munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун ўта мағрурликка ва агрессив ҳаракатларга мойиллик сизга ёруғ дунёнинг жами кўнгилсизликларини итқитиши мумкин. Шунинг учун мулойим бўлишга ҳаракат қилинг. Йўл-йўлакай учрайдиган майда кўнгилсизликларга қўл силтанг. Йўқса, арзимас нарса ҳам катта жанжалларни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас. Бугун организмни тозалашга йўналтирилган муолажалар муваффақиятли кечади. Кечқурун эски қадрдонлардан бири сиз учун кутилмаган совға тайёрлаб қўйиши кутилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 октябр ишингизда якуний хулосалар ясаш учун қулай ва хайрли кечиши кутилмоқда. Агар каттароқ ишни якунлаган бўлсангиз, мевасини териб олишга ҳам тайёр туринг. Раҳбарларингиз ҳам сиздан мамнун. Бу мукофотдан дарак бўлса ажабмас. Косметик муолажалар, жарроҳлик амалиётидан воз кечишингиз шарт эмас. Уларнинг барчаси муваффақиятли якун топади. Фақат миянгизни қайғули ва тушкун хаёллардан холи эта олсангиз бас. Кечқурун моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилади

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Куннинг биринчи ярмидаёқ бадавлат танишларингиздан бири сизга моддий кўмак бериш эҳтимоли бор. Бундан ташқари, тадбиркорлар яқин ҳамкорларнинг фойдали маслаҳатларидан ҳам баҳраманд бўлишади. Уларнинг ҳеч биридан воз кечманг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизда оғриқли лаҳзалар пайдо бўлиши мумкин. Кечқурун ёлғиз қолинг, шу баҳонада келгусидаги ишларингизни режалаштириб оласиз. Имкон топсангиз, ёши улуғ ва хаста қондошлар ҳолидан хабар олинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

25 октябр куни иш жойингизда авторитетингиз сезиларли даражада мустаҳкамланиши кутилмоқда. Кайфиятингиз ҳам юксак чўққиларда бўлади. Жамоада ҳар қандай вазиятда ҳам ҳақлигингизни исботлашга, бировлар билан баҳсга киришишга уринманг. Саломатлик масаласида организмингизга қулоқ тутинг. Қолаверса, қалбингиз амрига итоат этинг. Кечқурун овқатланишда меъёрларга амал қилинг. Бугун бировларнинг кўнглига озор етказадиган амаллардан юз буринг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бизнесда, айниқса, техника билан боғлиқ бизнесда муваффақиятлар ҳукм суради. Сиз мўмай даромад эгасига айланасиз. Ҳатто, пулларнинг бир қисмини ёқимли харидлар учун ажратишга-да эришасиз. Агар ўз вақтида мурожаат этсангиз, саломатлигингиз билан боғлиқ врачлар маслаҳати ўзининг ижобий натижасини бериши мумкин. Муҳаббатда тафаккурни ишга солинг. Нотўғри ҳаракатларни содир этиб қўйишдан сақланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

25 октябр куни бир қатор жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз мумкин. Уларни тўғрилашда эса имкониятларга суянишга мажбурсиз. Яхшики, ёрдамчиларингиз ёнингизда. Улар сизга яқиндан кўмак беришади. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар вақтинча тўхташи мумкин. Сабрли бўлинг. Йўл-йўлакай учрайдиган кичик муаммоларни ўз кучингиз билан ҳал этишга ҳаракат қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Уйда, хаёлларингизда ва атрофдагилар билан муносабатларда тартиб ўрнатишингиз зарур. Бу масалаларда зудлик билан тафтиш ўтказишингиз шарт. Олисга сафар, самолётда учиш ва янги квартирага кўчиб ўтиш муваффақиятли кечади. Спорт машғулотлари залига боришдан асло бош тортманг. Сизга ҳозир жисмоний зўриқишлар фақат фойда беради. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш зарурати туғилган. Хабарингиз бўлмаса, қалбингизга қулоқ тутинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

24 октябрда бир ҳикматни ёдга олинг. Инсон учун бир эшик ёпилса, иккинчиси албатта очилади. Шундай экан, қаердадир хатоликка йўл қўйган бўлсангиз, қайғуга ботманг. Тирик инсон хатога йўл қўйиши муқаррар. Фақат марҳумларгина хато қилишмайди. Молиявий масалада гапдан амалий ишга ўтинг. Омадингиз келади. Башарти тушга қадар янги лойиҳа учун пул тиксангиз, яқин келажакда юз баробар даромад бериши мумкин. Ҳушёр тортинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз кутилмаган совғалар ва саховатга бой бўлади. Кун давомида бир-биридан ёқимли хабарлар эшитасиз. Кўплаб муаммолар хамирдан қил суғурган каби осон бартараф этилади. Бўшашманг, акс ҳолда рўзғорингизда ҳам муаммолар қалашиб кетиши мумкин. Қариндошлар, яқин танишлар билан ҳазил-мутойиба ёрдамида тиллашинг, яхши бўлади. Бусиз яна орангизда жанжаллар келиб чиқиши мумкин. Кечқурун ёлғиз қолиб келажак режаларни хомчўт қилинг

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

24 октябр куни мўмай даромад олишингиз учун жуда қулай имкониятлар туғилади. Ҳақиқатан катта пул топишингиз кутилмоқда. Уарни тўғри сарфлай олсангиз эди, ҳаётингиз гулзорга айланарди. Кун давомида кайфиятингиз ва саломатлигингиз аъло даражада бўлади. Ҳатто, грипп, шамоллаш яқинингизга кела олмайди. Улар сизни айланиб ўтади. Лекин эҳтиётингизни қилаверинг. Соғлиқ учун фойдали маҳсулотларни истеъмол қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кутилмаганда, куннинг биринчи ярмидаёқ қовға буржи остида туғилганларнинг баъзиларини юқори лавозимга лойиқ кўришади. Демак, раҳбарлар сизга ишонишади, сизни қадрлашади. Бош тортишга асос йўқ. Оиласизларнинг айримлари танлаганининг қўлини сўраш илинжида юрган бўлса, бугун айни муддао. Бу амал романтик тарзда ўтишига ишонаверинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

24 октябр куни негадир ҳаётингиздан нолиб, тубдан ўзгартиш киритиш ҳаракатига тушиб қоласиз. Лекин бу ҳаракатларингиз сиз кутган натижани бермайди. Тақдирни худонинг ўзигина ўзгартира олади. Ундан кўра тақдирда борига шукр қилинг. Камини худонинг ўзидан сўранг. Бериши учун худога хуш ёқувчи амалларни адо этинг. Бугун хизмат сафарига бориш, спорт мусобақаларида иштирок этиш муваффақиятли кечади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Оила қурмаганларнинг аксарияти бугун куннинг биринчи ярмида романтик танишувларни бошдан кечиради. Фақат ўзингиздаги камчилик ва нуқсонларни ҳадеганда ошкор қилаверишдан тийилинг. Ташқи кўринишингизга ҳар томонлама ўзгартишлар киритиш учун бугунги кун жуда хайрли ва қулай кечади. Кечқурун баъзилар жуфти ёки бўлғуси жуфтидан ёқимли бир совғани қабул қилиб олиши кутилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

23 октябрда шундай бир хабар эшитасизки, бу ҳаётингизни тубдан ўзгартириб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Бу фарзанд кўрганингиз ҳақидаги хабар бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Ишни ва яшаш жойини ўзгартириш учун бугун қулай имкониятлар туғилади. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига боришингизга тўғри келиши ҳам эҳтимолга яқин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, уйқуга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг. Бугун асло бировни ранжита кўрманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз енгил кечади деб бўлмайди. Чунки шахсий ҳаётда жиддий муаммоларга рўбарў бўлишингиз кутилмоқда. Худо кўрсатмасин, бу жуфтингиз билан ажрашиш муаммоси бўлиб чиқмасин! Акс ҳолда ишларингизга ҳам путур етади. Соғлиғингиз салбий тарафга ўзгара бошлайди. Куннинг иккинчи ярмида тарихий музейга бориб экспонатлар томоша қилсангиз ҳам руҳан енгил тортишингиз мумкин. Баъзи дўстларимиз кечқурун шамоллаш ёки бош, оёқ оғриғидан безовталанишлари кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

23 октябрда қайси йўлни танламанг, сиз учун очиқ бўлади. Орзуларингиз ушалиши учун қадам ташлай бошласангиз ҳам хато қилмайсиз. Шу орада ишхонадаги мавқеингизни ошириш ҳақида ҳам ўйлаб кўрсангиз ёмон бўлмасди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг муҳаббатига қаттиқ ишонишингиз керак. Бу ҳақиқат. Жуда шубҳалансангиз, унинг кўзларига боқинг. Кўзлар алдамайди. Кечқурун уни романтик учрашувга таклиф этинг. Афсусланмайсиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ютуқлар, ғалабалар фақат сиз томонда бўлади. Фақат ўзингиздан шубҳалана бошламанг. Қаршингиздаги эзгулик мевалари иллюзия эмас, ҳақиқат. Пул танқислигидан нолий бошлагандингиз. Қайғурманг, куннинг иккинчи ярмида киссангиз пулга тўлади. Худонинг ўзи сизга ғойибдан ато этади. Лекин харидларга зеб бериб юборманг. Харидларнинг ҳам меъёри бўлгани маъқул. Кечқурун спортнинг ҳар қандай туридан воз кечинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

23 октябр куни муҳаббатда алданиб қолишдан сақланинг. Атрофга реал назар билан боқинг. Жанжалли, баҳсли давралардан қочинг. Рўзғор ташвишларида қариндошлар яқиндан кўмак беришади. Аммо молиявий муаммоларни ўз куч ва имкониятларингизга таянган ҳолда бартараф этишингиз зарур бўлади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошлардан бири хонадонингизга меҳмон бўлиб келиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун куннинг биринчи ярмида сон-саноқсиз ахборотларни қабул қилиб олишингиз кутилади. Агар шахсий ҳаётингизда сизни нимадир қониқтирмаётган бўлса, нимадандир кўнглингиз тўлмаса, жанжал кўтариш шарт эмас. Бу масалада хотиржамликни қўлдан бермаган ҳолда жуфтингиз билан гаплашиб олишингиз мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда эски усулларни ишга солинг. Бу усул сизга ҳар тарафлама қулайликлар туғдириб беради.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

22 октябрда кайфиятингиз бирдан тушиб кетиши кузатилади. Бу ўз-ўзидан юзага келмайди. Яқин дўстлардан бири ҳақида ёқимсиз хабар эшитасиз. Юракка яқин олмасангиз яхши бўларди. Соғлиғингизга путур етказиб қўйишингиз мумкин. Иш жойингизда эса ажойиб ғоялар ўйлаб топасиз ва бу раҳбарларингизга ҳам жуда ёқиб тушади. Омаднинг келгани шу-да, тўғрими? Куннинг иккинчи ярмида бел ва оёқ қисмларингизни мустаҳкамлашга йўналтирилган машқларни бажаринг. Агар ишингиз доимий равишда ўтиришга асосланган бўлса, бу машқлар сизга жуда асқотади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Куннинг биринчи ярмида режадан ташқари мажлислар, учрашувларда иштирок этишингиз, хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Асосий ишларингизни тушга қадар адо этишга улгурсангиз, нафақат мақтов, балки мукофотларга ҳам эгалик қилишингиз турган гап. Шамоллашга учрашни хоҳламасангиз, хонангизда тез-тез ҳаво алмаштиришга алоҳида эътибор қаратинг. Бундан ташқари, гриппга учраганлар билан гаплашманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ҳам сизга фойда беради.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

22 октябрда ўзингизни тутишда, атрофдагилар билан муносабатларда ёзилмаган азалий қонун-қоидаларга қатъий риоя қилинг. Кимнидир билиб-билмай ранжитиб қўйишдан сақланинг. Оила қурмаган бўлсангиз, кимнидир севиб қолганингизни ҳис этаётган бўлсангиз, буни бегона назардан эҳтиёт қилинг. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз рақобатчиларни чангида қолдириб кетишлари учун барча имкониятлар тахт эканини унутмасинлар. Сиздан арзимас дадиллик талаб қилинади холос.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун дангасалик қилиб ишга пухта тайёргарлик кўрмаган бўлишингиз мумкин. Агар шундай бўлса, бировларга сездирманг. Қолаверса, ҳамкасблардан кимдир жаҳлингизни қўзғайдиган ҳаракат содир этиши ёки гап айтиши мумкин. Бу катта жанжалга сабаб бўлиши турган гап. Лекин сизга бу жанжалларнинг сираям кераги йўқ. Эзгу мақсадларингиз шу жанжални деб яна саробга айланиши мумкин. Шунинг учун сукут сақлаб қўя қолинг. Агар эмоциянгизни жиловда тута олсангиз, кечқурун ажойиб кўринишда вақт ўтказасиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

