ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
3 ноябр куни муваффақиятларга фақат яқин қариндошлар, дўстлар ёрдамидагина эриша оласиз. Даромад харажатлардан ошиб тушади. Барибир харидларнинг баъзиларидан воз кечганингиз маъқул. Иш жойингизда ҳамкасблардан бири билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Лекин қатъий бир қарорга келишга шошилманг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Бироқ барибир организмни зўриқтирманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кўзланган эзгу мақсадларга осонликча етасиз. Фақат бу масалада файласуфона йўл тутишингиз керак бўлади. Тақдирнинг сизга кўрсатадиган йўлларидан юз бурманг. Борига шукр қилган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Пул масаласида ҳам аҳволингиз аъло даражада бўлмайди. Аммо қарзга ҳам ботмайсиз. Шамоллаш ва гриппдан сақланиш учун барча эҳтиёт чораларини кўриб қўйиишингиз тавсия этилади. Об-ҳавога қараб кийининг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
3 ноябрда елкангизга бахт қуши келиб қўниши кутилмоқда. Уни қўлдан чиқарманг. Ўзингиз учун арзимас туюлган муаммоларга кўз юмманг. Йўқса, муваффақияцизликка юз тутасиз. Муҳаббатда оила қурмаганлар учун ёрқин лаҳзалар кўзга ташланмайди. Агар жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар ёрқин кечишини хоҳласангиз, унга романтик ва мулойимликни қўшиб қўйинг, афсусланмайсиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз аъло даражада бошланади. Агар ҳушёр бўлсангиз, бу вазият кун сўнгига қадар сақланиб қолиши мумкин. Молиявий муаммолар бугун сизни хурсанд қиладиган даражада ижобий ҳал бўлмайди. Демак, заҳира пулларга эътибор қаратишингизга тўғри келади. Тадбиркорликка қўл уриш ниятида бўлсангиз, бугундан ҳаракатни бошланг. Шахсий ҳаётда кечирилмас гуноҳларга йўл қўйманг. Улар сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
3 ноябрда умид ва яна умидга суянишингиз тавсия этилади. Муаммолар шу қадар кўпки, уларни кечга қадар ҳал этиб тугатишингиз қийин кечади. Дўстларни ёрдамга чақирсангиз, бу кўнгилсиз вазиятлардан тезроқ халос бўлишингиз мумкин. Муҳаббатда мамнунлик ва айрилиқ ораси бир қадам. Эҳтиётингизни қилинг. Оиласиз бўлсангиз, романтика сари бугунча талпинмай турганингиз маъқул.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кунингиз кўнгилдагидек хайрли кечиши кутилмоқда. Кайфиятингизни бузиши мумкин бўлган вазиятларни деярли учратмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир йўқотиб қўйган инсонни учратишингиз эҳтимоли бор. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни бартараф этиш учун дўстларга мурожаат этинг. Сурункали хасталиклар бугун борлигини билдира бошлаши мумкин. Муолажалар тадоригини кўраверинг. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
2 ноябрда гиёҳлар қўшилган қайноқ ваннага тушиш саломатлигингизни мустаҳкамлашда катта ёрдам беради. Бундан ташқари, жисмоний зўриқишлардан ҳам қўрқмаслигингиз керак. Бу сизга зиён етказмайди. Оилалилар жуфти билан муносабатларни мустаҳкамлай олишмаган бўлса, бугун қулай имконият туғилиши мумкин. Яхшиси, у билан бирга кечқурун нуфузли кафелардан бирига боринг. Албатта муаммо ижобий ҳал бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун сизнинг кунингиз дейишса, ишонаверинг. Кунингиз ёрқин лаҳзаларга бой бўлади. Бир-биридан ажойиб тадбирларга таклиф этишлари мумкин. Эрталаб нонуштангизга колбаса маҳсулотларини албатта қўшишингиз керак. Бу маҳсулотларни доимий тарзда меъёрида истеъмол қилсангиз, организмдаги моддалар алмашинуви яхшиланади. Куннинг иккинчи ярмида сизга ҳар жиҳатдан маъқул бўлган одамлар билан мулоқотда бўлишингиз кутилади. Бир сўз билан айтганда, кунингиз мазмунли ва ёқимли кечади. Омад сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
2 ноябр куни ғайратингиз, куч ва имкониятларингиз етарли даражада бўлишига шубҳа йўқ. Лекин уларга ишониб бир неча ишни параллел адо этишга бел бойласангиз, жиддий хатога йўл қўясиз. Биринчидан, жисмоний зўриқишга дуч келасиз. Бу саломатлигингизни хавф остида қолдириши мумкин. Иккинчидан, сиз бошлаган ишларнинг ҳеч бири муваффақиятли якун топмайди. Топиши мумкин, фақат улгурмайсиз. Кун кеч бўлади. Бу эса моддий аҳволингизга салбий таъсир ўтказиши тайин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугун албатта ишсиз, ёқимли лаҳзаларсиз қолмайсиз. Агар энг муҳим ишларни бугунга режалаштирган бўлсангиз, ўзингизни руҳан фаолликка тайёрланг. Йўналишнинг энг хавфсизини танланг. Куннинг иккинчи ярмида тасодифий танишувларни бошдан ўтказишингиз кутилади. Табиат қўйнига чиқиб дам олиш ҳам бугун сизга фойда беради. Аммо бажарилган ишларнинг якуний хулосаси билан эрта кунда қизиқманг. Бу амални кечқурунга қолдиринг.
ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)
2 ноябр куни ўзингизга бўлган ишонч юқори даражада бўлиши лозим. Шундагина режадаги ишларни муваффақиятли амалга ошириб, ютуқларга, моддий манфаатдорликка эриша оласиз. Кун давомида кўпчилик сиздан ёрдам сўраб мурожаат этиши мумкин. Бош тортмасдан уларга ёрдам кўрсатишингиз тавсия этилади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Ҳеч нарсани ўйламанг. Ёлғизликда, сукунат қўйнида дам олинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугунги кун балиқ буржида туғилганлар учун анча зерикарли кечиши мумкин. Қайсидир тадбирга ёки учрашувга чақиришади-ю, шунинг натижасида кайфиятингизда пессимизм пайдо бўлади. Бундай кайфиятни бошқаларга юқтиришдан эҳтиёт бўлинг. Уйдаги жиҳозлар ўрнини алмаштириш ҳам сизга фойда беради. Чалғитади. Интеллектуал имкониятларингиз эса бугун юқори бўлади. Худди шу нарса сизни йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлардан, бош оғриқлардан сақлайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
1 ноябрда шахсий ҳаётингиз гуллаб-яшнайди. Омад сиз билан бирга бўлади. Бундан ташқари, бугун клиникаларда профилактик муолажалар олиш ҳам хайрли кечади. Саломатликни мустаҳкамлашда ҳам фақат мутахассисларга ишонинг, халқона усуллар сизга аксинча зиён етказиши мумкин. Кечқурун баъзи дўстларимизнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Обрўли, пулдор, юқори лавозимли шахслар билан мулоқот қилишга тўғри келса, принципларингиздан воз кечинг-да, оддий, шинаванда одамга айланинг. Шунда ошиғингиз олчи бўлади. Ҳар бир ишни бажаришда сергак ва эътиборли бўлинг. Бўлмаса, тузган режаларингизнинг барчаси саробга айланади. Янги касб эгаллаш ниятида кўчага чиққанлар албатта омадга эришишади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
1 ноябр куни шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам камроқ бировларга буйруқ бериб, кўпроқ тинглашга одатланинг. Чунки сизнинг буйруқбозликка асосланган чақириқларингиз атрофдагиларга ёқмайди. Оқибатда ҳамкасблар ёки оила аъзоларингиз билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Баҳс мунозараларни четга суринг. Бу ҳам сизга фақат жанжал ва кўнгилсиз вазиятларнигина ҳадя этади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланишда режимли усуллардан фойдаланинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталаб уйқудан уйғонгач, аввал рўзғордаги майда-чуйда юмушларни адо этинг ва шундан кейингина ишхонангизга йўл олинг. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда етти ўлчаб бир кесинг. Молиявий масалада омадингиз чопмаслиги, шу туфайли кайфиятингиз ёмонлашуви кутилади. Аммо бу нарсалар жаҳл қилиш, қайғуришга арзимайди. Билингки, пулсиз қолмайсиз. Орзуингиздаги катта пулни эса бошқа куни ишлаб топишингиз тайин. Ахир, худонинг куни кўп-ку!
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
1 ноябр куни куч ҳам, имкониятлар ҳам етарли. Ирода кучингиз бошқаларидан ҳам ошиб тушади. Шунинг натижасида қаршингизда кўндаланг бўладиган ҳар қандай мушкулот ва тўсиқларни енгиб ўта оласиз. Атрофингиздагиларни ҳам хуш кайфиятингиз ёрдамида мамнун этасиз. Фақат ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда мулоқотлар қилинг. Суҳбатларда меъёрни билинг. Бу овқатланишингиз масаласига ҳам алоқадорлигини унутманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Куннинг биринчи ярмида кимдандир ўзингиз учун жуда ёқимли бир хабарни эшитасиз. Жиддий баҳона бўлмаса, жаҳл отига минишингиз, зардали ҳаракатларни содир этишингиз шарт эмас. Оқимга қарши сузмасдан, ақл билан иш тутсангиз, барча режаларингиз амалга ошади. Кечқурун сизни жуфтингиз кутилмаган совға билан сийламоқчи.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Иш жойингизда шундай бир воқеа содир бўладики, сиз ҳам бошқалар каби ўзингизга бошқатдан назар солишни хоҳлаб қоласиз. Имкониятларингизни қайтадан хомчўт қилишингизга тўғри келади. Тадбиркор бўлсангиз, таниш-билишларни кўпайтиринг, янги ҳамкорлар қидириб топинг. Бир сўз билан айтганда, доимо ҳаракатда бўлинг. Шахсий ҳаётда ҳам худди шундай фаоллик талаб этилади. Айниқса, оила қуришга улгурмаганлар учун фаоллик жуда керак бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг. Тоза ҳавода сайр кучингизга куч қўшади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
31 октябрда қалбингизга шубҳа деган нарсани асло яқинлаштирманг. Акс ҳолда душманларингизга имкониятни бой бериб қўясиз. Сизни осонлик билан ўз мақсадлари йўлида қўғирчоқ каби ишлатишлари ҳеч гап эмас. Муҳаббатда омад сиз томонда. Жуфтингиз сизга вафодор. Бунга ҳам шубҳа қилишга ҳақингиз йўқ. Шунинг учун рашк деган шайтоний туйғуларни яқинингизга келтирманг. Кечқурун олисда яшайдиган дўстингиз қўнғироқ қилиб, сизга ёқимли хабар етказиши кутилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Оиласизлар эрта тонгданоқ абжир ва ёқимли шахсга айланишмаса, мақсадга ета олишмайди. Ҳамма билади, ёлғизликдан жуда чарчагансиз. Бу чарчоққа бугун нуқта қўйса бўлади. Чунки 31 октябр сизнинг кунингиз. У худонинг қудрати билан сизнинг измингизда бўлади. Бу кунни яхшига айлантириш ҳам, ёки аксинча ёмонликларга тўлдириш ҳам ўзингизнинг қўлингизда. Тижоратчилар бугундан мўмай даромад умид қилмасалар ҳам бўлади. Худонинг куни-да!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
31 октябр куни ўтмиш аламларини, армонлар ва тушкунликларни ўтмишда қолдириб, янги ҳаёт бошлаганингиз маъқул. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам танаффуслар эълон қилинг. Бу сиз учун жуда зарур. Шахсий ҳаётингизда қандайдир мистик воқеаларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Молиявий аҳволингиз негадир жуда қийинчилик билан ижобий ҳал бўлади. Овқатланиш режимини бузманг, газли ичимликлардан юз буринг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Тақдир сизга энг ёқимли, ёрқин лаҳзаларни инъом этмоқчи. Бугун етти ухлаб тушингизга кирмаган жабҳаларда муваффақиятларга эришишингиз сизни ҳайрон қолдиради. Молиявий аҳволингиз ҳам бошқаларникидан яхшироқ. Кун давомида янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Асосийси, қалбингиздан шубҳа-гумонларни ҳайдаб солинг ва ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
