, кўрганингизни ҳисобга олинг. Бугун молиявий муаммоларингиз ҳар қачонгидан енгилроқ ва муваффақиятлироқ бартараф этилади. Муҳаббатда жуда эҳтиёткор бўлишингиз лозим. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз ҳақида ҳақиқатдан узоқ хабар эшитишингиз мумкин. Шу ерда эҳтиёткорлик зарур бўлади. Дуч келганга ишониб суюклингиз билан муносабатларни ёмонлаштиришингиз нотўғри бўлади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
21 ноябрда узоқ ўйланмасдан, фавқулодда қарорлар чиқаришингиз лозим. Чунки бугун кутилмаган ҳодисалар марказида бўласиз. Олдинги муаммоларни ким келтириб чиқарган бўлса, ўша билан бирга бартараф этишга киришинг. У яқин қариндошингиз бўлса ҳам аяб ўтирманг. Шахсий бизнеси борлар ва реклама бизнеси билан шуғулланадиганлар учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун тадбиркорлар янги шартномалар ва муҳим ҳужжатларга имзо қўймасликлари керак. Бугунги кун муваффақияцизлик келтиради. Агар олис сафарга чиқишингиз зарур бўлса, олдиндан режалаштиринг, барча плюс-минусларни ўрганиб чиқинг. Кечқурун яқин дўстлар даврасида дам оласиз, кўнгилхушлик қиласиз. Саломатлигингиз бугун сизга панд бермайди. Фақат овқатланишда режимга қатъий амал қилсангиз бас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 ноябр куни асабларингиз максимум даражага қадар бузилиши кутилмоқда. Бунга асабга тегувчилар билан мулоқотар, жуфтингиз билан тўсатдан пайдо бўладиган келишмовчиликлар ва молиявий қийинчиликлар сабаб бўлиши мумкин. Бу сиз учун Яратганнинг яна бир синови. Агар синовдан муваффақиятли ўта олсангиз, келажагингиз албатта ёқимли лаҳзаларга бой бўлади. Миянгизга ишингиз билан боғлиқ янги ғоялар қуйилиб келиши кутилади. Лекин уларни олдин яхшилаб чиғириқдан ўтказинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Режаларингиз бирин-кетин ижобий ҳал бўла бошлайди. Фақат эмоциянгизни меъёрда ушланг. Нимадир харид қилишдан олдин шу нарса керакми, ёки керак эмасми, шу ҳақда яхшилаб ўйлаб, мулоҳаза қилинг. Моддий аҳволингиз бошқаларникига нисбатан яхши кечади. Бу ҳақда қайғурмасангиз ҳам бўлади. Шахсий ҳаётда ўзингизни камтарларча тутишингиз тавсия қилинади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 ноябрда атрофдагилар, ишхонадаги раҳбарлардан керагича танқид эшитишингиз мумкин. Танқидлардан тўғри хулоса чиқариш ҳақида қайғуринг. Уларни деб жанжал кўтарманг. Уй, рўзғор учун керакли жиҳозлар харид қилиш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун кимдир сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этиши мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06
Бугунги кунингизни дам олиш, маданий тадбирлар ташкил этишга бағишланг. Бундан ташқари, саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун ҳаракатлар содир этинг. Зарарли одатларингиз бўлса, бугуноқ улардан воз кечинг. Таомни ҳам меъёрида истеъмол қилинг. Режимни бузманг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилишингиз лозим. Бу эртанги кун учун куч йиғишингизда жуда асқотади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
20 ноябр куни муҳим ҳужжатларни тартибга келтириш ва баъзиларини қайта расмийлаштиришингизга, кимлардандир қарзингиз бўлса, қайтаришингизга тўғри келади. Ҳаётдан лаззат олишингизга кимларнингдир тўсиқ бўлишига йўл қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида қаердандир майда кўнгилсизликлар кириб келиши мумкин. Аммо шовқин кўтарманг. Уларни хотиржамликда ҳам муваффақиятли ҳал этса бўлади. Дарвоқе, кўнгилсизликлар оила қуришга улгурмаганларга кўпроқ тегишли бўлиб, муҳаббат билан боғлиқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун дўстларингиздан бириникига меҳмон бўлиб боришингиз кутилади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куннинг биринчи ярмида қўшимча маънавий озуқа олишингиз кутилади. Янги ахборотларга эга бўласиз. Керакли одамлар билан қўнғироқлашиб, учрашувлар белгилайсиз. Молиявий муаммолар куннинг иккинчи қисмида ижобий ҳал бўлади. Аммо пулларни ҳуда-беҳуда сарфлашга шошилманг. Уларнинг ўз ўрни бор. Яқин келажакда тижорат билан шуғулланишни истаб қоларсиз. Ана шунда пуллар асқотади. Кечқурун организмни мустаҳкамлашга йўналтирилган машғулот ва муолажалар муваффақиятли кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 ноябрда молиявий масаладаги энг чигал муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этиш имконига эга бўласиз. Иш бажаришда бошқаларга суянишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Ўз кучингизга таянинг. Гарчи ҳаво совуқ бўлса-да, кун бўйи кўпроқ пиёда юришга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда етакчиликни ўз зиммангизга олинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз ҳақида керагидан ортиқ маълумотларга эга бўлиш ниятидан воз кечинг. Бу орангиздаги муносабатларга нуқта қўйиши ҳеч гап эмас.