22 октябр куни ғийбат, бўҳтон ва миш-мишларнинг асосий қаҳрамонига айланишингиз кутилади. Эътибор қилманг. Бекорга «мевали дарахтгагина тош отилади» дейишмаган. Демак, сизда ўша ҳасадгўй ва ғийбатчи, миш-мишчиларни азоблайдиган хислатлар, муваффақиятлар бор экан. Бундан хурсанд бўлинг ва ишлашда давом этинг. Моддий аҳволингиз бугун ўртача бўлади. Асосийси, инқирозга юз тутмайсиз. Юқумли хасталикларга чалинишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

21 октябр куни ҳал этишингиз лозим бўлган ишлар кўпчиликни ташкил этади. Агар ора-сирада уларнинг айримлари йўриғингизга юра қолмаса, аччиқланманг. Сабр ва матонат билан бу қайсардан-қайсар юмушни ўзингизга бўйсундиринг. Чунки даромад айнан шу ишларнинг интиҳосига қараб келади. Оилавий ҳаётда у қадар ёқимли бўлмаган ҳодиса юз бериш эҳтимоли бор. Оғирроқ бўлинг, жуфтингизга нисбатан адолатли муносабат юритинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Эрталаб ўзга шаҳарга сафар қилишингиз кутилмоқда. Сафар сизга мўмай даромад келтиради. Атрофдагилар, ёши улуғ қондошлар маслаҳатларини инкор этманг. Маслаҳатлар сизнинг фойдангизга ишлайди. Буни кейинроқ чуқур ҳис эта бошлайсиз. Кечки пайт оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин. Кечқурун спортнинг фаол турлари билан шуғулланинг. Овқатланишда режимни бузманг. Меъёрни билинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

21 октябрда яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларингизни обдон таҳлил қилинг. Шунда бугун амалга оширадиган ишларда жиддий хатоликларга йўл қўймайсиз. Моддий аҳволингиз кечқурунга бориб яхшиланиши мумкин. Бу муаммони яқин дўстингиз ижобий ҳал қилиб беради. Албатта чуқур миннатдорчилик билдиринг. Кейин ҳам кўп бор ишингиз тушиши мумкин. Оила қурмаганлар бугун романтикадан умид қилмасалар ҳам бўлади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Кунингиз ёқимли, қувноқ, сердаромад кечади. Фақат ичи қора, иккиюзламачи ва ҳасадгўйлар таъсирига тушиб қолмасангиз. Ундайларни дарров пайқашга ва зудлик билан ўзингизни четга олишга ҳаракат қилинг. Молиявий масалада ҳар бир тийинни алоҳида ҳисоб-китоб қилинг. Бугун харажатлардан воз кечиб турганингиз дуруст. Муҳаббатда ён бериш усулини танлаганингиз яхши. Шуниси тинч. Соғлиғингиз бугун панд бермайди. Барибир эҳтиётингизни қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

21 октябр куни кайфиятингиз байрамона тусда бўлади. Қандай ҳодиса сабабли, бунинг фарқи йўқ, ишқилиб байрам ташкил этгингиз келаверади. Байрам баҳона эртанги иш куни учун қўшимча куч тўплаб олишга нима ецин. Харидларда жуда сергак бўлинг. Агар азартга тушиб катмонни бўшатиб қўйсангиз, инқирозга юз тутишингиз турган гап. Кечқурун оиласизлардан кимдир романтик учрашувни бошдан ўтказади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Ички дунёнгизга синчиклаб назар ташлашни унутманг. Шундай қилсангиз, фойдали ва қизиқарли жиҳатингизни учратарсиз балки. Бугун китоб мутолаа қилиш, янги билимларга эга бўлиш ва севимли хобби билан шуғулланиш фойдали кечади. Муҳаббатда қатъиятли бўлишингиз тавсия қилинади. Шу нарса жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Бош ва оёқ оғриғига қарши халқона усуллар кўмагида курашинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

20 октябрда меҳнатларингиз мевасини кўргач, бирдан енгил тортасиз. Тунлари ухламасдан шу иш ҳақида ўйлаганингиз, шуғулланганингиз бекор кетмаганини кўриб худога шукр қиласиз. Тадбиркорлар бугун кун давомида хориж сафарига отланишлари мумкин. Хорижда сизни жуда фойдали келишувлар кутиб қолади. Келажак режаларингизни яқинларингиздан ҳам сир тутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз жуда оғир кечиши кутилмоқда. Лекин уни хавотирларсиз, асабийликларсиз кечирсангиз ҳам бўлади. Бунинг учун имкониятлар бор. Жуда дўппи тор келса, қариндошлардан маслаҳат сўранг. Улар бажонидил бу масалада сизга ёрдам беришади. Молиявий муаммоларингиз ҳозирча туман орасида қолгандек. Шунинг учун уларни бартараф этишга уринмай турсангиз ҳам бўлади. Кечки пайт табиат қўйнига чиқиб дам олсангиз ҳам зиён қилмайди.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

20 октябрь куни гўёки оловга айланасиз. Бу олов қаъридан ҳеч қандай иш, муаммо қочиб қутула олмайди. Ҳатто, раҳбарлар буюрган энг қийин, мураккаб лойиҳаларнинг ҳам адабини бериб ташлайсиз. Оиласизларга эса муҳаббатда омад кулиб боқмоқчи эмас. Aйримларнинг танлагани бошқа биров билан кетиб қолиши эҳтимолга яқин. Илож қанча. Демак, тақдирингизда бошқа биров пайдо бўлади. Сира хавотирга тушманг. Ўзингизни қўлга олинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Кунингиз одатий кунлардан сира фарқ қилмайди. Кайфиятингиз туман орасида суза бошлайди. Дам олиш ҳақидаги ўйлар ҳам бу туманни тарқата олмаслиги мумкин. Aммо аста кўчага чиқсангиз, дўстларни учратасиз, суҳбат қурасиз ва ёзиласиз. Туман ўз-ўзидан тарқаб кетади. Бугун умуртқа поғонасини мустаҳкамлашга қаратилган муолажалар муваффақиятли кечади. Кечқурун машғулотлар залига бориб спорт билан шуғулланишингиз мумкин. Бардам бўлинг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

20 октябрда ўзингизга ўзингиз дам олиш куни эълон қилсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Баҳонада овқатланишдаги хатоликларга барҳам бериш ҳақида бош қотирасиз. Мустақил фикрлаб, дунёдаги бўлаётган ишлардан воқиф бўласиз. Бу ҳам ёрдам бермаса, қалбингизга яқин бир машғулотни ўйлаб топинг. Aёл киши бўлсангиз, дўкон айланиб ўзингизга ёқадиган кийим харид қилсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Aна шунда барча қайғулардан халос бўласиз. Aсаб тинчланади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Кунингиз ёрқин ва хавотирлардан йироқ кечади. Aгар анчадан бери жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда мушкулотлар юзага келган бўлса, бугун улар барҳам топади ва сиз ниҳоят бир-бирингизни тушуниб етасиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда интилувчанлик талаб этилади. Ўз устингизда кўпроқ ишлашингиз зарур бўлади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда қийинчилпклар кўзга ташланмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Тушгача тиниқиб ухлашингиз, дам олишингиз ва дўстларингиз билан учрашиб ширин суҳбатлар қуриш учун қулай имкониятлар туғилади. Шу баҳонада болаликдаги ҳаётни ёдга оласиз. Бугун пулнинг орқасидан қувиб овора бўлманг. Керак бўлса, пулнинг ўзи сизни қидириб келади. Қолаверса, пулни ҳалол пешона тери эвазига ишлаб топиш тотлироқ бўлади. Тадбиркорлар кечки пайт ҳамкорлари билан фойдали шартномаларга имзо қўйишлари мумкин.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

19 октябрь куни чаён буржи остида туғилганлар ўз виждони билан шартнома тузади. Шартнома шартига амал қилган ҳолда ўзи ранжитган одамлардан бориб узр сўрайди. Зарурат туғилса, хайрия ишларини амалга оширади. Кунингиз шундай хайрли ва тотли кечади. Фақат шахсий ҳаётингизда ҳукм сураётган сокинликни ташқаридан кимдир келиб бузиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг ва бунинг олдини олинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Бугун биринчи навбатда саломатлигингизни мустаҳкамлаш билан шуғулланишингиз керак бўлади. Aкс ҳолда ой охирига бориб мазангиз қочиб қолиши ҳеч гап эмас. Башарти мазангиз бўлмаётган бўлса, сира кечиктирмасдан муолажалар олиш ҳақида ўйланг. Врачлар билан зинҳор баҳслашманг. Aйрим жабҳаларда яқин инсонлар билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Имкон топсангиз, бунинг олдини олинг. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

19 октябрда иш жойингизда ҳамкасбларга ишингиз билан боғлиқ бир мўъжиза кўрсатишингиз кутилади. Aммо бекор қиласиз. Ҳамкасблар бу ишингизни сира тушуниб етмасликлари мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда профессионаллигингизни бошқаларга намойиш этиш фикридан йироқ бўлинг. Тадбиркорлар ҳамкорлар билан муносабатларни аъло даражада йўлга қўйишади. Мана шу ерда ҳам сиздаги қайсарлик иш беради.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Энди қўл урган ишларингизни ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда адо этишга мажбурсиз. Сизга бу ишда энг яқин инсонлар ҳам ёрдам бера олмайди. Aгар қачондир катта бир ишга пул тиккан бўлсангиз, бу пулларни қайтариб олинг. Улар сиз кутган даромадни бера олмайди. Шундагина молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ҳал бўлиб, қўлингиз катта пул кўради. Оилали бўлсангиз, керак-нокерак харидларни четга сура туринг. Бу сизни инқирозга юз тутдиради.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

19 октябрь куни кайфиятингиз аъло даражада уйқудан уйғонасиз. Ҳатто, шундай гўзал, олтин куз фасли ҳам сизга ҳавас билан боқа бошлайди. Қалбингизни оптимизм чулғайди. Оиласизлар кун давомида романтик учрашувдан сармаст бўлишлари кутилмоқда. Фақат олис келажакка мўралашдан тийила туринг. Ҳали вақт келмади. Aйримлар куннинг иккинчи ярмида варикоз ҳамда бош оғриғидан безовталанишлари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

18 октябрда сиз ҳаётга тадбиқ этишингиз зарур бўлган лойиҳалар жуда кўп бўлади. Уларнинг барчаси бир-биридан қизиқарли ва молиявий манфаат олиб келади. Демак, навбати билан бу лойиҳалар устида ишлашингиз талаб этилади. Куннинг иккинчи ярмида сизни хизмат сафарига жўнатишлари мумкин. Aслида бу режангизда йўқ эди. Aммо раҳбарият қарорини муҳокама қилиб бўлмайди. Кечқурун иш юзасидан жуда муҳим бир учрашувни бошдан ўтказасиз. Тайёр туринг!

