munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

9 ноябрда ўзингиздаги ожиз жиҳатларни бировларга сездириб қўйишдан сақланинг. Акс ҳолда кўнгли қора одамлар бундан ўз манфаати йўлида фойдаланишга уриниши мумкин. Муҳаббатда ташқаридан кимнидир қармоғингизга илинтириш фикридан воз кечинг. Ўша қармоққа ўзингиз тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида уй таъмири, жиҳазларни тартибга келтириш ва маданий ҳордиқ чиқариш ёқимли кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Куннинг биринчи қисмида зарарли одатлардан воз кечиш ҳақида қайғуришингиз керак. Бу амал муваффақиятли кечишига сира шубҳа йўқ. Айниқса, овқатланиш масаласида жуда талабчанлик зарур. Шу нарса келгусида саломатлигингиз мустаҳкамланиши учун хизмат қилиши мумкин. Рўзғордаги муаммоларни ижобий ҳал этишда узоқ қондошлардан бири ёрдамга келади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

9 ноябрда иккиланишлар вужудингизни қамраб олиши мумкин. Бу ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам сизга фақат тўсиқ вазифасини ўтайди. Шунинг учун иккиланишларга сира йўл берманг. Таваккал қилган ҳолда асосий юмушларни адо этишга киришинг ва даромад кўринг. Ҳалолингиз бўлсин. Бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ билимларни ошириш хайрли кечади. Яқиндагина янги касб танлаганларни ҳам муваффақиятлар кутиб туради.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ҳурмат-иззатга арзимайдиган одамлар билан иложи борича мулоқот қилманг. Улар ҳақиқатан яхшилик қилишга арзимайди. Уларни айланиб ўтган маъқул. Иш жойингиздаги раҳбарларга юмушларни сифатли адо этишингиз жуда ёқиб тушади. Аммо мукофотдан умид қилманг. Мукофот олишни келаси ой учун қолдиришингизга тўғри келади. Иммунитетни кўтаришга бағишланган амаллар, спорт билан шуғулланиш бугун муваффақият келтиради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

9 ноябр куни барча жабҳаларда ишларингиз беш бўлади, ишонаверинг. Ишхонангизда ҳақиқий профессионал сифатида ҳурматингиз яна бир неча поғона юқорилаши кутилади. Муҳаббатда оғир вазиятлар кўзга ташланиши мумкин. Агар улардан силлиқчасига чиқиб кета олсангиз, омадим келди деяверинг. Оиласиз бўлсангиз, фақат идеал инсонни қидириш билан вақт ўтказманг. Идеаллик фаришталарга хос эканини унутманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Кунингиз ранг-баранг ҳодисалар, истакларга бой ўтади. Пул, муҳаббат ва хотиржамлик сари талпиниб чарчамайсиз. Ва ниятингизга етасиз ҳам. Имкон доирасида ўзингиз яхши танимайдиган одамлар билан мулоқот қилманг. Мулоқот қилган тақдирингизда ҳам тилингизга эҳтиёт бўлинг. Кечқурун сизни зиёфатга таклиф этишлари мумкин. Спиртли ичимлик истеъмолидан тийилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Қалбингизда ҳақиқий ҳашамат бунёд этинг ва атрофга юқорироқдан туриб назар солинг. Қўрқманг, бу қадар мағрурлик учун сизни ҳеч ким уришмайди. Аксинча, айримлар қаршисида авторитетингиз ошиши мумкин. Муҳаббатда оиласизлар бир хилликдан қочсинлар. Бу бўлғуси жуфтингизни зериктириб қўйиши мумкин. Соғлиқни эҳтиётланг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11) 

8 ноябр куни тушгача сизни романтик учрашув ва мўмай даромад интизор бўлиб кутади. Икки ҳодиса ҳам бир вақтнинг ўзида содир бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Иш бажаришда ортиқча хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Саломатликни асранг. Кечқурун китоб мутолааси қалбингизга ёрқинлик олиб киради.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кунингиз албатта эртаклардагидек бахтиёр кечмаслиги мумкин. Аммо омад қуши елкангизда бўлиши тайин. Айниқса, ижод кишиларининг ҳақиқатан омади келади. Ниҳоят мухлисларингиз кўпайиш палласига киради. Қайсарлик, принсипиалликдан қочинг. Муҳаббатда оиласизлар танлаганига фақат яхши жиҳатларини кўрсацинлар. Акс ҳолда у одам шокка тушиб қолиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

8 ноябрда кўпчилик билим олишга ўзида кучли хоҳиш сеза бошлайди. Бу фақат яхшиликка. Билимнинг худди пулга ўхшаб ҳеч қачон ортиқчаси бўлмайди. Яқин қариндошларга янада кучлироқ меҳр-оқибат кўрсатсангиз, кам бўлмайсиз. Бугун зарарли одатлардан буткул воз кечиш муваффақиятли кечади. Кечқурун энг суюкли, яқин инсонларнинг бири сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Илтимос, яқин-яқинларда эришган муваффақиятларингиз ҳақида атрофдагиларга асло гапира кўрманг. Сизнинг оғзингизга тикилганча ҳайрат маъносида бош чайқаб қўяётганлар аслида ҳасадгўйлар бўлиб чиқиши ҳеч гап эмас. Худо кўрсатмасин, улар росмана ҳасад қила бошлашса, жамиятдаги мисқоллаб йиғилган ҳурматингизни бир тийин қилиб қўйиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида тиш дўхтири қабулига бориш хайрли кечади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

8 ноябр куни ўзингиз суйган инсон сизга кўнглини очади. Бундан шу қадар мамнун тортасизки, тоғни урсангиз, толқон қилар даражада вужудингиз кучга тўлганини ҳис этасиз. Тадбиркор бўлсангиз, бугун кун давомида рақобатчилар таъқиби остида қолишингиз кутилмоқда. Асосийси, ишлашга эринмаслик керак. Шунда пулнинг ўзи сизни қидириб келади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Тарози буржи остида таваллуд топганларнинг куни ажойиб тарзда, хушчақчақликда, гармония қуршовида кечади. Ҳатто, осмондаги булутлар ҳам сизнинг ҳурматингиз учун нари чекинишга аҳд қилишган. Қариндошларингиз сизга ҳар жиҳатдан кўмак беришга шай туришади. Муҳаббатда бўлар-бўлмас ёлғонларга лаққа тушиб қолманг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизга садоқатли эканини унутиб қўйманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

7 ноябрда эрталабданоқ борлиғингизни илоҳий қувват қамраб олишига ишонаверинг. Бунинг таъсирида ишни шу қадар қойилмақом қилиб дўндирасизки, раҳбарлар сизга сира ўйлаб ўтирмай мукофот эълон қилишади. Буни энди худо билади. Жуда узоқ вақтдан бери кўришмаган инсонлар билан учрашиб хурсандчилигингизга хурсандчилик қўшилади. Имкон топсангиз, кечки овқатни бирор нуфузли кафеда тановул қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун куннинг биринчи ярмида байрамона кайфиятда бўласиз. Бундан ташқари, сизга ёрқин эмоциялар ҳам ҳамроҳлик қилади. Энг яқин дўстлар даврасида мириқиб дам оласиз. Молиявий аҳволингиз тобида. Демак, бугунча ишдан нарироқ бўлсангиз ҳам ярашаверади. Муҳаббатда оиласизлар бўлғуси жуфтини ўта синчковлик билан ўрганишлари тавсия этилади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилиш пайида бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

7 ноябр куни кўпчилик дўстларимиз бизнес ва тадбиркорликка алоҳида қизиқиш билан ёндаша бошлашади. Ҳаракатда баракат. Ҳаракат қилсангиз, ишни ҳам бошлайсиз, яқин ҳамкорларни ҳам топасиз. Муҳаббат учун эскирган усуллар ёрдамида курашишдан тийилинг. Ундан кўра оиласиз бўлсангиз, танлаганингиздан очиқчасига севиш ё севмаслигини сўранг. Бугун бошқа шаҳарга сафар қилиш муваффақият келтиради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Оила қуришга улгурмаганлар кўз остига олиб қўйган инсоннинг қалбини забт этиш учун ўта замонавий тактикани ўйлаб топишлари керак бўлади. Аммо бу тактика романтикага қоришиқ бўлиши шарт. Оилалилар ҳаётида куннинг иккинчи ярмида ажойиб бир воқеа содир бўлиши кутилади. Кечқурун сизни муҳим бир оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликка панд бериб қўйманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

7 ноябр куни ўзгаларнинг туйғуси билан зинҳор ўйнашиб қўйманг. Ўзингизга нисбатан мулойим ва меҳр билан ёнадашувчи инсонга ҳам шундай жавоб қайтаринг. Куннинг иккинчи ярмида катта бир йиғинда иштирок этишингиз эҳтимоли бор. Ораторлик истеъдодингизни шу ерда кўрсатиб қолинг. Айримлар кечқурун лотерея ўйнаб катта пул ютиб олишлари мумкин. Омадингизни берсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Истайсизми-йўқми, бугун ишхонада сизга нисбатан иш стажи ва тажрибаси кўп ҳамкасблардан нималарнидир ўрганишингиз керак бўлади. Шу нарса сизга келгусида иш сифатини оширишда катта ёрдам бериши мумкин. Бегоналар, қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан дон олишиш хаёлингизга ҳам келмасин. Бу сизни балога йўлиқтиради. Саломатлигингизга ҳам путур етмай қолмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

6 ноябрда сизга иш бажариш, пул топиш ва обрў орттиришда қарама-қарши жинс вакил ёки вакилалари кўмак бериб юбориши кутилади. Муҳаббатда ҳам омадингиз чопади. Оиласиз бўлсангиз, иш тўй кунини белгилашгача бориб етиши мумкин. Кундузи сафарга чиқишингиз ва оммавий тадбирда сўзга чиқишингиз эҳтимоли бор. Агар киссада пулингиз кам қолган бўлса, ғам еманг, кечқурун пулнинг ўзи сизни қидириб келади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Дам олиш учун ҳам, олис сафарга жўнаш учун ҳам 6 ноябр омадли кечади. Айниқса, оилавий дам олиш ниятида тоғли ҳудудларга борадиганлар чин дилдан яйрашади. Бугун хориж тилини ўрганиш, малака ошириш хайрли кечади. Стрессли вазиятлар кечки пайт юзага келиши мумкин. Буни бартараф этиш ўз қўлингизда. Бўлар-бўлмасга асабийлашавермасангиз, вақтингиз чоғ ўтади. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

6 ноябр куни билиб-билмай, ҳазилни тушунмайдиганларга шундай муносабат юритиб қўйишингиз кутилади. Вақтида узр сўраб, вазиятни юмшатмасангиз, бу жанжалга айланиши ҳам ҳеч гап эмас. Бировларнинг шахсий ҳаётига аралашиш, муҳокама қилишдан ўзингизни тийганингиз маъқул. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир карра назоратдан ўтказиб олинг. Ухлашга ётишдан олдин ёқимли хабар эшитишингиз ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун сизни янги танишувлар, қизиқарли янгиликлар ва мароқли сафар кутади. Бу йўлда тўсиқлар пайдо бўлишидан чўчиманг. Сиз учун эзгуликнинг барча йўллари очиқ. Тадбиркор бўлсангиз, сира иккиланмай йирик лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этаверинг, албатта зафар қучасиз. Молиявий масалада жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Шунинг учун қариндошлардан қарз кўтариб турсангиз ҳам зиён қилмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

6 ноябрда асосий вақтингиз пул санаш билан ўтиши кутилмоқда. Демак, даромад мўмай бўлади. Асосийси, бу пулларни сиз ҳалол йўл билан ва пешона тер эвазига ишлаб топасиз. Харажатларни ҳам инкор этманг. Оилавий ҳаётингизда куннинг иккинчи ярмида майда кўнгилсизликлар юзага келиши мумкин. Кечқурун вақтингизни яқинларингизга бағишланг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