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Асосий ишларни бажаришда жуда ҳушёр туринг. Ўзингиз иккинчи даражали деб ҳисоблаган ишларга қўл урмай қўя қолганингиз маъқул. Барибир улар сиз кутган натижани бермайди. Тадбиркорлар эрталабдаёқ бизнес ҳамкорлар билан қўнғироқлашиб, кун давомида қилинажак ишларни келишиб олишлари зарур бўлади. Оилада яқинларингиз билан муносабатларни яхшилаб боришга ҳаракат қилинг. Жанжал чиқишига йўл қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 ноябр куни ўзингизга эҳтиёт бўлинг. Кўпроқ ўзингизни севишга ва ардоқлашга ҳаракат қилинг. Майли, ташқаридагилар бу ишингизни кўриб энсаларини қотиришсин. Эътибор қилманг. Олдин ўзини ардоқлашни билган одам бошқаларга ҳам шундай муносабат юрита бошлайди. Пул муаммоси бўлмайди. Лекин бу харажатларга зеб бериш керак дегани ҳам эмас. Тежамкорлик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин. Кечқурун шахсий ҳаётингиздаги сокинлик ва аҳилликни кўриб маза қиласиз.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун билим доирангизни кенгайтириш пайида бўлишингиз тавсия қилинади. Семинарларда иштирок этинг. Жуда бўлмаса, тажрибали инсонлардан билмаганингизни сўраб ўрганинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ёрқин танаффуслар юзага келиши мумкин. Бу мавқеингиз оша боришида асқотади. Ҳасадгўй ва рақобатчилардан ички дунёнгизни эҳтиёт қилинг. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни ҳал этишда яқин дўстингиз маслаҳат бериши кутилади. Асабни асранг
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
19 ноябрда атрофдагилар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Кўзингизга кўринган одам билан жанжаллаша бошлайсиз. Аммо билинг. Ҳар бир тилга олганингиз ҳақоратли сўз ўзингизга душман вазифасини ўташи ҳеч гап эмас. Ўзингизни қўлга олинг. Дўст қидиришда идеал сари талпинманг. Идеал арши аълода бўлади. Ерда идеал яратиш учун ўзингиз ҳаракат қилишингиз керак. Шунда ҳам тўлақонли идеални барибир топа олмайсиз. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек эҳтиёт қилинг. Кўча таомларини иложи борича истеъмол қилманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрта тонгда туринг-у, қалбингизга қулф осинг. Шундай қулф топингки, ҳеч ким оча олмасин. Сирларингиздан ҳеч ким воқиф бўла билмасин. Оилалилар ҳаётида гармония ва хотиржамлик ҳукм суриши кутилади. Гарчи молиявий масалада муаммо жиддий бўлса-да, жуфтингиз билан муносабатлар бу муаммоларни бартараф этишда тўсиқ бўла олмайди. Кечқурун сафарга отланишингиз мумкин. Сафар ҳам сизга молиявий тўкинлик ҳадя этади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
19 ноябр куни ишга кечикманг ва раҳбарият билан жанжаллашманг. Буларнинг иккиси ҳам зиёнингизга ишлайди. Агар ноҳақ бўлсангиз, яхшиликчасига тан олинг, вассалом. Ҳар қандай кўринишдаги келишмовчиликларнинг охири вой бўлади. Ишчанлик, меҳнацеварликкина бугун сизга ҳам обрў, ҳам даромад ҳадя этиши мумкин. Айниқса, тижорат билан шуғулланадиганлар бу нарсага алоҳида эътибор билан ёндашишлари керак