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз омадли ва қуёшли кечади. Баҳор ҳавоси сизга хуш кайфият, илҳом бахш этади. Кун мобайнида қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этадиганларнинг саноғи бўлмайди. Лекин молиявий соҳада бугун омадингиз чопмаслиги мумкин. Демак, зудлик билан қўшимча ишларни амалга ошириб пул топиш ҳаракатига тушишингиз керак. Дўппи тор келса, раҳбарларнинг ўзига ёрдам сўраб мурожаат этинг. Бунинг айби йўқ.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

18 октябрь куни принсипларингиз, одатингиздан илкис воз кечиб, ташқи кўринишингиздан тортиб дунёқарашингизгача ўзгартириш истагида бўласиз. Ҳатто, шахсий ҳаётда ҳам сезиларли ўзгаришлар ясаш ҳаракатига тушишингиз мумкин. Фақат эҳтиёт бўлинг. Сизни шу кунга қадар қўллаб-қувватлаб келган одамлардан юз буриб юрманг. Бунинг интиҳоси жуда ёмон бўлади, шуни унутманг. Кечқурун саломатлигингизни мустаҳкамлаш масаласида зарур амалларни бажаришингиз тавсия этилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун сизни ҳақиқатан кутаётган жойларгагина ташриф буюринг. Сизнинг ҳурматингизга, иззатингизга арзимайдиганларни даврангиздан қувиб солинг. Шахсий ҳаётингизда айрим майда кўнгилсизликлар юзага келиши мумкин. Оиласизларга кечқурун бўлғуси жуфти кутилмаган совға ҳадя этиши кутилмоқда. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутиб қўйманг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бугун молиявий муаммоларингиз фақат сизнинг фойдангизга ҳал бўлади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

18 октябрда ҳали бирор марта қадам босмаган манзилга боришингиз кутилади. Кун давомида ишончли ва қувноқ инсонлар даврасида вақт ўтказинг. Оилавий ҳаётингизда турли ёқимсиз ғийбатлар оралаб, сиз ва жуфтингизни бир-бирингиздан узоқлаштириш пайига тушиши мумкин. Ғийбатларга ишонманг. Тафаккурингиз ва қалбингизгагина ишонинг. Улар сизни ҳеч қачон алдамайди. Саломатлигингиз панд бера бошлаганини сезиб қолсангиз, дарров мутахассис кўригидан ўтинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун тақдирнинг ўзи сизга бир олам романтика ва бахтли онларни ваъда қилган. Сиз уларнинг қуршовида гўё олис осмонларда парвоз қиласиз. Вақтингиз мазмунли ва қувноқ ўтади. Қалбингизга ҳасад туйғуси яқин келишига йўл қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида қариндошлардан кимдир сиздан ёрдам сўраб мурожаат этиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

17 октябрь куни кўп масалаларда сизга ҳуқуқшунос маслаҳатлари жуда зарур бўлади. Aгар уй олди-сотдиси билан шуғулланишни хоҳлаётган бўлсангиз, айнан ҳуқуқшунос сизга фойдали маслаҳатларни бера олади. Ёнингиздаги пулларни кўз қорачиғидек асранг. Aгар ишлатиб қўйсангиз, ҳеч вақосиз қолиб кетишингиз мумкин. Кимки олис сафарга отланса, албатта уни муваффақиятлар ҳамда илиқ таассуротлар кутиб туради. Йўлингиз бехатар бўлсин!

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Тадбиркорлар куннинг биринчи ярмида иш юзасидан янги танишувларни бошдан кечириши мумкин. Бу танишув бизнесингизни янада гуллатишда жуда асқотади, унутманг. Энг муҳим ишларни эрта тонгда бажариб тугатишингиз тавсия этилади. Косметик муолажалар, танани чиниқтириш ва медитация, ташқи кўринишга зеб бериш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун овқатланишдан олдин режим ва меъёрларни яна бир карра ёдга олинг. Зиён кўрмайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

17 октябрда иш бажаришингиз жараёнида яқин дўстлардан бири ёрдам қўлини чўзади. Лекин унга шахсий сирларингизни зинҳор айта кўрманг. Муносабатлар иш юзасиданлигича қолгани маъқул. Оиласиз бўлсангиз, бугун романтик танишувни бошдан ўтказишингиз эҳтимоли бор. Ташқи кўринишингизга эътибор қаратинг, танишишингиз лозим бўлган одамни ҳайратга сола оладиган кийимларни кийинг. Бу сизга фақат фойда беради.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун суюкли инсонингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Aгар уни қайсидир сабаб билан ранжитган бўлсангиз, узр сўрашга уялманг. Меҳр кўрсатиш, эътиборли бўлиш оддий иш бажаришдан кўра минг чандон мушкул. Шунинг учун сиз бугун худди шуларни танланг. Молиявий жиҳатдан омадингиз келмайдиган бўлиб турибди. Пулдор танишларга мурожаат этишингизга тўғри келади. Бардам бўлинг!

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

17 октябрь куни ҳамкасбларнинг танқидлари остида қолиб кетишингиз кутилмоқда. Aммо ранжимасликка, бардошли бўлишга ҳаракат қилинг. Молиявий муаммолар ва рўзғордаги кемтикларни тўлдириш осон кечмайди. Яхшиси, қўшимча даромад келтирадиган иш топганингиз маъқул кўринади. Интернетдан унумли фойдалансангиз бўлади. Кечки пайт дўстларингиз сизни зиёфатга чақиришлари мумкин. Дам олинг, кайфиятни кўтаринг. Бунга ҳақлисиз. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмоли билан кифояланинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Иш жойингизда бажарилмаган ишларингиз қалашиб ётибди. Шуларни ҳисобга олиб бугун саёҳатга ёки сафарга отланишдан тийилинг. Ишни ўйлаб барибир йўлларда ҳам тинчлана олмайсиз. Ижодкорларнинг бугун куни туғади. Илҳом парилари сизни кечга қадар ҳам тарк этмайди. Кун давомида осмонга эмас, оёқларингиз остига кўпроқ кўз ташланг, катта пул ёки қимматбаҳо тақинчоқ топиб олишингиз эҳтимоли бор.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Иш жойингиздаги раҳбарлар қабулига киришингизга тўғри келса, эмоция ва темпераментни жиловда ушланг. Ўзингиз билмаган ҳолда жанжалли вазиятни юзага келтириб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Худо кўрсатмасин, жанжал пайдо бўлса, бунинг оқибати аянчли кечади. Ижодкорлар ҳаётида ҳам бугун ижобий лаҳзалар кузатилади. Сиз оламни янада чуқурроқ таний бошлайсиз. Ички сирларингизни энг яқин кишингизга ҳам айта кўрманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

16 октябрда ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдод қирраларингизни намойиш этишингиз зарур бўлиши мумкин. Кўпчилик интернет орқали қўшимча сердаромад иш топади. Молиявий муаммоларингиз бугун анча осон ҳал бўлиши кутилмоқда. Фақат ҳали қўлга келиб тушмаган даромадга ишониб заҳира пулларингизни ишлатиб қўйманг. Оиласизлар кечқурун сафарга отланади. Сафар давомида бахтингизни учратишингиз эҳтимолдан холи эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун атрофдагиларнинг фикрига ҳам қулоқ тутган ҳолда иш кўришингиз тавсия этилади. Илгари қўл силтаб қўя қолган ишларни қайта адо этишда жиддий тўсиқлар юзага келиши мумкин. Оилали бўлсангиз, жуфтингизга алоҳида меҳр, садоқат ҳадя этишдан тийилманг. Агар жуфтингиз туйғуларингизга гумон қила бошласа, шундай йўл тутингки, ишонсин ва шубҳалари тумандек тарқалиб кецин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

16 октябрь куни кайфиятингизда салбий ўзгаришлар кузатилади. Айниқса, ҳамкасблардан кимдир ғийбатингизни қилиб юрганидан хабар топгач, сизга жуда алам қилиши мумкин. Рўзғордаги қолган-қутган муаммоларни бартараф этишда интуиция ёрдам бера олади. Агар уй таъмири кутиб турган бўлса, кечқурунга режа қилган сафарга отланиш амалидан воз кечишингиз керак бўлади. Омадингизни берсин!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Эрталаб ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз мумкин. Аммо фавқулодда бажаришингиз лозим бўлган ишлар кутиб турмайди. Организмни зўриқтирмаган ҳолда, хотиржамликда ўша ишларни адо этинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар эмоциясини назоратда ушлашга ҳаракат қилишлари керак. Бўлғуси жуфтингизда янада кучлироқ таассурот қолдириш учун бор истеъдодингизни ишга солинг, уялманг. Бахтли бўлинг!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

16 октябрда омад, муваффақиятлар фақат сизники бўлади. Ишхонада шошма-шошарликка йўл қўйган тақдирингизда ҳам барибир омад сиздан юз ўгирмайди. Оиласизлар муҳаббатда фақат ўзига ишонган ҳолда ҳаракатлар содир эцинлар. Ҳаётий тажрибангиз молиявий муаммоларни бартараф этишда асқотиши мумкин. Лекин барибир яқинларингиз ёрдами ҳам керак бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун ҳам руҳан, ҳам жисмонан аъло даражада бўласиз. Борлиғингизни қуршаб турган куч ва имкониятлар ёрдамида ишхонадаги ишларни, шахсий ҳаётдаги муаммоларни ўйнаб-кулиб бартараф этасиз. Ҳамкасблар билан баҳслашиш, жанжаллашишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Рўзғордаги муаммоларни тез фурсатда ижобий ҳал этиш ҳаракатига тушинг. Агар шахсий автомобилингизда олис сафарга отланишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу фикрингиздан қайтинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

15 октябрь куни нима иш қилманг, меъёрни билинг. Ҳатто, истеъдодингизни, агар бўлса, бойликларингизни кимларгадир намойиш этишни хоҳласангиз ҳам, барибир чегарадан чиқиб кетмаслигингиз талаб этилади. Тўғри, истеъдодингизга гап йўқ. Аммо уни кенг омма қаршисида намойиш этиш учун ҳали фурсат етмади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда дўстлар ва яқин танишлар ёрдамидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Айниқса, рўзғорингиз масаласида уларнинг қимматли маслаҳатлари жуда керак бўлади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммоларга кўндаланг бўлишингиз кутилмоқда. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар билан учрашувлар, келишувларни ҳам четга суриб, шахсий муаммоларни ҳал этишга тушиб кетасиз. Суйган инсонингизнинг қалбига чуқурроқ кириб бориш ниятингиз бўлса, бу ниятингиздан воз кечинг. Акс ҳолда гармониядан маҳрум бўласиз. Иблис етагига тушиб қоласиз. Кечқурун ғийбат, туҳматга қолишдан сақланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Тўғри овқатланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

15 октябрь аввало ўзингизни ўзингиз назоратдан ўтказиб олишни унутманг. Токи йўл-йўлакай хато қилиб қўйсангиз, ўзгаларни айбламанг. Олис келажак режалар тузишдан сақланинг. Муҳаббатда эзгу мақсадлар ҳамда пок ниятларингиз албатта сизга ҳамроҳ бўлади. Куннинг иккинчи ярмида бел, ошқозон ва бўғимларда жиддий оғриқлар пайдо бўлиши эҳтимолга яқин. Малакали врач қабулига киринг ва муаммони жойида бартараф қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун нафақат организмингизни, балки умумий аҳволингизни ҳам тоблашга ҳаракат қилинг. Айниқса, ирода кучингизни кўздан ўтказинг. Иммуниал тизимингиз ҳам назоратингиз остида бўлиши керак. Витаминлар ичинг, эрталаблари контраст душ қабул қилинг ва албатта фаол ҳаёт тарзини юритинг. Ташқи кўринишингизда юзага келадиган танаффуслар ҳам сизнинг фойдангизга ишлайди, ишонинг. Саломатликни биринчи навбатда асранг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

15 октябрь куни ишдан, ташқи кўринишингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, дарҳол уларга жиддий ўзгартиш киритиш пайига тушинг. Шахсиятингизга ҳам кўз ташланг. Иш жойингизда муаммо кўзга ташланмайди. Лекин молиявий масалада жиддий назорат зарур бўлади. Қалбингиз кўрсатган йўлдан боринг. Четга чиқиш фикридан йироқ бўлинг. Оёқ оғриғи, варикоздан безовталанаётган бўлсангиз, чорасини топинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугунги кунингиз осон кечмайди. Кун бўйи зинҳор атрофдагилар билан баҳсга киришманг. Икки ўт орасида қолиб кетишингиз мумкин. Тушдан кейин ё катта миқдорда мукофот оласиз, ё лоторея ўйнаб мўмайгина ютуқ эгасига айланасиз. Бу ҳам майли. Кечга яқин оила қурмаганларнинг аксарияти севган инсонидан СМС хабари олишлари кутилади. Росмана ҳаёт қуришга шошилмасангиз, бўлмайдиганга ўхшайди. 14 октябрь куни пул масаласида хавотирга тушманг, пулнинг ўзи сизни қидириб келишини юлдузлар башорат қилган.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Иш жойингизда бугун чин кўнгилдан, берилиб ишланг. Шунда раҳбарлар эътиборига тушасиз ва меҳнатингиз мукофотини оласиз. Кун бўйи хизмат сафарига отланишингиз кутилади. Шахсий ҳаётда жуфтингизга нисбатан сирли муносабат юритманг. Барча сирлар ўртада бўлсагина, ҳаёт тотли кечади. Сир аралашган оила эса бир кун келиб дарз кетиши ҳеч гап эмас. Саломатлик масаласида сира ташвиш тортмасангиз бўлади. Ҳар қандай кўринишдаги хасталик сизни четлаб ўтади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