5 ноябр куни шахсий ҳаётингизда фавқулодда ҳодисалар содир бўлиши кутилмоқда. Лекин қочиб узоққа бора олмайсиз. Бу ҳодисаларга гувоҳ бўлишга мажбурсиз. Эмоцияни жиловда ушланг. Муаммолар ва ташвишлардан қочишнинг бирдан-бир йўли бу сукут сақлаш эканини унутманг. Фақат яқин дўстлар қаршисидагина сукут сақламасангиз бас. Кечқурун умуман кутилмаган жойдан даромад олишингиз кутилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Чаён буржида туғилганлар бугун муҳаббатда буткул янги туйғуларга ошно бўлишлари мумкин. Шу муҳаббат ва янги туйғулар сизга бир олам эҳтирос ҳамда қайғуларни ҳадя этмоқчи. Қабул қилинг. Меҳнат ёки ўқиш таътилида бўлсангиз, ўзингизни қўлга ола билинг. Ҳаётингизда сизни жаҳлдорликка, жанжаллар, баҳсларга ундовчи вазиятлар учраши мумкин. Улардан устун келишга ҳаракат қилинг. Шунда тинч бўласиз. Кечқурун олис сафарга отланишингиз кутилади. Аммо бу сафардан воз кечинг. Сафар сизга фойда келтирмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

5 ноябр куни иш жойингизда ҳамкасблар билан келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Имкон борича ўзингизни босишга, сабр қилишга уриниб кўринг. Жанжаллашиб ҳеч қачон барака топмайсиз. Бунинг ўрнига мукофотдан, ҳурмат-эътибордан маҳрум бўлишингиз мумкин холос. Бугун танани ёшартиришга йўналтирилган муолажалар фойдали кечади. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувни бошдан кечиришлари мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Кунингиз ажойиб даражада кечиши кутилмоқда. Бугун сиз ишлаб ҳам, дам олиб ҳам роҳатланасиз. Асосийси, саломатлигингизга ҳеч қандай хавф раҳна солмайди. Куннинг иккинчи ярмида фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Келгусидаги мавқеингиз худди шу хизмат сафари билан боғлиқ. Қариндошлар билан жанжаллашган бўлсангиз, бугун ярашиш учун қулай имконият туғилади. Имкониятдан унумли фойдаланинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

5 ноябрда ишларингиз эрталабданоқ бароридан кела бошлайди. Муаммолар ортга чекина бошлаганига гувоҳ бўласиз. Қалбингиз оптимизмга, ёқимли туйғуларга тўлади. Кимларгадир азалий муҳаббат ташвишлари сира тинчлик бермаётганди. Бугун шу ташвишдан ҳам халос бўласиз. Сиз бахтли ҳаёт учун жиддий халал берувчи тўсиқларнинг барчасини йўқ қила оласиз. Фақат саломатлигингизни назорат остида ушланг. Ортиқча муаммоларга йўл берманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Кунингиз аъло даражада кечиши кутилмоқда. Сизнинг вазифангиз бу кунни ёрқин бўёқлар билан бойитишдан иборат бўлмоқғи лозим. Қўлингиз теккан ҳар бир иш унумли ва ёқимли кечади. Шубҳасиз, молиявий жиҳатдан аҳволингиз яхшилана боради. Ишда янгиликлар яратиш пайида бўлинг. Турли бўлар-бўлмас ҳаракатларга зеб бермасангиз, саломатлигингиз сизга панд бермайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз енгил кечмайди. Аммо ўзингизга қаттиқ ишонсангиз, ҳар қандай мушкулликни ҳам енгиб ўта оласиз. Ҳатто, майда юмушларни ҳам махсус ва пухта режа асосида адо этинг. Тадбиркорлар учун хорижлик ҳамкорлар билан келишувлар, фойдали шартномаларни имзолаш амаллари муваффақиятли ўтади. Муҳаббатда хотиржамлик ҳукм суради. Оилалилар жуфти билан жанжалга сабаб бўлувчи мавзуда суҳбат бошламаганлари маъқул.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Шахсий ҳаётингиз кун давомида қайнашдан тийилмайди. Устига устак жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Шу қадар асабийлашасизки, ҳеч кимни кўргингиз, эшитгингиз келмайди. Кун охирида харажатлар бошингизга бало каби ёпирилиб келади. Бунинг оқибатида иммунитетингиз тушиши, қон босимингиз сакраши мумкин. Камроқ асабийлашинг. Ҳаммасига асаб сабабчи. Ташвиш-у, муаммоларга қўл силтанг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунингиз минусга нисбатан плюсларга бой бўлиши кутилмоқда. Минуслар пайдо бўлишида ҳам сизнинг айбингиз йўқ. Вазият шуни тақозо этади. Телефон орқали ҳамкасблардан бири билан баҳслашиб қолишингиз ҳам ҳақиқатдан узоқ эмас. Имкон топсангиз, кун давомида табиат қўйнига чиқиб кетинг. Асаблар дам олади. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстлардан бири билан жиддий масалада суҳбатлашишингиз кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

4 ноябр куни майда-чуйда юмушлар билан ўралашиб қолишдан сақланинг. Улар беҳуда вақтингизни ўғирлайди холос. Шахсий ҳаётингизда иш дегани бисёр. Фақат уларни мустақил тарзда адо этинг. Акс ҳолда оила аъзоларингиз билан орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Кечки пайт сурункали ошқозон ва ичак хасталиклари қўзғалиш эҳтимоли бор. Эҳтиёт чораларини кўриб қўйинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун ҳар бир ҳаракатингиз аниқ бир мақсадга йўналтирилиши лозим. Ўзингиз эса сергакликни қўлдан берманг. Худди шу нарсалар сизни маънавий етуклик сари етаклайди. Бир сўз билан айтганда, бугун ақлий меҳнат олдинги сафларда туриши лозим. Зарарли одатлар ҳисобланмиш ичкилик ва чекишни ташлаш учун бугунги кун жуда муваффақиятли кечади. Кечқурун велосипед сайрига алоҳида эътибор қаратинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

4 ноябрда вужудингизда иккиланишлар ва шубҳалар ҳукмронлик қила бошлаши мумкин. Уларни нари ҳайдаб солиш учун эса таваккалчиликни танланг. Агар об-ҳаво тўғри келса, дўстлар билан табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз ҳам зиён қилмайди. Молиявий муаммолар ҳақида бугунча ўйланманг. Бу масалада ҳам таваккал қилинг. Худо пешонага ёзган бўлса, пул ҳам вақти-соатида албатта келади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

3 ноябр куни муваффақиятларга фақат яқин қариндошлар, дўстлар ёрдамидагина эриша оласиз. Даромад харажатлардан ошиб тушади. Барибир харидларнинг баъзиларидан воз кечганингиз маъқул. Иш жойингизда ҳамкасблардан бири билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Лекин қатъий бир қарорга келишга шошилманг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Бироқ барибир организмни зўриқтирманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кўзланган эзгу мақсадларга осонликча етасиз. Фақат бу масалада файласуфона йўл тутишингиз керак бўлади. Тақдирнинг сизга кўрсатадиган йўлларидан юз бурманг. Борига шукр қилган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Пул масаласида ҳам аҳволингиз аъло даражада бўлмайди. Аммо қарзга ҳам ботмайсиз. Шамоллаш ва гриппдан сақланиш учун барча эҳтиёт чораларини кўриб қўйиишингиз тавсия этилади. Об-ҳавога қараб кийининг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

3 ноябрда елкангизга бахт қуши келиб қўниши кутилмоқда. Уни қўлдан чиқарманг. Ўзингиз учун арзимас туюлган муаммоларга кўз юмманг. Йўқса, муваффақияцизликка юз тутасиз. Муҳаббатда оила қурмаганлар учун ёрқин лаҳзалар кўзга ташланмайди. Агар жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар ёрқин кечишини хоҳласангиз, унга романтик ва мулойимликни қўшиб қўйинг, афсусланмайсиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Кунингиз аъло даражада бошланади. Агар ҳушёр бўлсангиз, бу вазият кун сўнгига қадар сақланиб қолиши мумкин. Молиявий муаммолар бугун сизни хурсанд қиладиган даражада ижобий ҳал бўлмайди. Демак, заҳира пулларга эътибор қаратишингизга тўғри келади. Тадбиркорликка қўл уриш ниятида бўлсангиз, бугундан ҳаракатни бошланг. Шахсий ҳаётда кечирилмас гуноҳларга йўл қўйманг. Улар сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

3 ноябрда умид ва яна умидга суянишингиз тавсия этилади. Муаммолар шу қадар кўпки, уларни кечга қадар ҳал этиб тугатишингиз қийин кечади. Дўстларни ёрдамга чақирсангиз, бу кўнгилсиз вазиятлардан тезроқ халос бўлишингиз мумкин. Муҳаббатда мамнунлик ва айрилиқ ораси бир қадам. Эҳтиётингизни қилинг. Оиласиз бўлсангиз, романтика сари бугунча талпинмай турганингиз маъқул.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Кунингиз кўнгилдагидек хайрли кечиши кутилмоқда. Кайфиятингизни бузиши мумкин бўлган вазиятларни деярли учратмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир йўқотиб қўйган инсонни учратишингиз эҳтимоли бор. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни бартараф этиш учун дўстларга мурожаат этинг. Сурункали хасталиклар бугун борлигини билдира бошлаши мумкин. Муолажалар тадоригини кўраверинг. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

2 ноябрда гиёҳлар қўшилган қайноқ ваннага тушиш саломатлигингизни мустаҳкамлашда катта ёрдам беради. Бундан ташқари, жисмоний зўриқишлардан ҳам қўрқмаслигингиз керак. Бу сизга зиён етказмайди. Оилалилар жуфти билан муносабатларни мустаҳкамлай олишмаган бўлса, бугун қулай имконият туғилиши мумкин. Яхшиси, у билан бирга кечқурун нуфузли кафелардан бирига боринг. Албатта муаммо ижобий ҳал бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун сизнинг кунингиз дейишса, ишонаверинг. Кунингиз ёрқин лаҳзаларга бой бўлади. Бир-биридан ажойиб тадбирларга таклиф этишлари мумкин. Эрталаб нонуштангизга колбаса маҳсулотларини албатта қўшишингиз керак. Бу маҳсулотларни доимий тарзда меъёрида истеъмол қилсангиз, организмдаги моддалар алмашинуви яхшиланади. Куннинг иккинчи ярмида сизга ҳар жиҳатдан маъқул бўлган одамлар билан мулоқотда бўлишингиз кутилади. Бир сўз билан айтганда, кунингиз мазмунли ва ёқимли кечади. Омад сизга ёр бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 ноябр куни ғайратингиз, куч ва имкониятларингиз етарли даражада бўлишига шубҳа йўқ. Лекин уларга ишониб бир неча ишни параллел адо этишга бел бойласангиз, жиддий хатога йўл қўясиз. Биринчидан, жисмоний зўриқишга дуч келасиз. Бу саломатлигингизни хавф остида қолдириши мумкин. Иккинчидан, сиз бошлаган ишларнинг ҳеч бири муваффақиятли якун топмайди. Топиши мумкин, фақат улгурмайсиз. Кун кеч бўлади. Бу эса моддий аҳволингизга салбий таъсир ўтказиши тайин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун албатта ишсиз, ёқимли лаҳзаларсиз қолмайсиз. Агар энг муҳим ишларни бугунга режалаштирган бўлсангиз, ўзингизни руҳан фаолликка тайёрланг. Йўналишнинг энг хавфсизини танланг. Куннинг иккинчи ярмида тасодифий танишувларни бошдан ўтказишингиз кутилади. Табиат қўйнига чиқиб дам олиш ҳам бугун сизга фойда беради. Аммо бажарилган ишларнинг якуний хулосаси билан эрта кунда қизиқманг. Бу амални кечқурунга қолдиринг.