31 октябр куни ҳар бир воқеа-ҳодисага ҳазил-мутойиба билан муносабат юритинг. Аммо бировлар устидан кулманг. Олис сафарга чиқиш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Кечқурун қачонлардир ўзингиз бирга яшаган инсон билан тасодифан учрашиб қолишингиз ва муносабатларга ойдинлик киритишингиз мумкин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Варикоз безовта қилса, вақтида дори-дармон қилишни унутманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
30 октябрда ишдан бўйин товлашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Йўқса, бошлиқлар ғазабига учрайсиз. Ўта масъулиятли бўлинг, бор билим ва тажрибангизни ишга солинг. Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчилар хавфидан сақланинг. Агар қалбингизга астойдил қулоқ тутсангиз, ким билан ҳамкорлик қилиш керак-у, кимлардан нари бўлиш зарурлигини дарров аниқлаб оласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз унумли кечади, ишларингиз бароридан келади. Фақат мааслаҳатни ҳам, имконият ва илҳомни ҳам ўзингиздан қидириб топинг. Атрофдагиларнинг маслаҳатига умуман эътиборсиз бўлинг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Лекин бир жойда ўтириб қолишдан сақланишингиз, спорт билан фаол шуғулланишингиз шарт. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
30 октябр куни ўқотар буржи остида туғилганлар ишда рақобатчилар ва рақибларга рўбарў бўлишлари мумкин. Улар орасида хавфли душманлар ҳам йўқ эмас. Эҳтиёт бўлинг. Молиявий масалада пулингизни фойдали ишга тиксангизгина омад кулиб боқади. Йирик харидларга йўл қўйманг, инқирозга учрайсиз. Ошқозон ва жигарингизда жиддий муаммо бор. Тез врач қабулига киринг. Касалликни ривожланмай туриб йўқ қилган маъқул.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрта тонгданоқ сергакликни қўлдан берманг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда энг қулай имкониятларни қўлдан бой беришингиз мумкин. Бу имконият оила қурмаганлар учун муҳаббатда ҳам бўлиши мумкин. Агар сергак бўлмасангиз, тақдирингизни ижобий тарафга ўзгартира оладиган муҳим вазиятни қўлдан бой берасиз. Айримлар уйқусизликдан безовталаниши мумкин. Телевизор томоша қилиш ўрнига китоб ўқинг, кўзларингиз тез чарчаб албатта уйқуга кетасиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
30 октябрда биринчи навбатда ўзингиз эҳтиёцизлик туфайли орттириб олган мушкулотларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг. Ёки меҳнат таътилига чиқинг-у, қаергадир дам олиш учун жўнаб кетинг. Сизнинг ҳаётингиз, фаолиятингизга салбий таъсир ўтказиш имконини йўқотган вазиятлардан чўчиманг. Асабларни тинчлантириш учун ялпизли чой ичишингиз керак. Ёки севимли хоббингиз билан машғул бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун атрофдагиларни эмас, ўзингизни ўзингиз танқид қилинг. Сизга ташқаридан ҳеч ким ёмонлик қилмайди. Ўзингизга ўзингиз ёвлик қилиб қўйишингиз ҳақиқатга яқинроқ. Молиявий муаммоларни бартараф этишда асаблар тинчлиги жуда керак. Куннинг иккинчи ярмида қарз олганлар қарзини қайтариши мумкин. Айрим дўстларимиз банкдан кредит олиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда фақат тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз унумли ва қувончли лаҳзаларга бой бўлади. Ишхонангизда оғирдан оғир вазиятларга дуч келмайсиз. Ишларингиз унумли кечиб, мўмай даромад эгасига айланишингиз нақд. Қалбингизни гармония кечга қадар ҳам тарк этмайди. Бу суюкли инсонингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида асқотади. Харидларни ҳам муваффақиятли тарзда амалга оширасиз. Сотиб олган маҳсулотингиз сифати кўнгилдагидек кечади, уни яхшигина чегирма билан харид қиласиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
29 октябр куни ўзингизга нисбатан ҳам тўғрисўз, адолатли бўлинг. Ўзгаларнинг сизга бўлган ишончи йўқолишига йўл қўйманг, ёлғонлардан сақланинг. Бугун кечга қадар ишдан бир дақиқага бўлсин, бош кўтара олмайсиз. Шунга тайёр туринг. Муҳаббатда қандай йўл билан бўлмасин, суюкли инсонингизни ишонтиришга ҳаракат қилинг. Агар бу ишни романтика оғушида амалга оширсангиз, яна яхши. Саломатликка ҳам эътибор қаратинг. Зарурат туғилса, тиббий кўрикдан ўтишга ҳам эринманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Истакларингизни имкониятлардан юқори қўйишга уринманг. Бу омадга эришишингизда жиддий халал бериши мумкин. Тақдирда борига шукр қилинг. Бугун ижод, рўзғор ташвишларини бартараф этиш ва моддий аҳволингизни яхшилаш учун йўналтирилган ҳаракатлар баракотли бўлади. Илгари кўплаб муваффақиятларни қўлдан бой бергандингиз. Бугун муҳаббатда худди ўша бой берилган лаҳзалар ўзингизга қайтади. Кечқурун ёлғиз қолган ҳолда дам олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
29 октябрда кўзгуга боқинг ва ўзингизга адолатли тарзда баҳо беринг. Йўл қўйган камчиликларни тан олинг ва уларни такрорламасликка сўз беринг. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечирасиз. Улар сизга янгидан-янги маълумотларга эга бўлишингизда асқотади. Саломатлигингиз ҳам ҳавас қиладиган даражада эмас. Тиббий кўрикдан ўтинг, врачлар аниқ ташҳис қўйишсин ва муолажаларни бошланг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Сиз барча ишларни бошқаларга нисбатан сифатли ва тез бажара оласиз. Шу хислатингизни тан олинг. Янги вазифалар зиммангизга юкланса, бор билим ва тажрибани ишга солинг-у, ҳамкасбларни ҳам, раҳбарларни ҳам яна бир бор қойил қолдиринг. Куннинг иккинчи ярмида музейгами, кино, театргами тушсангиз, кайфиятингиз янада кўтаринки тус олган бўларди. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Бироқ спорт машғулотларини барибир бошқа кунга қолдириб туришингиз керак бўлади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
29 октябр куни сабр-бардошга зўр беринг. Унинг кўмагида сиз ўзингизни ва яқинларингизни турли руҳий, жисмоний хавфлардан, молиявий йўқотишлардан асраб қола оласиз. Муҳаббатда сизни бир олам эмоциялар кутиб қолади. Оила қурмаган бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида худди ўзингиз каби оддий, мулоқотда мураккабликдан воз кеча олувчи инсонни учратасиз. Айримлар учун олис сафарга отланиш муваффақият ва моддий барқарорлик келтиради.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугунги ҳаётингиз фақат ёрқин лаҳзалардан иборат бўлади дейишса ишонаверинг. Куннинг иккинчи ярмида сизни бошқа уйга кўчиб ўтиш, хориж давлатларидан бирига самолётда учиш каби амаллар кутиши эҳтимолга яқин. Серқатнов йўлларда жароҳат олишингиз хавфи бор, шу сабабли эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Шахсий автомобилингиз бўлса, кўчага чиқмай қўя қолганингиз маъқул. Бугун уй сотиш, профессионал касб доирасида малака ошириш муваффақият келтиради.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
28 октябр куни тушга яқин алданиб қолишингиз эҳтимоли бор. Фирибгар, иккиюзламачиларни четлаб ўтишингизга тўғри келади шекилли. Пул топишда бажарадиган қўшимча ишингиз қонунга зид бўлмаса, таваккал қилинг. Севги масаласида артистона йўл тутсангиз, кўзлаган ниятингизга албатта етасиз. Бу усул билан нафақат жуфтингиз, балки кўчадаги қарама-қарши жинс вакил ва вакилаларини ҳам ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этасиз. Кечқурун серқатнов йўлларда сергак бўлинг. Ухлашга ётишдан олдин қатиқ ё сут ичинг, тушларингиз тотли кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Мавқеингиз, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда танаффуслар юзага келиши кутилади. Агар янги, сердаромад иш учраб қолса, этагини маҳкам тутинг. Лекин ҳар бир ҳаракатингизни пухта режа асосида содир этишингиз зарур. Токи билиб-билмай хатога йўл қўйманг. Кечқурун уйда тартиб ўрнатиш, майда таъмир билан шуғулланишингиз мумкин. Соғлиғингиз ёмонлаша бошласа, куннинг қайси маҳали бўлишидан қатъи назар врач қабулига шошилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
28 октябр куни бошқа кунлардагига нисбатан анчагина фаоллашасиз. Бу раҳбарингизга жуда ёқиб тушади албатта. Чунки ишнинг белини синдириб ташлайсиз. Шубҳасиз, бунинг мукофотини ҳам олишингиз эҳтимолдан холи эмас. Шахсий ҳаётда эса оиласи йўқларга аксинча бўшанглиги, ҳадеганда бир қарорга кела олмаслиги панд беради. Бахт қуши шундоқ деразанинг нариги тарафида турибди-ю, улар қуш ичкарига киришидан умид қилганча ўтиришибди. Бу туришда бир умр деразага термилиб ўтиришингизга тўғри келади-ёв
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун профессионал касбингиз доирасида билим ва салоҳиятни ошириш пайида бўлинг. Мабодо талаба бўлсангиз, дунё билимларини тўлиқ эгаллаш ҳеч қачон ортиқчалик қилмаслигини унутманг. Оила қурмаганлар муҳаббатда назорат, синов амалларини қўллаб кўришлари тавсия этилади. Соғлиғингизни мустаҳкамлаш учун зарарли одатлардан воз кечишингиз керак.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
28 октябр куни дунёқарашингизни кенгайтирган ҳолда бажарадиган ишингизга профессионал назари билан боқинг. Жасурлик, таваккалчилик, қатъиятлилик бугун фақат олқишланади. Куннинг иккинчи ярмида оммавий тадбирда иштирок этишингиз мумкин. Моддий аҳволингиз бугун яхши бўлмаслиги кутилади. Шунинг учун киссада бор пулларни тежаб ишлатишингизга тўғри келади. Кўпчиликни ҳаво айниши туфайли варикоз безовта қилиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Одамлар билан гармония ёрдамида тиллашишга ҳаракат қилинг. Олам сизга қараб жилмаймоқда, қаранг. Бугун техника воситалари, уй ва машина таъмири муваффақиятли кечади. Агар куннинг иккинчи ярмида қарздорлар қарзини қайтарса, моддий аҳволингиз ҳам аъло даражада бўлади. Кечқурун серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг. Ҳалокат содир бўлиш эҳтимоли бор.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
27 октябрда вужудингиздаги жамики куч, имкониятларни хайрли ва келажаги бор ишларга сарф этинг. Қариндошлар, яқин танишлар ёрдам сўрашса, бажонидил ёрдам беринг. Майин жилмайиш қилинг. Бу жилмайишнгиз сизнинг яқин дўстларингизни кўпайтириш учун хизмат қилади. Врач кўригига боришни бошқа кунга қолдиринг. Бугун сизга нотўғри ташҳис қўйиб, жонингизга озор беришлари мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун юлдузлар сизга иш жойингизда ҳали ҳеч ким билмайдиган истеъдод қирраларингизни кенг намойиш этишни маслаҳат беришган. Агар буни обрўли ва юқори лавозимли шахслар ҳам кўрса, ошиғингиз олчи деяверинг. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида фавқулодда романтик учрашувга отланишлари кутилади. Лекин бу романтик учрашув сизга ўзингиз истаган натижани бермайди. Эрталаб уйғонасиз-у, барчаси иллюзиядан иборат эканига гувоҳ бўласиз. Саломатлигингизни асранг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