14 октябрь куни юлдузлар сизга бадавлат, омадли ва ниҳоят бахтли инсонга айланишингиз учун қулай имкониятлар яратишади. Тўғри, буларнинг барчаси бирданига қучоғингизга кириб келмайди. Лекин барибир эртами-кечми, сиз юқорида тилга олинган учта мўъжизанинг соҳиби ё соҳибасига айланасиз. Бугун сира иккиланмасдан янги танишувларни бошдан кечирсангиз бўлади. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни ҳам қидириб кўринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар сизга келажак тақдирингизни белгилаб берувчи муҳим учрашув ҳамда молиявий ютуқларни ваъда қилмоқда. Ниҳоят кўзгудаги аксингизга боқиб чин дилдан жилмаясиз, дунёга келганингиздан янада мамнун тортасиз. Кун давомида дўстларингиздан бири сизга ўта муҳим сирини айтади. Бу сирни ҳеч ким билмаслиги кераклигини тайинлайди. Олис сафар учун 14 октябрь муваффақиятсиз кечади. Истироҳат боғларини фарзандлар билан сайр қилиш эса аксинча қувонч ва кўтаринки руҳ бахш этади.Фақат болаларни қалинроқ кийинтириб олишни унутманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

14 октябрь куни ташқи ва ички дунёнгиз ўта ёрқин рангларда жилоланадики, кўрганлар ҳайратдан ёқа ушлашлари тайин. Агар 14 октябрь сиз учун иш куни бўлса, ёш, тажрибаси кам ҳамкасбларга ўз тажрибангиздан сўзлаб, оғзаки бўлса-да, уларни профессионалликка ўргатасиз. Муҳаббатда ҳам омадингиз чопади. Гарчи молиявий аҳволингиз ҳавас қилгулик даражада бўлмаса-да, сиз эгилмайсиз ва тушкунликка тушмайсиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугунги кунингиз осуда кечиши кутилмоқда. Аммо юлдузлар оқимга қарши сузмасликни маслаҳат беришади. Кун давомида фарзандларингиз билан дўкон айланишга, табиат қўйнида дам олиб қайтишга иложи борича вақт ажратинг. Оилалилар ҳаётида жиддий танаффус юзага келиши кутилади. Аммо бу ҳам фақат яхшиликка. Кун давомида рўзғордаги ўзингиз учун мажбурият ҳисобланган юмушларни уддаланг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

13 октябрь куни иш жойингизда бор истеъдодингизни ишга солган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, нафақат ҳамкасблар, балки раҳбарлар ҳам сиздан миннатдор бўлишарди. Молиявий аҳволингиз яқин танишларингиздан бирининг кўмагида яхшиланиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг, кузнинг узгарувчан об-ҳавосидан эҳтиёт бўлинг. Бу саломатлигингиз учун жиддий муаммо туғдириши ҳеч гап эмас.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Тижорат билан шуғуллансангиз, янги маҳсулотлар билан пештахтани безаш ва тўлдириш пайига тушинг. Шунда кечга бориб даромадингиз сезиларли даражада ортганини пайқаб қоласиз. Бугун хизмат сафарига чиқиш муваффақиятли кечади. Оиласизларнинг айримлари ўзи танлаган инсон билан аразлашиб қолиш эҳтимоли бор. 13 октябрь куни одам кўп тўпланадиган жойларга яқин борманг, киссавур таъқиб этиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

13 октябрь куни сизга дунёнинг энг бахтлиман, омадлиман деган одамлари ҳам ҳавас қилса арзийди. Ишлар кетма-кетига бароридан кела бошлайди. Пулнинг ўзи кун давомида сизни қидириб юради. Ўзингиз яхши танимайдиган одамларга сир айтманг. Оиласиз бўлсангиз-у, яқинда аразлашиб қолган бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизнинг ўзи сизни қидириб келади. Албатта ярашасизлар. Соғлиқни эҳтиётланг.Соғлиқ эътиборни хуш кўради.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар жиддий огоҳлантиради. Бугунги кун саломатлигингиз ва кайфиятингиз учун хавфли кечиши мумкин. Серқатнов йўлларда эҳтиёт юринг. Спорт билан шуғулланишда ҳам сергакликни қўлдан берманг. Имкон туғилса, тоза ҳавода сайр қилинг. Муҳаббатда турмуш ўртоғингиз ва сизнинг орангизга ёлғон аралашиши мумкин. Ёлғондан қочинг. Асабни асранг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

13 октябрь куни оиласизларнинг баъзилари танлагани билан муносабатларни узганидан афсуслана бошлайди. Аммо кейин пушмон чекишга сира ҳожат йўқ. Олға юринг, юлдузингизга мос юлдузни албатта топасиз. Фақат муҳаббатга пулни аралаштирманг. Тижоратчи бўлсангиз, бугун ҳамкорлик таклиф этадиганларга асло ишонманг, чув тушиб қоласиз. Саломатлигингиз бугун космонавтларни ҳам хижолатга қўяр даражада бўлади. Кечқурун сира иккиланмасдан спортзалга бораверсангиз ярашади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар 13 октябрь куни реалистга айланишингизни маслаҳат беришади. Кейинчалик ҳаётингизда муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган бир инсон билан танишасиз. Майда-чуйда ишлардан юз ўгирманг, улар ҳам сердаромад чиқиб қолиши мумкин. Агар меҳнат таътилига чиққан бўлсангиз, Куз фаслида саёҳат қиладиган жойларга чиқинг. Яқин дўстлардан бирини шерик қилиб олсангиз ҳам зиён қилмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

11 октябрь куни ғийбатчи ва ҳасадгўйлар таъсирига тушишдан сақланинг. Улар сизни жуфтингиздан совитишга ҳаракат қилган ҳолда у ҳақида бўлар-бўлмас бўҳтонлар тўқиши мумкин. Қулоқ солманг. Иш жойингизда ҳамкасблар ё дўстлар маслаҳатига эмас, қалб амрига қулоқ тутинг. Бугун қалбингиз сизга жуда тўғри йўл кўрсатади. Кечқурун газланган ичимликлардан нарироқ бўлишингиз тавсия этилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Эрта тонгдаёқ бир инсон билан учрашиб танишишингиз эҳтимоли бор. Бу одам келгусида ҳаётингизнинг бир бўлагига айланиши ҳам мумкин. Тижоратчилар қанча шинаванда бўлсалар, мижозни шунча тез кўпайтириш бахтига муяссар бўлишади. Уй-жой олди-сотдиси билан боғлиқ ҳужжатларга имзо қўйишда шошилманг, сергаклик билан иш кўринг. Кечқурун оилангиз билан бирга қайсидир танишингиз ёки дўстингизникига меҳмон бўлиб боришингиз мумкин. Бу меҳмондорчилик кайфиятингизга кайфият қўшиши тайин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

11 октябрь куни қалбингизни нафрат, ҳасад, алам каби туйғулар эгаллаб олишига йўл қўйманг. Йўқса, худди шундай камчиликка эга шахслар билан мулоқот қилишингиз ва натижада катта жанжалга сабабчи бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас. Тушдан кейин сизни хизмат сафарига юборишлари кутилади. Оиласизлар муҳаббат бобида сукунат ҳукм суришига гувоҳ бўлишади. Бу жараёндан ранжиманг. Муҳаббат бардошингизни синовдан ўтказишни мўлжаллаган бўлиши ҳам мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Жуфтингиз билан эрта тонгда жанжаллашиб қолишингиз кун бўйи сизга салбий таъсир ўтказиши аниқ. Шунинг учун муносабатларда баҳслашиш, ниманидир исботлашга ҳаракат қилиш фикридан йироқ бўлинг. Бугун кийимлар, рўзғор ва меҳмонхона учун мебеллар сотиб олиш омадли кечади. Фақат бу ишни амалга оширишда эътибор талаб қилинади. Кечқурун соғлиғингизни назоратдан ўтказиб олишни унутманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

11 октябрь куни тонгданоқ омадингиз чопа бошлаганини сезасиз. Ишда, турмушда, кўчада ҳеч ким сизга тўсқинлик қилмайди. Ишлар ўз-ўзидан битиб кетаверади. Яқинда янги ишга жойлашганларни тушдан кейин мўмай даромад ҳам кутиб туради. Муҳаббатда ҳам ошиғингиз олчи. Муҳаббат осмонингизда булутлар кўзга ташланмайди. Ҳатто кузнинг булутли ҳавоси ҳам сизга тўсиқ бўла олмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар бугун сўз ва ҳаракатларга эркинлик беришингизни тавсия этишади. Шунда кўзланган мақсадларга қийналмасдан етасиз. Жисмоний ва руҳий жиҳатдан янада соғлом бўлишни хоҳласангиз, кўпроқ дам олинг. Жисмоний зўриқишларга йўл қўйманг. Компьютер билан ишлайдиганлар 11 октябрь куни кўп вақтини тоза ҳавода ўтказишлари керак. Акс ҳолда хасталик сиздан зўр кела бошлаши ҳеч гап эмас. Муаммолар қийнаб юборса, яқин дўстларни ёнингизга олиб кўнгил ёзинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

10 октябрь кайфиятингиз тушкун бўлиши кутилади. Ҳаётга нисбатан қизиқишларингиз сўнаётган каби ўзингизни жуда ожиз ҳис эта бошлайсиз. Бу кетишда узоққа бориб бўлмайди. Ҳаётга нисбатан қарашларни ўзгартириш ўз қўлингизда. Биров келиб кайфиятингизни кўтариб қўймайди. Жуда бўлмаса, ўзингизни ўзингиз мақтай бошланг. Томоқ ва ошқозон билан боғлиқ сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлик ҳақида жиддий қайғуришлари лозим бўлади. Муҳаббатда шошма-шошарликка йўл қўйманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун мавқеингиз ортиши йўлида илк қадамни ташлайсиз. Иш жойингизда раҳбарларингиз кечагина бажарган ишингизни назоратдан ўтказиш жараёнида мақтовлар ёғдира бошлашади. Аммо бу ишда юқори лавозимли танишлар ёрдамидан умуман фойдаланманг. Кечки пайт қариндошлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда қалб амри эмас, ақлингизга суянинг. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз. Хабар шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

10 октябрь куни санъат, педагогикадаги истеъдодингизни барчага кўз-кўз қилишингиз учун қулай имконият пайдо бўлади. Бугун қўшимча даромад олишда муваффақиятга эриша олмайсиз. Шунинг учун йиғиб қўйганингиз билан чекланиб туришингизга тўғри келади. Кечки пайт сизга қимматбаҳо совға ҳадя этишлари кутилади. Аммо совға кимданлигини кейинроқ эшитасиз. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин жуфтингиз сизга ажойиб бир янгилик айтмоқчи. Қандай янгилик эканини айтганда биласиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун юлдузлар сизга ғойибдан катта пул келишини башорат қилишган. Пул ҳақиқатан кўп миқдорда бўладики, йирик харидлар қилиб ҳам тугата олмаслигингиз мумкин. Ўзингиздан ёши улуғлар билан камроқ баҳслашинг. Оиласизлар бугун орзусидаги инсонни учратишлари мумкин. У инсонни кўрганингиздаёқ туйғуларингиз жунбушга келади. Бу муҳаббат бўлса ҳам ажаб эмас. Соғлиқ масаласини ҳам четда қолдирманг. Ҳаво исиб совуйдиган кунлар ниҳоятда эҳтиёт бўлишингиз керак.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

10 октябрь куни атрофдагилар билан муносабатларда, муаммоларни ижобий ҳал этиш йўлида дипломатларча иш тутишингиз лозим. Айниқса, шахсий ҳаётингизда бу жуда зарур бўлади. Тушдан кейин зиммангизга янги ва ўта масъулиятли юмуш юкланиши мумкин. Бугун фириб, ёлғон, иккиюзламачиликдан нарироқ бўлинг. Чув тушсангиз, анча вақтгача ўзингизга кела олмай азобланишингиз ҳеч гап эмас. Кун давомида одам кўп йиғиладиган жойларга яқин борманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун сиздан ўз манфаати йўлидагина фойдаланадиганлар билан мулоқотга киришманг. Ундайлар ҳозирги кунда жуда кўпайиб кетган. Жуфтингиз билан орангизга совуқчилик тушиши мумкин. Бу совуқчиликни илитиш ҳаракатига тушишингиз керак. Акс ҳолда аҳвол жиддийлашиб кетиши турган гап. Агар бугун катта ишга пул тиксангиз, ҳеч қанча ўтмай, бирдан бойиб кетишингиз ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун дўппини осмонга отаверинг. Худо сизга мўмай даромад берадиган бўлиб турибди иншооллоҳ. Ҳойнаҳой, пулдор танишлардан бири ёки дўстингиз моддий кўмак берса керак. Ижодкор бўлсангиз, бугун мухлисларингиз оммавий тарзда сизни олқишлаш учун шай туришибди. Бу ҳам яхшиликка. Оила қуришга улгурмаганлар бугун танлагани билан жиддий муносабатларга киришиш ҳақида ўйлаб кўришса, ёмон бўлмасди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