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ҳамкасблар билан муносабатларда мулойимроқ бўлишингиз талаб этилади. Агар авторитетингиз янада мустаҳкамланишини хоҳласангиз, мулойимликка албатта эътибор қаратинг. Шахсий ҳаётда ҳам принсипларингиздан аҳиллик учун воз кечмасангиз бўлмайди. Айниқса, оиласизлар бу нарсага аҳамият беришлари керак. Кечқурун маданий тадбир ва дўстлар билан учрашувлар хайрли, ёқимли кечади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 ноябрда ҳар қандай ишни бажаришда ташаббускор ва ташкилотчилик керак бўлади. Кун мобайнида шахсий ҳаётингизда кутилмаган ҳодисалар бисёр бўлади. Лекин уларнинг қай бири келгуси ҳаётингизни ижобий тарафга ўзгартиришини худонинг ўзи билади. Оилалилар ҳаётида кўпгина чалкашликлар юзага келиши мумкин. Бу жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда ўз аксини топади. Моддий аҳволингизни яхшилаш жараёнида ҳисоб-китобга маҳкам туринг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Пул билан боғлиқ ҳар қандай юмушни бажаришда тезликка эътибор беринг. Катта пул осмондан ўзи тушиб келади деган ширин ва хом хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Яратган фақат ҳаракат қилган, интилганларга давлат беради. Ҳатто, эртакларда ҳам осмондан пул ёғилиш ҳодисаси камдан-кам ҳолларда кузатилган. Меҳнат ва яна меҳнатгина сизни моддий тўкинлик сари етаклайди. Оилангизда майда кўнгилсизликлар юзага келмаслиги учун бемаъни хаёлларга қул бўлманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
18 ноябр куни таваккалчиликка асосланган молиявий келишувлардан қочинг. Улар сизни инқирозга юз туттиради. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун ҳаракатлар содир этинг. Вақтида дам олинг, тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Руҳан тетиклик сари интилинг. Айрим хасталикларни халқона усуллар ёрдамида даволаш муваффақиятли кечиши мумкин. Кечқурун овқатланиш масаласида сергакроқ бўлинг. Таомнинг енгил ҳазм бўладиган турини тановул қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун арслон буржида таваллуд топганлар ҳаёт тарзига тартиб беришлари зарур. Режимга амал қилинг, иммунитетингизни кўтариш пайида бўлинг. Башарти саломатлик масаласида қайсидир аъзонгиз безовта қилаётган бўлса, пулни аяб ўтирмасдан тиббий кўрикдан ўтинг, зарурат туғилса, даволанинг. Катмонни пулга тўлдириш мақсадларига йўналтирилган ҳар қандай тадбир муваффақиятли ўтади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
18 ноябрда ўзгаларнинг муаммоларини бартараф этиш билан кўп вақтингизни йўқотишингиз мумкин. Лекин олдиндан эҳтиётингизни қилсангиз, бу ҳодиса содир бўлмаслиги ҳам мумкин. Муҳаббатда сизга яқин ўтмишдаги тажрибангиз катта ёрдам беради. Хотиротларни хаёлга олиб ўзингизни боши берк кўчага олиб кириб қўйманг. Аксинча улардан яхшилик учун унумли фойдаланинг. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз кутилади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
17 ноябр куни илгари ортга суриб келинган муаммоларнинг барчасини бартараф этишга эришасиз. Агар харажатларни камайтира олсангиз, молиявий муаммоларингиз ҳам сизнинг фойдангизга ижобий ҳал бўлиши мумкин. Муҳаббатда эса майда бўлса-да, кўнгилсизликларни бошдан кечиришингизга тўғри келади. Оилали бўлсангиз, жуфтингиздан ҳадеганда шубҳаланавермаслигингиз сўралади. У сизга садоқатли.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун фавқулодда шахсий ҳаётингизни ўзгартиришга уринманг. Омадсизликка юз тутишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад келтирадиган иш топишингиз эҳтимоли бор. Аммо бу ҳақда ҳеч кимга оғиз оча кўрманг. Кўз тегади. Молиявий муаммоларни бор кучингиз билан киришган ҳолда бир силтанишда ижобий ҳал этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун хусусий мулк ва бошқа уйга кўчиш билан боғлиқ ҳаракатлар муваффақиятли кечади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
17 ноябрда қаршингизда ҳали ўз ечимини топмаган муаммолар бир талай эканини унутмаслигингиз тавсия қилинади. Уларнинг энг муҳимларини ажратиб олиб ишга тушсангиз ҳам бўлади. Ҳар бир ишда бардошли ва хотиржам бўлишингиз талаб этилади. Айниқса, оила қурмаганлар янада хотиржам тортмасалар бўлмайди. Агар сафарга отланиш арафасида бўлсангиз, ўзингизга ишончли шерик олишни унутманг. Шунда омад фақат сиз томонда бўлади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун сиздан ўта хотиржамлик талаб қилинади. Акс ҳолда нафақат атрофдагиларга, балки ўзингизга ҳам жиддий зиён етказишингиз ҳеч гап эмас. Суҳбат қуришга арзимайдиган одамлар билан мулоқот қилишдан ва даромадининг тайини йўқ ишларга қўл уриб вақт кетказишдан сақланинг. Муҳаббатда иллюзиядан халос бўлишингизда яқин дўстингиз ёрдам беради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ва оила даврасида дам олиш хайрли кечади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