27 октябр куни атрофингизда ҳамкасблардан иборат ҳамфикларни йиғган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Улар билан биргаликда керак бўлса тоғни толқон қилишга қодирсиз. Шахсий ҳаётингида ҳам қувончли лаҳзалар юзага келади. Сиз жуфтингизга ҳали ҳеч қачон тилингизга кўчирмаган ёқимли сўзларни айта бошлайсиз. Кўрибсизки, муносабатлар энг юксак чўққига кўтарилади. Бугун врач масаҳлати билан муолажалар ташкил этиш хайрли кечади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун куннинг биринчи ярмида турли танлов, йиғин ва оммавий тадбирларда иштирок этишингиз кутилмоқда. Шу баҳонада ўзингизнинг янги хислатларингизни реклама қилиб олиш имкони туғилади. Фақат тадбирларга пухта тайёргарлик кўришни унутманг. Йўқса, энг масъулиятли лаҳзада боши берк кўчага кириб қолишингиз ҳеч гап эмас. Романтика билан боғлиқ янги танишувлар оила қурмаганларга ўзидаги энг яхши жиҳатларни ошкор этиш учун туртки вазифасини ўтяйди. Кечқурун сайрни ҳам ҳақиқий романтикага айлантиринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
27 октябрда ўзингизда қўшимча куч топа оласиз. Бу нарса сизга азалий бош оғриққа айланиб қолган муаммоларни бартараф этишда катта ёрдам беради. Молиявий масалада бугунча омадингиз чопмаслиги мумкин. Демак, уларни яхши кунлар учун асраб қўйинг. Ҳали-вери сизга қашшоқлик раҳна сола олмайди. Қиз-жувонларга ташқи кўринишига зеб бериш, гўзаллик салонига чиқиш кўз кўриб қулоқ эшитмаган ижобий натижалар ҳадя этади. Саломатлик ҳақида ҳам қаттиқ қайғуринг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун оила қуришга улгурмаганларга хотиржамлик ҳамроҳ бўлиши кутилмоқда. Ўзингизни бахтли ҳисоблайсиз. Бунинг жиддий сабаби бор албатта. Сиз бировни севиб қолгансиз. Муҳаббат сизга қанот бағишламоқда. Оилалилар эса психологга учрашиб қўйишлари талаб этилади. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда муаммолар пайдо бўлган чиқиши мумкин. Шу муаммога барҳам беришингиз керак. Ишхонангиздаги ҳамкасблар орасида ғийбат пайдо бўлганига гувоҳлик қиласиз. Эътибор берманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
26 октябрда кўпчилик ошқозонида пайдо бўлган муаммолардан, жиғилдон қайнашидан безовта бўлиши мумкин. Зудлик билан парҳез бошлашингиз керак. Врач қабулига ёзилишни ҳам унутманг. Хасталик ўзи ўтиб кетади деган фикрдан йироқ бўлинг. Оиласизлар орзусидаги инсонни учратиб романтик танишувни ҳам бошдан кечиришлари кутилади. Фақат бу ҳақда ҳозирча бошқаларга гапириб ўтирмаганингиз маъқул. Омад сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз ёрқин ва қизиқарли кечади. Қалбингизда баҳор кезади. Бу ташқарида куз яримлаб қолганини ҳам ҳис этмаслигингизга сабаб бўлади. Барчаси яхшиликка. Кун давомида бир-биридан ёрқин мулоқотларни бошдан кечирасиз. Ёлғиз бўлсангиз, бугунги кун қувончлар, ёқимли лаҳзаларга бой бўлади. Оилалилар олдида шахсий ҳаёти билан боғлиқ мураккаб вазифани адо этиш мажбурияти турибди. Агар муаммони бугуноқ ижобий ҳал этмасангиз, вазият назоратдан чиқиши ҳеч гап эмас.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
26 октябр куни миянгизга ўрлайдиган хунук ва тушкун хаёллар ва фавқулодда жанжаллардан қочишга ҳаракат қилинг. Руҳий ҳолатингиз кўнгилдагидек эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Дўстлардан бири қўнғироқ қилиб ёқимли хабар етказади. Қўлингизга ғойибдан пул келиб тушади. Қарабсизки, кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Шахсий бизнеси борлар рақобатчилардан эҳтиётини қилсинлар. Фақат яхшилик ҳақида ўйланг.
ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)
Бугун турли эксперимент ва таваккалчиликлардан воз кечинг. Кунингиз зерикарли кечаётган бўлса ҳам барибир оқимга қарши сузманг. Моддий манфаат келтирадиган ишларни биринчи навбатда амалга оширишингиз тавсия этилади. Ҳамкасблардан бири кун давомида сизга муҳим бир хабарни етказиши мумкин. Хабарни яхшилаб таҳлил қилинг. Асабларни эҳтиёт қилинг. Кечқурун уйингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
26 октябр сиз учун қандайдир тушунарсиз кун бўлиб қолади. Ҳар бир арзимас масала туфайли ҳам безовталанаверишингиз оқибатда жиддий кўнгилсизликларни олиб келиши мумкин. Бугун ақлий меҳнат бошқаларига нисбатан кўпроқ фойда келтиради. Моддий аҳволингизнинг яхшиланиши вақтинча тўхтаб турадиган кўринади. Борига шукр қилиб туришингизга тўғри келади. Кечқурун узоқ вақт пиёда сайр қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун ўта мағрурликка ва агрессив ҳаракатларга мойиллик сизга ёруғ дунёнинг жами кўнгилсизликларини итқитиши мумкин. Шунинг учун мулойим бўлишга ҳаракат қилинг. Йўл-йўлакай учрайдиган майда кўнгилсизликларга қўл силтанг. Йўқса, арзимас нарса ҳам катта жанжалларни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас. Бугун организмни тозалашга йўналтирилган муолажалар муваффақиятли кечади. Кечқурун эски қадрдонлардан бири сиз учун кутилмаган совға тайёрлаб қўйиши кутилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
25 октябр ишингизда якуний хулосалар ясаш учун қулай ва хайрли кечиши кутилмоқда. Агар каттароқ ишни якунлаган бўлсангиз, мевасини териб олишга ҳам тайёр туринг. Раҳбарларингиз ҳам сиздан мамнун. Бу мукофотдан дарак бўлса ажабмас. Косметик муолажалар, жарроҳлик амалиётидан воз кечишингиз шарт эмас. Уларнинг барчаси муваффақиятли якун топади. Фақат миянгизни қайғули ва тушкун хаёллардан холи эта олсангиз бас. Кечқурун моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилади
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмидаёқ бадавлат танишларингиздан бири сизга моддий кўмак бериш эҳтимоли бор. Бундан ташқари, тадбиркорлар яқин ҳамкорларнинг фойдали маслаҳатларидан ҳам баҳраманд бўлишади. Уларнинг ҳеч биридан воз кечманг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизда оғриқли лаҳзалар пайдо бўлиши мумкин. Кечқурун ёлғиз қолинг, шу баҳонада келгусидаги ишларингизни режалаштириб оласиз. Имкон топсангиз, ёши улуғ ва хаста қондошлар ҳолидан хабар олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
25 октябр куни иш жойингизда авторитетингиз сезиларли даражада мустаҳкамланиши кутилмоқда. Кайфиятингиз ҳам юксак чўққиларда бўлади. Жамоада ҳар қандай вазиятда ҳам ҳақлигингизни исботлашга, бировлар билан баҳсга киришишга уринманг. Саломатлик масаласида организмингизга қулоқ тутинг. Қолаверса, қалбингиз амрига итоат этинг. Кечқурун овқатланишда меъёрларга амал қилинг. Бугун бировларнинг кўнглига озор етказадиган амаллардан юз буринг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бизнесда, айниқса, техника билан боғлиқ бизнесда муваффақиятлар ҳукм суради. Сиз мўмай даромад эгасига айланасиз. Ҳатто, пулларнинг бир қисмини ёқимли харидлар учун ажратишга-да эришасиз. Агар ўз вақтида мурожаат этсангиз, саломатлигингиз билан боғлиқ врачлар маслаҳати ўзининг ижобий натижасини бериши мумкин. Муҳаббатда тафаккурни ишга солинг. Нотўғри ҳаракатларни содир этиб қўйишдан сақланинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
25 октябр куни бир қатор жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз мумкин. Уларни тўғрилашда эса имкониятларга суянишга мажбурсиз. Яхшики, ёрдамчиларингиз ёнингизда. Улар сизга яқиндан кўмак беришади. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар вақтинча тўхташи мумкин. Сабрли бўлинг. Йўл-йўлакай учрайдиган кичик муаммоларни ўз кучингиз билан ҳал этишга ҳаракат қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Уйда, хаёлларингизда ва атрофдагилар билан муносабатларда тартиб ўрнатишингиз зарур. Бу масалаларда зудлик билан тафтиш ўтказишингиз шарт. Олисга сафар, самолётда учиш ва янги квартирага кўчиб ўтиш муваффақиятли кечади. Спорт машғулотлари залига боришдан асло бош тортманг. Сизга ҳозир жисмоний зўриқишлар фақат фойда беради. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш зарурати туғилган. Хабарингиз бўлмаса, қалбингизга қулоқ тутинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
24 октябрда бир ҳикматни ёдга олинг. Инсон учун бир эшик ёпилса, иккинчиси албатта очилади. Шундай экан, қаердадир хатоликка йўл қўйган бўлсангиз, қайғуга ботманг. Тирик инсон хатога йўл қўйиши муқаррар. Фақат марҳумларгина хато қилишмайди. Молиявий масалада гапдан амалий ишга ўтинг. Омадингиз келади. Башарти тушга қадар янги лойиҳа учун пул тиксангиз, яқин келажакда юз баробар даромад бериши мумкин. Ҳушёр тортинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз кутилмаган совғалар ва саховатга бой бўлади. Кун давомида бир-биридан ёқимли хабарлар эшитасиз. Кўплаб муаммолар хамирдан қил суғурган каби осон бартараф этилади. Бўшашманг, акс ҳолда рўзғорингизда ҳам муаммолар қалашиб кетиши мумкин. Қариндошлар, яқин танишлар билан ҳазил-мутойиба ёрдамида тиллашинг, яхши бўлади. Бусиз яна орангизда жанжаллар келиб чиқиши мумкин. Кечқурун ёлғиз қолиб келажак режаларни хомчўт қилинг
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
24 октябр куни мўмай даромад олишингиз учун жуда қулай имкониятлар туғилади. Ҳақиқатан катта пул топишингиз кутилмоқда. Уарни тўғри сарфлай олсангиз эди, ҳаётингиз гулзорга айланарди. Кун давомида кайфиятингиз ва саломатлигингиз аъло даражада бўлади. Ҳатто, грипп, шамоллаш яқинингизга кела олмайди. Улар сизни айланиб ўтади. Лекин эҳтиётингизни қилаверинг. Соғлиқ учун фойдали маҳсулотларни истеъмол қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кутилмаганда, куннинг биринчи ярмидаёқ қовға буржи остида туғилганларнинг баъзиларини юқори лавозимга лойиқ кўришади. Демак, раҳбарлар сизга ишонишади, сизни қадрлашади. Бош тортишга асос йўқ. Оиласизларнинг айримлари танлаганининг қўлини сўраш илинжида юрган бўлса, бугун айни муддао. Бу амал романтик тарзда ўтишига ишонаверинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
24 октябр куни негадир ҳаётингиздан нолиб, тубдан ўзгартиш киритиш ҳаракатига тушиб қоласиз. Лекин бу ҳаракатларингиз сиз кутган натижани бермайди. Тақдирни худонинг ўзигина ўзгартира олади. Ундан кўра тақдирда борига шукр қилинг. Камини худонинг ўзидан сўранг. Бериши учун худога хуш ёқувчи амалларни адо этинг. Бугун хизмат сафарига бориш, спорт мусобақаларида иштирок этиш муваффақиятли кечади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Оила қурмаганларнинг аксарияти бугун куннинг биринчи ярмида романтик танишувларни бошдан кечиради. Фақат ўзингиздаги камчилик ва нуқсонларни ҳадеганда ошкор қилаверишдан тийилинг. Ташқи кўринишингизга ҳар томонлама ўзгартишлар киритиш учун бугунги кун жуда хайрли ва қулай кечади. Кечқурун баъзилар жуфти ёки бўлғуси жуфтидан ёқимли бир совғани қабул қилиб олиши кутилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