25 октябр куни характерингиздаги қатъиятлилик барча жабҳаларда ўз аксини топиши мумкин. Асосийси, ишлаб топган пулингизни бўлар-бўлмас нарсаларга сарфламасангиз бас. Спиртли ичимлик ичишдан тийилинг. Заҳарланишингиз хавфи бор. Спорт билан шуғулланадиганлар бугун муваффақиятлар қуршовида бўлишади. Аниқроғи, бугун қайсидир мусобақада иштирок этиб, ғалаба қозонишингиз эҳтимоли бор.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Ўзингизга ёқмайдиган ишлар, машғулотлардан нари бўлинг. Айниқса, иш масаласида сергак туришингиз талаб этилади. Лаганбардорлардан ҳам ўзингизни олиб қочинг. Ана шунда оптимизм сизни тарк этмайди. Даромадингиз кун давомида фақат ортиш палласида бўлади. Агар имкониятингиз бўлса, бу пулларнинг бир қисмини шахсий бизнесга тикинг, афсусланмайсиз. Дарров бўлмаса-да, қисқа вақт ичида ўша пуллар қўшимча даромад келтира бошлайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

25 октябрда ҳозирги ишингиздан воз кечиб, сердаромадроқ ишларга ўтишингиз учун қулай имкониятлар туғилиши кутилади. Сизни нафақат ишнинг ўзи, балки аҳил жамоа ҳам ҳайратга солади. Бугун олдиндан режалаштирилган олис сафарга отланиш муваффақиятли кечади. Сиз ҳар қандай иқлимга тез мослашиб кета биласиз. Шундай экан, имкони борича курортга йўл солинг. Дам олинг, янги муваффақиятларга эришиш учун куч йиғинг. 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Биринчи навбатда сиздан дўконларга кирмаслик тавсия этилади. Кирган тақдирингизда ҳам харидлар масаласида эҳтиёткор бўлинг. Акс ҳолда уйингизга кераксиз матоҳлар билан кириб келасиз. Киссангиз эса қуриб битади. Оилавий ҳаётда бўлиб ўтаётган воқеаларни юракка яқин олаверманг. Нимаики фикрда бўлсангиз, жуфтингизга очиқ айтинг. Шунда саломатлигингизга путур етмайди. Қолаверса, оиладагилар қаршисида юзингиз ёруғ бўлади. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

25 октябр куни топганларингизнинг асосий қисмини шахсий бизнесга тикишингиз тавсия этилади. Чунки кундалик бўлар-бўлмас харидлар сизни минусга қараб етаклайди холос. Шахсий бизнес эса даромад келтиради. Пулингизга пул қўшилади. Агар тиш оғриғи сизни безовта қилаётган бўлса, бугун стомотолог қабулига бориш муваффақиятли кечади. Муҳаббатда хафагарчиликларни ёнингиздан ҳайдаб солинг. Улар сизга фақат кўнгилсизликларнигина ҳадя этади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун олий табақали шахслар даврасига тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ўзингизни муносиб тутишга ҳаракат қилинг. Қолаверса, кунингиз одатдагидан бошқачароқ, очиғини айтганда, аянчлироқ ўтиши мумкин. Бунга сира ҳайрон бўлманг. Оила қурмаганлар бир кўришда кимнидир севиб қолиши, ёки бошқа шаҳарга ҳеч қандай сабабсиз кўчиб кетиши кутилади. Саломатлигингизга бугун ҳеч нарса хавф солмайди. Аммо эҳтиёткорлик ортиқчалик қилмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

24 октябр куни ўзингиз каби фикрлайдиган, дунёқараши сизникига жуда ўхшаб кетадиган одамлар билан танишиб қолишингиз мумкин. Бу яхшиликка хизмат қилади. Қолган масалаларда кунингиз жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Жуфтингиз билан куннинг иккинчи ярмида янги уй сотиб олиш ёки уй таъмири масаласида жиддий суҳбат қуришингиз мумкин. Кечқурун овқатланишда меъёр ва режимни бузмаслигингиз тавсия қилинади. Бугун асло банкдан кредит олиш ҳақида ўйламанг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бир қарашингизда ёқиб тушмайдиган, ичи қора, юзларидан ҳам бошқаларга нисбатан нафрат балқиб турувчилар билан асло ҳамсуҳбат бўлманг. Гарчи ишларингиз ижобий ҳал бўлиши шуларга боғлиқ бўлса-да, бу боғлиқликдан воз кечинг. Оилавий ҳаётда эса анча-мунча асабий лаҳзаларни бошдан кечиришингиз кутилади. Фақат бу асабийликлар таъсирида катта жанжал бошлашни хаёлингизга келтирманг. Жуда дўппи тор келса, ён беринг, камайиб қолмайсиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

24 октябрда оиласизларнинг айримлари келгусида жуда узоқ давом этувчи муҳаббат романи таъсирига тушишлари мумкин. Тасодифан ўша инсон билан танишасиз-у, худди ўзга дунёга кириб қоласиз. Бу дунёдан яқин орада чиқа олмаслигингиз аниқ. Молиявиий муаммоларни бартараф этишда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Худо берганига шукр қилинг. Пулсиз қолиб кетмайсиз. Соғлиғингиз ҳақида ҳам ўқтин-ўқтин қайғуриб туринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз қувноқ, бахтли онларга тўлиқ кечиши кутилмоқда. Бу кун узоқ вақт ёдингизда сақланиб қолиши тайин. Танишларингиздан кимдир сизга яқин дўстга айланиш ҳаракатида бўлади. Бундан фақат хурсанд бўлишингиз керак. Чунки бунақаси камдан-кам ҳолларда учрайди. Саломатликни мустаҳкамлаш учун тиббий кўрикдан ўтишингиз лозим бўлади. Пайсалга солманг. Саломатликни пулга сотиб олиб бўлмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

24 октябр куни паризод буржи остида туғилганлар ўзлари топган ажойиб янгиликдан бошқаларни ҳам бохабар этиш ҳаракатида бўлишади. Айрим оила қурмаган дўстларимиз муҳаббатга ошно тутинишади. Бугун харидларни амалга ошириш, аёллар учун гардеробга янгилик киритиш ва косметика билан боғлиқ амаллар хайрли кечади. Жарроҳлик амалиётидан вақтинча воз кечиб туришингиз тавсия этилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар иш жойингиздаги ҳамкасблар билан муносабатларга путур етказмасангиз, ишларингиз албатта бароридан келади. Шу баҳонада профессионаллигингизни барчага яна бир карра намойиш этинг. Пул танқислиги руҳий ҳолатингизга қақшаткич зарба бера бошлаши кутилади. Чунки молиявий мушкулотларни деб дам олишдан, олис сафарга отланишдан тийилишга мажбур бўласиз. Лекин бу абадий эмас. Эрта-индин албатта жойига тушади, киссангиз пулга тўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

23 октябр куни йўл-йўлакай қоқинмаслик учун ишингиз билан боғлиқ янги стратегияни ишлаб чиқинг. Шунда кўзланган эзгу мақсадларга эришишингиз осон кечади. Хотиржам бўлинг, сизнинг профессионал касбингиз билан боғлиқ плюс тарафларингизни албатта муносиб баҳолашади. Юқори лавозимда ишлайдиганлардан бири куннинг иккинчи ярмида сердаромад иш ва юқори лавозим таклиф этиши мумкин. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан орангизда жиддий муаммолар юзага келиши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Агар сизнинг фикрингизга қўшилишмаса, у одамлардан юз буринг ва ишингизни ўзингиз билган, хоҳлаган суръатда давом эттиринг. Асосийси, раҳбарлар сиз томонда. Айрим оғзига кучи етмайдиганлар сизни қашшоқдан олиб қашшоққа солиши мумкин. Эътибор қилманг. Улар ғийбат қилаверади, сизга худо бераверади. Демак, бу жангда фақат сиз ғолиб бўласиз. Бугун одам кўп тўпланадиган жойлардан нарироқ юришингиз тавсия этилади. Кўнгилсиз вазиятларда қолиб кетишингиз мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

23 октябрда сизни тушунадиган, сизга ачинадиган, ёрдам қўлини чўзишдан чўчимайдиган ажойиб инсонлар билан ҳамсуҳбат бўласиз. Улар қариндошларингиз ёки яқин дўстлардан бири бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Яхши инсонлар нафақат моддий кўмак беришади, балки қимматбаҳо маслаҳатларини ҳам сиздан аяшмайди. Шахсий бизнесни тараққий топтириш учун бугун қулай имкониятлар мавжуд. Организмни жисмоний зўриқтиришдан сақланинг. Бу нарса саломатлигингизга путур етказиши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Арслон буржи вакиллари бугун ким моддий ёрдам сўраса, рад этмасликлари зарур. Бунинг учун моддий аҳволингиз етарлича яхши. Қачонлардир ҳамкорлик қилган бир одам сизга янги лойиҳани биргаликда ҳаётга тадбиқ этишни таклиф қилиши мумкин. Агар даромади арзирли бўлса, рози бўлиш керак. Иммунитетни кўтариш учун сув ёрдамида танани чиниқтириш машқларини бажаринг. Керак бўлса, пулли бассейнларга боринг. Ўзингизга фойда. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

23 октябр куни нафақат жуда ёрқин бир ҳодисага гувоҳлик қиласиз, балки ўзингиз ҳам шу ҳодисада иштирок этасиз. Қариндошларингиз тарафидан етказиладиган хушхабарлар сизга оптимизм ҳадя этади. Бу хабарлар саломатлик, пул ва мерос масаласида бўлиб чиқиши мумкин. Агар хавфли вируслар юқтиришни хоҳламасангиз, гигиенага қатъий риоя қилинг. Кечқурун маданий ҳордиқ чиқариш учун қулай кечади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликлари ҳақида кўпроқ қайғурсинлар.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ўзингизга янги хобби топиб олишингиз кутилади. Аммо бу хобби даромад келтирадиган хилидан. Пул жамғаришингизда яқиндан кўмак беради. Муҳаббатда ҳам ажойиб лаҳзаларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Оила қурмаган бўлсангиз, романтикадан асло юз ўгирманг. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар шамоллаш ва инфекция орттириб олишлари мумкин. Тиббиёт талабларига қатъий риоя қилишни унутманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

22 октябр куни ишдан ҳам кўра дўстлар, қариндошлар даврасида кўпроқ вақт ўтказишингиз талаб этилади. Агар бунга имкониятингиз бўлмаса, белни маҳкам боғлаб, енг шимаринг-у, ишга тушинг. Қанча кўп ва хўб ишласангиз, даромади ҳам шунга яраша бўлади. Бугун саломатлигингиз сизга панд бермоқчи эмас. Фақат ухлашга ётар маҳали тўйиб овқатланмасангиз бас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Велосипед сайрига чиқсангиз, яна яхши.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Атрофдагилар билан иложи борича кўпроқ суҳбатлашинг. Шу баҳонада ўзингизга қўшимча куч тўплаб оласиз. Қўрқманг, бу билан вампирга айланиб қолмайсиз. Жамоангизда қандайдир кўнгилсиз ҳодиса юз бериши мумкин. Бироқ сиз бу вазиятдан хамирдан қил суғургандек силлиқчасига чиқиб кета биласиз. Кечаси уйқусизликдан, бел қисмингизда кучли оғриқ туришидан безовталанишингиз мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

22 октябрда ўзингиз учун ёқимли ҳисоблаган давралар саригина талпининг. Майли, улар нотаниш бўлса ҳам шу баҳонада яқиндан танишиб оласиз. Тадбиркорлар янги ҳамкорлар билан муваффақиятли тарзда келишувларга эришишади. Ишонинг, рақобатчилар ҳайратдан оғзини ланг очиб қолиши тайин. Муҳаббатда эса ўзингизни анчадан бери қийнаб келган саволларга нуқта қўйинг. Ҳойнаҳой, бу саволлар жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг ҳам жонига теккандир

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Иш жойингизда ўзингиз учун илгаригидан ҳам қулайроқ шарт-шароит яратиб олишга ҳаракат қилинг. Агар нимадир сизга ёқмаётган бўлса, ғазабланманг. Хотиржамлик билан муаммони ҳал этиш пайида бўлинг. Янги ҳамкорлик учун бугунги кун жуда қулай ва муваффақиятли кечади. Бу асосан тадбиркорларга тегишли. Улар фавқулодда европалик ҳамкасблар билан ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзолаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутиб қолади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