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

2 ноябр куни ўзингизга бўлган ишонч юқори даражада бўлиши лозим. Шундагина режадаги ишларни муваффақиятли амалга ошириб, ютуқларга, моддий манфаатдорликка эриша оласиз. Кун давомида кўпчилик сиздан ёрдам сўраб мурожаат этиши мумкин. Бош тортмасдан уларга ёрдам кўрсатишингиз тавсия этилади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Ҳеч нарсани ўйламанг. Ёлғизликда, сукунат қўйнида дам олинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугунги кун балиқ буржида туғилганлар учун анча зерикарли кечиши мумкин. Қайсидир тадбирга ёки учрашувга чақиришади-ю, шунинг натижасида кайфиятингизда пессимизм пайдо бўлади. Бундай кайфиятни бошқаларга юқтиришдан эҳтиёт бўлинг. Уйдаги жиҳозлар ўрнини алмаштириш ҳам сизга фойда беради. Чалғитади. Интеллектуал имкониятларингиз эса бугун юқори бўлади. Худди шу нарса сизни йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлардан, бош оғриқлардан сақлайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

1 ноябрда шахсий ҳаётингиз гуллаб-яшнайди. Омад сиз билан бирга бўлади. Бундан ташқари, бугун клиникаларда профилактик муолажалар олиш ҳам хайрли кечади. Саломатликни мустаҳкамлашда ҳам фақат мутахассисларга ишонинг, халқона усуллар сизга аксинча зиён етказиши мумкин. Кечқурун баъзи дўстларимизнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Обрўли, пулдор, юқори лавозимли шахслар билан мулоқот қилишга тўғри келса, принципларингиздан воз кечинг-да, оддий, шинаванда одамга айланинг. Шунда ошиғингиз олчи бўлади. Ҳар бир ишни бажаришда сергак ва эътиборли бўлинг. Бўлмаса, тузган режаларингизнинг барчаси саробга айланади. Янги касб эгаллаш ниятида кўчага чиққанлар албатта омадга эришишади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

1 ноябр куни шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам камроқ бировларга буйруқ бериб, кўпроқ тинглашга одатланинг. Чунки сизнинг буйруқбозликка асосланган чақириқларингиз атрофдагиларга ёқмайди. Оқибатда ҳамкасблар ёки оила аъзоларингиз билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Баҳс мунозараларни четга суринг. Бу ҳам сизга фақат жанжал ва кўнгилсиз вазиятларнигина ҳадя этади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланишда режимли усуллардан фойдаланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Эрталаб уйқудан уйғонгач, аввал рўзғордаги майда-чуйда юмушларни адо этинг ва шундан кейингина ишхонангизга йўл олинг. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда етти ўлчаб бир кесинг. Молиявий масалада омадингиз чопмаслиги, шу туфайли кайфиятингиз ёмонлашуви кутилади. Аммо бу нарсалар жаҳл қилиш, қайғуришга арзимайди. Билингки, пулсиз қолмайсиз. Орзуингиздаги катта пулни эса бошқа куни ишлаб топишингиз тайин. Ахир, худонинг куни кўп-ку!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

1 ноябр куни куч ҳам, имкониятлар ҳам етарли. Ирода кучингиз бошқаларидан ҳам ошиб тушади. Шунинг натижасида қаршингизда кўндаланг бўладиган ҳар қандай мушкулот ва тўсиқларни енгиб ўта оласиз. Атрофингиздагиларни ҳам хуш кайфиятингиз ёрдамида мамнун этасиз. Фақат ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда мулоқотлар қилинг. Суҳбатларда меъёрни билинг. Бу овқатланишингиз масаласига ҳам алоқадорлигини унутманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Куннинг биринчи ярмида кимдандир ўзингиз учун жуда ёқимли бир хабарни эшитасиз. Жиддий баҳона бўлмаса, жаҳл отига минишингиз, зардали ҳаракатларни содир этишингиз шарт эмас. Оқимга қарши сузмасдан, ақл билан иш тутсангиз, барча режаларингиз амалга ошади. Кечқурун сизни жуфтингиз кутилмаган совға билан сийламоқчи.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Иш жойингизда шундай бир воқеа содир бўладики, сиз ҳам бошқалар каби ўзингизга бошқатдан назар солишни хоҳлаб қоласиз. Имкониятларингизни қайтадан хомчўт қилишингизга тўғри келади. Тадбиркор бўлсангиз, таниш-билишларни кўпайтиринг, янги ҳамкорлар қидириб топинг. Бир сўз билан айтганда, доимо ҳаракатда бўлинг. Шахсий ҳаётда ҳам худди шундай фаоллик талаб этилади. Айниқса, оила қуришга улгурмаганлар учун фаоллик жуда керак бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг. Тоза ҳавода сайр кучингизга куч қўшади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

31 октябрда қалбингизга шубҳа деган нарсани асло яқинлаштирманг. Акс ҳолда душманларингизга имкониятни бой бериб қўясиз. Сизни осонлик билан ўз мақсадлари йўлида қўғирчоқ каби ишлатишлари ҳеч гап эмас. Муҳаббатда омад сиз томонда. Жуфтингиз сизга вафодор. Бунга ҳам шубҳа қилишга ҳақингиз йўқ. Шунинг учун рашк деган шайтоний туйғуларни яқинингизга келтирманг. Кечқурун олисда яшайдиган дўстингиз қўнғироқ қилиб, сизга ёқимли хабар етказиши кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Оиласизлар эрта тонгданоқ абжир ва ёқимли шахсга айланишмаса, мақсадга ета олишмайди. Ҳамма билади, ёлғизликдан жуда чарчагансиз. Бу чарчоққа бугун нуқта қўйса бўлади. Чунки 31 октябр сизнинг кунингиз. У худонинг қудрати билан сизнинг измингизда бўлади. Бу кунни яхшига айлантириш ҳам, ёки аксинча ёмонликларга тўлдириш ҳам ўзингизнинг қўлингизда. Тижоратчилар бугундан мўмай даромад умид қилмасалар ҳам бўлади. Худонинг куни-да!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

31 октябр куни ўтмиш аламларини, армонлар ва тушкунликларни ўтмишда қолдириб, янги ҳаёт бошлаганингиз маъқул. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам танаффуслар эълон қилинг. Бу сиз учун жуда зарур. Шахсий ҳаётингизда қандайдир мистик воқеаларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Молиявий аҳволингиз негадир жуда қийинчилик билан ижобий ҳал бўлади. Овқатланиш режимини бузманг, газли ичимликлардан юз буринг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Тақдир сизга энг ёқимли, ёрқин лаҳзаларни инъом этмоқчи. Бугун етти ухлаб тушингизга кирмаган жабҳаларда муваффақиятларга эришишингиз сизни ҳайрон қолдиради. Молиявий аҳволингиз ҳам бошқаларникидан яхшироқ. Кун давомида янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Асосийси, қалбингиздан шубҳа-гумонларни ҳайдаб солинг ва ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

31 октябр куни ҳар бир воқеа-ҳодисага ҳазил-мутойиба билан муносабат юритинг. Аммо бировлар устидан кулманг. Олис сафарга чиқиш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Кечқурун қачонлардир ўзингиз бирга яшаган инсон билан тасодифан учрашиб қолишингиз ва муносабатларга ойдинлик киритишингиз мумкин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Варикоз безовта қилса, вақтида дори-дармон қилишни унутманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

30 октябрда ишдан бўйин товлашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Йўқса, бошлиқлар ғазабига учрайсиз. Ўта масъулиятли бўлинг, бор билим ва тажрибангизни ишга солинг. Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчилар хавфидан сақланинг. Агар қалбингизга астойдил қулоқ тутсангиз, ким билан ҳамкорлик қилиш керак-у, кимлардан нари бўлиш зарурлигини дарров аниқлаб оласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз унумли кечади, ишларингиз бароридан келади. Фақат мааслаҳатни ҳам, имконият ва илҳомни ҳам ўзингиздан қидириб топинг. Атрофдагиларнинг маслаҳатига умуман эътиборсиз бўлинг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Лекин бир жойда ўтириб қолишдан сақланишингиз, спорт билан фаол шуғулланишингиз шарт. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

30 октябр куни ўқотар буржи остида туғилганлар ишда рақобатчилар ва рақибларга рўбарў бўлишлари мумкин. Улар орасида хавфли душманлар ҳам йўқ эмас. Эҳтиёт бўлинг. Молиявий масалада пулингизни фойдали ишга тиксангизгина омад кулиб боқади. Йирик харидларга йўл қўйманг, инқирозга учрайсиз. Ошқозон ва жигарингизда жиддий муаммо бор. Тез врач қабулига киринг. Касалликни ривожланмай туриб йўқ қилган маъқул.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Эрта тонгданоқ сергакликни қўлдан берманг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда энг қулай имкониятларни қўлдан бой беришингиз мумкин. Бу имконият оила қурмаганлар учун муҳаббатда ҳам бўлиши мумкин. Агар сергак бўлмасангиз, тақдирингизни ижобий тарафга ўзгартира оладиган муҳим вазиятни қўлдан бой берасиз. Айримлар уйқусизликдан безовталаниши мумкин. Телевизор томоша қилиш ўрнига китоб ўқинг, кўзларингиз тез чарчаб албатта уйқуга кетасиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
 
30 октябрда биринчи навбатда ўзингиз эҳтиёцизлик туфайли орттириб олган мушкулотларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг. Ёки меҳнат таътилига чиқинг-у, қаергадир дам олиш учун жўнаб кетинг. Сизнинг ҳаётингиз, фаолиятингизга салбий таъсир ўтказиш имконини йўқотган вазиятлардан чўчиманг. Асабларни тинчлантириш учун ялпизли чой ичишингиз керак. Ёки севимли хоббингиз билан машғул бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун атрофдагиларни эмас, ўзингизни ўзингиз танқид қилинг. Сизга ташқаридан ҳеч ким ёмонлик қилмайди. Ўзингизга ўзингиз ёвлик қилиб қўйишингиз ҳақиқатга яқинроқ. Молиявий муаммоларни бартараф этишда асаблар тинчлиги жуда керак. Куннинг иккинчи ярмида қарз олганлар қарзини қайтариши мумкин. Айрим дўстларимиз банкдан кредит олиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда фақат тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз унумли ва қувончли лаҳзаларга бой бўлади. Ишхонангизда оғирдан оғир вазиятларга дуч келмайсиз. Ишларингиз унумли кечиб, мўмай даромад эгасига айланишингиз нақд. Қалбингизни гармония кечга қадар ҳам тарк этмайди. Бу суюкли инсонингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида асқотади. Харидларни ҳам муваффақиятли тарзда амалга оширасиз. Сотиб олган маҳсулотингиз сифати кўнгилдагидек кечади, уни яхшигина чегирма билан харид қиласиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

29 октябр куни ўзингизга нисбатан ҳам тўғрисўз, адолатли бўлинг. Ўзгаларнинг сизга бўлган ишончи йўқолишига йўл қўйманг, ёлғонлардан сақланинг. Бугун кечга қадар ишдан бир дақиқага бўлсин, бош кўтара олмайсиз. Шунга тайёр туринг. Муҳаббатда қандай йўл билан бўлмасин, суюкли инсонингизни ишонтиришга ҳаракат қилинг. Агар бу ишни романтика оғушида амалга оширсангиз, яна яхши. Саломатликка ҳам эътибор қаратинг. Зарурат туғилса, тиббий кўрикдан ўтишга ҳам эринманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Истакларингизни имкониятлардан юқори қўйишга уринманг. Бу омадга эришишингизда жиддий халал бериши мумкин. Тақдирда борига шукр қилинг. Бугун ижод, рўзғор ташвишларини бартараф этиш ва моддий аҳволингизни яхшилаш учун йўналтирилган ҳаракатлар баракотли бўлади. Илгари кўплаб муваффақиятларни қўлдан бой бергандингиз. Бугун муҳаббатда худди ўша бой берилган лаҳзалар ўзингизга қайтади. Кечқурун ёлғиз қолган ҳолда дам олинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