23 октябрда шундай бир хабар эшитасизки, бу ҳаётингизни тубдан ўзгартириб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Бу фарзанд кўрганингиз ҳақидаги хабар бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Ишни ва яшаш жойини ўзгартириш учун бугун қулай имкониятлар туғилади. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига боришингизга тўғри келиши ҳам эҳтимолга яқин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, уйқуга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг. Бугун асло бировни ранжита кўрманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз енгил кечади деб бўлмайди. Чунки шахсий ҳаётда жиддий муаммоларга рўбарў бўлишингиз кутилмоқда. Худо кўрсатмасин, бу жуфтингиз билан ажрашиш муаммоси бўлиб чиқмасин! Акс ҳолда ишларингизга ҳам путур етади. Соғлиғингиз салбий тарафга ўзгара бошлайди. Куннинг иккинчи ярмида тарихий музейга бориб экспонатлар томоша қилсангиз ҳам руҳан енгил тортишингиз мумкин. Баъзи дўстларимиз кечқурун шамоллаш ёки бош, оёқ оғриғидан безовталанишлари кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
23 октябрда қайси йўлни танламанг, сиз учун очиқ бўлади. Орзуларингиз ушалиши учун қадам ташлай бошласангиз ҳам хато қилмайсиз. Шу орада ишхонадаги мавқеингизни ошириш ҳақида ҳам ўйлаб кўрсангиз ёмон бўлмасди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг муҳаббатига қаттиқ ишонишингиз керак. Бу ҳақиқат. Жуда шубҳалансангиз, унинг кўзларига боқинг. Кўзлар алдамайди. Кечқурун уни романтик учрашувга таклиф этинг. Афсусланмайсиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ютуқлар, ғалабалар фақат сиз томонда бўлади. Фақат ўзингиздан шубҳалана бошламанг. Қаршингиздаги эзгулик мевалари иллюзия эмас, ҳақиқат. Пул танқислигидан нолий бошлагандингиз. Қайғурманг, куннинг иккинчи ярмида киссангиз пулга тўлади. Худонинг ўзи сизга ғойибдан ато этади. Лекин харидларга зеб бериб юборманг. Харидларнинг ҳам меъёри бўлгани маъқул. Кечқурун спортнинг ҳар қандай туридан воз кечинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
23 октябр куни муҳаббатда алданиб қолишдан сақланинг. Атрофга реал назар билан боқинг. Жанжалли, баҳсли давралардан қочинг. Рўзғор ташвишларида қариндошлар яқиндан кўмак беришади. Аммо молиявий муаммоларни ўз куч ва имкониятларингизга таянган ҳолда бартараф этишингиз зарур бўлади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошлардан бири хонадонингизга меҳмон бўлиб келиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун куннинг биринчи ярмида сон-саноқсиз ахборотларни қабул қилиб олишингиз кутилади. Агар шахсий ҳаётингизда сизни нимадир қониқтирмаётган бўлса, нимадандир кўнглингиз тўлмаса, жанжал кўтариш шарт эмас. Бу масалада хотиржамликни қўлдан бермаган ҳолда жуфтингиз билан гаплашиб олишингиз мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда эски усулларни ишга солинг. Бу усул сизга ҳар тарафлама қулайликлар туғдириб беради.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
22 октябрда кайфиятингиз бирдан тушиб кетиши кузатилади. Бу ўз-ўзидан юзага келмайди. Яқин дўстлардан бири ҳақида ёқимсиз хабар эшитасиз. Юракка яқин олмасангиз яхши бўларди. Соғлиғингизга путур етказиб қўйишингиз мумкин. Иш жойингизда эса ажойиб ғоялар ўйлаб топасиз ва бу раҳбарларингизга ҳам жуда ёқиб тушади. Омаднинг келгани шу-да, тўғрими? Куннинг иккинчи ярмида бел ва оёқ қисмларингизни мустаҳкамлашга йўналтирилган машқларни бажаринг. Агар ишингиз доимий равишда ўтиришга асосланган бўлса, бу машқлар сизга жуда асқотади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмида режадан ташқари мажлислар, учрашувларда иштирок этишингиз, хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Асосий ишларингизни тушга қадар адо этишга улгурсангиз, нафақат мақтов, балки мукофотларга ҳам эгалик қилишингиз турган гап. Шамоллашга учрашни хоҳламасангиз, хонангизда тез-тез ҳаво алмаштиришга алоҳида эътибор қаратинг. Бундан ташқари, гриппга учраганлар билан гаплашманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ҳам сизга фойда беради.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
22 октябрда ўзингизни тутишда, атрофдагилар билан муносабатларда ёзилмаган азалий қонун-қоидаларга қатъий риоя қилинг. Кимнидир билиб-билмай ранжитиб қўйишдан сақланинг. Оила қурмаган бўлсангиз, кимнидир севиб қолганингизни ҳис этаётган бўлсангиз, буни бегона назардан эҳтиёт қилинг. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз рақобатчиларни чангида қолдириб кетишлари учун барча имкониятлар тахт эканини унутмасинлар. Сиздан арзимас дадиллик талаб қилинади холос.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун дангасалик қилиб ишга пухта тайёргарлик кўрмаган бўлишингиз мумкин. Агар шундай бўлса, бировларга сездирманг. Қолаверса, ҳамкасблардан кимдир жаҳлингизни қўзғайдиган ҳаракат содир этиши ёки гап айтиши мумкин. Бу катта жанжалга сабаб бўлиши турган гап. Лекин сизга бу жанжалларнинг сираям кераги йўқ. Эзгу мақсадларингиз шу жанжални деб яна саробга айланиши мумкин. Шунинг учун сукут сақлаб қўя қолинг. Агар эмоциянгизни жиловда тута олсангиз, кечқурун ажойиб кўринишда вақт ўтказасиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
22 октябр куни ғийбат, бўҳтон ва миш-мишларнинг асосий қаҳрамонига айланишингиз кутилади. Эътибор қилманг. Бекорга «мевали дарахтгагина тош отилади» дейишмаган. Демак, сизда ўша ҳасадгўй ва ғийбатчи, миш-мишчиларни азоблайдиган хислатлар, муваффақиятлар бор экан. Бундан хурсанд бўлинг ва ишлашда давом этинг. Моддий аҳволингиз бугун ўртача бўлади. Асосийси, инқирозга юз тутмайсиз. Юқумли хасталикларга чалинишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
21 октябр куни ҳал этишингиз лозим бўлган ишлар кўпчиликни ташкил этади. Агар ора-сирада уларнинг айримлари йўриғингизга юра қолмаса, аччиқланманг. Сабр ва матонат билан бу қайсардан-қайсар юмушни ўзингизга бўйсундиринг. Чунки даромад айнан шу ишларнинг интиҳосига қараб келади. Оилавий ҳаётда у қадар ёқимли бўлмаган ҳодиса юз бериш эҳтимоли бор. Оғирроқ бўлинг, жуфтингизга нисбатан адолатли муносабат юритинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Эрталаб ўзга шаҳарга сафар қилишингиз кутилмоқда. Сафар сизга мўмай даромад келтиради. Атрофдагилар, ёши улуғ қондошлар маслаҳатларини инкор этманг. Маслаҳатлар сизнинг фойдангизга ишлайди. Буни кейинроқ чуқур ҳис эта бошлайсиз. Кечки пайт оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин. Кечқурун спортнинг фаол турлари билан шуғулланинг. Овқатланишда режимни бузманг. Меъёрни билинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
21 октябрда яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларингизни обдон таҳлил қилинг. Шунда бугун амалга оширадиган ишларда жиддий хатоликларга йўл қўймайсиз. Моддий аҳволингиз кечқурунга бориб яхшиланиши мумкин. Бу муаммони яқин дўстингиз ижобий ҳал қилиб беради. Албатта чуқур миннатдорчилик билдиринг. Кейин ҳам кўп бор ишингиз тушиши мумкин. Оила қурмаганлар бугун романтикадан умид қилмасалар ҳам бўлади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз ёқимли, қувноқ, сердаромад кечади. Фақат ичи қора, иккиюзламачи ва ҳасадгўйлар таъсирига тушиб қолмасангиз. Ундайларни дарров пайқашга ва зудлик билан ўзингизни четга олишга ҳаракат қилинг. Молиявий масалада ҳар бир тийинни алоҳида ҳисоб-китоб қилинг. Бугун харажатлардан воз кечиб турганингиз дуруст. Муҳаббатда ён бериш усулини танлаганингиз яхши. Шуниси тинч. Соғлиғингиз бугун панд бермайди. Барибир эҳтиётингизни қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
21 октябр куни кайфиятингиз байрамона тусда бўлади. Қандай ҳодиса сабабли, бунинг фарқи йўқ, ишқилиб байрам ташкил этгингиз келаверади. Байрам баҳона эртанги иш куни учун қўшимча куч тўплаб олишга нима ецин. Харидларда жуда сергак бўлинг. Агар азартга тушиб катмонни бўшатиб қўйсангиз, инқирозга юз тутишингиз турган гап. Кечқурун оиласизлардан кимдир романтик учрашувни бошдан ўтказади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Ички дунёнгизга синчиклаб назар ташлашни унутманг. Шундай қилсангиз, фойдали ва қизиқарли жиҳатингизни учратарсиз балки. Бугун китоб мутолаа қилиш, янги билимларга эга бўлиш ва севимли хобби билан шуғулланиш фойдали кечади. Муҳаббатда қатъиятли бўлишингиз тавсия қилинади. Шу нарса жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Бош ва оёқ оғриғига қарши халқона усуллар кўмагида курашинг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
20 октябрда меҳнатларингиз мевасини кўргач, бирдан енгил тортасиз. Тунлари ухламасдан шу иш ҳақида ўйлаганингиз, шуғулланганингиз бекор кетмаганини кўриб худога шукр қиласиз. Тадбиркорлар бугун кун давомида хориж сафарига отланишлари мумкин. Хорижда сизни жуда фойдали келишувлар кутиб қолади. Келажак режаларингизни яқинларингиздан ҳам сир тутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз жуда оғир кечиши кутилмоқда. Лекин уни хавотирларсиз, асабийликларсиз кечирсангиз ҳам бўлади. Бунинг учун имкониятлар бор. Жуда дўппи тор келса, қариндошлардан маслаҳат сўранг. Улар бажонидил бу масалада сизга ёрдам беришади. Молиявий муаммоларингиз ҳозирча туман орасида қолгандек. Шунинг учун уларни бартараф этишга уринмай турсангиз ҳам бўлади. Кечки пайт табиат қўйнига чиқиб дам олсангиз ҳам зиён қилмайди.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
20 октябрь куни гўёки оловга айланасиз. Бу олов қаъридан ҳеч қандай иш, муаммо қочиб қутула олмайди. Ҳатто, раҳбарлар буюрган энг қийин, мураккаб лойиҳаларнинг ҳам адабини бериб ташлайсиз. Оиласизларга эса муҳаббатда омад кулиб боқмоқчи эмас. Aйримларнинг танлагани бошқа биров билан кетиб қолиши эҳтимолга яқин. Илож қанча. Демак, тақдирингизда бошқа биров пайдо бўлади. Сира хавотирга тушманг. Ўзингизни қўлга олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз одатий кунлардан сира фарқ қилмайди. Кайфиятингиз туман орасида суза бошлайди. Дам олиш ҳақидаги ўйлар ҳам бу туманни тарқата олмаслиги мумкин. Aммо аста кўчага чиқсангиз, дўстларни учратасиз, суҳбат қурасиз ва ёзиласиз. Туман ўз-ўзидан тарқаб кетади. Бугун умуртқа поғонасини мустаҳкамлашга қаратилган муолажалар муваффақиятли кечади. Кечқурун машғулотлар залига бориб спорт билан шуғулланишингиз мумкин. Бардам бўлинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
20 октябрда ўзингизга ўзингиз дам олиш куни эълон қилсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Баҳонада овқатланишдаги хатоликларга барҳам бериш ҳақида бош қотирасиз. Мустақил фикрлаб, дунёдаги бўлаётган ишлардан воқиф бўласиз. Бу ҳам ёрдам бермаса, қалбингизга яқин бир машғулотни ўйлаб топинг. Aёл киши бўлсангиз, дўкон айланиб ўзингизга ёқадиган кийим харид қилсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Aна шунда барча қайғулардан халос бўласиз. Aсаб тинчланади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кунингиз ёрқин ва хавотирлардан йироқ кечади. Aгар анчадан бери жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда мушкулотлар юзага келган бўлса, бугун улар барҳам топади ва сиз ниҳоят бир-бирингизни тушуниб етасиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда интилувчанлик талаб этилади. Ўз устингизда кўпроқ ишлашингиз зарур бўлади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда қийинчилпклар кўзга ташланмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