22 октябр куни тадбиркорлар узоқ муддатли фойдали шартномага имзо қўйишлари мумкин. Бу йўлдаги ҳаракатларни анча олдин бошлагандингиз. Мана, ниҳоят орзунгиз ушаладиган бўлди. Агар шундай фаол бўлсангиз, яқин ойлар ичида Европа бозорига ҳам чиқишингиз эҳтимолдан холи эмас. Организмни жисмоний зўриқишдан асранг. Акс ҳолда касалга чалинасиз. Аниқроғи, уйқусизлик ҳолатига тушиб, миянгизни даҳшатли хаёллар чирмаб олиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

21 октябр куни ишга ҳам, атрофдагиларга, айниқса, оила аъзоларингизга ҳам алоҳида ҳурмат ва меҳр-муҳаббат билан ёндашинг, муносабатда бўлинг. Агар кимдир кўнглингизни оғритиш пайида эканини сезиб қолсангиз, у одам билан мулоқот қилишни тўхтатиб қўя қолганингиз маъқул. Тўғрисўзлилик ва эркинликнинг қадрига етиш бугун сизнинг шиорингизга айланмоғи даркор. Кечқурун рўзғордаги муаммолар билан ўралашиб қолишингиз кутилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Жуда сергаклик билан ҳаракатлар содир этинг. Руҳан тўлақонли гармонияга эга бўлиш йўлларини қидиринг. Бугун ақлий меҳнат кутилганидек даромад келтириши мумкин. Жисмоний меҳнатни бугунча бир четга сура туринг. Молиявий муаммоларни қариндошлар кўмагисиз бартараф эта олмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида асосан саломатликни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Аммо спорт билан шуғулланманг. Бу саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Аниқроғи, бугун сизга жисмоний зўриқишлар зиён етказади холос.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

21 октябрда омад ва муваффақиятлар сари ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда олға қадам ташланг. Шунда кўзланган мақсадга етасиз. Атрофдагиларнинг сиз ҳақингизда нима деётгани билан ишингиз бўлмасин. Қандай гап бошлашган бўлишса, шундай якунлашади. Ҳар бир ишга ижодий ёндашишга ҳаракат қилинг. Кечқурун олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Лекин сафарга ёлғиз чиқманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кунингиз гармонияга жуда бой бўлиши кутилмоқда. Асосийси, атрофга аланглашдан тийилинг. Яхшиси, оёқ остингизга кўпроқ назар ташлаб туринг. Баъзилар бугун лотерея ёки ким биландир баҳс бойлашиш натижасида катта пул ютиб олишлари мумкин. Имконингиз бўлса, бугун хайрия ишлари билан шуғуллансангиз, катта савобга эга бўлардингиз. Кечқурун оила қурмаганарнинг айримлари янги танишув ва романтик учрашувни бошдан кечиришади

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

21 октябрда илгари жанжаллашиб қолган одамлар билан ярашишингиз учун қулай фурсат туғилиши мумкин. Эсда тутинг, бугун шахсий ҳаёт ва иш юзасидан муносабатлар кўп муаммоларни ижобий ҳал этиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида сизни оммавий тадбирлардан бирига таклиф этишлари мумкин. Оила ташвишлари ҳам сизнинг бўйнингизда эканини унутманг. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Асабни асранг!

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Кунингиз ҳодисаларга бой бўлади. Лекин уларнинг барчаси ёрқин ва ёқимли кечиши мушкул. Айрим ҳодисалар кайфиятингизни бузиб қўйиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Иш юзасидан янги танишувлар молиявий аҳволингизни аъло даражага етказиши мумкин. Кечки пайт сиздан қарз олганлар қарзларини қайтариши кутилади. Сурункали хасталикка учраганлар саломатлиги ҳақида жиддий қайғуриши керак. Кечқурун ёши улуғ ва хаста қондошлардан хабар олинг ва қўшимча савобга эга бўлинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

20 октябрь куни кўпчилик сизни йўлдан адаштиришга уриниб кўриши мумкин. Aммо сиз танимаган, билмаган, синалмаганлар билан мулоқотга киришмайсиз. Муҳаббатда оиласизлар бўлғуси жуфтига нисбатан янада меҳрибон, оқибатли бўлсинлар. Мукофотини кейин оласиз. Суюкли инсонингизга кутилмаган совғалар ҳадя этишдан тийилманг. Ёки ресторанга таклиф этинг. Фақат бахтдан ёрилиб кетмаслик учун эмоцияни жиловда ушлашни унутманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Кунингиз ишга ҳам, қизиқарли ҳодисаларга ҳам жуда бой бўлиши кутилмоқда. Шу қадар саховатли инсонга айланасизки, саховатингиз битта уйга сиғмай қолиши мумкин. Тижоратчи бўлсангиз, катта ишга пул тикишнинг вақти етмади. Пулингизни ҳеч ким кўрмайдиган жойда асрай туринг. Фақат ишлатиб қўйишни хаёлингизга келтирманг. Кечқурун яқинларингиз билан чақчақлашиб вақт ўтказсангиз, кайфиятингиз янада позитив ҳолатга кирган бўларди.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

20 октябрда ўзингиз билан бирга қолишингиз нотўғри бўлади. Зерикиб қоласиз. Ўтказган вақтингиздан мазмун топа олмай ҳалак бўласиз. Шунинг учун яхшиси спорт билан шуғулланинг. Медалга яраша шуғулланмасангиз-да, саломатлигингиз яхшиланиши учун замин яратилади. Ёга билан шуғулланиш асаб тизимингизни меъёрга келтириши мумкин. Кечқурун хонадонингизга олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келиши мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайрини ҳам эсдан чиқарманг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Қачонлардир дўст тутинган, бирга ишлаган одамлар билан учрашиб суҳбатлашишингиз кутилади. Бу учрашув ажойиб тарзда ўтади. Aммо бироз чарчатиши мумкин. Бундан халос бўлиш учун севимли хоббингиз ёки уйдаги майда юмушлар билан вақтинча банд бўлишингиз тавсия этилади. Шунда қўшимча куч йиғасиз, сергак тортасиз. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг. Меъёрларни бузманг. Бугун бировларни ранжита кўрманг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

20 октябрь куни кўпчилик қаршисида сўзга чиқишингиз мумкин. Шу баҳонада одамлар билан фикр алмашасиз. Тадбиркор бўлсангиз, келишувларга ҳам эришишингиз мумкин. Шахсий ҳаётингиз ҳам қизиқарли ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлади. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир кўп вақт бирга бўлган инсон ҳақида ёқимсиз хабар эшитишингиз кутилади. Бу хабарни қабул қилишингиз албатта жуда мушкул кечади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Aгар бажаражак ишларингиз оғирлигини олдиндан сезсангиз, яхшиси ўзингизга ёрдамчи чорланг. Бир ўзингиз оғир ишни уддалай олмайсиз. Уддалаган тақдирингизда ҳам оёғингиздан олиши ҳеч гап эмас. Бугун зарарли одатлардан воз кечиши учун жуда қулай имкониятлар туғилади. Қанчалар оғир бўлмасин, бу одатлардан воз кечишингиз керак. Витаминлар ичинг, кўпроқ пиёда юринг. Натижасини кейин кўриб албатта хурсанд бўласиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун куз фасли бўлсада қалбингизда баҳор, ишларингизда эса омад, муваффақиятлар юз очади. Aгар ёнингиздаги содиқ ҳамроҳларни унутиб қўймасангиз, барча ишларингиз бароридан келади. Суйганингизнинг ўзини тутишида бироз тушунмовчиликлар кузатилиши мумкин. Aммо буни кечирса бўлади. Бугун сафарга отланиш, керакли одамлар билан учрашиб суҳбатлашиш ва ҳуқуқшунос маслаҳатларини олиш хайрли кечади. Кечқурун севимли хоббингиз учун ҳам пича вақт ажратишингиз тавсия этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

19 октябрда кўз очиб қувончни кўрасиз. Кўзларингиздан қувонч ёшлари қуйилиб келади. Aйниқса, бу қувончнинг кутилмаган томондан келиши сизни тўлқинлантириб юборади. Фавқулодда мушкулотлар пайдо бўлса, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз ёнингизда сизга қалқон бўлади. Aйрим оиласиз қизларга суюкли инсони муҳаббат изҳорларини йўллаши кутилади. Даромад ҳам кечқурун кутилмаган тарафдан келиб қўлингизга тушади. Омадингизни берсин!

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Ишларни навбати билан, хотиржамликка эрк берган ҳолда адо этишингиз талаб этилади. Фақат таваккалчиликка йўл қўя кўрманг. Саломатлигингиз бугун мустаҳкам бўлади. Бироқ овқатланиш режимига амал қилишингиз, вақтида дам олишингиз шарт. Организмингизга жисмоний зўриқиш беришни истамасангиз, оғир меҳнатдан, спортнинг фаоллик талаб этувчи турлари билан шуғулланишдан воз кечинг. Оилавий ҳаётингизда вақтинчалик танаффуслар кўзга ташланиши мумкин.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

19 октябрь куни график бўйича ишлашингиз ва яшашингиз керак бўлади. Омадни қўлдан бермаслик учун керак бўлса нафас олиш ва чиқаришни ҳам график асосида амалга оширинг. Aтрофингизни ўраб турганлар орасида сизга янада кучли меҳр қўйган бир инсон бор. Лекин бу масалада қалбингизгагина қулоқ тутинг. Бировларга шубҳа назари билан боқишдан тийилинг. Шахсий бизнесингиз бўлса, ҳаракатингизга қараб даромад ҳам оласиз иншооллоҳ. Тадбиркорлар хориж фирмалари билан муносабат ўрнатиш ҳаракатига тушсинлар.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Aгар обрўли ва зиёли инсонлар даврасига тушиб қолсангиз, ўзингизни муносиб тутишингиз тавсия этилади. Сизни шундоқ ҳам кўришади, сезишади ва тан олишади. Бунинг учун керагидан ортиқ жон куйдириб ўтиришингиз шарт эмас. Шахсий муаммоларингизни ҳеч кимга ошкор қила кўрманг. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш йўлида ҳеч қандай ҳаракатни ўтказиб юборманг. Барчасига алоҳида эътибор қаратинг. Бугун олис сафарга отланиш муваффақият келтиради.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

19 октябрь харидлар масаласидаги иштаҳангизни бир муштланг-у, тежамкорликка эътибор қаратинг. Бировларнинг пулига ишониб қолманг. Фақат ўзингизга ишонинг. Кимки олдиндан тадоригини кўриб қўйган бўлса, ўшанинг молиявий муаммолари ижобий ҳал бўлади. Оилалиларнинг ўсмир фарзандлари бўлса, улар билан худди катталардек мулоқот қилишлари талаб этилади. Дўппослаш, уришиш, ҳақоратлашни ҳозир замон кўтармайди. Бардам бўлинг!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

18 октябрь куни сиз қўл урган ҳар қандай иш албатта бароридан келади. Ҳатто, қачонлардир ташлаб отилган ишларни ҳам охирига етказишга улгурасиз. Худди ўша ишлар сизга кўзланган натижани олиб келиши мумкин. Оила қурмаганларнинг баъзилари бугун олис сафарга отланишади. Сафарда эса сиз романтик танишувни бошингиздан кечирасиз. Aммо бошланишига туйғуларни назоратда ушланг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун кўп вақтингизни пиёда сайр қилишга бағишлашингиз керак. Тоза ҳавода узоқ вақт пиёда юриш, кўксингизни тўлдира-тўлдира нафас олиш саломатлигингиз учун жуда фойдали, шуни унутманг. Aгар кайфиятингизни ўзингиз кўтара олсангиз, ишлар ҳам унинг кетидан юриб, ижобий ҳал бўлади. Сизга мўмай даромад ҳадя этади. Кечки пайт дўстларингиздан бири қўнғироқ қилиши кутилади. Суҳбат давомида шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ ажойиб янги ғояларни ўйлаб топасиз.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

18 октябрда эрталабдан кайфиятингизда тушкунлик ҳолати кузатилиши мумкин. Ҳадеганда ўтмиш хотиралари миянгизга ўрлаб, сизни безовта қила бошлайди. Сиз улардан узоқ-узоқларга қочиб кетишни хоҳлай бошлайсиз. Билинг, бу тушкунликдан сизни фақат иш олиб чиқиб кета олади. Ишга ва яна ишга вақтингизнинг борини сарфланг. Шунда пул ҳақида ҳам қайғуриб азобланмайсиз. Кечқурун сиздан пул қарз олганлар қарзини қайтариши кутилмоқда.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Эсда тутинг, саломатлик дегани темирдан эмас. Ўзингизга, соғлиғингизга эътибор қаратишингиз керак. Организм мустаҳкам бўлиши учун режим бўйича овқатланишингиз талаб этилади. Бугун спорт билан астойдил шуғулланиш, танани чиниқтириш ва озишга йўналтирилган машғулотлар муваффақиятли кечади. Aгар чин кўнгилдан ҳаракат қилсангиз, ёзга қадар ташқи кўринишингизни тартибга келтириб улгурасиз. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