17 ноябр куни иш жойингизда зиммангиздаги вазифаларни чин кўнгилдан адо этишга ҳаракат қилинг. Ҳамкасблар орасидаги ҳурматингизни сақлашингиз ва иш сифати худди шунга боғлиқ бўлади. Яхши натижа ҳадя этиши мумкин бўлган имкониятни топиб олсангиз, омадингиз кулгани ўша. Кечқурун сизга сердаромад иш таклиф қилишлари мумкин. Бажонидил рози бўлинг. Саломатлигингизни кун давомида назоратда тутишни унутиб қўйманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кунингиз анча оғир кечиши кутилади. Лекин сиздаги меҳнацеварлик бу юкни итқитиб ташлашга қодир. Ишни шундай адо этасизки, раҳбарлар мукофотга тавсия қилишдан бўлак чора топа олишмайди. Бунинг учун хаёлпарастлик ва ёлғон-ёшиқ ваъдаларга учмаслигингиз зарур бўлади. Кун мобайнида кўплаб ажойиб инсонлар билан танишишингиз кутилмоқда. Уларнинг аксарияти келгусида сизга энг яқин дўст бўлиб қолишлари мумкин. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиш эҳтимоли бор.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ҳар куни бирга ишлайдиган, бирга таом истеъмол қиладиган одамларга бугун яна бир карра разм солиб қўйинг. Уларга нисбатан янада илиқроқ муносабат юритиш ҳақида ўйланг. Шунда жамиятдаги ҳурмат-эътиборингиз ортса ортадики, камаймайди. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сергакликка эътибор қаратинг. Пулсиз қолиб кетишни хоҳламасангиз, ҳар бир босган қадамингизни ҳисоб-китоб қилинг. Ножўя қадам босманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
16 ноябр куни тадбиркорларнинг айримларига яқин дўсти жуда фойдали бир ишни таклиф этади. Бу ишдан зинҳор бош торта кўрманг. Мўмай даромаддан қуруқ қолишингиз мумкин. Молиявий масалада етти ўлчаб бир кесинг. Эҳтиёткорликни қўлдан бой бериб қўйманг. Йирик лойиҳаларга пул тикиш, банкдан кредит, танишлардан қарз олишдан сақланинг. Баъзилар тақдир тақозоси билан бугун иш жойи ва яшаш манзилини янгилаши кутилади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Иш жойингизда юмуш бажариш жараёнида фаолликка эътибор қаратинг. Ҳамкасблар орасида қора булутлар кезиб юрганини пайқасангиз, бу булутларни ҳайдаш пайида бўлинг. Уларнинг орасига ҳазил-мутойиба, беғубор кулги олиб киришга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда сертакаллуфроқ бўлинг. Шахсий ҳаётда, ишда қандай қарор қабул қилманг, сизга янги ва тўсиқларсиз йўлни очиб беради. Кечқурун спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланиш хайрли кечади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
16 ноябрда имижингизни ўзгартиришингиз керак. Бу атрофдагилар қаршисида обрўйингизни оширади. Агар моддий аҳволингиз ёмонлашиб қолмаслигига кўзингиз етса, бемалол харидларни амалга оширсангиз бўлади. Ё қариндош, ё дўстлардан бири куннинг иккинчи ярмида сиздан қарз сўрай бошлаши мумкин. Мабодо қарз беришга имконингиз бўлса, рад этманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг ва овқатланиш режимини бузманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Дўстлар, таниш-билишлар олдида истак-хоҳишларга эрк бермаслигингиз тавсия қилинади. Режаларини, ғояларини барчадан сир тутувчиларга разм солинг ва улардан ўрнак олинг. Яқин инсонингизни ранжитиб қўйишдан нари бўлиш учун эмоцияни жиловда ушлашингиз керак бўлади. Муҳаббат ўз йўлига, лекин муносабат, мулоқотда этикетга амал қилишингиз шарт. Молиявий масалада бугун омадингиз чопмаслиги кутилади. Тақдирда борига шукр қила туринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