3 ноябр куни барча мушкулотлар сизни айланиб ўтиши кутилмоқда. Аммо бунинг учун хатоликларга йўл қўйишдан тийилишингиз керак бўлади. Акс ҳолда молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун ҳаракат асносида муваффақияцизликка юз тутишингиз мумкин. Харажатларни ҳисоблаб, ойлик оилавий бюджетингизни тузиб олинг. Оила масъулиятини ҳам зиммангизда тутинг. Рўзғор буюмлари, маиший техника носозликлари кузатилиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Барча истакларингиз рўёбга чиқиши мумкин. Фақат ўзингизда ҳаракат бўлса. Ишда жамоавий ҳаракатларга эътибор қаратинг. Шунда сизни муваффақиятлар четлаб ўтмайди. Оилалилар жуфтининг қайноқ меҳрига қониб кунни кеч қилиши кутилади. Бунга оилавий байрамларни улаб юборсангиз, ҳаёт янада қувноқ кечган бўларди. Айримлар куннинг иккинчи ярмида фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ёдингиздан кўтарилмасин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
3 ноябрда майда-чуйда ташвишларга ўралашмасдан, аниқ ишга қўл урсангиз, ҳашамат ва ором сизники бўлади. Бугун қачонлардир сиздан қарз олганлар қарзини қайтариб, киссангиз пулга тўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Аммо муҳаббатда оила қуришга улгурмаганларнинг омади кулмайди. Шундай экан, бугун романтика масаласини унутиб турганингиз маъқул. Ҳар қандай хасталикдан халос бўлишда бугун халқона усулларга мурожаат этинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Куннинг биринчи қисмида бир қатор ташкилий масалаларни ижобий ҳал этишингиз зарур бўлади. Улар ижобий ҳал этилмаса, моддий аҳволингиз аянчли ҳолатга келиб қолиши мумкин. Мавқеингизни ошириш мақсадида амалга ошириладиган сафарлар муваффақиятли кечади. Саломатликни мустаҳкамлаш мақсадларига йўналтирилган муолажалар, профилактик амалларни ўз назоратингиз остида ушланг. Бугун кун давомида бировларнинг кўнглини оғритиб қўйишдан сақланинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
3 ноябрда жамоангиз қаршисида яна биринчи рақамли ходимга айланасиз. Лекин ҳаддан зиёд қувониб кетишингиз, бўшашишингиз ҳам тавсия этилмайди. Акс ҳолда бошингиз жанжаллар ва баҳсли вазиятлардан чиқмай қолиши ҳеч гап эмас. Сиз кутган моддий тўкинлик истаган муддатингизда катмонга келиб тушади. Фақат шошма-шошарлик билан қарзга ботиб қўйманг. Ўзингизни яхши ҳис этиш, саломатлигингиз тобида бўлишини хоҳласангиз, витаминга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Агар қонунни бузган ҳолда мавқега эришишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу ниятингиздан қайтинг. Барибир мақсадга эриша олмайсиз. Молиявий операцияларга ҳам бугун йўл берманг. Акс ҳолда моддий аҳволингиз фақат ёмонлашади. Яқин ўтмишдаги муҳаббатингиз куннинг иккинчи ярмида қайта тикланиш палласига кириши мумкин. Охири нима билан тугашини албатта вақт кўрсатади. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафарлардан воз кечинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар эрталаблари югуриш ишқибози бўлсангиз, 2 ноябр куни нафақат югуриш, балки барча спорт машғулотларидан воз кечиб туришингизга тўғри келади. Спорт бугун юрагингизга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Спорт машғулотларини эртанги кун учун асраб қўйинг. Тадбиркор бўлсангиз, саломатлигингиз ҳақида бошқа пайтлардагига нисбатан кўпроқ эътибор қаратинг. Куз ҳавоси турли кўринишдаги аллергик хасталикларни қўзғаши эҳтимолдан холи эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Қайси касб эгаси бўлишингиз, ким бўлишингиздан қатъи назар таваккалчиликка асосланган ишларни бажаришдан тийилишингиз керак. Муҳаббатда ён беришни шиор қилиб олинг. Жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз билан баҳслашиб беҳуда вақт сарфламанг. Кечқурун сизни меҳмонга таклиф этишлари кутилмоқда. Бугун спиртли ичимликлар, чекимликлардан воз кечиш хайрли кечади. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
2 ноябрда ҳали оила қурмаганлар муҳаббат ва қаллиқ танлашда жиддий муаммога дуч келишлари мумкин. Йўқ, муваффақиятсизликка юз тутмайсиз. Пул топиш, мартабани ошириш, ҳамкасблар орасида ҳурмат қозониш кабиларда омадлисиз. Сизни бу йўналишларда тўсиқлар кўндаланг бўлиб асабийлашишга мажбур этмайди. Сиз танлаган, энди-энди кўнгил қўя бошлаган инсон аслида сизга тўғри келмайдиган бўлиб чиқади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Оилалилар бугун шахсий ҳаётда муаммоларга рўбарў бўлишмайди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Куннинг биринчи ярмида рўзғорингиздаги икир-чикирлар туфайли бироз асабийлашишингиз эҳтимоли бор. Ҳамма ишни ташлаб қўйиб ўша муаммоларни бартараф этишга киришиб кетасиз. Тўғри қиласиз. Асабийлигингиз шарофати билан уй ишлари тўлиқ адо этилади. Иш жойингизда эса акси бўлади. Ҳамкасбларга, раҳбарларга ҳаққоний тажрибангизни, истеъдодингизни тўлақонли намойиш эта олмайсиз. Имкон топилмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва организмни жисмонан зўриқтирманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
2 ноябр куни атрофдагилар билан хуш муомалада бўлинг. Яхшиси, тингловчига айланинг. Шунда кўплаб янгиликлардан хабар топасиз. Асосийси, кайфиятингиз бузилмайди. Ахборот алмашишингиз мумкин. Ёлғизларни бугун романтик учрашувлар кутади. Шу баҳонада руҳан мукаммалликка эришсангиз не ажаб. Шахсий бизнесингиз бўлса, ҳисоб-китобни пухталаб олинг. Бусиз мўмай даромад кўра олмайсиз. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилишингиз тавсия этилмайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун не иш бўлишидан қатъи назар йиғиштириб қўйиб, оила аъзоларингиз даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади. Аёллар учун уйда йиғилиб қолган супур-сидир ва шу каби юмушларни уддалаб қўйиш жуда муҳим. Кечки пайт ёқимли харидларни амалга оширишингиз кутилади. Дачада тер тўкиб ишлаш саломатлигингизга фақат ижобий таъсир кўрсатади. Кечқурун спортзалга бориб спорт машғулотлари билан банд бўлиш ҳам зиён қилмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун атрофдагилар билан бошқа кунлардагига нисбатан мулойимроқ, илиқроқ муносабатда бўлинг. Акс ҳолда энг яқин дўстга айланганлар билан ҳам орангизда жанжал келиб чиқиши мумкин. Хизмат сафари, мажлис ва фойдали келишув амалларини куннинг иккинчи ярмига режалаштиринг. Молиявий масалада жиддий муаммолар юзага келиши кутилади. Лекин чўнтагингиз пулсиз қолмаслиги тайин. Ҳаво ўзгарувчан, демак, ўта соғлом бўлсангиз ҳам саломатлигингизни назорат остига олишингиз керак.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар 1 ноябр куни бор имконият ва кучингизни беҳуда сарфламасликни маслаҳат беришади. Йирик харидлардан бош тортинг, йўқса заҳира пулингиздан ҳам айрилиб, қарзга ботишингиз ҳеч гап эмас. Тадбиркор бўлсангиз, кечқурун янги ҳамкорлар билан фойдали шартнома имзолашингиз кутилмоқда. Бу шартнома сизни келажакка янада ёрқинроқ назар билан боқишга ундаб туради. Саломатликни авайланг. Организмни жисмоний зўриқишга мажбур этманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
1 ноябр куни шу қадар мулойим, одамохун, шинавандага айланасизки, ҳатто, душманларингиз, сизга ҳасад кўзи билан қарайдиганлар ҳам бир дақиқа бўлсин суҳбат қуриш пайида бўлишади. Асосийси, ҳар қандай вазиятда ҳам хотиржамликни сақлаб қолинг. Кечқурун шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ фавқулодда сафарга отланишингиз зарур бўлади. Шунинг учун режалаштирилган барча тадбирларни ортга суришингизга тўғри келади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Эрталабдан сизни яқин танишлар, дўстлар, қариндошлар ҳурмат-иззат ва олқиш, хушомадларга кўмишади. Лекин муҳаббатда кўнгилсиз вазиятларга тушишингиз кутилади. Молиявий муаммоларингиз тушдан кейин ижобий ҳал бўлади. Пластик карточкангизга катта пул келиб тушиш эҳтимоли бор. Кун давомида саломатлигингизни қатъий кузатув остига олинг. Сал ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, дарҳол врач чақиртиринг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ижодкорлар, оддий ишчи-хизматчилар ва спортчилар учун 1 ноябр муваффақиятли ва унумли кечади. Ҳатто, астойдил бир ишга киришмасангиз ҳам муваффақият сиз тарафда бўлади. Куннинг иккинчи ярмида бир инсон билан танишиб қоласиз. У молиявий ва ҳуқуқий муаммоларингизни ҳал этиб бериши мумкин. Эмоцияга эрк берманг. У сизни фақат кўнгилсиз вазиятлар сари етаклайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар бугун ҳаётга, одамларга ва ёруғ дунёга фақат реал кўз билан боқишни маслаҳат беришмоқда. Хаёлпарастлик, сароб ҳақида ўйлаш сизга заррача наф келтирмайди. Барча яхши ниятларга реал ҳаракатлар натижасидагина эришишингиз мумкин. Муҳаббатда ҳам иллюзиядан воз кечинг. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун қарз кўтаришингиз шарт эмас, бошқа кунлардагига нисбатан кўпроқ тер тўкишингиз лозим холос. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини эҳтиёт қилсинлар.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун кун давомида ёрқин ва бир-биридан ёқимли ҳодисалар қуршовида бўлишингиз кутилади. Уларнинг аксарияти шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Иш жойингизда мажлисми, йиғинми, ишқилиб шунга ўхшаш тадбир бўлади-ю, ҳамкасблардан бири асабингизга тегадиган гап қистириб ўтиши мумкин. Агар у билан тенглашаман десангиз, катта жанжалга айланиб кетиши мумкин. Индаманг ва сукут ёрдамида уни мағлуб этинг. Кечқурун энг яқин инсонингиздан ажойиб хушомадларни эшитишингиз мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
31 октябр куннинг биринчи ярмида миянгизни қандай қилиб пулни кўпайтириш ҳақидаги янги ғоя ва режалар чирмаб олади. Агар ўз вақтида фойдаланиб қолсангиз, молиявий жиҳатдан сизга етадигани бўлмасди. Лекин таваккал қилишдан сақланинг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга путур етказувчи сабаблар юзага келиши кутилмоқда. Агар иблиснинг йўриғида қолиб бу сабабларнинг этагини тутсангиз, иш ажрашишгача бориб етиши мумкин. Шундай экан, ўзингизни босинг ва иложи бўлса ёлғиз қолинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун сизни ёрқин ва бир-биридан қизиқарли учрашувлар, танишувлар кутиб туради. Бу келажагингиз учун жуда катта аҳамиятга эга. Башарти бу ҳам кайфиятингизни кўтара олмаса, дўстлар билан табиат қўйнига чиқиб кетинг. Ёки концертга тушинг-у, тўйгунча рақс ижро этинг. Шунда барча ғуборларни концерт залида қолдириб кетишингиз тайин. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Ўзингиз ҳақингизда ғийбатлар эшитиб қолсангиз, эътиборсиз бўлинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