18 октябрь куни дам олишга умуман вақтингиз бўлмаслиги мумкин. Иш, молиявий муаммоларни бартараф этиш ва ҳамкасблар билан суҳбатлар жами вақтингизни эгаллаб қўйиши эҳтимолга яқин. Бунинг яна бир фойдали жиҳатларидан бири шуки, сиз депрессия ҳолатига тушишдан узоқ бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида бадиий асарларни мутолаа қилиш, истеъдодли шахслар суҳбатидан баҳра олиш ва истироҳат боғларини ёлғиз сайр қилишингиз тавсия қилинади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Ишхона бўладими, кўчадами, ёки оиладами, барчанинг диққат марказида бўлишга ҳаракат қилинг. Aгар иш юзасидан ўзингизни кўрсата олсангиз, ишонинг, сизни барча кўради, сезади, сизга эътибор қаратади. Тадбиркорларнинг ҳам бугун қўл урган барча ишлари ўнгидан келади. Пул тикишда таваккал қилинг. Қўрқишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Сиз албатта муваффақият қозонасиз. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажалар ҳақида ҳам ўйлаб кўринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

17 октябрда қўлингизга ажойиб бир китоб тушиб қолиши мумкин. Шу китоб профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда асқотади. Тадбиркорларнинг иши илкис бошқа пайтлардагига қараганда унумлироқ кеча бошлайди. Ҳатто, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Фақат бўшашишингиз тавсия этилмайди. Рақобатчилар ҳам ухлаётгани йўқ. Aксинча ҳаракатда. Ютуқлардан руҳланинг-да, олға босишда давом этинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Эрталаб бошқаларнинг иш юритишини зимдан кузатинг. Уларнинг иши бароридан келмоқда. Пулнинг ўзи улар томон оқиб келмоқда. Лекин қандай қилиб? Уларга фақат ҳавас қилинг ва иш бошланг. Ишонинг, ҳавасгина сизни кўзланган эзгу мақсадлар сари етаклайди. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошларингиз меҳмон бўлиб келиши ва барча режаларингиз барбод бўлиши мумкин. Aммо бу ташрифнинг ҳам плюс тарафлари бор. Рўзғордаги жиддий муаммоларни биргаликда ҳал этасиз.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

17 октябрь куни фақат ўзингиз учун қизиқарли ва кўпроқ моддий манфаат келтирадиган ишларга қўл уринг. Aгар уларни қойиллата олсангиз, раҳбарлар эътиборига тушасиз ва мукофот олишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда оиласизларга бўлғуси жуфтидан керагидан кўп нарса сўрамасликлари тавсия этилади. Ундан кўра туйғуларингизга зўр беринг ва янада кўпроқ суюклингизнинг меҳр-муҳаббатини қозонинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Эрталаб биринчи қиладиган ишингиз саломатлигингизга эътибор қаратишдан иборат бўлиши тавсия этилади. Фавқулодда шамоллаш ва сурункали хасталикларнинг қўзғалиши барча тузган режаларингизни барбод қилиши ҳеч гап эмас. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳам жуда эҳтиёт бўлинг. Ёнингиздаги пулларни тежаб-тергаб ишлатишингиз керак бўлади. Ёлғон ишлатиш орқали пул топишга уринманг. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

17 октябрда яқин дўстларадн бири ҳақида ёқимсиз хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Aсабни асранг. Масаланинг туб моҳиятига етишга ҳаракат қилинг. Оилалиларнинг шахсий ҳаётида жуфтига қариндош бўлганлар билан жанжалли вазиятлар юзага келиши кутилади. Aгар ўзингизни мажбурлаб бўлса-да, жилмая олсангиз, озгина ҳазил-мутойиба аралаштирсангиз, бу жанжални четлаб ўтган бўлардингиз. Aсабларни эҳтиёт қилинг. Тўғри овқатланинг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугунги кунингиз давомида кўплаб ёрқин учрашувлар ва тақдир инъомларига эга бўласиз. Қарама-қарши жинс вакил ё вакилалари билан ташқарида яқин муносабат юритиш фикридан йироқ бўлинг. Бу муносабатлар сизга фақат кўнгилсизлик ҳадя этади. Иммунитетни кўтариш учун кўпроқ витаминга бой мевалар, гўшт ва балиқ маҳсулотларини истеъмол қилишингизга тўғри келади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар профилактика масаласини ҳар сонияда эслаб туришлари лозим.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун жисмоний имкониятларингизга тўсиқ вазифасини ўтовчи ҳолатлар ва руҳий тушкунликлардан йироқ бўлишингиз талаб этилади. Эзгу ишларни адо этишда ўзингизни аяманг. Молиявий муаммолар эса бугун сизни мамнун этмайдиган бўлиб турибди. Йўқотишлар кўп бўлиши кутилмоқда. Психологик босимлардан, асабийликдан халос бўлиш учун ухлашга ётишдан олдин шифобахш ўтлардан иборат ванна қабул қилишингиз мумкин. Албатта фойда беради.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

16 октябрь куни барчанинг диққат марказида бўлишга ҳаракат қилинг. Агар бажараётган ишингизга қалбингизни бағишласангиз, барча эзгу ниятларга албатта эришасиз. Саломатликни жисмоний машқлар ва режим асосида овқатланиш мустаҳкамлайди. Кечқурун олис сафарга ёки хизмат сафарига отланишингиз мумкин. Иккаласи ҳам муваффақиятли кечади. Фақат йўлда кўп пул сарфлаб қўймасликка ҳаракат қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Атрофингизда буюк ҳодисалар содир бўла бошлайди. Сиз бўлсангиз, ҳануз парда ортидасиз. Чиқинг, ҳодисаларга шахсан гувоҳлик қилинг. Иш жойингизда кўзланган режаларни кўнгилдагидек амалга оширасиз. Фаоллик сизга панд бермайди. Молиявий масалада позитив танаффуслар кутиб қолади. Лекин банкдан кредит олишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу ниятдан воз кечинг. Худонинг ўзи ғойибдан сизга албатта моддий тўкинликни юборади иншооллоҳ.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

16 октябрда атрофдагилар қаршисида обрўйингиз бир неча поғона юқорилаши кутилади. Иш жойингизда мартабангизни ҳам юқорилатиш ҳаракатига тушсангиз, ёмон бўлмасди. Кучингизни майда-чуйда ишларга сарфлаб қўйманг. Пулни эса бўлар-бўлмасга ишлатмаслигингиз талаб этилади. Туйғуларингизни жиловда тута билинг. Саломатлик масаласида бел ва оёқ оғриғи муаммо туғдириши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун шошма-шошарликдан, ғийбатлардан қочинг. Ҳамкасблар билан муносабатларингиз ҳар қачонгидек илиқ кечса, ишингизда ҳам янада кўпроқ унум бўлади. Пулингиз кам бўлса, қайғуга ботманг. Яхшиси, қўшимча даромад келтирадиган иш топинг. Косметик муолажалар, уқалаш ва организмни ортиқча моддалардан тозалаш амаллари муваффақиятли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда жуда эҳтиёт бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

16 октябрь куни яқинларингиз билан ўзаро муносабатларда салбий ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Айрим оила аъзоларингиз билан очиқчасига гаплашишингизга тўғри келади. Бу йўлда кўп куч ва асаб сарфлашингиз керак бўлади. Молиявий масалада ажойиб янгиланишлар кўзга ташланади. Дўстлардан кимдир сизга сердаромад ишда ҳамкорлик таклиф этиши мумкин. Хизмат сафарига бориш керак бўлса, бош тортманг. Сафар сизга моддий тўкинлик ҳам ҳадя этади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун эрталабдаёқ вужудингиз куч-қувватга тўлиб тошади. Асосийси, бу кучни керакли йўналишга юбора олсангиз бас. Айниқса, шахсий ҳаётингизда куч ва имкониятлар жуда керак бўлади. Энг муҳим масалаларни ҳал этишдан олдин тафаккурингизни ишга солинг. Қалбингизга қулоқ тутинг. Молиявий масалада тежамкор бўлинг. Пулларингиз сўнгсиз эмас. Башарти харидлар учун дўкон айлансангиз, иштаҳангизни мажбуран бўлса-да бўғиб қўйинг. Бусиз эзгу мақсадларга етишингиз мушкул бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

15 октябрда ишни майда муаммоларга ҳужум уюштиришдан бошлайсиз. Муаммоларингиз ҳам етарлидан-да кўпроқ. Шунинг учун ўзингизни қўлга олиб, сергаклик билан иш юритинг. Оиласизлар муҳаббат бобида бир муаммони зудлик билан бартараф этишлари зарур бўлади. Тилингизга эҳтиёт бўлинг. Бўлғуси жуфтингиз билан бўлиб ўтадиган жиддий суҳбатга тайёр туринг. Эмоцияни қатъий жиловда ушланг. У сизга халал беришдан бошқасига ярамайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Кўнгилсизликлар кўндаланг турганда ўзингизни йўқотиб қўймаслик, мағлубият аламини тотмаслик учун бир неча ўн қадам олдинга боқинг. Асло ортга назар ташлай кўрманг. Ишга ижодий ёндашиш бугун сизга омад келтиради. Лекин молиявий масалада жуда эҳтиёт бўлинг. Тадбиркор бўлсангиз, кун давомида янги ҳамкорларни ўз томонингизга оғдириш пайида бўлинг. Саломатлигингизни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг. Мазангиз бўлмаса, халқона усуллар ёрдамида даволанишга уринманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

15 октябрь куни ташқаридан туриб айрим шахслар сизни кўнгилсизликлар гирдобига ташлаш ҳаракатига тушишлари мумкин. Иш жойингизда эса жамоавий иш юритиш усулини қўлланг. Ҳамкасблардан ажралиб қолишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Агар оиласизлар ўзларини яхши тута олмасалар, муҳаббатда жиддий кўнгилсизликка дуч келишлари тайин. Тафаккурга қулоқ тутган ҳолда иш юритинг. Эмоцияга қулоқ тутиб қолманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Шахсий ҳаётингизда бахтли лаҳзалар мўл бўлади. Ўзингизни худди эртаклар оламига кириб қолгандек тута бошлайсиз. Муҳаббатда омадингиз кулади. Фақат сергак бўлинг. Кутилмаганда билиб-билмай тилга кўчирилган бир нотўғри гап барчасини йўққа чиқариши ҳеч гап эмас. Пул билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ҳаётий тажрибангизга суянишингиз талаб этилади. Оила аъзоларингизни ранжитиб қўйишдан сақланинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

15 октябрда тадбиркорлар янги ҳамфикрлар топиб, улар билан биргаликда янги ишларга қўл уришлари керак бўлади. Бу соҳада ишларингиз албатта бароридан келади. Иш жойингизда мартабангизни юқори чўққиларга олиб чиқиш ҳақида ҳозирча ўйламаганингиз маъқул. Ҳали вақти етмади. Бекорга кўз теккани қолади. Оилангиздагиларнинг кайфияти қандай бўлиши сизга боғлиқ бўлиб турибди. Ўзингизни хотиржам тутинг. Улар билан майин ва мулойим муносабатда бўлинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 - 20.04)

14 октябрь куннинг биринчи ярмида кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Шунинг ҳисобигами, ишларингиз кетма-кетига бароридан кела бошлайди. Тушдан кейин шахсий ишлар билан яқин манзилларга бориб келишингиз, ёши улуғ қариндошларга яқиндан кўмак беришингиз кутилади. Бугунги кун турмуш қуриш, чўмилиш ва қуёшда тобланиш учун фойдали кечади. Аммо билинг, оиладаги муаммоларни ўзингиздан бўлак ҳеч ким бартараф эта олмайди. Асабни асранг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар сизга бутун бошли романтик кунни ваъда қилмоқда. Агар шундан кўнглингиз тўлса, хотиржам тортаверишингиз мумкин. Кун давомида қариндошлар билан тез-тез хабарлашишни унутманг, ёрдам керак бўлса, бажонидил зиммангизга олинг. Кечқурун вақтингизни оила даврасида ўтказишга ҳаракат қилинг. Саломатлигингиздан бугун шикоят қилмаслигингиз кутилади. Кечқурунга бориб молиявий аҳволингиз ҳам яхшиланади. Қандай яхши!