29 октябрда кўзгуга боқинг ва ўзингизга адолатли тарзда баҳо беринг. Йўл қўйган камчиликларни тан олинг ва уларни такрорламасликка сўз беринг. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечирасиз. Улар сизга янгидан-янги маълумотларга эга бўлишингизда асқотади. Саломатлигингиз ҳам ҳавас қиладиган даражада эмас. Тиббий кўрикдан ўтинг, врачлар аниқ ташҳис қўйишсин ва муолажаларни бошланг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Сиз барча ишларни бошқаларга нисбатан сифатли ва тез бажара оласиз. Шу хислатингизни тан олинг. Янги вазифалар зиммангизга юкланса, бор билим ва тажрибани ишга солинг-у, ҳамкасбларни ҳам, раҳбарларни ҳам яна бир бор қойил қолдиринг. Куннинг иккинчи ярмида музейгами, кино, театргами тушсангиз, кайфиятингиз янада кўтаринки тус олган бўларди. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Бироқ спорт машғулотларини барибир бошқа кунга қолдириб туришингиз керак бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

29 октябр куни сабр-бардошга зўр беринг. Унинг кўмагида сиз ўзингизни ва яқинларингизни турли руҳий, жисмоний хавфлардан, молиявий йўқотишлардан асраб қола оласиз. Муҳаббатда сизни бир олам эмоциялар кутиб қолади. Оила қурмаган бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида худди ўзингиз каби оддий, мулоқотда мураккабликдан воз кеча олувчи инсонни учратасиз. Айримлар учун олис сафарга отланиш муваффақият ва моддий барқарорлик келтиради.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугунги ҳаётингиз фақат ёрқин лаҳзалардан иборат бўлади дейишса ишонаверинг. Куннинг иккинчи ярмида сизни бошқа уйга кўчиб ўтиш, хориж давлатларидан бирига самолётда учиш каби амаллар кутиши эҳтимолга яқин. Серқатнов йўлларда жароҳат олишингиз хавфи бор, шу сабабли эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Шахсий автомобилингиз бўлса, кўчага чиқмай қўя қолганингиз маъқул. Бугун уй сотиш, профессионал касб доирасида малака ошириш муваффақият келтиради.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

28 октябр куни тушга яқин алданиб қолишингиз эҳтимоли бор. Фирибгар, иккиюзламачиларни четлаб ўтишингизга тўғри келади шекилли. Пул топишда бажарадиган қўшимча ишингиз қонунга зид бўлмаса, таваккал қилинг. Севги масаласида артистона йўл тутсангиз, кўзлаган ниятингизга албатта етасиз. Бу усул билан нафақат жуфтингиз, балки кўчадаги қарама-қарши жинс вакил ва вакилаларини ҳам ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этасиз. Кечқурун серқатнов йўлларда сергак бўлинг. Ухлашга ётишдан олдин қатиқ ё сут ичинг, тушларингиз тотли кечади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Мавқеингиз, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда танаффуслар юзага келиши кутилади. Агар янги, сердаромад иш учраб қолса, этагини маҳкам тутинг. Лекин ҳар бир ҳаракатингизни пухта режа асосида содир этишингиз зарур. Токи билиб-билмай хатога йўл қўйманг. Кечқурун уйда тартиб ўрнатиш, майда таъмир билан шуғулланишингиз мумкин. Соғлиғингиз ёмонлаша бошласа, куннинг қайси маҳали бўлишидан қатъи назар врач қабулига шошилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

28 октябр куни бошқа кунлардагига нисбатан анчагина фаоллашасиз. Бу раҳбарингизга жуда ёқиб тушади албатта. Чунки ишнинг белини синдириб ташлайсиз. Шубҳасиз, бунинг мукофотини ҳам олишингиз эҳтимолдан холи эмас. Шахсий ҳаётда эса оиласи йўқларга аксинча бўшанглиги, ҳадеганда бир қарорга кела олмаслиги панд беради. Бахт қуши шундоқ деразанинг нариги тарафида турибди-ю, улар қуш ичкарига киришидан умид қилганча ўтиришибди. Бу туришда бир умр деразага термилиб ўтиришингизга тўғри келади-ёв

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун профессионал касбингиз доирасида билим ва салоҳиятни ошириш пайида бўлинг. Мабодо талаба бўлсангиз, дунё билимларини тўлиқ эгаллаш ҳеч қачон ортиқчалик қилмаслигини унутманг. Оила қурмаганлар муҳаббатда назорат, синов амалларини қўллаб кўришлари тавсия этилади. Соғлиғингизни мустаҳкамлаш учун зарарли одатлардан воз кечишингиз керак.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

28 октябр куни дунёқарашингизни кенгайтирган ҳолда бажарадиган ишингизга профессионал назари билан боқинг. Жасурлик, таваккалчилик, қатъиятлилик бугун фақат олқишланади. Куннинг иккинчи ярмида оммавий тадбирда иштирок этишингиз мумкин. Моддий аҳволингиз бугун яхши бўлмаслиги кутилади. Шунинг учун киссада бор пулларни тежаб ишлатишингизга тўғри келади. Кўпчиликни ҳаво айниши туфайли варикоз безовта қилиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Одамлар билан гармония ёрдамида тиллашишга ҳаракат қилинг. Олам сизга қараб жилмаймоқда, қаранг. Бугун техника воситалари, уй ва машина таъмири муваффақиятли кечади. Агар куннинг иккинчи ярмида қарздорлар қарзини қайтарса, моддий аҳволингиз ҳам аъло даражада бўлади. Кечқурун серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг. Ҳалокат содир бўлиш эҳтимоли бор.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

27 октябрда вужудингиздаги жамики куч, имкониятларни хайрли ва келажаги бор ишларга сарф этинг. Қариндошлар, яқин танишлар ёрдам сўрашса, бажонидил ёрдам беринг. Майин жилмайиш қилинг. Бу жилмайишнгиз сизнинг яқин дўстларингизни кўпайтириш учун хизмат қилади. Врач кўригига боришни бошқа кунга қолдиринг. Бугун сизга нотўғри ташҳис қўйиб, жонингизга озор беришлари мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун юлдузлар сизга иш жойингизда ҳали ҳеч ким билмайдиган истеъдод қирраларингизни кенг намойиш этишни маслаҳат беришган. Агар буни обрўли ва юқори лавозимли шахслар ҳам кўрса, ошиғингиз олчи деяверинг. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида фавқулодда романтик учрашувга отланишлари кутилади. Лекин бу романтик учрашув сизга ўзингиз истаган натижани бермайди. Эрталаб уйғонасиз-у, барчаси иллюзиядан иборат эканига гувоҳ бўласиз. Саломатлигингизни асранг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

27 октябр куни атрофингизда ҳамкасблардан иборат ҳамфикларни йиғган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Улар билан биргаликда керак бўлса тоғни толқон қилишга қодирсиз. Шахсий ҳаётингида ҳам қувончли лаҳзалар юзага келади. Сиз жуфтингизга ҳали ҳеч қачон тилингизга кўчирмаган ёқимли сўзларни айта бошлайсиз. Кўрибсизки, муносабатлар энг юксак чўққига кўтарилади. Бугун врач масаҳлати билан муолажалар ташкил этиш хайрли кечади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун куннинг биринчи ярмида турли танлов, йиғин ва оммавий тадбирларда иштирок этишингиз кутилмоқда. Шу баҳонада ўзингизнинг янги хислатларингизни реклама қилиб олиш имкони туғилади. Фақат тадбирларга пухта тайёргарлик кўришни унутманг. Йўқса, энг масъулиятли лаҳзада боши берк кўчага кириб қолишингиз ҳеч гап эмас. Романтика билан боғлиқ янги танишувлар оила қурмаганларга ўзидаги энг яхши жиҳатларни ошкор этиш учун туртки вазифасини ўтяйди. Кечқурун сайрни ҳам ҳақиқий романтикага айлантиринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

27 октябрда ўзингизда қўшимча куч топа оласиз. Бу нарса сизга азалий бош оғриққа айланиб қолган муаммоларни бартараф этишда катта ёрдам беради. Молиявий масалада бугунча омадингиз чопмаслиги мумкин. Демак, уларни яхши кунлар учун асраб қўйинг. Ҳали-вери сизга қашшоқлик раҳна сола олмайди. Қиз-жувонларга ташқи кўринишига зеб бериш, гўзаллик салонига чиқиш кўз кўриб қулоқ эшитмаган ижобий натижалар ҳадя этади. Саломатлик ҳақида ҳам қаттиқ қайғуринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун оила қуришга улгурмаганларга хотиржамлик ҳамроҳ бўлиши кутилмоқда. Ўзингизни бахтли ҳисоблайсиз. Бунинг жиддий сабаби бор албатта. Сиз бировни севиб қолгансиз. Муҳаббат сизга қанот бағишламоқда. Оилалилар эса психологга учрашиб қўйишлари талаб этилади. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда муаммолар пайдо бўлган чиқиши мумкин. Шу муаммога барҳам беришингиз керак. Ишхонангиздаги ҳамкасблар орасида ғийбат пайдо бўлганига гувоҳлик қиласиз. Эътибор берманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

26 октябрда кўпчилик ошқозонида пайдо бўлган муаммолардан, жиғилдон қайнашидан безовта бўлиши мумкин. Зудлик билан парҳез бошлашингиз керак. Врач қабулига ёзилишни ҳам унутманг. Хасталик ўзи ўтиб кетади деган фикрдан йироқ бўлинг. Оиласизлар орзусидаги инсонни учратиб романтик танишувни ҳам бошдан кечиришлари кутилади. Фақат бу ҳақда ҳозирча бошқаларга гапириб ўтирмаганингиз маъқул. Омад сизга ёр бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз ёрқин ва қизиқарли кечади. Қалбингизда баҳор кезади. Бу ташқарида куз яримлаб қолганини ҳам ҳис этмаслигингизга сабаб бўлади. Барчаси яхшиликка. Кун давомида бир-биридан ёрқин мулоқотларни бошдан кечирасиз. Ёлғиз бўлсангиз, бугунги кун қувончлар, ёқимли лаҳзаларга бой бўлади. Оилалилар олдида шахсий ҳаёти билан боғлиқ мураккаб вазифани адо этиш мажбурияти турибди. Агар муаммони бугуноқ ижобий ҳал этмасангиз, вазият назоратдан чиқиши ҳеч гап эмас.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

26 октябр куни миянгизга ўрлайдиган хунук ва тушкун хаёллар ва фавқулодда жанжаллардан қочишга ҳаракат қилинг. Руҳий ҳолатингиз кўнгилдагидек эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Дўстлардан бири қўнғироқ қилиб ёқимли хабар етказади. Қўлингизга ғойибдан пул келиб тушади. Қарабсизки, кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Шахсий бизнеси борлар рақобатчилардан эҳтиётини қилсинлар. Фақат яхшилик ҳақида ўйланг.