31 октябр куни ҳамма сизга ҳавас қилса арзийди. Эмоциядан тортиб кулгугача сизнинг ихтиёрингизда бўлади. Бизнес билан банд бўлсангиз, даромаднинг ўзи сизни қидириб кела бошлайди. Молиявий масалада энг тушкун ва чалкаш вазиятлардан ҳам осон чиқиб кета оласиз. Уйда эса рўзғор учун асқотадиган ускуналардан бири бузилиши мумкин. Бунинг учун алоҳида пул ажратишингизга тўғри келади. Оиласизларнинг баъзилари кечқурун муҳаббат ҳақиқатга айланишига гувоҳ бўлишади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Миянгизда янги ғоялар қалашиб ётибди. Бугун ўшаларни ҳамкасблар билан бўлишишингизга тўғри келиши мумкин. Муҳаббатда ҳақиқий қаҳрамонга айланасиз. Лекин жуфтингиз бу жиҳатларингизни пайқамай қолиши мумкин. Кечқурун маданий дам олиш йўлларини қидиринг. Шаҳарда яшасангиз, театр ё концерт дастурларига чиқиб келсангиз ҳам бўлади. Кечқурун саломатлигингиз панд бера бошлаши мумкин. Бу қон босими кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик кабиларда кўзга ташланиши эҳтимолга яқин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
31 октябр куни ишхона ва кўчадаги ҳурмат-эътиборингизга путур етадиган ҳаракатлар содир этиб қўйманг. Сиз уларни мисқоллаб йиғгансиз. Муҳаббатда эса иллюзия қулига айланишингиз аниқ. Лекин бу ҳам қалбингизга ёқиб тушади. Кун давомида ширин хаёллар денгизида сузиш ҳам сизнинг чекингизга тушадиган бўлиб турибди. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, одатга кўра дориларни вақтида ичинг, қон босимини тез-тез ўлчатинг, кам асабийлашишга ҳаракат қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
30 октябр янги ва тезкорлик билан бажариладиган ишлар учун жуда қулай кечади. Агар эрта тонгданоқ астойдил енг шимариб, яхши ниятлар қилиб иш бошласангиз, кечқурун албатта ғалаба нашидасини сурасиз. Оилавий ҳаётингиз сокинлик ва аҳилликда кечади. Айримлар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига йўл олиши мумкин. Бироқ бу сафар сизга жисмонан зўриқиш олиб келади. Эҳтиёт бўлинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Режалаштирилган барча ишларни муваффақиятли адо этиш учун қатъиятлилик ва фаоллик талаб этилади. Эски лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиб бўлишингиз билан гўё иккинчи нафас йўлингиз очилади ва янгилик сари интила бошлайсиз. Муҳаббатда илгариги хатоларни такрорлаб қўйишдан сақланинг. Барибир уларни тузатиб бўлмайди. Аксинча, янгиларини орттириб олганингиз қолади. Бугун саломатлигингиз ҳам аъло даражада кечади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
30 октябрда раҳбарлардан яхшилик кута бошлайсиз. Аммо бу кутишларингиз беҳуда. Раҳбарлар тарафидан бугун ҳеч қандай яхшилик ёки мурувват кутманг. Ишда ва шахсий ҳаётда жиддий хатоликларга йўл қўймаслик учун жуда сергак туришингизга тўғри келади. Спортнинг сузиш ва яна бир қатор фаол турлари билан шуғулланиш муваффақиятли кечади. Кечқурун сафарга отланишдан сақланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ўзингизга янги, қизиқарли хобби топинг. Бу сизга янги қирраларингиз очилишида катта ёрдам бериши мумкин. Агар қандай топишни билмасангиз, интернетга мурожаат этинг. У албатта сизга яқиндан ёрдам беради. Иш бажаришда мўъжиза кутманг. Ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
30 октябр куни омад қуши уйқудан уйғонишингиз билан елкангизга қўнади. Асосийси, ўзингизга ёқмайдиган, ҳасадгўй кимсалардан нари бўлинг. Билиб-билмай, уларнинг маслаҳатига қулоқ тутиб қўйманг. Молиявий масалада ҳам омадингиз чопади. Кечқурунга яқин дўкон айланиб ёқимли харидларни амалга оширинг. Оила қуришга улгурмаган бўлсангиз, кечқурун идеалингиздаги инсонни учратишингиз кутилади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Нимаики иш бажарсангиз, биринчи навбатда интизом сақлашга эътибор қаратинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ўз имкониятларингизга суянишингиз талаб этилади. Атрофдагилар бу масалада сизга ёрдам бера олмайди. Агар овқатланиш режимини бузмасангиз, танани чиниқтиришга йўналтирилган машғулотларни ўтасангиз, витаминга бой мевалар истеъмолидан тийилмасангиз, саломатлигингизга ҳеч нарса хавф солмайди. Кечқурун спорт билан фаол шуғулланинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун cиз ёлғиз ҳолда зиммангиздаги вазифаларни адо этинг ва ғалаба билан ўзингизни ўзингиз таъминланг. Омад узоқ кутдирмайди. Аммо ҳар бир майда-чуйда юмушларга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашишингиз лозим бўлади. Саломатлик масаласида муолажаар олишни мўлжаллаган бўлсангиз, халқ табобати сизга кўпроқ ёрдам бера олади. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
29 октябр куни негадир ўзингизникини эмас, бошқаларнинг сирларини бошқаларга айтиб беришга ошифта бўласиз. Бунинг оқибати нима билан тугашини биласизми? Билсангиз, бу ошифталикни ўзингиздан нари ҳайданг. Муҳаббатда сизга мулойимлик ва аниқлик етишмайди. Шу камоматлар билан қалбингизни тўлдириб олинг. Шунда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз қайноқ кечади, жанжаллар юзага келмайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун сизни топқирлик, ташаббускорлик хислатлари йўқлаб ўтмоқчи. Атрофдагиларни ҳам худди шу хислатлар билан сийланг. Молиявий муаммоларни бартараф этишдан бўйин товламанг. Акс ҳолда пулсиз қолиб кетасиз. Муҳаббатда сизнинг истакларингиз тез фурсатда адо этилмаслиги мумкин. Лекин суюкли инсонингизга бўлган қайноқ туйғулардан воз кечиб қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
29 октябрда кунингиз гармония ва хушчақчақликка бой бўлиши кутилмоқда. Айниқса, моддий жиҳатдан аҳволингиз аъло даражада кечади. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашда жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз эҳтимоли бор. Хатоликларни тузатиш жуда қийин бўлади. Шунинг учун ташқи воқеликларга чалғимаганингиз маъқул. Ҳали оила қуришга улгурмаганлар кечки пайт романтик танишув, кетидан шундай кўринишдаги учрашувни бошдан ўтказишлари мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Анчадан бери вужудингизда бир дунё куч йиғилиб қолган. Бугун уларни энг муҳим ишларни адо этиш учун сарфланг. Айримларни янги иш ёки янги лавозим кутиб қолади. Қариндошлар билан орангизда жанжал юзага келмаслиги учун оилавий муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга ҳаракат қилинг. Бугун кечқурун асаб тизимингизга алоҳида эътибор зарур бўлади. Стресс ва депрессия ҳолатларини бошдан кечиришингиз хавфи бор.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
29 октябр куни анчадан бери ўзингизни қийнаб келаётган муаммоларга яна бир карра эътибор қаратинг. Имкон топилса, уларнинг барчасини бартараф этинг. Шунинг орасида профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизга оид янги режаларни ҳам ҳаётга тадбиқ этинг. Заҳирада пулингиз бўлса, уни даволаниш, билим олиш ва сайр-у сайёҳат учун сарфлашингиз мумкин. Чунки куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингиз аъло даражада бўлиши тайин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кун сизга атрофдагилар билан муносабатларни мустаҳкамлаб олишингиз учун катта ёрдам беради. Агар бирдан катта ишга қўл урсангиз, албатта муваффақиятга эришасиз. Шунинг учун майда-чуйда юмушлар билан чалғиб ўтирманг. Бугун вужудингизда куч ва ғайрат керагидан ҳам кўпроқ. Улардан унумли фойланиш фақат яхшилик келтиради. Хаёлингизда, шахсий ҳаётингизда тартиб ўрнатинг. Токи ҳаётингиз бундан-да қизиқарлироқ кечсин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
28 октябр куни майда ишлар билан кўпроқ банд бўлишингиз кутилади. Лекин айнан шу майда ишлар катмонингизни пулга тўлдириши мумкин. Бугунги кун молиявий муваффақиятларга эришиш ва эртанги кун учун қўшимча куч йиғишда жуда қулай кечади. Организмингизни жисмоний зўриқишга мубтало этманг, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Кечқурун яқинларингиз билан вақт ўтказинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун зинҳор олис сафарга отланманг, муваффақияцизликка учрайсиз. Об-ҳаво ҳам сафарга чиқадиган ҳолатда эмас. Кун давомида бир талай янги танишувларни бошдан кечирасиз. Бу кайфиятингиз яхшиланишида муҳим рол ўйнаши мумкин. Овқатланишга алоҳида эътибор беринг, режимни бузманг. Организмингиз бунга сира рози бўлмайди. Молиявий муаммоларингиз куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
28 октябрда куннинг биринчи ярми сиз учун жуда омадли кечади. Катмон пулга тўлади. Ҳойнаҳой, кимдир сиздан олган қарзини устамаси билан қайтаради. Дўстларингиздан кимдир мавқеингизга путур етказиш учун ими-жимида сизга қарши бўлмағур ишларни бошлашга уриниши мумкин. Сергак бўлинг. Жуфтингиз билан бўлиб ўтадиган майда-чуйда кўнгилсизликларни ҳисобга олмаса, шахсий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Тадбиркор бўлсангиз, бугун эрталабдан янги, сизнинг манфаатларингиз учун хизмат қила оладиган шартномаларни имзоланг. Бори билан чекланиб бир жойда ўтириб қолишингиз мумкин эмас. Фақат олдинга интилишингиз шарт. Ана шунда қачонлардир сизга тирноқ орасидан қараганлар ҳасаддан куйиб ич-этини ея бошлашига гувоҳ бўласиз. Оиласизларга бугун муҳаббатда омад кулади. Кутган ва орзулаган инсонингизни учратишингиз эҳтимоли бор.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Оила қурмаганларнинг айримлари бугун куннинг биринчи ярмида бўлғуси жуфтини учратишади. Шундай қилиб эзгу ниятларингиздан бири ҳақиқатга айланади. Оилалилар эса шахсий ҳаётда танаффус эълон қилишса фойдадан холи бўлмайди. Сурункали хасталикка чалинганлар кун давомида саломатлигини назоратда тутишлари тавсия қилинади. Кечқурун олисда яшовчи қариндошингиз телефон орқали хушхабар етказиши кутилмоқда.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Азалий орзуларингиз кетидан қувиб жиддий хатоларга йўл қўйишингиз ҳисобига бугунги кунингиз сиз ўйлаганчалик енгил кечиши кутилмайдиган бўлиб турибди. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун тарозининг палласини баравар ушланг. Оилавий ҳаётда ҳам эҳтиёткорликни қўлдан бермаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Агар саломатликни тиклашда халқона усулдамас, замонавий дорилардан фойдаланаётган бўлсангиз, йўриқномаларини яхшилаб ўқиб чиқинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
27 октябр куни тезкор ахборотларни жуда катта тезликда қабул қилиш ва шунга қараб ортиқчаларини йўқ қилиш имконига эга бўласиз. Тадбиркорлар хурсанд бўлаверишсин. Рақобатчилар жангсиз таслим бўлиб, барча имкониятларни сизнинг қўлингизга топширишади. Саломатлик ҳақида қайғуришингиз асосга эга бўлиши лозим. Шунинг учун камроқ хавотир ва жазавага тушишга ҳаракат қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ташвиш ва жанжалли вазиятлардан нарироқ бўлишингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда кечқурунга бориб соғлиғингизга путур етади, қаторлаштириб дори ичишга тушиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Агар кун давомида йўлингизга қандайдир тўсиқлар ғов бўлса, улар қўрқинчли эмас. Бир ҳатлаб ўтиб кета оласиз. Оилавий ҳаётда жуфтингиз ёки яқинларингиз билан жанжаллашган бўлсангиз, ярашиш учун илк қадамни ўзингиз қўйинг. Муҳаббат билан боғлиқ бўлса, аразларни нари ҳайданг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