16 ноябр куни ҳушёрлик ва эҳтиёткорликда режадаги ишларни бажаришга киришасиз. Шошма-шошарлик кетмайди. Бу сизга ҳар жиҳатдан зиён етказиши мумкин. Кун давомида фирибгарлар сизга гўё сердаромад иш таклиф этишлари мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Орада жанжал чиқмаслиги учун оила даврасида ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Кечқурун хизмат юзасидан ўзга шаҳарга сафар қилишингиз кутилади. Бу сафар сизга фақат наф келтиради.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун кўпроқ оилангизга эътибор қаратишингизга тўғри келади. Сабаби, рўзғорингизда муаммолар қалашиб кетган. Уйингиздагилар бу муаммоларни сизсиз бартараф эта олишмайди. Сизнинг ёрдамингиз уларга сув ва ҳаводек зарур. Ишхонадаги ишларни бажаришда пассивлик, бўшашиш, эътиборсизлик ва лоқайдлик ўтмайди. Акс ҳолда ҳамкасблар қаршисида ҳурматингизни йўқотасиз. Даромаднинг ҳам мазаси қочади. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 ноябр куни ҳатто дунёни тубдан ўзгартиришга ҳам имкониятларингиз бисёр бўлиши кутилмоқда. Агар феъл-атворингизга хос, илгари ўзингиз пайқамаган бирор нуқсонни пайқаб қолсангиз, дарҳол уни йўқ қилиш пайида бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Айниқса, хизмат сафарига жўнаб кетишингиз зарурати туғилса, эҳтиёткорлик сизга жуда асқотади
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ақлий меҳнат кишилари, ижодкорларнинг куни туғади. Фақат организмни ҳаддан зиёд зўриқтириб қўйишдан сақланинг. Иш ёки оилавий анъаналар билан боғлиқ тадбирлар муваффақиятли ўтади. Айримлар хориж сафарига отланиши кутилади. Молиявий муаммоларни кечга қадар тўлиқ бартараф этишга ҳаракат қилинг. Бусиз моддий аҳволингиз заифлашиб қолади. Саломатликни ҳам кўз қорачиғидек асрашингиз тавсия этилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
15 ноябрда режалаштирилган ишларни бажаришда ниҳоятда эҳтиёткор бўлинг. Айниқса, ижод билан боғлиқ ишга қўл урсангиз, сергакликни қўлдан берманг. Қиз-жувонларга бугун гўзаллик салонига бориб сочларига зеб бериш хайрли кечади. Агар эринишмаса, уқалаш муолажаларига бориб келишса ҳам зиён қилмайди. Кечқурун сизга ўзингиз интернет орқали танишган инсон муҳаббат изҳор қилиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куннинг биринчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришингиз, ўзига тўқ одамлар билан мулоқотда бўлишингиз кутилади. Буларнинг барчаси сизга оптимизм ҳадя этади. Дунёга фақат жилмайиб боқа бошлайсиз. Ишингиз билан боғлиқ истеъдодингизни ёмон кўзлардан асранг. Молиявий масалада танаффуслар кўзга ташланмайди. Пулингиз кўп эмас. Шу сабабли қандай бўлмасин, уни кўпайтириш пайида бўласиз. Кечқурун ухлашга яхши кайфиятда ётишга ҳаракат қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
15 ноябр куни олий табақага хос шахслар билан суҳбатлашишингизга тўғри келади. Лекин бу тасодиф эмас. Олдиндан режалаштирилган. Уларнинг диққат марказида бўлиб, ўзингиздаги энг яхши хислатларнигина намойиш этинг. Муаммолардан дам олиш учун табиат қўйнига чиқиб ҳаво алмаштиринг. Самолётда парвоз қилиш бугун саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, профилактикага амал қилинг. Касаллик қайта хуруж қилишига йўл қўйманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
14 ноябр қўй буржида таваллуд топганлар учун омадли кечади. Янги даромадларга бой бўлади. Агар хизмат сафарига бориш зарурати туғилса, бош тортманг. Шу баҳонада яна қўшимча даромадга эга бўлишингиз мумкин. Атрофдагиларга дипломатларча муносабатда бўлсангиз, дунёга ўзингиз ҳам бошқача кўз билан боқа бошлайсиз. Сиздан оптимистлик талаб қилинади. Кечқурун сизни танишлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин. Айримлар хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун ишхонадаги ҳамкасблар билан муносабатларда жуда эҳтиёт бўлинг. Уларнинг ҳеч бирини танқид қила кўрманг. Ўта мағрурлик сизга жиддий зиён етказиши мумкин. Оилангизда ҳам нохуш вазиятлар юзага келиши кутилади. Жаҳдингизни иложи борича жиловда ушланг. Ўзингиз у қадар ёқтирмайдиган одамлар билан илиқ муносабатлар пайдо бўлиши учун сизда қулай имкониятлар туғилади. Кечқурун ҳар қандай кўринишдаги сафардан воз кечинг. Тоза ҳавода сайр қилишни унутиб қўйманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
14 ноябрда сиз учун оила асосий масалага айланиши керак. Керак бўлса, барча ишларни вақтинча йиғиштириб қўйиб оилангизда хотиржамлик ва аҳиллик яратиш учун курашинг. Организмни жисмонан зўриқтиришдан нари бўлинг. Жиддий хасталикка чалинишингиз мумкин. Руҳиятингизни мустаҳкамлаш учун ёга ва бўшаштирувчи машқлар наф бера олади. Кечқурун оиласизларни романтик учрашув кутади. Зинҳор бош торта кўрманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ шу кунга қадар қилган ҳалол меҳнатингизнинг мевасини кўрасиз. Жуфтингизга нисбатан кучли эҳтирос исканжасида турган ҳолда муносабат юритманг. Уни чўчитиб қўйишингиз мумкин. Молиявий масалада ошиғингиз олчи бўлишига шубҳа йўқ. Кутилганидан ҳам мўмайроқ даромад оласиз ва йирик харидлар қилишга шошиласиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