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

Бугун турли эксперимент ва таваккалчиликлардан воз кечинг. Кунингиз зерикарли кечаётган бўлса ҳам барибир оқимга қарши сузманг. Моддий манфаат келтирадиган ишларни биринчи навбатда амалга оширишингиз тавсия этилади. Ҳамкасблардан бири кун давомида сизга муҳим бир хабарни етказиши мумкин. Хабарни яхшилаб таҳлил қилинг. Асабларни эҳтиёт қилинг. Кечқурун уйингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

26 октябр сиз учун қандайдир тушунарсиз кун бўлиб қолади. Ҳар бир арзимас масала туфайли ҳам безовталанаверишингиз оқибатда жиддий кўнгилсизликларни олиб келиши мумкин. Бугун ақлий меҳнат бошқаларига нисбатан кўпроқ фойда келтиради. Моддий аҳволингизнинг яхшиланиши вақтинча тўхтаб турадиган кўринади. Борига шукр қилиб туришингизга тўғри келади. Кечқурун узоқ вақт пиёда сайр қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

9 ноябр куни бемалол нафас ростлаб, дам олиб, муаммолардан холи бўлишингиз учун имкониятлар бисёр бўлади. Бу келгуси ишлар учун янги куч йиғиб олишингизда катта ёрдам беради. Яқин келажакда иш жойингизда лавозимингизни оширишлари эҳтимолга яқин бўлиб турибди. Агар яқин ўтмишга қайтишни хоҳласангиз, бу ишни жуфтингиз иштирокисиз амалга оширинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Кунингиз воқеа-ҳодисалар, асабий лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Қаергадир шошасиз, ниманидир унутасиз. Атрофдагилар билан муносабатларда тилингизга эҳтиёт бўлишингиз тавсия этилади. Агар эмоциянгизни жиловлай олсангиз, барча эзгу ниятларга кун давомида албатта етишасиз. Муҳаббатда жуфтингиз билан илк танишган кунни ёдга олинг ва унинг энг яхши жиҳатларига эътибор беринг. Шунда муносабатлар таранг тортмайди, орангизда яна гармония пайдо бўлади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

9 ноябрда яқин ва олисга сафар қилишингиз, харажатлар ва кимларгадир меҳр-оқибат кўрсатишда илғор бўлишингиз кутилади. Ҳар бир ишни амалга оширишда яқинларингиз ёрдамига муҳтожлик сеза бошлайсиз. Хатоларга йўл қўймаслик учун ишни яхшилаб режалаштиринг. Молиявий масалада албатта омадингиз чопади. Демак, ёқимли харидларга эрк берсангиз бўлади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Агар романтикага мойил бўлсангиз, муҳим учрашувларни, кейинроқ бажариш ҳам мумкин бўлган ишларни ортга суринг ва романтика, иллюзия ортидан қолманг. Бу масалада омадингиз кулади. Оилалилар ҳаётида ўзига хос, такрорланмас лаҳзалар пайдо бўлиши кутилади. Бу янги уйга кўчиб ўтиш бўлиши ҳам мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, табриклаймиз! Янги уйда униб-ўсишингизни тилаб қоламиз.
 
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

9 ноябр куни биринчи навбатда маданий тадбирлардан бирида иштирок этишингиз кутилмоқда. Бу сизга кўз кўриб қулоқ эшитмаган лаззат бағишлаши мумкин. Жуда бўлмаса, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан бирга киногами, театргами тушишингиз ҳам мумкин. Куннинг иккинчи ярмида иш юзасидан яқин манзилга сафар қиласиз. Сафар сиз учун ҳар тарафлама фойдали кечади. Фақат серқатнов йўлларда сергакликни қўлдан берманг.
 
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Кун аввалидан моддий аҳволингизни тафтишдан ўтказишингиз талаб қилинади. Муаммолар кўп. Бироқ уларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қилишингиз шарт эмас. Вақт топиб дам олиш, саломатликни тиклаш пайида бўлинг. Бугун яхши инсонлар билан танишувларни бошдан кечирадиган кунингиз. Бу соҳада омадингиз кулади. Узоқ келажак ҳақида режалар тузиб овора бўлманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажаларни бошлаш ҳақида қайғуринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун қўй буржи остида туғилганлар кўнгли қора одамлар билан мулоқот қилишдан тийилишлари зарур. Иш жойингизда ҳам сиз ўйлаганчалик тоза муҳит кўзга ташланмайди. Лекин иш бажаришда бу нарсалар сизга салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Акс ҳолда ўрнингизни ўша кўнгли қоралардан бири эгаллаб қўйиши мумкин. Олис сафар, самолётда хорижга учиш бугун хавф туғдирмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

8 ноябрда миянгизни бу дунё режалар ва қизиқарли ғоялар чулғаб олиши кутилади. Лекин сал бўшашсангиз, ёки бирор воқеа-ҳодисага чалғисангиз, ўша заҳоти улар унут бўлади. Яхшиси, қоғозга тушириб қўйинг. Оила қурмаганларнинг айримлари куннинг иккинчи ярмида тўй бошлаб қўйганини барчага эълон қилиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатликни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Агар бугун иш жойингизда ҳаммадан олдинда бўлишни истасангиз, юмушларни тезроқ якунлашга ҳаракат қилинг. Иш бажаришда сифатга ҳам эътибор қарата олсангиз, раҳбарларнинг назарига тушасиз. Бу эса фақат яхшилик келтиради. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун танишибоқ эртага тўй бошлашдан сақланинг. Олдин у инсонни яхшилаб ўрганишингиз зарур. Кечқурун моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

8 ноябр куни вақтни хотиржам ва ҳеч кимсиз жойда кечиришингиз тавсия этилади. Башарти тезкорлик билан бажариш зарур ишларингиз бўлса, мажбурсиз. Уларни адо этмасдан дам ола билмайсиз. Рўзғордаги кемтикларни ҳам фақат ўзингиз бош бўлиб тўлдиришингиз керак бўлади. Аёл, қизлар бегона қўлдан совға олишга эҳтиёт бўлсинлар. Аксинча косметолог қабулига чиқиб келсинлар.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугунги ҳаётингизни ёрқин ранглар билан бўяш ўзингизга боғлиқ бўлади. Қайси рангга бўясангиз, кунингиз шундай ўтади. Агар қатъийлик билан олдинга интилсангиз, албатта кўзланган мақсадга етасиз. Янги танишувлардан воз кечинг. Ўзингиз танимаганларнинг гапига учиб нотўғри қадамлар босиб қўйишдан сақланинг. Чунки бугун фирибгарга чув тушишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун ёлғиз қолиб эртанги режаларни хомчўт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

8 ноябрда нима иш бошласангиз, худодан астойдил сўраб, поклик билан ҳаракатлар содир этишга киришинг. Баъзиларнинг ишдан бўшаб бошқа ишга ўтиш операцияси муваффақиятли кечади. Молиявий масалада бугун сизга етадигани бўлмайди. Пулларни киссага сиғдира олмай, қоп излашингизга тўғри келиши мумкин. Хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Сафар сизга омад келтиради.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун қалбан атрофдаги барча инсонларга эътиборли ва меҳрибон бўлинг. Айниқса, ўзингиз ишлайдиган жамоадаги ҳамкасбларингиз бу қарорингиздан жуда мамнун бўлишади. Агар кун давомида эски қадрдонларни учратиб қолсангиз, уларнинг шахсий ҳаёти билан албатта қизиқиб кўринг. Бугун ёлғон ва хиёнатга қоришиқ муносабатлар худонинг ғазабига учратади. Эҳтиёт бўлинг. Молиявий муаммоларни ҳал этишда фаолроқ бўлинг. Пул топишнинг эскича усулларидан фойдаланинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

7 ноябр куни ижтимоий ва молиявий юмушлар билан банд бўлишингиз тавсиз этилади. Уларнинг қандай адо этилиши кўплаб ишлар натижаси билан боғлиқ бўлиб турибди. Сиздан яхшироқ ва қаттиқроқ меҳнат қилаётганлар билан фахрланинг, уларга ҳавас назари билан боқинг. Айниқса сиз учун жуда қимматли ҳисобланган инсонларга ҳасад қилманг, иккиюзламачиликка йўл қўя кўрмнг. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафарлар фақат зиён етказади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Автоҳалокатга учрашингиз ва оғир жароҳат олишингиз хавфи сезилмоқда. Муҳим ҳужжатларга тартиб-интизом ва талабга мос имзолар қўйинг. Ҳуқуқшунослар ва доноларнинг кўрсатмаларини инкор этманг. Муҳаббатда ҳазил-мутойиба ва соғлом турмуш тарзигина сизни романтикага яқинлаштира олади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

7 ноябрда қачонлардир сизни алдаган, чув туширган, сизга сотқинлик қилишдан-да тийила олмаганларни яқинингизга йўлатманг. Акс ҳолда бу галги зарбалар жуда кучли кечиши ва сизни абгор қилиш қўйиши мумкин. Моддий аҳволингизни яхшилашда ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда олға боринг. Ўзгаларнинг бу хусусдаги ҳаракатларига эътибор берманг. Муҳаббатда майда кўнгилсизликлар юзага келиши мумкин. Улар бошингизга ёғилавериб, сизга таниш ҳам бўлиб улгурган. Шунинг учун бу кўнгилсизликларни нари ҳайдаб солиш қийинчилик туғдирмайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
 
Кунингиз осон кечмайди. Куннинг биринчи ярмидаёқ кўнглингизда хижилликлар пайдо бўлади. Йўқ, бунақаси кетмайди. Сиз ҳаётнинг бошқа бир бурчагина боқинг. У ерда позитив ҳолатлар қалашиб ётибди. Айниқса, муҳаббатда романтик лаҳзаларга етакловчи имкониятлар кўп. Керагича танлаб олаверасиз. Молиявий масалада фаоллик етишмаяпти сизга. Уни бировдан қарзга олиб бўлмайди. Шундай экан, жон-жаҳдингиз билан курашган ҳолда уни қўлга кирита оласиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

7 ноябр куни ўзингизда бор истеъдодни яна атрофдагиларга намойиш этишингизга тўғри келади. Бунга баҳона ҳам топила қолади. Тушдан кейин оммавий тадбирларга, семинарларга таклиф этишлари мумкин. Ана сизга баҳона. Хоҳлаганча истеъдодингизни намойиш этаверинг. Баъзилар эса бугун ҳаво ўзгарувчанлиги таъсирига тушиб бўшашишлари, организмдан қувват нари чекиниши туфайли ўзларини лоҳас ҳис эта бошлаши мумкин. Ўзингизни жисмоний меҳнатдан нарироқ тутинг ва бақувват-бақувват овқат енг! Бугун кечқурун олис сафарга отланишингиз кутилади. Бсу ишни асло ортга сура кўрманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун қачонлардир сизни танқид остига олган, менсимай, писанд қилмай юрганлар олдида юзингиз ёруғ бўлади. Худонинг ўзи сизга шундай имкониятни ато этиши мумкин. Тушдан кейин сизга даромади кўп иш таклиф этишлари кутилмоқда. Аммо бу ишга ҳар тарафлама ўйлаб кўрмай розилик берманг. Шошилмасдан мулоҳаза қилинг. Куннинг иккинчи ярмида айрим дўстларимиз хизмат сафарига отланишлари мумкин. Бу сафар сизга ҳам моддий, ҳам маънавий баркамоллик ҳадя этмоқчи

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 ноябр куни тижоратчилардан ўта сергаклик талаб этилади. Рақобатда ютқазиб қўймаслик, мавжуд имкониятлардан маҳрум бўлмаслик учун ҳаракатингизни қилаверинг. Катта ишларга йирик сармоя тикиш учун ҳали тайёр эмассиз. Олдин заҳира пул масаласида мукаммалликка эришиб олишингиз лозим. Албатта, бу асосан тадбиркор дўстларимизга тегишли. Саломатлигингизни ҳимоя этиш, мустаҳкамлашда пулни аяманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Кунингиз қувонч ва ёқимли лаҳзаларга бой бўлади иншооллоҳ. Лекин бундан ғурурланиб асосий ишларни унутиб юбориш ҳам тўғри эмас. Молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этишда яқин дўстингиз ёрдам беради. Куннинг иккинчи ярмида дўкон айланиб, кўз остингизга олиб қўйган кийимларни харид қилсангиз бўлади. Кечқурун яқин дўстлар билан учрашиб гаплашишишингиз эҳтимоли бор.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

6 ноябрда омадга эришишингиз учун бир талай имкониятлар мавжуд бўлади. Лекин эътиборсизлик қилиб уларни қўлдан беришингиз ҳам ҳеч гап эмас. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ҳам хаёлпарастлик, бепарволикка йўл қўйманг. Ишингиз юзасидан янги ғоялар ўйлаб топган бўлсангиз, билингки, уни ҳамкасбларга гуллаб қўймаган тақдирингиздагина ҳақиқатга айлантира оласиз. Кечқурун саломатлик ҳақида қайғуринг. Овқатни меъёридан ортиқ истеъмол қилманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ишхонадаги раҳбарлар билан ади-бади айтишиб қолмаслик учун характерингизга хос мағрурликни четга суриб қўйишингизга тўғри келади. Яхшиси, сукут сақланг, албатта ютасиз. Ортингизда, атрофингизда ғийбатчи ва ҳасад усталари пайт пойлаб юрганини унутманг. Тижорат, адабиёт, санъат билан боғлиқ касб эгалари учун 6 ноябр муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бугун асло меҳмондорчиликка борманг. Жароҳат олишингиз хавфи сезиляпти.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 ноябр куни ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингизни барчага намойиш этиш фурсати етди. Камтарликни йиғиштириб, сал юзсизроқ, телбанамороқ бўлинг, шунда омад сиз томонда бўлади. Шахсий ҳаётингиз бугун кун бўйи гуллаб-яшнайди. Шунда ҳам кечқурун жуфтингизни мақташдан тийилманг, ёши улуғ, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ўзингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