27 октябрда характерингизда ўта мулойимлик ва дипломатик хусусиятлар кўзга ташлана бошлайди. Бу яхшиликка албатта. Тадбиркорлар ҳам рақобатчилар билан шундай мулойим муносабатда бўлишса, фойдадан холи бўлмасди. Хизмат юзасидан сафар сизга ҳар жиҳатдан фақат фойда келтиради. Айниқса, пул ва қарзларни узиш билан боғлиқ масала бўлса, улар ҳам шу хизмат сафари баҳонасида ўз эгасини топади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ижод кишилари мухлислари қаршисида худди фаришта мисол кўринишга эга бўлишлари мумкин. Узоқ вақт сиз олқишлар ва қарсаклар қуршовида қолиб кетасиз. Яқиндан бери бўйнингизга осилиб турган муаммоларни бугундан қолдирмай ижобий ҳал этишга ҳаракат қилинг. Кечқурунги тоза ҳавода сайр эса оила қурмаганларни тўппа-тўғри романтик учрашув сари етаклайди. Бўлғуси жуфтингиз билан ҳақиқий ошиқлар тилида суҳбатлашинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
27 октябр куни оммавий тадбирларнинг бирида тарғиботчи вазифасини бажаришингиз кутилмоқда. Агар ҳаддан ошириб юбормасангиз, бу тадбир жуда ажойиб ва гўзал кўринишда ўтади. Пул масаласида эҳтиёт бўлинг. Шубҳали ишларга пул тикишдан сақланинг. Эсингизда бўлсин, молиявий инқирозга тушишингиз бугун жуда енгил кечади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини доимий тарзда назорат қилиб бориши зарур.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун асосийси қўл қовуштирганча бир жойда туриб қолмасангиз бас. Тез-тез оёқлар остига назар ташлаб олишни ҳам унутманг. Ажаб эмаски, катта пул топиб олсангиз. Иш кўп. Бу денгизда астойдил суза олсангиз, омаднинг бори сизники бўлиши аниқ. Уй ишлари ҳам етарлича топилади. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг. Овқатланиш режимини зинҳор буза кўрманг. Меъёрни билинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
26 октябр куни харидларни амалга оширганда, кўнгилочар масканларга ташриф буюрганда дар қолмаслик учун оилавий бюджетингизни яна бир карра кўздан ўтказиб олинг. Пулларнинг бир қисмини яхши кунлар учун олиб қўйинг. Муҳаббат қидирганларга бугун омад кулиб боқади. Ёлғиз бўлсангиз, албатта бўлғуси жуфтингизни топасиз. Фақат танишув лаҳзалари яқинлашуви учун ташаббускорроқ бўлинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун эгизаклар буржи остида туғилганлар ниманидир сотиш, сотиб олиш ёки айирбошлашда муваффақиятга эришишади. Имкониятларингиз етарли бўлса, шахсий бизнесингизни очсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Яқин дўстларингиздан кимдир қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этади. Албатта рози бўлинг. Синалмаган маҳсулотлар истеъмолида жуда эҳтиёткор бўлишингиз тавсия этилади. Заҳарланиб қолишингиз эҳтимоли бор.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
26 октябрда устингиздан дангасалик, лоқайдлик ҳукмини ўтказа бошлаши мумкин. Бу икки душманнинг устидан ғалабага эришиш ҳам ўз қўлингизда. Шайтони лаиндан зўр келмасангиз, ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам омадсизликка юз тутишингиз турган гап. Оила қурмаганлар бугун муҳаббат ҳақида орзуламай қўя қолганлари маъқул. Бу масалада бугун омадингиз чопмайди. Саломатлигингизни ҳамиша назоратда ушланг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Вақтинчага бўлса-да, қиёфангиздан тадбиркорлар нуқси уриб туришини таъминлашга ҳаракат қилинг. Шунда юқори лавозимли шахсларнинг кабинетларига бемалол, бошни баланд кўтарган ҳолда кириб борсангиз бўлади. Барча илтимосларингиз адо этилади. Башарти ўзингиз учун дам олиш куни эълон қилган бўлсангиз, табиат қўйнига чиқиб кетишингиз тавсия қилинади. Дўстларни ҳам ёнингизга қўшиб олинг. Дам олиш лаҳзаларингиз мароқли ўтади иншооллоҳ.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
26 октябр куни ҳамкасблар билан мулоқотда эҳтиёткорликни шиор қилиб олинг. Ортиқча муаммоларнинг сиз учун сира ҳожати йўқ. Оилавий ҳаётингизда ажойиб бир ҳодиса юз беради. У янги меҳмоннинг дунёга келиши, янги уйга кўчиб ўтиш, меросга эга бўлиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Олис сафарга чиқишдан тийилинг. Омадсизликка юз тутасиз. Асабларни асранг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун дўппини осмонга отаверинг. Худо сизга мўмай даромад берадиган бўлиб турибди иншооллоҳ. Ҳойнаҳой, пулдор танишлардан бири ёки дўстингиз моддий кўмак берса керак. Ижодкор бўлсангиз, бугун мухлисларингиз оммавий тарзда сизни олқишлаш учун шай туришибди. Бу ҳам яхшиликка. Оила қуришга улгурмаганлар бугун танлагани билан жиддий муносабатларга киришиш ҳақида ўйлаб кўришса, ёмон бўлмасди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 октябр куни характерингиздаги қатъиятлилик барча жабҳаларда ўз аксини топиши мумкин. Асосийси, ишлаб топган пулингизни бўлар-бўлмас нарсаларга сарфламасангиз бас. Спиртли ичимлик ичишдан тийилинг. Заҳарланишингиз хавфи бор. Спорт билан шуғулланадиганлар бугун муваффақиятлар қуршовида бўлишади. Аниқроғи, бугун қайсидир мусобақада иштирок этиб, ғалаба қозонишингиз эҳтимоли бор.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ўзингизга ёқмайдиган ишлар, машғулотлардан нари бўлинг. Айниқса, иш масаласида сергак туришингиз талаб этилади. Лаганбардорлардан ҳам ўзингизни олиб қочинг. Ана шунда оптимизм сизни тарк этмайди. Даромадингиз кун давомида фақат ортиш палласида бўлади. Агар имкониятингиз бўлса, бу пулларнинг бир қисмини шахсий бизнесга тикинг, афсусланмайсиз. Дарров бўлмаса-да, қисқа вақт ичида ўша пуллар қўшимча даромад келтира бошлайди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
25 октябрда ҳозирги ишингиздан воз кечиб, сердаромадроқ ишларга ўтишингиз учун қулай имкониятлар туғилиши кутилади. Сизни нафақат ишнинг ўзи, балки аҳил жамоа ҳам ҳайратга солади. Бугун олдиндан режалаштирилган олис сафарга отланиш муваффақиятли кечади. Сиз ҳар қандай иқлимга тез мослашиб кета биласиз. Шундай экан, имкони борича курортга йўл солинг. Дам олинг, янги муваффақиятларга эришиш учун куч йиғинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Биринчи навбатда сиздан дўконларга кирмаслик тавсия этилади. Кирган тақдирингизда ҳам харидлар масаласида эҳтиёткор бўлинг. Акс ҳолда уйингизга кераксиз матоҳлар билан кириб келасиз. Киссангиз эса қуриб битади. Оилавий ҳаётда бўлиб ўтаётган воқеаларни юракка яқин олаверманг. Нимаики фикрда бўлсангиз, жуфтингизга очиқ айтинг. Шунда саломатлигингизга путур етмайди. Қолаверса, оиладагилар қаршисида юзингиз ёруғ бўлади. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 октябр куни топганларингизнинг асосий қисмини шахсий бизнесга тикишингиз тавсия этилади. Чунки кундалик бўлар-бўлмас харидлар сизни минусга қараб етаклайди холос. Шахсий бизнес эса даромад келтиради. Пулингизга пул қўшилади. Агар тиш оғриғи сизни безовта қилаётган бўлса, бугун стомотолог қабулига бориш муваффақиятли кечади. Муҳаббатда хафагарчиликларни ёнингиздан ҳайдаб солинг. Улар сизга фақат кўнгилсизликларнигина ҳадя этади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун олий табақали шахслар даврасига тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ўзингизни муносиб тутишга ҳаракат қилинг. Қолаверса, кунингиз одатдагидан бошқачароқ, очиғини айтганда, аянчлироқ ўтиши мумкин. Бунга сира ҳайрон бўлманг. Оила қурмаганлар бир кўришда кимнидир севиб қолиши, ёки бошқа шаҳарга ҳеч қандай сабабсиз кўчиб кетиши кутилади. Саломатлигингизга бугун ҳеч нарса хавф солмайди. Аммо эҳтиёткорлик ортиқчалик қилмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 октябр куни ўзингиз каби фикрлайдиган, дунёқараши сизникига жуда ўхшаб кетадиган одамлар билан танишиб қолишингиз мумкин. Бу яхшиликка хизмат қилади. Қолган масалаларда кунингиз жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Жуфтингиз билан куннинг иккинчи ярмида янги уй сотиб олиш ёки уй таъмири масаласида жиддий суҳбат қуришингиз мумкин. Кечқурун овқатланишда меъёр ва режимни бузмаслигингиз тавсия қилинади. Бугун асло банкдан кредит олиш ҳақида ўйламанг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бир қарашингизда ёқиб тушмайдиган, ичи қора, юзларидан ҳам бошқаларга нисбатан нафрат балқиб турувчилар билан асло ҳамсуҳбат бўлманг. Гарчи ишларингиз ижобий ҳал бўлиши шуларга боғлиқ бўлса-да, бу боғлиқликдан воз кечинг. Оилавий ҳаётда эса анча-мунча асабий лаҳзаларни бошдан кечиришингиз кутилади. Фақат бу асабийликлар таъсирида катта жанжал бошлашни хаёлингизга келтирманг. Жуда дўппи тор келса, ён беринг, камайиб қолмайсиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
24 октябрда оиласизларнинг айримлари келгусида жуда узоқ давом этувчи муҳаббат романи таъсирига тушишлари мумкин. Тасодифан ўша инсон билан танишасиз-у, худди ўзга дунёга кириб қоласиз. Бу дунёдан яқин орада чиқа олмаслигингиз аниқ. Молиявиий муаммоларни бартараф этишда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Худо берганига шукр қилинг. Пулсиз қолиб кетмайсиз. Соғлиғингиз ҳақида ҳам ўқтин-ўқтин қайғуриб туринг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз қувноқ, бахтли онларга тўлиқ кечиши кутилмоқда. Бу кун узоқ вақт ёдингизда сақланиб қолиши тайин. Танишларингиздан кимдир сизга яқин дўстга айланиш ҳаракатида бўлади. Бундан фақат хурсанд бўлишингиз керак. Чунки бунақаси камдан-кам ҳолларда учрайди. Саломатликни мустаҳкамлаш учун тиббий кўрикдан ўтишингиз лозим бўлади. Пайсалга солманг. Саломатликни пулга сотиб олиб бўлмайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
24 октябр куни паризод буржи остида туғилганлар ўзлари топган ажойиб янгиликдан бошқаларни ҳам бохабар этиш ҳаракатида бўлишади. Айрим оила қурмаган дўстларимиз муҳаббатга ошно тутинишади. Бугун харидларни амалга ошириш, аёллар учун гардеробга янгилик киритиш ва косметика билан боғлиқ амаллар хайрли кечади. Жарроҳлик амалиётидан вақтинча воз кечиб туришингиз тавсия этилади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар иш жойингиздаги ҳамкасблар билан муносабатларга путур етказмасангиз, ишларингиз албатта бароридан келади. Шу баҳонада профессионаллигингизни барчага яна бир карра намойиш этинг. Пул танқислиги руҳий ҳолатингизга қақшаткич зарба бера бошлаши кутилади. Чунки молиявий мушкулотларни деб дам олишдан, олис сафарга отланишдан тийилишга мажбур бўласиз. Лекин бу абадий эмас. Эрта-индин албатта жойига тушади, киссангиз пулга тўлади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 октябр куни йўл-йўлакай қоқинмаслик учун ишингиз билан боғлиқ янги стратегияни ишлаб чиқинг. Шунда кўзланган эзгу мақсадларга эришишингиз осон кечади. Хотиржам бўлинг, сизнинг профессионал касбингиз билан боғлиқ плюс тарафларингизни албатта муносиб баҳолашади. Юқори лавозимда ишлайдиганлардан бири куннинг иккинчи ярмида сердаромад иш ва юқори лавозим таклиф этиши мумкин. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан орангизда жиддий муаммолар юзага келиши мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Агар сизнинг фикрингизга қўшилишмаса, у одамлардан юз буринг ва ишингизни ўзингиз билган, хоҳлаган суръатда давом эттиринг. Асосийси, раҳбарлар сиз томонда. Айрим оғзига кучи етмайдиганлар сизни қашшоқдан олиб қашшоққа солиши мумкин. Эътибор қилманг. Улар ғийбат қилаверади, сизга худо бераверади. Демак, бу жангда фақат сиз ғолиб бўласиз. Бугун одам кўп тўпланадиган жойлардан нарироқ юришингиз тавсия этилади. Кўнгилсиз вазиятларда қолиб кетишингиз мумкин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