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

14 октябрь куни сиз муҳаббат бобида шундай фирибга дуч келишингиз мумкинки, бу етти ухлаб тушингизга кирмаган бўлиб чиқиши ҳеч гап эмас. Аммо шундай аҳволга тушмаслик учун ташқарида янги танишувлар, эҳтирослар олди-бердиси билан шуғулланишдан тийилинг. Ортингиздан кимлардир ғийбат қилаётгани, сизга бўҳтон ва уйдирмалар ёғдираётганидан хабар топасиз. Асабийлашманг. Саломатлигингиз ҳам пича панд бериши мумкин. Кўча таомлари истеъмолида эҳтиёт бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Юлдузлар сизга зудлик билан бошқа иш топишингизни маслаҳат беришмайди. Бундай ишларни амалга оширишда шошилмаслик керак. Акс ҳолда ўзингиз афсус чекасиз, аммо кеч бўлади. Оиласизларнинг баъзилари ўз орзусидаги инсон билан танишиши ҳам бугунга тўғри келмоқда. Сиз бу кунни азалдан орзиқиб кутардингиз. Мана, ўша сеҳрли лаҳзалар етиб келди. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи овқатлар билан чекланганингиз маъқул.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

14 октябрь куни мавқеингиз ортиши кутилади. Тижоратчилар эса рақобатчиларни яхшигина чув туширишлари тайин. Қисқа вақт ичида бошингизга шунча бахт қуши ва омад ёғиладики, ўзингизни худди ширин туш кўраётгандек ҳис эта бошлайсиз. Башарти танангизда чарчоқ ҳиссини туя бошласангиз, ўзингиз ёқтирган жойда дам олинг. Шахсий ҳаётингизда ҳам муаммолар қалашиб ётибди. Лекин уларни бир кунда бартараф этишга улгурмайсиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

14 октябрь куни амалга оширишингиз керак бўлган ишлар анча мураккаб чиқиб қоладиган кўринади. Шаҳардан ташқарига дам олиш учун боришни режалаштирган бўлсангиз, бу режани бошқа кунга қолдиришингизга тўғри келади. Соғлиғингизни кун давомида жиддий назорат қилиб боринг. Ҳавонинг тезда совуб кетишидан грипп ортириб олишингиз мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 - 20. 04)

13 октябрь куни иш суръатини бироз кучайтиришингизга тўғри келади. Бугун хотиржамлик, сустлик сизга наф келтирмайди. Агар тижоратчи, тадбиркор бўлсангиз, рақиблар қувиб ўтиб кетиб қолиш эҳтимоли бор. Келажак ҳақида ўй суришдан воз кечинг ва бугунги кун билан яшанг. Бу шахсий ҳаётингизда ҳам ўз аксини топади. Келажакни Оллоҳнинг ўзи беради. Кун давомида ёққан ёмғир туфайли шамоллаб қолишингиз хавфи сезиляпти. Эҳтиёт чораларини кўрсангиз, ёмон бўлмасди. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар бугун қандай йўл билан бўлмасин, молиявий аҳволингизни яхшилаш пайида бўлишингизни маслаҳат беришмоқда. Аммо қарз олманг, узишда қийналиб қоласиз. Ҳасадгўйлар бугун сизга очиқчасига ёмонлик қилиш ҳаракатига тушиши мумкин. Ҳушёрликни асло қўлдан берманг. Ҳозирги даврда чап кўз ўнг кўзга дўстлик қилмайди. Оиласизлар қанча романтик бўлишса, танлаган инсонига шунча ёқиб бораверишади. Соғлиғингизни ҳам эҳтиёт қилишни унутманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

13 октябрь куни никоҳда бўлсангиз, бахтингизга бахт, аҳиллигингизга аҳиллик қўшилиши кутилади. Жуфтингиз энг мушкул вазиятларда ҳам фақат сизни дейишга тайёр. Аёллар кун давомида дўкон айланиб, гўзаллик салонларига мўралаб ўтишлари, ўзларига ёққан кўйлаклардан харид қилишлари тавсия қилинади. Бунинг учун моддий аҳволингиз тўлиқ жавоб беради. Иш жойингизда ҳар бир юмушни жамоавий тарзда амалга оширишга ҳаракат қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кунингиз бугун жуда осуда ва ширин ўтиши кутилмоқда. Аммо кун бўйи кузатувчи сифатида қолганингиз маъқул. Шунда бир талай орзуларингиз ҳақиқатга айланиши мумкин. Шахсий ишда ҳам ўта фаол бўлишингиз талаб этилади. Шунда омад фақат сиз тарафда бўлади. Қўшимча ички қувватга эга бўлиш учун медитация билан шуғулланиб кўрганингиз маъқул. Организмингиз суймайдиган маҳсулотларни истеъмол қилманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

13 октябрь куни қиладиган ишингиз тежамкорлик бўлиши лозим. Агар тежамкорликни шиор қилиб олмасангиз, оқибати яхши бўлмаслиги, пулга зориқиб қолишингиз мумкин. Оиласизлар муҳаббатда ҳис-туйғуларга тўлиб-тошсаларгина мақсадга етишлари тайин. Бусиз сира иложи йўқ. Тадбиркорлар муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда бепарволикка йўл қўймасликлари керак. Саломатлигингиз ёмонлаша бораётганини сезсангиз, дарҳол врачга мурожаат этинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар бугун нафақат молиявий, балки руҳий жиҳатдан ҳам етуклик сари интилишингизни маслаҳат беришади. Анчадан бери қондошлар билан муносабатларингиз яхши эмас. Уларнинг кўнглига йўл топишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида болаликдаги қадрдонлардан бирини учратиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шу ҳам кайфиятингизни бузиши ҳақиқатдан йироқ эмас. Кечқурун оилавий байрам уюштиринг, жуда хайрли ўтади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликни қатъий назорат қилишда давом этишлари шарт.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

11 октябрь куни фақат келажакда натижа бериши мумкин бўлган ишларнигина амалга оширинг. Бундай ишларнинг бароридан келиши учун бугун катта имконият берилади. Имконни қўлдан бой берсангиз, молиявий жиҳатдан ҳам қийналиб қолишингиз мумкин. Даволаниш, молиявий операциялар бугун омадли кечади. Фақат қўлингизга пул тушиш арафасида ғафлатда қолманг, акс ҳолда у бошқа қўлга ўтиб кетиши турган гап. Кечқурун одатга кўра тоза ҳавода сайр қилинг, иложи бўлса, сутли маҳсулотлар билан чекланинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун ишларингиз бир текис адо этилади. Юлдузлар 11 октябрь куни кўпроқ китоб ўқиш ва табиат қўйнида дам олишни маслаҳат беришмоқда. Шуларнинг орасида фарзандлар тарбиясига ҳам вақт ажратсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Бугун компьютер ўйинларига яқинлашманг. Саломатлигингизга путур етади. Ундан кўра, велосипедда сайр қилинг. Бу сайр ҳеч қачон ҳеч кимга зиён келтирмаган. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтариши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

11 октябрда тижорат билан шуғулланадиганларнинг куни туғади. Рақобатчиларни даромад олишда қувиб ўтишга эришасиз. Кун давомида мижозларингиз кўпая боради. Куннинг иккинчи ярмида оила билан боғлиқ тадбирга таклиф этишлари кутилади. Бугун Загсдан ўтиш ва никоҳ ўқитиш хайрли, муваффақиятли кечади. Саломатлигингиздан шикоят қилмайсиз. Аммо барибир спиртли ичимликлар, ёғли таомлардан тийилиб турганингиз маъқул.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун фирибгарлардан жуда эҳтиёт бўлинг. Улар айнан 11 октябрь куни ари уяси каби тўзғиши кутилмоқда. Ана шунда уларнинг домига тушиб қолсангиз, билингки, жуда катта моддий йўқотишларга юз тутасиз. Жанжал чиқмасин десангиз, атрофдагилар билан илиқ муносабатда бўлинг. Кун давомида молиявий муаммолар ўз-ўзидан бартараф этилади. Ҳатто, ҳар кунгидек ўйлаб, бош қотириб ўтирмайсиз. Саломатлигингизни асранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

11 октябрь куни арслон буржида таваллуд топганларнинг кўпчилиги ташқи кўриниши ва шахсий ҳаётида ижобий ўзгаришлар ясашга ҳаракат қилиб кўришади. Ишонинг, ҳаракатларингиз зое кетмайди. Лекин буни профессионал ишингиз орасидагина амалга оширинг. Мақсадга етиш учун етарлича сабр-қаноатга эга бўлишингиз талаб этилади. Моддий манфаат кўришни истасангиз, бу соҳада тажрибаси кўп одамлардан маслаҳат олинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун баъзилар меҳнат таътилига чиқиб, табиат қўйнига йўл олишлари кутилади. Айримлар эса бошқа шаҳарда яшовчи қариндошларникига йўл олиши мумкин. Йирик харидлардан бугунча воз кеча туринг, оқибатда қийналиб қолишингиз мумкин. Негаки, 11 октябрь куни молиявий масала сизнинг фойдангизга ҳал бўлмаслиги кутилмоқда. Интернет орқали қўшимча даромад берувчи иш топишингиз ҳам ҳақиқатдан узоқ эмас. Саломатлигингиз кун давомида ёмонлаша бошлаганини пайқасангиз, ўша заҳоти врач қабулига чопинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

10 октябрь куни рўзғорингиз, шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммоларни ўзингиз мустақил тарзда бартараф этишингиз зарур бўлади. Лекин иш кўплигидан қовоқ уйиб олишингиз нотўғри. Фақат олдинга қараб ҳаракатда бўлсангиз, ишларингиз кетма-кетига бароридан кела бошлайди. Кечгача режаларни умуман ўзгартирманг. Кечки пайт иш юзасидан учрашув юзага келиши мумкин. Бу учрашув сизга келажакда янги лавозим ҳам ҳадя этиши мумкин. Саломатлигингизни сақланг, организмни чиниқтирувчи машғулотлар билан шуғулланишга одатланинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугунги кунингиз сира зерикарли бўлмайди. Югуриб еласиз, ишларингиз бошдан ошиб тошади. Агар ишингиз компютер билан боғлиқ бўлса, раҳбарингиз сизга шундай иш топширадики, кечга қадар компьютер олдидан кета олмай қоласиз. Аммо ранжиманг, бу ишнинг мўмайгина мукофоти бор. Оиласизлар бугун романтикадан умид қилмасинлар. Сизнинг ҳаётингизда бугунча танаффуслар кузатилади. Соғлиқни асранг, иссиқ совуқ кунда иложи борича эҳтиёт бўлинг грипп тарқалган.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

10 октябрь куни олиавий ҳаётингизга хилма-хиллик киритишга ҳаракат қилинг. Бу сизнинг қанчалар уддабуронлигингизга ҳам боғлиқ. Меросни расмийлаштириш ва уй сотиш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Агар меҳнат таътилига чиқишни режалаштирган бўлсангиз, бугундан қолдирманг. Моддий жиҳатдан аҳволингиз яхши бўлса, саёҳат ҳақида ўйлаб кўрсангиз ҳам зиён қилмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларингизни эсга олган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Тижоратчилар рақобатда бўлганларга қарши кескин кураш олиб боришлари кутилади. Лекин бу курашда ким ғолиб бўлиши маълум эмас. Ғолиб бўлишни хоҳласангиз, чин кўнгилдан, ғирромликларсиз курашинг. 10 октябрь куни уй сотиб олиш, олисга сафар қилиш ва молиявий операциялар муваффақият келтирмайди. Саломатлигингизни сақлаб, таомларнинг енгил ҳазм бўладиганини истеъмол қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

10 октябрь куни арслон буржида туғилганлар жуда зерикарли, моддий манфаатларга зид ишлар билан банд бўлишлари мумкин. Аммо кечқурунга бориб барибир жуда чарчаганингизни ҳис эта бошлайсиз. Жарроҳлик амалиётларини бошдан кечириш, рўзғор муаммоларини бартараф этиш ва ҳуқуқий жиҳатдан маслаҳатлар олиш омадли кечади. Агар ҳар бир ишга ақл билан ёндаша билсангиз, юқори лавозим ва мўмай даромад нақд деяверинг. Кечқурун хонадонингизда янги меҳмон дунёга келиши эҳтимолдан холи эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар бугун сизга хаёлларни бир жойга жамлаган ҳолда иш юритишингизни маслаҳат беришади. Сизнинг мавқеингиз ҳамкасблар ва раҳбарларга эмас, тиришқоқлигингизга ҳам боғлиқ эканини унутманг. Кун давомида болалар ва ёши ўтган қариндошлар ташвиши билан банд бўлишингиз кутилади. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш фақат фойда келтиради. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ўзингизни иссиқ жазирамасидан ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиши ёки пластик карточкангизга пул келиб тушиши мумкин.

Читать полностью…
Подписаться на канал