5 ноябрда агар росманасига хоҳласангиз, тоғларни уриб толқон қила оласиз. Вужудингизда куч, қаршингизда имкониятлар бисёр. Шундай экан, улардан унумли фойдаланинг. Ҳар қандай ишни бажонидил қабул қилинг ва дунёга оптимист назари билангина боқинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар жиддий иш кўришлари зарур. Асосийси, танловда адашманг. Бу келажагингиз билан боғлиқ. Минг марта ўйлаб, бир марта қарор қабул қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугунги кун сиз учун қарама-қаршиликлардан иборат бўлиши кутилмоқда. Хоҳишингиз бошқа, аммо умуман бошқа ишни қилишингизга тўғри келади. Иш жойингизда раҳбарлар ҳам сизга босим ўтказа бошлаши мумкин. Оилалилар жуфти билан муносабатларни янада мустаҳкамлаши ва кейин сайр-у саёҳатга отланишлари учун бугун қулай имкониятлар мавжуд. Агар тежамкор бўлсангиз, молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ижобий ҳал бўлади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

5 ноябр куни эрталабданоқ кайфиятингизни бузадиган турли кичик муаммолар йўлингизда кўндаланг бўлиши кутилади. Тадбиркорлар ҳам куннинг биринчи ярмида ҳамкорлар билан келишувга эриша олмай ҳалак бўлишади. Демак, сиз ҳали бундай шартномани имзолашга тайёр эмассиз. Тадбиркор бўлмаганлар ҳам иш жойида юқори лавозимни эгаллаш учун тайёр эмасликларини тан олсинлар. Вужудингизда бор куч ва имкониятларни тежаб сарф қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун биринчи навбатда моддий аҳволингиз яхшиланади. Сиз пулдан қайғурмасангиз бўлади. Пулингиз етарлича. Ҳатто, бу пуллар билан дўкон ёки бозорга бориб йирик харидларни амалга оширсангиз ярашади. Оилавий ҳаётда жуфтингиз билан муносабатлар таранг тортишига йўл қўйманг. Керак бўлса, унинг барча истакларини баҳоли қудрат адо этинг. Муносабатларга путур етмаса бас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ва қисқа масофага югуриш хайрли ва ёқимли кечади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

5 ноябрда моддий жиҳатдан жар ёқасида қолсангиз ҳам бировлардан қарз ёки банкдан кредит олиш ҳақида ўйламанг. Миллионлар кетидан қувишни бас қилинг ва борига шукр қилинг. Саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган амалларни адо этиш, режим билан овқатланиш, вақтида ухлашга ётиш бугун сизга фақат фойда келтиради. Ишхонангизда бугун нафақат ҳасадгўйлар, балки ҳақиқий рақобатчиларга дуч келишингиз мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун иш жойингизда қандайдир янгилик яратишга ҳаракат қилинг. Агар профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда янги лойиҳа ўйлаб топсангиз, олам чароғон бўлади. Кун давомида нима иш бажарманг, тажрибага суянинг. Муҳаббатда фавқулодда қарорлар чиқаришингизга тўғри келиши мумкин. Бу сиз учун пулдан ҳам муҳимроқ эканини унутманг. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатликлари ҳақида кўпроқ қайғуришлари керак.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Яқин ўтмишда бажарган ишларингиз учун айнан бугун ҳақ олишингиз мумкин. Шу баҳонада меҳнат қилган ҳеч қачон кам бўлмаслигини яна бир бор тушуниб етасиз. Молиявий масалада мушкулотлар кўзга ташланмайди. Аммо пулларни кўтарасига сарфлашдан тийилинг. Ҳатто дўконда азалий орзуларингиздан бири жамолини кўз-кўз қилиб турган бўлса-да, кўз юмиб ўтишга ҳаракат қилинг. Сергакликни қўлдан бермасангиз, хасталик ва жароҳат олишлар сизни четлаб ўтиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

4 ноябрда катта тезликда фикрлаш, худди шундай тезликда иш бажаришга улгуришингиз талаб этилади. Шунда кўзланган даромадни қўлга кирита оласиз. Ён беришга мойиллик билдира олсангиз, оилада жуфтингиз билан жанжалларни айланиб ўтишингиз мумкин. Иммунитетни кўтариш учун бугун контраст душ қабул қилишингиз тавсия қилинади. Кечқурун тоза ҳаво сайри ҳам сизга катта ёрдам беради. Айниқса, велосипедда қилинадиган сайр саломатликни тиклашда асқотади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун сизга пулдор танишлар моддий жиҳатдан ёрдам бериши кутилмоқда. Лекин уларга қаттиқ ишониб қолишнинг ҳам кераги йўқ. Янги юмушлар қаршингизда кўндаланг бўлса, фақат ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Тадбиркорлар энг мушкул туйилган келишувлар тақдирини ижобий ҳал этишга эришишади. Кечқурун айримлар хориж сафарига отланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

4 ноябр куни ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам шошма-шошарликка йўл қўйманг. Молиявий масалада жиддий муаммолар йўлингизда кўндаланг бўлиши кутилади. Пулингиз бўлган тақдирда ҳам бугун тижоратга тикманг. Бугун тикилган пулар йўқотишга олиб келади. Аксарият дўстларимиз ортиқча вазндан безовта бўлсалар, парҳез тутишни бошлашлари тавсия этилади. Камроқ овқат истеъмол қилиб, кўпроқ пиёда юринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Эрталаб уйқудан уйғонибоқ фойда келтирадиган ишларгагина назар ташланг. Нима бўлмасин, иш қай кўринишда бўлмасин, даромад келтирса, ўша ишга қўл уринг. Ёши улуғ ва ўсал ётган қариндошлардан хабар олишни ҳам унутманг. Сизга бугун жисмоний машқлар билан банд бўлиш умуман мумкин эмас. Организмни жисмонан зўриқтирсангиз, хавфли хасталик чиппа ёпишиши ҳеч гап эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

4 ноябрда шахсий ҳаётда фавқулодда қарор қабул қилишингиз талаб этилади. Лекин қарор қабул қилишдан олдин яхшилаб фикрланг. Хатога йўл қўйишга ҳаққингиз йўқ. Сафарга чиқишдан, йирик харидлардан воз кечинг. Улар оилавий бюджетингиз учун кушандаликдан бошқасига ярамайди. Шахсий муаммоларни бартараф этиш жараёнида қаттиқ асабийлашишингиз кутилади. Асабийлашишнинг адабини фақат тинчлантирувчи дорилар бера олади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

3 ноябр куни барча мушкулотлар сизни айланиб ўтиши кутилмоқда. Аммо бунинг учун хатоликларга йўл қўйишдан тийилишингиз керак бўлади. Акс ҳолда молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун ҳаракат асносида муваффақияцизликка юз тутишингиз мумкин. Харажатларни ҳисоблаб, ойлик оилавий бюджетингизни тузиб олинг. Оила масъулиятини ҳам зиммангизда тутинг. Рўзғор буюмлари, маиший техника носозликлари кузатилиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Барча истакларингиз рўёбга чиқиши мумкин. Фақат ўзингизда ҳаракат бўлса. Ишда жамоавий ҳаракатларга эътибор қаратинг. Шунда сизни муваффақиятлар четлаб ўтмайди. Оилалилар жуфтининг қайноқ меҳрига қониб кунни кеч қилиши кутилади. Бунга оилавий байрамларни улаб юборсангиз, ҳаёт янада қувноқ кечган бўларди. Айримлар куннинг иккинчи ярмида фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ёдингиздан кўтарилмасин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

3 ноябрда майда-чуйда ташвишларга ўралашмасдан, аниқ ишга қўл урсангиз, ҳашамат ва ором сизники бўлади. Бугун қачонлардир сиздан қарз олганлар қарзини қайтариб, киссангиз пулга тўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Аммо муҳаббатда оила қуришга улгурмаганларнинг омади кулмайди. Шундай экан, бугун романтика масаласини унутиб турганингиз маъқул. Ҳар қандай хасталикдан халос бўлишда бугун халқона усулларга мурожаат этинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Куннинг биринчи қисмида бир қатор ташкилий масалаларни ижобий ҳал этишингиз зарур бўлади. Улар ижобий ҳал этилмаса, моддий аҳволингиз аянчли ҳолатга келиб қолиши мумкин. Мавқеингизни ошириш мақсадида амалга ошириладиган сафарлар муваффақиятли кечади. Саломатликни мустаҳкамлаш мақсадларига йўналтирилган муолажалар, профилактик амалларни ўз назоратингиз остида ушланг. Бугун кун давомида бировларнинг кўнглини оғритиб қўйишдан сақланинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

3 ноябрда жамоангиз қаршисида яна биринчи рақамли ходимга айланасиз. Лекин ҳаддан зиёд қувониб кетишингиз, бўшашишингиз ҳам тавсия этилмайди. Акс ҳолда бошингиз жанжаллар ва баҳсли вазиятлардан чиқмай қолиши ҳеч гап эмас. Сиз кутган моддий тўкинлик истаган муддатингизда катмонга келиб тушади. Фақат шошма-шошарлик билан қарзга ботиб қўйманг. Ўзингизни яхши ҳис этиш, саломатлигингиз тобида бўлишини хоҳласангиз, витаминга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Агар қонунни бузган ҳолда мавқега эришишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу ниятингиздан қайтинг. Барибир мақсадга эриша олмайсиз. Молиявий операцияларга ҳам бугун йўл берманг. Акс ҳолда моддий аҳволингиз фақат ёмонлашади. Яқин ўтмишдаги муҳаббатингиз куннинг иккинчи ярмида қайта тикланиш палласига кириши мумкин. Охири нима билан тугашини албатта вақт кўрсатади. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафарлардан воз кечинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар эрталаблари югуриш ишқибози бўлсангиз, 2 ноябр куни нафақат югуриш, балки барча спорт машғулотларидан воз кечиб туришингизга тўғри келади. Спорт бугун юрагингизга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Спорт машғулотларини эртанги кун учун асраб қўйинг. Тадбиркор бўлсангиз, саломатлигингиз ҳақида бошқа пайтлардагига нисбатан кўпроқ эътибор қаратинг. Куз ҳавоси турли кўринишдаги аллергик хасталикларни қўзғаши эҳтимолдан холи эмас.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Қайси касб эгаси бўлишингиз, ким бўлишингиздан қатъи назар таваккалчиликка асосланган ишларни бажаришдан тийилишингиз керак. Муҳаббатда ён беришни шиор қилиб олинг. Жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз билан баҳслашиб беҳуда вақт сарфламанг. Кечқурун сизни меҳмонга таклиф этишлари кутилмоқда. Бугун спиртли ичимликлар, чекимликлардан воз кечиш хайрли кечади. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

2 ноябрда ҳали оила қурмаганлар муҳаббат ва қаллиқ танлашда жиддий муаммога дуч келишлари мумкин. Йўқ, муваффақиятсизликка юз тутмайсиз. Пул топиш, мартабани ошириш, ҳамкасблар орасида ҳурмат қозониш кабиларда омадлисиз. Сизни бу йўналишларда тўсиқлар кўндаланг бўлиб асабийлашишга мажбур этмайди. Сиз танлаган, энди-энди кўнгил қўя бошлаган инсон аслида сизга тўғри келмайдиган бўлиб чиқади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Оилалилар бугун шахсий ҳаётда муаммоларга рўбарў бўлишмайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Куннинг биринчи ярмида рўзғорингиздаги икир-чикирлар туфайли бироз асабийлашишингиз эҳтимоли бор. Ҳамма ишни ташлаб қўйиб ўша муаммоларни бартараф этишга киришиб кетасиз. Тўғри қиласиз. Асабийлигингиз шарофати билан уй ишлари тўлиқ адо этилади. Иш жойингизда эса акси бўлади. Ҳамкасбларга, раҳбарларга ҳаққоний тажрибангизни, истеъдодингизни тўлақонли намойиш эта олмайсиз. Имкон топилмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва организмни жисмонан зўриқтирманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