23 октябрда сизни тушунадиган, сизга ачинадиган, ёрдам қўлини чўзишдан чўчимайдиган ажойиб инсонлар билан ҳамсуҳбат бўласиз. Улар қариндошларингиз ёки яқин дўстлардан бири бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Яхши инсонлар нафақат моддий кўмак беришади, балки қимматбаҳо маслаҳатларини ҳам сиздан аяшмайди. Шахсий бизнесни тараққий топтириш учун бугун қулай имкониятлар мавжуд. Организмни жисмоний зўриқтиришдан сақланинг. Бу нарса саломатлигингизга путур етказиши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Арслон буржи вакиллари бугун ким моддий ёрдам сўраса, рад этмасликлари зарур. Бунинг учун моддий аҳволингиз етарлича яхши. Қачонлардир ҳамкорлик қилган бир одам сизга янги лойиҳани биргаликда ҳаётга тадбиқ этишни таклиф қилиши мумкин. Агар даромади арзирли бўлса, рози бўлиш керак. Иммунитетни кўтариш учун сув ёрдамида танани чиниқтириш машқларини бажаринг. Керак бўлса, пулли бассейнларга боринг. Ўзингизга фойда. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 октябр куни нафақат жуда ёрқин бир ҳодисага гувоҳлик қиласиз, балки ўзингиз ҳам шу ҳодисада иштирок этасиз. Қариндошларингиз тарафидан етказиладиган хушхабарлар сизга оптимизм ҳадя этади. Бу хабарлар саломатлик, пул ва мерос масаласида бўлиб чиқиши мумкин. Агар хавфли вируслар юқтиришни хоҳламасангиз, гигиенага қатъий риоя қилинг. Кечқурун маданий ҳордиқ чиқариш учун қулай кечади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликлари ҳақида кўпроқ қайғурсинлар.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ўзингизга янги хобби топиб олишингиз кутилади. Аммо бу хобби даромад келтирадиган хилидан. Пул жамғаришингизда яқиндан кўмак беради. Муҳаббатда ҳам ажойиб лаҳзаларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Оила қурмаган бўлсангиз, романтикадан асло юз ўгирманг. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар шамоллаш ва инфекция орттириб олишлари мумкин. Тиббиёт талабларига қатъий риоя қилишни унутманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
22 октябр куни ишдан ҳам кўра дўстлар, қариндошлар даврасида кўпроқ вақт ўтказишингиз талаб этилади. Агар бунга имкониятингиз бўлмаса, белни маҳкам боғлаб, енг шимаринг-у, ишга тушинг. Қанча кўп ва хўб ишласангиз, даромади ҳам шунга яраша бўлади. Бугун саломатлигингиз сизга панд бермоқчи эмас. Фақат ухлашга ётар маҳали тўйиб овқатланмасангиз бас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Велосипед сайрига чиқсангиз, яна яхши.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Атрофдагилар билан иложи борича кўпроқ суҳбатлашинг. Шу баҳонада ўзингизга қўшимча куч тўплаб оласиз. Қўрқманг, бу билан вампирга айланиб қолмайсиз. Жамоангизда қандайдир кўнгилсиз ҳодиса юз бериши мумкин. Бироқ сиз бу вазиятдан хамирдан қил суғургандек силлиқчасига чиқиб кета биласиз. Кечаси уйқусизликдан, бел қисмингизда кучли оғриқ туришидан безовталанишингиз мумкин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
22 октябрда ўзингиз учун ёқимли ҳисоблаган давралар саригина талпининг. Майли, улар нотаниш бўлса ҳам шу баҳонада яқиндан танишиб оласиз. Тадбиркорлар янги ҳамкорлар билан муваффақиятли тарзда келишувларга эришишади. Ишонинг, рақобатчилар ҳайратдан оғзини ланг очиб қолиши тайин. Муҳаббатда эса ўзингизни анчадан бери қийнаб келган саволларга нуқта қўйинг. Ҳойнаҳой, бу саволлар жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг ҳам жонига теккандир
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Иш жойингизда ўзингиз учун илгаригидан ҳам қулайроқ шарт-шароит яратиб олишга ҳаракат қилинг. Агар нимадир сизга ёқмаётган бўлса, ғазабланманг. Хотиржамлик билан муаммони ҳал этиш пайида бўлинг. Янги ҳамкорлик учун бугунги кун жуда қулай ва муваффақиятли кечади. Бу асосан тадбиркорларга тегишли. Улар фавқулодда европалик ҳамкасблар билан ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзолаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутиб қолади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
22 октябр куни тадбиркорлар узоқ муддатли фойдали шартномага имзо қўйишлари мумкин. Бу йўлдаги ҳаракатларни анча олдин бошлагандингиз. Мана, ниҳоят орзунгиз ушаладиган бўлди. Агар шундай фаол бўлсангиз, яқин ойлар ичида Европа бозорига ҳам чиқишингиз эҳтимолдан холи эмас. Организмни жисмоний зўриқишдан асранг. Акс ҳолда касалга чалинасиз. Аниқроғи, уйқусизлик ҳолатига тушиб, миянгизни даҳшатли хаёллар чирмаб олиши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
21 октябр куни ишга ҳам, атрофдагиларга, айниқса, оила аъзоларингизга ҳам алоҳида ҳурмат ва меҳр-муҳаббат билан ёндашинг, муносабатда бўлинг. Агар кимдир кўнглингизни оғритиш пайида эканини сезиб қолсангиз, у одам билан мулоқот қилишни тўхтатиб қўя қолганингиз маъқул. Тўғрисўзлилик ва эркинликнинг қадрига етиш бугун сизнинг шиорингизга айланмоғи даркор. Кечқурун рўзғордаги муаммолар билан ўралашиб қолишингиз кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Жуда сергаклик билан ҳаракатлар содир этинг. Руҳан тўлақонли гармонияга эга бўлиш йўлларини қидиринг. Бугун ақлий меҳнат кутилганидек даромад келтириши мумкин. Жисмоний меҳнатни бугунча бир четга сура туринг. Молиявий муаммоларни қариндошлар кўмагисиз бартараф эта олмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида асосан саломатликни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Аммо спорт билан шуғулланманг. Бу саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Аниқроғи, бугун сизга жисмоний зўриқишлар зиён етказади холос.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
21 октябрда омад ва муваффақиятлар сари ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда олға қадам ташланг. Шунда кўзланган мақсадга етасиз. Атрофдагиларнинг сиз ҳақингизда нима деётгани билан ишингиз бўлмасин. Қандай гап бошлашган бўлишса, шундай якунлашади. Ҳар бир ишга ижодий ёндашишга ҳаракат қилинг. Кечқурун олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Лекин сафарга ёлғиз чиқманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз гармонияга жуда бой бўлиши кутилмоқда. Асосийси, атрофга аланглашдан тийилинг. Яхшиси, оёқ остингизга кўпроқ назар ташлаб туринг. Баъзилар бугун лотерея ёки ким биландир баҳс бойлашиш натижасида катта пул ютиб олишлари мумкин. Имконингиз бўлса, бугун хайрия ишлари билан шуғуллансангиз, катта савобга эга бўлардингиз. Кечқурун оила қурмаганарнинг айримлари янги танишув ва романтик учрашувни бошдан кечиришади
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
21 октябрда илгари жанжаллашиб қолган одамлар билан ярашишингиз учун қулай фурсат туғилиши мумкин. Эсда тутинг, бугун шахсий ҳаёт ва иш юзасидан муносабатлар кўп муаммоларни ижобий ҳал этиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида сизни оммавий тадбирлардан бирига таклиф этишлари мумкин. Оила ташвишлари ҳам сизнинг бўйнингизда эканини унутманг. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Асабни асранг!
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кунингиз ҳодисаларга бой бўлади. Лекин уларнинг барчаси ёрқин ва ёқимли кечиши мушкул. Айрим ҳодисалар кайфиятингизни бузиб қўйиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Иш юзасидан янги танишувлар молиявий аҳволингизни аъло даражага етказиши мумкин. Кечки пайт сиздан қарз олганлар қарзларини қайтариши кутилади. Сурункали хасталикка учраганлар саломатлиги ҳақида жиддий қайғуриши керак. Кечқурун ёши улуғ ва хаста қондошлардан хабар олинг ва қўшимча савобга эга бўлинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
20 октябрь куни кўпчилик сизни йўлдан адаштиришга уриниб кўриши мумкин. Aммо сиз танимаган, билмаган, синалмаганлар билан мулоқотга киришмайсиз. Муҳаббатда оиласизлар бўлғуси жуфтига нисбатан янада меҳрибон, оқибатли бўлсинлар. Мукофотини кейин оласиз. Суюкли инсонингизга кутилмаган совғалар ҳадя этишдан тийилманг. Ёки ресторанга таклиф этинг. Фақат бахтдан ёрилиб кетмаслик учун эмоцияни жиловда ушлашни унутманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кунингиз ишга ҳам, қизиқарли ҳодисаларга ҳам жуда бой бўлиши кутилмоқда. Шу қадар саховатли инсонга айланасизки, саховатингиз битта уйга сиғмай қолиши мумкин. Тижоратчи бўлсангиз, катта ишга пул тикишнинг вақти етмади. Пулингизни ҳеч ким кўрмайдиган жойда асрай туринг. Фақат ишлатиб қўйишни хаёлингизга келтирманг. Кечқурун яқинларингиз билан чақчақлашиб вақт ўтказсангиз, кайфиятингиз янада позитив ҳолатга кирган бўларди.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
20 октябрда ўзингиз билан бирга қолишингиз нотўғри бўлади. Зерикиб қоласиз. Ўтказган вақтингиздан мазмун топа олмай ҳалак бўласиз. Шунинг учун яхшиси спорт билан шуғулланинг. Медалга яраша шуғулланмасангиз-да, саломатлигингиз яхшиланиши учун замин яратилади. Ёга билан шуғулланиш асаб тизимингизни меъёрга келтириши мумкин. Кечқурун хонадонингизга олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келиши мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайрини ҳам эсдан чиқарманг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Қачонлардир дўст тутинган, бирга ишлаган одамлар билан учрашиб суҳбатлашишингиз кутилади. Бу учрашув ажойиб тарзда ўтади. Aммо бироз чарчатиши мумкин. Бундан халос бўлиш учун севимли хоббингиз ёки уйдаги майда юмушлар билан вақтинча банд бўлишингиз тавсия этилади. Шунда қўшимча куч йиғасиз, сергак тортасиз. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг. Меъёрларни бузманг. Бугун бировларни ранжита кўрманг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
20 октябрь куни кўпчилик қаршисида сўзга чиқишингиз мумкин. Шу баҳонада одамлар билан фикр алмашасиз. Тадбиркор бўлсангиз, келишувларга ҳам эришишингиз мумкин. Шахсий ҳаётингиз ҳам қизиқарли ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлади. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир кўп вақт бирга бўлган инсон ҳақида ёқимсиз хабар эшитишингиз кутилади. Бу хабарни қабул қилишингиз албатта жуда мушкул кечади.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Aгар бажаражак ишларингиз оғирлигини олдиндан сезсангиз, яхшиси ўзингизга ёрдамчи чорланг. Бир ўзингиз оғир ишни уддалай олмайсиз. Уддалаган тақдирингизда ҳам оёғингиздан олиши ҳеч гап эмас. Бугун зарарли одатлардан воз кечиши учун жуда қулай имкониятлар туғилади. Қанчалар оғир бўлмасин, бу одатлардан воз кечишингиз керак. Витаминлар ичинг, кўпроқ пиёда юринг. Натижасини кейин кўриб албатта хурсанд бўласиз.