14 ноябр куни ишда шошма-шошарликка йўл қўймаслигингиз тавсия қилинади. Ҳар бир мажбуриятингизни чин кўнгилдан адо этишга ҳаракат қилинг. Айнан ишда бирор янгилик яратишга ҳаракат қилинг. Бу мавқеингизни оширишда сизга асқотади. Саломатлигингиз эса унга қанчалар эътибор қаратишингизга қараб қайсидир ҳолатга киради. Демак, кўпроқ саломатликка эътибор қаратишингиз керак. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Афсуски, бугунги кунингиз ўзингиз хоҳлагандай ёқимли ҳодисаларга бой бўлмаслиги кутилмоқда. Кун давомида тадбиркорлар сафарга чиқиши, мажлисларда иштирок этиши ва фойдали келишувларга эришиши кутилади. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш керак бўлса, сергаклик ва эътиборлиликни унутиб қўйманг. Яқинларингиз билан илиқ муносабатларни сақлашга ҳаракат қилинг. Кўп нарса шу муносабатларга боғлиқ. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини эҳтиёт қилсинлар.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
13 ноябр куни ҳар бир бажарадиган ишингизга масъулият билан ёндашишингизга тўғри келади. Бусиз муваффақиятга эришишингиз қийин бўлади. Ишонинг, бу ишингиз учун раҳбарлардан мукофот пули олишингиз тайин. Ҳамкасблар эса сизни баравар олқишлашади. Бугун кун давомида айримлар спорт ёки бошқа соҳа бўйича мусобақада иштирок этиб, ғолиб бўлиши кутилади. Дам олишни ҳам унутиб қўйманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кунингиз фақатгина ишдан иборат бўлмайди. Дўстона учрашувларни ҳам бошингиздан кечирасиз. Шундай қизиқарли ҳодисаларга рўбарў бўласизки, кайфиятингиз бир неча баробар юқори чўққиларни забт этади. Ишхонада эса яқин вақтларда раҳбарларга тақдим этган янги лойиҳа учун ёки бажарган сифатли иш учун мукофот пули олишингиз мумкин. Кечқурун фақат оила даврасида вақт ўтказинг. Ёки севимли китобингизни мутолаа қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
13 ноябрда нафақат вазиятни, балки руҳий ҳолатингизни ҳам қатъий назорат остига олинг. Дўстлар билан ўтадиган учрашувлар ҳам сизга наф келтиради. Улар сиз билан ўз ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашишади. Бугун билим олиш ва билим бериш хайрли, омадли, муваффақиятли кечади. Молиявий муаммолар ҳам сизнинг фойдангизга бартараф этилади. Режадаги харидларни амалга ошираверишингиз мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ёдингиздан кўтарилмасин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Эрталаб яхши ният билан иш бошласангиз, ишингиз унумли ва сердаромад бўлади. Ўзгалар сизни боши берк кўчага киритиб қўйишига асло йўл қўйманг. Доимий равишда сергак туринг. Муҳаббатда оиласизлар кўнгилсизликларга дучс келишлари мумкин. Оилалилар эса рўзғордаги муаммоларни зудлик билан бартараф этишлари тавсия этилади. Кечқурун бошқа шаҳарга иш юзасидан сафар қилишингиз мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
13 ноябр куни ишларингиз жуда унумли кечиши кутилмоқда. Сиз кутилган натижага албатта эришасиз. Молиявий жиҳатдан ҳам аҳволингиз аъло даражада бўлади. Агар шахсий бизнесингиз бўлса, ҳамкорлар билан биргаликда иш юритинг, кам бўлмайсиз. Бугун организмни мустаҳкамлаш учун витаминлар истеъмоли, сув билан боғлиқ муолажалар ва медитация катта фойда беради. Башарти кимдир сизга янги ишда ҳамкорлик таклиф қилса, албатта ижобий жавоб беринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Тадбиркорлар бугун ишончли ҳамкорлар билан ҳамкорлик қилиши, учрашувлар ва фойдали шартномаларга имзо чекиш амалларини адо этиши кутилади. Бу фақат яхшиликка бошлайди. Фақат кўнглингиздаги шубҳаларни ҳайдаб солинг, шахсий муаммоларни иш билан аралаштирманг. Кечқурун оила қуришга улгурмаганлар романтик учрашувни бошдан кечиришлари мумкин. Айримлар эса саёҳатга отланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