2 ноябр куни атрофдагилар билан хуш муомалада бўлинг. Яхшиси, тингловчига айланинг. Шунда кўплаб янгиликлардан хабар топасиз. Асосийси, кайфиятингиз бузилмайди. Ахборот алмашишингиз мумкин. Ёлғизларни бугун романтик учрашувлар кутади. Шу баҳонада руҳан мукаммалликка эришсангиз не ажаб. Шахсий бизнесингиз бўлса, ҳисоб-китобни пухталаб олинг. Бусиз мўмай даромад кўра олмайсиз. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилишингиз тавсия этилмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун не иш бўлишидан қатъи назар йиғиштириб қўйиб, оила аъзоларингиз даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади. Аёллар учун уйда йиғилиб қолган супур-сидир ва шу каби юмушларни уддалаб қўйиш жуда муҳим. Кечки пайт ёқимли харидларни амалга оширишингиз кутилади. Дачада тер тўкиб ишлаш саломатлигингизга фақат ижобий таъсир кўрсатади. Кечқурун спортзалга бориб спорт машғулотлари билан банд бўлиш ҳам зиён қилмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун атрофдагилар билан бошқа кунлардагига нисбатан мулойимроқ, илиқроқ муносабатда бўлинг. Акс ҳолда энг яқин дўстга айланганлар билан ҳам орангизда жанжал келиб чиқиши мумкин. Хизмат сафари, мажлис ва фойдали келишув амалларини куннинг иккинчи ярмига режалаштиринг. Молиявий масалада жиддий муаммолар юзага келиши кутилади. Лекин чўнтагингиз пулсиз қолмаслиги тайин. Ҳаво ўзгарувчан, демак, ўта соғлом бўлсангиз ҳам саломатлигингизни назорат остига олишингиз керак.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар 1 ноябр куни бор имконият ва кучингизни беҳуда сарфламасликни маслаҳат беришади. Йирик харидлардан бош тортинг, йўқса заҳира пулингиздан ҳам айрилиб, қарзга ботишингиз ҳеч гап эмас. Тадбиркор бўлсангиз, кечқурун янги ҳамкорлар билан фойдали шартнома имзолашингиз кутилмоқда. Бу шартнома сизни келажакка янада ёрқинроқ назар билан боқишга ундаб туради. Саломатликни авайланг. Организмни жисмоний зўриқишга мажбур этманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

1 ноябр куни шу қадар мулойим, одамохун, шинавандага айланасизки, ҳатто, душманларингиз, сизга ҳасад кўзи билан қарайдиганлар ҳам бир дақиқа бўлсин суҳбат қуриш пайида бўлишади. Асосийси, ҳар қандай вазиятда ҳам хотиржамликни сақлаб қолинг. Кечқурун шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ фавқулодда сафарга отланишингиз зарур бўлади. Шунинг учун режалаштирилган барча тадбирларни ортга суришингизга тўғри келади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Эрталабдан сизни яқин танишлар, дўстлар, қариндошлар ҳурмат-иззат ва олқиш, хушомадларга кўмишади. Лекин муҳаббатда кўнгилсиз вазиятларга тушишингиз кутилади. Молиявий муаммоларингиз тушдан кейин ижобий ҳал бўлади. Пластик карточкангизга катта пул келиб тушиш эҳтимоли бор. Кун давомида саломатлигингизни қатъий кузатув остига олинг. Сал ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, дарҳол врач чақиртиринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ижодкорлар, оддий ишчи-хизматчилар ва спортчилар учун 1 ноябр муваффақиятли ва унумли кечади. Ҳатто, астойдил бир ишга киришмасангиз ҳам муваффақият сиз тарафда бўлади. Куннинг иккинчи ярмида бир инсон билан танишиб қоласиз. У молиявий ва ҳуқуқий муаммоларингизни ҳал этиб бериши мумкин. Эмоцияга эрк берманг. У сизни фақат кўнгилсиз вазиятлар сари етаклайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар бугун ҳаётга, одамларга ва ёруғ дунёга фақат реал кўз билан боқишни маслаҳат беришмоқда. Хаёлпарастлик, сароб ҳақида ўйлаш сизга заррача наф келтирмайди. Барча яхши ниятларга реал ҳаракатлар натижасидагина эришишингиз мумкин. Муҳаббатда ҳам иллюзиядан воз кечинг. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун қарз кўтаришингиз шарт эмас, бошқа кунлардагига нисбатан кўпроқ тер тўкишингиз лозим холос. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини эҳтиёт қилсинлар.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун кун давомида ёрқин ва бир-биридан ёқимли ҳодисалар қуршовида бўлишингиз кутилади. Уларнинг аксарияти шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Иш жойингизда мажлисми, йиғинми, ишқилиб шунга ўхшаш тадбир бўлади-ю, ҳамкасблардан бири асабингизга тегадиган гап қистириб ўтиши мумкин. Агар у билан тенглашаман десангиз, катта жанжалга айланиб кетиши мумкин. Индаманг ва сукут ёрдамида уни мағлуб этинг. Кечқурун энг яқин инсонингиздан ажойиб хушомадларни эшитишингиз мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

31 октябр куннинг биринчи ярмида миянгизни қандай қилиб пулни кўпайтириш ҳақидаги янги ғоя ва режалар чирмаб олади. Агар ўз вақтида фойдаланиб қолсангиз, молиявий жиҳатдан сизга етадигани бўлмасди. Лекин таваккал қилишдан сақланинг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга путур етказувчи сабаблар юзага келиши кутилмоқда. Агар иблиснинг йўриғида қолиб бу сабабларнинг этагини тутсангиз, иш ажрашишгача бориб етиши мумкин. Шундай экан, ўзингизни босинг ва иложи бўлса ёлғиз қолинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун сизни ёрқин ва бир-биридан қизиқарли учрашувлар, танишувлар кутиб туради. Бу келажагингиз учун жуда катта аҳамиятга эга. Башарти бу ҳам кайфиятингизни кўтара олмаса, дўстлар билан табиат қўйнига чиқиб кетинг. Ёки концертга тушинг-у, тўйгунча рақс ижро этинг. Шунда барча ғуборларни концерт залида қолдириб кетишингиз тайин. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Ўзингиз ҳақингизда ғийбатлар эшитиб қолсангиз, эътиборсиз бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

31 октябр куни ҳамма сизга ҳавас қилса арзийди. Эмоциядан тортиб кулгугача сизнинг ихтиёрингизда бўлади. Бизнес билан банд бўлсангиз, даромаднинг ўзи сизни қидириб кела бошлайди. Молиявий масалада энг тушкун ва чалкаш вазиятлардан ҳам осон чиқиб кета оласиз. Уйда эса рўзғор учун асқотадиган ускуналардан бири бузилиши мумкин. Бунинг учун алоҳида пул ажратишингизга тўғри келади. Оиласизларнинг баъзилари кечқурун муҳаббат ҳақиқатга айланишига гувоҳ бўлишади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Миянгизда янги ғоялар қалашиб ётибди. Бугун ўшаларни ҳамкасблар билан бўлишишингизга тўғри келиши мумкин. Муҳаббатда ҳақиқий қаҳрамонга айланасиз. Лекин жуфтингиз бу жиҳатларингизни пайқамай қолиши мумкин. Кечқурун маданий дам олиш йўлларини қидиринг. Шаҳарда яшасангиз, театр ё концерт дастурларига чиқиб келсангиз ҳам бўлади. Кечқурун саломатлигингиз панд бера бошлаши мумкин. Бу қон босими кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик кабиларда кўзга ташланиши эҳтимолга яқин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

31 октябр куни ишхона ва кўчадаги ҳурмат-эътиборингизга путур етадиган ҳаракатлар содир этиб қўйманг. Сиз уларни мисқоллаб йиғгансиз. Муҳаббатда эса иллюзия қулига айланишингиз аниқ. Лекин бу ҳам қалбингизга ёқиб тушади. Кун давомида ширин хаёллар денгизида сузиш ҳам сизнинг чекингизга тушадиган бўлиб турибди. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, одатга кўра дориларни вақтида ичинг, қон босимини тез-тез ўлчатинг, кам асабийлашишга ҳаракат қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

30 октябр янги ва тезкорлик билан бажариладиган ишлар учун жуда қулай кечади. Агар эрта тонгданоқ астойдил енг шимариб, яхши ниятлар қилиб иш бошласангиз, кечқурун албатта ғалаба нашидасини сурасиз. Оилавий ҳаётингиз сокинлик ва аҳилликда кечади. Айримлар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига йўл олиши мумкин. Бироқ бу сафар сизга жисмонан зўриқиш олиб келади. Эҳтиёт бўлинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Режалаштирилган барча ишларни муваффақиятли адо этиш учун қатъиятлилик ва фаоллик талаб этилади. Эски лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиб бўлишингиз билан гўё иккинчи нафас йўлингиз очилади ва янгилик сари интила бошлайсиз. Муҳаббатда илгариги хатоларни такрорлаб қўйишдан сақланинг. Барибир уларни тузатиб бўлмайди. Аксинча, янгиларини орттириб олганингиз қолади. Бугун саломатлигингиз ҳам аъло даражада кечади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

30 октябрда раҳбарлардан яхшилик кута бошлайсиз. Аммо бу кутишларингиз беҳуда. Раҳбарлар тарафидан бугун ҳеч қандай яхшилик ёки мурувват кутманг. Ишда ва шахсий ҳаётда жиддий хатоликларга йўл қўймаслик учун жуда сергак туришингизга тўғри келади. Спортнинг сузиш ва яна бир қатор фаол турлари билан шуғулланиш муваффақиятли кечади. Кечқурун сафарга отланишдан сақланинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ўзингизга янги, қизиқарли хобби топинг. Бу сизга янги қирраларингиз очилишида катта ёрдам бериши мумкин. Агар қандай топишни билмасангиз, интернетга мурожаат этинг. У албатта сизга яқиндан ёрдам беради. Иш бажаришда мўъжиза кутманг. Ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

30 октябр куни омад қуши уйқудан уйғонишингиз билан елкангизга қўнади. Асосийси, ўзингизга ёқмайдиган, ҳасадгўй кимсалардан нари бўлинг. Билиб-билмай, уларнинг маслаҳатига қулоқ тутиб қўйманг. Молиявий масалада ҳам омадингиз чопади. Кечқурунга яқин дўкон айланиб ёқимли харидларни амалга оширинг. Оила қуришга улгурмаган бўлсангиз, кечқурун идеалингиздаги инсонни учратишингиз кутилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Нимаики иш бажарсангиз, биринчи навбатда интизом сақлашга эътибор қаратинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ўз имкониятларингизга суянишингиз талаб этилади. Атрофдагилар бу масалада сизга ёрдам бера олмайди. Агар овқатланиш режимини бузмасангиз, танани чиниқтиришга йўналтирилган машғулотларни ўтасангиз, витаминга бой мевалар истеъмолидан тийилмасангиз, саломатлигингизга ҳеч нарса хавф солмайди. Кечқурун спорт билан фаол шуғулланинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун cиз ёлғиз ҳолда зиммангиздаги вазифаларни адо этинг ва ғалаба билан ўзингизни ўзингиз таъминланг. Омад узоқ кутдирмайди. Аммо ҳар бир майда-чуйда юмушларга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашишингиз лозим бўлади. Саломатлик масаласида муолажаар олишни мўлжаллаган бўлсангиз, халқ табобати сизга кўпроқ ёрдам бера олади. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

29 октябр куни негадир ўзингизникини эмас, бошқаларнинг сирларини бошқаларга айтиб беришга ошифта бўласиз. Бунинг оқибати нима билан тугашини биласизми? Билсангиз, бу ошифталикни ўзингиздан нари ҳайданг. Муҳаббатда сизга мулойимлик ва аниқлик етишмайди. Шу камоматлар билан қалбингизни тўлдириб олинг. Шунда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз қайноқ кечади, жанжаллар юзага келмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун сизни топқирлик, ташаббускорлик хислатлари йўқлаб ўтмоқчи. Атрофдагиларни ҳам худди шу хислатлар билан сийланг. Молиявий муаммоларни бартараф этишдан бўйин товламанг. Акс ҳолда пулсиз қолиб кетасиз. Муҳаббатда сизнинг истакларингиз тез фурсатда адо этилмаслиги мумкин. Лекин суюкли инсонингизга бўлган қайноқ туйғулардан воз кечиб қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

29 октябрда кунингиз гармония ва хушчақчақликка бой бўлиши кутилмоқда. Айниқса, моддий жиҳатдан аҳволингиз аъло даражада кечади. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашда жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз эҳтимоли бор. Хатоликларни тузатиш жуда қийин бўлади. Шунинг учун ташқи воқеликларга чалғимаганингиз маъқул. Ҳали оила қуришга улгурмаганлар кечки пайт романтик танишув, кетидан шундай кўринишдаги учрашувни бошдан ўтказишлари мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Анчадан бери вужудингизда бир дунё куч йиғилиб қолган. Бугун уларни энг муҳим ишларни адо этиш учун сарфланг. Айримларни янги иш ёки янги лавозим кутиб қолади. Қариндошлар билан орангизда жанжал юзага келмаслиги учун оилавий муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга ҳаракат қилинг. Бугун кечқурун асаб тизимингизга алоҳида эътибор зарур бўлади. Стресс ва депрессия ҳолатларини бошдан кечиришингиз хавфи бор.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

29 октябр куни анчадан бери ўзингизни қийнаб келаётган муаммоларга яна бир карра эътибор қаратинг. Имкон топилса, уларнинг барчасини бартараф этинг. Шунинг орасида профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизга оид янги режаларни ҳам ҳаётга тадбиқ этинг. Заҳирада пулингиз бўлса, уни даволаниш, билим олиш ва сайр-у сайёҳат учун сарфлашингиз мумкин. Чунки куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингиз аъло даражада бўлиши тайин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кун сизга атрофдагилар билан муносабатларни мустаҳкамлаб олишингиз учун катта ёрдам беради. Агар бирдан катта ишга қўл урсангиз, албатта муваффақиятга эришасиз. Шунинг учун майда-чуйда юмушлар билан чалғиб ўтирманг. Бугун вужудингизда куч ва ғайрат керагидан ҳам кўпроқ. Улардан унумли фойланиш фақат яхшилик келтиради. Хаёлингизда, шахсий ҳаётингизда тартиб ўрнатинг. Токи ҳаётингиз бундан-да қизиқарлироқ кечсин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

28 октябр куни майда ишлар билан кўпроқ банд бўлишингиз кутилади. Лекин айнан шу майда ишлар катмонингизни пулга тўлдириши мумкин. Бугунги кун молиявий муваффақиятларга эришиш ва эртанги кун учун қўшимча куч йиғишда жуда қулай кечади. Организмингизни жисмоний зўриқишга мубтало этманг, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Кечқурун яқинларингиз билан вақт ўтказинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун зинҳор олис сафарга отланманг, муваффақияцизликка учрайсиз. Об-ҳаво ҳам сафарга чиқадиган ҳолатда эмас. Кун давомида бир талай янги танишувларни бошдан кечирасиз. Бу кайфиятингиз яхшиланишида муҳим рол ўйнаши мумкин. Овқатланишга алоҳида эътибор беринг, режимни бузманг. Организмингиз бунга сира рози бўлмайди. Молиявий муаммоларингиз куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

28 октябрда куннинг биринчи ярми сиз учун жуда омадли кечади. Катмон пулга тўлади. Ҳойнаҳой, кимдир сиздан олган қарзини устамаси билан қайтаради. Дўстларингиздан кимдир мавқеингизга путур етказиш учун ими-жимида сизга қарши бўлмағур ишларни бошлашга уриниши мумкин. Сергак бўлинг. Жуфтингиз билан бўлиб ўтадиган майда-чуйда кўнгилсизликларни ҳисобга олмаса, шахсий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Тадбиркор бўлсангиз, бугун эрталабдан янги, сизнинг манфаатларингиз учун хизмат қила оладиган шартномаларни имзоланг. Бори билан чекланиб бир жойда ўтириб қолишингиз мумкин эмас. Фақат олдинга интилишингиз шарт. Ана шунда қачонлардир сизга тирноқ орасидан қараганлар ҳасаддан куйиб ич-этини ея бошлашига гувоҳ бўласиз. Оиласизларга бугун муҳаббатда омад кулади. Кутган ва орзулаган инсонингизни учратишингиз эҳтимоли бор.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Оила қурмаганларнинг айримлари бугун куннинг биринчи ярмида бўлғуси жуфтини учратишади. Шундай қилиб эзгу ниятларингиздан бири ҳақиқатга айланади. Оилалилар эса шахсий ҳаётда танаффус эълон қилишса фойдадан холи бўлмайди. Сурункали хасталикка чалинганлар кун давомида саломатлигини назоратда тутишлари тавсия қилинади. Кечқурун олисда яшовчи қариндошингиз телефон орқали хушхабар етказиши кутилмоқда.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Азалий орзуларингиз кетидан қувиб жиддий хатоларга йўл қўйишингиз ҳисобига бугунги кунингиз сиз ўйлаганчалик енгил кечиши кутилмайдиган бўлиб турибди. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун тарозининг палласини баравар ушланг. Оилавий ҳаётда ҳам эҳтиёткорликни қўлдан бермаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Агар саломатликни тиклашда халқона усулдамас, замонавий дорилардан фойдаланаётган бўлсангиз, йўриқномаларини яхшилаб ўқиб чиқинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

27 октябр куни тезкор ахборотларни жуда катта тезликда қабул қилиш ва шунга қараб ортиқчаларини йўқ қилиш имконига эга бўласиз. Тадбиркорлар хурсанд бўлаверишсин. Рақобатчилар жангсиз таслим бўлиб, барча имкониятларни сизнинг қўлингизга топширишади. Саломатлик ҳақида қайғуришингиз асосга эга бўлиши лозим. Шунинг учун камроқ хавотир ва жазавага тушишга ҳаракат қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ташвиш ва жанжалли вазиятлардан нарироқ бўлишингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда кечқурунга бориб соғлиғингизга путур етади, қаторлаштириб дори ичишга тушиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Агар кун давомида йўлингизга қандайдир тўсиқлар ғов бўлса, улар қўрқинчли эмас. Бир ҳатлаб ўтиб кета оласиз. Оилавий ҳаётда жуфтингиз ёки яқинларингиз билан жанжаллашган бўлсангиз, ярашиш учун илк қадамни ўзингиз қўйинг. Муҳаббат билан боғлиқ бўлса, аразларни нари ҳайданг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

27 октябрда характерингизда ўта мулойимлик ва дипломатик хусусиятлар кўзга ташлана бошлайди. Бу яхшиликка албатта. Тадбиркорлар ҳам рақобатчилар билан шундай мулойим муносабатда бўлишса, фойдадан холи бўлмасди. Хизмат юзасидан сафар сизга ҳар жиҳатдан фақат фойда келтиради. Айниқса, пул ва қарзларни узиш билан боғлиқ масала бўлса, улар ҳам шу хизмат сафари баҳонасида ўз эгасини топади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ижод кишилари мухлислари қаршисида худди фаришта мисол кўринишга эга бўлишлари мумкин. Узоқ вақт сиз олқишлар ва қарсаклар қуршовида қолиб кетасиз. Яқиндан бери бўйнингизга осилиб турган муаммоларни бугундан қолдирмай ижобий ҳал этишга ҳаракат қилинг. Кечқурунги тоза ҳавода сайр эса оила қурмаганларни тўппа-тўғри романтик учрашув сари етаклайди. Бўлғуси жуфтингиз билан ҳақиқий ошиқлар тилида суҳбатлашинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

27 октябр куни оммавий тадбирларнинг бирида тарғиботчи вазифасини бажаришингиз кутилмоқда. Агар ҳаддан ошириб юбормасангиз, бу тадбир жуда ажойиб ва гўзал кўринишда ўтади. Пул масаласида эҳтиёт бўлинг. Шубҳали ишларга пул тикишдан сақланинг. Эсингизда бўлсин, молиявий инқирозга тушишингиз бугун жуда енгил кечади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини доимий тарзда назорат қилиб бориши зарур.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун асосийси қўл қовуштирганча бир жойда туриб қолмасангиз бас. Тез-тез оёқлар остига назар ташлаб олишни ҳам унутманг. Ажаб эмаски, катта пул топиб олсангиз. Иш кўп. Бу денгизда астойдил суза олсангиз, омаднинг бори сизники бўлиши аниқ. Уй ишлари ҳам етарлича топилади. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг. Овқатланиш режимини зинҳор буза кўрманг. Меъёрни билинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

26 октябр куни харидларни амалга оширганда, кўнгилочар масканларга ташриф буюрганда дар қолмаслик учун оилавий бюджетингизни яна бир карра кўздан ўтказиб олинг. Пулларнинг бир қисмини яхши кунлар учун олиб қўйинг. Муҳаббат қидирганларга бугун омад кулиб боқади. Ёлғиз бўлсангиз, албатта бўлғуси жуфтингизни топасиз. Фақат танишув лаҳзалари яқинлашуви учун ташаббускорроқ бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун эгизаклар буржи остида туғилганлар ниманидир сотиш, сотиб олиш ёки айирбошлашда муваффақиятга эришишади. Имкониятларингиз етарли бўлса, шахсий бизнесингизни очсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Яқин дўстларингиздан кимдир қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этади. Албатта рози бўлинг. Синалмаган маҳсулотлар истеъмолида жуда эҳтиёткор бўлишингиз тавсия этилади. Заҳарланиб қолишингиз эҳтимоли бор.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

26 октябрда устингиздан дангасалик, лоқайдлик ҳукмини ўтказа бошлаши мумкин. Бу икки душманнинг устидан ғалабага эришиш ҳам ўз қўлингизда. Шайтони лаиндан зўр келмасангиз, ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам омадсизликка юз тутишингиз турган гап. Оила қурмаганлар бугун муҳаббат ҳақида орзуламай қўя қолганлари маъқул. Бу масалада бугун омадингиз чопмайди. Саломатлигингизни ҳамиша назоратда ушланг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Вақтинчага бўлса-да, қиёфангиздан тадбиркорлар нуқси уриб туришини таъминлашга ҳаракат қилинг. Шунда юқори лавозимли шахсларнинг кабинетларига бемалол, бошни баланд кўтарган ҳолда кириб борсангиз бўлади. Барча илтимосларингиз адо этилади. Башарти ўзингиз учун дам олиш куни эълон қилган бўлсангиз, табиат қўйнига чиқиб кетишингиз тавсия қилинади. Дўстларни ҳам ёнингизга қўшиб олинг. Дам олиш лаҳзаларингиз мароқли ўтади иншооллоҳ.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

26 октябр куни ҳамкасблар билан мулоқотда эҳтиёткорликни шиор қилиб олинг. Ортиқча муаммоларнинг сиз учун сира ҳожати йўқ. Оилавий ҳаётингизда ажойиб бир ҳодиса юз беради. У янги меҳмоннинг дунёга келиши, янги уйга кўчиб ўтиш, меросга эга бўлиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Олис сафарга чиқишдан тийилинг. Омадсизликка юз тутасиз. Асабларни асранг.

Читать полностью…
Подписаться на канал