12 ноябр куни йиғилиб қолган муаммоларни зудлик билан бартараф этгачгина асосий ишга ўтишингиз тавсия қилинади. Бу ҳам молиявий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга, ҳам жамоадаги ўрнингиз мустаҳкамлиниши учун хизмат қилиши мумкин. Янги танишувларни бошдан кечирсангиз, тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг. Бугун зиё улашувчилар ҳамда тиббиёт ходимларининг омади кулиши кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Ишингиз ёки шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ янги ғоялар ҳақиқатга айланишида яқинларингиз ёрдам беришади. Албатта, дўстлар ҳам қараб турмайди. Куннинг иккинчи ярмида келгусида мавқеингиз ошишида муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган инсонлар билан танишишингиз эҳтимоли бор. Тадбиркор бўлсангиз, бугун қўрқмасангиз ҳам бўлади. Чунки бугун рақобатчилар асабингизга тегмайди. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Кимдир кутилмаган совға ҳозирлаб қўйгани ҳам ҳақиқатга яқин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
12 ноябрда биринчи навбатда тилингизга жуда эҳтиёт бўлинг. Атрофдагиларми, ишхонадагиларми, фарқи йўқ, бўлмағур гапларни гапириб қўймасангиз бас. Бугун алдовлар, фирибгарлар дастидан азоб чекмайсиз. Улар сизни айланиб ўтишади. Кун давомида не ишга қўл урманг, фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Кечқурун молиявий масалада муҳим бир қарорни қабул қилишингиз мумкин. Омадингизни берсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Шахсий ҳаёт ва ишга тааллуқли янги ва ёқимли хабарлар эшитишингиз кутилади. Агар эрталабдаёқ оиладаги майда-чуйда муаммоларни бартараф этишга улгурсангиз, кун давомида хотиржам бўлардингиз. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад келтирадиган иш қидириб кўрсангиз ҳам ёмон бўлмасди. Бу муаммони интернет ёки яқин дўстлар ёрдамида ижобий ҳал эта оласиз. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
12 ноябр куни кўплаб учрашувлар ва танишувларни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Аммо кейин ёлғиз қолган ҳолда янги танишганларнинг барчасини таҳлилдан ўтказишингиз лозим бўлади. Бажарган ишларингиз натижасини куннинг иккинчи ярмида кўришингиз мумкин. Айримларни иш жойидаги раҳбарлар фавқулодда хизмат сафарига жўнатиши мумкин. Аммо бу сафардан сира афсусда қолмайсиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кун аввалиданоқ омадга эришиш учун ўзингиз ҳаракат қилишингиз, елиб-югуришингиз зарур бўлади. Ишхонангизда ҳам битмаган ишлар қалашиб кетган. Уларни ҳам бажариб улгуришингиз керак. Оилалиларни кечки пайт фарзандлари ўзларининг аъло даражадаги ўқишлари билан мамнун этишади. Меҳнат таътилига чиқиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрсангиз ёмон бўлмайди. Айниқса, янги йил хусусида ҳозирданоқ бош қотиришингиз лозим.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
11 ноябр куни аъло кайфият сизни кун бўйи тарк этмайди. Шунинг ҳисобига ишларингиз бароридан келади. Фақат ишда ташаббускорроқ бўлишингиз талаб этилади. Тадбиркорлик қобилиятингизни ишга солсангиз, молиявий муаммоларни ҳам тўлиқ ўз фойдангизга ҳал этасиз. Куннинг иккинчи ярмида ёрқин танаффусларга тайёр туринг. Саломатлик ҳақида қайғуринг. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Қанча муҳим ишингиз бўлса, баравар амалга ошираверинг. Хатога йўл қўйишдан, тўсиқларга дуч келишдан қўрқиб ўтирманг. Улар бугун сизни айланиб ўтишади. Қолаверса, атрофингиздаги яхши инсонлар ҳам баҳоли қудрат сизга ёрдам беради. Ишқий саргузаштларга асло эрк бера кўрманг. Улар сизни кўнгилсизликлар сари етаклайди. Кечқурун кимда ким олис сафарга чиқса, билсинки, бу сафар унга моддий манфаат келтиради.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
11 ноябрда вужудингиз ғайрат ва шижоатга шу қадар тўлиб-тошадики, бир жойда туриб қола билмайсиз. Қандайдир оригинал ҳаракатларин содир этгингиз келаверади. Баъзилар куннинг иккинчи қисмида яқин манзилга сафар қилишлари мумкин. Сафарда сиз янги танишувларни бошдан ўтказасиз. Пул масаласида бугун умуман қийинчилик кўрмаслигингиз кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Айрим дўстларимиз эрталабдаёқ олис сафарга отланишлари мумкин. Сафар давомида сизни ёқимли ва қизиқарли учрашувлар кутиб қолади. Олдинга қадам ташлаш асносида тез-тез орқангизга ҳам назар ташлаб туринг. Муҳаббатда сизни майда кўнгилсизликлар домига тортиши мумкин. Бу муаммони бартараф этиш учун ўзингиз қандайдир йўл топишингиз керак бўлади. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг. Ҳасадгўйлар назарига тушишдан сақланинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
11 ноябрда ҳаётингиз ижобий томонга ўзгариши кутилади. Лекин бундан ҳаволаниб кетишингиз керак эмас. Барибир ҳар бир қадамни ўйлаб босишингизга тўғри келади. Моддий аҳволингиз бадавлат танишлар ёрдамидагина яхшиланиши мумкин. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугун мўмай даромаддан умид қилмасалар ҳам бўлади. Сабр қилинг. Бугун бўлмаса эртага албатта даромадингиз мўл бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун эрталабдан биринчи навбатда саломатлигингизга эътибор қаратмасангиз бўлмайди. Қон босимингизни ўлчатиш, поликлиникага чиқиб келиш каби амалларни зудлик билан адо этинг. Керак бўлса, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, профилактик амалларни ортга сурманг. Кечқурун яқин қариндошларнинг бири сизга ёқимли хабар етказиши мумкин. Асабни эҳтиёт қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар эрта уйғониб, зудлик билан ишга отлансангиз, кунингиз жуда хайрли кечиши мумкин. Чунки бугун ишингиз бароридан келиши ишнинг унуми эмас, балки интилишларга боғлиқ бўлади. Олдиндан режалаштирилган ишларга алоҳида эҳтиёткорлик билан ёндашишингиз талаб этилади. Оммавий ва тантанали тадбирларни бошқа кунга қолдира туринг. Эмоциянгиз ҳам, саломатлигингиз ҳам бугун аъло даражада бўлмаслиги кутилади. Шунинг учун эҳтиёт чораларини кўриб юринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
10 ноябр куни тадбиркорлар рақобатчиларни пича сиқувга олишлари тавсия этилади. Фақат бу амални ўта хотиржамликда, асабийлашувларсиз адо этинг. Агрессияга эрк берсангиз, ўзингизга зиён бўлиши мумкин. Тадбиркорлар бугун турли учрашувларни, ҳамкорлар билан ўзаро келишувларни, хизмат сафарларини кўнгилдагидек ташкил этиш имконига эга бўлишади. Лекин эътиборлиликка алоҳида диққат билан ёндашинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрта тонгда уйғониб, дарҳол кўчага чиқишингиз ишларингиз ўнгидан келишини таъминлайди. Шунда кунингиз худди романтик филмлардаги каби қизиқарли, жозибали тарзда ўтади. Аммо бунинг учун биринчи навбатда ўзингизни ўзингиз тайёрлаб олишингиз зарур. Яъни, турли бўлмағур хаёлларни миядан чиқариб ташлаб, ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини оширишингиз керак. Пул билан боғлиқ таваккалчиликка асосланган тадбирлар сизни инқирозга учратиши мумкин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
10 ноябрда нафақат ҳасадгўйлар, балки ишхонангиздаги раҳбарлар ҳам сизга ёмон кўз билан қарай бошлаши мумкин. Бунга бир жиҳатдан ўзингиз сабабчи бўласиз. Дуч келганга муваффақиятларингиз ҳақида гапиравермасангиз, шундай вазиятда қолмайсиз. Шахсий ҳаётда муаммолар кўзга ташланмайди. Яқинларингиз, асосийси, жуфтингиз билан муносабатлар аъло даражада кечади. Кечқурун яқин инсонингиз сизни кутилмаган совға билан сийлаши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрта тонгданоқ аъло кайфиятда бўласиз. Иш, шахсий ҳаёт билан боғлиқ қарорларингиз ўз самарасини бериб, атрофдагилар қаршисида авторитетингиз яна бир поғона юқорилаши кутилади. Агар яна ўз устингизда кўпроқ ишлай бошласангиз, ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам сизга етадигани бўлмайди. Кун давомида сифациз таомлар истеъмоли туфайли заҳарланишингиз эҳтимоли бор. Эҳтиёт бўлинг. Олдиндан бу таомнинг сифатини текшириб олишни унутманг. Агар шу муаммо кўндаланг туришига йўл қўймасангиз, саломатлигингиз бугун сизга панд бермоқчи эмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
10 ноябр куни турли байрамларни кейинга суришингиз зарур бўлади. Акс ҳолда моддий жиҳатдан қийналиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган, анчадан бери кўрмаган дўстингиз билан учрашиб қолишингиз кутилмоқда. Бу учрашув сизга бир олам гармония ҳадя этиши мумкин. Тадбиркорлар учун фойдали шартномаларни имзолаш, янги келишувлар, кўчмас мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, профилактикага эътибор қаратинг.